10 sinf elektron darsliklar
Информатика. 10-11 классы. Поурочные планы по учебникам – Семакина И.Г., Угриновича Н.Д. и др. Базовый уровень.
Учебники по информатике 10 класс
Информатика. 10-11 классы. Поурочные планы по учебникам – Семакина И.Г., Угриновича Н.Д. и др. Базовый уровень.
Итоговые тесты по информатике. 10-11 классы – Кошелев М.В.
Информатика. 10 класс. Углубленный уровень. В 2 частях – Семакин И.Г., Шеина Т.Ю., Шестакова Л.В.
Информатика. 10 класс. Базовый уровень – Семакин И.Г., Хеннер Е.К., Шеина Т.Ю.
Информатика. 10-11 классы. Базовый уровень. Программа для старшей школы – Семакин И.Г.
Информатика. УМК для старшей школы: 10-11 классы. Базовый уровень – Цветкова М.С., Хлобыстова И.Ю.
Информатика. 10-11 классы. Углубленный уровень. Практикум. В 2 частях – Семакин И.Г., Шеина Т.Ю., Шестакова Л.В.
Информатика. 10 класс. Углубленный уровень. В 2 частях – Поляков К.Ю., Еремин Е.А.
Информатика. 10 класс – Ривкинд И.Я., Лысенко Т.И. и др.
Выбор категории
Подготовка
Готовые домашние задания
Добавляйтесь в группу мы поможем найти учебник!
Наш канал в телеграме
Школьники изучают азы пользования операционной системой, графическими, текстовыми редакторами, различными программами. Перед ними раскрывается необъятный мир, состоящий не только из интернета, игр и социальных сетей. Они обучаются строить графики, делать презентации, оформлять документы. Подобные познания пригодятся в дальнейшей жизни, ведь сложно представить себе современную профессию без использования данных новшеств. Чтобы не запутаться в солидном объеме информации, стоит скачать учебник по информатике 10 класс и уделять максимальное внимание теоретическим сведениям.
10 sinf elektron darsliklar
uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы > Укув дарсликлар & Электрон дарсликлар: укитувчилар ва укувчилар талабига мосми
Umarbek Allamov
24.11.2007, 16:12
Хурматлик форум иштирокчилари:
Мана бир неча йилдирки Халк таълими вазирлиги томонидан Умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартларига мос электрон дарсликлар яратилмокда. Бу мавзуда электрон дарсликлар буйича сизнинг фикрингизни билмокчимиз.
Эхтимол, сиз ва атрофингиздагилар электрон дарсликлардан амалда фойдалниб келаётгандирсиз. У ҳолда сизнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз. Унутманг-ки, фикр-мулохазаларингиз яратилаетган электрон дарсликларни янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
26.11.2007, 15:15
Унутманг-ки, фикр-мулохазаларингиз яратилаетган электрон дарсликларни янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Шахсан мен хали-бери электрон дарсликлар босма дарсликларнинг урнини тула эгаллашига ишонмайман. Электрон дарсликларнинг оммалашувини таъминлаш учун мактабларимизни 100 % АКТ ва энг мухими доимий электр куввати билан таъминлашга эришишимиз лозим булади.
Behzod Saidov
26.11.2007, 20:03
Халк таълими вазирлиги томонидан Умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартларига мос электрон дарсликлар яратилмокда.
Bu elektron darsliklarni biror joydan erkin yozib olish mumkin-mi? Yoki faqat maktab va o’rta maxsus ta’lim muassasalari uchun chiqarilmoqdami? Biror namunaviy bo’lsada nusxasini internetdan erkin yozib olish imkoni bo’lsa albatta ishlatib ko’rardim.
26.11.2007, 21:49
Цитата:Сообщение от Umarbek Allamov
Унутманг-ки, фикр-мулохазаларингиз яратилаетган электрон дарсликларни янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Мен мактабда информатикадан дарс бераман. Таълим марказидан информатика ва иктисодий таълимга оид електрон дарсликларни олдим. Компьютерлар сони ўқувчилар сонидан кам бўлгани учун фойдаланиш ноқулай.
Яна хамма функциялари ишламаяпти.Физика ,география ва рус тили фанларидан електрон дарсликлар борлигини ,баъзи бир мактабларга янги компьютерларга ўрнатилган холда берилаётганлигини кўрдим.Физика ,айниқса рус тили електрон дарслиги анча яхши ишланган.
Dilmukhammad Kayumov
27.11.2007, 10:21
Бугунги кунда электрон дарсликларни яратишга катта эътибор берилмоқда, лекин мактабларда ўқувчиларни бунга жалб этиш ишлари жуда суст. Бунга мактабларда компьютер синфларни камлиги сабаб бўлса ажабмас.
23.01.2008, 12:18
Бугунги кунда электрон дарсликларни яратишга катта эътибор берилмоқда, лекин мактабларда ўқувчиларни бунга жалб этиш ишлари жуда суст. Бунга мактабларда компьютер синфларни камлиги сабаб бўлса ажабмас.
Умарбек ака, ушбу мавзуни таклиф килганингиз учун рахмат айтмокчиман.
Кутарилган мавзу жуда хам кенг камровли.
Шу уринда менда бир-нечта саволлар бор эди:
1) Сизлар “электрон дарсликлар деганда” нимани назарда тутяпсизлар?
2) ХТВ томонидан ушбу “электрон дарсликлар”ни ягона терминологияга олиб келиш буйича нима ишлар килинган?
3) Бутун дунёда таълимий электрон воситаларига аллакачон ягона стандартлар ишлаб чикилган. Яратилаётган электрон воситалар (ЭВ) ушбу талабларни бажара оладими?
4) Яратилган ЭВ укувчилар, укитувчилар ва ота-оналар талаби ва эхтиёжидан келиб чикиб тайёрланганми?
5) Сизлар таъкидлаган “электрон дарсликлар” самарасини кимдир ургандими?
Umarbek Allamov
25.01.2008, 09:24
Bu elektron darsliklarni biror joydan erkin yozib olish mumkin-mi? Yoki faqat maktab va o’rta maxsus ta’lim muassasalari uchun chiqarilmoqdami? Biror namunaviy bo’lsada nusxasini internetdan erkin yozib olish imkoni bo’lsa albatta ishlatib ko’rardim.
Albatta yozib olish mumkin. barcha elektron darsliklar ziyonet va vazirlikning ta’lim portalida joylashtirilgan eduportal.uz
Umarbek Allamov
25.01.2008, 09:46
1) Сизлар “электрон дарсликлар деганда” нимани назарда тутяпсизлар?
2) ХТВ томонидан ушбу “электрон дарсликлар”ни ягона терминологияга олиб келиш буйича нима ишлар килинган?
3) Бутун дунёда таълимий электрон воситаларига аллакачон ягона стандартлар ишлаб чикилган. Яратилаётган электрон воситалар (ЭВ) ушбу талабларни бажара оладими?
4) Яратилган ЭВ укувчилар, укитувчилар ва ота-оналар талаби ва эхтиёжидан келиб чикиб тайёрланганми?
5) Сизлар таъкидлаган “электрон дарсликлар” самарасини кимдир ургандими?
Саволларингиз учун рахмат!
1. Электрон дарсликлар деганда хозирда ДТС асосида яратилган умумтаълим мактабларида юритилаетган дарсликларининг электрон шакли назарда тутилган. Албатта бу тушунча кенг камровли
2. Электрон дарсликлар бир неча йилдирки тендер асосида яратилиб келинади. Мультимедиа Маркази ва РТМ томонидан бу борада ишлар олиб борилмокда.
3. Ха, сизнинг фикрингизга кушиламан, яратилаетган ЭД хар йили мукаммалашиб бормокда. Бу Жохон талабга замоннинг узи олиб келади деб уйлайман.
4. Яратилаетган ЭД лар хозирда мактабларда юритилаетган дарсликлар асосида ишлаб чикилади. Дарсликлар эса ДТС асосида яратилган. ДТС ни ишлаб чикишда сиз айтган талаб ва эхтиежлар хисобга олинади.
5. ЭД нинг таълим жараенига таъсирини ва уни такомиллаштириб бориш буйича РТМ иш олиб боради.
NigoraGayubova
16.02.2008, 21:37
Avvalo electron darsliklarga to’xtalishdan avval, bir narsaga to’xtalib urg’u berib o’tishimiz joiz.
Xo’sh sizlar el. darsliklar deyapsiz, lekin ana shu elektron darsliklarga to’la imkoniyatlar yaratilib berilyaptimi?
Birinchidan, ko’pgina maktab va universitetlarda texnik jihozlar yetarli darajada ta’minlanmagan. Ikkinchidan, internet uchun davlat tomonidan maktablar uchun mablag’lar ajratilib berilgan, ammo ulardan o’quvchilar yoki talabalar undan foydalanilyaptimikan? Kim ana shu savollarimga javob beradi. Yashirmayman bizning ham o’qishimizda ko’pgina kompyuterlar ishlamaydi(internet u yoqda tursin).
Hudo hohlasa zo’r kompyuterlar keladi, internetlar ulanadi deb ovutib qo’ya qolishadi.
27.02.2008, 16:59
Avvalo electron darsliklarga to’xtalishdan avval, bir narsaga to’xtalib urg’u berib o’tishimiz joiz. Xo’sh sizlar el. darsliklar deyapsiz, lekin ana shu elektron darsliklarga to’la imkoniyatlar yaratilib berilyaptimi? Birinchidan, ko’pgina maktab va universitetlarda texnik jihozlar yetarli darajada ta’minlanmagan. Ikkinchidan, internet uchun davlat tomonidan maktablar uchun mablag’lar ajratilib berilgan, ammo ulardan o’quvchilar yoki talabalar undan foydalanilyaptimikan? Kim ana shu savollarimga javob beradi. Yashirmayman bizning ham o’qishimizda ko’pgina kompyuterlar ishlamaydi(internet u yoqda tursin). Hudo hohlasa zo’r kompyuterlar keladi, internetlar ulanadi deb ovutib qo’ya qolishadi.
Тугри, хали барча таълим муассасалари замонавий компьютерлар билан жихозланмаган. Лекин, табиий савол тугилади: замонавий компьютерлар билан жихозланган мактаблар учун кандай турдаги электрон укув воситалари жойлаштирилиши керак?
Биз энг аввало мана шу саволга жавоб топишимиз керак.
Umarbek Allamov
17.05.2008, 17:48
Тугри, хали барча таълим муассасалари замонавий компьютерлар билан жихозланмаган. Лекин, табиий савол тугилади: замонавий компьютерлар билан жихозланган мактаблар учун кандай турдаги электрон укув воситалари жойлаштирилиши керак?
Биз энг аввало мана шу саволга жавоб топишимиз керак.
Таълим муассасаларга берилаётган компьютер синфларга “Узбекукувавтоматика” ташкилоти томонидан ХТВ буюртмаси асосида яратилган ЭД ёзиб берилмокда. Бундан ташкари умумтаълим муассасалар учун мавжуд электрон укув воситаларини вазирликнинг ахборот таълим порталидан ёзиб олиш мумкин. eduportal.uz
ёки ziyonet.uz порталдан укув дарсликларнинг электрон вариантини топишингиз мумкин.
Sher Mukhammad
11.08.2008, 12:28
Нима деб ўйлайсиз, электрон дарсликларни оддий китоб шаклидаги дарсликлардан кандай афзалликлари бор? Ўкувчига китобдан хам кўпрок маълумот бера оладими,
13.08.2008, 00:15
Шахсан мен хали-бери электрон дарсликлар босма дарсликларнинг урнини тула эгаллашига ишонмайман.
хали барча таълим муассасалари замонавий компьютерлар билан жихозланмаган
Мактабларда хозир бу енг катта муаммо. Электрон дарсликлар жуда керак,лекин дарсликларнинг урнини тула эгалаши керак эмас .
Sher Mukhammad
14.08.2008, 12:44
Мактабларда хозир бу енг катта муаммо. Электрон дарсликлар жуда керак,лекин дарсликларнинг урнини тула эгалаши керак эмас .
Menimcha ED oddiy darsliklarning urnini tuliq egallashi asosiy maqsaq bulmasa kerak, faqat ta’lim jarayoniga yordam berish va ta’lim samaradorligini oshirish bulsa kerak.
24.08.2009, 16:43
2. Электрон дарсликлар бир неча йилдирки тендер асосида яратилиб келинади. Мультимедиа Маркази ва РТМ томонидан бу борада ишлар олиб борилмокда.
Мумкин булса ана шу тендер хакида туликрок маълумот берсангиз (ёки маълумотга ссылка).
Унда ким ва кандай иштирок этиши мумкин?
Рахмат.
Umarbek Allamov
22.09.2009, 17:55
2. Электрон дарсликлар бир неча йилдирки тендер асосида яратилиб келинади. Мультимедиа Маркази ва РТМ томонидан бу борада ишлар олиб борилмокда.
Мумкин булса ана шу тендер хакида туликрок маълумот берсангиз (ёки маълумотга ссылка).
Унда ким ва кандай иштирок этиши мумкин?
Рахмат.
Ҳар йил тасдиқланган режа асосида дарсликларнинг электрон вариантини (электрон дарсликлар) яратиш бўйича тендер савдолари ўтказилади.
Тендер савдоси шартлари ва унда қандай иштирок этиш бўйича тўлиқ маълумот ҳар йили Маърифат газетасида чоп қилинади.
Behzod Saidov
22.09.2009, 19:26
Электрон дарсликларнинг сифатини баҳолаш мезонларини бирор жойдан топса бўладими?
23.09.2009, 11:23
Миттигина оффтопча учун узр. Менда оддий дарсликлар ҳақида битта савол бор. Нега деярли ҳар йили янги дарсликлар чиқади? Ҳар йили маблағ сарфлаб янги дарслик чиқаргандан кўра аввалги йилги дарсликлардан фойдаланилса бўлмайдими?
23.09.2009, 15:09
Адашмасам электрон дарсликлар яратиш 2002 йилдан бошланган эди. Дастлабки электрон дарсликларни флешда анимацияли килиб тайёрлаган. Аммо бирон бир асос ёки курсатма йук эди. Факат бизга анимацияли куринишда булиши керак деб айтишган. Кейинчалик 10 сахифа атрофида инструкция ва электрон дарслик турлари хакида маълумот олиб келиб беришди. Вазирликда шу асосида электрон дарслик яратиш учун методик кулланма тайёрланяпти деб айтишди. Унда 4 хил электрон дарслик курсатилганлиги эсимда. Аммо уни кайтиб курмадим. Эшитмадим хам.
Muyassar Baxromova
04.10.2009, 14:23
Электрон дарсликларнинг сифатини баҳолаш мезонларини бирор жойдан топса бўладими?
Шу саволга жавоб булмади.
05.10.2009, 10:23
Шу саволга жавоб булмади.
Менда оддий дарсликлар ҳақида битта савол бор. Нега деярли ҳар йили янги дарсликлар чиқади? Ҳар йили маблағ сарфлаб янги дарслик чиқаргандан кўра аввалги йилги дарсликлардан фойдаланилса бўлмайдими?
Мана бу саволга ҳам.
Umarbek Allamov
14.10.2009, 12:51
Шу саволга жавоб булмади.
Менда оддий дарсликлар ҳақида битта савол бор. Нега деярли ҳар йили янги дарсликлар чиқади? Ҳар йили маблағ сарфлаб янги дарслик чиқаргандан кўра аввалги йилги дарсликлардан фойдаланилса бўлмайдими?
Мана бу саволга ҳам.
Мактаб ўқув дарсликларнинг электрон вариантини (электрон дарсликни) яратиш бўйича режа-жадвал тасдиқланган.
2005-2009 йилларда ушбу режага асосан, 71 та номдаги электрон дарсликлар яратилди.
Ҳар йил электрон дарсликларни яратиш бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Бу ҳужжатда ўқув дарсликларнинг электрон вариантини (электрон дарсликларни) яратишда махсус талаблар белгиланган.
Ўтказилган тендер савдолари орқали яратилган ЭД баҳолаш учун тендер комиссияси томонидан махсус ишчи гуруҳлар тузилади. Ишчи гуруҳлар тендер ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ЭД нинг мазмуни, техник ва молиявий томонларни баҳолашди. Бу баҳолаш мезонларни Республика таълим марказидан олиш мумкин.
Мактаб ўқув дарсликларнинг ҳар йил чоп қилиниши бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 548, 362-сонли қарорларига асосан,
1-синф дарсликлари ҳар йили бир марта
2-4 синф дарсликлар 2 йилда бир марта
5-9 синф дарсликлари 4 йилда бир марта
дарсликларнинг эскиришини ҳисобга олиб, мазмуни ўзгармаган ҳолда
қайта нашр қилинади.
:187:
14.10.2009, 13:41
Мактаб ўқув дарсликларнинг ҳар йил чоп қилиниши бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 548, 362-сонли қарорларига асосан,
1-синф дарсликлари ҳар йили бир марта
2-4 синф дарсликлар 2 йилда бир марта
5-9 синф дарсликлари 4 йилда бир марта
дарсликларнинг эскиришини ҳисобга олиб, мазмуни ўзгармаган ҳолда
қайта нашр қилинади.
Раҳмат (“Спасибо” ссылкасини босиш камлик қилди :))
28.10.2009, 11:10
Тендер савдоси шартлари ва унда қандай иштирок этиш бўйича тўлиқ маълумот ҳар йили Маърифат газетасида чоп қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари учун давлат таълим стандартларига мувофиқ юқори самарали электрон дарсликлар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказилишини маърифат газетасида эълон қилади.
Odil Rasulov
06.11.2009, 13:40
Хурматлик форум иштирокчилари:
Мана бир неча йилдирки Халк таълими вазирлиги томонидан Умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартларига мос электрон дарсликлар яратилмокда. Бу мавзуда электрон дарсликлар буйича сизнинг фикрингизни билмокчимиз.
Эхтимол, сиз ва атрофингиздагилар электрон дарсликлардан амалда фойдалниб келаётгандирсиз. У ҳолда сизнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз. Унутманг-ки, фикр-мулохазаларингиз яратилаетган электрон дарсликларни янада такомиллаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Odil Rasulov
06.11.2009, 13:45
Элекрон дарсликлардан фойдаланиш учун биринчи навбатда мактабларда шароит яратиш лозим. Мактаблар ички имкониятларидан фойдаланиб бундай шароит яратиб ололмайдилар. Иккинчидан укувчиларни бунга тайёрлаш лозим. Агар юкоридагиларни иложи булмаса оддий дарсликлардан фойдаланиш афзалрок деб уйлайман.
Odil Rasulov
06.11.2009, 15:14
Туманларда биринчи чоракда укувчилар пахта ва бошка кишлок хужалиги махсулотларини йигиб олиш учун купрок банд буладилар. Иккинчи ва учунчи чораклар юкори синф укувчилари билан асосий укув чораги хисобланади. Лекин ана шу чорак давомида электр энергияси билан таъминлашга чекловлар куйилади. Мактабларда электр энергияси булмагандан сунг электрон дарслик хам кераги йук деб уйлайман, оддий дарсликларнинг маъкуллайман
Kahramon Jalilov
06.11.2009, 15:28
уманларда биринчи чоракда укувчилар пахта ва бошка кишлок хужалиги махсулотларини йигиб олиш учун купрок банд буладилар. Иккинчи ва учунчи чораклар юкори синф укувчилари билан асосий укув чораги хисобланади. Лекин ана шу чорак давомида электр энергияси билан таъминлашга чекловлар куйилади. Мактабларда электр энергияси булмагандан сунг электрон дарслик хам кераги йук деб уйлайман, оддий дарсликларнинг маъкуллайман
Мен хам бир пайтлар шу нарсани қўллаб-қувватлаб чиққандим, лекин афсус уни ўзига яраша камчиликлари бор экан, мана масалан ўқувчи учун битта дарслик китоб қанча туради, шахарларда буни сотиб олишга имконият мавжуддир, лекин қишлоқ тарафларда-чи, мактабларда ресурслар билан таъминланган лекин малакали кадрлар йўқ ва яна бир нарса бир пайтла ўша “ГлавПочтамп” директори мен ўзимнинг электрон дарслигим билан таништирганимда менга бир савол берган “Шу нарсани қандай иқтисодий фойдаси бор ?” Шунда жавобини хам ўзи берган “Хам вақтни тежайди, хам пулни” деган.
06.11.2009, 15:39
Ассалом, электрон дарсликлар буйича талаблар ва мезонлар ишлаб чикилган. Рус ва узбек тилида. Умуман мавжуд электрон дарсликлар руйхати хам мавжуд. 2008 йилда уларнинг сони 124 эди. Хозир юкоридаги маълумотлар асосида уларнинг сони ошгани аен булди. Электрон дарсликлар зарурати хакидаги саволга фикрим – электрон дарсликлар зарур, чунки улар одатдаги укув дарсликларни тулдиради. Ва шу билан бирга укувчини укишга кизикишини ривожлантиради. Бу мавзуда мен бир неча бор масофодан укитиш катнашчилари билан он-лайн конференциялар утказганман. Жуда кизикарли утган эди. Конференция давомида доимо янги кизикарли фикрлар ва мулохазар юзага келади. Рахмат
Kahramon Jalilov
06.11.2009, 15:46
Хозирги кунда электрон дарсликдар ўқув жараёнида ўзига хос ролларни бажариб келмоқда, эндиликда биз “Масофадан туриб таълим олиш” ёки “Online кутубхона” лар орқали ўз фиклаш доирамизни ва дунёқарашимизни янада бойитиб бормоқдамиз, хозирги ёшлар бир пайтнинг ўзида интелеуткал ресурслар орқали жуда катта илмий манбаларга эга бўлиб боришмоқда, баъзида хайрон қоламан мен билмаган нарсани 9-синф ёки 5-синф боласи менга ўргатса, бу нарсаларни қаердан олдинг ёки ким айтди сенга десам, улар менга ўз қўл телефонларидан интернетга орқали бир сахифани очиб, уни қўчириб хатто принтердан чиқариб исботлашга харакат қилишади, бу билан ўқитувчиларда эндиликда муамолар доираси кенгаймоқда.
Рус телеканалларида бир ток-шоу бор, ёш ўқувчилар билан уларнинг ўқитувчилари ўртасида бахс-мунозаралар боради (хар соха бўича) шундан хам хулоса чиқариб олса бўлади!
Kahramon Jalilov
10.11.2009, 11:33
Электрон дарсликлар жуда кўплаб қулайликларга эга, айниқса кўчирмачиликда ёки ўхшатиб реферат ёзишда, бу борада хатто баъзи бир комп. хизмат кўрсатувчилар, талабалар мўмай даромадга эга бўлиб боришмоқда, тўғрида тайёр нарса нима қиласан кутубхонами-кутубхона бориб, китоблани ўқиб ундан керакли жойларини ёзиш, оддийгина электроннийсини кўчир принтердан чиқар бўлди тайёр.
Мен кўпчилик холларда китобларни интернетдан электрон вариантини топаман бу яхши хам тездаб хам осон, лекин улани ўқиб чиққани сабр чидармикин, яхшиси уни принтердан чиқариб уни китоб холига келтираман, энди бунисига нима етсин, бемало, бехотиржам, мазза қилиб ўқийман, бунисига нима етсин.
Юқоридаги гапладан келиб чиқадиган бўлсак хар икки нарсани бир-бирига боғлаган холда ишлатсак бу нарсаларнинг камчиликлари унча кўзга кўринмай қолади, фойдалилик даражаси ошиб боради, хўш яна кимда қанақа фикр бор?
Muhayyo Turdialiyeva
11.11.2009, 09:26
Qahramon agar iloji bo’lsa menga e-kitoblarni qaysi saytlardan topishim mumkinligini yozib yuborsangiz.
Rustam Tursunov
11.11.2009, 15:18
Исправьте, пожалуйста, заголовок темы:
“Укув дарсликлар & Электрон дарсликлар: укитувчилар ва укувчилар талабига мосми”
Atham Mirazizov
12.11.2009, 10:57
Иккинчидан укувчиларни бунга тайёрлаш лозим. Агар юкоридагиларни иложи булмаса оддий дарсликлардан фойдаланиш афзалрок деб уйлайман.
Ўйлашимча биринчи навбатда Ўқитувчилар керак. Дарсликнинг шакли ахамияти унча катта эмас, аммо сифати жуда мухим. Бошқа сўз билан яхши (ўз иши билан ёнадиган) ўқитувчи АКТга қизиқишни ўқувчиларга етказиши зарур. Мени тақдиримда (1986йил) биринчи информатика ўқитувчим шундай роль ўйнаган, компьютерлар ва электрон дасликларсиз 🙂
G’ayrat Raximov
15.11.2009, 14:34
Assalomu alaykum! Umaraka forumdigi ushbu mavzuni ko’tarib chiqqaningiz uchun rahmat aytmoqchiman.
Quyidagi fikrlarni bildirmoqchi edim:
1) EDlar yangi tahrirdagi DTSga mos bo’lsa;
2) O’quvchi yoshi xullas bilim darazasini, imkoniyatlarni hisobga olgan holda bo’lsa;
3) Nafaqat EDlar balkim electron o’quv qo’llanma va boshqa dasturiy vositalarda ham ushbu fikrlar hisobga olinsa;
4) Ushbu tavsiya qilinayotgan EDlar va EQ tajriba sinovdan o’tkazilmoqdami va ular qanday natija bermoqda;
Shohida Qosimova
11.12.2009, 11:26
Umar aka!
Elektron darsliklarni ta’lim jarayonida qo’llash qay darajada?
Informatika fanidan boshqa fanlarda qo’llanilishini nazarda tutdim.
Umarbek Allamov
14.12.2009, 11:57
Umar aka!
Elektron darsliklarni ta’lim jarayonida qo’llash qay darajada?
Informatika fanidan boshqa fanlarda qo’llanilishini nazarda tutdim.
Yuqorida ta’kidlanganidek bugungi kunda vazirlik tomonida 71 nomdagi elektron darslik yaratilgan.
Bundan tashqari boshqa nomdagi ED lar VPXQT va MOI lar yordamida tarqatilmoqda.
Shundan 18 nomdagisi tiraj qilinib tarqatildi. Bu (ED)lar albatta har xil farlarni o’z ichiga oladi. Shularni hisobga olsak, boshqa fanlarda ham AKT dan foydalanish bugungi kunda rivojlanmoqda.
Shu bilan birga bu va boshqa ta’limga oid ED lar va o’quv fil’mlarni
www.uTube.uz hamda
www.eduportal.uz portallardan olishingiz mumkin.
Bizga aynan, joylarda ushbu ED va o’quv fil’mlardan qay darajada fan o’qituvchilari foydalanayotgani, bu o’quv vositalarining yutuq va kamchiliklari, qo’llashdagi qulay va noqulay tomonlarni aniqlashda sizlarning fikr-mulohazangiz kelguzida yana nimalarga e’tibor berish zarurligida yordam beradi.
RAXMAT.:187:
22.12.2009, 14:32
Ассалом, электрон дарсликлар буйича талаблар ва мезонлар ишлаб чикилган. Рус ва узбек тилида.
Шу талаб ва мезонлар билан танишиб чикса буладими? Кимда булса узатворинг. Олдиндан катта рахмат!
23.01.2010, 17:47
Menimcha darslarni elektron tarzda o’tqazish ham onson ham qulay va ko’pgina bolalar kampyuterlarga qiziqishadi va bunaqa dars otish ularningch juda ham qiziqarlidir va ular bu dars qiziq bo’lmasa ham o’sha darsga quvonch bilan borishdi
Farhod Sadikov
25.02.2010, 22:14
Электрон дарсликлар: укитувчилар ва укувчилар талабига мосми
Men Respublika maktab-internatida faoliyat yuritaman 8-sinfga mo`ljallangan informatikadan elektron darsligi chiqarilgan lekin dasturga mos emas.
Hozirda Informatika fanidan qanday elektron darsliklar yaratildi.
Umarbek Allamov
17.03.2010, 16:34
Электрон дарсликлар: укитувчилар ва укувчилар талабига мосми
Men Respublika maktab-internatida faoliyat yuritaman 8-sinfga mo`ljallangan informatikadan elektron darsligi chiqarilgan lekin dasturga mos emas.
Hozirda Informatika fanidan qanday elektron darsliklar yaratildi.
Халқ таълими вазирлиги томонидан тендер асосида яратилган электрон дарсликлар ва ўқув фильмлар ДТС асосида яратилган. Мен яратилан электрон дарсликлар ва ўқув фильмлар рўйхатини илова қиламан лекин, сиз юқорида 8-синф информатика фан бўйича электрон дарслик рўйхатда йўқ.
Аввалом бор билдирган фикрингиз учун рахмат.
ДТС лари белгиланган муддатларда такомиллаштирилиб борилади, шунинг учун сиз яратилган электрон дарсликлардаги мавзулар тўлиқ очиб берилганлиги, ўқувчилар ҳар бир мавзуни тез осон ўзлаштиришлари учун электрон дарсликларни яратишда нималарга эътибор бериш керак ёки қайси мавзуни ўзлаштириш қийин бўлаяпди шулар тўғрисида фикрларингизни билдирсангиз келгусида электрон дарсликларни яратишга инобатга олинади. :187:
03.04.2010, 15:36
Ассалому алайкум.
Рус тили фанидан узбек мактаблари учун мултимедия дарслик борлиги хакида эшитдим, кандай топиш мумкин.
Umarbek Allamov
16.04.2010, 12:24
Ассалому алайкум.
Рус тили фанидан узбек мактаблари учун мултимедия дарслик борлиги хакида эшитдим, кандай топиш мумкин.
Рус тили фанидан (ўзбек мактаблари учун) 9-синф электрон дарслиги яратилган. Лекин бугунги кунда такомиллаштиришни талаб қилади. Бу электрон дарсликнинг нусхасини Республика таълим марказидан кўчириб олиш мумкин.:187:
05.07.2010, 16:27
O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2000 yil 21 noyabrdagi “Tender savdolarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida”gi 456-sonli qarori talablari asosida O`zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi 2010 yilda umumta’lim maktablari uchun elektron axborot-ta’lim resurslari (elektron darsliklar,multimediali elektron axborot-ta’lim resurslari)ni tender savdolari o`tkazish orqali yaratadi:
1. Ingliz tili 5-sinf uchun elektron darslik
2. Nemis tili “Deutsch!” 5-sinf uchun elektron darslik
3. Fransuz tili 5-sinf uchun elektron darslik
4. Rus tili (ta’lim o`zbek va qardosh tillardagi maktablar uchun)6-sinf uchun elektron darslik
5. Rus tili (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 6-sinf uchun elektron darslik
6. Adabiyot (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 6-sinf uchun elektron darslik
7. Adabiyot (ta’lim qoraqalpoq tilidagi maktablar uchun) 6-sinf uchun elektron darslik
8. Nemis tili “Assalom, Deutsch!” 6-sinf uchun elektron darslik
9. Fransuz tili 6-sinf uchun elektron darslik
10. Rus tili (ta’lim o`zbek va qardosh tillardagi maktablar uchun) 7-sinf uchun elektron darslik
11. Rus tili (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 7-sinf uchun elektron darslik
12. Adabiyot (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 7-sinf uchun elektron darslik
13. Adabiyot (ta’lim qoraqalpoq tilidagi maktablar uchun) 7-sinf uchun elektron darslik
14. Nemis tili “Assalom, Deutsch!” 7-sinf uchun elektron darslik
15. Fransuz tili “Bon voyage” 7-sinf uchun elektron darslik
16. Rus tili (ta’lim o`zbek va qardosh tillardagi maktablar uchun) 8-sinf uchun elektron darslik
17. Rus tili (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 8-sinf uchun elektron darslik
18. Adabiyot (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 8-sinf uchun elektron darslik
19. Adabiyot (ta’lim qoraqalpoq tilidagi maktablar uchun) 8-sinf uchun elektron darslik
20. Nemis tili “Assalom, Deutsch!” 8-sinf uchun elektron darslik
21. Fransuz tili “Le nouveau voyage en France” 8-sinf uchun elektron darslik
22. O`zbekiston davlati va xuquqi asoslari 8-sinf uchun elektron darslik
23. Milliy istiqlol g`oyasi va ma’naviyat asoslari 8-sinf uchun elektron darslik
24. O`zbek tili (ta’lim rus va qardosh tillardagi maktablar uchun ) 9-sinf uchun elektron darslik
25. Rus tili (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 9-sinf uchun elektron darslik
26. Adabiyot (ta’lim rus tilidagi maktablar uchun) 9-sinf uchun elektron darslik
27. Adabiyot (ta’lim qoraqalpoq tilidagi maktablar uchun) 9-sinf uchun elektron darslik
28. Nemis tili “Assalom, Deutsch!” 9-sinf uchun elektron darslik
29. Fransuz tili “D’un Etat a l’autre” 9-sinf uchun elektron darslik
30. Konstitusiyaviy xuquq asoslari 9-sinf uchun elektron darslik
31. Milliy istiqlol g`oyasi va ma’naviyat asoslari 9-sinf uchun elektron darslik
Tender elektron axborot-ta’lim resurslari (elektron darsliklar, multimediali elektron axborot-ta’lim resurslari)ni arzon va sifatli ishlab chiqarish imkoniyatiga ega bo`lgan yuridik shaxslar, jumladan, kichik biznes sub’ektlari – mulkchilik shaklidan qat’iy nazar O`zbekiston Respublikasi rezidenti bo`lgan korxonalar ishtirokida ochiq ko`rinishda o`tkaziladi.
Tender boshlangunga qadar Tender komissiyasi yoki tender komissiyasining ishchi organi tomonidan tenderda ishtirok etish istagini bildirgan talabgorlar malakali tanlovdan o`tkaziladi. Shuning uchun talabgorlar tender komissiyasining ishchi organiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlarikerak:
– talabgorning bankrotlik holatida emasligini tasdiqlovchi monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish hududiy boshqarmasi tomonidan berilgan ma’lumotnoma;
– talabgorning qayta tashkil etish yoki tugatilish holatida emasligini tasdiqlovchi davlat ro`yxatga olish idorasidan ma’lumotnoma;
– talabgorning yuridik shaxs ekanligi va sohaga oid faoliyat bilan shug`ullanishi to`g`risida davlat ro`yxatga olish idoralari tomonidan berilgan guvohnomaning notarial idoralar tomonidantasdiqlangan ko`chirma nusxasi;
– talabgorning byudjet va byudjetdan tashqari jamg`armalardan qarzdorligi mavjud emasligi to`g`risida o`rnatilgan tartibda rasmiylashtirilgan davlat soliq inpeksiyasi ma’lumotnomasiningasl nusxasi;
– e’lon berilgan davrda tender talabgorining kartotekasi bo`yicha (K-2) asosiy va ikkilamchi hisob raqamida qarzdorligi mavjud emasligi to`g`risida bankning o`rnatilgan tartibda rasmiylashtirilgan ma’lumotnomasining asl nusxasi.
Quyidagi yuridik shaxslar tenderda ishtirok etish uchun qo`yilmaydi:
qayta tashkil etish, tugatilish yoki bankrotlik arafasida turgan;
malakali tanlov uchun barcha zarur hujjatlarni belgilangan muddatda taqdim etmagan;
ilgari O`zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi bilan tuzilgan shartnomalar bo`yicha qabul qilingan majburiyatlarni zarur darajada bajarmagan;
tender e’lon qilingunga qadar ta’sis etilganiga 6 oy bo`lmagan;
“Buyurtmachi” bilan sud yoki hakamlik muhokamasida ishi ko`rib chiqilayotgan;
tijorat va moliya ko`rsatkichlari bo`yicha tender komissiyasining talablariga javob bermaydigan tashkilotlar va firmalar.
Malakali tanlovni o`tkazish tender takliflarini qabul qilishning oxirgi sanasidan boshlab 5 kun muddat ichida amalga oshiriladi.
Tender komissiyasining ko`rsatmasi asosida ishchi organ ishlab chiqarish joylari, texnologik uskunalarning mavjudligi, ishlab chiqarish quvvati, xom ashyo va materiallarning zahiralari va boshqalarni shaxsan o`rganish huquqiga ega.
Talabgorlar O`zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining Darsliklar va o`quv metodik adabiyotlarning yangi avlodini yaratish bo`limidan qo`shimcha ma’lumot va aniqlashtirilgan maksimal narx to`g`risidagi ma’lumotlarni olishlari mumkin. Ma’lumotlarni olish uchun talabgorlar tender takliflari topshirishning oxirgi kuniga qadar har kuni (yakshanba kunlaridan tashqari) Toshkent vaqti bilan soat 9:00 dan 17:00 gacha quyidagi manzilga murojaat qilishlari mumkin:
O`zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining Darsliklar va o`quv metodik adabiyotlarning yangi avlodini yaratish bo`limi
Manzil: 100159, Toshkent shahri, Mustaqillik maydoni, 5-uy.
3-qavat, 319- xona
Telefon: (+998 71) 239-40-81,
Faks: (+998 71) 239-40-83
Xalq ta’limi vazirligining quyida keltirilgan maxsus hisob raqamiga 300 000 (uch yuz ming) so`m miqdoridagi qaytarilmaydigan to`lov pul o`tkazish yo`li bilan o`tkazilgandan so`ng yuqorida ko`rsatilgan manzildan Tender hujjatlari olinadi:
Maxsus hisob raqami : 20203000100101044002,
ATIB IPOTEKA Bankning Mehnat filiali, MFO: 00423, INN: 201122808.
Tender taklifi umumiy qiymatining 2 % miqdoridagi zakalat bilan taklif kafolatlanishi shart.
Zakalat summasi har bir paketlar (mahsulotlar) uchun alohida Xalq ta’limi vazirligining yuqoridagi mahsus raqamiga o`tkazilishi kerak.
Tender takliflari 2010 yil 2 avgust soat 15-00 ga qadar ishchi organ manziliga topshirilishi kerak.
24.01.2011, 19:56
Respublikamiz maktablarining 30 foizida elektron darsliklardan foydalaninsh imkoni bor, lekin har bir fan o’qituvchisi elektron darslik bilan tanishishi shart deb o’ylayman (((((ammo bundan informatika o’qituvchilari yiroq)))))