2-sinf Tabiiy fan yillik ko rgazmalar 2022-2023
Дарслик материалларининг аудио ва видео вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, улар илк бора АР тўлдирилган борлиқ тизимига жойлаштирилди. Агар смартфон дарслик муқовасидаги ҚР кодга тутилса, болалар ўзлари ўрганаётган объектнинг ҳаракатланиб турганини кўришлари, товушини эшитишлари ёки ўша объектнинг бошқа хусусиятлари билан танишишлари мумкин бўлади.Дарсликка қўшимча равишда машқ дафтари ҳамда ўқитувчи китоблари ҳам яратилди. Дарслик учун яратилган машқ дафтарида абстракт фикрлаш ва тасаввурлар ўртасидаги боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган расмли топшириқлар берилган.
Ўзбекистон тарихида илк бор 1-2 синф Табиий фанлар дарслиги амалиётга жорий этилди. Унинг ўзига хослиги нимада?
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази, UNICEF, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Табиий фанлар бўйича халқаро эксперт Филиппа Гардом Ҳалм иштирокида “Табиий фанлар – илм-фан оламига илк қадам” мавзусидаги дарсликлари тақдимотига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Президент қарорига биноан Ўзбекистон тарихида илк бор Миллий ўқув дастури асосида 2021-2022- ўқув йили учун 1-2 синф Табиий фанлар дарслиги амалиётга жорий этилди. “Табиий фанлар – илм-фан оламига илк қадам” мавзусидаги тақдимотда таълимни ҳаётийлаштириш ва мазкур дарсликларидаги асосий кўникмалар, 1-2-синф Табиий фанлар дастурини амалиётга жорий қилишда эришилган ютуқ ва натижалар бўйича Марказ томонидан амалга оширилган ишлар билан кенг жамоатчиликни эълон қилинди. Жорий йилда янги ўқув йили учун 7 та тилда ўқитувчилар учун методик қўлланма билан жами 8 номдаги 3 ва 6 синф Табиий фанлар дарсликлари тайёрланди. 3 синф Табиий фанлар 728 330 тиражда, 6 синф Табиий фанлар дарслиги 723 716 тиражда нашр этилади.
Эътиборли жиҳати дарсликларни яратиш жараёнига 20 дан ортиқ маҳаллий мутахассислар, асосан амалиётчи ўқитувчилар жалб қилинди. Табиий фанлар учун Миллий ўқув дастури, стандартлар ва дарсликнинг тайёрланишида ЮНИСЕФнинг халқаро эксперти Филиппа Гардон Ҳалм иштироки ҳам дарсликнинг муваффақиятидан бири бўлди. Халқаро эксперти Филиппа Гардон Ҳалм компетенцияга йўналтирилган тажриба жаҳонда илғор тажриба сифатида кўрилиши ва дарслик болаларда далилларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилиши кераклиги ҳақида тушунтирар экан: – “Масалан, агар ўқувчилар иқлим ўзгариши ҳақида яхши билсалар автомобиль ўрнига велосипед сотиб олиш керакдир ёки жамоат транспортидан фойдаланиш фойдалироқ деган хулосага кела оладилар. Улар одамлар одатда қандай қарор қабул қилишига қараб эмас, танқидий фикрлаш орқали қарор қабул қилишга ўрганадилар”, – дея таъкидлади.
Билим ва кўникмаларни спиралсимон усулда оддийдан мураккабга томон ривожлантириб бориш кўзда тутилганлиги ҳисобига ўқувчиларга оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англашга ёрдам беради. Бундан ташқари, яратилаётган дарсликка ҳар бир бобнинг мавзусидан келиб чиқиб, содда кундалик турмушда учрайдиган қизиқарли мавзулар, тажрибалар киритилди. Энди болалар “Ўқув лойиҳаси” деб номланган амалий машғулотда ўзлари кичик тажрибалар ўтказиб кўришади. Масалан, 1 синфларга 1 ўқув йили учун 1 та амалий топшириқ, гул экиш ва уни парваришлаш вазифаси берилган. Ўқувчилар ўзлари эккан гулдаги ўзгаришларни йил давомида кузатиб, натижани дафтарларига қайд этиб борадилар, устозлари ва синфдошлари билан ўртоқлашадилар.
Аҳамиятли жиҳати, муаллифлар жамоаси дарсликка киритилаётган барча топшириқлар, ўқув лойиҳаларини аввал ўқувчилар топшириқни қай даражада бажара олишларини аниқлаш мақсадида мактабларда тажриба-синовдан ўтказишмоқда. Дарсликнинг дизайни ҳам жаҳоннинг илғор тажрибаларига асосланган ҳолда яратилмоқда. Профессионал рассомлар томонидан дарсликка ишланаётган расмлар эса болаларга мавзунинг мазмунини тўлиқ англаб етишга кўмаклашади.
Дарслик материалларининг аудио ва видео вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, улар илк бора АР тўлдирилган борлиқ тизимига жойлаштирилди. Агар смартфон дарслик муқовасидаги ҚР кодга тутилса, болалар ўзлари ўрганаётган объектнинг ҳаракатланиб турганини кўришлари, товушини эшитишлари ёки ўша объектнинг бошқа хусусиятлари билан танишишлари мумкин бўлади.Дарсликка қўшимча равишда машқ дафтари ҳамда ўқитувчи китоблари ҳам яратилди. Дарслик учун яратилган машқ дафтарида абстракт фикрлаш ва тасаввурлар ўртасидаги боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган расмли топшириқлар берилган.
2-sinf Tabiiy fan yillik ko’rgazmalar 2022-2023
Mazkur sahifada 2-sinf Tabiiy fan yillik ko’rgazmalar 2022-2023 faylni pastroqda Download tugmasi orqali ko’chirib olish imkoniyatiga egasiz. Ushbu material PDF formatda bo’lib, 15.67 MB hajmga ega. Materiallar doimiy tarzda yangilanib boriladi. Fayl yangilanganda, bu haqida fayl versiyasi o’zgarganidan bilib olishingiz mumkin.
Bo’lim: | Ko’rgazmalar |
Versiya: | 3 |
Hajmi: | 15.67 MB |
Fayl turi: | application/pdf |
Ko’rishlar: | 56 marotaba |
Ko’chirishlar: | 6 marotaba |
Yuklovchi: | Ustoz |
Yaratilgan: | 20-11-2022 |
Yangilangan: | 20-11-2022 |
Teglar: | 2022-2023 |
Fayl hajmi: 15.67 MB
Sifat bizning ustunligimiz! 2-sinf tabiiy fan yillik ko’rgazmalar 2022-2023 faylni onlayn, mutlaqo bepul, ro’yxatdan o’tmasdan, reklama kutmasdan va to’g’ridan-to’g’ri havola orqali yuklab oling. Shuningdek ko’rgazmalar bo’limida joylashgan boshqa materiallarni ham kuzatishingiz mumkin. Buning uchun bo’lim ismi ustiga bosing.
Dunyoda ikkita cheksiz narsa bor: Birinchisi koinot bo’lsa, ikkinchisi insonlarning ahmoqligi. Biroq, koinot haqida mening ishonchim komil emas. Istalgan inson bilishi mumkin, lekin bilish bilan tushunish o’rtasida ancha farq bor. Albert Einstein