Jismoniy tarbiya, Ijtimoiy fanlar
Umumta’lim maktablarida jismoniy tarbiya mashg‘ulotlarining samaradorligi sport anjomlarining yetarliligi va sifati bilan bog‘liqdir. Shunday ekan, fan o‘qituvchisi kelgusi o‘quv yiliga tayyorgarlik jarayonida dastlab maktabdagi sport inventarlarining to‘liqligi hamda yaroqliligini ko‘zdan kechirib olishi, ta’lim muassasasi ma’muriyati bilan ularning ta’minoti bo‘yicha choralar ko‘rishi lozim. Shuningdek, jismoniy tarbiya fanidan ko‘zlangan maqsadga erishishning asosiy omili — darsni to‘g‘ri tashkil etish bilan ham bog‘liq. Buning uchun o‘qituvchi quyidagilarga e’tibor qaratishi kerak:
5 sinf tarbiya kitobi 2023
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
РУҲИЙ ТАРБИЯ (1-жилд, ПОКЛАНИШ)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – нафсни поклаш деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини кучлантириш, уларга фазилатларни касб қилдириш ва разолатлардан холи қилиш киради. Бу борада нафс сўзи билан бирга қалб, руҳ деб аталадиган маънолар ҳам катта аҳамият касб қилади. «Нафсни поклаш» ибораси ўрнига қалбни поклаш ёки руҳни поклаш ишлатилиши ҳам мумкин.
МУҚАДДИМА
Бандаларни нафсларини поклашга ва ахлоқларини сайқаллашга ундаган Ҳақ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига нафсни поклашда ўрнак бўлган ва Роббиси: «Албатта, сен улуғ хулқдасан» дея мадҳ қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога батамом ҳамда мукаммал салоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замонлар ва маконларга хос, инсониятни икки дунё саодатига етакловчи Ислом дини инсоннинг жисмига ҳам, руҳига ҳам алоҳида аҳамият қаратади. Ислом инсоннинг жисмоний тарбиясига эътибор берганидек, руҳий тарбиясига ҳам эътибор беради.
Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам мазкур икки жиҳат хусусида ўзига хос таълимотлар келган.
Диний вазифаларнинг жисмоний амаллар ила зоҳир бўладигани шариат деб аталиб, унинг тафсилотларини фиқҳ илми Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилиб беради.
Динимизнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини Қуръони карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми баён қилиб беради.
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – нафсни поклаш деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини кучлантириш, уларга фазилатларни касб қилдириш ва разолатлардан холи қилиш киради.
Бу борада нафс сўзи билан бирга қалб, руҳ деб аталадиган маънолар ҳам катта аҳамият касб қилади. «Нафсни поклаш» ибораси ўрнига қалбни поклаш ёки руҳни поклаш ишлатилиши ҳам мумкин.
Қалб Роббоний, руҳоний ва латиф нарса бўлиб, у инсоннинг моҳиятини намоён қилади. Идрок, билим ва маърифат ҳам, хитоб, итоб, иқоб ва талаб ҳам ундандир.
Руҳ билувчи ва идрок қилувчи латиф нарсадир. Унинг ҳақиқатини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
Нафс инсондаги ғазаб ва шаҳватни жамловчи маънодадир. Ҳа, нафс деганда кўпроқ ёмон сифатларни ўзида жамловчи нарса кўзда тутилади. Мазкур уч нарса орасида нозик фарқлар бўлса ҳам, поклаш маъноси қўшилганда бирлашади.
Аммо Қуръони каримда нафсни поклаш ҳақида кўп сўз кетгани учун қалб, руҳ сўзларидан кўра айнан нафс сўзини ишлатиш кенг тарқалиб қолган.
Ахлоқ-одобга тегишли қисм «таҳзийби ахлоқ» – ахлоқни сайқаллаш деб аталиб, унда мўминларнинг ахлоқ ва одобларига тегишли таълимотларни ўрганиш ва уларга амал қилиш йўлга қўйилади.
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш дунёдаги энг муҳим ишлардан саналади. Бу муҳим ишга динимизда алоҳида эътибор берилган. Мусулмон умматининг аввалги авлодлари бу вазифани шараф билан адо этиб келганлари барчага маълум.
Шунингдек, бу муҳим иш турли сабабларга кўра гоҳида таназзулга юз тутиши ҳам мумкин. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, мусулмонлар ичида мазкур ишдаги таназзулга қарши курашга бел боғлаганлар топилиб турган. Асрлар оша руҳий тарбия устозлари ва уламоларимиз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга алоҳида эътибор билан ёндошиб келмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан илтижо қилиб, ёрдам ва тавфиқ сўраган ҳолда бошланаётган ушбу камтарона сатрларни мазкур улуғлар ёзган руҳий тарбия дастурхони четида «чақирилмаган меҳмон бўлиш» деб қабул этгайсиз.
Келажак сатрларда бирор фойдали нарса топсангиз, Роббимизнинг марҳаматидан, камчилик ва нуқсонлар бўлса, камина ходимингиздан деб билгайсиз.
Муқаддима
Нафс ва уни поклаш
Ахлоқ ва уни сайқаллаш
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан мақсад
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми тарихи
Тиббул қулуб
Диёримиздаги ҳолат
Камтарона уриниш
Илмнинг фазли ва унга оид масалалар
Илм талаби фарзлиги
Илмнинг фойдалари
Илмларнинг турлари
Фасл
Муаллим ва мутааллим одоблари
Ноқобил уламолар
Охират уламолари
Воситалар
Таҳорат
Таҳорат – поклик фойдалари
Намоз
Намозда хушуъ
Намозда қалб ҳозирлиги
Намозда қалб ҳозир бўлиши омиллари
Намозга оид барча амалларда қалб ҳозирлиги
Закот
Шаръий талаблар тақсими
Закот беришнинг нозик одоблари
Закот олишнинг нозик одоблари
Ихтиёрий садақа ҳақида
Рўза
Рўзанинг нозик сирлари
Ҳаж
Ҳажнинг одоблари
Ҳажнинг нозик сирлари
Қуръони карим тиловати
Қуръонни кўтарганларнинг сифатлари
Қуръон тиловати одоблари
Қуръон қироати самаралари
Қуръон қироатининг нозик сирлари
Зикр
Зикрнинг фойда ва самаралари
Зокирнинг одоблари
Тафаккур
Злимни эслаш
Муробата
Биринчи мақом
Мушората
Иккинчи мақом
Муроқаба
Учинчи мақом
Амалдан сўнг нафсни ҳисоб китоб қилиш
Тўртинчи мақом
Нафсни камчилиги учун жазолаш
Нафс поклиги моҳияти
Бешинчи мақом
Мужоҳада
Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш
Нафс риёзати ва хулқни сайқаллаш
Ахлоқни сайқалаш йўли
Қалб хасталиги ва тузалгани аломатлари
Ўз айбини билиш йўллари
Фасл
Ҳусни хулқнинг аломатлари
бола тарбияси боланиши
қорин ва фарж шаҳватини синдириш
тил офатлари
Каломнинг офатлари:
Биринчи офат – кераксиз сўз.
Иккинчи офат – ботил сўзга киришиш.
Учинчи офат – гапда чуқур кетиш.
Тўртинчи офат – фаҳш, сўкиш ва ачитиб гапириш.
Бешинчи офат – мазаҳ.
Олтинчи офат – масхара ва истеҳзо.
Еттинчи офат – ёлғон.
Саккизинчи офат – ғийбат. Ғийбатнинг сабаблари ва иложи
Ғийбатнинг иложи.
Қалб ғийбати.
Ғийбатнинг зарарларидан:
Ғийбатга рухсатли узрлар:
Ғийбатнинг каффороти.
Тўққизинчи офат – чақимчилик.
Чақимчилик қилишнинг сабабларидан:
Чақимчиликнинг зарарларидан:
Ўнинчи офат – иккиюзламачининг гапи.
Ўн биринчи офат – маддоҳлик.
Ўн иккинчи офат – гапни диққат билан гапирмаслик.
Ўн учинчи офат – илмсиз кишининг илмий гапларга аралашиши ва инжиқ саволлар бериши.
Нафсни хасталиклардан поклаш
Куфр
Куфрнинг зарарларидан:
Мунофиқлик
Мунофиқликнинг зарарларидан:
Фосиқлик
Осийлик
Осийликнинг зарарларидан.
Бидъат
Риё
Риёнинг зарарларидан:
Риёнинг даражалари.
Риёнинг ҳукми.
Чумоли ўрмалашиданда махфий риё ҳақида
Амални ҳабата қиладиган ва қилмайдиган риё ҳақида
Риёнинг давоси
Тоатни ошкора қилишга рухсат
Гуноҳни беркитишга рухсат
Одамлар кўрса қилинадиган ва қилинмайдиган ишлар
Шуҳрат ва риёсат муҳаббати
Шуҳратпарастлик давоси
Одамларнинг мақтови ва танқиди
Ҳасад
Ҳасаднинг зарарларидан:
Ҳасаднинг сабаблари
Ҳасаднинг давоси
Кибр ва манманлик
Кибрнинг сабаблари.
Кибрнинг даражалари:
Кибрнинг турлари:
Кибрнинг ҳукми.
Кибрнинг зарарларидан:
Кибр ва тавозуънинг белгилари:
Кибрни даволаш йўллари
Манманлик
Манманликнинг давоси
Бахиллик
Бахилликнинг зарарларидан:
Бахилликнинг давоси:
Молу дунёга муносабат
Молу дунёнинг фойдалари:
Молу дунёнинг зарарлари:
Ҳирс ва тамагирлик ҳамда қаноат
Тамагирликнинг зарарларидан:
Ҳирс ва тамагирликнинг давоси:
Ғурур
Ғурурга кетишнинг зарарларидан:
Ғурурнинг турлари
Ғурурга кетган гуруҳ ғурурининг давоси
Ноўрин ғазаб
Ғазабнинг сабаблари ва давоси
Ғазабнинг амалий давоси:
Ғазабни ютишнинг фазли
Ҳилмнинг фазли
Маънавий зулмга жавоб қайтариш
Бу дунё муҳаббати
Бу дунё ҳақиқати ва моҳияти
Ҳавойи нафсга эргашиш
Ҳаво ва шаҳват орасидаги фарқ:
Ҳавойи нафсга эргашишнинг зарарларидан:
Jismoniy tarbiya, Ijtimoiy fanlar
Jismonan baquvvat, sog‘lom, irodali va ruhan tetik farzandlarni kamolga yetkazishda jismoniy tarbiya fanining ahamiyati nihoyatda katta. Dars jarayonidagi nazariy bilimlar o‘g‘il-qizlarni ruhiy kamolotga yetaklab, ma’nan chiniqtiradi, ziyrakligi va zukkoligini yanada oshiradi. Ta’lim jarayonida o‘quvchilar shaxsiy va ovqatlanish gigiyenasi, kun tartibini rejalashtirish, ertalabki badantarbiya mashqlarining ahamiyati haqidagi bilimlarga ega bo‘ladilar.
Amaliy mashg‘ulotlardagi jismoniy mashqlar esa o‘quvchini toblaydi, harakat imkoniyatlarini kengaytiradi. Yugurish, sakrash, uloqtirish mashqlari orqali bolaning jismoniy sifatlari rivojlanib, sport anjomlaridan to‘g‘ri foydalanish ko‘nikmasi shakllanadi. Ta’lim jarayonida ushbu jihatlarning to‘liq namoyon bo‘lishi xalqaro nufuzli sport musobaqalarining bo‘lajak g‘oliblarini tayyorlashda asqotadi. Demak, jismoniy tarbiya darslarini qiziqarli, mazmunli tashkil etish uchun har bir o‘qituvchi yanada mas’uliyatli, yangilikka intiluvchan, ilg‘or metodlarni qo‘llash mahoratiga ega bo‘lishi zarur. Bu esa pedagoglarimizning zamonaviy innovatsiya va metodlarni o‘zlashtirgan holda yangi o‘quv yiliga puxta tayyorlanishini talab etadi.
Umumta’lim maktablarida jismoniy tarbiya mashg‘ulotlarining samaradorligi sport anjomlarining yetarliligi va sifati bilan bog‘liqdir. Shunday ekan, fan o‘qituvchisi kelgusi o‘quv yiliga tayyorgarlik jarayonida dastlab maktabdagi sport inventarlarining to‘liqligi hamda yaroqliligini ko‘zdan kechirib olishi, ta’lim muassasasi ma’muriyati bilan ularning ta’minoti bo‘yicha choralar ko‘rishi lozim. Shuningdek, jismoniy tarbiya fanidan ko‘zlangan maqsadga erishishning asosiy omili — darsni to‘g‘ri tashkil etish bilan ham bog‘liq. Buning uchun o‘qituvchi quyidagilarga e’tibor qaratishi kerak:
Tayyorlov qismi — (10–12 daqiqa) o‘quvchilarni saflash, sog‘lig‘ini bilish jarayoni. Bu vaqtda navbatchining axboroti tinglanadi. O‘quvchilarning shaxsiy gigiyenasi tekshiriladi. Yangi mavzuga oid texnika xavfsizligi qoidalari bilan tanishtirilib, umumiy rivojlantiruvchi mashqlar — saf, yurish va yugurish mashqlari bajariladi.
Asosiy qism (20–25 daqiqa)da rejadagi mavzu bo‘yicha sport turining rivojlantiruvchi mashqlari bajariladi. Bu vaqtda o‘quvchilarning boshqa mavzu yoki o‘yinlar bilan chalg‘ishiga yo‘l qo‘ymaslik lozim.
Yakuniy qism — (3–5 daqiqa) dars tugashi jarayonidagi saflanish davri. Bu vaqtda o‘quvchilar nafas rostlashi, diqqatni jamlashiga e’tibor qaratiladi. Shu asnoda mashqlarni to‘g‘ri bajargan o‘quvchilar rag‘batlantirilsa, darsda faolligi sezilmagan bolalarning kamchiliklari ko‘rsatib o‘tiladi. So‘ng uyga vazifa beriladi.
Jismoniy tarbiya darslari asosan amaliy mashg‘ulotlardan iborat bo‘lgani uchun o‘qitishda “Musobaqa”, “Ko‘rsatmali”, “O‘yin” kabi innovatsion pedagogik texnologiya va metodlardan keng foydalanish tavsiya etiladi. Masalan:
“Musobaqa” usuli. Ushbu usulda sinfdagi o‘quvchilarni jamoalarga bo‘lib, ular o‘rtasida spartakiadalar (quvnoq startlar, harakatli, milliy va sport o‘yinlari ko‘rinishida) tashkil etiladi. Bu usul o‘quvchilarning harakat tizimlarini rivojlantirib, g‘oliblik uchun kurashish ishtiyoqini oshiradi. Musobaqa tarzida tashkil etilgan mashg‘ulot o‘quvchilarda ilg‘or bo‘lish, mashq va topshiriqlarni kimo‘zarga bajarish istagini namoyon etishi bilan qiziqarlilikni ta’minlaydi.
“Ko‘rsatmali” usuli murakkabroq sport turi elementini o‘rgatish darslarida qo‘llaniladi. Bunda o‘qituvchi biror o‘quvchi yordamida (yoki mustaqil ravishda) mashq elementini ko‘rsatib berish orqali mavzu mohiyatini yetkazadi.
“O‘yin” usuli orqali harakatli, milliy va sport o‘yinlari texnik elementlarini bajarishda o‘quvchilarning bevosita ishtiroki ta’minlanadi. O‘yinning mazmuni, shartlari va qoidalari tushuntiriladi. Bu usul bir qator afzalliklarga ega. Ayniqsa, boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini mashg‘ulotga jalb etish, darsga qiziqtirishda muhim ahamiyat kasb etadi. O‘quvchilarga biror murakkab mashqni o‘rgatishda, shu usuldan foydalanish orqali maqsadga erishish mumkin.
Xalqimizning milliy o‘yinlari, muayyan hududlardagina saqlangan o‘yinlarni ommalashtirish, ularni targ‘ib etish, mashg‘ulotlarda qo‘llash ham jismoniy tarbiya darslarini mazmunan boyitadi. Jumladan, “Otib qochar”, “Qotdi”, “Ot- arava”, “Ot o‘yini”, “Qidirib top”, “Janbil”, “Danak”, “Yong‘oq o‘yini”, “Momo-momo”, “Xo‘roz-xo‘roz”, “Bekki tosh”, “Tepa kurash”, “Cho‘p ot”, “Taqir-tuqir qayrag‘och”, “Oltin darvoza”, “To‘g‘nog‘ich”, “Do‘ppi yashir”, “Chavandoz”, “Qo‘riqchi”, “Dahanaki jang”, “Chumchuq tushdi boshimga”, “Qo‘shiqning boshi”, “Do‘ppi tishlar”, “Davraga kir”, “Chig‘iriq”, “Chortak”, “Arqon o‘yin”, “Tosh o‘yin” kabi o‘yinlar bolajonlarning chaqqonlik, ziyraklik xislatlarini rivojlantiradi.
Quyida keng tarqalgan milliy o‘yinlardan misol keltiramiz.
“G‘isht urish” o‘yini. Bunda 4 dan ortiq o‘quvchi ishtirok etadi. O‘yinda g‘ishtning ostiga o‘quvchilar o‘zlariga tegishli zarqog‘ozlardan bittadan qo‘yadi. G‘ishtning oldida turib, navbatma-navbat qo‘llaridagi toshni uloqtiradilar. Kimning toshi uzoqqa yetib borsa, o‘sha ishtirokchi toshi joylashgan joyda turib, birinchi bo‘lib g‘ishtni nishonga oladi. G‘ishtni urib yiqitgan g‘olib zarqog‘ozlarga ega bo‘ladi. O‘yin shu tariqa davom etadi. O‘yinning tarbiyaviy ahamiyati shundaki, o‘quvchilarda murosa, bir-birining qarorini hurmat qilish, merganlik, aniq mo‘ljalga olish, saxiylik, chaqqonlik kabi fazilatlar shakllanadi.
“Chiziq bo‘ylab” o‘yini. Yerga dor kabi chiziq chiziladi. Ishtirokchi chiziq ustida turadi. Ko‘zlari boylanadi. U mayda qadamlar bilan chiziq ustida yurishi kerak. Agar o‘quvchi chiziq ustidan oxirigacha adashmay yurib borsa, o‘yinda g‘olib hisoblanadi.
O‘yin o‘quvchilarda diqqatni bir joyga jamlash, kutilmagan vaziyatlarda o‘zini yo‘qotmaslik, mo‘ljalni aniq ola bilish, tana muvozanatini maromida ushlash, mutanosib harakatlanish ko‘nikmalarini shakllantiradi.
Xalqimizning bolalarni ziyraklik, chaqqonlikka o‘rgatuvchi milliy o‘yinlari bisyor. O‘qituvchining pedagogik mahorati, kasbiy malakasi hamda xalq o‘yinlaridan nechog‘lik xabardorligi mashg‘ulotlarning yanada qizg‘in o‘tishida seziladi. Demak, yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik asnosida xalq o‘yinlari borasida ham izlanish olib borish zarur.
Avgust kengashlarida o‘tgan o‘quv yilida jismoniy tarbiya fanini o‘qitish borasida uchragan muammo va murakkab mavzularni muhokama qilish zarur. Bu jarayonda amaliyotchi o‘qituvchilar tomonidan o‘qitish va bilimdagi bo‘shliqlarni to‘ldirish yuzasidan istiqbolli — keyingi o‘quv yilida samaradorlikka xizmat qiladigan takliflar bildiriladi.
Anjumanlarning sho‘ba yig‘ilishlarida muhokama qilish uchun quyidagi mavzular tavsiya etiladi:
1) O‘tgan o‘quv yilida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan hisobot va 2015-2016-o‘quv yiliga mo‘ljallangan vazifalar;
2) Yangi takomillashgan darsliklar va o‘quv qo‘llanmalar hamda tavsiyalarni o‘quv jarayoniga tatbiq etish masalalari;
3) Mavjud sport seksiyalari ishini takomillashtirish, ulardan oqilona va samarali foydalanish usullarini tatbiq etish;
4) Sport jihozlaridan to‘g‘ri va samarali foydalanish masalasi;
5) “Umid nihollari” sport o‘yinlariga iqtidorli sportchi-o‘quvchilarni tayyorlab borish va maktablarda hududiy sport bellashuvlari, musobaqalar tashkil etish.
Ijtimoiy fanlar tc “Ijtimoiy fanlar”
Tarix, davlat va huquq asoslari, iqtisodiy bilim asoslari, milliy istiqlol g‘oyasi kabi fanlar( keyingi o‘rinlarda ijtimoiy fanlar )ning o‘quvchilar ta’lim-tarbiyasida o‘ziga xos o‘rni bor. Xususan, o‘quvchilarni yurtga sadoqat, ona Vatanga muhabbat, tinchlik va osoyishtalikni qadrlash, mustaqillikni asrash, umuminsoniy va milliy qadriyatlarga hurmat ruhida o‘stirishda ushbu fanlar muhim ahamiyatga ega. O‘quvchilar bu fanlarni mukammal egallasa, o‘zligini anglaydi, faol fuqarolik pozitsiyasi shakllanadi, turli muammo va kutilmagan vaziyatlarda oqilona yo‘l tutish ko‘nikmalari shakllanadi.
Ushbu fanlarga oid darsliklar yangi o‘quv yilida qator yangiliklar bilan o‘quvchilar qo‘liga yetib bormoqda. Jumladan, joriy yilda 1-, 4-sinflarning “Odobnoma” kitobi, 5—6-sinf “Vatan tuyg‘usi”, 7-, 8-, 9-sinflar uchun “Milliy istiqlol g‘oyasi va ma’naviyat asoslari” hamda 5-sinf “Tarixdan hikoyalar” darsliklarining yangi avlodi yaratildi. Darsliklar zamon talablari asosida takomillashtirildi.
5-sinf “Tarixdan hikoyalar” (U.Jo‘rayev, Q.Usmonov, A.Nurqulov va boshqalar) darsligidagi statistikaga oid ma’lumotlar yangilandi. Darslik mavzulariga Prezidentimiz Islom Karimovning 2014-yili Samarqand shahrida bo‘lib o‘tgan “ O‘rta asrlar Sharq allomalari va mutafakkirlarining tarixiy merosi, uning zamonaviy sivilizatsiya rivojidagi roli va ahamiyati ” mavzusidagi xalqaro konferensiyada so‘zlagan ma’ruzasi mazmuni singdirildi. Shuningdek, darslikdan Ikkinchi jahon urushi bilan bog‘liq mavzular, O‘zbekistonning bugungi kundagi tashqi siyosati strategiyasining mazmuni singdirilgan matnlar ham o‘rin oldi.
Milliy istiqlol g‘oyasi turkumidagi fanlarga oid darsliklar ham yuqorida tilga olingan ma’ruza mazmuni bilan boyitildi. Darsliklar dizayni va illustratsiyalari yangilandi.
O‘qituvchining izlanuvchanligi, darslarga ijodiy yondashishi — o‘qitish samaradorligiga erishishning muhim omili. Shu bois mazkur yo‘nalishdagi fanlarni o‘qitishda muallimdan izlanuvchanlik, o‘quvchilarni qiziqtiruvchi metodlardan unumli foydalanish talab etiladi. O‘qitish sifat va samaradorligini oshirish uchun quyidagi usullar tavsiya etiladi:
Og‘zaki bayon qilish usuli. Bunda hikoya, monolog, dialog, suhbat, syujetli hikoya, analitik syujet metodlarining uyg‘unligiga alohida e’tibor qaratgan holda badiiy va tarixiy adabiyotlardan samarali foydalanish maqsadga muvofiqdir. Jarayonda o‘quvchilarning kitobxonlik madaniyati ham shakllanadi, rivojlanadi.
Dars jarayonida har bir sinfning o‘ziga xos xususiyatidan kelib chiqqan holda o‘quvchilarning mustaqil ijodiy ishlashini tashkil qilish usuli. Bunda tarixga oid manbalar — adabiyotlar, hujjatlar, ko‘rgazmali vositalardan foydalaniladi. Shuningdek, ko‘rgazmalilikka tayangan metodlar, shartli-grafik illustrativ ko‘rgazmalilik, suratlar tahlili, rasm ishlash, kontur xaritani to‘ldirish, amaliy mashg‘ulotlarda qirqish, model va maketlar tayyorlash, mehnat qurollarini tayyorlash, tarixni o‘rganishda tadqiqotchilik metodlaridan foydalanish darslarning mazmunli o‘tishini ta’minlaydi.
Bu borada tarix fani o‘qituvchilariga amaliy-metodik yordamni tashkil etish maqsadida 8—9-sinflar uchun “O‘zbekiston tarixi”ni o‘qitish yuzasidan A.Zamonov muallifligida metodik majmua tayyorlandi.
Darslik bilim berishning asosiy manbai bo‘lib xizmat qilar ekan, undan samarali foydalanishda o‘qituvchiga katta mas’uliyat yuklanadi. Jumladan, ijtimoiy fanlarni o‘qitishda ham darsliklarning asosiy vazifalari quyidagilar ekanligini unutmaslik lozim. Darslik:
– fan bo‘yicha bilimlar tizimi;
– o‘quvchilar bilim va malakalarini integratsiyalash, majburiy o‘quv materiali yig‘indisi;
– bilimlarni nazorat qiluvchi;
– fanni mustaqil o‘rganish vositasi;
– shaxs shakllanishiga ta’sir ko‘rsatuvchi hamda tarbiyalovchilik vazifasini amalga oshiradi. Shuning uchun o‘qituvchi mashg‘ulotlar jarayonida o‘quvchilarda darslik bilan muntazam ishlash ko‘nikmasini ham shakllantirib borishi zarur.
O‘qituvchi darsga tayyorgarlik ko‘rishda quyidagilarga e’tiborli bo‘lishi lozim:
– dars turlari va tuzilishini aniqlab olish;
– dars — o‘quv va tarbiyaviy ishning asosiy tashkiliy shakli ekanligiga e’tibor qaratish;
– zamonaviy dars, unga qo‘yiladigan talablarni bilish va unutmaslik;
– darslar mavzularining uzviyligi va didaktik jihozlanishiga erishish;
– ta’lim-tarbiya jarayonining maxsus shakllari, dars samaradorligini oshirishning muhim omili ekanligini yodda tutish.
O‘qituvchining shaxsiy xususiyatlari — kiyinishi, o‘zini tutishi, nutq madaniyati, gap ohangi va boshqa omillar ham darsga ta’sir ko‘rsatadi. Agar bu jihatlar o‘qituvchining dars berish kasbiy mahorati, tarbiyachilik faoliyati, baholash mezonlari bilan uyg‘unlashsa, ta’lim sifat va samaradorligi yanada ortadi.
Ta’lim jarayoniga interfaol usullarni joriy etishda o‘quvchilarning o‘zaro hamda o‘qituvchi bilan faol muloqoti yuzaga keladi. Bunday vaziyatni yuzaga keltirish uchun muallim guruhlarda ishlashning «Muayyan pozitsiyani egallash», «Muammolar daraxti”, “Matritsa”, “Zanjir” kabi va boshqa ommalashgan, interfaol usullardan foydalanishi tavsiya etiladi.
Jumladan, “Muammolar daraxti” usulida yaxlit bir muammo olinadi. Masalan, guruhlarda o‘quvchilarning bo‘sh o‘zlashtirishi yoki DTS talablari bajarilmasligi masalasi ko‘riladi. Jarayonda ushbu muammoning kelib chiqish omillariga e’tibor qaratiladi. Bunda muammolarning sababini aniqlash maqsadida nima uchun? nimaga? nega unday bo‘ldi? sababi nimada?, kim sababchi? kabi savollar o‘rtaga tashlanadi. Har bir savolning javobi ko‘rsatilib, tahlil qilinadi. So‘ng zarur qaror qabul qilinadi.
Alohida-alohida ahamiyatga ega bo‘lgan muammolarning bog‘liqlik tomoni “Zanjir” usuli orqali bir-biriga ulab chiqiladi. Ularning yechimlari tahlil etilib, umumlashtiriladi.
O‘quvchilar o‘rtasida sotsiologik tadqiqotlar o‘tkazish, ijtimoiy muammoga bag‘ishlangan (odam savdosi, ommaviy
madaniyat, kiyinish madaniyati kabi) seminarlar tashkil qilish, referatlar (ilmiy ishlar) yozish ham o‘g‘il-qizlarda mustaqil fikrlash, vaziyatga o‘z munosabatini bildirish ko‘nikmasini shakllantiradi.
Shulardan kelib chiqib, an’anaviy avgust kengashlari sho‘ba yig‘ilishlarini tashkil etishda quyidagi masalalarga to‘xtalish tavsiya etiladi:
– o‘quvchilarda kompetentlilikni shakllantirishga yo‘naltirilgan Davlat ta’lim standartlarining tajriba-sinov ishlari natijalari va kelgusidagi vazifalar;
– 2015-2016-o‘quv yilida nashr etilgan darsliklar va ulardagi yangiliklar bilan o‘qituvchilarning tanishib, darslarga tayyorlanib borishi;
– mustaqillik darslarini mazmunli tashkil etish;
– mustaqillik darslarida o‘quvchi-yoshlarga hozirgi tinch, osoyishta kunlarning qadriga yetish, keksalarni hurmat qilish, ularga g‘amxo‘rlik ko‘rsatish o‘zbek xalqiga xos azaliy fazilat ekani xususida tushunchalar berish. Ushbu jihatlar jamiyatning o‘ziga xos yuksak ma’naviy va madaniy belgisi sifatida davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishlaridan biriga aylangani haqida tushunchalar berib, “Sen muqaddassan, Vatan!”, “Vatan yagonadir, Vatan bittadir!”, “Ona yurt o‘g‘lonlari”, “Milliy g‘oya, mafkura va yoshlar”, “Qudratli davlat farzandlarimiz!”, “O‘zbekiston kelajagi bizning qo‘limizda!”, “Seni ardoqlaymiz, aziz Vatanim!” mavzularida mustaqillik darslarini tashkil etish;
– dars samaradorligini oshirishda ilg‘or pedagogik texnologiyalarni qo‘llash, uning usullari, maqsad va vazifalarini aniq belgilash;
– o‘qitish samaradorligiga erishishning muhim omillaridan biri — pedagogik jamoalar o‘rtasida muntazam dars tahlilini yo‘lga qo‘yish;
– o‘quvchi-yoshlarda yuksak ma’naviy-axloqiy fazilatlarni shakllantirish va ularni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash;
– umumta’lim maktablarida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning mavzuga taalluqli asar va ma’ruzalari mazmunini ochib berish;
– ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha joylardagi tayanch maktablarda “Kim edigu, kim bo‘ldik” mavzusida tarbiyaviy soatlarni tashkil etish;
– o‘quvchilar bilimini baholashda qaysi jihatlarga e’tibor qaratish lozimligini o‘rganish;
– o‘quvchilar bilimidagi bo‘shliqlar, ularning kelib chiqish sabablari hamda yechimini aniqlash;
– o‘quvchilar ongida yurt tinchligi, Vatan ravnaqi, millatlararo totuvlik, diniy bag‘rikenglik, xalq farovonligi kabi tamoyillarni shakllantirishda ijtimoiy fanlarning ahamiyati;
– o‘quvchilarda nutq madaniyatini shakllantirishda tarixiy, badiiy adabiyotlarning o‘rni;
– taqdimot darslarini tashkil qilish va ularning samaradorligi;
– o‘quvchilarda hayotiy kompetensiyalarni shakllantirishda ijtimoiy fanlarning o‘rni;
– o‘quvchilarda faol fuqarolik pozitsiyasi hamda kommunikativlikni shakllantirishda ijtimoiy fanlarning hissasi;
– tarix va iqtisodiy bilim asoslari fanlarini o‘qitishda matematik savodxonlikning o‘rni;
– dars jarayonida zamonaviy AKTdan foydalanishning metodik asoslari (amaliyot va tajriba).
Respublika ta’lim markazi