Press "Enter" to skip to content

Опытные онлайн-репетиторы

Асосий маънога эга эмас

русская грамматика

Русская грамматика содержит описание граммати­ ческого и звукового строя современного русского литера­ турного языка. Кн .

Грамматика русского языка

2016 · 11.22 MB · 20,775 Загрузки · русский · новый!

Учебное пособие.— М. : Флинта : Наука, 2011, — 256 с. / Л.А. Константинова, Н.М, Гончарова, А.М. Жукова, А.М, Николаев, .

Russian Grammar in Tables. Русская грамматика в таблицах : учеб. пособие

101 страницы · 2017 · 3.61 MB · 19,062 Загрузки · русский · новый!

The textbook is constructed as a reference book focusing on the difficult items of Russian grammar in an easy and unders .

Русская грамматика. В двух томах.

717 страницы · 1980 · 13.07 MB · 6,599 Загрузки · русский · новый!

“Русская грамматика” содержит описание грамматического и звукового строя современного русского литературного языка. Книг .

Грамматика русского языка в иллюстрациях

352 страницы · 1990 · 24.69 MB · 12,233 Загрузки · русский · новый!

Основная цель данного учебного пособия — на доступных пониманию любого человека конкретных, связанных с повседневной жиз .

Русский язык как иностранный (базовый уровень)

237 страницы · 2016 · 71.47 MB · 24,268 Загрузки · русский · новый!

Учебное пособие. – Минск: БГУ, 2012. — 235 с.Представлен обучающий материал базового уровня. Учебные тексты адаптированы .

Русский как иностранный. Контрольные работы: Элементарный, Базовый, Первый сертификационный уровни

207 страницы · 2016 · 2.77 MB · 35,426 Загрузки · русский · новый!

М.: Астрель, 2010. — 202 с. — ISBN 978-5-271-26100-8; ISBN 978-5-9648-0319-5.Контрольные материалы по русскому языку как .

Грамматика русского языка (в таблицах и схемах)

98 страницы · 2008 · 1.63 MB · 9,717 Загрузки · русский · новый!

Грамматика русского языка (в таблицах и схемах). Каменова С.К. — Грамматика русского языка (в таблицах и схемах). Каме .

Грамматика русского языка. Часть I: Учебное пособие по русскому языку для студентов-иностранцев 1 курса

141 страницы · 2007 · 668 KB · 18,525 Загрузки · русский · новый!

Первая часть учебного пособия ”Грамматика русского языка” содержит грамматический материал, предусмотренный для изучен .

Русский как иностранный: базовый уровень

190 страницы · 2016 · 4.27 MB · 35,588 Загрузки · русский · новый!

Астрель, 2010. — 188 с.ISBN 978-5-271-24563-3 (ООО «Издательство Астрель»)ISBN 978-5-9648-0269-3 (ООО «ИД «Русь»-«Олимп» .

Ўзбек тили “Кўмакчи” (7 синф)

Тарбиявий: ўқувчиларда инсоний фазилатларни шакллантириш, нафосат, одоб -ахлоқ , ўзаро ҳурмат , меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Дарс тури: янги маълумот бериш

Дарс жиҳози: дарслик, слайдлар, дарсга оид кўргазма, тарқатмалар

Дарс методи: аралаш, гуруҳларда ишлаш

Дарснинг бориши

Ташкилий қисм

б) давоматни аниқлаш

в) ўқувчиларни дарсга тайёрлаш

Ўтилган мавзуни сўраш.

v Ёрдамчи сўзлар деб нимага айтилади?

v Ёрдамчи сўз туркумлари қайсилар?

v Гапдаги ёрдамчи сўзларни аниқланг. Чироқ доим бир жойда тургани учун шифтнинг ўша ери сақланиб қолган .

Дарс шиори: “Яхши тилак – ҳар ишга ҳамдам” Рангли стикерлар тарқатилиб, гуруҳларга ажратилади.

Ўтилган мавзу “Ёрдамчи сўзлар” бўйича гуруҳларга топшириқлар бериш: 1 -гуруҳга -кластер тузиш.

Асосий маънога эга эмас

Кўмакчи, боғловчи, юклама,

ундов сўзлар, тақлид ва модал сўзлар маълум сўроққа жавоб бўлмайди

Гап бўлаги вазифасида келмайди

2-гуруҳга топшириқ: Ёрдамчи сўзларнинг вазифалари ва уларнинг турлари бўйича мисоллар айтиш.

3-гуруҳга топшириқ: Ёрдамчи сўзларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини Венн диаграммаси асосида белгилаш.

Янги мавзу баёни:

1.Ариқ бўйи кўм-кўк майсалар билан қопланган. 2. Илгари дашт бўлиб ётган ерларга сув чиқариш учун каналлар қазилди. 3. Биз учун илм эшиги ҳар вақт очиқ. 4. Хатни почта орқали юбордим.

Ажратиб кўрсатилган сўзлар бирор сўроққа жавоб бўладими?

Гап бўлаги бўла оладими ?

Улар бу гаплардан тушириб қолдирилса , фикр англашиладими? Улар қайси сўз туркумидаги сўзлардан кейин қўлланган?

Кўмакчи қайси сўздан кейин келса , ўша сўз билан биргаликда бир сўроққа жавоб бўлади, ўша сўз билан бирга гапнинг бўлаги бўлиб келади.

Демак , от, олмош, ҳаракат номи, сифатдошлардан кейин келиб, уларни ҳоким сўзга боғлаш учун хизмат қилувчи билан, учун, каби, сингари, орқали, сайин каби сўзлар кўмакчи ҳисобланар экан.

Кўмакчилар келиб чиқишига кўра икки хил бўлади:

1. Соф кўмакчилар луғавий маъноларини бутунлай йўқотиб, вазифа жиҳатидан келишик қўшимчаларига яқин турадиган сўзлардир. Учун, каби , сари, сингари, сайин, узра, қадар.

2. Кўмакчи вазифасида қўлланувчи сўзлар гапда ўрни билан мустақил сўз , ўрни билан кўмакчи бўлиб келади. Буларга томон, ташқари, бўйи, чамаси, ҳолда , йўсинда каби от туркумидан, сабабли, туфайли, орқали, қарши, чоғли, доир, мувофиқ, ўзга, бошқа каби сифат туркумидан, қараб, қараганча, кўра, тортиб, деган, дейдиган, оша, бўйлаб, яраша, қарамасдан, қарамай, қарата каби феъл аввал, сўнг, кейин, бурун, илгари, бери, буён, асосан, биноан каби равиш туркумидан ўтган сўзлар киради.

Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш

Дарсни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ аъзоларига кўмакчи сўзлар берилади, бу сўзлар иштирокида мустақил гап тузадилар ва ҳосил бўлишини тушунтириб берадилар.

1 -гуруҳ – каби, илгари, орқали, кўра

2-гуруҳ – сайин, сари, учун, туфайли

3- гуруҳ- сабабли, буён, қадар,сўнг

Берилган кўмакчиларни соф ва вазифадош кўмакчиларга ажратинг.

Соф кўмакчилар

Вазифадош кўмакчилар

Учун, каби, сингари, янглиғ, сари, сайин, узра, қадар, орқали, ҳақида

олд, уст, рўпара, кейин, аввал, қараб, атаб, ён, кўра, деб

Гуруҳларга матн берилади. Бу матн қайси асардан олинган парча ва бу кимнинг қаламига мансуб? Матндан кўмакчиларни аниқланг.

Бирдан хаёлига келган фикрдан унинг вужуди титраб кетди. Қора кунлар учун, не умидлар билан тишида тишлаб юрган ғунажинини ўғирлагани учун, ўлим тўшагида ётган укасини охирги насибасидан маҳрум қилгани учун , нон пули бўлар деб етиштирган мевасидан жудо қилаётгани учун шундай қасос олсинки, ўша худо бехабарлардан.

У ўрнидан сакраб туриб кетди. Титроқ қўллари билан қорайиб кетган девордаги михга илиғлиқ турган икки ўрам симни олди. Бир вақтлар урушдан олдин у бу симларни базмларга олиб борар, одамларнинг ҳовлисини машъалдай ёритиб берарди. Эндиям яхшиликка хизмат қилсин. (Ў.Ҳ . “Урушнинг сўнгги қурбони”асари)

“Поп корн” ўйини. Бу ўйинда поп корн қутисига саволлар яширинади, саволларни ҳар бир гуруҳдан бир бир ўқувчи оладилар ва саволларга жавоб берадилар. Ҳар бир жавоб учун стикерлар бериб борилади.

§ Кўмакчилар деб нимага айтилади?

§ Соф кўмакчилар деб нимага айтилади?

§ Вазифадош кўмакчи иштирокида гап тузинг

§ Сари кўмакчиси қандай кўмакчи ҳисобланади?

§ Олд, уст қандай кўмакчилар сирасига киради?

Расм асосида кўмакчи қатнашган гаплар тузинг.

Ўқувчилар ўз таассуротларини қуйидаги намуна асосида ёзадилар.

1. Дарс жараёнида мен ———–ишладим, чунки——

Баҳолаш: Форматив баҳолаш билан якуний баҳо чиқарилади.

Уйга вазифа: Ўзбек адабиёти дарслигидан кўмакчилар қатнашиб келган парчани топиб ёзиб келиш. Қоидани ёд олиш.