Press "Enter" to skip to content

Серия 8

Tabobatga qalban, ruhan,
Fido qilib o’zini,
Oxir bir kun nashtar bilan
Ochdi ko’rning ko’zini.

8 sinf ingliz tili tarjimalari

Нокасу ножинс авлодин киши бўлсун дебон,
Чекма меҳнатким, латиф ўлмас касофат олами

Ким, кучук бирла хўдукка неча қилсанг тарбият,
Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами.

Алишер Навоий, “Хазоинул маоний”дан

09.07.2011, 12:43

Кўз очиб қарасам, ёруғ дунёға келибман,
Кўз очиб қарасам, ул мосувоға келибман,
Кўз очиб қарасам, юз минг балоға келибман,
Кўз очиб қарасам, дард-бедавоға келибман,
Кўз очиб қарасам, ул бебақоға келибман.

Xush kelibsiz muhtaram Romiy! she’rlaringiz ahli tasavvufiylarnikidek ekan. Bag’oyat mamnun bo’ldik! Sizdan shunday purma’no she’r, ijod mahsullari va fikrlarni kutib qolamiz keyingi postlaringizda ham.

Alloh rozi bo’lsin.

Gulchehra Ibragimova
09.07.2011, 14:31

***
Ялинчоқ эмасман, кибриммикан бу?
Ўзимнинг ўзимга жабриммикан бу?
Яшашим мумкин-ку жонимни сийлаб,
Тош тишлаб юрибман, сабриммикан бу?!

***
Кўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди,
Сўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди.
Ўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди,
Нега менга кун бермайсан, Ҳаёт?!

Тоққа чиқай, десам, тошлар қўймаса,
Кўзга ёқай, десам, қошлар қўймаса,
Яшашга мана бу бошлар қўймаса.
Бизга ҳам аталган дунёлар борми?!

Gulchehra Ibragimova
09.07.2011, 18:16

Рафиқо, менга бир дам дўстлиғ расмини изҳор эт,
Ки мен бордим ўзимдии, ёр агар келса, хабардор эт.

Қачон ишқ аҳлини ўлтурмоғини ихтиёр этсанг,
Жафо тиғи билан аввал мени(нг) бағримни афгор эт.

Ҳақорат бирла, эй соқий, боқар майхона аҳлиға,
Суниб бир жоми май зоҳидни анда нақши девор эт.

Менинг ҳолимға йиғлар дашту саҳроларда ваҳшилар,
Агар кўйига борсанг, эй сабо, ёримға изҳор эт.

Эрур пийри муғондин бу башорат, тургил эй, соқий,
Лабо-лаб жом ила зоҳидни даъвосини бекор эт.

Қадинг раъно ниҳоли сарвдур, жоно, хиром айлаб
Чаман гулгаштида товусқа сен таълими рафтор эт.

Юмулмас кўзларим, эй моҳи тобои, иштиёқингдин
Чиқиб ер остидин муштоқларға арзи дийдор эт.

Зулайхо муштаридур ганж гавҳар бирла васлиға,
Жаҳон аҳлинн Юсуфдек жамолингға харидор эт.

Гули савсан очилди, бенаволиқ қилма, эй булбул,
Чаманда Нодира ашъори бирла нолау зор эт.

Gulchehra Ibragimova
09.07.2011, 19:20

Фақат ишқ.
Бошқаси сароб,
бошқаси шамолнинг оний сурони.

Қирқта тар гулимни айладим хароб,
қирқта қул кўзи-ла кўрдим дунёни.
Қирқта қора қул ётар мозийда,
қирқта черигини йўқотган бекман.
Абадий айрилдим қирқта ғозийдан,
бошимни тошларга урсамми дейман.
Бу дунё нимадир?
Барини кўрдим,
султону гадонинг қаърини кўрдим,
Ғаззолий сиғмаган тубан оламда
шайтондан тўралган ғайирни кўрдим.
Фақат ишқ.
Ишқ гули.
Самовий гулим.
бир нафас дилимга посибон бўлсин,
токим шул нафасда қирқ биринчи қулнинг
ёруғ лабларида хўрсиниқ сўлсин.
Туҳмат мурдалари қалашиб ёттан,
иғволар қуртлаган шўрлик диёрда
замону маконин буткул йўқотган
бир улуғ фарёднинг
боласи зорман.
Ай, қиличдай туйғу,
ай, қотил туйғу,
бас, ортиқ қийнама кимсасиз даштда,
юзимга юзини қўйсин ўшал гул,
дилимнинг қаърини чавақлаб ташла!

09.07.2011, 23:36

Нечун ака душман укага,
Мисли ўхшаш икки такага,
Хона вайрон қилиб укасин,
Четлатиб қўядур чеккага.

Можароси эмасдур хотун,
Балки талашур дунё-и дун,
Бўлиша олмай меросларин,
Кўзлари тўла ёш, бағри хун.

Ёвлашиб кетур бир-биридин,
Воз кечолмай қўлни киридин,
Хотунлари гиж-гижлаб турур,
Мерос умид қилиб эридин.

Ўзида етарлик моли бор,
Укасин ғариблик ҳоли бор,
Лек бермайин эътибор анга,
Унда ҳийлалик аъмоли бор.

Ул тадбир ки шундин иборат,
Қилур бул укасин ҳақорат,
Номусин қилиб ҳимоятлар,
Қони қайнаб чиқур ҳарорат.

Айлаб садақа бош-кўзидин,
Олислатар ука ўзидин,
Бағри хун, ашки жайҳун бўлуб,
Акасининг барча сўзидин.

Ушбу тариқа тортиб олса,
Бир куни келиб, ўлиб қолса,
Тобутини кўториб бориб,
Ани барчаси гўрга солса.

На деб бергай суолга жавоб,
Аҳволи анда бўлур хароб,
Рўзи қиёматда ул золим,
Дер: ё лайтани кунту туроб.

Аё ҳаста Ромий, нодон қул,
Чўзмагил сўзни бўлгай малул,
Айла солиҳ амал ҳамиша,
Зикруллоҳга бўл мисли булбул.

ё лайтани кунту туроб – кошки тупроққа айланиб кетсам. (Аллоҳ таоло қиёматда ҳайвонларни тупроққа айлантирганда кофирлар ҳам азобнинг қаттиқлигидан тупроқ бўлиб кетишни орзу қилиб қолишади. Бу ҳақида қуръоннинг Набаъ сурасида Аллоҳ ўзи хабар қилган).

09.07.2011, 23:54

Ул кирдигор йўлиндаги ибодатга мушарраф бўл,
Солиҳларнинг амалин қил, итоатга мушарраф бўл.

Аҳли аёл боқайин деб, ҳалол ризқим топайин деб,
Ҳақ йўлда юрайин деб, зироатга мушарраф бўл.

Расулга жон фидо айлаб, бул қоматинг дуто айлаб,
Суннатини бажо айлаб, шафоатга мушарраф бўл.

Пок сув бирла қилиб вузуъ, намозингда этиб хушуъ,
Умид бирлан бўлиб хузуъ, жамоатга мушарраф бўл.

Мусибат етса бошинга, ёқмас бўлсанг қардошинга,
Синов келса бардошинга, қаноатга мушарраф бўл.

Тиловатни қилай десанг, савоби–хайр топай десанг,
Ҳақ васлини кўрай десанг, қироатга мушарраф бўл.

Ҳаста Ромиййи нодони, қил худога кўз гирёни,
Дуолар айла ҳар они, сўнг роҳатга мушарраф бўл.

кирдигор – парвардигор
дуто – эгмоқ, букмоқ
вузуъ – таҳорат
хушуъ – қўрқув
хузуъ – тавозеъ
кўз гирёни – кўздан тинмай ёш тўкмоқ

Gulchehra Ibragimova
11.07.2011, 18:12

Сочингизнинг чангларидан айланайин,
Хира тортган рангларидан айланайин,
Йўлингизнинг сангларидан* айланайин,
Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми?
Она, сизни Тошкент олиб кетайинми?

Қишлоқ оша етиб бормас нолалари,
Қайга кетди, ўзин ўйлар болалари.
Малҳам бўлай деганнинг йўқ чоралари,
Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми,
Айтинг. Сизни Тошкент олиб кетайинми?

Тош кўчангиз тошларини олиб қўяй,
Худойимдан сизга умр тилаб суяй,
Ҳеч бўлмаса кўнгил учун сўраб қўяй,
Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми?
Она сизни Тошкент олиб кетайинми,
Ё ТОШКАННИ СИЗГА ОБКЕБ БЕРАЙИНМИ.

*санг-тош маъносида
*муаллифини билолмадим, узр (аммо ўзи асли вилоятлик, ҳозирда Тошкент шаҳар мактабларида дарс бераётган ўқитувчилардан бири тадбирда ўқиган эди.)

11.07.2011, 19:06

Миннатли ош егондин, миннатсиз тош егон яхши,
Қарзли ҳаёт дегондин, қарзсиз бардош дегон яхши.

Хўжа кўрсин учун деб қилган дабдабали тўйдин,
Камтарона беш-ўнта мискинга ош бергон яхши.

Бировнинг айби сабаб кўнглида кек сақлагандин,
Анинг олдиға бориб бу сирни фош этгон яхши.

Бу дунё молин жамлаб ҳеч кимга бермай ётгандин,
Ёвга қарши фойдалик қўйниға тош тергон яхши.

Жоҳил ва манфаатсиз мингта ҳамтовоқ бўлгандин,
Бу Ромийга фойдали битта сирдош бўлгон яхши.

Шеъриятда унча тажрибам бўлмагани учун хато, камчиликлари бўлса беминнат маслаҳатларингизни кутиб қоламан.Албатта ёрдамларингизга муҳтожман.

11.07.2011, 19:30

Кўз олдимга келар кўз ёшингиз,
Етмади сабру ҳам бардошингиз,
Тақдир этди Аллоҳ бу кунларни,
Соғ бўлинг, омон бўлсин бошингиз.

Расмингиз қараб кўзларим тўймас,
Бир дам соғинч ўз ҳолимга қўймас,
Шу онда сиз каби ҳеч бир кимса,
Чин ихлослик менга дуогўймас.

Ҳақ учраштирсин деб қалбим сўзон,
Тилим Роб зикрида ўзим нолон,
Хўб эзилди сизсиз жону дилим,
Ҳаёлимдасиз ҳар куну ҳар он.

Шу дам турсам боқиб кўзингизга,
Айтсам барча дардим ўзингизга,
Юриб олдингизда бўлмасам зор,
Мени “ўғлим” деган сўзингизга.

Ул фироқ куйдирди-ку бу жонни,
Не кўйга солмади мен нодонни,
Шул сабаб қилдим одат ўзимга,
Ҳақ учун тиловати қуръонни.

Бу шеърни ўғлингиздан деб билинг,
Шу гапларни қалб қўрига илинг,
У Ромийни хотирлаган заҳот,
Қўл очиб ҳаққига дуо қилинг.

11.07.2011, 19:44

ҚИЗЛАР БИЛАН СУҲБАТ

— Айтинг, қизлар, очиласиз гул бўлиб қачон,
Нима сизни талпинтирар азалдан-азал?
— Биров эшитмасин, билсанг, бизда қолмас жон
Йигитнинг шўх кўзларида ўт ёнган маҳал.
— Қачон сезилмас ҳаётнинг бутлиги, ками,
Қўлингизда ечилади осон ҳар чигал?
— Нима бўпти, бу серғавғо дунёнинг ғами,
Йигитнинг шўх кўзларида ўт ёнган маҳал.
— Қизғиш тортиб, ҳуснингизга қўшилиб чирой,
Шаддодлиқдан тийиласиз қайси пайтда сал?
— Майинлашиб биз бегуноҳ ой бўламиз, ой —
Йигитнинг шўх кўзларида ўт ёнган маҳал.
— Қачон нурли, рўё тушлар келаверар рост,
Бор муаммо, ўз-ўзидан бўлаверар ҳал?
— Ишни қўйиб биз туну кун қилганда пардоз,
Йигитнинг шўх кўзларида ўт ёнган маҳал.
— Қачон қуриган жилғадай қоласиз тиниб,
Қора тунда ёруғликка бўласиз маҳтал?
— Йигит бизни ардоқлашни унутган куни,
Йигитнинг шўх кўзларида ўт сўнган маҳал.
— Қачон хазонрез боғларга келасиз кириб,
Кўтара олмай чўкасиз қайғу тошини?
— Биз йигитни тополмасак тўрт ён югуриб,
Биз ёстикда кўрсак унинг азиз бошини.
— Қачон қоп-қора кийимда ўлтирасиз тоқ,
Чидаб бўлмас сиз кўтарган нолаю додга?
— Йигитнинг шўх кўзларига тўлганда тупроқ,
Биз йигитни йўқотганда абад-абадга.

Gulchehra Ibragimova
12.07.2011, 10:46

Эй сабо, рози дилимни бехабар ёримға айт.
Дардлиғ кўнглимни аҳволини дилдоримға айт.

Ҳажр дардидин юракда қолди доғ устида доғ,
Шарҳ этиб бу можарони лола рухсоримға айт.

Фурқат ичра тушди савдои Зулайхо бошима,
Қиммати Юсуф баҳо топти харидоримға айт.

Лутф этиб сўрса мени холимни ул номеҳрибон,
Улди ҳижронингда деб ёри вафодоримға айт.

Сендин айру талхиком этди дебон заҳри фироқ
Ёшурун дардимни ул лаъли шакарборимға айт.

Юз салом айдим, на бўлғай бир йўли ул ҳам деса
Бул саломимни ўшал ошифтаи зоримға айт.

Нодира сенсиз тирикликдин на роҳат кўрди деб
Ул ҳумоюн толиъи фархунда атворимга айт.

Gulchehra Ibragimova
12.07.2011, 11:43

Жаҳон шоирлари, эй, гулшани боғ,
Кими булбул дурур сўзда, кими зоғ.
Кими тўти бекин чайнар шакарни,
Кими лафзи билан ўртар дарарни.
Кимининг сўзлари мавзуну ширин,
Кимининг лойиқи ташрифу таҳсин.
Кими ўзганинг ашъорин меним дер,
Кими ҳалво киби шалғам чўбин ер.
Кими маъний қўюб лафзин тузотур,
Кими вазнин бузуб санъат кузотур.
Аларнинг ўш бири Сайфи Саройи,
Жаҳон орифларининг хоки пойи.
Ани сен жумла шоир камтари бил,
Қамар юзга ҳамиша муштари бил.
(«Фи авсофи шуаро»).

Gulchehra Ibragimova
12.07.2011, 14:03

Хайрлашдик,
Хайр демадим.
Қўрқдим,
Нохуш сўзнинг сеҳридан
Ўзингизни асранг, демадим,
Паноҳида асрайди эгам.

Ортингиздан боқмадим узоқ,
Ахир сўнгги йўл эмас-ку бу.
Тезроқ қайтинг, демадим,
Эвоҳ!
Тилгинамни куйдирди шу сўз.

Айтолмадим, соғинаман деб.
Юрак титраб титранаверди.
Қаршингизда ҳаяжонланиб,
Телба кўнгил ғудранаверди
Қора кўзлар .
Қоп-қора кўзлар,
Ёшдан баттар қорайиб кетди.

Хайрлашдик,
Хайр демадим
Сиз ҳам
Хуш қол, деганингиз йўқ,
Сизни ҳамон кутяпману,
Аммо ҳануз келганингиз йўқ.

Кутмасликка ҳаққим йўқ маним,
Келмасликдан сиз ҳам бенасиб.
Ҳижронлрарнинг риштасин узиб,
Кўришармиз биз яна ҳали.

Хайрлашдик,
Хайр демадик.

12.07.2011, 18:35

Умидлар байроғин қўлга тутиб,
Ул Холиқим кўрмоқ завқин кутиб.

Бу ғафлат дардидан қотди бошлар,
Бош қўяр ёстиғим бўлди тошлар.

Гуноҳ дарёсинда бўлиб ғаввос,
Охир эс-ҳушимдан бўлдим халос.

Ўқиб ҳар куну-тун ўшал қуръон,
Таскин топди қалбим бўлиб шодон.

Ҳаёт дафтаримни варақласам,
Нафси шайтонимни чавақласам.

Ҳисоб кундан аввал қилсам ҳисоб,
Ўз нафсимга тез-тез этсам хитоб.

Аҳлимдан чиқибман қилиб ҳижрат,
Дунёдан мақсадим айшу-ишрат.

Асл мақсадим менга бўлди унут,
Дейди менга нафсим “озгина кут”.

Ғофурун раҳимдур билсанг нечун,
Деб алдар ҳамиша ҳар он, ҳар кун.

Шунга қилдим эълон нафсимга ҳарб,
У малъун шайтонга берай деб зарб.

Шоядки бу ғоям берса фойда,
Роббим ҳузурида маҳшар жойда.

Кошки етса менга Ҳақ раҳмати,
Ки бўлса маъвойим ул жаннати.

Шафоати расул этса насиб,
Илоҳим фазлидин шамол эсиб.

Соғинчдан ёнган дил олар ором,
Тилим ҳақ зикрида этар давом.

Қурбон этсам Ҳаққа минглаб жанон,*
Борар жойим сўнгра бўлса жинон.*

Ки сизлардан умид қилинг дуо,
Лек Ҳақ ўзи бергай бу муддао.

Давом этса Ромий дарди битмас,
Ҳам достон этгали умри етмас.

Жанон – жонлар
Жинон – жаннатнинг кўплиги

Nigora Umarova
12.07.2011, 23:34

Юлдузларни, ойни, қуёшни
Паноҳида асрайди осмон.
Кўксидаги кафтдек бардошни
Нечун қийнар жамики инсон?

Тош отсалар бебош болалар
Чўкиб кетар сойнинг тубига.
Тоғда унган чўғдек лолалар
Зеб беради менинг умримга.

Потирлаган юрак ҳам гўё
Қафасдаги қушмикан, дейман?
Биз талпиниб яшаган дунё
Бир лаҳзалик тушмикин, дейман?

Эркалатгим, ўпгим келади,
Юрагимни кафтимга қўйиб.
Кўзларимга суртгим келади,
У ҳам менга тикилса тўйиб.

Бош кўтарса йилларнинг гарди,
Изларидан янглишар мезон.
Осмон ойни асраган каби
Юрагини асрасин инсон.

Nigora Umarova
13.07.2011, 05:43

Tong otmoqda, tong o’qlar otar,
Tong otmoqda quyosh zambarak.
Yaralangan yer shari yotar,
Boshlarida yashil chambarak.
Tong otmoqda,
Mana shu tongga yuragini tutar odamlar,
Shu tongni deb kelgan dunyoga
Va shu tongni deb o’tar odamlar

13.07.2011, 08:21

Эй ёрим, сани ишқингда бўлди ҳолим забун,
Ўтсанг мани ёнимдин назар қилмайсан нечун.

Бир кўрдиму ошиқ ўлдум, кетмасман останангдин,
Эрчиб санга дойим, бўлурман ёнингда ҳар кун.

Мастонавор ўлдум бодаи ишқингдин ичиб ман,
Ғариблик бу ҳолима ҳеч қилмадинг тараҳҳум.

Зор қилма мани кўюнгда сан, сабру-тоқат йўқ,
Парвонаи шамъдек ҳар дам тавоф этиб тургум.

Кечдим хонумонимдин Адҳам сифат, ҳам аҳлимдин,
Ҳам ёзимдин, ҳам қишимдин васлинга етмоқ учун.

Аҳволим ҳушидин айрилғон бир девона янглиғ,
Бўлмаслар асло ўзумдин ҳам сўзумдин мамнун.

Бу ҳолима лаб тишлаб турмағил ҳайрат ила,
Ки еткурдунг шул мақома айлаб мани мажнун.

Баҳри муҳаббат ғаввосларидек юрсам сузуб,
Охир манзила етғунча ёдингла ўлмам маҳзун.

Ишқингла ўтар умрум занбурни нўшидек,
Рад этсанг Ромийни сан, қолгай азоб ичра мадфун.

Забун – забун, заиф
Хонумон – молу мулк, бойликлар
Баҳр – денгиз
Ғаввос – сувга тез-тез кириб,шўнғиб турадиган одам
Занбур – ари
Нўш – асал
Мадфун – дафн этилган, кўмилган

Nigora Umarova
13.07.2011, 08:55

Ne navo, soz aylagay bulbul gulistondin judo,
Aylamas to’ti takallum shakkaristondin judo.

Ul quyosh hajrinda, qo’rqarmen, falakni o’rtagay-
Har sharorekim, bo’lur bu o’tlug’ afg’ondin judo.

Dema, hijronimda chekmaysen fig’onu nola ko’p,
Jism aylarmu fig’on bo’lg’an nafas jondin judo?

Hajr o’lumdin talx emish, mundin so’ng, ey gardun, meni
Aylagil jondin judo, qilg’uncha jonondin judo!

Bo’lsa yuz ming jonim, ol, ey hajr, lekin qilmag’il
Yorni mendan judo yoxud meni ondin judo.

Vasl aro parvona o’rtandi hamono bildikim,
Qilg’udekdur subh ani sham’i shabistondin judo.

Bir eyasiz it bo’lub erdi Navoiy yorsiz,
Bo’lmasun, yo Rabki, hargiz banda sultondin judo.

Hazrat Nizomiddin mir Alisher Navoiy
____________
takallum-so’zlar, nutq.
Sharor- uchqun, alanga.
talx-achchiq, taxir.
eya- ega

Gulchehra Ibragimova
13.07.2011, 09:30

Мен сенга дунёлар бермадим,
Ёрим деб кўксимни кермадим.
Сен учун боғдан гул термадим,
Олавер, ҳаётим – сеники.

Ошиқ дил мисоли девона,
Унга бу дунёлар бегона.
Ҳаёлим бошингда парвона,
Олавер, ҳаётим – сеники.

Осмоним булутли гоҳида,
Лек нур бор кўнглимнинг тоқида.
Кўрайин вужудим соғида,
Олавер, ҳаётим – сеники.

Эрта-кеч гул кутиб, ўксима,
Ҳаётим олдида гул нима,
Келиб бош қўйсанг бас, кўксима,
Олавер, ҳаётим – сеники.*

Ботиржон Эргашев
*(Хонанда Озодбек Назарбековнинг машҳур қўшиғи)

Nigora Umarova
14.07.2011, 09:55

Hayotning har lahzasi go’zal

Tun pardasi ochilar asta,
Chiqib kelar sahnaga quyosh.
Kelinchakdek bo’lib orasta,
Gul salomdan ko’taradi bosh.
Hovli go’yo yuvilgan chinni,
Yo’llar go’yo artilgan oynak.
Qutlash uchun yangi bir kunni,
El oyoqqa turar jonsarak.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Qaymoq isi yayratar tanni,
dasturxonda issiq kulchalar.
Suv bosgandek qaqroq o’zanni
Odamlarga to’lar ko’chalar.
Asli hatto go’dak to’ydirmoq
barobardir og’ir yumushga.
Oshiqarlar, yuraklar qaynoq,
Birov ishga, birov o’qishga.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Duch keladi yuzlab chehralar,
Ko’pin qaytib ko’rmoqdir mahol.
Ular dilga yaqin naqadar,
Shuning uchun tuganmas iqbol.
Barchinoylar nigohida sir,
Alpomishlar ko’zida yashin.
Yoshlik qaytar qalbga sochib nur,
Eslaysan ilk sevgi otashin.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Bir mahallar berishgan salom,
Endi esa olishar alik.
Tillarida duo, xush kalom,
Saodatdir hatto keksalik.
Kulib turar munchoqko’z bola
“Tinchlik” so’zin solar yodingga.
Sochlaringdan erib oq tola
Intilasan yana oldinga.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Bu yurtda alp chinorlar o’sar,
Ko’k gumbazlar o’ngu so’lingda.
Bir azaga kirib o’tsang gar,
So’ng o’nta to’y uchrar yo’lingda.
Goh birovlar tanishar ilk bor,
Goh yig’ilar eski ulfatlar.
Odamzotga dunyo bo’lmas tor
To mavjuddir shirin suhbatlar.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Bosh ko’tarmas kimdir ishidan,
Kimdir o’ylar ulug’ bir reja.
Yana sirli olam qushiday
Qo’na boshlar yurtimga kecha.
Bugunidan el ko’ngli to’lib,
Ertangi kun uchun to’plar dosh.
Anvar shoir charchog’i bo’lib
Tog’ ortiga yonboshlar quyosh.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Gulchehra Ibragimova
14.07.2011, 10:34

Мени эгик турмоғим бошим,
Зор – интизор кутасан нега?
Нечун керак сенга кўз ёшим,
Не истайсан, ғашимга тега?

Мушугингни “пишт” деганим йўқ,
Арпангни ҳам ўрмаганман хом.
Ё ҳаққингни еб қўйганим йўқ,
Мендан нима истайсан мудом?

Ўз йўлимда юрсам-да, бироқ,
Тинч қўймайсан, қоралаб шаъним,
Бу ҳол давом этарми узоқ,
Қачон инсоф кирар эй, ҒАНИМ?!

Қизиқтирар нимам-ки сени,
Фақат менинг томон бўйлайсан,
Жуда ўйга толаман, мени –
ЎЗИМДАН ҲАМ КЎПРОҚ ЎЙЛАЙСАН.

14.07.2011, 14:04

Кўнглим ёришмайди одамларнинг ишидан,
Бири ҳасад қилса, бири этар хиёнат.
Кўнглим ёришмайди бу ҳаёт кечмишидан,
Бир текис ўтмайди, қайга боқсанг разолат.

Не қиларим билмайман, ҳеч кимда йўқ ишонч,
Ҳатто айтолмай дардларим юраман маҳзун.
Ғамга тўлган ҳаётим, тополмайман қувонч,
Баъзан ҳаёл сураман, бўлдиммикин мажнун.

Баъзан эса оламан китобдан аламим,
Гоҳида дилга яқин наволар тинглайман.
Ёнимда бўлмаса гар қоғоз ва қаламим,
Ҳеч тополмай овунчоқ, тунлари инграйман.

Дунё тўла одам лек топмадим содиқ дўст,
Бири ишимга дўст бўлса, бири пулимга.
Балки шу сабаб одамларга ишончим суст,
Энди асло қарамасман ўнгу-сўлимга.

Майли розиман, мени телба десалар ҳам,
Десинлар майли, ўша Ромий одамови.
Чин дўст топа олганлар жуда, жудаям кам,
Роббимни дўст тутдим, сидқига бор гарови.

14.07.2011, 14:49

Tun pardasi ochilar asta,
Chiqib kelar sahnaga quyosh.
Kelinchakdek bo’lib orasta,
Gul salomdan ko’taradi bosh.
Hovli go’yo yuvilgan chinni,
Yo’llar go’yo artilgan oynak.
Qutlash uchun yangi bir kunni,
El oyoqqa turar jonsarak.
Hayotning har lahzasi go’zal,
Umrning har dami g’animat.

Bu she’rni juda yoqtiraman. TVda klipini ham bergandi.
Hayot biz unga qanday nigohda qarashimizga bog’liq. Anvar Obidjon domla hayotga faqat go’zal nigoh bilan qaragan ekanlar she’rlarida. Shuning uchun bu olam chiroyli bo’lib tuyulmoqda.. Rahmat, Nigora opa, qalblarimizga faqat go’zallik ulashdingiz. 🙂

Samarqand-uz
14.07.2011, 15:12

Lutfingdan emasdir noumid hech inson,
Kim topsa seni mangu hayotdir ehson.
Qay zarraga bir lahza lutf etgan esang,
Yuksaldi u zarra ming quyoshdan chandon.

* * *
Zar harfi yiroqdir bu jahon darveshidan,
Tig’ dahshati lozim emas oshiq kishidan.
Ey, bosh olishimdan cho’chiysan muncha –
Haq oshig’i xolismasmi bosh tashvishidan?!

Nigora Umarova
14.07.2011, 15:30

Lutfingdan emasdir noumid hech inson,
Kim topsa seni mangu hayotdir ehson.
Qay zarraga bir lahza lutf etgan esang,
Yuksaldi u zarra ming quyoshdan chandon.

Sulaymon Boqirg’oniyning mashhur g’azali bilan mazmunan yaqin ekan:

Sani darding manga darmondin ortiq,
Sanga qul bo’lganim sultondin ortiq.
Gar nomingni aytsam cho’l ichinda,
Ul cho’l bo’lur manga bo’stondin ortiq.

15.07.2011, 04:52

Парчагина булут, чексиз осмон,
Адир ортидаги ёлғизоёқ йул.
Барча ташвишларни унутиб шодон
Қайтгим келаётир қошинга буткул.

Қисмат майин ичдим аччиқ ва тахир,
Туйдим эҳтироснинг самовий кучин.
Дунёда одамзод яшамас ахир
Фақат иродасин синамоқ учун.

Парчагина булут, чексиз осмон,
Адир ортидаги ёлғизоёқ йул.
Барча ташвишларни унутиб шодон
Қайтаолсам эди қошинга буткул.

PS. Радиодан олинди.

15.07.2011, 05:11

Hayotning har lahzasi go’zal

Tun pardasi ochilar asta,
Chiqib kelar sahnaga quyosh.

Бутун оила дастурхон атрофида жамланган. Кимдир иш, яна кимдир ўқиш, миттивойлар боғча тараддудида. Режаларнинг, яхши ниятлар, эзгу истакларнинг чеки йўқ. Тандирдан эндигина узилган ширмой ноннинг таъми оила ҳотиржамлиги билан қўшилиб танларга қувват бахш этади. Меҳр билан узатилган бир пиёла чойнинг кучи кечгача тетиклик армуғон этишга қодир. Нонушта сўнгида чин дилдан айтилган эзгу истаклар эса яхшиликларга рағбатдир. Ахир юртга тинчлик, фарзандларга оқибат, кексаларга роҳат, оилаларга ҳотиржамлик тилаб дуога қўл очишнинг ўзи ҳузур. Бу манзара олтин остонали оилаларнинг энг чиройли кўринишидир. Оила – бахт тимсоли.”

Gulchehra Ibragimova
15.07.2011, 10:59

***
Эшигингни
билмай очдим,
Ичкарида кимлар бор?
Не бўлса ҳам
Ўздан кечдим,
Сенсиз кўзга дунё тор.

Ичкарида
биров бордир,
Балки сиғармиз учов.
Мен кўзлаган
тоғлар ғордир,
Сен ўйлаган ўй пуч-ов.

Эшигингни
билмай очдим,
Нур қуйилди бошимдан.
Не бўлса ҳам
ҳаддан ошдим,
Ошиб ўттиз ёшимдан.

Остонангда
туриб бўлмас,
Ташқарида йўқ ҳаёт.
Ортга эса
йўл йўқ энди.
Ичкаридан йўқ нажот.

18.07.2011, 11:24

Nima bo’ldi, nimalar bo’ldi,
Ikki yonga ketdik ayrilib.
Ketarkanman qaragim keldi,
So’ngi bora ortga qayrilib.

Qaramadim, qaray olmadim,
Egsam hamki bu mag’rur boshni.
Hech ko’rsatgim kelmadi Sizga,
Ko’zlarimga to’lgan ko’z yoshni.

Men mehrlar bergandim sizga,
Yonib, yoniq otash mehrlar
Bugun mening qo’rlarim so’ngan,
Bugun Sizni kimlar sehrlar.

Ma’yuslanib qolasiz nogoh,
Nafratmidir ko’ksimda o’sgan.
Zor bo’lasiz bir kun baribir,
Jannatlarda topilmas hisga.

Kimdan xato o’tdi bilmadim,
Siz hanuz jim, men hamon jimman.
Qahratonli bir sovuq kunga
Xudo bir o’t olar ko’ksimdan.

“Qaytarib ber, mehringni” deysiz
Bilmaysiz qalb g’amdan tolganin.
Pichirlayman sovuq, xotirjam;
“Banda bermas, Xudo olganin”

18.07.2011, 23:27

Дилим бунча эркасан, шухсан,
Киликларинг сигмас дунёга.
Узинг учун дунё яратиб,
Ухшатмайсан уни руёга.

Кунглим, сенга тордир бу дунё,
Узинг сигсанг у”йинг сигмайди.
Кечолмайсан асли дунёдан,
Бирдан кечсанг бири йиглайди.

Калбим, сигмай икки дунёга
Яна дунё курмок истайсан.
Тан олмайсан хатто узингни,
Хар дунёдан узинг излайсан.

Юрак, бас кил дунё кезмокни,
Аслидан топ руёларингни.
Бир бор кузинг очиб боксанг бас,
Унутасан дунёларингни.

Али Ал Мехр.
18.07.2011
23:27

Nigora Umarova
19.07.2011, 10:04

Қувончдасан, ғамдасан,
сен менинг сўзимдасан.
Йироқда, яқиндасан,
сен менинг ўзимдасан.
Чопинар дарё кўкка,
мен эсам дарёдаман.
Тунлар ой нурин ўпган
кўзлари қародаман.
Сен – мисли денгиздирсан,
ўйимда, кўзимдасан.
Сен беҳад тенгсиздирсан,
барибир, ўзимдасан.

19.07.2011, 10:11

Кореяда юрганимда хар куни бир туртликни СМС килиб жунатардим. Кейинрок телефонда сакланиб колганларини туплаб шеър килиб куйдим.

Соғинчларинг соғинчимга етолмайди,
Юраккинам сени ташлаб кетолмайди,
Афсус, висол бугун ҳушнуд этолмайди,
Соғиганим, соғиндигми сен ҳам мени?

Қанчалар хам соғинганим билсанг эди,
Тушларимга меҳмон бўлиб келсанг эди,
Хижрон эмас, сен юрагим тилсанг эди,
Ширингинам, соғиндингми сен ҳам мени?

Булутларга мактуб ёзсам олармисан?
Тунда ойга суратингни солармисан?
Қуёш каби сен ҳам ишқдан ёнармисан?
Эркатойим, соғиндингми сен ҳам мени?

Мехринг бериб мехрим олиб қолганмидинг?
Захмим олиб қалбимга ишқ солганмидинг?
Сен хам мендек висол кутиб толганмидинг?
Ойқизгинам, соғиндингми сен ҳам мени?

Сен ҳам мендек кунлар санаб юргандирсан?
Ҳар лахзани тез ўтсин деб тургандирсан?
Хижрон захмин сен ҳам мендек билгандирсан?
Мехрибоним, соғиндингми сен ҳам мени?

Жанубий Кореа.
Декабрь, 2008 йил.

Gulchehra Ibragimova
19.07.2011, 18:54

Сиз йўқлабсиз «меҳр кўргизиб,
Келмаслар», — деб армонли.
Сиз бош эгиб йўқлайсиз-у
Аярмидик биз жонни.

Шундай йўқлаб келгандик бир,
Тополмадик, на илож,
Кийдирмоқчи эдик ахир
Бошингизга бахтдан тож.

Йўлингизга алвон-алвон
Чечак сочсак дегандик.
Умр боғида шўх-шодумон
Ғунча очсак дегандик.

«Айтсам, рад этса, қўйса чек»,
Андишангиз эшитиб,
Биз ўзимиз очмоқ бўлдик
Толеингиз эшигин.

Излаб келсак, мана, йўқсиз,
Ғурурли дил хомталаш.
Қайтмоқдамиз йўл шукуҳсиз,
Қайтмоқдамиз кўнгил ғаш.

Ўч ҳиссими кўзда қалқир,
Бир лоқайд, бир хотиржам.
Эртанги кун йўқлаб балки,
Сиз топмайсиз бизни ҳам.

Gulchehra Ibragimova
19.07.2011, 19:03

Кутдим, кутдим, келмадинг 6у кун,
Умид қилдим эртанги кундан.
Эртанги кун топмоқда якун,
Аммо ҳамон дарак йўқ сендан.

Туни бўйи мижжа қоқмайин,
Яна кутдим эртанги кунни.
Сипқорарлар кимлар ишқ майин,
Кимлар чапдаст, тўкмоқда уни.

Сендан эса на хабар, на хат,
Тун ё тонгда келмайди менга.
Тугаб борар мендаги тоқат,
Ўчми, надир олар аланга.

Нега, жимсан. Тоза ишқ номин
Ўпиб мен кўз тиндиргим келди.
Нега жимсан, қайноқ ишқ жомин
Тошга отиб синдиргим келди.
Нега жимсан.

Kahramon Jalilov
20.07.2011, 10:33

Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордир жондан зиёда,
Лек баридан менга азиз дунёда,
Онам алласи, онажоним алласи.

Вужудимда недур юрар тингласам,
Юрагим бошқача урар тингласам,
Жон-жонимга титроқ солар тингласам,
Онам алласи, онажоним алласи .

Алласи кўзда ёш бўлиб айтса хам,
Гох берилиб, гохо хаста айтса хам,
Таъсирли, пичирлаб аста айтса хам
Онам алласи, онажоним алласи .

Алла болам деса рухим дам олар,
Танамда чарчоқлар зумда йўқолар,
Жарангли бир умр қулоқда қолар
Онам алласи, онажоним алласи.

Сен онамдан менга қолган зўр малхам,
Хотирамдан кетмас содиқсан хар дам,
Дунёда бор куйга сени алмашмам,
Онам алласи, онажоним алласи.

Жон озиғи бўлар экан навода,
Қанча куйлар бордир жондан зиёда,
Лек баридан менга азиз дунёда,
Онам алласи, онажоним алласи.

20.07.2011, 15:27

Ювилди дил ғуборларим.

Кўз ёшимни артиб қора бўлди булутлар,
Хасратларим чангларига акса урарлар,
Юрагимнинг парчасидек дўлга айланиб,
Тупроқларга қоришганча яксон турарлар.

Овутади орзуларин айтиб маъюс ой,
Умид бор деб шўх юлдузлар берарлар таскин,
Мехр билан эритганча ҳар бир донани,
Алла айтиб ўз бағрига сингдирар замин.

Эркалайди нури билан мўйсафид қуёш,
Шудринглардан оқ булутлар ясар мафтункор,
Замин узра майсаларга айланмоқ учун
Тупроқларда қолиб кетар дилдаги ғубор.

(С) 29 июнь 2007 йил.

20.07.2011, 17:56

Сузларим етмади Онажон.

Сузларим етмади Онажон,
Тарифинг эътироф этмокка.
Сен айтган эртаклар етмади
Орзуда висолга етмокка.

Сен кандай аллалар айтгансан?
На согинч, на кайгу сузи бор?
Хотирам чойшабга ёзгин деб
Бешигим каламга интизор.

Канчалар уриндинг билмадим,
Бешикдан пойимга юргунча,
Минг овоз чикариб йигладим,
Тилимга илк сузни куйгунча.

Минг таъриф этмокка дунёни
Минг олам тили бор бу замон.
Онажон, бир мехринг айтмокка
Сузларим етмоги даргумон.

Согинчни, кувончни, Мехрни
Таъкидлаб буларми аслида?
Таърифинг бир сузда айтмоклик
Бормикин инсоннинг наслида?

«Она» деб айтганим етмади.
Юракни тинглаган кай инсон?
Истагим, таърифинг битгани
Сузларим етмади Онажон.

21.07.2011 йил.
Али Ал Мехр.
🙁

Nigora Umarova
21.07.2011, 08:45

Oy yuzingga jon bila to bandaman,
Mehri ravshandil bikin tobandaman.

Ko’rgali yuzung gulistonin ko’zum
Zavq birla gul bikin purxandaman.

Gulni o’xshatg’ali ol englaringni,
Bu jihattin ollatak sharmandaman.

Poybo’sung dast bergali manga,
Toptim, ey jon, davlati poyanda man.

Jonni berdim bir yo’li yo’lingda, lek
Ishqing ila to qiyomat zindaman.

Man sanga jon birla oshiqman vale
San, nigoro, qandasan, man qandaman?

San shahanshohi zamonsan husn ila,
Hofizi bechoratak man bandaman.

21.07.2011, 09:10

Agar oshiqlig’im aytsam, kuyub jonu jahon o’rtar,
Bu ishq sirin bayot etsam, taqi ul xonumon o’rtar.

Kishiga ishq o’tidin zarraye yetsa, bo’lur giryon,
Bo’lub besabru betoqat, yurak-bag’ri chunon o’rtar.

Nechuk toqat qilay, do’stlar, bu dard ila bo’lub hayron,
G’amim boshqa, alam boshqa, yuragimni fig’on o’rtar.

Meni bexonumon tinmay kuyub har dam firoqingda,
“Nigoro!” deb oting aytsamki, shavqingdin zabon o’rtar.

Qayu til birla, ey jono, sening vasfing bayon aylay,
Tilim lolu ko’zum giryon, so’ngaklarni nihon o’rtar.

Na qattig’ kun ekan, dilbar, visolingdin judo bo’lmoq,
Mening ohim o’tig’a bul zaminu osmon o’rtar.

Yurakda dardu g’am qat-qatki, menda qolmadi toqat,
Agar bu zarrasin bul vaqt desam, ishqi bayon o’rtar.

Bu dard ila xarob o’ldum, kelib holimni so’rmassan,
Unum chiqsa yurakdin, bu tanu jon, ustixon o’rtar.

Bu Mashrab dardini, jonoki, hech kim boshig’a solma,
Agar mahsharda oh ursam, bihishti jovidon o’rtar.

Nigora Umarova
21.07.2011, 09:29

Эй фалак, қилдинг мени ул меҳрибонимдин жудо,
Булбули шўрида янглиғ гулистонимдин жудо.

Найлайин, қилдинг мени охир ғарибу нотавон,
Мубталои ғам қилиб, кўксумда жонимдин жудо.

Қумри янглиғ бандалик тавқини бўйнумға солиб,
Термулиб ҳайрон эдим сарви равонимдин жудо.

Оҳ уруб, қон йиғласам, айб айламанг, эй дўстлар,
Мен бўлубман тўтийи ширинзабонимдин жудо.

Кўҳ ба кўҳ, саҳро ба саҳро, Машрабо, юрмоқ надур?
Чўғзи бевайронадурман ошиёнимдин жудо.

Gulchehra Ibragimova
21.07.2011, 10:05

Замон! Менга ҳам боқ, кўнглимни кўтар,
Етар нигоҳингдан юрганим нари.
Замон! Елкамда тоғ, жонимдан ўтар,
Армоннинг ҳар галги ғалабалари.

Замон! Жонига жон бўлай жонингни,
Ачингин дилимнинг доду войига,
Замон! Кел мени ҳам қўш карвонингни,
Омадли кимсалар минган жойига.

Замон! Сенга боқдим бор дармон билан,
Менга ҳам боқ, чиқай орзу тоғимга.
Замон! Ҳеч йўл қўйма шум армон билан,
Беҳуда курашиб яшамоғимга.

Замон! Ўксикларга тўлган дилимни-
Поклиги ҳурмати бир лаҳза шод қил.
Замон! Ғамли ўтган ўттиз йилимни
Шу шодон бир лаҳзам олдида мот қил.

..Замон!! Ўтинаман чоғ қил вақтимни,
Бахтли одам бўлиб, кўнглим тин олсин.
Замон! Шундай қил-ки, кўриб бахтимни
Армонлар аламдан, армонда қолсин!.

Masud Mahsudov
21.07.2011, 10:22

Не балолиғ эрди, эй шўхи дилоро, суратинг,
Ақлими лол этти қилғунча томошо суратинг.

Кетти бир кўргач ани сабру қарорим шеваси,
Айлади тоқат нечук чекканда тарсо суратинг?

Ёки Гуландом эрурсан, боз келдинг дар вужуд,
Айлади Баҳромдек бизларни шайдо суратинг.

Сарв қадлар суратин чекканда наққоши азал,
Бир алиф шаклида ёзмиш қадди зебо суратинг.

Нақши пойингни чеколмас эрди Чин суратгари,
Олғуси миръот ила рус аҳли қайдо суратинг.

Бу латофатлар била борса калисоға агар,
Қўймағайму бош-аёғига чалипо, суратинг.

Турфаким тасвири лаълинг мурдаларға жон берур,
Йўқ эрур, жоно, ажаб бўлса Масиҳо суратинг.

Кеча-кундуз журъат айлаб моҳу меҳр ойнаси,
Бўлмади кўрмоқ ила мустағни асло суратинг.

Фурқатий қошу кўзинг айни тасаввур айлагач,
Солди ғорат кўнглиға, жониға яғмо суратинг.

Gulchehra Ibragimova
21.07.2011, 14:59

ҚАЕГА ҲАМ БОРАРДИМ?

Ҳаёлнинг отида Ойга бораман,
Қушлар етолмаган жойга бораман.
Сал ўтмай, барибир, қулаб тушгайман-
Ушоқча дард билан қайга браман?!

Наҳот, дийдам шунчалар қаттиқ,
Бешафқатсан, Ҳаёт, бешафқат.
Ҳеч кимим йўқ ўзимдан ортиқ,
ОНАМ учун ТОПОЛМАЙМАН вАҚТ..
***
МАНЗИЛ

Булоқлардан тоза кўзёшман,
Халқдан чиқиб халққа бораман.
Мен шундай бир ўжар қуёшман,
ШАРҚДАН чиқиб, ШАРҚҚА бораман.

21.07.2011, 22:08

ОНАМ учун ТОПОЛМАЙМАН вАҚТ..

Чақмоқ каби бир ёндингу зумда сўндинг.
Тақдир учун эмас менинг оху зорим.
Ёлғончи деб ном чиқарган бу дунёга
Мени ёлғиз ташлаб кетдинг Онажоним.

Бунчалар мехрибон эдинг Онажон,
Канчалар нодонман, энди билибман.
Сен кетган сукмокдан топиб олганим
Хали хам ковушинг кийиб юрибман. 🙁

22.07.2011, 01:39

Мен шунчаки ўйлагим келмас,
Хаёл — шароб мисол қилсин сархуш, маст.
Мен шунчаки куйлагим келмас,
Овоз пардаларим чидаб берса бас.

Қўлингга тушаркан жажжи чақалоқ,
Шунчаки севмоқда қандай лаззат бор.
Керак чинқиртириб ўпиб, тишламоқ,
Биз ҳам гўдакликда топганмиз озор.

Шунчаки севилмоқ — бахти қоралик,
Тўла толе учун бу кемтик, бу кам.
Менинг қалбим шундай севгига молик,
Бир чарсиллаб ёнай, сўнгра сўнсам ҳам.

Оҳангга шунчаки солмасдан қулоқ,
Таржима қилиб ёз сим садоларин.
Ахир булоқмасмиш тоғдаги булоқ,
Кўз ёшларимиш у ишқ гадоларин.

Шунчаки кулмоқ ҳам истеҳзодек гап,
Бирдан қаҳ-қаҳ урай, чўчиб кетсинлар.
Бошларига осмон тушгандай қулаб,
Ғафлат бандалари ёқа тутсинлар.

Шунчаки йиғлаш ҳам ярашмас бизга,
Уни эплар фақат юраги тошлар.
Шундай йиғлай, ҳожат қолмасдан сўзга,
Қурғоқ кўзлардан ҳам қуйилсин ёшлар.

Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу — шоирга ўлим.

Gulchehra Ibragimova
22.07.2011, 09:37

Ўлгин дединг — ерга кўмдинг —
Илдиз бўлдим.
Кўкка отдинг — йўқ бўл дединг —
Юлдуз бўлдим.
Тилим кесдинг — дилим айтди —
Рост калима.
Қийин бўлди сенга шўрлик
Душманим-а!
Душманим-а, тошлар отиб
Тўймайдирсан—
Тупроқ бўлай десам, нега
Қўймайдирсан.

Усмон Азим
__________

Gulchehra Ibragimova
22.07.2011, 15:57

Bir kelib ketgin

Yulduzlardan sog’inchim bisyor,
Dardim kuyga sololmaydi tor,
Senga bitta iltimosim bor,
Sezdirmasdan bir kelib ketgin.

Alamlarni bag’ringga bosib,
Huu. ko’klarga g’ururni osib,
Tuproq bo’lgan qadrni bosib,
Egilmasdan bir kelib ketgin.

Nozli yorim holimizni bilmadilar,
Hol so’ray deb bir ko’rinish qilmadilar.
Sog’indilar, tush ko’rdilar biz oshiqni,
Ammo hayo sababindan kelmadilar.

Yaqin qilib yiroqlarimni,
Intiq qilmay nigohlarimni,
Kechirilmas gunohlarimni,
Kechirmasdan bir kelib ketgin.

To’rt tomon ham gullar bilan tulib toshgan,
Gulchehra yor visoliga ko’ngil shoshgan.
Biz mushtoqni ko’ray debon hohi Toshkan,
Hohi Mashriq tarafindan kelmadilar.

Olloh yo’ling qilsin bexatar,
Armon sendan qolsin bexabar,
O’tinaman. hech yo’q shu safar,
Kechikmasdan bir kelib ketgin.

Bunday go’zal parimi yo paykar bo’lur,
Yoki malak kipriklari xanjar bo’lur.
Kelsa go’yo Malakligi oshkor bo’lur,
Parizodlik nasabindan kelmadilar.

Ostonamdan o’chgandi izing,
O’chgan eding tilaklarimdan,
Va men seni yuraklarimdan,
O’chirmasdan bir kelib ketgin.

Ishqimizni yolg’onlarga yo’yibdilar,
Oxiri yo’q sog’inchlardan to’yibdilar.
Kuta-kuta unutdilar, qoyibdilar,
Unutmoqlik sababindan kelmadilar.

Holim yetmas boshqa hijronga,
Sen yaxshisan, rahm et yomonga,
Men ham borsa kelmas tomonga,
Ketmasimdan bir kelib ketgin.
PS. She’r muallifini topolmadim. Bu qo’shiqni Afzal Husanov ijro etgan.

Kahramon Jalilov
23.07.2011, 09:36

Дўстим вайронада бўлса, менга сарой не керак,
Дўстим ғамхонада бўлса менга хушжой не керак.
Бўй чўзсам осмонларга, қад ростлаб майдонларда
Дўстим зиндонларда бўлса менга ул ой не керак.

Не керак дўстсиз савлат, қуруқ юз, қуруқ суръат,
Дўстим душманлардан бўлса, менга чирой не керак.
Бахтдан боғланса кўзим, уйимда бошлаб базм,
Дўстим азада бўлса, менга ул тўй не керак.

Ёлғондан ёки ростандан, кечиб бўлмайди дўстдан,
Гар нишон дўстим бўлса, менга у ёй не керак.
Минг розиман тақдиримдан, чин дўстлар топдим йўлимда
Дўстим пешонамда бўлса, бошқа маъно не керак.

Дўстим вайронада бўлса, менга сарой не керак,
Дўстим ғамхонада бўлса менга хушжой не керак.
Бўй чўзсам осмонларга, қад ростлаб майдонларда
Дўстим зиндонларда бўлса менга ул ой не керак.

Abror Qodirov
23.07.2011, 10:08

Siz menga keraksiz,
Men sizga keraksiz.

23.07.2011, 10:56

Kahramon Jalilov, Дустлик хакида накадар ажойиб сатрлар.
Асл дусликнинг кадрига купчилик етмайди. Дустим демоклик осон, лекин дуст булмоклик кийин. Дустнинг кадрига етган инсон дустим сузини эхтиёт булиб ишлатаркан.

Дўст келиб душманнинг ишини қилган,
Ўзлигин билмаган, ўзгани билган
Шайтонни тириклай пўстини шилган
Дўстларим бор экан, ҳали яшайман.

Боримда якиним, йўғимда олис,
Яхшимда йўқ бўлган, ёмонда ҳолис,
Шукрни отини қўйган «Ғаламис»
Дўстларим бор экан, ҳали яшайман.

Кенг жойда мушт бермай торда ош берган,
Дўстимдан паноҳ деб кўксини керган,
Ёнимда мен билан ризқимни терган,
Дўстларим бор экан, ҳали яшайман.

Кун келиб бировга ёв ҳам бўларман,
Қиёмат дўст топсам, балки ўларман?
Унгача бир униб, бирда сўларман,
Дўстларим бор экан, ҳали яшайман.

(С) 30 Сентябрь, 2009 йил.

Mahmud Jurat
23.07.2011, 13:38

***
Гулбаргдан нозикроқ нарсадир иффат,
Гард қўнса назокат йўқолар буткул.
Ўз қадрин билмаган баъзи касофат,
Иффат талаб қилар гўё у Бахлул.

Ночор бандасиман Тангри, муҳитнинг,
Нозик саволларга вужудим кўза.
Мен дўсти бўламан ҳар дайди итнинг,
Агар итнинг нафаси иффатли бўлса.

Тор экан бу дунё савол сиғмайди,
Тақводор “домла”лар жавобдан қочар.
Ўзи иффатсизлар мени қийнайди,
Улар атрофимда гўё арчазор.

Мен иффат қидирдим инсон қалбидан,
Қалби пок инсонлар беҳад камтарин.
Мутлақ иффатнику асло топмадим,
Иффат соҳибидир менинг дўстларим.
(С)

23.07.2011, 14:35

Дил пораси, кўз қораси
Сен ўзингдирсан.
Менинг кўнглим сен аслида
Сен кўзимдирсан.
Томиримда томир ёйган
Илк сўзимдирсан.
Илк оғриғим, илк ёмғирим,
Найсоним, Ватан.

Қир устида ёнбошлаган
Бобом чайласи,
Бу дунёда кимларнингдир
Орзу-ҳаваси.
Димоғимда — юлдуз иси,
Шабнамлар иси,
Момом экиб кетган кашнич,
Райҳоним, Ватан.

Қулоқ солсам шивирлагай
Ҳатто тошларинг.
Ою қуёш, камалаклар
Кўзу қошларинг.
Бешигимни тебратгандир
Қалдирғочларинг,
Ою қуёш кўрпа солган
Айвоним, Ватан.

Бўронлари тулпорларга
Тунлар ёл бўлган.
Бир ўғлони чинор, бири
Мажнунтол бўлган.
Бобурлари отдан тушмай
Қадди дол бўлган,
Мозийлари, чаманзори
Жаҳоним, Ватан.

Валилардан ибрат сўйлар
Жулдур саҳролар.
Сўнди қанча салтанатлар,
Қанча туғролар.
Мақбаралар айтсин лекин,
Айтсин Зуҳролар:
Ер остидан суҳбат айлар
Ҳануз Кубролар,
Термизийлар бедор ётган
Қўрғоним, Ватан.

Не тонг эди — изғиринлар
Заҳрини тотдинг.
Дастурхонда музтар қолди
Қанду новвотинг.
Шаҳидларнинг мунгларидир
Ҳар бир работинг,
Абадий ёд эрур асли
Адабиётинг,
Чўлпон, Фитрат, Қодирий ҳам
Усмоним, Ватан;

Мен дунёни не деб айтай?
Бу бир кўҳна боғ.
Ўз билганин сайрар бунда
Ҳар қумри, ҳар зоғ.
Асло сенинг бағирларинг
Кўрмайин мен доғ.
Юлдузларга осмон бўлган
Эй, нурли тупроқ,
Осмонлари еру ери
Осмоним, Ватан.

Сўқмоғингда мен бир эпкин
Ё бир насимман.
Япроқ сенинг хас бўлсам гар,
Сенинг хасингман.
Жайронларинг кўзларида
Қолар сўзингман.
Менинг борим сен биландир,
Йўғим сен билан,
Катта йўлга чиққан улуғ
Карвоним, Ватан.

23.07.2011, 15:00

Ночор бандасиман Тангри, муҳитнинг,

Assalomu alaykum, domla mana shu qatoriga izoh berasizmi mumkin bo’lsa?

Mahmud Jurat
23.07.2011, 17:27

Менимча бу жойда катта сир сақланган эмас. Биз ҳаммамиз Тангрининг бандалари, аммо Мутафаккир Ғаззолий изоҳлаганидай, (буюк китоблар ва ўз вақтининг мутафаккирлари фикрини келтириб), бизга Тангри томонидан ихтиёр ҳам берилган. Қарабсизки, биз шу орқали бевосита ҳаммамиз муҳитнинг ҳам тўлиқ маънодаги “ижрочисига”, “ўйинчоғига” . оддий фуқаросига айланиб қоламиз.

23.07.2011, 19:16

Muhtaram ustoz, menga she’rning hamma bandi yoqdi ayniqsa mana bu misrasi:

Мен дўсти бўламан ҳар дайди итнинг,
Агар итнинг нафаси иффатли бўлса.

Bundan solih kishilar tafakkurini sezish qiyinmas.

Ammo, sizga yuqorida savol qilib bergan bir qatornigina hazm qila olmadim.
Chunki misradan : “Ey, Tangri, men tabiat, atrof-muhitning nochor bandasiga aylandim” degan mazmunni angladim. Magaramki adashmagan bo’lsam. Vaqtiki ulamolar, hazrat G’azzoliy ham nafsga qul bo’lib qolmaslik haqida ogohlantiradilar. Nafs amridan chiqa olmadingizmi, bilingki uning quli bo’lishdan hech farqingiz yo’q ma’nosida so’zlaganlar. Lekin bu bilan “biz nafsga qulmiz” degan mohiyat chiqmasa kerak, fikri ojizimizcha.

Bir narsa ko’p o’ylantiradi. Mayli, garchi hayotda nafsga ko’p berilarmiz, balki atrof-muhit izmidan chiqib keta olmayotgandirmiz, uning qo’lida bir o’yinchoq kabi nima uchun yashayotganligimiz yodimizda turmas. Lekin o’zimizni shu muhitning bandasiman deb aytishga haqqimiz bormikan? Bu yengil taslim bo’lishmi? Unda nafsimiz bilan kurashishni nima ma’nosi qolardi.

Izoh uchun tashakkur,
samimiy ehtirom bilan.

24.07.2011, 00:05

Muhabbat, bu – yalt etgan nigoh
Va halovat abas, degani.
Muhabbat, bu – o‘zingni sevmoq
Va o‘zgaga havas, degani.

Hayot isi kelar ismidan,
Hayotingni kessa-da zimdan,
Muhabbat, bu – kuy to‘la zindon,
Atirguldan qafas, degani.

U – quyoshdir, eta olmassan,
U – ko‘z yoshdir, tuta olmassan.
Muhabbat, bu – keta olmasdan
Jon talashgan nafas, degani.

Subhidamda kuylagan kaptar,
Esda turmas chiroyli gaplar,
Muhabbat, bu – titragan lablar,
Azr degani, araz degani.

Tarixlarni buzgan qudrati,
Yorug‘likdan o‘zgan sur’ati.
Muhabbat, bu – baxtning surati,
Baxtning o‘zi emas, degani.

Gulchehra Ibragimova
25.07.2011, 10:16

Siz menga keraksiz,
Men sizga keraksiz.

Ажойиб сўз ўйини!http://uforum.uz/images/icons/icon14.gif

Nigora Umarova
25.07.2011, 11:54

Ажойиб сўз ўйини!http://uforum.uz/images/icons/icon14.gif

Яқинда қатнашган ёш ижодкорлар анжуманида мен ҳам ёш ижодкорнинг янги бир қиррасини ўзимга кашф қилдим.

Забони ширин дурафшон ҳилол
Ширин лутфингдир ойдин юзларинг.
Дурафшон ойдин кечада нозли
Ҳилол юзларинг нозли сўзларинг

Лутфида алфоз-ла гуфтори ўзим,
Алфоз-ла аёндир дилнома асрор.
Гуфтори дилнома дилзори ўзим,
Ўзим асрор, ўзим беозор.

Туғён ур, бу кун дилда муҳаббат,
Бу кун дилнавоз куйингни айтгин.
Дилда куйингни тинглар саодат,
Муҳаббат айтгин: саодат қайтгин.

Кўнглимни қувончга тўлдиргин пари,
Қувончга яқиндир дилкаш дилдорим.
Тўлдиргин дилкаш дилимни шод эт,
Пари дилдорим шод эт, гул ёрим.

Хонишим дилингни мафтун қилган ёр,
Дилингни йиғлатмас қалбим хатоси.
Мафтун қалбим ағёри ҳижрон,
Қилган ёр хатоси- ҳижрон жазоси.

Сўзларни терилишига эътибор беринг. Бир пайтлар шу кўринишдаги Алишер Навоийнинг ғазалини форумимизда таҳлил қилган эдик. Шеърда такрир санъатидан моҳирона фойдаланилган.Тўғри, баъзи бир жумлаларга бир оз ишлов бериш керак.

Gulchehra Ibragimova
25.07.2011, 20:01

Ишқингиздан қолди юрагимда доғ,
Англадим ишқингиз ўтсиз эканин.
Порлаб кўринган гул бўлди-ю янтоқ,
Кўнглимни қон қилди унинг тикани.

Агар ишқингизда бўлса эди ўт,
Бу қора қуюнлар қилмас эди кор
Ва менинг қалбим ҳам қолармиди бут,
Минг битта балога бўлмай гирифтор.

Бу чигал хатолар тўйдирди жуда,
Тилагим оқ, сизга дуч келсин бахт, шон.
Аммо менга айтинг бир оғиз видо
Ва узилсин бизни боғлаган арқон.

..Сиз билан миннатдор хайрлашаман..

Ушбу шеър кимнинг қаламига мансублигини унутибман, узр..аммо биламан-ки, машҳур бир шоирмизнинг сатрлари эди..

26.07.2011, 04:37

Нима бўлди замон ёшларига,
Қулоққа олмас панду-насиҳат.
Нима бўлди замон ёшларига,
Гапга гап қайтарар беҳижолат.

Доим ўйин-кулги, айшу-ишрат,
Ўзидан ўзгасин ўйламас ҳеч.
Яқинларидан қилади нафрат,
Тушиниб етганда вақт бўлар кеч.

Ишонганига қилар хиёнат,
Ҳамманинг улардан жиғи-бийрон.
Нега билмайди дину диёнат,
Тарбиясиз дейишга мен ҳайрон.

Каттага ҳурмат, кичикка иззат,
Ҳам одобу-ахлоқдан йўқ нишон.
Топилмайди бир фойдали хизмат,
Ўйламай сўзлар, ҳаёл паришон.

Гапиришларида йўқ шижоат,
Ғурур ҳам топилмайди уларда.
На ғайратлари бор, на матонат,
Қалб кўзи очилмайди уларда.

Ромий ёш бўлсада, кекса сифат
Насиҳат қилар тенгдошларига.
Мажбур бўлди шунга, этманг ҳайрат,
Нима бўлди замон ёшларига?!

26.07.2011, 05:55

Ночор бандасиман Тангри, муҳитнинг,

Мен ҳам мана шу мисрасини ҳудди

“Ey, Tangri, men tabiat, atrof-muhitning nochor bandasiga aylandim” degan mazmunni angladim.

шундай тушиндим. Лекин банда сўзини сиз айтган

“ижрочисига”, “ўйинчоғига” . оддий фуқаросига

маъносида ишлатилишини билмайман. Балким нодир ҳолатларда ишлатилар, лекин ўзбек тилида банда дейилса барча ўзбеклар “Аллоҳнинг бандаси” деган гапни тушунишади. Аллоҳдан ўзгага бандаликни исбот қилиш эса диндан чиқариб қўяди. Шунинг учун бундай нарсаларда эҳтиёткорлик билан иш тутганимиз афзал деб биламан.
Албатта бу гапларимни қалбингизга яқин олмайсиз деган умиддаман. Зеро, динда бир хатоликни кўрсак биродарларимизни шундан огоҳлантиришимиз зарурлиги учун ёздим.

Mahmud Jurat
26.07.2011, 11:57

Нима бўлди замон ёшларига,

Ҳозирги ёшлардан нолимаслик керак, улар яхши ва яхши тараққий қилаяпти. Бу ўринда мана ушбу иқтибос ўринли бўлар деган умиддаман:
“Ҳозирги ёшлар бойликка ўрганиб қолган. Улар катталарни ҳурмат қилмайди, бообрўларни ёқтиришмайди, ёмон хулқлари билан ажралиб туришади. Болалар ота оналари билан можаро қилишади, овқатда очкўзлик қилиб, ўқитувчиларга азоб беришади”
Суқрот

26.07.2011, 13:21

Нима бўлди замон ёшларига

Мана шу мавзуда ёзган шеъримни хукмингизга хавола килсам. Балки мен билмаган томонлари бордир.

Ўзбегим, бўз кўйлак кийиб ўсгансан.
Атласинг бор эди тахмонларингда.
Бир куни келинлик юзин очгани
Оқ кўйлак сақлардинг жавонларингда.

Эндичи, ёқасиз, енгсиз, тугмасиз,
Калта тор кўйлакка кунинг қолдими?
Иффатинг берганинг, орингни олган
Даюслар сени шу куйга солдими?

Бувимиз ўрарди катта оқ рўмол,
Жон иссиқ, кафансиз қолмайин дея.
Чимматинг ечганинг етмаганмиди?
Кийганинг уст-бошинг ташламас соя.

Ўзбегим, номахрам кўрмасди юзинг,
Кўрмасдак уйлансак қилмасди алам!
Кўчага чиққанда майлига эди:
Акангни шимини кийиб юрсанг ҳам.

Ой попук тақардинг сунбулларингга.
Эндичи? Тақибсан сирға авратга.
Тиллақош қидирсам, нигохим тушди
Хилватга чизилган нозик суратга.

Ўзбегим, кенг кўрпа етмасди аввал
Иффатинг кўзгудан яширмоқ учун.
Нахотки бир лахтак яшира олса
Бутун бир орингни дунёдан бугун?

На қилай, Сингилжон, айбинг эркалик,
Бувам ҳам, отам ҳам, мен ҳам айбдор.
Қиёмат юзимиз кўрмоқчи бўлсанг,
Этагинг ёпиб ол, ҳали вақтинг бор.

10 Сентябрь, 2009 йил.

26.07.2011, 13:21

Йигитлар ҳам айтар, ҳам қайтар деган,
Зўрни деб ғўрларни ошини еган,
Уйидан оч кетиб, қорни тўқ келган,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Бўйнига тиллодан занжир осилган,
Кўкси ё билакка сурат босилган,
Танаю, эгнига тақинчоқ илган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Ўлдим деб, куйдим деб белбоғин ечган,
Суйдим деб отаю, онадан кечган,
Севгани ёр билан май, шароб ичган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Менман деб ўзини бозорга солган,
Сепи деб қизларнинг сарасин олган,
Бировнинг номидан ноғора чалган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Рўзғорни хотиннинг бўйнига илган
Пул топиб келганин миннат ҳам қилган,
Улфатни уйидан улуғ деб билган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Йилда бир чўнтаги рўзғорга эриб,
Тўрвани хотиннинг қўлига бериб,
Пул санар бозорда кўксини кериб
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Аёлин жамолин мактаниб юрган,
Аёллар тўрида даврини сурган,
Аёлар касбидан қандини урган,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Ёрини уйида атаб ялмогиз,
Уйида сен деган, кўча-куйда сиз,
Уришган халоли туғиб берса қиз,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Отаю, онаси йўлларига зор,
Болаю-чақаси, завжаси бедор,
Кўчанинг хандони, уйидан безор
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Йигитлик шаънини ўйламасангиз,
Бу каби йигитлик айб демасангиз,
Шундайлар бор экан, қайтармасангиз,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

11 Январь, 2010 йил.

Nigora Umarova
27.07.2011, 09:17

Po’latdan bir parcha tish bilan uzmoq,
Tirnoq bilan toshda ariqlar qazmoq,
Jahannam o’tiga bosh bilan kirish
Ko’zlar milki bilan olov-cho’g’ terish,
Yuz teva yukini bo’yniga ilib,
Sharqdan to G’arbgacha yugurib yelib,
Bormoqlik Jomiyga yengilroq jo’ra
Pastlar minnatini tortgandan ko’ra

Gulchehra Ibragimova
28.07.2011, 12:28

Эй тун, иноят эт, яна айлама хун,
Бу рози дилимни фош этиб, қилма фузун.
Кўрдинг, кеча не қадар узун бўлди кечам?
Эй васлу висол туни, узун бўл, узун.

***
Сўрдимки:—Нечун шикаста, нолондирман?
Айди:— Сабабни мен, гули хандондирман.
Сўрдимки:—Нечун кўйингда гирёндирман?
Айдики санам:—Сен тану, мен жондирман.

***
Менинг куфрим айбларга дилимдан ўзга султон йўқ,
Бу оламда менинг покиза имонимдек имон йўқ.
Мусулмонликда мен аҳли замон ичра эдим танҳо,
Агар кофир эсам мен ҳам, бу дунёда мусулмон йўқ.

***
Ўзни доно билган уч-тўртта нодон
Эшак табиатин қилур намоён.
Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл,
Бўлмаса «кофир» деб қилишар эълон.

Абу Али ибн Сино

Pfefferminze
28.07.2011, 12:36

Йигитлар ҳам айтар, ҳам қайтар деган,
Зўрни деб ғўрларни ошини еган,
Уйидан оч кетиб, қорни тўқ келган,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.

Pipicron. Sizga bo’lgan hurmatim oshdi. Katta rahmat bu she’r uchun. ayni dilimdagini yozibsiz, tasanno.

Xudoni O’zi asrasin ayolsifat erkaklardan, tavba qildim. undan ko’ra bir umr ersiz o’tgan yaxshi, O’zi asrasin. Hayf, hayf, hayf yigitman deb g’urulanib, ayolni qadrini toptayotganlarga.

28.07.2011, 18:18

undan ko’ra bir umr ersiz o’tgan yaxshi

Yoki bir nomardni oldiga solib uni ham ona tuqqanini uqtirgan ma’qul.

Gulchehra Ibragimova
28.07.2011, 18:37

Ғичир-ғичир,
ғичир-ғичир,
айланасан — жонинг ҳалак,
айланасан кун-тун демай,
чархипалак,
чархипалак.

Шар-шур этиб,
тар-шур этиб,
қуйилар сув чирик новга,
не азоб-ла олган сувинг
тешик новдан оқар сойга.
Чанқаган ер куйиб ётар,
бу аҳволни кузатмаслар,
ғайрат қилиб тешик новни
ямаб-ясқаб, тузатмаслар.

Ғичир-ғичир,
ғичир-ғичир,
айланасан — жонинг ҳалак,
айланасан азал-абад,
чархипалак,
чархипалак.

28.07.2011, 20:32

Зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ инсондан зарарлироқ, фойдасизроқ инсон бўлмайди.

Бефарқлик қалбимнинг касали,
Юқади, огоҳроқ юринглар.
Тегмасам кўп ҳурсанд бўлмасдан
Баъзида туртиб ҳам туринглар.

Зарарим тегмайди бировга,
Фойдамнинг тегмаси аниқроқ.
Мен каби дўст, душман боридан
Йўқлиги минг бора яхшироқ.

Мен сизга тегмайман, сиз менга,
Айбларни юзларга солмайман.
Туртмайман қояда турсангиз,
Жарликдан тортиб ҳам олмайман.

Куюнманг уришсам, сўкишсам,
Суюнманг йиғлаб ҳол сўрасам,
Танқидим юзаки, унутманг,
Талтайманг пахтага ўрасам.

Бефарқлик ташхисда топилмас,
Кўзларим айтмайди сирларим,
Донолик етишмас сизларда,
Кар, соқов, кўр бўлган пирларим.

Бефарқлик қонимнинг иллати,
Давоси борми, йўқ, билмайман.
Лек кўрсам жонкуяр инсонни,
Унга ҳам хеч хавас қилмайман.

Pfefferminze
28.07.2011, 21:22

Зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ инсондан зарарлироқ, фойдасизроқ инсон бўлмайди.

Бефарқлик қалбимнинг касали,
Юқади, огоҳроқ юринглар.
Тегмасам кўп ҳурсанд бўлмасдан
Баъзида туртиб ҳам туринглар.

Зарарим тегмайди бировга,
Фойдамнинг тегмаси аниқроқ.
Мен каби дўст, душман боридан
Йўқлиги минг бора яхшироқ.

Мен сизга тегмайман, сиз менга,
Айбларни юзларга солмайман.
Туртмайман қояда турсангиз,
Жарликдан тортиб ҳам олмайман.

Куюнманг уришсам, сўкишсам,
Суюнманг йиғлаб ҳол сўрасам,
Танқидим юзаки, унутманг,
Талтайманг пахтага ўрасам.

Бефарқлик ташхисда топилмас,
Кўзларим айтмайди сирларим,
Донолик етишмас сизларда,
Кар, соқов, кўр бўлган пирларим.

Бефарқлик қонимнинг иллати,
Давоси борми, йўқ, билмайман.
Лек кўрсам жонкуяр инсонни,
Унга ҳам хеч хавас қилмайман.

Men hamisha, doim befarq odamdan qo’rqish kerakligini aytaman. dunoyda o’gri, qotildan, firibgardan emas, aynan befarq odamdan qo’rqish kerak. Chunki har qanday illatning ham bosh sababchisi bu befarqlikdir. Befarq odam qotildan ham yomonroq.

Insonning baxtsizligiga aynan atrofidagi befarq odamlarning aybi katta. Shu uchun inson hamisha dono, aqli raso insonlar bilan do’st bo’lishi kerak! Qo’lidan ishi, og’zidan gapi keladigan mard insonlar bilan do’stlashish kerak. Mana shu inson baxtining balki butun garovidir. Menimcha, baxtsizlik, bu atrofingda hamma nodonlrani yig’ib olishing hamda ularning gapiga quloq solib ish tutishing. Jamiyatga foydasi tegmaydigan befarq odamlarni Yer qanday ko’taradi hayronman.

Bu mening doimo o’ylab yuradigan dilimdagi satrlarimdir.

28.07.2011, 21:31

Menimcha, baxtsizlik, bu atrofingda hamma nodonlrani yig’ib olishing hamda ularning gapiga quloq solib ish tutishing..

Pfefferminze, Инсон узини узгалардан юкори куйиши бу унинг бахтсизлигидир, маглубиятидир дейди бир акахоним. Аклли инсоннинг атрофига доимо нодонлар тупланади. Ва нодонлар унинг гапларини сузсиз бажарадилар. Бу эса аклнинг манмансирашига олиб келади. Баъзида бефарклик хам инсонни инсоният учун хизмат килишига имкон яратади. Акс холда хамма каби оддий ташвишлардан чика олмай, инсоният бир жойда котиб колган буларди. Шоир ёнаётган уйига карамай китобини, каламини ва когозини куткарса уни бефаркликда айблаш мумкинми? Агар озгина бефарк булмаганимда мен хам шеър ёза олмасдим. Худди хозир интернетда утиргандек.

Gulchehra Ibragimova
30.07.2011, 18:43

Бир қарасам, беғубор тушга ўхшайсан,
Бир қарасам, беозор қушга ўхшайсан.
Бир дам ҳайрат ила қаршингда боқсам,
Қалбни дарз этувчи муштга ўхшайсан.

Бир қарасам, ҳоксор дўстга ўхшайсан,
Энг шаффоф ҳислардан мастга ўхшайсан.
Юраккинам портлаб, тикилсам жимиб,
Шайтон измидаги касга ўхшайсан.

Мен ҳам анойимас, мен ҳам шум бола,
Лек, ҳамон мен учун сирга ўхшайсан.
Аслинг англолмасдан ҳайронман, лолман.
Яхшиси ўзинг айт, кимга ўхшайсан?*

*”шеър муаллифини топганлар бизлардандир”http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif (узр, ўзим ҳам билмадим, аммо маънили шеър)

Masud Mahsudov
30.07.2011, 18:56

Хотиржамлик,
вазминлик керак
чизган маҳал олам тасвирин,
ҳар бир рангда ҳақиқат бордир,
ҳар чизиқда сирлар яширин.
Худо яшар
ҳар бир гиёҳда,
ҳар дарахтда бордир диёнат.
Айирмагин ранглардан рангни,
сен рангларга қилма хиёнат.
Дунё қизил,
дунё сариқ деб,
бекор бизга беришган сабоқ.
дунё азал рангиндир ва биз
ўйлагандан кўра рангинроқ.
Чиза олсанг
рангин дунёни,
рангин бўлса қуёши, ойи,
сендан буюк мусаввир бўлмас,
бўлмас сендан буюкроқ шоир.

Masud Mahsudov
30.07.2011, 19:15
“Атроф қоронғулигидан нолигандан кўра, уни ёритиш учун бир шам ёқ”, деган экан машойихлар.
Gulchehra Ibragimova
30.07.2011, 20:15

“Атроф қоронғулигидан нолигандан кўра, уни ёритиш учун бир шам ёқ”, деган экан машойихлар.

Эҳ, ҳозирги шамлар аввалгиларидақа эмас..ёруғиям кам..иннайкейин тезда эриб кетади.
Агар борди-ю, ман шам ёқсам-у, парвона келиб шамга ўзини урса-ю, ..шамдон ағдарилиб кетса-чи. http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon9.gif

Nigora Umarova
01.08.2011, 10:58

Бу дунё бозигардир,
Бозисин чалди-кетди.
Гумроҳ этиб нечани
Йўлдош деб олди-кетди.

Ўйла, фикр эт ҳар қачон,
Юз қўнган бор, юз кўчган,
Тахти осмондан кечган
Сулаймон ўлди-кетди.

Ё мурувватли шоҳим,
Умидим, қиблагоҳим,
Шунча яшаб Иброҳим
Нимани олди-кетди?

Жигарин доғлай-доғлай,
Зуннорин боғлай-боғлай,
Нечалар йиғлай-йиғлай,
Нечалар кулди-кетди.

Нечалар гулга дўнди,
Гул ёниб, кулга дўнди,
Нечалар гилга дўнди,
Нечалар сўлди-кетди.

Қоларсан гўрда боғли,
Маълум бир юртда боғли,
Беҳуда, Одам ўғли
Йиққанинг қолди-кетди.

Лақмалик билан ўзим,
Билмадим айтган сўзим,
Маҳтумқули дер: “Кўзим
қон ёшга тўлди-кетди”.

Gulchehra Ibragimova
01.08.2011, 11:29

..Ҳар нарса топилар, топилмайди жон,
Бошинг омон бўлса, бошқаси осон,
Яшаб кетар экан ўлмаган инсон-
Мен шундай ҳам жуда бахтлиман, ОНА.
.
..Бахтимдан айланай, ўргулай яна,
Бир кунимни кўриб юрибман, мана
Тақдирдан бекорга нолиркан киши,
Мен шундай ҳам жуда бахтлиман, ОНА.

Gulchehra Ibragimova
01.08.2011, 11:32

**
Камни кам демаса, кам ҳам етади,
Бахтни ҳам бахтсизлар бахтли этади.
“Нечун?”, “Нима”ларга кўмма ўзингни-
Ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Бир кун ғамнинг ўтмай қолади кучи,
Омад ўзи сенга юборар элчи
Сен яхши ниятлар қилавергин-чи,
Ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Бировга тиланма, ўзингга тилан,
Эртага умидинг ўлгани билан.
Бугунинг ваҳима қилгани билан-
Ҳаммаси яхши бўлиб кетади!
**

01.08.2011, 12:44

Sen bir chechakmiding bogda ochilgan,
Yoki bir libosmi, bahtga bichilgan,
Dunyoga ezgulik sen-la sochilgan,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Sen uchun yozildi qancha qo’shiqlar,
Ortingdan ovvora qancha oshiqlar,
Qoshingda eridi toshdan qattiqlar,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Seni haq yo’lingdan toydirguchi ko’p,
So’ng esa mish-mishlar yoydirguchi ko’p,
Ba’zida joningdan to’ydirguchi ko’p,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Erta saharlarda uyqudan kechib,
Dalaga otlanding, bolang opichib,
Tog kelsa kemirding, suv kelsa ichib,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Ba’zi erkaklarda qolmadi imon,
Er-hotin qo’sh-ho’kiz desalar-yolgon,
Qo’shni endi yolgiz tortasan giryon,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Joying poygak bo’ldi, doim, to’r emas,
Mehnating, zahmating oshkor, sir emas,
Joningni dedilar qirqta, bir emas,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Yurakda qoldirding o’chmaydigan iz,
Dunyoda tushunding sen meni yolgiz,
Mayliga desinlar meni “feminist”,
Men seni azizam deyinmi ayol?

Sen mening singlimsan, opam yo onam,
Yoki bir kelinchak, yoki bir sanam,
Senga qurbon bo’lsin bu jon, bu tanam!
Men seni azizam deyinmi ayol?

Ozgina yumshadi bugun tosh diydam,
Sutingiz hurmati, aziz volidam,
Ayolga bitildi ushbu qasidam,
Men sizni azizam deyinmi ayol?

Nigora Umarova
01.08.2011, 12:48

Sen bir chechakmiding bogda ochilgan.

Muallifi ko’rsatib o’tilmagan she’rlar o’chirib tashlanadi.

Gulchehra Ibragimova
01.08.2011, 13:42

Topmoq – yo`qotmoqdir,
Yo`qotmoq – topmoq,
Sen so`lib,
Men yashab,
To`lishimga boq.
Sensiz topganimdan
Ko`proq yo`qotdim –
Sen meni yupatding,
Seni yig`latdim,
Sen meni yaratding,
Seni tugatdim.
Uyalmay ONA deb,
Kelishimga boq.

Sog`inch haqda she`rlar
Yozdim o`zimcha,
Mendan peshonangda
Dog`lar tizimcha.
O`g`il bo`lmay o`lay,
Attangb ming attang.
Qiz tug`sang netardi,
Ko`proq qiz tug`sang.
Tirgak bo`lolmadim
Bitta qizingga
Uyalmay shoirman
Deyishimga boq.

Joningdan aylanay,
Turgil jonajon,
Yo`l qarab bo`ldimi
Jigarginang qon?
Boqma, ko`zlarimga
Bemajol, xasta,
Mening topganlarim
Gulmi bir dasta,
Yo`qotganim senmi
Endi ONAJON.
O`z etimni o`zim
Yeyishimga boq.

Bilsang yuragimni
Bir alam elar.
Buyursang qo`limdan
Kelmaydi nelar,
Ayt,
Pichan yig`aymi,
O`tin yoraymi,
Yerni haydayinmi,
Ko`k ag`daraymi.
Itdek oyog`ingga
Suykalgim kelar –
Uchib-uchib, mana
Qo`nishimga boq.

Hech narsa kerakmas,
Bolam, hech deysan.
Endi kech deysan-da,
Endi kech deysan.
Yuzimni bosaman
Muzday yuzingga,
ONAJON,
Zor qilib ketma izingga!
O`lim oldida ham
G`amimni yeysan,
Men-chi, jim, taqdirga
Ko`nishimga boq.

She`rim bitdi,
Xayir,
Do`stlar xush qoling.
Bedil yashamakka
O`rganmang menday
Boring,
Volidangiz
Ko`nglini oling,
Ertaga
Kech qolib
O`rtanmang menday.*

*Нигора, Сиздан қизлар билан учрашувда сўраган шеър шу эди..Излаган топади. деганларидек, мана уни топдим.. Униг охирги сатрларини қаранг:

Боринг Волидангиз кўнглини олинг,
Эртага кеч қолиб ўртанманг мендай.

Ҳа, онангиз қошига югуринг онаси борлар, қутламоқ учун..Шу Рамазон ойининг қутлуғ кунларида бир йўқлаб бир ширин сўз демоқлик учун..югуринг..Онажонингиз-ғанимат дунёнгиз қошига.

Nigora Umarova
01.08.2011, 19:41

На насиҳат англадук, на сидқ билан солдук қулоқ,
Марди комилмиз дедук, ҳаргиз мусулмон бўлмадук.

Йўлни устида Сақар бордур гузаргоҳи Сирот,
Охиратни хавфидан бир дийда гирён бўлмадук.

Сад ҳазарон мурдани тобутга миндурдик вале,
Умр ўтти воқифи аҳли гўристон бўлмадук.

Йўлни боғлабдур Азозил қасди имон олгани,
Фориғи андешаи маккор Шайтон бўлмадук.

Ақли каж, атвори каж, биздин ёмон шарманда йўқ,
Ибрат олиб маргдин чоки гирибон бўлмадук.

Бандаликда лоф урор эрдукки биз соҳибамал,
Марди майдонмиз дер эрдук, марди майдон бўлмадук.

Машрабо, синдур вужудингни чу монанди садаф,
Мабдайи нур баҳрига то кирмадук кон бўлмадук.

Nigora Umarova
02.08.2011, 09:00

Ғуссалардан олтин қафас қургандайман,
Лахча-лахча чўғ устида юргандайман,
Бу дунёда ижарада тургандайман,
Толе деган қилмас писанд, Машраб бобо.

Енгилгина қўшиқлари ялло-ялло,
Оёқларнинг остиндаги лойми, тилло?
Каминанинг тахаллуси чаламулло,
Тутумим ҳам шунга монанд, Машраб бобо.

Нега келдим манов ғурбат маконига?
Тутиб бердим ўзимни ғам пайконига,
Кўзим куйди кириб севги дўконига,
Жандангиздан олмадим панд, Машраб бобо.

Томиримдан куйлар оқар – сувораман,
Кўзёшлари завқ улашган фаввораман,
Ўз-ўзимни авраш билан овораман,
Кўнглим синиқ, дилим дардманд, Машраб бобо.

Йўл юраман, мўл юраман, йўлим етмас,
Хирожига на жоним, на молим етмас,
Йигирма беш йилдан бери қўлим етмас,
Этагингиз бунча баланд, Машраб бобо?!

Gulchehra Ibragimova
02.08.2011, 09:26

Гарчи бугун менга ҳамма парвона,
Хайрон кўзим бўлар яна хайрона.
Минг бир жигар бўла олмас бир она,
Ахир энди менинг бахтим Онам йўқ .

Қайда қолди юрагимнинг шўхлиги,
Ота-онанг экан кўнглинг тўқлиги.
Ой-кун ўтиб билинаркан йўқлиги.
Дардларимни ичга ютган Онам йўқ..

Ярим гапга кўнгил тўлмай оз бўлар,
Икки гапнинг оғирлиги боз бўлар
Онанг бўлса қиш уйинг ҳам ёз бўлар
Ёзларим кетдилар, энди онам йўқ..

Уйғониб кетаман дарддан тўлғониб,
Кўз олдимдан кетмас охир кунлари..
Тақдир экан рози бўлинг, билмадим,
Кўксимга бош қўйиб суйган онам йўқ

Онам қўйган ёстиққа бош қўйгайман,
Хидлаб-хидлаб ўпиб сира тўймайман.
Онам, дея эрка қизим суйгайман,
Босган излари топилмас, Онам йўқ.

..Кўксига бош қўйиб ётгани онам йўқ,
Мушфиқим, мунисим Онам йўқ..*

Озодбек Назарбеков қўшиғи..узр, муаллифини билмайман..

Pfefferminze
02.08.2011, 19:32

Ҳа, онангиз қошига югуринг онаси борлар, қутламоқ учун..Шу Рамазон ойининг қутлуғ кунларида бир йўқлаб бир ширин сўз демоқлик учун..югуринг..Онажонингиз-ғанимат дунёнгиз қошига.

Eh, Gulchehra opa, to’g’ri aytasiz. Navoiy hazratlari aytganidek, birini Oy, birni Quyoshdek bilib, chizgan chizig”idan aslida chiqmaslik kerak ekan ularning. Buni har kuni ko’rib borayapman. Qaysarlik qilib, yuq desam ham keyin uylab qarasam hammasi haqiqat bulib chiqadi nasihatlarining.

Ayriliq abadiy,
visol g’animat deb Dadam doim aytadilar. Hammasi g’animat ekan.
Xudoga shukr 15 yil o’tdi. 15 yil uydan uzoqlarda yashadim, mehrga tashna bo’lib, lekin sabr tagi sariq oltin deganlari rost ekan. Xudoga cheksiz hamdu-sanolar bo’lsin, Ayam, Dadam bilan yashayapman. Ayam Buxoroga ketib qolsalar, bir kun oldin meni yolg”iz qolmasligim uchun Dadam keladilar Buxorodan. Dadam ketsalar Ayam kelib yashab turibdilar. 15 yillik qiyinchilik unut bo’lar ekan shu lahzalarda. Ayam uchun Dadam uchun yugurib yurish menga maroq, kunning issig’Iga qaramay, harakat qilaman ulgurishga hammasiga. faqat va faqat Ota-Ona mehri menga kuch berayapati. Bu Xudoning cheksiz marhamati menga. kecha yarim kechassi Dadam eshikni taqillatdilar, qo’rqib kim deb ochdim. Dadam menga qarab:” Ishlarni quyib Sen uchun keldim, yolg’Iz yakka qolma “-deb aytsalar, ko’zimdan yosh chiqib ketdi. Farhoddek yigitlarga bitta seni almashtirmayman deb aytsalar, battar yig”lab yuboraman. shuncha bir-birlarimiz chidab ayriliqda yashaganimizni his qilayapmiz..ozgina charchab gapirishga holim qolmasa, Ayam parvona buladilar atrofimda. buni ko’rib, Eh, Xudoga shukr deb yuboraman. Ota-Ona xizmatida yugurish-BAXT. Ayniqsa, ular rozi bulsalar.

Aslida hammasi yaxshilikka hamisha. faqat biz insonlar bilib-bilmay besabrlik qilib, bekorga , behuda uzimizni qiynab yurar ekanmiz.

Nigora Umarova
04.08.2011, 09:25

Ҳамон кўзим ёндирар зар, не дейман,
Ҳамон кўнглим гулга ўхшар, не дейман,
Оғир жилар гунҳларим кемаси,
Қодир Аллоҳ, тонг-ла, Маҳшар, не дейман?!

***
Муте одам, бировларга қуллуғинг тўхтат,
Учарларнинг оёғида гиллигинг тўхтат.
Ўпма иркит ҳар кимсанинг остонасини,
Бир Оллоҳ бор, бошқасига қуллигинг тўхтат!

Gulchehra Ibragimova
04.08.2011, 20:01

***
Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки,
юрак топишар,
Биздан кетгач сабру ихтиёр.

О, мен сизни қанчалар кутдим –
Мана – оқ соч, мана бу-ажин.
Кунларимни тортқилаб ютди
Шум ёлғизлик – фаришта ғажир.

Ортингиздан кетишим мумкин.
Йўл тугаса,
йўлсиз тентираб.
Аммо айтинг йиғлайсиз нечун
Манглайингиз деворга тираб?

Йўқ,
ҳеч Сизга етмасин озор,
Тушинаман –
йиллар, андиша.
Фақат Сизга айтмовдим ошкор –

СИЗ ЁҚҚАНСИЗ МЕНГА ҲАМИША.

04.08.2011, 22:23

Оқ мармарга сиймосини кўчирди йўниб,
Армон бўлган муҳаббатин бир хайкалтарош
Тош санамга боқиб ўтди бир тун хўрсиниб,
Тонг отганда қон юраги бермади бардош.

Оқ сурпга юзин артди армон муҳаббат,
Бўёқларда жонлангандек бўлди бир санам.
Кулиб турган бир суратда шумиди хислат?
Жонсиз рассом, қуримаган синиқ мўйқалам.

Армон бўлган муҳаббатни сингдирар қоғоз,
Ушалмаган орзуларни кўчирар қалам.
Достон якун бўлишига қолганда бир оз
Ухлаб колди. Бир умрга ошиқ шоир ҳам.

Яна қанча қурбонинг бор, армон муҳаббат?
Тугамаган достон дилга солади алам,
Кулиб турар назокатли, бемехр сурат
Мағрур турар тош юракли мармар бир санам.

05.08.2011, 10:27

Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки,
юрак топишар,
Биздан кетгач сабру ихтиёр.Кумуш Раззоқова шу шеърни ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган.

Gulchehra Ibragimova
05.08.2011, 10:56

***
Кўнглим қолди,
Кўнглим берганда,
Бошига тош қилсин энди у,
У сарқитни олмайман қайтиб!!
Кўнглим қолди
Дунёсидан ҳам,
Чўпчакларинг ўзинга сийлов,
Юр, кетамиз, шеърият – Ёрим!

***
Сени
Севиб,
Севиб,
Севиб,
Яшаяпман сендан йироқда.

Мени
Севиб,
Севиб,
Севиб,
Яшаяпти ёнгинамда – фироқда.
***

– Мени севасизми,
дея сўрадинг.
– Йўқ, йўқ, асло,
дедим сесканиб.
– Соғинарсиз, балким ҳар замон?
-Йўқ, йўқ, асло,
дедим уялиб.
Аслида-чи,
Боряпман,
кундан кун,
ичикиб!

Сени соғинмоқ –
дорга илинмоқ.
оҳ, нега соғиндим,
шунчалар ёмон.
Сени севмоқ –
тиғ узра юрмоқ.
оҳ, нега севдим?!
Чархи дун гирён,
Охири қандоқ?!

05.08.2011, 12:24

Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки,
юрак топишар,
Биздан кетгач сабру ихтиёр.Кумуш Раззоқова шу шеърни ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган.

Телефонга ёзиб олганман. Деярли хар куни эшитаман. Кадрдон куй ва кушик.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:19

Umrimni bir olis ishqqa almashdim,
Qochdim hushyorlikdan, tushga almashdim,
Beqanot qalbimni qushga almashdim –
Sizsiz o’tgan umrim bekor, yorijon!
Ne baxtkim, yuragim bemor, yorijon!

Ul ko’zda qay kuni porladi ziyo,
Dunyodan kechgulik topdim bir dunyo.
Bu dunyo nimadur? Bu dunyo – ro’yo –
Faqat pok ishqingiz haqdir, yorijon,
Qalbimga eng yuksak taxtdir, yorijon.

Garchi o’rtamizda sog’inchu hijron,
Garchi visol yo’li vayrondir, vayron,
Ammo azobingiz ko’ksimda har on –
Muqaddas olovday qoldi, yorijon,
Shukurkim, siz bilan yondim, yorijon.

Yashardim o’zimga muz kabi boqib,
Ishq keldi, jo’nadim, daryoday oqib,
Menga habib bo’ldi hatto shum raqib –
Ko’rib – to’lqin-to’lqin qonim, yorijon,
Siz mening jonimsiz, jonim, yorijon.

Hech qachon demasman boshni yo’qotdim,
Eridim, vujuddan toshni yo’qotdim.
Yillarni yo’qotdim – yoshni yo’qotdim,
Mendan ayro tushdi yolg’on, yorijon,
Shundanmi tillarim ravon, yorijon.

Nodon der „Sen borni yo’qqa almashding,
Quyoshni bir g’arib cho’qqa almashding. “
Kulaman: “Xalqobni ko’kka almashdim. “
Endi yurar yo’lim falak, yorijon,
Qanotga aylandi yurak, yorijon!

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:22

SENI SEVMAY QO’YDIM

Seni sevmay qo’ydim, rosti gap,
Eslamay ham qo’ydim, ko’p bo’ldi.
Garchi quvonchlardan mahrumdir dilim,
Garchi hijron uni boshpana qildi.

Garchi eslamadim seni bir lahza,
Garchi jilovladim tuyg’ularimni.
Faqat yuragimda mening ismimsiz,
Yashayverding boqib qayg’ularimni.

Garchi men hammadan seni yashirdim,
Yengib yashayoldim o’zimni-o’zim.
Faqat. Men barini inkor etaman.
Faqat. Fosh etadi sevgimni ko’zim.

Garchi takrorlayman, “Sevmayman seni,
Yodlamay ham qo’ydim, gapning rosti shu.”
Faqat. Kulgularim sen bilan ketdi.
Faqat. Qoldi menda muzlagan tuyg’u.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:30

Sevgimiz o’ldimi? – libosingiz ko’k,
Ko’nglingiz – begulxan, ko’zingiz – becho’g‘.
Bizdan borish yo’qdir, sizdan – kelish yo’q –
Kelishsiz dunyoda beg’am, azizim,
Nega ko’zlaringiz benam, azizim.

O’t yetdi – qaqshatdi band-bandlarimni,
Tuproqqa sochdingiz balandlarimni,
Aqlimni, dilimni – bebaxtlarimni –
Borishsiz dunyoga otgan, azizim,
Olisda oy kabi botgan, azizim.

Chunki tunga aytar rost „oh“ingiz yo’q,
Falakda kezgani sha’n rohingiz yo’q,
Nechun kelmaysiz, gar gunohingiz yo’q –
Boqaman: nigohim – gumon, azizim,
Yo’llaring tumandir, tuman, azizim.

Qarang, ming bir bargda kuzak uchadir,
Qizil-sarig’ida – yurak uchadir,
So’ngaklar uchadir, suyak uchadir –
Bu to’fon – xazonlig‘ menman, azizim,
Sizsiz ming kuzakka tengman, azizim.

Ammo siz sarg’aymang – gulli bog‘ bo’ling,
Yam-yashil ko’karing, mudom sog‘ bo’ling,
Bahornng bagrida beadog‘ bo’ling –
Axir, qarg‘aganim sizmas, azizim,
Ikki kuz dunyoga sig’mas, azizim.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:52

Meni kutgil va men qaytarman,
Faqat kutgil juda intizor,
Kutgil, yomg’ir zeriktirganda.
Meni kutgil, yoqqanida qor.
Atrofingni harorat qoplab,
Yeru ko’kni chang tutganda, kut,
Boshqalarni uzatgan do’stlar
Kechagina unutganda, kut.
Xat kelmasdan uzoq yerlardan,
Yuragingni qilganida qon,
Kutgil sen-la birga kutganlar
Zerikkandan chekkanda fig’on.

Meni kutgil va men qaytarman,
Bo’lsa hamki, ranging za’faron,
Yoring qaytmas, umidingni uz,
Deganlarga tilaman omon.
Mayli, o’g’lim, singlim, volidam,
Aza ochsin men yoq tufayli.
Kuta berib sabri tugagan
Yeru do’stlar, oshnalar, mayli,
Ayriliqqa berolmasdan tob,
Achchiq-achchiq ichsinlar sharob
Ko’zlaringa to’lsa hamki yosh,
Faqat sen kut va ayla bardosh…
Meni kutgil va men qaytarman,
O’limlarni qoldirib dog’da.
Ishi o’ngdan kepti desinlar
Kutmaganlar meni u chog’da.

Yot tuyilar kutmaganlarga
Bunday ajib toleing saning.
Kuta-kuta meni ofatdan
Omon saqlab qola olganing.
Qanday omon qolganligimni
Yolg’iz senga aytarman sirdosh –
Kuta olding meni sen faqat, –
Buyuk edi sendagi bardosh

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:53

Keragidan ortiq yig‘laysiz —
Keragidan ortiq qiynayman.

Xayolimga arqon bog‘laysiz —
Keragidan ortiq o‘ylayman.

Azoblarim mening bari — sir,
Siz uxlaysiz, Siz bedaraksiz.

Jonim, hozir menga, baribir,
Keragidan ortiq keraksiz.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 17:58

Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Man yururman yona-yona,
Ishq bo`yadi mani qona,
Na oqilman, na devona,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Goh esarman yellar kabi,
Goh to`zarman yerlar kabi,
Goh oqarman sellar kabi,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Oqar suvlardek oqarman,
Dardli yuragim yoqarman.
Yorimni o`ylab yig`larman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Yo qo`lim ol qoldir mani
Yo vaslingga qondir mani
Ko`p yig`latding, kuldir mani
Kel, ko`r mani ishq nayladi.

Man yururman eldan elga,
Do`st so`rarman tildan tilga.
G`urbatda holim kim bilar,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Majnun bo`lubon yururman,
U yorni tushda ko`rurman.
Uyg`onib malul bo`lurman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Rangim sariq, ko`zlarim yosh,
Bag`rim pora, jigarim tosh.
Holim bilgan dardli qardosh,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Ishqing mani mast ayladi,
Oldi ko`nglum, xast ayladi.
O`ldirmakka qasd ayladi,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Miskin Yunus bechoraman,
Boshdin oyog`i yoraman,
Do`st ko`yida ovoraman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 18:01

***
Bulbullar ichinda tinmas zabonman,
Hamon yoningdaman, tanangda jonman.
Agar oshiqlaring o‘n mingta bo‘lsa
Bilgilki alarning sardori menman.

Qo‘llarim istagi tutmoqlik qo‘ldan,
Istagim totmoqlik labdagi boldan,
Oshiqlaring kelsa gar mingta yo‘ldan
Bilgilki eng avval kelgani menman.

Sevgiga sodiqlik shartini qo‘ysang,
Shartni bajarmas deb, yoningdan quvsang,
Agar o‘n mingtadan yuzta qoldirsang
Bilgilki yuztadan bittasi menman.

Keksalik degan so‘z joy olsa dildan,
Yigitlik quvvati ketsa ham beldan,
Har kun gul olsang sen gar o‘nta qo‘ldan
Bilgilki eng avval gul tutgan menman.

Falak falakligin qilsa nogahon,
Sendan yuz o‘girsa hatto keng jahon,
Oshiqlardan qolsa bir nafar, inon
Qolgan shu oshig‘ing bilgilki menman.

Ko‘zlaring bemahal yoshlarga to‘lsa,
Agar dushmanlaring ustingdan kulsa,
Oshiqlaring agar hech kelmas bo‘lsa
Marhum ul Rasul Hamzat bilgilki menman.

Bulbullar ichinda tinmas zabonman,
Hamon yoningdaman, tanangda jonman.
Agar oshiqlaring o‘n mingta bo‘lsa
Bilgilki alarning sardori menman.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 18:18

O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

Muhabbat kuydirsa kuydirsin,
Azobi jonimdan to‘ydirsin.
Ne bo‘lsa muhabbat bo‘ldirsin,
O‘ldirsa muhabbat o‘ldirsin.

Yoritmang bu tiyra shomimni,
Telba deb atanglar nomimni.
Qo‘sh qo‘llab topshiray jonimni,
O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

Osinglar Mashrabning so‘ziman,
O‘yinglar Ro‘dakiy ko‘ziman.
Oh desam nomardning o‘ziman,
O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

G‘iybatchi, g‘iybating qilaver,
Boshimga balodek kelaver.
Bag‘rimni burdalab tilaver,
O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

Sevgim bor hech kimga aytmagan,
Yorim bor manglayga bitmagan.
Zorim bor tangriga yetmagan,
O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

Tosh otmang bu erka qushimga,
Zo‘rg‘a bir kirganda tushimga.
Ey Karim, kelmasdan hushimga,
O‘ldirsa muhabbat, o‘ldirsin.

Gulchehra Ibragimova
06.08.2011, 18:36

Bekor. Yolg’on. Botmagan,
Muhabbatning quyoshi.
Tun keldi deb dodlagan,
Bevafolar ko’z yoshi.

Men boraman. Bu jonim,
Senikidir. O’ksima.
Tunda qo’rqma. Oq tongning
Bir parchasi ko’ksimda.

08.08.2011, 08:16

Meni kutgil va men qaytarman,
Faqat kutgil juda intizor.

Раҳмат, Гулчеҳра опа, фақат бу шеър Константин Симоновнинг “Жди меня” шеърининг таржимасидир.

Gulchehra Ibragimova
08.08.2011, 09:51

Sen ketasan: yu’ling-xatarli,
Sen ketasan: manziling-yiroq,
Yu’llar yutsa xatu xabarni,
Jonginamni u’rtasa firoq,
Yuragim ham sezmasa hatto
U’z umringga sultonligingni,
Yolg’iz qolgan men baxti qaro
Qanday bilay omonligingni?

Men ketaman: yu’llarim-tuman,
Men ketaman: saratonim-qish.
Bor yu’g’imni su’ra daryodan,
Yuragingni u’rtasa tashvish.
Tiniq-tiniq tu’lqinlar oqsa,
Tashvishingning xatoligi shu.
Tu’lqinlarni qizil qon yoqsa,
Mening umrim adoligi shu.

Mening kunim u’tdi qirg’oqda,
Yilim u’tdi daryoga boqib,
Jonim, umrim u’tdi firoqda,
Umrim ketdi daryogay oqib,
Xotirangni jonga u’rayman,
Ku’zlarimda yosh tizim-tizim.
Bor-yu’g’ingni axir bilmayman,
Daryo qurib qoldi azizim..

Sensiz ketdim-topmadim murod,
Sensiz ketdim-chalkashdi yu’lim.
Sensiz ketdim-tugadi hayot,
Sensiz kirdi ruhimga u’lim.
Menga ku’mak berolmas hech kim,
Sensiz qolgan jonimda alam.
Qanday xabar beray azizim,
Bor-yu’g’imni u’zim bilmayman.

Nigora Umarova
08.08.2011, 10:42

Sani darding bango darmondin ortuq,
Sanga qul bo’lg’onim sultondin ortuq.
Saning yoding aysam cho’l ichinda,
Bo’lur ul chol manga bo’stondin ortuq.
Saning yoding agar ketsa tilimdin,
Vujudim quriyur, vayrondin ortuq.
Maning xor bo’lmishim o’z g’aflatimdin,
Magar qilsang nazar, ehsondin ortuq.
Aziz, xor qilg’uvchi sulton sanuqsan,
Saning lutfing qamug’ alvondin ortuq.
Na xush bu dunyoda Iymonu Qur’on,
Na bo’lg’ay dunyoda Iymondin ortuq.
Maning bu dardimi hech kimsa bilmas,
Agar bilsa hakim Luqmondin ortuq.
Bu yang’lig’ osiy erkan Qul Sulaymon,
Inoyat umanur borondin ortuq.

Nigora Umarova
10.08.2011, 13:52

Qaldirg’ochlar yana janub tomon uchin ketdi.

Qaldirg’ochlar yana janub tomon uchib ketdi,
Bizni tashlab issiqlarga ko’chib ketdi.
Bahor kelsa yana qaytar ayvonlarga,
Osmonlarga uchib ketgan adam qaytmaydilar.

Qalblaridan taratib nur, ziyosini,
Qaydan topay endi unday qiyosini,
Bizga tashlab ketib yolg’on dunyosini,
Rost dunyoga ketgan adam qaytmaydilar.

Qalbga ko’mib ohu faryod, nolalarim,
Ichlarimda toshar ashku jolalarim,
Pargoladan o’sib chiqib lolalarim,
Quvonchimga anis adam qaytmaydilar.

Shodligimu g’amlarimni ko’zdan bilgan,
Qorong’uda yo’llarimni nurli qilgan,
Sharbat berib, g’ambodani o’zi yutgan,
G’amgusorim, mehribonim qaytmaydilar.

Boqiy yurtga safarini aytmaganlar,
Va’da berib so’zlaridan qaytmaganlar,
Oilamiz shamsi hech ham botmaganlar,
Bu dunyoga charag’bonim qaytmaydilar.

Sinovdamiz bu changalzor, bu o’rmonda,
Ba’zan suvsiz, soyabonsiz biyobonda.
Mahshargohda ko’rishganimiz zamonda,
Diydorlashgan damda adam mendan qaytmaydilar-

Noshukursan, degan so’zni aytmaydilar.

Gulchehra Ibragimova
10.08.2011, 20:32

СИЗ КЕТДИНГИЗ ХАЙР ДЕМАЙИН..

Сиз кетдингиз ёлғон дунёдан,
Ҳамон йўлда нигоҳим менинг.
Элчи келар Нурдан, Зиёдан
Абад Сизда никоҳим менинг..

Ёрим мани, ёрижонгинам..
Меҳр қўмсаб гадолар бўлдим..
Васлингизни топмаслигим рост,
Дийдор истаб адолар бўлдим..

Дийдор ул-ки, топиб бўлмайди,
Ғамларимни сотиб бўлмайди,
Сизсиз бегим кўнглим тўлмайди,
Сизни кутган илинж ўлмайди..

Ёри, ёри, ёрижонгинам,
Увол бўлди, умрим, жонгинам
Сизни қалбга кўмиблар қўйдим,
Нечун севдим, оҳ нечун куйдим..

Ёри, ёри, ёрижонгинам..

… Бегим сизни яна соғиндим… соғинмаган куним йўқ асли… Хижронлардан толдим… оғриндим, Гулламадим… айни гул фасли… Сиз кетдингиз..«Хайр» демадиз… Холим сўраб қайтиб келмадиз… Кутаяпман… мен ҳамон Сизни…

Бу шундоқ ҳам шафқатсиз дунё… топганларим бариси рўё… мен ёлғизман… синиб боряпман..ғам-аламга кўниб боряпман.

Нетай Сизсизликка кўниколмасам… Умидни йўлдан ҳеч ололмасам… кўзларим эшикка михланиб толди… Кўнглим ҳам дунёсидан қолди..

Шукр, Сиздан қолган қалбимда чечак… ана шулар жоним, юпанчим, эрмак… Эркалайман ёдгорларим деб, Холи – Ҳаққа ошкорларим деб..

Соғинаман йўллар қарайман… Тополмайман биронта илинж… Юрагимни тирмалар ўкинч… Топиб бер дер қалб ардоғимни, Мени бегим кўнгил боғимни…

Эркалайман… дилбандларимни, Сиздан қолган пайвандларимни… Юпангандек бўламан бир оз… Ахир бу оз… жуда-жуда оз..

Бугун бораяпман олдингга жоним… сенсиз куяр бу хону моним… Кўрар кўзлар қайдан билсинлар… билмаганлар келиб кўрсинлар… Кўришларин хоҳламайман ҳам, абгор ҳолим сўрмасинлар ҳам… Мени дардим билмасинлар ҳам… Юрагимни тортиқилар алам… Қаддим долу, Бошим эгик, хам..

Тополмайман борганим билан, Бағрим қонга қорганим билан, кўрганим шу – бир уюм тупроқ… Кўзимда ёш, қалбимда фироқ..

Тополмайман борганим билан кошки кўриб чиқа қолсайдинг, Дардларимни ола қолсайдинг, Мани билан қолаолсайдинг… Кошки сени топаолсайдим..

Кошки мени олиб қолсайдинг… олиб қолсанг, кўра олсайдим… Нечуксиз деб сўрайолсайдим… Тупроғингга қоришиб кетсам, Тўлин ойдек ёришиб кетсам..

Мен келяпман Сизни кўргани..қўлимда гул, кўзим тўла ёш… Нетай ахир етмайди бардош… Эй берахм… орзулар-ку кул… Ишқим хазон, юрак-ку чил-чил… Синиб кетди, синиблар кетдим… дардларингга кўниблар кетдим… Кўникмайман бир Сенсизликка..

Бугун мендан Сен кетган кунинг, Бор дунёдан Сен кетган кунинг, чин дунёга сен етган кунинг… Менинг эса бағрим куйяпти… Жисму жоним, бор тан куйяпти..

Бугун сени излаб келдим жоним қабрингга..
қолдирдинг-а мени сўнгсиз азоб жабрингга… Қалб қаварган, кўзларимни ювмоқда абр… Ҳижрон оғир, Аллоҳжондан сўрайман сабр..

Бугун кунмас, бу кун- қаро тун, Қаролардан бағрим яро кун, Туғилган кун бўлса қанийди, қўлларингга гулдаста тутсам… Ёниб кутсам, ёниблар кутсам… Фақат бор бўл, бўлсанг бўлдийди. Қаторларда юрсанг бўлдийди..

Юрагимни янтоққа илиб, Оҳ, сен мендан кетдинг қайрилиб..Қарамадинг, кетдинг қайрилиб… Охири йўқ йўлларга кетдинг… Айрилиқда қолдим айрилиб…

Афсус бугун Сен ўтган кунинг… Туғилган кун бўлса қанийди… Майли эди мен тупроқ бўлсам… Босиб-янчиб ўтсанг қанийди..

Кошки эди… Фақат бор бўлсанг… Кошки эди… сен борим бўлсанг.

Сиз эдингиз жоним — жаҳоним
Юракдаги танҳо ҳоқоним,
Томиримда жўш урган қоним
Энди қандай яшайман Сизсиз?!

Эдингиз-ку, боғим — баҳорим,
Дил маҳрами, мақтовим, орим
Қайтмайсизми жон вафодорим
Ахир қандай яшайман Сизсиз?!

Бахти-тахтим, кўрарим-кўзим
Пешонамга битган юлдузим,
Айтар сўзим, эй ёруғ юзим.
Айтинг қандай яшайман Сизсиз?!

Айро қалбга йўқ дерлар тўзим
Ортда қолган дунёнгиз ўзим!
«Ёлғизлатиб қўйманг ёлғизим»
Энди қандай яшайман Сизсиз?!

Юрак қотиб қолган парча муз
Муҳаббатим йўқолди изсиз
Шум қисматга йиғлаб чўкай тиз
Осмонда ой, ерда мен ёлғиз-
… Энди қандай яшайман сизсиз?!

10.08.2011, 21:54

Туни билан ёғди ёмғир бахс бойлашиб кўз ёшимга,
Сел ювади ғуборларим, дард қуйилар бардошимга,
Қора тунда қора булут айланади сирдошимга,
Нега сенга кетгин дедим? Сен ҳам кетдинг муҳаббатим?!

Нега бир бир ташлаб кетди қалбим суйган инсонларим?
Нега бир бир учар бўлди мехр номли ёлқинларим?
Қайда қолди дилимдаги қувончларим, тошқинларим?
Нечун сендан кечар бўлдим, сен ҳам кечдинг муҳаббатим?

Ё бардошим етмасмиди? Таслимманми хижронларга?
Адашдимми яна қайта мехрим бериб инсонларга?
Ёки яна алдандимми тақдир деган достонларга?
Сени ташлаб мен кетдимми ёки сенми муҳаббатим?

Сени кўрмай суйган бўлсам кўр қалбимни суярмидинг?
Орзуларим билганингда сен ҳам армон туярмидинг?
Исминг айтиб жоним берсам зарра бўлса куярмидинг?
Кетма десам қабримда ҳам қолармидинг муҳаббатим?

Ёмғир ёғар сел-сел бўлиб, саволларга йўлдош бўлиб…
Чақмоқ каби портлай дейман, дод солайми кўксим тўлиб?
Булут тўсган ҳилол каби рухим борар аста сўниб,
Мен кетгандек ташлаб сени умрим кетар муҳаббатим…

20 Март, 2007 йил
Ёмғирли қора тун.
Хиндистон.
(С)

15.08.2011, 08:25

Узорингдин нурин аёндур аён,
Ки андин куну ой нишондур нишон.

Бало ўқлари отгали жонима,
Икки эгма қошинг камондур камон.

Рақибингда бўлмас ҳаё яхшилик,
Ки қадри феъли ёмондур ёмон.

Ҳаётимга зикру лабингдур садаф,
Йўқ эрса тириклик гумондур гумон.

Нетонг чиқмаса бу несун куйидин
Ки бўл андиға дил омондур омон.

Севара Назархан қўшиғининг матни.

15.08.2011, 18:26

Ҳар нарсаки, кўп бўлса агар хор бўлади,
Хор бўлса, муҳаббатга сазовор бўлади.
Ким қонеъ – жаҳондан ўша безор бўлади,
Ёр жон баҳосида харидор бўлади.

* * *
Эй ёр, юзинг – намоз, кўзинг-чи – рўза,
Ҳар иккиси қул эмиш лаби қирмиза.
Маст эдим агар гуноҳ қилибман, яъни
Синдирган эсам ичиб сувингни кўза.

* * *
Ҳар ким сени кўрса агар, эй хўбахлоқ
Шу лаҳзада қилгай у дунёни талоқ.
Офтоб каби чеҳранг қошида дунёда,
На ойда тароват, на Зуҳалдир порлоқ.

* * *
Дилдор зарифдир, гуноҳи шулдир,
Зебою латифдир, гуноҳи шулдир.
Борми сира айбики, қочурлар ундан,
Ул айбдан афифдир, гуноҳи шулдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

Nigora Umarova
16.08.2011, 12:17

Ишқ бор эди.
Туннинг деразаларин
Бир ҳовуч дардимда поклаганимда.
Ишқ бор эди,
Ҳижрон изтиробида –
Қоронғу зулматни оқлаганимда.
Ишқ бор эди,
барглар хиргойисига,
Шамол излаганда илоҳий оҳанг
Ва саҳарнинг шаффоф бармоқларидан-
Тўкилиб кетганда нур қалқиган ранг.
Ишқ бор эди,
Сувлар табассумини-
Кулгичига солиб қўйганда қуёш
Капалак бир маъюс бўсаси билан-
Вақтнинг хиёнатин этганида фош.
Ишқ бор эди,
Олисдами ё яқин-
Қайдадир бир кимса яшарди мен деб.
У кимса жонига ёдимни гулдек-
Ўтқазиб куйларди қадим андалиб.
Жунун шавқи жоним
Телба этган чоғ.
Ўзимнинг ўзига тўлмаган эдим.
Ишқ бор эди,
Севдим мажнундан кўпроқ.
Мен ҳали.
Мен ҳали ўлмаган эдим.

Gulchehra Ibragimova
16.08.2011, 15:38

KEL KO`R MANI ISHQ NAYLADI

Man yururman yona-yona,
Ishq bo`yadi mani qona,
Na oqilman, na devona,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Goh esarman yellar kabi,
Goh to`zarman yerlar kabi,
Goh oqarman sellar kabi,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Oqar suvlardek oqarman,
Dardli yuragim yoqarman.
Yorimni o`ylab yig`larman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Yo qo`lim ol qoldir mani
Yo vaslingga qondir mani
Ko`p yig`latding, kuldir mani
Kel, ko`r mani ishq nayladi.

Man yururman eldan elga,
Do`st so`rarman tildan tilga.
G`urbatda holim kim bilar,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Majnun bo`lubon yururman,
U yorni tushda ko`rurman.
Uyg`onib malul bo`lurman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Rangim sariq, ko`zlarim yosh,
Bag`rim pora, jigarim tosh.
Holim bilgan dardli qardosh,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Ishqing mani mast ayladi,
Oldi ko`nglum, xast ayladi.
O`ldirmakka qasd ayladi,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Miskin Yunus bechoraman,
Boshdin oyog`i yoraman,
Do`st ko`yida ovoraman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

Davronbek Tojialiyev tarjimasi

Pfefferminze
16.08.2011, 21:43

Dunyoda mayda insonlar, mayda ishlar bilan mayda gaplar bilan band bo’lishadi. buyuk insonlar katta qadam tashlaydilar, katta ishlar bilan band bo’lishadi. ming afsus, oramizda maydalshib ketgan mayda insonlar ko’p. qachon bu xunuk illatdan qutilasiz, do’stlarim?!

Ba’zida inson ich-ichidan hayqirib yuboradi insonlarning tor dunoyoqarashuyu, kichik qarich bilan o’lchashiga..Ey, voh deb yuborasan, nahotki, dunoyda arzigulik qiladigan ish yo’qday, nahotki kunimiz mayda qadam bosadigan insonlarga qoldi. vaqti kelmadimikin olg’a katta qadam qo’ygani. lekin, ko’pchilik afsuski o’ziga nisbatan qitmir bo’lib qolgan. lutfu-karamli insonlarning Yer yuzida borligi vaqti kelib afsonaga aylanib qolsa kerak deb ba’zan hayol qilaman.

17.08.2011, 08:45

Катта орзу билан туғилар инсон,
Ҳаёт уни бошлар каттакон йўлга.
Майда гаплар билан ўралашган жон,
Сўппайиб қоларкан кимсасиз чўлда.

Катта, олис йўлга чиққан одамга
Чўт эмас йўлдаги кераксиз тошлар.
Ғашига тегса гар қоқилган дамда
Олиб улоқтирар, ё суриб ташлар.

Катта орзуларга ошно элимнинг
Қўлидан ушладим йўл бошидаёқ,
Унинг қўшиғига солиб дилимни
Унинг ҳоҳишини билдим зўр маёқ.

Nigora Umarova
17.08.2011, 13:27

Ramazon-mashaqqat, sinovlar oyi,
O’ttiz qorong’u kun, o’ttiz yorug’ tun.
Tonglar nasib etdi toza havo-yu
Bulbulning ovozin saharlik uchun.
Achchiq so’z chiqmaydir-yopiqdir og’zim,
Birovga qadalib tikilmam tamom.
Ko’ngil to’q, ruh yengil,
Xushbaxtman o’zim-
Gul isin iftorlik uchun berdi shom.

Gulchehra Ibragimova
18.08.2011, 22:16

ҚЎШИҚ
Олисдаги маҳмадана, эй эски олчоқ,
Менга қадам ташламоқни ўргатмагин сен!
Ўзингга боқ, кейин, майли, ноғорангни қоқ,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Тинчлик дея юрак бағри куйик элдир бу,
Яратганнинг қошида энг суюк элдир бу,
Ўтмиши ҳам, эртаси ҳам буюк элдир бу,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Дала – даштлар ўз-ўзидан Эрам бўлмагай,
Лекин сендан беминнат бир карам бўлмагай,
Ўзбек эли ҳеч кимсага қарам бўлмагай,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Китобингда даҳоларим сўзлари бордир,
Деворингда боболарим излари бордир,
Мағрур элнинг эту тирноқ дўстлари бордир,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Ялтираган ҳамма нарса эмас тилла, ҳей,
Ҳайфдир сенга Нақшбанддан қолган салла, ҳей,
Эй худони танимаган чаламулла, ҳей,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Хали баланд довонларга от қўядирман,
Керак бўлса осмонларга от қўядирман,
Лоқайдлигу нодонликка ўт қўядирман,
Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!
Агар жаннат кўкда бўлса,
остидадир Ўзбекистон,
Агар жаннат ерда бўлса,
устидадир Ўзбекистон!

Masud Mahsudov
19.08.2011, 07:20

Qadamlar, sharpasiz og’ir qadamlar,
Ko’zlar pardasiga qalqqan achchiq yosh.
Ens so’nggi safarga kimni uzatar,
Hamkasbmi, qo’shnimi yoki qarindosh?
Gullar husni shuncha sovuqmi asli,
Visol damidagi ko’rki qayerda?
Bugun tabiatning qanaqa fasli,
Hech kim payqamaydi, ko’zlari yerda.
Mayliga, ranglar ham o’chsin bir nafas,
Mayliga, oftob ham berkinsin bir dam.
Mayliga, bir zum yo’qolsin havas,
Mayliga, zil yukday tuyulsin qadam,
Axir oramizda ketmoqda odam!
Motam sukutidan yurak qiynoqda,
Yurak qiynoqdaki, bermagunday tob.
Ammo, men istardim, yurak shu topda
O’z-o’ziga shunday berolsa hisob:
Dardin eshitdingmi tirikligida?
Biron shodlik kuni gul tutganmiding?
Yoki o’sha kunni unutganmiding?
Qadriga yetdingmi tirikligida?
Shu so’roqqa tutsa ko’nglimiz bizni,
Balki o’lim yana ketardi yiroq.
Odamlar! Qadrlang bir-biringizni,
Gul ham, muhabbat ham tirikka kerak.

(c) Saida Zununova

20.08.2011, 09:23

Ёмонлик тарбият қилма, жафоларни солур бир кун,
Гар итни тарбият қилсанг сени ёнинг олур бир кун.

Улуғ олий насабдан улфатим деб айтма сирингни,
Ҳусумат бирла у ногоҳ оёғингдан чалар бир кун.

Ажойиб меҳрибонлар топилур бегона жойлардан,
Туғишган баъзилар бегонадек четда қолур бир кун.

Пули йўқ камбағалдур деб йироқлашган биродарлар
Қачон бахтинг юришса ўз-ўзидан ишқалур бир кун.

Ҳаётинг борида келмас хабар олмас қариндошдан,
Сен ўлғон сўнг пушаймону-муҳаббат қўзғалур бир кун.

Тила хар ҳожатинг Ҳақдин, бўлакдан сўрмагин харгиз,
Ишонган дўстларинг қочгай ишинг гар чайқалур бир кун.

Кишининг ҳаққидан қўргил сенга жаннатга йўл бўлмас,
Агар уч йўл шаҳид ўтсанг ўшал ҳам қисталур бир кун.

Тегирмонинг юриб турганда элнинг ҳожатин кўзла,
Билолмассан ариқ сувсиз қолиб ул тўхталур бир кун.

Адоват бирла доғ солган дили оқ бегуноҳларга,
Топиб ҳаққоният ул, доғ ўзинга суркалур бир кун.

Кел энди бўлма кўп мағрур, кўзинг оч, қолма ғафлатда,
Бу ҳирс этганларинг ўтсанг қаерлардан қолур бир кун.

Тааррис бирла тўхталма Салоҳий, қил бу кун ижод,
Топар ўз қийматин шеъринг жўхардек исталур бир кун.

PS. Ушбу ғазалнинг насрий баёни:
http://fikr.uz/posts/1924.html#comment1916

Nigora Umarova
26.08.2011, 10:42

Гул кўнгилдан кетмамиш тўзим,
Нафснинг минг хил ғавғоси надир?
Ўн икки ой тўрт бўлди кўзим,
Бир йил кутдим Лайлат-ул-қадр!

Қайта янги туғилди олам,
Умримни оқ дуога чайдим,
Эрта сари учдим хаёлан
Ҳар кунимга шукрона айтиб.

Шул фажрда ҳал бўлмиш умрим,
Артилгайдур йўл ғуборини.
Зулжамолдан бир ҳаёт сўрдим,
Кўргум пешонада борини.

Кўргум, учиб бораркан эрким
Жон кўрмаган мовий диёрга,
Айтур: бир кун у ёқдан келдим,
Кетгум яна Парвардигорга!

31.08.2011, 14:58

Dedilar: “Dunyoda eng go’zal ne u?”
Bayramdir va yoki ushalgan orzu.
Men uchun dunyoda eng go’zal tuyg’u –
Onalar yuzidan taralgan yog’du.

Masud Mahsudov
31.08.2011, 17:14

Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун ватан, дея еру осмонни,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.
Аслида дунёда танҳо нима бор?
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшми севгимга сабаб?
Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё.
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Боғларин жаннат, деб кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо, Ватан!
Аслида тупроқни одил табиат,
Тақсим айлаган-ку, ер юзига тенг
Нечун бу тупроқ, деб йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?

Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сабабин атгин, десалар менга.
Шоирона, гўзал сўзлардан олдин,
Мен таъзим қиламан она халқимга:

Халқим, тарих ҳукми сени агарда,
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?
Ватанлар, Ватанлар,
Майли, гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо,
Юртим, сени фақат бойликларинг чун
Севган фарзанд бўлса, кечирма асло!

(с) Абдулла Орипов

01.09.2011, 20:28

Qo’y og’zidan cho’p ol, bo’g’izla uni,
Hayotga qasdma-qasd, bo’riday yasha.
Chetga sur imonu-insofni butkul,
Qorningga non bo’lmas quruq safsata!

Muallifi esimda yo’q.

01.09.2011, 20:46

Mening haqimdagi g’iybatlar yolg’on,
Ixtiyor o’zimda bo’lsa qaniydi.
Sharob ichish menga Hayyomdan qolgan,
Ichmasam ul zotning ko’ngli ranjiydi.

O’zim boshladimmi, o’zim qilgum bas,
Do’stlarim behuda zavolim izlar.
Agar qirqqa kirmay o’lsam, may emas,
Meni harob etgay bevafo qizlar.

01.09.2011, 20:49

Men keldimu dunyo ko’rdimi foyda?
Ketsam martabasi osharmi, qayda.
Hech kim tushuntirib berolmas,
Kelishim, ketishim sababi qayda.

01.09.2011, 20:57

Kuzda go’zal bizning Farg’ona,
Qiyosi yo’q jannat maskandir.
Uyimizni sog’indim, ona,
Bog’imizda behi pishgandir.

Yelar yeldek qirda bearqon
Tuyoqlari chaqnoq qulunlar.
Soyga tanga sochardir hamon,
O’g’il so’rab suluv kelinlar.

Siz-chi, yuribsizmi g’imirlab,
Ko’nglingizda g’aroyib hislar,
Oldingizdan o’tsa qiqirlab,
Sochiga qo’l tegmagan qizlar.

Men ham o’sha-o’shaman, nodon,
Goh pand berib, gohida pand yeb.
Mashhur qil deb so’rab hudodan,
Tilamabman baxtli bo’lay deb.

Kuzda go’zal bizning Farg’ona,
Qiyosi yo’q jannat vatandir.
Xatim tamom. Aytgandek, ona,
Zebi erga tegin ketgandir?!

Gulchehra Ibragimova
02.09.2011, 09:46

..Menga oson tutma, sevgilim,
Hijron sira bo’lmadi sirdosh.
Kunlar mag’rur yashadim, biroq –
Tunlar Armon bo’ldi yostiqdosh.

“Kel”, demoqqa aylanmas tilim,
Garchi dilim xuni biyrondir.
Ko’rsam.
Qaramasam.
Qarg’ama! –
Yurak yo’llaringda giryondir.

03.09.2011, 22:30

Дарбадар кезмаса ким, юрт қадрин билмас эмиш,
Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас эмиш.

Тома-тома кўл бўлур деганлари рост экан,
То умрбод уқмаса ким, ақли ҳам кирмас эмиш.

Ватан тупроғига бош кўймагунча хаста ҳам,
Ҳаётдан умид узмай жон таслим қилмас эмиш.

Сидқи дил заҳмат бирла бахт томон очмасанг йўл,
Ўзгалар соясинда толеъинг кулмас эмиш.

Тома-тома кўл бўлур деганлари рост экан,
То умрбод уқмаса гар, ақли ҳам кирмас эмиш.

Имон эътиқод ила Ватанингни сев Барот,
Инсон зар дунё билан бахтли бўлолмас эмиш.

05.09.2011, 11:47

Sog‘indingiz,
Lekin ko‘rsatmadim ro‘y,
Onajon, siz mening sabrgulimsiz.
Mehringiz to‘kilgan maktublar xushbo‘y,
Onajon, siz mening atirgulimsiz.

Keldingiz,
Ketdingiz diydorga qonmay,
Yuragim ergashdi izlaringizdan.
Yolg‘on taskinlarga qo‘ydim ishonmay,
Toshbag‘ir chiqdimmi qizlaringizdan?

Kutdingiz.
Bormadim bayramlarda ham,
Va bayramlar kutdim mahzun, ko‘ngilsiz.
Siz uchun o‘zimdan arazlaganman,
Onajon, siz mening qadrgulimsiz.

Sog‘indim.
Ko‘zimga qadaldi yo‘llar,
Og‘riqlar osildi tomirlarimga.
Rangi kamalakda ham yo‘q tuyg‘ular
Darz soldi muzlagan sabrlarimga.

Yig‘ladim.
Ismimdan yuzim o‘girib –
Gunohim qoshida cho‘kkaladim tiz.
Bag‘ringizga botay bir shabnam bo‘lib,
Onajon, siz mening atirgulimsiz.

12.09.2011, 12:46

Go’zalim Go’zalim hammadan go’zalsan,
Shirinsan, shakarsan, asalsan,
Sevgiga bitilgan g’azalsan,
Bahorda tug’ilgan bahorim.
Komating navbahor niholi,
Yuzlaring gullarning jamoli,
Lablaring gul g’uncha misoli.
Bahorda tug’ilgan bahorim.
Termulib to’ymayman yuzingga,
Aslo ko’z tegmasin ko’zingga,
Erkalik yarashgan o’zingga,
Bahorda tug’ilgan bahorim.
Kulishing o’t yoqar jonimga,
Tug’yonlar sig’maydi qonimga,
Bir nafas o’ltirgin yonimga,
Bahorda tug’ilgan bahorim.
Bilaman bir kuni ketarsan,
O’zga bir manzilga yetarsan.
Gulingni kimgadir tutarsan,
Bahorda tug’ilgan bahorim.
Sen fakat yoshliging unutma,
Bag’ringni toshligin unutma,
Zor qolgan oshig’ing unutma,
Bahorda tug’ilgan bahorim.

12.09.2011, 12:47

Muxabbat
M inut sayin soatga qarab
U chrashuvni kutaman faqat
X amon seni ko’rganda jonim
A ytolmayman yurak so’zimni
B orib aytay deymanu faqat
B orolmayman sening yoningga
A ytay endi yurak so’zimni
T o o’lguncha sevaman seni.

12.09.2011, 12:48

Qo’rqar edim sevib qolishdan
Kechalari yo’qolgan orom,
So’roqlayman seni bolishdan.
Nigohlaring aylaganda rom,
Qo’rqar edim sevib qolishdan.
So’zlashardim sen bilan to’lib,
Charchamasdim hech ham kulishdan.
Ba’zan faqat xayolga tolib,
Qo’rqar edim sevib qolishdan.
Kundan kunga borarding yoqib,
Baxtli edim birga yurishdan.
Vujudimda bir nido oqib,
Qo’rqar edim sevib qolishdan.
Bugun o’ta totli boqishlar,
Qarshisida turolmadim jim.
Qo’rqar edim sevib qolishdan.
Lekin sevib ulgurgan edim.

12.09.2011, 12:50

Muhabbatning kuychisi mo’l
Muhabbatning ramzi – qizil gul
Muhabbatning uyasi – yurak
Muhabbatning navosi bu – dil
Muhabbatning yomoni – rashq bo’lsa
Muhabbatning muxri bu – bo’sa
Muhabbatning azobi – firoq
Muhabbatning bog’i – dil biroq
Muhabbatning ta’rifi cheksiz
Muhabbatning ko’zi – yigit , qiz
Muhabbatning so’zi – sevaman
Muhabbatning bir telbasi – man.

12.09.2011, 12:51
Mani sherlarim o’chirmang!
12.09.2011, 12:52

Do’sting agar dushmanlik qilsa

Yuragingni tirnaydi alam,
Quchog’iga olar qayg’u g’am,
Ko’zingga tor ko’rinar olam
Do’sting agar dushmanlik qilsa.

Sen joningni berishga tayyor
Zotdan benaf kutding nomus, or,
Bu dunyoda kimga ishonch bor?
Do’sting agar dushmanlik qilsa.

Bu kunlar ham o’tadi, beshak,
U uyalib qolsa ham kerak,
Lek kunlaring qanday kechajak,
Do’sting agar dushmanlik qilsa.

Suyanganing singanday nogoh,
Tekis yo’lda chiqqaniday choh,
Benaf bo’lar qancha cheksang oh,
Do’sting agar dushmanlik qilsa.

Sig’inganim ishonch shevasi,
Sadoqatdir uning mevasi,
Bitmas singan ko’ngil shishasi,
Do’sting agar dushmanlik qilsa…

Gulnoza Abulqosim qizi

Nigora Umarova
12.09.2011, 12:54

Mani sherlarim o’chirmang!

Xabarlar o’z-o’zidan, asossiz o’chirilmaydi!

12.09.2011, 12:58

Xabarlar o’z-o’zidan, asossiz o’chirilmaydi!

asosini shaxsiy pochta yoki yozib bildiring

Gulchehra Ibragimova
12.09.2011, 12:58

Sog‘indingiz,
Lekin ko‘rsatmadim ro‘y,
Onajon, siz mening sabrgulimsiz.
Mehringiz to‘kilgan maktublar xushbo‘y,
Onajon, siz mening atirgulimsiz.

Комилжон, ажойиб шеърни топиб жойлаштирибсиз, раҳмат! Оналар ҳақидаги ёзилган ушбу сатрларда ҳақиқатдан ҳам атиргулнинг ифори, хушбўй ҳиди уфуриб турибди..ахир унда мунису мукаррама, энг азиз хилқат- оналар ҳақида ёзилган..http://uforum.uz/images/icons/icon14.gif

12.09.2011, 13:07

Энг яхши кўрган шеърим

Mayli essin mayin shabada
Mayli suvlar oqsin teskari
Mayli hamma unutsin bizni
Biz unutmaylik bir-birimizni.

12.09.2011, 13:09

Ayriliq
Ko’zlarimda suratingiz,
Dardlarimni bilolmaysiz,
Yig’lamaydi yuragingiz
Siz mendayin sevolmaysiz!
Siz tilagim desangiz xam,
Qon yuragim desangiz xam,
Yuz yil yig’lab sevsangiz xam,
Siz mendayin sevolmaysiz!
Chidolmaysiz qiynoqlarga,
Xijron otli firoqlarga,
So’ng ketasiz firoqlarga
S iz mendayin sevolmaysiz!
Jon beray bir so’zingizga,
Yo ki tikilib ko’zingizga,
Ja br qilmang o’zingizga
Siz mendayin sevolmaysiz!

Nigora Umarova
12.09.2011, 13:15

Xabarlar o’z-o’zidan, asossiz o’chirilmaydi!

asosini shaxsiy pochta yoki yozib bildiring

Oldi-qochdi, hech qanday mazmunga ega bo’lmagan va texnik jihatdan xatoga yo’l qo’yilgan she’rlar o’chiriladi!

12.09.2011, 13:16

Sog‘indingiz,
Lekin ko‘rsatmadim ro‘y,
Onajon, siz mening sabrgulimsiz.
Mehringiz to‘kilgan maktublar xushbo‘y,
Onajon, siz mening atirgulimsiz.

Комилжон, ажойиб шеърни топиб жойлаштирибсиз, раҳмат! Оналар ҳақидаги ёзилган ушбу сатрларда ҳақиқатдан ҳам атиргулнинг ифори, хушбўй ҳиди уфуриб турибди..ахир унда мунису мукаррама, энг азиз хилқат- оналар ҳақида ёзилган..http://uforum.uz/images/icons/icon14.gif

To’g’ri aytasiz Gulchehra opa. Onalarni ta’riflashda dunyodagi eng sara so’zlarni topib qiyoslasakda , bu so’zlar kam. Axir Ona -yaratuvchi, ONa -Mehr – bulog’i, Ona matonat – sabrda tengsiz, eng ulug’ va mo’tabar zotdir.
Yosh shoiramiz Iroda Umarovaning yuqoridagi she’rida ham ana shunday tuyg’ular ifoda etiladi.

12.09.2011, 13:24

Oldi-qochdi, hech qanday mazmunga ega bo’lmagan va texnik jihatdan xatoga yo’l qo’yilgan she’rlar o’chiriladi!

Shu she’rlarni bizlar ham bikorchilikdan yozmasak kerak!

o’qiganizdan keyin o’chirib tashlang

12.09.2011, 13:26

O’zbekiston
Dilga jo bulgandir vatan tuyg’usi,
Kelajagi buyuk davlat bulg`usi.
Ozod,xur, vatandir chaman gul bog`lar,
Daryolar, cho`llar-u osmondek tog`lar. Vatan dur usimlik,xatto jonivor,
Vatan tuygusidir g`uzal, ulugvor.
Unga ta’zim kilib, yashamok k?rak,
Vatan deb uradi, doimo yurak,
Vatan tuygusidir bokira ona,
Tog’larga ko’rk berib ochilgan lola.
Mening vatanimsan,go’zal bo’stonim,
Xamisha sodiqman,O’zbekistonim.

12.09.2011, 13:30

O’ZBEKISTON BAYROG‘I
Har qanday lashkarning ham
O’z tug‘i, yalovi bor,
Sen qaysi saltanatdan,
Sen qaysi davlatdan kam.
Qo‘rg‘onlar qatorida
Bir qo‘rg‘onsan ustuvor,
Vallamat, tug‘dor yurtim,
Muhtasham Respublikam.
O’ylayman, ha, olamda
Nisbiy erur ko‘p holat,
Zamona g‘alviridan
Har narsa o‘taverar.
Tarix uchun va lekin
Kim ham bergay kafolat,
Yakka inson bir yo‘lchi:
Kelaru ketaberar.
Qadim-qadim zamonda
Yunonlik haykaltarosh,
Bir san’at yaratibdi,
Maqsadi – bir burda non.
Haykal esa asrlar
Sinoviga bermish dosh,
Bugun uni ko‘klarga
Ko‘tarar butkul jahon.
Ko‘zni kattaroq ochib
Boqsang bu muammoga,
Alam qilgulik qadar
Kam yashar inson zoti,
Faqatgina xalq sohib
Bardavom bu dunyoga,
Asragay har kas nomin
Faqat xalqning hayoti.
Sanasang hodisot mo‘l
O’zbekning tarixida,
Har biriga bir noma
Yoki doston bitgulik.
Ne zotlar oqmagan bu
Asrlar arig‘ida,
Har biri bitta xalqning
G‘ururiga yetgulik.
Barchaga ayon erur
Men aytgan ushbu gaplar,
To hanuz asablarni
Ezg‘ilar bu shum o‘tmish.
Moziyga o‘qtin-o‘qtin
Sochsak hamki g‘azablar,
Lekin ayting, o‘zbekning
Qo‘lidan kim ham tutmish?
Bir kuni yovqur shoir
Ya’ni Turdi Farg‘oniy,
Bo‘ltak bo‘lgan bu xalqqa
Birlash deb qildi xitob.
Bejavob qolaberdi
Uning dardli so‘rog‘i,
O’sha-o‘sha zamin kar,
O’sha-o‘sha gung oftob.
Bugun zimdan nazar sol
Sen mana bu bayroqqa,
Mayliga bir daqiqa
Unutgin turfa kekni.
Shu bayroq nomimizni
Eltdi yiroq-yiroqqa,
Shu bayroq birlashtirdi
Parokanda o‘zbekni.

12.09.2011, 13:40

Aylayin qalbimni tortiq nurli bo‘stonim, senga,
Sen vatandirsan, fidodir tanda bu jonim senga.
Bebahosan, asragayman gavharim, deb men seni,
Sen qarog‘ bo‘lsang agarda, sadqa mujgonim senga.
Sendan ayru dam uzundir, lahzalar ham yilga teng,
Bir umrga lek barobardir kerak onim senga.
Har bir ahling bitta yulduz, kavkabistonim o‘zing,
To hayotdirman, charog‘im, shu’layi shonim senga.
Yoru do‘stlar jam bo‘libdir, to‘y qilur o‘zbek elim,
Men degayman xush kelibsan, do‘stu mehmonim, senga.
Xizmatingga shay erurman, mehnatingda ham o‘zim,
Baxtiyorman, sarf etolsam borki imkonim senga.
Dilda borim sen uchundir, qo‘lda torim sen uchun,
Qayda bo‘lsam talpinurman, O’zbekistonim, senga.

12.09.2011, 13:41

Yuragimga ishq solmadi hilqatlaring,
Aqli hushim lol qilmadi hislatlaring,
Allohimdek yor bo’lmadi Xazratlaring,
Ey Hindiston, men sog’indim O’zbegimni. Tog’laring bor, bas kelolmas tog’larimga,
Bog’laring bor, o’hshamaydi bo’glarimga,
Bulbullaring alishmasman zog’larimga,
Ey Hindiston, Men sog’indim o’zligimni.
Oshkoriga yetolmaydi pinhon siring,
Bir kuniga arzimaydi minglab asring,
Kulbasiday bo’lolmaydi Oltin qasring,
O’zbegimning. Men sog’indim tuprog’ini.
Toj mahalga alishmasman sevgan yorim,
Har faslingdan topolmasman bir Bahorim,
Bor hulqingdan ustun turar bitta orim,
Ey Hindiston, men sog’indim sog’inchlarim.

12.09.2011, 13:42

Assalomu alaykum! Ey moviy osmon,
Sen mening muqaddas beshigim Vatan.
Meni porloq kunlar chorlagan zamon,
Dunyoga ochilgan eshigim — Vatan.
Sen menga azizsan ona sutidek,
Go‘daklik yig‘imga guvoh bo‘lganim.
Ilk bor qadamimni qutlab, quvonib,
Sevgim sirlaridan ogoh bo‘lganim.
Yurt kezib sog‘insam tuproq gardini,
Sog‘inchimdan ko‘zi yoshlangan Vatan.
Mening yuragimga tutashib yo‘li,
Mening ostonamdan boshlangan Vatan.
Ilk bor aytgan so‘zim dunyoga kelib,
Yo‘llarga kuzatgan O‘zbekistonim.
Quyoshdek nur sochib, jilmayib, kulib,
Qo‘llarin uzatgan O‘zbekistonim.
Onamsan, otamsan, neki ulug‘ bor,
Sening noming bilan aytilar Vatan.
Bu dunyoga kelib Senga kelinar
Va bir kuni Senga qaytilar Vatan.
Mening ilk salomim alik olganim,
Ilk bor qadamimni qutlagan makon.
Sevgi izhorimdan entikkan yurak,
Mening muqaddasim, ey O‘zbekiston

13.09.2011, 10:12

Nazmidan kelmasa gulning mazasi,
Yonmasa, kul sochib tursa har nafas.
She’rim deb ko’rsatgan mingta misrasi –
U arzon matohdir,
U shoir emas!

She’rlar aytsinki u, ruhni elitsin,
She’rlar aytsinki u, muzni ilitsin.
Ohangi bulutni paxtaday titsin –
Yo’qsa u gumrohdir,
U shoir emas!

Qarang, sodda shumtol qushga dil yozar,
Gul hidlab kapalak aqldan ozar.
Tuyg’g’u ko’zi bilan solmasa nazar –
Shunchaki guvohdir,
U shoir emas!

Ko’ngliga o’zgalar dardin yuqtirib,
Yurmasa hammaga baxtni uqtirib.
Qo’yadi so’z qadrin faqat cho’ktirib –
U aqli gustohdir,
U shoir emas!

Rab bermasa, suyak surmasa nazm,
Chiranib umrini o’tkazsa abas.
Qo’liga qalammas, aso tutqazing –
U oddiy maddohdir,
U shoir emas!

Gulchehra Ibragimova
15.09.2011, 14:55

***
Келсанг,
келгин ёки хайр – хўш.
Томоғимда йиғлайди бир куш.
Чақмоқ бўлсанг осмонингдан туш,
Соғинмоққа
ҳолим
қолмади.

Яёв
десанг дунё кезаман,
Даштларингни гулгун безарман..
Қоқи гулдай сенсиз тўзарман,
Соғинмоққа
ҳолим қолмади..

Етар
ҳаддим тоққа, ирмоққа,
Ўғлон бўлиб жангга кирмоққа,
Фироқ инди сочдин тирноққа,
Соғинмоққа
ҳолим қолмади..

Кеч
кузакнинг шамоли – фотиҳ
Камолидан заволи ортиқ.
Осмон йироқ, ер эса қаттиқ,
Соғинмоққа
ҳолим
қолмади..

Куйдирмажон –
куйдирма, қирқим,
Умидлари уйдирма, қирқим.
На қилсанг ҳам суйдирма, қирқим!!
СОҒИНМОҚҚА
ҲОЛИМ ҚОЛМАДИ..

Abror Qodirov
18.09.2011, 12:40

Olamda o`zgarish bor, lekin qalbimda bir hol,
Yurakda bir fasl qish, har bir ishda malol.
Azali yo`q hamda ohiri ko`rinmas yo`l, lim zulmu zavol…
Istak sari hayotimning tarkibidagi, dardu g`am bilan
Arang qo`zg`alaman manzillaringa,
Yarim qalb o`ksigan ko`ngil bilan intilaman visolinga.
Ko`zlarimning teranligida o`zga sayyora,
Unutdim qay zamon, qaysi vaqt…
Harakatim soddai rasvo bo`lish davogarligida,
Bilamanki, na bir taxt na bir baxt bor maning uchun o`zingsiz,
Yozdim man kuydim ham yuz parchaga bo`lindim
Butun umr izlaganim uchun ham, nimani ko`rsam ham uni o`zing deb bildim.

Har vaqti sahar uchrashgani tayyor turaman,
Beor bedor va beozor so`zlagin aniq muntazirman.
Man o`zim deb emas, o`zingni deb yashayman.
Har vaqti sahar ko`zdan oqqan tomchilarimni sanab kaftimga tavbalarimni chorlab
Oqaman suv kabi behol, bir qarab kuydiradigan zar nazaringni tilab,
Hayollarimdan o`tadi ming hil sodir bo`lishi mumkin bo`lgan hodisa.
Qalam yozar kunduz, oqshomimdagi nolalarimni, maning misoli qalandar…
Hayotim dunyoning orzu havaslaridan holi bo`lgan bir g`amgin asar.
Negadir eshtilmaysan, bemor holimni so`ragani keldi hamma
Faqat o`zing kelmading holimni so`rab, nega?

Vaqt o`tar ketar, ko`zlarim bedorligi bo`yi tonglarim otar
So`zimda bugunda faqat g`amginlik, bo`sini borida borida negizi cheksiz mamnunlik
Talpinaman, yorib ko`pdan ko`pi kamida jami son sanog`i yo`q to`siqlarni,
Topaman deb surdim qo`llarim bilan bulutlarni, topdim faqat yulduzlarni,
Undan ortig`i emas, mayli gardanimga ilinsin olamlar og`irligi
Man ahir roziman jamoling bo`sin evaz, esim pas emas,
Faqat yolg`izlikdan ba`zi tomim ketar, nari borsa holim battar.
Iltimos qilaman, qo`lim tinmay yozgan xatlarimga to`htamay chorlaganimga,
Or qilmay so`ragan so`rog`imga, rasvoligimdan o`tib nazar sol, nazar sol.

Shohruxning “O‘zing” qo‘shig‘i so‘zlari.

18.09.2011, 18:39

O’zing
Or qilmay so`ragan so`rog`imga, rasvoligimdan o`tib nazar sol, nazar sol.
Shohruxning “O‘zing” qo‘shig‘i so‘zlari.

Nima bu? Qanaqa adabiy janr ekan ? Adabiyotimizda yana yangi yo’nalish paydo bo’limdimi? Biroz tushinish qiyin ekan.

Behzod Ostonov
20.09.2011, 11:39

Қиз боланинг нозлари бўй еткунча,
Эркалиги, кўз ёшлари тўй ўткунча,
Ишонади рости ёлғонга еткунча,
Севгисини савдо қилманг мард йигитлар.

У биргина ширин сўзга гадо бўлур,
Савлатгамас, меҳрингизга шайдо бўлур,
Кулфат солманг ёш бошига ғавғо бўлур,
Меҳрингизни дариғ тутманг мард йигитлар.

Қизи бор уй файзи бўлак кошонадур,
Ориятли, ризқи улуғ остонадур,
Ранжитсангиз гар дилини вайронадур,
Бутун қалбин ярим қилманг мард йигитлар.

Ҳар ошиқнинг бахтини Худо берсин,
Чин севгининг ишончи вафо бўлсин,
Бешиклар Фарходу, Ширинларга тўлсин,
Йигит Пирим сизга ҳамроҳ мард йигитлар.

Эр йигитлар унутмас ўз аёлини,
Сақлар доим, ор-номусу, хаёлини,
Олмас меҳр-муҳаббатнинг уволини,
Ўз ёрига садоқатли мард йигитлар

20.09.2011, 16:02

Dunyoning ajoyib ibratlari bor,
O‘sha boshqaradi umr kemasin.
Do‘stiga mehrini etganda izhor,
Hech kim ko‘kragidan tepki yemasin.

Qanchalik balandga chiqmasin odam,
Aslo unutmasin Halloq — egasin.
Mayli gunohiga iqror bo‘lsa ham,
Savob ishin esa qildim demasin

20.09.2011, 16:11

Biring ikki bo‘lsin nima ushlasang,
Yo‘llaring oq bo‘lsin tog‘lar qoricha.
Sen yorug‘ dunyoda tinch yurar bo‘lsang,
Men duo qilarman umrim boricha.

Ko‘zingda ko‘rmasam alam ranjini,
Boshingda ko‘rmasam tumonot savdo.
Olib bermasang ham olam ganjini,
Sendan onaginang rizodur, rizo!

Hayoting bema’no tuyulsa, bolam,
Qorong‘u ko‘rinsa bu ko‘hna dunyo.
Ketsin deb qalbingdan yer yutkur alam,
Yorishsin dunyo deb aylarman duo.

Yuraging qisilsa takroru takror,
Kenglikka chiqqin-da, aytgin sho‘x o‘lan,
Bu ham hasratingta kelmasa bakor,
Ko‘nglingni bo‘shatgin she’r yozmoq bilan.

Qadim ertaklarni tinglash sozdir xo‘p,
Oltin umrlarni unda ko‘rarsan.
Sehrli hayotga mahliyo bo‘lib,
Bevosh o‘ylaringni aldab yurarsan.

Yetishsang, to‘y bersang yurtga mabodo,
Jamshid havas qilsin sening bazmingta.
Noming doston bo‘lib yursang el aro,
Murod-maqsadingta yetsang, bas, menga.

Yomonlar yo‘lini tutmagil minba’d,
Fisqu fasodlardan yiroq bo‘l, to‘xlim.
Olginu oldirma, unib-o‘s, faqat
Yuzimni yerlarga qaratma, o‘g‘lim

Abror Qodirov
20.09.2011, 20:18

O’zing
Or qilmay so`ragan so`rog`imga, rasvoligimdan o`tib nazar sol, nazar sol.
Shohruxning “O‘zing” qo‘shig‘i so‘zlari.

Nima bu? Qanaqa adabiy janr ekan ? Adabiyotimizda yana yangi yo’nalish paydo bo’limdimi? Biroz tushinish qiyin ekan.

Nima ekanligini yozdim. Bu qo’shiq so’zlari. Rep uslubida aytilgan qo’shiqning matni. Sizga qandaydir adabiy janrga mansub ekanligini bilish shu qadar muhimmi? Asosiysi mazmun emasmi? To’g’ri, ma’nosini tushunib yetish biroz o’ylashni, biroz mulohaza yuritishni talab etadigan uslubda berilgan. Oson tilda emas. Oson bo’lishi shart ham emas, menimcha.

So’zlar tanlovi noodatiy, jumlalar antiqa. Har doimgi odatiy qo’shiqlardagidek emas. Boshqacha. Darrov hazm bo’lib ketmaydi va aynan shu jihatlari bilan menga bu qo’shiq juda ham yoqadi.

“Har vaqti sahar ko`zdan oqqan tomchilarimni sanab kaftimga tavbalarimni chorlab
Oqaman suv kabi behol”.

“Azali yo`q hamda ohiri ko`rinmas yo`l, lim zulmu zavol…
Istak sari hayotimning tarkibidagi, dardu g`am bilan
Arang qo`zg`alaman manzillaringa. “

“Hayotim dunyoning orzu havaslaridan holi bo`lgan bir g`amgin asar. “

“Undan ortig`i emas, mayli gardanimga ilinsin olamlar og`irligi
Man ahir roziman jamoling bo`sin evaz. “

“Yarim qalb o`ksigan ko`ngil bilan intilaman visolinga”.

“Harakatim soddai rasvo bo`lish davogarligida”

Tan oling, mulohaza qilishga arziydigan so’zlar, jumlalar, fikrlar!

Aytgancha, bu – rep. Yangi janr emas. Bizning mumtoz adabiyotimizdan janrning muqobilini izlamang.

21.09.2011, 14:17

Yaproqlar tebranar bir orzuga mast,
Ne uchun ochadi daraxt qulochin?
Oir chayqalgancha tebranib bir pas,
Xayolchan daraxtni bosadi ajin?

Mo‘ysafid cho‘qqilar saqlaydi sukut,
Dengizning mavjida bir intiq ohang.
Hayol surib qo‘yar bir parcha bulut,
Tutib tomchi yoshni kiftida arang.

Borliqqa taralar Ona allasi,
Allaga bosh qo‘yib uxlaydi olam.
Nurlarga urilar Ona nafasi,
Zulumat vahmadan qaltirar biram.

Bir quchoq nur bo‘lib, dunyo nur bo‘lib,
Suvday singib ketar buloq suviga.
Ona nafasining sehriga to‘lib,
Yulduzlar mudrashib ketar uyquga.

Gulchehra Ibragimova
23.09.2011, 12:27

Сен яшар кўчадан мастона юрдим,
Толига суяниб энтикдим-турдим.
Мен кўрган маконни кўнглимга солиб,
Энг ёруғ, энг тоза бир дунё кўрдим.

Сен яшар кўчанинг тошлари кўпдир,
Тошига тўкилган ёшлари кўпдир.
Ҳар битта тошидан сени сўрасам,
Бекинган дардингнинг фошлари кўпдир.

Сен яшар кўчада бир йил кун бўлди,
Сўнгра асрлардан узун тун бўлди.
Соғинчнинг ҳолидан бир бор ҳабар ол
Тун ичра ўксиниб, бағри хун бўлди.

Сен яшар кўчанинг бир эшиги берк,
Эшикни очолмас на гадо, на бек.
Кимга очилади, ўзи билади
Қулфини очиб қўй – эшикка бер эрк.

Сен яшар бу кўча энг севимли байт,
Ёдаки ўқийман – юрагимда қайд.
“мен билан юр” десам – сенсиз юрмайди,
Бу сенсиз кўчани нима қилай, айт?

Сен яшар кўчага бўлмайди тўйиб,
Уни олиб кетдим, елкамга қўйиб.
“Оҳ” урсам, эсимга тушган чоғларинг,
Йиғлай… Деворига бошимни қўйиб.

23.09.2011, 15:11

Ota-ona orttirsa yemas,
Farzandiga tutar barini.
Farzand esa o‘zidan ortmas,
U ham o‘ylar bolalarini.

Bu – zanjirga aylangan mehr,
Undan olib buni siylashlik.
Qonun ekan farzandlik qarzi
Va bu qarzni hech uzolmaslik.

23.09.2011, 19:07

ЎЗБЕГИМ
Сўлқилдаб келасан, ўзбегим,
Маърифат отига отланиб,
Бир мири топган боладай —
Оғзингни иржайтиб. суюниб
Дунёда ҳамма халқ қизиққан —
Гавҳардек бебаҳо от эди.
Ҳуррият бўлганда сен келдинг,
Минайин семирган отга деб,
Оғзингга «маллалар» бир тепди,
«Маърифат ҳаромдур сартга», деб
Оғзингдан қон келди, йиғладинг,
Кўзингдан заҳарли ёш келди.
Кўраман, охирда минибсан,
Чарчаган бўлса-да, отингга.
Тангрига шукр қил, юра бер,
Кўз солиб, ўнгингга, чапингга!
Тез тузат, оҳ. мана бир хатонг:
Отингни чопасан шаҳарда.
Қишлоқда фақирлар кутадур —
Кечада, кундузда, саҳарда!
Билгилким, ҳаётинг, томиринг,
Ўзбегим, камбағал қишлоқда.
Қишлоқда чопасан отингни,
Чопишинг беҳуда тошлоқда.

Чўлпон 1919 йил

24.09.2011, 10:12

QUYOSH IZLAGAN NUR

Azizam ayollar,
Jonim ayollar,
Axtardim sizdagi nafosat sirin.
Nechun sochingizga oshiq shamollar,
Quyosh izlagan nur sizda yashirin?

Nozik qo‘llaringiz birida dunyo,
Birida g‘irchillab tebranar beshik.
Poyingizda Arklar bo‘lsa ham paydo,
O‘zingizning kulba tuyuladi ko‘shk.

Ro‘zg‘orning g‘orida o‘tkazasiz kun,
Gohida chidolmay qolasiz nolib.
Baribir, bo‘shasa sal olaxurjun,
Yugurasiz yana yelkaga olib.

Vaqtingiz o‘g‘irlab turfa tashvishlar,
Goho ko‘zguga ham boqmaysiz to‘yib.
Bu ham bir g‘alvaga bahona ishlar –
Eringiz boqadi qovog‘in uyib…

Shunda turmush mushti toshga evirgan
Yuragingiz yorib o‘sgan ko‘nglingiz –
Og‘rinar to‘liqib mungli shivirga,
Solsam deysiz ota uyga yo‘lingiz.

Lek u yerda sizga kimning ko‘zi och,
U yerga mehmonsiz, kesgan etaksiz.
Bundadir ayollik baxtingizga toj,
O‘g‘il-qizlaringiz, yorga keraksiz!

Birgina chorangiz: arazni kanda
Qilmaslik,
Besh-o‘n kun yurmoq xafahol.
Shunda ham kirlarin yuvib panada,
Ko‘zini chalg‘itib bosasiz dazmol.

Qay ayol xohlamas tilloyu durni,
Kiygisi kelmaydi yaltiroq ko‘ylak?
Lekin uchratsangiz Hazrat Xizrni,
Tilingizga kelar shaksiz shul tilak:

«Odamlarga tursin iymon yarashib,
Dunyoning bag‘ridan o‘chir yarimni.
Xo‘jam bilan yuray qo‘sha qarishib,
Kamolin ko‘rayin bolalarimning. »

Shu qadar injiqsiz,
Shu qadar fido,
Qalbingizda jami tuyg‘u mujassam.
Ajab fe’lingizdan go‘zallik paydo,
Onam, opam, singlim, do‘stim,
Azizam.

26.09.2011, 12:47

XAYR DЕMA, SЕVGILIM

Bu dunyoning armonlari ko’p ekan,
Kеtar bo’lsang, tomonlari ko’p ekan,
Chеchagidan somonlari ko’p ekan,
Xayr dеma, xayr dеma, sеvgilim.

Yarmi qora, yarmi oqdir dunyoning,
Yarmi sahro, yarmi bog’dir dunyoning,
Yarmi visol, yarmi dog’dir dunyoning,
Xayr dеma, xayr dеma,sеvgilim.

Sеn istasang gullar ro`yi jahonim,
Yana bo`yin taratadi rayhonim,
Chamanlarga aylanadi sayxonim,
Xayr dеma, xayr dеma, sеvgilim.

Xayr dеsang, bu dunyoda nеtaman,
Sеn bo`lmasang, bu ro`yoda nеtaman.
Sеni izlab bo`zlab-bo`zlab o`taman,
Xayr dеma, xayr dеma, sеvgilim.

Adashmasam bu she’rni muallifi Xurshid Davron (Yana bilmadim).
Ushbu she’r Sarvara ijrosida qo’shiq qilib kuylangan

26.09.2011, 13:02

Do‘stlarim bor, yo‘qmas dushmanim;
Har kimning ham bordir bir yovi.
Yaxshi ko‘rsa bittasi mani,
Yoqtirmaydi boshqa birovi.

Odam bo‘lmoq emasdir oson,
Bu yo‘lda bor, balki kam-ko‘stim.
Fe’l-atvorim yoqmay nogahon –
Tashlab ketar ba’zi bir do‘stim.

Tosh tarafga og‘sa tarozi,
“Jon do‘stlar” ham seni der “yomon!”
Demay: “Bu gap yolg‘onmi, rostmi”,
Nafratlarin sochar beomon.

Mayli, gapim, fe’l-atvorim goh
Kimlargadir yoqsin-yoqmasin,
Xalqim!
Nafrat-qahringdan, biroq,
Yo‘q, Xudoning o‘zi saqlasin!

26.09.2011, 13:06

Beshikdan to qabrga qadar
Odam umri ajabdir, ajab.
Bog‘cha fasli tugalsa agar,
Quchog‘iga olgaydir maktab.

Bir entikish, ma’yus bir lahza
Go‘dak qalbin imtihon etar.
Bu ayriliq – ilk og‘ir larza –
Huvillatib bog‘chani. ketar.

So‘ng maktabda o‘n yillik hayot,
Yoshlik kechar soyday guvillab.
Bir kun kelib «xayr», der, hayhot,
Maktab qolar ortda huvillab.

So‘ngra esa oliy ilmgoh,
Bunda umr sabog‘in olar.
Bul qasr ham bir kun qolur, oh,
Oltin davr huvillab qolar.

So‘ng. hayotda ming sinov kechib,
Ko‘rajakdir uzoq-yovuqni.
Goho shirin, goh achchiq ichib,
Ko‘p ko‘rajak issiq-sovuqni.

Har bir odam o‘zi bir olam,
Yo‘q o‘xshashi, takrori aslo.
Dunyo ichra dunyodir odam,
Bir-biridan farkli, mustasno.

Ko‘z oldida evrilar zamon,
Farq etadi baxtni, ro‘yoni.
Avj nuqtaga yetganda inson
Huvillatib ketar dunyoni.

01.10.2011, 20:24

“1 oktabr -Ustoz murabbiylar kuni” bayrami bilan barcha Ustoz murabbiylarni tabriklayman. Biz yoshlarni ulg’aytirib katta hayotga yo’l ko’rsatib mehribonlik qilganliklari uchun ularga ming bora tashakkur.

Hayot – maktab, lahzalar – saboq,
Yurak – daftar, tafakkur – kitob,
Hislar – qalam, yaxshimi-notob
Har insonim – muallimlarim.

Shul maktabga qo‘ygan poydevor,
O‘n yilimda butun umri bor,
Odamiylik quruvchi me’mor,
Nurafshonim muallimlarim.

Ke-e-eng hayotga tashladim qadam,
Mana, bo‘ldim kattakon Odam,
Duogo‘yim, ma’naviy onam,
Otajonim muallimlarim.

Sog‘inib goh boraman shosha,
Men o‘zgardim, siz o‘sha-o‘sha –
Yozuvtaxta. sershovqin go‘sha.
Qadrdonim muallimlarim.

Siz o‘rgatgan harflar bilan,
She’rlar yozdim ta’riflar bilan,
Sizniki bu lutflar bilan
Sharaf-shonim,
muallimlarim!

02.10.2011, 11:53

Эй тафаккур оламида фикри дарё дўстлар,
Бу саволимга жавоб бергайму доно дўстлар,
Билгали бу сир иложин борму асло дўстлар,
Ғайратимни орттирар ҳар дам бу дунё дўстлар,
Телба этмасму мени охир бу савдо дўстлар.

Билмадимким қанча умрим, қайда туфроғим қолур,
Билмадим мендан кейинроқ қайси ўртоғим қолур,
Тўну дўппим кимга қолгай, кимга белбоғим қолур,
Боғу-роғим кимга қолгай, ким учун доғим қолур,
Бу муаммо, бу муаммо, бу муаммо дўстлар.

04.10.2011, 11:41

Armon nima? Ayriliq, hijron,
Yoki tushga aylangan sevgi
Seng ketdingu yuragim vayron
Qaytmas qushga aylangan sevgi
Bilolmadim taqdirmikan bu
Muhabbatim tush bo’ldi ro’yo
Sen ketdingu yuragim vayron
Qaro tunga aylangan sevgi
Armon bo’lgan ishq ketar bo’ldi
Ushladigu tutib qolmadik,
Bu dunyoni takr etar bo’ldi
Bizlar baxtga yeta olmadik.

“Yomg’ir simfoniyasi” serialidan

04.10.2011, 12:19

Yulduzim dеb, izlaganim,
Armonlarda bo`zlaganim,
Kеcha-kunduz so`zlaganim –
Siz o`shamu, siz o`shamu?

Olislardan topmaganim,
Ammo aslo tonmaganim,
O`ylab-o`ylab qonmaganim –
Siz o`shamu, siz o`shamu?

Tushlarimga kirib yurgan,
Yulduzlarday yonib turgan,
Mеni o`ylab xayol surgan
Siz o`shamu, siz o`shamu?

Qolmang dеyman zavolimga,
Jamolingiz xayolimda,
Dilim dardi savolimda,
Siz o`shamu, siz o`shamu?

Pеshonamga taqdir bitgan,
Yuragimni abgor etgan,
Otabеgim dеya kutgan
Siz o`shamu, siz o`shamu?

Bir bor ko`rib, o`lay dеyman,
Kulgichiga to`yay dеyman,
Ko`ksiga bosh qo`yay dеyman,
Siz o`shamu, siz o`shamu?

X. Davron she’ri.
Sh.Qayumov ijosidagi qo’shiq.

Pfefferminze
07.10.2011, 13:50

Alqissa juda qadim,
Jaholatli zamonda,
Bir donishmand, ulug’ hakim,
O’tgan ekan jahonda.

U kun bo’yi giyoh terib,
Kezib bog’u biyobon,
Odamlarga shifo berib,
Yashar ekan shodumon.

Unga ming bir mushkul dardning,
Ayon bo’lib shifosi,
Odamlarning bora-bora
Ortaverdi ixlosi.

Tabobatga qalban, ruhan,
Fido qilib o’zini,
Oxir bir kun nashtar bilan
Ochdi ko’rning ko’zini.

Rivoj topmish sohib xislat,
Donishmandga madadkor,
Lekin qayda bo’lsa shuhrat,
Yonboshida hasad bor.

Davoxonlar, parixonlar,
O’quvchilar chilyosin,
Xullas yurtda bor nodonlar,
Boshladilar ig’vosin.

“Bandasiga bermoq doru,
Yaratganga isyondir
Demak tabib ishi makr-u,
O’zi esa shaytondir”.

Bu so’zlarni chin deb bildi
Nodon, johil olomon,
Donishmandni sazo qildi,
Kaltakladi beomon.

Cho’g‘ temirda ko’ksin dog’lab,
Dorga osmoq bo’ldilar,
So’ng bo’yniga xarsang bog’lab,
Suvga bosmoq bo’ldilar.

So’ng suvni ham, xarsangni ham
Xayf bilib “shayton” ga,
“Yoqing” – dedi eng bosh hakam,
-“Olib chiqib maydonga”

Keng maydonga ustun ko’mib,
Bog’ladilar hakimni.
So’ng temirni o’tga qo’yib,
Dog’ladilar hakimni.

Buyurdilar: “Yoqing shitob,
Azroilning oshnasin”
Dedi : “kimga kerak savob,
Cho’p keltirib tashlasin”

“Savob” uchun kimdir o’tin,
Kimdir tashlar dona xas.
Hakim boshin mag’rur tutib,
Johil elga qaramas.

Shu payt tabib sari bir chol,
Asta kela boshladi,
Quchog’ida bir bog’ poxol,
G’aram uzra tashladi.

Dedi: “Asl tug’ilganda,
Basir edim men o’zi,
Sen duoning kuchi birla
Ochib qo’yding ko’r ko’zim.

Tangri bilib yaratgan ko’r,
Davo qilding ne uchun?
So’roqda men manglayi sho’r,
Nima deyman Mahshar kun.

Haq yo’lidan ozgan odam,
Davo qilib ne berding,
Meni bir yo’la u dunyo ham,
Bu dunyomdan ayirding.

Ko’rligimda bu dunyoni
Tasavvurda ko’rardim.
Dunyodagi bor odamni
Mushfiq bilib yurardim.

Shafqat ila kim nonu, kim
Chaqa tashlab ketardi,
Men ham shunga to’ygan edim,
Shu ham menga yetardi.

Qornim to’ysa saodatim,
Yo’q tuman xil tilaklar,
Ham ulfatim, hamsuhbatim,
Jajji shirin go’daklar.

O’ylar edim dunyoda bor
Musaffolik, soddalik,
Ko’zim ochib ilk bor ko’rdim,
Berahmlik, soxtalik.

O’g’irligu, fahshni ko`rib,
Jim yurarkan odamlar.
O’z do’stiga kulib turib,
Tig’ urarkan odamlar.

Bir yonga boq: Ayshu-ishrat.
Bir yonga boq: Ohu-voh,
Bu kun mening ko’nglimda g’ash,
Imonimda ishtiboh.

Derdim, yurtni bir bor ko’rsam,
Ko’rdim: ko’nglim to’q endi,
Yo’lda yotgan ko’rchalik ham,
E’tiborim yo’q endi.

Ado bo’ldim, to’yib ketdim,
Ado bo’lsam mayliga,
Yo qaytadan o`sha g’arib,
Gado bo’lsam mayliga.
Ko’r bo’lsam ham mayliga.

Bu so’zlarni eshitdi-yu,
Faryod urdi donishmand,
“Yoqing”- deya so’radi u,
“Olov bo’lsin sarbaland.

To’yib ketdim bu dunyodan,
Hech toqatim qolmadi,
Mendan shifo oldi olam,
Odam shifo olmadi.

Jaholatning zahri tekkan
Nodon, johil, gumrohlar,
Davosiga ojiz ekan,
Men kashf etgan giyohlar.

Ko’r ko’zlarga nur bahsh etdi,
Men kashf etgan giyohlar,
Qalb ko`zini ochmoqqa lek
Kamlik qildi hunarim.

Odamlarga men yaxshilik,
Qilmoq bo’ldim, netayin?
Manglayda shu ekan bitik,
Yoqing kuyib ketayin.”

O’t yoqdilar yondi gulxan,
Qaro bo’ldi samovot,
Jaholatning hukmi bilan
Ado bo’ldi buyuk zot.

Gulhan yondi ko’kka o’ralib,
Cho’gi har yon sochildi,
Shu olovdan elning, ajab,
Aql ko’zi ochildi.

Yigladilar aza tutib,
O’kindilar, kuydilar,
Yillar o’tib donishmandga
Oltin haykal qo’ydilar.

E, voh, hakim ko’zi bilan
Ko’rsaydi bu hurmatni,
Lekin olim o’zi bilan
Olib ketdi hikmatni.

Qo’y, ey, ko’nglim, sen bu qadar
Dahshatni kam o’ylagin,
Senga nasib bo’lgan davron,
Sozin chalib kuylagin.

Shukronalik, mayni ichib,
Yayrab qolgin har nafas,
Bu dunyodan bir kun kechib,
Ketguvchi bir biz emas.

Qo’y, ey, ko’nglim, Haq muhabbat,
She’r zavqiga qo’naylik.
O’tda yonish bo’lsa mayli,
She’r o’tida yonaylik.

Faqat bizga g’am u qadar,
Qayg’u hasrat yot bo’lsin,
To biz uchun jon berganlar,
Ruhi doim shod bo’lsin!

p.s. qanchalik to’gri shu narsa, odamlarda johillik kuchli, vaqt o’tib haqni tushunishsa ham mayli. ammo, hech bir narsa,hech bir kimsa bu dunoyoda beqadr bo’lmaydi, albatta, bir kun kelib qadrini topadi. shunisiga shukr.

07.10.2011, 14:25

Alqissa juda qadim,
Jaholatli zamonda,
Bir donishmand, ulug’ hakim,
O’tgan ekan jahonda.

Juda ham chiroyli yozilgan bu she’r. Ushbu she’rni hurmatli shoirimiz Erkin Vohidov ( http://uforum.uz/showthread.php?t=15655) ning sahifasiga joylashtirsangiz yanada yaxshi bo’lardi.

Pfefferminze
09.10.2011, 13:45

Juda ham chiroyli yozilgan bu she’r.

Oydin kecha ham yaxshi yozilgan. mana

Ойдин кеча ,
Ёғар кўкдан зар ,
Ўйга чўмиб дединг гул юзим:
«Осмон тўла сонсиз юлдузлар,
Қайси экан менинг юлдузим?
У бир кичик заррадир, холос,
Йирокдадир, илинмас кўзга. »
Ажаб дейман, Ким этмиш қиёс
Одамзодни сўник юлдузга?!
Қалб кўксимда ёниб ўрганган,
Эътиқодим шу эрур азал :
Минг йил хира юлдуз бўлгандан ,
Бир дам ёниқ шам бўлган афзал .
Асрий ҳаёт керакмас менга ,
Ишқ завқига қониб яшасам ,
Парвонанинг умри бас менга —
Фақат ёниб , Ёниб яшасам .
Шу ўй мени банд этар кўпдан,
Шу сабабли дейман: гул юзим,
Юлдуз излаб нетасан кўкдан,
Ўзингсан-ку менинг юлдузим.
Ўзингсан-ку менинг юлдузим,
Сурайёдан, Зуҳродан ортиқ.
Кўк токидан олмадек узиб,
Бирин сенга қилайми тортиқ ?
Кел , истасанг ой ҳалкасини
Қулоғингга такай , дилбарим .
Хушнуд этса юлдузлар сени ,
Этагингга тўкайин барин.
Фақат, жоним, ўзингни зинҳор
Юлдузларга этмагил киёс.
Ёниб яша то танда жон бор,
Қуёш бўлгин , азизим , қуёш !

10.10.2011, 12:14

Ilk bora suyangan qutlug’ ostona,
Bolaligim isi ufurgan xona,
Otamning, onamning mehriga qona –
Faqat muhabbatdan tikilgan yo’rgak,
Vatan! – deb,
Vatan! – deb urgil, ey, yurak!

Tolengdan fol ochgan yulduzing shu yurt,
Sen gulsan, chechaksan – ildizing shu yurt.
Sadoqat islarin hovuchingda tut,
G’uruni simirib ochilgan kurtak,
Vatan! – deb,
Vatan! – deb urgil, ey, yurak!

U shunday javharki, bebaho nodir,
Ayrilsang, alami o’limga qodir.
Sarhadlari mushtday bag’ringga jodir,
Behisht bog’laridan suylangan ertak,
Vatan! – deb,
Vatan! – deb urgil, ey, yurak!

Bir tong otgaydir-ki, farahbaxsh, feruz,
Farzandlik burchingdan ochiladi so’z.
U uchun shart bo’lsa, jon tomiring uz.
Men uchun, sen uchun eng ulug’ beshak,
Vatan! – deb,
Vatan! – deb urgil, ey, yurak!

Nigora Umarova
10.10.2011, 15:45

Борлиқ узра ёйилганда тун,
Янграр маъюс қадим тарона.
Ҳаёт ишқи топмасдан якун.
Уйғонади қадим афсона.

Балки бунда уйғоқ орзулар,
Ишқ юртидан келтирар хабар.
Хиёнатда ўлган туйғулар-
Яна қалбда бошлайди сафар.

Шовуллайди уйғоқ дарахтлар,
Тўлқинларда асов бир қаҳр.
Тун юзига ёғдулар пуркаб.
Ой титрайди-кўзида сеҳр,

Икки қалбга битта йўл излаб,
Тентирайди қисмат нафаси.
Жонга яна тўр ташлай бошлар.
О, фалакнинг сўнгсиз фитнаси.

Nigora Umarova
11.10.2011, 08:34

Qora tosh sira ham bo’lmas lojuvard,
Toza qalbga yuqmas aslo changu gard.
Quloq solgin Puryoyvaliy so’ziga,
Qo’rqoqlardan birob chiqqanmidi mard!

***
Uch yuz Qo’hi Qofni kelida tuymoq,
Dil qonidan bermoq falakka bo’yoq,
Yoinki bir asr zindonda yotmoq,
Nodon suhbatidan ko’ra yaxshiroq.

***
Davronda ko’p ko’zni men giryon ko’rdim,
Neki balo bo’lsa, beomon ko’rdim,
Nuh-ku ming yil yashab ko’rdi bir to’fon,
Men Nuh no’lmasam ham ming to’fon ko’rdim.

***
Oqil aqli hisga giriftor bo’lmas,
Hasad qilgan bilan tillo xor bo’lmas.
Homard it kabidir, mard-buyuk daryo,
Daryo it damidin hech murdor bo’lmas.

Pfefferminze
11.10.2011, 13:12

Qorong’u kechada ko’kka ko’z tikib,
Eng yorug’ yulduzdan seni so’raymen.
Ul yulduz uyalib, boshini bukib,
Aytadir:”Men uni tushda ko’ramen.
Tushimda ko’ramen, shunchalar go’zal,
Bizdan-da go’zaldir, oydan-da go’zal. “

Ko’zimni olamen oy chiqqan yoqqa,
Boshlayman oydan-da seni so’rmoqqa,
Ul-da aytadirki:”Qizil yong’oqqa
Uchradim tushimda, ko’milgan oqqa.
Oqqa ko’milganda shunchalar go’zal,
Mendan-da go’zaldir, kundan-da go’zal. “

Erta tong shamoli sochlarin yozib,
Yonimdan o’tganda so’rab ko’ramen.
Aytadir:”Bir ko’rib, yo’limdan ozib,
Tog’u toshlar ichra istab yuramen!
Bir ko’rdim men uni – shunchalar go’zal,
Oydan-da go’zaldir, kundan-da go’zal. “

Ul ketgach kun chiqar yorug’liq sochib,
Undan-da so’raymaen sening to’g’ringda.
Ul-da uyatidan berkinib, qochib,
Aytadir:”Bir ko’rdim, tushdamas o’ngda.
Men o’ngda ko’rganda shunchlar go’zal,
Oydan-da go’zaldir… mendan-da go’zal. “

Men yo’qsil na bo’lub uni suyibmen?!
Uning-chun yonibmen, yonib-kuyubmen.
Boshimni zo’r ishga berib qo’yubmen,
Men suyub…men suyub…kimni suyubmen?
Men suygan “suyukli” shunchalar go’zal,
Oydan-da go’zaldir, kundan-da go’zal. “

Pfefferminze
11.10.2011, 13:16

Bir tutam sochlaring mening qo’limda,
G’ijimlab o’paymi,yo tarab ochay?
‘Sir’ deb saqlaganing mening qo’ynimda,
‘Sir’ deb saqlayinmi,yo elga sochay?

Sochilgan sochingday sochilsa siring,
Anor yuzlaringni kimga tutasan?
O’zing-ku: ‘Alarda vafo yo’q!’ – deding,
Nimaga ularni tag’in kutasan?

Ochilgan qo’ynimda to’lg’ongan taning,
Ko’nglingdan qilcha ham hid etkazmasa, –
Menga yaqinlashma,ay tirik bo’sa! –
‘Sevdim’ deganlaring yolg’ondir sening.

p.s jadid adabiyotini o’qib turaman. aaanchadan beri Cho’lponni qayta o’qiyman deb turgan edim.

12.10.2011, 13:31

Shirin suhbat munis lahzalar
Sevgim qo’shiq bo’lib taralar.
Eslasam gar yurak xastalar
O’sha sinf, o’sha partalar…

Derazadan sakrab pinhona
Uchrashardik ikki devona
Bizga guvoh bo’lgan mayxona
O’sha sinf, o’sha partalar…

Afsus shirin damlar qaytmaydi,
Qo’l uzatsam borib yetmaydi,
Xayolimdan bir zum ketmaydi,
O’sha sinf, o’sha partalar…

12.10.2011, 13:43

Muhabbat eng oliy tuyg’u.

Muhabbat – bu eng go’zal tuyg’u,
Uning og’ishida sarmast ko’ngillar.
Muhabbat yurakdan taralgan yog’du,
Uning yorishadi qorong’u dillar.

Muhabbat sevgingdan to’kilgan ko’z yosh,
Go’yo tosh ustiga ochilgan lola.
Muhabbat quyoshdek so’nmas bir otash,
Bahorga sochilgan misli shalola.

Muhabbat qalbdagi armon iztirob,
Otabek sevgisin yerlarga ko’mgan.
Laylini ko’zidan shosh qator oqib,
Cho’l-u biyobonga bosh olib ketgan.

O, muhabbat gar shunday bo’lsang,
Qayta tilga olmam yetar,bo’ldi bas.
Shunday deyman lekin o’zim qalbimda,
Menga quloq tutmay shivirlar bir sas –

Muhabbat – bu eng go’zal tuyg’u!

Pfefferminze
15.10.2011, 19:18

YANA SHE’RIMGA
(Sonet)

She’rim! Yana o‘zing yaxshisan,
Boqqa kirsang, gullar sharmanda.
Bir men emas, hayot naqshsisan,
Jonim kabi yashaysan manda.

Yuragimning dardi – naqshisan,
Qilolmayman seni hech kanda!
O’t bo‘lurmi ishqi yo‘q tanda?
Dardimsanki, she’rim yaxshisan.

Sen orada ko‘prik bo‘lding-da,
Geyne bilan o‘rtoq tutindim.
Lermontovdan ko‘mak o‘tindim.
Butun umrim sening bo‘yningda.

Saharda qon tupursam, mayli.
Men – Majnunman, she’rim, sen –
Layli!

18.10.2011, 15:36

Tuhmatdan yiqilsa
birorta do`stim,
men-chi xilvatlarda berkinib yotsam.
Bu ham yetmaganday ancha vaqt o`tib,
poklikdan so`ylasam,
xotira sotsam.
Yo`q, bo`lmas,
yashardim boshimni egib,
kezardim umrbod yurtma-yurt oshib.
Odamzot ko`ziga qarolmasam tik,
ko`ksimga osilgan bo`lardi boshim.
Yo`q, yo`q, yo`q.
Albatta birga bo`lardim
tamug` malaylari ishga tushgan choq.
Do`stimla yonma-yon turib o`lardim,
ehtimol, o`lardim undan oldinroq.

Nigora Umarova
19.10.2011, 11:09

Men-Bibi Oyisha emasman,
Hazrati Xadicha ham emas, ammo
yuragimda bitta Odam bor,
Rasulday sevimli,
Xudoday tanho!
Xudoyo, men Oyisha emasman, nega?
Nechun yuragimda sevgi bu qadar?
Kimning qayg’usi bu-
Bir ishq beega,
Qorong’u umrimga soladi xatar?
Tanlamadim, bir oliy sharaf,
Yoki mahrami xos buyuk zot uchun,
Ammo suyagimni o’tlarga qalab,
Jannatiy bir sevgi yonadi nechun?
Oydin tushlarimda olma tishladim,
Boshlarim aylanar sevgi isidan!
Xudoyim, Xudoyim,
jismimni qadim
Yaratding, ayt, kimning qobirg’asidan?
Shu qadar mahrumman, ki yetmas kuchim,
Nur istab ruhimning isyoni tinmas,
Gunohlarin Rasul so’rab berguvchi,
Men, axir, Hazrati Oyisha emas!
Qalbni barbod etgan ishq bilan, nega,
Arshingga gunohkor qo’yaman qadam?
Bu olov umrimga bo’lgani ega,
Nahot topilmadi bir yorug’ Odam?!
Oydin tushlarimda olma tishladim,
Boshlarim aylanar sevgi isidan!
Xudoyim, Xudoyim, jismimni qadim
Yaratding, ayt, kimning qobirg’asidan.

Nigora Umarova
19.10.2011, 11:44

Samarqand va Hirot

Shundoq Registonning yonboshidagi
Uzun, tor yo’llardan tentirab ketib,
Qanday kelib qoldim, bila olmayman,
Hirotga-Boyqaro qasriga yetib?
Kimdir dedi: “Qaytar tarixni ortga,
Mo’min Mirzo sendan kutmoqda panoh”.
Lek mendan oldinroq o’lim xatiga
Muhrini bosadi g’aflat bosgan shoh!
Osmon charxpalagi ortga ketmoqda,
Qaylarda qoldingiz, Shoiri zamon?
Hirotni bir qora quyun yutmoqda,
Dunyo borayotir qiyomat tomon.
“Uyg’oning, xoinlar, o’lim qasdida,
Shohim, jon rishtangiz uzayotgan kim?
Sohibqiron bergan qilich dastidan
Torting qo’lingizni, Xadichabegim!”
Lek, makkor ko’zlardan uchgan laxcha cho’g’
O’t qo’yar saltanat devorlariga.
Mo’min Mirzo boshin kesar bir mahluq,
Qon sachrar Samarqand minorlariga.
Shahid ketgan Oyning intiqomiga,
O’rnidan bir qalqib ketar Go’ri Mir!
Boyqaro qo’lini botirib qonga
Jahongir poyiga tushadi shamshir.
Endi kim yuvadi bu qon yuqini?
Kim uni ko’tarib qo’yar joyiga?
O’tkir ovoz keldi daxmadan: “Kimki
Boshini qo’ysa, gar, yurtning poyiga!”
Afsuski, tarixga endi tahrir yo’q,
Yotibman, ruhimni shu azob yanchar.
Sizning ko’ksingizga kelib tekkan o’q,
Mening yuragimga urilgan xanjar!
Tursam-u, tug’imni ko’tarsam, illo,
Dunyoning teng yarmi yukunib kelar.
Meni xavfga solmas o’zgalar, ammo
Meni qo’rqitadi o’zimnikilar.
Umutmaki, sen ham mening avlodim,
Shiddating ko’klarga ko’targan chog’i,
Vatan kabi asra qalbingni, tokim
Zimdan urilmasin fitna pichog’i. ”
. O’zingni otib tosh daxmalar tomon
o’kirib-o’kirib yig’laging kelar.
Axir qanday yomon, qanchalar yomon,
Dushmanlaring bo’lsa – o’zingnikilar!
Samarqand va Hirot tutashgan joyda
Sirli bir ko’prikdan o’tib xayoliy,
Boqaman, tunda men tikilgan Oyga
Qarab turgan bo’lar Hazrat Navoiy!

Nigora Umarova
19.10.2011, 15:15

Na jannat bu, na do’zax bu
Arosatdur, arosatdur.
Havodek bizga darkor ne?
Farosatdur, farosatdur.
So’rarman, g’amzada elning
Yurak dardiga ne chora?
Kelur g’aybdin sado: yolg’iz
Adolatdur, adolatdur.

Masud Mahsudov
19.10.2011, 16:17

МАЖЛИС ҚИЛИНГ
Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Овчилар, сиз отгани
Қуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Аҳли бозор, сотгани
Гўшт бўлмаса, мажлис қилинг,
Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни
Қўш бўлмаса — мажлис қилинг.

Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кун деб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Кўкка вовайло қилиб,
Гардуни дун деб айтмангиз,
Дод демакка сизда
Товуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Нотиқ оғзин текширинг,
Соме қулоғин текширинг,
Курси тешган нозик ул
Жойда қадоғин текширинг,
Гар жароҳат унда
Қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг.
Кўрмасин деҳқон дала,
Созанда соз, шоир қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига
Қўймасин асло қадам,
Очмасин олимкитобу
Қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш,
Қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани
Мушт бўлмаса, мажлис қилинг.
Гар мабодо мажлисингиз
Эртароқ бўлса тамом,
Сизга лозимдир йиғинни
Уйда эттирмоқ давом,
Хонага минбар ясангу
Юксалинг олиймақом,
Масала қўймоққа уйда
Бир сабаб бўлгай мудом,
Газ қозон ё ванна, ё —
Душ бўлмаса, мажлис қилинг.
Белни боғланг, бу жаҳонни
Тўлдиринг қоғоз билан.
Ўзни алданг, бўлмаганни
Бўлдиринг қоғоз билан.
Иш билан шод этмангиз ҳеч,
Кулдиринг қоғоз билан.
Ким қоғозбозликни суймас,
Ўлдиринг қоғоз билан.
Ўлмаса у ёки
Беҳуш бўлмаса, мажлис, қилинг.
Сиз агар топқир эсангиз,
На фақат соҳиб сухан —
Демангиз мажлисни мажлис,
От қўйинг турли-туман.
Гоҳи суҳбат, гоҳи ҳайъат,
Давра денг, ё анжуман,
Лаҳзалик денг, ҳафталик денг,
Не десангиз жону тан,
Номи минг бўлгач,
Фаромуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Вақт ўтар, соат ўтар
Кун ой бўлур, ой йил бўлур.
Киму ўтган умрига
Қарсак чалур, қойил бўлур?!
Фурсат энг олий ҳакамдур,
Доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг
Ҳукмига дохил бўлур,
Тўплангиз эс-ҳушни,
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг

(с) Эркин Воҳидов
1982

Masud Mahsudov
19.10.2011, 16:20

Шахмат устида айтилган шеър

Мен эркак ўрнида туришим керак,
Ё хотин измига юришим керак.

Хотиннинг, тўй, лозимомадаси кўп,
Ҳа, деса лаббай, деб туришим керак.

Ҳа, деса лаббай, деб туришим учун,
Уйимда пул завод куришим керак.

Уйимда пул завод қура олмасам,
Энг катта банкани уришим керак.

Энг катта банка ҳам қўлдан келмаса,
Ҳа, деса шалвираб туришим керак.

Шалвираб турувчи эркак бўлгандан
Йўқ бўлиб дунёдан, қуришим керак.

Дунёдан йўқ бўлиб кетмаслик учун
Мен эркак ўрнида туришим керак.

Яъни эркакларнинг ишини қилиб,
Мазза қилиб шахмат суришим керак.

(с) Эркин Воҳидов
1996

Masud Mahsudov
19.10.2011, 16:22

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

(с) Эркин Воҳидов
1971-2000

Nigora Umarova
21.10.2011, 12:52

Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим,
Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим.
Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим,
Бир эсласам эзилади бағри-дилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим,
Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим,
Паравозни ҳансиратган буғдойларим,
Олтинларим, маъданларим, ипакларим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар,
Ўзбекни қон қақшатганни ўзбек сийлар,
Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар,
Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат – Афандиси йўқдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Сен бўлмасанг нима бизга силлиқ шеърлар,
Бу дунёда тили йўқда дил йўқ дерлар,
Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар,
Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар,
Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар,
Қодирийлар, Чўлпонлару, Абдуллолар…
Сенинг қайтган кунинг туғилган йилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Nigora Umarova
21.10.2011, 12:57

Хушламайдур олимлар сизни ойғон туркийни,
Орифлардин эшитсанг, очар кўнгил мулкини.
Оят, ҳадис маъноси туркий бўлса мувофиқ,
Маъносига етганлар ерга қўяр бўркини.
Қозий, муфтий, муллалар шариатда роҳни,
Ориф ошиқ олибдур тариқатни аркини.
Амал қилган олимлар динимизни чироғи,
Бироқ, минар маҳшарда эгри қўёр бўркини.
Амал қилса олимлар дину ойин ёруқи,
Кўрса бўлур аларни ранги-рўйи кўркини.
Мискин заиф Хожа Аҳмад, етти пуштингга раҳмат,
Форсий тилни билибон айтадур туркийни.

Masud Mahsudov
21.10.2011, 15:35

Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит хамиша
Аммо шўрлик тўтининг холи
Ўзгаларга тақлид хамиша

Она тилим, сен борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан
Сен йўқолган куннинг, шубхасиз
Мен хам тўти бўлиб қоламан

(с) Абдулла Орипов

Masud Mahsudov
21.10.2011, 15:37

Она тилим ўлмайди

Нотиқ деди:
«Тақдир шул,
Бу жаҳоний ирода.
Тиллар йўқолур буткул,
Бир тил қолур дунёда».

«Эй воиз, пастга тушгин,
Бу гап чиқди қаердан!»
Навоий билан Пушкин
Туриб келди қабрдан.

Ким дарғазаб,
Ким ҳайрон,
Чиқиб келдилар қатор:
Данте, Шиллер ва Байрон,
Фирдавсий, Бальзак, Тагор.

«Ваъзингни қўй, биродар,
Сен айтганинг бўлмайди».
Барча деди баробар:
«Она тилим ўлмайди».

— Ҳей, бу қандай ақида! —
Қўлида табаррук жом,
Гўзал форсий ҳақида
Рубоий айтди Хайём.

Эҳтиросли, оташдил
Беранже сўрди нолон:
— Наҳотки, фаранги тил
Йўқолгуси бир замон!

Неруда, Лорка турди
Сервантеснинг ёнига:
— Ким қасд этиб тиғ урди
Она тилим жонига!

Фузулий ёнди:
— Озар
Тили гулдек сўлмайди.
Барча деди баробар:
«Она тилимўлмайди».

Камалакдек ранго-ранг
Бўлсин деб санъат, тиллар,
Асрларча қилдик жанг,
Армон қилдик минг йиллар.

Беқадр бўлса, наҳот,
Тиллардаги тароват!
Йўқолди бу кун, ҳайҳот,
Қабрларда ҳаловат!

«Фауст» ёнди гуриллаб,
«Хамса» ўтга туташди.
Бир садо жаҳон бўйлаб
Таралди, тоғлар ошди.

Бу садо янграр ҳамон,
Сира адо бўлмайди.
Олам айтар:
Ҳеч қачон
Она тилим ўлмайди!

(с) Эркин Воҳидов
1976

Masud Mahsudov
21.10.2011, 15:44

Ўзбекистон Кахрамони Эркин Вохидовнинг машхур бир шеъри бор. Унда ўта “замонавий гоя” тарафдорининг фикри ва шоирнинг унга муносабати баён этилади:

Нотик деди: такдир шул,
Бу жахоний ирода.
Тиллар йўколур буткул,
Бир тил колур дунёда.

Шоир эса бунга жавобан “Нахотки “Фауст”, “Хамса”, “Шохнома”лар йўк бўлиб кетса?” – дея нидо килади. Ва ўз шеърини “Она тилим ўлмайди”, деган мисра билан тугатади. 21 февраль куни бутун дунёда нишонланадиган байрам – Халкаро она тили куни Эркин Вохидов шеърида айтилган фикрларга хамоханг гояга асосланади.
Халкаро она тили куни 1999 йил ноябрида ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг 30-сессиясида эълон килинган бўлиб, у 2000 йилдан бери дунё микёсида нишонланади. Ўша йилдан бери бу кун хар бир давлатда ўзига хос тадбирлар билан ўтади. Бу кун учун 21 февраль санаси танланишининг хам сабаби бор.
Халкаро она тили куни санаси этиб айнан 21 феврални танлашни ва умуман, мана шундай байрам таъсис этишни хам Бангладеш Республикаси хукумати таклиф килган.
1952 йилнинг 21 февралида Покистонда бангла тилига давлат макомини беришни талаб килиб чиккан намойишчилар сафида бўлган беш нафар талаба полициячилар билан тўкнашувда халок бўлади. Шу ўринда айтиш керакки, Бангладеш ўша йиллари Покистон таркибида бўлиб, Шаркий Покистон деб аталар эди. Бангладеш ўз мустакиллигини 1971 йилнинг 16 декабрида эълон килган.
Шундай килиб, 21 февраль дунё микёсида Халкаро она тили куни сифатида нишонлана бошланади.
Халкаро она тили куни дунё кўп тиллиликни рагбатлантириш, турли тилларда яратилган маданиятни асраш, халкларнинг ўз она тилида таълим олиш, давлат ишларини юритиш ва асрлар давомида яратилган тил бойлигини саклаш каби хайрли максадларга каратилган. Чунки тил одамларнинг маълум гурухлари, яъни миллатлар, халклар, элатлар ва кабилаларни бир-биридан фарклайдиган асосий белги саналади.
Хар йили байрам арафасида ЮНЕСКО Бош директори Коитиро Мацууранинг табриги эълон килинади.
– Тиллар инсон ижодиётининг бетакрор ифодасидир. Тил мулокот, кабул килиш ва мушохада куроли сифатида бизнинг дунё хакидаги тасаввурларимизни тасвирлайди, ўтмиш, бугунги кун ва келажак ўртасидаги алокани акс эттиради. Она тили хар бир инсон дунёга келган пайтиданок унинг онгига мухр босадиган, оламни идрок этишга кўмаклашадиган, кейинчалик инсон бир нечта тилни ўрганганда хам йўколиб кетмайдиган ноёб ходисадир, – деди Коитиро Мацуура ўзининг ўтган йилги мурожаатида.

Masud Mahsudov
21.10.2011, 15:45

Шу ўринда айрим ракамларни келтириб ўтмокчимиз. Баъзи хисоб-китобларга караганда, дунёдаги мавжуд 6 минг 700 тилнинг ярмидан кўпи йўколиб кетиш хавфи остида. Чунки Франция Фанлар Академияси замонавий инсоният 3000 та тилда мулокотда бўлишини хисоблаб чиккан.
Ўртача хар ўн беш кунда битта тил муомаладан чикиб кетади. Мавжуд тилларнинг 96 % ида куррамизда истикомат килаётган одамларнинг атиги 4 % гина сўзлашади.
Мавжуд тилларни мухофаза килишнинг энг самарали йўли мактабларда шу тилда таълим беришдир. Масалан, Хиндистонда турли даражадаги мактаб таълимида 80 га якин тилдан фойдаланилади. Хинд мактабларида хатто кичик элатлар тилида хам дарс ўтилади. Европада эса таълим ишлари Европа Иттифокига аъзо давлатлар тиллари билан чекланиб колган.
Энди Бангладешга келсак, у ерда истикомат киладиган ахолининг 98 % и бангла тилида мулокот килади. Ахолининг колган 2 % и чакма, сантали, марма, трипура, гаро, танчангья, мронг каби элатлар вакилларидир.
Айни дамда ер куррасида хитой тили 1 млрд. 113 млн киши учун она тили хисобланади. Бу инглиз тилини ўз она тили деб билувчилар (372 млн) сонидан уч марта кўп. Америка олимларининг хисоб-китобларига караганда, 2050 йилда дунёда хитой тилида сўзлашувчилар сони 1 млрд. 384 млн. бўлади. Хинд ва урду тилларини ўз она тили деб билувчилар сони эса 556 млн. га етади. Бу вактга келиб, инглиз тилининг она тили сифатидаги ўрни учинчи погонада бўлиб, 508 млн. кишини ташкил килади. Испан ва араб тилларининг доираси хам кенгайиб боради. Чунки 2050 йилга келиб испан тилида 486 млн., араб тилида эса 482 млн. киши сўзлашади, деган тахминлар бор.
XXI аср янги технологиялар асри деб аталгандан буён яна бошка бир хавф пайдо бўлди. У хам бўлса, кам сонли миллатлар тилининг тан олиниши мушкуллигидир. Чунки хаммага таниш, илмий адабиётларда кайд этилган ва барча тан олган технологик атамалар кенг таркалган, халкаро мулокотдаги тилларга оид сўзлардир. Интернетда танилмаган тил замонавий дунё учун гўё йўк, мутахассислар тили билан айтганда “мавжуд эмас”. Чунки “Бутунжахон ўргимчак тўри” да бир хусусият борки, у хам бўлса, электрон мулокот соддалиги ва электрон рейтинг тушунчаларидир. Масалан, инглиз тилидаги интернет-нашр билан, дейлик, Бангладешдаги трипура элати тилида таркалаётган электрон нашр орасидаги рейтинг фарки канча эканини тасаввур килиш кийин эмас. Ёки худди шу тилда фильм суратга олиш ва уни намойиш этиш, ёхуд жахон поп ёки рок кўшиклар хит-парадида шу тилдаги кўшик билан иштирок этиш имконияти… Хозирги глобаллашув шароитида бу каби имкониятлар деярли йўкка чикиб, имконлар имконсиз бўлиб бормокда.
Шу сабабли хам 2001 йилда ЮНЕСКО «Маданий хилма-хиллик тўгрисидаги Умумжахон декларацияси» ни кабул килди. Бу хужжат тиллар турли-туманлигини «инсониятнинг умумий бойлиги» деб атади ва тилларни инсоният кадр-киммати билан баробар турувчи ахлокий кадрият сифатида мухофаза этишни лозим деб топди.
Халкаро она тили куни хар йили бирон вокеага багишланади. Масалан, 2006 йилда бу сана Африка Иттифоки ташаббуси билан Африка тилларига багишланган. Чунки бу китъада 2 минг 11 та тил мавжуд бўлса-да, таълим асосан, собик истилочи давлатлар тиллари – инглиз, француз, испан ва португал тилларида олиб борилади. Шу боис бу китъада Африка тиллари академияси таъсис этилди. Академия китъанинг йўколиб кетиш хавфи остида колган тилларини ўрганиб, уларни тиклаш имконини излаш, яъни бу тилларда таълим бериш, халк огзаки ижодини ёзиб олиш ишлари билан шугулланади.
Лотин Иттифоки эса Лотин Америкаси ерли ахолиси тилларини асраб колиш йўлида мехнат киляпти. Чунки Лотин Америкасида хам миллий тиллардаги мактаблар жуда оз бўлиб, болалар асосан испан, француз ва португал тилларида савод чикарадилар.
Олимларнинг айтишларича, тил яшаб колиши учун унда камида 100 минг киши мунтазам равишда мулокот килиши керак экан. Бизнинг мамлакатимизда эса 20 миллионга якин киши ўзбек тилини ўз она тилиси деб билади. Бу йил 21 октябрда бизнинг она тилимизга давлат тили макоми берилганига 20 йил тўлади. Ўзбекистонда Давлат тили тўгрисидаги Конуннинг кабул килиниши бизнинг мустакиллигимиз дебочаси бўлган эди, десак, муболага бўлмайди.
Ажаб хикмат, мамлакат мустакиллиги аввало она тилининг кадр топиши учун курашдан бошланар экан. Бунга Халкаро она тили байрамининг тарихи гувох бўла олади.
Маълумки, миллий давлатчилигига эга бўлган хар бир халк давлат тилига эга, у хукукий даражада ўз тилининг ривожланиши тўгрисида кайгуради. Ва шу билан бирга хар бир демократик давлат ўз худудида яшаётган ва шу мамлакатни ўз Ватани деб билган миллатлар, халклар ва элатларнинг она тилисини хурматлашни ўзи учун бурч деб билади. Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларида ўзбек тилидан ташкари, рус, тожик, туркман, козок, киргиз, коракалпок, уйгур ва бошка шу каби тилларда болаларга таълим берилади. Ўзбекистонда биргина туркман тилида таълим бериладиган мактабларнинг сони 60 га якинлиги фикримизнинг яккол тасдигидир. Мутахассисларнинг айтишларича, у ёки бу жамиятда болаларнинг 30 % и ўз тилини ўрганмай кўйса, она тили йўколиш хавфи остида колар экан.
Тўгри, инсоният яратгандан бери тиллар дунёга келган, вакт ўтиб, улар хеч кандай из колдирмай йўколиб хам кетган. Дунёда бир тилли мулокотга интилиш хам бўлган. Бунга сунъий равишда яратилган эсперанто тилини мисол килиб келтириш мумкин.
1954 йилда БМТ Бош конференцияси эсперанто тили халкаро интеллектуал алмашинув борасида ЮНЕСКО максадларига мос келадиган ютукларни кўлга киритганини тан олган. Шундан кейин ЮНЕСКО ва Жахон Эсперанто Асоциацияси (UEA) ўртасида маслахат муносабатлари хам ўрнатилди. 1985 йилда ЮНЕСКО халкаро ташкилотлар ва иштирокчи давлатларга мурожаат килиб, эсперанто тилини мактабларда ўрганиш ва бу тилдан халкаро хамкорликда фойдаланишни таклиф килди. UEA шунингдек, ЭКОСОС (БМТ Иктисодий ва Ижтимоий Кенгаши), ЮНИСЕФ (БМТ Болалар фонди), Европа кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти ва Стандартлаштириш бўйича Халкаро ташкилот (ISO) хузурида хам маслахат макомига эга. Айтиш керакки, эсперанто хам факат она тили воситасидагина маданий ва ижтимоий тараккиётга эришиш мумкинлигини тан олади. Чунки поляк олими Людвик Заменгоф эсперантони ихтиро килишда тилларнинг асосий грамматик принципларидан фойдаланган. Ва бу тил факат халкаро мулокотлар учун ёрдамчи тил бўлиб олиши мумкинлигини эътироф этган.
Демак, маколамиз бошида эслаган шеъримиздаги охирги мисрани биз хам бемалол айта оламиз. Бизнинг она тилимизда ўлмас “Хамса”лар, “Бобурнома”лар ёзилган эканми, 20 миллион киши учун алла ўзбек тилида айтилар эканми, у ўлмайди!

www.talaba.zn.uz сайтидан олинди

Nigora Umarova
24.10.2011, 16:21

Baland ketma, deyishdi menga,
Past ketma, dedim, o’zimga o’zim.

Серия 8

Андрей встречает в магазине неблагополучную девушку, которой нужна помощь. Новая знакомая по фамилии Федорова оказалась в положении, но из-за тяжелой жизненной ситуации сама помочь себе не может. Андрей привозит ее в клинику и просит Нину провести осмотр. Врачи выясняют, что у девушки редчайшая патология, которую они не встречали за 20 лет работы. Наташу вызывают на срочную операцию. На этой почве у них с Валентином снова возникает конфликт. Артем обманул Митрич, чтобы та приехала в больницу, но подставил ее. Их встреча спасает жизнь Шагиной и ее ребенку. Валентин ночью звонит помощнице и просит ее приехать. Артем срывается на Нину и требует, чтобы та прекратила унижать Женю и писать на нее докладные. Нина переосмысливает отношения с Артемом и пишет заявление об увольнении. То же самое делает Женя. После того, как Валентин снова поругал Мишу, Наташа принимает решение уйти от него. Панкова находит офтальмолога, который оказывается детским врачом. Наташа принимает предложение Колмогорова и собирается в Москву. Врачи собирают деньги чудом выжившей Федоровой, чтобы та купила билет своей маме. Шагина выполняет обещание, данное ребенку, и рассказывает Андрею всю правду. Женя обещает Артему попыться простить его. Дина Рафаиловна прощает Дроздова.

Смотрят ли дети Павла Прилучного папины фильмы?

  • Дата выхода: 0

Ожидаемые премьеры

Энциклопедия: новые карточки

Подписаться на еженедельную рассылку
Присоединяйтесь к нам

Зарегистрировано Федеральной службой по надзору в сфере связи, информационных технологий и массовых коммуникаций. Свидетельство о регистрации ЭЛ № ФС 77-35917 от 31 марта 2009 года. Любое воспроизведение, копирование, переработка или последующее распространение материалов с сайта www.vokrug.tv без письменного разрешения ООО “Вокруг ТВ” запрещается.

ООО «Вокруг ТВ», 2009-2023. Все права защищены. Для детей старше 16 лет. Дизайн – Coalla.

Потерявший семью житель Турции: “Мы обнялись, потом все рухнуло, мы полетели вниз” Вчера, 08:52

Потерявший семью во время землетрясений житель города Антакья в провинции Хатай Касым Гюндуз рассказал телеканалу Euronews о трагедии, передает Tengrinews.kz.

“Мы обняли друг друга. Мы не успели помянуть имя бога и пять раз, как дом накренился, потом обратно, и все рухнуло, мы полетели вниз. Моего сына звали Хикмет. Я позвал его, и он ответил. Я сказал ему набраться терпения. Мою жену звали Шефика. Я звал ее: роза моя, роза! Потом я позвал: Шефика! Но в ответ я ничего не услышал, ни звука. Не дай бог никому такого. Мы были женаты 52 года, нашему младшему сыну 42”, – со слезами на глазах рассказал пожилой мужчина.

Останки сына уже нашли. Жену Касыма Шефику все еще ищут, поэтому он не уходит от развалин своего дома.

Как отмечает телеканала, на улицах Антакьи – тысячи таких людей. Все они пока живут под открытым небом, в импровизированных убежищах и самодельных палатках, несмотря на холод, дождь и снег.

Казахстан вводит запрет на вывоз нефтепродуктов всеми видами транспорта

Ограничение будет действовать четыре месяца, сообщили в КГД

08.02.2023 · 18:21

Фото: Руслан Пряников

Казахстан вводит запрет на вывоз нефтепродуктов со своей территории всеми видами транспорта сроком на четыре месяца, передает корреспондент центра деловой информации Kapital.kz со ссылкой на сообщение Комитета государственных доходов.

«КГД доводит до сведения участников внешнеэкономической деятельности, перевозчиков, экспедиторов, таможенных представителей и других заинтересованных лиц, что в соответствии с совместным приказом «О некоторых вопросах вывоза нефтепродуктов с территории Республики Казахстан» вводится запрет на вывоз сроком на четыре месяца с территории республики всеми видами транспорта: бензина, дизельного топлива и отдельных видов нефтепродуктов», – указывается в сообщении.

Совместный приказ будет введен в действие по истечении 10 календарных дней после дня его первого официального опубликования.

«При осуществлении деятельности по вывозу указанных товаров за пределы Казахстана просим обратить внимание на необходимость соблюдения указанного запрета», – предупредили в КГД.

Напомним, запрет на вывоз бензина, дизельного топлива и отдельных видов нефтепродуктов автомобильным транспортом продлили еще на шесть месяцев. Совместный приказ министра энергетики, заместителя премьер-министра – министра финансов, министра внутренних дел и председателя Комитета национальной безопасности от 20 января 2023 года опубликован в информационно-правовой системе «Аділет».

Читайте также

Экономика 25.01.2023 · 11:35

Эту норму планируют ввести на четыре месяца

При работе с материалами Центра деловой информации Kapital.kz разрешено использование лишь 30% текста с обязательной гиперссылкой на источник. При использовании полного материала необходимо разрешение редакции.