Press "Enter" to skip to content

8-sinf Onatili I –chorak

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, билимлар беллашувини ўтказиш ва баҳолаш, мактаблар ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтингини аниқлаш мезонларига киритилган ўзгаришлар таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш, ўқувчилар, ўқитувчилар ва халқ таълими фидойиларининг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган.

Билимлар беллашуви янги тартибда ўтказилади

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар қобилиятини эрта аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг фанларга қизиқишини кучайтириш мақсадида анъанавий ўтказиб келинаётган билимлар беллашуви таълим сифати кўрсаткичлари бўйича мактаблар ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтинг ўрнини белгилашда асосий омил бўлиб қолмоқда. Шу боис кенг жамоатчилик беллашувларнинг бориши ва натижаларини диққат-эътибор билан кузатиб, баҳолайди. Натижада халқ таълими фаоллари, педагоглар ҳамда ота-оналардан синовларнинг холис, ҳаққоний ва очиқ ўтишини таъминлаш, иштирокчилар билимини адолатли баҳолаш, уларга янада кенг имкониятлар яратиб бериш юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушди. Жумладан, “Ma’rifat” газетасида жонкуяр педагогларнинг мавзуга оид қатор мақолалари чоп этилди.

Дарҳақиқат, ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибалар, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларига кўра, беллашувни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонларини янада такомиллаштириш, замонавийлаштириш зарурати пайдо бўлган эди. Шуни инобатга олган ҳолда 2017 йил 16 январда Халқ таълими вазирлигининг “Умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Буйруқ асосида “Таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтингини аниқлаш тартиби” ҳамда “Умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш тўғрисидаги низом” тасдиқланди ва беллашувни ўтказиш тартибига ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, бу йилдан бошлаб, 4-синф ўқувчилари ҳам она тили, математика, чет тили фанларидан билимлар беллашувининг биринчи — мактаб босқичида ўз имкониятларини синаб кўришга муяссар бўлади. 5—6-синф ўқувчилари эса фақатгина биринчи ва иккинчи босқичда иштирок этади. Бу тадбир ўқувчиларни бошланғич синфларданоқ йирик танловлар, беллашувларга тайёрлаб боришга имконият яратади.

Аввалги тартибга кўра, иштирокчилар барча босқичларда 55 балл тўплаб ҳам ғолиб бўлиши мумкин эди. Янги қоида бўйича ғолибларни 76 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар орасидан аниқлаш жорий этилди. Ёзма ишлардаги хатоларни штрихдан фойдаланган ҳолда тузатишни тақиқловчи янги банд киритилгани ҳам беллашувнинг адолатли ўтишини таъминлайди.

Ўтган йилларда беллашувларнинг учинчи босқичи май ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилиши бос¬қичли назорат ва якуний аттестация синовларига салбий таъсир кўрсатарди. Янги низомда ҳудудий босқичларни ўтказиш апрель ойининг охирги ўн кунлигига белгилангани бу муаммони бартараф этади.

Беллашувнинг учинчи ва тўртинчи босқичида тест синовлари онлайн тарзда ўтказилиши ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Шу чоққача учинчи босқич учун назорат материаллари (ёзма ва лаборатория ишлари) Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази томонидан тайёрланарди. Энди улар ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда методика марказлари ҳамкорлигида тайёрланиб, махфийлиги таъминланган ҳолда беллашув бўлаётган куни таълим муассасасига етказилади. Жараён ўқувчилар кўз ўнгида содир бўлиб, синовларнинг шаффофлиги ортади.

Бу йилдан эътиборан, барча босқичларда 1-ўрин битта, 2-ўрин иккитагача (баллар тенг бўлиши шарти билан), 3-ўрин учтагача (баллар тенг бўлиши шарти билан) даъвогарларга берилиши мумкин. Аввал республика босқичида 1 та 1-ўрин, баллардаги тафовутдан қатъи назар, кетма-кетлик бўйича 2 та 2-ўрин, 3 та 3-ўрин белгиланарди. Шунингдек, иштирокчилар қандай балл тўплашидан қатъи назар, таълим муассасалари ва халқ таълими бошқаруви идораларига чегирма баллари қўлланилмайди.

Таълим сифати кўрсаткичлари бўйича ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби ҳам тубдан ўзгарди. Рейтингни аниқлаш шу кунгача умумтаълим мактабларида 6 та, туман (шаҳар)ларда 10 та, ҳудудий бошқармаларда 14 та кўрсаткич асосида амалга оширилган бўлса, эндиликда фаолият турларини тўлиқ қамраб олиш, яъни маънавий-маърифий тадбирлар, ўқитувчилар касбий маҳорати, кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг таълим-тарбия жараёни ҳақидаги фикрларини инобатга олиш мақсадида умумтаълим мактаблари 22 та, туман (шаҳар)лар 26 та, вилоятлар 26 та кўрсаткич асосида баҳоланадиган бўлди.

Рейтинг ўринлари ўқувчиларнинг ўртача тўплаган баллари асосида белгиланиши тавсия этилмоқда. Янги тартиб бўйича рейтингни аниқлаш кўрсаткичлари даража(индекс)ларга ажратилди ва сифат даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Яъни, таълим сифати даражаси индекси — 58,6 фоиз, ўқитувчилар касбий маҳорати кўрсаткичи индекси — 28,3 фоиз, таълим муассасасининг умумий фаолият кўрсаткичи индекси — 8,7 фоиз, кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг таълим муассасасидаги таълим-тарбия жараёни самарадорлигини баҳолаш индекси – 4,4 фоиз деб белгиланди. Аввал тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл белгиланмагани учун неча фоиз натижа қайд этилганини аниқлашнинг имкони йўқ эди. Бу муаммога ҳам ечим топилиб, эндиликда умумтаълим мактаблари учун энг юқори балл 4600, туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ учун 3700, ҳудудий бошқармалар учун 2800 балл этиб белгиланди. Билимлар беллашувидан бошқа кўрик-танловларнинг фақат вилоят ва республика босқичларидаги ғолиблик учунгина балл қўшиб берилиши ҳам кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётганди. Эндиликда ҳар бир кўрик-танловнинг барча босқичлари (туман, вилоят, республика) натижалари инобатга олиниб, тўпланган баллар (ёки ўртача баллар) қўшиб борилади. Ғолибларга рағбат баллари ҳам берилади.

Алоҳида эътирофга молик яна бир янгилик — кўрик-танловларда фаол иштирок этганлик учун бериладиган баллар орасида тенглик таъминланди. Яъни, авваллари ўқувчиларининг билимлар беллашувидаги натижасига кўра, мактаб 400 ёки 500 балл тўплаши мумкин эдию, лекин ўқитувчиси “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ёки шу каби кўрик-танловларда муносиб иштирок этса, фақатгина 20 ёки 10 балл қўшиб бериларди. Табиийки, бу бошқа кўрик-танловларнинг нуфузини пасайтириб юборади. Янги тартиб бўйича мактаб, туман, вилоят, республика миқёсида ўтказиладиган ҳар қандай танловлар учун 400 балл, уч босқичда ўтказиладиган танловлар учун 300 балл, икки бос¬қичда ўтказиладиган танловлар учун 200 балл қўшиб бериладиган бўлди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, билимлар беллашувини ўтказиш ва баҳолаш, мактаблар ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтингини аниқлаш мезонларига киритилган ўзгаришлар таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш, ўқувчилар, ўқитувчилар ва халқ таълими фидойиларининг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган.

Республика таълим маркази бўлим бошлиғи

8-sinf Onatili I –chorak

8-sinf Ona tili va adabiyotdan “Bilimlar bellashuvi” savollari
1. Lutfiyning ,,Xoh inon, xoh inonma” g’azalida uchramaydigan qofiyadosh so’zni toping.

A. Guzarim B. Xabarim S. Basarim D. Mehvarim

2. Kuntugʻmishning boshiga davlat qushi necha marta qoʻnadi?

A. 1. B. 2. S. 3. D. 4

Oʻzbek adabiy tilida nechta uslub bor?

A. 2 B. 3. S. 4. D. 5

4. Insho necha turda bo’ladi?

a) adabiy insho b) adabiy ijodiy insho s) erkin insho d) barcha javoblar to’g’ri

5. Chiziqcha bilan ajratib yoziladigan yuklamalar qaysi?

a) mi, hatto,go’yoki b)axir,gina,faqat,naq s) ku,da, a,ya d) dek, day, gina

6. Tilshunoslikning “Sintaksis” bo’limi nimani o’rgatadi?

a) so’zlarning o’zaro birikish yo’llarini b) gap hosil qilishni s) gaplarning qurilish xususiyatinid) a,b,s, javoblar

7. Navoiyning 133 ta ruboiysi qaysi devoniga kiritilgan?

A. Gʻaroyib us sigʻar. B. Navodir ush shabob. S. Badoye ul vasat. D . Fafoyid ul kibar

8. Faqat moslashuv yo’li bilan hosil bo’lgan so’zlar birikmasi qaysi?

a) istiqlol shamoli, kuy bastalamoq b) to’g’ri talafuz, adabiy til

s) bahor fasli, katta bog’ d) mahalla oqsoqoli shahrim shahrim ko’chalari

9. Murakkab reja necha qismdan iborat boʻladi?

10. Kishilik olmoshlari oʻrnida qoʻllana oladigan olmosh turi qaysi?

A. Oʻzlik. B. Koʻrsatish. S. Belgilash. D. Soʻroq

11. Aldarxoʻjani kim oʻldiradi?

A. Kuntugʻmish. B. Xolmoʻmin. S. Goʻrkiboy va Mohiboy. D. Xolbeka

12. Gul va Navroʻz asari kimga nisbat berilib kelingan?

A. Xaydar Xorazmiy. B. Lutfiy. S. Navoiy. D. Nodira

13. Qaysi qatorda faqat so’z birikmalari berilgan?

a) ko’z yumdi, qovun tushirdi b) qo’li gul, qo’li ochiq s) ichi qora,qo’li uzun d) oltin vodiy, hayvonot olami

14. Navoiyning Nazm ul javohir asari qaysi asarning erkin tarjimasi hisoblanadi?

A. Mantiq ut tayr. B. Arbain. S. Nasr ul laoniy. D. Nasr ul kitob

15. So’z birikmasi va qo’shma so’z berilgan qatorni toping?

a) boshog’riq, bosh og’rig’ib) oy shu’lasi, nafis gullar s) yoqimli kuy, chaqqon bola d) tog’ cho’qqisi, qorli tog’lar

16.Gap berilgan qatorni aniqlang?

a) baland, bino, pok, niyat b) vijdoni pok, e’tiqodi kuchli.

s) zilol suv, mustaqil diyor. d) ma’naviy boylik, sadoqatli do’st

17. Ajratib ro’rsatilgan iboraning sinonimi qaysi

Ko’zi to’rt bo’lib yo’lga qaraydi

a)mehr bilan b)diqqat bo’lib s)intizorlik bilan d)jahl bilan

18. Kuntugʻmish dostonidagi daryo nomini toping

A. Hukumo. B. Tajan. S. Zarchman. D. Zangar

19. Adabiy til haqida berilgan notoʻgʻri hukmni toping.

Milliy tilning meʼyorlashtirilgan shakli. B. Milliy tilni ham oʻz ichiga oladi

S. Qattiq qonun qoidalar bilan ishlaydi. D. Bir tilda soʻzlovchilarning barchasi uchun umumiy

21. Gapda nechta so’z birikmasi borligini aniqlang?

Katta sement ko’prik ustidan mashinalar tinimsiz o’tib turibdi

22. Adabiyotning asosiy ish quroli nima?

23. Til uslublarini toʻliq yozing

24. So’zlarning qanday birikuviga so’z birikmasi deyiladi?

25. Tuyuq janrining talablarini yozinhmg

Do’stlaringiz bilan baham:

Ma’lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma’muriyatiga murojaat qiling

8 sinf ona tili bilimlar bellashuvi

Kun.uz`ga o‘qituvchilardan murojaat kelib tushdi. Unda o‘qituvchilar maktablarning 5-8 sinf o‘quvchilari o‘rtasida umumta’lim fanlari bo‘yicha an’anaviy ravishda o‘tkazib kelinadigan «Bilimlar bellashuvi» tanlovining nega joriy yil o‘tkazilmagani bilan qiziqishgan.

«Bu tanlov garchi o‘quvchilar uchun alohida imtiyoz bermasa-da, biroq ularning keyingi yillarda fan olimpiadalariga tayyor bo‘lib borishlariga, bilimini oshirishga asos bo‘lib xizmat qilayotgandi. Uning nima sababdan to‘xtatib qo‘yilgani va qaytadan o‘tkazilishi mumkinmi yoki yo‘q, aniqlashda yordam bersangiz», – deyiladi murojaatda.

Tanlov joriy o‘quv yilidan boshlab to‘xtatildi

Xalq ta’limi vazirligidan aniqlik kiritishlaricha, respublikada 11 yillik umumiy o‘rta ta’limga o‘tilishi ko‘rik-tanlov va fan olimpiadalari kabi tadbirlarning ko‘payishiga sabab bo‘lgan.

Shuning uchun ham o‘quvchilarning yosh-psixofiziologik holatlarini inobatga olib «Bilimlar bellashuvi»ning respublika bosqichi 2018 yildan bekor qilingan.

Ma’lum bo‘lishicha, 2018-2019 o‘quv yili uchun o‘tkazilgan tanlovning tuman bosqichlari g‘oliblari viloyatlarda taqdirlangan, lekin ular keyingi bosqichda ishtirok etishmagan. 2019-2020 o‘quv yilida esa «Bilimlar bellashuvi» butunlay to‘xtatilgan.

«Tanlovning dastlabki bosqichlaridan e’tirozlar ko‘p bo‘ldi. »

Xalq ta’limi vazirligi matbuot xizmati rahbari Anvar Umarovning aytishicha, bunga o‘tgan o‘quv yilida o‘tkazilgan «Bilimlar bellashuvi» yuzasidan ota-onalar, o‘quvchi va o‘qituvchilar tomonidan taklif va shikoyatlar kelib tushgani sabab bo‘lgan. Ko‘pchilik tanlovning dastlabki bosqichlarini o‘tkazishda yuzaga kelayotgan turli kamchiliklardan norozi bo‘lgan.

«Mazkur taklif va shikoyatlarni inobatga olgan holda «Bilimlar bellashuvi»ni yanada adolatli va shaffof tashkil qilish maqsadida Xalq ta’limi vazirligi tanlov formati va shartlarini qayta ko‘rib chiqmoqda.

Xalq ta’limi vazirligi tanlovning yangi formati va shartlari tasdiqlanganidan keyin qo‘shimcha ma’lumotni e’lon qiladi», – dedi Anvar Umarov.

«Bilimlar bellashuvi» bir yilda 2,5 million nafar bolani qamrab olgan

2010-2011 o‘quv yilidan boshlab o‘tkazilayotgan «Bilimlar bellashuvi» tanlovida o‘quvchilar umumta’lim fanlari bo‘yicha bilimini to‘rt bosqichda (maktab, tuman, viloyat va respublika) qatnashib kelayotgan edi.

Har yili tanlovning maktab bosqichida o‘rtacha 2,5 mln nafar, tuman (shahar) bosqichida o‘rtacha 360 ming nafar, viloyat bosqichida 9 ming 200 nafar, respublika bosqichida o‘rtacha 500 nafar o‘quvchi qamrab olingan.

«Tanlov bolalarning o‘qishga motivatsiyasini oshirish uchun kerak. »

Sabina Xudayqulova ayni paytda O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi Xalqaro munosabatlar yo‘nalishida davlat granti asosida o‘qiydi. U 2012, 2013 yillarda tarix fani bo‘yicha «Bilimlar bellashuvi»da ketma-ket respublika g‘olibi bo‘lgan.

«Men eng avval 5-sinfda bu tanlovga qatnashganman. Maktab bosqichida 2-o‘rinni olganimdan keyin, o‘shandayoq biror narsaga erishish uchun ko‘proq harakat qilish kerakligini sezganman. Va keyingi yillarda ketma-ket 2 marta g‘olib bo‘ldim.

Shu tanlovga tayyorgarlik ko‘rish orqali tarixga, siyosatga, huquqqa qiziqib qolganman. Balki shuning uchun hozir shu yo‘nalishda tahsil olyapman. Bu tanlovda men keyingi rejalarimni to‘g‘ri qilishga erishganman», – deydi Sabina Xudoyqulova.

Uning aytishicha, «Bilimlar bellashuvi» oilasiga iqtisodiy jihatdan ham yordam bergan. Chunki Sabina o‘zi ishtirok etgan fandan kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun repetitorga ham bormagan.

«O‘qituvchilar faqat bitta o‘quvchi bilan ishlaydi, qolganlar e’tibordan chetda qoladi, deb o‘ylashadi. Lekin menimcha, har bitta sinfdan bitta bolaga qaysidir fan bo‘yicha chuqur shug‘ullanishga imkon berilsa, nimasi yomon. Chunki o‘quvchi bo‘lgan inson sifatida aytishim mumkinki, faqat darslar orqali o‘quvchini qiziqtirish qiyin.

Bundan tashqari, boshqa fanlardan ham qatnashgan tengdoshlarim bilan tanishish orqali o‘sha fanlarga ham qiziqishim oshgan. Bu bilan bola bittagina fan bilan chegaralanib qoladi, degan fikrlarni inkor qilmoqchiman», – deydi Sabina.

O‘quvchilarga bilimlarini sinab ko‘rishi uchun imkon berish kerak, deb hisoblovchi Sabina Xudoyqulova hozir o‘zi o‘sgan Navoiy viloyatining Nurota tumanidagi qadimiy qoyatosh yozuvlari bo‘yicha ilmiy izlanishlar olib bormoqda.

Bu bo‘yicha qator maqolalari xalqaro nashrlarda chop etilgan. Sayyohlarga viloyatdagi turistiy obektlarni oson topishga yordam beruvchi «Navoi tourist map UZB» mobil ilovasi va «Navoiy turizm yo‘l xaritasi» loyihasi uchun Intellektual mulk agentligidan guvohnoma ham olgan.

Sabina Xudoyqulova kabi «Bilimlar bellashuvi» tarbiyalagan yoshlar respublikada ko‘p.

«Oxirgi paytlarda xatolar ko‘p kuzatilayotgandi. » – o‘qituvchi

«Bir necha yillardan buyon bu tanlovda o‘quvchilarim qatnashib, yaxshi natijalarni qo‘lga kiritib kelishadi.

Biroq oxirgi paytlarda uning o‘tkazilishi bilan bog‘liq kamchiliklar ko‘p kuzatilayotgandi. Masalan, ishtirok etuvchilar yozma va amaliy imtihondan tashqari, test topshiriqlarini ham bajarishadi. Lekin tanlov nizomiga ko‘ra, testda xatolik uchrasa ham, appelyatsiya uchun ariza yozish mumkin emas. Negaki, test topshirig‘i qayta ko‘rib chiqilmaydi.

Biroq oxirgi 2 yilda testlarda ko‘p xatolar chiqayotgandi va bu bo‘yicha bir necha marta Xalq ta’limi vazirligiga ham murojaat qilganman», – deydi Navoiy shahridagi 11-sonli davlat ixtisoslashtirilgan umumta’lim maktabi o‘qituvchisi Hojiakbar Juliyev.

Uning aytishicha, «Bilimlar bellashuvi»da qatnashgan o‘quvchilarining ko‘pchiligi keyinchalik aynan o‘sha yo‘nalishda yaxshi natijalarga erishganini ko‘p bora kuzatgan. Biroq tanlovda kuzatilgan kamchiliklarni tuzatish ham, nizomdagi ayrim o‘rinlarga qo‘shimchalar kiritish ham juda muhim.

Bu kabi fikrlarni hisobga olgan holda, Xalq ta’limi vazirligi tanlovni yangi formatda, yaxshiroq variantda tezroq taqdim etadi, degan umiddamiz.

Zilola G‘aybullayeva

«Билимлар беллашуви» баҳолаш мезонларида нималар ўзгарди?

Ҳар йили анъанавий тарзда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун фанлар бўйича «Билимлар беллашуви» уч босқичда (мактаб, туман/шаҳар, вилоят) ўтказилади. Ўқувчилар билимини баҳолаш, уларни изланишга янада рағбатлантиришга хизмат қилувчи мазкур беллашув баҳолаш мезонларига бир қатор янгиликлар киритилди. Баҳолаш мезонидаги ўзгаришлар ҳақида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Фаррух Абдуллаевга таяниб Kun.uz маълумот берди.

Илгари тўрт, кейин эса уч босқичда
Мутахассиснинг баён этишича, «Билимлар беллашуви»ни ташкил этишнинг икки ҳуқуқий асоси мавжуд. Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 январдаги 13-сонли буйруғига асосан танловнинг Низоми тасдиқланган. Кейинчалик ота-оналар ва ўқитувчиларнинг фикр ва таклифларига биноан 2017 йил май ойида танлов низомига ўзгартириш киритилган. Яъни беллашувни 4 босқичда (мактаб, туман/шаҳар, вилоят, республика) эмас, балки 3 босқичда ўтказиб, тугатиш, республика босқичини бекор қилиш белгиланди. Бунга ўқувчиларнинг кичик ёшда эканлиги, республика босқичи учун пойтахтга келиш зарурати ноқулайлик туғдиргани сабаб бўлди.

Тест саволлари миқдори камайтирилди
Тест топшириқларини онлайн платформада топшириш йўлга қўйилган. Яъни ўқувчи компьютерда онлайн тарзда ишлаган тест натижаларини ўша заҳотиёқ билиши мумкин. Бу тестларни баҳолаш жараёнида нохолисликларга йўл қўйилмаслигини кўзда тутади. Шунда ҳам иштирокчида эътироз бўлса, хатоликларини кўриб чиқиши учун имконият берилади.

Тест топшириқлари миқдори билан боғлиқ ўзгаришлар мавжуд. Тестлар сони 30 тадан 25 тага туширилган. Илгари 30 та тестга 2 баллдан берилган бўлса, энди 25 та тестга 2,4 баллдан ажратилади.

Бу иштирокчилар учун бир қатор қулайликлар яратади. Ўқувчи компьютер қаршисида камроқ ўтиради. Жараённи тезроқ якунлаб, уйига тезроқ қайтиши мумкин бўлади. Шунингдек, тест сонларининг камлиги ҳам иштирокчига енгиллик беради, руҳий босим камроқ бўлади.

Фақат тарих ва иқтисодиёт фанлари бундан мустасно. Чунки бу фанларда иштирокчи фақат тест ишлайди, ёзма иш бўлмайди. Шу боис улар иккинчи босқичда 40 та, учинчи босқичда 50 та тест ишлайди. Уларга ўзгартириш киритилмаган.

Дарсликдан ташқари манбалардан ҳам саволлар тузилади
Халқаро олимпиадаларнинг ўтказилиш меъёрлари ўрганилган ҳолда яна бир янгилик жорий этилди. Яъни беллашув топшириқларига 20-25 фоизгача дарсликдан ташқари манбалардан ҳам саволлар киритилиши мумкин. Бу орқали иштирокчининг масалага ижодий ёндашувини ошириш кўзланган. Шунингдек, ўқувчиларнинг халқаро олимпиадалар тизимига мослашишига ҳам ёрдам беради.

Мисол учун, ўқувчи физика дарсида Ньютоннинг иккинчи қонунини ўзлаштирган. «Билимлар беллашуви»даги топшириқлар айнан мактаб дарслигидан олинмайди, янги масалалар берилади, аммо уларнинг ечими айнан Ньютоннинг иккинчи қонуни асосида топилади. Бу жиҳатдан ўқувчи масала билан таниш бўлади.

Агар ўқувчи дарсликдан ташқари манбалар билан таниш бўлмаса-чи, деган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берди:

«Ҳар бир мавзу бўйича дарсдан ташқари ўқиш тавсия этилган адабиётлар мавжуд. Иқтидорли ўқувчилар улар билан таниш бўлиши керак. Дарсдан ташқари ўқувчилар танишиши керак бўлган адабиётлар рўйхати Халқ таълими вазирлигининг сайтига ҳам жойлаштирилган, улар бўйича маълумот ҳудудий бошқармаларга ҳам юборилган».

Топшириқлар учун кўпроқ вақт ажратилади
Физика ва кимё фанлари бўйича ёзма иш учун 90 дақиқа ажратилган эди, эндиликда бу миқдор 120 дақиқа (2 соатга) узайтирилди. Биринчи ва иккинчи босқичда бу фанлар бўйича бериладиган топшириқлар сони 5тага етказилди. Шу билан боғлиқ равишда ҳам қўшимча вақт берилиши талаб этилди.

Иқтисодий билим асослари (7-, 8-синфлар учун), тадбиркорлик асослари фанлари (9-синф учун) бўйича тест топшириқлари учун 40та саволга 90 дақиқа вақт бериларди. Эндиликда бу вақт 100 дақиқага етказилган. Яъни ҳар бир савол учун 2,5 дақиқа вақт ажратилади.

Белгиланган нормативлар бўйича ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 2 дақиқа, аниқ фанлар учун эса 3 дақиқа ажратилади. Иқтисодий билим асослари назарий фан бўлиш билан бирга унда ечилиши керак бўлган масалалар ҳам борлиги боис унга ҳар бир савол учун 2,5 дақиқа кераклиги белгиланди.

Кўпроқ вақт берилиши ўқувчи учун қулайлик беради, хатоларга камроқ йўл қўяди, ўзини назорат қила олади.

Янги тартиб қачон кучга киради?
Мазкур ўзгартиришлар 2019 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган Илмий-методик кенгашларда кўриб чиқилиб, тасдиқланган. Шу боис 2019 йил учун ўтказилаётган «Билимлар беллашуви»нинг учинчи (вилоят) босқичида баҳолаш жараёни шу тартиб асосида амалга оширилади. Агар кейинги йилга қадар бошқа ўзгартиришлар киритилмаса, 2020 йилдаги беллашувда ҳам янги тартиб амал қилади.

«Баҳолаш мезонларининг ўзгариши танловнинг ҳаққонийлик принциплари асосида ўтишига қанчалик таъсир кўрсатади?» деган савол пайдо бўлиши табиий. «Танловларнинг ўтказилиш принциплари кўпроқ Низомга боғлиқ. «Билимлар беллашуви»нинг Низомига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Янги ўқув йилида билимлар беллашуви янгиланган Низом ва янада такомиллаштирилган баҳолаш мезонлари асосида ўтказилиши кутилмоқда», — дея таъкидлайди Фаррух Абдуллаев.

Фан олимпиадаларида ҳам ўзгаришлар бўладими?
Олий таълим муассасасига имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи фан олимпиадалари ҳам ҳар йили катта баҳс ва зиддиятларга сабаб бўлади.

«Олимпиаданинг ўтказилиш тартибига ҳам ҳаққонийликни таъминловчи ўзгартиришлар киритиладими?» деган савол билан мутахассисга мурожааат қилдик.

«Бу йилги фан олимпиадаси ўтган йилдагиларга қараганда анча яхши ўтди. Ижтимоий тармоқлардаги «клавиатура қаҳрамонлари»нинг барча гап-сўзлари ҳам юз фоиз далилларга асосланган деб бўлмайди. Жараённи четдан кузатиб мутлақо холис баҳо бериш осон эмас», — дейди Фаррух Абдуллаев.

Мутахассиснинг маълум қилишича, бу йили олимпиадалар катта павильонларда ташкил этилди, овозли камералар орқали мониторларда кузатувчилар учун намойиш этилди. Ота-оналар, ўқувчилар, ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан «олимпиаданинг адолатлигига қандай баҳо берасиз?» , «саволлардан қониқдингизми?» каби саволлардан иборат анкета сўровномалари олинди. Унда билдирилган таклифлар ва фикрларга таянган ҳолда жараённи кейинчалик янада яхшилаш, такомиллаштириш вазифаси қўйилади.