Press "Enter" to skip to content

Математикадан мантиқий саволлар ва масалалар жавоби билан

6 Yangi mavzu bayoni (20 daqiqa): a, b va c – ixtiyoriy natural sonlar bolsin. U holda ratsional sonlar ustida amal bajarish uchun quyidagi xossalar orinli boladi: 1°. Ratsional sonlarni qoshish orin almashtirish va guruhlash xossalariga ega, yani: 2°. Nolni qoshish sonni ozgartirmaydi: 3°. Qarama-qarshi sonlar yigindisi nolga teng: 4°. Ratsional sonlarni kopaytirish orin almashtirish va guruhlash xossalariga ega, yani:

6-sinf uchun MATEMATIKA fanidan 1 soatlik DARS ISHLANMASI Mavzu: Ratsional sonlar ustida bajariladigan amallar xossalari Oqituvchi: Aliqulov Xolmuhammad. – презентация

Презентация на тему: ” 6-sinf uchun MATEMATIKA fanidan 1 soatlik DARS ISHLANMASI Mavzu: Ratsional sonlar ustida bajariladigan amallar xossalari Oqituvchi: Aliqulov Xolmuhammad.” — Транскрипт:

1 6-sinf uchun MATEMATIKA fanidan 1 soatlik DARS ISHLANMASI Mavzu: Ratsional sonlar ustida bajariladigan amallar xossalari Oqituvchi: Aliqulov Xolmuhammad

2 Darsning maqsadi: Talimiy maqsad: Oquvchilarga ratsional sonlar ustida bajariladigan amallarning xossalari haqida tushuncha va malumotlar berish; Tarbiyaviy maqsad: Oquvchilarning ongida vatanga, matematika rivojiga xissa qoshgan buyuk allomalarimizga hurmat, havas tuygularini shakllantirish; Rivojlantiruvchi maqsad: Oquvchilarning yangi mavzu yuzasidan egallagan bilim, konikma va malakalarini kundalik turmushdagi yoki boshqa fanlardagi murakkab masalalarni yechishda foydalanishni orgatish.

3 Dars metodi: ananaviy; Dars turi: yangi tushuncha; Dars jihozi: plakat, tarqatma kartochkalari, formulalar jadvali, korgazmali qurollar.

4 Tashkiliy qism (5 daqiqa): a) Salomlashish; b) Navbatchi axborotini tinglash; c) Oquvchilarning darsga tayyorgarliklarini tekshirish.

5 Uyga vazifani tekshirish(5 daqiqa): Savol – javob: 1)Qanday sonlar ratsional deyiladi ? 2)Har qanday chekli onli kasr ratsional son bola oladimi ? 3)Ratsional sonlarning yigindisi, ayirmasi va kopaytmasi qanday son boladi ? 4)Ikkita ratsional sonning nisbati qachon ratsional son boladi ?

6 Yangi mavzu bayoni (20 daqiqa): a, b va c – ixtiyoriy natural sonlar bolsin. U holda ratsional sonlar ustida amal bajarish uchun quyidagi xossalar orinli boladi: 1°. Ratsional sonlarni qoshish orin almashtirish va guruhlash xossalariga ega, yani: 2°. Nolni qoshish sonni ozgartirmaydi: 3°. Qarama-qarshi sonlar yigindisi nolga teng: 4°. Ratsional sonlarni kopaytirish orin almashtirish va guruhlash xossalariga ega, yani:

7 5°. 1 ga kopaytirish ratsional sonni ozgartirmaydi: 6°. Ratsional son bilan nolning kopaytmasi nolga tengdir: 7°. Ozaro teskari ratsional sonlar kopaytmasi 1 ga teng: 8°. Kopaytama kopaytuvchilardan hech bolmaganda biri nolga teng bolsagina, nolga tengdir: 9°. Ratsional sonlarni kopaytirish qoshishga nisbatan taqsimot xossasiga ega, yani ixtiyoriy ratsional son a, b, c uchun tenglik orinlidir. Ratsional son kasr korinishida tasvirlangani uchun, u kasr sonlarning barcha xossalariga ega boladi.

8 Yangi mavzuni mustahkamlash (10 daqiqa): Savollarga javob bering: 1.Ratsional sonlarni qoshish xossalarini ayting; 2.Ratsional sonlarni kopaytirish xossalarini ayting; 3.Qachon ikkita ratsional sonning kopaytmasi nolga teng boladi ? 4.Qachon ikkita ratsional sonning kopaytmasi birga teng boladi ? 5.Kopaytirishning qoshishga nisbatan taqsimot xossasini yozing.

10 Yakunlovchi qism (5 daqiqa): a)Uyga vazifa berish: 1077, 1078, 1079-misollar; b)Oquvchilarni baholash va baholarini elon qilish. c) Darsni yakunlash.

Математикадан мантиқий саволлар ва масалалар жавоби билан

Математика фанидан жуда қизиқмисоллар, бошқотирма масалалар, аниқ ва чалғитувчи саволлар. Қўлингизга ручка ва қоғоз олиб ўқишни бошланг.

Математика билан шуғулланиш тўғри ва изчил фикрлашга, мулоҳаза юритишга ўргатади. Математика бизни ортиқча қайта-қайта санашлардан халос этади, маълум нарса ёрдамида илгари номаълум болган нарсаларни топишимизга ёрдам беради. Қуйида сизлар учун математика фанига оид мантиқий саволлар, қизиқарли бошқотирмалар, жумбоқли мисолларни тўплаб эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Баъзи саволлар математик аниқликка асосланган бўлса, баъзилари мантиқийдир. Ҳурматли ўқувчи, сизнинг билимингизга ишонаман, жавобни кўришдан аввал албатта ўзингизни синаб кўрасиз. Шундай қилсангиз ақлингиз чархланади, зеҳнингиз янада ўткирлашади.

1. Дарахтнинг 4 та шохи бор, ҳар бир шохида яна 4 тадан шохчалари бор, бу шохчалар ҳам яна 4 тадан майда шохчаларга бўлинган ва уларни ҳар бирида биттадан олма бор, барча олмалар сонини ҳисобланг.

Саволнинг жавоби

2. Илҳом бозордан 1 кг. лик тарвуз олиб келди. Тарвуз 99% сувдан иборат эди. Илҳом тарвузни қуёшда унутиб қолдирди ва кейин тарвуз 98% сувдан иборат бўлиб қолди. Савол: қуёшда қолиб кетгандан кейин тарвузнинг оғирлиги неча кг бўлган?

Саволнинг жавоби

3. 1 та бактерия 1 секундда 2 тага кўпаяди. Ўша 1 та бактерияни бир бонка (идиш)га солганимизда 1 соатда лиқ тўлди. Қанча вақтда бактерия Бонка (идиш)ни ярмига келади?

Саволнинг жавоби

59 минут 59 секундда бонка ярим бўлади, 1 секунддан кейин эса 2 тага кўпайиб бонка тўлади.

4. Синфда 30 та ўқувчи ўқийди. Улардан 20 таси рус тилини билади. 18 таси инглиз тилини билади. Савол: нечтаси ҳар иккала тилни билади?

Саволнинг жавоби

12 та рус, 10 та инглиз, 8 ҳар икки тилни билади.

5. Узунлиги 36 метр бўлган читни сотувчи ҳар қайси харидорга 3 метрдан сотди. Савол: сотувчи читни неча марта кесган?

Саволнинг жавоби

1+2+8=11 марта кесилган

6. Мен бир сон ўйладим. Унинг ярмига чорагини қўшсак , 18 ҳосил бўлади. Савол: Мен қандай сон ўйлабман?

Саволнинг жавоби

7. Онаси Аҳмадга 4 литр сув олиб келишни тайинлади. Лекин онаси унга фақат иккита идиш берди, улардан бири 3 литрлик, иккинчиси 5 литрлик эди. Аҳмад бу идишлар ёрдамида 4 литр сув ўлчаши мумкинми? Аҳмадга ёрдам беринг.

Саволнинг жавоби

Аввал, 3 литрда тўлдириб сув олади. Бу сувни 5 литрлик идишга солади. Кейин яна 3 литрликда тўлдириб сув олади ва 5 литрликка идишдаги сув устига солади. Шунда 3 литрлик идишда 1 литр сув ортиб қолади. Энди 5 литрлик идишни бўшатиб, Ҳалиги 1 литр сувни 5 литрлик идишга солиди. Ва унинг устига 3 литрлик идишда сув тўлдириб солади. Шунда 4 литр сув бўлади.

8. Уч киши 30 сўмга тушлик қилишди. Улар кетишгандан сўнг кафе хўжайини тушлик нарҳи 30 сўм эмас, 25 сўм эканлигини пайқаб қолди ва ўша ердаги бир ёш болани қўлига 5 сўм бериб уларнинг орқасидан жўнатди. Хуррандаларнинг ҳар бири ўзларига 1 сўмдан олишди ва 2 сўмни болага қайтариб беришди. Бундан чиқдики, ҳар бир киши тушлик учун 10 сўмдан эмас 9 сўмдан тўлашган. Улар 3 киши: 3х9=27, яна 2 сўм болада: 27+2=29. Савол 1 сўм қаерга ғойиб бўлди?

Саволнинг жавоби

Аслида сал чалғитувчи топишмоқ эди: Хўрандалар 25 сўм тушлик учун кафе ҳўжаинига, 2 сўм болага беришган
3*9-2+5=30
9 — Ҳар бир хўранда тушлик учун тўлаган ҳақ, 2 — Боладаги пул, 5 — Хўжайиннинг болага берган қайтими.

9. Бешта 1 ёрдамида 100 сонини қандай ҳосил қилиш мумкин?
Саволнинг жавоби

10. Бир қурбақа 30 м қудуқдан кундуз 3 метр юқорига, кечалари 2 метр пастга ҳаракат этса, қудуқдан неча кунда чиқади?

Саволнинг жавоби

28 кунда, чунки, охирги куни орқага ҳаракат қилмайди.

11. 81 та бир хил кўринишли тангалар бор. Аммо булардан биттаси қалбаки ва у бошқаларидан бироз енгил. Икки паллали тарози ёрдамида 4 марта тортиш билан шу қалбаки тангани топиб беринг.

Саволнинг жавоби

Бунинг учун тангаларни 3 қисмга бўламиз, 27 таданга бўлинади.
1. Иккита 27ни тарозуга тортиб кўрилади, қайси бири енгилроқ келса қидирилаётган танга шулар орасида бўлади, агар оғирлиги тенг бўлса четга олиб қўйилган учинчи 27 ни ичида қидирилаётган тангалар бор бўлади. (Хуллас, шу тариқа 1-ўлчашда фақат 1 та 27 танлаб олинади)
2. Танланган 27 ни ҳам 3 қисмга бўламиз ва 2 та 9ни тарозуни икки палласига қўйиб тортамиз, ва юқоридагидек енгилроқ қисм танлаб олинади.
3. Танланган 9 ни 3 қисмга бўлинади.
4. Қолган 3 тангани иккитаси танланади ва тарозида тортилади, ёки бири енгилроқ бўлади, ёки эса иккиси тенг, четга олиб қўйилгани эса қидиралаётган танга!