Press "Enter" to skip to content

Tafsir kitoblari

Список использованной литературы
Указатель имен
Предметный указатель
Географический указатель

«Тафсир Хилал» 1-10-й том

Вступительное слово к русскому изданию
Предисловие к тафсиру
Читателям «Тафсири Хилал»
Вступительное слово (к первому изданию)
Начало ниспосылания Куръана
Собрание Куръана
Ниспослание Куръана по частям и заключенная в этом мудрость
Бессилие людей перед Куръаном
Чудотворность Куръана
Как нам следует читать Куръан?
(Вступительное слово ко второму изданию)
Тафсиры и муфассиры в Маварауннахре
Некоторые особенности этого тафсира
О книге «Священный Куръан.
Перевод смыслов на узбекском языке»

Первый джуз
1. Сура «Фатиха»
2. Сура «Бакара»

Второй джуз
Третий джуз

Список использованной литературы
Указатель имен
Предметный указатель
Географический указатель

2-том

Сура «Áли Имран»
Четвертый джуз

Сура «Ниса»
Пятый джуз
Шестой джуз

Список использованной литературы
Указатель имен
Предметный указатель
Географический указатель

3-том

Сура «Маида»
Сура «Анъам»
Сура «Аъраф»

4-том

Сура «Анфал»
Сура «Тауба»
Сура «Юнус»
Сура «Худ»
Сура «Юсуф»

5-том

Сура «Раъд»
Сура «Ибрахим»
Сура «Хиджр»
Сура «Нахл»
Сура «Исра»
Сура «Кахф»
Сура «Марйам»

6-том

Сура «То Ха»
Сура «Анбийа»
Сура «Хадж»
Сура «Муминун»
Сура «Нур»
Сура «Фуркан»
Сура «Шуаро»

Сура «НАМЛ»
Сура «КАСАС
Сура «АНКАБУТ»
Сура «РУМ»
Сура «ЛУКМАН»
Сура «САДЖДА»
Сура «АХЗАБ»
Сура «САБАЪ»

8-й том

Сура «ФАТИР»
Сура «ЙА СИИН»
Сура «СОФФААТ»
Сура «СОД»
Сура «ЗУМАР»
Сура «ГОФИР»
Сура «ФУССИЛАТ»
Сура «ШУУРО»
Сура «ЗУХРУФ»

9-й том

Сура «ДУХАН»
Сура «ДЖАСИЙА»
Сура «АХКАФ»
Сура «МУХАММАД»
Сура «ФАТХ»
Сура «ХУДЖУРОТ»
Сура «КОФ»
Сура «ЗААРИЙААТ»
Сура «ТУР»
Сура «НАДЖМ»
Сура «КАМАР»
Сура «АР-РАХМАН»
Сура «ВАКИЪА»
Сура «ХАДИД»
Сура «МУДЖАДАЛА»
Сура «ХАШР»
Сура «МУМТАХАНА»
Сура «СОФФ»

10-том

Сура «ДЖУМУЪА»
Сура «МУНАФИКУН»
Сура «ТАГОБУН»
Сура «ТАЛОҚ»
Сура «ТАХРИМ»
Сура «МУЛК»
Сура «КОЛАМ»
Сура «АЛ-ХААҚҚО»
Сура «МАЪАРИДЖ»
Сура «НУХ»
Сура «ДЖИНН»
Сура «МУЗЗАММИЛ»
Сура «МУДДАССИР»
Сура «КИЙААМА»
Сура «ИНСАН»
Сура «МУРСАЛААТ»
Сура «НАБАЪ»
Сура «НАЗИЪААТ»
Сура «АБАСА»
Сура «ТАКВИР»
Сура «ИНФИТОР»
Сура «МУТАФФИФУН»
Сура «ИНШИКОК»
Сура «БУРУДЖ»
Сура «ТОРИК»
Сура «АЪЛАА»
Сура «ГОШИЙА»
Сура «ФАДЖР»
Сура «БАЛАД»
Сура «ШАМС»
Сура «ЛАЙЛ»
Сура «ДУХА»
Сура «ШАРХ»
Сура «ТИЙН»
Сура «АЛАК»
Сура «КАДР»
Сура «БАЙЙИНА»
Сура «ЗАЛЗАЛА»
Сура «АДИЙАТ»
Сура «КАРИЪА»
Сура «ТАКАСУР»
Сура «АСР»
Сура «ХУМАЗА»
Сура «ФИЛ»
Сура «КУРАЙШ»
Сура «МАЪУУН»
Сура «КАВСАР»
Сура «КАФИРУН»
Сура «НАСР»
Сура «МАСАД»
Сура «ИХЛАС»
Сура «ФАЛАК»
Сура «НААС

Tafsir kitoblari

Powered by Phoca Download

Saytimiz rivojiga hissa

Uzcard: 8600 5504 8563 9786

© 2004-2020 – Ziyo istagan qalblar uchun! Saytda taqdim etilgan elektron manbalardan faqatgina shaxsiy mutolaa maqsadida foydalanish mumkin. Tijoriy maqsadlarda foydalanish (sotish, chop etish, ko‘paytirish, tarqatish) qonunan taqiqlanadi. Saytdan materiallar olib chop etilganda manzilimiz koʻrsatilishi shart.

  • Bosh sahifa
  • Portal haqida
    • Portal tarixi
    • Sayt xaritasi
    • Muallif haqida
    • Tafakkur gulshani
    • Mumtoz faylasuflar hikmati
    • Ibratli hikoyatlar
    • Jahon xalqlari maqollari
    • Jadid matbuoti
    • Sovet davri matbuoti
    • Qayta qurish davri matbuoti
    • Mustaqillik matbuoti
    • Hozirgi davr matbuoti
    • Tarix
      • O‘zbekiston hukmdorlari
      • Temuriy malikalar
      • Yurt bo‘ynidagi qilich.
      • Qomusiy olimlar, sarkardalar
      • Reytinglar
      • O‘zbek xalq og‘zaki ijodi
        • O‘zbek xalq maqollari
        • O‘zbek xalq ertaklari
        • O‘zbek xalq topishmoqlari
        • O‘zbek mumtoz adabiyoti
        • Zamonaviy o‘zbek she’riyati
        • Muxlislar ijodidan
        • Barcha kitoblar
        • Ziyouz jurnalxonasi
        • Ziyouz audiokutubxonasi
        • Mobil kutubxona
        • Maktab darsliklari
        • Oliy va OMTM darsliklari
        • Durdona to‘plamlar
        • Android uchun kitoblar
        • Videogalereya
        • Узбекская библиотека
        • Islomiy sahifamiz
        • Forum
        • Kross-shou
        • Foydali sahifalar
        • Saytdan qidirsh
        • Ziyouz viktorinasi arxivi

        Мовароуннаҳрда тафсир ва муфассирлар

        Мовароуннаҳрда тафсир илми ва муфассирлар ҳақида сўз юритишдан аввал бу улкан илмнинг келиб чиқиши ва ривожланиши тарихига бир назар солайлик.

        «Тафсир» сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларини англатади. Аммо уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади:

        «Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир».

        Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида юзага келган. Чунки у зоти бобаракот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари ила баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоб берар эдилар. Саҳобаи киромларга тафсир илми Пайғамбар алайҳиссаломдан мерос қолди. Лекин уларнинг бу илмдаги даражалари турлича эди. Шунинг учун ҳам улардан кимки баъзи оятларнинг маъносини англашда ўзида ҳожат сезса, ўзидан олимроқ бошқа саҳобалардан сўраб олар эди.

        Саҳобалардан ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб ва бошқалар тафсир илмида машҳур бўлганлар. Уларнинг барчасидан Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлсин. Тобеъинлар эса тафсирни саҳобалардан ўргандилар. Ва улардан кўплари бу илмда шуҳрат қозондилар. Масалан: Мужоҳид ибн Жабр Маккий, Икрима, Саид ибн Жубайр, Ато ибн Аби Рабоҳ ва бошқалар.

        Бу икки асрда, яъни саҳобалар ва тобеъинлар асрида тафсир оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, таълиф қилиб ёзилмаган эди. Фазилатли шайх Муҳаммад Фозил ибн Ашур ўзларининг «Тафсир ва рижолуҳу» номли китобларида таъкидлашларича, тафсирдан биринчи китоб ёзган шахс 149 ҳижрий йилда вафот этган Абдулмалик ибн Журайждурлар. Мазкур китоб таълиф этилгандан бошлаб тафсир илми янги даврга қадам қўйди. Бу давр китоблар таълиф қилиш давридир. Бу даврнинг аввалида Муҳаммад ибн Жарир Тобарий, Яҳё ибн Салом, Абу Бакр Нисобурий ва бошқа муфассирлар шуҳрат топдилар. Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Биз бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:

        Биринчи қисм – «Тафсир бил маъсур». Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилган саҳиҳ ҳадислар ва са­ҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади. Бу услубда ёзилган тафсирларнинг машҳурлари қуйидагилар: Имом Муҳаммад ибн Жарир Тобарийнинг «Жомиъул баён фий тафсирил Қуръон», имом Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад Бағавийнинг ­«Маъолимут-танзил», имом Имодуддин Исмоил ибн Касирнинг «Тафсирул Қуръонул азим», имом Жалолиддин Суютийнинг «Аддурул мансур фий тафсир бил маъсур» китоблари.

        Иккинчи қисм – «Аттафсир бир-рай». Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади ва у иккига, жоиз ва ғайри жоизга бўлинади. Жоиз бўлган рай билан тафсир қилишда муфассир ишончли масдарларга суянган ҳолда жаҳолат ва залолатдан узоқда бўлиб тафсир қилади. Жоиз бўлмаган қисмда эса муфассир жаҳолат, бидъат ва залолат билан тафсир қилади, шунинг учун ҳам, барча алломалар бу навдаги тафсирни ман қилганлар. Жоиз бўлган рай билан қилинган тафсирлардан машҳурларини эслаб ўтайлик: имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Фахриддин Розийнинг «Мафотиҳул ғайб», имом Насриддин Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Али Байзавийнинг «Анварут-танзил ва асрорут-таъвийл», имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг «Мадорукут-танзил ва ҳақоиқут-таъвийл» китоблари.

        Учинчи қисм – «Тафсири ишорий». Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, унинг махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. Бу қисмга доир тафсирларнинг машҳурлари қуйидагилар: имом Низомиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Ҳусайн Хуросоний Найсобурийнинг «Fароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон», имом Шерозийнинг «Ароисул баён фи ҳақоиқул Қуръон» китоблари.

        Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, тафсир китоблари жуда ҳам кўп. Ҳар замон, макон, халқ, миллат, элат, мазҳаб ва йўналишнинг ўз тафсири бор, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бутун дунёнинг, айниқса, мусулмон оламининг Қуръони Каримга бўлган чексиз қизиқиши уламоларни доимо уни ўрганишга, унинг тафсирини ёзишга чорлаб келган. Қадимдаёқ тафсирлар ва муфассирлар ҳақида алоҳида катта-катта китоблар битилгани фикримизнинг далилидир. Ушбу муқаддимада тафсир илми тарихи ҳақида ўта қисқа равишда маълумот бериб қўйишни маъқул топдик, холос.

        Ижозатингиз билан, энди Мовароуннаҳрда тафсир илми ва муфассирлар ҳақида икки оғиз сўз юритайлик. Қадимги Ислом манбаларида ҳозирги Ўрта Осиё «Мовароуннаҳр» ва «Хуросон» номлари ила зикр қилинган. Тарихий Ислом китобларида Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Косон, Шош, Фарғона, Марв, Гургенч, Ўзган ва бошқа шаҳарларнинг номлари ҳам зикр қилинган. Мазкур ша­ҳарларнинг барчаси диёримиздадур, улардан кўплари ҳозирги вақт­гача ўз қадимий номлари билан аталади.

        Бутун Ислом оламига маълум ва машҳурким, бу ўлка барча илмларда, жумладан, Ислом илмларида ҳам жаҳонга донг таратган буюк алломаларни етиштирган. Мазкур илмлар ичида ҳадис, тавҳид, наҳв, фиқҳ ва бошқа кўпгина илмлар бор. Биз эса ҳозир фақат Мовароуннаҳрдаги тафсир ва муфассирлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

        Мусулмонлар келиб фатҳ қилганларидан сўнг, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу диёрларни ҳам Ислом нури билан мунаввар қилди. Ерлик аҳоли Исломни қабул қилганларидан сўнг, аввалги мусулмонлар янги мусулмонларга Ислом илмларини ўргата бошладилар. Бу илмлар ичида тафсир илми ҳам бор эди. Маълумки, бу диёрларнинг туб аҳолиси Исломдан аввал ҳам баъзи бир илм ва маданият турларидан хабардор эдилар. Ушбу сабабга кўра, аллома Ибн Халдун таъкидлаганидек, уларда Ислом илмларини қабул қилиш ва ривожлантиришга лойиқ малака бор эди. Бир оз вақт ўтиши билан муҳаддислар мадрасаси пайдо бўлди ва улар Қуръон тафсири тўғрисидаги асарларни жамлаган биринчи кишилар, деб эътироф қилиндилар. Уларнинг сардори имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий эдилар. «Кашфи Зуннун» номли китобда зикр қилинишига кўра, у зот «Тафсири кабир» номли алоҳида бир тафсир китоби таълиф қилган эканлар, лекин афсуски, мазкур китоб бизгача етиб келмаган. Шунга қарамасдан, имом Бухорий тафсир илмида улкан асар қолдириб кетганлар, у зотнинг «Жомеъус-саҳиҳ» китобларида Қуръони Карим тафсирига оид мингдан зиёд ҳадис мавжуд.

        Иккинчи ҳижрий асрда тафсир илми ҳадисдан ажраб, алоҳида илм бўлгандан сўнг, Мовароуннаҳрдан улкан муфассирлар етишиб чиқдилар ва шуҳратлари бутун жаҳонга таралди. Улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:

        1. Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий. Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топганлар ва 333 ҳижрий йилда вафот этганлар. Ул зотнинг аксарият муаллифотлари тавҳид илмида, яъни илми каломда бўлган. Имом Мотуридий ўзларининг «Таъвийлоту аҳлис-сунна» номли тафсирларида илми калом уламолари йўлидан борганлар ва Қуръони Карим оятларини ақийдада Аҳли сунна ва жамоа мазҳабини қўллаб тафсир қилганлар.

        2. Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий. Ул зот Имом Ҳодий номи билан машҳур бўлганлар, 373 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Абу Лайс Самарқандий кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Тафсир китобларини эса «Баҳрул улум» деб номлаганлар ва бу тафсир «Тафсир бил маъсур» тоифасидандир.

        3. Имом Жоруллоҳ Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Замахшарий. Бу улуғ имом Хоразмнинг Замаҳшар қишлоғида 467 ҳижрий санада таваллуд топганлар ва 538 ҳижрий санада вафот этганлар. Ул зот туғилган юртларида дафн қилинганлар. (Замахшар қишлоғи ҳозирги Туркманистон жумҳурияти Тошҳовуз шаҳридан 30 чақирим узоқликда жойлашган.) Имом Замахшарий турли илмларга доир кўплаб китоблар тасниф қилганлари ва энг машҳур муаллифотларидан бири «Кашшоф ан ҳақоиқи ва уйунил ақовили фий вужуҳит-таъвийл» номли тафсир китоби бўлиб, у кўпчиликка «Кашшоф» номи билан машҳурдир.

        4. Имом Фаҳриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайин Розий 534 ҳижрий санада Рай шаҳрида таваллуд топганлар ва умрларининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлар. У кишининг «Мафотиҳул ғайб» номли тафсир китоблари илм аҳли ўртасида оятлар орасидаги муносабатларни ва суралар ўртасидаги боғланишларни баён қилиш ва бошқа бир қанча имтиёзлари билан машҳур бўлган. Имом Розий 606 ҳижрий санада вафот этганлар.

        5. Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий. Бу улуғ имом Насаф шаҳрида таваллуд топганлар. (Насаф шаҳри ҳозир Қарши деб номланади.) Имом Насафий 701 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Насафий ўзларининг «Мадорикут-танзил» номли тафсир китобларини таълиф қилишда имом Замахшарийнинг «Кашшоф» тафсирларидан истиъфода қилганлар. Имом Насафийнинг «Мадорикут-танзил» номли бу китоблари ҳозирги кунимизгача уламолар ва толиби илмлар орасида зўр эътибор билан шуҳрат топиб келмоқда ва кўпгина Ислом ўқув юртларида қўлланма сифатида ишлатиб келинмоқда.

        Бундан ташқари, Мовароуннаҳрда «Итқон», «Тафсири Нўъмоний», «Тафсири Тибён», «Тафсири Мавлоно Чархий» каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Эслатиб ўтмоқ лозимки, мазкур машҳур муфассирларнинг китоблари ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг кутубхона ва музейларида мавжуддир ва жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам бор. Бу китоблардан уламолар ва илм толиблари Ислом ва мусулмонлар хизмати учун бўлаётган илмий баҳсларида истиъфода қилмоқдалар. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини Ўзи хуш кўрган ва рози бўлган хайрли ишларга муваффақ қилсин! Омийн!

        Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.