Press "Enter" to skip to content

Производственный календарь на 2023 год

Буни барча давлатларда хавф-хатари ўсиб бораётган муаммо сифатида тилга олган.

Янгиликлар. Ўзбекистон: Мирзиёев нега жиддий ташвишда эканликларини айтди, Россия бекорга қўрқитмаяптими? O‘zbekiston Afg‘oniston Tolibon Yangiliklar

Ўзбекистон халқаро рейтингларда Марказий Осиёнинг Қуролли кучлари энг жанговари бўлган давлати сифатида эътироф этилади. Расмий Тошкент сўнгги йилларда Афғонистон билан чегарасида турли ҳарбий ўқув машғулотларини ҳам фаоллаштирган

Таҳдид ва хавф-хатар кучайяптими?

Алоқадор мавзулар:

  • Россия, Ўзбекистон ва минтақа: ИШИД Марказий Осиёга кирдими?
  • Мирзиёев, Ўзбекистон, Тошкент: Саволлар кўп, жавоблар-чи?
  • Ўзбекистон, президент Мирзиёев Толибонни гапга кўндира оладими?
  • Ўзбекистон ва Тожикистон нимадан хавотирда – ИШИД данми?

Ўзбекистон президентининг баён қилишича, пандемиядан кейинги даврда геосиёсий ва мафкуравий зиддиятлар кучайган.

Уларнинг таъсирида жаҳоннинг турли нуқталарида янги нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлган.

Шавкат Мирзиёев бу барчаларини жиддий ташвишга солаётган воқеълик эканини айтган.

Ўзбекистон президенти айни ўринда Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратган.

У ердаги узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқлигини урғулаган.

Ўзбекистон президенти бу ҳақда Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳининг Бокуда бўлиб ўтган саммитида қилган нутқи чоғида тўхталиб ўтган, қатор ташаббусларни илгари сурган.

Мазкур ҳаракат дунёнинг ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ўз ташқи сиёсатининг асоси, деб эълон қилган 120 давлатини бирлаштиради.

Жаҳондаги ҳамкорликни БМТ Низомининг тамойил ва мақсадлари асосида ривожлантиришни кўзда тутувчи энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади.

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш жараёнида Хавфсизлик Кенгаши таркибида Қўшилмаслик ҳаракати аъзоларининг ҳам доимий ўрни бўлиши кераклигини айтган

Ўзбекистон президенти ўз чиқишида терроризм ва экстремизм масаласига хосан тўхталган.

Буни барча давлатларда хавф-хатари ўсиб бораётган муаммо сифатида тилга олган.

Мазкур хавф-хатарга қарши Ташкилот доирасида амалий алоқаларни кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистон президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш жараёнида Хавфсизлик Кенгаши таркибида Қўшилмаслик ҳаракати аъзоларининг ҳам доимий ўрни бўлиши кераклигини айтган.

Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши Россия ва Россия шамсияси остидаги ташкилотларнинг Марказий Осиёга ИШИД хавфи таҳдиди кучайиб бораётганига оид огоҳлантиришлари манзарасида кузатилган.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти бирлашган штаби бошлиғи ўтган ой Афғонистонда ИШИД жангарилари сони 6500 минг нафарга етганини айтган.

Анатолий Сидоров бу жангарилардан “4 мингтаси ҳозир Тожикистон билан чегаралар яқинида жойлашганлиги”ни ҳам иддао қилган.

Ўша пайтда унинг ИШИД жангарилари Марказий Осиё чегараларига яқинлашаётганига оид даъвосига аксарият минтақа давлатлари пойтахтларининг расмий муносабатлари ноаён қолганди.

Яқин Шарқдаги ИШИД Ўзбекистон Исломий ҳаракати Афғонистонда экан, сўнгги бор тўлиғича байъат келтирган жангари гуруҳ бўлади.

Ўзбекистонга чегарадош Афғонистон эса, дунёнинг ўзбек жангари гуруҳлари бошпана топган, жанг қилган ва жон сақлаган саноқли давлатларидан бири.

Афғонистонда ҳозир Толибоннинг Исломий Амирлиги ва ҳали-ҳануз дунёнинг бирор бир давлати томонидан расман тан олинмаган муваққат ҳукумати амал қилади.

Уларнинг қарийб бир ярим йиллик бошқаруви остида Афғонистонда содир этилган энг қонли ва ҳалокатли ҳужумларга масъулиятни эса, айнан ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олиб чиққан.

Ўтган йил Ўзбекистонни Афғонистон ҳудудидан туриб илк бор ракета ҳужумига тутишга ҳам муваффақ бўлганлигини иддао қилган.

Айнан ИШИД Хуросон қаноти жорий пайтда Афғонистонда энг фаол жангари гуруҳ бўлади.

ИШИД Хуросон қаноти сўнгги ойларда ўз ҳужумлари баробарида пропагандасини ҳам янада кучайтирган.

Шавкат Мирзиёев ва Абдулазиз Комилов гуруҳ энг кўп тилга олаётган номлардан бирига айланган.

Шундай экан, бугун минтақа қанчалик жиддий таҳдид остида?

Би-би-си Афғон хизмати муҳаррири Довуд Аъзамий:

Сурат манбаси, courtesy

Сурат тагсўзи,

“ИШИД каттароқ урушни хоҳлайди. Минтақа бўйлаб фаоллашишни истайди. “

Бу Россия расмийсининг илк бор ИШИД Хуросон қаноти жангарилари сонини 6 мингга нисбат бериши эмас.

Ўтган йилнинг июль ойида Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили ҳам худди шунга яқин рақамларни тилга олган.

Замир Кабулов ўшанда Афғонистондаги ИШИД жангари сони 6 мингга яқинлашиб қолганини айтганди.

Сўнгги йилларда Россия ИШИД таҳдидини бўрттириб кўрсатишда ҳам айбланади.

Бироқ Россиянинг минтақадаги ИШИД фаолиятидан хавотирланишининг ўзига хос сабаблари бор.

Биринчидан, Россия ўзининг “томорқаси” сифатида кўрувчи минтақада яна бир жанг жабҳасининг очилишини истамайди ва бу ҳақда қайта-қайта огоҳлантириб келади.

ИШИД Афғонистонда фаол, ўзининг фаолиятини Марказий Осиё ва Россия қадар кенгайтириш ниятини яширмайди.

Шу боис ҳам, Москва ўзи, иттифоқчилари ва ҳамкорларининг хавфсизлиги ҳақида қайғуришга ростдан ҳам ҳақли.

Россиянинг Кобулдаги элчихонаси эса, Толибон Афғонистонда қудратга қайтиши ортидан ҳужумга учраган биринчи хорижий дипломатик ваколатхона бўлди.

Ўтган йилнинг 5 сентябрь куни уюштирилган бу ҳужумга масъулиятни эса, айнан ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олиб чиққан.

Иккинчидан, Афғонистондан келаётган “жангарилик таҳдиди” Россияга Марказий Осиё давлатларини ўзининг хавфсизлик шамсияси остида ушлашига ёрдам беради, уларни Москванинг ҳимояси ва ҳамкорлигига эҳтиёжманд қилиб қўяди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Ҳозир Афғонистонда бирор бир хорижий аскар қолмаган

Учинчидан, Москва ИШИДнинг Афғонистонда пайдо бўлиши ва мавжудлигидан ўзининг АҚШ ҳамда НАТОга қарши ташвиқот урушининг бир қисми сифатида фойдаланди.

Россиялик бир қатор расмийлар АҚШни Россия ва Хитой илова минтақани беқарорлаштириш мақсадида ИШИДни қўллаб-қувватлаётганликда айблашди.

Аммо бу айбловлар АҚШ томонидан рад этилган.

ИШИД 2021 йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон қудратга қайтганидан буён босим остида.

Толибон ўтган бир ярим йил ичида юзлаб ИШИД жангарисини ўлдирган ва қўлга олган.

Ҳозирга келиб, ИШИД Хуросон қаноти назорати остида бўлган ҳудудларнинг барчасини бой бериб бўлган.

Аммо гуруҳ Афғонистоннинг айрим ҳудудлари, жумладан, пойтахт Кобул, шарқий Нангарҳор, Кўнар ва Нуристон вилоятларида ўзининг яширин уяларига эга.

ИШИД жангариларининг Марказий Осиёга яқин айрим шимолий вилоятларда ҳам ҳозир эканига оид хабарлар бор.

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи,

ИШИД Хуросон қаноти сўнгги ойларда ўз ҳужумлари баробарида пропагандасини ҳам янада кучайтирган

ИШИД Хуросон қанотининг катталиги ва кучи ҳақида гапирадиган бўлсак, икки хил тоифа одамлар ҳақида гапиришимиз керак бўлади.

Менинг тахминимча, Афғонистондаги ИШИД жангариларининг сони юзлаб, бир минг атрофида бўлиши мумкин.

Уларнинг орасида афғонлар, покистонликлар, Марказий осиёликлар ва бошқалар бор.

Бошқа томондан, Афғонистонда ИШИДнинг тарафдорлари ҳам бор. Улар жанг қилишмайди, ҳужумларни режалашмайди, уюштиришмайди, гуруҳга шунчаки тарафдорлик қилишади.

Уларнинг сонини 3000-3500 деб тахмин қилиш мумкин.

Маълум бир босқичда улар фаол жангариларга ҳам айланишлари мумкин, аммо ҳеч қачон бундай қилмасликлари эҳтимолини ҳам назардан соқит этиб бўлмайди.

ИШИД Хуросон қаноти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Ўз вақтида ИШИД Хуросон қаноти жангариларининг сони минглаб экани айтилган

Россия ва Россия шамсияси остидаги ташкилотларнинг Марказий Осиёга Афғонистон таҳдидига оид баёнотлари, бошқа томондан, расмий Кремлнинг минтақа давлатларига босим ўтказиш, уларни ўзининг орбитасига янада кучлироқ тортиш ҳаракати сифатида ҳам талқин этилиши бор гап.

ИШИДнинг Хуросон қанотига гуруҳ Ироқ ва Сурияда қудратининг чўққисида бўлган, исломий халифатини барпо этишга муваффақ бўлган 2015 йилда асос солинган.

Аммо орада кечган вақт давомида ИШИД АҚШ бошчилигидаги иттифоқ кучлари томонидан Яқин Шарқда мавҳ этилган, халифати ҳам тугатилган.

ИШИДнинг Хуросон қаноти эса, ўз сафларига ҳам Афғонистон ва ҳам Покистондан жиҳодчиларни, айниқса, ўз ҳаракатининг фаолиятидан норози собиқ толибларни кўпроқ ёллаб келади.

Гуруҳ куч-қудратга тўлган пайтда аъзолари сони 3 мингтагача етган.

Аммо орада анча заифлашган.

АҚШ, афғон кучлари ва Толибон билан кечган қақшатқич жангларда жиддий йўқотишларга учраган.

ИШИД Хуросон қанотининг Афғонистондаги қайта фаоллашуви халқаро коалиция кучлари мазкур гуруҳнинг Яқин Шарқдаги асосини мавҳ этишганига оид баёнотларидан саноқли йиллар ўтиб кузатилмоқда.

ИШИД сафларида Сурия ва Ироқда жанг қилган ўзбек жангариларининг сўнгги тақдирлари борасидаги аниқ маълумотлар эса, ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

2018 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти минтақавий аксилтеррор бўлинмаси ижроий қўмитаси раиси, “Сурияда омон қолган ИШИД жангариларининг 90 фоизи Афғонистонга ўтишган”ини даъво қилиб чиққан.

У, “бу жангариларнинг 80 фоизи Россия, Марказий Осиё ва Хитой фуқаролари бўлишгани, улардан 4500 нафари Афғонистон шимолига сафарбар этилишгани”ини иддао қилган.

Аммо ўшанда Жумахон Ғиёсовнинг айни мазмундаги баёноти минтақавий экспертларнинг қарама-қарши акс-садоларига сабаб бўлган, бу Кремлнинг ўз геосиёсий мақсадлари йўлидаги навбатдаги “олабўжи” сиёсати сифатида ҳам талқин этилганди.

Яқин Шарқда “деярли тор-мор этилгуни”га қадар ИШИД гуруҳи сафларида икки мингдан тўрт мингтагача Марказий Осиё фуқаролари жанг қилишгани ишонилган.

Ўзбекистон халқаро рейтингларда Марказий Осиёнинг Қуролли кучлари энг жанговари бўлган давлати сифатида эътироф этилади.

Расмий Тошкент сўнгги йилларда Афғонистон билан чегарасида турли ҳарбий ўқув машғулотларини ҳам фаоллаштирган.

Аммо, худди шунинг баробарида, Толибон муваққат ҳукумати билан дипломатик жабҳада ҳам ўзининг саъй-ҳаракатларига зўр берган.

Толибон муваққат ҳукуматидан сўнгги сўровларидан бири эса, халқаро террорчи гуруҳлар билан алоқасини батамом узиш бўлган.

ИШИД Хуросон қаноти “Ҳаққоний” тармоғи орқали Афғонистон Толибон ҳаракатининг билвосита иттифоқчиси сифатида ҳам кўриб келинган.

ИШИД ҳозир Толибоннинг янги ҳукумати учун жиддий бошоғриққа айланиши мумкин.

Бу масала Ғарб махсус хизматларини ҳам ташвишга солиб келади.

Афғонистон Толибон ҳаракати эса, яқин-яқингача минтақадаги энг йирик ва энг жанговар жангари гуруҳ сифатида эътироф этилган.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Производственный календарь на 2023 год

Производственный календарь содержит сведения о количестве рабочих, выходных и праздничных дней, а также о норме рабочего времени в новом году. Он также поможет узнать о переносе выходных и праздничных дней. Скачать календарь можно по ссылке в нашем материале

30.08.2022, 18:01
Дата и время
Время чтения
Поделились

Вы можете скачать производственный календарь на 2023 год в высоком качестве.

В календаре приводится норма рабочего времени на месяцы, кварталы и 2023 год в целом при 40-, 36- и 24-часовой рабочих неделях, а также количество рабочих и выходных дней при пятидневной рабочей неделе с двумя выходными днями.

Нерабочие праздничные дни в 2023 году

Статьей 112 Трудового кодекса Российской Федерации установлены следующие нерабочие праздничные дни в Российской Федерации:

1, 2, 3, 4, 5, 6 и 8 января — Новогодние каникулы;

7 января — Рождество Христово;

23 февраля — День защитника Отечества;

8 марта — Международный женский день;

1 мая — Праздник Весны и Труда;

9 мая — День Победы;

12 июня — День России;

4 ноября — День народного единства.

В новом году 1 и 8 января выпадают на воскресенье. Так как это нерабочие праздничные дни, в соответствии с постановлением Правительства РФ их решено перенести на пятницу, 24 февраля, и понедельник, 8 мая, соответственно.

Всего в 2023 году у россиян будут следующие праздничные периоды:

  • с 31 декабря по 8 января (девять дней);
  • с 23 по 26 февраля (четыре дня — с четверга по воскресенье);
  • 8 марта (среда);
  • с 29 апреля по 1 мая (три дня — с субботы по понедельник);
  • с 6 по 9 мая (четыре дня — с субботы по вторник);
  • с 10 по 12 июня (три дня — с субботы по понедельник);
  • с 4 по 6 ноября (три дня — с субботы по понедельник).

Нормы рабочего времени в 2023 году

Количество дней за 2023 год:

  • календарных — 365;
  • рабочих — 247;
  • выходных/праздничных — 118.

Рабочее время за 2023 год (в часах):

  • при 40-часовой неделе — 1 973,00;
  • при 36-часовой неделе — 1 775,40;
  • при 24-часовой неделе — 1 182,60.