Press "Enter" to skip to content

ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида

«Аммо минг афсуски, айрим журналист ва блогерлар томонидан сўз эркинлигини суистеъмол қилиш, матбуотдек муқаддас минбардан шахсий манфаат, сохта обрў-эътибор ёки бошқа ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳоллари учраб турибди. Уларга қонуний чоралар кўрилаётгани эса баъзи бир журналист ва блогерлар томонидан билиб-билмай нохолис талқин қилинмоқда», — деб ҳисоблайди уюшма.

OLX – bepul e`lonlar bosh sahifasiga

Oʻzbekiston xususiy eʼlonlari OLX (avvalgi torg.uz) – bu yerda izlaganingizni topasiz.
“Eʼlon joylashtirish” tugmasiga bosib, siz istalgan mavzuga oid onlayn-eʼlonni joylashtira olasiz – ish qidirish, xizmat koʻrsatish, avtomobillar, koʻchmas mulk, elektronika va boshqalar savdosi.
OLX Oʻzbekiston servisi yordamida siz deyarli barcha istagan narsangizni sotish yoki sotib olishingiz mumkin. Qidiruv funksiyasidan foydalanib, oʻzingizni qiziqtirgan mavzuga oid sersisda mavjud eʼlonlarni hech bir qiyinchiliksiz topa olasiz.
OLX Oʻzbekiston – sizning ishonchli va tengi yoʻq yordamchingiz.

OLX servisining boʻlimlari:

  • Mobil ilovalar
  • Yordam
  • Pullik xizmatlar
  • OLX-da biznes
  • Saytda reklama
  • Foydalanish shartlari
  • Maxfiylik siyosati
  • Hamkorlar
  • Qanday sotib olish va sotish?
  • Xavfsizlik qoidalari
  • Sayt xaritasi
  • Mintaqalar xaritasi
  • Career
  • Teskari aloqa

Telefoningiz uchun bepul ilova

Qidiruv natijalari Saralanganlarga qo‘shilgan

E‘lon Saralanganlarga qo‘shilgan

Saralanganlarni o‘z akauntingizda saqlash uchun, kirishni amalga oshiring

Bu sayt Cookie fayllarni ishlatadi. Brauzeringizda Cookiesʼni sozlashingiz mumkin. Koʼproq maʼlumot olish.

O‘z hisob qaydingiz uchun parol o‘rnating

OLXda hisob qaydlari yaratishning afzalliklari nimada

  • Tasdiqsiz e’lonlarni joylashtirish
  • Istalgan vaqtda OLX foydalanuvchilariga chiqish
  • Hisob qaydlarini sozlashning qulayligi

Akkauntingizni OLXda avtorizatsiya qiling!

  • E’lonlarga tezroq javob oling
  • Barcha javoblar tarixiga ega bo’ling
  • Akkauntingizning barcha funksiyalaridan foydalaning

«ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бир гуруҳ журналистлар ва жамоат вакилларининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга «яширин, лекин кучли цензура» мавжудлиги ҳақидаги мурожаатномаси юзасидан муносабат билдирди.

Аввалроқ эълон қилинган мурожаатномада Шавкат Мирзиёев 2016 йилда давлат раҳбари бўлиши билан Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бошлангани қайд этилган эди. «Жумладан, халқимиз узоқ вақт ва интиқлик билан кутган сўз эркинлиги, фикр эркинлиги пайдо бўла бошлади. Бу орқали ўтган йилларда Ўзбекистонда матбуот эркинлиги муҳити сезиларли даражада шаклланиб улгурди».

«Айни пайтда, биз журналистлар ва жамоатчилик вакилларини ҳозирга қадар сақланиб қолаётган яширин, лекин кучли цензура ҳам безовта қиляпти. Таҳририятлар, журналистлар, блогерлар, жамиятга ҳар қандай фикр берувчи шахсларнинг фикр билдиришида жиддий тўсиқлар, босимлар, қўрқитишлар сақланиб қоляпти», — дейилганди мурожаатномада.

Уюшма ушбу мурожаат бундан 7−8 йил аввал эълон қилинганида, эҳтимол бирор фикр билдиришга ҳожат бўлмаслигини қайд этди.

«Негаки, бугун юртимизда очиклик сиёсати, сўз ва матбуот эркинлиги устувордир. Яқин вақт ичида ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига ёки бирон-бир ахборотнинг мазмун-моҳиятини ўзгартириш ёки чиқмаслигини талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлмадик», — дея қайд этди Журналистлар уюшмаси.

Ташкилотнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг сўз эркинлиги таъминланишида собитлиги, очиқлик сиёсати бу борадаги ислоҳотларнинг ортга қайтмас тус олгани, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўйилган қадамлар матбуот соҳасида кенг имкониятлар эшигини очди.

«Жумладан, узоқ йиллар давомида ёпиб қўйилган қатор интернет нашрлари очилди, ОАВда эркин фаолият юритиш муҳити шаклланди, турфа «қора рўйхатлар»га барҳам берилганига барчамиз шоҳидмиз. ОАВ вакилларига ҳеч ким, бирон-бир давлат ташкилоти «уни ёзма, буни ёз» деяётгани йўқ. Журналист ва блогерларимиз мавжуд муаммоларни дадил кўтариб чиқмоқда», — дея қайд этди Журналистлар уюшмаси.

Биргина 2023 йилнинг январь ойида матбуотда ва интернет нашрларида ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари фаолиятига дахлдор 1300 дан зиёд танқидий материаллар эълон қилинганининг ўзи «юқоридаги фикримизнинг далилидир», — дея таъкидлади ташкилот.

«Аммо минг афсуски, айрим журналист ва блогерлар томонидан сўз эркинлигини суистеъмол қилиш, матбуотдек муқаддас минбардан шахсий манфаат, сохта обрў-эътибор ёки бошқа ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳоллари учраб турибди. Уларга қонуний чоралар кўрилаётгани эса баъзи бир журналист ва блогерлар томонидан билиб-билмай нохолис талқин қилинмоқда», — деб ҳисоблайди уюшма.

Ташкилотнинг қайд этишича, Ўзбекистон журналистларининг «касб этика кодексига, холислик ва ҳаққонийлик принципларига риоя этмаслиги каби салбий ҳолатларни албатта, оқлаб бўлмайди».

«Бироқ уларни тартибга чақириш, қонун асосида фаолият олиб боришга чорлаш сўз эркинлигига тажовуз, босим ёхуд цензура ҳисобланмайди! Оммавий ахборот воситалари вакилларини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётган давлатимиз раҳбари „Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади“ дея алоҳида таъкидлаган», — дейилади муносабатда.

Бундан ташқари, уюшманинг фикрича, «айни кунларда ҳам мамлакатда матбуот ва сўз эркинлиги таъминланишини янада кучайтириш, бу борада қонунийликни таъминлаш, журналист ва блогерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, янгиланаётган Конституциямизда оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилаётгани, Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилгани бунга яна бир ёрқин мисолдир».

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтишимиз мумкинки, бир гуруҳ журналист ва блогерларнинг давлатимиз раҳбарига мурожаат йўллаганининг ўзи ҳам мамлакатимизда сўз эркинлигининг очиқ эканлигидан далолат беради», — дея хулоса ясади уюшма.

Эслатиб ўтамиз, журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш 2019 йилнинг август ойидаёқ таклиф қилинган, бироқ бу қоида қабул қилинмаган эди. Собиқ депутат Расул Кушербаев ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қаршилик қилганини таъкидлади.

2021 йил февралида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни Жиноят кодексига киритиш яна таклиф қилинди. Бу ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, журналистга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан зўравонлик қўллаш ёки зўравонлик қўллаш билан таҳдид қилиш, уни ҳар қандай маълумотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлашни англатарди. Бироқ ушбу қоида ҳам қабул қилинмади.