PlayStation 4 получила системное обновление 10.50 – появилась поддержка эмодзи Unicode 15.0
“Мактаб кутубхонаси” туркумидаги “Китобим-офтобим” номли синфдан ташқари ўқиш китоби 1-4 синф ёшидаги болалар учун (Ҳар бир синфга алоҳида, жами 4 та китобдан иборат) мўлжалланган.
Kitobim-oftobim 4 (sinfdan tashqari o‘qish kitobi)
“Мактаб кутубхонаси” туркумидаги “Китобим-офтобим” номли синфдан ташқари ўқиш китоби 1-4 синф ёшидаги болалар учун (Ҳар бир синфга алоҳида, жами 4 та китобдан иборат) мўлжалланган.
Ҳар бир китоб мажмуа характеридаги асарлар тўпламидан иборат бўлиб, унда таниқли болалар ёзувчи ва шоирлари қаторида ёш ижодкорларнинг ҳам мактаб дастурига киритилмаган қизиқарли асарлари жамланган.
Китобда жамланган асарлардан ўқувчилар мустақил ўқиш учун, ота-оналар болалар билан ишлашда, уларнинг билимини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, бадиий асарларни кўпроқ ўқишлари учун йўллашда фойдаланишлари мумкин.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: ” Янгиюл Полиграф Сервис “
Чоп этилган йили : 2019
Муқоваси: Юмшоқ
Бетлари сони: 160
Xususiyatlar
Kitoblar, mahsulotlar, jahon adabiyoti, o’zbek adabiyoti, biznes va psixologiya, rus tilida, zamonaviy o’zbek adabiyoti, bolalar adabiyoti, diniy adabiyotlar, fan va o’quv qo’llanmalari, abituriyentlar uchun eng yaxshi kitoblar, eng yaxshi 100 ta kitoblar, badiiy (biografik adabiyotlar), , ingliz tilida juda ko’p narsalar va tez yetkazib berish
PlayStation 4 получила системное обновление 10.50 – появилась поддержка эмодзи Unicode 15.0
Компания Sony Interactive Entertainment объявила о выходе обновления 10.50 для PlayStation 4, которое появилось вслед за новой прошивкой для PlayStation 5, вышедшей сегодня.
Новый апдейт системы PS4 не привнес значительных изменений, но содержит несколько полезных функций.
- В настройках учетной записи появился раздел для просмотра и управления авторизованными приложениями (к которым привязывается учетная запись PSN и разрешается предоставление доступа к данным аккаунта).
- Друзья, которые активны в PlayStation App, теперь будут отображаться в списке друзей с пометкой “В сети”.
- Добавлена поддержка эмодзи Unicode 15.0 (на PS5 тоже).
- Теперь можно видеть, кто из игроков в вашем игровом сеансе играет на других платформах в играх, поддерживающих эту функцию.
Подписывайтесь на наш Telegram канал, там мы публикуем то, что не попадает в новостную ленту, и следите за нами в сети:
1 сентябрдан 10–11-синф ўқувчилари қизиқишига мос дастурлар асосида ўқитилади – давлат дастури
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясинининг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури президент томонидан имзоланди.
Унда таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Жумладан:
а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарнинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади;
б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари амалиётга киритилади.
Бунда:
– умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4-синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш;
– 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш;
– 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади;
в) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади. Бунда, овқат турлари ўқувчиларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатига кўра меъёрланган ҳолда етказиб берилиши ҳамда санитария талабларига жавоб бериши таъминланади;
г) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:
– янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади;
– давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинади;
д) профессионал таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори ва иш берувчиларнинг талабларига мос бўлган малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида: 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади;
2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган 1 тадан намунавий профессионал таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;
е) 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
– профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;
– профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.