Press "Enter" to skip to content

Мўминнинг меърожи – муфассал намоз китоби»

Тел.: +99871-2175999 (09:00-18:00)

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.

Китоб: Мўминнинг меърожи – Муфассал намоз китоби

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2014 й.
  • Ҳажми: 240 бет.
  • ISBN: 978-9943-4159-9-7

Нархи: 4000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мўминнинг меърожи» (Муфассал намоз китоби) деб номланган китоблари. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ МУҚАДДИМА Мўмин бандалари учун намозни меърож қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин! «Кўзимнинг қувончи намозда қилинди» дея марҳамат этган Расули акрам Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз мусулмонлари ҳақ динларини имкон даражасида мукаммал ўрганишга интилишмоқда. Узоқ вақт давом этган тазйиқ ва таъқиблардан сўнг диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди, Аллоҳ таолонинг лутфу инояти билан ибодатларимизни комил, тўкис адо этишга ўтилди. Бу борада айниқса ибодатларнинг энг улуғи саналган намоз арконларини пухта ўрганиш, уларни шариат талабларига мувофиқ тўкис адо этишга жиддий эътибор қаратилди. Мусулмонларимизга намоз ўқиш тартиб-қоидаларини ўргатишда айниқса кичик ҳажмли, суратли қўлланмалар жуда қўл келди. Кейинчалик намоз ҳақидаги мукаммалроқ китоблар чоп этишга ҳам киришилди. Камина ходимингизнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумида нашр қилинган китобларининг бешинчи, олтинчи, еттинчи жузлари «Намоз китоби» деб аталиб, тўлалигича шу улкан ибодатга бағишланган эди. Аммо шуларга қарамай, намоз ўқишни ўрганиш, унинг арконлари, шартлари ва адо этиш тартиб-қоидалари билан танишишга оид китобларга бўлган эҳтиёж сусаймади. Бу орада мазҳабни тан олмайдиган тоифалар чиқиб, турли ғавғоларни қўзғашганида, ҳатто мазҳабдошларимизнинг минг йиллардан буён ўқиб келаётган намозларига ўзгартиришлар киритишни мўлжаллашганида уларнинг кирдикорларига раддия сифатида чоп этилган китобларнинг ҳам фойдаси катта бўлмоқда. Шунда айрим азизларимиз «Намоз ҳақида саволлар ҳам, ҳар хил бир-бирига қарама-қарши маълумотлар ҳам кўпайиб кетди, ҳаммасини тартибга солишда қўл келадиган, мазҳабимиз талабларига жавоб берадиган бир китоб таълиф қилинса», деган таклифлар ҳам киритишди. Азиз мухлисларимизнинг бу таклифларида жон бор эди. Сабаби, кейинги пайтларда айрим тоифалар Аҳли сунна вал жамоага қарши ҳар томонлама фаолиятни кучайтириб юборишди. Улар орасидан ибодатларимизни ҳам тафтиш қиладиган «билимдонлар» чиқиб қолди. Улар мусулмонларимизни чалғитиш, улар орасига фитна ва тафриқа уруғларини сепиш учун Интернетда турли сайтлар очишди, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам иш олиб боришга киришишди. Уларнинг асосий эътибор қаратган мавзуларидан бири намоз масаласи бўлди. Ҳатто иш шунга бориб етдики, Интернет тармоғида уларнинг ҳанафий мазҳабидаги «хатолар»га ихтисослашган махсус сайти ҳам ишлай бошлади. Шунинг учун ҳам юртдошларимизнинг бу ҳолатдан ташвишга тушишлари табиий эди. Ҳатто мухлисларимиздан бирининг ёзишича, семиз ва серсоқол бир одам видеода ҳанафий мазҳабиникидан бошқачароқ таҳорат қилиб кўрсатиб, «Бундан бошқача барча таҳоратлар нотўғри» деб айтган эмиш. Мазҳабсизларнинг сайтларидан бирида намоздаги такбири таҳримада (бошлаш такбирида) бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизиш ҳолати ҳанафий мазҳабининг китобларида ҳам йўқлигини даъво қилган сўзлари эълон қилинди. Айниқса кейинги пайтларда намоз борасидаги баҳсли, чалкаш ва тортишувли фикрлар кўпайиб кетди. Турли юртларга кетган меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳам мазҳабимиздаги намоз китоблари топилмаётгани, бошқа мазҳабларнинг китобларини ўқиб, турли тушунмовчиликлар, баҳс-тортишувлар кўпаяётгани ҳақида гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади. Ана шуни эътиборга олиб, хорижий юртларда юрган ватандошларимиз учун она тилимизда ҳанафий мазҳабининг намоз ўқиш тартиблари ҳақида кичикроқ суратли китобча тайёрланди ва Москвадаги ҳамкор нашриётимиз томонидан ўзбек тилида чоп қилинди. Бундай китобга эҳтиёж катта бўлгани учун китобнинг биринчи нашри тезда тарқалиб кетди ва ҳозирда иккинчи нашрга ҳам ҳаракат қилинмоқда. Ўз ватанимиздаги мусулмонларимиз орасида ҳам тўлиқ ва енгил услубдаги намоз китобига эҳтиёж ортиб бораётгани тўғрисида бизга кўпчилик мурожаат қила бошлади. Катта-кичик билан маслаҳатлашиб, мазҳабимизга амал қилувчиларга енгиллик туғдириш ва турли ихтилофларга барҳам бериш мақсадида ҳозирги даврнинг талабларига жавоб берадиган, аввалда йўл қўйилган камчиликлари тузатилган, намозни тўкис адо этишга ёрдам берадиган муфассал бир китобни нашрга тайёрлаш мақсадга мувофиқ деб топилди. Уни тайёрлашда камина ходимингизнинг олдин бу мавзуда ёзган асарларини жамлаб, тартибга солиш, керакли қўшимчалар киритишга келишилди. Бу ишларни амалга оширишни ҳурматли Аҳмаджон ҳожи акадан илтимос қилинди. Ушбу китобни тасниф қилишда шайх Аҳмад Иззуддин ибн Ийсо Баянунийнинг ҳанафий мазҳабида таҳорат ва намоз ҳукмларига оид китобидан ҳам бир қадар истифода қилинди. «Мўминнинг меърожи» деб номланган ушбу китобни сиз, азизларнинг эътиборингизга тақдим этар эканмиз, Аллоҳ таолодан уни ҳусни қабул қилишини ва баракасини тилаб қоламиз ҳамда унинг барчамиз учун манфаатли бўлишидан умидвормиз. Камоли эҳтиром ила, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 2013 йил 30 сентябр, Тошкент. Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Китобнинг мундарижаси

  • Дин ва шариат нима?
  • Иймон ҳақида
  • Иймон шартлари
  • Ақида
  • Аҳли сунна вал жамоа
  • Ҳалол ва ҳаром
  • Намоз энг улуғ ибодатдир
  • Намознинг бошқа фойдалари
  • Амалларнинг ҳукмлари
  • Намозга покланиш
  • Таҳорат учун сувлар
  • Қудуқ сувларининг ҳукми
  • Териларнинг ҳукми
  • Қолдиқлар ва сарқитларнинг ҳукми
  • Нажосат
  • Қазои ҳожат ва истинжо одоблари
  • Таҳорат
  • Ғусл
  • Таяммум
  • Маҳсига масҳ тортиш
  • Ҳайз ва нифос
  • Истиҳоза қони
  • Узрли кишининг ҳукми
  • Мисвок
  • Намоздаги ҳолатлар
  • Намознинг турлари
  • Намоз вақтлари
  • Намоз ракатлари
  • Азон ва иқомат
  • Намоз қандай ўқилади?
  • Икки ракатли фарз намозни ўқиш тартиби
  • Тўрт ракатли фарз намозни ўқиш тартиби
  • Уч ракатли намозни ўқиш тартиби
  • Тўрт ракатли суннат намозларини ўқиш тартиби
  • Намоздаги фарз амаллар
  • Намознинг вожиблари
  • Намознинг суннатлари
  • Намознинг мустаҳаблари
  • Намоздаги ҳаром амаллар
  • Намознинг мубоҳлари (рухсат этилган амаллари)
  • Намозни бузувчи амаллар
  • Намоздаги макруҳ амаллар
  • Макруҳ бўлмаган амаллар
  • Намознинг одоблари
  • Намозда ўқиладиган кичик сура ва дуолар
  • Сано
  • Ташаҳҳуд (ат‑таҳият)
  • Салавотлар
  • Қунут дуоси
  • Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар
  • Жамоат намози
  • Намоздаги сафлар тартиби
  • Имомликка кимлар лаёқатли?
  • Қибла
  • Қазо намозларини адо этиш
  • Турли намозлар
  • Фарз намозларига қўшиб ўқиладиган
  • суннат намозлари
  • Витр намози
  • Таровеҳ намози
  • Мусофирнинг намози
  • Жума намози
  • Жаноза намози
  • Икки ийд (ҳайит) намозлари
  • Рамазон ҳайити намози
  • Қурбон ҳайити намози
  • Бемор кишининг намози
  • Хавф намози
  • Қуёш ва ой тутилгандаги намозлар
  • Истисқо намози
  • Нафл намозлар
  • Нафл намозларини ўқиш тартиби
  • Маркабда намоз ўқиш
  • Эътикоф ўтириш
  • Саждаи саҳв
  • Тиловат саждаси
  • Сутра
  • Масжид одоблари
  • Салла
  • Олти диний калима
  • Қирқ фарз
  • Ибратли намозлар
  • Улуғлар намоз ҳақида

© 2014 – 2023 E-hilolnashr.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Манзил: 100185, Тошкент ш. , Сугаллиота кўчаси 5уй

Тел.: +99871-2175999 (09:00-18:00)

Муаллиф рухсатисиз нусха олишнинг барча турлари қонунан ман этилади

«Мўминнинг меърожи – муфассал намоз китоби»

Мўмин бандалари учун намозни меърож қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
«Кўзимнинг қувончи намозда қилинди» дея марҳамат этган Расули акрам Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз мусулмонлари ҳақ динларини имкон даражасида мукаммал ўрганишга интилишмоқда. Узоқ вақт давом этган тазйиқ ва таъқиблардан сўнг диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди, Аллоҳ таолонинг лутфу инояти билан ибодатларимизни комил, тўкис адо этишга ўтилди. Бу борада айниқса ибодатларнинг энг улуғи саналган намоз арконларини пухта ўрганиш, уларни шариат талабларига мувофиқ тўкис…

Издательство: «HILOL NASHR» Нашриёти

Лучшая подборка с книгой

Книги Шейха Мухаммада Садыка

9 августа 2021 г.

Содержание

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Дин ва шариат нима?
Иймон ҳақида
Иймон шартлари
Ақида
Аҳли сунна вал жамоа
Ҳалол ва ҳаром
Намоз энг улуғ ибодатдир
Намознинг бошқа фойдалари
Амалларнинг ҳукмлари
Намозга покланиш
Таҳорат учун сувлар
Қудуқ сувларининг ҳукми
Териларнинг ҳукми
Қолдиқлар ва сарқитларнинг ҳукми
Нажосат
Қазои ҳожат ва истинжо одоблари
Таҳорат
Ғусл
Таяммум
Маҳсига масҳ тортиш
Ҳайз ва нифос
Истиҳоза қони
Узрли кишининг ҳукми
Мисвок
Намоздаги ҳолатлар
Намознинг турлари
Намоз вақтлари
Намоз ракатлари
Азон ва иқомат
Намоз қандай ўқилади?
Икки ракатли фарз намозни ўқиш тартиби
Тўрт ракатли фарз намозни ўқиш тартиби
Уч ракатли намозни ўқиш тартиби
Тўрт ракатли суннат намозларини ўқиш тартиби
Намоздаги фарз амаллар
Намознинг вожиблари
Намознинг суннатлари
Намознинг мустаҳаблари
Намоздаги ҳаром амаллар
Намознинг мубоҳлари (рухсат этилган амаллари)
Намозни бузувчи амаллар
Намоздаги макруҳ амаллар
Макруҳ бўлмаган амаллар
Намознинг одоблари
Намозда ўқиладиган кичик сура ва дуолар
Сано
Ташаҳҳуд (ат‑таҳият)
Салавотлар
Қунут дуоси
Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар
Жамоат намози
Намоздаги сафлар тартиби
Имомликка кимлар лаёқатли?
Қибла
Қазо намозларини адо этиш
Турли намозлар
Фарз намозларига қўшиб ўқиладиган
суннат намозлари
Витр намози
Таровеҳ намози
Мусофирнинг намози
Жума намози
Жаноза намози
Икки ийд (ҳайит) намозлари
Рамазон ҳайити намози
Қурбон ҳайити намози
Бемор кишининг намози
Хавф намози
Қуёш ва ой тутилгандаги намозлар
Истисқо намози
Нафл намозлар
Нафл намозларини ўқиш тартиби
Маркабда намоз ўқиш
Эътикоф ўтириш
Саждаи саҳв
Тиловат саждаси
Сутра
Масжид одоблари
Салла
Олти диний калима
Қирқ фарз
Ибратли намозлар
Улуғлар намоз ҳақида

Mo’minning umr safari – mufassal haj kitobi

Har yili haj va umra qilish uchun safarga chiqadigan minglab musulmonlarimiz o‘zlariga kerakli kiyim, taom, mablag‘ va boshqa narsalar bilan birga ibodatlarining maqbul bo‘lishi uchun o‘ta zarur bo‘lgan risola, qo‘llanmalardan olishsa, maqbul ish bo‘lur edi. Shunday qilishsa, haj ibodatiga kirishar ekanlar, uni qay tartibda ado qilishda, qaysi o‘rinda nima qilish kerakligini anglashda, haj va umraning farz, vojib, sunnatlarini ajratishda, qayerda qanday duo va zikrlarni o‘qishda qiynalib qolishmaydi.

2 O’qimoqchi
0 o’qiyapti

  • Annotatsiya
  • Qisqa ma`lumot
  • Taqrizlar (0)
  • Iqtiboslar (0)

Muxlislarimizga yaxshi ma’lumki, «Hilol-nashr» nashriyotimiz mo‘min-musulmonlarga Islom arkonlarini o‘rgatuvchi mufassal kitoblar silsilasini taqdim etishni rejalagan edi. Alhamdulillah, ushbu silsilaga kiruvchi «Mo‘minning me’roji» (mufassal namoz kitobi), «Mo‘minning qalqoni» (mufassal ro‘za kitobi), «Mo‘minning najoti» (mufassal zakot kitobi) nashr etilib, o‘quvchilarimiz tomonidan sevib o‘qib-o‘rganilmoqda. Bugun siz, azizlarga ushbu silsilaga kiruvchi kitoblarning navbatdagisi – «Mo‘minning umr safari» (mufassal haj kitobi)ni taqdim etayotganimizdan mamnunmiz. Bu kitob haj va umra ibodati haqida nashr etilgan avvalgi kitoblardan shu bilan farqlanadiki, unda Allohga sevimli, o‘ta mas’uliyatli bu ham badaniy, ham moliy, ham ruhiy ibodatning mohiyati, uning ruknlari va nusuklari, haj va umraning fiqhiy asoslari tartibi bilan yanada kengroq, tushunarliroq va mufassalroq bayon qilib berilgan. Kitobimizning avvalida haj ibodati haqidagi umumiy tushunchalar, haj va umraning vasfi va fazilati haqida kelgan Qur’oni Karimning oyati karimalari va Payg‘ambar alayhissalomning hadislari, haj ibodatining joriy etilish tarixi, hajning turlari, bu ibodatni ado etish bilan bog‘liq makon va zamon tushunchalari keng bayon qilib berildi. Shuningdek, kitobdan hajning ahkomlari, uning odoblari, nozik sirlari, hajga tayyorgarlik ko‘rishda nimalarga e’tibor berish kerakligi haqidagi masalalar ham o‘rin olgan. Ana shularni hisobga olib, mazkur kitobimizda haj va umra qilishning tartib-qoidalari, haj va umrada bajariladigan turli amallar, ehromga kirish, tavof, sa’y, badal haji kabilarni bajarish yo‘llari, haj va umrada beixtiyor yo‘l qo‘yiladigan xatolar va ularning kafforati atroflicha bayon qilib berildi. Shuningdek, Mino, Arafot, Muzdalifa, Jamarot, Madinai munavvara kabi makonlarda qanday amallar ado etilishi ham tartibi bilan yoritildi. Kitobimizda ayollarning haj qilishdagi holatlari, bunda ularning erkaklardan qanday farqlanishlari masalalari ham batafsil ko‘rsatib berilgan.

Kitob nomi: Mo’minning umr safari – mufassal haj kitobi
Kitobning asl nomi: Mo’minning umr safari – mufassal haj kitobi
Nashr qilingan til: O’zbekcha
Kitobning asl tili: O’zbekcha
Formati: Yumshoq / 232
ISBN: 978-9943-4633-3-2
Nashr yili: 2016
Nashriyotchi: Hilol nashr
Seriya: 0
Yosh chegarasi: 16 dan 70 gacha

Taqrizlar

Hozirda ushbu kitobda taqrizlar mavjud emas.
Taqriz yozish