Press "Enter" to skip to content

Islomiy kitoblar pdf skachat

Луғатнинг бу нашрига аввалги нашрда мавжуд бўлмаган саккиз минга яқин сўз ва иборалар киритилган. Шунингдек “Ан-Наим” луғати таркибига кирган етти мингга яқин сўзнинг янги маънолари кашф этилиб, луғатга киритилган, иллюстрация ҳарактердаги мисоллар билан маънолар конкретлаштирилган. Бу янги киритилган сўзларнинг айрим қисмини арабий историзм ва архаизмлар, киши номлари ва географик атамалар ташкил этади.

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

GRAND TA’LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, “Риёзус солиҳийн”, “Ал-Азкор”, “Саодатга етакловчи ҳикматлар” ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. “Саҳиҳи Бухорий”дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ: [email protected]

ISLOMKITOB.RU

Ушбу “ан-Наʼйм ул-Кабир” арабча-ўзбекча луғат “Ан-Наим” арабча-ўзбекча луғатининг (Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2003) тўдирилган ва тузатилган вариантидир.

ЯНГИЛИКЛАРИ

Луғатнинг бу нашрига аввалги нашрда мавжуд бўлмаган саккиз минга яқин сўз ва иборалар киритилган. Шунингдек “Ан-Наим” луғати таркибига кирган етти мингга яқин сўзнинг янги маънолари кашф этилиб, луғатга киритилган, иллюстрация ҳарактердаги мисоллар билан маънолар конкретлаштирилган. Бу янги киритилган сўзларнинг айрим қисмини арабий историзм ва архаизмлар, киши номлари ва географик атамалар ташкил этади.

КИМЛАРГА

Ушбу нашр арабшунослик ва исломшунослик соҳаларида иш олиб бораётган мутахассислар, устозлар, таржимонлар, шу соҳада таълим олаётган талабалар билан бирга араб тили тарихи лексикаси, географик атамалари, киши номлари, араб халқи этнографияси бўйича иш олиб бораётган илмий тадқиқотчиларга мўлжалланган. Шунингдек, бу луғатдан туркий тиллар тарихи, форс-тожик тиллари, ҳинд тили бўйича мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.