Мафия Сардори 4 Китоб 1 – Скачать mp3
— Ҳа, — деди унинг ёнига келган Бўрон, — мошина олганим ёқмади, шекилли, қовоғинг очилмаяпти.
Мафия сардори (Биринчи қисм)
Қўш қаватли кўркам иморат. Ҳовлиси анча кенг, майса экилган. Ўртада фаввора отилиб турибди. Содиқ ҳалгинчак ўриндиқда ўтирганча тебранар, қўшиқ хиргойи қиларди. У ўзида йўқ хурсанд эди. Битта “операция”дан саккиз минг “кўк”ида фойда қилса, қувонмай бўладими? Россиядан молни вақтида олиб келганини қаранг. Айни тақчил бўлиб турган экан. Бир зумда мижозлари талаб кетишди. “Эсиз, — деди шунда у, — кўпроқ олиб келмаган эканман. Пулга кўмилиб қолардим. Шошилинч яна боришим керак. Бир йўла уч-тўрт вагон олиб келаман”. У мана шу хаёллар гирдобида уйига келди-ю, нимагадир ишчанлик кайфияти йўқолди. Дам олгиси келди. Хотинига ош дамлатди. Иштаҳа билан еди. Мана энди ўриндиқда мириқиб ҳордиқ чиқараяпти. Агар хотини чинқириб қолмаганида шу ҳолида ухлаб қолиши ҳам ҳеч гап эмасди.
— Войдод! — деди Хонзода уйдан ташқарига югуриб чиқаркан. — Бу ўғрининг дастидан кун кўрамизми-йўқми?! Ҳаммаёқни шип-шийдам қилиб кетибди-ку!
Содиқнинг бирдан кўзлари олайди. Бир муддат сочларини чангаллаганча уввос тортиб йиғлаётган хотинига қараб турди, сўнг ютиниб олди-да:
— Нима деяпсан, қанақа ўғри, нимани ўғирлайди?! — деб бақирди.
— Билмайсиз сиз ўғрини. Ўзингизни билмасликка оласиз! Бола-чақанинг кераги йўқ сизга, эртаси билан қизиқмайсиз уларнинг. Укангиз. укангиз олиб кетибди ҳамма тилла тақинчоқларимни. Қизингиз Шаҳлоникиям йўқ.
— Мараз. Ит. Қани у гўрсўхта, кўрсатиб қўяман ўғирлик қанақа бўлишини?! — дея ўкирди Содиқ аламидан кўзи қинидан чиққудек бўлиб.
— Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим! Энди бирим икки бўлади, деганимда, шумқадам рўзғоримнинг баракасини олиб қочиб қолади! Бирини яшираман, иккисини яшираман, токайгача.
— Қани деяпман?! — баттар тутоқди Содиқ.
— Билсам айтмасмидим, қўлидан етаклаб келиб, мана ўғри, демасмидим. Менга бақирасиз, жигарингиз келганда дамингиз ичингизга тушиб кетади.
Содиқ хотинининг қолган гапларини эшитмади. Шахт билан дарвозадан ташқарига чиқди. Бир муддат кўчада туриб қолди. Худди ҳозир укаси келади-ю, башарасига боплаб туширадигандай. Тутоқиб турганида, ёнига ойналари қорайтирилган яп-янги иномарка тўхтади. Содиқнинг бир муддат хаёли чалғиди: “Кимники экан, ҳеч кўрмаганман”. Ўйи охирига етмасдан эшик очилиб, иржайганча акаси Бўрон тушиб келди. Бошқа эшикдан эса Соҳиб укаси тушди.
— Ана шунақа-да, ука, тумшуғингнинг тагига келсам ҳам танимайсан, — деди Бўрон семиз қўлларини очиқ турган эшик устига қўяркан.
— Эй-й, ака, танимабман. Тойчоқни ҳар ҳафтада алмаштириб турганингиздан кейин, мендай камбағал укангиз қаердан танисин? “Олаяпман”, деб ҳеч қурса телефон ҳам қилиб қўймайсиз, — деди лаб-лунжини йиғиштиролмай қолган Содиқ.
— Мана, биринчи сени кўрсин деб келаяпмиз, нима дединг, Соҳиб?
Қотмадан келган, ёши йигирма бешлар атрофидаги йигит ҳам ўшшайди.
— Ака, — Содиққа мурожаат қилди у, — бир жойда ўтирмасангиз: ҳали Россия, ҳали Хитой; сизни топиб хабар бергунимизча битта мошинанинг пулини сарфлаб юборамиз.
Икки ака-ука ҳиринглашиб кулишди. Содиқ эса шунчаки мийиғида жилмайди.
— Ҳа, — деди унинг ёнига келган Бўрон, — мошина олганим ёқмади, шекилли, қовоғинг очилмаяпти.
— Нималар деяпсиз, Бўрон ака, худди ўзим олгандай бўлдим. Ҳозир ювамиз. Қани уйга киринглар, — деб дарвоза томонга ишора қилди Содиқ.
— Бўлмаса нимага бунча очилмаяпсан? — деди Бўрон у кўрсатган томонга юраркан. —Ёки санқиб юришинг келинга ёқмаяптими?
— Кираверинг, айтаман, айтмасам бўлмайди.
Бўрон ҳовлида келинини учратди. Доим ихчам, замонавий кийинадиган, лаб бўёқсиз ҳатто ўзининг хонасидан чиқмайдиган, бўйнидаги шода-шода тилла занжирлар-у, бармоқларидаги брильянт кўзли узуги билан бошқаларнинг кўзини ўйнатишни хуш кўрадиган, ёши ўттиз бешдан ўтган эса-да, юзида бир дона ҳам ажини бўлмаган Хонзодахон унинг кўзига ўта сўлғин кўринди.
— Ассалому алайкум, — деди Хонзода қайноғасини кўриши билан нигоҳини ерга қадаб.
— Ва алайкум, ҳа, келин, тинчликми, шаштингиз паст? — деди Бўрон унга яқинлашар экан.
Хонзода жавоб бермади, олақараш қилиб уйига кириб кетди.
— Ҳалиям ёш болага ўхшаб хотининг билан уришиб юрибсанми? — деди Бўрон укасига.
Бу сафар Содиқдан садо чиқмади. У тўғри фаввора ёнидаги стол тарафга юрди. Уч ака-ука айлана стол атрофига ўтирганларидан кейин Содиқ қўл телефонидан Хонзодага қўнғироқ қилиб чой-пой олиб келишни буюрди. Сўнг хўрсиниб қўяркан:
— Шоҳруҳ ҳиқилдоғимга келтирди, ака, — деди.
— Тағин нима гап? Битта укангни эплаёлмасанг, нима қилиб ака бўлиб юрибсан?
— Унингиз одам бўлмайди. Қизим билан янгасининг тилла тақинчоқларини, яна озгина жамғариб қўйган пулимни ўғирлабди.
— Ни-ма?! — деди катта ака ўрнидан туриб кетиб.
Содиқ қўлини мушт қилиб тугди. Сўнг жаҳл билан столни урди.
— Нонкўр, ярамас! На кундузи, на оқшом ҳаловатим бор. Итдай ишлайман. Топганимни уйга ташийман, лекин Шоҳруҳ: “Акам бечора шунчалик меҳнат қилаяпти”, демайди. Янгасининг тилла тақинчоқлари борми, уйда кўзга кўринадиган нарса борми, фарқи йўқ, кўчага ташийди. Арзон-гаровга пуллаб маишатга сарфлайди. Келса ўлдираман! Агар тирик қолишини хоҳласанглар, ана, бировинг уйингга олиб кет! Фақат менмас-ку унинг акаси, — деди.
Бўрон секин жойига ўтирди. Укаси Солиҳга бир қараб қўйди-да, чўнтагидан сигарета чиқариб секинлик билан лабига қистирди. Лекин тутатмади. Қўлга олиб бармоқлари билан айлантириб эзаркан, гап бошлади:
— Эсингда бўлса, ойим раҳматли жон бераётганларида, Шоҳруҳни уйли-жойли қилишни бўйнингга олгандинг. Мен бўлса Солиҳни олувдим.
— Эй-й, ака, у пайтда мен бу боланинг аҳмоқлигини қаердан билибман? Тушимгаям кирмаган! — деб бақириб юборди Содиқ.
— Ўзингни бос, Содиқ, ҳовлиқма! Ундан кўра, бор, топган-тутганингни олиб кел, эллик-эллик қилайлик, ундан кейин ётиғи билан ҳал қиламиз ҳаммасини. Тутаб турибсан, бу аҳволда сен билан гаплашиб бўлмайди. Бор айтганимни қил.
Содиқ туришга улгурмади, хотини патнисда нон, қанд-қурс кўтариб келди.
— Аввал ароқ билан салат-палат олиб келинг, — деди Содиқ Хонзодага бир қараб қўйиб.
Бўронга укаси аёлини сизлагани ўтиришмади. “Бунинг хотини бурнидан ип ўтказиб олган, бир умр энди мана шунақа хотин қули бўлиб ўтади. Ҳе, аҳмоқ, одам хотинниям сизлайдими? Мендан ўрнак олсанг ўласанми, ҳозир ҳам ўрни келса янгангни тепкилаб оламан. Дадаси аввал амалдор эди, ҳозир сенга ўхшаган бизнесмен, нимадан қўрқасан?” — дея хаёлидан ўтказди.
Бирпасда дастурхон турли ноз-неъматлар, қовурилган гўшт, ичимликлар билан безатилди. Содиқ ҳамманинг пиёласини тўлдириб-тўлдириб ароқ қуйди.
— Ака, — деди Бўронга юзланиб, — мана шуни мошинангизнинг тагидан доим шамол эсиб туриши учун оламиз.
Укасининг гапи Бўронга мойдай ёқди ва пиёласини бир кўтаришда бўшатди.
Хонзода ака-укаларнинг олдига егуликларни қўйиб бўлгач, қўл телефонини халатининг чўнтагидан олиб, режасини амалга ошириш учун Соҳибнинг хотинига қўнғироқ қилди.
— Овсинжон, бормисиз, ўргилай, — деди у ёқдан гўшак олингач, — бундоқ бизларни эслаб ҳам турмайсиз.
— Опажон, ичимсиз-да, ҳозир ўзим телефон қилмоқчи бўлиб турувдим. Бойлигингизга бойлик қўшиларкан, — жавоб қилди Соҳибнинг хотини.
— Мафтунахон, телефонда гаплашгандан кўра, юзма-юз ўтириб чақчақлашганга нима етсин? Бунинг устига, хўжайинингиз ҳам шу ерда. Ака-укалар маишат қилишганда биз овсинлар қилолмаймизми? Дарров йўлга чиқинг, — деб Хонзода Мафтуна жавоб беришга улгурмасидан тугмачани босди. Сўнг бироз ўйланиб тургач, катта овсинини ҳам уйига чақирди. “Барибир ўша шумқадамни уйдан йўқотаман. Шунақанги шумлик қилайинки, икковингдан бировинг уйингга олиб кет”, деб хаёлидан ўтказган Хонзода телефонини қайтадан чўнтагига соларкан, ошхонага кирди. Бу пайтда катта қизи Шаҳло диванга ўтирганча шарбат ичиш билан овора эди.
— Ойи, — деди онасини кўргач, — нега бунақа қилаяпсиз? Шоҳруҳ акам ҳеч нарсани ўғирлагани йўқ-ку, тиллаларимизни ўзингиз олиб яшириб қўйдингиз-ку! Энди акам бечорани дадам бекордан-бекорга койийди.
Ўн олтидан энди ўн еттига қадам қўйиб, ранги тиниқлашган, кўрган йигитнинг хаёлини ўғирлайдиган даражада гўзаллашган қизига Хонзода бироз термилиб турди-да:
— Қизим, кўп нарсаларга сенинг ақлинг етмайди. Шоҳруҳнинг ёшиям йигирмадан ошди. Ҳализамон уйлантириш керак. Уйлантиргандан кейин унгаям биронта уй қуриб беришга тўғри келади. Шуларнинг бари дадангнинг елкасига тушишини хоҳлайсанми? Кўраяпсан, даданг сенларнинг яхши яшашларинг учун эртаю кеч тинмайди. Гўрсўхта аканг бўлса, умрини қаердаги боксгами-балогами сарфлаб юрибди. Шу пайтгача уйга битта нон кўтариб келганини кўрганим йўқ. Шунинг учун, ана, катта акасиникига борсин. Ака-укалар ичида энг бойи, иккита данғиллама участкаси бор. Хотинчасигаям мошина обериб қўйибди. Бу йил қизи коллежга киргани учун яқинда униям мошина билан табрикларкан.
— Вой-й! — деди Шаҳло қўлидаги стаканни ёнидаги стол устига қўйиб сапчиб ўрнидан тураркан. — Сарваранинг мошинаси бўларканми?!
— Дадаси қоплаб пул топганидан кейин бўлади-да, — деди Хонзода бирдан қовоғини уйиб. — Анави дардисар амакинг бўлмаганида, балки менгаям оберармидилар?
— Ойи, керакмас. Шоҳруҳ акамнинг бизга ҳечам зиёнлари тегаётгани йўқ. Қайтанга, дадам мол олиб келсалар, тиним билмайдилар, ҳали у ёққа олиб борадилар, ҳали бу ёққа. Баъзида эрталабгачаям ишлаганлар. Кейин уйимизнинг бозор-ўчари-ю, бизни бирон жойларга олиб бориб олиб келиш, дадам йўқликларида уйимизга қоровуллик қилиш ҳам зиммаларида. Шунча меҳнатлари сингсаям туҳмат қилиб уйимиздан ҳайдатиб юбормоқчисиз, — деди Шаҳло хафа бўлиб.
— Ўчир овозингни! — бирдан жаҳли чиқиб кетди Хонзоданинг. — Бўйинг етиб айниб қолдингми?! Укангнинг ёши ўн бешга кирди. Худога шукур, бундан бу ёғига ҳамма ишини ўзи бемалол қилаверади. Ҳали униям ўқиши бор. Уйлантиришимиз керак. Ўзингниям сарполаринг охиригача битгани йўқ. Битта итальян мебели қанча туришини биласанми?! Агар яна шунақа гапингни қиладиган бўлсанг ўзингдан кўр! Бор энди меҳмонхонага, столларни тўғрилаб қўй, ҳализамон меҳмонлар келади.
Меҳмонлар бир соатга қолмасдан дарвозада пайдо бўлишди. “Тавба, — хаёлидан ўтказди Хонзода, — чақиришимни кутиб турган экансанлар-да. Агар озгина индамаганимда, эрларимиз сизларникидамасми, деб ўзларинг келавераркансизлар”.
У сохта табассум-у сохта илтифотни бир қилиб овсинларини кутиб олди. Меҳмонхонага бошлади. Эрлар ҳам уларни кўришди. “Сенлардан қутулмасканмиз-да”, дея ҳазиллашган бўлишди. Лекин биронтаси ўрнидан туриб уларнинг ёнига келмади. Ичкарида хотинлар, ташқарида уларнинг эркаклари анча вақтгача чақчақлашиб ўтиришди.
Овсинларининг бироз кайфи ошиб, тўғри келган гапни қайтармайдиган бўлишгач, Хонзода мавриди келганини тушунди ва навбатдаги вино тўлдирилган қадаҳни қўлига олиб бошини эгди-да, юм-юм йиғлай бошлади. Овоз чиқармади, аммо кўзини ёшлашнинг уддасидан чиқди.
— Тинчликми, Хонзодахон? — сўради ҳайрон бўлган катта овсин Фароғат.
— Эй-й, — дея қўлини силтади Хонзода, — кўрган куним қурсин. Қўяверинг, пешонамга шундай ёзилган экан-да.
— Нима бало бўлди? Очиқроқ гапиринг. Қайним билан уришиб қолдингизми?! — деди юзига қайғули тус беришга уринган Фароғат.
— Бундан кўра Содиқ акамлар билан уришганим минг марта афзал эди!
— Нималар деяпсиз? Айтинг, сизни бу аҳволда кўриш бизгаям оғир.
— Илгари ҳечам гапирмасдим. Лекин пичоқ бориб суякка қадалди. Аслидаям сизларни шунга чақиргандим. Бу балони ҳаммамиз маслаҳатлашиб ҳал қилмасак, ажалимдан беш кун олдин ўлиб кетсам керак. Қайнукангизга айтсам, парвоям қилмайди.
— Нима бўлганини айтинг, айланай, қанақа қайғуки, сиз шунча эзилиб юрибсиз? — деди тоқати тоқ бўлган катта овсин.
— Шу. ҳамма кимлигини яхши биладиган Шоҳруҳ, шунча қилғиликлари камлик қилгандай, қизим билан менинг тилла тақинчоқларимни олиб кетиб қолибди. Ўғирлаб кетибди.
— Йўғ-э. — деди бирдан иккала овсин.
— Бировга айтсанг ишонмайди. Лекин биз ўзимиздан чиққан балога ўзимиз қолиб, дардимиз ичимизда, ўтирибмиз бошимизни чангаллаб.
— Вой ўлмасам! — деди кичик овсин Мафтуна.
— Уйгинанг куйсин, шунақанги қилиқлариям бормикан. Бугун тилла тақинчоқлар ўғирлаган бўлса, эртага мошина-пошинаям ўғирлайди, бунақанги боладан ҳар бало кутиш мумкин, — деди ичкиликдан қизарган юзи баттар қизариб Фароғат.
— Нимасини айтасиз, овсинжон, Шаҳлонинг сепига деб қанчадан бери йиғиниб, уч миллионга брильянт кўзли узук олувдим. Олиб кетиб қолибди! — деди-ю Хонзода ўхшатиб хўрсинди, сўнг йиғлаб юборди.
— Ё тавба! — деди Мафтуна ёқасини ушлаб. — Шоҳруҳжоннинг қўлидан ҳали шунақанги ишлар келадими? Одамнинг ишонгиси келмайди. Камгап, меҳнаткаш, бировнинг дилини оғритганини ҳалигача кўрмаганман.
— Уйингизда яшаганда билардингиз! — деб уни узиб олди бирдан йиғидан тўхтаган Хонзода. — Олиб кетинг, борсин, каталакдай уч хонали домга! Ундан кейин ҳолингиз нима кечаркан, кўраман!
Мафтуна шу пайтгача, бирор марта бўлсин, овсинларига гап қайтармаган. Ҳар доим улар сўзлаётганида жим туриб эшитган. Лекин ҳозир босиқлиқ қилолмади-ю, эвазига балога қолаёзди.
Орага бир неча сониялик сукунат чўкди. Овсинларидан садо чиқавермагач, Хонзода бурнини тортди-да, алам билан қадаҳини бўшатиб, стол устига тўқ этказиб қўйди-да, иккала овсинига бирма-бир қаради.
— Содиқ акамлар билан гаплашдим. Хуллас, Шоҳруҳ бизникида турмайдиган бўлди. Ахир унинг яна иккита акаси бор. Бир кун унисиникида, бир кун бунисиникида турсаям куни ўтади.
Бу гаплар Фароғатнинг юрагига пичоқдай қадалди. Соҳиб бой эмас, эрининг хизматида. Унга уй олиб бериб қутулмоқчи бўлишганди, бўлмади. Энди хотинини етаклаб кунда-кун ора келиб туради. Фароғатга қолса, икковиниям остонадан ҳайдарди-ю, аммо Бўрондан қўрқади. Бу чапани одамники бир тутмасин. Агар худо кўрсатмасин, тутиб қоладиган бўлса, қопағон итлар унинг олдида ип эшолмай, тумтарақай қочади. Лекин охирги пайтларда Соҳиб билан хотинининг ёрдами тегиб турибди. Болалари улғайганлиги учун бирови ўқишга, бошқаси ишга кетади. Кичкиналарини боғчага беришади. Фароғатнинг ҳам ўз фирмаси бор. Бир кун бормаса, ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетади. Мафтуна шундай пайтларда уйида бўлади. Қоровуллик билан бирга, у ёқ-бу ёқни супуриб-сидиради, овқат тайёрлаб қўяди.
Аммо Шоҳруҳ ортиқча. Агар ҳозир йўлини қилмаса, бўйинтуруқдай илиб олади эри Бўрон. Фароғат бироз қошларини чимириб ўйлаб турди ва бирдан хаёлига келган ўйдан юзи ёришиб кетди.
— Мафтунахон, — деди кичик овсинга, — бориб хўжайинларни чақириб келинг. Улар билан биргаликда бу масалага нуқта қўймасак, эртага ҳаммамизнинг бошимизга бало бўлади.
— Хўп, — деди Мафтуна ва ўрнидан туриб ташқарига йўналди.
Унинг чиқиб кетишини кутиб турган Фароғат бирдан Хонзоданинг билагидан ушлаб ўзига тортди.
— Овсинжон, — деди паст товушда, — бир гап айтаман. Ҳозир шуни қиласиз. Шу билан ҳаммамиз қутуламиз.
— Нима қилай? — дея киприкларини пирпиратди Хонзода.
— Шаҳлонинг бўйи етиб турибди. Ҳозир хўжайинлар келишганида, уларга: “Шоҳруҳ қизимга ёмон қараш қилди, бундай амакининг боридан йўғи афзал”, дейсиз. Қолганини менга қўйиб бераверинг, ўзим боплайман.
Хонзоданинг бирдан ранги оқариб, кайфи тарқаб кетди. Шу он миясига қизининг Шоҳруҳни ҳимоя қилгани келганди. Ахир шундай тантиқ, эрка қиз ҳар қанча яқин бўлганида ҳам амакисининг ёнини олмайди. Бир гапи борки. Фароғат овсинининг гапида жон бор.
— Намунча қотиб қолдингиз? — деди ундан кўзини узмаётган Фароғат.
— Миямга келмаганини қаранг. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлса нима қиламан? Шаҳло ўлгур ҳам жуда очиқ-сочиқ кийинади. Модний қизлардан-да, — дея безовталаниб овсинига қаради Хонзода.
— Ана кўрдингизми? Лекин бунинг учун қизингиз айбдор эмас. Ана, мен ҳам қизларимга замонавий кийинишни ўзим айтганман. Латта-путтага ўраниб юргандан кўра, ёшлигида ўйнаб қолсин. Эрга тегиб битта болали бўлсин, ана ундан кейин ўранаверади ўша латта-путтага. Ҳа, овсин, бу гапни мен сизга айтганим йўқ. Яна сиримиз очилиб қолмасин. Эримнинг қанақалигини биласиз.
— Хотиржам бўлинг, ўзим у ёғини боплайман. Шу қайним ўлгурни кўрмайдиган бўлсам бўлгани.
— Унда манавидан яна биттадан ичайлик, ҳар қалай, бардам бўламиз, — деб Фароғат қадаҳларни винога тўлдирди.
Бироздан кейин ака-укалар бирин-кетин меҳмонхонага кириб келишди.
— Вой-бўй! — дея ўшшайди Бўрон. — Бизни ташқарида қолдириб, ўзларинг байрамни авжига чиқарворибсизларми?
— Хўжайин, шундай эрларимизнинг сояи давлатида маза қилмасак, нима қилиб юрибмиз? — дея ҳиринглади Фароғат.
Содиқ тузатилган столни кўрганида қувонганди. Аммо хотинининг бошини эгиб хафа бўлиб ўтирганига кўзи тушгач, укасининг кўрсатган каромати ёдига тушиб, дарров қовоғини уяркан: “Ҳали сени дардисар болага хафа қилдириб қўйдимми? Шошма, келсин, обдан “ҳақ”ини бераман”, дея хаёлидан ўтказди.
— Эй-й, келин, нима ўтириш бу? Доим хушчақчақ юрардингиз. Бизнинг ҳурматимиз шу бўлдими ёки кетайликми? — деди Бўрон Хонзодага ҳазиллашиб.
— Кечирасиз, ака, — дея зўрма-зўраки жилмайган бўлди Хонзода.
— Иш тутманг, келин, Содиқбой эртанинг ўзида аввалгисидан зўр тақинчоқлар олиб келиб беради. Сиз бунақа ўтирманг.
Эрлар столнинг бир томонига, хотинлар уларнинг рўпарасига ўтиришди. Худди икки рақиб гуруҳ бир жойга тўпланган-у, муҳим масалани тинч йўл билан ҳал қиладигандай. Бундай пайтда Соҳиб хушомадни жойига қўядиганлардан эмасми, чаққонлик билан ўртада турган коньякни очди.
— Охирги марта бунақа ўтирганимизни ҳечам эслолмайман. Гапдан олдин қиттай-қиттай олайлик. Менделевдай жуда катта олим: “Одам ҳар куни юз-юздан олиб турса, соғлиғи учун кони фойда”, деган экан, — деди иржайиб.
— Ука, унда бу гап сенга тааллуқли эмаскан, чунки сен юз эмас, бирор уч юзтани аллақачон олиб бўлдинг. Яхшигина ўрганганга ўхшайсан. Менинг мазам қочиб қолди-ю, сен ҳалиям қилт этганинг йўқ, — деди Бўрон укасига, сўнг Мафтунага ўгирилиб, — уйга ҳар куни ичиб келаяптими-йўқми? — дея сўради.
Мафтуна бироз қизарди ва жилмайиб:
— Ичмайдилар, ҳар-ҳар замон байрамларда озгина-озгина, шунда ҳам маст бўлар даражада эмас, — деб жавоб қиларкан, кўз остидан эрига қараб қўйди. Бу билан: “Кўрдингизми, агар кечагидай оёқда туролмайдиган бўлиб уйга келсангиз, ҳаммасини айтиб бераман”, деган гапни қисман билдириб қўйди.
— Келиб-келиб мениям келиндан сўраганимга қаранглар. Бу икковининг тили бир-ку!
Бўрон, унинг хотини ва Соҳибдан бошқа ҳеч ким кулмади. Одатда, у сал қизиқроқ гап айтиб юборса, Содиқ ҳам, унинг Хонзодаси ҳам дарров иржайиб-тиржайишга тушиб кетарди. Ҳозир эса миқ этишмади. Қовоқларини уйиб ўтираверишди.
— Сен иккаланг нимага бунча аммамнинг бузоғига ўхшаб турибсан? Кетса кетар озгина бойликларинг, жонларингни олиб кетмабди-ку. Ҳали келсин, ўзим Шоҳруҳ билан бошқача гаплашаман. Илгариям бир-икки марта талтайиб кетганини эшитувдим. Жа, ўзларингам бўш қўйиб юборгансанлар.
— Ака, — дея унинг гапини бўлди Хонзода, — у фақат ўғирлик қилмаган, бошқа иш ҳам бор. Мен укангизга айтолмай юрувдим. Ҳозир ҳам тилим бормаяпти. Нима қилай, мен ожизанинг қўлидан нима ҳам келарди?!
Хонзода аввал чуқур хўрсинди, сўнг кўзидан дув-дув ёшини оқиза бошлади.
Содиқ дарров сергакланди. Хотинига ўқрайиб қаради. Юраги гупиллаб урганидан, ўзини зўрға тутиб турарди. Охири чидамади.
— Хоним! — деди ғазаб билан. — Мендан яширадиган гапингиз ҳам бормиди?!
— Дадаси, қандоқ айтаман?! — деди Хонзода кўзидан оққан ёши юзини ювиб. — Жигарингизни бир бало қилиб қўйишингиздан қўрқаман!
— Гапир, чайналмай! — бақириб юборди Содиқ.
— Укангиз. укангиз ўз синглисига. Шаҳлога қандай кўз билан қараётганини айтгунимча тилим узилиб тушади-ку!
— Нима?! — ўкириб юборди Содиқ. — Шоҳруҳ. Менинг укам қизимга.
Уни титроқ босиб, кўзи олайди. Беихтиёр қўлига санчқини олди. Қолган икки ака-ука эса ўринларидан туриб кетишди. Улар ҳам даҳшатдан қотиб қолишганди.
— Вой ўлмасам. Жигари-я?! Қандай шармандалик! — деди гўё бутунлай ўзини йўқотиб қўйган Фароғат.
Мафтуна уятдан қизариб кетди. У бир ака-укаларга, бир овсинларга термилар, эшитганлари шунчаки фақат унинг хаёлига келиб қолгандай эди.
— Шаҳло қани?! Шаҳло қани?! — дея наъра тортди Содиқ.
— У бечорани нима қиласиз? Шўрликнинг ҳеч вақодан хабари йўқ! Бекордан-бекорга вайрон бўлган кўнглини баттар вайрон қилмоқчимисиз?! Қизгинамнинг иситмаси чиқиб кетди. Дори бериб зўрға ўзига келтирдим.
— Ўлдираман! Бугуноқ! — Содиқ Бўронга қаради. — Ака, таъзияга одам йиғаверинг. Бугун битта укангизни кўмасиз, иккинчисини турмага тиқасиз!
— Ўзингни бос! — бақириб юборди Бўрон. — Аввал ҳамма гапнинг тагига етайлик. Кейин. одам ўлдирадиган даражадаги иш эмас! Уйингдан ҳайдайсан.
— Дадажониси, — деди овсинига қўшилиб йиғлаб юборган Фароғат, — ўғрилик қилган бўлса, уйга олиб кетиб тарбияласак, одам бўлиб қолар, деб ўйловдим. Мана, битта укангизни оёққа турғаздингиз-ку! Лекин энди ниятимдан қайтдим. Сизнинг бир эмас, иккита бўйи етган, бир-биридан чиройли қизларингиз бор. Бунинг устига, ҳализамон келин туширмоқчисиз! Шундай уйга қандай қилиб кўзи ўйнаган болани оборасиз!
— Ҳов, эшакмия, ким сенга уни уйга обораман, деди? Гаплашаман, деяпман-ку.
— Ака, — деди гўё нафаси тиқилаётгандай тез-тез нафас олаётган Содиқ, — номусимни топтатиб қўймайман! Шарманда бўлганимдан кўра, ўлганим яхши. Хуллас, гапим — гап! Келсин, ўлдираман.
Илгари янгаси Хонзода Шоҳруҳни ёмон кўрарди. Икки гапнинг бирида жеркиб берар, йўқ жойдан баҳона топиб, ҳали ўнга ҳам кирмаган болани чимдир, баъзан уйда эри йўқлигида шапалоқ ҳам тортиб юбораверарди. Айби нималигини билмаган гўдакнинг йиғлашдан ўзга чораси йўқ эди. Акасига айтса, яна балога қолади. Бир марта айтиб, таъзирини еган. Айтмоқчи эмасди, унинг ўзи кўриб қолди. Пешонасидан оқаётган қон гарчи тўхтаган эса-да, жароҳат кўриниб турарди. Шоҳруҳ боғламоқчи бўлганди, эпини қилолмади.
— Нима бу? — сўради ишдан қайтган Содиқ унинг ярасини кўриб.
— Ҳалиги. Ҳалиги, янгам. — энди гап бошлаган Шоҳруҳнинг дарди ичида қолди.
— Баттар бўлсин! — деди унга ўқрайган Хонзода. — Анави куни сиз олиб келган янги гиламни дазмол билан куйдирибди. Айтса, кўйлагини ўзим дазмоллаб бермайманми?! “Нега куйдирдингиз?” дейишимни биламан, бирдан қочишга тушди. Эшикдан чиқди-ю, зинага қоқилиб, думалаб кетди. Шундаям ичим ачиб, йод суриб боғлаб қўяман, деб чақирсам, қани, ёнимга келса!
Воқеа бутунлай бошқача бўлганди: қорни оч Шоҳруҳ ошхонага кирди. Музлаткичдан икки дона тухум олиб, энди газ ёнига борганида, ердан чиқдими-осмондан тушдими, Хонзодахон пайдо бўлди ошхонада.
— Ҳа-а, — деди қошлари чимирилиб, — қоринчалари очқаб қолдими?
Шоҳруҳ миқ этмай кўз остидан янгасига қараб тураверди.
— “Ишёқмаснинг ётиб нон ейишини кўр”, деган экан биров, мусорни ташлаб келдингизми?
— Ҳа, — деди Шоҳруҳ бош ирғаб.
Хонзода ахлат челакка қаради: тоза, лекин унинг кўнглидагидай эмас.
— Ҳали шу ювилганими?
Шоҳруҳ бошини эгди ва ҳар доимгидай гапиролмади.
— Мана сенга, ярамас!
Бошига теккан челак зарбидан Шоҳруҳнинг кўзидан ўт чиқиб кетди. Бақиришга ҳам улгурмай ерга йиқилди. Бир қанча муддат карахт аҳволда ётди. Йиғлашга қанчалик уринмасин, овози чиқмайди. Оёқ-қўли қалтирайди. Хонзоданинг эса жон-пони чиқиб кетди. “Ўлдим!” деб бақириб юборди ўзи ҳам сезмаган ҳолда ва Шоҳруҳнинг юзига сув сепди. Бола сесканди ва секин-аста ўзига кела бошлади.
— Юрагимни ёрдинг, эшак! Сал тегиб кетсаям одам шунақанги аҳволга тушадими?! Тутқаноғинг бор экан, айтмайсанми?!
У Шоҳруҳнинг қўлидан ушлаб ўрнидан турғизди, шоша-пиша пешонасидаги қонни ювиб ташлади ва қўлига дока тутқазиб:
— Мана шуни босиб тур, мен бошқа кийимларингни олиб келаман. Айтиб қўяй, бировга ғинг десанг, тилингни суғуриб оламан! — деди.
Хонзода ошхонадан чиқиши билан Шоҳруҳ ҳам қочди. Акаси келгунча янгасининг кўзига кўринмади. Бунгача Хонзода атай гиламни куйдириб қўйди ҳамда юқоридаги ёлғонни тўқиб чиқарди.
— Эй, тинмас экансан-да, биласанми, гиламни неча пулга олганман? Бу аҳволда косамиз оқармайди, ука. Яна ҳовлиқмалигингга бало борми? Яхшиям, янганг бор, бўлмаса, очингдан ўлардинг! — деди укасининг яраси боисгина ғазабини ичига ютган Содиқ.
— Ака! — деди Шоҳруҳ йиғлаб. — Бошқа қилмайман!
— Қилиб кўринг-чи, йигитча! Энди эркалигингизга қараб ўтирмайман. Акангиз келгунича ўзим жазонгизни бериб қўяман! — деди унга ўқрайиб қараган Хонзода.
У пайтлар бу жувоннинг тили узун эди. Отаси Толиб Эрматович — катта идоранинг бошлиғи, қўлида минглаб одам ишлайди. Содиққа бир эмас, учта дўкон очиб берди. Лекин уни мол билан тўлдиришга Содиқда пул йўқ эди. Хотинини авради. Бир неча кун хушомад қилиб юрди ва у орқали қайнотасидан анчагина пул олди. Шу бирга Хонзодага тобе бўлди-қолди.
Шоҳруҳнинг бўйи ўсиб, билагига куч эниб, мўйлаби сабза уриб, ёши йигирмага яқинлашиб, қизларнинг кўзини ўйнатадиган ҳуснга эга бўлгач, Хонзода бирдан ўзгарди. Қайнукасини ўзгача эркалай бошлади. “Шоҳруҳжон, — деди, — “қайним” дейишга тилим бормайди, укамсиз, укам”, деди. Баъзан Содиқ унга дашном берганида, тарафини оларди. “Нега арзимаган нарса учун ҳам уришаверасиз? Худога шукр, ақли-ҳуши жойида, фаросатли йигит. Яхшиямки, бор экан. Бўлмаса, сиз йўқ пайтларингиз ким бизнинг ҳолимиздан хабар оларди?” дея қайнисини оқларди.
Шоҳруҳнинг хотирасида янгаси аламзада аёл сифатида муҳрланиб қолганди. Унинг бунақа ўзгариши аввалига довдиратиб қўйди, сўнг аста-секин кўникди. Ёшлигида қилган “каромат”лари учун ўч олишни мўлжал қилганди, у ҳам тумандай тарқаб, ўрнини меҳр эгаллай бошлади. Бироқ унинг нега бунақа меҳрибон бўлиб қолганини ўйлаб кўриш хаёлига келмади.
Шундай кунларнинг бирида акаси Содиқ Россияга кетди. “Дўконлардан, уйдагилардан ўзинг хабар олиб турасан”, деб укасига тайинлади. “Хавотир олманг, ака, бемалол бориб келаверинг”, дея ука ҳам аканинг кўнглини хотиржам қилди. Сўнгги пайтларда хотини билан анча апоқ-чапоқ бўлиб қолган укасига ҳамма нарсани ишонган Содиқ сафарга кетди.
Орадан икки кун ўтди. Учинчи кун тун ярмидан ошганда, ҳамма маст уйқудалигида Шоҳруҳнинг хонаси эшиги секин очилди. Сўнг ўзидан хушбўй анбар таратган бир шарпа ичкарига кирди-да, ортидан эшикни секин ёпди ва ниҳоятда назокат билан оҳиста қадам ташлаб ширин туш оғушида маза қилиб ухлаётган йигитнинг тепасига келди. Бироз ҳавас билан термилди. Кейин эҳтиёткорлик билан кўрпанинг бир четини кўтарди.
Шоҳруҳнинг бурнига ҳар қандай эркакни эсдан оғдирадиган ҳид урилди. У тамшанди ва бироз қимирлаб қўйди. Сўнг елкаларига, кўкрагига нимадир бир-бир тегиб ўтди, орқасидан секинлик билан силаш бошланди, унинг ортидан эҳтиросни қўзғайдиган товуш чиқди ва у ўпичга уланди.
Шоҳруҳ тушида гуллари чаман бўлиб очилиб ётган боққа кириб қолди гўё. Ҳаммаёқ гўзал, одамнинг дили яйрайди. Бир маҳал унинг ёнида ниҳоятда сулув қиз пайдо бўлди. Йигит уни қаердадир кўргандай эди. Ким экан бу хилқат, дея иккиланиб турганида, қиз у томонга қўлларини чўзди.
“Кел ёнимга”, деди мафтункор овозда. Шоҳруҳнинг юраги гупиллаб уриб, аста-секин унга яқинлашди. Чирой маликаси бирдан унинг бўйнига осилди. “Жоним! Жоним! Сенинг дардингда адо бўлдим!” деди жонона. Шоҳруҳ ҳам унинг белидан маҳкам қучди ва шу он бу гўзални таниб қолди. Чўчиб кетиб, уни қўйиб юбораркан:
— Янга! — деди-ю, уйғониб кетди.
— Жоним! — деди Хонзода баттар эҳтиросга берилиб. — Ундай деманг.
— Янга. Янга, нима қилаяпсиз?! — деб устидаги жувонни нарига итарди Шоҳруҳ.
— Секинроқ, уйғониб қолишади.
Шоҳруҳ уни силтаб ташлади ва каравотидан сакраб тушди-да, ҳансираганча чироқни ёқиш учун эшик ёнига бораётганида:
— Шошманг! — деди ҳаяжондан нафаси бўғзига тиқилган Хонзода. — Бирпас шошмай туринг. Ўзим чиқиб кетаман.
У секин ўрнидан турди. Яланғоч танига халат илди ва бир-бир босиб, қўллари мушт бўлиб тугилган, ўзини зўрға тутиб турган Шоҳруҳнинг ёнига келди.
— Мен, — деди пичирлаб, — сизни тушунадиган йигит деб ўйлагандим.
— Нимани тушунишим керак?! — ғазаб билан унга юзланди Шоҳруҳ.
Шунда кутилмаганда Хонзода кафтлари билан юзини бекитиб йиғлаб юборди.
— Мен ҳам аёлман! — у ерга чўккалади. — Танам айни эҳтиросга тўлиб-тошган пайт. Лекин акангиз бир йилдан бери ёнимга яқинлашмайди! Чўлу биёбонда қолиб кетган одамдай роса чанқаганман! Дардимга малҳамни кўчадан излайми?!
— Кетинг! — ўшқирди Шоҳруҳ. — Ҳозироқ қорангизни ўчиринг!
Гап Хонзоданинг юрагига ханжардай ботди. У бирдан йиғидан тўхтаб, ўрнидан турди ҳамда тез халатининг боғичини боғларкан:
— Одаммас экансан, сўтак! — деди ва эшикни қарсиллатиб очиб чиқиб кетди. Хонасига бориб, икки кишилик юмшоқ ётоққа ўзини ташларкан, ўкириб йиғлаб юборди. Анчагача ўзини босолмади. Ҳиқиллаб йиғлайверди. “Ҳали шошма, — деди овоз чиқариб, — кунингни шундай кўрсатайки, туғилганингга пушаймон ейсан!”
Шоҳруҳ эртасига ювинаётганида ҳам ўзидан Хонзоданинг атири ҳиди уфуриб турганини сезди. Атир совун билан бутун танасини яхшилаб ювди. Лекин барибир унинг назарида ҳид кетмаган эди. Алам қилди, чиқиб янгасини бурдалаб ташлагиси келди-ю, яна ўзини босди.
Хонасига бориб апил-тапил кийинди-да, нонушта ҳам қилмасдан (айб иш қилиб қўйгандай, жиянларининг кўзига кўринишдан чўчиди), ташқарига отланди. Акасининг дўконларига бирма-бир кириб чиқди. Аммо ҳеч қаерга сиғмади. Дўкон ичида акаси ўтиргандай, унга термилиб: “Келиб-келиб сенга ишониб кетдимми?” деяётгандай туйилаверди.
Кўчада санқиб, амаллаб кунни кеч қилди-да, қаҳвахонага кирди. Нияти, бўкканча ичиб, уйига боради-да, янгасини обдан дўппослайди. Бироқ бу нияти амалга ошмади. Маст бўлгач, ўзига-ўзи гапирди, сўкинди, сўнг ухлаб қолди. Агар қаҳвахона ходимлари уйғотишмаганида эрталабгачаям бошини столга қўйганча ухлайверарди.
Хонзода уни уйига бутунлай киритмасликка қарор қилганди. Лекин болаларини огоҳлантирмаган экан, улар дарвозани очиб қўйишди. Шоҳруҳ тўғри хонасига кирди. Ечинди-ю, ўзини каравотга ташлади.
Шу-шу янгаси билан мутлақо гаплашмай қўйди. Уйдан овқатланмас, Хонзодага дуч келиб қолган кезлари ўзини кўрмасликка олиб ўтиб кетарди. Бундан Хонзоданинг юраги баттар ғашланди. Хавфсиради. “Бу бола акасига ҳамма гапни айтиб беради”, дея ўйлади ва фитна режасини туза бошлади.
Mafiya sardori 1 kitob skachat
Мафия Сардори 4 Китоб 1
Музыка Ойынға Арналған Балабақша
Гейская Свадьба У Нас Во Дворе
Сборник Песен Дети Фристайла
Сергей Лазарев Идеальный Мир Тик Ток Ремик
Пираты Карибского Моря Bass Boosted
Александр Мирер Дом Скитальцев
Виа Мы Из Ссср Легенды Виа 70 80 Х Видео Концерт Скачать Бесплатно
Смуглянка Молдаванка Детский Хор
I Love You So Remix Tik Tok
Asqar Ashurmatov Yaxshi Ko Raman
Наурыз Туралы Әндер
Краткое Содержание Алые Паруса
Как Фильм Feat Павел Закиляк Костя Карп
А Завтра Была Война
Grenade Bruno Mars Slowed
Малика Кавраева Хаза К1Ант
Нигина Амонкулова 2023
Музыка Ожидания В Лифте Мем
Через Года Улыбка Твоя
Издейм Сени Жаным Мухаммад
Awat Nassif Zeytoun
Поздравление С Днём Рождения Для Веры
Nazan Nazan Song
Торғай Туралы Əн
Extremely Loud And Incredibly Close Александр Деспла