Press "Enter" to skip to content

Онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хато қандай тузатилади. Қадамма-қадам йўриқнома

Сиз кўрсатилган давр учун янгиланган ҳисобот маълумотларини кўрасиз.

Sulaymonning hikmatlari 1 bob

“Sulaymonning hikmatlari” kitobi maqol, matallar shaklidagi axloqiy va diniy ta’limotlardan iborat. Ularning ko‘plari kundalik hayotda uchraydigan muammolar haqida so‘z yuritadi. Bu kitob “Egamizdan qo‘rqish ilmu ma’rifatning boshidir” degan nasihat bilan boshlanadi va faqatgina diniy ishlar emas, balki yaxshi axloq va aql bilan qilish lozim bo‘lgan ishlar haqida gapiradi. Qadimgi Isroil muallimlarining bu matallarda dono kishi ma’lum bir vaziyatda nima qilishi lozimligi haqida bergan maslahatlari ularning donoligini ko‘rsatadi. Bu hikmatlarning ba’zilari oila va oiladan tashqaridagi munosabatlar, qanday qilib ish bajarish haqida, yana ba’zilari esa jamiyatdagi munosabatlar va o‘zini tuta bilish haqidadir. Bu kitobda kamtarinlik, sabr–toqat, kambag‘allarni hurmat qilish va do‘stga sodiqlik kabi fazilatlar haqida ko‘p fikrlar aytilgan.

1–BOB – Sulaymonning hikmatlari

1 Isroil shohi Dovud o‘g‘li Sulaymonning Hikmatlari.
2 Bu hikmatlar donolik va nasihatni o‘rgatadi, hikmatli so‘zlarni tushuntiradi,
3 Aqlli ko‘rsatmalarga, to‘g‘rilik, adolat, odillikka ega qiladi,
4 Soddalarga idrok, yoshlarga bilim, fahmu farosat beradi.
5 Donolar tinglab bilimini ko‘paytirsin, idrokli esa yo‘l–yo‘riq olsin.
6 Bu hikmatlar — matallarni, jumboqlarni, dononing so‘zlarini va topishmoqlarini tushunish uchundir.
7 Egamizdan qo‘rqish ilmu ma’rifatning boshidir. Donolik va nasihatdan nafratlangan esa nodondir.
8 O‘g‘lim, otang nasihatlariga quloq sol, onang o‘gitlarini rad etma,
9 Chunki ular boshingga go‘zal gulchambar, bo‘yningga marjondaydir.
10 O‘g‘lim, agar gunohkorlar seni yo‘ldan urmoqchi bo‘lsa, bo‘yin berma.

11 Agar ular: “Kel, bizga qo‘shil, pistirma qo‘yib qon to‘kaylik, aybsizning yo‘lini vajsiz to‘saylik,

12 do‘zaxga o‘xshab uni tiriklayin o‘z qa’rimizga tortaylik, chuqur kabi butunlayin yutib yuboraylik,

13 har xil boyliklarni tortib olib, uyimizni o‘lja bilan to‘ldiraylik,
14 hamma narsa o‘rtada bo‘lsin, hamyonimiz bitta bo‘lsin”, — deb aytsalar,
15 o‘g‘lim, ularning yo‘lidan yurma, bir qadam ham bosma.
16 Chunki ular qon to‘kishga tayyordirlar, oyoqlari yovuzlikka shoshiladi.
17 Qushlarning ko‘zi oldida to‘r qo‘yish foydasizdir.
18 Yovuzlar o‘zlarining qoni to‘kilishini kutadilar, o‘zlarining jonlarini poylaydilar.
19 Ochko‘zlik bilan tortib oladiganlarning ahvoli shu! Ular o‘z hayotiga zomin bo‘ladi.
20 Donolik ko‘chada chaqiradi. Maydonda baland ovoz bilan hayqiradi.
21 Gavjum ko‘chaning boshida, shahar darvozalarida jar soladi.

22 “Ey, nodonlar, qachongacha nodon bo‘lib yuraverasiz?! Siz–chi, mazax qiluvchilar, qachongacha mazax qilishdan zavqlanasiz?! Aqlsizlar, qachongacha ilmu ma’rifatdan nafratlanasiz?!

23 Pand–nasihatlarimga quloq solinglar. Mana, sizlarga ruhimni beraman. So‘zlarimni ochaman.
24 Lekin sizlarni chaqirganimda rad etdingiz, qo‘llarimni uzatganimda, e’tibor bermadingiz.
25 Maslahat, pand–nasihatlarimning hech birini qabul qilmadingiz.

26 Shuning uchun boshingizga falokat kelganda, men ham kulaman. Vahimaga tushganingizda, mazax qilaman.

27 Vahima bo‘ronday, falokat esa to‘fonday kelganda, kulfatu mashaqqatlar boshga tushganda,

28 ular meni chaqiradilar, lekin javob bermayman. Ular meni qidiradilar, izlaydilar, lekin topolmaydilar.

Онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хато қандай тузатилади. Қадамма-қадам йўриқнома

ДСҚ илтимосига биноан қадамма-қадам йўриқноманинг 7-бандига тугмага босиш тартиби қисмида тузатиш киритилди.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хатони тузатиш имконини берадиган функционал пайдо бўлди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди:

– “Амалиётда назорат-касса техникаси чекини шакллантиришда кўпинча хатога йўл қўйилади. Оператор товар номи, сони, қийматини ёки тўлов шаклини (нақд ёки терминал орқали) нотўғри кўрсатиши мумкин. Баъзан ҚҚС тўловчи бўлмаганлар солиқ ставкаси ва суммасини кўрсатишади, тўловчилар эса, аксинча, ушбу ахборотни кўрсатишни унутишади. Буларнинг барчаси бузиб кўрсатишга олиб келади, улар, қоидага кўра, кейинчалик солиқ текширувлари доирасида аниқланади.

Илгари онлайн-НКМ ва виртуал касса тизими чеклардаги хатоларни тузатиш имконини бермаган. Ҳозир бундай имконият мавжуд: янги функционал ва тартиб синовдан ўтказилмоқда, улардан фойдаланиш мумкин.

Агар чекда хатога йўл қўйилган бўлса, чекда ҚҚС бўйича маълумотни акс эттириш билан боғлиқ бўлмаган вазиятларда сотувчи аниқланган ҳолат тўғрисида ва онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотларига ўзгартиришлар киритиш чорасини кўриш сўралган аризани онлайн-НКМ (виртуал касса) рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига топшириши керак.

Аризада ( намунага қаранг) рўй берган ҳолатни тушунтиринг (тушунтириш хати) ва маълумотларга тузатиш киритиш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.

Солиқ органи ходими аризани ўрганиш натижалари бўйича чекда ҳақиқатан хатога йўл қўйилганлиги ҳақида асосланган маълумотнома бериши керак. Маълумотнома қўлингизда бўлгандан кейин, шахсий кабинет функционали ёрдамида хатони тузатишга киришиш мумкин.

Агарда тузатишлар чекда ҚҚС бўйича маълумотни акс эттириш билан боғлиқ бўлса, қуйидаги функционалдан фойдаланинг.

Қадамма-қадам йўриқнома:

1. Солиқ тўловчининг-чеки хато билан берилган онлайн-НКМ (виртуал касса) эгасининг шахсий кабинетига киринг.

2. “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал кассаси тўғрисида ахборот” хизматини танланг.

3. Очилган менюда “Чекка тузатиш киритиш”ни танланг.

4. Тегишли майдонларда савдо шохобчаси номи, фискал модуль IDси ва тузатиш киритиш зарур бўлган чек рақамини кўрсатинг. “Излаш”га босинг. Экранда изланган чекнинг маълумотлари очилади.

5. Хатони тузатинг. Бунинг учун тегишли сатрда хато маълумотлар ўрнига тўғри маълумотларни кўрсатинг. Қуйидагиларни тузатиш мумкин:

  • чек бўйича сотилган товарнинг сони;
  • товарнинг қиймати ва ҚҚС суммаси;
  • чек бўйича умумий маълумотлар: тўлов усули (нақд/терминал бўйича).

6. Ҳужжатларни илова қилинг («zip» ёки «rar» форматда):

  • агар ҚҚС тўловчи чекда ҚҚСни кўрсатмаган бўлса – ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчи чекда ҚҚСни кўрсатган бўлса – солиқ органларининг субъект айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси эканлиги тўғрисида маълумотномаси;
  • бошқа вазиятларда – солиқ органларига хатони тузатиш тўғрисида мурожаат қилиш (ариза) ҳолати бўйича жавоб хати ва хато ҳолатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. “Ҳисоблаш” тугмасига босинг.

Эътибор беринг

Агар солиқ органи сизнинг аризангиз бўйича ижобий қарор қабул қилса, чекнинг фискал маълумотлари ўзгаради. Акс ҳолда тузатиш киритиш рад этилади.

7. Чекнинг маълумотлари ўзгаргандан кейин солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг худди шу “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал кассаси тўғрисида ахборот” интерактив хизматида қуйидаги операцияларни амалга оширинг:

  • менюда “Тушумлар бўйича ҳисобот”ни танланг;
  • “Янгилаш” тугмасига босинг;
  • фискал модуль IDси ва маълумотлар янгиланиши керак бўлган даврни кўрсатинг;
  • “Янгилаш” тугмасига босинг.

Сиз кўрсатилган давр учун янгиланган ҳисобот маълумотларини кўрасиз.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекини сотувчи ва харидор дарҳол хариддан кейин текширишлари керак. Ва агар хато аниқланса, сотувчи дарҳол уни тузатиш чораларини кўриши керак.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.