Дунё сиёсий етакчилари томонидан ёзилган энг сара китоблар
«Давлат бошқаруви санъати» — кўп қиррали китоб бўлиб, у мамлакат раҳбариятининг амалий қўлланмасидан ташқарига чиқади. Унда Тэтчер турли мамлакатларнинг муаммоларини таҳлил қилади ва уларнинг ривожланиши учун прогнозлар беради, барқарор ички ва ташқи сиёсат учун демократиянинг қадрини исботлайди, халқаро хавфсизликни муҳокама қилади, кўплаб таниқли сиёсий воқеаларга ўз фикрини билдиради. Китобда ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги жаҳон сиёсий жараёнлари ҳақида умумий тушунча берилган.
Диний китоблар ҳақида
Мустақиллик туфайли диний китоблар кўплаб чоп этилаяпти. Мадраса кўрмасак ҳам, диний илмларга эга бўлаяпмиз, қийин жойларини илмли кишилардан сўраб-суриштириб, ўрганаяпмиз, Аллоҳга шукрлар бўлсин. Бироқ, диний китобларнинг баъзи ўринларида ҳозирги ўқувчини ишонтирмайдиган, баъзан эътироз уйғотадиган, ҳақиқатдан йироқ жумлалар учраб қолади. Қадимги китобларни ўйламай-нетмай таржима қилиб ёки ҳарфини ўзгартириб нашр этиш ҳоллари учраб турибди, шекилли. Масалан, “Суннани Термизий” деган қалин, катта ва салобатли бир китобда айтилишича, Ал-Бухорий ҳазратлари вафот этганларида Ат-Термизий бир йил оҳ-воҳ қилиб, кўзёш қилган эмишлар. Бу – ҳеч ишониб бўлмайдиган гап! Айниқса, Ат-Термизийдек уламо учун нисбат берганда!
Яна бир қимматли китобда пайғамбаримиз (с.а.в.)га “умматни ҳидоят қилувчи” сифати берилган. Ваҳоланки, “Бақара” сурасининг 272-оятида, “Қасас”нинг 56-оятида, “Лайл”нинг 12-оятида айтилишича, пайғамбаримиз (с.а.в.)га ҳидоят қилиш вазифаси берилмаган.
Араб тилидан таржима қилиниб, қайта нашр қилинган “Танбеҳул ғофилин” деган китобнинг (“Мовоуннаҳр”, 2014) муқаддимасида (муаллиф Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий, қисқача, Абу Лайс Самарқандий ёзган) шундай сўзлар бор (7-бет): “Фақиҳ, зоҳид, амал қилувчи олим Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: Қайси кишини Аллоҳ таоло одобда таниқли, илмда насибали, ҳукм ва панду насиҳатларда ибратли, солиҳларнинг сийратига таваққуфли ва мужтаҳидларнинг ижтиҳодида бўлишдек улуғ бахт билан ризқлантирган бўлса, бундай кишини Аллоҳнинг йўлида ҳаракат қилиши лозим деб билдим.”
Бу гапни озгина таҳлил қилиб кўрайлик. Аввало, муаллиф ўзига ўзи таъриф бераяпти. Қолаверса, “одобда таниқли, илмда насибали, . ибратли” ва ҳоказо сифатларга эга бўлган киши “Аллоҳнинг йўлида ҳаракат қилиши лозим” эмиш. Кишига берилган таърифни қарангу, гапнинг иддаосига қаранг! Иддаонинг ҳеч қанақа залвори йўқ, гапга умуман ёпишмаяпти. Муаллиф айтса-айтмаса, Киши Аллоҳ йўлида ҳаракат қилганки, айтилган юксак сифатлар билан ризқлантирилган.
Иштибоҳда стилистик хато ҳам бор: “бундай кишини” жумласидаги “ни” қўшимчаси ортиқча, гап мазмунига ҳалал бераяпти.
592 саҳифалик китобнинг 543 бетида ҳадисларга тегишли ривоятлар келтирилган бўлиб, аксари “Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади”, “. ривоят қилади”, “. отасидан ривоят қилади” каби сўзлар билан бошланади. Буларнинг ривоят мазмунига ҳеч қанақа алоқаси йўқ, ортиқча юк бўлиб турибди.
Бундай қайтариқлар матн муаллифини эслатиб туриш учун ёзилган бўлса керак. Қадимги қўлёзмаларда китоб муқовасига муаллифни, китоб номини чиқариб ёзиш одат бўлмаган, эҳтимол, имкони ҳам бўлмаган. Ҳозир, китобат амалиёти тараққий этган замонда, ўша қайтариқларнинг ҳаммасини йиғиштириб олиб, муаллифнинг муқовага чиқарилган номи билан алмаштириш мумкин эди. Шунингдек, китоб бошида кисқагина изоҳ бериб кетиш ҳам ёрдамчи восита бўлар эди.
Араб миллатига мансуб муаллифларнинг ўша мамлакатларда нашр этилган китобларида ҳам хатолар учраб турар экан. Шундай ҳолатни Муҳаммад Ҳузарийнинг “Нур ул-яқин” китобида учратиш мумкин (“Чўлпон-Камалак”, 1992 й.). “Ҳайит намози” сарлавҳали қисқагина матн “Шу йили Оллоҳ таоло мусулмонларга ҳайит намозини ўқишни фарз қилди”, – деган сўзлари билан бошланади. Фарз қилинган бўлса, Қуръонда айтилган бўлар эди, лекин Қуръонда ҳайит намозлари ҳақида ҳеч гап йўқ, ҳадисларда – бор.
Қадимда ислом илмидан хабари бор ва ёзиш-чизиш қўлидан келадиган одамлар ҳикоятлар ёки китоблар ёзаверган. У вақтларда тақриз, танқид деган гаплар бўлмаган. Сифатидан қатъи назар, диний масалалар ҳақида бир нималарни ёзишнинг ўзи фавқулодда ҳодиса саналган. Ўтмишдаги илмли кишилар ҳам, ўзимиз сингари, қусурли бўлишган, ниманидир яхши билиб, нималарнидир мундайроқ билишган. Табиийки, ёзма ёдгорликларга камчиликлар, нотўғри таълимотлар кириб қолаверган.
Тасаввуфга оид ҳикоятларда ҳам шундай ҳолатлар кўп учрайди. “Адабиёт учқунлари” нашриёти 2014 йили Музаффар Хилватийнинг “Муҳаббат – шароб” номли рисоласини чоп этди (таржимон Жамол Камол). Тасаввуф – ўхшатишлар, рамзлар, тимсолларга бой илм эканлиги маълум, лекин буларни деб, масаланинг бошқа жиҳатларига футур етказиш яхши эмас-да! Масалан, янги қабр қазилганда чириб кетган калла суяги ташқарига чиқиб қолиб, шундай ташлаб қўйилган эмиш. Яна, унинг тишлари орасида битта ясмиқ дони сақланиб қолган эмиш. Дафн маросимига келган бир одам ўша донни олиб, оғзига солган эмиш. Бу гапларнинг ҳаммаси “Бировнинг насибасини биров ютиб кетолмайди”, – деган сўфиёна таълимотни тушунтириш учун тўқилган. Бошқа бир ҳикоятда эса, катта мажлис қилиб турган шайх, тўғрисўз учта одамни халойиқ олдида, эшак, деб ҳақорат қилган эмиш. Шайх ҳеч қачон бунақа иш қилмайди! Бу ҳикоят, муҳаббатсиз одам эшакдан ҳам тубан, деган таълимотни тасвирлаш учун айтилган.
Гапни мухтасар қилсак, қадимги диний ёзма манбаларни таржима қилишда, нашрга тайёрлашда жузъий хатоларини тузатиб, тегишли изоҳлар бериб кетиш мақсадга мувофиқ. Жиддий хатолари бўлса, нашр масаласи, албатта, диний идоранинг қарорига боғлиқ бўлади.
Қудрат Дўстмуҳаммад
Mustaqillik tufayli diniy kitoblar ko‘plab chop etilayapti. Madrasa ko‘rmasak ham, diniy ilmlarga ega bo‘layapmiz, qiyin joylarini ilmli kishilardan so‘rab-surishtirib, o‘rganayapmiz, Allohga shukrlar bo‘lsin. Biroq, diniy kitoblarning ba’zi o‘rinlarida hozirgi o‘quvchini ishontirmaydigan, ba’zan e’tiroz uyg‘otadigan, haqiqatdan yiroq jumlalar uchrab qoladi. Qadimgi kitoblarni o‘ylamay-netmay tarjima qilib yoki harfini o‘zgartirib nashr etish hollari uchrab turibdi, shekilli. Masalan, “Sunnani Termiziy” degan qalin, katta va salobatli bir kitobda aytilishicha, Al-Buxoriy hazratlari vafot etganlarida At-Termiziy bir yil oh-voh qilib, ko‘zyosh qilgan emishlar. Bu – hech ishonib bo‘lmaydigan gap! Ayniqsa, At-Termiziydek ulamo uchun nisbat berganda!
Yana bir qimmatli kitobda payg‘ambarimiz (s.a.v.)ga “ummatni hidoyat qiluvchi” sifati berilgan. Vaholanki, “Baqara” surasining 272-oyatida, “Qasas”ning 56-oyatida, “Layl”ning 12-oyatida aytilishicha, payg‘ambarimiz (s.a.v.)ga hidoyat qilish vazifasi berilmagan.
Arab tilidan tarjima qilinib, qayta nashr qilingan “Tanbehul g‘ofilin” degan kitobning (“Movounnahr”, 2014) muqaddimasida (muallif Nasr ibn Muhammad ibn Ahmad ibn Ibrohim Samarqandiy, qisqacha, Abu Lays Samarqandiy yozgan) shunday so‘zlar bor (7-bet): “Faqih, zohid, amal qiluvchi olim Nasr ibn Muhammad ibn Ahmad ibn Ibrohim Samarqandiy (rahmatullohi alayhi) aytadi: Qaysi kishini Alloh taolo odobda taniqli, ilmda nasibali, hukm va pandu nasihatlarda ibratli, solihlarning siyratiga tavaqqufli va mujtahidlarning ijtihodida bo‘lishdek ulug‘ baxt bilan rizqlantirgan bo‘lsa, bunday kishini Allohning yo‘lida harakat qilishi lozim deb bildim.”
Bu gapni ozgina tahlil qilib ko‘raylik. Avvalo, muallif o‘ziga o‘zi ta’rif berayapti. Qolaversa, “odobda taniqli, ilmda nasibali, . ibratli” va hokazo sifatlarga ega bo‘lgan kishi “Allohning yo‘lida harakat qilishi lozim” emish. Kishiga berilgan ta’rifni qarangu, gapning iddaosiga qarang! Iddaoning hech qanaqa zalvori yo‘q, gapga umuman yopishmayapti. Muallif aytsa-aytmasa, Kishi Alloh yo‘lida harakat qilganki, aytilgan yuksak sifatlar bilan rizqlantirilgan.
Ishtibohda stilistik xato ham bor: “bunday kishini” jumlasidagi “ni” qo‘shimchasi ortiqcha, gap mazmuniga halal berayapti.
592 sahifalik kitobning 543 betida hadislarga tegishli rivoyatlar keltirilgan bo‘lib, aksari “Faqih Abu Lays Samarqandiy aytadi”, “. rivoyat qiladi”, “. otasidan rivoyat qiladi” kabi so‘zlar bilan boshlanadi. Bularning rivoyat mazmuniga hech qanaqa aloqasi yo‘q, ortiqcha yuk bo‘lib turibdi.
Bunday qaytariqlar matn muallifini eslatib turish uchun yozilgan bo‘lsa kerak. Qadimgi qo‘lyozmalarda kitob muqovasiga muallifni, kitob nomini chiqarib yozish odat bo‘lmagan, ehtimol, imkoni ham bo‘lmagan. Hozir, kitobat amaliyoti taraqqiy etgan zamonda, o‘sha qaytariqlarning hammasini yig‘ishtirib olib, muallifning muqovaga chiqarilgan nomi bilan almashtirish mumkin edi. Shuningdek, kitob boshida kisqagina izoh berib ketish ham yordamchi vosita bo‘lar edi.
Arab millatiga mansub mualliflarning o‘sha mamlakatlarda nashr etilgan kitoblarida ham xatolar uchrab turar ekan. Shunday holatni Muhammad Huzariyning “Nur ul-yaqin” kitobida uchratish mumkin (“Cho‘lpon-Kamalak”, 1992 y.). “Hayit namozi” sarlavhali qisqagina matn “Shu yili Olloh taolo musulmonlarga hayit namozini o‘qishni farz qildi”, – degan so‘zlari bilan boshlanadi. Farz qilingan bo‘lsa, Qur’onda aytilgan bo‘lar edi, lekin Qur’onda hayit namozlari haqida hech gap yo‘q, hadislarda – bor.
Qadimda islom ilmidan xabari bor va yozish-chizish qo‘lidan keladigan odamlar hikoyatlar yoki kitoblar yozavergan. U vaqtlarda taqriz, tanqid degan gaplar bo‘lmagan. Sifatidan qat’i nazar, diniy masalalar haqida bir nimalarni yozishning o‘zi favqulodda hodisa sanalgan. O‘tmishdagi ilmli kishilar ham, o‘zimiz singari, qusurli bo‘lishgan, nimanidir yaxshi bilib, nimalarnidir mundayroq bilishgan. Tabiiyki, yozma yodgorliklarga kamchiliklar, noto‘g‘ri ta’limotlar kirib qolavergan.
Tasavvufga oid hikoyatlarda ham shunday holatlar ko‘p uchraydi. “Adabiyot uchqunlari” nashriyoti 2014 yili Muzaffar Xilvatiyning “Muhabbat – sharob” nomli risolasini chop etdi (tarjimon Jamol Kamol). Tasavvuf – o‘xshatishlar, ramzlar, timsollarga boy ilm ekanligi ma’lum, lekin bularni deb, masalaning boshqa jihatlariga futur yetkazish yaxshi emas-da! Masalan, yangi qabr qazilganda chirib ketgan kalla suyagi tashqariga chiqib qolib, shunday tashlab qo‘yilgan emish. Yana, uning tishlari orasida bitta yasmiq doni saqlanib qolgan emish. Dafn marosimiga kelgan bir odam o‘sha donni olib, og‘ziga solgan emish. Bu gaplarning hammasi “Birovning nasibasini birov yutib ketolmaydi”, – degan so‘fiyona ta’limotni tushuntirish uchun to‘qilgan. Boshqa bir hikoyatda esa, katta majlis qilib turgan shayx, to‘g‘riso‘z uchta odamni xaloyiq oldida, eshak, deb haqorat qilgan emish. Shayx hech qachon bunaqa ish qilmaydi! Bu hikoyat, muhabbatsiz odam eshakdan ham tuban, degan ta’limotni tasvirlash uchun aytilgan.
Gapni muxtasar qilsak, qadimgi diniy yozma manbalarni tarjima qilishda, nashrga tayyorlashda juz’iy xatolarini tuzatib, tegishli izohlar berib ketish maqsadga muvofiq. Jiddiy xatolari bo‘lsa, nashr masalasi, albatta, diniy idoraning qaroriga bog‘liq bo‘ladi.
Qudrat Do‘stmuhammad
Diniy kitoblar yuklab olish
9 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли янги китоби тақдим этилди. Ушбу китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.
Дунё бўйлаб кўпгина давлат раҳбарлари ва сиёсат арбоблари ўз фаолияти даврини асосан мемуар сифатида таърифлаб, асарлар ёзишади. Улар ўз китобларида сиёсий ишлардаги фикр ва мулоҳазалардан ташқари, ўз ҳаётларидаги баъзи воқеа ва ҳодисалар ҳақида ҳам ҳикоя қиладилар. Асарлар орқали мазкур инсонларнинг бошқа ҳислатларига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.
Дунё китобхонлари томонидан эътироф этилган баъзи давлат раҳбарлари ва сиёсий етакчиларнинг асарлари ҳамда уларнинг қисқача мазмуни ҳақида «Газета.uz» сўз юритади.
«Озодлик манбаи. Геттисберг мурожаати» Авраам Линкольн
АҚШ президенти Авраам Линкольн (1809−1865) Америка Қўшма Штатларининг тарихий ривожланишини белгилаб берган тўртта президентдан бири ҳисобланади. Қуйи қатламдан чиққан президент барча билимларини тиришқоқлик ва узлуксиз ўз устида ишлаш орқали ўзлаштирган. У ўзининг ахлоқий намунаси, юксак ахлоқий тамойиллари ва ишонтира олиш қобиляти билан ўз халқини илҳомлантириб, мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланишига ҳисса қўшди ва АҚШ узоқ вақт давомида дунёдаги энг динамик ривожланаётган иқтисодиётга айланди.
«Озодлик манбаи. Геттисберг мурожаати» китобида Авраам Линкольннинг асосий нутқлари ва мақолалари, унинг таржимаи ҳоли, инаугурация нутқлари ва халққа қилинган мурожаатлари бор. Китоб Авраам Линкольн, унинг шериклари ва рақибларининг ҳаёти давомидаги суратлари, АҚШ фуқаролик уруши давридаги ҳужжатли ва бадиий материаллар билан бойитилган.
«Камин олдидаги суҳбатлар. Инқироз, олигархлар ва уруш ҳақида» Франклин Рузвельт
Франклин Рузвельт «Буюк депрессия» даврида АҚШни бошқарган ва уни узоқ давом этган инқироздан олиб чиқишга муваффақ бўлган давлат раҳбари ҳисобланади. Америкаликларда келажакка ишончни уйғотиш учун, у шахсан ўзи халққа давом этаётган ислоҳотлар ва ҳукумат режаларининг маъносини тушунтиришга қарор қилган. Рузвельт Америка халқига тўғридан-тўғри радио хабарлари орқали мурожаат қилиб келган. Бу нутқлар тарихга «Камин олдидаги суҳбатлар» номи билан кирди. Рузвельт ўн икки йиллик бошқарувининг охиригача одамларга мурожаат қилиб келган.
АҚШ 32-президентининг энг яхши нутқлари «Камин олдидаги суҳбатлар. Инқироз, олигархлар ва уруш ҳақида» номли китобда тўпланган.
«Бойликка йўл. Автобиография» Бенжамин Франклин
Ушбу китоб давлат ва жамоат арбоби, дипломат, олим, ихтирочи, ёзувчи, файласуф, тадбиркор Бенжамин Франклин шахсини очиб беради. Унинг юзи ҳаммага таниш — бу АҚШнинг асосий банкнотаси доллардаги сон-саноқсиз маротаба босилиб чиққан портретдир. Унинг «Вақт — пул» афоризмини ҳатто ҳеч нарсани билмаганлар ҳам билади. Франклин «Автобиография”си эса узоқ вақтдан буён ҳозирда буюк шахслар рўйхатига кирган муваффақиятли одамларнинг қайта-қайта мурожаат қиладиган китобига айланган.
«Агар сиз одамлар билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ажойиб маслаҳатлар олишни, ўзингизни бошқаришни ва шахсий фазилатларингизни яхшилашни хоҳласангиз, ҳаётнинг энг қизиқарли ҳикояларидан бири — Бенжамин Франклиннинг таржимаи ҳолини ўқинг», — деган эди америкалик педагог ва ёзувчи Дейл Карнеги.
Ушбу китобда Бенжамин Франклин 1771 йилдан 1790 йилгача ўз ҳаёти ҳақидаги ёрқин эслатмаларни қолдирган. Уларнинг барчаси унинг вафотидан кейин бирлаштирилган. Франклин бу асарида истеҳзо ва ҳазил билан ўзининг ғайриоддий тақдири ва шундай шахс бўлиб етишишига нима ёрдам бергани ҳақида хикоя қилади.
«Учинчи дунёдан — биринчисига. Cингапур тарихи (1965−2000)» Ли Куан Ю
Ли Куан Ю — Сингапур давлат арбоби, 1959 йилдан 1990 йилгача мамлакат бош вазири бўлган. Унинг раҳбарлиги остида ресурслари бўлмаган кичик оролдаги собиқ Британия мустамлакаси кучли иқтисодиёти, қулай сармоявий муҳити ва баркамол ижтимоий сиёсати бўлган юқори даражада ривожланган давлатга айланган. 2000 йилда Ли Куан Ю «Сингапур мўъжизаси» ҳақида мемуар ёзган ва учинчи дунёдан биринчи дунёга чиқиш стратегиясини батафсил баён қилган.
Китобда Ли Куан Ю шаҳар-давлатни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун қўйган қадамлари асосли хулосалар билан изчил тасвирланган. Муаллиф, шунингдек, фойдали тажрибага айланган хатоларни ҳам эслатиб ўтган. Шунингдек китобда ташқи сиёсатга катта эътибор берилади. «Учинчи дунёдан биринчисига» — бу мамлакат фаровонлигига қаратилган пухта авторитар бошқарув бўйича ажойиб дарслик ҳисобланади.
«Давлат бошқаруви санъати: Ўзгараётган дунё учун стратегиялар» Маргарет Тэтчер
«Давлат бошқаруви санъати» — 1979−1990 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган машҳур «темир хоним» Маргарет Тэтчернинг китоби ҳисобланади. Тэтчер бу китобни 2003 йилда мамлакат раҳбарига қўлланма сифатида чиқарган ва уни Рональд Рейганга бағишлаган.
«Давлат бошқаруви санъати» — кўп қиррали китоб бўлиб, у мамлакат раҳбариятининг амалий қўлланмасидан ташқарига чиқади. Унда Тэтчер турли мамлакатларнинг муаммоларини таҳлил қилади ва уларнинг ривожланиши учун прогнозлар беради, барқарор ички ва ташқи сиёсат учун демократиянинг қадрини исботлайди, халқаро хавфсизликни муҳокама қилади, кўплаб таниқли сиёсий воқеаларга ўз фикрини билдиради. Китобда ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги жаҳон сиёсий жараёнлари ҳақида умумий тушунча берилган.
«Фикрлар ва хотиралар» Отто фон Бисмарк
Отто вон Бисмарк — машҳур немис канцлери, унинг сиёсий фаолияти чўққиси Германия империяси тузилиши пайтига тўғри келган. Бисмаркнинг 1898 йилда нашр этилган «Фикрлар ва хотиралар» китоби ҳақиқий бестселлерга айланган: у ўз китобида Иккинчи Рейхнинг пайдо бўлишига олиб келган воқеалар ҳақида гапирган.
Бироқ, бу шунчаки мемуар эмас, бу, биринчи навбатда, «ўтмишни тушуниш ва келажак учун ибрат бўлиши учун ўғиллар ва набираларга» қаратилган «темир канцлер» нинг сиёсий васияти ҳисобланади. Сиёсий майдонда ўз фаолиятини якунлаб, Бисмарк ушбу китобда нафақат замондошлари олдида ўзини оқламоқчи, балки ўз ворисларини келажакдаги хатолар ҳақида огоҳлантирмоқчи ҳам бўлган.
«Иккинчи жаҳон уруши» Уинстон Черчилль
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири нафақат ўз даврининг таниқли сиёсатчиси, балки жуда яхши ёзувчи ҳам эди. 6 жилдлик «Иккинчи жаҳон уруши» асари Черчилльга тегишли.
Биринчи китобда 1919 йилдан 1940 йил декабригача бўлган воқеалар тасвирланган, муаллифнинг сўзларига кўра, улар «олдини олиш мумкин бўлган ва кераксиз» урушга олиб келган.
Иккинчи китобда хотираларнинг учинчи ва тўртинчи жилдлари нашр этилган ва 1941 йил январидан 1943 йил июнигача бўлган воқеалар тасвирланган: фашистлар Германиясининг Совет Иттифоқига бостириб кириши, милитаристик Япониянинг АҚШга ҳужуми, Гитлерга қарши коалиция тузилиши, иттифоқчиларнинг ҳимоядан ҳужумга ўтиши.
Учинчи китобда эса бешинчи ва олтинчи жилдлари нашр этилган ва 1943 йил июндан 1945 йил июлгача бўлган воқеалар — Германия иттифоқчиларининг таслим бўлиши, Теҳрон, Ялта ва Потсдам конференциялари, Америка, Британия ва Канада қўшинларининг Нормандияга ўтказилиши, Совет армияси ва иттифоқчиларининг тарихий ғалабалари, Германиянинг таслим бўлиши натижасида фашист қўшинлари мағлубияти тасвирланган.
«Менинг ҳаётим» Маҳатма Ганди
Моҳандас Ганди «бания» савдогар кастасига мансуб ўзига тўқ оиладан чиққан. Вафотидан сўнг эса ундан фақат бир жуфт сандал, кўзойнак ва таёқ қолган. Бутун умрини ўзини чегаралашга ва жамиятга хизмат қилишга бағишлаган, зўравонликсиз қаршиликни кураш воситаси сифатида ишлатган, зўравонлик ва диний низоларга тинимсиз қаршилик кўрсатган энг машҳур ҳинд Гандини «Буюк қалб» соҳиби деб аташади.
Маҳатма Гандининг «Менинг ҳаётим» китоби — буюк донишманд ва тажрибали, қалби тоза сиёсатчининг таржимаи ҳоли, Ҳиндистоннинг озод қилиниши ва Гандининг руҳий изланишлари ҳақидаги ҳикоя ҳисобланади. Китобда, шунингдек, «Менинг иймоним» ва «Саломатлик калити» рисолалари мавжуд бўлиб, унда Ганди ўз дунёқараши билан ўртоқлашади, дунёда мавжуд бўлган динлар, шунингдек, вегетарианлик ва ахлоқий турмуш тарзи муҳокама қилинади.
«Котиб хоним» Мадлен Олбрайт
Билл Клинтон президентлиги даврида Мадлен Олбрайт Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш ҳаракатларидан тортиб НАТОнинг Косовога гуманитар аралашувигача бўлган энг муҳим ва драматик сиёсий воқеаларнинг фаол иштирокчиси бўлган.
АҚШ тарихида биринчи марта юқори даражали лавозим — давлат котиби (ташқи ишлар вазири) бўлиб тайинланган аёл ўзининг очиқ мемуарида ушбу воқеаларни қизғин ҳикоя қилади ва ўқувчиларга жаҳон тарихининг энг жўшқин даврларида халқаро муносабатлар саҳнаси ортига назар солишга имкон беради.
Ўзининг ушбу китобида Мадлен Олбрайт шахсан мулоқот қилган дунёнинг етакчи раҳбарлари ва анъанавий тарзда эркаклар етакчилик қиладиган дипломатик майдонда қандай қийинчиликларни бошдан кечиргани ҳақида гапиради. Китобда Владимир Путин, Вацлав Гавел, Ясир Арафат, Ариэль Шарон, Биньямин Нетаньяху, қирол Ҳусайн, Слободан Милошевич, Ким Чен Ир, Билл ва Хиллари Клинтон, Колин Пауэлл ва бошқа кўплаб жаҳон лидерларининг қизиқарли портретлари тақдим этилган.
«Ваъда қилинган ер» Барак Обама
АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг «Ваъда қилинган ер» китоби унинг мемуарларининг биринчи жилди ҳисобланади.
Хотираларининг биринчи жилдида Барак Обама ўзининг ёшлиги ва президентлик сари йўли ҳақида ҳикоя қилади. У ўзининг сиёсий маълумоти ва ўзининг тарихий президентлигининг биринчи давридаги муҳим лаҳзаларни батафсил тасвирлаб беради. Китоб Обама президентлигининг биринчи муддатида Усама бен Ладенни йўқ қилиш бўйича махсус операцияси билан якунланган. Унда Обаманинг тарихда ўзини тинчликпарвар ва «инсоний юзли сиёсатчи» сифатида тарихда қолишга уринганлиги кўрсатилган.
«Газета.uz» 9 408
- # китоблар
- # сиёсий етакчилар