Дайди қизнинг дафтари v1.0 APK Mod
Agar men O‘zbekistonda bo’lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
Daydi qizning daftari kitob pdf
Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o’qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
Kitobni qanday sotib olish mumkin?
Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro’yxatdan o’tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to’ldirish mumkin, kerak bo’lgan kitob uchun qanday to’lovni amalga oshirish
Siz muallifmisiz?
Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
Savol-javoblar
Agar men O‘zbekistonda bo’lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
Daydi qizning daftari
Ko‘rganlar, jami:
Nashr yili:
Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko’rinishi va rangi haqidagi ma’lumotlar faqat ma’lumot uchun mo’ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo’lgan eng so’nggi ma’lumotlarga asoslanadi.
Elektron kitob
E’tibor bering “Sotib olingan kitoblar qanday o’qiladi?” bo’limi bilan tanishib chiqing!
Buyurtma berish uchun, avtorizatsiyadan o’ting
Do‘stlarizga tavsiya eting
- Annotatsiya
- Fikr va mulohazalar
Дунёдаги ҳар бир инсоннинг ўз бахти, ўз фожиаси бор, бу кунга олиб келган ўтмиши бор. Ана шу кечмишни ўрганиш бировга йўл кўрсатади, бировни қайтаради. Қандай баҳолаш, хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг тарбияси, дунёқараши, ахлоқига боғлиқ. Солиҳ Қаҳҳорнинг мазкур асарини юзаки қараб бир «қўғирчоқ»нинг саргузаштлари, деб баҳолаш ҳам мумкин. Бироқ ҳукм чиқаришга шошилманг. Бу асар — ишқий ўйинлар, жиноятчилар ҳаѐтининг тафсилотигина эмас, балки аччиқ бир ҳаётнинг изтироблари, Шайтон билан Раҳмон ўртасидаги зиддиятлар талқинидир.
Kommentariy berish uchun, avtorizatsiyadan o’ting
Bu yerdagi kitoblarni barchasi juda ham ziq va zòr menga juda yoqti
13 ноября 2019
Администратор: Фикр-мулоҳазангиз учун катта рахмат!
Assalamu alaykum bu kitobni man topomay yurgandim qayerdan topsam böladi
14 июня 2016
Администратор: Азиз китобхонлар! Китоб сотиб олиш учун Шахсий кабинетингизга (http://kitobxon.com/uz/cabinet/) кириб Click ёки Paynet орқали хисобингизни тўлдириб(http://kitobxon.com/uz/cabinet/payments) “Буюртмаларим” (http://kitobxon.com/uz/cabinet/orders) менюсида “Буюртмага тўлов” тугмачасини босканингиздан кейин сизга ссылка берилади. Ушбу ссылка орқали китобни юклаб оласиз.
Tulov qanday buladi
15 января 2016
Администратор: kitobxon.com сайтга ўз парол ва логинингиз ёрдамида киринг ва Сизнинг ID маълумот олинг;
Ўз шахсий ҳисобингизни танлаган китобингизни сотиб олиш учун етарли маблағга тўлдиринг, Paynet операторига ҳабар беринг: сайт Kitobxon.com ва Сизнинг ID;
Танлаган китобингизга (Китоблар саҳифасида) буюртма беринг;
Шахсий ҳисобингиздан (Буюртмаларим бўлимида) буюртмангиз тўловини амалга оширинг;
ва электрон китобни юклаб олиш учун кўрсатмани (ссылка) олинг.
Муомолар бўлса +998 94 959 25 26 рақамига хабар беринг.
Assalomu Aleykum xurmatli adminlar!To’lov borasida savol MB orqali to’lov amalga oshirish mumkinmi?
10 октября 2015
Администратор: Assalomu Aleykum Nodirbek Halimjanov. To`lovni Click yoki Paynet orqali amalga oshirishingiz mumkin. “MB” nimaligini izohlasangizn, bu sistemani saytimizda qo`llashni uylab ko`rardik. Rahmat.
Около Дайди қизнинг дафтари APK
Ускорение до 200% с dFast Torrent Cloud ™ . Наслаждайтесь самой быстрой службой загрузки с dFast.
Как работает dFast?
dFast — это полностью открытый магазин приложений без каких-либо региональных или национальных ограничений. Кроме того, вам не нужно проходить какие-либо процессы регистрации или подписки здесь. На самом деле вам даже не нужна учетная запись Google Play. И, помимо разрешения загрузки приложений и установки APK с наших собственных серверов; dFast также обнаруживает XAPK с дополнительными файлами OBB.
Дайди қизнинг дафтари Скриншоты
Описание Дайди қизнинг дафтари
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунёдаги жамийки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади».
Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақтдан шафқацизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ёруғ оламда мавжуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пироварднатижасини барибир Вақт белгилайди.
Вақт фақат бир нарсадан, биз иймон келтириб сажда қиладиган, сиғинадиган, эъзозлайдиган, авайлаб-асрайдиган, муттасил бойитиб борадиган эҳромларимиз — қалбимизда, онгимиз ва шууримизда жо бўлган инсоний пок ақидаларимиздан қўрқади. Бу нарсаларни ҳеч қачон емириб, кемириб, ўлдириб бўлмайди. Бу бизнинг иймонимиз, руҳимиз, ёлғиз Оллоҳимиздир. Вақт инсонни жисмонан ўлдиради, бироқ у яратган, у бойитган муқаддас эҳромлар наслдан-наслга ўтиб яшайверади, янаям пойдор бўлиб бораверади. Шул эҳромлар борки, Ёруғлик ва Поклик, Эзгулик ва Гўзаллик, Севги ва Садоқат, Меҳр ва Шафқат, Умид ва Ишонч, Илҳом ва Қўшиқ яшайди. Шул эҳромлар борки, Инсон инсон бўлиб оёкда туради. Шул эҳромлар боис, Олам мунаввар, Ҳаёт барқарордир. Бироқ бу ёруғ дунёга инсон бўлиб келибдики, ул эҳромлар унинг қалбидан жой ололмаптими, бундайин одамнинг одсий ҳайвондан фарқи йўқ — Вақт ҳукми билан ўлиб кетаверади, бунга ҳеч ким ажабланмайди, ачинмайди.
Прочитайте больше
Дайди қизнинг дафтари Mod APK Последняя версия
Daydi qizning daftari kitob pdf
ДАЙДИ ҚИЗНИНГ ДАФТАРИ.
Иллатни ҳеч қачон унинг айнан ўзини кўрса-
тиш учунгина тилга олманг. Иллатдан фақат
кўзингизга табиий бўлиб кўринаѐтган қайсидир
ҳақиқатни очиб бериш мақсадидагина фойдала-
ниш лозим. Шундай вақтлар бўладики, одамлар-
га ҳаѐтда ана шундай ҳақиқат ҳам борлигини ва
ундан халос топиш ҳамда аҳволни ўзгартириш
зарурлигини эслатиб қўймоқ зарур. Зеро, нуқул
яхшилик ва гўзаллик ҳақида гапириш ҳамиша
ҳам иш беравермайди.
Уильям ФОЛКНЕР
— Менга бирорта фоҳиша топиб берсангиз.
Милиция участкаси бошлиғи капитан Суннатов менинг бу илтимосимдан донг қотиб қолди.
— Кечирасиз. бу ер мелисахона. Биз қўшмачилик билан шуғулланмаймиз, — чиндан ҳам таажжубда ғўлдиради у. — Иккинчидан, сиз ўзингизга ярашмаган ишни қилмасангиз бўлармиди.
— Узр, узр. Мен сизни озгина қитиқлаш мақсадида, томдан тараша тушгандек.
Капитан энди енгил тортиб, юзига табассум югурди.
— Э-э, шундай демайсизми! Қизиқчилик бўлса, мен ҳам ўзимни томдан ташлашимни биласиз-ку, — у бошини бошимга яқинлаштириб, ҳузур билан қиқирлади. — Қани, ѐрилинг, ўртоқ журналист. Кеннойим уйдан кетиб қолганларми дейман?
Мен унинг ҳазил ва кулгисига оз-моз қўшилган бўлдим-да, кейин юзимга жиддийроқ тус бериб:
— Кеннойингиз, худога шукур, уйда, — дедим, — лекин мен ҳозир чиндан ҳам фоҳиша қидиряпман.
Суннатов яна сергак тортди.
— Мен сизни тушунмаяпман.
— Очиқроқ айтсам, редакция топшириғи шундай. Фоҳишалар ҳаѐтидан материал тайѐрлашим керак. Сиздан ѐрдам сўраб келдим. Рўйхатингизга тушган бирон нуқта бўлса.Капитан «ҳаммаси тушунарли» деган маънода бош қимирлатиб қўйди-да, вазминроқ ўрнидан туриб, хона ичида иягини қашиганича уѐқ-буѐққа ҳорғин юра бошлади. Энди унинг кайфияти бузилгандек эди. Мен Суннатовнинг эгнидаги оҳори тўкилиб бўлган пўримига, кийимидаги тугмаларни ҳолдан тойдириб
турган йўғон гавдасига, силлиқ қилиб таралган сийрак оқ сочи-ю, ҳорғин қадам ташлашига зимдан назар ташлаб жим ўтирибман. «Қарибди, кечаги Суннатов
эмас. — хаѐлдан ўтказаман ўзимча. — Яқиндаям қанақа эди-ю. Пошнасининг товуШи юз метр жойдан эшитилиб турарди. Ҳалол одам. Ўзи шундай, яхши-
лар тез ишдан қолишади. »
Суннатов билан танишганимизга кўп бўлгани йўқ. Исми Турдимат ака. Милиция ҳаѐтидан материал лозим бўлганда унча-мунча ѐрдами тегиб турарди. Газетани, газетачиларни хуш кўради. Ҳузурига мухбир кириб борса, худди генерал кириб келгандай, астойдил хизмат қилишига бормиз.
Ниҳоят у қаршимга келиб ўтирди. Кейин менга синовчан бир назар ташлаб олди-да, аста томоқ қириб, босиқроқ оҳангда сўради:— Илгари ҳам ѐзганмисиз?
— Фоҳишалар ҳақида илгари ҳам ѐзганмисиз, демоқчиман?
— Илгари. Ҳа, шунга яқинроқ бир нарса ѐзганман. Бунга анча бўлди. Нима эди?
Турдимат ака саволимга жавоб беришга шошилмайди. Менга ўйчан ва лоқайд тикилиб тураверди. Шу тобда ўша, бундан анча йил илгари вилоят рўзномасида чоп этилган «Шантаж» номли мақолани эслайман. Таъбим хира тортади. Ахир ўша мақолани деб озмунча азиятлар чекмадимми.
Кечагидек эсимда. Шаҳарда миш-миш тарқалиб қолди: Куйдирги деган фоҳиша қиз чиқибди! Гўѐ олов эмиш. Ўзиям шунақа чиройли эмишки, ҳар қандай
тошбағир эркак уни кўрганда тутдай тўкилиб қолармиш. Дидиям жуда баландмиш.
Ўша кунлари менга ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан фош этилган ва анча шов-шувга ҳамда шармандаликка сабаб бўлган бир жиноий ишни газетада
ѐритиш вазифаси топширилди-ю, ана шу баҳонадахудди ўша «куйдиргижон» билан тасодифан учрашибқолдим.
Жиноий гуруҳ Рашод исмли ашаддий бир товламачи бошлиқ рекетчи зўравонлардан, улар билан ҳамкорлик қилган бир гуруҳ фоҳиша қизлар ҳамда шаҳардаги бир меҳмонхонанинг масъул ходимларидан иборат эди. Жабрдийдалар эса.
Пул деган нарсанихазондек йиғиб олиб, хазондек совуриб яшаѐтган биргуруҳ маишатпараст корчалон-амалдорлар!
Маълум бўлишича, четдан жалб қилинган ва буатроф учун ҳали нотаниш, гўзал ва ѐш фоҳиша қизлар ана шу ишратпарастларга тузоқ ўрнида- ишга солинган. Учрашувлар, одатда, ўша меҳмонхонанинг оромижон хоналарига белгиланган.
Мана, ўша ишратпараст жаноб «қирчиллама йигит» бўлиб тайинланган хонага кириб келди, дейлик. Меҳмонхона бекаси унга «ҳали анча ғўр ва гўллиги
туфайли шу ишга рози бўлган «бокира момақаймоқ»ни рўпара қилади. «Бокира» буткул ечиниб олган йигитга энди «мажбуран таслим» бўлган пайтда давангирдай-давангирдай йигитлар пайдо бўлишади. Улардан бирининг қўлида видеокамера, ѐтганларни ипидан игнасигача боплаб суратга оляпти. Шундан
сўнг уѐғи нима бўлиши ўзингизга тушунарлидир. «Бокира»лигича қолган ҳалиги қиз юз берган воқеадан сираям ажабланмайди.
Оҳистагина ўрнидан туриб кийинади-да, индамай хонадан чиқиб кетаверади.
У билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Гап нимадалигини эндигина тушуниб етган, қўрқув ва шармандаликдан дир-дир титраѐтган жанобни маромида суратга олиб бўлишгач, зўравонлар асосий мақсадга кўчишади:— Жонингдан, амалингдан, обрўйингдан умидинг бўлса.
Ана шу тарзда тузоққа тушиб, катта-катта тўловлар эвазига кутулиб қолганлар орасида шаҳар умумий овқатланиш трести директори Ҳаким Саматов
деганлари ҳам бор эди. Унга юқорида гап бораѐтган Куйдиргини рўпара килишган экан. Бу гал ҳам «операция» бинойидек ўтган, бироқ Саматов шартлашилган пулнинг ҳаммасини беролмаганидан, ўртада жанжал чиқади. Куйдирги «ҳал қилувчи» хизмати учун арзимаган ҳақ тўлашганига аччиғланиб, товламачи Рашодни прокуратурага «сотиб» қўяди.
Шунинг учун ҳам терговга оширилган мазкур жиноий ишда Куйдирги иштирокчи сифатида эмас, балки асосий гувоҳ ҳисобланарди.
Бир мунча кексайиб қолганига қарамай, баланд ва барваста жуссасини ғоз тутиб юрадиган, қиѐфаси жиддий, бироқ хуш табиатли шаҳар прокурори Мирзаматовнинг иш кабинетида ўтирибмиз. Тергов ишлари тугаб, бугун-эрта судга оширилиши лозим бўлган «рашодчилар делоси» бўйича прокурорнинг шахсий мулоҳазаларини оляпман.
Шу пайт кабинет эшиги очилиб, ичкарида. баланд пошна туфлию жинси шим кийган, дуркун кўкраклари ялтир-юлтур кофтасидан потирлаб чиқиб кетаѐтгандек, қадду басти қолипдан чиққандек ғоят хушбичим, 23—25 ѐшлардаги оппоққина, сулув бир қиз пайдо бўлди.
Қайрилма қошлар, ўнг ѐноғига қўнган нўхатдай тим қора холини кўриб, уч кунлик ҳилол билан йўлдош турган Зуҳро юлдузи кўз олдимга келди.
— Мумкинми, прокурор ака.
— Буни қабулхонада сўраш лозим эди, — бироз жеркиброқ жавоб берди Мирзаматов. — Раз кирдингми, энди киравер.
Қиз прокурорнинг танбеҳига эътибор бермади. У ўзини эркин ва бамайлихотир тутар эди.
— Қабулхонангизда ҳеч ким йўқ экан. Терговчингиз «прокурорга учранг» деганига тўғри кириб келавердим, — деб қўйди у биз томон бир мунча нозу
ишва билан яқинлашаркан. Хона ичига фаранги атирнинг ўткир ҳиди таралди.
— Анави ерга ўтир, — уни тўхтатиб, бир четдаги қатор стулларга ишора қилди прокурор. Кейин менга маъноли боқиб:— Бу аѐл Холида Тошматова, — деб қўйди.
— Лақаби Куйдирги.
— Вой, унақа деманг, прокурор ака. Мени аѐл дейишларига ҳали анча бор, — нозу фирокда чирой ли дудоқларини чўччайтирди Куйдирги.
У стуллардан бирига ѐйилиброқ жойлашиб, қўлидаги кўкноригул сумкачасини тиззаси устига оларкан, яна қўшиб қўйди:
— Агар аѐл ѐшида бўлсам Ҳаким ака мени қизлигимга ишонармиди.
— Мен сени бу ерга таклиф қилишимдан мақсад, манави йигит. журналист Собир Қаноат, сен билан бир-икки оғиз гаплашиб олмоқчилар.
Куйдирги менинг афт-ангоримга қараб қўйди-да, кейин хотиржам оҳангда кинояомуз сўради:— Ҳозир вақтим зиқроқ эди. Адресимни берсам, уйда гаплашиб ола қолсак-чи.
Унинг нимага шама қилаѐтганини тушуниб, ичимда кулиб қўйдим.
Мирзаматовнинг ҳам кўзлари хиѐл қисилгандек бўлди, муштини оғзига тутиб, аста йўталиб олди-да, кейин: — Гапни калта қил, — деди унга хўмрайиброқ, —
бу ерда сени вақтинг ҳам, уй адресинг ҳам ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Куйдирги прокурор томон енгил «уф тортиб» қўйдида, сўнг яна менга юзланди:
— Хўп, акажон, ихтиѐрим сизда.
Мен уни чўчитмаслик ниятида стол устида турган ѐн дафтарим билан ручкамни олиб, чўнтагимга солиб қўйдим. Кейин имкон қадар мулойимлик билан мулоқотга киришдим.
— Мени ҳаммаси бўлиб учтагина савол қизиқтиради.
— Овозингиз қаймокдай экан. Ашула-пашула айтмайсизми?
Прокурор яна унга хўмрайди.
— Жим ўтир, бўлмаса.
Куйдиргининг ҳам юзига энди жиддийлик югургандек бўлди.
— Бўпти, кечирасиз, — у шундай дея менга саволомуз боқди.
— Агар сир бўлмаса. Холида деган чиройли исминг бўла туриб, нега сени Куйдирги деб аташади?
Куйдирги аввалига жимиб қолди. Менга ўйчан боққанича ниманидир эслади, хиѐл жилмайиб, кейин сўз қотди — Болалигимда жуда шўх, куйдирги бўлиб ўсганман. Текканга тегиб, тегмаганга тош отардим. Аям раккоса эди, баъзан ҳафталаб тўйма-тўй кетарди. Пиѐниста ўгай дадам бўларди. Бир куни. Ўшанда мен ўн ѐшларда, яна иккита укачам ҳам бор. Ухлаб ѐтувдик. Бир вақт чўчиб уйғонсам, ўгай дадам ўлгудай маст, қип-яланғоч гандираклаб устимда турибди. Мен ўрнимдан шошиб туриб, ўзимни ташқарига отдим. Ҳовлига ўтиб, юм-юм йиғладим. Ўша-ўша, уйдан чиқиб кетганимча, қайтиб бормаганман.
Мирзаматов иккала тирсагини столга тираганча,қўллари билан юзини беркитиб ўлтирипти. Ичида ачинаѐтганга ўхшайди, шунча йил прокурорлик қилиб,эҳтимол бунақасини кам учратгандир.
— Сени онанг қидирмадими? — сўрадим ундан.
— Қидирган. Учрашганмиз ҳам. Мен унда Уфада яшардим.
Бир қариндошимизникида. Икки-уч йил қайтиб келмадим, ўша ерда қолиб кетдим.
— Нима, онанг бу ерлик эмасми?
— Йўқ. Дадам ўша ѐкда армияда хизмат қилиб юрганда уйланган экан.
— Сен ҳозир «ўгай дадам» дединг. Ўз дадангга нима бўлган?
— Ў. онамга развод бериб, бошқага уйланиб кетган. Аллақайси гўрда яшайди, дейишади. Мен уни умуман кўрмаганман. Мендан кейинги иккита укам онамнинг иккинчи эридан.
— Униси қаерда қолган?
— Унисини онамнинг ўйнашлари заҳарлаб ўлдиришган. Армани бўлсаям яхши одам эди, раҳматли, чем учинчиси. — анча маъюслик билан жавоб берди Куйдирги. Кейин ҳушѐр тортиб, қўшиб қўйди: —Саволларингиз кўпайиб кетди.
— Сендан сўрамоқчи бўлган саволим. ўзбеклар учун «фоҳиша» сўзидан оғирроқ тавқи лаънат йўқ. Сен шу фикримга қўшиласанми?
Куйдирги жимиб қолди. Ё саволимнинг мағзини чақяпти, ѐки мени бу ҳақорат учун боплаб қўйиш мақсадида керакли жавоб қидиряпти.
— Мени. ўн яшар бегуноҳ, етимча қизни булғамоқчи бўлган ўша паразит ҳам. ўзбек эди, — деди у ниҳоят қатъиятлироқ оҳангда.
— Уйдан чиқиб кетганимча не-не даргоҳлардан паноҳ топмадим. Лекин бирон жойда менга холис ният билан меҳрибонлик кўрсатишмаган. Ҳамма жойда «чиройли қиз бола» сифатида қабул қилишган. Қани айтинг-чи, журналист ака, сиз қайси ўзбеклар ҳақида гапиряпсиз?
Мен ундан бу тарзда жавоб кутмаган эдим. «Чакки эмассан, бозор кўрган эчки, — кўнгилдан ўтказдим. — Сен билан тортишса арзийди».
Мирзаматов ҳам «Кўрдингми?» маъносида назар ташлаб қўйди.
— Мен. ўзбек деган номга доғ туширмай яшаѐтган, очдан ўлиб қолган ҳолдаям номусини, виждонини сотмайдиган миллат тўғрисида гапиряпман, — босиқлик билан жавоб қайтардим унга. — Сен мени чалғитяпсан, саволимни жавобсиз қолдиряпсан.
— Фоҳишадан фоҳишабознинг аъло жойи йўқ. — ғудранди у. Кейин сумкачасидан кичкинагина нафис рўмолча чиқариб, ѐноқларига майин-майин босиб қўйди. Назаримда, кейинги гапим уни оз-моз чаққандек бўлди.
— Сиз мени. фоҳишаликда айбламоқчимисиз, буни сезиб турибман, — яна сўзида давом этди у. — Ихтиѐрингиз, лекин менинг қўрқадиган жойим йўқ. Мен эркин қушман.
— Ҳа, ҳозирча яхши учаѐтган эркин қушсан. Лекин тез орада бу қанотлар ҳолдан тойиб, учарга мадор қолмайди. Унда сени ким ўз ҳимоясига оларкин?
Кутилмаганда, Куйдирги бутун хонани жарангли овоз билан тўлдириб кулиб юборди:— Хайрият, минг хайрият, бу дунѐда менинг тақдирим учун қайғурадиган одам ҳам бор экан!
— Саволимга жавоб бер.
Куйдирги қўлидаги рўмолча билан кўз ѐшларини артган бўлди. Кейин ўзини оз-моз босиб олиб сўради: — Учинчи саволингиз шуми?
— Шундай десак ҳам бўлаверади.
У яна хандон отиб кулди.
Бироқ Мирзаматовнинг жаҳли келиб, ўшқириб берди:— Бас қил, қаерда ўтирганингни унутма.
Куйдирги прокурорнинг важоҳатини кўриб, ўзини тутиб олди. Бироқ унинг юзларида аллақандай ѐввойилик зоҳир бўп турипти. Гоҳ прокурорга, гоҳ истеҳзоли табассум билан ўғринча назар ташлаб қўяди.
— Кечиринг, прокурор ака. Мен ўзим ҳақимда эмас, бошқа аѐллар ҳақида гапирдим, — деди у эгнидаги аломат гулли кофтасини кўкракларидан жўртта-
га кўчириб елпинаркан. Кейин менга юзланди:— Сизга бир маслаҳатим бор.
— Фоҳишалар. шу йўл билан кун кечирадилар. Сиз, яхшиси, ғарлар ҳақида ѐзинг. Уларнинг уйлари, мол-дунѐси, эри, бола-чақалари бўла туриб, хиёнат
қўйнига киришади.
Прокурор ҳам, мен ҳам Куйдиргидан бундай мушоҳадани сира кутмаган эдик.
Мен унга тегишли жавоб беришга эндигина чоғланган эдимки, прокурор
Мирзаматов гапни илиб кетди:— Қўйни ҳам, эчкини ҳам ўз оёғидан осадилар. Худони олдида ҳам, ўз виждони олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳар ким ўз қилмиши учун жавоб беради, буни унутма. Иккинчидан, фоҳишалик билан тирикчилик қилгандан кўра, ўлиб қўя қолиш афзал эмасмикан.
Куйдирги бу гапга ҳам нимадир деб жавоб қайтармоқ ниятида прокурор томон бош кўтарувдики, мен ўртага қўшилдим:— Сенга бошқа саволим йўқ.
Куйдирги «Кетаверайми?» деган маънода прокурорга бокди.
Мирзаматов унга қисқагина қилиб «жавоб» деб қўя қолди.
Куйдирги индамай ўрнидан турди. Жинси шимининг .белбоғидан кафт тиқиб, кофтасининг этак тахламини созлаб қўйган бўлди-да, кейин эшик томон йўл олган жойида ногоҳ яна тўхтаб, менга юзланди:— Наҳотки, бошқа бирон оғиз гапингиз бўлмаса.
— Мен сенга инсоф ва иймон тилайман.
Бу гапимга жавобан у истеҳзоли жилмайиб, чиройли. тавозе қилиб қўйди. Қўлидаги сумкачасини елкасига олиб, эркаланган бир қиѐфада деди:
— Ҳали қирчиллама йигит экансиз. Дуогўйлик қилишга шошманг.
Прокурор сохта йўталиб қўйди.