Press "Enter" to skip to content

Увчилар учун мантиқий саволлар жавоби билан 100 та

Қизиқарли ва мантиқий саволлар, математик масалалар излаяпсизми? Фикрлашга чорловчи, ақлни чалғитувчи, ечими эса оддий жумбоқлар керакми? Ундай бўлса ушбу мақолани кузатинг ва ўзингизни ҳам синаб кўринг.

Onlayn kitob sotib olish

Xarid qilish va boshqarish Aviachiptalar Yuk Uchishdan oldin Parvozda

Sadoqatlik dasturi Dastur haqida Ballar haqida

Biz haqimizda Kompaniya Matbuot markazi Korporativ veb-sayt

Kompaniya
  • Korporativ boshqaruv
  • Tuzilma
  • Yaratish tarixi
  • Biz bilan bog’lanish
  • Yangiliklar
  • Bo’sh ish o’rinlari
  • Tenderlar
Xarid qilishdan oldin
  • Yuk
  • Tariflarni qo’llash qoidalari
  • Viza qoidalari
  • Yo’lovchi tashish qoidalari
  • Kuzatib boruvchisiz bolalarni tashish qoidalari
Aviachiptalar
  • Aviabiletni qaytarish
  • Joyni tanlash
Sadoqatlik dasturi
  • “UzAirPlus” dasturida ro’yxatdan o’tish qoidalari
  • Online ro’yxatdan o’tish
  • Ballardan foydalanish
Uchishdan oldin
  • Bojxona qoidalari
  • Aviatsiya xavfsizlik
  • Yo’lovchi tashish qoidalari

Ўқувчилар учун мантиқий саволлар жавоби билан 100 та

Қизиқарли ва мантиқий саволлар, математик масалалар излаяпсизми? Фикрлашга чорловчи, ақлни чалғитувчи, ечими эса оддий жумбоқлар керакми? Ундай бўлса ушбу мақолани кузатинг ва ўзингизни ҳам синаб кўринг.

Ўқувчилар ва болалар, баъзан катталар ҳам жумбоқли саволларга ўч бўлишади. Мантиқий саволлар кишини ноодатий фикрлашга, ақлини чархлашга, тафаккурини ўстиришга олиб келади. Ушбу саволлардан дарс якунида фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқувчилар мантиқий саволнинг жавобини топа олмасалар жавобни келаси дарсга қолдирсангиз, ўшакун келгунча қизиқиш билан кутишади. Жавобни биринчи бўлиб топган ўқувчини эса рағбатлантиришни унутманг. Мақолада мантиқий саволлар, қизиқарли саволлар, жумбоқли саволлар, математик масалалар, жавоби кулгили аммо мантиқий жиҳатдан табиий саволлар, жавоби кишини ўйга толдирувчи, излашга мажбур қилувчи 100 та саволлар жавоби билан ўрин олган. Жавобини тезда қарамасдан ўзингизни ҳам синаб кўриб кейин натижани кузатсангиз яхши бўлади. Саволлар бачканаликдан йироқ, катта ёшдаги инсонларга ҳам тўғри келади. Ота-оналар ҳам фарзандларига саволларни ўқиб беришлари мумкин. Тайёр бўлсангиз, бошладик!

1. Шундай инсонлар борки, улар отни ҳам, филни ҳам қийинчиликсиз кўтара олади, жойини ўзгартира олади. Улар кимлар?

Саволнинг жавоби

Шахматчилар

2. Бир куни шофёр ўз машинасининг ғилдиракларидан бирини дами чиқиб қолганини кўрди, лекин парво қилмай уйдан чиқиб кетди ва қийинчиликсиз юриб кечга томон қайтиб келди. У буни қандай уддалади?

Саволнинг жавоби

Дами чиққан ғилдирак заҳирадагиси эди.

3. Бу шахмат донаси сабаб ўрта асрларда араб шоҳлари бу ўйинни ўйнашни исташмаган.
Саволнинг жавоби

От, сабаби ислом динида ҳайвон тасвири мумкин эмас.

4. Машҳур сеҳргар хонанинг ўртасига қўл зўрға сиғадиган шиша қўйиб унинг ичига кира олишини айтди. У буни қандай уддалаши мумкин?

Саволнинг жавоби

Шиша қўйилса ҳам, қўйилмаса ҳам хонага исталган киши кира олади

5. 4 та 2 дан ҳар хил математик амаллардан 9 чиқариб беринг.
Саволнинг жавоби

6. От ўз бўйнига боғланган қўнғироқнинг овозини эшитмаслик учун неча км/соат тезликда чопиши керак?
Саволнинг жавоби

0 км/соат тезликда

7. Бу нарса инсонга 2 марта берилади. Учинчисида сотиб олинади.
Саволнинг жавоби

8. Шерлок Холмс кўчада сайр қилиб юрган эди. Тўсатдан у ерда жонсиз ётган аёл танасига кўзи тушди. Афтидан қотилликка ўхшарди. У аёлнинг ёнига келиб, унинг сумкасини очди ва унинг телефонини олди. Телефонда унинг турмуш ўртоғи рақамини топиб, унга қўнғироқ қилди ва шундай деди:
– Тезда етиб келинг. Сизнинг аёлингиз жонсиз топилди.
Бир неча дақиқадан кейин аёлнинг турмуш ўртоғи етиб келиб: “Азизам, сенга нима бўлди, нега?”, – дея йиғлаб юборди. Шундан сўнг полиция етиб келгач, Шерлок бармоғи билан аёлнинг турмуш ўртоғига кўрсатиб: “Бу одамни ҳибсга олинг, у ўз аёлининг қотили”, – деб айтди. Савол: Шерлок нега бундай қарорга келди?

Саволнинг жавоби

Шерлок Холмс эркакка қотиллик содир бўлган манзилни айтмаган эди.

9. Дарахтнинг шохида қарға бор. Қарғани чўчитмасдан шохни арралаш учун нима қилиш керак?
Саволнинг жавоби

Қарғанинг ўзи учиб кетишини кутиш керак.

10. Шифокор беморга 30 дақиқа оралиқ билан 3 та укол олишни белгилади. Ҳамшира укол қилишни соат 8:30 да бошласа, бемор соат нечида уколларни тўлиқ олиб бўлади?

Саволнинг жавоби

9:30 да тўлиқ олиб бўлади. 1- 8:30, 2- 9:00, 3- 9:30

11. Итнинг бўйнига 3 метр келадиган арқон боғланган эди, лекин ит тўғри йўналиш билан 5 метр юра олди. У бунга қандай эришди?

Саволнинг жавоби

Арқоннинг иккинчи учи ҳеч қаерга боғланмаган эди

11. Қайси ҳолатда 2 га қараб, 10 деймиз?
Саволнинг жавоби

Соат стрелкаси 2 да турганда

12. Шифохонадан тўрт муччаси соғ бўлган одамни қўлда кўтариб олиб чиқишди. У мутлақо соғлом бўлса, нега кўтариб олиб чиқишмоқда?

Саволнинг жавоби

Бу одам янги туғилган чақалоқ эди.

13. Қайси егуликни пишириш вақтида қанча туз солсангиз ҳам шўр бўлиб кетмайди?
Саволнинг жавоби

Қайнатилган тухум

14. Бир шифохонада беморлар сони қабул қила олиш кўрсаткичидан ошиб кета бошлади. Беморларнинг аксарияти ЙТҲ жароҳат олган ҳайдовчилар эди. Беморлар сонини камайтириш учун шаҳар маъмурияти ҳайдовчиларга хавфсизлик камарини тақишни мажбурий қилиб қўйди. Вақт ўтгач, статистика ўрганилганда ЙТҲ-лар сони камаймагани, аммо касалхонага тушган беморлар сони анча кўпайганини аниқланди. Бунинг сабаби нимада?

Саволнинг жавоби

Чунки хавфсизлик камари тақилганда ЙТҲъда вафот этадиганлар сони камайди, улар жароҳат туфайли касалхонага туша бошлади. Олдин эса вафот этиши сабабли касалхонага тушмасдилар.

15. Бир инсон самолётдан парашйуциз сакраб, қаттиқ ерга ҳеч бир жароҳат олмасдан тушди. Унга ҳеч ким ёрдам бермади. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Саволнинг жавоби

У сакраган самолёт ҳали ҳавога кўтарилмаган эди.

16. Чойга шакер солиб қайси қўл билан аралаштирган маъқул?
Саволнинг жавоби

Қўл билан эмас, чойқошиқ билан аралаштирган маъқул.

17. Нима оқ бўлганда тоза хисобланади, яшил бўлганда тозалаш керак?
Саволнинг жавоби

Мактаб доскаси

18. Жорж Вашингтон, Шерлок Холмс, Вилям Шекспир, Людвиг Ван Бетховен, Наполеон Бонапарт, Александр Пушкин – ушбу рўйхатда ким “ортиқча”?

Саволнинг жавоби

Шерлок Холмс. Чунки, қолганларидан фарқли равишда у тўқима шахсдир.

19. Оқила қоғозга 86 сонини ёзиб, дугонасидан “ушбу сонни қоғозда ҳеч нарсани ўчирмасдан, бўямасдан ва чизмасдан 12 га ошира оласанми” деб сўради.
Дугонаси буни эплай олди. Қандай қилиб?

Саволнинг жавоби

Қоғозни тескари қилиш орқали, бунда 86 -> 98 га айланади

20. Юлий Сезар ўз қўшинларига қалқон ва қиличларини қимматбаҳо нарсалар билан безатишни буюрган. Нима учун?

Саволнинг жавоби

Шу ҳолда қўшинлари ўз қурол-аслаҳаларини осонликча ташлаб қочишмаган.

21. Саудия Арабистони мамлакатида нечта дарё ўрин олган?
Саволнинг жавоби

Ушбу мамлакатда 1 та ҳам дарё мавжуд эмас.

22. Баландлиги 10 метр келадиган нарвондан сакраб, умуман жароҳат олмаслик учун нима қилиш керак?
Саволнинг жавоби

Нарвоннинг энг қуйи поғонасидан сакраш керак.

23. Шоҳ вазирига менга нок олма анор келтир — деб буюрди. Зукко вазир битта мева келтирди. Бу қайси мева эди?

Саволнинг жавоби

Анор. Чунки шоҳ нокни олма, анор келтир деган эди.

24. Хонанинг қайси жойига қалам қўйилса, унинг устидан сакраб ўтиб бўлмайди?
Саволнинг жавоби

25. Қайси ойда 28 кун бор?
Саволнинг жавоби

Барча 12 ойда 28 кун бор.

26. У сизники, лекин ундан сиздан кўра бошқалар кўпроқ фойдаланишади.
Саволнинг жавоби

Бу ўз исмингиз

27. Хомлигида истеъмол қилинмайди, қайнатилганда ташлаб юборилади.
Саволнинг жавоби

Лавр япроғи (лавровый лист).

28. Ким ўтирган ҳолда юради?
Саволнинг жавоби

29. Кўп қаватли кийим кийган, усти яшил ичи сариқ, болалари қатор-қатор, пишганда мазали.
Саволнинг жавоби

Маккажўхори

30. Икки ота ва икки ўғил йўлда кетаётиб, 3 та олма топиб олишди. Уларнинг ҳар бирига биттадан олма тегди. Бу қандай содир бўлди?

Саволнинг жавоби

Улар аслида уч киши: бола, ота ва бобо эди.

31. Бир оилада 5 қиз бор экан. 1- китоб ўқияпти, 2- шахмат ўйнаяпти, 3- овқат еяпти, 4- йиғиштиряпти, 5- нима қиляпти?

Саволнинг жавоби

Шахмат ўйнаяпти.

32. Шимолдан жанубга қараб электропоезд кетмоқда, шамол жанубдан шимолга қараб эсмоқда. Савол тутун қайси тарафга қараб кетади?

Саволнинг жавоби

Электропоездда тутун бўлмайди.

33. Қандай идишда овқат еб бўлмайди?
Саволнинг жавоби

Бўш идишда.

34. Сиз машинага ўтирдингиз ва уни ҳайдамоқчисиз, лекин оёқларингиз педалларга етмаяпти. Бу ҳолда нима қилиш керак?

Саволнинг жавоби

Йўловчи ўриндиғидан ҳайдовчи ўриндиғига ўтиш керак.

35. Футболда “Қуруқ барг” деган термин бор, қайси ҳолда ишлатилади?
Саволнинг жавоби

Ҳеч кимга теккизмай гол урилса

36. У жуда қийинчилик чоғида дунёга келади. Ёшлик чоғидаёқ уйдан чиқиб кетади. Тирик қолиш учун қўшиқ айтиб кун кўради ва оз концерти вақтида жонига қасд қилишади. Ушбу қаҳрамон ва қотилни топинг.

Саволнинг жавоби

Тулки ва бўғирсоқ

37. У савол эмас, лекин унга жавоб бериш керак.
Саволнинг жавоби

Қўнғироқ ёки эшик жиринглаши

38. Бир кунда битта туғруқхонада икки ўғил фарзанд дунёга келди. Уларнинг ота-оналари битта кўп қаватли уйда яшашарди. Иккита бола битта боғчага, битта мактабга боришди, бир синфда ўқишди. Лекин ҳеч қачон бир-бирини кўрмади. Бу қандай қилиб бўлиши мумкин?

Саволнинг жавоби

Болаларнинг кўзи ожиз эди.

39. Столнинг 4 та бурчаги бор. Унинг бир бурчагини кесиб юборсак нечта бурчак қолади?
Саволнинг жавоби

40. Шифокорларнинг таъкидлашларича, ушбу соҳа вакиллари чап қулоқларининг яхши эшитмаслигидан кўп шикоят қилишади. Ушбу соҳа вакилларини топинг.

Саволнинг жавоби

Скрипкачилар

41. Иккита соат тақиб юрадиган касб эгалари кимлар?
Саволнинг жавоби

Футбол ҳакамлари

42. Ундан қанча олсангиз, шунча катталашиб бораверади. У нима?
Саволнинг жавоби

43. Туяқуш ўзини қуш деб атай оладими?
Саволнинг жавоби

Йўқ, чунки у гапира олмайди.

44. Қандай шароитда қора мушукка уйга кириш осон бўлади?
Саволнинг жавоби

Эшик очиқ бўлса

45. Ит, жирафа, туя. Буларнинг қандай умумий хусусиятлари бор?
Саволнинг жавоби

Улар қадам олишни чап оёқдан бошлайди.

46. Қандай ҳолда 12 сонини тенг иккига бўлсак, 7 чиқади?
Саволнинг жавоби

12 сони рим рақамида ХИИ бўлганда ярми ВИИ бўлади.

47. Тракторчининг Фарҳод исмли акаси бор эди, лекин Фарҳоднинг укаси йўқ эди. Бунинг сабаби қандай?
Саволнинг жавоби

Тракторчи Фарҳоднинг синглиси эди.

48. Қафасда 3 та қуён бор эди. Учта қизча уларга биттадан қуён беришларини сўрашди. Уларга сўраганларидек биттадан қуён берилди. Лекин барибир қафасда битта қуён қолди. Буни қандай тушунтириш мумкин?

Саволнинг жавоби

Қизчаларнинг бирига қуён қафаси билан бирга берилган.

49. Бу харф деярли дунёнинг барча алфавитларида 1 хил ёзилиши билан рекорд ўрнатган. бу қайси харф?
Саволнинг жавоби

50. Бир куни чол икки набираси билан йўлга чиқибди. Улар йўлда кетаётиб катта дарёга дуч келибди. Дарёда қайиқ бор экан. Қайиқ эса фақатгина 100 килограм юкни кўтара оларкан. Чол ўзи 100 кило экан. Набиралар эса 50 килодан экан. Улар дарёни у бетига ўтишлари шарт. Қандай қилиб ўтиб олиш мумкин?

Саволнинг жавоби

Дастлаб набиралар ўтади, улардан бири тушиб қолиб бири қайтади. Бу сафар бобо нариги бетга ўтади ва у ердаги набира қайиққа ўтириб бу тарафда қолган набира билан биргаўтади.

51. Бир киши сочини олдириб бўлиб қанча бўлади деди. Уста эса ғаладанда неча сўм бўлса шунча ташлаб 2000 сўм олинг деди .Кейинги одамга ҳам шу қайтарилди ва 3- одам ҳам ғаладанда қанча бўлса шунча пул ташлаб 2000 сўм олиб чиқиб кетди ва галаданда пул тугади. Дастлаб ғаладонда неча сўм бор бўлган?

Саволнинг жавоби

1750 бор бўлган. 1- киши шунча ташласа 3500 бўлади, 2000 қайтариб олса 1500 қолади. 2- киши 1500 ташласа 3000 бўлади 2000 қайтариб олса 1000 қолади. 3- киши 1000 ташаса 2000 бўлади, 2000 қайтариб олса пул қолмайди.

52. Профессор кеч соат саккизда буделникни 9 га қўйиб уйқуга ётди. У неча соат ухлайди?
Саволнинг жавоби

53. Кичкина, кулранггина, филга ўхшайди.
Саволнинг жавоби

Филнинг боласи

54. Қайси ўсимлик йиғиб олинганидан сўнг, унинг 90% ёқиб юборилади, 10% эса ташлаб юборилади.
Саволнинг жавоби

55. Мерининг отасининг бешта қизи бор. Уларнинг исмлари Чача, Чече, Чичи, Чочо… Бешинчи қизининг исми нима бўлиши мумкин?

Саволнинг жавоби

56. 3 та арча ўсарди. Ҳар бирида 7 тадан шох мавжуд. Ҳар бир шохда 3 тадан олма мева бор. Барча дарахтнинг жами мевалари сони нечта бўлади?

Саволнинг жавоби

Арчада олма нима қилсин

57. Эркак киши ўзининг бевасининг синглисига уйланиши мумкинми?
Саволнинг жавоби

Йўқ, ўзи вафот этган киши ҳеч кимга уйлана олмайди.

58. Маҳмуднинг 10 та қўйи бор эди. 9 тадан бошқа ҳамма қўйлари ўлиб қолди. Маҳмуднинг нечта қўйи қолди?

Саволнинг жавоби

59. Нок осилиб турибди, лекин уни еб бўлмайди. Лампочка эмас.
Саволнинг жавоби

Бегонанинг ноки

60. Бир вақтлар Нисса шаҳрида энг чидамли чекувчи бўйича конкурс ўтказилганди. Иштирокчилардан бири кетма-кет 60 дона сигарета чекиб, рекорд ўрнатди, лекин соврин олмади. Нега?

Саволнинг жавоби

У сигаретадан захарланиш туфайли вафот этганди.

61. Ўрдаклар қатор бўлиб сув ичгани кетишаётган эди. Улардан бири олдинга қараб 7 та бошни ортига қараб 12 та панжани кўрди. Ўрдаклар нечта?

Саволнинг жавоби

14 та. 7 бош 7 ўрдак, 12 панжа 6 ўрдак, қараган ўрдак билан хисобланганда шунча чиқади.

62. Жуда оч қоринга нечта тухум ейиш мумкин?
Саволнинг жавоби

1 та, кейингилари тўқ қоринга ейилади.

63. Сен нотаниш хонага кириб қолдинг. У эрда бензин ва газ билан ёнадиган чироқлар бор экан. Сен биринчи бўлиб нимани ёқишинг керак?

Саволнинг жавоби

Гугурт ёки ёндиргични

64. Ота ва ўғил авто ҳалокатга учрашди. Отаси шу жойнинг ўзидаёқ ҳалок бўлди, ўғлини эса касалхонага юборишди. Операсия вақтида хирург болани
кўриб: «Вой худойим-эй, бу менинг ўғлим-ку-деб бақириб юборди. Шундай ҳам бўлиши мумкинми?

Саволнинг жавоби

Ҳа, бу унинг онаси

65. “Тўйингда элак билан сув таший” деган ибора мавжуд. Бу мумкинми?
Саволнинг жавоби

Мумкин, агар сув музлатилган бўлса

66. Ёғочни 12 бўлакка бўлиш учун уни неча марта арралаш керак?
Саволнинг жавоби

67. 1 кг тош оғирми, 1 кг пахта?
Саволнинг жавоби

68. 4 та 4 сонидан турли математик (қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш) амалларини бажариб 20 сонини чиқаринг.

Саволнинг жавоби

69. Римликлар санчқи (вилка) конструктсиясига револйуцион янгилик киритишди. Санчқиларнинг барча кейинги моделлари уларнинг кашфиёти варианти қилиб ясала бошланди. Бу кашфиётдан олдин санчқи қанақа эди?

Саволнинг жавоби

Бир тишли эди.

70. Қўлларда 10 та бармоқ бор. 10 та қўлда нечта бармоқ бор?
Саволнинг жавоби

71. Кун ват ун нима билан тугайди?
Саволнинг жавоби

Н ҳарфи билан

72. Уни чап қўл билан ушласа бўлади, ўнг қўл билан умуман ушлаб бўлмайди.
Саволнинг жавоби

Ўнг қўлнинг тирсаги

73. Автобусда 15 йўловчи кетаётган эди. Биринчи бекатда 3 йўловчи чиқди, кейинги бекатда 2 йўловчи тушиб қолиб, 4 йўловчи чиқди, кейинги бекатда 4 йўловчи тушиб 7 йўловчи чиқди, кейинги бекатда эса 1 йўловчи тушиб 6 йўловчи чиқди. Автобус неча бекат юрди?

Саволнинг жавоби

74. Ёмғирда қуён қандай дарахт тагида туриши мумкин?
Саволнинг жавоби

Ҳўл дарахт

75. 5 та йигит 1 та этикда қолиши учун нима қилиш керак?
Саволнинг жавоби

Уларнинг биттадан этигини ечиб олиш керак.

76. Бир киши олмаларни 500 сўмдан сотиб олиб, уларни 300 сўмдан сотарди.
Бир мунча вақт ўтгач, у киши миллионерга айланди. Бунинг сабаби нимада?

Саволнинг жавоби

У киши аввал миллиардер эди.

77. 1 дан 100 гача сонлар орасида нечта 9 бор?
Саволнинг жавоби

78. Икки киши дарё соҳилига келдилар. Уларнинг ҳар иккиси ҳам дарёнинг нариги тарафига ўтиши керак эди. Соҳилда битта қайиқ бўлиб у фақат бир кишини кўтара оларди. Шунга қарамай улар мақсадларига етдилар. Улар буни қандай уддалашди?

Саволнинг жавоби

Улар дарёнинг турли соҳилларида эдилар.

79. 7 та шам ёниб турган эди. Улардан 3 тасини ўчириб қўйишди. Нечта шам қолди?
Саволнинг жавоби

3 та. Чунки, қолганлари ёниб тугайди.

80. Қандай ҳолатда 3 та ёш бола, 4 та катта ёшли одам, 1 та мушук ва 1 та ит биттагина соябон тагида туриб, ёмғир остида нам бўлмайди?

Саволнинг жавоби

Ёмғир ёғмаётган бўлса

81. 2+2*2 нинг жавоби неча бўлади?
Саволнинг жавоби

6. Математика қоидаларига кўра аввал кўпайтириш амали бажарилади.

82. Ҳамма нарсани кўраётганингизда уни кўра олмайсиз, ҳеч нарсани кўрмаганингизда эса уни кўра оласиз. У нима?

Саволнинг жавоби

Қоронғулик

83. Қайси оддий одам олдида подшоҳлар ҳам бошларини эгишган?
Саволнинг жавоби

Сартарошлар олдида.

84. 16 қаватли уйда бир лилипут (пакана) одам яшайди. У ҳар куни эрталаб ишга кетаётиб лифтда пастга тушиб, сўнг ишга кетади, ишдан қайтаётганда эса 10- қаватгача лифтда кўтарилиб, у ёғига пиёда кетади. У нимага шундай қилади?

Саволнинг жавоби

Чунки унинг бўйи 10- қават тугмасигача етади холос.

85. Қайси ойда одамлар кам гапирадилар?
Саволнинг жавоби

Феврал ойида. Негаки бу ойда кунлар кам.

86. Улар қанчалик кўпайиб кетса, вазни шунчалик камайиб бораверади.
Саволнинг жавоби

87. 100 сўм пулингиз бор. 100 та ҳайвон олишингиз керак. Мол – 10 сўм, қўй – 3 сўм, хўроз – 50 тийин. Қайси ҳайвонлардан нечтадан оласиз?

Саволнинг жавоби

Мол 5 та, қўй битта, хўроз 94 та.

88. Қайси сўз ҳар доим хато бўлиб эшитилади?
Саволнинг жавоби

89. Профессор дўстларини ўзининг махсус салати билан меҳмон қилишни ният қилди. Бунинг учун унга: 3 та булғор қалампири ва ҳудди шунча помидор, помидорлардан кўра камроқ, аммо пиёздан кўпроқ бодринг керак бўлади. Профессор жами бўлиб неча дона турли хил сабзавотлар ишлатади?

Саволнинг жавоби

90. Бола чойнак ва унинг қопқоғи учун 11 сўм пул тўлади. Чойнакнинг нархи қопқоғига қараганда 10 сўм қиммат. Қопқоқнинг нархи неча пул?

Саволнинг жавоби

50 тийин. (50 тийин + 10 сўм = чойнакнинг нархи)

91. Мен сувман ва сув юзида сузиб юрибман. Мен кимман?
Саволнинг жавоби

92. Денгиз тубида қандай тош бўлмайди?
Саволнинг жавоби

93. Гарчи у енгил бўлса ҳам нимани 10 дақиқадан ортиқ ушлаб туриб бўлмайди?
Саволнинг жавоби

94. Унинг баландлиги ҳам, эни ва бўйи ҳам йўқ, лекин уни ўлчаса бўлади. У нима?
Саволнинг жавоби

Ҳарорат, вақт.

95. Кўрганда қувонамиз, лекин барибир кўзимизни олиб қочамиз.
Саволнинг жавоби

96. Чўпон карам, қўй ва бўрини олиб кетаётган эди. Олдидан дарё чиқиб қолди. Қараса соҳилда қайиқ турибди, фақат унга чўпон ўзи билан бирга учта нарсадан бирини олиб ўтириши мумкин эди. Чўпон қўй, карам ва бўрини соҳилни нариги бетига олиб ўтиш учун нима қилиши керак? (Чўпон қаровисиз қолганда бўри қўйни, қўй эса карамни еб қўйиши мумкин)

Саволнинг жавоби

Аввал чўпон ўзи билан қўйни олиб ўтади, уни ташлаб, қайтиб келади ва бўрини олиб ўтади. Бўрини қолдириб, қўйни яна олдинги соҳилга қайтиб олиб келади. Энди қўйни қолдириб, карамни олиб ўтади ва соҳилнинг нариги бетига (бўри турган томонга) қолдириб келади. Охирги ўринда қайтиб келиб, ниҳоят қўйни олиб ўтади.

97. Йўллари бор, юриб бўлмайди,
ерлари бор – экиб бўлмайди,
ям-яшил ўтлоқ бор – юлишни иложи йўқ,
денгиз, дарё кўллари бор, аммо суви йўқ.
Бу нима?

Саволнинг жавоби

98. Тухумни баландликдан ташлаб юборишди. У пастга томон 3 метр тушганда ҳам ёрилмади. Бунинг сабаби нимада?

Саволнинг жавоби

Тухум 10 метр баландликдан ташланганди. 3 метр ўтгач, синиши учун яна 7 метр масофа қолганди.

99. Ҳайдовчи юк машинасини ҳайдаб кетаётган эди. Машинанинг ёритгичлари (фаралари) ўчган, осмонда ой ҳам кўринмасди. Шу вақт йўлни бир аёл кесиб ўта бошлади, лекин ҳайдовчи у аёлни узоқдан кўра олди. Ҳайдовчининг бундай муваффаққияти нимага боғлиқ эди?

Саволнинг жавоби

Чунки ўша вақт кундузи эди.

100. Ердан осонликча кўтариш мумкин,лекин уни узоққа отиб бўлмайди. Бу нима?
Саволнинг жавоби

Менда ҳозирча шулар. Агар сизда ҳам ажойиб мантиқий саволлар, қизиқарли жумбоқлар, ақлни чархловчи бошқотирмалар, математик масалалар бўлса фикр билдириш формаси орқали қолдиринг. Жавобини биргаликда топамиз.

Вы ищете интересные и логичные вопросы, математические задачи? Нужны наводящие на размышления, дразнящие мозг простые головоломки? Тогда следуйте этой статье и попробуйте сами.
Ученики и дети, а иногда и взрослые мстят за вопросы-головоломки. Логические вопросы приводят человека к необычному мышлению, к обострению ума, к развитию мышления. Будет полезно, если вы воспользуетесь этими вопросами в конце урока. Если учащиеся не смогут найти ответ на логичный вопрос, если отложить ответ до следующего урока, они будут с интересом ждать до этого времени. И не забудьте поощрить ученика, который нашел ответ первым. В статье собраны логические вопросы, интересные вопросы, вопросы-головоломки, математические задачи, забавные, но логически естественные вопросы, ответы на 100 вопросов, которые заставляют человека думать и искать. Лучше, если вы проверите себя, а потом понаблюдаете за результатом, не глядя быстро на ответ. Вопросы далеко не детские, они подходят и для взрослых. Родители также могут прочитать вопросы своим детям. Если вы готовы, мы начали!
1. Есть люди, которые легко могут поднять лошадь и слона и поменять их местами. Кто они?

Вопрос-ответ

Шахматные фигуры[/спойлер]
2. Однажды водитель увидел, что у его машины оторвалось одно из колес, но беззаботно вышел из дома и без труда дошел до вечера обратно. Как он это сделал?

Вопрос-ответ

Спущенное колесо было запасным.
[/спойлер]
3. Из-за этой шахматной фигуры в средневековье арабские короли не хотели играть в эту игру.

Вопрос-ответ

Лошадь, потому что изображение животного не разрешено в Исламе.
[/спойлер]
4. Известный фокусник сказал, что он может войти в комнату, поставив бутылку, которая едва помещается посреди комнаты. Как он может это сделать?

Вопрос-ответ

Любой может войти в комнату со стеклом или без него
[/спойлер]
5. Вычтите 9 из 4 различных математических операций из 2.

Вопрос-ответ

22:2-2
[/спойлер]
6. С какой скоростью должна бежать лошадь, чтобы не слышать звук бубенчика, повязанного ей на шею?

Вопрос-ответ

со скоростью 0 км/ч
[/спойлер]
7. Эта вещь дается человеку дважды. Он будет куплен в третьем.
Вопрос-ответ

Зуб
[/спойлер]
8. Шерлок Холмс шел по улице. Внезапно он увидел бездыханное тело женщины. Это было похоже на убийство. Он подошел к женщине, открыл ее сумку и взял ее телефон. Найдя в телефоне номер мужа, он позвонил ей и сказал:
— Приходите быстрей. Вашу жену нашли мертвой.
Через несколько минут пришел муж женщины и закричал: «Дорогая, что с тобой случилось, почему?» После этого, когда прибыла полиция, Шерлок указал пальцем на мужа женщины и сказал: «Арестуйте этого человека,он убийца своей жены», — сказал он. Вопрос: Почему Шерлок принял такое решение?

Вопрос-ответ

Шерлок Холмс не сообщил мужчине адрес убийства.
[/спойлер]
9. На ветке дерева сидит ворона. Что делать, чтобы распилить рог, не спугнув ворону?

Вопрос-ответ

Вы должны ждать, пока ворона улетит.
[/спойлер]
10. Врач назначил больному 3 инъекции с интервалом 30 минут. Если медсестра начнет инъекции в 8:30 утра, в какое время пациент завершит инъекции?

Вопрос-ответ

9:30 утра будут полностью забронированы. 1- 8:30, 2- 9:00, 3- 9:30
[/спойлер]
11. На шею собаки была привязана 3-метровая веревка, но собака смогла пройти 5 метров в правильном направлении. Как он этого добился?

Вопрос-ответ

Другой конец веревки нигде не был привязан
[/спойлер]
11. В каком случае мы говорим 10, глядя на 2?
Вопрос-ответ

Когда часовая стрелка на 2
[/спойлер]
12. Вынесли из больницы четверых совершенно здоровых людей. Почему его выносят, если он совершенно здоров?

Вопрос-ответ

Этот человек был новорожденным ребенком.
[/спойлер]
13. Какая пища не становится соленой, сколько бы соли вы ни добавляли во время приготовления?

Вопрос-ответ

Вареное яйцо
[/спойлер]
14. В больнице количество пациентов стало превышать вместимость. Большинство пациентов были водителями, пострадавшими в авариях. Чтобы уменьшить количество больных, администрация города обязала водителей пристегиваться ремнями безопасности. Позже, когда была изучена статистика, выяснилось, что количество несчастных случаев не уменьшилось, а количество больных, поступивших в больницу, значительно увеличилось. Что является причиной этого?

Вопрос-ответ

Потому что, когда пристегнуты ремни безопасности, количество людей, которые погибают в авариях, уменьшается, они начинают попадать в больницу из-за травм. Раньше они не обращались в больницу из-за смерти.
[/спойлер]
15. Человек прыгнул с самолета без парашюта и без травм приземлился на твердую землю. Ему никто не помог. Как это можно объяснить?

Вопрос-ответ

Самолет, с которого он прыгнул, еще не взлетел.
[/спойлер]
16. Какой рукой лучше трясти чай?
Вопрос-ответ

Перемешивать лучше чайной ложкой, а не руками.
[/спойлер]
17. Что считается чистым, когда оно белое, и что следует чистить, когда оно зеленое?

Вопрос-ответ

школьная доска
[/спойлер]
18. Джордж Вашингтон, Шерлок Холмс, Уильям Шекспир, Людвиг Ван Бетховен, Наполеон Бонапарт, Александр Пушкин — кто в этом списке «лишний»?

Вопрос-ответ

Шерлок Холмс. Потому что, в отличие от остальных, он физическое лицо.
[/спойлер]
19. Акила написала на листе бумаги число 86 и спросила свою подругу: «Можете ли вы увеличить это число на 12, не стирая, не раскрашивая и не рисуя ничего на бумаге?»
Его друг смог рассказать ему. Как?

Вопрос-ответ

Если перевернуть бумагу, получится 86 -> 98.
[/спойлер]
20. Юлий Цезарь приказал своим воинам украшать свои щиты и мечи драгоценными вещами. Почему?

Вопрос-ответ

В этом случае войска не могли легко бросить оружие и бежать.
[/спойлер]
21. Сколько рек расположено в стране Саудовская Аравия?

Вопрос-ответ

В этой стране нет даже 1 реки.
[/спойлер]
22. Что нужно делать, чтобы не получить травму, прыгнув с 10-метровой лестницы?

Вопрос-ответ

Вам нужно прыгать с самой нижней ступеньки лестницы.
[/спойлер]
23. Царь приказал своему министру принести мне груши, яблоки и гранаты. Министр Зукко принес один плод. Что это был за фрукт?

Вопрос-ответ

Гранат. Потому что король сказал, не бери груши, принеси гранаты.
[/спойлер]
24. Где в комнате стоит карандаш, через который нельзя перепрыгнуть?