Press "Enter" to skip to content

Директор ишдан бўшашга мажбурлади». Ўқувчини калтаклаган педагог ҳақиқатлари

Унинг сўзларига кўра, маҳалла инспектори педагогнинг устидан она томонадин даво аризаси киритилганини айтган.

ХХI асрнинг энг яхши футбол мураббийлари. Фергюсон чиндан ҳам биринчи ўринга лойиқми?

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўтган йиллар асосида ўз рейтингини тузди.

“Пушкаш” соврини учун номзод. “Спортинг” футболчиси ақлбовар қилмайдиган гол урди (видео)

Transfermarkt дунёнинг энг қиммат футболчилари рамзий жамоасини тузди (фото)

«Манчестер Юнайтед» икки топ-ҳужумчидан бирини танлайди

Ўзбекистон Кореяга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Бразилиялик машҳур футболчиларнинг асл исмини биласизми? Роналдиньо, Кака, Пато .

Боливияда ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб, 90+42-дақиқа ўйинни тугатди (видео)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ

  • Бразилиялик машҳур футболчиларнинг асл исмини биласизми? Роналдиньо, Кака, Пато .
  • Transfermarkt дунёнинг энг қиммат футболчилари рамзий жамоасини тузди (фото)
  • U-20 Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди
  • U20 жаҳон кубогига қачон қуръа ташланади?
  • 10 ёшли бола “Мессини хавфсиз сақлашга” ваъда берди

Боливияда ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб, 90+42-дақиқа ўйинни тугатди (видео)

Боливия чемпионатида кеча ғаройиб учрашув бўлиб ўтди.

Боливия чемпионатида ҳакам асосий вақтга 43 дақиқа қўшиб берди

Боливия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Пальмафлор” – “Блуминго” (3:2) учрашувида бош ҳакам асосий вақтга 43 дақиқа қўшиб берди, деб хабар бермоқда Premium.

ЕВРОПА

  • Ла Лига президенти: “Мбаппени қўлга киритишга қодир бўлган ягона жамоа бу – “Реал Мадрид”
  • “Пушкаш” соврини учун номзод. “Спортинг” футболчиси ақлбовар қилмайдиган гол урди (видео)
  • «Манчестер Юнайтед» икки топ-ҳужумчидан бирини танлайди
  • «Тўпчилар»нинг Лига 1даги замбараги
  • АПЛнинг келажак юлдузлари

ХХI асрнинг энг яхши футбол мураббийлари. Фергюсон чиндан ҳам биринчи ўринга лойиқми?

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўтган йиллар асосида ўз рейтингини тузди.

Ферлан Менди “ПСЖ”га йўл олиши мумкин

“Реал”нинг қанот ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

ОСИЁ

  • U-17 Осиё кубоги ёдингиздами? Қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилади?
  • CAFA чемпионатида иштирок этадиган саккизинчи жамоа номи аниқ бўлди
  • «Газпром» CAFA чемпионатига ҳомийлик қилади
  • Эрон терма жамоасига бош мураббий тайинланди
  • «Японияни мусобақадаги энг яхши икки жамоадан бири сифатида кўряпман; Мақсадимиз – ушбу чемпионатни ютиш» — Япония ҳамда Иордания баҳсидан кейинги матбуот анжумани

Ўзбекистон Кореяга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалида Кореяга қарши учрашув ўтказади.

Равшан Ҳайдаров: «Ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз, деб ўйлайман»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчи Пўлатхўжа Холдорхонов Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ

  • Миржалол Қосимов: “Пенальти ҳам йўқ жойдан содир бўлди”
  • Суперлига. 2-тур ўйинлари якунланди
  • Суперлига. OKMK – «Бунёдкор» – 2:3. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи
  • “Сурхон” – “Андижон” учрашуви ҳакамининг иши кўриб чиқилди. “Боллада айб йўқ, ҳамма айб трансляцияда!”
  • Суперлига. ОКМК “Бунёдкор”га ютқазиб қўйди

Sport телеканалининг 14 март кунги кўрсатувлар дастури. Бугун ЕЧЛ ўйинлари бор

Sport телеканалида бугун — 14 март, сешанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Мурод Отажонов: “Натижаларга бош мураббий сифатида мен жавоб бераман”

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ОКМК – “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

УЕФА чемпионлар лигаси

  • Мессининг омадсизлиги
  • «ПСЖ»га гол урган Шупо Мотинг ва Гнабри ҳақида
  • ЕЧЛ. «Бавария» – «ПСЖ» ўйинидан кейинги рақамлар ва фактлар
  • Чемпионлар лигаси. «Тоттенхэм» – «Милан» – 0:0. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи
  • Чемпионлар лигаси. «Бавария» – «ПСЖ» – 2:0. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи

«ПСЖ»нинг асосий таркиб футболчиси «Бавария»га қарши ўйиндан олдин интизомга амал қилмагани маълум бўлди

«ПСЖ» клубининг баъзи футболчилари «Бавария»га қарши бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб ўйини олдидан интизомга амал қилмагани маълум бўлди.

ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди

Шу ҳафта Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг айрим жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. «Бенфика» ҳужумчиси Рафа Силва ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Трансферлар

  • Амрабат АПЛдан кўра, Ла Лигага ўтишни афзал кўрмоқда
  • “Барселона” “Монако” ҳимоячиси учун АПЛ клуби билан курашади
  • Гвардиола жамоасига “Челси” ҳимоячисини олиб келмоқчи
  • Фирминонинг янги жамоаси аниқ(ми)?
  • Мбаппе «ПСЖ»да қолганидан афсусда: футболчининг агентлари «Реал» билан алоқага чиқишган

«Манчестер Юнайтед» икки топ-ҳужумчидан бирини танлайди

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзда ҳужум чизиғини қайси футболчилар билан кучайтириши мумкинлиги маълум бўлди.

“Тоттенхэм” Жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи

TyC Sports нашри хабарига кўра, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Астон Вилла” ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

СПОРТ

  • Дзюдо. Ўзбекистон делегацияси «катта дубулға»нинг сўнгги кунида 2 та олтинга эга чиқиб, рекорд натижа қайд этди
  • Дзюдо. «Катта дубулға»нинг иккинчи кунида ўзбекистонликлар битта олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди
  • Дзюдо. Делегациямиз Тошкетдаги «катта дубулға»нинг илк кунида 3 та медаль қўлга киритишди
  • Оксана Чусовитина яна шоҳсупада!
  • Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган ЖЧ ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирди

Хоккей. «Ҳумо» ярим финалдаги ҳисобни тенглаштирди (видеошарҳ)

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши иккинчи ўйинни ўтказди.

Хоккей. «Ҳумо» драматик кечган ўйиннинг овертаймида мағлубиятга учради (видеошарҳ)

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки ўйинни ўтказди.

Видео

  • А серия. Еттита гол урилган ўйинда «Рома» «Сассуоло»га ютқазди (видеошарҳ)
  • Ла лига. «Атлетик» – «Барселона» – 0:1. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи
  • А серия. «Ювентус» – «Сампдория» – 4:2. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи
  • Хоккей. «Ҳумо» ярим финалдаги ҳисобни тенглаштирди (видеошарҳ)
  • АПЛ. «Манчестер Юнайтед» – «Саутгемптон» – 0:0. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи

Ла Лига. “Атлетико” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди (видеошарҳ)

“Атлетико Мадрид” Ла Лига 25-турида “Жирона” майдонига сафар қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Суперлига. OKMK – «Бунёдкор» – 2:3. Ўйин статистикаси ва видеошарҳи

Ўзбекистон чемпионатининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган OKMK ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашув статистикаси ва видеошарҳи билан таништириб ўтамиз.

Фаол мухлис

Фойдаланувчи I II III IV V VI Жами
1 milanuzb 11949 3765 0 3680 0 0 19394
2 Lucbisson 589 14670 0 2900 0 0 18159
3 GILLIAN 3280 420 0 5960 0 0 9660
4 madmax 4383 1395 0 3480 0 0 9258
5 foreigner 1037 485 0 7560 0 0 9082
6 Suxrobek 118 50 0 7460 930 0 8558
7 Fazibo 11 180 0 7700 630 0 8521
8 baxash 2656 545 0 4680 630 0 8511
9 QoriAka 105 95 0 7860 30 0 8090
10 Azarchelseaf 5 5 0 7420 600 0 8030

Ўзбекистонлик футболчиларнинг трансфер нархи

Футболчиларнинг трансфер нархлари

«Директор ишдан бўшашга мажбурлади». Ўқувчини калтаклаган педагог ҳақиқатлари

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 152-мактаб ўқитувчиси дарсда телефон ўйнаб ўтирган ўқувчини уриб, дарсдан чиқариб юборгани акс этган видео тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг ўқитувчи видеодан боланинг ҳақоратли сўзлари кесиб ташлангани ва бу қасддан уюштирилганини айтиб чиқди.

«Газета.uz» педагогга микрофон тутиб, танганинг иккинчи томонига ҳам назар ташлашга ҳаракат қилди. Ўқитувчи Гулчеҳра Мамажонова «Миллий» телеканалининг бир томонлама репортажига раддия бериш ниятидалиги, болани ургани учун 900 минг сўм жаримага тортилгани, бу етмагандек, мактаб директори уни 100-модда билан ишдан бўшатишга уринганини маълум қилди.

Воқеа аслида қандай бўлганди?

Биология фани ўқитувчиси Гулчеҳра Мамажонованинг сўзларига кўра, ҳолат 2 март куни «8-А» синфда кузатилган.

«Ўша куни синфхонага кирганимда, ўқувчиларнинг дарс бошланишига эътиборини тортиш бироз қийин кечди. Одатда бешинчи соатдаги дарслар шунақа бошланади. Чунки тўртинчи соатдан сўнг катта танаффус бўлгани учун ўқувчилар дарсга тез киришиб кетмайди. Уларнинг жим бўлишини кутиб турдим, аммо болалар гаплашишдан тўхтамади. Шундан кейин ҳаммасига салом бердим, икки нафар ўқувчидан ташқари барчаси ўрнидан туриб, салом беришди. Дарс бошлангач, ким бор, ким йўқлигини йўқлама қилдим. Қарасам, охирида ўтирган икки ўғил бола ўқувчи тинмай гаплашаётган экан. Жим ўтиришларини айтиб, огоҳлантирдим», — деди педагог.

Унинг қайд этишича, у доскага мавзуни ёзиб, журналдан кимнинг баҳоси йўқлигини кўздан кечирганидан кейин ҳам айнан ўша икки ўқувчи гаплашишдан тўхтамаган.

«Уларга „жим ўтирасанми?“, деган мазмунда қаттиқроқ танбеҳ бердим. Олдиларига борсам, биттасини қўлида уяли алоқа воситаси боракан ва расмга олиб ўтирган экан. Қўлидан телефонини олиб қўйиб, дарсдан кейин столимни устидан оволишини айтдим. Бола эса бундан норози бўлди ва нима учун олиб қўйганимни сўраб, ёмон гаплар айтди. Мен озгина хафа бўлдим. Тўғриси, ўшанда эмоцияга берилиб кетдим-да, „бу нима деганинг?“, дея болани елкасидан ушлаб, силтадим. У баттар сўкинишни бошлади», — деди Гулчеҳра Мамажонова.

Педагогнинг айтишича, у вазият жиддийлашиб кетишининг олдини олиш учун бошқа бир ўқувчига синф раҳбарини чақириб келишини айтган. Бу гапни эшитган бола ҳам ташқарига чиқиб кетишга уринган.

«Жойингга ўтир, ҳозир синф раҳбаринг келса, ҳал қиламиз, кетиш керак бўлса, кетасан», деб елкасидан ушлаб ўтқаздим. Шундай дейишимга қарамай, ўқувчи ўрнидан турди-да, яна ёмон сўзлар айтиб, хонадан чиқиб кетмоқчи бўлди. Шундан кейин чиқиб кетсанг, чиқиб кета қол, деган фикрда орқасидан итариб, чиқариб юбордим. Буни тан оламан ва ўша вақтда эмоцияга берилиб кетдим. Бўлган воқеа шу”, — деди ўқитувчи.

«Миллар» кўрсатуви репортажидан лавҳа.

Унинг таъкидлашича, синф раҳбари хонага киргач, ҳолат муҳокама қилинган, ўқувчининг сумкасидан дафтар ҳам, китоб ҳам чиқмаган. Кейин синф ўқитувчиси болани хонадан ўзи билан бирга олиб чиқиб кетган.

«Биз эса дарс ўтишда давом этдик. Дарс тугаганидан сўнг бола олдимга келди. Бирга суҳбатлашиб ўтирдик, айбларимизни тан олиб, бир-биримиздан узр сўрадик. У ўқувчини тарбиясиз, деб айтолмайман. Чунки бу синфга кўп йилдан бери дарс ўтаман. Бола гапга қулоқ соладиган эди. Негадир ўша куни шундай ҳолат бўлди. Уни тушунишим керак эди, педагог сифатида нотўғри қилганман», — деди Гулчеҳра Мамажонова.

«Видео барибир тармоқларга чиқиб кетади»

Ўқитувчи ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларга қачон тарқалиб кетгани ҳақида ҳам гапирди.

«Воқеадан кейин мени директор хонасига чақиришди. Шунақа ҳолат бўлибди, бу камерага тушиб қолди, дейишди. [Директор] ижтимоий тармоққа барибир чиқиб кетади, деди. Уни онасини билмайсан, шантаж, ундай эди, бундай эди, деди. Онасини олдига бориб, кечирим сўрашимни айтдим. Аммо директор ҳам, синф раҳбари ҳам она билан боғланишим учун телефон рақамлар беришни хоҳлашмади. Эртасига мактабга келсам, видео ижтимоий тармоқларга, хусусан, Tik-tok`га чиқиб кетгани, турли изоҳлар бўлганини эшитдим. Бундан албатта, тушкунликка тушдим, ўзимдан ҳам хафа бўлдим», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, маҳалла инспектори педагогнинг устидан она томонадин даво аризаси киритилганини айтган.

«Кейин онани менга топиб беришди, кўришиб гаплашдик. Боланинг онасини айтишича, у воқеадан бехабар бўлган. Уни мактабга чақириб, видеони кўрсатишган. Она фарзандида ҳам хато борлиги, назоратсиз қолдирганини таъкидлаган. „Ўқитувчи мендан кечирим сўрасин“, деган. Лекин мактаб директори унда ўзим ариза ёзаман, деган фикрларни айтган экан», — деди Гулчеҳра Мамажонова.

Жаримага тортилган ўқитувчи «Миллар»га раддия бермоқчи

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ҳолат бўйича видеоконференц алоқа тизимида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Судда ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида белгиланган жиноят — майда безорилик қилган деб топилди. Суд қарорига кўра, ўқитувчи аёл БҲМнинг 3 баравари миқдорида, яъни 900 минг сўм жаримага тортилди.

Педагог Гулчеҳра Мамажонова суд жараёни билан боғлиқ саволимизга қуйидагича жавоб берди.

«9 март куни маъмурий суд бўлди. Менга БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима белгиланди. Судда она ҳам қатнашиб, аёл сифатида мени тўғри тушунишини, имкон қадар жазо тайинланмаслигини сўради. Чунки бир кун олдин кўришиб гаплашгандик. Кўришганимизда бир-биримизда яхши таассурот қолдирдик. Олдин биз ҳақимизда бошқа маълумотлар, таърифлар беришган экан», — деди у.

Ўқитувчи «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида тайёрланган бир томонлама репортажга раддия бериш нияти борлигини айтди.

«Суд бўлган куни „Миллар“ дастуридан келиб кетишган экан. Улар камерага ёзиб олинган бор нарсаларни қўйишмаган. Фақатгина правакацион ахборот бериб, видеодан кесиб олишган. Уларнинг лавҳасида боланинг телефонини олиб қўйганим, уни сўкинган жойлари йўқ. Мен бунга жуда ҳам қаршиман. „Миллар“ кўрсатувига раддия билан чиқмоқчиман. Журналистик текширув дегандан кейин журналистни ўзи келиб, текширувини олиб чиқиши керак, деб ўйлайман», — деди Гулчеҳра Мамажонова.

«Директорни шахсий адовати бор эди»

Унинг қайд этишича, у босимлар туфайли ишдан бўшашга мажбур бўлган. 10 март куни ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

«Мендан ариза ёзишимни талаб қилишди. Ўз хоҳишимга кўра ариза ёзмасам, кейин қонунчиликдаги модда бўйича бўшатишларини айтишди. Ишдан бўшатилишим учун қандайдир асос бўлиши кераклигини айтдим. Мактаб таълими тизимида олдин ҳайфсан берилади, кейин огоҳлантириш ва иш ҳақидан 30 фоиз олиш чоралари кўрилади. Сўнгра 100-модда билан ишдан бўшатиш жазоси мавжуд. Директорни менга нисбатан шахсий адовати бор эди. Ариза ёзишимни сўраб, уйимгача ходимлар борди. 10 март куни улар хоҳлаганидек ариза ёзиб бердим. Босимлар билан яшаш қийин бўлди. Аслида нима бўлганини одамлар мендан ҳам эшитсин, деган фикрда ижтимоий тармоқларга ҳолат ҳақида ёзиб қолдирдим. Танганинг иккита томонини эшитиб, хулоса чиқариш керак», — деди у.

Биз калтак еган ўқувчи ва унинг онасидан ҳолат бўйича изоҳ олишга ҳаракат қилдик. Аммо улар билан боғлана олмадик. Шундан сўнг воқеа юзасидан мактаб директорининг муносабатини олиш мақсадида унга микрофон тутмоқчи бўлдик. Лекин директор ҳозир бу бўйича интерьвю бера олмаслигини айтди.

Ўқитувчи ишга қайта тикланди

Гулчеҳра Мамажонованинг айтишича, жамоатчилик ва масъул ташкилотлар туфайли у ишга қайта тикланди. Кейинги ҳафтадан мазкур мактабда фаолиятини давом эттиради.

«Душанбадан ишга қайтадиган бўлдим. Ишдан бўшашим ҳеч қандай асосга эга эмас экан. Суд қарори асосида жаримани тўласам, бўлди экан. Бунинг учун жамоатчиликка раҳмат айтмоқчиман, бундан жуда ҳам хурсандман», — деди у.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, вазир Ҳилола Умарованинг кўрсатмасига асосан, мактабдаги ҳолатни ўрганиш бўйича вазирлик Ишчи гуруҳи тузилди. Қайд этилишича, Ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижалари жамоатчиликка маълум қилинади.

Миролим Исажонов, «Газета.uz» мухбири.

Тасвирчи ва монтажчи Маъмуржон Обраҳматов.

«Газета.uz» 8 044

  • # гулчеҳра мамажонов
  • # мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
  • # ўқитувчи
  • # яшнобод

Погода Китоб

Сейчас в Китоб тепло +24°, тихий ветер 1.5 м/с, северный. Облачно. Атмосферное давление в пределах нормы 761 мм.рт.ст. Температура точки росы +14.4°, относительная влажность 55.7%, УФ-индекс 0.6 – минимальное значение, защита от солнца не нужна

Среда, 15 марта

762 мм.рт.ст
763 мм.рт.ст
761 мм.рт.ст
762 мм.рт.ст

Четверг, 16 марта

761 мм.рт.ст
761 мм.рт.ст
759 мм.рт.ст
759 мм.рт.ст

Пятница, 17 марта

758 мм.рт.ст
758 мм.рт.ст
756 мм.рт.ст
757 мм.рт.ст

Суббота, 18 марта

756 мм.рт.ст
759 мм.рт.ст
757 мм.рт.ст
759 мм.рт.ст

Воскресенье, 19 марта

758 мм.рт.ст
760 мм.рт.ст
759 мм.рт.ст
760 мм.рт.ст

Понедельник, 20 марта

758 мм.рт.ст
758 мм.рт.ст
757 мм.рт.ст
758 мм.рт.ст

Вторник, 21 марта

757 мм.рт.ст
757 мм.рт.ст
755 мм.рт.ст
756 мм.рт.ст

Среда, 22 марта

755 мм.рт.ст
755 мм.рт.ст
753 мм.рт.ст
755 мм.рт.ст

Четверг, 23 марта

759 мм.рт.ст
760 мм.рт.ст
760 мм.рт.ст
761 мм.рт.ст
15:50, Вт 14 Мар 2023
Тихий ветер, северный, 1.5 м/с
Осадки 0 мм
Давление 761 мм.рт.ст в пределах нормы
Восход солнца в 06:46
Закат в 18:37
Последняя четверть луны
Норма атм.давления при t=24° на высоте 0m
760мм.рт.ст
39.0842500
66.8331800
Численность
41938 per.
447400km 2
Численность
27865738
© Copyright WeatherIn.net, 2023
О нашем прогнозе

Наш прогноз погоды один из самых качественных и точных прогнозов в мире. Данные предоставлены Норвежским национальным институтом YR.no и вещательной корпорацией, при содействии Европейского центра среднесрочных прогнозов погоды (ECMWF) и Европейской организации по эксплуатации метеорологических спутников (EUMETSAT)

Прогноз погоды по всему миру для 247 стран

Самый точный прогноз погоды в вашем городе, или там где вы сейчас находитесь. На сайте “WeatherIn.net” вы всегда будете знать прогноз на сегодня, завтра, ближайшие 3 дня, неделю или 10 дней. Также у нас Вы найдете информацию об изменениях температуры в течение дня, уровне осадков и атмосферного давления, скорости ветра, продолжительности светового дня и другие метеорологические данные. Подробный прогноз погоды составлен профессиональными норвежскими синоптиками и обновляется каждый час.

Согласие на использование Cookies

Этот сайт использует файлы cookies и сервисы сбора технических данных посетителей (данные об IP-адресе, местоположении и др.) для обеспечения работоспособности и улучшения качества обслуживания. Продолжая использовать наш сайт, вы соглашаетесь с использованием данных технологий и политикий использования данных