Hilol Nashr»дан акция
Мазкур дастур барча Android тизимидаги уяли алоқа воситаларига ҳамда планшетларга мос келади. Бу дастур нафақат уяли алоқа воситалари балки SD карталар, телефоннинг ўзини хотирасидаги ўчириб юборилган керакли расм ва бошқа файлларни қайта тиклайди. Агар сиз 1 ой олдин ёки ундан ҳам аввалроқ ўз SD картангизни тўла ўчириб ташлаган (форматировать карту памяти) бўлсангиз ҳам бу дастур униқанча муддат бўлишидан қатъий назар 80-85% қайта тиклай олади. Кўп холларда SD картасини билмаган ҳолатда тўла ўчириб ташлаганлар, SD карталарини турли компютер дастурларида ўчирилган файлларни қайта тиклашга уриниб кўришади. Энди сиз бу каби вазиятларда ўз мобил қурилмангизга 100% ишонишингиз мумкин. Дастурдан фойдаланиб мавжуд муаммоларингизни бартараф қилинг. Дастурнинг умумий ҳажми жуда кичик яъни: 2.4MB.
Мукаммал сарф дарслиги
Бу бандаи ожиз, яъни ушбу «Сарф китоби» асарининг муаллифи Дўстмуҳаммад Насриддин ўғли, 1953 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирдим. Ўша йили қишки таътилгача улуғ устозлардан таълим олиб, ضَرَبَ، ضَرَبَا، ضَرَبُوا деб ўқир эдик. Бу ضَرَبَ нимага керак, деб айтар эдик. Устозларим шундай жавоб берган эдилар: «Такрор қилаверсанг, бир куни тушунасан». Сўнг ҳамма талабалар қишки таътилга чиқишди. Мен бандаи ожиз эса ўқув даргоҳида қолдим. Ўша маҳал марҳум устоз ҳожи Мухторжон ибн Абдуллоҳ Қўқондий Бухорий домланинг талабалик чоғлари эди. Ўшанда бу муҳтарам зотдан: «Тақсир, бу «ضَرَبَ»нинг нима ҳикмати бор?» деб сўрадим. Шунда ул зоти муҳтарам бунинг сирини тушунтириб бердилар. Сабаби, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан мен фақирга шу илмни тушунишим учун вақту соатнинг етгани бўлди.
Шу вақтдан бошлаб, аста-секин илми сарфни такрор қила бошладим. Шу йилнинг охиригача сарф қоидаларини бир оз тушуниб қолдим. Қимирлаган қир ошар деб, энди аста-секин сарф қоидаларини ёдлай бошладим. Иккинчи йилнинг ярмигача 22 бобни тўлиқ ёд олдим. Қаттиқ ҳаракат қилиб, ҳатто одатим шу бўлдики, аср намозини жамоат билан ўқиб, кейин дафтаримни олиб, мадрасанинг томига чиқиб, то шомгача 22 бобни эълоллари билан ёддан такрор қилар эдим. Бақадри тоқат, ҳар куни ишим шу эди.
Мана бугунги тавфиқли кунга келиб, ўша такрорлар ҳамда сарф қоидаларини ёдлаганим учун ушбу «Тўлиқ сарф китобини» тўплашга муваффақ бўлдим. Шунинг учун бу ожизона асарни ўқувчи толиби илмлардан истагим шуки, бундаги сарф қоидаларини оз-оздан бўлса ҳам ёд олишга уринсинлар. Сабабки, қоидаларни ёдлашда кўп фойдалар бор. Аллоҳ таолодан умидим шулким, қайси бир толиби илм ниятини холис қилиб, «ўрганган илмимга амал қиламан», деб, ушбу китобни қўлига олса, динига содиқ ота-боболар изидан бориб, ўз илму маърифати билан «халқимизнинг билимли бўлиши, тинчлиги, бирлиги ва иноқлиги йўлида хизмат қиламан», деб қасд қилса, Аллоҳ таоло ўша толиби илмни бу сарф китобининг қоидаларидан баҳраманд айласин.
Омин, ё Раббал оламийн!
«Hilol Nashr»дан акция!
Мазкур акция ташкилотчиларига кўра, 2019 йил 3 апрел куни ўтказилиши режа қилинган акция бошланиш арафасида www.e-hilolnashr.uz сервери билан боғлиқ муаммо юзага келган. Ушбу муаммо туфайли веб-саҳифа ва дастур ишламай қолган. Шу сабабли акцияда қатнашмоқчи бўлган фойдаланувчилар дастурни юклагач рўйхатдан ўта олмай қолишган. «Hilol Nashr» жамоаси бунинг учун барча фойдаланувчилардан узр сўраган ҳолда, акция муддатини узайтирди.
Ҳозирда сервер билан юзага келган муаммо тўлиқ бартараф этилган. Шу муносабат билан бугун, 4 апрел санасида соат 20.00 гача акция давом этади ва Hilol eBook дастуридан рўйхатдан ўтганлар учун қуйидаги 60 та электрон китоб бепул тақдим қилинади:
– «Ҳадис ва Ҳаёт тўплами» (34 та жузи);
– «Зикр аҳлидан сўранг» 1-2-3-4-5-6-7-жузлар;
– «Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-2-3-4-5-жузлар;
– «Руҳий тарбия» 1-2-3-жузлар;
– «Ислом тарихи» 1-2-жузлар;
– «Мукаммал саодат йўли»;
– «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам».
Шошилинг, Hilol eBook дастурида рўйхатдан ўтинг ва юқоридаги китобларнинг электрон нашрига эга бўлинг! Тақдим этилган китобларни дастурнинг «Харидларим» бўлимидан исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин бўлади.
«Hilol eBook» қандай дастур?
«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Зиёвуддин Раҳим ва Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид каби муаллифларнинг ҳам электрон ва аудио китоблари ўрин олган.
«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Маc ҳамда Linux (Ubuntu) операцион системаларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури юқоридаги 5 та операцион системада ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир.
Дастурдан фойдаланиш тартиби
«Hilol eBook» дастурини жиҳозингизга ўрнатганингиздан сўнг, дастурдан телефон рақам ёки электрон почта билан рўйхатдан ўтишингиз керак. Телефон рақам билан фақат Ўзбекистон абонентлари рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Дастурдаги барча китоблар «Дўкон» бўлимидан харид қилинади. Харид қилинган китобларни «Харидларим» бўлимидан юклаш мумкин. Ушбу бўлимда 13 та бепул электрон ва аудио китоблар тақдим этилган. Юклаб олгандан кейин «Китобларим» бўлимига ўтиб уларни ўқиш мумкин. Китоблар бир марта юклаб олингач улардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкин. Аудио китоблардан фойдаланиш тартиби ҳам шундай.
Акцияда қатнашиш шартлари:
- Фақат акция пайтида (2019 йил, 3 апрель соат 10.00 дан 20.00 гача) илк бор рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга 50 та электрон китоб бепул тақдим этилади.
- Бир жиҳоздан бир мартадан кўп рўйхатдан ўтиш мумкин эмас. Агар шундай ҳолат аниқланса, фойдаланувчининг профиллари блокланади.
- Фақат ўзи фойдаланиши учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Тижорат мақсадида ёки бошқалар фойдаланиши учун (хайрия мақсадида) рўйхатдан ўтиш тақиқланади. Ҳар ким ўзи учун ўзи рўйхатдан ўтиши керак.
- Дастурда муаммо йўқлигини текшириб кўриш учун рўйхатдан ўтишдан олдин бепул китобларни юклаб, фойдаланиб кўринг.
Эслатма: ушбу акцияда иштирок этиш билан дастурдан фойдаланиш тартиб ва шартларига розилик билдирган бўласиз. Талаб ва шартлар.
Юклаб олиш
«Hilol eBook» мобил иловасини Play Market ҳамда App Store орқали юклаб олиш мумкин. Десктоп компьютерларга (Windows, Linux ҳамда Маc OS) эса www.e-hilolnashr.uz веб-саҳифасидан юклаб олиш мумкин.
Hilol eBook – электрон ва аудио китоблар дастури қўлланмаси
Юқорида айтилган электрон китобларни ушбу www.kitoblardunyosi.uz саҳифаси орқали қоғоз-китоб кўринишида ҳам харид қилишингиз мумкин. Ушбу онлайн саҳифамизда 2000 га яқин маҳсулотлар мавжуд бўлиб, уларни уйингиздан чиқмаган ҳолда онлайн харид қилишингиз мумкин. Онлайн харид қилинган китоблар уйингизга етказиб берилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Ўчириб юборилган маълумотларни тикловчи дастурлар
Ҳозирги техника тараққиёти даврида инсон кўплаб маълумотларни олишга ва уни бошқалар билан баҳам кўришга интилади. Биз олган маълумотлар (расм, видео, ҳужжатлар pdf, doc ва бошқ.) қачондир бизга яна қайта керак бўлиши мумкин. Лекин кўпчилик шу пайтда ўз қурилмасидан ўчириб юборган маълумотига ачинади ва “бекор ўчириб юборган эканман-да” деб афсусланади. Аммо бу мақолани ўқиш жараёнида энди сиз ўчириб юборган файлингизга ачинмайсиз балки уни яна қайта тиклаш имкониятини ўрганасиз ва албатта уни амалда синаб кўриб, ҳаётингизни яна қувончларга тўлдирасиз.
Ушбу дастурлар фақат Android тизимида ишлайдиган мобил қурилмалар учун:
Restore Image (super easy)
Бу дастур сизга севимли бўлган расмларингизни ўчириб юборилган тақдирда ҳам хеч қандай муаммосиз олдингидек ёрқин ва сифатли холатида қайта тиклаш имкониятини беради. Бу дастурни бепул юклаб олиш учун қуйидаги линк http://download.cnet.com/Restore-Image-Super-easy/3000-2094_4-76457641.html га ташриф буюринг ҳамда dоwnload тугмасини босинг. Дастуринг умумий ҳажми 3,5 MB ни ташкил этади. Дастурдан фойдаланиш жуда осон ва қулай. Юклаб олиш жараёнида муаммолар юзага келишини мумкин.
Dumpster 2.0.222-корзина
Dumpster дастури Исроил давлатининг дастурчилари томонидан 1-мартдан янги 2.0.222 версиясини фойдаланишга топширилди. Бу дастурда сиз турли фотосуратлар, видео, аудио, pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа қатор ўчириб юборилган файлларни тиклаш имкониятига эга бўласиз. Дастурнинг ҳажми: 7,8 MB ни ташкил этади. Янги 2.0.222 версиясини бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга http://trashbox.mobi/files30/565019/dumpster_image_video_restore_v2.0.222.391f6_.apk/ ташриф буюриб юклаб олиш (скачат) тугмасини босинг. Қарабсизки, янги дастур сизнинг мобил телефонингизда. Бу дастур Android қурилмалар учун 2013-йилнинг энг зўр 50 дастури“ номинатсияси бўйича кучли элликталик дастурлар сафидан ўрин эгаллаган.
Undelete
Undelete дастури юқоридаги дастурларга жуда ўхшаш. Лекин бу дастурни бошқа шу каби дастурлардан фарқи шундаки, сиз энди нафақат турли фотосуратлар, видео, аудио, pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа қатор ўчириб юборилган файлларни тиклаш имкониятига эга бўлибгина қолмасдан сиз ўз қурилмангиздаги SMS, Kontakt, Қўнғироқлар жадвали, Telegram, Viber, Whatsapp ҳамда Bluetooth каби дастурлардаги ўчириб юборилган файллар ҳамда ёзишмаларни хеч қандай муаммосиз қайта тиклаш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари SD картангиздаги маълумотларни ҳам компютерларсиз хеч қандай қийинчиликларсиз тиклаб бера олади. Хозирда ушбу дастурни турли версиялари мавжуд. Энг сўнгги версияси undelete 3.4.2 деб номаланади. Бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга http://undelete-file.ru/undelete-for-android.html киринг.
Эслатма: Агар дастурни юклаб олгандан сўнг қурилмангизга ўрнатишда (установка) муаммолар вужудга келиб, калит (ключ) сўрайдиган бўлса, қуйидаги линк https://yadi.sk/d/ah8oP-wbiua46 дан калит (ключ) ни бепул юклаб олишингиз мумкин. Undelete дастурининг тўлиқ ҳажми: 7,9 MB.
GT Recovery
Мазкур дастур ўчириб юборилган ўлик файлга айланган (яъни умидсизликка учраган) хужжатлар, SMS, Контакт, архив, мусиқа, видео, қайта ишланган видео ва аудио файллар ҳамда хужжатлаэни осонликда қайта тиклайди. Тикланган маълумотлар SD картангиз ёки қурилмангиз хотирасига келиб тушади. Агар сиз SD картангизни тўла ўчириб юборган (форматировать карту памяти) бўлсангиз, бу вазиятда ушбу дастур сизга 95% аниқликда, ўчириб юборилган маълумотларингизни қайтадан тиклай олади. GT Recovery дастури бошқа дастурлардан нимаси билан ажралиб туради? Катта ҳажмдаги FAT, EXT3, EXT4 форматли ҳабарларни осонлик билан қайта тиклай олади
– Қайта тикланаётган мусиқа, расм ва видеоларни бемалол олдингидек холатида кўриш ва эшитиш мумкинлиги
– Ўчириб юборилган файлларни қидириш тезлиги
– Тўла тушунарли, оддий ва хеч қандай қўшимча муаммоларсиз ишлаши
Бу дастурнинг Windows операцион системадаги компьютер ва Notebookлар учун ҳам мавжуд. Ушбу дастурни мобил қурилмалардан ташқари компютерингизда ҳам бемалол фойдаланишингиз мумкин http://www.gtrecovery.net/ . Дастур ҳажми: 5.3MB. GT Recovery дастурини бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга http://www.appsandroidapk.com/tools/gt-data-recovery-root/ киринг.
Recover Pictures Lab
Бу дастур фақат ўчириб юборилган барча JPEG, PNG, TIFF, GIF, BMP, JPG, TIF форматдаги фотосуратларни қийинчиликсиз қайта тиклайди. Мазкур дастур кўплаб уяли алоқа воситаларига мос келади. Ушбу дастурни Samsung, Sony, Google, Nokia, Motorola, ZTE, LG, Lenovo, HTC ва Huawei русмдаги уяли алоқа телефонларига мос келади. Дастурнинг ҳажми: 1.8MB ни ташкил этади. Recover Pictures Lab v43 версиясини бепул юклаб олиш учун линк: http://download.cnet.com/android/recover-pictures-lab/3260-20_4-10427950-1.html
Fridaysoft
Мазкур дастур барча Android тизимидаги уяли алоқа воситаларига ҳамда планшетларга мос келади. Бу дастур нафақат уяли алоқа воситалари балки SD карталар, телефоннинг ўзини хотирасидаги ўчириб юборилган керакли расм ва бошқа файлларни қайта тиклайди. Агар сиз 1 ой олдин ёки ундан ҳам аввалроқ ўз SD картангизни тўла ўчириб ташлаган (форматировать карту памяти) бўлсангиз ҳам бу дастур униқанча муддат бўлишидан қатъий назар 80-85% қайта тиклай олади. Кўп холларда SD картасини билмаган ҳолатда тўла ўчириб ташлаганлар, SD карталарини турли компютер дастурларида ўчирилган файлларни қайта тиклашга уриниб кўришади. Энди сиз бу каби вазиятларда ўз мобил қурилмангизга 100% ишонишингиз мумкин. Дастурдан фойдаланиб мавжуд муаммоларингизни бартараф қилинг. Дастурнинг умумий ҳажми жуда кичик яъни: 2.4MB.
ClasssyHai
Бу дастур уяли алоқа воситангиздан ўчиб кетган барча маълумотларни тиклайди. Масалан: MMS, SMS, қўнгъироқлар тарихи, календардаги ўчиб кетган мухим сана ва маълумотлар, ён дафтарчадаги ёрлиқлар, лугъатлардан қидирлиган аввалги сўз ва иборалар, телефон рақамлари, контактлар рўйхати ва SD картадаги барча маълумотлар. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бу дастур ҳам жуда ҳам фойдали ва қулай дастурлардан биридир. Юклаб олиш ҳам унчалик қийин эмас. Қуйидаги https://apkpure.com/developer/ClassyHai линкга кирсангиз кифоя. Юклаб олиш ҳажми: 3.5 MB.
Бу каби дастурларнинг барчаси унумли фойдаланиш, мехнат сарфини камайтириш учун яратилмоқда. Ўйлайманки, сиз юқоридаги мақоладан анчада буён қийнаётган саволларингизга жавоб топдингиз. Ҳар бир киши савоб ишни ҳар куни қилиши керак. Шундай экан сиз ҳам бу керакли маълумотларни дўстларингиз ва тенгдошларингизга тавсия этасиз деган умиддамиз. Сиз қачонки, ушбу саҳифадан ўзингизга керакли бирор бир маълумот ола олсангиз демакки, биз беҳудага ҳаракат қилмабмиз.
Бу саҳифани янада қизиқарли ва фойдали қилиш учун ўзингизни ўйлатираётган шу каби саволларни бизга юборинг. Биз доимо сизни ўйлантираётган саволларга жавоб беришга тайёрмиз.