Press "Enter" to skip to content

Namoz kitob yuklash

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.

Namoz kitob yuklash

Намоз вақти киргач, таҳорат билан, пок кийим билан, покиза жойда туриб, қиблага юзланамиз ва ният қиламиз. Масалан, «Холис Аллоҳ учун бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўқишга ният қилдим» деган мазмунда ният қиламиз. Имомга иқтидо қилган киши «шу имомга иқтидо қилиб» деб ҳам ният қиламиз. Ниятни пичирлаб, тилда ҳам айтиш мумкин, ичида айтиш ҳам мумкин.

2.Такбири таҳрима

Сўнг «Аллоҳу акбар» деб, қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб, қулоқ баробарида кўтарамиз. Кейин ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиб, киндик остида боғлаймиз.

Аллоҳу акбар.
Аллоҳ буюкдир.
اللَّهُ اكْبَرُ

3.Қиём

Агар имомга иқтидо қилган бўлсак, «сано»дан бошқа нарсани айтмаймиз.

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва тааъла жаддука ва лаа илааҳа ғойрук».

Маъноси: «Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ.

Сўнгра ичимизда «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтамиз.

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Маъноси: Қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман. Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).

ﺃﻋُﻮﺫُ بِاللَّهِ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥِ ﺍﻟﺮَّﺟِﻴﻢ بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Бир ўзимиз ўқиётган бўлсак, Фотиҳа сурасини ўқиймиз. Кейин ичимизда «Омийн» деймиз.

2. Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн.
3. Ар-роҳмаанир роҳийм.
4. Маалики явмид-дийн.
5. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн.
6. Иҳдинас-сироотол мустақийм.
7. Сироотол-лазиина анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-дооллийн.

Маъно таржимаси:
2. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир.
3. У Роҳман ва Роҳиймдир.
4. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.
5. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
6. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.

الْحَمْدُ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

Суннат, нафл, вожиб намозларнинг ҳар ракъатида, фарз намозларнинг эса биринчи икки ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура, яъни бирор сура ёки узунроқ оят ёки камида учта қисқа оят ўқилади. (Қуйида мисол учун Нас сураси берилди.)

1. Қул аъуузу бирробин-наас.
2. Маликин-наас.
3. Илааҳин-наас.
4. Мин шаррил васваасил хоннаас.
5. Аллазии йувасвису фии судуурин-наас.
6. Минал жиннати ван-наас.

Маъно таржимаси:
1. Айт: «Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман.
2. одамлар Подшоҳидан.
3. одамлар Илоҳидан.
4. беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг.
5. одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг.
6. жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)».

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ
مَلِكِ النَّاسِ
إِلَهِ النَّاسِ
مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ
الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ

Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқилмайди.

4.Рукуъ

Фотиҳа ёки зам сурадан кейин такбир айтиб, рукуъга эгиламиз. Рукуъда болдирлар тик туради, икки қўл билан тиззаларни чангаллаб турамиз, тиззани букмаймиз, бошни эгмаймиз. Орқамиз ҳам текис туриши керак. Шу ҳолатда камида уч марта «Субҳаана Роббиял азийм» деймиз.

Субҳаана Роббиял азийм.
Маъноси: Улуғ Роббим нуқсонлардан покдир.
ﺳُﺒْﺤَﺎﻥَ ﺭَﺑِّﻲَ ﺍﻟﻌَﻈﻴﻢِ

5.Қиём

Намозни ёлғиз ўқиётган бўлсак, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб, қаддимизни тиклаймиз ва «Роббанаа, лакал ҳамд» деймиз. Жамоат намозида эса имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деймиз, иқтидо қилганлар эса ичида «Роббанаа, лакал ҳамд» дейди.

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббанаа, лакал ҳамд.
Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин.
ﺳَﻤِﻊَ اللَّهُ ﻟِﻤَﻦْ ﺣَﻤِﺪَﻩُ
ﺭَﺑَّﻨَﺎ وَ ﻟَﻚَ ﺍﻟْﺤَﻤْﺪُ

6.Сажда

Қаддимизни тўлиқ тиклаб, тик туриб олгач, такбир айтиб, саждага кетамиз.

Саждага бораётганида аввал тиззани, кейин қўлни ерга қўямиз, кейин эса икки қўлнинг орасига бошимизни қўямиз.

7.Сажда

Саждада турганда қўлнинг бармоқлари қиблага қараб туриши керак. Пешона билан бурунни ерга теккизамиз, қўлтиқларимиз очилиб туради, қорин сонга тегмай туради. Оёқ бармоқлари ҳам қиблага қараб туради. Шу ҳолатда камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла» деймиз.

Субҳаана роббиял аъла.
Маъноси: Олий Роббим нуқсонлардан покдир.
سُبْحَانَ رَبِّيَ الأأعْلَي

8.Жалса

Кейин такбир айтиб, саждадан бошни кўтарамиз ва чап оёқни ётқизи, унинг устига ўтирамиз. Ўнг оёқ тик ҳолатда қолади, бармоқлари қиблага қараб туради. Икки қўлимиз икки тиззанинг устида бўлади.

9.Сажда

Кейин такбир айтиб, иккинчи саждага борамиз ва камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла» деймиз.

10.Қиём

Яна такбир айтиб, кейинги ракъатга турамиз. Саждадан туришда аввал бошни, кейин қўлларни, кейин тиззани кўтарамиз.

11.Иккинчи ракаъат

Иккинчи ракъат ҳам худди биринчи ракъатга ўхшаб ўқилади. Фақат бошида такбири таҳрима, сано ва «аъузу» айтилмайди. Фотиҳани ўқиб, сўнг зам сурани ўқиб, такбир айтиб рукуъга эгиламиз. Кейин туриб, такбир айтиб, икки марта сажда қиламиз.

12.Қаъда

Иккинчи ракъатнинг иккинчи саждасини қилиб бўлгандан кейин чап оёқ устига ўтирамиз, ўнг оёқнинг бармоқлари қиблага қараб тураверади. Ўнг қўлни ўнг тизза устига, чап қўлни чап тизза устига, бармоқларни ёйган ҳолда қўямиз. Кейин ташаҳҳуд ўқийди.

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ват­той­йибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Маъноси: «Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бераман».

التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

13.Салом

Агар намози икки ракъатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин салавотларни («Аллоҳумма солли. » ва «Аллоҳумма барик. »ларни) ўқиймиз.

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид».

Маъноси: Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

Сўнг бошқа дуоларни ўқиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи» деб, ўнг ва чап томонларига қараб салом берамиз.

Namoz kitob yuklash

ТАҲОРАТ

Ислом динимизнинг устуни ҳисобланган намозни адо этмоқ учун, албатта таҳоратли бўлиш шартдир.

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, дейилади.

2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб остига сув юритилади.

3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғар-ғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.

4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.

5. Юз ҳам уч марта ювилади.

6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

7. Сўнгра чап қўл ҳам тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади.

9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масҳ қилинади.

10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масҳ қилинади.

11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.

12. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади.

Тирноқларга сурилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди.

Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

1. Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши
2. Оғиз тўлиб қусиш
3. Кичик ё катта ҳожат
4. Ел чиқиши
5. Милк қонаб, тупурганда тупук ранги қизил бўлиши
6. Хушдан кетиш
7. Намоз ўқиётиб, ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш.

АЗОН АЙТИШ

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!

Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!

Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!

Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!

Ҳайя ъалал фалаҳ!
Ҳайя ъалал фалаҳ!*

Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!

Ла илаҳа иллаллоҳ.

* Бомдод азонида бу сўзлардан кейин икки марта «Ас-солату хойрум минан-навм» – «Намоз уқудан афзалдир» деб қўшиб айтилади.

Аллоҳума робба ҳазиҳид-даъватит-таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Ваддорожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қийамаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!

НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат.

Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади.

1. “Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишга ният қилдим”, деб қўнгилдан ўтказилади.

2. “Аллоу акбар”, деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига текказишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.

3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади. Аёллар ўнг қўлни чап қўл устига тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар. Бу ҳол “қиём” дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан қуйидагилар ўқилади:

САНО ДУОСИ
Субҳанакаллоуҳумма ва биҳамдика ва табаро-касмука ва тааъла жаддука ва ла илаҳа ғойрук.

ФОТИҲА СУРАСИ
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддин. Иййака наъбуду ва иййака настаъийн. Иҳдинас сиротал мустақим. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ълайҳим валлаззоллийн.

КАВСАР СУРАСИ
Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаниаъка ҳувал абтар.

ИХЛОС СУРАСИ
Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллаҳус сомад. Лам ялид ва лам юлад ва лам якуллаҳу куфуван аҳад.

ФАЛАҚ СУРАСИ
Қул аъузу бироббил фалақ. Мин шарри ма холақ. Ва мин шарри ғосиқин иза вақоб. Ва мин шаррин-наф-фассати фил ъуқод. Ва мин шарри ҳасидин иза ҳасад.

АН-НОС СУРАСИ
Қул аъузу бирробин-нас. Маликин-нас, илаҳин-нас. Мин шаррил васвасил хоннас. Аллазий васвису фий судурин-нас. Минал жаннати ван-нас.

4. Зам сура тугагач, “Аллоҳу акбар”, деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар (90 градус ҳолатда). Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар (яъни эркаклардек 90 градусгача эгилишмайди). Рукуда уч марта “Субҳана роббиял азийм” (маъноси: Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсуонлардан поксан), дейилади.

5. Рукудан “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” (Аллоҳ Уни ҳамд этганларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат “қавма” дейилади. Қавма ҳолида “Роббана лакал ҳамд” (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади.

6. “Аллоҳу акбар”, деб аввал тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга текказилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди. Аёллар тирсакларини ерга қўядилар. Саждада уч марта: “Субҳана роббиял аъла” (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан), дейилади.

7. “Аллоҳу акбар”, деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат “жалса” дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим.

Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади. Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.

8. “Аллоҳу акбар”, деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аъла”, дейилади. Шу билан биринчи ракат тугайди.

9. “Аллоҳу акбар”, деб қиёмга (тикка) турилади.

10. Қиёмда “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.

11. “Аллоҳу акбар”, деб руку қилинади. Рукуда уч марта “Субҳана роббиял азийм”, дейилади.

12. “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб тик турилади, кетидан “Роббана лакал ҳамд”, дейилади.

13. “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аъла”, дейилади.

14. “Аллоҳу акбар”, деб саждадан бош кўтарилади ва бироз ўтирилади.

15. “Аллоҳу акбар”, деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аъла”, дейилади.

16. “Аллоҳу акбар”, деб деб саждадан бош кўтарилиб қаъдада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:

Аттаҳийяту лиллаҳи вас-солавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассалому ъалайна ва ъала ибадилла-ҳис-солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид.

Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳим ва ъала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид.

Роббана атина фид-дунйа ҳасанатав-ва фил ахироти ҳасанатав-ва қина азабан-нар.

17. Аввал ўнг, кейин чап елкага: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб салом бериб намоздан чиқилади.

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.

Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи – аввало, эркаклар ниятидан олдин (бошқа фарз намозлар олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалал фалаҳ!
Ҳайя ъалал фалаҳ!
Қод қоматис-солаҳ, қод қоматис-солаҳ.
Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ.

Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи – буниси тез айтилади.

Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади: “Аллоҳ розилиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим”.

Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

ПЕШИН НАМОЗИ

Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат.

Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:

1. Ният қилинади
2. Ифтитоҳ такбири айтилади
3. Сано дуоси ўқилади
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура
5. Руку
6. Сажда
7. “Аллоҳу акбар” деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура
8. Руку
9. Сажда
10. Ўтириб “Аттаҳиййат” ўқилади
11. “Аллоҳу акбар” деб яна туриб, Фотиҳа сураси ва зам сура
12. Руку
13. Сажда
14. “Аллоҳу акбар” деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси ва зам сура
15. Руку
16. Сажда
17. Ўтириб “Аттаҳиййат”, “Саловот”, “Роббана” дуолари ўқилади.
18. Салом бериб намоздан чиқилади.

Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Фақатгина ният қилинганида “Аллоҳ розилиги учун пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим”, дейилади. Бундан ташқари, фарзда учинчи ва тўртинчи ракатларда “Фотиҳа” сурасидан кейин зам сура қўшилмайди.

Пешин намозининг икки ракати суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади.

АСР НАМОЗИ

Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг ўқилиши бир хил. Ниятида “Аллоҳ розилиги учун аср намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим” дейилса бўлди.

ШОМ НАМОЗИ

Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракат фарзнинг ўқилиши:

1. Ният
2. Ифтитоҳ такбири
3. Сано
4. Фотиҳа, зам сура
5. Руку
6. Сажда
7. Туриб Фотиҳа, зам сура
8. Руку
9. Сажда
10. Ўтириб “Аттаҳиййат”, “Саловот”, “Роббана” дуолари
11. Салом.

Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.

ХУФТОН НАМОЗИ

Хуфтон намози тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат.

Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилади, фақат ниятида фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бобдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.

ВИТР НАМОЗИ

Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат ҳисобланади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт! Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади.

Қуйидаги тартибда адо этилади:

1. Ният
2. Ифтитоҳ такбири
3. Сано
4. Фотиҳа, зам сура
5. Руку
6. Сажда
7. Иккинчи ракатга туриб, “Фотиҳа”, зам сура
8. Руку
9. Сажда
10. Ўтириб, “Аттаҳиййат” дуоси
11. Учинчи ракатга туриб, “Фотиҳа”, зам сура
12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда “Аллоҳу акбар”, деб қулоқ қоқилади
13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.

ҚУНУТ ДУОСИ

Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойр. Куллаҳу нашкурука ва ла накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-яфжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматак(а). Ва нахша ъазабака инна ъазабака бил куффари мулҳиқ.

14. Руку
15. Сажда
16. Ўтириб, “Аттаҳиййат”, “Саловот”, “Роббана” дуолари
17. Салом.

Намо‪з‬ 4+

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари асосида тузилган ушбу дастурда таҳорат қилиш ва намоз ўқишни ўрганиш учун энг зарур қоидалар келтирилган бўлиб, янги намозхонлар, ёшлар ўрганиши учун қулайдир. Намоз ўқиш тартиблари ҳаракатли суратлар билан берилган. Суралар ва дуоларнинг арабча матни, маъно таржимаси ва овозли шакли ҳам берилган. Шунингдек, намоз ва таҳоратга оид билимларни энди ўрганаётган кишиларда пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга жавоблар ҳам келтирилди.

Дастурда қуйидаги бўлимлар бор:
– Таҳорат;
– Намоз;
– Сура ва дуолар;
– Турли саволлар.

Манбалар рўйхати:
1. Қуръони карим.
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси».
3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ҳадис ва Ҳаёт» 4, 5, 6, 7-жузлар.
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Кифоя».
5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Мўминнинг меърожи».

Тузувчи: Ғиёсиддин Юсуф
Муҳаррир: Ҳасан Саидмурод
Рассом: Нажотбек Латиф
Дизайнер: Иброҳим Аброр
Сура ва дуоларни Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиган.