Press "Enter" to skip to content

4 sinf ingliz tili ish rejasi

Отамнинг жахли ёмон эди. Баджахл булиб ака-укалардан, бирортамизни чертган эмас. Бирок онам: “Хой, эхтиёт бул, адангнинг жахллари ёмон”, деб шунчалик уктириб куйганки, отамизни куришимиз билан хаммамиз ювош тортиб колардик.
Тирикчилик важидан булса керак, отам кечалари соат тузатарди. Куни-кушни, махалла-куйда кимнинг соати бузилса, бизникига олиб келар, отамнинг хужрасида катта-кичик соатлар муттассил чикиллаб турар эди. Онам бизни бу хужрага хеч йулатмасди. Бир куни укуам иккаламиз у ерга кирсак, стол устида кичикрок пиёланинг огзидек келадиган занжирли чунтак соати ётибди. Копкоги, ойнаси очилган, мурватлари бир чеккага тартиб билан териб куйилган. Ака-ука узимизча “устачилик” килдик. Соатнинг юришидан дарак йук. Бир махал нариги уйда онамнинг шарпасини сезиб колдигу секингина сиргалиб чикиб кетдик.
Кечкурун отам хужрага кириши билан хуноб булиб кичкирди:
-Соатга ким тегди?
– Хеч ким киргани йук-ку!-деди онам хайрон булиб.
-Хаммасини сочиб ташлабди-ку!- отам жахл билан чикиб келди. Кулида биз “тузатган” соат.- Мили йук. Эгасига нима дейман!
Укам иккаламиз чурк этмай мултираб утирибмиз. Яхши хамки акаларимиз кучада, булмаса, хамма айб ушаларга тушиши аник.
Куп утмай овкат келди. Укамга ёгоч кошик, менга темир кошик тегди. Иккаламиз кошик талашиб колдик. Укам у ёкка тортади, мен бу ёкка. Икки орада коса думалаб, дастурхонга шурва тукилди. Бояги хунобгарчилик устига буниси хам кушилди-ю, биз бир ёкда колиб отам онамни тушириб колди. Ака-ука пилдирпис булиб, ин-инимизга кириб кетдик. Онам шурликнинг ковоги кукариб чикди. Ачиндик. Аммо начора.
Эрталаб турсам, отам ишга кетган, ховли томондан аёл кишининг шангиллагани эшитиляпти. Овозидан танидим: кушнимиз Мумин аканинг хотини. Мумин ака – кетмончи. Узи хам мумингина одам. Хотини бошкачарок. Каттаю кичик хамма уни Келинойи деб чакиради. Келинойининг кизик одати бор. Ичида гап ётмайди. Уйида кайси шолчага хокандоздан чуг тушиб, канча жойи куйгани, кайси угли шолгомни ёмон куриши, кайси кизининг сочига сирка оралагани-хаммасини бирпасда махаллага ёйиб чикади.
– Кетаман!-деди у овозини баралла куйиб.- У куймаса, мана мен куйдим! Кетаман! Кетгандаям уйини вайрон килиб кетаман!
Тушундим. Бундан чикди, Келинойи эри билан уришган. Уйида сал жанжал чикса, албатта ойисиникига “кетадиган” булиб колади. Томоша куриш учун аста мураладим.
– Нима булди узи, овсинжон? – деди онам секингина.
– Кеса мани шундок сукди, шундок сукди, йигитгина улгур!- Келинойи икки кули билан шараклатиб сонига шапатилади.- Онамни сукди-я, буйгинанг гурда чиригур.
– Куйинг, хафа булманг,-деб онам уни юпатишга уринди.
– Нега хафа булмас эканман? – Келинойи яна хам каттикрок шангиллай бошлади. – Кечкурун усма эзиб куювдим. Шу савил куриб колмасин, деб кошимга куя колувдим. Ха, мошкичири жиндак тагига олиб, котиб кетибди. Шунгаям ота гури козихонами? “Пардоз-андоз килгандан кура овкатингга карасанг уласанми!” дейди-я, гурсухта! Ха, пардоз килсам, уйнашимга кипманми, кирчинингдан кийилгур! Кирмочми, баломи, захрингга ееявермайсанми, ергина ютгур! Хах, онамни суккан тилларинг танглайингга ёпишгур! Тагин нима дейди дейди, денг? Айбни менга тункайди: тилинг бир карич, дейди. Вой, тилимни гапирган тилларинг жодида кийма-кийма булсин-а. Елдек келиб, селдек олмаса асло розимасман!
– Куйинг, овсинжон, – онам маъюс жилмайди.- Ошсиз уй бор, уришсиз уй йук. Каргаманг бечорани.
– Вой нега каргамас эканман? Огзи-бурнингдан лахта-лахта конинг келгурни, нега каргамас эканман? Кетаман!

Клублар ўртасидаги ЖЧ. ФИНАЛ! “Реал Мадрид” – “Ал-Ҳилол” 5:3 (матнли трансляция)

“Реал” ҳамда “Ал-Ҳилол” ўртасида ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. ФИНАЛ! “Реал Мадрид” – “Ал-Ҳилол” 5:3

Голлар: Винисиус Жуниор (Карим Бензема) 13′, Федерико Вальверде 18′, Мусса Марега (Мохаммед Канно) 26′, Карим Бензема (Винисиус Жуниор) 54′, Федерико Вальверде (Даниэль Карвахаль) 58′, Лусиано Вьетто (Сауд Абдулхамид) 63′, Винисиус Жуниор (Даниель Себальос) 69′, Лусиано Вьетто (Майкл) 79′

“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (5. Хесус Вальехо 79′), 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 12. Эдуарду Камавинга, 10. Лука Модрич (6. Начо 74′), 18. Орельен Тчуамени (19. Даниель Себальос 62′), 8. Тони Кроос (11. Марко Асенсио 74′), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема (21. Родриго 62′), 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 26. Луис Лопес, 30. Лукас Каньисарес, 3. Эдер Милитао, 16. Альваро Одриосола, 31. Марио Мартин, 33. Серхио Аррибас, 24. Мариано Диас.

“Ал-Ҳилол”: 1. Абдулла Аль-Маюф, 66. Сауд Абдулхамид, 20. Чан Хюн Су, 5. Али Аль-Булайхи, 4. Халифа Аль-Давсари, 28. Мохаммед Канно, 6. Густаво Куэльяр, 19. Андре Каррильо (96. Майкл 74′), 29. Салем Аль-Давсари (16. Нассер Аль-Давсари 74′), 10. Лусиано Вьетто (14. Абдулла Аль-Хамдан 86′), 17. Мусса Марега (9. Одион Игало 86′).

Захира: 21. Мохаммед Аль-Оваис, 31. Хбиб Аль-Вотаян, 42. Муатҳ Абдулазиз Фақеэҳи, 70. Мохаммед Жахфали, 67. Моҳаммед Наиф Ал Кҳаибари, 8. Абдулла Отайф, 43. Мусаб Аль-Жуваир, 11. Салех Аль-Шехри.

Огоҳлантиришлар:

86. Асенсиодан яна бир зарба, яна ноаниқ.

83. Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

81. “Ал-Ҳилол”дан яна бир ҳужум. Мусса Марега деярли бўш дарвозага тўпни аниқ кирита олмади.

Майкл ўнг қанотдан “Реал” жарима майдончасига кириб борди, Лунинни ўзи билан овора қилиб тўпни Виеттога узатди, Лусиано эса бўш қолган дарвозани ишғол қила билди.

79. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! “Ал-Ҳилол” яна ҳисобни қисқартирди!

78. Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

71. Винисиусдан яна бир зарба, бироқ бу сафар ноаниқ бўлди.

Винисиус чап қанотдан кириб борди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди, Себальос ўзига келган тўпни тўғрилаб дарвоза томон зарба бермоқчи бўлганида Винисиус келиб тепди ва тўп дарвоза тўридан жой олди.

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус ҳисобни яна йириклаштирди!

67. “Ал-Ҳилол” гол урганидан кейин анчагина фаоллашди.

Лусиано Вьетто жамоадоши каби гол урди. Дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қолди ва ҳисобни қисқартирди!

63. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Виетто ҳисобни қисқартирди!

60. “Реал Мадрид” “Ал-Ҳилол” дарвозаси олдида, қўпол қилиб айтганда, истганини қилмоқда.

Карвахалнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Феде Вальверде дарвозага йўлаб, гол урди!

58. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Вальверде ҳисобни йириклаштирди!

55. Ўйин тақдири ҳал бўлиб қолгандек гўё.

Винисиуснинг чап қанотдан узатган ажойиб пасини Карим голга айлантирди.

54. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни яна иккитага оширди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

37. Мусса Марега ўзига узатилган тўпни дарвозага йўлади, бироқ ноаниқ бўлди.

31. “Ал-Ҳилол” рақибнинг биргина хатоси билан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум орқали гол урди. Клуб шундай қилишда давом этмоқда ва энди бу жамоанинг ўйин режаси эканлиги маълум бўлди.

28. Ўйин ҳарорати яна ошди!

Мусса Марега дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди!

26. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! “Ал-Ҳилол” футболчиси Мусса Марега ҳисобни қисқартирди!

23. Мадридликлар голлардан сўнг ҳам тинмаяпти. Хўш, буёғига голлар шоусини кўрамизми?

Феде дарвозабондан келиб тушган тўпни ажойиб тарзда дарвозага йўллади, тўп рекошетга учраб голга айланди!

18. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Вальверде ҳисобни иккитага оширди!

15. “Ал-Ҳилол” ҳам ҳужумларни бошлади. Лусиано Вьетто ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

Бензема-Вальверде комбинациясидан сўнг тўп Винисиусга келиб тушди, бразилиялик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди!

13. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус Жуниор учрашувда ҳисобни очди!

9. Винисиус чап қанотдан тўпни марказроққа – Кроосга узатди, Тони эса ўнгга – Карвахалга, Данининг жарима майдончасига узатмасини Бензема дарвозага йўллай олмади, етмаганига, ушбу вазиятда франциялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган, деб топилди.

3. Илк дақиқаларни мадридликлар яхши бошлади. Кроос Карвахални тўп билан таъминлади, Даниэль тўпни Вальвердега узатди, Федериконинг рақиб жарима майдончаси томон узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

– Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

4 sinf ingliz tili ish rejasi

“Olmaliq KMK” AJ Ishlab chiqarishni avtomatlashtirish boshqarmasiga va OKMK tarkibiy bo’linmalarga AT hamda TJBAT yo’nalishlarida mavjud quyidagi boʻsh ish oʻrinlari uchun rezyumelar qabul qilinadi:

1. TJBAT(АСУТП) dasturchi muhandis

Kerakli ish tajribasi: 3 yildan ortiq

Toʻʻliq bandlik, toʻliq kun.

Vazifalar:

  • Avtomatlashtirilgan axborot tizimlarining ishonchli, muammosiz ishlashini ta’minlash.
  • Favqulodda vaziyatlarda mavjud avtomatlashtirilgan tizimlarni qayta tiklash.
  • Mavjud va yangi ishlab chiqilgan avtomatlashtirilgan axborot tizimlari uchun texnik hujjatlarni ishlab chiqish.
  • Texnik shartlar va loyihalarga muvofiq yangi avtomatlashtirilgan axborot tizimlarini ishlab chiqish.
  • Mavjud axborot tizimlarini takomillashtirish.
  • Axborot tizimlarini rivojlantirish, ularni texnik qoʻllab-quvvatlash va modernizatsiya qilish boʻyicha tavsiyalar va takliflar ishlab chiqish.
  • Mavjud avtomatlashtirilgan axborot tizimlarining apparat va dasturiy ta’minotini modernizatsiya qilish boʻyicha takliflar tayyorlash.
  • Axborot tizimlarining apparat va dasturiy ta’minotlarini ishlatish va texnik xizmat koʻrsatishni nazorat qilish.
  • Ishlab chiqarish va texnologik jarayonlarni boshqarish algoritmlarini, texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarni hisoblash algoritmlarini doimiy ravishda takomillashtirish.

Bilish kerak:

  • Axborot toʻplash, oʻzatish va qayta ishlash vositalari.
  • Dasturlash tillari (LAD, FBD, CFC va b.).
  • Dasturlashning asosiy tamoyillari.
  • Ma’lumotlarni tashkil etish va qayta ishlash asoslari.
  • Arxitektura, tuzilma, qurilgan obyektlar, utiliti, ma’lumotlar bazasini boshqarish tizimlarining ishlash xususiyatlari va asosiy xususiyatlari.
  • Maʻlumotlar bazasini boshqarish tizimlarining arxitekturasi, utilitalar, ishlash xususiyatlari va asosiy imkoniyatlari.
  • Dasturlash tillarining vazifalari va xususiyatlari.
  • Barcha darajadagi lokal ma’lumotlarni uzatish tarmoqlarini, shuningdek, Profinet, Profibus, ModBus kabi ishlab chiqarish tarmoqlarini qurish va sozlash.
  • Xizmat vazifalarini bajarishda foydalaniladigan dasturiy vositalar (matn prosessorlari, elektron jadvallar, elektron pochta, Internet, axborot-qidiruv tizimi, multimedia ilovalari).
  • Dasturlash va kompyuter texnologiyalaridan foydalanish boʻyicha ilgʻor mahalliy va xorijiy tajriba.
  • Texnik va dasturiy hujjatlarni ishlab chiqish va roʻyxatdan oʻtkazish tartibi.
  • Sanoat kontroller uskunalari bilan ishlash (dasturlash, ishga tushirish).

Shartlar:

  • muvaffaqiyatli nomzodni Oʻzbekistonga, Olmaliqqa koʻchirish taklif etiladi;
  • hamkorlikning keyingi shartlari muhokama qilinadi.

2. Ekspert guruhi muhandisi

Kerakli ish tajribasi: 3 yildan ortiq

Toʻliq bandlik, toʻliq kun.

Vazifalar:

  • “Olmaliq KMK” AJ yangi qurilayotgan obyektlar direksiyalari, investitsiyalar boshqarmasi va kapital qurilish boshqarmasi bilan avtomatlashtirish tizimlarini joriy etish sohasida yaqin hamkorligi;
  • Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda, ishlab chiqish va amalga oshirish uchun texnik shartlarni ishlab chiqishda, qurilayotgan va avtomatlashtirish nuqtai nazaridan amalga oshirilayotgan kalit taslim obyektlari uchun texnik yechimlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;
  • “Olmaliq KMK” AJda pudratchilar tomonidan texnologik jarayonlarni avtomatlashtirish tizimlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, ularning texnik shartlarning barcha shartlari bajarilishi va ishlab chiqilayotgan tizimlarning ATni rivojlantirishning yagona konsepsiyasiga muvofiqligini nazorat qilish;
  • Avtomatlashtirish tizimlarini ishlab chiqish va joriy etish uchun texnik shartlarni tayyorlash uchun ma’lumotlarni yigʻish.
  • Yangi texnik yechimlarning “Olmaliq KMK” AJ boʻlinmalarining mavjud avtomatlashtirish tizimlariga muvofiqligi tahlili.
  • “Olmaliq KMK” AJda qoʻllaniladigan ishlab chiqarish texnologiyalarini hisobga olish, ularning funksionalligini oʻrganish va ularni modernizatsiya qilish yoki takrorlash uchun texnik shartlarni shakllantirish uchun texnik shartlar;
  • Loyihalashtirilgan obyektlarni qurishning barcha bosqichlarida muallif nazoratini amalga oshirish;
  • “Olmaliq KMK” AJ boʻlinmalarida ijobiy yechimlarni joriy etish maqsadida mamlakat ichidagi va xorijiy ishlab chiqarish obyektlaridagi loyihalarni tahlil qilish va baholash.

Talablar:

  • oliy ma’lumot (IT, moliya, iqtisod, muhandislik sohalarida afzallik beriladi);
  • tahliliy fikrlash qobiliyatiga ega boʻlish;
  • rus, ingliz tillarini bilish;
  • yangi sohalarni tezda oʻzlashtirish;
  • mustaqil qaror qabul qila olish;
  • mukammal muloqot qobiliyatiga ega boʻlish;
  • oʻz fikrini ochiq-oydin ifoda etish;

Shartlar:

  • muvaffaqiyatli nomzodni Oʻzbekistonga, Olmaliqqa koʻchirish taklif etiladi;
  • hamkorlikning keyingi shartlari muhokama qilinadi.

3. Biznes-tahlilchi

Kerakli ish tajribasi: 3 yildan ortiq

Toʻliq bandlik, toʻliq kun.

Vazifalar:

  • mijozlar – biznes-jarayonlarning egalari, xodimlar, moliya, ishlab chiqarish, byudjetlashtirish, xaridlar va boshqalar bilan muloqot qilish;
  • mijozlarning talablarini toʻplash, aniqlash va tahlil qilish;
  • texnik hujjatlarni tayyorlash (konsepsiya, texnik topshiriq va boshqalar);
  • loyihani amalga oshirish jarayonida talablarni (hujjatlashtirish, ustuvorliklarni belgilash) va ularning oʻzgarishini boshqarish;
  • ishlab chiqish guruhi bilan aloqa qilish, vazifalarni belgilash, shuningdek, axborot tizimini ishlab chiqish va joriy yetishni muvofiqlashtirish.
  • jarayonlar va tuzilmalar modellarini, foydalanuvchi interfeysi prototiplarini, axborot tizimlaridan foydalanish senariylarini yaratish, mehnat xarajatlari va ish davomiyligini baholash;
  • mustaqil ravishda yoki jamoaviy tarzda biznes jarayonlarini oʻzgartirish boʻyicha yechim konsepsiyasini shakllantirish;
  • konsepsiyani kelajakdagi mahsulotga aniq talablar bilan texnik topshiriqlar shaklida tuzish.

Talablar:

  • oliy maʻlumot (IT, moliya, iqtisod, muhandislik sohalarida afzallik beriladi);
  • tahliliy fikrlash qobiliyatiga ega boʻlish;
  • rus, ingliz tillarini bilish;
  • yangi sohalarni tezda oʻzlashtirish;
  • mustaqil qaror qabul qila olish;
  • mukammal muloqot qobiliyatiga ega boʻlish;
  • oʻz fikrini ochiq-oydin ifoda etish;
  • tahlilchi biznes sohasida ham, axborot texnologiyalari sohasida ham mukammal bilimga va keng koʻnikmaga ega boʻlishi, dasturiy mahsulotni ishlab chiqish strategiyasini ishlab chiqish;
  • yoʻnalishlarini ishlab chiqish va yordam berishi, shuningdek, axborotni raqamli oʻzgartirishda yordam berishi kerak.

Shartlar:

  • muvaffaqiyatli nomzodni Oʻzbekistonga, Olmaliqqa koʻchirish taklif etiladi;
  • hamkorlikning keyingi shartlari muhokama qilinadi.

4. DevOPS muhandisi

Kerakli ish tajribasi: 3 yildan ortiq

Toʻliq bandlik, toʻliq kun.

Vazifalar:

  • ishni muvofiqlashtirish va dasturiy ta’minotni (axborot tizimini) ishlab chiqish va tijorat ekspluatatsiyasiga joriy etish jarayonlarini avtomatlashtirish;
  • rejalashtirish, loyihalash, senariylar va ishlab chiqish vositalarini yaratish;
  • axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni, shuningdek, AT infratuzilmasini ishlab chiqishda ishtirok etish;
  • yangi nashrni chiqarishdan keyin dasturiy ta’minot va axborot tizimining ishlashini monitoring qilish.

Talablar:

  • oliy ma’lumot (AT yoʻnalishi yoki muhandislik mutaxassisliklari boʻyicha);
  • lokal tarmoq va server uskunalarini boshqarish koʻnikmalari;
  • axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish koʻnikmalari;
  • kompyuterda ilgʻor foydalanuvchi darajasida ishlash;
  • tahliliy fikrlash qobiliyatiga ega boʻlish;
  • texnik hujjatlar, yoʻriqnomalar va normativ materiallar bilan ishlash;
  • rus, ingliz tillarini bilish;
  • xushmuomala boʻlish;
  • oʻz fikrini aniq va aniq ifoda etish.

Shartlar:

  • muvaffaqiyatli nomzodni Oʻzbekistonga, Olmaliqqa koʻchirish taklif etiladi;
  • hamkorlikning keyingi shartlari muhokama qilinadi.

5. Dasturchi muhandis

Kerakli ish tajribasi: 3 yildan ortiq

Toʻliq bandlik, toʻliq kun.

Vazifalar:

  • Axborot tizimlarining ishonchli, muammosiz ishlashini ta’minlash.
  • Mavjud axborot tizim resurslaridan foydalanishni tashkil etish.
  • Avariya xolatida mavjud axborot tizimlarini qayta tiklash.
  • Mavjud va yangi ishlab chiqilgan axborot tizimlari uchun texnik hujjatlarni ishlab chiqish.
  • Texnik shartlarga muvofiq yangi axborot tizimlarini ishlab chiqish.
  • Mavjud axborot tizimlarini takomillashtirish.
  • Axborot tizimlarini rivojlantirish boʻyicha tavsiyalar va takliflarni ishlab chiqish.
  • Axborot tizimlarining apparat va dasturiy ta’minotini modernizatsiya qilish boʻyicha takliflar tayyorlash.
  • Axborot tizimlarining apparat va dasturiy ta’minoti foydalanish nazoratni amalga oshirish.
  • Ishlab chiqarish va texnologik jarayonlarni boshqarish algoritmlarini, texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarni hisoblash algoritmlarini doimiy ravishda takomillashtirish.

Bilish kerak:

  • Axborot toʻplash, uzatish va qayta ishlash vositalari.
  • Dasturlash tillarini.
  • Dasturlashning asosiy tamoyillarini.
  • Ma’lumotlarni tashkil etilishi va qayta ishlashning kumaklashuv tamoyillarini.
  • Ma’lumotlar bazasini boshqarish tizimlarining arxitekturasi, tuzilishi, oʻrnatilgan obyektlari, ishlash xususiyatlari va asosiy imkoniyatlarini.
  • Dasturlash tillarining vazifalari va xususiyatlarini.
  • Oʻz vazifalarni bajarishda foydalaniladigan dasturiy vositalar (matn prosessorlari, elektron jadvallar, elektron pochta, Internet, axborot qidirish tizimlari, multimedia ilovalari).
  • Dasturlash va kompyuter texnologiyalaridan foydalanish boʻyicha ilgʻor mahalliy va xorijiy tajribalari.
  • Texnik hujjatlarni ishlab chiqish tartibi.

Shartlar:

  • muvaffaqiyatli nomzodni Oʻzbekistonga, Olmaliqqa koʻchirish taklif etiladi;
  • hamkorlikning keyingi shartlari muhokama qilinadi.

Qabul qilingan rezyumelarni koʻrib chiqishning xolisligini ta’minlash uchun, ularni koʻrib chiqish va malaka talablari/mezonlariga muvofiqligini baholash maqsadida 2022 yil 11 noyabrdan 20 noyabrgacha quyidagi havolada keltitilgan forma https://ahds.agmk.uz:8443/ords/f?p=123 orqali yuboring.

Rezyumelarga biriktirish lozim:

  • mehnat daftarchasi;
  • Diplom.

Diqqat! Yuqoridagi tanlov talab va mezonlariga javob bermaydigan, shuningdek, ataylab yolgʻon maʻlumotlarga ega, qayta yuborilgan, xatolar (tahrirlar) va tuzatishlar bilan toʻldirilgan nomzodlarning Rezyume/Maʻlumotnomalari chetlashtiriladi (diskvalifikatsiya qilinadi) va tushuntirishsiz koʻrib chiqilmaydi.

Tanlovlardan muvofaqiyatli oʻtib, kombinatda ish boshlagan fuqarolarga “Olmaliq KMK” AJ Jamoa shartnomasida koʻzda tutilgan barcha ijtimoiy imtiyozlar kafolatlanadi:

Izoh: Agar siz ishga qabul qilish jarayonida korrupsion xarakterdagi faktlarga duch kelsangiz, zudlik bilan kombinatning Komplayens-nazorat xizmatiga quyidagi elektron pochta manziliga xabar yuboring (tasdiqlovchi hujjatlar va ilovasi bilan (audio/video yozuvlar va boshqalar): stop.corruption@agmk.uz .

4 sinf ingliz tili ish rejasi

Уткир Хошимов узига хос ёзувчи. У узи билмаган мавзуни, мохиятини англамаган масалани каламга олмайди. Уз кахрамонларини холисона тирик, хаётий, жонли одам сифатида тасвирлайди. Уларни кандай инсон эканликликларини зохирий эмас, ботиний ёритади. Яъни рухий оламини мухит, давр билан уйгунликда катта фалсафий мушохада асосида теран тахлил килади. Ёзувчининг барча асарлари кучли изтироб асосида курилган. Балким, ардокли адибимиз Уткир Хошимовнинг асарлари кишини бир холатдан иккинчи холатга солишининг сабаби шундадир.
Демак, мавзуимизнинг кахрамони эл ардогидаги адиб- Уткир Хошимов.

Узингизни кизиктирган саволларни мавзуда колдиришингиз мумкин.

Nigora Umarova
04.09.2008, 16:16

1941 йил 5 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида Думбиравот мавзесида таваллуд топган.

1958 йил. Урта мактабни медаль билан битирган.

1964 йил. Узбекистон Миллий университети(уша пайтларда ТошДУ)нинг филология факультети журналистика булимини битирди.Аввал университетнинг сиртки булимида, сунг кундузги булимида укиди ва турли газета тахририятларида ишлади.

1959-1960 йиллар. “Темирйулчи” газетасида курьер.

1960 йил. “Кизил Узбекистон” газетасида курьер.

1960-1962 йиллар. “Транспортный рабочий” газетасида таржимон.

1963 йил. “Кизил Узбекистон” газетасида адабий ходим.

1963-1966 йиллар. “Toшкент хакикати” газетасида адабий ходим.

1966-1982 йиллар. “Toшкент окшоми” газетасида булим мудири.

1982-1985 йиллар. Гафур Гулом номидаги нашриёт бош мухаррирининг уринбосари.

1985-1995 йиллар. “Шарк юлдузи” журналининг бош мухаррири.

1995- йил. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот кумитаси раиси.

Бугунги кунда “Театр” журналининг бош мухаррири.

1962 йил. “Пулат чавандоз” номли биринчи китоби нашр этилди.

1963 йил 17 апрель. Тунгич бадиий асари – “Турт мактуб” хикояси “Тошкент хакикати” газетасида босилди.

1963 йил, октябрь. Биринчи йирик асари – “Чул хавоси” киссаси “Шарк юлдузи” журналида эълон килинди.

1976 йил. “Бахор кайтмайди” ва “Калбингга кулок сол” китоблари учун Узбекистон Ёшлар мукофоти билан такдирланди.

1983 йил. “Дунёнинг ишлари” асари учун Ойбек номидаги мукофот билан такдирланди.

1986 йил. “Икки эшик ораси” романи учун Республика Давлат мукофоти билан такдирланди.

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.

1991 йил. Узбекистон халк ёзувчиси унвони берилди.

1991 йил. “Хурмат белгиси” ордени билан такдирланди.

1996 йил. “Мехнат шухрати” ордени билан такдирланди.

2001 йил. “Буюк хизматлари учун” ордени билан такдирланди.

Nigora Umarova
05.09.2008, 14:40

Уткир Хошимовнинг кайси асари сизда купрок таассурот колдирган?
Имкон булса форумдошлар бу борада уз фикр-мулохазаларини баён этсалар.

Саволларни эса имкони булса 11 сентябрь, пайшанба куни соат 17-00 гача колдирсангиз.

Nigora Umarova
05.09.2008, 16:06

Хурматли форумдошлар!
Сизларга ушбу мавзунинг викторина саволларини хам хавола килмокдаман. Кимдаким саволларга биринчи булиб тугри жавоб берса, ёзувчи дасхати ёзилган китоб билан такдирланади.
1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?
3. Ёзувчининг кайси асарида “Конкус” анхори хакида афсона бор?
4. “Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди. Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади. “Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?

Behzod Saidov
05.09.2008, 19:21

1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?

2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?

3. Ёзувчининг кайси асарида “Конкус” анхори хакида афсона бор?

“Bahor qaytmaydi”. “Dunyoning ishlari”da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi.

4. “Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди. Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади. “Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?

Behzod Saidov
05.09.2008, 19:52

Уткир Хошимовнинг кайси асари сизда купрок таассурот колдирган?

“Ikki eshik orasi”, “Tushda kechgan umrlar”, “Dunyoning ishlari”

Menimcha bu asarlar yozuvchi o’zining orzusi haqidada gapirganda aytgan asarlari bo’lsa kerak. Ularni har safar qayta qo’lga olganda yana o’sha birinchi marta oqigandagi hayajon qaytadi.

Nigora Umarova
06.09.2008, 16:14

1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
Abulqosimxon madrasasi.
2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?
“Cho’l havosi”
3. Ёзувчининг кайси асарида “Конкус” анхори хакида афсона бор?
“Bahor qaytmaydi”. “Dunyoning ishlari”da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi.
4. “Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди. Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади. “Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?
“Dunyoning ishlari”

Викторина саволларига Бекзод Саидов тугри жавоб топдилар.

Behzod Saidov
06.09.2008, 16:38

Викторина саволларига Бекзод Саидов тугри жавоб топдилар.

Раҳмат. Иккинчи саволга иккиланаётгандим. 🙂

Исмимни нотўғри ёзибсиз. Тўғри ёзилиши – Беҳзод.

07.09.2008, 04:06

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.

Ўткир ака Куръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон килинган. Шу хакида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни конкурс кай тарзда кечган. иштирокчилар кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниклаган. ва хк. ва билишимча хаййат коммисияси хам бўлган. шу хакида хам тўхталиб ўтсангиз. Рахмат.

09.09.2008, 11:15

Сарик матбуот тамгаси остида танкидларга учраётган булса-да, тобора оммалашиб бораётган хусусий-нодавлат нашрларга, аникроги уларда чоп этилаётган маиший енгил-елпи ва саёз хикояларга кандай мунособат билдирасиз? Мавжуд вазиятнинг олдини олиш, китобхонларни енгил-елпи асарларга ургатиб куймаслик учун кандай амалий ишлар килинмокда ёки килиш керак.
Асарларингизни чоп эттириш учун “Хордик” газетаси тахририятига мурожаат килганингиз тугрисидаги миш-мишлар канчалик асосли?

09.09.2008, 19:03

Ўткир ака, айтингчи Сиз “Нотаниш орол” ккитобингиздаги барча фикр ва мулохазаларингиз борасидв бугун қай фикрдасиз?

Хозир қандай асарлар устида иш олиб бораяпсиз?

Охирги беш йил ичида нималар ёздингиз?

Айтингчи, Сиз бугунги кунда публицистик мақола ва эсселар яратаяпсизми?

Барча жавобларингиз ва умуман бутун ижодингиз учун катта рахмат!

12.09.2008, 15:46

Саволларни эса имкони булса 11 сентябрь, пайшанба куни соат 17-00 гача колдирсангиз.
Кеч қолган бўлсам узр. Балки ҳали имкон бордир?

Ижозат бўлса, муҳтарам адимизга савол:

Адашмасам, 25 йиллар олдин ТВда “Бахс” деган кўрсатувнинг муаллифи ва бошловчиси эдингиз. Гарчи у пайтлар бола бўлган бўлсамда, шу кўрсатувни бутун оиламиз билан томоша қилганларимиз эсимда. Кўрсатув давомида бир бадиий асар тахлил қилиниб, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан иштирокчилар фикр алмашардилар. Ажойиб кўрсатув эди.

Бугунги кунда кўрсатувни қайта жонлантириш ёки шу йўналишдаги янги кўрсатув ташкил қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Имкони бўлганда, бевосита ўзингиз иштирок этармидингиз?

To Nigora Umarova.
Анъанавий саволчи? 😉

Nigora Umarova
12.09.2008, 16:09

To Nigora Umarova.
Анъанавий саволчи? 😉

Анъанавий саволингизга жавоб олишни истасангиз саволингизни албатта етказаман.

Nigora Umarova
12.09.2008, 16:49

Саволларни эса имкони булса 11 сентябрь, пайшанба куни соат 17-00 гача колдирсангиз.
Кеч қолган бўлсам узр. Балки ҳали имкон бордир?

Маълум бир сабабларга кура саволларингизни яна колдиришингиз мумкин. Мухтарам адибимиз билан мулокат кейинрокка колдирилди.

Nigora Umarova
12.09.2008, 16:54

Мухтарам форумдошлар!
Орангизда “Дафтар хошиясидаги битиклар” ни укимаган одам булмаса керак.
Келинглар, хаммамиз шу асардаги узимизга ёккан ва эсимизда колган битиклардан колдирсак.

12.09.2008, 19:29

Кечирасизлар азизлар. Бироқ биронтангизнинг постингизда копирайт белгиси йўқ. Бу ерда куну тун гугл ва йахунинг ботлари хозирданоқ сизларнинг жумла ва лавхаларингизни Ўткир Хошимовни четда қолдирган тарзда қидирув кешларида сақламоқда. Бу одобдан эмас.

13.09.2008, 14:20

“Бахор кайтмайди” асари асосида тайёрланган видеофильмни халигача мирикиб томоша киламиз. Аммо, кейинги мустакиллик йилларида асарларинггиз асосида бирон кино ёки видеофильм тасвирга олиндими? (менимча, йук)
Чинггиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асари мана асар ёзилганидан бир неча йил утиб экралаштирилаётган экан. Козон шахридаги кинога олиш жараёнларида хатто ёзувчининг узи хам иштирок этаётган эди. (афсуски, улим бу ишларни якунига етказишига имкон бермади)

Саволим шуки, шахсан мен “Икки эшик ораси” асаринггизни уткир сюжетли фильм учун жуда мос сценарий сифатида кураман. Нахотки, шу асар асосида фильм олишнинг имкони булмаса? Кино олами вакилларидан шу буйича мурожаатлар булганми? Умуман, ижодинггиз ва кино уртасидаги мунособатларга тухталсанггиз.

Nigora Umarova
17.09.2008, 11:18

Умуман, ижодингиз ва кино уртасидаги мунособатларга тухталсанггиз.

Мухтарам ёзувчимиз Уткир Хошимовнинг “Мен, бувам ва рангли телевизор” хажвий хикояларида кандайдир жихатдан ёзувчи ва режиссёр уртасидаги муносабатлар курсатиб берилган.

Nigora Umarova
24.09.2008, 14:47

1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
Abulqosimxon madrasasi.

“Bahor qaytmaydi”. “Dunyoning ishlari”da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi.
4. “Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди. Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади. “Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?
“Dunyoning ishlari”

Викторина саволларига Бекзод Саидов тугри жавоб топдилар.

Маълумингизким, Бехзод Саидов викторина саволларига тугри жавоб топган эдилар.

Хурматли Бехзод Саидов!

Мухтарам ёзувчимизнинг тухфаларини 2008 йил 26 сентябрь, соат 11-00 да ZiyoNet томонидан утказиладиган тадбирда кабул айлагайсиз деган умиддамиз.

24.09.2008, 19:36

Хурматли Бехзод Саидов!

Мухтарам ёзувчимизнинг тухфаларини 2008 йил 26 сентябрь, соат 11-00 да ZiyoNet томонидан утказиладиган тадбирда кабул айлагайсиз деган умиддамиз.

Бехзоджон, бир илтимос бор эди. Адашмасам, “Зиёнет”да муҳтарам адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган менга аталган китоб бор (Нигорахонимнинг хабарлари бор). Хизмат сафарлари билан бўлиб, олиб кетишнинг ҳеч иложисини қилолмаяпман. Азият бўлмаса, шуни ҳам олиб олсангиз. ЦППМПга кириб ўтиш менга қулайроқ. Имкони борми?

Behzod Saidov
24.09.2008, 19:54

Бехзоджон, бир илтимос бор эди. Адашмасам, “Зиёнет”да муҳтарам адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган менга аталган китоб бор (Нигорахонимнинг хабарлари бор). Хизмат сафарлари билан бўлиб, олиб кетишнинг ҳеч иложисини қилолмаяпман. Азият бўлмаса, шуни ҳам олиб олсангиз. ЦППМПга кириб ўтиш менга қулайроқ. Имкони борми?

Bemalol. Lekin bunga Nigora Umarova qarshi bo’lmasalar albatta. 🙂

Nigora Umarova
25.09.2008, 13:39

Бехзоджон, бир илтимос бор эди. Адашмасам, “Зиёнет”да муҳтарам адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган менга аталган китоб бор (Нигорахонимнинг хабарлари бор). Хизмат сафарлари билан бўлиб, олиб кетишнинг ҳеч иложисини қилолмаяпман. Азият бўлмаса, шуни ҳам олиб олсангиз. ЦППМПга кириб ўтиш менга қулайроқ. Имкони борми?

Bemalol. Lekin bunga Nigora Umarova qarshi bo’lmasalar albatta. 🙂

Албатта, карши эмасман. Омонатни тезрок эгасига етказиш керак.
Бехзоджон!
Китобларни ZiyoNet булими ходимларидан – Озода Умарова ёки Абдухаким Абдураимовдан олишингиз мумкин.

Nigora Umarova
26.09.2008, 13:11
Хурматли Маэстро!
Китобни Бехзод Саидовга бердим. Китобни улардан олишингиз мумкин.
Lutfillo Tursunov
26.09.2008, 15:40

Бехзоджон, бир илтимос бор эди. Адашмасам, “Зиёнет”да муҳтарам адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган менга аталган китоб бор (Нигорахонимнинг хабарлари бор). Хизмат сафарлари билан бўлиб, олиб кетишнинг ҳеч иложисини қилолмаяпман. Азият бўлмаса, шуни ҳам олиб олсангиз. ЦППМПга кириб ўтиш менга қулайроқ. Имкони борми?

Bemalol. Lekin bunga Nigora Umarova qarshi bo’lmasalar albatta. 🙂

Албатта, карши эмасман. Омонатни тезрок эгасига етказиш керак.
Бехзоджон!
Китобларни ZiyoNet булими ходимларидан – Озода Умарова ёки Абдухаким Абдураимовдан олишингиз мумкин.

Эсим қурсин. Янглишмасам, Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган китоб менга ҳам бор эди. ZiyoNet ва Uzinfocomчиларни неча кундан бери кўраману, китобни сўраш эса ёдимда йўқ :dash2:

Behzod Saidov
26.09.2008, 16:51

Хурматли Маэстро!
Китобни Бехзод Саидовга бердим. Китобни улардан олишингиз мумкин.

Rasmlar.
Maestro uchun taqdim qilingan kitob:
https://img.uforum.uz/thumbs/1016846.jpg (https://img.uforum.uz/images/1016846.jpg)

Endi esa mening kitobim:
https://img.uforum.uz/thumbs/6074461.jpg (https://img.uforum.uz/images/6074461.jpg)

Maestro, kitobingiz ishonchli qo’llarda. 🙂 Vaqtingiz bo’lganda men bilan bog’laning (http://behzod.uz/).

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:23

Авваламбор Ассалому алайкум Уткир ака!
Форумимизнинг “Ижод хусусида суз” булимимизга ташрифингиздан барча форумдошларнинг кунгли юксалди.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:24

Ушбу мавзуимизда ижодкор, ижод жараёни хакида сухбатлашсак хамда форумдошларимизнинг баъзи бир саволларига имкон кадар жавоб берсангиз

03.10.2008, 14:28

Ассалому алайкум Устоз. (Исмингизни айтиб мурожаат қилишга хаддим сиғмади)
Сиз билан ғойибона дийдорлашиб турганимиздан хурсандмиз. Ўтган айёмлар билан муборакбод этишга ижозат берсанггиз.

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:30

Авваламбор шундай муборак фарахбахш кунда форумчилар билан мулокат килаётган эканман, фурсатдан фойдаланиб барча мумин-мусулмонларни Рамазон хайити билан табриклайман. Илоё умр йуллари ва юзлари ёруг булсин. Нимаики эзгу ниятлар килишган булса ниятлари ижобат булишини Яратгандан сураб коламан.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:32

Инглиз файласуфи Френсис Беконнинг шундай фикрлари бор: «Мутолаа инсонни билимдонлик, топкирлик сари етаклайди. Ёзиш эса аникликни таъминлайди». Бу фикрга сизнинг муносабатингиз кандай?

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:34

Инглиз файласуфи Френсис Беконнинг шундай фикрлари бор: «Мутолаа инсонни билимдонлик, топкирлик сари етаклайди. Ёзиш эса аникликни таъминлайди». Бу фикрга сизнинг муносабатингиз кандай?
Китоб укиш хеч качон хеч кимга зиён килган эмас. Аслида мукаддас Куръони карим хам дунёдаги энг мукаммал китобдир. Аллох каломининг деярли хар бир сахифасида «Тафаккур кил! Тафаккур кил!» деган хитоб кайта-кайта учрайди. Китобни тафаккур килиб укиган маъкул. Шундагина киши нимани укиши зарурлиги, нимани укимаса булишини ажратиб олади.
Ёзиш масаласига келсак, агар Бекон фикрини сухбатимиз мавзусига якинлаштириб айтадиган булсак, оддий хат ёзишдан тортиб роман ижод килишгача хаммасида аниклик булиши керак. Албатта, илмий асар билан бадиий асар орасида катта тафовут бор. Бадиий асарда ижодкор фантазияси, бадиий тукима булади. Масалан, шеъриятдаги кофия, вазн ва бошкалар асардаги айрим ноаникликларни сездирмаслиги мумкин. Бирок насрда (прозада) хама нарса аник, теран, мантика буйсинган булиши шарт. Дейлик, роман ёки хикояда бир ховли тасвирланса-да, «девор ёнидаги ёнгокдан тукилган хазонлар ховлига сочилиб ётар эди», деган жумла булса ва орадан бир неча сахифа ёки бир неча боб утгач, муаллиф уша ховлини Яна тасвирлай туриб, «арик буйида гулсафсарлар очилиб ётарди» деса, эс-хуши жойида китобхон кеча куз эди-ку, бугун канакасига бахор булиб колди, деб уйлайди ва китобдан ихлоси кайтади. Демокчиманки, асар ёзаётган адиб мантик ипини бир лахза хам кулидан чикариб юбормаслиги керак. Бундан куп йиллар аввал эълон килинган бир асаримда талабаларнинг пахтага хашарга бориши тасвирланган ва табелчи асар кахрамони териб чиккан бир этак пахтани «уч оёкли осма тарози»да тортиб, 22 кило чикканини айтгани ёзилган эди. Ушанда оддий бир китобхон хат ёзиб, «уч оёкли тарози» нариси билан 20 килоча юк тортишини айтиб, мени уялтирган эди. Холбуки, узим хам куп бор пахтада булганман. Факат шу «деталь»га эътибор бермаган эканман. Укувчини алдамокчи булган ёзувчи узини узи алдайди. Шундай деймиз-у, хозир укувчини хам, узини хам лакиллатадиган асарлар болалаб кетди.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:35
Адибнинг хаёти, турмуш тарзи уз асарларида акс этади, дейишади. Шу ростми?
Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:36

Адибнинг хаёти, турмуш тарзи уз асарларида акс этади, дейишади. Шу ростми?
Бунга ажабланмаслик керак. Хакикий бадиий асар шунчаки ёзилмайди, тирик организм каби, фарзанд каби тугилади! Бу менинг шиорим. Модомики, асар каламкашнинг фарзанди экан, «ота»нинг ирсияти «бола»га утмай иложи йук. Аммо бу бадиий асарларнинг хаммаси биография дегани эмас. Агар хар ким уз биографиясини «асар» килаверса, дунёни ёзувчи босиб кетарди.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:37

Айни кунда бирон актёр ёки режиссёр билан сухбатлашганда «яхши асар йук», «кунглимдаги маза килиб уйнайдиган образим йук», деб нолишади. Кино килинаётган ва театр сахналарида куйилаётган асарларнинг аксарияти комедия жанрида. «Театр» журналининг мухаррири сифатида буни кандай бахолайсиз? Ёзувчиларимиз хакикатан хам яхши асар ёзмай куйишдими ёки томошабинларда енгил асарларга талаб ортиб бормокдами?

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:39

Айни кунда бирон актёр ёки режиссёр билан сухбатлашганда «яхши асар йук», «кунглимдаги маза килиб уйнайдиган образим йук», деб нолишади. Кино килинаётган ва театр сахналарида куйилаётган асарларнинг аксарияти комедия жанрида. «Театр» журналининг мухаррири сифатида буни кандай бахолайсиз? Ёзувчиларимиз хакикатан хам яхши асар ёзмай куйишдими ёки томошабинларда енгил асарларга талаб ортиб бормокдами?
Бу жуда огрикли масала. Театрлар, сиз айтгандек, «адиблар асар ёзмай куйди, улкан санъаткорларга мос пьессалар йук», деб нолийди. Ёзувчилар эса, «хар бир театрнинг уз «махаллий ёзувчиси» бор, «четдан келган» асарни йулатмайди, деб хасрат килади. Менимча, хар иккала томон хам узича хак! Етакчи адиблар сахна асари ёзмай куйгани рост. Бунинг сабаблари куп. Биласизми, улуг адиб Чингиз Айтматовнинг асарлари дунёнинг мингдан ортик театрларида сахналаштирилган экан. Кизиги шундаки, Айтматовдан сиз нега сахна асари ёзмайсиз, деб сурашганида, у, мен асаримни качон сахнага чикарасизлар, деб бировнинг эшиги тагида саргайиб утиришга токатим йук, деб жавоб берган. Бунда теран хакикат бор. Албатта, сахна асари купчилик ижодининг махсули. Уни яратишда драматург ва режиссёр хам, актёр ва бастакор хам, адабий эмакдош ва безакчи рассом хам иштирок этади. Пьеса сахнага чикишидан олдин тахрир килиниши, кайта ишланиши мумкин. Ёки маълум асар маълум актёр махорати амплуасига мослаб махсус ёзилиши хам тажрибада бор нарса.
Бирок хар кандай сахна асарининг асоси драматургия, яъни пьеса хисобланади. Узини хурмат килган ёзувчи режиссёр ёки актёрнинг «хукмронлик»килишига, асарни хохлаган куйига солишига йул куймайди ва тугри килади. Суз учун драматург жавоб бериши керак. Албатта, Абдулла Каххор домла айтганидек, кайси персонажнинг огзига солса хам «туфлаб ташлайдиган» яъни асар мантигига тугри келмайдиган суз ёки холатни олиб ташлаш, узгартириш мумкин ва керак хам. Аммо драматургни «иккинчи даражали шахс» деб хисоблаш хеч качон яхшиликка олиб бормайди. Бундай килинса, уз касбига хурмат билан карайдиган адиблар театрдан оёгини тортади. Уларнинг урнини эса яна бир устозимиз- Саид Ахмад ака ибораси билан айтганда, «чала тугилган боласини узларинг йургаклаб олларинг», деб театр эшигига ташлаб кочадиганлар эгаллаб олади. «Чала тугилган бола»ни эса хеч кайси режиссёр «одам» килолмайди. Козонда бори чумичга чикади!
Театрдаги дустларимиз ранжимасин-ку, «махаллий» ёки «узига якин» драматурглар хам борлиги рост. Бундайлар режиссёр ёки актёр нима деса, «хуп, ака» деб туради. Аслида бу хам «чала тугилган» болани йургаклашдек гап. Махаллийчилик, таниш-билишчилик, борингки, озми-купми моддий манфаатдорлик – буларнинг барчаси ижоднинг хама турлари учун дахшатли касаллик десак булади. Енгил-елпи асарлар масаласига келсак, бир чеккаси бунга хам юкоридаги холат сабаб. Одатда хар кандай бадиий асар-сахна асарими, киноми, роман ёки достонми – хаммаси учун бир коида бор. Асарнинг бир каноти акл, иккинчи каноти туйгу булиши керак. Яъни, асар хам хаяжонга солиши, хам уйлантириши керак.
Сахна асарлари драма, трагедия, комедия деган махсус жанрларга ажралиши бежиз эмас. Драмадаги вокеалар томошабинни бир томондан ларзага солади; иккинчи томондан уйлатади. Трагедия йиглатади ва уйлатади. Комедия кулдиради ва уйлатади. Энг оддий коида шу. Хатто икки огиз латифада хам маъно булиши керак-ку! Мантикдан узок, бачкана, «антика киликлар»дан иборат «комедия»нинг нима кераги бор? Дунёдаги хамма сахналарда уйналган комедиялар канчалик хушчакчак булса, маъноси хам шунчалик теран булган. Узимизда хам бундай мисоллар куп. Хозир баъзи комедияларни курсангиз, нима бало, булар уйлашга эмас, уйламасликка ундайдиган нарсами узи, деб укинасиз. Афсуски, уйлашдан кура уйламасликка куникиш осонрок. Театр залига кириб кийкирадиган, ер тепиниб хуштак чаладиган ваш у билан «маданий хордик» чикарадиган томошабинлар купайиб бораётгани, айникса, ёшлар шунга куникиб кетаётгани ранжитади одамни!

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:41

Ижод масъулиятининг юки залворли булади, бирок «айрим» ёш ижодкорлар бу залворли юкни хис килмай санъатга енгил-елпи назар билан караётгандек назаримда…

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:43

Ижод масъулиятининг юки залворли булади, бирок «айрим» ёш ижодкорлар бу залворли юкни хис килмай санъатга енгил-елпи назар билан караётгандек назаримда…

Табиийки, хар кандай касб эгаси сингари ижодкор хам уз мехнати учун хак-гонорар олиши керак. Афсуски, кейинги пайтда килган ижоди учун хак олиш эмас, хак тулашга, одам укиса ихлоси кайтадиган китобни катта тиражда, олий нав когозда нашр этиш учун мумайгина пул беришга тайёр «адиб» ва «шоир»лар пайдо булди. Майли, ижод килиш хар кимнинг хукуки. Аммо туртта жумлани эплаб ёзолмайдиган одамнинг «ёзувчилиги» каёкка борди? Бунака чалакам-чатти «асарлар» маънавиятни тупрокка кориштирмайдими?
Хонанда ва созандалар сафига Янги-янги номлар келиб кушилмокда. Бунга кувониш керак. Яхши хофизлар, эстрада кушикчилари канча куп булса, шунча яхши. Аммо бу сохада хам санъатнинг кучасига адашиб кириб колганлар урчиб кетаяпти. Айтаётган кушигида маъно йук. Нима деяётганини узи билмайди. Шеъриятнинг шурини куритиб, узи «шигир» ёзадиган, мусикани тавбасига таянтириб узи «куй басталайдиган», сознинг «жонини олиб» узи куй чаладиган «узбек Висоцкий»лари хам бор. Бундайларга «хой, барака топкур, хар ким хам Висоцкий булла олмайди, сузни шоир ёзади, куйни бастакор басталайди, созанда соз чалади, сен кушик айтиб куя колсанг булмайдими» десангиз, «ёкмаса телевизорни учириб куя колинг!»- деб дагдага килади.
Такрор айтаман. Санъат оламига канча куп ёш истеъдодлар кириб келса, шунча яхши. Бирок ижод масъулиятининг юкини хам хис кила олиш керак. Якин утмишдаги Журахон Султонов, Маъмуржон Узоков, Комилжон Отаниёзов каби устозлар микрофонсиз, фонограммасиз кушик айтса хам овози неча чакирим нарига етган. Бундайлар хозир хам бор. Мухими, катта санъаткорлар «тезрок ном козониш», «машхур булиш», купрок пул топишга шошилмаган. Энг мухими- улар Сузни кадрлашган. Камтарин булган. Аслида ижод шундай сехрли оламки, истеъдоди бор, мунтазам мехнат киладиган киши шон-шухрат кетидан югуриши шарт эмас. Лозим булса шухратнинг узи унинг ортидан эргашади. Бугунги ёш санъаткор укаларимиз катта устозлар тажрибасини урганса ёмон булмасди.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:46

Бугунги кун журналистикаси мазмун, маъно жихатдан узгариб бормокда. Умумимло лугатда йук сузлардан фойдаланиш авж олаётгандек гуё…

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:48

Бугунги кун журналистикаси мазмун, маъно жихатдан узгариб бормокда. Умумимло лугатда йук сузлардан фойдаланиш авж олаётгандек гуё…
Бугунги журналистикани ун йил аввалгиси билан солиштириб хам булмайди. Бу- табиий хол. ХХI аср – ахборот, информатика асри. Интернетнинг узи бир олам! Бугунги журналистлар учун ижод майдони хам, мавзуси хам том маънода чексиз. Шу билан бирга журналист масъулияти хам адиб ёки шоир, актёр ёки режиссёр, рассом ёки бастакор масъулиятидан кам эмас. У хам минглаб, эхтимол миллионлаб одамлар билан мулокат килади. Истеъмолга кириб келаётган янги суз ва тушунчалар масаласига келсак, уни ишлатадиган одамнинг узи нима демокчилигини билиши шарт. Колаверса, кайси суз канча яшашга кодирлигини уша сузнинг узи белгилайди. Оммавий ахборот воситалари, газетхон ва томошабинлар, тингловчилар узи хазм килиши мумкин булган сузларни кабул килади. Хазм килолмайдиганларини «тупуриб ташлайди».

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:50

Ёшларнинг маънавий камолотида адабиётнинг урни бекиёс, албатта. Бирок, узингиз айтганингиздек, бугунги кунда китоб урнини замонавий техника- компьютер уйинлари, Интернет тармоклари эгаллаб бормокда…

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:51

Ёшларнинг маънавий камолотида адабиётнинг урни бекиёс, албатта. Бирок, узингиз айтганингиздек, бугунги кунда китоб урнини замонавий техника- компьютер уйинлари, Интернет тармоклари эгаллаб бормокда…
Хали айтганимиздек, XXI аср – ахборотлар асри. Интернет эса – буюк кашфиёт. Ёшлар замонавий техникани мукаммал билиши керак. Шу билан бирга, комил ишонч билан айтаманки, китоб вазифасини хеч нарса утай олмайди. Хаммаси уз урнида керак. Бирок-китоб буюк куч.
Интернет нихоятда зарур нарса. У атомга ухшайди. Яхши одамнинг кулига тушса яратувчилик куролига, ёмоннинг кулида улим куролига айланиши мумкин.албатта, Интернет тармоги ва умуман техника янгиликларидан фойдаланиш керак. Факат меъёри билан. Яхши ниятда.
Бугунги ёшлар эртага жамиятнинг асосий юкини елкасига оладиган авлоддир. Шундай экан, улар хар томонлама баркамол булиши лозим…

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:52

«Икки эшик ораси» романининг бош кахрамони кимлигини аниклашда бахслар буляпти. Сизнингча, романнинг бош кахрамони ким?

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:54

«Икки эшик ораси» романининг бош кахрамони кимлигини аниклашда бахслар буляпти. Сизнингча, романнинг бош кахрамони ким?
Ростини айтсам, узим хам билмайман! Асар тугилаётганда буни уйлаган эмасман. Менимча, асар вокеаларини хикоя килувчи туккиз кишининг хаммаси-бош кахрамон. Колаверса, «хикоячи» вазифасини бажармайдиган Ориф оксокол, Хусан дума, Комил табиблар хам бемалол бош кахрамон буда олади. Хар бирининг уз кисмати бор. Хатто унда-мунда куриниб коладиган Парча, Рашид абзи сингари «иккинчи даражали» персонажлар хам асарда маълум «юмуш»ни бажаради.
Хуллас, мен учун асосий кахрамон кимлиги эмас, укувчи калбига ким чукуррок кириб бориши мухим.

Nigora Umarova
03.10.2008, 14:54
Ёзган асарларингиздан кунглингиз тулмаган пайтлар булганми?
Utkir Hoshimov
03.10.2008, 14:57

Ёзган асарларингиздан кунглингиз тулмаган пайтлар булганми?
Бу саволга хеч ким «ха» деб жавоб беролмаса керак. Албатта, узини хурмат килган каламкаш кунгли тулмаган асарни эълон килишдан тийилади. Бирок оилада унта фарзанд булса, унови ун хил булганидек, асарлар хам хар хил булиши мумкин. Фарзандларнинг хаммаси ота-онага бирдек суюкли булгани каби асардаги камчиликлар муаллифга дарров курина колмаслиги хам мумкин.

… Кизиги шундаки, бундай саволга беш аср аввал Хазрат Навоий бобомиз куп ибратли жавоб килган эканлар:

«Шеър хам чун кишигадур фарзанд,
Кунглига куту, багрига пайванд.
Чун угул айбини ато курмас,
Курса хам килгонин хато курмас…»

Навоийдек дахо шундай деб турганларидан кейин бошкаларни куяверинг!

Nigora Umarova
03.10.2008, 15:00

Бугунги кун авлоди Хазрат Навоий асарларини укимай куйишган. Бунинг сабабини Навоий асарларининг тилини мураккаблигида, асарлар фалсафасининг чукурлигида деб биламан. Навоийни кандай англаш мумкин?

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 15:20

Бугунги кун авлоди Хазрат Навоий асарларини укимай куйишган. Бунинг сабабини Навоий асарларининг тилини мураккаблигида, асарлар фалсафасининг чукурлигида деб биламан. Навоийни кандай англаш мумкин?

Хазрат Навоий асарларини тушуниш чиндан хам осон эмас. Бунга сиз санаган хамма сабаблар киради. Дахо шоир асарларининг тулик нашр этилганида «Навоий асарларининг изохли лугати» деган турт жилдлик китоб хам чиккан эди. Изохнинг узи турт жилд! Алишер Навоий суз бойлигининг куплиги жихатидан дунёда биринчи уринда туришини олимлар исботлаган. Шоир асарларида факат туркий эмас, катор бошка тиллар-араб, форс, мугул, хитой тилларидаги сузлардан хам унумли ва уринли фойдаланилган.
Гап факат бунда хам эмас. Сиз билан бизнинг мумтоз адабиётга гохо «тишимиз утмай колиши»нинг бошка сабаби хам бор. Куп йиллар давомида бизни «моддиюнчи-материалистик» тафаккур килишга ургатиб келганлар. Талай мумтоз асарларни «диний фанатизм», «таркидунёчиликни таргиб килиш» деган бахоналар билан таъкиклаганлар. Ёки улардан «реал хаёт»ни, «оддий инсоний муносабатлар»ни излаганлар. Аслида, у томонга огиш хам, бу томонга огиш хам тугри эмас. Албатта, улуг шоир ва адиблар аввало Инсонни тасвирлаган. Бирок мумтоз адабиётда мукаддас китобларга мурожаат килиш одат хисобланган.
Келинг Навоийга нисбатан бир кадар «тушунарлирок», «соддарок» Машраб хазратларидан мисол олайлик.

«Машраб сени деб кечди жахондин,
Бошини куйди остоналарга…»

Хаммаси тушунарли. Хаммаси «оддий». Шоир махбубасига мурожаат килиб, «сени деб бутун дунёдан кечдим, остонангга бош куйиб ётаман» деяпти… Бундай тушуниш Машрабнинг эмас, бизнинг «оддийлигимиз», «жунлигимиз»дан дарак беради.
Бу сатрларни тагин бир марта укийлик-да, чукуррок уйлаб курайлик. Агар шоир «бутун жахондан воз кечаётган булса», уша «бутун жахон» ичида узининг «махбубаси»-суйган аёли хам буладими? Демак шоир махбубасидан хам воз кечган булиб чикадими?
У холда шоир кимнинг «остонасига», кайси «остона»га бош куймокчи? Арши аъло остонасига эмасми? Гап шундаки, Машраб дунёвий Мухаббат хакида эмас, илохий ишк хакида ёзяпти! Яратганнинг жамолини куриш бахтига муяссар булиш учун бутун жахондин воз кечмокчи… шарк шеъриятида «ишки бокий» ва «ишки фоний деган тушунчалар булгани бежиз эмас.

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 15:25

Алишер Навоийнинг «Хамсат ул-мутаххайирин» асарида шундай байт бор:
«Кахфи фано ичра алар булса гум,
Мен хам улай робиухум калбахум»

Бу байтнинг маъносида нимага ишора бор?

Nigora Umarova
03.10.2008, 15:28

Алишер Навоийнинг «Хамсат ул-мутаххайирин» асарида шундай байт бор:
«Кахфи фано ичра алар булса гум,
Мен хам улай робиухум калбахум»

Бу байтнинг маъносида нимага ишора бор?

Асхоби Кофга, яъни Даккиюнусдан кочиб горга беркинган, мукаддас Куръони Каримнинг “Кахф” сурасида келтириб утилган асхобларга фикри ожизимча..

Lutfillo Tursunov
03.10.2008, 15:40

Сахна асарлари драма, трагедия, комедия деган махсус жанрларга ажралиши бежиз эмас. Драмадаги вокеалар томошабинни бир томондан ларзага солади; иккинчи томондан уйлатади. Трагедия йиглатади ва уйлатади. Комедия кулдиради ва уйлатади. Энг оддий коида шу. Хатто икки огиз латифада хам маъно булиши керак-ку! Мантикдан узок, бачкана, «антика киликлар»дан иборат «комедия»нинг нима кераги бор? Дунёдаги хамма сахналарда уйналган комедиялар канчалик хушчакчак булса, маъноси хам шунчалик теран булган. Узимизда хам бундай мисоллар куп. Хозир баъзи комедияларни курсангиз, нима бало, булар уйлашга эмас, уйламасликка ундайдиган нарсами узи, деб укинасиз. Афсуски, уйлашдан кура уйламасликка куникиш осонрок. Театр залига кириб кийкирадиган, ер тепиниб хуштак чаладиган ваш у билан «маданий хордик» чикарадиган томошабинлар купайиб бораётгани, айникса, ёшлар шунга куникиб кетаётгани ранжитади одамни!

Ассалому алайкум, Ўткир ака!
Бугунги кун ўзбек киносида бир жиҳат одатий ҳолга айланган. Киноларимизда комедия ҳам, трагедия ҳам, драма ҳам қоришиб кетяпти. Таъсирчанликни ошираман деб бирорта қаҳрамонни “ўлдириш”, йўқ ердан ишқ ўтидан ёнган икки ёш “кечинмалари”ни қўшиш, томошабин зерикмасин деб бачкана кулгуни аралаштириш киночилигимизнинг “юзи”га айланиб қоляпти. Шу даражага бориб етмоқдаги баъзан дуппа-дуруст кино ишлаб юрган ҳурматли режиссёрларимиз ҳам дилни хира қиладиган асарларни саҳнага олиб чиқишмоқда.
Сизнингча, бундай ҳолатларга чек қуйиш кўпрок кимнинг зиммасида? Бугун чораси кўрилмаса, эртага кеч бўлиб қолмайдими?

Utkir Hoshimov
03.10.2008, 16:04

«Кахфи фано ичра алар булса гум,
Мен хам улай робиухум калбахум»

Куриниб турибдики, байтда арабий-форсий сузлар талайгина. Маъноси куйидагича: Агар улар фано(йуклик горига кириб, гойиб булган булсалар, мен хам туртинчи булиб, уларнинг итлари булиб ортларидан эргашиб кирай…
Мукаддас китоблардан бехабар одам хазрат Навоий нимага шама килаётганини тушунмайди. Бунинг учун мукаддас Куръони каримнинг «Кахф» («Гор») сурасини синчиклаб укимок керак.
Маълумки, мукаддас китобларда утмиш пайгамбарлар, авлиёлар хакида куплаб ривоятлар бор.
Куръони каримнинг «Кахф» сурасида «Асхобул Кахф “- «Гор эгалари киссаси хикоя килинади. Исо алайхиссалом замонидан сунг (тахминан эрамизнинг иккинчи асрларида) Рум давлатларидан бирида Дакёнус деган золим подшо утган. У уз фукароларини бутларга ва хар хил тошларга сигинишга мажбур килган. Хукмига буйсинмаганларни улдирган. Шунда олти нафар (баъзи манбаларда уч нафар) йигит ёлгиз Яратганни тан олиб, бут ва санамларга сигинишдан бош тортадилар. Шох айгокчилари бу хабарни етказгач, Дакёнус уларни топтириб келади ва бу йулдан кайтариш учун бир кеча мухлат беради. Агар йигитлар уз эътикодларидан воз кечмасалар, улдиражагини айтади. Йигитлар кечаси шахарни тарк этадилар. Яйловдан утиб бораётганларида бир ит уларга эргашади. Йигитлар ва ит фано (йуклик) горига кириб кетадилар. Эртасига Дакёнус одамлари уларнинг кетидан кувиб келади, аммо ичкари киришга ботинолмай, гор огзини тошлар билан беркитиб ташлайдилар. Йигитлар бир кеча ухлаб тургач, гор огзи очилади ва улардан бири егулик харид килиш учун шахарга йул олади. Бозорга келиб ёнидаги тангани узатса, сотувчи хайрон булиб, «Дакёнусдан колган бу пулни каердан топдинг, Дакёнус улиб кетганига уч юз йил булган-ку!» дейди.(«Дакёнусдан колган деган ибора шундан колган»)
Маълум булишича, Тангри йигитларни ухлатиб куйган бир кеча уч юз йилдан ортик экан. Бу пайтда мамлакатда иймон-эътикодли подшох хукмронлик килаётган экан. У уз эътикодидан кайтмаган йигитларга катта иззат-икром курсатади…
Шундай килиб Навоий хазратларининг байтида шу киссага ишора килинмокда. Аммо бундан максад нима? Дахо ижодкор фано горига нима учун кирмокчи-ю, нега айнан «туртинчи» булиб, «итлари булиб эргашиб» киришни ихтиёр килмокда? (Шарк мумтоз адабиётида ит образи вафо тимсоли сифатида куп кулланилган).
Гап шундаки, «Хамса» яратишдек улуг ва машаккатли юмушни Алишер Навоийга кадар Низомий Ганжавий , Хусрав Дехлавий ва Абдурахмон Жомийларгина уддалаганлар. Навоий узини уларнинг шогирди деб хисоблайди. Бу уринда устозларига ит каби эргашиб, шундай улугвор юмушга бел бойдаганини айтяпти…
Накадар гузал ташбех! Накадар камтарлик!

Nigora Umarova
03.10.2008, 16:08

Рухсатингиз билан хурматли ёзувчимиз саволларингиз билан мукаммал танишиб чикиб кейинги хафтада жавоб бермокчилар.

Nigora Umarova
03.10.2008, 16:34

Сахна асарлари драма, трагедия, комедия деган махсус жанрларга ажралиши бежиз эмас. Драмадаги вокеалар томошабинни бир томондан ларзага солади; иккинчи томондан уйлатади. Трагедия йиглатади ва уйлатади. Комедия кулдиради ва уйлатади. Энг оддий коида шу. Хатто икки огиз латифада хам маъно булиши керак-ку! Мантикдан узок, бачкана, «антика киликлар»дан иборат «комедия»нинг нима кераги бор? Дунёдаги хамма сахналарда уйналган комедиялар канчалик хушчакчак булса, маъноси хам шунчалик теран булган. Узимизда хам бундай мисоллар куп. Хозир баъзи комедияларни курсангиз, нима бало, булар уйлашга эмас, уйламасликка ундайдиган нарсами узи, деб укинасиз. Афсуски, уйлашдан кура уйламасликка куникиш осонрок. Театр залига кириб кийкирадиган, ер тепиниб хуштак чаладиган ваш у билан «маданий хордик» чикарадиган томошабинлар купайиб бораётгани, айникса, ёшлар шунга куникиб кетаётгани ранжитади одамни!

ҳурматли режиссёрларимиз ҳам дилни хира қиладиган асарларни саҳнага олиб чиқишмоқда.
Сизнингча, бундай ҳолатларга чек қуйиш кўпрок кимнинг зиммасида? Бугун чораси кўрилмаса, эртага кеч бўлиб қолмайдими?

Бугунги кундаги сухбатдан келиб чикиб якшанба кундан бери кидираётган саволимга жавоб топгандек булдим.
Якшанба куни Мукимий номидаги мусикали драма театрига драматург Усмон Азимнинг каламига мансуб “Бу телба хонадон” спектаклига тушдим. Сценарий яхши ёзилган, кайсидир жихатдан Гоголнинг “Ревизор” хам асарини эслатади.Бирок аёл актёрларнинг ижросидаги бачканалик спектаклнинг мазмун-мохиятига путур етказган.
Драматург спектаклнинг “ота”си булса, “бола”нинг тарбияси купрок онага боглик буларкан. :icon_redface:

Lutfillo Tursunov
03.10.2008, 16:37

Мухтарам форумдошлар! Рухсатингиз билан хурматли ёзувчимиз саволларингиз билан мукаммал танишиб чикиб кейинги хафтада жавоб бермокчилар. __________________
Унақада яна бир-икита саволимни қолдирсам:
1. Авваллари адабиётга бошқача бир шиддат билан кириб келадиган ёш ижодкорлар кўп бўлишган. Уларнинг кетма-кет ҳикоялари, қиссалари, кейинчалик романлари турли журналларда ва китоб ҳолида чоп этилиб нафақат ёзувчилар, балки халк орасида ҳам тезда машхур бўлиб кетишган. Бундай йўлни Сиз ҳам босиб ўтгансиз. Нега ҳозир ушбу ҳолатга гувоҳ бўлмаяпмиз? Ёки бизда ёш иқтидор эгалари чиқмай қўйишдими? Ёки чиқаётган бўлса ҳам уларга эътибор йўқми?
Мен матбуотда ишласам-да айни дамда 30 ёшга тўлмаганлар ичида адабиёт саҳнасида ном қозонган бирорта ёш ёзувчини танимайман (балки мен адабиётдан узоқдирман). Албатта, шеър битадиган ёш ижодкорлар бор. Лекин наср йўналишида келажаги порлоқ дея таърифланган бирор номни эшитганим йўқ.
Китоб сотиладиган дўконларни айланиб ҳам ёш ижодкор қаламига мансуб бирорта залворли асар топа олмадим. (Улуғбек Ҳамдамнинг романларини ҳисобга олмаганда, лекин Улуғбек акани ҳам ёшлар тоифасига қўшиб бўлмайди.) Ҳар хил “детектив” жанрида ёзилиб, пештахталарда тахлаб ташланган юзи ялтироқ асарларни ўқишга эса тўғрисини айтсам ҳафсала қилганим йўқ. Муқовасига қўлида қонга буланган пичоқ ушлаб олган ёки бўлмаса бошини чангаллаб олган қизнинг сурати туширилган китобларни қўлимга оламану. яна жойига қайтариб қўяман. Улар менга ҳозирда ишланаётган кассабоп филмларимизни эслатади. Билмадим, балки ёш ижод аҳли шу йўналишда тер тўкаётгандир?! Уларни шу ердан топиш мумкиндир. Бу йўналишдан эса ҳозирча бехабарман.

2. Бугунги кунда китоб савдоси ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман китоб чиқариш ва уни халққа етказиш масаласининг оғриқли жиҳатлари нималардан иборат?
Менинг бу борада билганим шуки, битта китоб чиқариш учун бугунги кунда ўртача 3000 сўм харажат қилиш керак (ёзувчи ўз чўнтагидан!). Уни сотиб тарқатиш ҳам китоб муаллифи гарданида. Авваллари ёзувчиларга босмахоналар буюртма беришган ва асари учун яхшигина қалам ҳақи тўлашган. Нима учун бу тизим йўқолиб кетди? Балки яхши-яхши асарлар шу сабабдан китоб ҳолига келмасдан қолиб кетаётгандир?
Китобларни тарқатувчи махсус муассаса тузиш вақти келмадимикин?! Менимча, агар қишлоқ жойларга янги, турли жанрлардаги, ўзбек тилидаги китоблар битта машинага юклаб олиб борилса, аҳоли кўзига суртиб сотиб олади. Чунки халққа китоб етиб бормаяпти.
Хизмат сафари билан яқинда бир қишлоққа борган эдим. Бир ўрта ёшли киши “қаерда ишлайсиз”, деб сўраб қолди. “Газетада”, жавоб қилдим. “И-е, хозир ҳам газета чиқадими?” ажабланди у киши. Қишлоқларда “Даракчи” шаклидаги А-4 форматли газеталарни одамлар негадир газета деб ҳисоблашмас экан. “Аввалги катта вароқли газеталар ҳозир ҳам борми?” деб сўрашидан билдимки, кўп жойларга давлат нашрлари етиб бормайди. Агар кириб борса, албатта ўқишади. Китоб масаласи ҳам худди шунақа: аҳолининг катта қисми ўзбек тилидаги китоблар чиқаётганидан бехабар. Агар уларга олиб бориб кўрсатилса ва бир-икки ўқиб ширасини олишса, китоб савдоси ҳам юришиб кетиши ҳеч гап эмас.

Shomurodov Shohruh
03.10.2008, 23:06

Hurmatli O`tkir Hoshimov! Hazrat Navoiy satrlarining izohini keltirganiningiz uchun katta rahmat! Ikki satrni tushunish uchun shuncha ma’lumotga ega bo`lmoq kerak, bu albatta Hazrat qalamining mukamalligi va buyukligini ko`rsatadi. Bir savolim bor edi, Alisher Navoiy she’rlarining huddi siz kabi ochib berilgan mazmunlari bor biror-bir adabiyot yoki maqola bormi? Agar internetda bo`lsa nur ustiga a’lo nur bo`lar edi. Umuman, hozirgi kunda fililog bo`lmagan odamlar ichida Hazrat Navoiyga bo`lgan qiziqish so`ngan chamamda, bunga balki yuqorida ta’kidlaganlaridek Hazrat asarlarining tushunish qiyinligidir. Oddiy odamlarga yordam tariqasida, Navoiy g`azallarining talqini bo`lgan kitob yozishlarini fililoglardan o`tinib so`rar edim. Alixon To`ra Sog`uniyning “Tarixi Muhammadiy” asarlaridan keyin Islom tarixi to`grisida esdan chiqmaydigan ma’lumotga ega bo`ldim. Qani edi, o`zbek mumtoz adabiyoti to`g`risida ham huddi shunday kitoblar bo`lsa edi.

Nigora Umarova
05.10.2008, 15:35

Qani edi, o`zbek mumtoz adabiyoti to`g`risida ham huddi shunday kitoblar bo`lsa edi.

O’zbek mumtoz adabiyoti haqida professor Alibek Rustamiyning “Adiblar odobidan adablar”, “So’z xususida so’z”; Nustarxo’ja jumaxo’jayevning navoiy she’rlari haqidagi talqinlar; Ibrohim Haqqulning “Abadiyat farzandlari”, “Zanjirband she’r qoshida”, shoir Erkin Vohidovning “Iztirob” kitoblarida sodda, jo’n adabiyotga qiziquvchan kitobxonlarga xos va mos tarzda berilgan.

Shomurodov Shohruh
05.10.2008, 16:01

Nigora opa, shu kitoblarning elektron versiyalarini topsa bo`ladimi, sotuvda qaysi kitob do`konida bor, yana bir bor rahmat!

Nigora Umarova
05.10.2008, 16:16

Nigora opa, shu kitoblarning elektron versiyalarini topsa bo`ladimi, sotuvda qaysi kitob do`konida bor, yana bir bor rahmat!

Yuqorida keltirib o’tgan kitoblarning elektron ko’rinishini hali uchratganim yo’q. “Oloy” bozori bekatidagi “Matbuot” do’konida Alibek Rustamiyning “Adiblar odobidan adablar” kitobini yaqinda ko’rgandim.
Bundan tashqari ardoqli yozuvchi O’tkir Hoshimovning adabiy tanqidchi olim Umarali Normatov bilan bo’lgan suhbatlarini quyidagi veb sahifa (http://qodiriy.edunet.uz/utkir.htm)dan o’qishingiz mumkin.

Nigora Umarova
24.10.2008, 18:21

Sizlarning savollaringiz asosidagi suhbatni tez kunlarda forumga qo’yaman. Savollaringizni muhtaram yozuvchimizga berdim va javoblarni olishga musharraf bo’ldim.
O’tkir Hoshimovning bu durdona fikrlarini ummondan tomchi deb bilursiz.

Kamina:
– Sho’rolar zamonida din vakillari qattiq zulm ko’rgan. Bu mavzu “Tushda kechgan umrlar” asarida ham aks ettirilgan.

Yozuvchi:
Menimcha sho’ro siyosatining eng katta xatolaridan biri uning dahriyligida edi. Chunki Xudoga ishonmagan odamda iymon bo’lmaydi. Iymonsiz odamda ishonch bo’lmaydi. Ishonchsiz odamdan har qanday qabohatni kutsa bo’ladi. Ya’ni, hech nimaga ishonmaydigan odam har qanday razillikka qodir bo’ladi. Aynan shu narsa sho’rolar siyosatini o’ziga-o’zi go’r qazishiga olib keldi. Haqiqatan ham sovet zamonida din vakillari qaysi dinga mansub bo’lishidan qat’iy nazar, qattiq qatag’on ostiga olingan. Masjidlar buzilgan, muqaddas kitoblar yoqilgan, eshonlar surgun qilingan. Mening amakilarim ham bundan “benasib qolishmagan”. Shuning uchun ham ajdodlarim haqida otam ham, onam ham menga biror so’z aytmaganlar.
Asarlardagi bu mavzuning aks etish masalasiga kelsak, men bu mavzuda alohida kitob yozgan emasman. Lekin, “Tushda kechgan umrlar” romanida juda qiziq, bir-biriga qat’iyan qarama-qarshi ikki qutb, ikkita chiziq bor. Bittasi Qurbonoy xola chizig’i, yana bittasi Komissar chizig’i. Kitobni diqqat bilan o’qigan zukko kitobxon iymoni pok farrosh Qurbonoyning ma’naviy dunyosi iymonsiz, e’tiqodsiz ilmli manqurt – Komissarga nisbatan ming marta ustunligini payqab oladi.

Hurmatli Abu Muslim!
Bu sizning savolingizga berilgan javobning debochasi deb qabul qilasiz.

24.10.2008, 22:31
нигора хоним, биз интизормиз . : ))
Nigora Umarova
04.11.2008, 15:25

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.

Ўткир ака Куръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон килинган. Шу хакида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни конкурс кай тарзда кечган. иштирокчилар кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниклаган. ва хк. ва билишимча хаййат коммисияси хам бўлган. шу хакида хам тўхталиб ўтсангиз. Рахмат.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 15:29

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.
Ўткир ака Куръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон килинган. Шу хакида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни конкурс кай тарзда кечган. иштирокчилар кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниклаган. ва хк. ва билишимча хаййат коммисияси хам бўлган. шу хакида хам тўхталиб ўтсангиз. Рахмат.

Мукаддас Куръони каримнинг маъно таржимаси биринчи марта замонавий узбек тилида нашр этилиши мамлакатимиз, жамиятимизнинг маънавий хаёти тарихида катта бир вокеа булган деб уйлайман.
Бу юмушга 1989 йилдан бошлаб киришилган. У пайтларда мен «Шарк юлдузи» журналида мухаррирлик килардим. Журнал икки минг нусхага якин чоп этиларди. Куръони каримнинг изохли таржимаси учун хеч кандай конкурс эълон килинган эмас. Биз киргизистонлик таржимон шу сохани биладиган Алоуддин Мансур билан гаплашганимиздан кейин у киши асарнинг маъно таржимасини килдилар. Куръони каримнинг маъно таржимасини куриб чикиш учун махсус тахрир хайъати тузилди. Таржимани олиб тахрири хайъатида куриб чика бошладик. Тахрир хайъатида Ислом дини тарихини, араб тилини чукур биладиган мутахассислар, мамлакатимизнинг етакчи шоир, ёзувчилари, «Шарк» нашриёти матбаа концернининг уша пайтдаги рахбари Ислом Шогуломов ва бошка зиёлилар киритилган эдилар.
Мукаддас китобнинг дастлабки суралари 1990 йилнинг март ойидан эълон килина бошланди. Бу холатни алохида таъкидлаб утиш керак: у пайтларда хали динга алохида эътибор йук , хали мустакилликка эришмаган йилларимиз. Атеизм деб аталмиш кучли мафкуравий курол бор эди. Атеизм факат Ислом динигагина эмас, хар кайси динга карши курашадиган кучли курол хисобланарди . Компартия рахбарлик киларди. . Бу иш осон кечмаслигини яхши билардик, чунки Куръони каримни нашр килиш- динни пропаганда килиш эди.
Хакикатан хам мукаддас китобнинг дастлабки суралари эълон килиниши билан жиддий каршиликлар булди. Шу жумладан, дахрий атеистлар «Узингиз коммунист булиб туриб динни реклама киляпсиз» деган монеликлар булди. Узбекистон Фанлар Академиясининг баъзи «академик»лари катъий туриб, «Куръони карим»ни эълон килиш мумкин эмас, «Куръон» факат араб тилида укилиши керак» деган фикрни билдиришса, яна баъзи бир жохил диндорлар «Куръони карим»ни майдалаб босиш мумкин эмас, факат китоб холида чикариш мумкин», – деб хам айтишди. Биз уларга жавобан, «Хафтияк нима? У Куръонии каримнинг еттидан бир кисми-ку! Шундай экан мукаддас китобни кисмларга булиб чоп этиш мумкин экан-да. »- деган жавобни кайтардик.
Купчилик олимларимиз, шу жумладан Алибек Рустамий бизни катъий туриб химоя килдилар.
Шунга карамай, янги ишкал топишади: «Журналингизни биров йиртиб, нопок жойда ишлатса-чи?», «Хой биродар, аллакандай бетамиз нонни ахлат кутисига ташламасин, деб новой нон ёпмай куйиши керакми?» деганингиз билан фойдаси йук. Тахрир хайъати журнални харчанд химоя килмасин, иш жиддийлашиб кетди. Карасак, нашр тухтатиб куйиладиган… Охири Ислом Абдуганиевич хузурига киришга мажбур булдим. Ислом ака хаммасини диккат билан тинглаб, катъият билан,-Бу хайрли ишни тухтатманг!»-дедилар. Шундай килиб мукаддас Куръони каримнинг маънолар таржимаси «Шарк юлдузи» журналида чоп этилди.
Мустакиллика эришгач, бундай хайрли ишлар янада кучайтирилди. Рамазон хайити, Курбон хайитларининг байрам деб эълон килиниши, Бахоуддин Накшбандий мажмуасининг тикланиши, Имом ал-Бухорий хазратларининг хотирасига мислсиз макбара бунёд этилгани, хар йили мукаддас хаж сафарига борувчилар учун шароит ва имтиёзлар яратилгани, Тошкент шахрининг Ислом маданияти маркази деб эълон килинганлиги хамда Тошкент ислом университетининг ташкил этилганлиги ва янги биносининг курилганлиги шулар жумласидандир.

Nigora Umarova
04.11.2008, 15:35

Сарик матбуот тамгаси остида танкидларга учраётган булса-да, тобора оммалашиб бораётган хусусий-нодавлат нашрларга, аникроги уларда чоп этилаётган маиший енгил-елпи ва саёз хикояларга кандай мунособат билдирасиз? Мавжуд вазиятнинг олдини олиш, китобхонларни енгил-елпи асарларга ургатиб куймаслик учун кандай амалий ишлар килинмокда ёки килиш керак.
Асарларингизни чоп эттириш учун “Хордик” газетаси тахририятига мурожаат килганингиз тугрисидаги миш-мишлар канчалик асосли?

Уткир ака!
Фикримча, сиз илтимос килиб,”Асаримни чоп этинглар” деб бормагансиз ва газета тахририяти ходимлари асарингизни чоп этишга рухсат сураган булсалар керак.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 15:45

Асарларингизни чоп эттириш учун “Хордик” газетаси тахририятига мурожаат килганингиз тугрисидаги миш-мишлар канчалик асосли?

Жавобни учинчи саволдан бошлай колайлик.
Менинг хам хаётий, хам ижодий принципларим бор. шундай принципларимдан биттаси: мен бирорта газета, журналга ёки нашриётга “Асаримни чоп эттиринглар” деган ёшдан утиб кетганимга анча булган. Хатто биринчи асарим “Чул хавоси”ни хам “Шарк юлдузи” журналига хам узим олиб бормаганман. 1963 йилда бу асаримни дустим Муроджон Мансуров олиб бориб берган. Буни мен реклама максадида айтаётганим йук. Узи феълим шунака. Хаётда сал тортинчокрок одамман.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 16:03

“Хордик” газетаси масаласига тухталадиган булсак, гап бундай булган эди: Бундан икки ярим йиллар олдин газета бош мухаррири Нуриддин Исмоилов илтимос килиб, “Икки карра икки-беш” киссангизни газетада боссак майлим?”- деб суради. Мен,”Бу асар “Шарк юлдузи” журналида 150-200 минг тиражда эълон килинган. Ундан кейин алохида китоб холида чиккан, рус тилига бир кисми таржима килинган, бир катор сайланмаларга киритилган. Маъкул булса, майли газетада босиб чикаришингиз мумкин”- дедим. Асарни газетада босиб чикаришди. Бунинг учун газета ходимларига рахмат. Баъзи бир тафтологик жойларини куриб беришга тугри келди.
Лекин олдин хам, бундан кейин хам “Хордик” газетасига асарларимни олиб борган эмасман, олиб бориш ниятим хам йук. Агар узлари илтимос килишса, мен бажонидил тавсия этишим мумкин.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 16:13

Сарик матбуот тамгаси остида танкидларга учраётган булса-да, тобора оммалашиб бораётган хусусий-нодавлат нашрларга, аникроги уларда чоп этилаётган маиший енгил-елпи ва саёз хикояларга кандай мунособат билдирасиз? Мавжуд вазиятнинг олдини олиш, китобхонларни енгил-елпи асарларга ургатиб куймаслик учун кандай амалий ишлар килинмокда ёки килиш керак.

Сарик матбуот масаласига келсак. Сарик матбуот атамаси бутун дунёда бор. Бизда шуро даврида хамма нарса “кизил” эди: “Кизил Узбекистон”, “Кизил Тожикистон”- “Узбекистони сурх”, “Точикистони сурх”. Хатто “Кизил Коракалпокистон” газетаси хам бор эди. “Кизил тукимачи”, “Кизил дехкон”, “Кизил кетмон”. Шунака довдирлик бормиди, хуллас нима булса хаммаёк кип-кизил эди. Кейинги пайтларда эса хаммаёкда “сарик матбуот” хакида гап бормокда. “Сарик матбуот” сузи дунёда оммалашиб кетди.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 16:28

Гап шундаки, Узбекистон Олий мажлисида ун йилча фаолият олиб борган булсам, шу йиллар мобайнида “Оммавий Ахборот Воситалари хакида”ги конун бир неча марта кайта курилди., бир ктор унга якин конунлар кабул килинди. Конунларда таъкидланган битта тушунча бор: “Хар кандай юридик ва жисмоний шахс ахборот муассасасини таъсис этишга хакли”. Конунда хам шундай модда мавжуд. Бу бирор бир жисмоний шахс газета, телеканал, радиоканални конундан чикмаган холда очиши мумкин деганидир. Бизнинг мамлакатда мингдан ортик оммавий ахборот воситаси мавжуд булиб, уларнинг купчилиги хусусий фаолият олиб боради.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 16:37

Шу маънода устоз Абдулла Каххорнинг бир гапини яхши эслайман: “Лойка булса хам дарё тулиб оксин, лекин хаммаёк бутана булиб кетса бу хам яхши эмас”. Албатта, биз сарик матбуот деган матбуотда яхши нарсалар хам чикяпти, жонкуярлик билан ёзилган маколалар хам эълон килиняпти, буларнинг хаммасини “бачкана, уч пулга киммат” десак инсофдан булмайди. Буни эътироф этиш керак. Бирок шу билан бирга бачкана, енгил-елпи асарлар хам эълон килиняпти. Бундан куркиш керак.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 17:20

Мен савияси паст асарларни бир марта ишлатиладиган шприцга ухшатаман: Бир марта куришга арзийдиган фильм. Бир марта укишга арзийдиган китоб. Бир марта томоша килишга арзийдиган спектакль.
Буларнинг бир марта ишлатиладиган шприцдан фарки шундаки, бир марта ишлатиладиган шприц инсонларни дардига даво булиб тузатади. Бир марта укиладиган асар, бир марта куриладиган кино ёки театр инсонни касал килади. Узини эмас, маънавиятини, рухини майиб килади, елпи-енгилликка ургатиб куяди. Мана шу нарса жуда хатарли.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 18:19

. Мавжуд вазиятнинг олдини олиш, китобхонларни енгил-елпи асарларга ургатиб куймаслик учун кандай амалий ишлар килинмокда ёки килиш керак.

Шундай асарларнинг бозори чаккон экан, бундай асарлар ёзилаверади. буни нима килиш керак деган саволга аник жавоб беришим кийин. Биз хеч кимни цензор кила олмаймиз.
“Цензура йук булсин!” деган гапни узимиз катъият билан талаб килганмиз ва цензура йук булди. “Бутун дунйда йук цензура нега Узбекистонда бор?” деган гаплар Олий Мажлисда гапирилган ва цензура йук булди. Лекин цензура йук булди дегани, бу сифатсиз, майда-чуйда, маънавиятни бузадиган асар эълон килинаверсин дегани эмас.Баъзи газеталарда чикаётган латифаларни укиб теппа сочим тикка булиб кетади.Бу нарсани мен янги “Глобаллашув ва миллий кадриятлар” деган маколамда ёзмокчиман. Масалан, аёлларга мулжалланган бир газетада нокулай булса-да айтишга мажбурман, бир латифани укиб куркиб кетдим.
“Бир талаба киз таътил пайтида уйига келибди ва “Онажон якин кунларда бизнинг уйда хам эркак киши булади”, дебди. Онаси: “Вой кизим. Куёв булмиш ким? Ким билан танишдинг?”- деса, “Энди икки ойлик булди-ку..”-дебди. Узбекнинг онаси шунака гапни гапирган кизининг тилини сугуриб олмайдими. “Сан жувонмарг, сани укишга юборсам, нима балони бошлаб келдинг?”-демайдими. Бу французнинг латифаси, бу узбекнинг латифаси эмас. Бундан баттарлари хам босилиб чикмокда. Мен факат биргина мисолни келтириб утдим, холос.
Бадиий асарларда хам шундай булмокда. Сюжет бор, персонаж бор, бирок инсон йук. Бадиий асарларда энг мухими инсон булиши керак, инсоннинг кисмати булиши керак. Асарингни укиганда бир жойда укувчининг кузидан тиркираб ёш чикиб кетса. Бир жойда хаяжондан титраб кетса, бир жойга борганда маза килиб, рохат килиб кулса, уша хакикий асар хисобланади. Ёки китобингни укиганда персонаж булиб эмас, одам булиб калбига кириб борса, агар яхши куриб колса фарзандини сенинг кахрамонинг номи билан атаса ёхуд бирор кахрамонингдан нафратланса, ёхуд бирор кахрамон улиб колганида кузидан тиркираб ёш чикиб кетса, ана уша асар хакикий асар булади. Юкоридаги бир марта укиладиган асарларда эса бадиият йук. Савияси юкори асарни яратиш учун инсонниг калбида аланга булиши керак. Хакикий талант булиши керак.
Юкоридаги асарлар хам ёзилаверсин. бирок укувчи укиётганида 50 бетга етганида, 5 бетдаги кахрамон эсидан чикиб колади. бунака асрни асар деб булмайди, Бу вокеа, сюжет. Асарнинг бош марказида инсон турмас экан, бундай асарни бадиий асар деб булмайди.
Йулини тусиш масаласига келсак, Цензура-ку килиб булмас. Бирок авваллари кенгаш буларди. Ёзувчилар уюшмасида насрий кенгаш, телевиденияда хам бадиий кенгаш. кегаш булганда хам жазоловчи коммисия эмас, асарлар билан танишиб чикиб, савияси юкорисин танлайдиган кенгаш. Масалан, мана бу аср яхши, мана бу асарнинг иана бу тарафи ёмон деб айтиларди.
“Шарк юлдузи” журналида 10 йил ишлаган булсам, дустларим булгани билан душманларим хам пайдо булган. Сабаби, савияси паст асар булса, “Таксир, асарингиз бир пулга киммат. ишонмасангиз редколлегия хам куриб чиксин”- дердим. Асарни битта одам эмас, коллегиал куриб чикиш керак. Битта одам танкидий нуктаи назарга эга булиши мумкин, бирок купчилик яхши асар хакида танкидий фикрга эга булмайди. асар яхши булса, уни албатта, босиш керак ёки шунчаки пала-партиш ёзилган асар булса, айтиш керак: “Огайни, бу яхши нарса эмас-ку. ” деб тушунтириш керак.

Utkir Hoshimov
04.11.2008, 18:28

Бундан ташкари “самоиздать” деган нарса пайдо булди. Энди буни йулини кандай тусиш мумкинлигини билмайман. Минг афсусларким шундайлар хам пайдо булганки, улар мендан хафа булмасин, хамма хам асар ёзгиси келади. Лекин уларга карата Абдулла Каххор домланинг бир зур гаплари бор: “Учувчиликни билмаган одам самолёт штурвалига утирмайди-ку. Саводсиз одам кандай килиб роман ёзиши керак? ” Шу гап туппа-тугри. Хатто шундай “адиблар” борки, нашриётларга отнинг калласидек пулни бериб “Шунча китоб чикариб берасан” деб дагдага ёки илтимос килади.
Балки самиздат керакдир, балки нашриётларнинг хам ахволи шуни таказо килаётгандир. Лекин маънавиятни сарик чакага сотиб, бундай асарларни чоп этиш бу яхшиликка олиб келмайди.

Nigora Umarova
04.11.2008, 18:30
Хозир қандай асарлар устида иш олиб бораяпсиз?
Utkir Hoshimov
04.11.2008, 19:05

Хозир қандай асарлар устида иш олиб бораяпсиз?

Бу жуда хам анъанавий савол.Купинча бундай саволга жавоб беришдан узимни сал тияман.Чунки тажрибали ёзувчими, тажрибасиз ёзувчими, ёш ёзувчими, ёши бир жойга бориб колган ёзувчими, бундан катъий назар, ижод билан шугулланади. Ижод- изланиш дегани. Чунки кеча ёзилган асар, бугунгидан, бугуе ёзиладиган асар эртангидан фарк килиши шарт. Тажриба нима билан тугашини олдиндан айтиб булмайди. Мен буни айта олишдан куркаман. Агар асар узимга маъкул булса, яхши асар булиб инсонлар калбига етиб бора одади деб ишонсамгина эълон киламан.Бунгача мен буни гапирмайман хам, гапиришни лозим деб топмайман хам. Бир нарсани айтишим мумкин. Одамнинг фикри хеч качон тухтаб колмайди. Айникса, ижодкорнинг тафаккури тухташи мумкин эмас. Шу маънода кейинги йилларда яратилган асарларнинг, китобларнинг ичида узим учун энг кимматли асар деб “Дафтар хошиясидаги битиклар”ни хисоблайман. Менинг куп йиллик фалсафий кузатувларим, укинчларим, кувончларим, орзуларим шу асаримда акс этган. Жиддий нарсалар хам, хушчакчак нарсалар хам бор. Шу изланиш давом этяпти. “Шарк” нашриётидагилар барака топишсин, бу асарни кайта-кайта нашр килишди.
Худо умр берса, “Танланган асарлар”имни нашр этиш ниятим бор. Бу нарсани танлаб, жиддий уйлаб нашриётга беряпман. Оллох насиб килса, шуларни нашр этаман.
Бир нарсани ички мамнуният билан Оллохга шукур деб айтишим мумкин, биринчи хикоямдан тортиб, охирги романларимнинг марказида инсон турган экан. Мана шундан мен жуда хурсандман. Инсон хакида ёзилган нарса эскирмайди. Одам хамиша одам-де. Унинг дарди хам кувончлари хам инсонларча булади. У эскирмайди.!964 йилда ёзилган асарларимни укиб чикиб мен бунга икрор булдим. Улар бугун укилса, худди шу бугун ёзилгандек. Мен буни мактаниб айтаётганим йук, бор гапни айтяпман. Саид Ахмад ака (Худо рахмат килсин) икки томликка ёзган суз бошисида шундай гапларни ёзган эди:”Бу укамизнинг асари шундайки, кирк йил олдин ёзилган асарини укисанг, бугун ёзилганга ухшайди”. Бу гапларни узимдан рози булган холда айтяпман. Бирок бу асарни ёзувчи узи кайта куриб чикиш керак деган гап эмас. Асарни кайта куриб чикиш керак. Тафтология деган гап бор. 70 йилларда “скамейка” деган суз ишлатилган, хозир ишлатилмайди. “Остоновка”, яъни “автобус тухташ жойи” дейиларди, хозир бекат, олдин “такси” дейиларди, хозир “киракаш машина” дейилади. “Студент” сузи хозирги узбек тилида “Талаба” деб ишлатилади. Асарларимни факат шу жихатдан тугриласам булди экан. Вокеалар, кахрамонлар эса уз ахамиятини йукотмаган.

05.11.2008, 08:49

Уткир ака авваламбор ижодий фаолиятингизга ривож, узингизга оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб коламан.
Саволим: Асарларингизда аёллар психологиясининг нозик киррасигача очиб берасиз. Бу жараён кийин кечмайдими? Аёллар психологиясини кузатиш хаётий кузатишлар оркали келиб чикадими ёки бошка омиллари хам борми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Masud Mahsudov
05.11.2008, 14:39

Hurmatli ustoz, ommaviy axborot vositalarida, jamoat joylarda uchrashi odatiy hol bo’lib qolgan imloviy xatoliklarga kurashish uchun qanday choralar ko’rish kerak?

Шу маънода устоз Абдулла Каххорнинг бир гапини яхши эслайман: “Лойка булса хам дарё тулиб оксин, лекин хаммаёк бутана булиб кетса бу хам яхши эмас”. Албатта, биз сарик матбуот деган матбуотда яхши нарсалар хам чикяпти, жонкуярлик билан ёзилган маколалар хам эълон килиняпти, буларнинг хаммасини “бачкана, уч пулга киммат” десак инсофдан булмайди. Буни эътироф этиш керак. Бирок шу билан бирга бачкана, енгил-елпи асарлар хам эълон килиняпти. Бундан куркиш керак.

Assalomu alaykum.
Avvaldan, bildirayotgan izohim uchun uzr so’rayman.

Fikrimcha, o’shanday “bachkana, uch pulga qimmat” asarlarning chop qilinishi kerakdir, ma’lum ma’noda.. Chunki yaxshi asarlarni bilishimiz uchun, o’shandaylarni ham ko’rishimiz kerak-ku. Boshqa tomondan olib qaraganda ham, o’quvchilar shunday asarlarga qiziqib, o’sha sariq matbuotni sotib olayabdiki, ular chop qilishmoqda. Ya’ni, o’quvchi saviyasi pasayib ketayapti. Talab bo’lmasa, taklif rivojlanmaydi.
Eng achinarli narsa shuki, yosh avlod sara asarlarni o’qimay, o’shanday yengil asarlarni o’qishga o’tib ketishgan (Huddi seriallar kabi). Bu esa, tabiiyki, jamiyat dunyoqarashiga o’zining salbiy ta’sirini ko’rsatmay qo’ymaydi.

Nigora Umarova
05.11.2008, 15:03

Эсим қурсин. Янглишмасам, Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган китоб менга ҳам бор эди. ZiyoNet ва Uzinfocomчиларни неча кундан бери кўраману, китобни сўраш эса ёдимда йўқ :dash2:

Китобингиз сизни интизорлик билан кутмокда.

Nigora Umarova
06.11.2008, 10:58

Адашмасам, 25 йиллар олдин ТВда “Бахс” деган кўрсатувнинг муаллифи ва бошловчиси эдингиз. Гарчи у пайтлар бола бўлган бўлсамда, шу кўрсатувни бутун оиламиз билан томоша қилганларимиз эсимда. Кўрсатув давомида бир бадиий асар тахлил қилиниб, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан иштирокчилар фикр алмашардилар. Ажойиб кўрсатув эди.

Бугунги кунда кўрсатувни қайта жонлантириш ёки шу йўналишдаги янги кўрсатув ташкил қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Имкони бўлганда, бевосита ўзингиз иштирок этармидингиз?

Utkir Hoshimov
06.11.2008, 11:30

Адашмасам, 25 йиллар олдин ТВда “Бахс” деган кўрсатувнинг муаллифи ва бошловчиси эдингиз. Гарчи у пайтлар бола бўлган бўлсамда, шу кўрсатувни бутун оиламиз билан томоша қилганларимиз эсимда. Кўрсатув давомида бир бадиий асар тахлил қилиниб, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан иштирокчилар фикр алмашардилар. Ажойиб кўрсатув эди.

Бугунги кунда кўрсатувни қайта жонлантириш ёки шу йўналишдаги янги кўрсатув ташкил қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Имкони бўлганда, бевосита ўзингиз иштирок этармидингиз?

Чиндан хам 80-йилларнинг урталаридаги “Бахс” курсатуви жуда оммалашиб кетган эди. Эсимда бор “Нон тугрисида”ги курсатувга 2000 хат келган эди. Демак, 2000 минг киши хат ёзган булса, жон куйдириб мурожаат килган булса, курсатув одамларнинг дилидаги гапни айтгани учун шундай булган. У пайтда хозиргидек техника йук эди. Курсатув тугридан-тугри эфирга узатиларди. Асосан, ёшлар-талабалар билан утириб гаплашардик. Саволда айтилганидек маълум бир асар хакида, унинг фазилатлари хакида утириб гаплашардик. Купрок бугунги кунда фикр билдирилаётган маънафият инсоннинг киёфаси: унинг Ватан олдидаги, одамлар олдидаги бурчи ёки булмасам инсонни ташвишга солаётган муаммолар: укитувчининг обру-эътибори, унитилаётган миллий кадриятлар хакида жуда жиддий ва кизикарли гаплар айтиларди. Хозир хам телевиденияда шунга ухшаш курсатувлар куп бериляпти. Бунинг учун ТВ рахбариятидан миннатдор булишимиз керак.
Адабий асар хакида тухталишга тугри келади. Хамма нарсанинг рекламаси бор. Реклама хакида конун кабул килинаётганида узим хам иштирок этганман. Реклама албатта, керак. Бирок утмас матохларнинг реклама килиш эмас, бадиий асарларни хам реклама килиш керак. Масалан, хафтада бир мартами, ойда икки мартами, мана бу китоб чикди, бу мана шу хакида, мана бу деталлар асарнинг узига хос жихатлари, деган 20-30 дакикалик курсатув килиниши керак. Олдин “Шарк юлдузи” журналининг хар битта янги сонига багишлаб 20 дакикалик курсатув буларди. Эълон килинган асарлардан парчалар укиларди ёки булмасам мазмуни хакида адабиётшунослар ва асар укувчилари уртасида кискача сухбат, диалоглар булиб утарди. Шу ишни менимча, ТВ даги уртоклар килишса ёмон булмасди. Адабий асарларни рекламаси булмаса, боягидаги сифати паст асрларнинг бозори чаккон булиб кетаверади. Яхши асарнинг рекламаси булмаса, ёмон асарларга шунча куп йул очилиб кетаверади. Бу нарсани албатта, амалга ошириш керак. Шуни таклиф килган булардим.
Иккинчидан, “Бундай курсатув булса иштирок этармидингиз?”- деган саволга, албатта, маънавият, менталитетимиз хакидаги, глобалл муаммоларнинг менталитетимизга таъсири, салбий ва ижобий тарафлари хакидаги “Бахс” йуналишидаги курсатув булса иштирок этардим.
Авваллари “Оталар сузи-аклнинг кузи” курсатувига сценарийлар ёзиб берардим. Шундай менталитетимизни ёритиб берадиган курсатувлар сони купайтирилса..

Nigora Umarova
06.11.2008, 11:34

Яна хурматли форумдошимиз Маэстронинг узларига хос анъанавий саволлари бор.

Маэстро
Хаётда нимадан куркасиз?

Utkir Hoshimov
06.11.2008, 11:58

Яна хурматли форумдошимиз Маэстронинг узларига хос анъанавий саволлари бор.

Маэстро
Хаётда нимадан куркасиз?

Хар битта камчиликлардан, билиб-билмай килган гунохлардан холи булмаган шахс сифатида мен авваламбор Худодан куркаман. Менимча, бу хар бир инсонга хос хусусият. Ундан ташкари Менга болалигимдан хамма ака-укаларим сингари кулогимга куйишган:”Бировнинг дилини огритмагин. Ростгуй булгин. Бировнинг хакини емагин. Ноинсоф булмагин”, шуни ургатишган. Шу нарса менинг рухиятимга утган ва рухиятим оркали асарларимга хам кучган. Масалан, “Икки эшик ораси”даги мавзу хам халол ва харом уртасидаги зиддият. Шу нарса асарларимда акс этаркан, демак узимниг хам рухимда бу нарса бор.
Кейин яна бир нарса бор: Мен купинча хасадгуйлардан ва хасаддан жуда куркаман. Хасад ёмон нарса. Сен бировга ёмонлик тиламасангда, сенга хасад киладиган, хар хил гийбатлар киладиган одамлар булиши мумкин. Бу жуда хатарли нарса. Айникса, истеъдодлилар бир-бирини химоя килиши керак. “Дафтар хошиясидаги битиклар” да бир нарса бор:

-Истеъдодсиз истеъдодсизни ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
-Истеъдодсиз истеъдодлини ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
– Истеъдодли истеъдодсизни ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
– Истеъдодли истеъдодлини ёмон курса , нима булади?
– Фожиа булади!

Nigora Umarova
06.11.2008, 16:42

Саволим: Асарларингизда аёллар психологиясининг нозик киррасигача очиб берасиз. Бу жараён кийин кечмайдими? Аёллар психологиясини кузатиш хаётий кузатишлар оркали келиб чикадими ёки бошка омиллари хам борми?

Отамнинг жахли ёмон эди. Баджахл булиб ака-укалардан, бирортамизни чертган эмас. Бирок онам: “Хой, эхтиёт бул, адангнинг жахллари ёмон”, деб шунчалик уктириб куйганки, отамизни куришимиз билан хаммамиз ювош тортиб колардик.
Тирикчилик важидан булса керак, отам кечалари соат тузатарди. Куни-кушни, махалла-куйда кимнинг соати бузилса, бизникига олиб келар, отамнинг хужрасида катта-кичик соатлар муттассил чикиллаб турар эди. Онам бизни бу хужрага хеч йулатмасди. Бир куни укуам иккаламиз у ерга кирсак, стол устида кичикрок пиёланинг огзидек келадиган занжирли чунтак соати ётибди. Копкоги, ойнаси очилган, мурватлари бир чеккага тартиб билан териб куйилган. Ака-ука узимизча “устачилик” килдик. Соатнинг юришидан дарак йук. Бир махал нариги уйда онамнинг шарпасини сезиб колдигу секингина сиргалиб чикиб кетдик.
Кечкурун отам хужрага кириши билан хуноб булиб кичкирди:
-Соатга ким тегди?
– Хеч ким киргани йук-ку!-деди онам хайрон булиб.
-Хаммасини сочиб ташлабди-ку!- отам жахл билан чикиб келди. Кулида биз “тузатган” соат.- Мили йук. Эгасига нима дейман!
Укам иккаламиз чурк этмай мултираб утирибмиз. Яхши хамки акаларимиз кучада, булмаса, хамма айб ушаларга тушиши аник.
Куп утмай овкат келди. Укамга ёгоч кошик, менга темир кошик тегди. Иккаламиз кошик талашиб колдик. Укам у ёкка тортади, мен бу ёкка. Икки орада коса думалаб, дастурхонга шурва тукилди. Бояги хунобгарчилик устига буниси хам кушилди-ю, биз бир ёкда колиб отам онамни тушириб колди. Ака-ука пилдирпис булиб, ин-инимизга кириб кетдик. Онам шурликнинг ковоги кукариб чикди. Ачиндик. Аммо начора.
Эрталаб турсам, отам ишга кетган, ховли томондан аёл кишининг шангиллагани эшитиляпти. Овозидан танидим: кушнимиз Мумин аканинг хотини. Мумин ака – кетмончи. Узи хам мумингина одам. Хотини бошкачарок. Каттаю кичик хамма уни Келинойи деб чакиради. Келинойининг кизик одати бор. Ичида гап ётмайди. Уйида кайси шолчага хокандоздан чуг тушиб, канча жойи куйгани, кайси угли шолгомни ёмон куриши, кайси кизининг сочига сирка оралагани-хаммасини бирпасда махаллага ёйиб чикади.
– Кетаман!-деди у овозини баралла куйиб.- У куймаса, мана мен куйдим! Кетаман! Кетгандаям уйини вайрон килиб кетаман!
Тушундим. Бундан чикди, Келинойи эри билан уришган. Уйида сал жанжал чикса, албатта ойисиникига “кетадиган” булиб колади. Томоша куриш учун аста мураладим.
– Нима булди узи, овсинжон? – деди онам секингина.
– Кеса мани шундок сукди, шундок сукди, йигитгина улгур!- Келинойи икки кули билан шараклатиб сонига шапатилади.- Онамни сукди-я, буйгинанг гурда чиригур.
– Куйинг, хафа булманг,-деб онам уни юпатишга уринди.
– Нега хафа булмас эканман? – Келинойи яна хам каттикрок шангиллай бошлади. – Кечкурун усма эзиб куювдим. Шу савил куриб колмасин, деб кошимга куя колувдим. Ха, мошкичири жиндак тагига олиб, котиб кетибди. Шунгаям ота гури козихонами? “Пардоз-андоз килгандан кура овкатингга карасанг уласанми!” дейди-я, гурсухта! Ха, пардоз килсам, уйнашимга кипманми, кирчинингдан кийилгур! Кирмочми, баломи, захрингга ееявермайсанми, ергина ютгур! Хах, онамни суккан тилларинг танглайингга ёпишгур! Тагин нима дейди дейди, денг? Айбни менга тункайди: тилинг бир карич, дейди. Вой, тилимни гапирган тилларинг жодида кийма-кийма булсин-а. Елдек келиб, селдек олмаса асло розимасман!
– Куйинг, овсинжон, – онам маъюс жилмайди.- Ошсиз уй бор, уришсиз уй йук. Каргаманг бечорани.
– Вой нега каргамас эканман? Огзи-бурнингдан лахта-лахта конинг келгурни, нега каргамас эканман? Кетаман!

Nigora Umarova
06.11.2008, 17:32

-Олти бола билан каёкка борасиз, овсинжон?- деди онам кулимсираб.- Жужабирдек жонсиз. Шуларнинг шукурини килсангиз-чи.
-Э, олтита боламни ойдинда оёгим билан бокиб оламан. Ойигинамнинг тор корнига сиккан кенг уйига сигмайманми? Биров мани кукрагимдан итармас. Мана шу ажалнинг тиги парронига учрагур билан тургандан кура. – Келинойи бирдан жимиб колди. Киприкларини огир-огир пирпиратиб онамга узок тикилди-ю, овози пасайди.- Вой, юзингизга нима килди?
– Утин тегиб кетди,- деди онам секингина.- карасам, утин улгур колмабди. Болалар укишда, адаси ишдалар. Кузлирок саржин экан, теша билан урганимни биламан. – Онам ковогини силаб куйди.- Адаси ишдан келиб жуда хафа булдилар. “Бирпас сабр килмайсанми, узим ёриб бермайманми”, дедилар.
Мен турган жойимда котиб колдим. Онам ёлгон гапирарди. Ёлгон гапирарди-ю, негадир бу менга жуда ёкар эди.
-Ана!- Келинойи тагин шангиллади.- Сизнинг эрингиз утинингизгача ёриб беради. Меники булса, бир пакир сув олиб келмайди, кулгинанг синиб акашак булгур. уйим-жойим деб буйин эгмайди, буйгинанг кесилгур, эшшак! Худоё буйгинанг хазрати Алининг киличида кесилмаса, у дунё- бу дунё розимасман-а!
Ортик караб туролмадим. Негадир йиглагим келди.
. Хозир хам эри сал ковогини солса, “Мелиса” билан куркитиб, “ун беш сутка”ни пеш киладиган баъзи хотинларни курсам, онамнинг каноатини, Келинойининг каргишларини эслайман.

Икки узбек аёли – икки хил характер.

Nigora Umarova
07.11.2008, 15:38

Саволим: Асарларингизда аёллар психологиясининг нозик киррасигача очиб берасиз. Бу жараён кийин кечмайдими? Аёллар психологиясини кузатиш хаётий кузатишлар оркали келиб чикадими ёки бошка омиллари хам борми?

Хакикатан хам аёллар психологиясини очиб бериш жараёни ижодда кандай кечади?
Куп кузатаман. Бугунги кундаги узбек аёли бозорга уралашиб колиб нафакат ташки киёфасини, балки узбек аёлигагина хос ва мос булган бой маънавиятини хам йукотиб куяётгандек гуё.
“Дунёнинг ишлари” асарида онангиз тимсолида опа-сингилларимизга ибрат олгули фазилатларни хам куп курсатгансиз.
Бугунги кундаги узбек аёлининг киёфаси-чи?

Utkir Hoshimov
07.11.2008, 16:13

“Дунёнинг ишлари” асарида онангиз тимсолида опа-сингилларимизга ибрат олгули фазилатларни хам куп курсатгансиз.
Бугунги кундаги узбек аёлининг киёфаси-чи?

Аёл кишининг психологиясини билиш учун инсон дахо булиши керак.
Асарларимдаги аёллар психологиясини очиб бериш масаласига келсак, психологияни тасвирлаб бериш кузатишларим асосида келиб чикади. Колган тасвир воситаси эса, баддиий тукима махсулидир. Одамларнинг ташки ва ички киёфасини купрок бозордан оламан.
Масалан, бир куни исирик олиш учун Чилонзордаги бозорга тушдим. Дарвозадан кираверишда сомса сотиб утирган аёлни куриб, беихтиёр тухтаб колдим. Ростини айтсам, бундай мукаммал хилкатни умримда курмагандим. Юзи шу кадар тиник, кош-кузи, лаблари шу кадар мутаносиб, жозибали эдики, рахматли Чингиз Ахмаров тирилиб келса, узбек мадоннасини шу аёлга караб чизган буларди. Хаёлимдан “кайси бахти чопган эр шундай пари-пайкар билан яшаркин?” деган уй кечди.
Харид килиб кайтиб чикаётиб, галати шовкин-сурон эшитдим. якин келиб, тагин беихтиёр тухтаб колдим. Боягт аёл рупарасида озодагина кийинган, буйинбог таккан бир киши кузини пирпиратиб, эсанкираб турар, чамаси каёкка кочишини билмай, гужунак булиб олгандек эди. Сомса важидан эътироз билдирганми, ораларидан нохушрок гап утганми, хуллас, аёл уни шу кадар калаштириб хакорат килар, огзидан шу кадар ифлос сузлар отилиб чикардики, кирк йил кумир ташиган аравакаш бундай сукишларни эшитса, узи хам, оти хам, борингки, араваси хам уятдан кизариб кетган буларди! Ёмон гап одамнинг узини хам хунук килиб юборишини шунда курдим. “Пари-пайкар”нинг чиройли кузлари олайиб кетган, ойдек юзи кийшайиб, вахимали тус олганди.
Хаёлимдан, “кайси бахти каро эр шундай алвасти билан яшаркин?” деган уй кечди.

Nigora Umarova
07.11.2008, 16:27
Демак, баъзи “кахрамонлар”ингизнинг ташки киёфаси ва сузларини бозордан топаркансиз-да.
Utkir Hoshimov
07.11.2008, 17:03

Ёзувчи учун хазинабон халк булса, бозор бу хазинанинг бир кисмидир.
Бозорга кириб, акалли икки соат айлансангиз, шунаканги “теша тегмаган” гапларни эшитасизки, бунакасини йигирма жилдли изохли лугатдан хам тополмайсиз. Персонаж тилини индивидуаллаштираман деб бош котириб утиришга хожат колмайди. Диктафонни олиб ёзиб олсангиз бас.

Utkir Hoshimov
07.11.2008, 17:15

Яна биргина мисол.
Бир куни бозорга кирсам, сиргасининг огирлигидан кулоги елкасигача осилиб тушган, хукизнинг буйнига богласангиз узиб кетолмайдиган йугон трос-занжир таккан бозорчи хотин оламни бошига илиб, пиёниста эридан шикоят килаяпти. Шунаканги “образли”, шунаканги “замонавий килиб сукяптики, “койил коляпсиз”. “Кеча маст булиб келиб яна онамни сукди, овсинжон! Хах, бензавоз хиди анкийдиган огзигинангдан лахта-лахта конгинанг келсин-а! Восмёрка гилдиракка ухшаб кингир-кийшик кадам ташлайдиган оёкларинг “Камаз”нинг тагида колсин! Мешдек каппайган корнингни япон камикадзеси “харакири” килсин! Офтобда колган баклажондек бурнинг ириб тушсин! Лойка сувга тушган мунчокдек милтиллаган кузингга снайпернинг уки тегсин! Ичавериб-ичавериб, компьютерига вирус тушиб колган бунинг, овсинжон! Томи кетган!”
Шунинг узи тайёр киёфа, характер, тайёр хикоя эмасми? Афсуски, биз “оёгимиз остидаги” хазинани куравермаймиз. Албатта, бундай имкониятдан фойдаланиш керак. Бирок бундай хазина соф олтин дегани эмас. Бир вагон кумдан бир мискол олтин ажратиб ололсангиз катта гап.

Nigora Umarova
07.11.2008, 17:41

Ижод жараёнида асар тили, суз устида ишлаш кандай кечади? Суз бойлигини купайтириш учун нима килиш керак?

Utkir Hoshimov
07.11.2008, 18:10

Ижод жараёнида асар тили, суз устида ишлаш кандай кечади? Суз бойлигини купайтириш учун нима килиш керак?

Суз – мукаддас тушунча. Илохий каломларда “Аввало калом пайдо булган деган гап бежиз айтилмаган. Аллох жамики мавжудот орасида ёлгиз инсонгагина сузлашиш имконини берган. Тил-забон ато килган. Утмишда алломалар хам Сузга айрича эхтиром билан ёндошганлар. Жумладан, Алишер Навоий асарларида суз масъулияти хакида талай ибратли сатрлар бор.

“Жисм бустонига шажар суздурур,
Рух ашжорига самар суздурур”.
Ёки:
“Хираманд чин суздин узгани демас,
Вале бари чин хам дегулик эмас”.

Табиийки, суз биринчм навбатда, фикр алмашинув воситаси. Аммо шундай хунар эгалари борки, улар учун суз шунчаки ахборот бериш ёки фикр алмашиш куроли булмай, жуда мухим ва теран бошка маънолар хам касб этади. Булар- адиб ва шоирлар, драматург ва режиссёрлар, актёр ва хонандалар, адабиётшунос ва журналистлар, таржимон ва сухандонлар.

Utkir Hoshimov
07.11.2008, 18:19

Хар кандай касб эгасининг иш куроли ва мехнат майдони булади. Дейлик, богбоннинг иш куроли -токкайчи ва мехнат майдони – бог. Дехконнинг иш куроли-кетмон, мехнат майдони-дала., жаррохнинг иш куроли-наштар, мехнат майдони-шифохона деганидек. Ижод ахли, биринчи навбатда, шоир ва адибларнинг иш куроли-калам ва суз, мехнат майдони, яъни тасвир объекти эса – хаёт ва одамлар.
Суз кудратли, таъсирчан ва масъулиятли курол. Ижодкорнинг суз бойлиги канча катта булса, ёзиш жараёни шунча тез ва табиий кечади. Бу борада бир кадар четрокдан булса хам иккита мисол айтиш мумкин. Бундан анча йил аввал денгизга дам олишга борганимда савдо кемасида капитан ёрдамчиси булиб ишловчи одам билан хамхона булиб колдик. Купни курган, билимдон киши экан. Унинг бир одати бор эди. Хар куни чумилишга борганида бир кули билан газетани боши устида баланд кутариб олади-да, иккинчи кули билан ёнбошлаб сузган куйи денгиз ичкарисига юз-икки юз кулоч жойга сузиб боради. сунг сув устига чалканча тушиб соатлаб газета укиб ётади. Нима учун чукиб кетмаслигини сураганимда галати гап айтди. “Оддий одамлар ерда юрганида узини канчалик эркин сезса, хакикий денгизчи хам уммонда узини шундай эркин хис килиши шарт. Денгиз менинг уз уйим, уз стихиям”.

Valikhodjayeva Madinakhon
14.11.2008, 14:14

Ko’pdan beri forumga kirmaganligim sababli qiziqarli suhbatda ishtirok etmabman, afsus.
Hurmatli yozuvchi O’tkir Hoshimivning asarlarini 6-sinfda o’tgandi. Unda “Dunyoning ishlari” asaridan parchalar berilgandi. Keyinchalik qiziqib asarni to’liq o’qib chiqqandim.
Agarda yozuvchimiz yana forumga kirsalar< Nigora opa iltimos mening ham savolimga javob bersinlar.

Bolalar uchun yozgan “Shohruhning topishmoqlari”, “Chana” hikoyalar kitoblaringizni o’qiganman. Keyinchalik ham bolalar uchun biror bir asar yozish niyatingiz bormi?

Nigora Umarova
18.11.2008, 16:03

Куз улим тушагида ётган беморга ухшайди. Оёк остида касалманд хазонлар инграйди. Эрта бахордан бутана булиб, шоша-пиша, киргогига сигмай оккан ариклар тиниклашади. Шунча уринишлари зое кетганини тушуниб, оламга маъюс бокади. Энди сув тубида шодон чайкалган майсалар эмас, хазон кумилиб ётади. Еру кукни кафандек оппок туман чулгайди. Ок зулмат орасидан каргаларнинг хосиятсиз фигони эшитилади.
. Эрта-индин осмонга мотам либосини кийган булутлар чикади. Ер устида узок чарх уради-да, аччик-аччик куз ёши тукади. Сим-сим ёмгир ёгади: турт кунлик умрида дунёга сигмаган, охир-окибат жон таслим этган табиатга аза очиб, унсиз йиглайди.
Мен нечага чикдим узи? Йигирма иккига?! Йуг-э, ахир мен етмиш иккидаман-ку! Балки саксон иккидадир? Нима фарки бор?! “Донолар хаётни кузатурлар жим. “

Уткир Хошимов “Тушда кечган умрлар”дан

Nigora Umarova
18.11.2008, 16:26

Баъзи форумдошларимизнинг саволлари жавобсиз колиб кетган эди, рухсатингиз билан ушбу саволларга жавобларни хам такдим этсак.

Nigora Umarova
18.11.2008, 16:28

Hurmatli ustoz, ommaviy axborot vositalarida, jamoat joylarda uchrashi odatiy hol bo’lib qolgan imloviy xatoliklarga kurashish uchun qanday choralar ko’rish kerak?

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 16:37

Hurmatli ustoz, ommaviy axborot vositalarida, jamoat joylarda uchrashi odatiy hol bo’lib qolgan imloviy xatoliklarga kurashish uchun qanday choralar ko’rish kerak?

Ваалайкум ассалом Масъудбек!

Бунинг оддий йули бор. Хар бир ташкилот рахбари уз тасарруфидаги муассаса пештокидаги ёзувнинг саводли булиши учун узи назорат килиши, куча-куйлардаги реклама, афиша ва бошкалар учун уша ёзувларни жойлаштираётган ташкилот жавобгар булмоги керак. Четдан келган одам бундай нокисликлар учун айнан шундай хатоликка йул куйганларни айбламайди, “бу юртдагиларнинг хаммаси саводсизми, нима бало” деб уйлайди. Демак, бу факат маънавий эмас, ижтимоий масала.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 16:52

Ассалому алайкум, Ўткир ака!
Бугунги кун ўзбек киносида бир жиҳат одатий ҳолга айланган. Киноларимизда комедия ҳам, трагедия ҳам, драма ҳам қоришиб кетяпти. Таъсирчанликни ошираман деб бирорта қаҳрамонни “ўлдириш”, йўқ ердан ишқ ўтидан ёнган икки ёш “кечинмалари”ни қўшиш, томошабин зерикмасин деб бачкана кулгуни аралаштириш киночилигимизнинг “юзи”га айланиб қоляпти. Шу даражага бориб етмоқдаги баъзан дуппа-дуруст кино ишлаб юрган ҳурматли режиссёрларимиз ҳам дилни хира қиладиган асарларни саҳнага олиб чиқишмоқда.
Сизнингча, бундай ҳолатларга чек қуйиш кўпрок кимнинг зиммасида? Бугун чораси кўрилмаса, эртага кеч бўлиб қолмайдими?

Бугун яратилаётган фильмлар орасида яхши, истеъдодли асарлар хам, пала-партиш фильмлар хам бор. Давлат тасаруффидаги студиялар билан бирга хусусийлари хам фаолият курсатмокда. Худди бадиий адабиётда булгани каби бу сохада хам савия хар хил. Бу муаммони кай йул билан тартибга солиш масаласида аник бир нарса дейиш кийин. Таъкиклаш, яъни цензура килиш йулидан бориш конунга хилоф. Бирок маълум маънода тартибга солиш – мониторинг килиш йулга куйилмаса, бу фильмлар купайиб кетаверади.
Кино сохаси катта пул келтирадиган манба. Албатта, режиссёр дустларимиз орасида хакикий бадиий асар яратишни бош вазифа деб тушунадиган ва шунга эришаётган истеъдодлар бор. Аммо бир продюссорнинг топширигини бажариб, эртасига бошка “хомий” кидирадиганлар хам йук эмас.

Nigora Umarova
18.11.2008, 16:58

Авваллари адабиётга бошқача бир шиддат билан кириб келадиган ёш ижодкорлар кўп бўлишган. Уларнинг кетма-кет ҳикоялари, қиссалари, кейинчалик романлари турли журналларда ва китоб ҳолида чоп этилиб нафақат ёзувчилар, балки халк орасида ҳам тезда машхур бўлиб кетишган. Бундай йўлни Сиз ҳам босиб ўтгансиз. Нега ҳозир ушбу ҳолатга гувоҳ бўлмаяпмиз? Ёки бизда ёш иқтидор эгалари чиқмай қўйишдими? Ёки чиқаётган бўлса ҳам уларга эътибор йўқми?
Мен матбуотда ишласам-да айни дамда 30 ёшга тўлмаганлар ичида адабиёт саҳнасида ном қозонган бирорта ёш ёзувчини танимайман (балки мен адабиётдан узоқдирман). Албатта, шеър битадиган ёш ижодкорлар бор. Лекин наср йўналишида келажаги порлоқ дея таърифланган бирор номни эшитганим йўқ.
Китоб сотиладиган дўконларни айланиб ҳам ёш ижодкор қаламига мансуб бирорта залворли асар топа олмадим. (Улуғбек Ҳамдамнинг романларини ҳисобга олмаганда, лекин Улуғбек акани ҳам ёшлар тоифасига қўшиб бўлмайди.) Ҳар хил “детектив” жанрида ёзилиб, пештахталарда тахлаб ташланган юзи ялтироқ асарларни ўқишга эса тўғрисини айтсам ҳафсала қилганим йўқ. Муқовасига қўлида қонга буланган пичоқ ушлаб олган ёки бўлмаса бошини чангаллаб олган қизнинг сурати туширилган китобларни қўлимга оламану. яна жойига қайтариб қўяман. Улар менга ҳозирда ишланаётган кассабоп филмларимизни эслатади. Билмадим, балки ёш ижод аҳли шу йўналишда тер тўкаётгандир?! Уларни шу ердан топиш мумкиндир. Бу йўналишдан эса ҳозирча бехабарман.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 17:10

Авваллари адабиётга бошқача бир шиддат билан кириб келадиган ёш ижодкорлар кўп бўлишган. Уларнинг кетма-кет ҳикоялари, қиссалари, кейинчалик романлари турли журналларда ва китоб ҳолида чоп этилиб нафақат ёзувчилар, балки халк орасида ҳам тезда машхур бўлиб кетишган. Бундай йўлни Сиз ҳам босиб ўтгансиз. Нега ҳозир ушбу ҳолатга гувоҳ бўлмаяпмиз? Ёки бизда ёш иқтидор эгалари чиқмай қўйишдими? Ёки чиқаётган бўлса ҳам уларга эътибор йўқми?
Мен матбуотда ишласам-да айни дамда 30 ёшга тўлмаганлар ичида адабиёт саҳнасида ном қозонган бирорта ёш ёзувчини танимайман (балки мен адабиётдан узоқдирман). Албатта, шеър битадиган ёш ижодкорлар бор. Лекин наср йўналишида келажаги порлоқ дея таърифланган бирор номни эшитганим йўқ.

Адабиёт куп жихатдан денгизга ухшайди. Денгиз сатхи вакти-вакти билан кутарилиб, тулкинлар киргокка мутассил урилиб тургани каби адабиётга хам вакти-вакти билан янги авлод вакиллари келиб кушилаверади. Утган асрда хам шундай булган. Хозирги ёшлар орасида истеъдодли шоир ва адиблар унчалик куп эмас. Аммо улар йук, дейиш хам тугри эмас. Шеъриятда хам, прозада хам янги овозлар эшитилиб, янги номлар куриниб турибди. Масалан, бугун хажвда Саид Анварни уз овози, уз кахрамони бор. Албатта, Саид Анварни жудаям ёш ёзувчи дейиш тугри булмас. Самаркандлик ёш каламкаш Умид Али, Жахон тиллари университетининг талабаси Фарогат Жабборованинг машкларини мамнуният билан укидим. Уларнинг хикоя ва шеърларида Инсон бор. Одамнинг кувонч ва дардлари бор.

Nigora Umarova
18.11.2008, 17:20

Бугунги кунда китоб савдоси ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман китоб чиқариш ва уни халққа етказиш масаласининг оғриқли жиҳатлари нималардан иборат?
Менинг бу борада билганим шуки, битта китоб чиқариш учун бугунги кунда ўртача 3000 сўм харажат қилиш керак (ёзувчи ўз чўнтагидан!). Уни сотиб тарқатиш ҳам китоб муаллифи гарданида. Авваллари ёзувчиларга босмахоналар буюртма беришган ва асари учун яхшигина қалам ҳақи тўлашган. Нима учун бу тизим йўқолиб кетди? Балки яхши-яхши асарлар шу сабабдан китоб ҳолига келмасдан қолиб кетаётгандир?
Китобларни тарқатувчи махсус муассаса тузиш вақти келмадимикин?! Менимча, агар қишлоқ жойларга янги, турли жанрлардаги, ўзбек тилидаги китоблар битта машинага юклаб олиб борилса, аҳоли кўзига суртиб сотиб олади. Чунки халққа китоб етиб бормаяпти.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 17:51

Бугунги кунда китоб савдоси ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман китоб чиқариш ва уни халққа етказиш масаласининг оғриқли жиҳатлари нималардан иборат?
Менинг бу борада билганим шуки, битта китоб чиқариш учун бугунги кунда ўртача 3000 сўм харажат қилиш керак (ёзувчи ўз чўнтагидан!). Уни сотиб тарқатиш ҳам китоб муаллифи гарданида. Авваллари ёзувчиларга босмахоналар буюртма беришган ва асари учун яхшигина қалам ҳақи тўлашган. Нима учун бу тизим йўқолиб кетди? Балки яхши-яхши асарлар шу сабабдан китоб ҳолига келмасдан қолиб кетаётгандир?
Китобларни тарқатувчи махсус муассаса тузиш вақти келмадимикин?! Менимча, агар қишлоқ жойларга янги, турли жанрлардаги, ўзбек тилидаги китоблар битта машинага юклаб олиб борилса, аҳоли кўзига суртиб сотиб олади. Чунки халққа китоб етиб бормаяпти.

Китоб савдоси энг огрикли масалалардан бири. Албатта, ижодкор аввало маънавий бойлик яратади. Бирок унинг хизмати факат шу билан тугайди, десак адолатсизлик булади. Адиб ва шоирлар, хайкалтарош ва рассомлар катта моддий бойлик хам яратадилар. Модомики, каламкаш ёзган асар китобга, китоб эса товарга айланиб савдога чикдими, у энди маънавий эмас, моддий бойлик хамдир. “Муаллифлик хукуки ва турдош хукуклар тугрисида”ги Конунни яратишда фаол иштирок этганман. Муаллиф узи яратган интеллектуал мулкнинг эгаси саналади ва унинг хукуки конун йули билан химоя килиниши шарт! Хар кандай нашриёт асарни китоб холида босиб чикаришдан аввал муаллиф у билан шартнома тузиши керак. Халкаро конунчиликда “номиналдан ун фоиз” деган тушунча бор. Яъни нашриёт сизнинг китобингизни чоп этганида бошлангич нархнинг ун фоизини муаллифга ажратиши керак. Албатта, бу ракам нашриёт ва муаллиф келишувига биноан узгариши мумкин. Дейлик, нашриётнинг бундай имконияти булмаса, калам хаки бир кадар кам берилиши хам мумкин. Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг махсус Карорида хам муаллифларнинг бу хукуки тартибга солинган. Бизда чет эл стандартидан колишмайдиган даражада сифатли китоблар чоп этаётган, муаллифлар билан халол шартнома асосида ишлаётган ноширлар оз эмас. Масалан, “Шарк” нашриёт- матбаа акциядорлик компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги тасарруфидаги, шунингдек бир катор нодавлат нашриётлари шу тартибда ишлаяпти. Шахсан мен улардан миннатдорман.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 18:07

Аммо ноширлар орасида узининг ижодий мехнати учун “хак талаб киладиган” муаллифдан кура мумайгина “сокка”ни олдиндан тулаб куйиб, одам укиса энсаси котадиган “асари”ни аъло навли когозда ва киска муддатда чоп эттирадиган муаллифларни куллайдиган ноширлар хам бор! Афсуски, шундай. Бу хавфли нарса! Узини хурмат килган ёзувчи ва шоирлар бундай нашриётлардан оёгини тортади. Бу эса уз навбатида “кунгил хуши” учун “асар” ёзадиган муаллифларга дарвозани янаям каттарок очиб беради. Такрор айтаман: бу жуда хатарли нарса! Албатта, хамма жойда хам “самиздат” бор. Бирок нашриётнинг вазифаси нукул “самиздат” эмас. Нашриётлар хакикий истеъдодлар не хасратда яратган чинакам бадиий асарни, халкнинг бадиий хазинасига кушиладиган китобларни чоп этиб, муаллифнинг яратувчанлик мехнатини кадрласа ёмон булмас эди.

18.11.2008, 18:13

Бугун яратилаётган фильмлар орасида яхши, истеъдодли асарлар хам, пала-партиш фильмлар хам бор.
Менимча шунинг учун хам “кино санъати” эмас “кино саноати” деб аталаётган булса керак.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 18:36

Китоб савдоси масаласида хам муаммолар етарли. Албатта, бир катор ноширлар бу масалада тугри ва замонавий йулдан бормокда. Яна уша “Шарк”ни мисол киладиган булсак, “Шарк зиёкори” савдо марказининг бутун мамлакатда, бошка кушни республикаларда хам хам филиаллари бор. Бу ерда энг яхши асарларни яратган истеъдодли адиблар билан мунтазам китобхонлар конференциялари, учрашувлар утказиб турилади. Китобларнинг нархи хам бошка жойлардаги дуконларга нисбатан анча арзон.
Шу билан бирга китоб бозорини “ёввойи бозор”га айлантираётган учарлар хам йук эмас. Бошкаларни ранжитмаслик учун узимдан мисол олиб куя колай.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 18:59

“Дафтар хошиясидаги битиклар” китоби “Шарк зиёкори” магазинида икки минг сум атрофида, “Суккабош бевагина” бир ярим минг сумдан сотилаётган пайтда шахардан уч чакирим нарида “Дафтар хошиясидаги битиклар” уч минг сум, “Суккабош бевагина” икки минг сумдан сотилаётган экан. Кизик, сотувчи 42 чакирим нарига обориб сотган хар бир китобдан минг сум соф даромад килса, мингта китобдан миллион сум “ишлайди”ми? Бунака “гонорар”ни муаллифнинг узи хам олмайди-ку! Майли, у хам мехнат килаяпти, китобни бир жойдан иккинчи жойга олиб боряпти. Бирок инсоф сари барака деган гап хам бор. Муаллифга эса унинг китобини канча куп одам укиса, шунча яхши! негаки, у узи яратган мулкнинг купчиликка етиб боришидан манфаатдор. Маънавий жихатдан манфаатдор! Демак, китоб савдоси сохасида хам уйлаб курилиши керак булган муаммолар йук эмас.

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 19:12

Avvaldan, bildirayotgan izohim uchun uzr so’rayman.

Fikrimcha, o’shanday “bachkana, uch pulga qimmat” asarlarning chop qilinishi kerakdir, ma’lum ma’noda.. Chunki yaxshi asarlarni bilishimiz uchun, o’shandaylarni ham ko’rishimiz kerak-ku. Boshqa tomondan olib qaraganda ham, o’quvchilar shunday asarlarga qiziqib, o’sha sariq matbuotni sotib olayabdiki, ular chop qilishmoqda. Ya’ni, o’quvchi saviyasi pasayib ketayapti. Talab bo’lmasa, taklif rivojlanmaydi.
Eng achinarli narsa shuki, yosh avlod sara asarlarni o’qimay, o’shanday yengil asarlarni o’qishga o’tib ketishgan (Huddi seriallar kabi). Bu esa, tabiiyki, jamiyat dunyoqarashiga o’zining salbiy ta’sirini ko’rsatmay qo’ymaydi.

Жонкуярлигингиз учун сизга катта рахмат!
Талабга яраша таклиф деган тушунча бор.. Бугунги китобхонлар орасида уйлашга эмас, “уйламаслик”ка куникаётганлар бор экан, демак укувчини тафаккур килишга эмас, “вакт утказиш”га куниктирадиган “асарлар” хам чикаверади. Сиз айтгандек бу нарса хакикий бадиий асар кимматини сусайтирмайди, аксинча кучайтиради. Ковунполиз пуштасида одамнинг хавасини келтирадиган гарк пишган унта ковун ётибди. Биров келиб уларнинг устига бир коп хашак ташласа, ковунларнинг бир чеккаси беркилади. Бир машина хашак агдарса, ковунлар куринмай кетади! Хашаклар купайган сайин ковунлар бора-бора кумилиб кетмасмикин, нукул атала ичган одамнинг тиши кази ейишга утмай колмасмикин, деган ташвиш мени куп уйлатади.
Куполрок ташбех учун узр-ку, аравани от эмас, отни арава тортиб кетмасмикин?

Nigora Umarova
18.11.2008, 19:19

Асарларингизни диккат билан кузатган китобхон бир нарсага эътибор бериши мумкин. Сиз хохласангиз, укувчини йиглатасиз. Хохласангиз, кулдирасиз. Масалан, “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси” сингари жиддий асарларда шундай сахифалар борки, одам уларни кулиб-кулиб укийди. Баъзи хажвий хикояларингиз, айникса “Икки карра икки-беш” киссангизни китобхон аввал кулиб укийди-да, охирига борганда изтироб чекади. Бунга кандай килиб эришасиз?

Umid A’lamov
18.11.2008, 19:26

Ассалому алайкум
Шогирдларингиз ҳақида гапириб берсангиз. Устоз Саид Ахмаднинг (Аллоҳ рахматига олган бўлсин) сиз ҳақингизда билдирган ва ёзиб қолдирган фикларини ўқиганмиз. Сиз шу йўсинда қайси шогирдларингизни ажрата оласиз?

Utkir Hoshimov
18.11.2008, 19:26

Асарларингизни диккат билан кузатган китобхон бир нарсага эътибор бериши мумкин. Сиз хохласангиз, укувчини йиглатасиз. Хохласангиз, кулдирасиз. Масалан, “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси” сингари жиддий асарларда шундай сахифалар борки, одам уларни кулиб-кулиб укийди. Баъзи хажвий хикояларингиз, айникса “Икки карра икки-беш” киссангизни китобхон аввал кулиб укийди-да, охирига борганда изтироб чекади. Бунга кандай килиб эришасиз?

Бунинг хайрон коладиган жойи йук. Аввало, хаётнинг узида кулги билан изтироб, табассум билан куз ёши купинча “етаклашиб” юради. Колаверса, куп устозлар, каламкаш дустларим ижодини кузатганда бир нарсани куришингиз мумкин. Истеъдодли каламкашда юмор хисси кучли булади. Абдулла Кодирий, Гафур Гулом, Саид Ахмад, Эркин Вохидовлар ва бошкалар ижодида жиддий асарлар катори хажвий асарлар хам етарли.

Nigora Umarova
19.11.2008, 15:10

Шогирдларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

Суз заргари Абдулла Каххор хакида мухтарам ёзувчимиз хакида бирор нарса ёзиб беришларини илтимос килганимда “Устоз сабоклари” (http://qahhor.edunet.uz/utkir.htm)деган ёдномани ёзиб бергандилар. Рухсатингиз ила эътиборингизга хавола киламан.

Nigora Umarova
25.11.2008, 10:50

Она:
– Качонгача шундок юрасан, углим? Кучага чиколмайдиган булиб колдимку? Кимни курсам, “Туй качон?” дейди. Тавба, бир замон хотин олиш деса йигитлар узини томдан ташларди. Энди булса, уйланиш деса, захраси кетади хаммасининг. Нима, боши олтинЭ, оёги кумушдан оласанми? Хамма хотин бир хотин-да! Ана, Холпошнинг келини. Тинчитди-куйди! Шурлик куни кеча кули косов, сочи супурги булиб юрувди. Хозир курсанг, хавасинг келади. Кайнонасини ок ювиб, ок тараб куйибди, барака топкур келин! Мен хам кексайиб колдим. Кундан-кунга нари кетаяпман. Бу кишдан чикаманми-йукми, Худо билади. Туйингни курсам, уз кулим билан эгангга топширсам, дейман-да! Силкиниб, силкиниб хизматимни килса, кучадан келганингда ош-овкатингни тайёрлаб турса, кийимингни дазмолсиз колдирмаса булди-да! Халиям уша тогангнинг кизидан колма! Нима кипти, кумридай киз. Хусндан камми, аклдан камми? Бунинг устига, духтир булса! Мени ётарим бор, турарим бор. Нима килса хам узингники. От тепкиси отга утмайди. Кеча тагин келиб-кетди боякиш. Биламан, сенда кунгли бор шу кизнинг.

Nigora Umarova
25.11.2008, 11:13

Дехкон:
Кариндошдан киз олганнинг падарига минг лаънат! Мана, узим. Э, углим! Сиз сураманг, ман гапирмай! Нима килсам хам узимники, деб аммавачам билан куда булгандик. Э, аттанг, аттанг! Икки орада углим куйиб кетди. Хотинни деса – бизлар, Бизни деса- хотини. Гиринг дегани чикдими, кариндош-уруг уртасига совукчилик тушади. Харкалай, институтни битирган-ку, бошига бир мушкул иш тушиб колса, эрига суянчик булар, деб уйлагандик. У кулок-бу кулогингиз билан эшитиб куйинг: зинхор-базинхор олий маълумотлисига осилманг! Олган бир парча дипломи нима килиб берарди? Оладиган маоши йулкираси билан абед пулига етмайди-ю, димоги от араванинг гупчаги! Эри билан баравар чикиб кетади, баравар кириб келади. Худо ярлакаб ишдан сал вактлирок кайтиб колсаям, картишкани ярмини арчиб, ярмини арчимай утиради. “Колганини эрим келиб арчсин, мен повир эмасман”, дейди. Аллаканака “гугуртми”- “югуртми” деган ипириски нарсаларни кутариб келади. “Бу нимаси”, десам, “телевизорга карасангиз тушунасиз!” дейди! Аммо нон емайди. Нон еса, семириб, пигураси бузилармиш! Ургилдим, пигурангдан! Шунаканги килтирикки, деразадан кирган шабадага йикилиб тушмасайди, деб куркаман! Кулига кулкоп кийиб утин ёккан хотинни биринчи куришим! Тагин, “нега природний газ туширмагансизлар”, деб жахл хам килади. Унг кулок, чап кулогингиз билан эшитиб куйинг: ёшидан уйланинг! Хотин киши битта тукканидан кейин тамом! Иложи булса, сапсем укимаганидан топинг! Укидими, тилининг узун булгани шу! Кейин, онасини суриштиринг! Тавба килдим, келинимнинг пиширган мошкичирисиям худди онасиникига ухшайди. Яна бир гапим: келин дуркун булсин, юрганда ер титрасин. Ха энди, агарут-пагарут деган гаплар бор. Ер чопиш, сигир согиш, далага гунг чикариш дегандек. Эшитдингиз-а? Ёш булсин, содда булсин, гунгурсдек бакувват булсин!

Nigora Umarova
25.11.2008, 11:27

Ёзувчи:
– Узинг биласан, дустим, хаёт мураккаб. Хотининг биринчи галда сени тушунсин. Ёшини нима киласан? Йиглаб ошини ичадиганини бошингга урасанми? Бальзак уз-идан йигирма ёш катта хотинга нега уйланганини биласанми? Нега деганда шу хотин мени тушунади, деган! Мана, масалан, пешанангни тириштириб, номерга репортаж ёзаяпсан. Хотининг “фалончи дугонамнинг эри минг долларлик шуба оберибди, сиз качон оберасиз?” деса нима киласан? Бир йиллик маошинг билан ганарарингни кушиб хисоблаганингда хам шуба жониворнинг битта енгига хам етмайди-ку! Иложи булса хамкасбингдан топ. Тахририятда турмушга чикаман, деб турган кизлар бордир ахир? Мана, узимдан мисол. Хотиним шунака мехрибон! Айникса, каттарок асар ёзаётганимда бошимда парвона булиб турвади. Китобим качон чикишини мендан яхширок билади. Нашриётдаги бухгалтер опа билан кадрдон: ганарар олишга мен овора булиб бориб юрмайман.
Шундок кил, дустим! Иложи борича оддийрок, камтаррок оилага куёв булганинг маъкул. Абдулла Кодирийнинг “Бахтсиз куёв”ини укиганмисан? Бупти-да!

Nigora Umarova
25.11.2008, 11:55

Тадбиркор:
-Манга кара, хов братан! Иложи булса-чи, миллионернинг кизига уйлан, тушундингми? Бизнеснинг отаси нима? Пул, тугрими? Отам бир умр магазинда сотувчи булиб ишлаган. Доим бир гапни кулогимга куярди. “Дукончи узига эхтиёт булгани маъкул, конфет ураб берадиган когоздан колганнинг узиям битта оилани бокади”, дерди. У замонларда эллик грамм “обвес” ёки эллик тийин “обсчёт” учун беш йилга тикиб куярди. Шуям иш булди-ю!
Бизнесмен крутой булиши керак. Ташлаган ун долларинг эртага кандай килиб юз долларга айланишини билиш керак! Бунака секретларни отамдан эмас, кайнотамдан ургандим.
Кайнотамнинг калласи любой академикникидан зуррок ишлайди. Рупарасида турган одам нима уйлаётганини Мессингдан яхширок билади. Аввалиг мениям роса синади! Охири “Сен бокса одам буладиган хилидан экансан”, “Икки карра иккини беш килиш кулингдан келади экан” деб гулдек кизини берди. ЗАГСга йигирмата ок, йигирмата кора “Мерс” келди. Туйни “Шератон”да килдик. Эртасига яп-янги “Джип”нинг калити кулимга тегди. Ана хурмату мана хурмат. Бултур бахорда бир йула туртта коммисия босса дегин! Беш юз яшик арокнинг акцизини маркасидан ишкал топди, уродлар! Карасам, буёги прокол буладиган. Кайнотамга бордим. “Дадажон, “олди-берди”сини кипкуйган булсам хам тинчитмаяпти-ку, булар” дедим. Шунака десам, нима дедилар, дегин?! “Углим, бугундан бошлаб “олди-берди”деган гапни унутинг, “берди-олди”ни урганинг, дедилар! Аввал берасиз, кейин оласиз, коида шу!” дедилар. Уша-уша мен кайнотамнинг йуригидан чикмайман, камиссия хам безовта килмай куйди.
Ништяк йигитга ухшайсан, братан! Бмир гап айтайми? Кайнсинглим етилиб турибди. Законний киз! Хохласанг, божа буламиз. Кайнотамга бир огиз айтсам, собственний газета очиб беради. Рекламаларни гумбурлатиб, кайси раккосанинг нечта уйнаши борлигиниёзиб, миллионер бупкетасан! Кайнсинглим копия опасининг узи. Бир хиллар кари киз, оёги чулок, дейди. Бекор айтибди. Чап оёги калтамас, унг оёги сал узунрок, холос. Менинг хотинимниям бир оёги узунрок. Факат унги эмас, чап оёги! Хуп, нима кипти шу билан? Кайтага яхшимасми? Куча-куйда бегона эркаклар куз олайтириб карамайди, кунглинг тинч, бизнес билан шугулланасан. Келишдикми, братан? Кулни ташла!

Umida Shodiyeva
08.01.2009, 19:32

Qani edi, o`zbek mumtoz adabiyoti to`g`risida ham huddi shunday kitoblar bo`lsa edi.

O’zbek mumtoz adabiyoti haqida professor Alibek Rustamiyning “Adiblar odobidan adablar”, “So’z xususida so’z”; Nustarxo’ja jumaxo’jayevning navoiy she’rlari haqidagi talqinlar; Ibrohim Haqqulning “Abadiyat farzandlari”, “Zanjirband she’r qoshida”, shoir Erkin Vohidovning “Iztirob” kitoblarida sodda, jo’n adabiyotga qiziquvchan kitobxonlarga xos va mos tarzda berilgan.

Kursdoshim Alibek Rustamiyning nabiralari bo’lganliklari bois “Adiblar odobidan adablar” kitobini olib kelib bergan edilar. Kursdoshlarimiz bilan navbatma-navbat o’qib chiqdik. Yaxshi, mazmunli kitob.

Nigora Umarova
14.01.2009, 08:30

Hurmatli O`tkir Hoshimov! Hazrat Navoiy satrlarining izohini keltirganiningiz uchun katta rahmat! Ikki satrni tushunish uchun shuncha ma’lumotga ega bo`lmoq kerak, bu albatta Hazrat qalamining mukamalligi va buyukligini ko`rsatadi. Bir savolim bor edi, Alisher Navoiy she’rlarining huddi siz kabi ochib berilgan mazmunlari bor biror-bir adabiyot yoki maqola bormi? Agar internetda bo`lsa nur ustiga a’lo nur bo`lar edi. Umuman, hozirgi kunda fililog bo`lmagan odamlar ichida Hazrat Navoiyga bo`lgan qiziqish so`ngan chamamda, bunga balki yuqorida ta’kidlaganlaridek Hazrat asarlarining tushunish qiyinligidir. ..

O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa.

O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa,
Oltin boshning kalla bo’lgani shudir.
Bedil qolib Demyan Bedniyni suysa,
Qora sochning malla bo’lgani shudir.

O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa,
Dod demoqqa palla bo’lgani shudir.
Ma’rifatdan ayri o’ynasa, kulsa,
Aza chog’i yalla bo’lgani shudir.

O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa,
Aldangani, alla bo’lgani shudir.
Yulg’ich aziz bo’lib, bilgich xor bo’lsa,
Paytavaning salla bo’lgani shudir.

El komil bo’lmasa, yurt emas ulug’,
Beqadr mahalla bo’lgani shudir.
Qalb to’la nur xalqning rizqi ham to’lig’,
Ombor to’la g’alla bo’lgani shudir.

O’zbek o’zligini anglasa bekam,
Uning “Barakalla” bo’lgani shudir.
Olamga Navoiy nasliman degan
Ovozi baralla bo’lgani shudir.

1971-2000-yillar
Erkin Vohidov

Nigora Umarova
02.02.2009, 15:25

Дафтар хошиясидаги янги битиклардан

Олганимиз, колдирганимиз
Бандасининг бахоси бу дунёда узи олганлари билан эмас, узидан колдирганлари билан белгиланади.

Умр китоби
Одамзот хаётининг узи нима, инсон бу фоний дунёга нега келадию нега кетади, деган саволни уйлаб курмаган киши кам булса керак.
Чамамда «номаи аъмол», «умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Хар банданинг умри бир китобдир.
Инсон онгли хаёт кечира бошлаши билан умр китобини ёзишга киришади. Хар куни, хар лахзада… Бу китобда бандаси килган жамики яхшию ёмон амаллари ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоби хам ёпилади…
Сунг амаллар дафтарида битилган хама нарса хисоб-китоб килинади. Яхшилиги куп булса, саодат, ёмонлиги куп булса шаковат…
Умр китобига эзгу сахифаларни купрок ёзиш хар бандага насиб этсин…

Nigora Umarova
02.02.2009, 15:27

Донишмандлик
Болалигимни эсласам, оиламиздаги бир одат эсимга тушади. Биз фарзандлар учун дунёда отамиздан улугрок, отамиздан кучлирок, билимдонрок одам йук эди. Онам икки гапининг бирида: «Хой углим, хозир аданг кепколадилар, даров сигирга ут юлиб кел»; «Хой кизим, аданг кепколадилар, ховлини супур»; «Адангни соатига тегма», «Адангни газаблари тез, шовкинламай утиринглар», деб кайта-кайта тайинлар эдилар. Холбуки, «газаби тез» адамиз биронтамизни каттик койимаган, бирон тарсаки урмаган.
Кейин тушунсам, отани каттик хурмат килиш, хар нарсада унинг раъйига караш яхшиликка олиб келишини билгани учун хам онам шундай йул тутар эканлар. Бу ишлари мутеълик эмас, чинакам донишмандлик экан.

Nigora Umarova
02.02.2009, 15:29

Палак
Хали мактабга хам катнамас эдик. Орамизда «Елим» лакабли бола буларди. Текканга тегиб, тегмаганга кесак отар, хатто ёши ката болалар хам ундан узокрок юришга харакат килишар эди. «Елим»лакабини олишига сабаб, у отаси урушга кетганидан кейин икки йил утиб тугилган, онаси айтишича, «корнига ёпишиб колган» экан.
Бир куни елим ёмон иш килди. Каердандир ориклаб кетган кора мушукни топиб келди. «Хозир сенларга томоша курсаиаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боглаб, бигиллатиб, дарахт шохига илиб куйди. Анхор буйидаги тошлардан куйлагининг этагига тулдириб келди. Кейин беш-олти кадам оркага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Болалардан бири «унака килма» деса, «Бупти, узингни тошбурон киламан», деб хезланди. Елим тошларни шошилмай, узок мулжалга олиб оар, хар галл тош текканида мушук аянчли миёвлар, типирчилаб, узини у ёкдан-бу ёкка ташлар, аммо кутилиб кетолмас эди. Охири бечоранинг огзидан кон кела бошлади. Биз болалар дахшатдан котиб, килт этмай турар, нима килишни билмас эдик. Бир махал мушукнинг кузидан олов сачраб кетгандек булди-да, сунгги бор миёвлаб, тинчиб колди…
Бу вокеани ичимга сигдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечкурун бизни ёнларига чакириб, танбех берди:
– Ким уша бола билан уйнаса, таъзирини бераман!-деди. Сунг бир зум уйлаб турди-да кушиб куйди:- Балки айб болада эмасдир. Палаги нопок…
Отамнинг гапини яхши тушунмаган булсам-да, Елимдан нарирок юрадиган булдим. У еттинчи синфни битириб, бошка укимади… Университетда укиб юрган кезларим Елим одам улдириб, ун йидга кесилиб кетганини эшитдим…
Орадан ун йиллар утди. Билмадим, уттиз йилми-уттиз беш йилми… Куз кечаларидан бирида дарвоза такиллаб колди. Чиксам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
-Танимадинг-а? – деди эски кадрдонлардек елкамга кул ташлаб. – Мен… фалончиман.
Ростини айтсам, бунака исмли одамни эслай олмадим. Отини кайта сураган эдим, илжайди.
-Елимман.
Шунда «эски кардоним» ёдимга тушди.
-Сенга бир масалада келдим, – деди максадга кучиб. – Углим арзимас нарса билан камокка тушиб колди. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг…
– Мен терговчини танимайман, – дедим.
– Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!
Очиги углининг «арзимас нарса билан» камалганига ишонмадим. Бунака ишларга аралашмаслигимни айтдим. Елим хафа булди.
– Бупти, сен булмасанг, бошкаси топилиб колар, – деди-да, кетаверди…
Углининг кисмати нима булганини билмайман-у, орадан тагин беш-олти йил утиб, нохуш хабар эшитдим. Елим хотин, бола-чакаси билан ажрашиб, кушни махалланинг чеккарок кучасидан ховли сотиб олган экан. Киш кунларидан бирида уйига ут кетибди. Одамлар утни учиришиб, ичкари киришса, Елимнинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёк-кули сим билан чандиб ташланган экан…
Бечорага ачиндим. Отамнинг сузлари ёдимга тушди: «Палагин нопок…»

Utkir Hoshimov
02.04.2009, 13:54

Bolalar uchun yozgan “Shohruhning topishmoqlari”, “Chana” hikoyalar kitoblaringizni o’qiganman. Keyinchalik ham bolalar uchun biror bir asar yozish niyatingiz bormi?

Мадинахон!
Ижодимга булган эътиборингиз учун рахмат.
Болалар хакида асар ёзиш катталар учун асар ёзишга караганда мураккаб жараён. Ёзувчи домий равишда болаларни кузатиб, фикрлашини урганиб бола характерини ярата олиши керак.
Фарзандларим кичиклигида “Ялпиз сомса”, “Баходир нега уялди”, “Пахта хакида эртак”, “Томчининг саргузаштлари” каби бир канча нарсалар ёзгандим.
Кейинчалик набираларим дунёга келгач, “Шохрухинг топишмоклари”, “Чана” каби кичик мактаб ёшига багишланган бир канча хикояларим яратилди. Катта мактаб ёшидаги укувчилар эса “Икки карра икки беш” киссасини укишлари мумкин.
Гап шундаки, ёзувчи кунглига бирор гап келмаса когозга нарса ёзолмайди. Бугунги куннинг боласи нихоятда аклли, зехнли, зийрак. бир нарсани тез илгаб олади. Компьютерни яхши билади. Бу болани алдаб булмайди. Болани алдаш энг катта гунох.
Оллохим кунглимга солса, балки келажакда болалар учун бирор нарса ёзарман.

Utkir Hoshimov
02.04.2009, 14:54

Ассалому алайкум
Шогирдларингиз ҳақида гапириб берсангиз. Устоз Саид Ахмаднинг (Аллоҳ рахматига олган бўлсин) сиз ҳақингизда билдирган ва ёзиб қолдирган фикларини ўқиганмиз. Сиз шу йўсинда қайси шогирдларингизни ажрата оласиз? Ижоднинг бешафкатрок коидаси бор. Бадиий ижодда устоз-шогирдлик бошка сохалардан кескин фарк килади. Масалан, сувокчи уз шогирдига андавани кандай ушлашни ургатиши мумкин, ошпаз уз шогирдига капгирни бериб куйиб кандай килиб ош дамлашни ургатиши мумкин, ёзувчи хеч качон шогирдига кандай ёзиш кераклигини ургата олмайди. Асар тайёр булгандан кейин кандай килиб ёзиш керак ва кандай килиб ёзмаслик кераклигини айтиши мумкин. Асар ёзиб булганидан кейин, асар тайёр булмаса тепасида туриб ёздиролмайди. Бундан ташкари устоз шогирдига шахсан намуна булиши керак. Устоз шогирдини асарини укиб булгач аник жавоб айтиши керак, фазилатини “мана бу фазилат”, камчилигини “мана бу камчилиги” деб курсатиб бера олиши керак.
Шогирдсиз инсон соясиз дарахтга ухшайди. Самаркадлик ёш ижодкор Умид Алининг хикояларида теранлик бор. Жахон тиллари университетининг туртинчи курс талабалари билан баъзан-баъзан бориб тураман. Уша жойда Фарогат Жабборова деган киз бор. Хикоя ва шеърлари яхши ёзилган. Якинда Хитойга амалиётга бориб келганида Хитой манзараларини макола тарзида ёзди. Хитой характерини яккол очиб берган. Бундай шогирдларнинг булгани яхши. Сиздан кейинги авлод адабиётга бирор янгилик олиб келишидан кувониш керак.
Шогирдлар орасида хар хили булади. Иши битгандан кейин бурилиб кетадигани, садокатли булиши мумкин. Бурилиб кетса, майли, яхши асар ёзса булди. Бу изчиллик амалда булгани яхши. Устоз шогирдини химоя кила олиши керак. Бу жараён бундан кейин хам давом этади.
Адабиётдаги устоз-шогирдлик – бу устозининг этагига осилиб олиб китобимни чикариб беринг ёки устозини копиясидек асар ёзиш дегани эмас.

03.04.2009, 11:08

Ассалому алейкум ҳурматли домла!
Бизнинг форумда ҳам камтаргина бир ижодкоримиз бор. Лекин сиз каби ёзувчиларга ижод наъмуналарини кўрсатишга ё уяладилар, ёки буни манманлик деб биладилар. Илтимос вақтингиз бўлганида ижодхона номли мавзудаги қолдирган ҳикояларини ўқиб, ўз баҳоингизни берсангиз. У кишининг ҳикоялари шахсан биз оддий китобхонлага жуда маъқул келади. Аммо профессионал ижодкорларнинг мулоҳазалари биз учун жуда қизиқ.
Олдиндан каттакон рахмат.

Nigora Umarova
26.05.2009, 17:08

Бугун, 26 май куни Тошкент Ислом университетида элимизнинг суюкли адиби, Узбекистон халк ёзувчиси Уткир Хошимов билан талабалар уртасида “Миллий кадриятлар: ижод ва ижодкор” мавзусида сухбат булиб утди. Ёзувчи талабаларни кизиктирган саволларга жавоб бердилар ва узларининг “Саккизинчи муъжиза” деб номланувчи янги асарларидан намуналар укиб бердилар.

Nigora Umarova
26.05.2009, 17:35

Болалар уйидаги ёзув
Хой она!
Сен бу ерга мехр деган нихолни ташлаб кетяпсан. Эртага ундан кахр деган дарахт усиб чикиши ёдингдан чикмасин!

Гарибхона деворидаги ёзув
Хой фарзанд!
Ота-онангни кариялар уйига эсон-омон жойлаб чикдингми?! Баракалла. Бугун сен жаханнамнинг гуриллаб турган кудугидан узингга жой тайёрладинг. Муборак булсин!

Арик киргогидаги ёзув
Мен одамларни поклайман деб жоним халак. Одамлар хуб мени булгаш билан овора.

Калам учидаги ёзув
Онани мадх этсам кувонаман. Мухаббватни мадх этсам кувонаман. Ватанни мадх этсам кувонаман. Садокатни мадх этсам кувонаман. Таъма илинжида ростни ёлгон, ёлгонни рост деб ёзсам синиб кетгиларим келади.

Кузгудаги ёзув
Яхшиямки одамзотнинг айби узига билинмайди. Булмасам дунёда кузгу деган нарса колмасди.

Концерт залидаги ёзув
Микрафонни уйлаб топган одамга кумушдан, фонограммани уйлаб топган одамга олтиндан хайкал куйиш керак.

Институт эшигидаги ёзув
Жаноб талабалар!
Миниб келган машинангизни тартиб билан парковка килишингизни сураймиз. Профессорларнинг велосипеди киришга кийналмокда.

Umida Shodiyeva
27.05.2009, 13:30

26 май куни Тошкент Ислом университетида элимизнинг суюкли адиби, Узбекистон халк ёзувчиси Уткир Хошимов билан талабалар уртасида “Миллий кадриятлар: ижод ва ижодкор” мавзусида сухбат булиб утди.

Ushbu suhbat uchun Akademik litsey o’quvchilari nomidan minnatdorchilik bildiramiz va ustozimizdan yana shunday tarbiyaviy suhbatlarni kutib qolamiz!

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 15:15

Глобаллашув ва миллий кадриятлар

Дунёда глобаллашув жараёни бормокда. Мамлакатлар иттифоки. Ягона пул бирлиги. Ягона химоя тармоги. Мувофиклашган иктисод. Фан ютукларини хаётга татбик этишнинг уюшган дастури. «Етти иклим»ни боглаб турувчи Интернет тизими…
Гоят фойдали жараён. Инсоният тараккиётига хизмат килувчи, давлатларни муштарак максад йулида бирлаштирувчи жараён…
Шунака-ку, глобаллушув миллий узига хослик, миллий кадрият деган тушунчалар масаласида айрим муаммоларни келтириб чикармасмикин? Дейлик, бир халкнинг одат ва удумлари, шаклланган дунёкараши бошка халкка «тушунарсиз», «бегона» туюлса-чи? Масалан, мен узбек тилидаги «иймон», «инсоф», «андиша», «увол», «орият» каби сузларнинг гарб тилларидаги аник таржимасини топишга кийналаман.
«Номус» деган тушунчани олайлик. Бу кадрият хама халкларда бор. Узбекда эса бу тушунча «ор», «хаё», «ибо», «иффат», «уят», «поклик», «покдамонлик» деган унга якин суз билан bajдаланади. Негаки номус – юксак инсоний кадриятлардан бири. «Беномус», «уятсиз», «бехаё», «нопок» деган сузлар жуда огир хакорат саналади. «Етти номус-бир улим», «Qbubn кишининг уялгани-улгани», «Уят улимдан каттик» деган маколлар бор.
Буюк бобомиз Абу Райхон Беруний минг qbk аввал яратган «Хиндистон» асарида ёзган: «Бирон халкнинг у ёки бу удумларига бахо беришда буниси менга ёкмайди, дейишга хеч кимнинг хаки йук. Негаки, xaр бир халк удумлари, анъаналари минг йиллар давомида шаклланган ва уша миллатнинг хаёт тарзига айланган ». Шу мантикдан келиб чикадиган булсак, уз кадриятларимизни улуглаб, бошкаларникини камситиш тугри булмайди. Хар бир миллатнинг узига хос гузал удумлари бор. Бирок Шарк билан Гарб дунёкараши орасида анчайин жиддий тафовутлар борлигини инкор килиб хам булмайди.
Дейлик, Гарбда кеча вояга етган кизалок бугун узи ёктирган кишисини уйига бошлаб келиб, бамайлихотир «вактихушлик» килса. Ота-онаси монелик килолмайди. Негаки у мустакил шахс. Шахс эркинлигига дахл килиш эса конун билан такикланган. Бизда Худо курсатмасин, киз бола шунака килса ота-она шурлик кариндош-уруг, махала-куй олдида бош кутара олмай колади. Териси юпкарок ота булса бунаканги фарзандни «ок» килиб куя колади. Узбек учун эса ота ёки онадан «ок» булиш ёлгиз узи эмас, авлодларининг хам икки дунёсини барбод килиш демакдир.
Гарбда ун йил турмуш куриб, икки-уч фарзанд курган аёл ажойиб кунларнинг бирида эрига «азизим, кечирасан, мен бировни севиб колдим, чинакам бахтимни энди топдим», «цивилизованный ажрашамиз», деса, эр уни зуравонлик билан тухтатиб кололмайди. Башарти эркак хам кунгли колган аёлидан ажрашишни ихтиёр этса, Амалда униям биров мажбуран ушлаб туролмайди. Негаки, эркакдир, аёлдир, улар озод шахс, эркин жамият фукароси саналади.
Бизда аёл эрининг нобоп киликлари ёки ношудлигидан безор булиб ажрашишни ихтиёр этса, уртага кариндош-уруг, махала-куй аралашади. Аёлни шошкалоклик килмасликка, бегунох гудакларни чиркиллатмасликка чакиради. Бошка «ойимтилла»га кунгли суст кетган эркак оиласидан воз кечмокчи булса, суд эмас, аввало атрофдагилар «гулдек болаларингни тирик етим килмокчимисан, эррайим, белингда белбогинг борми?» деб уртага олади.
Узим гувох булган бир вокеа. Ёш оила иноккина яша, турганида шайтон йулдан урдими, пули купайиб кетдими, йигитча хотинини хайдаб, бошкасига уйланадиган булиб колди. Панд-насихатлар кор килмагач, йигитнинг отаси эл-юртни туплаб, «тескари фотиха» берди. «Эшитиб куйинглар, яхшилар! Бугундан бошлаб менинг бунака углим йук! Норасида болаларининг куз ёшини окиздими, узининг кузи кур булсин! Келиним-менинг кизим! Икки набирамни узим бокиб вояга етказаман!»
Савол тугилади. Дуруст, бошка эркакдан «чинакам бахти»ни топган аёл эркини химоя килиш инсонпарварлик-гуманизм булсин. Хотинидан кунгли совиган эркакнинг бошка аёл билан яшаши хам инсонпарварлик булла колсин. Аммо аросатда колган гудаклар манфаатини химоя килиш, уларнинг куз ёшини окизмасликка даъват этиш, болалар икболини уйлаш «шахс эркини поймол килишми?» Гайриинсонийликми?
Гарбда хар ким узича мустакил шахс. Биров билан бировнинг иши йук. Бу гарб индивидуализмининг яккол куриниши. Бизда эса ночоргина рузгор тебратиб турган оила хам кушнининг бетоб боласига сунгги чакмок кандини илинади. Нима бу? Шунчаки ёввойи «инстинк»ми?
… Шундай килиб XXI асрнинг кудратли тулкини – глобаллашув хаётимизга шиддат билан кириб келмокда ва уз меваларини бермокда. Электрон ахборот воситалари, интернет кафелар, клублар, дискотекалар, видеобарлар, стриптиз(яхшиямки улар бизда таъкиклаб куйилган), кахрамонлари хар лахзада ун мартадан упишадиган сериаллар… Катталар-ку бахарнав, ёш болалар хам ойнаи жахондаги «амаки» билан «хола»нинг бехаё киликларини куриб, вояга етмасданок бети котиб улгуради. Тугри-да «аклли» катталар бундай томошаларни бамайлихотир куриб утирганида «акли кирмаган» бола курса нима кипти? Бугун «ишкона» сериал томоша килади, эртага муйлови чикмасдан ёки «орка сочининг жамалаги белига тушмасдан» пинхона видеобарга бориб, бехаё кино куради. Бошлаб сигарет чекади, кейин наркотик, сунг «нинага утиради». Карабсизки, ор, номус, гурур деган тушунчалардан нишон хам колмайди. Охир-окибат гулдек qbubn? Гунчадек киз аввал инсонийлик киёфасидан айрилади, кейин жонидан… Ота-она эса икки кули бир тепа булиб колаверади. Билмайдики, бу фожиалар анча олдин- ун яшар угилчаси, Туккиз яшар кизалоги телевизорда «буса олишларни», бугун бирини, эртасига иккинчисини «севиб колишнинг айби йуклигини » кургандаёк бошланган. Узи англаб етмаган холда «сирли» нарсаларни тезрок «тотиб» куришни хохлаган…
Табиийки, глобаллашув оммавий ахборот воситаларига хам таъсир килмай колмайди. Бугунги кунда телевидение том маънода «оЙнаи жахон»га айланган. Парол антенна урнатиб, мингта канални бемалол томоша килса булади. Хохласа комедия куради, хохласа трагедия…
Хар бир халкнинг маънавий кадриятлари узи учун азиз. Уларни камситишга хеч кимнинг хакки йук. Шу билан бирга бир халк удуми иккинчисиникига унчалик мос келмаслиги хам мумкин.
Бундай холда хар ким уз менталитетини ёт таъсирдан химиоя килишга хакли.
Айрим чет эл оммавий ахборот воситалари учун одатий хисобланган шундай нарсалар борки, улар бизнинг газетхон ёки телетомошабин учун кадриятларимизни оёк ости киладиган, маънавиятимизни хакоратлайдиган тушунчалар булиши мумкин. Бунга унлаб мисоллар келтирса булади. Афсуски, “у ёкдагилар”нинг турмуш тарзини bajlfkjdxb? Биз учун эса мутлок ёт нарсалар узимиздаги оммавий ахборот воситаларида хам пайдо булмокда. Ката тиражда чикадиган дурустгина газетада кандайдир бехаё аёлнинг «Уз кизимга кундошман» деган маколаси босилса, бошка бир газетада «тажрибали» фохишанинг кандай килиб «baafnkb кизга айланиб колгани» хакида «вокеий хикоя»си эълон килинса, бунинг отини миллий узини англашни издан чикаришга уриниш демай, нима деб хам аташ керак?! Бундай маколалар нимага ургатади газетхонни? Ёшларни кай кучага бошлайди?
Манна, битта «ичакузди латифа». «Бир оила йигилиб овкатланаётган махал ёш бола бобосига деди: «Вей, кари тулки, тузни олиб бер!» «Болам, сал мулойимрок булсанг булади-ку!» «Майли, кари тулки, илтимос, тузни олиб бер!»
Эхтимол бундай «латифалар» дунёнинг нариги чеккасидаги газетхон учун кулгили булса бордир. Биз эса бунака гапларга кулиш эмас, йиглашимиз керак! Узбек болакай уз бобосини «кари тулки» деб хакорат килишга хадди сигадими? Ота-онаси унинг таъзирини бериб куяди-ку!
Бу «хангомалар» бегона юртларда чикадиган ажнабий нашрда эмас, узбек газетасида, узбек тилида, узбек аёлларига такдим этилган. Хайрон коласан, киши. Одамийликни тараннум этувчи маколалар босиладиган газета бундай гапларни кайси ахлат кутисидан титкилаб топгану, кайси фаросат билан минглаб нусхада босиб чикарган экан.

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 16:09

Афсуски, дунёнинг нариги бурчагидаги нашрлардан бунака олди-кочдиларни кучириб олиб уз нашрини тулдираётган мухаррирлар йук эмас. Уларга «Хой, барака топгур, шунака гапларни достон килиш шартми», десангиз, жавоби тайин: «Одамлар жиддий гаплардан чарчаган, кунгилочар нарсаларни укийди. Бу ёги «Бозор иктисодиёти!» «Бозор иктисоди»экан деб одамларни уйлашга эмас, уйламасликка ургатишга ким рухсат берди, сизга?» десангиз, суз эркинлигини рукач килади.
Албатта, суз эркинлиги яхши нарса, керак нарса. Лекин бировга берилган эркинлик бошка бировнинг тафаккурини утмаслаштирса, Минглаб газетхонларнинг асабига тегиб, кадриятларимизни хакорат килса тугри буладими?
Конун хужжатларида оммавий ахборот воситалари узлари таркатаётган ахборотнинг хакконийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан бирга жавобгардирлар, деб белгилангани бежиз эмас. Баъзиларга шуни айтсангиз хам малол келади. «Суз эркинлигини бугувчи», «хакикатни айтишдан куркувчи», «жахон андозаларини тушунмовчи»га айланасиз. Уларни каноти остига оладиган «химоячилар» хам топила колади. Чет эл агентликлари, турли марказлар, турфа ташкилотлар, инсон хукуки мухофазачилари…
Андоза эса нукул «у ёкдан» олинади. «У ёкда» ота-углидан, киз-онасидан, ука-акасидан, опа-синглисидан йиллаб, хабар олмаса, улик-тириги била ниши булмаса, арзимаган пул учун нота-бола судлашиб юрса бунинг оти шахс мустакиллиги деб аталади. «Бу ёкда»ги удумни-кушнининг бошига ташвиш тушса югуриб чикиб холидан хабар олиш, кумакка шошилишни «ёлланма тафтишчилар» бировнинг шахсий хаётига аралашиш, «ибтидоий жамоанинг хаёт тарзи» деб бахолайдилар. У ёкда «кимнинг кунгли кимда булса, куяверинг уйнасин!» деган шиор «эркин мухаббат» саналади. «Бу ёкда» йигитдир, киздир номус чегарасидан чикиб, «шох ташлаши» билан куни-кушни, махалла- куй, ёшларнинг узига хам, ота-онасига хам дашном берса яна уша «тафтишчилар» «бировнинг хукукини бугиш» деб хулоса чикарадилар. Ажаб, Японияда аёл киши эркак олдида бир эмас, уч букилиб таъзим килса, бунинг отини «шаркона менталитет» дейдилар-да, бизнинг аёллар эркакдан икки кадам оркада юрса, «феодал муносабат»га йуядилар. Нега энди «стандарт» икки хил булиши керак? Яхши нарсаларни бир-биридан урганиш халкларнинг кадимий удуми. Биз бошкалардан урганишга карши эмасмиз. Бошкалардан урганадиган нарсаларимиз оз эмаслигини яхши биламиз. Аммо бундай паллада нима учун биров нукул «устоз», бошка биров нукул «шогирд» булиши керак? Куйиб берсангиз, качон каерга бориш, кандай овкат тановвул килиш, кимни ёктириб, кимни ёмон куришни ургатгиси келадиган «донишмандлар» хам учраб туради. Шундай пайтда табиий савол тугилади. Нима, бизнинг узгаларга ургатишга лойик кадриятларимиз йукми? Биз бировдан каммизми? Мархамат, сизлар хам биздан урганинглар!
Албатта, глобаллашув бутун дунёда руй бераётган, ортга кайтмайдиган жараён. Бошка мамлакатлар катори биз учун хам бенихоя зарурий, багоят фойдали жараён. Лекин у бир ёклама булмаслиги керак. Глобаллашув –миллий узликни йукотиш дегани эмас. Дунё цивилизацияси турфа халкларнинг узига хос анъаналари, маданияти, маънавий кадриятлари билан гузал ва бой хисобланади. Уларнинг хар бири яшаш ва равнак топишга хакли. Лекин кайсидир давлат ёки давлатлар, кайсидир халк ёки халклар глобаллашувини уз менталитетидан келиб чикиб узгаларга тикиштириши адолатдан эмас. У холда бу жараён бир томондан фойда килса, иккинчи тарафдан жиддий зарар келтириши, асрий кадриятларга шикаст етказиши, халк уз илдизидан айрилган «омма»га, миллат уз киёфасини йукотган “манкурт”га айланиб колиши эхтимолдан холи эмас. Бундай хатарга йул куймасликнинг чораси бита: узгалар кадриятини камситмаган холда уз кадриятларимизни махкам тутиб химоя килишимиз, лозим булса жумла-жахонга курсатишимиз керак

05.06.2009, 17:11

У ёкда «кимнинг кунгли кимда булса, куяверинг уйнасин!» деган шиор «эркин мухаббат» саналади. «Бу ёкда» йигитдир, киздир номус чегарасидан чикиб, «шох ташлаши» билан куни-кушни, махалла- куй, ёшларнинг узига хам, ота-онасига хам дашном берса яна уша «тафтишчилар» «бировнинг хукукини бугиш» деб хулоса чикарадилар
Шу сатрларни укиб “Дафтар хошиясидаги битиклар”ингиздаги бир хикояда чет элликнинг махалла хакидаги саволига берган жавобингиз эсимга тушиб кетди.

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 17:47

Шу сатрларни укиб “Дафтар хошиясидаги битиклар”ингиздаги бир хикояда чет элликнинг махалла хакидаги саволига берган жавобингиз эсимга тушиб кетди.

Хакикатан хам Америкада чикадиган йирик газетанинг президенти билан хамсухбат булиб колганимизда, у узбеклар нима учун махаллани бунчалик хурмат килишини, нега махалла тугрисида махсус Конун кабул килинганини суради. махалла дегани кандай институт эканини тушунтириб беришимни илтимос килди. Шунда мен мен махаллани нималигини тушунтиришга кийналгандим. Айтиб утганимдек “у ерда” индивидуализм-шахс манфаати кучли. Бизда коллективизм-жамоавийлик, бошкалар манфаати учун уз манфаатидан кечишдан огринмаслик удуми кадимдан бор. Барибир, махалла нима эканлигини у англаб ета олмаганди.

Nigora Umarova
05.06.2009, 17:57

Уткир ака!
Миллий кадриятлар хакида гапирганингизда “Андиша” хакида эслаб утдингиз. Бугун шундай замонда яшаяпмизки, одамлар “Андишани отини куркок” деб номлаб олишган ва “Андишасизлар” хаётда ютаётгандек гуё.
Андишасиз инсон хаётда шарманда хам булиши мумкин. Халкимизда “Шармандага шахар кенг” деган гап хам бор. Шундай кетаверсак, андиша пардаси сийкалаша-сийкалаша йиртилиб кетмасмикан?

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 18:52

Уткир ака!
Миллий кадриятлар хакида гапирганингизда “Андиша” хакида эслаб утдингиз. Бугун шундай замонда яшаяпмизки, одамлар “Андишани отини куркок” деб номлаб олишган ва “Андишасизлар” хаётда ютаётгандек гуё.
Андишасиз инсон хаётда шарманда хам булиши мумкин. Халкимизда “Шармандага шахар кенг” деган гап хам бор. Шундай кетаверсак, андиша пардаси сийкалаша-сийкалаша йиртилиб кетмасмикан?
Тугри, «Андишанинг оти куркок» деб индамай тураверсак, андиша пардаси сийкалаша-сийкалаша йиртилиб кетади. Охир-окибат эса миллий маънавиятимизнинг гузал бир хазинасини бой бериб куямиз.
Буюк адиб Абдулла Кодирийнинг «Уткан кунлар» романини хар сафар укиганда адибнинг узбек халкининг узига хос ажиб фазилатлари, феъл-атвори, замонавий тилда айтадиган булсак, менталитетини накадар теран билиши ва нозик тасвирлашига койил коламан. Асарда одоб-ахлок, акл-идрок, хаё-ибо сингари тушунчалар бенихоя табиий акс этган. Бунга унлаб мисоллар келтириш мумкин. Мана, шулардан бири.
Отабек билан Кумуш бахтидан энтикиб яшаётганда кутилмаган галва чикади. Узбек ойим Юсуфбек хожи олдига мантикли талаб куяди. Ё Отабек хотини билан Тошкентга келсин, ёки Тошкентда бошка кизга уйлансин. Бир караганда бу гаплар «эскилик саркити» куринса-да, Тошкентдаги ота-она орзусини хам тушунса булади. Улар битта-ю битта углининг Маргилонда «ичкуёв» матлабида колишини истамайди. Кумушни олиб келса бош устига! Лекин кумуш хам ёлгиз фарзанд. Унинг ота-онаси хам кизини багридан чикаришни хохламайди. Маргилонлик кудалар охир-окибат отабекнинг иккинчи хотин олишига розилик берадилар. Шунака-ку, бундай фожиага кумуш кандай карайди. Романда бу манзара шундай чизилади.
Кумушнинг кузида ёш курган Отабек огир рухий азобга тушади.
– «Ота-она розилигини бир томчи ёшингизга арзитдимми?»- дейди изтироб билан.
Кумуш нима дейди?
– «Мен рози, мен кундим», деди дафъатан Кумуш.
Бу сузни нимадандир курккандек шошиб айтди .
Бу гапни айтиш кумушга осон булдимикан? У исён кутариши, «сен-бевафо, сен-алдокчи, устимга нега хотин оласан?» деб жанжал килиши мумкинмиди? Албатта! Ёки, «сен менинг кадримни билмасанг, эркак зоти куриб кетган эмас» деб, эри ойлаб йук булиб кетганида, «жазман» орттириши (француз адабиёти модели), ёки эриними, кундошиними улдиртириб юбориши (инглиз адабиёти модели) мумкинмиди? Кумуш нега шундай килмади? Нима бу? Феодализм иллатими? Хотин-кизларни одам санамасликка кур-курона буйсиниш-забунликми? Узбек хаётини билмаганлар энг асосий сабаб шу, деб курсатиши аник. Лекин бу уринда бошка сабаблар хам бор. Кумуш Отабекни бекиёс севади. Унинг садокатига, башарти бошкага уйланишга мажбур булган такдирда хам барибир айнан узини севишига ишонади. Колаверса, Отабекнинг ота-она раъйига карашдан узга иложи йуклигини тушунади. Эрининг камрок изтироб чекишини хохлайди ва Отабекнинг калбини жарохатламаслик учун уз юрагини абгор килади. Бу – кумушнинг ожизлиги эмас, мардлиги, нодонлиги эмас, донолиги! Ва яна бир гап: унда андиша бор. Харчанд озор чекмасин, эрининг юзига тик карамайди. Бетгачопарлик килмайди!
Суюксиз хотинга уйланишга мажбур булган Отабек «чилла»си чикар-чикмас канот боглагудек булиб, Кумуш томонга- Маргилонга учади. Хомид ёллаган котил-Содикнинг кулида суйилиб кетиш хавфидан омон колиб, кадрдон хонадони дарвозасига етиб келиши билан кайнотаси- Кутидор уни хайдаб солади. Куришмак учун узатган кули хавода муаллак колган Отабек хайратланиб сурайди:
– «Бу кандай харакат, ота?
Кутидор титрок ва хаяжонли товуш билан:
– Уятсизга менинг уйимда урин йук. Борингиз, эшигим ёнида тухтамангиз! – деди-да, узини ичкарига олди…»
Кайнотанинг ахволини тушуниш мумкин. Хомид уюштирган фитна- Отабек номидан Кумушга ёзилган «талок хати» уни адойи тамом килган. Кизининг устига хотин олишга розилик берган, кумушнинг бахтикаро булишига узини хам сабабчи хисоблаган одам шундай ахволга тушиши табиий хол эди… Шунака-ку, алам ва изтиробдан титраб турган Кутидорнинг муомаласига тагин бир кара эътибор беринг. У Отабекни хакорат килмайди, лаънатламайди, шовкин солмайди. Хатто шу уринда хам «сиз»лаб гапиради. Отабек-чи? «Шошманг, ота, нима гап узи, аввал масалани ойдинлаштириб олайлик» демайди. Боши оккан томонга кетаверади. Нега шундай? Албатта, у иккинчи хотин олганини бу хонадондагилар кечирлмаяпти, деган хаёлга борган булиши керак. Ундай булса уртага одам куйиб, охиригача хакикатнинг тагига етиши мумкинмиди? Албатта! Нега шундай килмади?
Унда андиша бор эди! Энди бу хонадонга кадам босиш у ёкда турсин, дардини бировга айтишга хам ор килар эди.

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 19:09

Романнинг якуний кисмида яна бир галати тасвир бор. Кумуш угил тугди. Отабек фарзандли булди. Узбек ойим Отабекни кутлайди. Адиб бу лавхани шундай тасвирлайди.
«Коронгу булса хам Узбек ойимнинг тусидаги шодлик белгилари куриниб турарди.
– Угил муборак булсин, болам!
– Узи тетикми?
-Тетик!
-Олдига кирайми?
– Йук,-деди Узбек ойим,-чиллалик уйга кечаси келиб кириш яхши эмас…
-Узи.
– Узи яхши. Хотиржам булл!- деди Узбек ойим. Отабек кетига бурилиб ташкари йулакдан киргувчи дадаси билан Хасаналини шарпасини олди ва уйланиб тухтади. Айникса, хозирги пайтда дадаси билан тукнашиш унинг учун бир оз унгайсизрок эди! »
Кизик, Отабек нима учун Юсуфбек хожининг кузига куринишга ийманаяпти? Нега узини «унгайсиз хис килаяпти»? Гап шундаки, У УЗБЕК! Отабек хотини тукканини айтиб, отасидан «суюнчи» оладиган даражада тункамижоз эмас! Мана шунинг отиниандиша дейдилар!

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 19:25

«Андиша» деган суз, хаё, уят, мулохазакорлик, окибатини уйлаш каби кенг маънолар ташийди. Бу кеча ёки бугун пайдо булган тушунча эмас. Хазрат Навоий хам бу иборага бир неча бор мурожаат килганлар.
«Умр утмакни андиша кил.
Давронга йукдир мехр, бил.
Эй шох, гадони кузга ил-
Ким на гадо колур, на шох…»
Бир неча йил аввал америкалик бир хонимнинг ишкий саргузаштларини ёзмаган газета, курсатмаган телеканал колмади. Хуллас, у булди- бу булди, уша хоним, куполрок килиб айтганда, этагини бошига илиб, китоб ёзди. Китоб жонивор шунаканги оммалашиб кетдики, хоним салкам «миллий кахрамон»га айланди ва икки орада миллионер булиб олди!
«Узок» ва «якин» чет эл мамлакатлари киностудияларида суратга олинган хар унта фильмдан биттасида учрайдиган, хаммамизга таниш булган бир лавхани эслатишим мумкин.
Ота уйда, креслода газета укиб (ёки телевизор куриб) утирибди. Киз кириб келади.
Ота. Келдингми, кизим?
Киз. Келдим.
Ота. Кайфият калай?
Киз. Жойида.
Ота. Чарчаган куринасан?
Киз. Чарчаганим йук. (Хотиржам алфозда.) Иккикатман.
Ота. Мен танийманми?
Киз. Кимни?
Ота. Уша йигитни.
Киз. Танимайсан.
Ота. Сенга уйланадими?
Киз. Нима ишинг бор? Унга тегаманми-йукми, бу-менинг проблемам! Ун еттига кирдим. Мен мустакил одамман. Илтимос, менинг ишимга аралашма!
… Айтинг-чи, узбек кизи узбек отасига шундай муомала килиши мумкинми? Билмадим…

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 20:00

Чет эл кино юлдузлари-ю, санъаткорлари хакида «сарик матбуот» таркатадиган «сенсация»ларини таъна килардик. Таъна таги тайганок, деганлари ростмикан, бугун узимизнинг олдимизга келиб турибди. Сиз билан биз икки кушни аёлнинг «ажабтовур» сухбатини эшитсак, парво килмайдиган булиб колдик. «Эшитдингизми, овсинжон, фалончи улгурни эри тутвопти, уйнаши билан!» «Вой, ростданми?» «Укимадингизми, газитда чикди-ку!» «Вой-й-й-й! Эри суйиб куймабдими, ишкилиб?» «Суяди-я, суяди! Кайтага фалончихон эрининг паттасини кулига тутказибди! «Бу мани уйнашиммас, деловой партнёрим, хохласам унта партнёр билан гаплашаман», дебди. «Ажаб бупти! Эр кахатми унга? Коп-коп доллари булса!»
Ана, сизга «сенсация!» Шунака хайротомуз хабарларни таркатишни ёктирадиган бир журналистдан сурадим. «Фалончи судга бермайдими, чиккан макола гирт шармандалик-ку». Десам, у кулумсиради. «Нега судга бераркан, узи илтимос килди-ку, шунака сенсация беришни!» Каранг, кандай ажойиб! Газетага сенсация керак, макола «кахрамони»га реклама!
Келинглар, нукул айбни бошка ёкдан изламай, узимиздан хам кидириб курайлик. Кейинги пайтларда сериаллар «наркотик»кА айланиб колди. Куплар сериалларга «бошкоронгу»булганми, бир кун курмаса, хумори тутиб бетоб булиб колади. Албатта, улар орасида шаркона одобни, инсоний муносабатларни тараннум этадиган фильмлар бор. «Киш сонатаси», «Куз эртаги», «Сарой жавохири», «Ёз ифори» каби… Аммо аччикичакдек йиллаб чузиладиган маза-матрасиз томошалар, икки куда ёнма-ён утириб томоша килса кузини каерга яширишни билмай коладиган «кино»лар хам йук эмас. Ажаб, нима учун уларга тилла топган гадойдек ёпишиб олганмиз?
Узим гувох булган вокеани айтишим мумкин. Тошкент вакти билан Вашингтон вакти ун бир соат фарк килади. Бизда ярим кеча булганда у ёкда кок пешин, бизда тушлик пайтида у ерда ярим кеча булади. Кеча билан кундуз алмашиб колгани учун тонготар ухлолмадим. Нима килишни билмай, мингга якин телеканалларни бураб курдим. Ишонсангиз, арзон-гаров сериаллар, эротика, фахш фильмлар, олди-кочди, урди-суйди кинолар йук. Деярли хаммаси жиддий курсатувлар: сиёсий, иктисодий, ахлокий мавзудаги кизикарли томошалар, болаларга, спортга багишланган программа ва фильмлар, концертлар. Нега шундайлигини уйлаб бир хулосага келдим: гарбдагилар олди-кочдилару енгил-елпи сериалларни куравериб «туйиб булган». Уша «магзава»ни энди биз бошимиздан куйяпмиз!
Узимизнинг газеталаримизда чикаётган уятсиз латифалар, театр сахнасидан айтилаётган беибо лукмалар, ката сахналардан туриб килинаётган шармандали киликлар, эфирларда «жаранглаётган» бетайин кушик ва клиплар, номус, уят деган миллий кадриятларимизни оёкости килишда давом этаяпти.

Utkir Hoshimov
05.06.2009, 20:28

Андиша деган тушунча факат узаро муносабатларда эмас, куча-куйда юриш, кийиниш одобида хам аник мазмун касб этади. Масалан, хинд аёллари асрлар давомида сари кийиб, аникроги, сарига ураниб юрган ва хозир хам шундай. Бу факат миллий либос булиб колмай, иклим шароитининг узи шуни таказо этади. Кейинги пайтларда узимизнинг кучаларда сарига ухшатиб корнини очиб юриш, бу хам етмагандек киндигига зирак такиб ликиллатиб «хаммани койил колдириш», аникроги, «жалб этиш» «мода» булла бошлади. Майли, ун саккиз яшар кизалок-ку ёшлик килса килгандир, «модница» булгиси келгандир. Ота-она жониворни нима Худо урди! Нахотки фарзандига «хой, зумраша, куча-куйда баданингни куз-куз килиб юришга уялмайсанми, беномус?!» деса хаки кетадими. Унинг тасаввурида бу «Европача» мода! Барака топгур, узинг Европанинг кайси мамлакатига бордингу, каерда кура колдинг бунака модани? Ишонинглар, Швейцария ва Германияда хам, Америка ва Японияда хам эркакдир-аёлдир жуда оддий ва ярашикли кийинади. Ярим ялангоч булиб узини бозорга солиб юрадиган хонимларни эса «кизил фонарь» кучасининг вакиллари дейишади!
Андишасизлик, хатто, бадиий адабиётга хам ута бошлагани жиддий ташвишга солди кишини. Адабиётнинг бош вазифаси инсонийлик ва эзгуликни тараннум этиш! Афсуски, айрим адибларимиз узи билган ёки билмаган холда бехаёликни таргиб килаяпти. Йук, улар эротика ёки фахш хакида ёзаётган йук. Бирок асарнинг таг маъносидан галати хулоса чикаяпти. Мазмуни бир-бирига икки томчи сувдек ухшайдиган бир неча хикояни укиб хайрон колдим.
«Асар»ларнинг лунда мазмуни куйидагича. Кишлокда, камбагал оилада усган йигитча шахарга келади-да, бой одамнинг кизини севиб колади. Бойнинг кизи хам хе йук-бе йук уни жонидан яхши куради. Йигит шурликнинг отаси(бошка хикояда онаси) улиб кетган. Уз ажали билан эмас, автохалокатда. (Чамаси ёзувчи автохалокатни кахрамонни улдиришнинг энг кулай усули деб уйласа керак.) Майли, буниси хам мухим эмас. Буни карангки, «ёмон бой ота» билан «ёмон бойвучча она» ёшларнинг турмуш куришига тиш-тирноги билан карши. Туй булмайди! Тамом-вассалом! Факат бу уринда «жиндай», «арзимас» муаммо бор. Кизнинг буйида булиб колган. «Атиги уч ойлик»… Муаллиф бутун айьни кизнинг ота-онасига юклайди, хама фожиага шулар айбдор, деб хулоса чикаради. Асосий фожиа нимада узи? Севган кизининг номусини поймол килган «яхши» ошик ва иффатини кучада йукотган «яхши» кизда айб йукми? Шунинг узи ахлоксизлик, беандишаликни таргиб килиш эмасми? Бу сизларга юкорида айтилган «якин» ва «йирок» чет эл фильмидаги лавхани эслатмаяптими?

Nigora Umarova
12.06.2009, 13:56

Уткир ака!
Тил ва Сузнинг жамият хаётида тутадиган шундай жиддий мавкеи борки, чукуррок карасак, унинг камрови накадар кенг, маъноси накадар теран эканлигини англаймиз. Она тилимизга Давлат макоми берилганига бу йил йигирма йил тулади. Тилимизни юксалтириш учун нималар килмогимиз даркор?

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 14:31

Уткир ака!
Тил ва Сузнинг жамият хаётида тутадиган шундай жиддий мавкеи борки, чукуррок карасак, унинг камрови накадар кенг, маъноси накадар теран эканлигини англаймиз. Она тилимизга Давлат макоми берилганига бу йил йигирма йил тулади. Тилимизни юксалтириш учун нималар килмогимиз даркор?
Бундан олдинги хабарлардаги гапимни яна такрорлайман.Тил денгиздаги чиганок булса, суз шу чиганок ичидаги гавхардир! Бундай ноёб бойликдан билиб фойдаланмок керак. Чунки тил ва унинг махсули суз факат маънавий эмас, жиддий ижтимоий-сиёсий ходиса хамдир. Узбек тилига Давлат макоми берилганига йигирма йил булаяпти. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу чинакам маънодаги тарихий вокеа. Одатда, хар бир давлат мустакиллигини ифодаловчи шартлар булади. Булар мустакил давлатнинг Конституцияси, Президенти, Давлат Байроги, Давлат нишони, Давлат Мадхияси, миллий пул бирлиги, Давлат чегараси. ва албатта Давлат Тилидир! Хар бир мустакил Давлатнинг Давлат тили булиши шарт! Биз шундай табаррук ниятга етганимиз учун хар канча кувонсак оз!
Хозирги авлодга бундан йигирма-уттиз йиллар аввал кандай “хангомалар” булганини айтсангиз ишонмаслиги мумкин. Узим гувох булган баъзи вокеалар. 1968 йили Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллиги нишонланди. Биз-университетни энди битирган кечаги талаба каламкашлар турли ерлардан келган мехмонларнинг туриш-турмушидан хабардор булиб турувчи кумакчилар сифатида хизмат киладиган булдик. Менинг чекимга Украина делегацияси тушди. Яков Баш исмли таникли украин драматурги бошчилигидаги мехмонлар билан бирга булдик. Келган кунининг эртасига Баш галати савол берди. “Тошкентда узбек тилидаги мактаб нечта?” Мен бундай мактаблар куп эканлигини айтдим. Шунда у бир кадар ишонмагандек булиб, бошка нарсани тушунтирди. Кушни республикалардан бирининг пойтахтида факат битта урта мактабда дарслар миллий тилда утилар экан. Инсоф билан айтганда биздаги ахвол бунчаликка бориб етган эмасди. Бирок узимиз куникиб колган айрим холатлар бор эдики, бугунги кун нуктаи назаридан олиб каралганда, накадар аянчли ахволга тушиб колганимиз ва шунга куникиб кетганимизни уша пайтларда уйлаб курмаганимизни англаймиз. Хуллас, Навоий юбилейи шарофати билан ташриф буюрган мехмонларни Тошкент якинидаги “Машъал” хужалигига олиб бордик. Учрашувдан кайтгач, “Тошкент” мехмонхонасига кириб кетаётган мехмонлардан бири галати савол берди:
-Тошкент кайси республиканинг пойтахти?
Ростини айтсам гашим келди.
– Сиз уч кундан бери каерда юрганингизни билмайсизми? Тошкент Узбекистоннинг пойтахти эканидан бехабармисиз?-десам, истехзоли илжайди.
– Бугун биз Орженикидзе районидаги колхозга бордик, тугрими?-деди хамон уша охангда.- Кайтишда Луначарский кучасидан келдик. Ундан Пушкин кучасига утдик. Марказга якинлашганда Куйбишев кучаси келди. Сунг Энгельс кучаси. Уни кесиб утган Первомайский кучасини унг томонда колдириб, Сквер Революции деган богни курдик. Ёнида Горький парки хам бор экан. Ундан кейин Карл Маркс кучасидан утган эдик, “Молодая гвардия” деган кинотеатрга дуч келдик. Берирокда “Искра” кинотеатри бор экан. Ундан утиб Ленин кучасига кирдик. Нихоят, “Тошкент” мехмонхонасига етиб олдик. Ёнбошимизда ЦУМ деган магазин турибди. Унинг тепасида “Ветерок” деган кафе куринаяпти. Яхшиям бахтларингга Алишер Навоийдек тарихий сиймо бор экан. Биттагина тетрни шу кишининг номига куйибсизлар. Бунинг нимаси Узбекистон? Нахотки улуг тарихга эга булган юртда куча, театр, кинотеатр, бог-роглар, майдонлар билан номи абадийлаштириладиган улуг инсонлар булмаса?
Инсоф билан айтганда мехмоннинг таънаси тугри эди! Шуро замонида она тили хакида фахрланиб гапиришнинг узи хам “миллатчилик” деб бахоланарди.

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 14:43

Уша йиллари фаргоналик ёш шоир Талъат Солихов “палакат босиб” “Она тилим” деган шеър ёзади. Шеър Фаргона вилоятининг “Коммуна” деган газетасида босилади (Газетанинг номи хам сиёсий- “Коммуна”. ), шеър босилиб чикиши билан хаммаёк тус-тупалон булиб кетади. Шахар партия кумитаси бюросида катта йигилиш булиб, газета мухарририга хайфсан берилади. Газетада адабий ходим булиб ишлаётган шоир ишдан хайдалади. Бундай нохакликка чидолмаган шоир “Ахир Расул Хамзатов хам “Она тилим” деган шеър ёзган-ку? Китобида чиккан-ку!” деса котиб дагдага килади:
– Чакир уша Хамзатовингни хам! Униям бюрода масаласини курамиз.
Каранг, аллакандай горком котибчаси Хамзатовдек жахоншумул шоирнинг танобини тортиб куймокчи! куйиб берсангиз тортардиям!

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 15:01

. Бир вактлар улуг рус адиби Гоголь уз асарларида она тилига французчани кушиб гапиришни “мансаб” деб билган айрим аристократларнинг пустагини коккан эди. Кизиги шундаки, йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида биз хам улардан колишмаган эканмиз. Хатто, туппа-тузук зиёлилар хам шунаканги антика иборалар ишлатардикки, хозир эсласам кулишни хам, укинишни хам билмайман. “Юринг, сталавойда абед килиб келамиз!”, “Падвихадной куни трамвай астановкасида куришадиган булдик”, “Углим кушнининг кизига неравнодушний шекилли-да!”, “Укам свиданияга кетди”, “Пайпок атделидаги сотувчи нахал экан. Бир сум берсам, сдачи кайтармади!”, “Юр, пешком кетамиз, бозорга кирайлик, свежий кулупнай чикибди”, “Автобусда билет олишни унутган эканман, контроллёр уч сум штраф олди, сволоч!”. Мана сизга Гоголь кахрамони буладиган узбек зиёлиларининг ахволи.
Албатта, хеч бир тил уз кобигига уралиб кололмайди. Тиллар худди якин кушниларга ухшайди. Бир-бири билан доимий мулокатда булади, бир-бири билан суз бойлигини алмаштириб туради. Бошка тилларга хурмат билан караш, улардан фойдаланиш лозим. Бирок бу уз тилини камситиш ва унутиш хисобига булмаслиги керак.

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 17:54

Бугунги авлод Давлат тили макомини олган она тилимиз бойлигидан тулик фойдаланаяпти. Жахондаги энг бой тиллардан бири булмиш рус тилини, бизнинг авлод учун урганиш имкони деярли булмаган инглиз, испан, немис ва бир катор шарк тилларини эгаллаяпти. Бу хам Мустакиллик меваси, истиклол шарофатидир. Шунга карамай она тилига, узбек сузига муносабат масаласида уйлаб куриш керак булган муаммолар йук эмас. Мухтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида маънавиятнинг бошка жабхалари катори тилга, сузга муносабат хакида хам теран фикрлар айтилган. “айни вактда жамиятимизда тил маданиятини ошириш борасида хали куп иш килишимиз лозимлигини унутмаслигимиз керак. Айникса, баъзан расмий мулокатларда хам адабий тил коидаларига риоя килмаслик, факат маълум бир худуд доирасида ишлатиладиган шева элементларини кушиб гапириш холатлари учраб туриши бу масалаларнинг хали-хануз долзарб булиб колаётганини курсатади. ”
Чиндан хам дейлик, хар бир вилоят телерадиосининг бошловчиси “уз шеваси”да гапираверса, ажойиб кунларнинг бирида пойтахтда катта анжуман булсаю, уша махаллий журналистларнинг хар бири уз шевасида курсатув олиб борса, хаммаёк “мошхурда” булиб кетмайдими? Бугун экранга чикаётган фильмларнинг аксариятида академик хам, талаба ва фаррош хам шевада гапиради. Бунинг оти шевани билиш эмас, тилни билмаслик деб аталади! Ёш санъаткор ука ва сингилларим мендан ранжимасин-ку, агар устоз Абдулла Каххор тирик булганида бугунги айрим “эстрада юлдузлари” айтаётган кушикларни эшитса она тилини хакорат килаётган бундай санъаткорларни жазолаш керак”. деган булур эди. Баъзи кушикларни эшитиб ёкангизни ушлайсиз! Худо хакки, хонанда шурлик нима деяётганини узи билмайди. айтаётган “кушиги”да бирон маъно йук! Туйгу, дард, кофияни гапирмай куя колайлик! Сабаби оддий. Одатда куйни композитор басталаши, созни созанда чалиши, хонанда эса кушик айтиши керак. афсуски, шундай “универсал санъаткорлар” борки, шеърни хам узи ёзади, куйни хам узи басталайди, созни хам узи чалиб, кушикни хам узи ижро этади. Худо унга шундай кобилиятларнинг хаммасини ато этган булса, барчасини баравар койил килса-ку, халоли булсин. Бир вактлар буюк ижодкор Висоцкийда шундай иктидор бор эди. Аммо хаммаям Висоцкий булавермайди. Шуни айтсангиз, хафа булишади. Бунинг оти “шоу”, бозор иктисодининг талаби шу”, дейдилар. Бозор иктисоди дегани шеъриятни, мусикани, санъатни чайков бозорига солиш дегани эмас-ку! Жиллакурса, маънавиятнинг энг нозик куроли-сузни ота-боболаримиз асрлар давомида авайлаб, бойитиб келган Тилни хурмат килайлик!
Юкорида айтилган мулохазага кайтсак, тил-денгиздаги покиза чиганок. Суз эса чиганок ичидаги гавхар. Унга эхтиром билан караш, акл билан фойдаланиш, кулдан келса бойитиб бориш-маънавий такомилнинг узак масаласига бориб такалади. Буни унутишга хаккимиз йук.

Nigora Umarova
12.06.2009, 18:13

Юртимизда маънавият масаласи давлат сиёсати даражасига кутарилгани бежиз эмас. Зеро, маънавияти суст жамият охир-окибат танназулга юз тутади. Увол тушунчаси хам маънавиятнинг узак нукталаридан бири. Уни аждодларимиздан олиб авлодларга етказиш, етказганда хам заха килмай бутун киммати, теран мохияти билан англатиш барчамизнинг зиммамиздадир. Демак, савол тугилади? Буёги кандок булди? Нима килиш керак?

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 19:57

Юртимизда маънавият масаласи давлат сиёсати даражасига кутарилгани бежиз эмас. Зеро, маънавияти суст жамият охир-окибат танназулга юз тутади. Увол тушунчаси хам маънавиятнинг узак нукталаридан бири. Уни аждодларимиздан олиб авлодларга етказиш, етказганда хам заха килмай бутун киммати, теран мохияти билан англатиш барчамизнинг зиммамиздадир. Демак, савол тугилади? Буёги кандок булди? Нима килиш керак?

Бундан анча йил аввал Узбекистон ТВ да “Бахс” деган курсатув булар эди. Бир сафар нон хакида бахс килдик. Курсатувда новвойлар, ошпазлар, хукукшунослар, талаба ёшлар иштирок этди. “Кимузар” туйларда коплаб нон исроф булаётгани, ортиб колган козон-козон ошлар сувга окизилатгани, чучкахоналарга топширилаётгани, баъзи ноинсофлар дукондан сувтекинга ун олиб молини семиртираётгани, хуллас, шунга ухшаш куп армонли гаплар айтилди. Узим гувох булган аянчли вокеа-куп каватли уйлар орасидаги майдончада ёш болалар ярим буханка нонни “футбол” килиб уйнаётганини хам эсладик. Курсатувга икки мингга якин хат келди. Томошабинлар нонни увол киладиганлар купайиб кетганини афсус билан ёзишган эди.
Андижонлик нафакахур, иккинчи жахон уруши ногирони Тургунали Обидовнинг хати менга айникса, каттик таъсир килди. “Ёшим саксонга борди. Нафакахурман.,- деб ёзган эди отахон.- «Бахс»ни куриб укиндим. Уттизинчи йиллардаги кахатчилик, очликдан шишиб улган одамларни эсладим. Урушда булиб Польшагача бордим. Насибам кушилган экан, юртимга кайтиб келдим. Чиндан хам бугун ном чикарарга туй килаётганлар, магазиндан ун олиб хукизини семиртираётганлар бор. Инсон ейдиган неъматни молга егизиб пул топиш гунох эмасми?
Сизлар куп яхши фикрлар айтдингиз. Аммо бунака хавойи гаплар одамларнинг бу кулогидан кириб унисидан чикиб кетади. Бундай иллатни йукотишнинг иккита йули бор. Бири агар давлат нонтепкиларни, Худо одам учун яратган унни молига атала килиб берадиган ноинсофларни, дабдабали туйларда ноз-неъматларни оёкости киладиганларни жазолаш тугрисида конун чикарса.
Иккинчиси- очарчилик булиб, нон деганда кесак гирилласа! Бошка йули йук! ”
Орадан йиллар утди. Нонни копток килиб тепадиганлар, ун билан мол семиртирадиганлар йук булди. Мамлакатимиз Президентининг имзоси билан туй ва маъракалардаги исрофгарчилик, дабдабабозликни чеклашга каратилган Фармон эълон килинди. ЗАГснинг узига куёв томонидан унта кора «Меседес», келин томонидан унта ок «Мерседес» миниб боришлар тийилган булса-да, шохона туй килувчилар, «миллионер» кушнисидан колса «кулогини кесадиган», ун йил йигиб-терганини бир кечада совуриб, эртасига козонини сувга ташлаб утирадиган «эррайим»лар халиям учраб турибди. Майли, хар кимни туйга етказсин.
Масаланинг бошка томонини уйлаб курайлик. Болалигимизда ота-онамиз, амма-холаларимиз «нонни увол килган кур булади, нонни тепганнинг оёги синади. Нонни унг кулинг билан ол, нон ушлашдан олдин «бисмилло» дегин. Ерда ётган нон бурдасини куриб колсанг, авайлаб кузингга суртиб, покиза жойга олиб куй», деган гапларни хар куни неча бор кулогимизга куйишар эди… эслаб курайлик. Бизнинг узимиз якин орада болаларимиз ёки невараларимиз билан нонни увол килмаслик хакида бирон марта чин дилдан гаплашдикми?
Ёши улугрок авлоднинг эсида булиши керак. Утган асрнинг етмишинчи йилларида ошхоналарда нон текин булди. Ростини айтганда бошка махсулотлар масаласида хам тукинчилик эди. Бу-ку яхши, аммо текин нарсанинг кадри буладими узи? Айнан нонни текин килиб куйиш тугри булдимикан? Нон текин булгани учун хам увол булди. Нонни хор кила бошладилар. Нонни!
Уша кезлари дам олиш учун денгиз буйига борган эдим. Санаторий ошхонасида турт киши бир стол атрофида овкатланардик. Рупарада утирадиган хомсемиз одамнинг хунук одати бор эди. Овкат еб булгач, лаб-лунжини бир бурда нон билан артиб, дастурхонга ташларди. Бу килиги ёлгиз менинг эмас, бошкаларнинг хам гашига тегиб булган экан. Бир куни хомсемиз тагин огзини нон билан артаётган эди, ёнимда утирадиган ёши улугрок киши кучи борича столни муштлади.
-Одаммисан, чучкамисан? Нега тумшугингни нонга артасан, олдингда салфетка турибди-ку!-деди-да, ошхонадан чикиб кетди.
Ортидан чиксам рупарадаги гулзор олдида, ёгоч скамейкада бошини чангаллаб утирибди. Кон босими кутарилган булса керак. Юзи бугрикиб кетибди. Кандайдир бефаросат деб бунчалик бугилиш шарт эмаслигини айтиб, таскин бердим. Сунг хаёлимга келган саволни сурадим:-Сиз Ленинград камалида булганмисиз?
– Йук, мен москваликман,= деди у.- Уруш бошланганда ун бир ёшда эдим. Отам ногирон-бир оёги чулок эди, куча супурарди. Хар куни пакирни тулдириб, бурда-сурда нон олиб келарди. (одамлар кучага ёки ахлат кутисига ташлаб кетган нонларни…) онамнинг, фигони фалакка чикар, «Сен крахоборсан, Плюшкин» деб бакирар, отам эса нон булакларини артиб-тозалаб духовкада кизартириб оларди-да, бурчакдаги сандикка солиб куярди… Лоп этиб уруш бошланиб колди. Аввалига такчиллик унчалик билинмади-ю, аммо куп утмай шунаканги кахатчилик бошландики. шунда отам териб келган нонлар жонимизга оро кирди! Отам ногирон булгани учун урушга бормади. Уни кандайдир харбий заводга ишга олишди. Бир куни онам турт-беш бурда сухарини тугунга ураб, тунги сменада ишлаётган отамга олиб кетди-ю, кайтиб келмади. Кечаси билан куркиб йиглаб чикдим. Эртасига отам ишдан келиб онамни суради. Кеча онам заводга бормаганини айтиб, чикиб кетди-да, кечга томон ёмон хабар олиб келди. Кандайдир безорилар онамнинг кулида нон борлигини билганми, хуллас, пичоклаб кетишибди…

Utkir Hoshimov
12.06.2009, 20:25

… Нимани хор килсанг, ушанга зор буласан, деган гап хуп билиб айтилган. Етмишинчи йилларда хор килинган нон саксонинчи йиллар охирида тортилиб колди. Дуконлар эшигида «кадрдон» «очеред»лар пайдо булди…
Худога шукур, бугун улкамизнинг кайси бурчидаги кайси бозорга кирманг, бир-биридан чиройли нонларни курасиз. Нонни санъат асари даражасига айлантириб юборган новвойларимиз бор! Бирок, бу уни увол килиш деган маънони англатмайди. Нон канча хор килинса, шунча кимматлашиб кетиши мумкин. Дунёнинг биронта мамлакатида, хатто бойлиги куплигидан ёрилиб кетай дейдиганида хам хеч ким хеч кимга текинга нон бермайди!
«Нон одамдан азиз буптими?» деган гапни куп эшитганмиз. Тугри, одамзот – Худонинг энг мукаррам мавжудоти. Лекин нон одамдан азиз булиши жухам мумкин!
Жануби-шаркий Осиёнинг айрим мамлакатларида тиланчилар куп булади. Машина тухташи билан атрофингизни унлаб гадойлар ураб олади. Куча-куй, бозор-учарда хам ортингиздан туда-туда булиб эргашиб юради. Тагин ундан туккизтаси ёш болалар, кизалоклар… бунинг устига упчилиги чулок-маймок. Бирининг чап кули оркасига гайри-табиий кайрилиб кетган, бирининг унг кулида учта бармоги йук… Сафарда бизга таржимонлик килаётган йигитдан сурадим:
– Бу болалар тугма маймокми? Нега деярли хаммасининг бирон кусури бор?
Саволимга аклга сигмайдиган жавоб олдим.
– Улар тугма майиб эмас. Кичкиналигида атайлаб шундай килишган. Одамларнинг рахмини келтириб, купрок «бахшиш» топиши учун.
– Уз ота-онаси шундай килганми?-дедим хайратланиб.
– Баъзилари етим. Баъзиларини ота-онаси рухсати билан мажрух килишган. Албатта, бундай ишлар яширинча килинади. Тиланчиларнинг уз «мафия»си бор.
– Ахир бу вахшийлик-ку!- десам, таржимон кутилмаган жавоб килди:
– Унчалик эмас. Гадойлар «ташкилоти» жуда пухта ишлайди. Бир кунда ким канча топганини яхши билади. Алдаган Омон колмайди. Лекин тиланчиларнинг биронтаси бирон кун кулбасига нонсиз бормайди хам. Башарти уша бола бугун хеч нима «ишлолмаган» булса-да, умумий тушумдан уз улушини олади. Уларнинг хам уз «адолати» бор. Хуллас, бир бурда нон топиш учун хар ким кулидан келган хунарини килади…
Бундай манзарани курганда нон одамдан азиз эканига ишонмай иложингиз йук…

Utkir Hoshimov
18.06.2009, 14:26

Биз билиб билмай увол киладиган неъмат факат нонми? Халкимизда «сув текин», «сувдек сероб» деган иборалар бор.. аслида сув текин булиши мумкинми? Сув деган неъмат шунчалик серобми?
Болалик-тонг сахардаги сув каби тотли булади. Кумсайверасан киши… мактабимиз ёнидан Ширин деган арик окиб утар эди. Суви хам номига муносиб ширин, тиник буларди. Биз-болалар танаффус пайтида югуриб бориб, ховучлаб ичишга хам токкат килмай, шундок киргокка ётиб олиб, симириб чанкогимизни кондирар эдик…
Кейинчалик уйлаб карасам, «табиатни асраш», «экология» деган гаплар у пайтларда йук, булса хам одамлар бу «илм»ни аллкачон пухта эгаллаб булган экан. Окар сувни харом килиш у ёкда турсин, биронта хасни арикка ташлаш хам гунох саналарди.
… Болалигимда руй берган бир нохуш вокеа эсимдан чикмайди.
Думбирабоднинг бог-рогли гушасида тукимачилар комбинатининг кашшофлар оромгохи буларди. Ёз келиши билан шахардан келган юзлаб болалар кий-чуви оламни тутар, биз «кишлоки»лар учун хам янги уйинлар топилиб, яйраб колардик. Акам сал жангарирок, «жанжални пулга сотиб оладиган» хилидан эди. Бир куни ака-ука айланиб, Дархон ариги буйига борсак, бир бола киргокда туриб, бемалол сувга “чоптиряпти”. Акам югуриб келиб оркасига бир тепган эди, бола шалоп этиб сувга тушди. Буни карангки, сузишни билмас экан. Огзидан билкиллаб сув чикиб, кузи ола-кула булиб кетди. Акамнинг узи Дархонга ташланиб уни олиб чикди. Вокеа уша захоти «вожатий»га етиб борибди. Хаммаёк тупалон булиб кетди! «Фалончи безори лагерда дам олаётган кашшофни чуктириб улдирмокчи бупти!» Биров мелиса чакирадиган булди, ьиров акт тузадиган булди… Адам (биз отамизни «ада» дердик) хам богбон, хам коровул булиб ишларди. Хама айбни адамга юклашди.
«Ростки, коровулмисан, бунисига хам сен жавоб берасан!» Шунда адам галати иш килди. Бояги «жабрдийда» боланинг кулидан етаклаб лагер ошхонаси олдидаги «сиймонланган» ховуз буйига олиб келди. «Биламан, сен шахарда жумракдан сув ичасан,-деди боланинг бошини силаб. – Сен томонларда арка ахлат окизилади. Ке, болам, манави ховузга сий!» Вожатийларнинг эсхонаси чикиб кетди. (Шахардан ун чакирим наридаги кишлокда водопровод нима килсин? Хама, шу жумладан, дам олувчилар ъхам арик сувини ичади). Нима, сиз болаларни дизентерия килмокчимисиз,-деди лагер духтири удагайлаб. «Улар-чи?»- деди адам сув этаги томонга имо килиб.
– Улар одам эмасми? У ёкда яшайдиганлар хам шу сувни ичади-ку!» Оромгох бошлиги-лабини памилдоридек кизилга буяб юрадиган хотин эди. «Бу одам тугри айтаяпти!-деди катъий килиб. – Кайси отряд боласи сувни харом килса, вожатийси ишдан хайдалади!» кузойнак такиб юрадиган уша директорни хамон хурмат билан эслайман…
Шу йил эрта бахорда бир вактлар узим сув ичган, чумилган Конкус анхори буйига бордим. Арикка хали сув келмаган экан. Карасам, узанда йук нарсанинг узи йук! Машинанинг сийка баллони, бир пой резина этик, занглаб кетган арматура, мушукнинг улиги… Анхор буйидаги купкаватли уйлар этагидан магзава окиб тушаяпти…
Сувнинг уволи тутмайдими?
…Чет элларга борганлар бир нарсага эътибор берган булиши керак. Мусофирхонада юзингизни ювмокчи булсангиз, хохласангиз хам сувни шариллатиб окиза олмайсиз. Сув кетадиган тешик шундай урнатилганки, жилдиратиб туширишга мажбурсиз. Булмаса дархол тошиб кетади. Мехико-дунёдаги энг катта шахарлардан. Ахолиси йигирма миллион! Мехмонхонага киришимиз бмилан навбатчи бир нарсани тайинлади. «Ювиниш хонасида пластмасса идишда сув бор. Тишингизни шунга ювинг. Жумракдаги сув экологик тоза эмас. Бет-кулни ювиш мумкин, аммо огизни чайиб булмайди».
Бутун бир мамлакатга тенг шахар тоза сув танкислигидан кийналар экан. Кейин Мехикодан Гвадалахарага машинада бордик. Йул-йулакай галати манзаоани курдим.
Фермерларнинг томи устида параболик антеннани эслатадиган курилма урнатилган. Деярли хар бир ранчо томида! Йул бошловчидан «бу нима?» деб сураган эдим, тушунтириб берди. Бу антенна эмас, ёгин сувни туплайдиган махсус резервуар экан. Дехконлар ко рва ёмгир сувларини ушанга туплаб, кувурлар оркали пастга туширар, эхтиёжига ишлатаркан…
«Олдинглан оккан сувнинг кадри йук», дейдилар. Келинг, айбни бировдан эмас, узимиздан излаб курайлик. Табиийки, хар куни эрталаб ювинамиз, сокол оламиз… «Табаррук» сокол олиб булингунча жумракни охиригача шариллатиб очиб куямиз. Карабсизки, камида бир челак сув кетди окиб! Бет-кул ювилгунча тагин икки челак… Оилада олти киши бор… Нонуштадан кейин келинпошша неваранинг иштончасини ювадилар-да, чайиш учун жумрак тагига ташлаб куядилар: иссик-совук сув аралаш. Чорак соат… Ёз палласи ишдан кайтишда футбол коптогидек тарвуз култиклаб келамиз. Водопровод остидаги ховузчага тарвузни ташлаб куямиз: совутиш учун. Ховлидаги водопровод жумрагини варанглатиб «бир соатгина» очиб куйиш ундан хам кулай! Эртасига бейсбол коптогидек ковун олиб келамиз…
Шуро замонида пахтанинг хузурини марказ курди. «Фалон миллион тонна хосил оламиз», деб Оролни улим ёкасига олиб келдилар… Шу туфайли булган кургокчиликдан Коракалпогистоннинг олис овулларига машинада сув ташиганлар, икки челак ичимлик сувни кузига тутиё килганлар «олдингдан оккан сув» кадрини яхши билади…
Куйингчи, сиз билан биз увол килмайдиган нарсанинг узи кам! Бостирмадаги чирок кеча-кундуз ёниб ётса, ваннахонадаги титан кишин-ёзин гуриллаб турса, «хай, барака топгур, шуларнинг хам уволи бор-ку», дейдиган одам йук!
Холбуки, ярим соат газ булмай колса, электр бир соат учиб колса, фигонимиз фалакка чикади…
Бу хам етмагандек, бирон куча ёки мавзеда чирок уча бошласа, одамлар табиийки, хужалик магазинларидан шам харид кила бошлайди. Шунда… ун сумм учун иймонини сотишдан тоймайдиган «тадбиркор савдогарлар» бугун икки юз сумдан сотаётган шамни эртага беш юз сумдан пуллайди! «Хой, барака топгур, инсоф борми сенда, бу матохингга ит хам кайрилиб карамас эди, харидор зарур булгани учун олаяпти», десангиз «бунинг отини бозор деб куйибдилар, «эркин нарх» дегани шу» деб огзингизга урадилар.

Utkir Hoshimov
18.06.2009, 15:08

Моддий неъматларни увол килишни гапирдик. Энди бундан ун кара ортик уволлар тугрисида хам тухтаб утмасак, адолатдан булмас. Нон хам топилар, сув хам, газ хам, электр хам… Узини узи увол килаётган инсонларга нима дейсиз?
Ачиик булса-да, битта хакикатни тан олайлик. Уз боласини тугрукхонага ёки «мехрибонлик уйи»га (аникроги етимхонага) ташлаб кочаётган «инкубатор» хотинлар йукми? «Пул дарди – кабоб» деб, ката шахарларга, иложини топса, чет элларга югурадиган «тансотар» аёллар-чи?
Узининг гунохи эвазига тугилган бегунох гудакнинг уволи «инкубатор» хотиннинг ёкасидан олмасмикан? Бугун булмаса эртага? Оиласининг, эрининг, борингки, фарзандларининг кузига чуп солиб «хам тижорат, хам зиёрат» килиб келганнинг касофати узига урса-ку садакаи сар! Бегунох болаларига урмасмикан?
Минг афсуслар булсинки, аёлининг «мумай» пул топишига монелик килмайдиган «эркак»лар хам йук эмас экан! «Тижоратчи» хонимлар чет элга серкатнов булиб колган кезлари бир одам узокдан келгани, «зарил» гапи борлигини айтиб, кунгирок килди… Куришдик… Гаплашдик…
– Худога шукр,- деди мехмон фотихадан сунг, – Ватанимиз мустакилликка эришиб, она юртимизни зиёрат килиш бахтига муяссар булдик. Отам рахматли бу кунларни куролмай армонда кетдилар…
Унинг айтишича, ота-боболари уттизинчи йиллардаги катагонлардан безор булиб, чет элга кетган. Канча сарсон-саргардонликдан сунг Саудияда куним топганлар.бу киши уша ерда тугилган экан. Аммо она тилини, удумларимизни унутмаган. Истиклол шарофати била нота юртига келиб, Маргилондаги кариндошлари билан дийдор куришиб тураркан.
– Сизга айтадиган нозик гапим бор: киёмат карз гап,-деди у муддаога кучиб.- Хамма халкнинг узига хос жихатлари булади. Араблар яхши одамлар. Факат бакириб, шангиллаб гапирадиган одати бор. Бу ерга келишимдан олдинрок хунук бир нарсанинг гувохи булдим. Икки араб товушини баралла куйиб гаплашаяпти. «Юр, фалон мусофирхонага, фалон юртдан суюкоёк хотинлар келган. Арзон-гаровга маишат киламиз». Турган жойимда котиб колдим. Титраб кетдим! Улар узбек аёллари хакида гапираётган эди! Таксир, киёмат карз гапим шуки, газетадами, телевизордами, шу нарсани ётиги билан айтинг. Хотинлар тижоратга борса, эри билан борсин.
Бу хакда телевиденияда чикиш килишга ваъда бердим. Албатта, тижорат килиш гунохмас. Аммо факат молнии эмас, номусни хам уртага куйиб «тижорат»килишни оклаш мумкинми? Устига устак булар факат уз оиласини эмас, бутун бошли Ватанини, бутун бошли элини етти ёт бегоналар олдида баднои килаяпти! Бунисини икки дунёда кечириб булмайди! Телекурсатувлардан бирида шу хакда бир кадар пардали, аммо тушунарли килиб айтдим…
Эртасига бир одам телефон килди. Салом-алик йук, «менинг хотиним Дубайга борадими, Туркиягами, кимнинг нима иши бор?» деб гушакни илиб куйди… Эрнинг узини Худо уриб куйганидан кейин хотинга гапиришдан нима наф?

Utkir Hoshimov
18.06.2009, 15:49

Мустакиллик шарофати билан йуллар очилиб, бир замонлар шуро зугумидан кочиб чет элга кетишга мажбур булганлар ота юртини тез-тез зиёрат кила бошлаган кезлар эди. Шундай кунлардан бирида жануби-шаркий Осиёнинг олис мамлакатидан келган йигит билан хамсухбат булиб колдик. Уттиз ёшлар атрофидаги, зиёли, одобли йигит экан. Боболари уттизинчи йилларда аввал Афгонда, сунг яна аллаканча мамлакатларда дарбадар кезиб, охири хозирги жойида куним топган экан. Йигит илмли, университетда дарс бераркан. Айтишича, хозир яшаётган жойларида куп булмаса хам узбек оилалари бор, хаммаси юрт согинчи билан яшаркан. Сухбат асносида кунглидаги энг ката орзусини айтди:
– Узбек кизга уйлансам дейман. Отамнинг васияти хам шу эди. Яратганга шукр, бировдан кам жойимиз йук. Насиб этса, келинни хам, кудаларни хам хурматини жойига куямиз. Шу ердан уйлансам, фарзандларимизнинг томири тагин ота юрт билан богланарди…
Ростини айтсам, унинг гаплари шунчаки хавасдек туюлгани боис чандон эътибор бермадим. Бирок ярим йилдан кейин уша ёкдан яна кунгирок килди. Узида йук хурсанд. Худо ниятига етказибди- Тошкентда туй килибди. Мени айтиб борса, таътилда эканман, келин-куёв инок яшаётган эмиш…
Табрикладим. Кувончига шерик эканимни айтдим. Ёшларга бахт тиладим. .. Бу гаплар эсимдан хам чикиб кетган эди, икки йиллардан кейин куёв тагин кунгирок килиб колди. «Тузукмисизлар, келин калайлар, юртини согинмаяптими?» десам узок жимиб колди-да, уф тортди.
– Мени Худо уриб колди, ака!- деди укинч билан.
Айтишича, хотини аллакандай инглиз миллионерига «илакишиб» гудак боласини ташлаб уйдан кетиб колибди. Кандайдир клубда раккосалик килаётган эмиш.
– Номусга улдим, ака,- деди йигламокдан бери булиб.- Кайнонамга айтинг, кизини йулга солсин. Мен кунгирок килсам, телефонни олмаяпти. Хеч кимга ёмонлик килганим йук-ку! Рисоладагидек туй килдим. Кайнонамга Тошкентдан турт хонали уй, етарли анжомлар олиб бердим… Тугри тушунинг, буни иддао килиб айтаётганим йук. Она-ку, ахир, кизига насихат килиб куйсин. Атрофимдагилардан уяляпман. Нима етмаяпти, хотинимга!
… Уша куни эмас-ку, эртасига айтилган ракамга кунгирок килдим. Пардалирок алпозда фикримни айтдим:
– Узр, сизларнинг ички ишингизга аралашишга хакким йук-ку, куёвингизнинг илтимосини айтаяпман. Кизингиз у кишини ранжитган куринади. Харкалай ёш оила бузилиб кетмагани маъкулмикин…
– Менга каранг,- деди кайнона эътирозга урин колдирмайдиган охангда.- Нега бировнинг ишига аралашасиз?! Кизим «стрептизершалик» киладими, «панель»га чикадими нима ишингиз бор?
Гушакни илиб куя колдим. Кизик, хали хеч нима демасимдан «стрептиз»ни, «панель»ни нега гапираяпти бу хотин? Демак, кизининг «хурмача» киликларидан хабардор экан-да! Ким билсин, балки узи ургатгандир бунака «хунар»ни… хаёлимга узбекнинг доно маколи келди. «Таппи таппидан узокка тушмайди!»
Икки кундан кейин куёв кунгирок килган эди, хулосамни айтдим:
– Хафа булманг, ука, бунака хотиндан кутулганингизга шукр килинг!
Куёв хурсинди:
– Ахир мен уни узбек деб…
– У узбек эмас!- дедим гапини кесиб, – умуман хеч ким эмас! Онаси хам, узи хам!
Номусини увол килганларни яна ким деб аташ керак?!

Utkir Hoshimov
18.06.2009, 16:37

… Чилонзорда турадиган жияним айтиб берган «хангома» бундан хам «кизик». Бир куни ишлаб утирса, пастдаги кушниси кунгирок килиб, сув тошиб кетаётганини айтибди. «Дом»да яшайдиганлар сув тошиши канаканги бало эканини билади. Хуллас, ховликиб борибди. Караса, сув уникидан эмас, туртинчи каватдан тошиб тушаётган экан. Юкоридан тушган сув унинг хонадонини хароб килиб, пастки каватга хам окиб утган. Икки кушни хай-хайлашиб, юкори каватга чикадилар…
У ёгини жиянимнинг уз сузлари билан айтиб куя колай:
– Эшикни шу такиллатамиз, шу такиллатамиз, биров кимсан, деб сурамайди! Кар-соковлар жамиятининг аъзосими булар, хайронман! Йук, бир махал эшик очилиб, ялтирок халат кийган ёшгина хонимча пайдо булди… Карасам, ичкарида хам иккитаси хонада тошиб ётган сувни латтага буктириб, пакирга солаяпти. «Уйнинг эгаси ким?»-десак, «Билмаймиз, бошка жойда туради» дейди. «Узларинг кимсизлар»-десак, «квартирантлармиз», дейди. «Каёкдан келгансизлар, каерда ишлайсизлар?» деган саволга жавоб йук. Аёлни етаклаб узимизни хонага олиб тушдим. Буёклари кучиб кетган шифтни, олапес булган деворларни, расвоси чиккан гиламларни курсатиб, «буларнинг хакини ким тулайди?» десам, «бизда пул нима килсин?» дейди. Тагин-чи, вей, хижолат булиш урнига кузлари сузилиб, жилмайиб турибди. «Акажон, – дейди,- шу иш булди-да, сиз билан танишишга бахона тополмай юргандик узи!» дейди. Бака буп копман! «Бартер» килмокчи, вой! Шу гапни хотиним эшитиб колса борми, накд терингни шилиб олади, дедим… Ярим кечаси келиб сигнал чаладиган машиналар, зинада думалаб ётадиган шприцлар хамманинг жонига теккан эди узи! Милицияга хабар килдик. «Квартирантлар»дан кутилдик. Ижарахур хам даф булди. Бола-чакали бошка кушни кучиб, тинчиб колдик…
Бугун тафаккури, дунёкараши мустакиллик йилларида шакллланган авлод пайдо булди. Ёшларимизнинг юриш-туришига, илмга чанкоклиги, жахон микёсида фикрлашига койил коласиз. Институт талабаси у ёкда турсин, коллеж укувчиси хам иктисод, сиёсат, чет тилини сиз билан биздан яхши билади! Дунё вокеаларидан чукур хабардор, шижоатли, энг замонавий техниканинг «розеткасидан кириб, антеннасидан чикиб кетади!» Бу авлодга хавас килсак арзийди.
Шу билан бирга гуруч курмаксиз булмагани каби баъзи ёшлар орасида енгил хою-хавасга интилиш, хамма нарсага «бир йула» эга булиш холлари хам йук эмас. Бир умр кетмон чопган отанинг минг машаккат билан топган пулига шартнома пулини тулаб укиётган, аммо илм олиш урнига бугун кимматбахо чет эл сигаретини чекиш, эртага ичкилик ичиш, индинга «нина»га утириш йулига кираётган йигитчалар бор. Ота шурлик «Угли молим булиб келади, «праписир» булиб келади, туй киламан», деб хурсанд. «Праписир» эса уз умрини узи увол килиш билан овора.

Nigora Umarova
18.06.2009, 16:56

Уткир ака!
Анчайин дардли гапларни айтдингиз. Касалини яширсанг, иситмаси барибир ошкор килади. Хаётнинг куп баланд пастини курган, исикка хам, совукка хам бардош берган кариялар билан сухбатлашганимда улар билан фикримиз бир жойдан чикади. “Кулок килиш” замонидаги кахатчиликда хам, уруш йилларидаги очарчиликда хам одамлар хар канча машаккатга карамай, ор-номус, инсоф, андиша, сабр-каноат деган нарсани унутишмаган. Бугунги кунда сабр-каноат тушунчаси хиралашгандек туюлади, назаримда.

Utkir Hoshimov
18.06.2009, 17:35

Уткир ака!
Анчайин дардли гапларни айтдингиз. Касалини яширсанг, иситмаси барибир ошкор килади. Хаётнинг куп баланд пастини курган, исикка хам, совукка хам бардош берган кариялар билан сухбатлашганимда улар билан фикримиз бир жойдан чикади. “Кулок килиш” замонидаги кахатчиликда хам, уруш йилларидаги очарчиликда хам одамлар хар канча машаккатга карамай, ор-номус, инсоф, андиша, сабр-каноат деган нарсани унутишмаган. Бугунги кунда сабр-каноат тушунчаси хиралашгандек туюлади, назаримда.
Хакикатан хам эрининг кузига чуп солиб «тижорат» аралаш хиёнат киладиган аёл «нега кушнининг хотини бриллиантга беланиб юради-ку, мен акали «модный костюмчик» оломайман, «ундан нимам кам?», деб уйлайди. Отасининг тер тукиб топган пулига булажак «праписир» «нега фалончи курсдошим узининг «Мерседеси»да келади, хар куни ресторанда «жононлар»билан маишат килади-ю, мен акали бир марта «тортмаслигим» керак?» деган хаёлга боради. Куппа-кундузи богда «йигит»нинг пинжига кириб «эркин мухаббат» изхорини эшитаётган киз «фалончи дугонам нима учун хар куни хар хил йигитнинг машинасида дискотекага боради-ю, мен нега уйнаб кулмаслигим керак, мен ундан чиройлирокман-ку», деб хаёл суради.. . Шу тарика одамни яхшиликдан кура ёмонликка купрок ундайдиган, кандай килиб булмасин, тезрок бой булиш, тезрок «бахтли булиш»га интилиш истаги кучайиб кетади… Аслида кунига ресторанга бориб маишат килиш, яширин наркотик чекиш охир-окибат одамни абгор килади. Харом-хариш йул билан топилган пул бир куни тешиб чикади. Хар куни хар хил йигитнинг машинасида «катайса» киладиган киз беномуслик кучасига киради. Беномус эса бадном булиб колмайди…
Савол тугилади. Хуш, бундай холатларни жиловлаш учун нима килиш керак?
Келинг, хаммасини бошидан бошлай колайлик. Нонни увол килиб ахлат кутисига ташлаган судга берилсин, сувга магзава окизган бадарга килинсин, кундузи электрни учириб куймаган жазолансин, тарвузини ваннада совутадиган сазойи килинсин, деган коида йук. Узбек аёли эрининг иштирокисиз чет элга бориб «тижорат » килмасин, олисдан келган аёллар Чилонзордаги «аллакайси кариндошига кариндош булмиш аллакимникида» «мехмон» булмасин, талаба йигит ресторанга кирмасин, талаба кизалок богда «хуштори» билан сайр килмасин, деган конун хам йук. Демак, яна савол тугилади? Нима килиш керак?
Аввало олис аждодларимиз амал килиб келган шиорни фарзандларимизга сингдиришимиз лозим. Мана, уша шиор: «Уволдан куркмаган Худодан хам куркмайди!»

18.06.2009, 19:19

Аввало олис аждодларимиз амал килиб келган шиорни фарзандларимизга сингдиришимиз лозим. Мана, уша шиор: «Уволдан куркмаган Худодан хам куркмайди!»
Маза килиб укиётгандим. Афсус тугаб колди.

Nigora Umarova
05.08.2009, 15:39

Халкимиз дилининг таржимони булмиш севимли ёзувчимиз, Уткир Хошимовни таваллуд айёмлари билан барча форумдошлар номидан чин калбимиздан табриклаймиз.
Уларга узооок умр, сихат – саломатлик тилаймиз.
Биз китобхонлар хар доим улардан янги-янги асарлар кутиб коламиз. Халкимизнинг маънавиятини бойитишдаги захматли мехнатларида хормасинлар-толмасинлар.

08.08.2009, 23:11

Ассалому алайкум домла.
Домла дейишимдан мақсад, сизнинг асарларингизни ўқиб адабиёт дунёсини ўзимга кашф этдим, десам хато бўлмайди.
Маълум бир давргача рус ёзувчиларининг асарларини ўқиб рус тили жуда гўзал, ўзбек тили унга қараганда камбағалроқ деб юрардим.
Аммо лекин “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” бу фикрни умуман тубдан ўзгартирди. Ўзбек тилига янгидан ошиқ бўлдим, десам ҳам бўлади.
“Ҳамма сўзлар ёзиб бўлинган”, деб ўйлардим. Аммо ҳали ёзилмаган кўп сатрлар-у, мисралар бор экан.
Шундай моҳирона асарлар ёзиб, биз ўқувчиларингизни мамнун қилганингиз учун, ҳаётнинг эътибор бермаган тарафларимизга эътиборимизни қаратганингиз учун ташаккурлар.

21.08.2009, 18:02

Маълум бир давргача рус ёзувчиларининг асарларини ўқиб рус тили жуда гўзал, ўзбек тили унга қараганда камбағалроқ деб юрардим.
Кўпчилик ўзбек тилини яхши билмайдиганлар шундай деб ўйлашади 🙂

23.02.2010, 18:42

Мен Уткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” асарини укиган давримда хали жуда кичкина эдим.Уша даврда асар мазмунини унчалик чукур тушунмаган булсамда жуда кизикиб укиганман.Уткир Хошимов асарлари менда адабиетга кизикиш уйготган десам хам булаверади.Адабиетгни севмаган инсон эса хает мазмуни ва лаззатини хеч качон хис эта олмайди. Мен барча асарлари учун езувчидан жуда миннатдорман.

Farhod Sadikov
27.02.2010, 17:34

Уткир Хошимов Узбекистоннинг энг зур ёзувчиси, буни тан олмай илoж йук. Тарихийми, замонавийми, умуман узбек тилида битилган асарларни хисобга олганда хам.

Farhod Sadikov
27.02.2010, 17:36
Уткир ака ! Нега тарихий романлар ёзмайсиз ? Ишонаверинг улар албатта яхши кабул килинади.
06.11.2010, 00:53

Маҳалланинг онаси. Ўткир Ҳошимов

Олд томонига паранжи, орқасига мурсак ёпилган тобутни олиб чиқишганида ҳаммаёқ дилни ўртовчи фарёдга тўлиб кетди. Келинойи, Баҳри хола, Муаттар хола, аллақандай қизлар, келинлар чуввос солиб тобут кетидан югуришди.
Йўқ, Искандар ўйлагандек тобутни машинага ортишмади. Елкада кўтарганча йўлга тушишди. Искандар тобут бандидан ушлаб олти-етти қадам юрган эди, уни сиқиб чиқаришди. У тобут бандига ҳадеб қўл чўзар, аммо навбат тегмас эди. Таниш-нотаниш одамлар, гоҳ олдинга, гоҳ орқага ўтиб талашиб-тортишиб тобутга ёпишар, ҳар ким иложи борича кўпроқ кўтаришга, елкасини узоқроқ тутиб беришга ҳаракат қилар эди.
Бекатга чиқишганда троллейбус келиб қолди. Тўхташи билан дув этиб ўттизтача эркак тушди-ю, тобутга ёпишди.
— Ким?— деб сўради зиёлинамо кўзойнакли йигит Искандарнинг ёнида кўз ёшини тўнининг енгига артиб-артиб кетаётган Холмат акадан.
— Отин ойим
— Ие!— кўзойнакли йигит, бир бағри ўпирилиб кетгандай ранги ўчиб, тобутга қайтадан тирмашди.
Кўчада ҳаракат бутунлай тўхтаб қолди. Бурилишга етганларида Искандар беихтиёр орқасига қаради. Одамлар оқими икки бекат ораси чўзилиб, бутун кўчани тўлдириб келар, тобут уларнинг елкасида осойишта тебраниб борар, оқимга эса янгидан-янги одамлар келиб қўшилар. қўшилар, қўшилар эди.

ҳикоя тўлиқ: http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nasr/286-mahalla-onasi.html

25.01.2011, 23:58

Аввало олис аждодларимиз амал килиб келган шиорни фарзандларимизга сингдиришимиз лозим. Мана, уша шиор: «Уволдан куркмаган Худодан хам куркмайди!»
Ассалому алайкум Уткир ака!

Кичкина, эндигина биринчи синфга борадиган кизчам:
-Дада, нега хар куни чирок, газ учиб колаверади? – деди мени хайрон колдириб.
Аввалига бироз уйланиб колдим. Кейин:
– Эсингдами, кеча, ойинга “керак булмаса чирокни учир” дегандим. Ушанда ёниб турган чирок бугунчи чирок эди, кеча ёниб тугаган – дедим-у бу гапимни узим хам тушунмадим:)
Лекин кизчам, мени хайрон колдириб:
-Хааа, бугун учириб куйсак эртагага хам етарканда! – деса буладими.
Худди сиз айтган уволни тушунган мургак гудакдан жуда миннатдор булиб кетдим.
Лекин, баъзи кап-катта одамлар буни тушунишмайди. Хафа булиб кетасан киши.

27.05.2011, 16:20

Nima sababdan ushbu bo’lim faolligi susaydi.Bunga sabab nima? Sevimli yozuvchimiz O’tkir Hoshimovga forumdoshlar orasidan savollar bisyor topiladiku?

Nigora Umarova
08.08.2011, 15:48

Ўткир Ҳошимов
1941 йил 5 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида Дўмбиравот мавзесида таваллуд топган.

Ардоқли ёзувчимиз бу йил 70 ёшга тўлдилар. Шу муносабат билан адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг ҳаётлари ва ижодларига бағишланган викторина саволларини эътиборингизга тақдим этамиз.
Викторина саволларига биринчи бўлиб тўғри жавоб берган форумдошимиз ёзувчимиз дастхатлари ёзилган китоб билан тақдирланади. Саволларга жавобни 10 август, соат 9.00 гача ушбу мавзуда тақдим этишингиз керак.

Cаволлар:
1. Ёзувчининг қайси асарида “Рост билан ёлғоннинг ўртаси-тўрт энлик” деган сатрлар бор?
2. “Пиёз аперацияси” ҳамда “Памилдори аперацияси”нинг бош қаҳрамонлари ким?
3. Ўткир Ҳошимов қандай драматик асарлар ёзган?
4. “Телпак” ҳикоясидаги “пастрадавший гражданиннинг” лақаби нима? 🙂
5. Ўткир Ҳошимовнинг қайси асарларида “Ўзбеклар иши” воқеалари тасвирланган?
6. “Инсон орол бўлиб эмас, қитъа бўлиб яшаши керак”. Ушбу жумлалар Ўткир Ҳошимовнинг қайси асаридан олинган?

Nigora Umarova
08.08.2011, 15:59

Бундан ташқари www.fikr.uz (http://fikr.uz/posts/ziyo/1719.html) сайтида ҳам ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовга ўзига хос табрикнома қолдирган (http://fikr.uz/posts/ziyo/1719.html) иштирокчи ҳам адибнинг дастхат қолдирилган китоби билан тақдирланади.

Келинглар, ушбу муборак кунларда ҳақиқатпарвар, эл суйган адибимизни дуо қилайлик, Илоҳим юз билан юзлашиб юрсинлар.

Табрикнома шеърий шаклда бўлса ҳам бўлади.

08.08.2011, 17:39

1. Ёзувчининг қайси асарида “Рост билан ёлғоннинг ўртаси-тўрт энлик” деган сатрлар бор?
Адашмасам, “Икки эшик ораси”

2. “Пиёз аперацияси” ҳамда “Памилдори аперацияси”нинг бош қаҳрамонлари ким?
Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов ва ёзувчининг ўзи

3. Ўткир Ҳошимов қандай драматик асарлар ёзган?
“Баҳор қайтмайди”, “Тўйлар муборак” (киносценарий), “Бировнинг ташвиши”, “Хазон бўлган баҳор”

4. “Телпак” ҳикоясидаги “пастрадавший гражданиннинг” лақаби нима?
Чурук папка

5. Ўткир Ҳошимовнинг қайси асарларида “Ўзбеклар иши” воқеалари тасвирланган?
Тушда кечган умрлар

6. “Инсон орол бўлиб эмас, қитъа бўлиб яшаши керак”. Ушбу жумлалар Ўткир Ҳошимовнинг қайси асаридан олинган?
Дафтар ҳошиясидаги битиклар

Nigora Umarova
08.08.2011, 17:46

Husen, 3, 5, 6 savollarni to’ldirishingizni hamda “Pamildori aperatsiyasi”dagi asosiy qahramonning nomini keltirishingizni so’raymiz. 🙂

6-savoldagi javob to’g’ri- “Daftar hoshiyasidagi bitiklar”da berilgan, biroq bu asarda keltirilishidan oldin yozuvchining bir dramasidagi qahramon nomidan aytilgan.

Gulchehra Ibragimova
09.08.2011, 16:17

Ўткир Ҳошимов
1941 йил 5 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида Дўмбиравот мавзесида таваллуд топган.

Келинглар, ушбу муборак кунларда ҳақиқатпарвар, эл суйган адибимизни дуо қилайлик, Илоҳим юз билан юзлашиб юрсинлар.

Табрикнома шеърий шаклда бўлса ҳам бўлади.

БУ НУРЛИ ДУНЁНИНГ НУРЛИ ИНСОНИ

Ушбу кун дилларда ҳаяжон, сурур,
Юракларда фахру, ўзбекча ғурур
Порласин юрт узра бу мангу Қуёш-
Мубораклар бўлсин қутлуғ етмиш ёш!

Азиз ва севимли ёзувчим!
Асарингизда шундай сатрларингиз бор: “Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир”… Биз мухлислар эса аллақачонлар Сизни бутунлай “ЎЗИМИЗНИКИ” қилиб, қалбимизга жойлаштириб олганмиз ва бемалол севимли ЁЗУВЧИМИЗ дея атай олиш бахтига ҳам муяссармиз бўлганмиз.

Сизнинг бугунги “Етмиш йўллик довон”ингиз қутлуғ бўлсин!

Бу йўлда топганингиз доимо тинчлик ва хотиржамлик, роҳат ва фароғат бўлсин!

“Ёзувчининг бошқаларга насиб этмаган бахти бор. Бу – бир варақ оқ қоғозга дардини тўқиб солиш бахтидир.” Ушбу бахт ва Аллоҳимнинг берган неъмати бир умр йўлдошингиз бўлсин… Ва яна ўзингиз айтганингиздек, “Ижод”нинг узоқ ва машаққатли йўлида“Худо берган истеъдод, Худо кўнглига солган илҳом” ингиз ҳеч қачон сўнмасин!

Сизнинг “ Қоғоздек оқ қалбингиз доимо қоғоздек ловуллаб ёниб”, машъала нури билан мухлислар қалбини ёритиб тураверсин.

Эркин Воҳидов «Қарздорлик» мақоласида ёзади: «бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир».

Бугун Сиз бутун Ўзбекистон халқининг нигоҳида азиз ва қалбининг ардоғидасиз.
Етмиш ёшингиз муборак бўлсин муҳтарам адибимиз!
Ушбуларни бир табрик сифатида қабул айлашингизни истардим:

“Асар ўқиётганингизда жиндай табассум қилсангиз, билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш ростмана кулиб ёзган. Китоб ўқиётганингизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша саҳифаларни ростмана йиғлаб ёзган.”…

Зеро,“Изтироб чекиб ёзилган асар роҳат қилиб ўқилади.” ..Ҳа бугун Сизнинг ушбу асарларингиз хоҳ ҳажвий бўлсин, хоҳ фожиавий қисса роман ёки сахна асари бўлсин уларни шунчаки ўқиб бўлмайди… Ушбу қисса романларингизнинг ҳар биттаси улкан ҲАЙРАТдир биз учун:

“Тушда кечган умрлар” га ўхшайди ҳаёт,
“Нур бор-ки соя бор” бу кўхна баёт.
“Икки эшик орасида” умрлар сарсон
“Хазон бўлган баҳордек” умрлар арзон…

Жонларга роҳатдир “Чўлнинг ҳавоси”
Жонимга ёқади найнинг навоси
“Қуёш тарозиси” барчага тенгдир,
Бу дунё торга тор, кенгларга кенгдир.

Қалбларда ушбу кун недан “Изтироб”?
“Дунёнинг ишлари” ажиб бир китоб.
“Икки карра икки беш” бўлганми ҳеч
Бу “Нурли дунё”дан қолма дўстим кеч!

“Хазина” топгандек қувониб яша,
“Қалбингга қулоқ сол” довонлар оша.
Ҳар уйда айтилсин “Тўйлар муборак”,
“Шумлик”ни йиғиштир, кўнмайди юрак.

“Узун кечалар”да шириндир тун ҳам,
Ҳеч қачон кўрмайлик, алам, ситам, ғам.
“Осмондан тушган пул” дўстим татимас,
“Одамлар нима деркин” ўйлаш пайтимас…

Ўйлама умрингда “Баҳор қайтмайди”,
Душманинг айбингни юзга айтмайди.
Ҳаммамиз аслида “Ер фарзандимиз”
Ким учун суйукли, ҳам арзандамиз.

Санайверсак тугамайди асарлари
Бол йиққандек тиними йўқ асалари
Ҳақнинг ўзи азиз қилмиш бу адибни
Асра Аллоҳ эл деб ёнган дўст-ҳабибни!

“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”да битилганидек: “Иккита энг холис ҳакам –Китобхон ва Вақт синовидан ўтган асар — ҳақиқий асардир.” Бу кун ушбу сўзларингизни энди биз китобхонлар юқоридаги асарларга қарата айта оламиз…

Бу асарлар аллақачонлар ўқувчи қалбидан жой олиб Вақтнинг синовли синовидан ўтиб қимматбаҳо дунёмизнинг бир бўлагига айланиб бўлган. Буни мен шундай ифодалай оламан:

ТИЛИМГА БИТТА СЎЗ КЕЛАДИ ҲАДЕБ
БУ СЎЗНИ ҲАР ЕРДА ЮРАМАН АЙТИБ:
ЎТКИР ҲОШИМОВДЕК СЕВИМЛИ АДИБ
ҚАЙТАДАН ДУНЁГА КЕЛМАЙДИ ҚАЙТИБ!
***
70 ёшингиз яна бир бор муборак бўлсин!

Nigora Umarova
09.08.2011, 16:33

Ўткир Ҳошимовнинг ҳаётлари ва ижодларига бағишланган викторина саволларини эътиборингизга тақдим этамиз.
Викторина саволларига биринчи бўлиб тўғри жавоб берган форумдошимиз ёзувчимиз дастхатлари ёзилган китоб билан тақдирланади. Саволларга жавобни 10 август, соат 9.00 гача ушбу мавзуда тақдим этишингиз керак.

Viktorina savollariga Husendan boshqa hech kim javob bermadi. 😉

Gulchehra Ibragimova
11.08.2011, 12:57

.
Викторина саволларига биринчи бўлиб тўғри жавоб берган форумдошимиз ёзувчимиз дастхатлари ёзилган китоб билан тақдирланади. Саволларга жавобни 10 август, соат 9.00 гача ушбу мавзуда тақдим этишингиз керак.

.
Viktorina savollariga Husendan boshqa hech kim javob bermadi. 😉

Демак, Хусенни табриклайверсак бўларкан-да. clapping:http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Нигора, ваъда қилинган совғалар “В студию”http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif унда?!

Nigora Umarova
11.08.2011, 15:29

.
Viktorina savollariga Husendan boshqa hech kim javob bermadi. 😉

Демак, Хусенни табриклайверсак бўларкан-да. clapping:http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Нигора, ваъда қилинган совғалар “В студию”http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif унда?!

Javobga to’g’ri jvoib berganlarida Husanjon “Podarok v studiyu” desangiz bo’lardi. javob topilmaguncha hech qanday sovg’a yo’q ;):)

Lekin fikr.uzdagi tabriknomalarga gap bo’lishi mumkin emas. 🙂

Erkin Vohidov
12.08.2011, 17:22

Дўстим тўғрисидаги битиклар

Халқимизнинг суюкли адиби, мухлислар қалбидан сўзи, жавонидан китоблари жой олган, ҳар бир юртдошим каби мен учун ҳам азиз ва қадрли бўлган ёзувчи, дилбар инсон, куюнчак муҳаррир, меҳрибон дўст бир сафдошим тўғрисида икки оғиз сўз айтгим бор.
Ўйласам, замондош ижодкорлар, устозларим, ёш қаламкаш дўстларим тўғрисида кўп ёзибману эллик йилдан буён ёнма-ён меҳнат қилган, фикрдош, маслакдошим бўлган, гоҳ сирлашиб, гоҳида масала талашиб, бир-биримизга устоз, бир-биримизга шогирд бўлган Ўткир Ҳошимов тўғрисида кўнгилда борини қоғозга туширмабман. Ёзарман, айтарман, биргамиз-ку, деб юраверибман, Ўткиржон эса етмишнинг довонига етиб қолибди.
Бугун энди машҳур адибнинг бор бўй-басти, босиб ўтган ижодий йўлига, миллий адабиёт, миллий шууримизда тутган мавқеига холис назар солиб, бу чоғроққина вужудда улкан бир сиймони кўраман, нафасида давр садосини, аср дардларини, уруш йилларида очлик, юпунлик, етимлик азобларини бошидан кечирган бир авлоднинг нидосини эшитаман.
Бола бошидан, ўғлон ёшидан, деймиз. Ўткир Ҳошимов талабалик йилларидаёқ ўткир қалами билан ёшлар диққатини тортди, тезда устоз Абдуллар Қаҳҳор назарига тушди, йилдан йилга, асардан асарга чархланиб жуда ёш элга танилди. 1967 йилда улуғ адибнинг олтмиш ёшини нишонлаш арафасида ёзувчи ва кинорежиссёр Учқун Назаров ҳужжатли фильм сувратга олган. А. Қаҳҳорни қуршаб ўтирган шогирдлар қаторида ёшгина Ўткиржон ҳам бор. Ўша вақтдаёқ у шуҳрат пиллапояларидан кўтарила бошлаган эди.
Ўткир Ҳошимовнинг ярим аср ичида ёзганларини битта қолдирмай тўпласа, бир уй китоб бўлса ажабмас. Лекин адиб ўта талабчанлик билан саралаб, олти китобли танланган асарларини чоп эттирмоқда. Улар аллақачон адабиётимиз хазинасидан жой олган ва замонамизнинг зукко мунаққидлари –Озод Шарафиддинов, Иброҳим Ғофуров, Умарали Норматов, Абдуғофир Расуловлар томонидан юксак баҳоланган ва чуқур таҳлил этилган. Улар тўғрисида фикр айтиш учун бизларга қилча ҳам жой қолдирмаганлар.
Энди мен адиб ҳаётидан бир қизиқ воқеани айтиб бера қолай.
Фарғона йўлларида микраавтобус тўла шоир, ёзувчи, мунаққидлар қизғин баҳслашиб борар эдик. Суҳбатга қулоқ солиб индамай кетаётган Иброҳим Ғофуров гапга қўшилиб, норози оҳангда деди: – Эшитиб келяпман. Ҳар гапда бир рўсча сўз қўшасизлар. Адабиётчилар ўзимиз шундай қилсак, бошқалардан ўпкалаш на ҳожат?
– Тўғри, – деди Раҳматулла Иноғомов, – менда бир таклиф бор: кимда-ким гапига бир ўрисча сўз қўшса уч сўм штраф тўлайди. Ўйнаймизми?
– Давай, ўйнаймиз, – деб юборди Ўткир Ҳошимов. Раҳматилла хўрсанд бўлиб, – “Давай” учун уч сўм давай,- деди. Ўткир бўш келмади:
– Аввал ўзингиз тўлаб қўйинг, “штраф” дедингиз, “жарима” дейиш керак эди. Ҳазил-ҳазил билан манзилга етгунча бир зиёфатнинг маблағи йиғилди. “Давай” деган Ўткирнинг хитоби сафарларимиздаги аскияларнинг бош пайрови бўлди. Бу каби эсласа эслагудек воқеалар ҳаётимизда кўп бўлган. Уларнинг кўпи Ўткир Ҳошимов қаламига тушиб элга тарқалган.
Кейинги йилларда ёзувчининг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”и шуҳрат топди. Одамларга қисқа, ҳикматли сўзлар, ибратли ҳикоялар керак бугун. Буни Ўткир Ҳошимов ўз вақтида илғаб чиройли китоб ёзди ва у қайта-қайта нашр этилмоқда.
Замон эҳтиёжини англаш ҳам истеъдоддир. Бу туйғу севимли адибимизга йигирма ёшда ҳам ёр эди, етмишда ҳам тарк этмаган.
Ўткир Ҳошимовнинг барча битиклари – дафтардаги ҳам, ҳошиядаги ҳам – халқимиз қалбидаги битиклардир. Тилагимиз бу битикларнинг давоми узоқ бўлсин, тоза илҳом чашмаси ташна кўнгилларни қондириб турсин.

Nigora Umarova
12.08.2011, 17:49

Демак, Хусенни табриклайверсак бўларкан-да. clapping:http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Нигора, ваъда қилинган совғалар “В студию”http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif унда?!

Gulchehra opa, Husen har doim oldinni ko’zlab ish qiladi-de. Eng “prikolniy” tabrik egasi Husen, savollarga javob bergan tabrik egasi ham faqat Husen. Bitta o’ziga ikkita kitob-a :);)

Gulchehra Ibragimova
12.08.2011, 17:56

.
Viktorina savollariga Husendan boshqa hech kim javob bermadi. 😉

Демак, Хусенни табриклайверсак бўларкан-да. clapping:http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Нигора, ваъда қилинган совғалар “В студию”http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif унда?!

Javobga to’g’ri jvoib bergalarida Husanjon “Podarok v studiyu” desangiz bo’lardi. javob topilmaguncha hech qanday sovg’a yo’q ;):)

Lekin fikr.uzdagi tabriknomalarga gp bo’lishi mumkin emas. 🙂

Нигорабону ман буни Сизга кеча башорат қилганим учун айтганман!!

Тан олиш керак эди..Ҳусен самимий қутлайман, ютуқ муборак! Китобни ўқиб чиққани бериб турасиз, деган умиддамиз:clapping:

Дўстларнинг қувончи ва ютуғи – бизники ҳам!!

Nigora Umarova
12.08.2011, 17:59

Нигорабону ман буни Сизга кеча башорат қилганим учун айтганман!! Тан олиш керак эди..Ҳусен самимий қутлайман, ютуқ муборак! Китобни ўқиб чиққани бериб турасиз, деган умиддамиз:clapping:

Ҳозир саволларга жавобни тўлиқ келтираман.
Форумдошларимиз орасида манаман деб биринчи бўлиб юрадиган, саволларга доим биринчилардан бўлиб жавоб берганлиги учун ҳам Хусан ҳар доим ғолибликни қўлга киритади.

Nigora Umarova
15.08.2011, 18:19

Навбатдаги суҳбатдошим, ардоқли ёзувчимизнинг рафиқалари, менинг устозим- адабиёт фанидан қандай сабоқ беришни менга ўргатган, заҳматкаш устозим, халқ таълими аълочиси Ўлмас опа Ҳошимова бўладилар. Улар билан Ўткир Ҳошимовнинг биз билган ва билмаган қирралари ҳақида суҳбатлашдик.
Ўлмас опани ўн беш йилдан ортиқ биламан. Ҳар доим устознинг бўладиган дарсларини орзиқиб кутардик. Ўлмас опадан нафақат улар ерадиган сабоқни, балки нутқ маданияти, одамлар орасида ўзини тута билиш маданияти, муомала сирларини ўрганганмиз. Биз- ўша пайтдаги бўлажак ўқитувчилар “Қани эди, Ўлмас опадек ҳар тарафлама бўлсак”,ғ деб орзу қилардик ва ҳаракат қилардик. Чунки Ўлмас опадек дилкаш, сирдош ўқитувчиларимиз биз учун ниҳоятда кам эди. У киши урушсалар ҳам “Қизимжон. ” дея лабларида ним табассум билан маслаҳат бериш оҳангида уришар ва ҳар доим , ҳа, ҳар доим якуний хулоса чиқариб беришни ўзимизга қўйиб берардилар.
Бизнинг Ўлмас опамиз мана шундай гўзал, дилбар аёллар.

Nigora Umarova
15.08.2011, 18:29

-Ёзувчининг умр йўлдоши бўлиш осон эмас. Бу қисматни танлаган аёл ёзувчининг эгни-боши, ош-овқатига қарабгина қолмай, ижод изтироблари, қувончларига ҳам шерик бўлади. Ўткир ака билан биргаликда босиб ўтган ҳаёт йўлингиз ҳақида биз ёшларга сўзлаб берсангиз.
Ўлмас опа Ҳошимова:
– Улуғ ёзувчи Абдулла Қодирий ҳаётига оид бир воқеа ҳақида кўп ёзилган. Адиб одатда, ўз асарларини қиш палласида ёзар экан. Кунлардан бир кун ёзувчининг умр йўлдоши уйга кирса, Қодирий домла йиғлаб ўтирганмиш. Аёли: “Сизга нима бўлди?” – деса, Қодирий: “Кумуш ўлиб қолди!” – деган экан.
Адабиётдан узоқ одам учун бу – афсона бўлиб туюлиши мумкин. Лекин ижод жараёнидан озми-кўпми хабардор одам бу – айни ҳақиқат эканига шубҳа қилмайди.
Ўткир Ҳошимов билан турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Худога шукур, ўғил-қизли, қўша-қўша набирали ҳам бўлдик. Турмушимиз байрамдан иборат бўлди, десам, рост гапирган бўл-майман. Ҳаёт қувончларини ҳам кўрдик, ташвишларини ҳам. Мана қирқ йилдирки, ижодий меҳнат нақадар машаққатли ва масъулиятли жараён эканига гувоҳ бўлиб келаяпман.
Олтмишинчи йилларда адабиётга кириб келган Ўлмас Умарбеков, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Худойберди Тўхтабоев, Шукур Холмирзаев, Учқун Назаров, Неъмат Аминов каби истеъдодли шоир ва ёзувчилар ижод оламига янги ҳаво олиб киргандек бўлдилар, нуқул сиёсатни эмас, Инсонни тасвирлайди-ган асарлар дунёга кела бошлади. Энди билсак, бунинг сабаби, бир томондан Хрушчёв замонида пайдо бўлган ҳийла эркин фикрлаш бўлса, иккинчи томондан бу ижодкорларнинг кўпчилиги Тошкент Давлат университетида таҳсил кўрган, улар чуқур билимли, ҳақгўй, талабчан устозларнинг сабоғини олган эканлар. Шундай шогирд-лар қаторида Ўткир Ҳошимов ҳам бор эди. Биринчи китоби учин-чи курса ўқиётганида чоп этилган, биринчи йирик бадиий асари устоз адиблар таҳсинига сазовор бўлган талабалар унчалик кўп бўлмайди. Ўткир Ҳошимов эса шундай талаба эди. Унинг “Чўл ҳавоси” деган биринчи қиссаси талабалар орасида машҳур бўлиб кетди.
Ёзувчининг кейинги қирқ йил давомида яратган асарлари қандай туғилганига гувоҳман.

– Янги асар яратиш жараёни ардоқли адибимиз Ўткир Ҳошимовда қай тарзда юз беради?
Ўлмас опа Ҳошимова:
– Янги асар ёзиш пайтида адиб хаёлчан, бир қадар тажанг бўлиб қолади. Кечами-кундузми ҳамма нарсани унутиб, ёзади. Лекин асар битмагунча ҳеч кимга кўрсатмайди. Биз ҳам ёзувчи ишлаётган пайтда безовта қилмаймиз, нима ёзилаётганини ҳам сўрамаймиз (оилада шундай тартиб бор). Адиб ёзганидан ўзининг кўнгли тўлса, чеҳраси очилиб, бизга беради. Шу тариқа оила аъзолари – фар-зандлар ҳам қўлёзмани биринчи бўлиб ўқиймиз. Асар ҳақида ай-тилган фикрларни муаллиф оғринмай қабул қилади. Сўнг деярли барча асарлар Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Иброҳим Ғофуров, Абдуғофур Расулов, Носир Фозилов, Тўлқин Расулов (худо у кишини раҳмат қилсин) каби устоз ва дўстлари назаридан ўтказилган.
Башарти асар муаллифнинг ўзига ёқмаса-чи? Бундай ҳоллар бир неча марта бўлган. Адиб қўлёзмани йиртиб, ёқиб ташлаган (баъ-зан ҳатто матбуотда янги асардан парчалар босилгандан кейин ҳам).
Бадиий асар катта ҳаяжон билан, шавқ билан ёзилиши керак. Бу ҳақда ёзувчи бундай дейди: “Китоб ёзаётган қаламкаш ҳаяжони китоб ёқиётган ўқувчи ҳаяжонидан ўн карра кучлироқ бўлади. Ки-тоб ўқиётганингизда жиндай табассум қилсангиз, билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш росмана кулиб ёзган. Китоб ўқиётганин-гизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша са-ҳифаларни росмана йиғлаб ёзган”.
1982 йили Пицундага бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан хона беришди. Мен болаларни денгизга олиб бораман. Адаси деярли хонадон чиқмай ишлайдилар. Орадан ўн кунлар ўтди. Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб ташлаяптилар. “Хай-ҳайлаб” бир қисмини олиб қолдим. Қўлёзма сарлавҳасини шунда кўрдим. “Эртага – куз”. Юз бетлар ёзилган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти.
– Нега ундай қилдингиз? – десам, қўл силтадилар.
– Бўлмайди! Сиғмаяпти! Хом!
Қўлёзманинг омон қолган саҳифаларини ўқиб кўрсам, бино-йидек. Нима “бўлмагани”, нима “хом”лигини орадан икки йил ўтгач, “Икки эшик ораси” романи қоғозга тушганидан сўнг англа-дим. “Икки эшик ораси”дек салмоқли, фалсафий, психологик ро-ман аввалги услубга ҳам, қолип (композиция)га ҳам сиғиши мум-кин эмас экан.
“Икки эшик ораси” романи минглаб ўзбек хонадонларига ки-риб борди. Деярли уч юз минг нусхада ўн марта нашр этилди. Бошқа тилларга таржима қилинди.
Дарсликлар ва ўқув дастурларига киритилди.
“Тушда кечган умрлар” романининг дунёга келиш тарихи ҳам ўзига хос. 1991 йили Ў.Ҳошимов таваллудининг 50 ёши нишон-ланди. Ўша оқшом Президентимиз адибга табрик йўллаганлари биз учун унутилмас воқеа бўлди. Шу арафада адибнинг устозларидан бири – Умарали Норматов шогирдга жўяли маслаҳат бердилар:
– Одатда, ижодкорлар ўз тўйига янги асар билан келади. Сиз ҳам янги асар ёзинг!
Адиб Умарали аканинг шу таклифини айтганларида севиниб кетдим.
– Домла тўғри айтибдилар, – дедим. – Ҳамма ижодкорлар шун-дай қилади. Сиз бўлсангиз анчадан буён каттароқ асар ёзганингиз йўқ.
Гапим негадир ёзувчига ёқмади.
– Бошқалар нима қилса ўзининг иши. Мен кучаниб ёзмайман! Асар туғилгиси келса ўзи туғилади.
Орадан кўп ўтмай, адиб бетоб бўлиб қолди. Шифохонага ётдик. Дўхтирлар операцияни қиламиз, деб тиқилинч қилади, адаси кўнмайдилар. Кеч куз эди. Бир оқшом адаси балконга чиқиб, узоқ ҳаяллаб қолдилар. Изиллаб шамол эсиб турибди. Жоним ҳалак бўлиб, ичкари киринг, дегим келадию, ийманаман.
Бир маҳал ўзлари палатага кириб, “қоғоз борми?! деб сўра-дилар. Касалхонада қоғоз нима қилсин? Шу кеча шифохона пала-тасида тонг отгунга қадар чироқ ёниб чиқди. Эрталаб тутунга тў-либ кетган хонага кирган дўхтир койиди:
– Ўзингиз бу аҳволда бўлсангиз, устига-устак босиб чекавер-сангиз, нима, жонингизда қасдингиз борми?
Дўхтир чиқиб кетиши билан адиб ўз қарорини айтди.
– Уйга кетамиз.
Уйга қайтишга қайтдик, лекин асар ёзиш тағин орқага сурилди. Орада сафар чиқиб қолди. Иброҳим Ғафуров, Дадахон Нурий, Аҳмаджон Мелибоевни чет элга хизмат сафарига юборадиган бўлишибди. Ў.Ҳошимов сафарга боришни асло хоҳламас эди.
– Шу, сафарга мендан бошқа одам борса бўлмасмикан?!
Йўлдан қолишнинг иложи бўлмади. Орадан анча ўтиб, “Тушда кечган умрлар” романи эълон қилингач, китобхонлар билан учра-шувларнинг бирида Иброҳим ака чет эл сафари ёзувчига асло татимаганини айтиб бердилар: “Ўткиржон, сафарда юрдию, чамаси ҳеч нимани кўргани йўқ. Фикри-зикри бошқа ерда эди. Кейин бил-сам, роман ёзаётган экан. ”
Сафардан қайтиши билан адиб деярли кеча-кундуз тўхтовсиз ишлаб, романнинг илк вариантини бир ойнинг нари-берисида ёзди. Асарда қандайдир мунгли руҳ сезилиб турар, унинг биринчи жумласи эса бундай бошланар эди: “Куз – ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди. Оёқ остида касалманд хазонлар инграйди”. Бу – ўша кеч куз оқшоми ёзувчи касалхона балконига чиқиб кузатган манзара бўлса ажаб эмас.
Бу романнинг қисмати ҳам ёруғ бўлди. Кўп марта нашр этилди, бошқа тилларга таржима қилинди. Агар Мустақиллик бўлмаса, бу асар дунё юзини кўрмаслиги аниқ эди. Негаки, унда мустабид тузум фош қилиб ташланган. Худо асрасин, собиқ шўро тузуми бўл-са, бу роман учун ёзувчи мислсиз балоларга қолиши мумкин эди.

Nigora Umarova
15.08.2011, 18:42

– Устоз, боя ўзингиз таъкидлаб ўтдингиз. Абдулла Қодирий Кумушнинг ўлими тасвирлаш жараёнида кучли изтироб чекканлар. “Дунёнинг ишлари” қиссасини ўқиётган инсоннинг кўзида беихтиёр ёш қалқийди. “Дунёнинг ишлари” ўзбек оналари ҳақида яратилган гўзал асар ҳисобланади. Асарнинг ёзилиш жараёни ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

Ўлмас опа Ҳошимова:
– 1980 йили ойимлар (қайнонам) тўсатдан вафот этдилар (Худо раҳмат қилгур хоксор, меҳрибон ва доно аёл эдилар). “Дунёнинг ишлари” китобида Она қиёфаси айнан тасвирланган. Адиб бу жу-доликдан жуда қаттиқ изтиробга тушди. Шусиз ҳам ўта таъсирчан одам янада маъюс, ҳаёлчан бўлиб қолди. Охири Абдуғафур Расулов, Баҳодир Ғуломов (домланинг жойлари жаннатда бўлсин) билан маслаҳатлашиб, Сижжакка – Опоқ хўжа ака деган эски қадр-донлариникига чиқиб кетишди. “Дунёнинг ишлари” китобининг дастлабки боблари ўша ерда ёзилган. Адибнинг ўзи таъкидлашича, бунга Абдуғафур ака даъват қилганлар. “Бошқаларда йўқ имконият сизда бор-ку, ўзингиз ҳис этаётган шу изтиробларни қоғозга ту-ширсангиз, бир томондан, дардингиз енгиллашади, иккинчидан, холамларнинг руҳини шод қилган бўласиз”.
“Дунёнинг ишлари” бошқа асарларга ўхшаб тез ва шиддат билан ёзилгани йўқ. Ҳар бир ҳикоя мустақил асар сифатида ту-ғилган. Аммо уларнинг ҳаммасида Она образи бор. Бу китобнинг дунёга келишида атоқли шоира Зулфия опанинг катта ҳиссаси бор. Адиб бўлажак китобнинг биринчи бобларини “Саодат” журналига олиб борганида Зулфия опа бу жуда яхши асар бўлишини таъ-кидлаб, уни давом эттириш кераклигини, журнал эса китобни сонма-сон босиб боришини айтган эканлар. Бу ҳақда муаллиф ўз мақоласида ёзган. Шундай қилиб китоб бир йилдан ортиқ муд-датда дунёга келди. Унинг энг охирги саҳифаси қандай туғилгани ҳамон кўз ўнгимда турибди. Баҳор эди. Кечаси гумбирлаган товуш-дан уйғониб кетдим. Момақалдироқ бўлаётган экан. Қарасам, хо-нада адаси йўқлар. Айвонга чиқдим. Соат тўртдан ўтибди. Нариги хона эшигидан чироқ нури тушиб турибди. Киришга тортиндим. Чой қўйдим. Анча иккиланиб туриб, эшик олдига келдим. Секин ичкарига кириб яқин бордим. Қарасам, адиб унсиз йиғлаяпти. Қўрқиб кетдим. “Нима бўлди?” – десам, индамай чиқиб кетдилар. Кўз ёши томган саҳифаларни беихтиёр ўқидим. Ўқиб, йиғлаб юбордим. Бу – “Илтижо” деган боб эди. Мана ўша боб:
“Ойи мен келдим. Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим.
Қаранг, ойи, тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан Сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз. Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзин-гизга суртиб, “омонлик-сомонлик” қилардингиз.
Бугун. ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди. Йўқ, йўқ, ойижон. йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз. Ҳозир. ҳозир ўтиб кетади. Мана бўлди.
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз. Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди. Эсингиздами, сиз менга офтоб ҳақида чўпчак айтиб берар эдингиз. Ўша офтоб чарақлаб ётибди. Кўраяпсизми.
Эсингиздами, ойи, сиз укамга алла айтардингиз. Мен алланинг оҳангига маст бўлиб ухлаб қолардим. Ўша бешикда мен ҳам ётганман. Аллангиздан мен ҳам ором олганман. Нима қилай, ойи, мен алла айтишни билмайман. Қабрингизни силаб қўйсам ором ола-сизми. Мана, ойижон, мана. Йўқ, йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади. ”
Балки бу парчани алоҳида ўқиган китобхон унчалик ҳаяжонга тушмас. Бироқ, “Дунёнинг ишлари”ини бир бошдан ўқиб, Онани қаттиқ севиб қолган китобхон бу сатрларни ўқиганда ларзага тушмай қолмайди. “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Нима бўлганда ҳам адиблар йиғиси ўқувчининг қалбига нур олиб киради. Ёзувчилик қисмати шундай бўлса керак эҳтимол.

Nigora Umarova
15.08.2011, 19:26

– Ҳурматли ёзувчимизнинг асардаги воқеаларни, улардаги персонажлар, деталларни тасвирлаб беришлари ниҳоятда ишонарли чиқади. Айниқса, аёллар психологиясини маҳорат билан очиб берадилар. Бунинг асосий сабаби нимада?

Ўлмас опа Ҳошимова:
– Адиб ҳар бир сўз, ҳар битта детал устида диққат билан ишлашни одат қилган. Бир воқеа эсимдан чиқмайди. “Дунёнинг ишлари”да Ача хола деган лўли тасвирланган. Бир куни ёзувчи Ача холани болалигида кўп кўргани, фол очганини ҳам томоша қилгани, аммо фол пайтида ишлатадиган, ҳозирги нарда ўйинидаги саккиз қиррали тошга ўхшайдиган нарсанинг номи нималигини билолмаётганлигини, асар тўхтаб қолганлигини айтди.
Тош қурғур нима деб аталишини билиш шарт! Ўйлаб-ўйлаб лўлига фол очтирадиган бўлдик. Чорсу бозорининг кираверишида лўлилар ўтирар эди. Албатта, ёзувчини кўплар танийди. Фалончи фол очтириб ўтирибди, деган гап унчалик чиройли эмас. Хуллас, бозорга икковлашиб борадиган бўлдик. Фол очира бошладик. Лўли бир балоларни айта бошлаган эди, адаси хуржунингда тош борми, ўша билан очасан, дедилар. Лўли кичкина, саккиз қиррали тош чиқарди. Ёзувчи, бунинг оти нима, деб сўраган эди, лўли фалон сўм берсанг айтаман, деди. Керакли пулни олгач, бунинг отини муҳра дейдилар, деди.
Шундай қилиб ёзувчи болалигида кўрган сеҳрли тошнинг номи муҳра эканини билиб олгач, “Менинг Ача холам” боби чала қолган жойидан давом этди. Тошнинг номини топиш шартмиди, деб сўрасам, бадиий асарда, айниқса, насрий асарда ҳамма нарса аниқ бўлиши шарт, мана энди китобни лўли хотинлар ўқиса, менинг устимдан кулмайди, деб гапни ҳазилга бурдилар.

Nigora Umarova
26.08.2011, 15:53

Ҳар биримиз севган ижодкорларимизнинг ҳаётидаги номаълум бўлган, ой сингари ҳали кашф қилинмаган, инсоний қирралари ҳақида билгимиз келади. Ижодкор асарларини мутолаа қилар эканмиз, албатта олган таассуротларимизни ўша ижодкор руҳияти билан таққослашга ҳаракат қиламиз. Мана шу таассуротлар асар ижодкори ва ўқувчини бир-бирига боғлаб турувчи ришта вазифасини ўтаса не ажаб.
Эс севган адиб Ўткир Ҳошимов ўзининг 70 йиллик таваллуди муносабати билан “MUMTOZ SO’Z” нашриётида “Ўткир Ҳошимов замондошлар наздида” дея номланган китоб чоп этилди (нашрга тайёрловчи Ҳ.Болтабоев). Ушбу китобда адиб ҳақида Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Примқул Қодиров, Матёқуб Қўшжонов, Эркин Воҳидов, Умарали Норматов каби ижод усталарининг фикрлари ўрин олган. Шунингдек, серқирра адиб ижодиий фаолиятининг турли жиҳатлар мунаққид ва адабиётшунослар томонидан ёритиб берилган. “Ўткир Ҳошимов ижодида майинлик, нафосат бор. Айниқса, муҳаббат мавзусидаги асарларида инсон туйғулари жуда мулойимлик, нафислик билан чизилади. Бу жиҳатдан адибни прозанинг шоири деса бўлади. ” (Эркин Воҳидов)
Китобхонни тарбиялаш, унинг дидини ўстириш ва маънавиятини бойитиш ҳар бир ижодкорнинг вазифасидир. Ўткир Ҳошимов ўз ижоди ҳақида: “Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир” деб ёзган эди. Бу фикрни бевосита севикли адибимиз асарларига қарата ҳам айтиш мумкин.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида 70 ёшни қаршилаган Ўткир Ҳошимов ижодий фаолиятининг сарҳисоби, десак адашмаган бўламиз. Китоб адабиёт ихлосмандлари кўнгил жавонидан муносиб ўрин олишига ишонамиз.

Gulchehra Ibragimova
07.12.2011, 14:04

Бундан ташқари www.fikr.uz (http://fikr.uz/posts/ziyo/1719.html) сайтида ҳам ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовга ўзига хос табрикнома қолдирган (http://fikr.uz/posts/ziyo/1719.html) иштирокчи ҳам адибнинг дастхат қолдирилган китоби билан тақдирланади.

Табрикнома шеърий шаклда бўлса ҳам бўлади.

https://img.uforum.uz/thumbs/xmzvedq4042487.jpg (https://img.uforum.uz/images/xmzvedq4042487.jpg)
Рахмат, ваъда қилингани бўйича, севимли адибимизнинг табаррук дасхатлари қўйилиб, дил сўзлари битилган “Она-битта, Ватан -ягона” номли китобларини олдик. Бу ишда ташаббус кўрсатган Нигорахонимга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Nigora Umarova
09.05.2012, 16:54

Ўткир ака Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романида Иккинчи жаҳон уруши ва унинг фожиали оқибатлари тинчлик замонида ўз таъсирини кўрсатиши ҳақида Музаффар ва Мунаввар севгисининг фожиали якуни орқали акс эттирилган.
Ўткир Ҳошимов билан “Икки эшик ораси” романи ҳақида суҳбатлашганимда, ёзувчи бир мухлисанинг романни ўқиб ёзган шеърини кўрсатган эдилар. Ушбу шеър бугунги айёмга ҳам тааллуқли бўлганлиги учун уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман, форумдошим.

Кимсан Ҳусановнинг Робияга етиб келмаган хати

(«Икки эшик ораси» романини ўқиб. )

«Робия! Мен ўлган эмасман, ишон!
Ишон, Ватанимнинг юрагидаман!
Тинчликни истаган жами одамнинг
Оппоқ орзулари, тилагидаман!
Эргашали ака мина остида
Қийма-қийма бўлди, ўзим кўрганман.
Вася амакининг шилиниб кетган
Жасадини тортиб, ерга кўмганман.
Даҳшат! Нимасини айтай, Робия?!
Қўйган болакайнинг кўзчалари йўқ!
О, бунинг ҳар бири осколка бўлиб
Дардли юрагимда қотиб қолган ўқ!
Робия, одамлар эшитсин, айтгин:
Номаълум аскар – мен, мағрур ҳар маҳал.
Мангу олов бўлиб, ўчмас ном бўлиб
Қалбингда тикланган ҳайкалман, ҳайкал!»

Нодира БАРАТОВА, Бухоро

Nigora Umarova
09.05.2012, 17:08

Муҳтарам форумдош!
“Икки эшик ораси” романидаги воқеаларга бефарқ бўлиб ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Ҳар доим Дўмбиравот томонлардан ёки бўлмасам Нўғайқўрғондан, Алвастикўприкдан ўтаётганимда романдаги воқеалар кўз ўнгимда кинотасвирни кўргандек гавдаланади. Асардаги воқеалар баддий тўқимами ёки ҳақиқатдан ҳам бўлганми, бу ҳақида Ўзбекистон фан арбоби, филология фанлари доктори Абдуғафур Расулов бундай деб ёзадилар. Улардан мени қизиқтирган саволларга жавоб топа олдим:

Биз Ўзбекистон халқ ёзувчиси, элимизнинг ардоқли адиби Ўткир Ҳошимов билан қарийб ярим асрлик қадрдонмиз, маҳалла-дош, қўшнимиз. Адибнинг кўп асарлари қандай туғилганига гувоҳ бўлганман. Қатор роман, қисса ва ҳикояларини қўлёзмада ўқиб, мулоҳазаларимни айтганман, баъзи манзаралар, деталларга ойдин-лик киритишда маслаҳатлашган пайтларимиз кўп бўлган. Ёзувчи асарларида ҳаётда айнан бўлган ва айнан ўз исми билан аталган қатор персонажлар бор. “Дунёнинг ишлари”даги Она, Эрмон бува, фидойи дўхтир Ачинский, Ҳайдар шамол, Қора амма, “Икки эшик ораси”даги Илҳом чойхоначи, Ҳусан дума, Афанди домла, Ориф оқсоқол, Парча ва яна кўплаб инсонларни дўмбиравотликлар ҳамон эслайди. Айрим салбий образларнинг исми ўзгартирилиб, феъл-ат-вори тағин ҳам чуқурлаштирилиб тасвирланган. Бу – муаллифнинг ҳуқуқи. Шунингдек, асарларда тасвир этилган Дўмбиравот, Қаъни, Кўтарма, Нўғойқўрғон, Қонқус, Дархон, Қатортол, Чилонзор каби жойлар ўша йиллари Дўмбиравотни шаҳар билан боғлаб тура-диган, тупроғи тиззагача чиқадиган ягона кўча, Катта ва Кичик Чилонзор деган гузарлардан ўтилгач етиб бориладиган “семон-кўприк” (бу кўприк ҳалиям бор) тасвирлари ҳаётдан олинган. Адиб китобларида кўп қаҳрамонлар портрети ва феъл-атвори ҳам ниҳоятда ҳаётий. “Дунёнинг ишлари”даги “Ҳавас” ҳикоясининг қаҳрамони Меҳри хола менинг онам бўладилар.
Хуллас, Ўткир Ҳошимовнинг кўп йиллардан бери эл севиб ўқиётган асарларида ўзимизга таниш, дилимизга яқин инсонларни учратамиз. Шулардан ўзим кузатган баъзи дилга яқин одамлар ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

Nigora Umarova
09.05.2012, 17:09

АДАБИЙ ҲАЁТНИНГ БИР ФУҚАРОСИ
(“Икки эшик ораси” романидаги Ҳусан думага доир)
Шундай бир тоифа борки, унинг дунёси китоб, насаби, сифати адабий қаҳрамон. Адабий қаҳрамонлар ҳақида кўп ёзилган. Улар ҳақидаги битиклар катта-катта китобларни вужудга келтирган.
Пушкин, Абдулла Қодирий, Михаил Светлов, Чингиз Айтматов сингари санъаткорлар ўз қаҳрамонлари ҳақида ғаройиб гапларни айтганлар.
Китобхоннинг адабий қаҳрамонларга муносабати тўғрисида кўп ҳикоялар, воқеалар, ҳангомалар битилган. Халқ адабий қаҳра-монни севиб қолса, ундан ажралгиси келмайди. Ўзбеклар орасида Отабек, Кумуш, Анвар, Раъно, Дилбар, Гулнор, Элмурод, Попук, Шерзод, Дилфуза, ҳатто, Асадбек сингари исмларнинг кўплаб учраши бадиий асарга муҳаббатнинг бир кўриниши, албатта.
Адабий қаҳрамонлар, уларнинг ҳаётидаги асоси ҳақида ёзиш керак. Токи санъаткор – адиб эътиборини қозонган кишилар номи ўчиб кетмасин. Ёзувчи Ўткир Ҳошимов яратган адабий қаҳра-монлар жамланса, каттагина маҳалла жамоаси пайдо бўлади. Асар қаҳрамонларидан ташкил топган аҳли маҳалланинг ҳар бирига синчиклаб назар солинса, тарихи ўрганилса, қизиқ ҳолат келиб чиқади. Аниқроғи, Тошкентнинг Дўмбиравот мавзесида яшаган кишиларнинг аксарияти Ўткир Ҳошимов китобларига хоҳ номи, хоҳ ҳол-аҳволи, хоҳ бирон белгиси, борингки, лақаби билан кириб қолган. Дўмбиравотнинг кексалари Ҳусан думани, унинг бола-чақасини яхши эслайдилар. “Икки эшик ораси” романини ўқиган китобхон борки, Ҳусан дума, унинг аёли, ўғли, тутинган қизи ҳақида тўлиб-тошиб гапиради. Хуллас, биз Ўткир Ҳошимовнинг жонли, эътиборли қаҳрамонлари тарихи билан қизиқдик. Жум-ладан, Ҳусан думанинг ҳаётдаги асли (асоси) ҳақида бир мунча нарсани билиб олдик.
Ардоқли адиб Ўткир Ҳошимов яшайдиган кўчадан, нари борса, 200-300 одим нарироқда Исмоил ака (Исмоил шопир) яшарди. Саккиз йил аввал кўпга қўшиган (вафот этган) бу табаррук инсон Ҳусан думанинг куёви бўлган. Ўткир Ҳошимов Исмоил акани кўргану танимаган. Исмоил ака бўлса, Ўткир Ҳошимов қайнотаси ҳақида китоб ёзганини билмаган. Ваҳоланки, Исмоил ака уйининг тўрида Ҳусан думанинг расми осиғлиқ турган. Фарзандлари Ҳусан думага оид ҳужжатларни пўлат сандиқларда ҳануз сақлашади. Ушбу сатрлар муаллифларидан биримиз Ҳусан думани яхши бил-ганмиз, уларнинг қариндош-уруғларини таниганмиз. Ҳусан дума ҳақидаги гаплар қўзғалиб қолгач, биз Исмоил ака фарзандларидан Ҳусан дума расмларини сўрадик. Маълум бўлишича, қанд лавлаги етиштиришдаги ҳалол меҳнатлари учун “Куйбишев” жамоаси хўжалиги аъзоси Ҳусан Мирисаев “Меҳнат Қизил байроқ” нишони билан тақдирланган (1948 йил 3 июнь) экан. Нишон гувоҳномасида Ҳусан думанинг хира тортиб кетган расми сақланган.
Ҳусан думани дўмбиравотликларнинг эллик ёшдан ошгани яхши эслайди. Отанинг хўжалигидаги юмушларини (романда бу ҳақда тиниқ ёзилган) аҳли дўмбиравот унутгани йўқ. Хуллас, Ҳусан Мирисо ўғли 1880 йилда Тошкентда туғилган. Ҳусан билан тўққиз ой она қорнида бирга бўлган Фотиманинг умри қисқа экан, эрта вафот этади. Ҳусаннинг Жавҳар, Ҳайдар исмли акалари бўл-ган. Уларнинг ҳар иккиси полвон бўлган. Тақдир шамоли ака-ука-ларни ҳар томонга учириб кетган. Ҳайдар полвон тақдир тақозоси билан Авлиё ота томонларга кетиб қолган. Ҳусан дума “юртга кел-ган тўй”дан четда қолмаган – мардикорликка олинган. Мардикор-ликка бориб, у “дума” лақаб орттирган: рус тилини билмаган бу йигит ҳаммага ўзини “мен дўмбиравотли”, деб таништираверган. “Дўмбиравот” нима эканлигини билмаган мардикорлар Ҳусанни “Он дома” дейишаверган. Бора-бора Ҳусан “дома” (дума эмас) деса, ҳамма танийдиган бўлган. Романда Ҳусаннинг “дума” лақа-бини олиши бошқача изоҳланади. “Оқпошшо” замонида давлат думасига маҳаллий сартлардан ҳам вакил бўлиши баҳонасида уни ноиб қиладилар. Ҳусан думага ўхшаган саводсиз деҳқон, ўзининг ибораси билан айтганда, умри ер кавлаш билан ўтган одам ўша замондаги дума учун шунчаки бир кимса бўлган, холос. Ёзув-чининг нияти “дума-пума”сининг ўзи лўттибозликдан иборат бўл-ганига шама қилишдир. Шу тариқа адиб Ҳусан думанинг лақаб орттиришини бошқача тасвирлайди ва бунга тамомила ҳақлидир. Шундай қилиб, Ҳусан ўз юртига “дума” лақабидан ўзга ҳеч нарса олиб келмайди. Ҳусанбой бир томондан қашшоқлиги, иккинчи то-мондан, полвонкелбат, сал беўхшовроқ бўлганлиги боис анча ёш-гача уйлана олмай юрган. Қайсидир йили у акаси Ҳайдар полвонни йўқлаб, Авлиё отага борган. Довруқли бир тўйда қатнашган. Тўй эгаси кураш уюштирган бўлиб, бир ўрис полвон манаман деган полвонларни бир бошдан қийратаверган. Ориятли, қувватга тўлган Ҳусан полвон даврага отилиб чиқади. Ҳайдар полвон инисини даврадан олиб чиқиб кетмоқчи бўлади. Шунда тўйда қатнашаётган бойлардан бири:
– Полвоннинг шаштини қайтарма, Ҳайдар, – деган. Даврада нима қиларини билмай турган Ҳусанга қараб: – Ўғлим, шу ўрис полвоннинг курагини ерга теккизсанг, сенга қизимни бераман, куёв қилиб оламан, – деган.
Тўй тўйдай ўтган. Ҳусанбой довюраклиги, ғурури боис бойга куёв бўлади. Ҳусан дума 1930 йилгача дам Авлиё отада, дам Тошкентда яшайди. Ўринбой деган ўғил, Манзура, Маъсума деган қизлар кўради. Умри қисқа экан, хотини вафот этади. Ҳусанбой 1930 йилда йигитча бўлиб қолган ўғли, икки қизи билан Тошкентга бутунлай кўчиб келади.
1931 йилда у Меҳринисо деган бева аёлга уйланади. Маҳалла-кўйда “Қора амма” деб ном чиқарган бу аёл Ҳусан дума билан тинч-тотув турмуш кечиради. Ҳусан дума аёли ортидан келган Зуҳра, Хайрини ўз фарзандларидай кўради. Зуҳра ҳам, Хайри ҳам “Ҳусанова” бўлиб турмушга чиқишади. Ҳусан думанинг ўғли урушдан қайтмади, дом-дараксиз кетди. “Икки эшик раси”да Кимсанинг дараксиз кетганлиги учун отани нари олиб бориб, бери олиб келганликлари ғоят ишонарли тасвирланган. Кексайиб қолган ота зуғум-терговлардан қутулиш учун ўзини “шарбатчи”лик юму-шига уради. Шундан кейингина отанинг қулоғи таънаю дашном-ларни эшитмайдиган бўлади. Ҳусан дума тўртала қизини турмушга берди: қуда-андали, куёвли, невара-чеварали бўлди. Унинг қизла-ридан учтаси вафот этган, фарзандлари Дўмбиравот, Қозиравот, бошқа маҳаллаларда истиқоммат қилишади. Ҳусан отанинг кен-жаси, аниқроғи, Қора амманинг қизи Қозиравот маҳалласидаги Терсариқ кўчасида, 8-хонадонда яшайди. Биз Хайри холани кекса, шарти кетиб парти қолган момо, деб ўйлаган эдик. Йўқ, Хайри опа, гарчи саксонга яқинлашиб қолган бўлса-да, тетик, зиёлинамо, қадр-қимматини баланд қўядиган аёл экан. Онахон отаси ҳақида оғзидан бол томиб гапирди:
– Мен уч ёшдалигимда дадамнинг тарбиясига кирганман. Опаларимни ойим, дадам оқ ювиб, оқ тарадилар. Ҳаммамизни уйли-жойли қилдилар. Дадам пир-бадавлат бўлиб, 88 ёшларда вафот этди. Ҳануз гўрларини ёлғизлатиб қўйганимиз йўқ.
Хайри опа турмуш ўртоғи – Раҳматилла ака билан аҳил яшабди. Етти фарзанд кўрибди. Опа турмуш ўртоғи вафот этга-нини бамайлихотир гапирди. Лекин бундан бир неча йил аввал, 34 ёшида вафот этган ўғли ҳақида сўзлаганида, кўз ёшларини тия ол-мади. Қарими, ёшми, бари-бир она-да! Хайри опа онасини маҳал-ладагилар “Қора амма” деб атаганларини, раҳматли волидасида нафас қисиш касали бўлганини айтиб берди. Биз Ўткир Ҳошимовга думанинг аёллари “Қора амма” бўлганликларини айтганимизда, ёзувчи ҳайрон бўлди: “Ишонинг, мен “Қора амма”ни ўзим ўйлаб топганман. Тўғрироғи, бундай бўлган. Фарруҳ ўғлим, негадир акамнинг хотинлари, раҳматли кеннойимни “Қора амма” дерди. “Қора амма” деган атамада аллақандай саҳийлик, бағри кенглик туйгандек бўлганман. Ижодда илоҳиёт борлигига қаттиқ ишо-наман. Ҳаётда Ҳусан думанинг аёлини “Қора амма” дейишлари, бунинг устига бу аёл ҳам диққинафас хасталиги борлигидан мут-лақо бехабар эдим. Демак, бадиий ҳақиқат беихтиёр ҳаёт ҳақиқати билан уйғунлашиб кетган. Мен “Қора амма” Ҳусан думанинг иккинчи турмуши эканлиги, икки қизи билан турмушга чиққан-лигини энди эшитиб турибман. Ўйлаб кўрилса, Робия феъл-атво-рида “Қора амма”нинг битта қизи тасвирланган бўлиб чиқади”.
Ҳусан дума – “Икки эшик ораси” романидаги ўнлаб қаҳра-монларнинг бири. Романдаги аксарият қаҳрамонларнинг ҳаётидаги прототипини белгилаш, у ҳақда ёзиш мумкин.

Nigora Umarova
09.05.2012, 17:12

КАЙВОНИ.
Маҳалла ҳаётининг нозик томонлари кўп. Кексалар яхши билишади: кайвони маҳалла оқсоқоли эмас, аммо обрў-эътиборда ундан кам эмас. Илми бор, эл билан тиллаша оладиганларни оқсоқол қилиб кўтаришган. Ҳозир ҳам шундай: оқсоқол оқ-қорани таниган, қонун-қоидани биладиган, юрт сиёсатини халққа етказадиган шахс. Кайвони-чи? У маҳалланинг норасмий етакчиси: дангалчи, чапанироқ, урф-одатларни яхши биладиган, уларга амал қиладиган, яхши-ёмонни фарқлаб, керагида мақтаб, керагида “ниқтаб” турадиган одам. Юртнинг тўй-азаси, иссиқ-совуғи кай-вонисиз ўтмайди.
Тошкентнинг Дўмбиравот, Қозиравот, Мевазор, Хирмонтепа, Қаъни, Яккасарой маҳаллалари аҳли Абдумалик хожи акани яхши билишади. Бу одам дўмбиравотликларнинг ўз одами эди. У чўрткесар, кези келганда оғзидан аёвсиз сўзлар чиқадиган бўлса-да, аслида одамохун, зиёли эди. Бешёғочнинг Янги маҳалласи-дагилар, Дўмбиравотликлар жадид муаллим Қўчқор Исҳоқовни яхши билишган. Ҳозир бу кишининг номи билан аталувчи кўча бор Дўмбиравотда. Абдумалик ака ўша Қўчқор афандининг иниси. Акаси изидан бориб, олий маълумотли бўлди, мактабда тил ва адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлади. Абдумалик Исҳоқов нафақага чиққач, маҳалла ҳаётига шўнғиб кетди.
Қайси тўйда Абдумалик ака бош-қош бўлса, тўй эгасининг жони кирарди. Ҳамма юмушини кайвони ўрни-ўрнига қўйиб удда-ларди. Тўғрироғи, Абдумалик ака тўйбоши бўлса, тўйда хизматга чоғланганлардан ҳеч ким бекор қолмасди.
1971 йилнинг ёзида ўғилларимни ҳатна қилдириб, ош бердим. Дастурхон жойида, таниқли ҳофизлар келган, муҳими, Абдумалик ака бошлиқ кайвонилар хизматда. Бирдан университет жамоаси, домлалар, ҳамкасбларим кўриниб қолишди. Югуриб Абдумалик аканинг олдига бордим:
– Ака, устозлар, ҳамкасблар келишяпти. Уйга, ичкарига олсакмикан? .
– Мулла Абдуғафур, қозон битта, дастурхон битта, ҳофизлар ашула қилишяпти.
Мен хато қилганимни сезиб қолдим-у, чайналиб нимадир дедим.
– Сиз келган-кетганларни кутиб, кузатиб тураверинг, буёғини бизга қўйиб беринг. Устозларингиз ўзбекнинг тўйига келёт-ганилигини яхши билишади. Биз учун ҳамма меҳмон – теппа-тенг: ўтқазган жойимизга ўтиришади, тортган ош-нонимизни танаввул қилишади. Тамолимиз шу, укажон.
Қизиқ, Абдумалик ака қаттиқ-қаттиқ, теккизиб-теккизиб гапир-саям, ҳеч ким у кишидан хафа бўлмасди. Абдумалик аканинг билимдон, уқувлилиги аза кунларида аниқ кўринарди. 1984 йил-нинг саратонида ҳарбий хизматни олис юртда ўтаётган йигитча-нинг ток уриб ўлганлиги ҳақида хабар келди. Марҳумнинг бобоси, отаси маҳалла устунларидан, эл назарига тушган одамлардан эди. Дарҳол тумонат одам йиғилди. Икки кеча, икки кундуз, яъни жасад олиб келгунча маҳалла аҳли марҳум эшиги олдида бўлди. Ҳамма ишга Абдумалик ака бош-қош. Ниҳоят, марҳум жасади темир тобутда олиб келинди. Кайвони тобутнинг олдига тушиб ҳовлига кирди.
– Назира, ўғлинг келди, ўзингни қўлга ол, болангни бағрингга бос, куёвлик сарполарини устига ёп. Онагинам, Худо сенга сабр-тоқат берсин.
Абдумалик ака шошиб ташқарига чиқиб кетди. Ҳамма кўрди, билди – у йиғлади. Орадан бир-бир ярим соат ўтар-ўтмас Абдумалик аканинг тетик, буйруқнамо гапи эшитилди:
– Сиз, тақсир, маъруза қиласиз, хотин-халажни сал овутасиз, биз эса. – у ён-атрофдагиларга бирма-бир қаради, – марҳумни олиб чиқамиз. Кимдир эътироз билдирмоқчи бўлганди, “Бўлди. гап тамом. Уйдагилар адойи тамом бўлди-ку”, – дея жеркиб ташлади.
Кайвони ҳамиша марҳумни тез дафн этишга, чин манзилга эртароқ етказишга ҳаракат қиларди.
Дарвоқе, Абдумалик аканинг ростмана жаҳли чиққанини ҳам бир неча марта кўрганман.
– Ҳой, бойвачча, нега тамойилни буздинг. Сен бугун гўрковга бунча, ғассолга унча берсанг, эртага бир камбағалнинг шўри қурийди-ку. Ҳе сени бойваччалигингга.
Кайвони чақирилган ердан қолмас, айтилмаган жойга бормас эди. У тўй-ҳашамда, ошда йўл-йўлакай панд-насиҳат қилиб қоларди:
– Анавини қаранглар, бешта боласини эргаштириб ошга келаяпти-я. Лекин биронта боласини жанозага, тобут кўтаришга олиб бормайди.
Кейин бизга қараб дерди:
– Кўзларингни оч, халқ зийрак, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобини қилади.
Абдумалик ака ҳазил-ҳузулга ўч, йиғинлардан бир уй одамни оғзига қаратиб ўтира оларди. Бир гал серфарзанд, баобрў ўқитувчи набира кўрганлиги сабабли ёр-дўстларини шукрона дастурхонига таклиф қилди. Меҳмонлар очилиб-сочилиб, хуш кайфиятда ўти-ришибди. Абдумалик ака ҳар галгидай тўрда гурунг беряпти. Унинг қадрдон шогирдларидан бири олма-нокларни, банану анор-ларни тақсимчаларга кесиб-кесиб ташлаяпти, устига-устак, гапи-риб-гапириб қўяди:
– Ҳўл мевалар тез айнийди, дарҳол еб юбориш керак. Баъзилар сал уринган ҳўл мевани ташлаб юборади. Олинглар, енглар, ейишга қўйилган.
Кайвони бирдан бу ҳаракатга баҳо берди:
– Ҳой бола, бўлди, пичоқни қўй, қўлингин кесиб оласан, – деди.
Шогирд устозига “ярқ” этиб қаради, гап нимадалигини ту-шунди, дув қизариб кетди.
Абдумалик ака икки-уч йил оёқ учида юрди, хасталик анча қийнади. Барибир у ҳар куни бўлмаса-да, кунора секин-секин юриб чойхонага чиқар, ёр-дўстларини кўрар, пича суҳбатлашар, сўнг яна бир-бир босиб уйига қайтарди. Абдумалик аканинг уйидан одам аримай қолди. Ёлғиз ўғил Абдуғани худди отасининг ўзи: келган-ларнинг ҳурматини ўрнига қўяр, дадасининг тузалиб қолаётганини айтиб, ташрифчиларни хурсанд қиларди. Дарвоқе, Абдумалик ака бетоб бўлиб қолгач, Абдуғани отаси йўлини тутди: тўй-ҳашам, таъзияда сидқидилдан хизмат қила бошлади.
Абдумалик ака уч кам саксон ёшида вақот этди. У беш-олти йил муқаддам Хаж сафарини адо этиб келган эди. Ҳожи аканинг хайрли ишлари ҳамон юрт тили, дилида. Елиб-югуриб хизмат қилаётган Абдуғанини кўрган ота қадрдонлар:
– Худди Абдумалик аканинг ўзи-я, отасидай обрў-эътиборли, кайвони бўлсин, – дея дуо қилишади.

* * *
1980 йил баҳорида Ўткир Ҳошимовнинг онаси – Пошша она вафот этганларида Қозиравотдаги Лайлактепа қабристонига ту-монат одам боргани, ўшанда Абдумалик ака барча тадбирларга бош-қош бўлгани кўз ўнгимда турибди.
Суҳбатларимиздан бирида Ўткиржон халқимиз удумлари ҳақида гапириб, бир нарсани таъкидлади. “Бизнинг халқимизда ях-ши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам катта издихом бўлиши, кўп одамлар тўпланишининг сабабини айтайми? Чет элларда, айниқса Ғарб мамлакатларида индивидуализм – шахс биринчи ўринда туради. Бизда жамоавийлик – коллектевизм кучли. Ҳар ким бир-бирига ел-кадош бўлади. Бу – жуда катта фазилат. Аммо минг кишини бо-шини қовуштириш ҳам осон эмас. Абдумалик акага ўхшаган-ларнинг беминнат хизмати учун ҳарчанд раҳмат деса арзийди!”
Ўткиржоннинг асарларида ҳозирчи Абдумалик аканинг тас-вири йўқ. Бироқ адиб бу нурли инсон қиёфасини бўлажак асарларидан бирига киритса ажаб эмас.

Nigora Umarova
09.05.2012, 17:18

ОҚСОҚОЛ.
(Унинг сиймоси “Икки эшик ораси” романида акс этган)
Одам дегани омонат: бугун бор, эртага йўқ. Аммо одамдан қолган эзгу ишлар, ёрқин хотиралар унутилмас экан.
– Розиқ ота яшаган пайтдаги Дўмбиравот хотирамга муҳрланиб қолган. Ишкомлар меъмор қурган бинодай пишиқ, баланд, текис бўларди: орасидан қўқон арава бемалол юрарди. Ўрикзор, шаф-толизор, олмазор, нок, жийдазор, тутзорлар кўзни қамаштирарди. Ариқлардан пок-покиза сув шарқираб оқиб ётарди. Ҳеч ким водопровод деган сўзни билмасди, – дейди Ўткир Ҳошимов.
– Розиқ ота қирқ улфатга бошчи эди: унинг айтгани айтган, дегани деган эди. Отага каттаю кичик эгилиб салом берарди, одамлар йўл-йўриқ, маслаҳатни шу кайвони зотдан оларди, – дейди Мутал хожи Бегмат ўғли.
Мулла Розиқ Қосимжонов Тошкентнинг Янги маҳалласида 1875 йилда туғилган, уйининг ёнгинасидаги Абдулқосимхон мад-расасида таҳсил олган. Мадрасани тугатгач, ўзини деҳқончиликка “урди”. Янги маҳаллаликларнинг аксарияти шаҳарда қишлар, ёзни Дўмбиравотдаги боғ-ҳовлида ўтказарди. Ўтган асрнинг 30-йил-ларига келиб ишчилар шаҳарда, деҳқонлар қишлоқда муқим яшайдиган бўлдилар.
Розиқ ота Дўмбиравотда ташкил этилган жамоа хўжалигига биринчилардан бўлиб аъзо бўлди. Қарийб 35 йил аҳил звенога етакчилик қилди. У ҳалол меҳнат қилиш, дину диёнатдан тоймас-ликни бош маслак деб билди. Меҳнат қилсак, эл-юрт оч қолмайди, жаннатдай боғ-роғларимиз, серҳосил экинзорларимиз поймол бўл-майди, зилол сувлармиз булғанмайди, ариқлар кўлмакка айлан-майди, дея фикрларди Розиқ ота. Жамоа хўжалиги аъзолари ғай-рати туфайли экинзорлар кенгайди, ерга пахса деворлар ётқизилди, ўғит ташланди. Меҳнат қилганнинг тили узун бўлади, деганлари рост чиқиб қолди: нафақат Дўмбиравотликлар, балки хўжаликнинг етти бригадасидаги каттаю кичик, ҳатто баъзи туман раҳбарлари Розиқ ота насиҳатларига қулоқ тутадиган бўлишди.
Розиқ ота тиним билмади, туну кун меҳнат қилди. Лекин бирон кун беш вақт намозини, 30 кун рўзасини канда қилмади. Одамлар анойи эмас: оқсоқолни руҳий мададкор, илмли одам сифатида ҳур-мат қилади. Беш қўл баробар эмас, юртчиликда ҳар нарса бўлар-кан. Оқсоқол “қора хат” олганлар дардига дардкаш бўлди, оилавий можароларни ими-жимида ҳал қилди. Аммо амалини суистеъмол қилганлар, беш қўлини баробар оғзига тиққанлар билан тил топи-шиши амримаҳол экан. Биров оиласи бўла туриб, балоғатга етган қиз билан гап-сўз бўлди. Баъзилар жамоа хўжалиги мулкини кўр-кўрона талади. Ажаб, “давринг келди, сур, бегим” – деганларнинг қанчадан қанчаси хор-зор бўлди.
Розиқ ота ҳақиқатпараст, инсон қадрини юксак баҳолайдиган зот эди. У Ҳусан дума Исаев деган дўлвори қарияни ёқтириб қол-ди. Чунки Ҳусан ота кексалигига қарамай, қийин, ҳеч ким кўнмай-диган юмушга қўл урди. У эртадан кечгача хонадонма-хонадон юриб, зарурхоналар ахлатини бочкаларга жойлар, уларни махсус қазилган “ҳовузлар”га келтириб тўкарди (“Икки эшик ораси” романида тасвирланган “тиллахона”га). Кўпчилик Ҳусан думадан нари юрар, бурнини жийирарди. Оқсоқол эса дўсти Ҳусанбойни алқар, ёлғиз ўғли армиядан соғ-омон келишини тилаб дуо қиларди.
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Розиқ ота уч ўғлидан иккисини – Абдураҳим ва Жўравойни армияга жўнатди. Ўн ёшли Ҳаким отасининг дастёри бўлиб қолди. Уруш йиллари жамоа хўжалигидаги ҳаёт ниҳоятда жиддийлашди: қанд лавлаги етиш-тириш мажбурий юмушга айланди. Лавлаги етиштириш ниҳоятда қийин: у асосан “шарбат”да, маҳаллий ўғитда етилар экан. Қанд лавлаги етиштиришнинг фойдали томони ҳам топилиб қолди. Нон йўқ, қанд йўқ: одамлар аранг тирикчилик ўтказяптилар. Қанд лавлаги ёнғоқдай, кичкина сабзидай бўлдими, картошка, сабзи, гўшт вазифасини ўтай бошлади. Лавлаги етишгач, деҳқон лав-лагини қозонга нондай ёпиб истеъмол қила бошлади: қозон ҳам, оғиз ҳам, қўл ҳам шира. Шира кўп бўлса ҳам кўнгил озиб кетаркан.
Уруш тугади ҳамки, лавлагичилик барҳам топмади. Жангдан қайтган йигитлар жамоа хўжалигида ишлай бошладилар. Розиқ отанинг ўғиллари жамоа хўжалигида ишламоқчи эмасди. Бири қўлидан, бири оёғидан ярадор бўлганди. Амакилари Охун ака уларни шаҳарда дурусторқ ишга жойлаши мумкин эди. Розиқ ота икки ўғлини ёнига ўтқазди:
– Болаларим, мен қаридим, ёнимда бўлинглар, бирга-бирга ишлайлик, – деди. Жўравой отанинг сўзини ерда қолдирмади: жамоа хўжалиги тугагунича ўз қишлоғида ишлади.
Розиқ оқсоқол муросаи мадора қилиб яшади. Ҳалолликдан, бир баҳя бўлсин, четга чиқмади, иймон-инсофни сира унутмади. Отани ҳозирги ёшлар танимайдилар. Лекин Дўмбиравотлик қариялар ҳануз Розиқ отадаги муросасозликка, имон-эътиқодга, пок-ҳалолликка тан берадилар. Розиқ отанинг, унга ҳамнафас бўлганларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли Дўмбиравот боғларини булбуллар тарк этмади, экинзорлар мўл-кўл ҳосилини эл-юртдан “аямади”, ариқлардаги пок-покиза, зилол сувлар “шўх-шодон” оқишдан тўхтамади.
Иккинчи Жаҳон уруши, урушдан кейинги йилларда Марка-зининг махсус топшириғи билан социалистик мусобақалар уюш-тирилди. Тошкент атрофидаги жамоа хўжаликларида Меҳринисо Убайдуллаева, Замира Муталова, Розиқ Қосимжонов сингари донг таратган деҳқонлар бор эди. Туман раҳбарлари “Шарқ тонги” жамоа хўжалигидаги Меҳринисо Убайдуллаева билан Розиқ ота орасида тузилган мусобақага бош-қош бўлдилар. Қанд лавлаги топшириш режаси бажарилгач, мусобақадошлар орасидаги шарт-нома хулосалари эълон қилинди.
Меҳринисо ва Розиқ ота кўрсаткичлари бир хил эди.Шунда мулла Розиқ ота донишмандлик қилди:
– Болаларим, замон ёшларники. Меҳринисо қизим кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилди. Мен унинг ғайратига, фидойилигига тан бердим. Биринчи ўринни Меҳринисога берилишини сўрайман.
Убайдуллаева отанинг гапларидан мутаассир бўлди, отанинг оппоқ соқолли юзларидан ўпди. Ўша йили Меҳринисо Убайдуллаевага Меҳнат қаҳрамони юксак унвони берилди. Иккинчи ўринни олган мулла Розиқ отага Ленин ордени берилди. М.Убайдуллаева қаерда, ким бўлиб ишламасин, Розиқ отани нурли сиймо сифатида хотирлаб ўтди.
Розиқ ота роса меҳнат қилди, лекин эски уйини янгиламади; келин туширди, куёв қилди, аммо исрофгарчиликка зинҳор йўл қўймади. У умр бўйи қарғишдан, ҳаромдан қўрқиб яшади. Розиқ отадаги фазилатлар унинг тенг-тўшлари, издошлари, ўғил-қизлари, невара-чевараларига кўчди. Катта Дўмбиравот маҳалласидаги 4-мактаб-интернат ёнгинасида файзлигина бир ҳовли бор. У ерда Розиқ буванинг кенжа ўғли Ҳаким ака, невара-чеваралари яшайди. Бу хонадон чироғи сира ўчмайди, чунки уни ҳалол, имонли Розиқ ота энг қийин замонларда ёққан.

* * *
Ўткир Ҳошимов “Икки эшик ораси” романидаги Ориф оқсоқол образини яратар экан, қадрдон Дўмбиравотликларни, Розиқ отанинг файзли қиёфасини кўз ўнгидан сира йироқлаштирмади. Розиқ ота ҳаёти Ориф оқсоқол тимсолида давом этяпти.

Nigora Umarova
09.05.2012, 17:20

ЮРАГИДА ЎТИ БОР ПАРЧА
“Икки эшик ораси” – сержило, сертимсол роман. Унда Оқсоқол, Дума, Комил табиб, Қора амма, Раъно, Шомурод сингари характерлардан ташқари, Афанди домла, Кимсан, Самадов, Олимжон, Башорат, Фотима, Зуҳра, Рашид абзий, Парча сингари ўнлаб катта-кичик тимсоллар бор. Парча дали-ғули, ўйлаганини шартта айтиб қўя қоладиган, ўйин-кулги, тўй-хашамни ёқти-радиган, одамлар орасида бўлишни истайдиган қари қиз бўлган. Қаердаки дўриллаган овоз эшитилса, қўполгина кулги янграса, билингки, ўша ерда Парча бор. Раъно фронтга кетган эрини унутиб, раис Умар закунчи билан юриб кетади. Ҳамма аёллар фу-файка, кўн этик кийиб қишин-ёзин меҳнат қиладилар. Раъно эса келинлардай ўзига оро бериб ўсма, сурма қўйиб, бежирим кийимлар кийиб юради. Гап нимадалигини ҳамма билади. Лекин фа-қат Парчагина: “Вуй Раънохоннинг очилиб кетганини қарай-ла. Эри урушда юрган хотингаям ўхшамайди” дейди. Унинг гап-сўзларидан пичинг, сохталик йўқ. Ўйлаганини айтиб қўя қолади. Ҳамма Умар закунчидан қўрқади, фақат Парча олифта раисни, “шарват” тўла ҳовузга итариб юборади. Парча ўзи сезмаган ҳолда тўғри сўзни айтади, ноҳақликка қарши ўзича исён қилади. Уни кекса дўмбиравотликлар ҳамон эслайдилар.
Розиқ ота, Ҳусан дума, Комил табибга тенгдош Зариф ота де-ган бўларди. У миқти, оқсариқдан келган, суяги меҳнатда қотган, кўнгли тоза одам эди. Унинг Холмат, Зуфар деган ўғиллари, Нозима (Назма), Хатима (Хатма) деган қизлари бўлган. Қизлар уруш бошланганида балоғатга етган, келин бўлишга тайёр эдилар. Уруш пайтида йигитлар фронтга кетдилар, яшириниб юрганлар ҳам бўлди. Никоҳ тўйлари камайиб кетди. Уруш тугагач, Назма ҳам, Хатма ҳам қари қиз бўлиб қолган эдилар. Назма оз муддат бўлса-да, турмуш қурди. Фарзанд кўрмади, оила эгаси бўлолмади. Хатма, опаси сингари, узоқ яшади, тўқсонларни қоралаб борди. Опа-сингилларни Холмат ака, Зуфар дўхтирларнинг келинлари, невара-чеваралари оқ ювиб, оқ тарашди. Бундан 5-6 йил бурун Парча номи билан Ў.Ҳошимов романига кирган онахон тўқсондан ошиб бандаликни бажо келтирдилар. Онахонни ўлимларидан 2-3 ой бурун сувратга туширган эдик. Онахон кексайганларида бир бурдагина бўлиб қолган, майингина овозлари аранг эшитиларди. Мен энди бу онахон билан шўх дангалчи Парча орасидаги ўхшашликни топа олмас эдим.
Парча романдаги унутилмас образлардан бири бўлиб қолаверади.

Nigora Umarova
17.05.2012, 10:56

“Tungi parvoz” ko’rsatuvi. Yozuvchi O’tkir Hoshimov bilan suhbat

Asror Samad
22.05.2012, 09:49

“Тушда кечган умрлар” романини ўқиб бўлгандан кейин қайта очишга одамнинг юраги зириллайди; зириллашга зириллайди, аммо роман яна сени ўзига чақираверади. Чунки унда аждодларинг ҳаёти бор.

Asror Samad
22.05.2012, 09:53

Бир масалчи шоир Ўткир Ҳошимовнинг жиғига тегмоқчи бўлди:
-Ўткиржон, Марказқўмда бюро аъзоси бўлиб сайланган эдингиз, бу ёғи қандоқ бўлди?(Коммунистик партия тугаган пайти.)
– Биласизми,-деди ёзувчи.-Менинг бюро аъзолигим сизнинг масалларингизга ўхшаган гап; бюро аъзоси бўлсам ҳам бўлаверади, бўлмасам ҳам бўлаверади, сизнинг ҳам масалларингизни ўқисаям бўлади, ўқимасаям бўлади.

07.07.2012, 17:25

“Икки эшик ораси”ни болалигимда ўқиганман. кейинчалик рус адабиётига қизиқиб кетдим. Уйимизда китоблар кўп бўларди. Орқасида лоласи бор китобларга рухсат йўқ эди. Менга фақат орқасида дўпписи бор(менимча “Ёш гвардия”)ларига рухсат бериларди. Лекин Ўткир Ҳошимовнинг китобларини ҳаммамиз севиб ўқир эдик. “Дунёнинг ишлари” даги она образини бувимга ухшатар эдим. Менимча ҳозирги шошқалоқ ҳаётимизда айнан ўша асарлар камлик қилаяпти. Шу асарларнинг электрон варианти бўлса жон деб яна бошидан бошлаб ўқир эдим.

Utkir Hoshimov
07.08.2012, 14:45

Ҳали мактабга ҳам қатнамас эдик. Орамизда «Елим» лақабли бола бўларди. Текканга тегиб, тег-маганда кесак отар, ҳатто ёши катта болалар ҳам ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилишар эди. «Елим» лақабини олишига сабаб, у отаси урушга кетгани-дан кейин икки йил ўтиб туғилган, онаси айтиши-ча, «қорнига ёпишиб қолган» экан.
Бир куни Елим ёмон иш қилди. Қаердандир ориқлаб кетган қора мушукни топиб келди. «Ҳозир сенларга томоша кўрсатаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боғлаб, биғиллатиб, дарахт шохига илиб қўйди. Анҳор бўйидаги тошлардан кўйлаги-нинг этагига тўлдириб келди. Кейин беш-олти қадам орқага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Бола-лардан бири «унақа қилма» деса, «Бўпти, ўзингни тошбўрон қиламан», деб хезланди. Елим тошларни шошилмай, узоқ мўлжалга олиб отар, ҳар гал тош текканида мушук аянчли миёвлар, типирчилаб, ўзини у ёқдан-бу ёққа ташлар, аммо қутулиб кетолмас эди. Охири бечоранинг оғзидан қон кела бош-лади. Биз болалар даҳшатдан қотиб, қилт этмай ту-рар, нима қилишни билмас эдик. Бир маҳал му-шукнинг кўзидан олов сачраб кетгандек бўлди-да, сўнгги бор миёвлаб, тинчиб қолди.
Бу воқеани ичимга сиғдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечқурун бизни ёнларига чақириб, танбеҳ берди:
— Ким ўша бола билан ўйнаса, таъзирини бераман! — деди. Сўнг бир зум ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди: — Балки айб болада эмасдир. Палаги нопок.
Отамнинг гапини яхши тушунмаган бўлсам-да, Елимдан нарироқ юрадиган бўлдим. У еттинчи синфни битириб, бошқа ўқимади. Университетда ўқиб юрган кезларим Елим одам ўлдириб, ўн йилга кесилиб кетганини эшитдим.
Орадан кўп йиллар ўтди. Билмадим, ўттиз йилми-ўттиз беш йилми. Куз кечаларидан бирида дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
— Танимадинг-а, — деди эски қадрдонлардек елкамга қўл ташлаб. — Мен. фалончиман.
Ростини айтсам бунақа исмли одамни эслай ол-мадим. Отини қайта сўраган эдим, илжайди.
— Елимман.

Шунда «эски қадрдоним» ёдимга тушди.

— Сенга бир масалада келдим, — деди мақсадга кўчиб. — Ўғлим арзимас нарса билан қамоққа тушиб қолди. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг.
— Мен терговчини танимайман, — дедим.

— Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!

Очиғи, ўғлининг «арзимаган нарса билан» қамалганига ишонмадим. Бунақа ишларга аралаш-маслигимни айтдим. Елим хафа бўлди.
— Бўпти, сен бўлмасанг, бошқаси топилиб қолар, деди-да, кетаверди.
Ўғлининг қисмати нима бўлганини билмайман-у, орадан тағин беш-олти йил ўтиб, нохуш хабар эшитдим. Елим хотин, бола-чақаси билан ажрашиб, қўшни маҳалланинг чеккароқ кўчасидан ҳовли сотиб олган экан. Қиш кунларидан бирида уйига ўт кетибди. Одамлар ўтни ўчиришиб, ичкари кириш-са, Елимнинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёқ-қўли сим билан чандиб боғлаб ташланган экан.
Бечорага ачиндим. Отамнинг сўзлари ёдимга тушди: «Палаги нопок. »

Utkir Hoshimov
07.08.2012, 14:48

Халқимизда «Ваъда вафо — марднинг иши», «Арслон изидан қайтмас, йигит сўзидан», деган мақоллар бор. Буни исботловчи мисоллар ҳам етарли.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг васияти би*лан тахтга ўтирган Ҳумоюн отаси каби жасур, доно ва софдил инсон бўлган. Шаҳаншоҳ вафотидан кейин ака-укалар орасида бошланган тож-тахт талаши салтанатни таҳликали аҳволга солиб қўяди. Рақиблар вазиятдан усталик билан фойдаланиб, хуружга ўтишади. Бир жангда бобурийларга қарши курашаётган Шерхоншоҳнинг қўли баланд келиб, Ҳумоюн чекинишга мажбур бўлади.
Ҳиндистонда дарё кўп. Чауза дарёсидан ўтаёт-ганларида Ҳумоюннинг оти чўкиб, ўзини ҳам сув остига тортиб кетади. Подшоҳнинг бахтига ҳўкиз терисидан ясалган мешда сузиб келаётган бир одам уни кутқариб қолади. Шунда миннатдор шоҳ оғзидан: «Сенга тахтимни берганим бўлсин», деган мазмунда гап чиқиб кетади. Пойтахтга етиб келишгач, мешкобчи шоҳга ваъдасини эслатади. Ҳумоюн ақл-бовар қилмас иш қилади: сарой аъёнларининг эъти-розига қарамай, мешкобчини тахтга ўтказади.
«Ҳумонюннома» асарида Гулбаданбегим бу ҳодисани бир оз оғриниб тасвирлайди: «Бу воқеадан сўнг подшоҳ ўша саққо ғуломни тахтга ўтқазиб, ҳамма амирлар унга кўриниш берсинлар, ғулом эса кимга нимани хоҳласа, ҳадя этсин ва мансаб берсин, деб буюрдилар. Икки кунга бу ғуломга подшоҳликни бериб қўйдилар. »

Nigora Umarova
08.08.2012, 17:46

Ўткир Ҳошимовнинг “Аждарнинг тавбаси” китобига жиддий юморга йўғрилган асарлар – “Икки карра икки-беш”, ҳажвий ҳикоялар, “Шумлик туркуми”даги воқеалар киритилибди.
Айниқса, бир пайтлар 1985 йилларда ўқиб, кейин топа олмай юрган ҳикоям “Қизил қарға” (XX аср эртаги)ни мароқ билан ўқидим. “Мўминтой”нинг “жиддий ҳаёти”-ку аёлини Дубайга жўнатиб уй бекачига айланиб қолган эркакларга бағишланади. “Фармонбиби плюс”га-ку гап бўлиши мумкин эмас. Замонамиз Фармонбибиси Саид Аҳмаднинг Фармонбибисидан ўта фарқ қилади- крутой, шейпинг билан шуғулланадиган ништяк, бизнесмен кампир. Ўқиб маза қилдим. 🙂

Nigora Umarova
13.08.2012, 11:12

O’tkir Hoshimov. Adabiy o’ylar.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:39

1
Яқинда ёзувчи Эркин Усмоновнинг “Эртак каби гўзал бир олам. ” деган китобчаси қўлимга тушди. Китоб Ўзбекистон халқ ёзувчиси, эл ардоғидаги адиб Ўткир Ҳошимов ижодиёти ҳақида эди. Китобни қандай бошлаб, қандай тугатганимни билмай қолибман.
Ўқиб бўлгандан кейин, бир муддат кўзларимни юмиб гўзал таассуротларга ғарқ бўлиб ўтирдим. Ўткир аканинг ҳикоя, қисса ва романларини ўқиганман, адиб ҳақидаги мақолаю адабий ўйларнинг ҳам анча-мунчаси таниш. Лекин Эркиннинг эссесидан кейин адибни яна бошқатдан кашф этаётгандек, Ўткир аканинг эртак каби гўзал олами — ижод оламидаги инжа манзараларни томоша қилаётгандек эдим: “Жала қуйди, ҳавода тут ҳиди гуркираб кетди”, “Ёмғир шивалаб ўтди, димоққа қизиган тупроқ ҳиди урилди”, “Анҳор ёқасида жимгина мудраб ётган гўристонда яна бир қабр мунгли дўппайди”, “Осмон чинни тавоғи тўнтарилган уфқларга тикиламан”, “Қора бахмалга қадалган дурдек ялт-ялт этиб кўз қисаётган юлдузлар мудраб-мудраб охири сўнди”, “Машина ўйдим-чуқур йўлда ҳаккалаб юра кетди”, “Чирмандадай қизғиш ой тирмаша-тирмаша бақатеракнинг устига чиқиб олди”, “Қонталаш осмон хиралашиб, адирлар орқасидан этагини судраб оқшом келабошлади”, “Ҳовлидаги бир туп ўрик шохларида қинидан чиққан довучча мўралади. ” Бири-биридан тиниқ бу манзаралар оғуши кимни сеҳрламайди, яйратмайди, ўйлатмайди, дейсиз! Эркин маладес! Топибди! Ёзувчининг кимлигини кўрсатиш учун том-том ҳамду санолар айтиш шарт эмас, мана шундай оддий мисоллар кифоя экан.
Бундан кўп йиллар илгари, талабалик даврида мен ҳам айнан шундай ҳолатга тушганман. Пединститутнинг (ҳозир университет) учинчи курсида ўқирдик. Ҳам суюкли домламиз, ҳам ёш ижодкорларнинг “Чашмалар” тўгараги раҳбари Пирмат Шермуҳамедов ёзувчининг маҳорати ҳақида гапираётиб, Ўткир Ҳошимовнинг “Муҳаббат” ҳикоясидаги: “Арслонбоб тоғларининг чўққилари ёниб кетди” деган тасвирни завқ-шавқ билан, узоқ таҳлил қилди. Мен адибнинг бу ҳикоясини ўқиган эдим. Домламизнинг сўзларидан кейин, ҳикояни бошқатдан ўқидим. Нафақат “Муҳаббат”ни, “Бир томчи шудринг” китобидаги барча ҳикоялар-у, “Шамол эсаверади” қиссасини ҳам ҳижжалаб, Пирмат Шермуҳамедов айтгандек, “ижодкор кўзи билан” ўқидим. Ва. худди ҳозиргидек, ажиб мўъжиза содир бўлди: китоб саҳифаларига жон кирди; ранг-баранг қиёфали, мураккаб тақдирли кишилар қуршовида қолдим; гўзал ташбеҳлар, манзаралар, тасвирлар, фикрлар дарёсида сузиб юргандек эдим гўё.Ўткир Ҳошимов ижодий оламининг нафис ранглари, гўзал шакли, мазмун ва моҳияти энди бутунлай бошқача бўлиб қолгандек эди. Эркин Усмоновга ўхшаб мен ҳам китобдаги ёрқин тасвирлару ибораларни бир дафтар қилиб кўчириб олганман.
Ўзинг билган, таниган, ҳатто, бир пайтлар бирга ишлаган ва ҳурмат қилган одаминг тўғрисида илиқ ва ҳалол фикрларни эшитганда шундай ёқимли кайфият пайдо бўлса керак инсонда.
Беихтиёр Эркин Усмонов билан гаплашгим, унга ташаккуримни айтгим келди. Шоир ва адиб Муҳаммад Исмоилдан телефон рақамини олдим.
— Ўткир ака тўғрисида тенг-тўшлари, устоз ва шогирдлари, адабиётшунослар хўп ёзишган. Аммо сизники бутунлай бошқача китоб бўлибди — барисидан ўтибди! — дедим чин дилдан.
— Мен китобда Ўткир аканинг айрим асарлари атрофида мухтасаргина сўз юритдим, улар баҳона адиб ижодий лабараториясига “мўралаш”га, ёзувчиликдек гўзал ва машаққатли меҳнатнинг сирларини англаб етишга ҳаракат қилдим, — деди Эркин. —Ўткир аканинг ўзига хос услуби, тили ва тасвирий воситалари, уларнинг ёш ёзувчиларга сабоқ бўларли жиҳатлари, китобхонга таъсири ҳақидаги айрим шахсий кузатувларим ва ўйларим билан ўртоқлашдим. Қолаверса, ёзувчига ундай ёз, бундай ёз деб, панд-насиҳат қилувчи айрим адабиётшуносларга ўчакишиб ёзилган эссе десам ҳам бўлади. Бир эсланг, ёзувчига энг кўп насиҳат қиладиган маслаҳатгўй ким? Ҳеч шубҳасиз, танқидчи-адабиётшунос. Лекин, мана, манавинақа қилиб ёзади окоси, деб икки саҳифани қойиллатиб қўядигани борми!
Ростдан ҳам бу китоб қатор-қатор фазилатлари билан адабиётчиларнинг асарларидан кескин ажралиб туради. Эркиннинг жавобларидан бир қадар руҳланиб, Ўткир акага телефон қилгим, китоб ҳақидаги фикрини эшитгим келди.
Ўткир ака билан кўпдан бери гаплашмаганмиз. Бирданига таниёлмаса керак, деган гумонда эдим.
— Абдусаидмисиз? — деган овоз келди саломлашган заҳоти у томондан. Эссе, Ўткир аканинг ўзига ҳам маъқул тушган экан. — Ёзувчи-да, ёзувчи! — дея мамнунлигини билдирди.
Уёқ-буёқдан анча гаплашдик. Суҳбат асносида “Саккизинчи мўъжиза” китобининг тўлдирилган қайта нашри чоп этилаётгани ва етмиш ёшга тўлиши муносабати билан кўп томлик танланган асарлари тайёр бўлгани билинди. “Ҳаёт” газетасининг кечаги сонида адибнинг “Тўяна операцияси” сарлавҳали хўп қизиқ ҳикояси чиққан эди, жуда ҳаётий экан, десам, пиқир-пиқирлаб кулди, бўлган воқеа, устоз Саид Аҳмад ака “шумликлар”нинг пири эди, боплаб туширган ўшанда, гўл бўлмасам, лаққа тушибман-е, деди.
Суҳбатимиз тугаганидан кейин, суюмли шоиримиз Абдулла Орипов: “Умр деганлари асли нимадир, дайр денгизида сузган кемадир” — деганда қанчалар ҳақ, деган ўй кечди хаёлимдан. Ахир, кечагина эди-да, Ўткир Ҳошимов билан “Шарқ юлдузи” журналида ишлаб юрганларимиз.
Иш жараёнидаги турли-туман ҳолатлар, йиғилишлар, “летучка”лар, муҳокамалар, тортишуву баҳслар эсимга тушди. Ва. Самарқандга қилган бир сафаримиз лоп этиб кўз олдимда пайдо бўлди. Ўша сафарни ён дафтаримга қайд қилиб борганим ҳам ёдимда. Дафтар қаердадир турган бўлиши керак.
“Архив”ни титкилаб-титкилаб, ахийри топдим. Муқовасига “1986 йил 4-5 апрель. Самарқандда “Шарқ юлдузи” кунлари” деб ёзиб ҳам қўйган эканман.
1986 йил. Ё, қудратингдан! Ана-мана дегунча орадан йигирма тўрт йил ўтиб кетибди-ми!

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:41

2
Бу манзара баҳор келишини кузатганларга таниш: қиш бўйи гир-атрофни оқ кўрпадек қоплаб ётган қор, аввалига гулдор кўрпачадек олатароқ тус олади, кейин шоша-пиша эриб, тарам-тарам кокилсимон жилғаларга айланади. Ундан кейин бойчечак очилади, қир-адирларнинг кунгай бетлари яшил бахмалдек майсалар билан қопланади. Хонатласли келинчакдек сулув табиат қиқир-қиқирлаб қучоғига чорлайди. Қиш бўйи сиқилган юраклар баҳор насимларида энтикади, дала-даштларга чиқиб кетгинг, беғубор туйғуларга кўмилиб, мусаффо ҳаводан тўйиб-тўйиб симиргинг келади.
Тошкентдан Самарқандга бораётганимизда Ўзбекистонда худди шундай фарахбахш кунлар бошланган эди.
— Баҳор ҳавоси жа-а бошқача-да: тоза, ўпка тўлиб нафас олганда танинг яйрайди,— деди олдинда — шофёрнинг ёнбошида атрофни суқланиб кузатиб бораётган Озод Шарафиддинов.
— Тор, биқиқ шаҳардан чиққанингдан кейин ўзгариш дарров билинади,— деб домланинг фикрини қувватлади Саид Аҳмад ака.
— Баҳор гўзал, афсуски тез паймол бўлади, — деди Ўткир ака.
— Ўткир,— деб илжайди Саид Аҳмад ака.— Бундай тиниқ ҳаво сенга ўхшаш чала паканалар учун жуда фойдали, бир тўйсанг, бир қоп дори еган теракдай бўйинг ўсиб кетади.
— Одамнинг бўйи дори билан ўсганида сизнинг бошингиз аллақачонлар булутга тегиб юрган бўларди, устоз,— бўш келмади Ўткир ака ҳам. — Ўзбекистонда сиздан кўп дори истеъмол қилган ёзувчи бўлмаса керак.— Ўткир ака шундай дедию, ҳозир елкасига калтак тушадиган одамдай бошини бўйнига тортиб машина эшигига қапишиб олди.
— Толиб Йўлдош уйига меҳмон келса, уларни олдида менга телефон қилиб, мени сўкиб, меҳмонларга мақтанади, — деди Саид Аҳмад ака менга қия қараб.— Редакторинг ҳам Озод домласининг олдида ўзини кўрсатмоқчи.— Сўнгра бошини чўзиб Ўткир акадан сўради: — Маҳмаданагарчилик қилгунча, менга айт, қовурдоқ нима бўлди? Ҳойна-ҳой, эсингдан чиққандир?
Ўткир ака дўлдан қутулгандек кучайиб кетди:
— Устоз, шогирдларингиз орасида битта сахий бўлса —ўзим, ўнта бўлса биринчисиман-ку! Сизнинг сўз — биз учун амривожиб. Устознинг кўнгли қовурдоққа тушибди, деб келинингиз икковимиз сўпи азон айтмай, эчкидай-эчкидай икки хўрозни сўйиб, бир қозон қовурдоқни каструлкага босиб олганман. Ана, машина багажида турибди. Опкелайми?
— Оласан-а, кеча редакциянгда гўшт берган шекиллида, демак, гўшт текин. Тўғрисини айт, картошкани ким берди?
Мен ўртада ўтирар эдим. Ўткир ака энди нима деркин, деб турганимда, Озод ака савол бердию, мавзу ўзгариб қолди.
— Учрашув қаяғда бўлади, Ўткир?
— Биринчиси Университетда. Ундан кейин Ургутда, Каттақўрғонда.
— Ургутга борсак зўракан, жаннат жой. Бир келганда Чорчинорни зиёрат қилувдик. Неччи минг йиллик чинорлар, учи кўринмайди, тепага қарасанг, дўппинг ерга тушади. Булоқларининг муздайлиги. Айтгандай, сиз Ургутдан, шундайми? — деди Озод ака елкаси оша менга бурилиб.— Ургут деган сўзнинг маъносини биласизми? — Аммо жавоб кутмай ўзи давом этди.— Ургутнинг асл номи Уркент, яъни — тепаликдаги шаҳар. Мирзо Бобур шундай ёзган. Замонлар ўтиши билан Уркент Ургутга айланиб кетган.
— Қутбиддин домла Ғафур Ғуломга Ургут тўғрисида кўп гапирар эдилар,— деб эслади Саид Аҳмад ака. — Ҳумулий Ургутий, Ғавсул Аъзам каби авлиёлар ҳақида айтганлари эсимда.
— Қутбитдин домла чин аллома эди,— деди Озод ака хўрсиниб.— Саид Аҳмад ака, кузатганмисиз, Нуриддин Шукуровда шу одамни эслатадиган доноликми, файласуфликми, ишқилиб, бир фаришталик бор.
— Воҳид Абдуллада денг, Воҳид Абдулла кўпроқ ўхшар эди.
Суҳбат мавзуи шу тариқа самарқандлик олиму фузалоларга кўчди. Озод ака Навоий, Улуғбек, умуман, Темурийлар замонида Самарқанд дунё маданияти бешиги бўлганидан, Саид Аҳмад ака Ғафур Ғуломнинг Садриддин Айний хонадонидаги саргузашларидан сўзлади.
Гап билан манзилга етганимиз сезилмади.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:42

3
“Шарқ юлдузи” кунлари, Ўткир ака айтгандек, Университетдан бошланди.
Катта, ҳашаматли залда биттаям бўш жой йўқ эди. Шаҳардаги бошқа олий ўқув юртларида, мактаб-маориф соҳаларида ўқиб-ишлайдиган адабиёт ихлосмандлари ҳам ташриф буюришган.
Адабий машваратга йўлда номи тилга олинган профессор Нуриддин Шукуров бошчилик қилди.
Профессор, республикада хизмат кўрсатган фан арбоби Сайдулла Мирзаев асосий маърузачи экан. Узун маъруза қоғозга қараб, бир оҳангда ўқиб берилгани учунми, зерикарлироқ бошланган тадбир Озод ака минбарга чиқиши ҳамон жонланиб кетди. Озод ака бугунги адабий жараёнлар, таниқли ёзувчи-шоирларнинг сўнгги йилларда яратган янги асарлари, уларнинг ютуқ ва камчиликлари тўғрисида жўшиб гапирди, айрим бўш асарларни аямай ҳаққоний таҳлил қилди. Ўзбек адабиётида “Шарқ юлдузи” журналининг ўрни ҳамда вазифалари ҳақидаги фикрларини ҳам залдагилар диққат билан эшитдилар. Самарқандлик ижодкорлар шашти ҳозир аввалгидек жўшқин эмаслигини мисоллар билан исботлаб берганида залда ўтирган қаламкашлар учун улкан алломага раҳмат айтишдан ўзга илож қолмади.
Навбат Саид Аҳмад ака билан Ўткир акага етганда эса давра қизигандан-қизиди.
Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов билан аввалроқ икки марта ҳамсафар бўлганим учун улар орасидаги муносабат устоз-шогирдликдан-да баланд, худди ота-бола, йўқ, туғилгандан бирга ўсган тенг-тўш ўртоқлар ўртасидаги каби содда, самимий ва очиқ-ойдин эканига гувоҳ бўлган эдим. Саид Аҳмад домланинг ичак узди ҳангомалари, ҳозиржавоб ва топқирлиги, Ўткир акани суюмли фарзанди каби эркалашлари, латифагўйлик бобида Ўткир ака ҳам устози билан елкама-елка туриб “жанг” қилишлари таниш эди менга.
Саид Аҳмад домла учрашувларда ўзини бағоят эркин ва самимий тутгани, айрим улкан адиблар сингари савлату салмоқ билан, масалага сиёсий тус бериб сўзлашни ёқтирмагани учун бўлса керак албатта, ҳамсуҳбатлари билан дарров тил топишар, уларнинг меҳрини қозонар, ҳазил-ҳузуллари билан ҳаммани хурсанд қилишни яхши кўрар эди.
Улкан адибнинг ўша кунги чиқиши ҳам ҳазил билан бошланди.
— Самарқандга катта умидлар, ёруғ режалар билан келувдим,— деди минбарга чиққанидан кейин кўзларини лўқ қилганча бир муддат залга тикилиб тургач.— Чиройли, боши очиқ бева чиқса, самарқандга куёв бўламан, деб ўйловдим. Афсус, бевақт суюнган эканман. Ҳаммангиздан хафаман.
Беғубор лутф машваратни баҳор ҳавосига кўмгандек бўлди: жиддий қиёфаларда табассум жилваланди, ўйчан қизлар шивир-шивир ила бир-бирларини турткилаб қолишди. Шу зайлда ўтирганлар билан илиқ муносабат ўрнатишга эришган нотиқ, Саид Аҳмад домла яна нима деркин, деган қизиқиш ичра ўзига маҳлиё боқиб турганларга, шошмасдан журнал ва унинг мазмун-мундарижаси тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини айтди, сўнгра Ўткир Ҳошимов ижодининг ўзига хос жилолари хусусида бундай деди:
— Унча-мунча ёзувчини тан олмайдиган улкан сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор Ўткир Ҳошимовни “Чўл ҳавоси” деган биринчи қиссаси билан табриклаб, унга ёзган хатида: “Ўткир! “Чўл ҳавоси”ни ўқиб суюниб кетдим. Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади” деган эди.
Устоз Абдулла Қаҳҳор адашмаган экан.Ўткир ҳақиқий сўз санъаткори бўлиб етишди. Унинг асарларида халқ тили шунчалар равон, шунчалар ифодалики, ҳар бир сатри шеърдай равон оқади. Шунинг учун ҳам Эркин Воҳидов уни “прозамизнинг шоири”, дейди. Айрим адабиётшунослар тилни асарда халқ мақолларининг оз-кўплигига қараб баҳолайди. Йўқ, яхши адиб ўзи афоризм яратади. Ўткир Ҳошимов ана шундай ёзувчилар сарасидан.
Машваратнинг “Савол-жавоблар” қисмида Саид Аҳмад ака янаям очилиб кетди. Ҳар саволга ўз қоматига мос ҳазиломуз, аммо чуқур мантиқли иштибоҳлар топиб, даврани яшнатиб юборди.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:44

Мана, ўша савол-жавоблар ва уларнинг дафтаримда қолган айрим шакллари.
Самад Тоғаев, 4-босқич талабаси:
— Ҳозир Ўткир Ҳошимовнинг адибий тили, маҳорати ҳақида гапирдингиз. Ҳаммамиз яхши кўрадиган Ўткир Ҳошимовнинг яна қайси фазилатлари сиз учун айниқса қадрли?
Саид Аҳмад:
— Билиб турибман, бу саволни сенга Ўткирнинг ўзи айтиб туриб ёздирган. Бўлмаса, “Шарқ юлдузи” га бағишланган йиғилишда бундай савол бермасдинг. Тўғрими? Лекин айб сенда эмас, Ўткир акангда, бу бола менинг шогирдим. Психологиясини икки карра иккидай ёдлаб олганман. Мақтов деса, томдан ташлайди. Ҳозир ҳам устозим халойиқ олдида мақтасин, деб сени тезлаган. Аммо-лекин, мақтаса-мақтагулик ҳамма фазилат бор Ўткир Ҳошимовда. Қуёшдан энергия олиб ишлайдими, нима бало, ҳар кун икки-учта ҳикоя ёзиб, қиссага ўтиради, қисса тугаши билан роман ёзишга киришади, романга нуқта қўяр-қўймас пъеса бошлаб юборади. Ё қўли тўртта, ё хотини ёзишади, ёки маҳаллада ёзувчилик артели бор буни. Шунча ишни дўндирган одам, камида бир йил дўппини ёнига қўйиб, соя-салқинда ошхўрлик қилиб ётиши керак. Бу бўлса телевизордан тушмайди. Кейинги пайтларда токка дазмол тиқсанг ҳам Ўткир Ҳошимов кўринадиган бўлиб қолди. Аралашмаган масала йўқ. Бир қарасанг етмишни уриб қўйган чолдай қарияларга ақл ўргатади, бир қарасанг эрга тегиб чиққандай қайнона-келинларга панд-насиҳат қилади. Ўткир, дейман баъзида ичим ачиб, дўппи кийсанг жиягини темирдан қил, бўлмаса ақлинг дўппини тешиб кетади.— Саид Аҳмад ака роҳат билан кулаётган залдаги одамларга қараб бир нафас индамай турди. Сўнг қиёфасига жиддий тус берган бўлиб, салмоқлаб-салмоқлаб давом этди.— Айтингларчи, ўн уч ёшли бола фан доктори бўлса, бу нормальний ҳолатми ё ненормальнийми? Албатта, ненормальний. Етмиш ёшли кампир чақалоқ бўлиб йиғласа-чи, буям ненормальний. Мана шу боланинг қатор-қатор романлар ёзиши ҳам ненормальний ҳолатдир. Кўзмунчоқ олиб, қўлтиғига тақиб қўймасам, қизлар талаб, олиб қолишлари мумкин. Ўткир Шоҳизинда шайхи ёнида қолиб кетади. Адабиётда катта йўқотиш бўлади. Фикрларга хулоса қилиб, укамнинг саволига жавоб берадиган бўлсак, мен, биринчи навбатда, Ўткирнинг меҳнаткашлигини қадрлайман. Адабиёт, ёзувчилик жуда-жуда машаққатли юмуш. Ёзувчининг нигоҳи ўткир бўлиши, ҳатто, энг нозик соч толаларининг соясини ҳам кўра олиши; сўзни тушуниши — сўз замиридаги маьнони, рангни, оҳангни, салобатни ҳис қила билмоғи керак. Сўз билан суврат чизиш қобилиятига эга бўлган инсондан ёзувчи чиқади. Агар у меҳнатдан қўрқмаса. “Мен қилган меҳнатни маймун қилганида у ҳам ёзувчи бўлиб кетарди” деб айтган эди устозимиз Абдулла Қаҳҳор. Худойим ҳеч кимни меҳнатдан жудо қилмасин.
Ирода Мўминова, биринчи босқич талабаси:
— Менинг саволим иккита. Биринчиси, “Наврўз” байрами нима учун таъқибга учради. Иккинчиси, “Куёв” асарингизнинг ёзилишига нима туртки бўлган?
Саид Аҳмад:
— Қизим, мен ҳукумат эмасман, бир бечора ёзувчиман. Бундай жиддий масалаларни Ўткир аканг тушунади. Амалдор, арбоб. Ундан сўра, жавоб берсин. Саволингнинг иккинчисига келсак, “туртки”си қизиқмас. Аммо “Куёв”ни кўрганидан сўнг кўп чоллар заксдан ўтиб, бахтли турмуш қуришаётгани факт.
Моҳирўй Қобилова, ўқитувчи:
— Сиз ҳаётнинг аччиқ-чучукларини кўп кўрган инсонсиз. Айтинг-чи, оилада отанинг ўрни қандай бўлиши керак?
Саид Аҳмад:
— Агар куёв билан ораларингдан ола мушук ўтган бўлса, қулоғига қуйиб қўйинг, ота дегани рўзғорда ҳавасга боқиладиган хўроз эмас. Ота оилага зарур бор дон-дунни олиб келиши керак.
Абдуназар Қўлдошев, ўқитувчи:
— Режаларингиз тўғрисида ҳам гапириб берсангиз?
Саид Аҳмад:
— Ҳозир айтдим-ку, гўзал бир бева аёл чиқса, кўриб, шунга қараб режа тузмоқчи эдим. Энди режа-пежа йўқ.
Қодир Асқаров, маориф ходими:
— Муҳаббат ва рашк ҳақида нима дейсиз? Ёзувчилар орасида ҳам рашк бўладими?
Саид Аҳмад:
— Саволингиз Андижонда ўтган олтмиш йиллик юбилейимни эсга туширди. Юбилейда денг, нуқул почча-почча дейишяпти. Гўзаллигимга шама қилиб айтаяпсанларми, дедим. Лекин бир йилдан кейин менинг қадримга етасанлар. Чунки ортимда Туроб Тўла билан Шукрулло олтмишга киряпти. Келса кўрасанлар, дедим. Бизда, шарти кетиб, парти қолган қарияда муҳаббат, рашк нима қилсин, болам. Бунақа лирик саволларни ана, Ўткирга бер. Тўғрими, Ўткир?
Ўткир Ҳошимов:
— Қалтис саволларга доимо бизлар балогардон. Устознинг ўзлари эса бева қидириш билан оворалар.
Аммо, укамиз яхши савол берди. Муҳаббат ва рашкни дунё бино бўлганидан бери одамзотга азоб бериб келаётган дард, деса бўлади. Менга қолса, рашк муҳаббатнинг эгови, ҳатто, қотили дердим. Инсоният тарихида бунга мисоллар тиқилиб ётибди. Машҳур рус ёзувчиси граф Лев Толстой тақдирини бир эсланг. “Уруш ва тинчлик”, “Анна Каренина” дек дунё адабиёти хазинасида ёрқин юлдуздек порлаб турган асарлар муаллифи хотинининг рашки ва очкўзлиги туфайли саксон икки ёшида алам билан ёруғ оламдан кетган. Толстойлар турмуш қурган дастлабки йилларда беҳад бахтиёр бўлганлар. Бироқ орадан йиллар ўтиши билан хотинининг ҳашаматли зиёфатлару бойликка ўчлиги покиза муҳаббат қасрини вайрон қилади. Толстой оддий ва камтарона ҳаётни севар эди. Алқисса, эр-хотин ўртасидаги муаммо шу даражага бориб етадики, Толстойдек улуғ зот хотинини кўришга тоқат қила олмай 1910 йилнинг изғиринли қиш тунларининг бирида хотинидан қочиб уйидан чиқиб кетади. Улуғ адиб орадан ўн бир кун ўтгач кичик темир йўл бекатида ўпка яллиғланишидан вафот этади. У ўлими олдидан хотинини олдига киритмасликларини илтимос қилади. Ўз хатосини жуда кеч англаган графиня Толстая хоним ўлими арафасида қизларига: “Отангизнинг ўлимига мен сабабчи эдим”, деб хатосига иқрор бўлади. Ёки Наполеон Бонапартнинг жияни бўлган француз императори Наполеон III нинг тақдирини эслайлик. Бу император ўз замонида дунёдаги энг чиройли аёллардан бири бўлмиш Мария Евгения Игнасия Августино, хуллас, номи узундан-узун аёлни севиб, унга уйланади. Мариянинг рашки, шубҳалари, императорни ҳадеб тергашлари, сира ёлғиз қўймасдан мажлисларда ҳам олдига кириб келаверишлари, бу оилани ҳам бахтдан мосуво қилади.
Залдан овоз:
— Аммо, рашксиз муҳаббат йўқ!
Ўткир Ҳошимов:
— Тўппа-тўғри. Рашксиз юрак — ҳиссиз кесак, деган гап бор. Ҳамма гап меъёрда. Рашкчи ҳам меъёрни билмоғи керак. Ёзувчилар орасидаги рашкка келсак, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу жабҳада ҳеч ким ёзувчининг олдига тушолмайди. Аммо, ижодкорларнинг рашки беғубор.Мисол учун ўзим. Мен ҳар бир янги асарни ички бир рашк билан ўқиб чиқаман. Асар зўр бўлса ҳавасим келади, янаям кўпроқ ишлашга, изланишга ундайди.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:45

Муножаат Омонова, талаба:
— Ўткир ака, сизни муҳаббат куйчиси дейишади. Бугун бир қиз билан юриб, эртага бошқа қиз билан кетадиган бевафо йигитларга муносабатингиз қандай?
Саид Аҳмад:
— Ўткир ўйлаб олгунича мен фикримни айтай, меники жуда яхши. Йигит бўлиб қолсам, ўлай агар, мен ҳам худди шундай қилган бўлар эдим.
Ўткир Ҳошимов:
— Мен ундай йигитларни номардлар, дейман. Ёшлик инсонга бир марта берилади. Севги эса Яратган томонидан ёшликка инъом этилган бебаҳо неъмат. Уни қадрламаганлар, қадрига етмаганлар бир умр азобда, эзилиб, армон билан ўтади.
Собир Мустафоев, талаба:
— Устоз, танқидга қандай қарайсиз, чидайсизми?
Саид Аҳмад:
— Бу кунларга етгунча емаган калтагим қолмади. Ҳаётдаям, адабиётдаям жуда кўп ноҳақ, адолатсиз айбловларга учрадим. Кўр-кўрона танқиддан осони йўқ. Уни кўриш, таҳлил қилиш, таклиф бериш қийин. Улуғ олмон шоири ва мутафаккири Вольфганг Гёте таъкидлагандай, “Хатони пайқаш ҳақиқатни топишдан кўра анча осон, хато юзада ётади, уни дарҳол кўриш мумкин; ҳақиқат эса чуқурликда, унга етиб бориш ҳар кимнинг иши эмас”.
Умр қисқа. Ҳақиқат эса узоқ яшайди. Ҳалол танқид ҳақиқат деганидир. Ҳақиқатни айтганларни жуда қадрлайман. Буюк ёзувчи Абдулла Қаҳҳорни ҳақиқат тимсоли деб биламан.
Ўткир Ҳошимов:
— Ундай бўлса, Қаҳҳор домла биринчи китобингизни танқид қилганида нега тумтайиб юргансиз?
Саид Аҳмад:
— Болали уйда сир ётмас, дегани шу-да. Бу “безобразний” шогирдман деб, сирларимни билволиб, маҳмадонагарчилик қилгани-қилган.
Аммо-лекин, Ўткирнинг даъвоси рост.
1940 йили “Тортиқ” номли биринчи китобим чиқди. Ўзимни катта ёзувчилар қаторига қўшиб, дунёга сиғмай юрсам, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” журналида китобим тўғрисида Абдулла Қаҳҳорнинг мақоласи чиқиб қолди. Ўқиб, кўзларим тиниб, бошим айланиб, чўккалаб қолдим. Абдулла Қаҳҳор китобдаги ҳамма ҳикояни бракка чиқарибди, биронта ҳикояни кўнгил учун ҳам дуруст демабди. Мақола охиридаги: “Саидаҳмад қўлига танбур олипти, қулоғини бурашига, чертишига қараганда тузук бир машқ чала оладиганга ўхшайди, лекин ҳали машқ чалгани йўқ, “Тортиқ”даги ҳамма ҳикоялар шуни кўрсатади. Танбурни қўлга олиб, созлашдан мурод машқ чалиш эканини эсдан чиқармаса бўлгани”, деган аччиқ сўзлардан кейин анча вақтгача Абдулла акани ёмон кўриб юрдим, ҳатто, “Абдулла Қаҳҳор мени кўролмайди: ўзидан ўтиб кетишимни хоҳламайди, “икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас”, деб шуни айтишади-да”, деган аҳмоқона хаёлларга бориб, аразлаб юрган вақтлар бўлган.
Мен у пайтларда ғирт гўдак “ёзувчи” эдим. Адабиёт ҳақидаги тасаввурим ҳам, илмим ҳам саёз эди. Аммо кўп ўтмай, у кишининг айтган гаплари юз фоиз ҳақ эканига тан бердим.
1965 йили “Уфқ” нашр этилди. Яна устознинг мақоласи чиқди. Мақоладаги: “Саид Аҳмад бундан кўп йиллар муқаддам қўлига адабиёт танбурини олиб чертганда, қўли келишганини кўриб, яхши созанда бўлиб, яхши-яхши машқлар чалишини орзу қилган эдик. Шу орзумиз ушалиб келаётибди. “Уфқ” унинг илҳом ва маҳорат билан чалган машқидир” деган сўзлардан бошим осмонга етди.
Абдулла Қаҳҳор сингари адолатли инсонлар кўпроқ бўлишини ҳамиша орзу қиламан.
Ўткир Ҳошимов:
— Саломат Иброҳимова деган синглимиз зўр савол берипти: “Бахтдан лаззатланиш деганда нимани тушунасиз?
Инсон учун бахтли бўлишдан ортиқ давлат йўқ. Бахтдан лаззатланиш эса ундан минг чандон буюк саодатдир. Мен шу сўзлар ёнига бахтни ўзгаларга туҳфа этиш деган яна бир муқаддас эзгулик мавжудлигини айтмоқчиман. Ёзувчи-санъаткорларга Аллоҳ айни шу бахтни ато этган. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бировга бир оғиз сўзни маъқул қилиш қанчалар азоб. Баъзан дўстингга, укангга, акангга, ота-онангга ёқиши мумкин бўлган сўз тополмай қийналиб кетасан. Энди тасаввур қилинг, битта романда 20-30лаб тирик жон китобдан чиқиб, ёнингизга келади. Сиз улар билан сўзлашасиз, баҳслашасиз, тортишасиз. Агар улар сизга ёқса, ёзувчининг бахти, ёзувчи шу бахтдан лаззатланади.
. Таниқли ҳофизлар сингари ёзувчи-шоирларнинг ҳам юлдузли онлари бўлади. Тонг юлдузидек адабиёт осмонида чарақлаб турарди Ўткир Ҳошимов ҳам ўша йилларда. Унинг “Одамлар нима деркин. “, “Баҳор қайтмайди”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Нур борки, соя бор”, “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси” каби асарлари қўлма-қўл бўлиб кетган, “Баҳс” телекўрсатувидаги чиқишлари янаям машҳур қилиб юборган эди адибни. Қаерга борса одамлар қуршаб олишар, саволларга кўмиб ташлашар эди. СамДУдаги манзарани эса саволлар ёмғирдек ёғилди, дейиш мумкин, холос.
Осоқ Очилов, талаба:
— Ўткир ака, илҳом дегани нима?
Ўткир Ҳошимов:
— Маза қилиб ишлаш.
Шукур Солиев, ўқитувчи:
— Саид Аҳмад домланинг режаларини билдик. Сизники қандай?
Ўткир Ҳошимов:
— Бундан кейин ёзмайман десам, нима қилардингиз. Бу, албатта, ҳазил. Ёзувчининг ёзмагани— ўлгани. Мен ёзувчи бўлдим дегани ҳам — ўлдим дегани. Ёзувчи фақат ёзув столига ўтирганда эмас, ҳамиша, ҳамма ерда, куну тун ишлаши керак. Мен ҳам йирикроқ бир асар устида ишлаяпман.
Одил Пўлатов, талаба:
— Ёлғонга муносабатингиз?
Ўткир Ҳошимов:
— Ёлғон яхши ниятда ишлатилган бўлса индамайман.
Учрашувда ҳаётий муаммолар, адабиёт, шеърият, адабий жараёнлар доирасида жуда кўп саволлар тушди. Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов ва Ўткир Ҳошимов бу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишди, Аммо, саволлар ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун ҳаммасига жавоб беришнинг иложи бўлмади. Пешинда бошланган учрашув тугаганда қош қорайиб қолган эди.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:46

4
Учрашувдан кейин тўғри Ургутга, бизни қишлоққа жўнадик.
Саид Аҳмад ака дарвозахонадан супага ўтиб, кенг ҳовлига назар солди. Ҳовли адоғидаги баҳайбат уч туп ўрик, якка бўлсада, уларданам басавлатроқ бўлиб турган ёнғоқ ва катта-кичик олма-гилосларни мароқ билан кўздан кечирди. Супа, супа бурчида олхўри, олхўри остига семон ҳовузча, водопровод жўмрагидан жилдираб оқаётган сув ҳовузчани лимо-лим тўлдирган, ҳовуз деворидан тошиб чиқаётгани майса қоплаган ариқча орқали дарахлар ости қараб оқиб ётибди.
Супанинг ўнг тарафи олди айвонли пастқам иморат, айвонни кўтариб турган устунлар кўкиш рангга бўялган. Чап қанот — сайисхона. Сигир-бузоқ, ўт-пичан кўздан пана бўлсин учун кўкрак бўйи сарғиш қанор билан тўсилган.
— Бор дов-даска шуми?— деди отамга қараб. — Бизга сизни Ургутнинг биринчи номерли бойи дейишганди.
— Тўппа-тўғри! — деди отам.— Бу қоронғи дарахтда Кўчимчўянга бас келадигани йўқ.
— Бойбово, кечқурун ҳув анови ерга битта симкаравот қўйиб, Озод домлага жой қилиб берасиз,— деди адиб ҳовли тўридаги ёнғоқ тарафни кўрсатиб.— Томингизнинг шифире жуда юпқа экан, домланинг хуррагига чидолмайди, эрталаб шифер қидириб юрмайлик деяпман-да.
Меҳмонхонамиз бир пасда улкан ёзувчилар келганидан бохабар ҳамқишлоқлар билан тўлди. Саид Аҳмад ака улар қуршовида аскиябозликка тушиб кетган бир пайтда Ўткир ака кўзи билан “ташқарига чиқайлик” дегандай имо қилди. Ҳамманинг эътибори Саид Аҳмад акада эмасми, сирғалиб чиқиб кетганимизни ҳеч ким пайқамади.
— Бир қишлоқ айланмаймизми? — деди кўчага чиққанимиздан кейин Ўткир ака.— Анча бўлди, тўсатдан вовуллаб оёғингга ташланувчи кучукларга тош отмаганимга.
— Хавотир олманг,— дедим. — Бизни кучуклар ақлли, меҳмонга ташланмайди, салом беради.
Икковимиз қоп-қоронғи, нам тош кўчадан секин юриб кетдик. Ҳали ётарпайти эмас, қишлоқнинг турли томонида итлар акиллаши, эшак ҳанграши, аёлларнинг чийиллаган овозлари, болаларнинг йиғилари эшитилиб турибди
Бизнинг уй қишлоқ четида — Ургут-Самарқанд асфальт йўлидан ўнгга бурилган ердаги биринчи кўча бошида жойлашган. Катта йўл ёқасида Зарафшон дарёсидан чиқиб келиб, беадоқ боғ-роғларга оби ҳаёт етказиш учун Самарқанд туманига шошаётган Янги ариқ канали бор. Каналнинг суви доимо лойқа, чўмилсанг тишларинг орасида қум ғижирлайди. Аммо сувдан чиқиб офтобда ётсанг, офтобда куйиб яна сувга тушсанг ҳечам касал бўлмайсан — чўмилавериб чармдай қотирмоч бўлиб кетган баданга касалнинг тирноғи ўтмаса керак-да. Бу канал қишлоқни даладан ажратиб турувчи чегара ҳамдир. Каналнинг у ёғи то қўшни Бешкалу Санчиқул қишлоқларига довур кенг дала-дашт. Ёзда ҳамма ўша томонга кўчиб чиқади: катта-кичик, бола-чақа, мол-ҳол, арава-трактор, бақир-чақир, қий-чув, хуллас, қишлоқнинг жами экин-текини, деҳқончилиги — тирикчилиги ана шу дала-даштда.
Каналга етгунча Ўткир акага шуларни айтиб бердим.
— Бизни Дўмбирободдаям Қонқус деган анҳор бор,— деди Ўткир ака хира ойдинда оқ-қора илондек ялтираб кўринаётган каналдан кўз олмай.— Бўйин-юзларимиз офтобда тиришиб, темиратки босиб кетсаям сувдан чиқмасдик. Баъзи кунлари қош қорайганда раҳматлик онам қўлимдан етаклаб уйга олиб кетмагунича ётаверардик тупроқда думалаб.
Ўткир ака узоқда, ўнг томонимизни ердан осмонга довур девордай тўсиб ётган ҳайбатли Ҳисор тизма тоғларига бир пас тикилиб қолди.
— Боя келган чоғимизда онангизни кўриб, ғалати бўлиб кетдим. — деди ўйчан. — Онамнинг худди ўзи экан. Жуда юввош, жуда меҳрибон. Кўринишиям содда, хокисор. “Онажон!” деб юборишимга сал қолди. Ҳаммага яхшилик қилишни истайдиган, оқкўнгил, гина-кудуратни билмайдиган беғубор аёл эдилар онам.
— “Дунёнинг ишлари”ни ўқиганда онангизни қанчалар яхши кўришингизни сезганман.
— Азиз Қаюмов домла бир жойда бу китобни ўзбек аёлига қўйилган ҳайкал, ўзбек онасини ҳаммага кўз-кўз қила оладиган бебаҳо асар, деб ёзибди. Домлага раҳмат, албатта. Аммо мен бу китобни ёзаётганда фақат ва фақат жондан азиз онамни, онажонимни ўйлаганман. Ким нима деб мақтамасин, китобда онамдаги фазилатларнинг ўндан бирини ҳам айтолганим йўқ. Менимча, оналар қалбини, оналар қалбидаги чексиз-чегарасиз меҳр-муҳаббатни ҳеч ким, ҳеч қачон охиригача таърифлаб беролмаса керак.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:47

— Отангиз ҳақида у қадар тўлиб-тошиб ёзмагансиз,— дедим бир зумлик жимликдан фойдаланиб. — Балки, ўқимагандирман.
— Биласизми, менинг ота-боболарим ўз замонасининг машҳур кишилари бўлишган. Энг катта бобомиз, бобомнинг боболарини Абулқосим эшон дейишган. Абулқосимхон Туркистон тарихида чуқур из қолдирган мўътабар зотлардан бири бўлиб, Х1Х асрда Тошкендаги Абулқосимхон мадрасасини қурдирган. Бир йўла 100-150 талаба таҳсил олган мадрасада Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат каби буюк зотлар ўқиган. Бобокалонимнинг фарзандларидан бири бўлган Ҳошимхон эшон ҳам ўқимишли, зиёли киши бўлган, мадрасада дарс берган, тижорат ишлари билан шуғулланган. Отам Атоуллахон Ҳошимов шаҳардан қишлоққа кўчиб келиб, бир муддат деҳқончилик билан шуғулланган. Сўнгра Тўқимачилик комбинатида, ундан сўнг шу комбинатнинг болалар оромгоҳида ишлаган.
Аждодларим тўғрисида батафсил гапириб бераётганимнинг сабаби шундаки, ҳар ким ўз аждодлари билан фахрланишга ҳақли. Мен ҳам аждодларим, ота-онам билан ғурурланаман, улар сингари одамлар меҳрига сазовор бўлиб юргим келади.
— Мени отам жуда қаттиққўл, чўрткесар, айтганини қиладиган, қилмайдиганларни мажбурлаб бўлса ҳамки бажартирмай қўймайдиган киши, — дедим мен.— Аммо фақат ўз нафсига кўмилиб қоладиганлардан эмас, ҳаммани ўйлайди, қишлоқ, қишлоқдошлар обрўйи баланд бўлсин, бировлар олдида эгни қисиқ, тили калта бўлмасин, деб куюнади.
— Биз ҳам отамиздан ҳайиқар эдик, — давом этди Ўткир ака. — Беш ака-сингил эдик оилада.Бир қиз, тўрт ўғил. Мен учинчиси. Отамнинг биринчи оиласидан яна битта опам бор. Отамни иззат қилиш кераклигини онам ўргатганлар. Онам, ҳозир отанг келадилар, атрофни тозалаб қўйинглар, деса ҳовлини бир пасда чинни-чироғда қилиб қўярдик. Отам хурсанд бўлганларини кўрганда эса бошимиз осмонга етарди.— Ўткир ака рўпарасида миннатдор қиёфали отаси тургандай жойида тўхтаб қолди. Кейин елкаларини силкитиб-силкитиб кулди.— Ўзимизнинг историямизга берилиб кетиб асосий масала эсдан чиқаёзибди-ку! Тамакини сўрамоқчи эдим. Меҳнати оғир, нархи баланд, тўғрими? Енгил-елпи меҳнат билан мўмай даромад эгаси бўлиш, албатта, қийин. Лекин пул-пул деб саломатликни эсдан чиқариш — келажакни вайрон қилиш билан тенг эмасми?
Сездимки, Ўткир ака тамакичилик муаммоларидан анча-мунча хабардор. У кишига соҳа бўйича умумий характеристика эмас, фожиа илдизини кўрсатувчи деталлар керак.
— Ҳозир икковимиз сув бўйида юрибмиз. Устимизда кастум-шим, оёғимизда иссиқ пайпоқ, туфли. Шунга қарамай салқиндан этимиз жунжикяпти. Тўғрими? — Ўткир ака ёнбошимда жимгина тинглаб боряпти. — Ҳозир бригадир келсаю, оёқни ечиб, шимни тиззадан баланд шимаринг, тамаки экасиз, деса, одам қандай аҳволга тушади. Тамаки деган бу арзанда шу қадар безбетки, уни етиштириш билан боғлиқ юмушларнинг тўқсон тўққиз фоизи қўлда бажарилади. Даставвал уруғи қопчаларда намланиб, ўн беш-йигирма кун сандалга ёпилган кўрпа остида нишлатилади. Уруғ иссиқ кўрпа тагида соч каби нозик, оппоқ илдизчалар чиқаргач, майин гўнг ва тупроқ аралаштирилиб парникка сепилади. Парникдаги уруғ ўсиб, икки-учтадан қулоқ чиқаргунча, қарийб бир ой, кунига икки-уч маҳал сув, ўғит ва ҳар хил зарур дори-дармонлар билан парваришланади. Шу орада ер ҳайдалади, жўяк олинади. Экишдан бир-икки кун аввал жўяклар захлатиб суғорилади ва милдиратиб оқизиб қўйилади.
— Сув-лойга ботиб экиларкан-да.
— Жўяк захламаса, ерга қадаётганда илдизи синиб кетади. Жўякдаги милдираган сувда қўл чайилиб турмаса, бармоқларга лой ёпишиб қолади, оқибатда экиш янаям қийинлашади. Асосан аёллар, мактаб ўқувчилари бажаради бу ишларни.
— Шунинг учун аҳолининг кўпи оғир касал денг.
— Бир гектар майдонга 13-15 минг туп ниҳол қадалиши керак. Бу, бир гектарга тамаки экиш учун шунча минг марта эгилиб турилади, дегани. Оёқ-қўлинг музлаб, белинг тарашадай қотиб, бошинг айланиб кетади. Лекин бу, ҳали ҳаммаси эмас. Ўтоқ, чопиқ, йиғим-терим, тизиш-тойлаш-у топширишгача ҳамма-ҳаммаси қўлда. Техника деганингизнинг кучи ер ҳайдашу бир-икки культувациядан бошқасига етмайди.
— Лекин одамларнинг ўзлари-ўзларини мажбур қилади шу ишларга, тўғрими?
— Нима қилсин. Ота-бобоси чолдевордан бошқа уйни кўрмаган, йиллар давомида қозони мойга ёлчимаган бўлса. Тамаки экила бошлаганидан кейин омборида дон пайдо бўлди, харобаларини бузиб томи шифер уй қурди, тўй қиляпти, боласини шаҳарга — ўқишга юборяпти. Шунинг учун ўлиб-тирилиб меҳнат қилади. Соғлиқ эсга келадими бунақа пайтда.
— Бундай азобли меҳнатга минг эмас миллионлар берса оз, — деди Ўткир ака куюниб.— Ҳали адолатсизликлар бижғиб ётибди. Одамларимиз гўл. Арзимаган эҳсон учун жонини жабборга бериб кетмон чопади! — Суҳбатдошимнинг жаҳли чиққанда кесиб-кесиб сўзлаши, узиб-узиб олиши айрим мажлису машваратлардан менга таниш эсада, ҳозиргичалик қизишиб кетганини кўрмаган эканман. Энг ёмон кўрган одамини ерга босиб, бурнини ажриққа ишқалашга шайланган баҳодир қиёфасини эслатарди унинг ҳолати. — Вақти-соати келиб бу кўргуликларга ҳам чек қўйилар, а, нима дедингиз? — деди бироз жим кетганимиздан сўнг чуқур хўрсиниб. — Қани энди оёқ-қўлинг чилвирланмаган бўлсаю, халқни эзиш, эзғилаш нималигини очиб ташлайдиган бир китоб яратсанг! Мисоллар шу қишлоқнинг ўзида тиқилиб ётибди. Зўр чиқарди.
Қишлоқ айланиб уйга қайтиб келганимизда Саид Аҳмад аканинг ҳангомалари баланд пардаларда давом этар, ҳовли этагидаги ўрик томондан баралла эшитилиб турган Озод аканинг хурраги гуриллаган кулгиларга гулдираб жўр бўлмоқда эди.

Nigora Umarova
25.01.2013, 17:47

5
Эртасига Ургут гилам фабрикасида, Каттақўрғон ёғ-мой заводида учрашувлар бўлди. Оқшом Тошкентга қайтдик.
— Биринчи бўлиб Ўткирни уйига қўямиз,— деди шаҳарга кирганимизда Саид Аҳмад ака.— Ахир, у раҳбаримиз.
Ўткир ака ҳарчанд қаршилик қилмасин устод адиб фикрида туриб олди.
— Келинни чақир,— деди Ўткир аканикига етиб келганимиздан кейин амирона оҳангда.
Зум ўтмай остонада Ўлмасхон опа пайдо бўлди.
Саид Аҳмад ака машина багажидан қовурдоқ солинган кострулкани олиб, Ўлмасхон опага тутқазди:
— Шу хасис эр билан яшаётганинг учун раҳмат. Эркак бўлиб биз чидолмасдик. Қара, қовурдоқни едирмай қайтариб олиб келди-я!
Устознинг меҳри ийиб, хотинимга мақтаса керак, деган илинжда турган Ўткир ака хохолаб кулиб юборди.
Ҳаммамиз қўшилдик.
Қовурдоқ эсимиздан чиқиб кетган экан.

2010 йил 20 июнь.

11.02.2013, 10:57

Севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг ҳаёт йўли билан сиз мухлисларни бир оз ҳамнафас қилаётганимиздан хурсандмиз.

Аждодларим билан фахрланаман
Ҳар кимнинг аждодлари орасида улуғ инсонлар бўлиши мумкин. Мен ҳам тарихда эзгу ишлар билан ном қолдирган бобокалонларим билан фахрланаман ва бу ҳақида айтсам газетхонлар тўғри тушунади, деган умиддаман.
Тошкентда, Олий Мажлис биноси ёнида, Алишер Навоий номидаги Миллий боғида қадимий мадраса бор — Абулқосимхон мадрасаси. Бу мадрасани 1850 йили бунёд этган зоти шариф — Абулқосимхон эшон менинг бабокалоним бўлган эканлар.Абулқосимхон эшон 1865 йилда Чор Россияси Тошкентни истило қилганида, шаҳар ҳимоячилари сафида бўлган.
Ўша пайтда чиқадиган «Туркистон вилояти газети»нинг муҳаррири, тарихчи олим Николай Остроумов ўзининг бир қанча китобларида Тошкентдаги ёрқин сиймолар, жумладан, Абулқосимхон эшон ҳақида ғалати ва қизиқарли далилларни ёзиб қолдирган. У 1885 йили Абулқосимхон эшон билан қилган суҳбати ҳақида бундай деб ёзади: «Мен у киши билан турли масалалар ҳиқида икки соат суҳбатлашдим. Ўзи олим киши бўлгани учун ўқувчиларга тарбия бериш ниятида ўз ёнидан ўттиз минг сўмга яқин пул сарфлаб, Бешёғоч даҳасидаги ҳовлиси ёнида пишиқ ғиштдан мадраса бино этган. Мадрасада баъзан юз, баъзан эллик талаба ўқиши учун йилига икки минг сўм сарфлайди. Мен Туркистон генерал-губернаторининг ижозат билан 1885 йил 22 июнда ўлкада дарахтлар ва гулларни яхши парвариш қилиш борасида кўргазма уюштираётганимизни айтганимда Абулқосимхон эшон «Дарвоқе, деҳқончиликка машғул бўлмоқ Худойи таолонинг кароматидур. Марҳум қиблагоҳимдан менга пул қолган эмас. Мазкур мадрасани ва анда бўладурғон тамомий харажатларни деҳқончиликдан ҳосил қилиб турибман», деб бизга жавоб қайтарди…»
Остроумов у зоти шарифнинг яна бир ибратли фикрини ёзиб қолдиради:
«Одамзотнинг нафси таомсиз ўлганидек, илмсиз одамнинг дили ўликдир!»
1892 йили Тошкентда вабо касали тарқалади. Муттасил кўпайиб бораётган солиқлардан тинкаси қуриган, истилолар зўравонлигидан тоқати тоқ бўлган халққа вабо ортиқча эди. Шунданми, халқ оёққа туради. Шу тариқа «Вабо қўзғолони» номи билан тарихга кирган миллий озодлик ҳаракати бошланади. Чор лашкарлари Эски шаҳарга бостириб киради. Шунда Абулқосимхон эшон муқаррар ўлимни бўйнига олиб, генерал-губернатор Вревскийга жуда мантиқли ариза ёзиб, қабулига киради. Унга бу икки томон учун ҳам фожеага олиб келишини англатади. Шу тариқа чор аскарлари шаҳардан олиб чиқилади.
Яна бир ибратли воқеа. 1892 йил 30 июн куни Абулқосимхон эшон Хўжа Аҳрор Жоме масжидида минг-минглаб одамлар олдида «Тарихда Шоҳ Бобур ўғли Ҳумоюн ўлимини Аллоҳдан тилаб олади. Мен Аллоҳдан вабо балосини ўзимга тилаб олмоқчиман», дейди.
Бу ҳайратомуз ҳодиса Н.Остроумовнинг «Фон Кауфман — Туркистон ўлкасининг ташкилотчиси» китобида шундай тасвирланади: «Мункиллаган ёшда сўнгги кунлардаги воқелардан («Вабо қўзғолони»дан, демоқчи) қаттиқ ларзага тушган муҳтарам Абулқосимхон шундан сўнг тезда — 4 июлда вабо касаллигидан вафот этди. Қизиқарлиси шундаки, шундан кейин вабо барҳам топганини тошкентлик сартлар унинг вафотига нисбат беришди…»
Худога шукр, Истиқлол шарофати билан мадраса атрофи чинакам сайлгоҳга айлантирилди. Бу ерда буюк бобомиз Алишер Навоий ҳайкали бунёд этилгани, Миллий боғ яратилгани қалбимизни қувончга тўлдиради.

Бир умрлик сабоқ
Урушдан кейинги авлоднинг болалиги қанақа ўтган бўлса меники ҳам шундай ўтган. Мен ҳалол меҳнати билан кун кўрадиган оилада вояга етганман. Ота-онам ҳаромдан ва ёлғондан ҳазар қилишни ўргатишган. Ҳалиям шу шиор билан яшайман. Фарзандларимга ҳам шуни уқтираман.
Болалигимдаги бир воқеани айтиб берай. Уйимиз ёнида жийдазор бўларди. У ерда мен тенгдош ўртоқларим билан сигир боқардим. Ўша пайтда сигирни ёғоч қозиқ билан арқонлаб қўярдик. Ёғоч қозиқнинг ёмон томони шундаки, қоқаверсангиз, синиб кетади. Бир куни жийдазордан темир қозиқ топиб олдим, озгина арқони билан. Қозиқни сигиримизнинг арқонига боғлаб, уйга келдим. Ярим кечаси адам уйғотди. Қўлида темир қозиқ. «Қозиқни қаердан олдинг?» деди. «Топиб олдим», деб жавоб қайтардим. «Қаердан?» «Қийшиқ жийданинг тагидан!» «Жийданинг тўғриси бўлмайди. Ҳаммаси қийшиқ бўлади», деди адам жаҳл билан ва «Қаердан олган бўлсанг, худди ўша жойга олиб бориб ташла, ҳозироқ!» деди. Ёш боламан, ярим тун бўлса, чакалакзор. Яна Дарҳон анҳорининг лопиллаб турган кўпригидан ўтиш керак… Албатта қўрқдим! Энди чиқиб кетаётгандим, менга раҳми келиб, акам эргашмоқчи бўлди. «Ўзи ташлаб келади!» деди адам қатъият билан. Амаллаб кўприқдан ўтиб, чакалакзор томонга қозиқни улоқтириб, қайтиб келдим. Лабимга учуқ тошганини ҳисобга олмаганда ҳеч нарса бўлмади. Лекин уч-тўрт кундан кейин адам яна ёнига чақириб олди-да, бундай деди: «Сен топиб олган қозиққа биров молини бойлагани аниқ. Агар ўша молни кимдир ўғирлаган ёки мол адашиб кетиб қолган бўлса-ю, қозиқ бизнинг уйдан чиқиб, ўша одам сени ўғри гумон қилса нима бўлади? Биз нима деган одам бўламиз?» Мана шу воқеа менга бир умрлик сабоқ бўлди.

11.02.2013, 11:01

«Худо кўнглига солмагунча…»
Асар ёзиш фарзанд кўришга ўхшайди. Ҳақиқий асар ёзилмайди, туғилади. Мен бунга қаттиқ ишонаман. Яна битта шиорим бор: «Худо кўнглига солмагунча, ҳақиқий ёзувчи қўлига қалам олмайди».

«Диплом иши ёзмаганман!»
Талабалик — олтин даврим, дейишади. Менинг талабалигим олтин давр бўлган эмас! Трамвайнинг майдончасида ўтган. Сабаби, ишлайдиган газета таҳририяти Навоий театрининг, факультетим эса ўша пайтдаги Ҳамза театрининг ёнидаги бинода эди. Тушгача ишласам, пешиндан кейин трамвайга ўтириб, ўқишга югурардим. Ёки тушгача ўқишга борсам, тушдан сўнг ишга чопардим.
Талабалигим ҳам ўқиб, ҳам ишлаб ўтганидан афсусланмайман. Чунки, талабаликда ишлаганларнинг тажрибаси бошқалардан олдинроқ шаклланади. Шуям сабаб бўлса керак учинчи курсда ўқиётган пайтимдаёқ биринчи китобим чиққан. Яна бир фойдали томони — у пайтда университетни битираётган талаба ҳам диплом иши ёзиши, ҳам давлат имтиҳони топшириши керак эди. Мен диплом ишига мавзу сўраганимда Воҳид Абдуллаев деган домламиз «Сизнинг китобингиз чиққан-ку, шунинг ўзи диплом иши! Биз нима учун талабаларни ўқитамиз, китоб ёзишларингиз учун-да!» деган. Шу билан китобимнинг ўзи диплом иши бўлган.

Муҳаббат ҳақида
Мен муҳаббатнинг муқаддас ва буюк туйғу эканлигига қаттиқ ишонаман. Агар муҳаббат бўлмаса одамзот аллақачон ҳайвонга айланиб кетарди. Шу боисдан севги туйғусига, муҳаббатга эҳтиромим баланд. Ўзим ҳам севиб турмуш қурганман.

Ойнинг ўн беши…
Инсон ҳаёти шаҳмат тахтасидаги пиёданинг юришига ўхшайди. Оқ катакдан ҳам, қора катакдан ҳам ўтиши мумкин. Одам қийинчиликдан қочмаслиги лозим. Чунки ҳар бир одамнинг ҳаётида ёруғ дамлар ҳам, сояли паллалар ҳам бўлади.

Носвой ва атир ҳиди
Мен ҳамма устозларимни бирдай ҳурмат қиламан. Мактабда дарс берган ўқитувчимдан тортиб, университетда сабоқ берган домлаларимни, биринчи асаримни чоп этган устозларим-у, қўлимга биринчи маошимни тутқазган кишини… Лекин устозларим ичида уч кишини алоҳида эҳтиром билан тилга оламан. Булар — Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов. Улар ҳамиша менга тўғри йўл кўрсатишган, хатоларимни тузатишган, ютуғимдан қувонишган.
Бу устозларимнинг ҳаммаси билан қизиқарли воқеалар кўп бўлган. Саид Аҳмад ака билан-ку, Ўзбекистоннинг ҳамма туманларида бўлганмиз. Ота-боладек қадрдон эдик. У киши юрган йўлда этагидан кулгу тўкиларди. Қайси даврага борса, хушчақчақ кайфият уйғонарди…
Бу ҳақда «Саид Аҳмад сафарда» номли асар ҳам ёзганман. Яқин кунларда балки «Даракчи»га берарман. Шундан биттасини айтиб берай. Қайси вилоятга бормайлик, албатта учрашувга чақиришарди. Фарғонага борганимизда тағин бир катта учрашув бўлди. Мухлислар Саид Аҳмад акага савол беришди: «Энг яхши кўрган шогирдингиз ким?» Устоз айтдики, «ҳамма шогирдларимни яхши кўраман. Аммо мана буниси (мени кўрсатди) билан юриш айниқса «удобний». «Нега?» деб сўрашган эди, устоз ғоят «жиддий» сабабини айтди: «Ўткир оналар, чол-кампирлар ҳақида кўп ёзади. Мен эса ёшлар, йигит-қизлар ҳақида ёзаман. Шунинг учун қаерга борсак, учрашув тугаши билан Ўткирни кампир ва чоллар, мени эса чиройли-чиройли қизлар ўраб олади. Бир соатдан кейин Ўткирдан носвой ҳиди келса, мендан атир ҳиди келиб туради. Ишонмасанглар, бир пасдан кейин ҳидлаб кўринглар».

«Фарзандларим — фахрим»
Бир шиорим бор: «Ота-онаси билан фахрланган фарзанд — бахтли фарзанд. Фарзандлари билан фахрланган ота-она — ўн ҳисса бахтли». Чунки ҳар бир ота-она фарзандлари ўзидан кўра комилроқ, яхшироқ бўлишини орзу қилади. Фарзандларимга доим бир гапни такрорлайман: «Иложи бўлса мен қилган савобли ишлардан битта кўпроқ эзгу иш қил, мен қилган хатолардан битта камроқ хато қил!»
Менимча, фарзандаларим шу ўгитга амал қилиб келяпти. Бир ўғил, бир қизим, бешта неварам бор. Ҳозирча улар ҳақида бирон ёмон гап эшитганим йўқ.

«Менинг бойлигим…»
Ёзувчи учун энг катта бойлик — китобхон меҳри. Китобхон меҳрини ялиниб ҳам, зўравонлик қилиб ҳам, пул бериб сотиб олиб ҳам бўлмайди. Худо шундан бегона қилмасин.

Бугун…
Инсон маълум ёшга боргандан кейин босиб ўтган йўли ҳақида ўйлашга мажбур бўлади. Бу табиий. Мен ҳам шу пайтгача ёзган асарларимни «Танланган асарлар»га (ёки «Сайланма» деймизми) тўплаш билан бандман. Улар орасида қирқ йил олдин ёзилган бўлса ҳам ҳалигача китобхонни ўйлашга, ҳаяжонланишга ундайдиган асарларим бор деб умид қиламан. «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар», «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» шундай китоблар бўлса ажаб эмас.

Касал қилар асарлар…
Ижодкор учун аввало, Худо берган истеъдод керак.
Ҳозир адабиётга кўплаб ёш қаламкашлар кириб келяпти. Шеъриятда ҳам, насрда ҳам яхши асарлар яратиляпти. Бундан қувонмоқ керак.
Лекин мени жиндай иштибоҳга соладиган ҳолат ҳам бор. Афсуски, бугунги кунда бир марта ўқишга арзийдиган китоблар, бир марта кўришга арзийдиган спектакллар, фильмлар кўпайиб кетяпти. Бунақа асарлар бир марта ишлатиладиган шприцга ўхшайди. Бир марталик шприцнинг фойдаси бор — касални даволайди. Бунақа асарлар эса одамни касал қилади, ўзини эмас-ку, дидини.
Янги замон тафаккури билан қалам тебратаётган укаларим ва сингилларимга ижодкорлик инсон қисмати эканини, зиммага жуда катта масъулият юклашини айтгим ва уларга омад тилагим келади.

Наргиза УСАНБОЕВА суҳбатлашди
Манбаа: (http://darakchi.uz/interview/2825-tkir-oshimov-talabaligim-oltin-davr-b-lmagan)

01.05.2013, 14:15

Кеча нохуш хабар эшитдим. Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов хасталикка йўлиқибдилар. Форумдошлар кўришга борсак яхши бўлар эди. Нигора опа ёки Гулчеҳра опа, ташаббусни қўлга олишларингизни илтимос қилардим.

Nigora Umarova
02.05.2013, 03:53

Кеча нохуш хабар эшитдим. Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов хасталикка йўлиқибдилар. Форумдошлар кўришга борсак яхши бўлар эди. Нигора опа ёки Гулчеҳра опа, ташаббусни қўлга олишларингизни илтимос қилардим.

Маълумингизким, бемор одамни бетоқат қилиш, уринтириш ярамайди. Ўткир аканинг хонадонларига бировгина бориб бир форумдошимиз билан бориб уларнинг аҳволларидан хабар олиб келдик. Аллоҳим насиб қилиб тузалиб кетсалар, албатта, орумдошлар гуруҳи билан кўргани борамиз.

Айтгандек, Хусейн, менда Сиз қачонлардир викторинада ютиб олиб, олиб кетмаётган Ўткир Хошимовнинг дастхатлари ва Сизга аталган тилаклари битилган китоблари 4 йилдан бери ётибди. қўнғироқ қилсангиз мендаги омонатни бериб юборадим. Қиёмат қарз бўлиб қолмасин.

Nigora Umarova
24.05.2013, 09:33

. Bugun O’zbekiston xalq yozuvchisi O’tkir Hoshimov vafot etdilar. Allohim u kishining joylarini jannatdan ato qilgan bo’lsin. So’z va ish mutanosibligi mujasssam benazir shaxs edilar.

Gulchehra Ibragimova
24.05.2013, 09:56
Жойлари жаннатдан бўлсин илоҳим!
Ra`noxon Xo`jaeva
24.05.2013, 10:01
Ilohim oxiratlari obod bo’lsin.
24.05.2013, 10:39
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
24.05.2013, 11:13

Куз улим тушагида ётган беморга ухшайди. Оёк остида касалманд хазонлар инграйди. Эрта бахордан бутана булиб, шоша-пиша, киргогига сигмай оккан ариклар тиниклашади. Шунча уринишлари зое кетганини тушуниб, оламга маъюс бокади. Энди сув тубида шодон чайкалган майсалар эмас, хазон кумилиб ётади. Еру кукни кафандек оппок туман чулгайди. Ок зулмат орасидан каргаларнинг хосиятсиз фигони эшитилади.
. Эрта-индин осмонга мотам либосини кийган булутлар чикади. Ер устида узок чарх уради-да, аччик-аччик куз ёши тукади. Сим-сим ёмгир ёгади: турт кунлик умрида дунёга сигмаган, охир-окибат жон таслим этган табиатга аза очиб, унсиз йиглайди.
Мен нечага чикдим узи? Йигирма иккига?! Йуг-э, ахир мен етмиш иккидаман-ку! Балки саксон иккидадир? Нима фарки бор?! “Донолар хаётни кузатурлар жим. “

Уткир Хошимов “Тушда кечган умрлар”дан

Салкам 5 йил олдинги фикрлар.
Ҳа, қайғуга бериламиз. Буюк инсоннинг вафоти ҳам ҳикматга чорлайди. Кунлар сарварида риҳлат қилибдилар.

24.05.2013, 11:19
Афсус, халқимиз учун, адабиётимиз учун катта жудолик бўлди бу. Охиратлари обод бўлсин илоҳим.
24.05.2013, 11:57
Жойлари жаннатда булсин.
Nigora Umarova
24.05.2013, 14:05

Ҳа, қайғуга бериламиз. Буюк инсоннинг вафоти ҳам ҳикматга чорлайди. Кунлар сарварида риҳлат қилибдилар.

Rahmatlini so’nggi yo’lga kuzatish oldidan O’zbekiston xalq shoiri Erkin Vohidov, “Adabiyotga O’tkirjon bilan oldinma keyin kirib kelganmiz. O’tkirjon adabiyotimizning nasriga sof, samimiy muhabbat tuyg’ularini olib kirdilar. Burli inson edi, ilohim qabrlari nurga to’la bo’lsin. ” degan so’zlarni aytdilar.
Kamtarin, kamsuqum,samimiy inson edilar.

Nigora Umarova
29.05.2013, 22:40

Азизлар, эътиборингизга раҳматли Ўткир ака Ҳошимовнинг ҳали бирор ерда эълон қилинмаган баъзи ёзганларини эълон қилмоқдаман. ЎЗИ муҳтарам адибимизни ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айлаган бўлсин!

“Сиёсий ҳушёр” раис
1968 йили ҳазрат Навоийнинг 525 йиллиги нишонланди. Келган меҳмонларга “дастёрлик” қилиш ўша кезлари университетни янги битирган бизга ўхшаш ёш қаламкашлар зиммасига юкланди. Менга Украина билан яна бир гуруҳ “топширилди”. Украинадан келган меҳмонларнинг бошли таниқли драматург Яков Баш экан. Унга ажратилган хонага киришимиз билан мендан биринчи сўраган саволи шу бўлди:
– Тошкентда нечта ўзбекча мактаб бор?
– Ўзбекча мактаб кўп, – дедим ростини айтиб.
– Тахминан қанча? Беш-олтита борми? – деб такрор сўради меҳмон.
Жиндай ғашим келди.
– Нега беш-олтита бўларкан, Тошкентдаги мактабларнинг ярмидан кўпи миллий тилда ўқитилади!
– Унда яхши экан, деди Баш, – фалон республика пойтахтида (қўшни республикалардан ьирини айтди) миллий тилда дарс ўтиладиган мактаб битта қолибди. Фақат битта! Бошқа ҳаммаси “русскоязычный!”
Украиналик меҳмон жуда жиддий масалада куйиниб гапираётганини англадим. Тўғри,бизда ҳам иложи борича ўзбекча дарсларни камайтириб, “улуғ” тилга кўчириш одати бор эди-ку, аммо қўшнимиздаги каби фожиали даражага етмаганди. Аммо “Лағмонхона” деган сўзга айримларнинг тили келишмагани учун “Лагманная” деб ёзиб қўйишлар, кинотеатрлар, боғ ва хиёбонларни ёппасига улуғ инқилобчилар номи билан аташлар, ҳар қандай мажлисни рус тилида олиб боришлар авжига чиққани ҳам бор гап эди.
Шундайлардан бирига ўзим гувоҳ бўлганман. Устоз Саид Аҳмад ака бошлиқ бир гуруҳ адиб ва шоирлар бир вилоятга бордик. Колхозчи- деҳқонлар ҳаётини “ўрганиш” учун катта-кичик залларда учрашувлар қилиш одат тусига кирган эди.
Хуллас, донғи кетган хўжаликлардан бирида галдаги учрашув бўлди. Хўжалик раиси “тўй ичида чалларни ҳам ўтказиб юборадиганлар” тоифасидан экан, ижодий учрашувни ҳисобот мажлисига айлантириб юборди. Кейинги йилларда колхоз эришган ютуқлар ҳақида узоқ гапирди. Фақат бир камчилиги рус тилини билиш масаласида “мундайроқ” экан.
– Тавариш калхозники! – деди бақириб. – пилон хлопка гатоп. Пилон маса гатоп! Пилон кокана гатоп! Пилон “живот” – “живот” – “живот” деди-ю, “животноводства”деган сўзга тили келишмай терлаб кетди, шўрлик! Мен ёнида ўтирган эдим. Секин билагидан тутдим.
– Ўзбекча гапираверинг, раис бува, залда ўтирганларнинг ҳаммаси ўзбек-ку!
– Иби! – деди раис бош чайқаб. – Бу ерга шоли бригад бошлиғи тавариш Пак ўтирибди.
Ўртароқ қаторда ўтирган пастаккина бўйлийигит дик этиб ўрнидан турди.
– Ўзбекча гапираверинг, раис бова,- деди овозини баралла қўйиб. – Мен ўзбекчани яхши биламан.
Раис яна бош чайқади:
– Бу аписални сабрани, пиратакол ёзилопти!
Начора! Тағин ярим соат “сиёсий ҳушёр” раиснинг алмойи-жалмойи гапларини эшитишга мажбур бўлдик.
Июл, 2012 йил

“Наслдор буқа”
– Анави Ҳусан полвоннинг ўғли институтни битирганидан кейин ҳам уч-тўрт йил уйланмай, ота-онасини кўп куйдирди. Полвон суриштириб кўрса, гап бошқа ёқда экан. Ўғли ёши элликдан ошган бойвучча хоним билан “кантрактний никоҳ”дан ўтган экан.
– Ия, энди бунақаси ҳам чиқибдими? “Кантрактний” дегани нима бало экан?
– Бу дегани шуки, куёв билан келин олдиндан шартноматузиб оларкан. Полвоннинг айтишича, “келин пошша” “куёв тўра”га машина “падарка” қипти, уй олиб берибди. Унинг вазифаси шу экан. Куёвнинг “юмуши” эса, “эрлик” вазифасини вақтида бажариб туриш экан.
– Оббо, эррайим-эй! Наслдор буқа бўпкет-а! Кампир хотини бир-иккита бузоқ туғиб берибдими, ишқилиб?
25.07.2012

Носқовоқ
– Саксонбой ота! Ойниса бувим анчадан бери кўринмайдилар. Яхши юрибдиларми?
– Юрган бўлса керак. Қизиникига кетган.
– Нега кетадилар?
– Носқовоғим йўқолиб қолган эди.шуни сен йўқотгансан, деб дўқласам, “сизга мен керакми, носқовоқми”, деб гап қайтарди. “Носқовоқ керак”, десам, аразлаб қизиникига кетиб қолди.
– Ие, чатоқ бўпти-ку! Кампирингизсиз қийналиб қолгадирсиз?
– Қийналишга қийналдим. Келинимга “таҳорат суви иситиб бер, деёлмасам. ”
– Носқовоқ топилдими ахир?
– Топилди. Белбоғимга тугиб юрган эканман.
– Бўпти-да! Бувини обкемайсизми энди?
– Йўқ! Йигит кишининг гапи битта бўлади: менга носқовоғим керак!

Ақллилик балоси
– Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу. кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди.
– Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От – ақлли жонивор кўп ўйлайди.эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди!

Nigora Umarova
22.06.2013, 21:27

Устоз Ўткир Ҳошимовнинг “Нотаниш орол” китобидан қуйидаги 1988 йилда сўзланган нутқ матнини ўқиб қолдим, ниҳоятда пурмаъно, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган нутқ.

Ҳамкасб дўстларимга очиқ хат

Дўстлар, келинг, бир лаҳза юзма-юз ўтириб, ўзимизнн қийнаётган масалаларни бакамти гаплашиб олайлик. Жаҳл қилмасдан, эҳтиросларга берилмасдан. Биламан, биз – ёзувчи халқи ҳиссиётли одамлармиз. Бироқ, эҳтирос билан айтиладиган фикрларни осойишта гаплашса ҳам бўлади-ку, тўғрими?
Хабарингиз бор, баҳорда Москвада мамлакат ёзувчиларининг пленуми бўлди. Бу анжуманда ниҳоятда жиддий масалалар ўртага ташланди. Кўп йиллар халқлар дўстлиги, интернационализм деган катта тушунчаларнинг фақат йилтироқ томонини кўз-кўз килиш пайида бўлганимиз, охир-оқибат бу соҳада талай мураккабликлар йиғилиб қолганлиги, ҳал этиладиган анча муаммолар борлиги айтилди. Ҳамма халқларнинг баб-баробар ҳуқуққа эга эканлиги, ҳар бир халқнинг тилига, маданиятига, тарихига чуқур ҳурмат билан қараш лозимлиги, бир тилни улуғлаш иккинчи тилни камситиш ҳисобига, ёки бир халқни улуғлаш иккинчи халқни камситиш ҳисобига бўлмаслиги кераклиги таъкидланди. Шуниси кувончлики, бундай жиддий муаммолар ниҳоятда осойишталик билан, далиллар билан, ақл билан ўртага қўйилди. Ҳеч ким минбарга чиқиб ҳайқирмади, залга тўпланганлардан ҳеч бири шовқин солмади, президиумда ўтирган партия на давлат раҳбарлари бу фикрларнинг ҳаммасини вазминлик билан маъқулладилар.
Биз бор ҳақиқатни айтиш ва эшитиш замони келганидан, артиямиз ленинча демократияни тўла тиклашга интилаётганидан ниҳоятда мамнун бўлдик. Шундай шароитни яратган КПСС XXVII съездига чин дилдан миннатдорчилик билдирдик.
Ўшанда кўп нарсаларни эсладим. Ўтган йили Қўқон яқинида – Бувайдада китобхонлар билан учрашув бўлган эди. Ёдимда, минг кишилик зални тўлдириб ўтирган одамларнинг кўзидаги ҳаяжон, адабиётга, ёзувчиларга бўлган чексиз эҳтиром мени қаттиқ ларзага солганди. Шунчалик китобсевар халқимиз бор. Оддий меҳнаткашлар ёзувчига шу қадар қаттиқ ишонади, шу қадар ихлос билан қарайди. Бундай самимий эътикодни оқлаш учун яхши китоб ёзишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун қаламкаш ўз халқининг фидойи фарзандига айланишн керак. Аммо ўшанда яна бир нарса хаёлимга келган эди. Мана шу залда ўтирган минг киши, мабодо имкон топса-ю, қаламкашларимиз даврасида тез-тез бўлиб турадиган суҳбатларга аралашиб қолса, нима бўларди? Ўз назарида авлиёдек туюлган биз – ёзувчиларнинг “даҳанаки жангларимиз”ни, майда жанжалларимизни кўрса нима қилган бўларди? Нечтасининг адабиётдан ихлоси қайтарди! Нечтаси ки¬тоб дўкони ёнидан ўтса, тескари қарайдиган, “ёзувчинг шу бўлса, китобини ўқимаганим бўлсин”, деган қарорга келган бўларди! Ўша изтиробли саволлар ҳамон дилимни ўртайди.
Биродарлар, ўйлаб кўрайлик, мажлисларимиздаги гапларимиз майдалашиб кетмаяптими? Ёзувчининг халқ олдидаги бурчи ҳақида, ижодкор маҳорати ҳақида қачон, қайси йиғинда профессионал суҳбат қилдик. Бунинг ўрнига кайсидир анжуманда кимгадир сўз тегмай қолганлиги, қайси бир учрашувда кимгадир кўпроқ, кимгадир озроқ гул теккани, кимдир шеър ўқиб, кимгадир навбат тегмагани, қайси бир йиғилишда ким¬гадир баландроқ кимгадир пастроқ қарсак чалингани, кимнингдир ижодий кечасида кимдир мақтаброқ, кимдир мақтамайроқ гапиргани, кимнингдир китобига кўпроқ, кимникигадир камроқ тақриз чиққани асосий мавзу бўлмаяптими? Ўзингиз танангизга ўйлаб кўринг: халқ меҳрини, китобхон муҳаббатини зўрлик билан қозониб бўлмайди-ку. Ҳар қандай асарнинг баҳосини энг холис икки ҳакам – китобхон билан вақт бедгилайди. Қолаверса, адабиёт дегани йўловчилар билан тўлган автобус эмаски, бир эшикдан биров кирганида иккинчи эшикдан бошқа биров тушиб қолса. Ижод осмони кенг. Унга хоҳлаганча юлдуз сиғади. Юлдуз бўлиш эса истеъдодга, фақат истеъдодга боғлиқ. Ижодда бировнинг ўрнини биров эгаллай олмайди. Адабиётимизнинг тамал тошини кўйган классикларимиздан тортиб, бугунги оқсоқолларгача, ўрта авлоддан тортиб энг ёш укаларимизгача ҳамманинг ўз ўрни бор. Кимни кўпроқ яхши кўриш масаласини эса китобхоннинг ўзи ҳал килади. Бунинг учун минбарга чиқиб обрў талашиш шарт эмас. Бу оддий ҳақиқатни тушуниш унчалик қийин эмасдир ахир!
Ҳаётамизда қайта қуриш замони, демократия, ошкоралик замони бошланганидан хурсандмиз. Аммо баъзи ҳамкасбларимиз ошкораликни суиистеъмол қилмаяптимикин? Ростини айтганда, ҳозир газеталарда, журналларда, нашриётларда ишлаш осон эмас. Бу би¬лан мен эски замонда ишлаш маъқул эди, демоқчи эмасман. Аксинча, бугунги кунда бўш асарларнинг олдини тўсиш, чинакам бадиий маҳорат билан ёзилган китобларга кенг йўл очиш имкони туғилди. Албатта бу соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар, йўл кўйиб келинаётган камчиликлар оз эмас. Булар ҳақида баҳамжиҳат ўйлашимиз керак. Бироқ ошкораликни фақат ўз манфаати йўлида тушунаётганлар ҳам йўқ эмас.
Шундай қаламкашлар борки, асар яратишга қанча нўноқ бўлса, шикоят ёзишга шунча уста бўлади. Асарни эпақага келтириб ёзолмайди, юқори идораларга ариза битишни эса қойил қилиб ташлайди. Шунча одамни овора қилиш ўрнига асарини пухтароқ ёзса-ку, олам гулистон! Йўқ, у ўз ҳуқуқидан демократия ҳуқуқидан унумли фойдалангиси келади. Ҳозир ижодий
ташкилотларда замонавий матал пайдо бўлган: “Асар ёзолмаган одам шикоят ёзишни қойил қилади”. Начора, бу ҳам – аччиқ ҳақиқат!

Nigora Umarova
22.06.2013, 21:30

Яна бир мисол. Айтайлик, бир танқидчи дўстимиз газета ёки журналга мақола олиб келади. Мақолада тадқиқотдан кўра андишасизлик билан айтилган даъволар, ҳатто айбномалар кўпроқ бўлади. Тахминан мана бундай: “Фалончи ёзувчи фалон ёшга кириб ҳеч нима ярата олмади. Мана энди биз унинг ҳақиқий башарасини фош қиламиз”. Мақола муаллифига тушунтирмоқчи бўласиз. “Жон биродар, агар ўша ёзувчи ёки шоир бу ёруғ дунёда шунча йил яшаб, шунча ижод қилиб, бир сатр ҳам дуруст нарса ёзолмаган бўлса, шу фактни илмий асосда исботлаб беринг. Қолаверса, бу гапларни бечоранинг юзига тарсакилаб ургандек қилиб айтиш шартмикин. ” Мақола муаллифи дарҳол “ҳужум”га ўтади. “Нима, сиз ўша талантсизни ҳимоя қиляпсизми, кимингиз бўлади, агар мақолани қисқар-тирсангиз, шундай қилганингиз ҳақида бошқа жонга ёзаман. Бу менинг шахсий фикрим, ҳозир ошкоралик замони, фикримни айтишга ҳакқим бор”. Начора, ма-қола босилиб чиқади. Орадан ўн кун ўтар, ўн беш кун ўтар. “Пўстаги қоқилган” ёзувчи ёки шоир жавоб мақоласи кўтариб келади. “Фалончи танқидчи мени ҳақорат қилибди. Мана жавоб”. Ўқиб кўрасиз. Энди ёзувчи ёки шоир бояги танқидчининг чангини чиқариб юборган бўлади. Адолат, ҳақиқат даъво қилаётган худди ўша танқидчи қайси катта амалдор ҳақида нечта мақола ёзганлиги, ҳозир жинояти очилган қайси шахс ҳақида бир вақтлар қандай мактов гаплар айтгани. Яна тушунтирмоқчи бўласиз. “Ҳой, биродар, қўяқолинг энди, майда гапларни кўпайтиришнинг нима кераги бор”, десангиз жавоб тайёр. “Ўша танқидчи сизнинг кимингиз бўлади? Нега у мени ҳақорат қилади-ю, мен индамай туришим керак? Агар мақоламни бермасангиз ўзингизни шарманда қиламан, сиз гуруҳбозлик қиляпсиз”. Начора, бу мақола ҳам чиқади. Орадан яна ўн кун, ўн беш кун ўтади. Энди танқидчининг шогирдлари ўз устозини ҳимоя қилиб келади. Бу мақола ҳам чиққудек бўлса, ёзувчининг шогирдлари ундан ҳам каттароқ жавоб сезади. Қарабсизки, занжирли реакция бошланиб кетади. Адабиётнинг туб масалалари бир чеккада қолиб, икки гуруҳнинг жиққа-мушт жанги бошланади.
Дўстлар, тўғри тушунинглар. Мен ҳеч кимга насиҳатгўйлик қилмокчи эмасман. Бировга ақл ўргатиш ниятим ҳам йўқ. Бу гапларни азбаройи жоним куйганидан айтяпман.
Кейинги пайтларда пайдо бўлган яна бир одат ҳақкида тўхталишга тўғри келади. Нима учундир талай қаламкашларда адабиётни фақат мен яратаман, менгача бўлган адабиёт – адабиёт эмас, деганга ўхшаган тушунча бордек кўринади. Бу ўринда гап ёшлар ҳақи¬да кетяпти, деб ўйламанг. Умуман ҳамма авлод вакилларида ҳам шундай фикрлайдиган ҳамкасбларимиз йўқ эмас. Аслида бу – яхши хусусият. Чунки одам ўзига ишонмагунча катта ижодкор бўлолмайди. Бироқ бу ишонч ўзига бино қўйишга айланса хоҳласак-хоҳлама-сак бир авлодни иккинчи авлодга, бир қаламкашни иккинчи қаламкашга қарши қўйиш удуми пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида яна гуруҳбозликка олиб кела-ди. Бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томондан эса биз кўп йиллик адабий тажрибаларимизга, устозларимизга беписандлик билан қарасак, гумроҳлик қилган бўламиз. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳаммамизнинг униб-ўсган ижод тупроғимиз битта. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳаммамизнинг танглайимиз уёғи Ҳазрат Алишер Навоий, буёғи 20-йиллардан бошланган реалистик адабиёт на-мояндаларининг асарлари билан кўтарилган. Агар бир авлод ўзидан олдинги авлодларнинг изланишларини инкор этса, кейингилар ҳам бу авлод изланишларини бемалол йўққа чиқариши мумкин. Қолаверса, етмиш йил мобайнида ижод қилган оталаримиз ва акаларимнзнинг қандай шароитда яшагани, қай алпозда асар ёзганини ҳам унутмайлик.
Баъзи мисолларни эслаб кўрайлик. “Обид кетмон” яхши асар. Аммо бадиий маҳорат жиҳатидан “Ўтган кунларадан анча орқада (бу менинг шахсий фикрим). Хўш, нега шундай? Назаримда Қодирий бу асарини қалб зарурати даражасига айланмасидан туриб, дарди пишиб етмасидан туриб ёзган. Тўғрироғи, Қодирийни ўтмишни улуғлашда айблашганидан кейин, замонавий мавзуда китоб ёзмасанг, аҳволинг чатоқ, деб пешонасига нуқийверишганидан кейин асар коғозга тушган. Эҳтимол улуғ адибимиз бу қиссани орадан ўн йиллар ўтиб ёзганида “Обид кетмон”нинг бадиий қуввати “Ўтган кунлар”дан кам бўлмас эди. Ёки Ғафур Ғуломни олайлик. Ғафур Ғуломдек буюк санъаткор эҳтироси, фалсафанинг бир қисми “улуғ оға”лар ва “улуғ доҳий”ни мадҳ этишга сарф бўлди. Бунинг сабабини билиш қийин эмас. Шундай даврлар бўлганки, бегуноҳ одамни, устига-устак халқ яхши кўрган одамни “халқ душмани” деб қамоққа тиққанан одамни “халқ душмани” деб қамоққа тиққанлар. Сибирда ўрмон кестирганлар, ўша бегуноҳ қамалган одамнинг бегуноҳ ўғилчаси ёки қизчаси эса “Бахтли болалигимиз учун доҳиймиз Сталинга раҳмат!” – деб бақиришга мажбур бўлган. Ёинки, Абдулла Қаҳҳорнинг “Қўшчинор чироқлари” романини синчиклаб ўқиб кўринг. Аслида романнинг биринчи варианти бошқача ёзилган. Бироқ замон тазйқи билан Қаҳҳорнидек одам, ҳар бир сўзни заргар сингари тарозига тортиб ишлатадиган санъаткор бу асарни ўз ибораси билан айтганда, “ёзиш эмас ясашга” мажбур бўлган.
Шуларни дастак қилиб “Ўтган кунлар”дек шоҳ асар ёзган Қодирийни, “Вақт”, “Соғиниш”, “Сен етим эмассан” сингари ёниқ фалсафий асарлар яратган Ғафур Ғуломни, классик ҳикоялар, “Сароб” романини битган Қаҳҳорни, “Навоий”ни яратган Ойбекни оз бўлса ҳам камситишга ҳаққимиз борми? Ойбек домла “Қутлуғ қон”дек классик романига аллақандай Петров деган образни киритишга мажбур бўлганини, бу образ асарга мутлақо “ёпишмай” кўричакдек осилиб ётганини тушуниш учун катта ақл кеарк эмас-ку! Биз бундай устозларга таъзим қилишимиз, уларнинг маҳоратини чуқурроқ ўрганишимиз керак эмасми?
Бугун ёши етмишнинг нари-берисида бўлган ёки ум¬ри вафо қилмай ҳаётдан кўз юмган “иккинчи авлод” деб аталмиш оқсоқолларимиз ҳақида “бу авлод ва-киллари ҳеч нима яратмади”, деган фикрни ҳам эшитиб қоламиз. Инсоф қилинглар, аввало бу адиблар бошига тушган кунларни унутмайлик. Улар энди йигит ёшига етганида – 37-йилларда қирғинбарот бўлди. Кетидан уруш бошланди. Энди енгил нафас оламан деб туришганида “калла олиш” бошланиб кетди. Ҳозирги талай “етмишвойлар” кўнглидаги гапларни очиқ-ойдин ёзолмаслиги, таланти тўла рўёбга чиқмаганлиги ўша замон тўфонларига боғлиқ эмасми? Нима бўлганда хам бу устозларимиз орасида истеъдодли адиб-лар, катта талантли шоирлар йўқ эмас-ку. Биз бу авлод вакилларининг ўзига хос ижодий тажрибаларини ўрганишимиз, яхши асарларидан қувонишимиз, улар йўл қўйган камчиликлардан хулосалар чиқаришимиз фойдали бўлмайдими?

Nigora Umarova
22.06.2013, 21:32

Биродарлар! Ёзувчи – халқ виждони деган гап бежиз айтилган эмас. Айниқса бугунги кунда кимнинг қандай ижодкор эканлиги халқ дардини, мамлакат ташвишини қанчалик чуқур ҳис этаётганига, бу юмушларга елкасини канчалик тутиб бераётганига боғлиқ. Келинг, аччиқ бўлса ҳам бир ҳакиқатни эътироф зтайлик: Биз катта ташвишларни қўлдан келганча ҳал этиш, бу ишда жамиятга ёрдам бериш ўрнига майда-чуйдалар билан ўралашиб қоляпмиз.
“Қайта қуриш”, “Турғунлик”, баҳонасида бизнинг юртимизга отилмаган тош қолмада. Марказ матбуоти бизни “қўшиб ёзувчи” деди, “текинхўр”, деди, “ўзбек иши” деган “тарихий” “жиноят” дунёга достон қилинди. Аввал сўраб кўрайлик: “қўшиб ёзишга” ким мажбур қилди? бутун бошли халқни бадном қилиш кимга шунчалик керак бўлиб қолди? Энг ачинарлиси шундай оғир паллада “халқ виждони” ҳисобланмиш биз – ёзувчилар халқи ҳимоя қилиш учун нима “каромат” кўрсатдик. Бундай тухматларга ўзбек адиблари эмас, Чингиз Айтматов зарба берди.
Қадимги Византия маданияти қадимги Россия маданияти тараққиётига қанчалик ҳисса қўшган бўлса, қадимги ўзбек маданияти ҳам ўрта Осиё халқлари мада¬нияти тарққиётига шунчалик ҳисса кўшди, деган гапни биз ёзмадик, Чингиз Айтматов ёзди! Оғзига кучи етмаган “олим”лар Ўзбекистонда ҳамма диндор бўлиб кетди, одамларнинг исми ҳам дин билан боғлиқ, ҳатто “ялла» деган сўз ҳам “оллоҳ” деган сўздан олинган, деб, телбаларча айюханнос солганида, уларнинг оғзига биз эмас, Расул Ҳамзатов урди. “Менинг исмим Расул эмас, айтайлик Владимир Ҳамзатов бўлганида шу гапни айтган одамнинг дарди енгиллашиб қолармиди” деган аччиқ ҳақиқатни биз ёзмадик, Ҳамзатов ёзди!
Шахсга сиғиниш тўфонлари-ку энг сара гулларимизни ер билан яксон қилиб кетди. Ҳали айтганимдек, қолганларнинг ҳам қаламини озми-кўпми тўмтоқ қилди. Кейинги 20-30 йил-чи? “Турғунлик даври” деб аталмиш паллада нималар бўлди.
Биз бир-биримизни қадрлашни унутиб қўйдик. Эслаб кўринг. Бинафшадек нозик, бинафшадек гўзал Миртемир домланинг ҳурматини ҳар доим ҳам ўрнига қўйдикми? Тарихнинг улуғ билимдони Миркарим Осим ҳаётида бирон марта раҳмат эшитдими? Ажойиб адиб Явдат Илёсов нима кўрди? Турғун Пўлат-чи? Хайриддин Салоҳ билан Юсуф Шомансур нега, ҳе йўқ-бе йўқ, ҳаётдан кўз юмди? Ахир улар кўча чангитиб юрган безорилар эмас – Шоир эди-ку! Мирзакалон Исмоилий бир чеккага суриб қўйилганда биронтамиз ғинг дедикми. Улар ҳаётдан ўтди.
Устоз Абдулла Қаҳҳорга сабот билан содиқ қолгани учун Шуҳрат ака камситилганида, Озод Шарафиддиновнинг китобларини чиқариш пайсалга солинганида бизлар нима қилдик? Ўзимизнинг ошиғимиз олчи туриши пайида бўлмадикми?
Лоқайдлик бир карра гуноҳ бўлса, ичқоралик минг карра гуноҳ!
Ижодкор – ёш боладек гап. Бир оғиз ширин сўз билан етти қават осмонга чиқиб кетади, битта совуқ гап билан етти қават ер тагига кириб кетиши мумкин. Қаламкаш кайфияти аввало ҳамкасбларининг муносабатига боғлиқ. Талант – халқ мулки, деймиз. Ёзилган ҳар бир яхши ҳикоя, ҳар бир жиддий танқидий мақола, ҳар бир гўзал шеър халқ бойлиги деймиз, бироқ ўзимиз баъзан ўша мулкка ғашлик билан қараймиз. Ҳамкасбининг ютуғидан қувониш ўрнига ҳасаддан ёрилиб кетгундек азоб чекувчилар ҳалиям оз эмас.
Биродарлар, жиндай бағри кенг бўлайлик, ахир! Ёрқин истеъдодлар ҳар куни туғилаверамайди. Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида олти юздан ортиқ аъзо бор. Энди китобхонлардан сўраб кўринг. Шулардан қанчасининг асарларини чин дилдан севади? Ихлос билан ўқийди, асари чиқишини интиқлик билан кутади? Нари борса элликтадир. Боринг ана юзтадир.
Ўзбекистонда йигирма миллон аҳоли яшайди. Шундай қилиб йигирма миллон одам юз нафар қаламкашга айрича эътиром билан қарайди. Ақалли ўша миллионлар ҳурмати учун юз нафар ёрқин истеъдодларга биз ҳам эҳтиром кўсатайлик. Ҳеч бўлмаса уларга ҳалақит бермайлик. Минг хил ғийбатлару “шикоят хатлари” билан асабини қақшатмайлик. Ўзимизнинг икки пулга қиммат “роман” , “достон”, “ҳикоя” ёки танқидий мақоламиз қайси нашриёт ёки журнаддан қайтса, ўша ташкилот раҳбарлари бошидан мағзава ағдаришни бас қилайлик. I
Албатта, адабиёт фақат катта истеъдодлар учун ажратилган эмас. Истеъдод даражаси ҳар хил булиши мумкин. Юзта дарахт, ҳатто чинор бўлганида ҳам ўрмон бўлолмайди. Ижод оламида ҳар кимнинг ўз ўрни бор. Бадиияти ўртачароқ асарлар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Бундай асарлар ҳам нашр этилиши табиий. Гап бунда эмас.
Гап шундаки, ловуллаб ёнган истеъдодларни халқ, қанчалик кўп севса, унга ғашлик қиладиганлар ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Бундайлар китобхонлар орасидан эмас, ўзимизнинг орамиздан чиқади. Ҳолбуки, бугун биз бир-биримизни канчалик ардоқласак, эртага эл-юрт ихлос қўйган қаламкашлар шунча кўпаяверади.
Комил ишонч билан айта оламанки, кейинги ўн йиллар орасида адабиётимизга ниҳоятда бақувват, истеъдодли авлод кириб келди. Бу укаларимизнинг ҳар жиҳатдан равнақ топиши ҳаммамизнинг бағри кенглигимизга боғлиқ эмасми? Шубҳасиз, ёшлар максималист бўлади, ўз йўлини топиб олгунча аллақанча кўчаларга кириб чиқади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш, самимий маслаҳат бериш бизнинг – озми-кўпми тажрибали адибларнинг вазифамиз-ку!

Nigora Umarova
22.06.2013, 21:35

Дўстлар! Тағин бир андишани айтмай иложим йўқ. Тўғри, бу – эски касал. Аммо ҳозир ҳам давом этяпти. Орамизда шундай ҳамкасбларимиз борки, халқ асосан қаламкашлардан қандай қилиб бўлмасин, бирон иллат топишга уринади. Эринмасдан қачон, қандай камчиликка йўл қўйганини текшириб чиқади (табиийки, изланган одам камчилик қилмай иложи йўқ). Мабодо бу соҳада ҳеч нима тололмаса, шахсий ҳаётидан иллат излайди. Бундан ҳам ишкал тополмаса, анчайин тайёр қуролни ишга солади. Фалончи писмадон жойда ишлашидан фойдаланиб ўз китобларини чиқаряпти, дейди-да, шу “факт”ни дов-дастгоҳ қилиб анжуманларда шовқин кўтаради, мўътабар ташкилотларга кетма-кет иғво ёзишдан ўзини тўхтата олмайди. Шубҳасиз, амалини суиистеъмол қилган қаламкашлар аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам йўқ демаймиз. Бироқ бир нарсани ҳам унутмайлик. Асар аввало китобхон учун ёзилади-ку! Агар асар чиндан ҳам яхши бўлса, уни китобхон интиқлик билан кутиб турган бўлса, нега энди чиқмаслиги керак? Оддий ўқувчига кимнииг қаерда ишлашидан кўра ёки кимнинг қаерда ишлаганини билишдан кўра асарини ўқиш муҳимроқ эмасми? Халқимиз, айтайлик, Ойбек қачон қайси лавозимда ишлаган, деб сўрамайди: нима асар ёзган, дейди. Мен бу билан талай таниқли адибларимиз ўз зиммасидаги бурчни сидқидилдан бажараётганини камситмоқчи эмасман. Бошқа нарсани айтмоқчиман. Инсоф билан, адолат билан ўйлаб кўринг: Асқад Мухтор ёки Одил Ёқубов Ўлмас Умарбеков, Ҳалима Худойбердиева (бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин) бирон ташкилотда ишлаётгани учун, эр-
тадан кечгача минг хил ғалвалар билан овора бўлаётгани, ижодга эса уйқуси, дам олиши, борингкн соғлиги ҳисобидан амаллаб вақт ажратаётгани учун бу қаламкашларга маломат тошлари отишимиз инсофсизлик эмасми? Бунинг учун, уларга, аксинча раҳмат дейишимиз керак эмасми? Ёки улар бир жойда ишла-маса тирикчилиги чатоқ бўлиб, куни ўтмай қоладими? Асари чиқмайдими? Куни ўтади, асари ҳам чиқади, аммо тўда на тўдачаларга бирлашиб олган истеъдодсиз одамларнинг ўз мўлжали бор. Улар нашриёт, газета ва журналларда ўртачароқ истеъдод ўтиришини иложи бўлса умуман талантсиз одам бошлиқ бўлишини хоҳлайди. Негаки шундай қилинса, ўзига йўл очилишини мўлжаллайди. Аслида бу – амалга ошмайдиган хомтама. Ижодга алоқадор ҳар бир ташкилот раҳбари, ўзи роман ёки достон ёзиш-ёзмаслигидан қатъи назар, асарга талабчанлик билан ёндошаверади.
Билмаган одам ҳайрон бўлиши мумкин. Истеъдодсизлар нима учун тез бирлашади-ю, талантлар нега гуруҳ тузмайди? Талантсизлар якка ҳолда ҳеч ким эмас. Бирлашганда эса маълум кучга айланади. Шунинг учун улар тез тил
топишади. Катта истеъдодлар эса юлдузга ўхшайди. Одатда ҳар бир юлдузнинг ўз меҳвари бўлади. Аммо ҳеч қачон бир-бирини рад этмайди. Айни пайтда бир-
бирига ўхшамайди ҳам. Шу ўрда бир нарсани айтгим келади. Биродарлар ишонинглар, талант қанча катта бўлса, шунча ҳимоясиз ҳам бўлади. Бир қарашда бу гап ғалати туюлиши мумкин. Бироқ аслида барибир шунақа. Катта истеъдодларнинг қалби ҳамиша зириллаб туради. Чунки унда дард кўп бўлади Талантлар нуқул оёғининг тагига қараб ивирсиб юрмайди. Нигоҳи узоқларда бўлади. Майда-чуйда, ғирром “кураш усуллари”ни билмайди. Хоҳламайди ҳам. Шундай экан, уни чалиб йиқитишдан осони йўқ. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп. Қодирий билан Усмон Носирларнинг ичи қора одамлар майиб қилишган. Эсимизни йиғайлик, биродарлар! Шунча қурбонлар етмайдими?! Бу ҳолда кетсак эртаги куннинг Қодирийларини, Усмон Носирларини бой бериб қўймасмикинмиз? Эртанги куннинг Ойбекларини, Қаҳҳорларини майиб қилмасмикинмиз?
Қаҳҳор домла айтгандек, адабиётнинг атомдек кучини ўтин ёришга, аниқроғи, бир-биримизнинг бошимизни ёришга сарфламайлик
Биламан, бу гапларни ўқиган ҳамкасбларимиз орасида таъна қилувчилар топилиши, “Нима, сиз қайта қуришга, ошкораликка қаршимисиз?” дейишлари мумкин. Начора, ҳаётда ҳар хил одам бўлгани каби ижод оламида ҳам минг турфа одам бор. Бировнинг қўлига яхши ниятда гул тутсангиз, миннатдор бўлади, бошқа биров эса сиз тутган гулни олиб кириб, ахлатхонага ташлайди. Бундайлар бизнинг орамизда ҳам йўқ деёлмайман. Ҳатто мана шу оддий ҳақиқатга, ёзувчи дегани аввало инсон бўлмоғи керак, деган фикрга ҳам ғашлик билан қарайдиганлар ўз орамиздан чиқмайди, деб кафолат бера олмайман. Бундайлар ошкораликни рўкач қилиб, минг хил эътироз билдириши мумкин. Улар, хўш, нега энди, ўтмишдаги иллатлардан кўз юмишимиз керак, нега талантлилар билан талантсизларни баравар кўришимиз керак, деб айюҳаннос солишига ишонаман. Жиндек виждони бор одам мен бундай фикрлардан тамомила узоқлигимни ҳис этиб турган бўлиши керак. Шунга қарамай аниқ-равшан қилиб бир нарсани айтишим мумкин. Йўқ! Мен ошкораликка асло қарши эмасман!
Шу пайтгача йўл қўйган хатоларимиз, камчиликларимиз ҳақида гапиришимиз керак. Аммо бу гаплар катта мақсадларга хизмат қилиши керак эмас-ми?
Дўстларим! Такрор айтаман, мени тўғри тушунинглар, бу гапларни азбаройи куюнганимдан айтяпман. Якдил бўлайлик, хайрли мақсадлар йўлида бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик! Халқнмиз, республикамиз, зиммасида жуда катта юмушлар турибди.
Модомики ёзувчи халқ фарзанди экан, шу номга лойиқ иш қилайлик. Бир ёқадан бош чиқариб, улкан вазифаларни бажаришда жафокаш халқимизга, Ватанимизга ёрдам берайлик!

Ўткир Ҳошимов, 1988 йил

Nigora Umarova
05.08.2013, 13:38

Ўткир Ҳошимов. Агар халқимизнинг ардоқли ёзувчиси ҳаёт бўлганларида бу йил 72 ёшга тўлган бўлар эдилар.

Ёзувчининг 1990 йилда чоп этилган “Нотаниш орол китобини варақлайман-у, беихтиёр нима учун ёзувчининг асарларини ўқишга бу қадар ихлос қўйганимни англайман: “Шунча ёшга кириб иккиюзламачиликни ўрганолмадим. Бу ёғига ҳам қўлимдан келмайди. Яшашим кун сайин оғир бўлади-ёв. “, Ёки бошқа “Тушда кечган умрлар” романидаги биргина жумла, “Донолар ҳаётни кузатурлар жим. “ни олиб кўрайлик. Донишманд адиб ҳаётни жимгина кузатиб, ундаги иллатларни, халқ ҳаётини ўқувчи қалбига таъсирли қилиб етказишга камарбасталик қилиб, ўзларидан нурли из қолдирдилар. Зеро, “Дунёнинг ишлари” қиссасидаги “Оқ, ойдин кечалар” ҳикоясидаги “юлдуз учди” воқеасини, она-боланинг суҳбатини эслайлик. Ўткир Ҳошимовнинг юлдузи адабиётимиз осмонидан ўчгани йўқ. Йўлчи юлдуз бўлиб ҳали кўп йиллар халқимизга, ёш ижодкорларга хизмат қилиб келади. Ёзувчи асарларини шу қадар изтироб чекиб бийрон тилда ёзган-ки, асарни мароқ билан роҳат қилиб ўқийсиз. Ўткир Ҳошимов ўзи ёзганидек, “Ёзувчининг ўқувчига айтадиган дарди қанча салмоқли бўлса асар тили шунча бийрон бўлади”.

“Ойи, мен келдим, эшитяпсизми ойи, мен тағин яна келдим. ” Ушбу сатрларни ҳам ўқувчи шунчаки ўқимайди. Кўзида ёш билан, дард билан ўқийди. Ўткир Ҳошимов Пойтахтимизнинг Дўмбиробод даҳасидаги Қозиробод мозорида онаси ва отаси ёнидан жисман, руҳан эса ўқувчилари қалбида мангу жой топди. Охиратлари обод бўлсин.

26.08.2013, 12:38

Баъзида тушкунликка тушиб қолганимда, ёки бироз ишларим юришмай қолганида Ўткир Ҳошимовнинг китобларини ўқийман. Негаки, ёзувчининг китоблари шундай вақтда сизга юпанч бўлаётгандек бўлади. Сабот, синовлар ўткинчи, умр эса синовли эканлиги ҳақида уқтиради. Гўё адиб сизнинг дардингизни ёзгандек. Балки Ўткир Ҳошимовнинг барча асарларини ҳамма китобхонга бирдек севимли бўлишининг сабаби ҳам шудир .

“Тутинган” ўғил
(Бир дўстимнинг иқрори)

Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсудан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтага келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “боламни” йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…

Бу эшикдан кириб келганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб бешикка солдилар.
Ўсди. Улғайди. Мол дунё топди. Антиқа жиҳозлар олди. Уй солди. Бир қаватли. Икки қаватли. Уч қаватли. Машина олди. “Волга”, “Нексия”, “Мерседес”, “Ягуар” . Дача қурди. Саунаси билан.Бассейни билан. Массажхонаси билан. Маишат қилди.
Бировга яхши кўринди. Бировга ёмон кўринди.
У эшикка кириб кетаётганида ҳеч вақоси йўқ эди.
Бир парча матога ўраб “бешик”ка солдиларда, сўнги манзилга элтиб қўйдилар.

* * *
Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз. Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангизда, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканлигини ўйлаб таскин топасиз.

Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин: Бойликка. Амалга. Шон – шуҳратга. Худонинг ўзи кечирсинку, ҳатто. ҳаётга ҳам. Қариб чуриганида “омонатингни ола қол, яратган Эгам”, дейдиганлар чин дилдан гапиради. Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Фақат бир нарсага – Меҳрга тўймайди.Бу масалада шоҳу гадо баробар.
Ҳолбуки, дунёда бундан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим Меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир – биримиздан аяймиз .

Булут ўткинчи, офтоб эса абадийдир. Бошингга мусибат тушганда ноумид бўлма.

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобидан

Nigora Umarova
17.10.2013, 16:11

Асарми ёки муаллиф?

Замонамизнинг ёш авлодини газета, китоб ва умуман ўқишга қизиқиши йўқлигида айблашади. Бу мулоҳаза хато эканлигини исботлаш жуда мушкул машғулотдир. Умуман инсонга хос адашиш шу ўринда ҳам ўзини намоён этади.
Шахсан таълим бериш, уни мукаммаллигига эришиш йуналишидаги сайи-ҳаракатларга қарши эмасман, бироқ мукаммалликка томон йўл майда, икр-чикирларни чиқариб ташлаш эвазига, йиллар давомида шаклланган моҳиятни юзаки ёритиб ўтиш эвазига бўлмаслиги керак деб ўйлайман.
Хўш, инсон шаклланишида турли фанлардан умумий маълумотлар мужассамлигига эга бўлиши кимга зарар келтирган? Собиқ Советлар Иттифоқи фуқаролари бўлган ҳар қандай инсон бирор жой тилини ўрганиши орқали жой ва макон, шунингдек шароитга ўрганиб кетишига, баъзилари ўз йўлини топишига турли йўналишда бир вақтнинг ўзида мулоҳаза юритиши, маълумотлар мажмуидан зарур хулоса чиқара олиш кўникмаси сабаб эмасмикан? Айнан фанлар мажмуини ўргатиш даврида улардаги моҳиятни тушунтира олиш барча муаллим, мураббийларга насиб этавермайди. Инсон қанчалик мукаммал мавжудотликни даъво қилса, уни қамраб турган олам ҳам ўз мавҳумоти сандиғидан шу мукаммалликка тенг келаоладиган ғаройиботларни олдига қўяверади. Бу тарихдан маълум бўлган буюклар хақидаги нақл, ривоят, афсоналарда ўз аксини топган. Дунёни тушунишга бел боғлаган ҳар бир ақл эгаси борки билим, илм, тажриба, кўникмаларни чегарасиз эканлигини таъкидлайди.
Шу мулоҳазалар тасдиғи, тўғрилигини устоз адабиётшунос, равон ва юракка қадар етиб борувчи сатрлар, болаликдан қадрдон сўзларни топиб ижодини баркамолликка етаклаган адибимиз Ўткир Хошимовнинг асарларидан топаман. Кўплаб маротаба устоз адибнинг ижодлари маҳсулига мурожаат қилишимнинг сабаби – бошқа адиблар асарларининг сатрларидан сўз, ибора қадри бу даражада авайланиши, ардоқланишини топмаганимдандир. Сўзларим қуруқ савлат учун узиб боғланган гулдаста каби бўлмаслиги, уни барқ уриб турган тирик гул эканлигини таъкидлаш учун устознинг ижодларида топган бетакрор сатрларга, асарларга тўхталиб ўтсам.
Бу ўринда мен адабий таҳлил ёки адабиётшунослик нуқтаи назаридан фикр билдиришдан мутлақо узоқдаман. Чунки, ўзга хақида фикр билдириш ўта нодонлик ва инсонни бир томонлама ривожланганидан дарак беради деб уйлайман! Айниқса бу фикр у инсон ҳақида салбий фикр уйғотишига олиб келса, яратгандан норози бўлиш даражасидаги гуноҳга тенглашади деб ҳисоблайман!
Шу сабаб мақола муаллифи сатрларини бир мулоҳаза юритувчи инсоннинг шахсий фикри, дунёни тушуниши, борлиқни идрок этиши маҳсули деб тушунишингизни истардим Азиз Муштарий!
Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарларини севиб мутолаа қиламан. Ундаги ёритилган мавзу, билдирилган фикрлар барчамизнинг ҳаётимизда учрайди ёки уларни тасдиғи бўлмиш ҳодисаларга гувоҳ бўламиз. Азиз Муштарий, агар шу асар қўлингизда бўлса, уни шу мақола поёнига етгач яна бир бор ўқиб чиқишингизни тавсия этаман.
“Дунёнинг ишлари” болалигимда жиддий фикр юритиш, борлиқни ҳар томонлама тушунишга ундаган илк видеофильм эканлигини ҳам айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Ундаги бош каҳрамонни менинг чексиз ҳурматим, самимий хайрихоҳлигим соҳиби Саидкомил Умаров талқин этгани, шу инсонни асар мутолааси даврида кўз ўнгимда қайта ва қайта гавдаланишига сабаб бўлган. Ундаги она образи ижрочиси Манзура Хамидова сиймосини ҳар куни учратадиган оналардан излайман. Балки барча оналар улар каби маъсум ва куюнчак, бениҳоя меҳр эгасидирлар!
“Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта – кичиги бўлмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта – кичиги бўлмас экан. Она – она экан. Унга бошқа сифат керакмас.” (Асардан парча)
Қанийди ҳар бир инсон онаси тириклиги пайтида унинг қанчалар тенги йўқ бойлик, чексиз меҳр – муҳаббат булоғи эканлигини англай олса.
Устоз каби “Она” сўзини мукаммал ёритган инсон кам бўлса керак. Бу мўътабар зотнинг таърифини ҳар бир санъаткор ўзича талқин этган, лекин дилдан ўтказиб юборгувчалик даражада бўлгани кўп эмас. Улар қаторига устоз санъаткорлар Фахриддин Умаровнинг “Онам дерман” деган сўзлари, Нуриддин Хайдаровнинг “Сиз билан шоҳонаман, бошимда тождорим Онам” деган сўзлари, Ғиёс Бойтоевнинг “Онаси бор одамлар ҳеч қачон қаримайди” деган сўзлари, Озодбек Назарбековнинг “Орангизда Онам бўлса эди” деган сўзлари, Зилола Мусаеванинг (Шахзода) “Оналарга минг таъзим” деган сўзларини сатр ва қўшиқларга айлантирган муаллифлари кабиларини топиш бир қадар мушкул.
“Бечора онам! Ўша изтиробли афсонани айтаётганингда инидан мўралаган қалдирғоч боласидек кўрпадан бош чиқариб ётган беш боланг бир-бири билан иноқ бўлишини шунчалик хоҳлаганмидинг!” (Асардан парча)
Уйғоқ қалб эгаси, дилбар инсонларни соғингувчи бундай инсонни она тарбиясини, уларни тунларни тонгга улаб болаларни тўғри йўналишда улғайишларини истаганларини бир неча қаторда ғоят топқирлик билан берган сатрларида топганим мени жуда қувонтиради.

Nigora Umarova
17.10.2013, 16:12

Устоз адиб Ўткир Хошимовнинг ўзларига бир ниятим – соғинч, ақлий ва руҳий қумсаш, ўтганларнинг ҳақларига дуодан ташқари уларни яхши сифатларини мақташ, уларни ўрнак қилган ҳолда замондошларга эътиборни, руҳий мужассамликни қайси тарафга йўналтиришда ҳормай, толмай меҳнат қилишингизни аввало Яратгандан, кейин ўзингиздан сўраб қолардим!
Шу ўринда янги ижодкорлар ижод қилишларида, бирор мавзуни ёритишларида янги йўналиш, қирраларни қидиришларига тўғри келаётганини ҳам таъкидламок зарур. Бу эса замонавий адабиётда, санъатда, умуман ижодда мукаммалликка эришишни талаб этаётганидан даракдир. Тил, тафаккур нақадар бойлиги бир ҳисни неча услуб, йўналиш ва талқинда тақдим этишда намоён бўлади.
Юқоридагилар асосида қуйидагини таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан – тилнинг бойлиги ҳудуддаги шевалардаги сўз трансформациялари эмас, буни бойлик деб билгувчи ва ўз ижодларида кенг қулловчилардан одамнинг жаҳли чиқади. Айниқса буни юмор, сатира, комедия йўналишларида ишлатилиши маънавий инқирознинг бошланғич босқичи деб биламан. Яна бир бор таъкидлайман – бу муаллифнинг шахсий фикри холос!
Яна “Дунёнинг ишлари” га қайтсак, устоз адиб бу асарни бир тартибда, воқеалар кетма-кетлиги услубида эмас, балки ҳар бир воқеага нисбатан каҳрамоннинг ҳозирги ҳолати, бу ҳолатга сабаб бўлган воқеликни, шу ўринда каҳрамон ҳаётидаги тажрибани айнан шу вақтни ўзида ҳам хотима, ҳам хулоса қилиб бериши замондошларга доим ҳамрохликни даъво қила оладиган услуб деб биламан. Чунки адабий асарда тасаввурни бойитиш бир гап, тарихга айланган ҳаёт йўлидаги воқеликдан заррача хулоса чиқаришга, шу хулоса асносида ўз қилмишига баҳо бериш ва келажак учун ҳаёт тарзини белгилашга ундаш бошқа адибларда ўта кам учрайдиган услуб. Балки айнан шу сабабдан ҳам бу асар ўз актуаллигини йўқотмай келаётгандир.
Устоз адибнинг бошқа асарларига тўхталмаганимнинг сабаби уларни кам мутолаа қилганим ёки уларни ёқтирмаганимдан эмас, балки бу мақоланинг моҳиятини очиб беришида бўрттириб юбориш каби туюлиши мумкинлиги мени бир қадар чўчитганидандир. Бошқа асарларини жуда севиб мутолаа қилганим баробарида уларни ҳам кенг таҳлил этмоқлик ниятини кейинги мақолаларга сақлаб қолишни афзал билганим бу тарздаги баёнимнинг сабаблардан биридир.
Мақола сарлавҳасидаги асарми ёки муаллиф саволига мен бир жиҳатдан асарни танлаб ўқиш тўғри бўларди десам, бошқа томондан муаллифнинг мазкур йўналишдаги ютуқларига асосланган “авторитет”лари асосида танловни амалга ошириш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди деб айта оламан. Шу билан бирга асар муаллифидан янгиликларни кутган мухлислар учун янги асардан янгича таасурот кутишлари табиий бўлганидек муаллиф танлови ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди деб умид қиламан.
Шахсан ўзимнинг танловим асарда тўхтаган, аммо муаллифдан янги ижод маҳсулини кўрган заҳотим у билан имкон қадар тезроқ танишишга интилишни ҳам тарк этолмайман. Юксак даражадаги асарлар кам бўлади, аммо гап уларни ўқиб тушунувчиларда қолган. Яъни, ўқиб чиқмай туриб бир асарни мукаммал ёки саёз, ҳаётий ёки фалсафий каби тоифаларга бўлиб бўлмаганидек муаллиф билан танишув китоб, асар, тўпламнинг биринчи саҳифасидан охирги саҳифасигача бўлган масофадаги машаққатли йўл орқали амалга ошгани мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир инсонга хос бўлган ҳақиқат: инсонда қийинчилик, касаллик ва баъзида арзимас нарсаларга муҳтожлик бўлганидек, адибнинг ҳам ҳаёт тарзидан ҳеч ким тугал хабардор эмасдир, бироқ Азиз Муштарий, Сизни, Сиз орқали барча Ўткир Хошимов ижодиёти, мақолада исмлари кайд этилган, ёд этилган инсонларнинг мухлислари, хайрихоҳларини уларнинг ҳақларига Яратганга шукроналар айтгандан кейин дуо қилмоғингизни сўраб қолардим. Ажаб эмаски ўзгага яхшиликни соғингувчи дилдан ёмонлик ўрин топмагай ва Яратган уни ҳам ёрлақагай! Тинчлик ва омонлик ҳамрохингиз бўлсин дея мақолага хотима ясамоқни ният қилдим.

25.03.2014, 11:00

Sevimli yozuvchimiz O`tkir Hoshimovning Onalarga bag`ishlangan ” Dunyoning ishlari” asari Istanbulda turk tilida chop etilibdi (http://www.edebi.net/index.php/44-secilmis-yazilar/1786-duenyan-n-isleri-oetkir-hasimov). Bu esa o`zbek adabiyotning yana bir yutug`idir.

Özbek Yazar Ötkir Haşimov’un beklenen eseri “DÜNYANIN İŞLERİ” Bilge Oğuz yayınlarından çıktı. Yazar eseri takdim ve ithaf ederken
“Bu kitap büyüklü küçüklü hikâyelerden ibaret. Fakat onların hepsinde benin için en aziz olan annemin siması var. Bu hikâyelerdeki insanların hepsinin yüzünü kendi gözlerimle gördüm. Yalnız bazılarının isimleri değiştirildi elbette. Bu kişilerin kaderi, bir şekilde annemin kaderine bağlanmış. Dünyadaki bütün anneler, evladı ile olan ilişkileri yönünden birbirine benziyor.
Aziz anneler!
İşte bu sebeple, bu eseri size ithaf ediyorum.” diyor.

Türkçe
206 s. — 2. Hamur– Ciltsiz — 14 x 21 cm
İstanbul, 2014
ISBN 9786054599882

22.05.2014, 04:51

Сиз, азизларга катта савол:
Нима учун Уткир Хошимовнинг 70 йиллик юбилей нишонланмади?
Илтимос биладиганлар бир нарса денглар?

Nigora Umarova
24.05.2014, 18:34

“Баҳор деворларнинг офтобрўя этакларидан бошланмайди. Баҳор ариқларнинг кунгай соҳилларидан бошланмайди. Баҳор қабристондан бошланади. ” ёки “Ойи, мен келдим. Эшитяпсизми ойи, мен яна келдим. ” Дард билан битилган сатрлар,улар шунчаки битилган сатрлар эмас, шундай эмасми?
27 май куни севимли ёзувчимиз бизни тарк этганларига бир йил тўлади.
Устоз Ўткир Ҳошимовнинг руҳиятлари баҳор айёми кунларида хонадонимизга янги ва сўнгги китоблари орқали кириб келганлиги биз-барча китобхонларга муборак бўлсин. Китоб нашр этилишидан олдин устоз унинг қўлёзмасини теришни ва кўриб чиқишни ожизадан илтимос қилган эдилар. Қўлёзмаларни ўқияпман-у, қулоқларим остида устознинг овозлари жаранглаяпти. Устоз сўнгги китоб бўлишини сезганлар чоғи китоб устида жадаллик билан иш олиб борар эдик. 2013 йилнинг май ойида нашр этмоқчи эдик. Афсусларким. афсусларким, устозга сўнгги китобларини кўришликни насиби рўз этмади. Дунёнинг ишлари шундай экан.
Таъкидлаш керакки, китобда устознинг ҳаёт дафтарларидаги битиклари, хулосалари, ҳикматлари, тажрибалари битилган.
Аллоҳим устоз Ўткир Ҳошимовнинг охиратларини обод, руҳи покларини шод айласин. Китоб устознинг барча асарлари сингари китобхоннинг қалбига маънавият ёруғлигини олиб кирсин.

27.05.2014, 12:54

27 май куни севимли ёзувчимиз бизни тарк этганларига бир йил тўлади.

Аллоҳим устоз Ўткир Ҳошимовнинг охиратларини обод, руҳи покларини шод айласин. Китоб устознинг барча асарлари сингари китобхоннинг қалбига маънавият ёруғлигини олиб кирсин.

Ҳа, халқимизнинг энг буюк ёзувчиларидан бири, Оналар МЕҲРИга энг гўзал сўзлар ила ҳайкал бунёд эта олган, ҳамиша ҳақиқатни асарлари билан китобхонларга ибрат қилиб кўрсатиб келган ёзувчимиздан айрилганимизга бир йил бўлибди. Илоҳим охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Келинг ҳаммамиз севиб ўқийдиган “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан ибратномаларни бир эслайлик:

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
Чамамда, Номаи-аъмол, Умр китоби деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебончаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебончанинг номи Пешонага битгани ёки Тақдири азал деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг Умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада. Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барча ҳисоб-китоб қилинади-да, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоби кўп бўлса бир тараф, гуноҳи кўп бўлса.
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин.

КАРВАНСАРОЙ
(Юз ёшли Тўлаган отанинг чойхона гурунги)

Дунё дегани эски карвонсарой. Ҳеч ким унинг кемтигини тўлдиролган эмас. Бу дунёнинг сенга кўрсатган жамики каромати роҳатию азоби, меҳрию қаҳри, вафосию жафоси ҳаммасини йиғиштириб бир пиёла чой ичгулик фурсатда ғам чекишингга арзимайди!

Ўткир ҲОШИМОВ
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан

Nigora Umarova
20.05.2015, 18:06

Қанақа одамни зиёли дейиш керак? Зиёли бўлиш учун нима қилиш лозим? Ҳар куни соқолини қиртишлаб оладиган, “илоннинг оғзидан чиққандек” чиройли кийинадиган, бегона аёлнинг қўлидан ўпиб кўришадиган одам зиёли бўладими? Ёки қайси кийимга қандай бўйинбоғ мос келишини ёддан биладиган, “званний ужин”га борганида ўнг томондаги олтита пичоқ билан чап томондаги олтита санчқининг қай бирини қандай таомга ишлатишни билмай, эсанкираб қолмайдиган, бир эмас, бир нечта тилни биладиган одам зиёлими? Ёинки зиёли бўлиш учун, дейлик мингта китоб ўқиш, академик унвонига эга бўлиш шартми? Албатта, зиёли одам учун бундай фазилатлар керак. Бироқ, назаримда, буларнинг ўзи камлик қилади. аввало инсоннинг қалби ва руҳини ич-ичидан ёритиб, иситиб турадиган нур бўлмоғи лозим. Бу нур иймон ва иймонсизлик, виждон ва виждонсизлик, инсоф ва ноинсофлик, бир сўз билан айтганда, одамийлик ва “ноодамийлик” чегарасини ажратиб турмоғи лозим.

Nigora Umarova
20.10.2015, 11:38

Қизил Қарға
(Замонавий Эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда, Қураматоғ томонда бир Саҳоба бўлган экан.
Кунлардан бир кун Саҳоба тоғдан тушиб, ҳассасини дўқиллатиб кетаверибди-кетаверибди, чанқаб ҳолдан тойибди. Бир туп садақайрағоч тагига етганда ҳушидан кетиб йиқилибди.
Бир маҳал қулоғига «қарр-қарр» деган овоз кирибди. Ҳушига келиб кўзини очса, садақайрағоч шохига битта Ола қарға қўниб, нуқул қағиллаётганмиш.
— Худо хайрингни бергур, ақалли яратган эгамга омонатимни топшираётганда ўз ҳолимга қўйсанг-чи,— деб илтижо қилиб Саҳоба.
Шунда Ола қарға тилга кирибди.
— Ҳасса билан қайрағоч тагини чуқуласанг, сув чиқади,— дебди. Саҳоба ҳассасини уч марта ерга урган экан, булоқ очилиб, бир тегирмон сув чиқибди.
— Илоё дунё тургунча яша! — деб дуо қилибди Саҳоба Ола қарғани.
Дуо ижобатга ўтибди. Ола қарға дунё тургунча яшайдиган бўпти. Садақайрағоч атрофида қишлоқ бунйод бўлиб, «Ола қарға» деб ном олибди.
Минг йил ўтибди, икки минг йил ўтибди. Ола қарға ўлмабди-ю, қариб-чуриб кучдан қолибди, кўзи хиралашибди. Аммо қулоғи бинойидек эшитаркан. Эртадан кечгача садақайрағоч шохида мудраб ўтирганча, кўп воқеаларга гувоҳ бўпти.
Кунлардан бирида қишлоқда олатасир отишма бошланиб кетибди. Елкасига милтиқ осгаи одамлар «Ҳуррият! Ҳуррият!» деб ҳайқиришибди. Ҳамма хурсанд, ҳамма бахтиёр бўпти. Орадан ҳеч вақт ўтмай, «йўқолсин золим бойлар!» деган гап чиқибди. Чиндан ҳам яқин-атрофда биттаям бой қолмабди. Қочгани қочиб қутилибди. Қолгани ўзга юртларга бадарға қилинибди. Битта от, битта ҳўкизи борлар ҳам совуқ жойларга ўрмон кесгани жўнатилибди. Ҳамма тенг бўпти: ҳамма бир хил кийинармиш, ҳамма бир вақтда ётиб, бир вақтда турармиш, бир вақтда овқат ермиш. бир хил ўйлармиш.
Хўп ғаройиботлар бўпти. Мойсиз, пиликсиз чироқлар ёнибди, кўприклар қурилибди, йўллар очилибди.
Ёппасига саводсиз халқ қаторасига саводхон бўлибди. Шунақанги саводи чиқибдики, шоир эртадан кечгача ўқиса адо бўлмайдиган қасида ёзибди. «Ким эдик ўтмишда биз, ақли йўқ ва нотовон, бобомиз Маймун эди, момомиз — Ҳамдунахон! Бизни одам айлаганлар омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон бўлсин!»
Бир куни садақайрағоч соясига бир эмас, иккита машина, учта арава келиб тўхтабди. Ола қарғанинг кўзи хиралашиб қолгани учун қаиси машина «ЭМКА», қайси арава извошлигини ажрата олмабди. Аммо кекса ақлини ишлатиб билибдики, булар жўн одамлар эмас, нақ Донолар кенгаши! Анави — ҳаммадан қаттиқ гапираётгани — кенгаш раиси — Зукко.
Одат шунақа экан: ҳамма нарсани Донолар кенгаши ҳал қиларкан. (Агар Донолар кенгаши қоғоз ёзиб бермаса туғилган бола — туғилмаган, ўлган одам — ўлмаган бўларкан).
— Ҳамма саводхон бўлганидан кейин қишлоқнинг номини ёзиб қўйиш керак-да,— дебди Зукко.— «Ола қарға» дегани-ку, яхши ном. Лекин «Қ» билан «Ғ»ни ҳаммаям тушунавермайди. Келинглар, ўйлашиб кўрайлик: нима қилсак «Ола қарға» ҳаммага тушунарли бўлиши мумкин?
Бир соат ўйлашибди, икки соат ўйлашибди, ҳеч қимдан садо чиқмасмиш. (Одат шунақа экан; одамлар ўйлаган гапини айтмас экан. Айтса, тилини кесиб олишаркан. Бир хилларга шафқат ҳам қилишаркан: тилини кесиб ўтирмай, калласини олиб қўяқолишаркан).
— Тушунарли,— дебди кенгаш раиси Зукко мажлисга якун ясаб.
— Биласизлар, сиз билан биз кичкина одамлармиз. Бу масалани Катталар ҳал қилади. Биз учун Катталар ўйласин.
Икки ҳафтами, уч ҳафтами ўтгач, садақайрағоч соясида тумонат одам тўпланибди, куйлар чалинибди, мактаб болалар бўйнига бўйинбоғ тақиб, саф тортибди.
Зукко йўлнинг чап томонига ўз қўли билан қозиқ қоқиб, «Аля карга» деган ёзувни илиб қўйибди.
— Мана энди ҳаммаси тушунарли бўлди! — дебди тантана билан.
Саф тортган мактаб болалар бараварига: «Бахтли болалигимиз учун халқлар отасига раҳмат», деб бақиришибди. Шоир янги шеърини ўқиб берибди: «Агар сен бўлмасанг, баҳор келмасди. Агар сен бўлмасанг, шамол елмасди. Сен бўлмасанг мен бахтиёр кулмасдим. — Оломон ўртасида турган отасини кўриб қолибди-ю, уёғини минғиллаб ўқибди:— «Сен бўлмасанг, умуман. туғилмасдим». Охирини тантана билан якунлабди: «Бахтимизга улуғ доҳий омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон бўлсин!»
Шундай қилиб, йўлнинг бир томони «Ола қарға» бўпти, бир томони— «Аля карга».
Орадан ой ўтибди, йил ўтибди. Қишлоқ яшнаб кетибди. Бир томон пахтазор, бир томон жўхоризор. Ўзиям шунақанги зўр жўхори унар эканки, поясидан тўсин ташлаб иморат қурсангиз, юз йил қилт этмай тураркан.
Фалокат қош билан қовоқнинг ўртасида туради, деганлари рост экан. Айни жийда гуллаган кезлари сел кебди-ю, «Ола қарға» деган ёзувни таг-туги билан қўпориб кетибди.
Уч кундан кейин садақайрағоч соясига бир эмас, тўртта машина келиб тўхтабди. (Кўзи баттар хиралашиб қолган Ола қарға пайқамабди: қайси бири «Чайка», қайси бири «Волга». Аммо ҳалиям қулоғи бинойидек эшитаркан. Тағин Донолар кенгаши тўпланганини тушунибди).
— Кўчанинг чап томони-ку, аниқ,— дебди Зукко.— «Аля карга» жойида турибди. Хўш, ўнг томонини нима деймиз?
Ҳамма ўз таклифини айтибди. Биров ундоқ дебди, биров бундоқ. (Одат шунақа экан: ҳамма гапираркану, ҳеч ким ҳеч нимани ўйламас экан).
— Яхши! — дебди Зукко мажлисга якун ясаб.— Бу масалада катталар билан маслаҳатлашамиз. Биласиз, бизлар кичкина одамлармиз.
Орадан бир ойми, икки ойми ўтиб садақайрағоч тагига тумонат одам тўпланибди. Далада жўхори қайираётган мактаб болалар бўйинбоғ тақиб, саф тортибди.
— Қишлоқнинг номи топилди,— дебди Зукко.— «Аля карга» дегани «Олия қарға» дегани экан. Йигирманчи йилларда Олияхон деган хотин ўтмиш сарқитларига қарши қўлида қурол билан жанг қилган экан. Ички душманлар аламига чидолмай унга «қарға» деб лақаб қўйган экан. Биринчи бўлиб колхозга кирибди, азамат! Гектаридан уч юз тцентнердан жўхори ҳосили олибди. Бугун биз унинг номини абадийлаштирамиз!
Бу сафар Шоир жўхорига бағишланган шеърини ўқибди. «Гўшт кабобни емангизлар, қаритади, жўхорининг кабоби дардингизни аритади. Далаларнинг маликаси омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замо бўлсин!»
Шундай қилиб, кўчанинг бир томони «Олия қарға», бир томони «Аля карга» бўпти.
Ўткир ҲОШИМОВ

Nigora Umarova
20.10.2015, 11:39

(“Қизил қарға”нинг давоми)
Ой ўтибди, йил ўтибди. Сув омборлари қурилибди, каналлар қазилибди. Ҳаммаёққа ёппасига пахта экиладиган бўпти. Саводсиз Саҳоба ҳассасини чуқилаб, чиқарған булоқ аллақачон қуриб қолганини ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмабди. Пахтанинг оти «оқ олтин», пахтакорнинг номи «олтин қўллар» бўлибди. Айтишларига қараганда, атлас кўйлак кийган қизлар олтин қўл билан пахта тераркан.
Қизлар пахта тераверибди-тераверибди, охири «оқ олтин»дан шунақанги хирмон уюшибдики, унинг олдида икки минг йилми, уч минг йилми аввал Саҳоба тушиб келган Қураматоғ ҳаммомпишдек гап эмиш.
Мактаб болаларни айтмайсизми? Шунақанги чаққон эканки, отини ёзишдан қўра «олтин» теришни яхши биларкан. «Оқ олтин» ичида юравериб-юравериб, ўзлари ҳам олтинга айланиб кетибди; ранги сап-сариқ эмиш.
«Оқ олтин»ни ҳашоратдан асрайдиган тилсим дорилар топилибди, дорини осмондан сепадиган «пўлат қушлар», «пўлат қуш»ни учирадиган «дала лочинлари» пайдо бўпти.
Фалокат қош билан қовоқ ўртасида туради деганлари рост экан. Бир куни чанқовдан қуриб қолган садақайрағоч шохида мудраб ўтирган Ола қарға туш кўрибди. Гуллаган боғ эмиш, кўм-кўк яйлов эмиш. Яйловда сурув-сурув қўйлар ўтлаб юрганмиш. Ола қарға қўй жунидан полапонларга ин ясаётганмиш. «Эсингни едингми? — деб ўйлабди Ола қарға уйғониб.— Полапонларга бало борми? Қариган чоғингда тухум босишни сенга ким қўйибди! Ана, қанчадан-қанча қарғанисалар тухумини олдириб ташлаяпти! Мабодо туғса ҳам инкубаторга топширяпти. Тўғри-да, тухум кўпайтиришдан нима фойда? Бу томонларда полапонлар кўпайиб кетаверса, қардош юртлардаги тухум қўймайдиган курк қарғахонимларнинг кўнгли ўксимайдими?»
Шу гап хаёлига келиши билан осмонда: «тарр» этган товуш эшитилибди. Иссиқдан мудраб қолган «дала лочини» пахтазор қаэрда тугаганию, қишлоқ қаэрдан бошланганини билолмай нақ садақайрағоч устидан «тилсим» дори сепиб ўтибди. «Пўлат қуш» «тарр» этибди. Ола қарға сўнгги марта «қарр» этибди-ю, попиллаб, ерга қулабди. (Ўзиям бу дунйода яшайвериб чарчаб кетган экан шўрлик).
Эртасига десангиз яна бир фалокат рўй берибди: канал тошибди. Ўзиям шунақанги тошқин бўптики, «Аля карга» деган ёзувни қозиқ-позиғи билан қўпориб кетибди.
Қуриб қолган садақайрағоч тагида тўртта машина тўхтабди. Ола қарға ўлиб кетгани учун қанақа машина келганини ҳеч ким суриштириб ўтирмабди. Лекин Донолар кенгаши мажлисни бошлаб юбораверибди. Кенгаш роса икки ҳафта давом этибди. (Одат шунақа экан: ҳамма гапираркану, ҳеч ким ишламас экан).
— Катталар билан кенгашмасак бўлмайди. — дебди Зукко мажлис якунида.— Ҳар қалай сиз билан биз — кичкина одамлармиз.
Бир ойдан кейин қуриб-қақшаб кетган садақайрағоч тагида тумонат одам тўпланибди.
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғозга қараб (одат шунақа экан. Одамлар қоғозга қарамаса, гапидан адашиб кетаркан. «Ўртоқлар» деган сўздан тортиб, «Эътиборингиз учун раҳмат» деганигача қоғоздан ўқиб бериларкан).
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғоздан кўз узмай.— Ҳаммамиз учун ҳурматли Катта айтдиларки, «Олия қарға» дегани «Алая карга» дегани экан, Эътиборингиз учун раҳмат! Қани, бир қарсак бўлсин! — Қарсак чалинибди. Далада қатқалоқ юмшатаётган болалар югуриб келиб, «Алая карга» пойига гулдаста қўйибди.
Шоир янги шеърини ўқиб берибди: «Оқ олтин»ни олтин қўллар яратади, бизнинг олтин оламга нур таратади. Олтин қўлли пахтакорлар омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон бўлсин!» Шундай қилиб, йўлнинг бир томони «Олия қарға» бўпти, бир томони «Алая карга».
Ой ўтибди, йил ўтибди. Бу сафар офат рўй бермади-ю, авария бўпти. Тўйиб самогон ичиб олган ҳайдовчи (арақ тақиқланган экан) филдек «(КамАЗ» машинасини учириб келиб «Олия қарға»ни чунонам урибдики, машина ғилдираги «баранғ» этиб ёрилиб кетмаганига ўзиям ҳайрон қолибди.
Энди Донолар кенгаши айниқса қизғин ўтибди. (Одат шунақа экан. Хоҳлаган одам хоҳлаган гапини айтаркан. Хоҳлаган одам хоҳлаганча ер тепиниши, ҳуштак чалиши, борингки нотиқни ёқасидан олиб, минбардан тушириб юбориши мумкин экан. Ким энг қаттиқ бақирса, ўша энг катта қаҳрамон бўларкан). Мункиллаб қолган Зукко шўрлик «ўртоқлар» деб гап бошлаши билан ҳуштакбозлик бўлиб кетибди.— Эҳтиросга берилишнинг ҳожати йўқ, ўртоқлар,— дебди Зукко вазминлик билан.— Тўғри, ҳозир «плурализм» замони. Ҳар ким ўз фикрини айтиши мумкин. Шунча йил ишни Катталарга юклаб келдик. Энди ўзимиз ҳам ўйлайлик. Мен ўйладим, кўп ўйладим. Ўйлаб-ўйлаб топдим: «Алая карга» деган — «Қизил қарға» дегани экан. Шундай деб ёзиб қўямиз. Митинг-питингни кераги йўқ. Мактаб болаларини овора қилмай қўя қолайлик. Оила пудратида пахта ягана қилиб, ота-онасига ёрдам беряпти, барака топкурлар. Демак, масала ҳал: «Қизил қарға!» Нима? Овозга қўямиз, дейсизми? Марҳамат. Демак, бир овоздан!
Зуккодан баттар мункиллаб қолган Шоир каловланиб ўртага чиқибди. Чўнтагидан тўрт букланган қоғоз чиқариб, ҳижжалаб ўқибди. «Қизил Қарға, хўп ажойиб исминг бор, номгинангга монанд гўзал жисминг бор. Қарғагинам қанотларинг омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон бўлсин».
Бу гал ҳеч ким қарсак чалмабди. Аммо, йўлнинг бир томони «Қизил қарға», бир томони «Алая карга» бўлиб қолаверибди.
Шундоқ қилиб, Ола қарға Қизил қарғага айланибди. Ҳамма муроди мақсадига етибди. Эртакни эшитганлар ҳам мақсадига етсин!

Asror Samad
26.01.2016, 15:20

https://img.uforum.uz/images/hifhzvp9897659.jpg
Бу китобнинг режаси 1974 йилда чизилган эди. У пайтда Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси”, “Баҳор қайтмайди”, “Одамлар нима деркин”, “Қалбингга қулоқ сол” қиссалари эл орасида машҳур бўлган, ўнлаб ҳикоялари ва мақолалари билан китобхонларнинг юрагига бирдан кириб борган ёш ёзувчи эди. Дастлабки режа бўйича китобнинг номи “Қиссачиликда янги йўналишнинг қалдирғочи” деб номланган ва унда ёзувчининг қиссаларигина қамраб олиниши керак эди. Ўша йиллари бир қанча саҳифалар қораландию кейин тўхтаб қолди. Орада менга боғлиқ бўлмаган юмушлар ва ташвишлар чиқди. Бора-бора бу ишни унутдим. Унутганимнинг сабаби иккита эди: биринчидан, ўша йиллари Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Наипм Каримов, Абдуғафур Расулов, Иброҳим Ғафуров, Йўлдош Солижонов, Умрзоқ Ўлжабоев, Карим Норматов, Санжар Содиқ, Маҳкам Маҳмудов сингари олиму синчилар гуриллаб ижод қилаётган ва Ўткир Ҳошимов ҳақида салмоқли фикрлари билан матбуотда чиқиб турган эдилар, иккинчидан, адабиётшунослик соҳасидаги тажрибамнинг етишмаслиги, илмий тафаккуримнинг ноқислиги бўлди. Боз устига, адабиётшунослигимиз шунақа гуриллаб ўсиб бердики, менинг унга бўйлашишим амри маҳол эди.
Аммо бир тасодиф бўлиб, яна эски қўлёзмамни топииб олдим; 1993 йилда менга Ўткир Ҳошимовнинг икки жилдли сайланмасига муҳаррирлик қилиш насиб этди. Бу икки жилдликнинг бири, “Нурли дунё“, иккинчиси, “Умр савдоси“ деб аталди. Китоб номларини муҳаррир сифатида мен белгилаган эдим. Сайланмаларнинг мундарижаси мени ўйлатиб қўйди: биринчи жилдга “Дунёнинг ишлари” қиссаси, “Нур борки, соя бор”, “Тушда кечган умрлар” романлари, “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Нимадир бўлди”, “Деҳқоннинг бир куни”, “Деҳқоннинг бир туни” ҳикоялари; иккинчи жилдга “Икки эшик ораси” романи ва яна 17 та ҳикояси кирган эди. Иккинчи жилдга мен Ўткир Ҳошимовнинг қисқача библиографиясини илова қилдим. Таҳрир иши тугагач, қўлёзмамни аллақайси жузларнинг ичидан топдим. Икки жилдли асарлар режамни кенгайтиришга мажбур қилди: Энди Ўткир Ҳошимов фаолиятини қиссачиликдан ташқари романнавис, ҳикоянавис, публицист сифатида қамраб олиш керак экан. Яна бир қанча саҳифалар ёзилди. Бироқ ёзувчининг ўзига бу ҳақда ҳеч нарса демадим; эплайманми, йўқми, деган андиша бор эди. Андишам тўғри экан; эплолмадим. Чунки ёзганларим адабиётшуносларнинг билдирган фикрларидан ўзга эмас, ҳатто тақлид ҳам бўлиб қолибди. Шунинг учун иш яна жузларнинг ичига тушиб кетди.
Яна йиллар ўтди. “Meriyus” нашриётининг директори Эркин Юсупов ёзувчининг “Тушда кечган умрлар” романини қайта нашр этиш учун менинг маслаҳатимни олди. Сал вақт ўтмай шу нашриёт унинг “Икки эшик ораси” романини лотин алифбоси асосидаги ўзбек имлосида чиқарадиган бўлиб, мен унга масъул муҳаррир бўлдим. Романни ўқир эканман, яна эски дардим сирқиради: энди ёзувчи ижодий фаолиятини ёритмасам кўнглим жойига тушмаслигини тушундим. “Ёритиш” деган сўз ноўринроқ шекилли, чунки унинг ижодини ўзбек адабиётшунослиги қамраб олган. Мен қандай янги гап айтаман? Буни китобни ўқиган китобхон баҳоласа керак. Тажриба учун “Тушда кечган умрлар” романига сўзбоши ёздим. Романга сўзбоши бўлгандан кейин муаллифнинг ўзига кўрсатиш керак эди. Минг андиша билан роман корректурасига қўшиб сўзбошини ҳам жўнатдим. Юрагим така-пука бўлиб жиринглаган телефонга қараб қўяман. Гўшакни олдим. Ўткиржоннинг овози.
– Сўзбоши учун раҳмат, ака, маза қилиб ўқидим.
– Ничевоми ишқилиб? – Бемаъни савол берганимни билиб турибман.
– Э, даже хорошо! – деди у кулиб.
Елкамдан босиб турган тоғ остидан чиқиб олдим. Бу гапдан кейин ғайрат билан ишга киришдим.
2012 йилнинг 26 апрель кунидан бошлаб деярли битиб қолган китоб яна тўхтади. “Meriyus” нашриётидан ёзувчининг бир қатор китоблари қўлёзмалари келди. Булар “Тушда кечган умрлар” романи (лотин имлосида), “Дунёнинг ишлари” қиссаси (лотин имлосида), “Она – битта, Ватан – ягона” публицистик мақолалар тўплами, “Саид Аҳмад сафарда” ҳангомалар тўплами сингари китоблар эди. Бу китобларга китобхонларнинг талаби ва эҳтиёжи кўп бўлганлиги туфайли уларни нашрга тайёрлашга шошилдим ва Ўткир Ҳошимовнинг даъвати билан баҳонада ўша китобларга сўзбоши ва сўнгсўзлар ёздимки, булар мазкур китобнинг мундарижасидан жой олди.
Ёзувчи билан янги китобларнинг реажаларини туза бошладик. Жумладан, “Атрофимиздаги одамлар” номи билан адибнинг кўпчилик китобхонларга маълум бўлмаган ҳикояларини, ҳангомаларини, суҳбатларини бир муқова ичига жойламоқчи эдик. Ундан кейин эса, ёзувчининг 50 йиллик ижодий маҳсулларидан намуналарни тўплаб, китобхонларга тақдим этиш ниятимиз бор эди. Бу ишда бизга ёзувчининг рафиқаси, адабиётшунос Ўлмасхон Ҳошимова ёрдам беришга киришди. Лекин адибнинг хасталиги бу режаларнинг тез амалга ошишига халал берар, бу ҳолатдан адибнинг ўзи ҳам асабийлашар эди.
Эй воҳ! Ўткир Ҳошимовнинг қудаси, адабиётшунос Тамила Ғафуржонова 2013 йилнинг 24 май куни азонлаб мени фожиадан хабардор қилди: хастаҳол Ўткир Ҳошимов юрак хуружидан вафот этибди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:22

2012 йилнинг февраль ойида бўлса керак, ношир Эркин Юсупов билан унинг зиёратига бордик. Уни узоқ вақт бағримга босиб турдим. Ушоққина бўлиб қолибди. Кайфияти ҳам хаста одамга хос. Анча муддат суҳбатлашиб ўтирдик. У бизни кетказгиси келмасди.
– Ака, сиз билан суҳбатлашиб анча кўнглим ёзилаяпти, яна бироз ўтиринг, – дерди у.
Мен-ку куни бўйи у билан гаплашиб ўтиришга рози эдим, аммо толиқтириб қўйишдан чўчирдим. У билан бирга суратга тушдик. Бу суратни китоб муқовасининг тўртинчи саҳифасида кўришингиз мумкин.
2012 йилнинг куз ойларида мен хасталаниб қолдим: овозим чиқмай қолди. Тўнғич ўғлим Аброр мени касалхонага ётқизди. Менинг улуғ ёшли дўстим, тиббиёт олими Абдукарим Усмонхўжаев касалхонани оёққа турғизди, “Мен дўстимни шу ердан соғлом қилиб олиб чиқиб кетишим керак”, деб туриб олди. Ўзи-ку хаста ётган Ўткиржон эса, кунда, кунора телефон қилади, “Мендан нима ёрдам керак бўлса хижолат тортмасдан айтинг, қўлимдан келганини бажараман”, деб кўнглимни кўтаради. Дўхтирларнинг кучли даво усуллари билан мен-ку тузалдим; овозим очилди. Ўшанда Ўткиржоннинг хурсанд бўлганидан юзи ёришиб кетганлигини, ҳатто юзидаги доғлар ҳам билинмаётганлигини ҳануз кўз олдимдан кетказа олмайман. “Хайрият, Худога шукр”, дерди у нуқул.
2013 йилнинг қиш ойларимиди, Ўткиржон телефон қилиб қолди. Овози ғалати; ҳирқираб чиқаяпти.
– Ака, худди сизга ўхшаб овозим бўғилиб қолаяпти, – деди у.
Бошқа гапини эшитолмадим. Йўқ, у тилдан қолмади. Шивирлаб гапирадиган бўлди. Унинг лаблари қимирлашиданоқ нима демоқчи эканлигини рафиқаси Ўлмасхонгина тушунарди, холос.
Ҳар қандай дарднинг асоси асабга боғлиқ. Ўткиржон болалигидан питрак бўлган экан. Шу питраклиги, безовталиги умрининг охиригача давом этди. У адолатсизликни кўрса тутақиб кетарди. Кимнингдир ишга масъулиятсиз қараганини билса, қаттиқ асабийлашарди, бунисиям майли, ўзининг китоблари у ёқда турсин, бошқа китобларда, газеталарда, журналларда имло хато кўрса ҳам жаҳли чиқар, буларнинг кўзи қаёқда, дерди қалин лаблари титраб. Ана шу асабийлик, питраклик. жонкуярлик, безовталик, эҳтимол, уни дард- га чалинтиргандир. Ўткир Ҳошимов бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Чунки у халқ дарди билан яшайдиган виждони пок ёзувчи эди.
Ўткир Ҳошимовнинг дафн маросимига мингдан зиёд одам қатнашди. Унинг улуғ бобоси Абулқосимхон эшоннинг ҳам дафн маросимида бутун Тошкент шаҳри, унинг атрофидаги одамлар, Фарғона, Чимкентлардан етиб келганлар табаррук инсонни сўнгги йўлга кузатган эдилар.

Asror Samad
26.01.2016, 15:22

Насли тортар аслига,
Асли тортар наслига.
Мақол

1892 йилнинг баҳори Тошкент ва унинг атрофлари учун оғир келди. Баҳор қурғоқ, куз қурғоқ деб бекорга айтилмас экан. Ўша йили Тошкентдан то Самарқандгача ерлар қуруқшаб қолди. Деҳқоннинг қозони сувга ташланди.
Бунинг устига баҳорнинг ўрталарига келиб шов-шув тарқалди: Афғонистонда ўлат тарқалибди, одамлар қирилаётганмиш. Машҳадда ҳам ўлат бор экан, кўчаларда ўликлар тарашадай қотиб ётганмиш. Бу миш-миш билан бирга ёз ойи бошланишиданоқ Жиззах вилоятида тарқалган вабо Тошкентга ҳам бало-қазодек етиб келди. Вабонинг пайдо бўлиши ва тарқалишига асосий сабаблардан бири, сувнинг булғаниши эди.
1865 йилгача, чор Россиясининг кеккайган генерали Черняев босиб келгунга қадар Анҳор суви зилол эди. Угом сойидан Чирчиққа, Чирчиқдан анҳорга қуйиладиган сув тиниқ, аммо шаҳар ўртасига кириб келган сари лойқаланар, устида хас-хашак пайдо бўларди. Соҳилда 1865 йилдаёқ шитоб билан қурилган Тупроққўрғоннинг бутун ахлати шу анҳор сувига ташланарди. Эски шаҳар аҳолисини назорат қилиб туриш мақсадида тезкорлик билан қурилган бу қалъада, тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида ёзишича, қалъа ичида 150 ўринли лазарет, зобитлар яшаши учун уйлар, ошхона ва омборлар, аслаҳахона ва ҳоказолар бўлган. Хуллас, Тупроққўрғондан чиққан беҳисоб ахлат сувни бул- ғалантирди. Касаллик нимадан юқади? Аслида, чанг, пашша ва сувдан. Агар сув тоза бўлса, касалликнинг ярми қайтиб кетади. Касал, айниқса, юқумли касаллик ифлос жойга қўнади.
Фасон кийинган, шоп-шалоп таққан ғайридинлар Эски шаҳарда кам кўринардилар. Анҳор сувининг нариги томонида ғиштин, баъзан икки қаватли бинолар жойлашган манзил “город” деб аталар, сув устидаги кўприкнинг бериги томони — аксарияти пастак гуваладан қурилган уйлар ғуж жойлашган манзил эса, Эски шаҳар ҳисобланиб, маҳаллий аҳоли яшарди. У даврда шаҳарнинг чегараси тор, Хадра — сўнгги чегара, нариги томондан Миробод ерлари чегара, бу томони Бешёғоч, у томони Тахтапул.
“Тошкент” энциклопедиясида ёзилишига қараганда, аҳоли ўша йилларда шаҳарда 160-170 мингга етган, аммо бу текширилмаган, аниқланмаган саноқ. Аслида, 83 минг бўлган, ахир инқилоб бошларидаги аҳолининг рўйхатга олиш натижаларига кўра, шаҳарда 103 минг аҳоли бўлган. Лекин ўша 83 минг аҳолидан 85 фоизи ўзбеклар. Қолган қисмини руслар, татарлар, белоруслар, арманилар, яҳудийлар ва бош- қалар ташкил этишар, жуда кам сонли чор ҳукуматининг ҳарбийлари маҳаллий аҳоли устидан ҳукмрон эди.
“Большая советская энциклопедия”, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”, юқорида эслатганимиз “Тошкент” энциклопедияси сингари нуфузли манбаларда берилган маълумотга кўра, вабо тарқалганининг дастлабки кунлари маъмурият “Туркистон вилоятининг газети”да ахборот берди: Янги шаҳарда 412 та вабо аниқланган, Эски шаҳар қисмида эса 1462 та.
Нима бўлганда ҳам қайсидир тирқишдан кириб келган вабо қирғин бошлади. У пайтдаги табобат ўз даврига яраша бўлганини ҳисобга олсак, ўлатнинг олдини олиш масаласи ойдинлашади.
Вабонинг манбаси Ҳиндистонда — Ганг дарёсининг водийсида эди. Бу ўлатнинг асл манбаи, биринчидан, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бўлса, иккинчидан, иқтисодий машаққатлар ҳам омил бўларди. Ганг водийсида ҳар иккови ҳам бор эди; атроф-муҳит булғанган, водий аҳолиси қашшоқликда умр кечирарди. Англия мустамлакачилари халқ аҳволи ҳақида мутлақо ўйламасдилар; натижада Ганг водийсининг одамлари ўз гўшаларидан тирикчилик илинжида атрофга тарқаб кетишди, демакки, касалликни ҳам ўзлари билан атроф-жонибга олиб кетишди. Вабо вирусини турли мамлакатларга олиб кетган гангаликлар Европага, ундан бутун дунёга, жумладан, Бирма (1819), Ява ва Борнео ороллари, Хитой ((1820). Эрон (1821), Япония ҳамда Россияга (1822) тарқатдилар. Россияда бу касалликни дўхтирлар 55 марта қайд этишган экан.

Asror Samad
26.01.2016, 15:24

Дардини берган Худо шифосини ҳам беради, деган гапнинг замирида қадимий юнон афсонаси ётган бўлса ажаб эмас: қадимий юнонларнинг худоси Ра, афсоналарга қараганда, бутун оламни ва одамларни ўзининг кўз ёшларидан яратган экан. Қайсидир оққан ёшлари ширин, қай бири аччиқ. Ширин кўзёшлари одамларга саодат, саломатлик бахш этар, аччиқ кўз ёшларидан бахтсиз, касалманд одамлар пайдо бўлар экан. Ҳар ҳолда, ҳаёт мукаммал эмас, бир кам дунё деганлари шу.
Фиръавннинг ягона ўғли касалванд туғилибди. Бола фақат тўшакда михланиб ётар экан. Унга қараган сари Фиръавннинг юраги эзилиб кетар ва худодан ўғлига саломатлик сўрар экан. Унинг илтижолари Рага етиб борибди. Ра сарой фавворасида нилуфар тимсолида пайдо бўлибди. Фиръавн фаввора атрофида ғамгин ўтирганда, сув ўртасида турган нилуфардан садо эшитилиб: “Ўғлингнинг тирик қолишини истайсанми?” – деб сўрабди. “Ҳа”, – дебди Фиръавн. “Мен жон бериш учун жон оламан, ўғлинг учун кимнинг жонини бағишлайсан?” — деб сўрабди Ра. Фиръавн: “Ана, тахти бахтимни ол, жон керак бўлса, ана учқур отларим бор, садоқатли қулларим сероб, уларни ҳам ола қол, фақат ўғлим соғайса бас”, – дебди. Ра бироз тараддудланиб: “Мен фақат касалнинг энг яқин одамининг жонини талаб қиламан”, – дебди. “Касалнинг энг яқин одами мен ва унинг онаси-ку”, – дебди Фиръавн. Ра индамабди. Фиръавн у кетиб қолмасин, деб хавотирга тушиб, дарҳол: “Менинг жонимни ола қол”, – деб бақириб юборибди. Фиръавннинг юрагидан отилиб чиққан бу нидонинг акс-садоси ҳали саройнинг мармар деворларида тинмасданоқ Ра унинг жонини суғурибди. Фаввора олдида Ранинг жасади ётган пайтда ичкаридан қувончнинг ханноси эшитилибди: “Шаҳзода юриб кетди, шаҳзода рақс тушаяпти, шаҳзода соғу саломат!”
Бу-ку бир афсона. Аммо тарихда жон ўрнига жон олиш воқеаси бўлган. Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар“да шундай деб ёзган: “Моддиюнчи худосизлар ишонадими, йўқми, уни биламайман-ку, тарихда Худодан тилаб олиш деган удум бўлган. Шоҳ Бобур ўлим тўшагида ётган ўғли Ҳумоюн атрофидан етти марта айланиб, ўғлининг ажалини Аллоҳдан ўзига тилаб олгани кўп манбаларда ёзилган. Чиндан ҳам Ҳумоюн тезда тузалади, соппа-соғ Бобур эса, орадан кўп ўтмай вафот этади. ”. Адиб Бобурнинг ўғли дардини сўраб олишини улуғ бобоси Абулқосимхон эшон тақдири билан боғлаган ҳолда изоҳлайди.
Тошкент аҳолисига келган бу ўлатни ким ва ё кимлар сўраб олади? Агар шундай илтижо қиладиган одам топилса, унинг дуоси ижобат бўладими? Ахир, ҳар бир хонадондан кунига аза йиғиси эшитилиб турибди. Боз устига, дардни Худодан тилаб олиш учун беморнинг мураққийб одами, жондоши бўлиши лозим.
Мункиллаб қолган Абулқосимхон эшон ўз маблағига қурдирган мадраса (Санкт-Петербургда 1899 йилда нашр этилган “Мусулмонликка оид материаллар тўплами” китобида ва Н.Остроумовнинг берган хабарига қараганда, Абулқосимхон эшон деҳқонликдан олган даромади ҳисобига 30 минг сўм сарфлаб шу мадрасани қурдирган, ҳозирги тушунчамизда бу жуда катта пул эди) хонақоҳидан тўрт кундан бери чиқмай қўйган. Вабо касофатиданми, жамоат намозлари ҳам патарат топди. Мадрасадаги талабалар таҳсили тўхтатилди, 100 дан зиёд талабанинг деярли ярми бошқа вилоятлар ва ўлкалардан келган эди. Тошкентлик ва шаҳарга яқин жойлардан келган талабалар уй-уйларига тар-қаб кетган бўлсалар ҳам, узоқ-ёвуқдан келганлари мадрасада қолганлар. Рус маъмурлари жамоат йиғиладиган жойларни тақа-тақ ёпдилар. Ҳатто бозорлар ҳам сув қуйгандек. Тунда шақилдоқ чалиб: “Ким у бемаҳалда юрган?” дейдиган қоровулларнинг ҳам овозлари чиқмай қолди. Одам боласи учун нақ эшикнинг олдида турган ўлимнинг кириб келишини кутишдан даҳшатлиси йўқ. Кўчаларда, йўл четларида тарашадай қотган майитлар бунга далил.
Эшон бундан тўрт кунгина олдин, яъни 1892 йилнинг 31 июнь куни жума намозида, Хожа Аҳрор валий масжиди жомесида қавм олдида хутба ўқиб, яқин кунлар ичида Тошкентдан вабо кетишини каромат қилган эди. Бу кароматмиди ёки фидойилик эдими? Кароматдан кўра фидойилик эди!
Абулқосимхон эшоннинг шахсини, таржимаи ҳолини, шажарасини биринчи бўлиб аниқлаган журналист ва олим Сирожиддин Аҳмаднинг “Илоҳий саодат” китобида (2004 йил) шундай ёзилган:
“1892 йил, 7 июнда Тошкентда вабо тарқалгани аниқланди. Рус маъмурияти аҳоли урф-одатига зид равишда ўз тадбирларини ўтказа борди. Чунончи, ўликларни шифокорлар назоратидан ўтказмай кўммаслик буюрилди. Шаҳардаги мавжуд 12 қабристондан атиги биттасига майитни дафн этиш учун рухсат берилди. (Генерал-губернаторлик 4 та янги қабристон очиб беришга ваъда берган бўлса-да, аммо бу ваъдани бажармади — А.С.) Рухсатсиз кўмилган майитларни кавлаб олиб ёндириш, шаҳардан оқиб ўтувчи ариқ ва каналларни дезинфекция қилиш бошланди. Бу амалиётни. кўрмаган халқ орасида турли шов-шув ва шубҳаларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Барон Вревский (1889-1898 йиллар мобайнида Туркистон генерал-губернатори — А.С.) “Аҳоли орасида рус дўхтирлари сувни заҳарлаб, беморларни ўлдирмоқдалар, улар беморларга нималарнидир суркаб, ҳидлатмоқдалар ва одамлар тезда ўлмоқдалар”, деган гап тарқалди”, – деб ёзади ҳарбий министрга ёзган хатида. Рус ҳарбийси М.Терентьев “Ўрта Осиёнинг босиб олиниши тарихи” китобида ёзишича, вабодан ўлганларни урф-одат бўйича кўмишга рухсат берилмаган, фирибгар шахслар ёнига миршабни олиб, бошига зобитлик кокардасини кийиб олиб, аҳолининг уйига “пўшт” деб бостириб кириб борганлар. Ота-она, ака-ука қошида фарзандларга, қизларга, умуман, аёлларга беҳаёларча, шармандаларча муомала қилишган. Бу ҳам етмагандек, шаҳар оқсоқоли вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб турли даҳаларда, хусусан, Себзор даҳасида ўликларнинг яширин тарзда кўмилаётгани (Тешикқопқоқ қабристони назарда тутилган, бу қабристон жуда қадимий ҳисобланади — А.С.), дўхтирлар текширишидан беркитиб дафн қилинаётганлиги ҳақида шаҳар бошлиғи Путинцевга хабар бериб турган. Шаҳарга ишлагани келган мардикорларни қийин-қистовга олингани ҳам халқ нафратини қўзғатган”.
Ҳа, босқинчиларнинг зулми кучайгандан кучайди, уларнинг босқини натижасида Туркистон ўлкасининг гўзал табиати ҳам юзига ҳуснбузар тошган ўспириндек бўлиб қолди.
Тошкент халқи ёмғирдан қутулиб қорга учраган эди. Хонлик даврида ҳам солиқлар кўп эди, аммо Россия ярим пошшолиги солиқларни ундан баттар кўпайтирди. Н.Стремауховнинг “Нива” журналининг 1879 йил, 24-сонида босилган “В Средней Азии (из записок русского путешественника)” деган мақоласида айтилишича, халқ уч-тўрт йил ичида 8 миллион 503 минг сўм (рубль) солиқ тўлади. Бу пулга бутун Туркистон халқи бир йил бемалол тирикчилик ўтказиши мумкин эди. 1892 йилгача бу солиқларнинг миқдори кўпайса кўпайдики, камаймади. Бунинг устига, бирдан вабо тарқалди. Бундай ҳолатларда халқ “кўпчиликка келган тўй” дея сабр-қаноатга даъват этади, аммо юқорида таъкидланган ҳақоратомуз тадбирлар косага тушган сўнгги томчи бўлди, Тошкентнинг нуфузли сиймолари Азизёр, Абулқосимхон эшон, бозор оқсоқоли Зиёмуҳаммадлар бошчилигида халқ қўзғалди. Эскижўва, Себзор, Лабзак, Оқмасжид, Қоратегин, Қоратош, Жаркўча, Зангиота ва бошқа маҳаллалардаги аҳоли босқинчиларга қарши кетмон, теша, кирка, паншаха, тошлар билан чиқди. Аммо тиш-тирноғигача қуролланган рус аскарлари олдида рўзғор ва тирикчилик асбобларини кўтариб олган аҳоли нима ҳам қила оларди! Сирдарё генерал-губернатори Гродеков бошчилигидаги рус саллотлари Эски шаҳарга бостириб кирдилар.
Бу аждаҳонинг оғзига қўл тиқиб, халқни қутқарадиган азамат бормиди Тошкентда? Бор эди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:25

1865 йилда Россия қўшини Тошкентга бостириб кирганда ҳам Ҳакимхўжа қозикалон, Абулқосимхон эшон рус генералларининг ваҳшатидан қўрқмаганлар. Уларга тик қараб босқинчиликнинг ёмон оқибатларини тушунтира олганлар. Зулмнинг ваҳшатини, золимнинг қиёфатини очиқ-ойдин айта олганлар.
37 ёшли генерал Черняев қўшини Тошкентни забт этгач, у ўзини шу ўлканинг асл хўжайинидек тута бошлади. Забт этилган шаҳар аҳолисини пашшачалик ҳам кўрмасди. Бу аҳволни кўриб Ҳакимхўжа қозикалон, Абулқосимхон эшон ва домла Солиҳбек охунд Черняев қабулига кириб, у билан Тошкентни идора қилиш хусусида очиқ музокара олиб борган эдилар. Бу воқеа айни ёз чилласи забтига олган куни — 1865 йилнинг 12 июлида бўлган эди. Тошкент шаҳрини қандай идора қилиш ҳақида гап очилиши билан Черняев айёрлик қилдими ё ростдан ҳам пошшоликда шундай гап бормиди, ҳар ҳолда:
– Биз Тошкентда кўп турмаймиз, шаҳар ўзларингга сийлов, биз фақат подшоҳ ҳазратларининг буйруғини бажардик, яна у кишининг фармойишлари билан ортга қайтамиз, – деди.
Аммо бу гапга кўпни кўрган арбоблар ва руҳонийлар ишонишмади. Лекин архив материалларини синчиклаб ўрганган Сирожиддин Аҳмаднинг юқорида эслатдигимиз рисоласида зикр этилишича, аҳолини қон тўкилишидан асраш учун Черняев билан сулҳ тузилган. Сулҳни тузишда Тошкентнинг баобрў сиймоларидан Аблуқосимхон эшон, Ҳакимхўжа қози, Мулла Солиҳбек охунд ва бошқалар иштирок этадилар. Бу сулҳ матнига халқ манфаатини ҳимоя қилувчи моддалар иложи борича кўпроқ кириталади. Аммо халқ манфаатларига оид моддалар Черняевга ёқмаслиги табиий эди. У ўз подшолигининг манфаатларини кўзлаб иккинчи шартнома тузиб, сулҳ иштирокчиларига кўрсатганида, Абулқосимхон эшон имзо чекишдан қатъиян бош тортади. Бу нарса албатта Черняевнинг ғашига тегади. Унинг ёшлик ғурури топталгандек бўлади. Аммо генерал Эшоннинг бутун Туркистон халқлари олдидаги обрўсидан чўчиб, бирон чора кўришдан ожиз эди. Сирожиддин Аҳмаднинг берган маълумотига қараганда, у Мулла Олим Юнусов деган татар кишини Абулқосимхон эшонга хуфя қилиб қўяди. Хуфя Черняевнинг топшириғи билан Эшон қурдирган ва “Абул- қосимхон эшон мадрасаси” деб аталмиш мадрасадан ялиниб бир хонақоҳ олади ва Эшоннинг ҳар бир сўзини, ишини Черняевга етказиб туради. Аммо бу хуфяликлар ҳеч қандай натижа бермади. Эшон ақлли ва ҳушёр одам эди; унга хуфя қўйилганини сезди шекилли, ҳар бир ҳаракати ва гапида эҳтиёт бўлди.
Черняев икки йилдан кейин кетди, аммо унинг ўрнига бошқаси келди; фон Кауфман деган устомони генерал-губернатор бўлиб, ярим пошшо сифатида мустаҳкам ўтириб олди.
Е.М.Феоктистов деган тарихчининг 1929 йилда Ленин- градда нашр этилган “За кулисами политики и литератур 1848-1896 гг” китобида, Г.Л.Дмитриевнинг “К истории присоединения Ташкента к России (Проблема “Ташкентского ханства” в материалах центральной русской прессы) – Материалы по истории, историографии и археологии, (Т., 1976,) мақолаларида ёзилишича, Кауфман Черняевга ўхшаб кеккайгани йўқ, Абулқосимхон эшон мадрасасига келди. Бир кун олдин Кауфманнинг югурдаги келиб, генерал-губернаторнинг ташриф буюришини хабар қилган ва суҳбатда, албатта, Ҳакимхўжа қозикалон ҳамда домла Солиҳ охундларнинг бўлишлари зарур эканлигини таъкидлаб кетган эди. Кауфман асъасаю дабдаба билан эмас, фуқаро кийимида, ёнида адъютанти билан келди. Тошкент шаҳрининг уч арбоби айтган гапларни диққат билан эшитди, шаҳарни идора қилиш усуллари ҳақидаги фикрларининг аксариятига қўшилди ва пошшоликдан шу ҳақда бир низом чиқаришни сўрашлигини ваъда қилди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:25

Босқинчи генералларнинг ваҳшатидан, найрангбоз сиёсатидан қўрқмаган, эътиқодида собит турган Абулқосимхон эшоннинг аждодлари Шарқий Туркистоннинг ҳукмдорлари бўлганлар. Бу маълумот Абдуғафур Расуловнинг “Ардоқли адиб“ рисоласида ҳам бор.
2008 йилда Германиядаги “Дайк-Пресс” нашриёти “Исламизация и сакральные родословные в Центральной Азии: наследие Исхак-Баба в нарративной и генеологической традициях” номида бир китоб нашр этган. Бу китоб 1998 йилда асосланган туркумнинг иккинчи жилди. Ана шу китобнинг тўртинчи бўлими “Таржумаий насабнома” деб аталган. Бўлим Абулқосимхон эшон шажарасига бағишланган бўлиб, унда аждоднинг қаердан келиб чиққанлиги ва уларнинг Мовароуннаҳрдаги фаолияти баён қилинган. Форс тилида битилган бу “Насабнома”да қайд этилган аждодларнинг Азимхон тўрадан бошланган авлодлари Тошкентнинг Эшонгузар (шўро даврида “Янги маҳалла” деб аталган) маҳалласида истиқомат қилиб, йигирманчи асрнинг бошларида шўроларнинг сиёсати билан Қозиработ ва Дўмбработ томонларга сурилган. То 50-йилларгача бу даҳалар шаҳар таркибига кирмас эди.
“Насабнома” Қўқон хонлигида, Нодирабегим давридаёқ туркий тилга таржима қилинган. Ривоят қилишларича, Нодирабегим ҳам, Қўқон хони Амир Умархон ҳам Азимхон тўра ва Эшонхонтўраларга пир деб қўл берган эканлар.

Asror Samad
26.01.2016, 15:26

Тошкент ҳокими Юнусхўжа шаҳарнинг тўрт даҳасини бирлаштирган, ягона байроқ остига олган эди. Абулқосимхон эшоннинг отаси Эшонхонтўра бошчилигидаги уламолар унинг бу ишини қутлаганлар ва энди қўшни мамлакатлар билан яхши алоқалар ўрнатишга даъват қилган эдилар. Ахир, олти аср давомида чорҳокимлик бошбошдоқлиги туфайли бир-бирига ёв бўлган қариндошларни бирлаштирган ҳоким уламолар назарида қаҳрамон эди.
Тошкент давлати барпо бўлгач, Юнусхўжа ўз номида тангалар зарб эттирди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳрида зарбхона қурилди. Тангаларнинг олд томонида “Муҳаммад Юнусхўжа Умарий”, орқа томонида лочин ва йўлбарс тасвирлари туширилган эди.
Тарихчи Н.А.Халфин “Россия и ханства Средней Азии” китобида ёзишича, Юнусхўжа Петербургга элчилар юборди, ўзаро савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйди, уламолар буни ҳам табрик қилдилар. Бу пайтда ҳали қўшни мамлакатларда — Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ўлкаларида давлатчилик бўлмаган, уларнинг аксарият қисми Қўқон, Хива, Бухоро хонликларига қарар эди. Бунинг устига бу жойлардаги ҳар бир қабила, уруғ бошлиғи ўз ҳолига подшо эди. Давлатчилик бор жойларда эса сиёсат бар- қарор бўлмаган. Тошкентдаги давлатчилик аслида жуда қадимий тарихга эга эди. Ғарбда Византиядан тортиб, Шарқда Хитойгача бўлган давлатларнинг савдо карвонлари Тошкент устидан ўтганлиги тарихдан маълум. Бу ердан савдо карвонларини олиб ўтувчи давлатлар сирасига Россия ҳам кирарди.
Россиянинг одати шундай эди: ҳар қайси давлат билан дипломатик муносабатларни бошқа давлатлар сингари савдо-сотиқдан бошласа ҳам, бора-бора ўша мамлакатни эгаллаш ҳаракатига тушар, бундай ҳаракатни маълум бир мамлакатга қурол-яроғ олиб киришдан бошларди. Аслида, XVI асрнинг иккинчи ярмида Тошкент билан Москва князлиги ўртасида савдо-сотиқ алоқалари бошланган эди. У пайтда Тошкентда чорҳокимлик бўлиб, ҳар бир ҳоким рус савдогарлари билан мустақил муомалани олиб бораверарди. 1784 йили Юнусхўжа чорҳокимликни тугатгач, Москва билан савдо-сотиқ ишларида янги сифат ўзгаришлари юз берди. Юнусхўжа Тошкент атрофидаги қишлоқларни ҳам Тошкент бағрига қайтарган, шу туфайли кичик бир давлатнинг хазинаси ҳам бир оз бойиган эди. Юнусхўжа янги қурилган қароргоҳи – Ўрдада (ҳозирги Анҳор бўйида) рус савдогар-дипломатларини қабул қилар ва бу қабул маросимларида Эшонхонтўра ҳам кўпинча иштирок этарди. Шундай қабул маросимларидан бирида Юнусхўжа қурол-яроғ ҳақида гап очади. Савдогарлар эса, бу нарсаларни етказиб бериш Москва учун муаммо эмаслигини билдиришади. Бир неча ойдан кейин талаб этилган қурол-яроғлар ҳам етиб келади. Албатта, Тошкент ҳокимлиги учун қуроллар керак эди; бир томондан, дашт ерлардаги жузларнинг бот-бот босқинлари бўлиб турар, иккинчи томондан, Қўқон хонлигининг тазйиқи ҳам бор эди. Бир-икки марта қуроллар етказиб берилгач, шу ернинг ўзида қурол ишлаб чиқариш корхонаси қуриш мумкинлигини таклиф қилишади. Муҳим масалаларда машварат ўтказадиган Юнусхўжа бу навбат машварат ўтказмай, таклифга рози бўлиб, рус мутахассислари келишига ва бу ерда шундай корхона қурилишига рухсат бериб юборади.
Эшонхонтўра Юнусхўжадан анча ёш, деярли ўғли тенги бўлса-да, унга ҳурмат кўрсатар, эшоннинг ҳеч бир гапини эътиборсиз қолдирмасди. Аммо ҳоким русларнинг қурол ишлаб чиқариш корхонасининг барпо этилишига рухсат берганда Эшонхонтўра ҳокимга бу ишнинг чакки бўлганлигини шартта айтиб, бу ишнинг оқибати ёмон бўлишини каромат қилди. Ҳоким эса бу гапга чандон эътибор қилмай, қарорида собит қолди.
Юнусхўжа 1803 йили вафот этди. Унинг тахтини ўғли Султонхўжа эгаллади. Қўқон хони Олимхон Юнусхўжанинг ўлимини кутиб турган эди чоғи, Султонхўжа ҳали олд-орқасини йиғмай туриб, иниси Умархон қўмондонлигида лашкар юборди. 1799 йилда ҳам Қўқон хонлиги Тошкент устига лашкар тортган, Юнусхўжанинг доно тадбири билан бу лашкар лат еб, жойига қайт- ган эди. Султонхўжа ношудроқ одам эди. Ҳокимга доно маслаҳатлар бериб турувчи Эшонхонтўра русларнинг корхона қуришига қарши бўлганлиги туфайли Ўрдага чақирилмай қўйган, Султонхўжа ҳам уни йўқламасди. Султонхўжанинг ўзи тантиқ шаҳзодалардан бўлиб, лашкарни бошқариш ишларида анча тадбирсиз эди. Шу туфайли ҳам Умархон лашкари Тошкентни осонгина эгаллади. Султонхўжани тахтдан азл этиб, унинг ўрнига иниси Ҳомидхўжани тахтга ўтқазди. Ҳомидхўжа Умархон қўйган шартларнинг ҳаммасига бармоқ босди, аммо Қўқон лашкари чегарадан ўтиб, бадар кетгач, ўз билгича иш қила бошлади. Қўқон хонлигига белгиланган бож-хирожни тўламай қўйди. Ҳатто Қўқондан келган бож йиғувчиларни зиндонбанд қилди. Бундан ғазабланган Олимхон шахсан ўзи лашкар тортиб келиб, Тошкентни мусаххар қилди. 20 йил давом этган Тошкент давлатчилиги шу йўсин барҳам топди. Тошкент ва Юнусхўжа даврида Тошкентга қўшиб олинган атрофдаги кенту қасабалар, қишлоқлар ҳам Қўқон хонлиги ихтиёрига ўтди. Бу воқеа 1806 йилга тўғри келади.
Тошкент ҳокимлиги тугатилиб, Қўқон хонлиги тасарруфига ўтганда Абулқосимхон эшон тўрт яшар гўдак эди. (Абулқосимхон эшон 1810 йилда туғилган). Атрофдан босиб келадиган кўчманчи қозоқлар ва қирғизларга қарши жангларда халққа мадад бериб турадиган Эшонхонтўра Қўқон қўшини босиб келганда томошабин бўлиб турди. Бунинг сабаби шу эдики, уламойи киром туркий халқларнинг бир байроқ остида бўлишини истар, бўлинганни бўри ейишини яхши англарди. Тошкент батамом Қўқон хонлигига қўшилгач (у даврда Қўқон хони Амир Умархон акаси ўрнига ўтирган эди), Эшонхонтўра Қўқонга тез-тез борар ва давлат ишларидаги муаммоларни ҳал қилишда иштирок этарди. Амир Умархон қатлидан кейин Маъдалихон хон бўлгач, давлат ишларини Нодирабегим бошқарган, у эса Эшонхонтўрани бениҳоя иззат қилар ва унинг маслаҳатларига муҳтожлик сезарди. Шунинг учун ҳам Эшонхонтўрага Тошкент шаҳри ва унинг атрофларининг шайх ул-исломи мақоми берилди.
Эшонхонтўра илми жиҳатидан ҳам, зоти — шажараси жиҳатидан ҳам бундай юксак унвонга лойиқ топилди. Бинобарин, Қўқон хонлиги унинг шажарасини биларди. Манбаларда ва юқоридаги эслатдигимиз “Насабнома”да қайд этилишича, бу шажаранинг бошланиши жуда қадимдир. Мазкур шажарада 176 киши бор, шулардан энг муҳимларини келтирамиз:
Имом Ҳанафийнинг чавараси бўлган Исҳоқ Боб (“боб” сўзининг тўртта маъноси бор: 1) ота (бобо), 2) лойиқ, муносиб, мувофиқ, 3) йўл, тарийқ, 4) олд, дарвоза, Исҳоқ Бобнинг яшаган ва Шомдан Тошкентга келиб ўрнашган даври саккизинчи асрга тўғри келади), унинг амакиваччаси Абдураҳимхон, унинг ўғли Абдужалилхон, унинг ўғли Ариғ Тафоҳхон, унинг ўғли Эзбурхон (Қорахон), унинг ўғли Сариғ Балиғдор Қорахон, унинг ўғли Авлиё ота, унинг ўғли Мансурхон, унинг ўғли Жаъфархон, унинг ўғли Қилич Арслонхон, унинг ўғли Авлиёхон, унинг ўғли Исмоилхон, унинг ўғли Илёсхон, унинг ўғли Аҳмадхон, унинг ўғли Арслонхон, унинг ўғли Муҳаммадхон, унинг ўғли Ҳасанхон, унинг ўғли Ҳусайнхон, унинг ўғли Билгахон, унинг ўғли Кўкбурутхон, унинг ўғли Ҳасанхон, унинг ўғли Абдурашидхон, унинг ўғли Мавлоно Шайх Садриддин, унинг ўғли Раисбоб, унинг ўғли Фатхуллоҳхон шайх, унинг ўғли Насруллоҳ шайх, унинг ўғли Улуғ Оқшайх, унинг ўғли Шайх Аҳмад шайх, унинг ўғиллари Фатхуллоҳхон шайх ва Бекчахон, унинг ўғли Ҳазрат Бобохон ота, унинг ўғли Орифхон, унинг ўғли Гадойхон, унинг ўғли Рашидхон Каттахўжа, унинг ўғли Муҳаммад Аминхон, унинг ўғли Боқихон, унинг ўғли Юнусхон, унинг ўғли Имом Акбархон, унинг ўғли Бузрукхон, Боқихоннинг иккинчи ўғли Азимхон тўра, унинг ўғли Эшонхон тўра, Эшонхон тўранинг икки ўғли бўлган: Абулқосимхон эшон ва Саййид Қосимхон эшон; Аблуқосимхон эшоннинг саккиз ўғли бўлган: Саййид Ғанихон, Саййид Боқихон, Саййид Олимхон, Саййид Ҳошимхон, Саййид Валихон, Саййид Асрорхон ва Саййид Қодирхон. Саййид Ҳошимхоннинг икки оиласидан бир қиз ва икки ўғил қолган: Шарифахон ая, Носирхон ва Атоуллахон. Атоуллахондан эса олти фарзанд бор: Пирзодахон, Озодахон, Эркинхон, Тўлқинхон, Ўткир Ҳошимов, Ҳабибуллахон (Бу насабномани Саййид Қосимхоннинг набираси, геология-минерология фанлари номзоди, аждодлар тарихини мукаммал ўрганган Ҳабибуллохон Қосимов тузиб, китоб муаллифига лутфан тақдим этди).

Asror Samad
26.01.2016, 15:29

Юқорида келтирганимиз рўйхатнинг ҳар бирининг замирида маълум бир тарих бор. Бу тарихлардан бизга яқини ва айнан Ўткир Ҳошимов феъл-атворига, фаолиятига ўхшаши ва тааллуқлиси Абулқосимхон эшон ва у кишининг отаси Эшонхон тўра, Абулқосимхоннинг фарзанди Ҳошимхон тўра, Ҳошимхон тўранинг фарзанди ва севимли адибимизнинг отаси Атоуллахон тўраларнинг босиб ўтган ҳаёт йўлидир.
Мовароуннаҳрда ва ундан ташқарида ҳам жуда машҳур ва маълум бўлган аждоднинг вакили бўлмиш Абулқосимхон эшоннинг қонида жасорат, ҳақпарастлик бўлиши табиий эди. Шунинг учун 1992 йилги вабо исёнига раҳнамолик қилиши, зулмнинг, халқ бошига тушган фалокатнинг олдини олиши тарихий зарурат бўлганлиги аён бўлади.
Юқорида эслатганимиз манбаларда айтилишича, араб, форс тилларини мукаммал билган Аблуқосимхон эшон рус тилини ҳам билар эди.
У ўспирин экан, Тошкентдаги қуролсоз рус болаларидан “Букварь” олиб келиб, уни ҳижжалай бошлади. Уларнинг хонадони Янги маҳаллада бўлганлигидан руслар турадиган жойга яқин, Абулқосимхон руслар истиқомат қиладиган маҳаллага тез-тез қатнай бошлади. Аммо бу ишини отасидан жуда ҳам пинҳон тутарди. Айниқса, “Буквар”ни. Аммо бир куни ота ўғлига ним табассум билан: “Ўғлим, бу ишингизни мендан яширманг, бемалол ўрганаверинг, душман тилини билиш хайрли”, деди. Ўғил отасининг розилигини олгач, рус тилини ўрганишга киришиб кетди ва уч-тўрт йил ичида мукаммал биладиган бўлиб қолди. У отасидан араб ва форс тилларини ўрганган эди. Араб тили олдида рус тили бекорчиликка ўрганса бўладиган тил экан. Ҳарфлари ҳам осонгина. Муҳими, унли товушларнинг борлиги ўрганиш учун қулай эди. Талаффуз масаласида ҳам қийинчилик туғилмади. Деярли ўзи билан тенгқур бўлган рус болалари билан мулоқот натижасида талаффузи ҳам равонлашди.
Шу тилда ўта мукаммал савод билан генерал-губернаторга ариза ёзди ва аризани кўтариб тўғри унинг қабулига кирмоқчи бўлди. Губернатор вабо исёни бошланганда Чимён тоғларида дам оларди. У ерда фон Кауфмандан қолган ёзлоқ бор. Табиатан тинч ҳаётни яхши кўрган барон Вревский исён бошланганда ҳам ўша ерда эди. Шаҳар ҳокими Путинцев исёнчилар томонидан калтакланди, маъмурлар исённи бостира олмаганларидан кейин губернаторнинг оромини бузишга мажбур бўлдилар. Эшон унинг ҳузурига кирганда, у ўша ёзлоғидан эндигини келиб турган эди. Шоп-шалопини кийиб, тўппончаю қиличини тақиб олишга улгурган ва ҳатто хушбўй атирлар ҳам сепиб олганди.
Олой маликаси деб аталган Қурмонжон додҳо Фарғона водийсини қирғинбарот қилган генерал Скобелевнинг ҳузурига кирганда, такаббур генерал додҳонинг салобати олдида довдираб қолган экан.
Замондошларининг хотирлашига қараганда, одам сифатида дуруст, аммо маъмурликка лаёқатсиз бўлган генерал-губернатор барон Вревский ҳам 82 ёшли мўйсафид Абулқосимхон эшон ҳузурига кириб келганда шундай ҳолатга тушди. Бошида симобий салла, устида ридо, ридо тагидан оппоқ тўғри ёқа кўйлак кийган, чиройли оппоқ, аммо калтароқ соқол қўйган, баланд бўйли, ўсиқ оппоқ қошлари тагидан боқувчи қўй кўзларида ақл чироғи ёниб турган Эшоннинг юзидаги нур 58 ёшли Вревскийни довдиратиб қўйди. Унинг Будённийникига ўхшаб кетадиган, аммо учлари тепага қайрилмаган, диккайган мўйлови ҳам қалтираб кетгандек туйилди ўзига. Негадир ҳамиша силлиқ таралган сочини кўкрак чўнтагидан тароқ олиб қайта таради. Тик турганлари учун унинг бўйи Эшонникидан пастроқ эканлиги билиниб қолди ва Эшонга ўтиришни таклиф қила қолди. Боз устига, Эшон соф рус тилида мурожаат қилаяпти. Шоп-шалоп таққан, ялтир-юлтур ҳарбий кийимдаги генералнинг ваҳшати олдида довдирагани ҳам йўқ. Генерал ўтиришга таклиф қилганда у босиқ қадамлар билан бориб юмшоқ ўриндиққа ўтирди. Вревский ҳузурига кирган одамларнинг юкинишларига ўрганиб қолган, аммо Эшон юкинмас, бемалол, салобат билан ўтирарди.
Генерал ўзини босиб олиб, Эшонга савол назари билан қаради. Нима бўлганда ҳам, барон ўз салафларидан бир нечта сифати билан фарқ қиларди: юмшоқ табиат, сермулозамат, муҳими, бировнинг гапини охиригача эшита оларди. Бу хислатлар онасидан ўтгандир эҳтимол.
(Ўша даврда ҳарбий қўмондонликда ясовул бўлиб ишлаган А.В.Тутовнинг ёзишича, Вревскийнинг онаси Евпраксия Николаевна Вульф Зизи лақаби билан машҳур бўлган ва Пушкиннинг таниши эди. Шоирнинг Зизига бағишланган бир нечта шеъри бор.)
— Губернатор жаноблари, — деди Абулқосимхон эшон рус тилида дона-дона қилиб. — Биз — мустамлака, сиз — истилочи. Асло биз маърифат олиб келдик, деб айта кўрмангиз. Бу баҳс қилишга арзимайди, чунки Шарқ маърифати сизга маълум бўлмоғи керак. Аммо ҳар бир истилонинг ҳам чек-чегараси бор. Тарих бир ғилдирак мисоли. У худди Ер курраси қуёш атрофида айланганидек, айланиб туради. Бунга шубҳа йўқ. Замонлар келади, халқимиз ҳам ўз озодлигига эришади. Бунга ҳам шубҳа йўқ. Халқ бамисоли денгиз, у тинч оқаверади, аммо қандайдир эпкин билан туғён урса, унга тўсиқ бўладиган нарса дунёда топилмайди. Биргина йўлбошчи бўлса бас. Сизнинг солдатларингиз Эски шаҳарни ғорат қилмоқдалар. Бу эса ўша денгизга бир эпкин бўлиши мумкин. Ахир, подшо ҳазратлари тасдиқлаган “Туркистон ўлкасини бошқариш Низом”ини “ҳарбий-халқ бошқаруви”, деб атагансизлар. Бинобарин, бу нарса шуни англатадики, Туркистон ўлкасининг бош ҳокимияти ҳарбийларга тегишли, бўлислар ва маҳаллалар халқ бошқарувига тааллуқли. Демак, ўша Низомга кўра, маҳаллий халқ ўз-ўзини бошқариши керак ва бошқарув ишига сиз фақат тавсия бера оласиз, фармойиш эмас. Модомики шундай экан, халқ ҳаётига қурол билан аралашмоқ Низомингизга зид-ку. Тўфон кўтарилмасдан туриб бу хунрезликларни тугатсангиз, икки томонга ҳам хайрли бўлур эди. Мен ўз фикримни губернатор жанобларига тушунтира олдим, деб ўйлайман.

Asror Samad
26.01.2016, 15:29

Вревский Эшоннинг гапларини, исботларини диққат билан эшитди. Эшоннинг “биргина йўлбошчи бўлса бас”, деган гапи генерални чўчитди. У Эшоннинг Туркистон ва унинг атрофларида катта обрўси борлигини биларди.
— Ҳазрат, — деди ниҳоят, — сизнинг нафақат Тошкент, балки Туркистоннинг барча вилоятларида ҳурматингиз баландлигини биламиз. Шунинг учун ҳам шахсан менинг буйруғим билан Азизёр эшонга, сизга, Зиёмуҳаммад оқсоқолга тегинмадилар.
— Қуллуқ, — деди Эшон қуруққина, одоб юзасидан.
— Аммо, — давом этди генерал-губернатор, — халқнинг ўзи бошлади; шаҳар маҳкамасига ҳужум қилиб, шаҳар ҳокими Путинцев жанобларини ўласи қилиб калтаклади, бизнинг Эски шаҳардаги ишончли вакилимиз ҳурматли бой Муҳаммад Ёқубни чалажон қилиб қўйишди. Гапингиз ўринли, тўфоннинг олдини олиш керак, шунинг учун биз Сирдарё вилоятидан генерал-губернатор Гредековни аскарлари билан чақиришга мажбур бўлдик.
Бу гапларга Эшон дарҳол эътироз билдирди.
— Ана шу иш катта хатоликнинг ўзидир, жаноби олийлари. Қуролсиз халққа қарши тиш-тирноғигача қуролланган аскарларнинг келиши, айнан, ҳали айтганимиз Низомингизга зиддир. Сиз воқеанинг бошланишини айтмадингиз. Вабо тарқалишида ҳеч кимни айблаб бўлмайди. Аммо ҳукумат бунинг олдини олиши керак эди-ку. 12 та қабристонни ёпдингиз, бунинг ўрнига тўртта қабристон очиб беришга ваъда қилдингиз. Аммо қани ўша ваъда қилинган тўртта қабристон?
— Биттасини очдик. — деди барон бўшашибгина.
— Битта билан ҳар куни содир бўлаётган ўнлаб жанозаларни тинчитиш мумкинми? Янги шаҳарда қанча касалхоналарингиз бор, маҳаллий аҳолидан биронтаси шу касалхоналарга жойлаштирилдими? Шу пайтгача Эски шаҳарда касалхоналар очилдими? Халқ исён кўтарар экан, унинг сабаби бўлмоғи керак. Сиз насронийсиз, шундайми? Биз мусулмонлар Исо алайҳиссаломни ҳурмат қиламиз ва унинг пайғамбарлигига иймон келтирганмиз. Агар бирон насроний Исонинг суратига тупурса, нима қилардингиз?
Бундан ярим йилгина олдин Тошкент черковининг епископи Григорий ота билан гаплашгани эсига тушди бароннинг. Ўшанда епископ: “Агар бу муҳаммадийлар жиндек бўлсин Исони ҳақорат қилишга оғиз жуфтласалар эди, уларни етти пуштигача қириб ташлашга шахсан ўзим фатво берар эдим, аммо муҳаммадийлар биздан қўрққанларидан эмас, азбаройи муқаддас китобларининг ҳурматидан бу ишни қилмайдилар”, – деган эди.
Вревский бош ликиллатиш билан Эшоннинг гапини маъқуллади.
— Агар шундай ҳодиса рўй берса, ўша кофирни ўз қўлим билан бўғиб ўлдирардим.
— Баракалла! Муҳаммад Ёқуб мусулмончиликни пулга сотган одам. Сизларга хизмат қилсин, қилмасин демайман, аммо мусулмончилик ҳисобига, халқ қони ҳисобига эмас. Модомики, биз сизларнинг динингизни ҳурмат қилар эканмиз, бизнинг динимиз ва унинг расм-русумларини ҳам ҳурмат қилишингиз лозим эди. Тўғри, майитни кафанлашга рухсат бермаганингизга рози бўлдик, чунки вабодан ўлган одам ҳам шаҳидлар қаторидадир. Аммо жаноза ўқилишини ман этишингиз халқнинг нафсониятига тегиб, сабр косасини тўлдирди. Исён шунинг учунгина эмас, ўша Путинцев ва Муҳаммад Ёқублар халқ қонини сўриб ташлаганлар, бу эса далиллар билан мана шу аризада битилди. Аскарларингиз ўқидан ҳалок бўлган 3 мусулмон, аскарларингиздан қочиб, ўзини Анҳор сувига ташлаб ўлган 80 кишининг қони кимни тутади? Қуролсиз халқ аскарларингиздан қочган экан, уларни то Хожа Аҳрор валий масжидигача қувиш, қувиб келиб, масжид олдида 10 кишини ўққа учириш, бир неча юз одамларни ярадор қилиш инсофданми!
20 минутдан зиёдроқ суҳбатда Вревский бўшашди. Нима қилсинки, қаршисида ўтирган бу салобатли одамга қаттиқ гапира олмайди, у яхши биладики, агар Эшонга озор етса, нафақат Эски шаҳардаги 80 минг аҳоли, бутун Туркистон, балки бутун Шарқ қўзғалиши мумкин. Бу одамнинг обрўси Вревскийга ўхшаган амалдорлар ёки подшо ҳазратларининг министрлариникидан юз баробар зиёдроқ. У аризани, албатта, ижобий ҳал қилишга сўз бериб, Эшонни эшиккача кузатиб қўйди.
Ўша куниёқ Эски шаҳардаги хунрезлик тўхтатилди.
Абулқосимхон эшон эртаси, жума куни — 30 июнда Хожа Аҳрор валий жоме масжидида хутба ўқиди.
— Аллоҳ таолога ҳазор шукроналар бўлсинким, — деди Эшон, — халқимиз бошига келган вабодан баттар қирғин тугади, Эски шаҳарда тинчлик ўрнатилди. Оқпошшо соллотларининг қадами қирқилди. Худодан илтижо қиламиз, вабо касаллиги ҳам биздан фориғ бўлгай.
Эшон хаста эди. Кечаги қабул пайтида ҳам мадори сусайган бўлса-да, губернатор олдида ўзини тутди, Иродасини бир жойга тўплади, овози ҳам дадил янгради. Қабулдан чиққач, дуч келган жойга ўтириб дам олгиси келди. Аммо ироданинг кучи билан анча жойгача юриб борди. Яхшиямки, икки муриди от олиб келишибди. Икки азамат уни кўтариб эгар устига ўтқазиб қўйишди.
Илгарилари хутба ўқиганда овози масжид саҳнига ҳам эшитиларди. Бу гал паст, синиқ овозда гапиргани учун муаззин янгроқ овози билан қавмга эшиттириб турди.
Ўша кундан эътиборан у ўз хонақосидан чиқмай қўйди. У истихора намози ўқир экан, фақат ва фақат Тошкент халқига омонлик, касалликдан фориғлик, ўзига эса бунинг эвазига ўлим тиларди. Тошкент аҳолиси бошига келган балонинг фақат ўз бошига келишини Аллоҳ таолодан илтижо қиларди.
Абулқосимхон эшоннинг жияни, Саййид Қосимхон эшоннинг набираси, геолог олим Ҳабибуллохон Қосимов бу ҳақда бошқа бир воқеани айтади:
Абулқосимхон эшон Ўрда кўприги ёнидаги шаҳар ҳокимияти биноси олдига тўпланган исёнчилар олдига чиққан, маъруза айтган ва вабонинг тез кунда тарқалишини ва бунинг учун қурбонлик кераклигини каромат қилган. Халқ жунбушга келиб:
— Қачон? Қандай яна қурбонлик? — деб ҳайқирганда, Эшон икки қўлини кўксига қўйиб, бошини эгиб таъзим қилган. Бу қурбонлик — менман, дегани экан. Ўша издиҳом куни 3 июль бўлса, 4 июлда Эшон жойнамоз устида қазо қилган. Баъзи манбаларда Эшон мадраса ортидаги ўз ҳовлисида, дейилса, бошқаларида мадраса хонақосида вафот этган, деган маълумотлар учрайди. Н.Остроумовнинг ёзишига қараганда, Абулқосимхон эшоннинг ўлими куни Тошкентдан вабо тарқаган ва бу фалокатнинг тарқалишини Эшоннинг ўлимига нисбат берганлар.

Asror Samad
26.01.2016, 15:32

4 июль куни ташқарида Эшоннинг ишорасини кутиб маҳтал турган муридлари унинг тиловатларини эшитмай қолишди. Эшон одатда ўз хонақосида ёлғиз намоз ўқиганда ҳам азон айтар, кейин такбир тушириб, намоз бошларди. Ақоид китобларида ёзилишича, мусулмон ёлғиз намоз ўқиганда ҳам азон айтиши мустаҳаб, унинг азонига фаришталар қўшиладилар.
Мадраса Мўйи муборак хонақоси ёнида эди. Эшон мадраса тархини меъморларга чиздираётган пайтда, мадраса биноси шу хонақоҳга муайян ва узвий бўлсин, деб та- йинлаган эди. Бино тарҳи тайёр бўлгач, 1855 йилда қурила бошланди. Мадрасанинг олд кўриниши икки қаватли, қолган қисми эса, бир қаватли. Мадрасанинг бинолари битгач, Эшон жануби-шарқ тарафга икки гумбазли ҳаммом, шимол тарафида эса, уч хонадан иборат синчкор масжид солдирди. Мадраса саҳнига кенггина ҳовуз қазитди ва унга тиниқ сув тўлдириладиган бўлди. Ҳовузнинг жануб тарафидан сал нарида кичик қабристон бор, бу аждодларнинг хилхонаси, ҳозирча учта сағана турибди: Азимхон тўра, Эшонхон тўра ва Саййид Қосимхон тўра сағаналари.
Дарвоқе, кўп нарсани олдиндан кўра биладиган Абул- қосимхон эшон усти ёпиқ сардоба қурдиришни ҳам унутмаган эди. Ҳозирда Муқимий театрининг эшиги ҳисобланиб турган дарвоза аслида Абулқосимхон мадрасасининг олд эшиги. Ўратепалик машҳур ўймакор уста Ҳасанбой бутун маҳоратини ишга солиб ясаган дарвоза эди бу. Театр 1948 йили қурилганда ҳашаматли дарвоза ўрнатиш фикри туғилди. Шўро раҳбарларининг буйруғи билан мадрасанинг ҳашаматли эшиги кўчириб олиб келинган эди.
Мадрасанинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида, унинг ташқи ўлчами 55х46 метр, ички ҳовлиси эса 22х28 метр. Пишиқ ғиштдан кўтарилган мадраса маҳалладаги бошқа бинолардан баланд ва салобатли бўлиши кераклиги учун ҳам, меъморлар ташқи кўринишга кўпроқ эътибор берганлар. Шунинг учун 16 метрли пештоқ қурилган. Эшоннинг ўзи истиқомат қиладиган хонақоҳ катта дарвозадан киргач, жануби-шарқ тарафда, масжид олдида эди.
Мадраса пештоқига ушбу таърих ёзиб қўйилган:
Инчи муборак бино аст,
Арши барин жабҳаст.
Чунки буд музмали мўйи латифи Расул.
Зи он зи сари фахр кунат муяссар ба таърихи ў: Бақаъ ъалайҳи мўйи шарифи Расул.
Таржимаси: Бу бино арш мисоли муборак бўлди, чунки бу ерда Расулуллоҳнинг муборак латиф мўйлари бордир, шунинг учун ҳам таърихи бақаъ ъалайҳи мўйи Расул бўлди.
“Бақаъ ъалайҳи Расул” жумласини абжад билан ҳисобланса, 1856 йил келиб чиқади. Бу бинонинг қуриб тугатилган йилидир.
Масжидда жамоат бўлиб намоз ўқишга чоғланган муридлар хонақоҳдан азон овозини бу тонг эшитишмади. Намознинг суннатини ўқиган бир мурид хонақоҳ олдига келиб, ичкарига қулоқ солди. Сукунат. Иккиланибгина эшикни ғира очди. Анчадан бери мойланмаган эшикнинг ошиқ-мошиғи ғижирлаб кетди. Мурид ичкарига мўраладию ранги ўчди. Югуриб ичкарига кириб, Эшоннинг осилиб қолган жағини боғлади, йирилиб кетган икки оёғини жуфтлаштириб, бошмалдоқларини бир-бирига дока билан бириктириб қўйди. Мурда ҳали совумаган, афтидан, Эшон бомдод намозининг суннатини ўқиб бўлибоқ жон таслим қилган.
Хонақоҳдан йиғлаб чиқмади. Аранг ўзини тутди. У ғамгин ҳолатда намозхонлар сафига келиб қўшилди. Муаззиннинг ҳазин овози эшитилди: “Аллоҳу акбар. ”
Намоз тугаши билан мурид Эшон ҳазратларининг риҳлат этганларини эълон қилди. Ҳамма дув этиб хонақоҳга югурди. Шу пайт Эски шаҳардан чопар етиб келди. У мадраса эшигидан кирмасданоқ “Суюнчи”, деб бақирдию одамларнинг ҳўмрайишларидан жойида таққа тўхтади. Кимдир унинг олдига келди: “Нима гап”.
— Вабодан фориғ бўлибмиз, Эски шаҳардаги дўхтир айтди. Вабо чекинибди, — деди чопар энди минғирлаб.
Майит пешинга чиқариладиган бўлди. Муҳаммадраҳим ғассол келди. Бу одамни оддийгина Мамарайим ғассол де- йишарди. У майит ётган хонақоҳга кириб келар экан, такбир айтар, аммо кўзларидан шашқатор ёш оқарди.
— Э, эшон бува, — деди соф тошкентча гапириб. — Жонингизни халқ учун берибсиз-ку, пирим. Менга буни Худо билдирди, ҳазрат. Шаҳримизнинг фахри, нури эдингиз, эшон бува. Халқнинг отаси эдингиз, халқ етим қолди-ку, пирим. Ана кўчаларда ёшу қари йиғлаб юришибди. Уларга йиғламанглар, майит учун йиғланмайди, дедим, лекин ўзим кўзёшларимни тия олмасам на қилай, эшон бува?!
У шу зайл жавраб майитни ювишга киришди. Унга сув қуйиб турган Ҳошимхон тўра ўзини аранг ушлаб турарди, охири чидолмай, ўкраб юборди.
Эшонни мадраса ҳовлисига дафн этишга қарор қилдилар. Тошкент уламолари шу қарорга келганда издиҳомни ҳисобга олишди. Ахир таъзияга бутун Тошкент, унинг атрофидаги қишлоқлар, Тошкент вилоятидан ташқаридаги одамлар етиб келишга улгурган, одамларнинг сафи бир томони Бешёғочгача, иккинчи томони Хадрагача, учинчи томони Пиён бозоргача, тўртинчи томони Мирободгача етган эди. Бу издиҳом тобут талашиши мумкин, натижада фалокат рўй бериши ҳам кутиларди. Хонақоҳдан эса дафн манзили етти қадам, холос.
Шоми шарифдан Шошгача йўлни босиб ўтган Саййид Азимхон эшонга жаноза ўқилди, янги ердан янги қазилган қабрга дафн этилди. Эшонлар дахмаси катта қабристоннинг ўртасида қолди. XX асрнинг 30-йилларигача ўша ҳажарнинг икки ёнида яна учтадан қабр тоши ўрин олди. Улардан бири Саййид Азимхон эшоннинг фарзанди Эшонхон тўраники, яна иккитаси Абулқосимхон тўра ва Саййид Қосимхонники эди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:32

. Мустақил Ўзбекистоннинг ўзига хос меъморлик обидасига айланган Олий Мажлис биноси қуриб битирилгач, ўша етти қабрда ётганларнинг авлодлари йўқланди. Ма- йитларни ўзга қабристонга кўчириш масаласи ўртага қўйилди. Азимхон, Эшонхон тўра, Абулқосимхон, Саййид Қосимхонларнинг авлодлари, хусусан, халқ академиги Ҳабибулла Қосимов, халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовлар боболари руҳини безовта қилмасликни, гўрдан гўрга олмасликни сўрадилар. Бешёғочлик машҳур зотлар мангу қарор топган маскан гулзорга айлантирилди” (Абдуғафур Расулов, “Ардоқли адиб“ китобидан).
Отам (исмлари Эшонхон эди) бу таъзия даврида уч яшар бола, бувам (исмлари Абдусамадхон бўлган) эндигина эмчи эшон деган рутбага эришган 27 ёшли йигит экан. Отам катта йигит бўлгач, бувам шу воқеани айтиб берибди. Қишнинг узун кечаларида танчага тиқилиб ўтирар эканман, отам ва амакиларимнинг китобхонликларини эшитардим. Шундай кечалардан бирида отам бувамдан эшитган шу воқеани айтиб берган эди, эшитганларимни ёздим, холос.
Отамнинг исми нега “Эшонхон” деб аталиши сабабини билиш учун бош қотирардим. Отамдан сўрашга журъат қилмасдим. Ўртанча амакимнинг исми Соатхон эди. У кишига гапиришга ботина олардим.
— Амаки, нега исмингизгни Соат қўйишган? Ахир соат нарсанинг оти-ку.
Ўшанда эндигина овозим дўриллаган ўсмир эдим.
— Ҳа, энди вақти-соатида туғилган бўлсам керак-да, жиян, — деди амаким кулиб. — Тўғриси, мен вабодан кейин туғилганман, шунинг шукронасига бувам шундоқ исм қўйибдилар.
— Адамнинг исмлари нега Эшонхон бўлган?
— Ойимнинг айтишларича, бувам Жўёнхон эшон Тошкентнинг машҳур эшони Абулқосимхонга мурид бўлган эканлар. Бош набирасининг исмини ўша кишига ҳурмат юзасидан Эшонхон, деб қўйган эканлар-да. Менинг билишимча шунақа.
Демак, Ўткир Ҳошимовнинг аждоди менинг бобокалонимга пир бўлса, адибнинг ўзи, акалари Эркин ва Тўлқинлар, укаси Ҳабибулла, опалари Пирзодахон, Озодахон аялар менга пирзода бўлар эканлар. Ана шу пирзодаларимга ҳурмат юзасидан ушбу китобни ёзмоқ учун қўлимга қалам олдим.
https://img.uforum.uz/images/nvstojv8375394.jpg

Asror Samad
26.01.2016, 15:39

Шариатда марҳум хотираси бор, аммо маъракалар йўқ, дейишади. Тўғри. Аммо ўтмишда, ҳатто уйғониш даври ва ўрта асрларда ҳам маъракалар фақат табаррук одамларга бағишланган. Масалан, Абдураҳмон Жомий вафот этганда Навоий пирининг барча маъракаларини бир ўғилдек ўтказган, юртга ош берган. Навоий вафот этганда Ҳусайн Бойқаро бир йилгача белини ечмаган ва мутафаккирнинг бутун маъракаларига ўзи бош бўлган. Фирдавсийнинг маъракаларига Маҳмуд Ғазнавий хазинадан анчагина маблағ ажратган. Лекин иқтисодий шароитларнинг яхшиланиб бориши билан маъракалар оммалашиб кетди. Ҳатто эндигина она қорнидан ингалаб тушган чақалоқ ўлса ҳам катта маърака қиладиганлар бор.
Абулқосимхон эшон улуғ сиймо эди. Бобомнинг айтишига қараганда, у кишининг таъзиясига ҳатто генерал-губернатор (яъни ярим пошшо)нинг ўзи ҳамда насроний руҳонийлари ҳам келишган экан.
Эсимда бор: маҳалламизда беш вақт намоздан бошқасини тан олмайдиган мутаассиб бир одам бор эди. У нас- роний у ёқда турсин, ҳатто мусулмон татарлар билан ҳам сўрашмасди. Нега бунақа қиласиз, татар ҳам ўзимизнинг мусулмон-ку, дейишса, барибир, ўрис қавмида, ўшалар билан ош-қатиқ, деб жавоб берибди. Бу гапни шунчаки сатр тўлдириш учун айтаётганим йўқ. Абулқосимхон эшон байналминалчи (А.Расулов) одам эди. Абулқосимхон эшон, албатта, Фирдавсий, Шайх Фаридуддин Аттор, Мавлоно Жалолиддин Румий, Низомий-Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Мир Алишер Навоий сингари Шарқ мутафаккирларининг асарларини мутолаа қилиш билан бирга, Европа адабиётини ҳам яхши билганлиги эҳтимолдан холи эмас. Юқорида айтиб ўтдик, ул зот форс, араб тилларидан ташқари рус тилини ҳам мукаммал билган. Тилни билган одам, албатта, ўқийди. Эшон ўзи қурдирган мадрасада схоластик фанларни эмас, балки дунёвий илмларни ҳам жорий қилганлигига гувоҳлар бор. Аммо у кишининг бирон ёзма мерос қолдирганми, деган масала ҳамон очиқ қолмоқда.
1996 йили мен ишлаган нашриётга Ҳабибуллахон Қосимов “Тошкент эшонлари” деган қўлёзма олиб келди. Алибек Рустамий таҳрир қилибди. Бу рисолача рус шарқшуноси Н.Ликошин қаламига мансуб бўлиб, ўз давридаги барҳаёт эшонларнинг қайси тариқатга мансублиги ва маблағи қанчаю тўлайдиган солиғи қанчалигини қайд қилган, муридларининг миқдорини санаган, холос. Рисола 1898 йилда ёзилган ва шу давргача вафот этган эшонлар рўйхатга киритилмаган. Бу рисолада Абулқосимхоннинг фарзандлари номи, шу жумладан, Ҳошимхон тўранинг ҳам номи учрамайди. Чунки Ҳошимхон тўра гарчи эшонзода бўлса-да, эшонлик рутбасини зиммасига олмаган эди. Рисолани, албатта, ўша йилиёқ нашр этдим. Шу рисола баҳона Ҳабибуллахон акадан эшонлардан, шу жумладан, бобокалони Абулқосимхон эшондан ёзма ёдгорлик қолган-қолмаганлигини суриштирдим. У лаб буриб, елка қисди, холос.
Мен бу саволни берганимнинг сабаби бор эди. Рус миссионери Н.Остроумовнинг “Фон Кауфман – Туркистон ўлкасининг ташкилотчиси“ китобини ўқиган эдим. Унда Абулқосимхон эшон ҳақида кўпгина қизиқарли далиллар бор эди. Жумладан, Н.Остроумов Абулқосмхон эшоннинг “Одамзотнинг нафси ўлганидек, илмсиз одамнинг дили ўликдир“, – деган фикрини келтирган.
Суҳбатда иштирок этган Алийбек ака “бўлиши керак, ундай одамлар фикрини қоғозга туширмасдан туролмаслиги аниқ”, деди. Шу билан бу масала очиқ қолди. Ташвишларим кўпайиб, бу масалани унутдим ҳам. Аммо мана бу китоб баҳонасида яна синчилигим тутиб, Абулқосимхон эшон меросини суриштара бошладим. Бунга Ўткир Ҳошимовнинг ўзи таъминот берди: “1991 йили таниқли олим ва журналист Сирожиддин Аҳмедов шажарамиз тўғрисидаги маълумотни қўлимга топширди”.
Ҳозирча синчилик изланишлари натижа бергани йўқ. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор: 1929 йилда лотин ҳарфига асосланган ўзбек имлоси жорий қилинди. Бу тадбир ҳозирги лотин ҳарфига асосланган ўзбек имлосига ўтиш сингари беғубор амалиёт эмас эди, унинг замирида ёвуз сиёсат ётарди; айнан ўша имлога ўтилгач, шўро ҳукумати араб имлосидаги китобларни йўқ қилишга киришди. 30-йилларда араб имлосидаги китоблар ва қўлёзмалар оловга ташланди. Эҳтимолки, Абулқосимхондан қўлёзмалар қолган бўлса, ўша талатўпда ёқиб юборилган бўлиши ҳам мумкин.

Хуллас, Абулқосимхон эшон таъзияси издиҳом билан ўтди: Ҳошимхон тўра ҳаққ ул-абда қўл қовуштириб турар экан, жанозага йиғилган одамлар олдида имом: “Агар отангизнинг кимдандир қарзи бўлса ва у одам ҳужжатлар билан келиб исбот қилса, уни тўлашни зиммангизга оласизми?” — деб сўраганда ҳали Ҳошимхон тўра жавоб бермасдан оломон гувиллаб юборди. Ахир, Абулқосимхон эшондек одамнинг кимдан қарзи бўлиши мумкин? У ахир жонини халқ учун Аллоҳга топширди-ку. Оломоннинг бу гувиллашида ана шу маъно бор эди.
Абулқосимхон эшоннинг йигирмасида Тошкент одати бўйича юртга ош берилди.
Одатда эркаклар азани узоқ ушламайдилар. Ҳошимхон тўра ҳам азани узоқ муддат ушлаб турмай, вабо касофати билан беркилиб қолган мадрасани очди. Талабалар яна гуриллаб кела бошладилар. Мадраса ёпилиб, уйда ўтириб қолган уламолар яна мадрасага келиб талабаларга дарс бера бошладилар, фиқҳ дарсини Ҳошимхон тўра ўз зиммасига олди.
Лекин Ҳошимхон тўра отаси тириклик пайтида ҳам кўпинча Тошкентда бўлмас, тижорат ишлари билан юртма-юрт кезар эди. Отасидан кейин ҳам ётиб қолган тижорат ишларини юргизиб юборди. Аммо Абулқосимхон эшоннинг бир насиҳатини эсидан чиқармасди.
— Озда барака, ўғлим, беш панжа оғизга сиғмайди. Олтин ноёб нарса, аммо унинг кўпи васвасага солади. Тижорат қилар экансиз, молингизни икки баробар қимматига сота кўрманг, токи харидор озорланмасин. Шариат молга 10 фоиз ҳақ қўйиб сотишни буюради, имкон бўлса ундан ҳам камроқ. Шунда савдо ишингизга барака киради. Ана шундай бўлса, савдогарчилик ҳалолдир.
Ҳошимхон тўра ота насиҳатини унуггани йўқ. Ота айт- ганидек ва шариат буюрганидек савдогарчилик қилди ва уйида бўлган пайтларида мадрасада дарс берди. XX аср бошларида мазкур мадрасада таълим олган Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Ғулом Зафарийлар Ҳошимхон тўрадан сабоқ олган бўлишлари мумкин. Зеро, эслатиб ўтилган сиймоларнинг асарларида Абулқосимхон эшон мадрасаси бот-бот тилга олинади.
(Мазкур китоб қўлёзмасини ўқиб, менга қимматли маслаҳатлар берган, Ўткир Ҳошимовнинг кўп китобларини нашр этиб, уларга сўзбошилар ёзган профессор Ҳамидулла Болтабоев бир гап айтди: “Ўткир ака раҳматлик улуғ бобоси Абулқосимхон эшон ҳақида ҳужжатли роман ёзиш ниятида эди, афсус, ажал бунга монелик қилди”.)
Эҳтимол? адиб бу ҳужжатли романнинг баъзи бобларини миясида пишириб қўйган бўлиши ҳам мумкин эди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:39

Агар шундай бир мўъжиза бўлсаю ўликлар тирилса ва улардан бу дунёдаги армонлари сўралса, қанча армонлари борлигини айтишаркин. Айниқса, ҳаммасининг армони фарзандлари хусусида бўлса ажаб эмас. Ҳошимхон тўра юртма-юрт юрганиданми, ҳар ҳолда, касалга чалиниб, ҳали 50 ёшга бормай қазо қилди ва беш яшар ўғли Атоуллохон тўрага таълим беролмай армонда ўтди.
Тожирлар савдо ишлари билан сафарларда кўп бўладилар ва савдо пишмаса, бир шаҳарда узоқ қолиб кетишлари ҳам мумкин. Ҳошимхон тўранинг бир сафари шунақа чўзилди. У Уфага борган эди. Ҳа деганда савдо ишлари пишмай, зерикди. Уфа мадрасасининг хонақосида истиқомат қилар, Абулқосимхон эшонни уфалик уламолар ҳам таниганлигидан у кишининг фарзандини иззат-икром билан меҳмон қилишарди. Шу зайл Ҳошимхон тўра Уфада олти ой қолиб кетди. Шариат бўйича олти ойдан кейин никоҳ мансух бўлади. Демак, Ҳошимхон тўра олти ойдан кейин бўйдоқ ҳисобланди ва уламолар маслаҳатлашиб, уни бошқирд бир қизга уйлаб қўйдилар. Мусофир одам ўша шаҳардан кетаётганда хотинини талоқ ҳам қилиши мумкин. Аммо Ҳошимхон тўранинг қонида номардлик йўқ эди. У савдо ишлари битгач, хотинини олиб Тошкентга келди. Албатта, бу ердаги хотинини қайта никоҳлади. Ҳошимхон тўранинг кейинги хотинидан 1897 йили бир ўғил туғилди ва унга Худонинг атоси деган маънода Атоуллохон деб исм берди.
Ўғилга ота дийдорига тўйиш ва ундан таълим олиш насиб этмади. 1902 йилда Ҳошимхон эшон касалга чалиниб, навқирон ёшида вафот этди.
Атоуллохон тўрада ҳам бобо, ҳам ота қони гупирарди. Аммо у йигит бўлиб етилгунга қадар замоннинг тўс-тўполони чиқиб кетди. Кампирнинг охирги тишидек қимирлаб турган чоризм салтанати биринчи жаҳон урушига аралашди. Подшолик мустамлака ўлкалардан ички фронтга мардикорлар ола бошлади. Бу тадбирга қарши Туркистон ўлкасининг барча вилояту туманларида исёнлар бўлди.
Осмон узоқ, ер қаттиқ замонлар келди. Нон томда, калит Худода. Бир кун уруш бўлган уйдан қирқ кунгача барака кўтарилади. Ахир Россиянинг урушга аралашуви Туркистон халқларининг ҳам моддий шароитларини ин- қирозга учратди. Бу орада чоризмнинг бўшашиб қолганлигидан фойдаланган инқилобчилар тўс-тўполон бошлашди. Керенский дегани февраль инқилоби (1917 йил) қилиб, Петербург саройини эгаллади. Саккиз ойгина ўтиб большовой деган тўда Керенскийни ағдарди. Шундан кейин фуқаролар уруши бошланиб, одамлар синфларга ажралиб қолди. Анави бой, бу савдогар, ўттаси эшон-мулла, биз эса йўқсул деган гаплар чиқди. Атоуллохон тўрада илм қилишга на имкон, на шароит бор эди. Ота мерос мадрасани большовойлар эгаллаган, мадрасанинг вақф ерлари ислоҳот рўйхатига тушган эди. Боз устига эшонзода деган тамға билан уни турткилай бошладилар. Биргина Атоуллохон тўра эмас, Абулқосимхон эшон авлодларининг ҳаммаси таъқиб қилина бошланди. Худони ҳам, пайғамбарларни ҳам, уларнинг нурларини ташувчиларни ҳам баралла сўкадиганлар кўпайди. Даҳрий деган ном фахрийлашди. Атоуллохон тўрада худо берган ақл, куч, жасомат бор эди. Боз устига отадан эрта етим қолгани учун Қуръон, ҳадис илмларидан хабардор бўлган онаси уни ўзи ўқитган эди. Аммо онасидан олган бу илм замонга асқотмас, Худо бор, деган одамлардан ҳам синфий душман чиқарадиганлар топиларди.
Атоуллохон тўра таъқиблардан безди. Ота-боболаридан қолган китобларни сандиққа солиб беркитди. Қул ўлмас, ризқи камимас. Билакда куч бор экан, тирикчиликни ўтказиш мумкин. У Янги маҳалладаги ота ҳовлисини ташлаб Дўмбиробот деган мавзега сурилди. Бу ерда эндигина артеллар ташкил этила бошлаган, ишлайдиган одамларга ер берилаётган эди. Атоуллохон бола-бақраси билан ер олиб, деҳқончилик қила бошлади.
Ҳозирги Бешёғоч атрофлари Абулқосимхон эшонга тегишли ерлар эди, албатта, мерос тариқасида бу ерлар энди Атоуллохон тўрага тааллуқли бўлиши керак. Аммо большовойларда мулк муқаддас эмас, ҳамма нарса ўртада бўлиши керак экан.
Шу ўринда Ўткир Ҳошимовнинг ўзидан узунроқ кўчирма қилмаса гап ўхшамайроқ қолади. Бинобарин, у таржимаи ҳолида аждодлари ҳақида батафсил тўхталади, кенгроқ маълумот беради, бу шунинг учунки: “. эллик ёшга чиққунимча бобокалонларимнинг ким бўлганини билмаганман. 1991 йил таниқли олим ва журналист Сирожиддин Аҳмедов шажарамиз тўғрисидаги маълумотни қўлимга топширди. Кекса ёшдаги қариндошларимдан бу далилларни нега менга айтишмаганини сўраганимда, жуда асосли жавоб эшитдим. Гап шундаки, агар бу гапларни билганимда, қаердадир айтишим ёки ёзишим муқаррар эди. Шўро сиёсати эса, “халқ душманлари”га алоқадор бўлган одамни кўкартирмаслиги аниқ эди”.
Мен бу гапга ишонаман. Чунки Ўткир Ҳошимов ҳақиқат олдида ҳеч нарсадан тоймаслигини биламан. Аммо шундай таниқли одамлар бўлганки, отаси ё онаси “халқ душмани“ сифатида қораланган бўлса, буни то Мустақиллик йилларигача яширганлар, ҳатто ўша даврнинг ўзидаёқ фамиялиларини ўзгартирганлар. Таржимаи ҳолларини ёзганларида “пролетар ўғли“ бўлганларидан фахрланганлар. Агар қариндошларидан биронтаси “халқ душмани“ сифатида бадном этилган бўлса, ўша қариндошларининг авлодлари билан бегоналашиб кетганлар. Бундайлар, жойи келса, ватанни ҳам сотишлари турган гап.
Ўткир Ҳошимов давом этиб ёзади: “Фуқаролар уруши қизиган йиллари Бегларбеги мадрасаси олдида минглаб одамларни тўплаб, уларнинг дилига ваҳима солиш учун “намунали” қилиб отиб ташланганлар орасида онамнинг тоғаси Абдусафийхон ҳам бўлган. Бу бегуноҳларнинг “гуноҳи” ўз эътиқодидан воз кечмаганида эди, холос. Ўз ерларини шўрога топшириб, деҳқончилик билан кун кечирган Носирхон тўрани эса қўшниси Тўлаган қора деган шахс- нинг чақуви билан сургун қилиб, ўлдириб юборадилар. Тўлаган қора ўзи абгор қилган оила номусига ҳам кўз олайтирганда, оиланинг тўнғич фарзанди, ўн олти ёшли Абдуллажон бунга чидай олмай, маразни маст-аласт бўлиб ётганида чопиб ташлайди. Оила номусини асраб қолган йигитчани эса суд қилиб, отувга ҳукм этадилар”.
Бундай фожиали воқеаларни ҳам адиб болалагида эшитган, ўзи айтмоқчи, “элас-элас қулоғига чалинган”.
Фуқаролар уруши қизиган даврда, Сталин салтанати қутуриб, одам овлайдиган пайтда Тўлаган қоралар каммиди! Шундай маразлар биргина Абдусафийхон тоғага ёки Носирхон тўрагагина эмас, Абулқосимхон эшоннинг барча авлодларига тазйиқ ўтказганлар.
Кейинчалик Ўткир Ҳошимов “Тушда кечган умрлар“ романида болалигида эшитган бу воқеани Эшон, Фотима ва Ҳусан, Қурбоной образлари орқали ифода этган.
Атоуллохон тўранинг ободгина уй-жойини ташлаб Дўмбироботга сурилиб чиқиб кетиши беасос эмас эди. Оғзида, шуурида шунча илм бўлган Атоуллахон тўра бола-чақаси билан Дўмбиробот яқинидаги Текстилькомбинатда, кейин шу комбинат қошидаги болалар дам олиш лагерида ишлашга мажбур бўлди.
Халқда арпа буғдой бўлди, буғдой арпага айланди, деган гап бор. Ана шундай арпа-буғдойлар аралашган замонлар келган эди. Шўро сиёсати ана шу нарсани амалга оширди. Бу сиёсат бешта бармоқни кесиб баробарлаштирди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:42

Тушса сенга бир худоёрнинг кўзи,
Ёр бўлур сенга Худойимнинг ўзи.
Жалолиддин Румий

Ҳар қандоқ касб-ҳунар эгаси онасининг қорнидан ўша касбини ё ҳунарини олиб тушмайди. Аммо истеъдод туғма бўлади, деган гап рост. Пушкин туғма истеъдод бир фоиз бўлади, меҳнат билан камол топиб, юз фоизга етади, деган экан. Эҳтимол. Нафсиламрини айтганда, ўша бир фоиз истеъдод модомики туғма экан, демак, у илоҳий. Бинобарин, бу илоҳий неъмат юқтирганга юқади. Аммо истеъдоднинг том бўлиши учун муҳит ва тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этади. Гегелнинг қайд қилишича, истеъдодли одамларни муҳит яратмайди, балки унинг ҳали юзага чиқиб улгурмаган ички руҳиятининг туғёни истеъдодини вужудга келтиради.
Гегель бу фикрни қайд этганда илоҳиётга суянган бўлиши керак; маълумки, Гегель ўз диалектик назариясини яратишда Жалолиддин Румийнинг олам ва одам ҳақидаги фикр- ларини асос қилиб олган. Жалолиддин Румий “Маснавийи маънавий”, “Ичиндаги ичиндадир” сингари йирик асарларида, ғазалларида инсон комиллиги ва комилликка олиб борувчи тарбия ҳақида гапирар экан, инсондаги ички қувват ва қудратни юзага қалқитишда энди илоҳий неъмат эмас, энг аввало, муҳит, муҳит ичида эса инсоннинг нафсга қарши кескин кураши катта аҳамият касб этишини таъкидлаган эди.
Аммо ички туғён ҳар бир инсонда бор; шуниси борки, ҳар қандоқ туғён истеъдодни юзага чиқаравермайди, айтайлик, ҳаммолда ҳам ички туғён бўлади, у ҳам нимадандир норози, нималар биландир келишмайди, қандайдир ҳодисалар унинг жиғига тегади, буйруқлар уни толиқтиради, ҳатто таҳқирлайди, аммо унинг бу ички туғёнлари истеъдод дегани эмас. У ички туғёнини бақириқ-чақириқ, сўкиниш, борингки, кўз ёшлари билан ташқарига чиқаради, холос. Бу туғён шахсий норозиликни қўполгина ифода этади. Ёзувчи, шоир, санъаткор ёхуд олимнинг туғёни бошқа: у халқ дилидаги туғённи ифодалайди. Бунинг учун шу туғённи ифодалай оладиган даражада катта истеъдод керак.
Масалан, Ўткир Ҳошимовнинг “Қалбнинг оппоқ дафтари” мақоласини оддий педагог ҳам ёзиши мумкин; у ҳам ўқитувчи обрўси ҳақида тўлиб-тошиб гапира олади, аммо унинг ёзганлари дилларни туғёнга сола билмайди, чунки бадиият, бадиий сўзни танлай билиш қобилияти йўқ.
Истеъдоднинг икки омили бор: нозик таъб ва ингичка ҳиссиёт. Бу икки омилни кучайтирадиган, уларга қувват бахш этадиган яна бошқа ёрдамчи кучлар бор:
биринчиси — кузатувчанлик, иккинчиси — ҳофиза қуввати, учинчиси — тасаввур, тўртинчиси — танлаш, бешинчиси — баён қила олиш. Лекин бу омилларни етаклаб юрадиган нозик таъб ва ингичка ҳиссиётдир. Ана шу икки омилни Худо юқтиради.
Кузатувчанлик ҳамма одамда бор: одам Ер юзидаги заррадан осмондаги ғуборгача кузатиши мумкин; ёки астроном телескоп орқали коинотнинг зарра-зарраларигача кузатади; қайси самовий мавжудот қаерда ва қандай жойлашганлиги ва қай томонга силжишини ҳам билади. Агар унда нозик таъб бўлмаса, ингичка ҳиссиёти ишга тушмаса, у ойни кузатгани билан “ой-да”, деб қўя қолади, аммо “ойнинг нурафшон нурлари” ёки “кўройдин”, дея олмайди. “Ёнғоқзор ортидан нимтатир тутун кўтариларди” (“Икки эшик ораси”). Бундай тасвирни келтириш учун ёзувчидан синчков кузатувчанлик талаб этилади. тутуннинг нимтатирлигини ифодалаш учун эса, нозик таъб керак.
Эмил Золя натурачи адиб сифатида бирон дарахт баргининг ингичка томирларидан тортиб, рангларигача, унга қўнган чангнинг зичлигигача тасвирлайди. Оддий кўз билан кузатганда ҳам шундай тасвирлаш мумкин, ботаник эса, буни жуда билимдонлик билан тасвирлай олади, аммо у тасвир кишини тўлқинтирмайди, ҳатто зериктириши мумкин, лекин Эмил Золяда нозик таъб ва ингичка ҳиссиёт бўлгани учун унинг тасвиридан китобхон зерикмайди, завқ олади.
Ёки одамнинг қиёфасини, бўй-бастини аниқ, жонли кўрсатиб бериш учун ҳам ҳиссиёт ва нозиктаъблик керак. Бадииятдан узоқ одам бўйи паст одамни пакана, пакар, калта, жиллақурса, бир қарич деб қўя қолади. Ўткир Ҳошимов “Икки эшик ораси” романида Ҳусан дўманинг бўй-бастини кўрсатиш учун жонли бир образ яратган: “Худди ерга чуқур қоқилган қозиққа ўхшайди”. Бу тасвир дарҳол кўз олдимизга ер тагидан бўй кўрсатган пиёздек пак-пакана одам қиёфасини келтиради. Ёхуд шу романда момақалдироқ тасвири бор. Оддий одам момақалдироқнинг жуда ҳам даҳшатли гумбурлашини тасвирлаб беролмайди ёки кўз олдингизга келтиролмайди. Табиатшунос момақалдироқ гумбурлади ёки жуда образли қилиб айтгиси келса, қалдиради, дейди, корафта ёзувчи эса: “. момақалдироқ гумбурлади. Бу сафар шунақа қаттиқ сурон солдики, назаримда осмон чил-чил бўлиб кетди. ” (“Икки эшик ораси”), деб момақалдироқнинг даҳшатини кўз олдингизда гавдалантиради.

Asror Samad
26.01.2016, 15:43

“Санъатда. ижодкорнинг қалби ҳаётдан олинган қўғирчоққа жон ато этади, уни тирилтиради. “Қандай қилиб тирилтиради?” – деб сўрарсиз. Мен буни билмайман ва ўйлайманки, буни ҳеч ким билмайди, ҳатто санъаткорнинг ўзи ҳам ҳар қанча тиришмасин, буни сизга аниқ-таниқ тушунтириб беролмаса керак. Ва яна ўйлайманки, шу сир ижодга, санъаткорга алоҳида бир фавқулоддалик, ақл бовар қилмайдиган сеҳру жоду, оташнафаслик, борингки, истасангиз, алланечук илоҳийлик бахш этади. Ахир, биз ҳазрат Алишер Навоийни, ёхуд ҳазрат Аҳмад Яссавийни ўзимиз билан бир сафга қўйиб, уларни жўн, ўзимиз қатори одамлар дея олмаймиз-ку! Буни хаёлга келтиришнинг ўзи алланечук осийлик, ғалати бир шаккоклик бўлмайдими? Шундай экан, замондош адибу шоирларимизга ҳам бу иборани қўллашдан чўчимайлик” (Озод Шарафиддинов, “Эл ардоқлаган адиб” мақоласи).
Яна Гегелнинг истеъдод илоҳий неъматдир, деган гапига қайтишга мажбурмиз. Модомики, ҳамма нарсадан олдин Сўз яратилган экан, шу Сўзнинг сирли оҳанглари ва маъноларидан фойдаланган ва умуман касби сўз билан боғлиқ бўлган санъаткорлар илоҳий неъматнинг маҳсулларидир.
Яна шу нарсани таъкидлаш керакки, ҳар бир тасвир, ҳар бир деталь асар воқеасига боғланган бўлиши лозим. Агар тасвир асар воқеасига, персонажлар ҳолатига мос келмаса, у тасвир қуруқ ва кераксиз бўлиб қолиши табиий. “. “Тез ёрдам” машинаси қизил чироғини липиллатганча фарёд солиб ўтди. Қор тумани орасида унинг ноласи анчагача акс-садо бериб турди. Кейин “Меҳмонхона – Тошкент” деган пушти ранг чироқ ёниб турган бинодан қаҳ-қаҳа товуши, жаз садоси янгради” (“Қалбингга қулоқ сол” қиссаси).
Ёзувчи бу тасвир орқали бўлажак бир нохуш воқеага китобхонни тайёрлайди. Кўпгина детектив жанрдаги асарларда тасвир бўлмайди, воқеалар кетма-кетлиги ва шиддати тасвирга йўл қўймаса керак, шунинг учун ҳам детектив асарларнинг аксарияти бир ўқилгандан кейин эсда қолмайди. Тасвир эса, таъбир жоиз бўлса, асарнинг жилосидир.
Агар адибда ҳофиза қуввати бўлмаса, нозик таъб ва ингичка ҳиссиётнинг ўзи иш бермайди. Бинобарин, у кузатганларини, бошидан ўтганларини, ўзи гувоҳи бўлган воқеаларни, борингки, ўқиганлари ва эшитганларини хотирасида мустаҳкам сақлаши керак. Аммо ҳофиза қуввати эси паст одамдан ташқари ҳаммада бўлиши мумкин ва улар ўз хотираларини сўзлаб бераверадилар. Аммо уларнинг сўзлаб берганларида бадиий бўёқлар бўлмайди. Сўз санъаткорининг ҳофиза қуввати шу билан фарқ қиладики, у эсида сақлаб қолган воқеа-ҳодисаларга бадиий жило бериб, уни гўзал жонлантиради. Масалан, Ўткир Ҳошимов “Тушда кечган умрлар” романида болалагида эшитган воқеаларни хотирасида сақлаган ва уни бадиий жонлантирган. Бинобарин, олдинги фаслда айтдигимиз Носирхон тўра ва Абдуллажон фожиаси кексаларнинг айтиб берган ҳикоясидан Ўткир Ҳошимовнинг хотирасида элас-элас қолган. Унинг болалагида эшитган ҳикояси фабула эди холос. Агар у романга шу фабуланинг ўзинигина олиб кирганда Эшон ота, Қурбоной фожиаларини юрагимиз зирқираб ўқимасдик. Адиб ўзида бор бўлган ингичка ҳиссиёт ва нозик таъби билан фабулани сюжетда жонлантирган ва бадиий баркамол образлар яратган.
Лев Толстой Туркистонда генерал-губернатор бўлиб ишлаган барон Вревскийни Петербургда бир мартагина ҳарбий штабда кўрган, холос. Унинг қиёфасини, одамлар билан муомаласини, ҳодисаларга муносабатини, ҳатто диккайган мўйловини яхши эслаб қолганлиги туфайли ҳам “Анна Каренина“ асарида князь Вронскийни айнан унга ўхшатиб тасвирлаган, лекин унинг ички дунёсини, изтиробларини Толстой нозик таъб ва ингичка ҳиссиёти туфайли китобхонга етказа олган. Вревский Толстой учун, таъбир жоиз бўлса, бир мато эди, холос, аммо бу матодан қандай либос тикиш устасига боғлиқ.
Гоголь учун “Ревизор” комедиясини яратишда Пушкин сохта ревизорлар ҳақида айтиб берган латифа материал бўлиб хизмат қилди. Аммо Гоголнинг тасаввур кучи ва мантиқий фикрлаши ўша даврдаги давлатчиликнинг асос-асосларини фош қила олди.
Тасаввур эса, адибнинг энг муҳим сифати; у кўрганлари ва хотирасида сақлаганлари, тарихий далилларни тарихшунос каби расамади билан ифода этмайди, балки тасаввурида худди табиий манзарадек жонлантира олиши керак ва буни кейинги бобларда Ўткир Ҳошимов ижоди таҳлилида кўра биламиз. Бу ерда шуни айтишимиз керакки, “Икки эшик ораси” ва “Тушда кечган умрлар” романлари учун адибнинг кенг тасаввури ёрдамга келган; ахир, у 30-йиллар воқеасининг гувоҳи бўлмаган, қатағон йилларида ҳали туғилмаган, Иккинчи жаҳон уруши кетаётган даврда гўдак эди. Фақат ўша даврга оид тарихий ва бадиий манбаларни ўқиган. Аммо тасаввурнинг кучи билан кичкина фабулалардан катта бир романни майдонга келтирди. Бинобарин, фабула ўз-ўзидан ҳеч нарса, аммо у сюжетган кўчганда жонли воқелик касб этади. Ўрни келганда шуни айтиш керакки, арава босиб кетган одамнинг ҳолати ва азобларини тасвир қилиш учун Демян Бедний сингари ўзини арава тагига ташлаб кўриш шарт эмас.

Asror Samad
26.01.2016, 15:44

Тасаввур бобида Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони“ мисол бўла олади.
Ҳикоя 1972 йилда ёзилган. Назаримда, ёзувчининг бу ва шунга ўхшаган ҳикоялари яратажак романлари учун хамиртуруш эди.
Ҳикоянинг қисқача мазмуни шундай: иккинчи жаҳон урушининг оғир йилларида барча уруш даврларидагидек ўғри кўпайган эди. Ҳикоя қаҳрамони Шоикромнинг бўғоз сигирини жала ёғиб турган кечаси ўғирлаб кетишади. Бу гап ёзувчининг тўқимаси эмас, ҳақиқат. Айниқса, уруш йилларида ва ундан кейинги йилларда ҳам ўғрилар қор ёки ёмғир ёққан кунларда изғишар эди. Даҳлизларда қаторлашиб турган пойабзаллар борми, ҳовли юзасида қолган пақирми, қозонми, ҳатто оташкуракми, нима қўлга илинса, олиб чиқиб кетишарди. Шоикромнинг сигирини ҳам худди шундай кечада олиб чиқиб кетишган. Ҳовлисининг ярмига қулупнай эккан эди. Унга ҳам ўғри тушади. Ўша пайтда бир ҳовуч қулупнайга бир коса жўхори алмашинар экан. Сигири ўғирланганидан алами тарқамаган Шоикром касби монтёр бўлгани учун ошхона қозиғида осилиб турган бир ўрам симни токка улаб қулупнайзорга ташлаб қўяди. Ўзи эса уйга кириб, нақ остонадаги намат устига чўзилиб ётиб олади. Мудраб ётганда бола йиғисиданми ёки кимнингдир фарёдиданми, чўчиб уйғониб кетади. Айвон чироғини ёқиб қулупнайзорга қарайди, кимдир мук тушиб ётганини кўради. Бориб кўрсаки, онаси бир ҳовуч қулупнайни чангаллаганча мук тушиб ўлиб ётибди.
Адиб бу даҳшатли воқеани ўқувчига етказиш учун бутун маҳоратини тасвирга бағишлайди. Аллақачон баҳор сепини ёйса ҳам Шоикром ётган айвондан сандал йиғиштирилмаган. Адиб воқеани ана шу тасвирдан бошлаган. Албатта, танча ичида олов йўқ, сандалнинг ўзигина қўққайиб турибди, холос. Бу тасвирнинг маъноси ғарибликдан далолат беради. Уруш йиллари одамлар очликдан дийдираб туришган, шу ғарибона танча эҳтимол уларнинг паноҳи бўлгандир. Иккинчи жиҳатдан, уй бекасининг шалтоқ хотин эканлигидан хабар бергандек. Буни қуйидаги тасвир қувватлайди:
“Бўз устидан ёпилган, шинни доғи қотган қуроқ дастурхон ҳам, ҳозиргина гўжадан бўшаган сопол товоқ, банди куйган ёғоч қошиқ ҳам унинг кўзига хунук кўриниб кетди“. “Бўз кўрпа“, “қуроқ“, “гўжа“, “сопол товоқ“ сингари сўз ва сўз бирикмалари уруш давридаги аксарият хонадонларни кўз олдимизда гавдалантирса, бошқа тасвирлар уй бекасининг қандоқ хотин эканлигини англатади. Ана шу кичик деталлар орқали хонадоннинг аҳволини кўз олдимизга келтиргач, адиб ярим тун эканлигидан ва узоқларда ит улишидан дарак беради. Бемаҳалда хўрознинг қичқириши, тунда итнинг улиши жуда қадимдан келаётган тушунчалар бўлиб, ҳаёт тажрибасида уларнинг нималардан дарак бериши синалган. Адиб ана шу ҳаётий тажрибанинг нималигини билган ҳолда ит улиши деталини ишлатади ва бу нарса ўлимдан далолат бўлишига ишора қилади. Ана шу ишорани тасдиқлаш учун қуйидаги тасвирни келтиради:
“Айвон тўсинидаги узун михга илиғлиқ хира нур таратади. Чироқ атрофида ўралашган чивинлар бир зум тинмайди. Ҳовлининг ярмигача ариқ тортиб экилган қулупнай пушталари орасида сув ялтирайди“. “Хира нур“, чивинлар, сувнинг ялтираши сингари деталлар ва тасвир давомидаги “Қаёқдандир шамол келди. Ҳовли этагидаги ёнғоқ шохлари бир гувиллаб қўйди“ жумлалари нохушлик бўлишидан далолат бергандек. Катта нохушликнинг даракчилари мана бу тасвирлар: “Урушнинг қора қаноти узоқлаб кетган бўлсаям, эрта-индин Гитлернинг тўнғиз қўпиши кўриниб қолган бўлсаям, ҳамон унинг сояси одамлар бошига кўланка ташлаб турибди“. Чунки урушнинг сўнгги ойларида хонадонларда бот-бот азалар очиладиган бўлиб қолган эди.
Шоикромнинг онаси Умри холанинг “шарпадай унсиз“ юриши, “унсиз одимлар“ ташлаши, “бармоқлари тарс-тарс ёрилиб кетгани“ бўлажак фожиага ўқувчини тайёрлайди. Шоикром онасининг бармоқлари тарс-тарс ёрилиб кетганлигини энди кўриши эди. У онасининг бармоқларига қарганча: “Илгари ҳам шунақамиди, йўқмиди, эслай олмади. “, – деб хаёлидан ўтказади.
Энди мана бу тасвирга эътибор қилинг: (Умри холанинг) “Зинага ечган калишининг бир пойи тўнкарилиб қолган экан“. Шу ўринда Чеховнинг “Саҳнага қўйилган милтиқ отилиши керак“, деган гапи эсга тушади. Ана шу “тўнкарилган калиш“ ҳикоя охирроғида яна такрорланади ва энди уни эгаси ўнглаб киймайди, балки ўзи тўнкарилиб ётган бўлади.
Адиб ҳикояда тасвирдан тасвирга ўтган сари Шоикромнинг руҳий кечинмаларини кучайтира боради, фожиани яқинлаштира боради. Тасвирнинг кучи билан мукаммал ҳикоя яратиш, албатта, адибнинг улкан маҳоратидан далолатдир. Бу ҳикояни ўқир эканман, қайсидир адибларнинг ҳикояларига чоғиштиргим келди. Кимга, Меримегами, Антоновгами, Фолкнергами, Чеховгами, Абдулла Қаҳҳоргами? Йўқ, ҳеч қайси адибнинг бирон ҳикоясига чоғиштириб бўлмас экан, бу айнан Ўткир Ҳошимовнинг ҳикояси, унинг қиёси йўқ.
Хуллас, “. ёзувчи бўлиш учун рангларни рассомдек кўриш, товушларни бастакордек эшитиш, табиатдаги ҳидларни асаларидек сезиш керак” (Саид Аҳмад), воқеликни бутунасига ҳис қилиши ва уни таҳлил қила билиши, таcаввурнинг кенг имкониятларини ишга солиши, замон талабларини ҳушёрлик билан англаши лозим.

Asror Samad
26.01.2016, 15:45

Танлаш масаласида санъаткорни шартли равишда заргарга тенглаш мумкин; заргар зийнат ясар экан, унинг чиройли ва кўнгилни қувонтирадиган даражада бўлиши учун маъдан тошларни дид билан танлайди; масалан, олмосга жезними, мисними қўшиб зийнат ясаса, ўша зийнат харидоргир бўлмайди. Ёзувчи эса асарга киритилиши мумкин бўлган воқеаларни танлайди. Масалан, “Икки эшик ораси” романи ҳам тарихни, ҳам замонавий ҳаётни бадиий тадқиқ этади. Агар ёзувчи 30-40-йиллар тарихий воқеаларини, у керакми, керак эмасми, олиб кираверганда асар ўқишли бўлмас эди; ёзувчи асарнинг ғояси ва қолипига мос бўлган воқеаларнигина олиб кирган ва натижа ўлароқ роман жаҳоншумул асарлар қаторига кирган.
Воқеаларни баён қилиш ёзувчидан маҳорат талаб қилади. Ўша айтдигимиз нозик таъб ва ингичка ҳиссиёт бунда аҳамиятга эга. Масалан, муҳаббат мавзусига жуда кўп асарлар бағишланган; шеърлардан тортиб достонларгача, ҳикоя- дан тортиб романларгача. Аммо уларнинг орасида қалбни ларзага келтирадиганлари ҳам, китобхонни лоқайд қолдирадиганлари ҳам бор. Айтайлик, бу мавзунинг таъсирли чиқиши, юракни ларзага солиши учун ёзувчининг ширали, образли тили керак, шу тил орқали ҳаяжон ва изтироб, осуда ва воқеаларга бой баён услуби даркор.
Аммо хоҳ адиб бўлсин, хоҳ шоир бўлсин, хоҳ драматург ва санъаткор бўлсин, у китобхон ва томошабин дидига мослашиши ижодининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлади. “Ёзувчи индивидларнинг индивиди. У ўз индивидуаллиги даражасидагина индивидуал ўзига хос асар ярата олади. У китобхонга тенглашишга эмас, балки китобхондан баландроқ туришга интилади. Шунинг учун ҳам китобхонни ҳайратга солади, ёзувчи китобхонга эмас, китобхон ёзувчига қараб ҳайрат бармоғини тишлайди ва ўзи илгари кўрмаган, билмаган нотаниш оламларга киради. Китобхон ўрнак излайди. Ёзувчи ўрнак беради. ” (Иброҳим Ғафуров, “Ёзувчи ва китобхон” мақоласидан).
Хуллас, истеъдод эгаси ўткир зеҳнга, кучли ҳофиза қувватига, теран билимга, бой ҳаётий тажрибага, кузатувчанликнинг нозик зеҳнига, етук тафаккурга, ширали ва образли тилга эга бўлмоғи керак. “Истеъдодли одам ҳеч қачон бошқалар очган тайёр йўлдан бормайди, у ҳеч қачон ўз ихтиёрини оқимга топшириб қўймайди. Истеъдод — кашф этмоқ, турфа хил йўлларию сўқмоқлари сероб санъат мулкида ўз йўлини барпо этмоқдир” (Озод Шарафиддинов, “Эл ардоқлаган адиб”).
Адибнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида: “Қаламкашга қишлоқнинг қалби, шаҳарнинг ақли керак”, дейди. Агар ёзувчининг бу гапини кенгроқ изоҳлаганда қуйидаги маънолар келиб чиқади:
қишлоқнинг қалби деганда кенгбағирлик тушунилади. Қишлоқда бекитиқча нарса йўқ; қишлоқ халқининг бағри ўз даласидек кенг ва поёнсиз. Ёзувчи ана шунақа кенг қалбга эга бўлиб, воқеликни холисона, бор бўйи билан кўрсата билиши керак;
аммо асар қоп эмаски, ҳамма нарсани аралаш-қуралаш тиқаверса (Озод Шарафиддинов), демак, воқеликдаги керакли нарсаларни танлаб олишда шаҳарнинг ақли ва фаросати керак бўлади.
Юқорида санаб ўтилган хислатларга эга бўлгандагина истеъдодли адиб дунёга келади.

Asror Samad
26.01.2016, 15:46

Олдинги гапимизга қайтадиган бўлсак, адибнинг ўсиб улғайган муҳити, оилада олган тарбияси унинг индивидида яққол кўринади.
Адабиётшунос Абдуғафур Расулов бир куни адибга: “Сизнинг бахтингиз шуки, ёмон одамларга кам дуч келгансиз”, дебди.
Эҳтимол. Ҳаётда ёмон одамларга камроқ учрашнинг ҳикмати, масалан, тарбия муҳитига ҳам боғлиқ бўлса керак. Агар болага ҳаддан ташқари эрк бериб қўйилса, албатта, у ғўрлиги туфайли, балки тантиқлик билан кўпроқ ўшандай одамларга дуч келиши мумкиндир.
Боланинг муҳит ичида тарбия топиши ҳақида “Дунёнинг ишлари” қиссасида чиройли бир новелла бор. Бу новелла “Хўжа” деб аталган. Новелладаги воқеага кўра, Раъно деган аёлнинг енгилтаклиги туфайли оила бузилган ва Хўжа деган бола икки киши орасида сарсон. Отанинг тарбияси бошқа, онаники бошқа. Бунинг устига Хўжа Чирчиққа, онасининг уйига, ўгай ота қарамига қочиб кетади ва охири чўнтаккесарлик билан қўлга тушиб, қамалади.
Ўткир қаттиққўл ота, меҳрибон она қўлида ва ғамгусор опаси, икки акасининг паноҳида тарбияланди. У оилада учинчи ўғил бўлган, ундан кейин яна бир укаси бор.
Ўткир Ҳошимов китобхонлар билан бир суҳбатида шундай деган эди: “Ота-она ирсияти (ген)даги феъл-атвор фарзандга ўтиши табиий. Ўзимда ҳам онамдан ўтган кўнгилчанлик ва отамдан юққан “қайсарлик“ бор“ (“Инсоф“, 182-бет).
Энди Ўткир Ҳошимовнинг таржимаи ҳолини манбаларга суянган ҳолда давом эттириш мумкин эди. Аммо ёзувчи таржимаи ҳолини унинг ўзи яратган “Дунёнинг ишлари” қиссасига суянган ҳолда давом эттириш авлороқ. Адибнинг ўзи бир суҳбатда “Бу қиссанинг бирон жойида ёлғон йўқ”, деди. Дарвоқе, қиссанинг “Муаллифдан” қисмида ўзи шундай ёзган:
“Бу қисса катта-кичик новеллалардан иборат. Бироқ уларнинг барчасида мен учун энг азиз одам — онам сиймоси бор. Бундаги одамларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман. Фақат баъзиларининг исми ўзгарди, холос”.

(Бу ўринда “новелла” деган атама устида бир қадар чекиниш қиламиз. Ўткир Ҳошимов мулла ёзувчилардан, у бирон сўзни беҳуда ишлатмайди. Биз ҳозирда “новелла” деган атамани адабиётшуносликка оид китобларда, мақолаларда ишлатмай қўйганмиз, унинг ўрнига “ҳикоя” атамасини истеъмол қиламиз. Итальянлардан ўтган “новелла” атамаси бизда чоп этилган луғатларда “нақл” деб кўрсатиладики, бу жанр хусусиятига мос эмас. Бинобарин, новелла, Гёте айтмоқчи, фавқулодда ҳодисаларни ифодаловчи жанр. Адиб унда қаҳрамоннинг қалб изтиробларини, ички кечинмаларини, қандайдир туйғуларини баён қилмайди, типик образ яратмайди, характерлар тўқнашуви ҳам йўқ. Унда фабула ҳатто сюжетга айланмай қолиши ҳам мумкин, аммо фабуладан ўткир хулосалар келиб чиқадики, ана шу новелла жанрининг хусусиятидир. Демак, биз ҳар бир нарсани ўз номи билан аташимиз керак.)

Агар хурмо дарахти қаердадир ўз жинсининг ҳидини олмаса ёки ўша жинси рўпарасида бўлмаса гулламайди ҳам, ўсмайди ҳам; қуриб қолади. Ўткирнинг онаси “Бодом ёлғиз бўлгани учун мева қилмайди”, деб тушунтирар экан. Агар буни одамга таққослайдиган бўлсак, у ёлғиз бўлса худбинлашиб кетади, одамови бўлади. Одамовилик эса мутаассибликка олиб боради. Бир донишманд ёлғизлик муҳаббат ва меҳрга ўргатади, деган экан. Ҳақиқатда ҳам ёлғизликда меҳр ҳам, муҳаббат ҳам тансиқ. Ёлғизликдагина инсон муҳаббат ва меҳрнинг қадрига етади. Шунга қарамасдан меҳр ва муҳаббат оғушида ўсиб-улғайиш ҳаётда ўзининг ажойиб самараларини берганлигини Ўткир Ҳошимов ҳаётидан билиш мумкин. Ўткир каттакон оилада, каттакон бир маҳаллада, серуруғ қариндошлар орасида тарбияланиб ўсган. У қиссада оқ, ойдин кечаларни кўп эслашини ёзади. Ўша оппоқ ойдин кечаларда онаси Ҳакима пошша ойи унга эртаклар айтиб берар, юлдузларнинг учиш сабабларини одамларнинг жонларига қиёсан тушунтирар, унга халқ қўшиқларидан хиргойи қилиб берарди.
“. Болалагимни эсласам, илиқ ёз кечалари кўз олдимга келади. Билмадим, эҳтимол ўша оқ, ойдин кечаларда онам илк бор қўлимга қалам тутқазгандир”.
(Ўткир Ҳошимовнинг онасини маҳалла-кўй, қариндош-уруғ, таниш-билишларнинг барчаси ўта ҳурмат билан Пошша ойи дейишар экан. Ундан катталар “Пошшахон” деб улуғлашаркан. Биз ҳам бундан буён шу атамадан фойдаланамиз).

Пошша ойи ақлли, камсуқум аёл эди. У фалончи ўғлим катта бўлганда фалон бўлади, деган эмас. Фақат болаларининг дуои жонларини қилган, уларни авайлаб ўстирган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, ҳатто жаҳлдор отанинг ғазабига ҳам болалари гуноҳи учун ўзини рўпара қилган ғамгусор оналардан эди.
Ўша қиссада адиб офтобни она дейишади, деган гапни айтган. Йўқ, масалан, Пошша ойини офтобга ўхшатиш ножоиз; Навоий айтганидек, офтоб ер юзини дафъатан қамраб ололмайди, нурларини аста-секин ёяди, қаердир барибир соя, зах бўлиб қолаверади. Пошша ойи эса қалбининг нурини барчага баробар сочган ва ҳеч кимни нуридан бебаҳра қилмаган оналардан эди. Ўткир бола экан, ана, ҳов анави катта юлдуз меники, дейди, Пошша ойи бўлса, майли, ўша сеники бўла қолсин, анави тўртинчиси меники, дейди. Нега, у жуда кичкина юлдуз-ку, деса, бечора, етимга ўхшаб турибди, шунинг учун меники, дейди Пошша ойи. Ҳатто ўша “етимча” юлдузга ҳам меҳр нурини узатмоқчи. Қиссани ўқигач, шундай хулосага келасиз: ”она меҳри бўлмаса эди, ёмонлар сони тобора кўпайиб бораверарди, она уларнинг кўпайишини ўз меҳри билан тўсиб туради” (Матёқуб Қўшжонов, “Онага таъзим”).
Шунга биноан “Дунёнинг ишлари”дан уч воқеа: уч воқеа дейману, аммо Пошша ойини таърифлаш учун Ўткир Ҳошимовнинг ўзи ёзган “Дунёнинг ишлари” китоби ҳам етарли бўлмаса керак. Эҳтимол, Ер юзида Пошша ойиларга ўхшаган оналар борлиги учун ҳам Аллоҳ қиёматни кечиктираёгандир.
Ўткир машинасида онасини қаергадир олиб кетаётганда кўчада инжиқлик қилиб йиғлаётган болага ва уни уришаётган онасига дуч келишади. Пошша ойи ўғлига машинани тўхтатишни буюради ва тушиб болани эркалай бошлайди. Гап шундаки, бола музқаймоқ егиси келгану онаси олиб берган, аммо у яна хархаша қилиб ўзини ерга отиб урибди. Унинг талаби болаларча: “иссиқ манож” экан. Онаси эса болани силтар, ҳатто кетига бир-икки шапати ҳам туширар экан. Пошша ойи машинадан туша солиб, увишган оёқларига ҳам қарамай оқсоқлана-оқсоқлана боланинг олдига бориб, уни ердан кўтариб олади. Боланинг ҳаммаёғи музқаймоқдан шалаббо бўлиб кетган, кийимларига лой теккан. Пошша ойи она-болани машина ичига олади. Машинаси ичига хорижий янги параллон қоплаган қайси ҳайдовчига бу нарса ёқарди дейсиз! Албатта, Ўткирнинг энсаси қотган, жаҳли чиққан, аммо онасига бегона аёл олдида ғиринг дея олмайди. Бола овунади.
“– Қизиқсиз, — дедим жаҳлимни босолмай, — ҳамманинг ишига аралашаверасизми?
— Нима ҳамманинг иши?
— Бировнинг боласи бўлса. Йиғласа, сизга нима? Йиғлаб-йиғлаб овунади.
— Нимага бировнинг боласи бўларкан! — Тўсатдан онамнинг жаҳли чиқиб кетди. — Йиғлаб турган боланинг бегонаси бўладими? Уялмайсанми шунақа дегани? Йиғлаб турган норасидага раҳми келмаган одам — одамми?”
Демак, Пошша ойи учун боланинг бегонаси ҳам, ўгайи ҳам йўқ ва барча оналар учун ҳам шундай бўлмоғи керак.

Asror Samad
26.01.2016, 15:47

Шу қиссадан иккинчи воқеа: бўш-баёвгина, ҳамиша бурни оқиб турадиган Той (аслида Тойир) деган болани ўртоқлари қийнайверишади. Шу жумладан, Ўткир ҳам. Той чиллак ўйинида ютқазиб қўйиб, зувлашга мажбур бўлади, аммо маълум бир манзилгача зувлаб боришга нафаси етмай қолгани учун ҳаккалайди, ҳаккалаб туриб, оёғи ерга тегиб кетади. Яна қайтадан зувлашга мажбур эди. Тойнинг ўжарлиги тутиб, “зувламайман”, деб ерга ётиб олганда, Пошша ойи кўриб қолиб, уни кўтариб олади, этаги билан бурнини артади, Ўткирга укангни нега хафа қиласан, деб танбеҳ беради. Гап шундаки, Тойирнинг онаси Нисо хола: “. кўзимга диққат билан тикилди.
— Айтган бўлсалар керак?
— Нимани?
— Айтмаганмилар?
— Нимани айтадилар? — дедим ҳайрон бўлиб.
— Ия, Тойиржон сизнинг укангиз-ку! — Нисо хола астойдил ажабланди. — Ўшанда сиз талпинчоқ бўлиб қолган эдингиз. Тойиржоннинг чилласи чиқмаган. Худонинг ҳам бандаларига атаган азоби кўп экан. Бир кечада касалга чалиниб қолдим. Кўкрагимга ёмон бир яра чиқиб, “ол кет, ол қўй” бўлиб ётибман денг. Айни қаҳатчилик, уруш, биров бировга ҳолинг нима кечди, дейиши маҳол. Ўзим-ку, майли, болам ўлиб қолади, дейман. Докага ангишвонадек ёғми, нонми ўраб чақалоқнинг оғзига солиб қўйишади. Шунда денг, бир куни Пошша опам келиб қолдилар. Айланиб-ўргилиб Тойиржонни бағриларига босиб эмиздилар. Шу ердан Бешқўрғонга саратонда куйиб ҳар куни уч марта қатнайдилар. Қирқ кун шундай қилдилар. Бир кўкрагини сиз эмасиз, биттасини Тойиржон. — Нисо хола ҳиқиллаб қолди. Ёш ғилтиллаган кўзини рўмолининг учи билан артди. — Қандоқ хотин эдилар-а! Нима билан рози қилишни билмайман. Сўрасам, уришиб бердилар. “Вой, гапингиз қурмасин, овсин, она сутиям сотиладими”, дейдилар. “Бировга яхшилик қилиб, кетидан тама қилган одамнинг савоби гуноҳга айланади”, дейдилар. Қандоқ эдилар-а!”
Нисо холанинг эътирофи Пошша ойининг қандоқ одам эканлигини рўйи рост айтиб турибди. Ўша пайтда Дўмбиробот қайда, Бешқўрғон қайда? Дўмбиробот — Шоштепа ва Фарҳод кўчаси оралиғида, Тошкент марказининг жануби-ғарбида, Бешқўрғон эса, ҳозирги “Олмазор” деб аталган метро ўрнида бўлган; Бунёдкор кўчаси билан Гавҳар кўчасининг кесишган жойида. Ҳозир-ку Ўткир Ҳошимов туғилиб, ҳануз истиқомат қилаётган Наққошлик кўчасидан “Олмазор” метросига машинада уч минутлик йўл. Аммо Пошша ойи Раҳимжон (“Дунёнинг ишлари”да Тойир)ни уч маҳал эмизиш учун саратон сариғида бир километр у ёққа, бир километр бу ёққа қатнаган. Шу азиятини бирон марта таъна қилмаган, пеш қилмаган, ҳатто Раҳимжонни эмизганлигини, унинг эмукдош укаси эканлигини Ўткирга айтмаган, умуман, ҳеч кимга билдирмаган. Ана қандоқ одам эди Пошша ойи! Бундай яхшиликлар қилишни ўзининг бурчи, деб биларди у. “Яхшилик қил – сувга сол, сув билмаса балиқ билур, балиқ билмаса, Холиқ билур“, деган мақол мазмуни унинг қонига сингиб кетган эди.
Адиб анча йиллардан кейиндир шундай хулосага келади: “Оналарнинг биз тушунмайдиган, бизнинг ўлчовимизга сиғмайдиган ўз олами борга ўхшайди”.
Бу олам ҳақиқатда ҳам сирли. Ҳатто илоҳий олам. Она меҳрининг ўзи ҳеч қанақа ўлчовга сиғмайди. Агар коинотшунос олимлар астойдил изланиш олиб бориб уринсалар, эҳтимол қуёшнинг, ойнинг нурларини бирон идишга сиғдиришлари мумкиндир, лекин она меҳрини бирон идишга сиғдиришнинг имкони йўқ. “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деган ҳадиси шариф Пошша ойиларга ўхшаган оналар учун айтилган бўлса не ажаб!
Пошша ойининг “қарзини узган” пайтлари ҳам бўлган. Ёзувчи “Қарз” деган бобда шу ҳақда ҳикоя қилади. Пошша ойининг фарзандлари бир куни ҳазил тариқасида ҳар ойлик нафақангизни сандиққа босяпсизми, дейдилар. Қарзларим бор, ўшанга бераман-да, болам, деб жавоб беради Пошша ойи.
“Акамнинг қовоғи осилди:
— Қарз? Ҳали бировдан қарз ҳам оласизми?
— Э, сенга нима, болам! Менинг ишимга аралашиб нима қиласан?
. Қайси куни эрталаб ҳовлида айланиб юрсам, қўшнимизнинг етти яшар қизчаси Нилуфар чиқиб қолди. Оппоқ бантик тақиб, атлас кўйлак кийиб олибди.
— Ҳа, Нилу, ясаниб олибсан, меҳмонга кетяпсанми? — дедим эркалаб.
— Бугун мен туғилдим, — деди у қоп-қора кўзларини пирпиратиб жилмаяркан.
— Ия, юбиляр экансан-да, шошмай тур-чи, ҳозир.
Уйдан бир ҳовуч конфет олиб чиқдим.
— Мана, ўртоқларинг билан е.
Нилуфар катталардек жиддий бош чайқади.
— Мен ишкалад емайман. Тишим тушган. — Кейин яна ўша жиддий оҳангда қўшиб қўйди: — Бултур Пошша бувим менга туфли олиб берувдилар. Туғилганимда. — Қизча ўйланиб қолди. — Кейин-чи, Баҳога уч ғилдиракли велосипед, Бахтига кўйлак.
Қўлимдаги конфет тушиб кетди”.
Пошша ойи ўқимаган, диний ақидаларни эшитган, холос. Аммо у бир нарсани билади: инсонийлик. Одамгарчилик нуқтаи назаридан камбағалларга ёрдам қилиш, мискинларнинг кўнглини кўтариш унинг матлаби. Диний ақидадаги закот тушунчасини ҳам мукаммал билмайди, закот бериш керак, деган гапнигина эшитган. Закотнинг кимга ва нимадан берилишини ҳам билмайди. Унинг эътиқодича, закотни мискин ва камбағалларга бериш керак. Қўлда туриб қолган молдангина закот берилишини эҳтимол Атоуллохон тўрадан эшитган. Унинг нафақа пули назарида қўлида туриб қолган мол. Ўғиллари топиб турибди, унинг нафақа пулига зор эмас. Фаррошликдан нафақага чиқиб неча пул ола қоларди, дейсиз, 20 сўмдир, 30 сўмдир (шўро пулида). Ана шу пулни у туфлаб тугиб камбағалларга сарф қилади. Фарзандларига “қарзим бор” деганда ана шуни назарда тутган эди.

Asror Samad
26.01.2016, 15:48

Адиб онасининг икки афсона айтиб берганини эслайди. Бу афсонани эслашига сабаб бор.
У ишхонасида ишлаб ўтирар экан (Ўткир Ҳошимов 60 ёшигача жуда кўп чеккан, ҳамиша бир қўлидаги бармоқлари орасида сигарет бўлар, ўнг қўлининг бармоқларида қалам ушлаган ҳолда ёзиб-чизарди, кейин худди Толстой каби бутун иродасини ишга солиб, шартта ташлаган), фаррош аёл сигарет кулини полга ташламаслигини айтиб, танбеҳ беради. Бу танбеҳдан адиб қаттиқ хижолат чекади; ахир, унинг онаси ҳам фаррош бўлган. Фаррош меҳнатининг қанақа бўлишини бошқалардан кўра яхши биларди.
Ўткир Текстилькомбинатнинг болалар дам олиш лагерида, девори ярим ғишт билан кўтарилган, томи тўл билан ёпилган, саратонда қизиб кетадиган, қиш қаҳратонида музлайдиган уйда туғилган. Атоуллохон тўра шу лагернинг қоровули, Пошша ойи фарроши эди. Ана шу жойда Пошша ойи бир қиз ва тўрт ўғил туғиб тарбиялади. Шу ерда болалар қизамиқдан тортиб сув чечагу зотилжамгача бўлган касалликларни тортишди. Ҳар бир боласи касал бўлганда Пошша ойи бир йилга қарийверди. Бир ёқда қишин-ёзин демай сарпойчан саҳарлаб туриб лагерь ҳовлисини супуриш, иккинчи томондан, тўшакда иситмалаб ётган бирон боласининг тепасида парвона бўлиб ўтириш бир аёл учун жуда кўплик қиларди. Аммо Худо аёл зотини яратаётганда унга сабр ва саботни мўлгина қўшиб берган, меҳр ва муҳаббат уруғларини қалбига зич қилиб эккан.
“Дунёнинг ишлари”да “Гилам пайпоқ” деган новелла бор.
“Ҳар йили дам олишга борганимда онамга гилам пайпоқ олиб келаман. Кавказ томонда кўп бўлади. Жуба дейишади, жураби дейишади. Ойим худди ноёб нарсага эга бўлгандек, узундан-узоқ дуо қилади. Шундай меҳрибон ўғли борлигини айтиб қўшниларга мақтанади. Унинг оёғи касал. Салқин тушиши билан шишиб кетади, оғрийди.
Қўни-қўшнилар аҳвол сўраса, ўзиниям, уларниям юпатади.
— Ҳа, энди кексалик-да, ўргилай.
Лекин онамнинг оёқ оғриғи фақат кексаликдан эмас. Буни бошқалар билмаса ҳам мен биламан. Яхши биламан”.
Ўткир жуда кичкина экан, акалари билан қишда яхмалак учиб, терлаб кетади. Болалар бундай ҳолатларда муз ейдилар. Томнинг бўғотларидан осилиб турган сумалакларга қўл узатса етади. Ўткир ҳам болалигига бориб ўша сумалакдан биттасини синдириб узадию оғзига солади. Музни чайнаб маза қилади, аммо кечаси билан иситма уни алаҳлатади. Ҳам иситма, ҳам йўталнинг зўри билан тамоғи хиппа бўғилиб қолади. Она бечора боласининг иситмасини тушириш учун аччиқтош қайнатиб, тамоғини чайди, туршак қайнатиб ичирди, аммо на иситма тушади, на томоқ тузалади. Бола ҳушидан кетганида она чирқиллаб, боласини кўрпачага ўрайдию қалин қорда сарпойчан табибликдан унча-мунча хабари бўлган Ҳожи бувиникига югуради. Югургилаб кетар экан, сирпанар, аммо қучоғидаги боласи учун йиқилмасди, калишининг ичи қорга тўлганини ҳам сезмасди. Тун қоронғисида қайси йўлдан юраётганини ҳам билмайди, аммо Ҳожи бувиникига борадиган йўлдан кетаётганини биладию почасига қор чиқиб, оёқларини касалга чалинтираётганини сезмасди. Унинг хаёлида қучоғидаги боласи, болам ўлиб қолади, деган хавотир бор эди, холос.
Ўткир Ҳожи бувининг муолажаси билан ўзига келганда кўзларини очиб онасини кўрди: “У ҳамон ҳансирар, сочлари тўзғиб кетган, юзи жиққа ҳўл эди“.
Пошша ойининг оёқларини совуқ олганини, оёқларининг томири ҳеч нарса сезмаётганлигини биринчи бўлиб Ҳожи буви сезган эди.
”Ҳожи буви. кейин ойимга қарадию бирдан хитоб қилди:
— Вой поша-а-а! Нима қилиб қўйдингиз, тамом бўпсиз-ку!
Ойим талмовсираб, гоҳ менга, гоҳ Ҳожи бувига қарарди.
— Оёғингиздан айрилибсиз-ку! — деди Ҳожи буви бошини чайқаб. — Шу аҳволда қандоқ келдингиз?
Кавшандозда турган ойимнинг калишини энди кўрдим. Калишнинг ичи қорга тўла эди.
. Ойим танчадан оёғини чиқарди. Иккала оёғи қип-қизил гўшт бўлиб кетган эди.
— Совуқ егани йўқ, — деди секин. — Қайтага исиб кетди. Қорда ўзи исиб кетаркан.
Ҳожи буви унинг оёғини уқалаб кўрди.
— Сезяпсизми?
— Нимани? — деди ойим оёғига эмас, менга қараб.
— Қўлимни сезяпсизми?
Ойим индамай бош чайқади-да, пиқиллаб йиғлаб юборди. ”
Пошша ойи оёқ оғриғи билан узоқ ётди. Бундай ҳолатда бурунги табиблар қарғанинг миясини оёққа суртишни буюришарди. Атоуллохон тўра қаердандир қарға отиб келди. (У овга ишқибоз ва уйида ов милтиғи сақларди.) Аммо оёқ оғриғи Пошша ойига умрбод ҳамроҳ бўлиб олди. Айниқса, қиш фаслида оғриқ жонига завол эди. Шунинг учун Ўткир Ҳошимов ҳар гал сафарга борганида онасига гилам пайпоқ олиб келарди. Гилам пайпоқ жонига бир қадар ором берарди, аммо оғриқ яна қайтариларди.
Онанинг боласига бундай фидойилигини таърифлаш учун илоҳий сўзлар ҳам камлик қилади.

Asror Samad
26.01.2016, 15:49

Эсимда қолган бир воқеани айтмасам бўлмайди. 50-йилларнинг бошида ойимнинг икки буйрагига тош йиғилиб, жарроҳлик йўли билан олиб ташлашган. Ойимни касалхонадан олиб келдик. Биз ўшанда Жаркўчанинг боши берк кўчасида яшаймиз, уйимиз кўчанинг энг юқорисида, тикка кўтарилиш керак, жарроҳлик амалидан қутулган кекса аёлни юргизиб олиб чиқиш мумкин эмас, у тик кўчага машина ҳам, арава ҳам чиқмайди. Шунда 25 ёшлардаги йигит бўлган акам ойимни опичиб олиб чиқди. Шунда ойимнинг кулиб бир гапни айтгани эсимда қолган: “Болам, бир кечалик берган сутимнинг қарзидан қутулдинг”. Нақл қиладиларки, онани Маккага опичиб олиб бориб, опичиб қайтиб олиб келганда ҳам фарзанд онанинг бир кечалик чеккан азиятларига арзигулик иш қилмаган бўларкан.
Назаримда, Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари” қиссаси билан жуда кўплаб кишиларнинг қалбига Пошша ойининг меҳрини кирита олди. Бу қисса билан ОНАсига одамлар тасаввурида абадий ҳайкал қўйди.
Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек адабиёти кафедрасида АҚШдан келган аспирант аёл бўлар эди. Уни Меген дейишарди. Фамилиясими, исмими шунақа эди шекилли. У бир куни Озод Шарафиддиновдан ўзбек менталитети ҳақида тўла тасаввур берадиган асар борми, йўқлигини сўрабди. Озод ака унга эндигина нашрдан чиққан “Дунёнинг ишлари” қиссасини берибди. Меген ўзбек тилида бемалол ўқир ва тушунарди. У қиссани ўқиб бўлгач, эртасига Озод акага “Imiss my mother, i will go” — “Ойимни соғиндим, кетаман”, дебди кўзларида ёш ғилтиллаб. Ҳақиқатда эртасига аспирантурани ташлаб, самолётга ўтириб Америкага жўнаворган.
Дарвоқе, адибнинг онаси айтиб берган икки афсонага қайтайлик..
Ўткир бола экан, онасидан чўпчак эшитишни яхши кўрарди. Чўпчак айтиб беринг, деб қистарди. Эҳтимол, бўлажак адибнинг зуваласи халқ даҳосининг суви билан пишигандир.
Пошша ойи, шундай қилиб, икки афсона айтиб берган.
Биринчи афсона. Офтоб ҳар куни Аллоҳга нола қилиб, мени чиқарма, ер юзини кўргим йўқ, у ердаги ифлос нарсаларни кўриб қон ютаман, деркан. Аммо Аллоҳнинг буйруғи — вожиб, офтоб уфқдан кўтарилиб, ер юзига эринибгина нурларини сочаркан. Шу афсонада бир муҳим гап бор, бу Пошша ойининг ўзига тегишли. Аллоҳ офтоб уфққа чиқмайман, деб хархаша қилганда уни овутади: сен чиқавер, ер юзини ифлосликлардан тозалайдиган одамлар бор, дер экан. “Яхшилик ва ёмонлик ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ онанинг болага насиҳати сифатида шу хилда маънодор, таъсирчан қилиб айтилганини балки биринчи марта эшитаётгандирмиз” (Матёқуб Қўшжонов, “Онага таъзим”). Пошша ойи нафақат ер юзини супурарди, балки одамларнинг кўнглидаги зангни ҳам яхши гапи, чиройли маслаҳати билан тозалар эди.
Пошша ойи Атоуллохон тўранинг иккинчи оиласи эди. Аввалги хотини вафот этган ва ундан бир қиз қолган экан. Исми Пирзодахон. Ёзувчи “Дунёнинг ишлари” қиссасида негадир “Башорат” деб атаган. Қиссанинг сўзбошисида баъзи исмларни ўзгартирдим, деган гапи шунга ҳам тааллуқли бўлса керак. Атоуллохон тўра унинг онаси билан тириклигида ажрашган; замонавий тил билан айтганда, характерлари тўғри келмаган. Новелладан маълум бўлишича, онаси отасининг дилини оғритган. Она эса, отангнинг кўзига асло кўринма, бети қурсин, деб уқдирган. Шу-шу Пирзодахон отаси билан борди-келди қилмай қўйган. Икки томондаги ота-болани Пошша ойи кўриштиради; ҳали юқорироқда Пошша ойи учун ўгай бола, бировнинг боласи деган тушунча йўқ, дедик. Пирзодахон-ку Атоуллохон тўранинг пушти камаридан бўлган фарзанд. Шунинг учун Пошша ойи байрам куни Ўткирни олиб Дўмбироботдан Ўқчи маҳалласига пиёда боради. Ўқчи маҳалласи ҳозирги консерватория биносидан бир оз тепада, ”Lukoйл” биносининг ён-верида бўлган. Ярим кун сарсон бўлиб охири Пирзодахонни топади. Шунча йиллар ўтгандан кейин қизини топишининг сабаби шуки, Атоуллохон тўра дамдуз одам бўлганидан қизининг борлиги ва қаердалигини айтмаган. Буни Атоуллохон тўранинг опаси Шарифахон ая келинига айтади.
(Шарифахон ая Самарқанд дарвозадаги Янги маҳаллада (илгари “Эшонгузар” деб аталган) истиқомат қилар, “Эшон ойи” номи билан Тошкентда ном қозонган табаррук аёллардан бири эди, уни Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор сингари буюк адибларимиз, Зиёуддин қори Бобохонов ҳазратлари зиёрат қилишар, унинг дуоларини олиб юришарди.)
Буни эшитган Пошша ойи типирчилаб, айнан байрам куни Пирзодахонни қидириб топади. Кўнгил кўнгилдан сув ичади, деган гап тўғри. Қиссадаги “Опамни топиб олдим” бобидан бир парча:
Пошша ойи Ўткир билан сарсон бўлиб қизининг уйини тополмай турганда, сумка кўтарган хотинни учратиб қолади.
“— Жон синглим, бир нарса сўрасам майлими? Шу ерликка ўхшайсиз.
Хотин шошилиб турган экан шекилли, “гапингизни айтинг” дегандек қошини чимирди.
— Башоратхонни танийсизми? — деди ойим шоша-пиша. — Эри пераводний. Ашхободда.
— Нимага эди? — деди аёл ойимнинг гапини бўлиб.
Ойим унинг кўзига тикилиб қаради-да, кўнглида умид уйғонди шекилли, овози дадиллашди.
— Керак эди-да. Эрталабдан бери қидирамиз, айланай. Билмаган жойнинг кўчаси кўп, деб шуни айтар экан-да.
Аёл ойимга тикилиб туриб негадир овози титраб кетди.
— Сиз. Сиз кими бўласиз? — деди секин.
— Онасиман, айланай, онасиман!
Аёлнинг қўлидаги сумкаси тушиб кетди.
— Ойижон! — деди илтижоли оҳангда. — Ойижон! Ўзингизмисиз? — Шундай дедию ойимни қучоқлаб олди. Ўша заҳоти кўзидан тирқираб ёш чиқиб кетди. — Ўша мен. Қизингизман. Ойижон. Билувдим, топиб келишингизни билувдим. Билувдиму ишонмовдим. Аммам айтсалар ишонмовдим!
У ҳадеб ойимни ўпар, нуқул битта гапни қайтарарди.
— Ишонмовдим. ”
Тушунарли, демак, Шарифа ая келинининг кўнгли тозалигини, ўгайсиниш унга бегона эканлигини билар экан, шунинг учун ҳам Башоратга (Пирзодахонга) унинг албатта топиб келишини айтган, аммо онасининг тазйиқида тарбияланган жувон ўгай онанинг бунчалик азият билан топиб келишига ишонмаган.
“. — Юзимни ёруғ қилдингиз, ойижон. — Бу Башор опамнинг овози эди. — Куёвингизнинг олдида ердан суғуриб олдингиз. Турмуш қурганимизга уч йил бўляпти. Куёвингизга нима дейишимни билмайман. Отам бор дейману боролмайман, онам бор дейману кўрсатолмайман.
— Қўйинг, жон болам, — ойим оҳиста юпатди. — Турмуш ўлгур шунақа экан. Одам бу дунёдан нима обкетади? Борадиган жойи бўйрадек ер. Адангизнинг жаҳли тез бўлгани билан кўнгли бўш. Уч-тўрт кундан кейин ўзингиз боринг. Куёвниям оборинг. Сиз боласиз, у киши ота. Менинг келганимни айтмай қўя қолинглар. ”.
Пошша ойи қизимни излаб топаман, деб эрига айтмаган ва бу ишнинг у томондан ташаббус бўлганини ҳам эрига билдиргиси йўқ. Садақа бер, берган қўлингни у қўлинг билмасин, деган ҳикмат Пошша ойиларга тааллуқли бўлса керак! Пошша ойи эрининг раъйига қарайдиган, унинг кўнглини оғритиб қўйишдан қўрқадиган аёллардан эди.
“. — Бормоқчиям бўлувдим. — Опам тараддудланиб жимиб қолди. — Тағин сизнинг кўнглингизга келмасин деб.
— Гапингиз қурмасин, — ойим опамнинг сўзини кесди. — Этни тирноқдан ажратиб эсимни ебманми? Минг қатла шукр, адангиз борлар, синглингиз, қўша-қўша укаларингиз бор, қаддингизни кўтариб юринг, жон болам”.

Asror Samad
26.01.2016, 15:51

Бу Пошша ойининг кўнгиллар зангини тозалашига бир мисол, холос. Аммо Пошша ойининг бу эзгу ишига тўсқинлик қиладиганлар ҳам бор эди. Худди уруш, қурол, қир- ғин тушунчалари сингари “ўгай” сўзини ҳам ёвуз одамлар ўйлаб чиқарган бўлсалар керак. Бу сўзнинг ўзбек тилида “ўгун” шакли ҳам бор (Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” асарида) бўлиб, ёт, ғайир, душман маъноларида ҳам келади. Агар кимдир меҳр кўрсатса, бошқаси нега ўгайлик қилсин! Пошша ойи қизини топганлигини қўшниларига оғиз кўпиртириб мақтайди, унинг камини ошириб, йўғини яшириб айтади. У қўшниларига гармдори гулли пиёлада чой узатар экан, дейди:
“— Қизим берди! Қаранг, пиёласининг чиройлилигини қаранг. Шундоқ қизим бор экану мен аҳмоқ билмай юрганимни қаранг! У боғ-роғлар, у оқ уй-олабаргаклар десангиз! Қўша-қўша гиламлар! Бир радиоси бор, сандиқдек келади. Қизимнинг чаққонлигини кўрсангиз. Бирпасда бир гуруч, бир гўшт қилиб, чигит босгандек ош дамлаб келди.
Ойим опамнинг ҳовлисидаги тутдан бошқа қайси боғни, эски шолчадан бошқа қайси гиламни, мошкичиридан бошқа қайси паловни айтаётганини билмасдиму, лекин ҳамма гапига ишонгим келарди.
— Сиз кўпам ихтимат қўяверманг. — Келинойи ойимнинг гапини оғзидан олди. — Ўгай барибир ўгайлигини қилади. Ундан сизга нима фойда!”
Албатта, Пошша ойи ўша “келинойи”ни силтаб ташлайди, боланинг ўгайи бўлмаслигини, ўгай сўзини пеш қилиш диёнатдан эмаслигини тушунтириб қўяди.
Ўткир отасининг кўзларида ҳеч қачон ёш кўрмаган эди. Йўқ, бу унинг қаҳри қаттиқлигидан эмас, эркаклик номи учун эди. Аммо.
”. Опам уч-тўрт қадам босдию кўзида ёш билан ҳайқириб юборди:
— Адажон!
Дадам бир қалқиб кетгандек бўлди.
— Ие, ие, — деди овози титраб. Кейин ошхонага қараб қичқирди. — Ҳой, бу ёққа чиқ, қизинг келди!
Башор опам дадамнинг қучоғига ўзини отди.
— Йиғлама, она қизим, йиғлама.
Дадам Башор опамнинг сочини силар экан, кўзлари намланди”.
Иккинчи афсона обкаш ҳақида. Бир йигит эгилиб-букилиб икки пақирдаги сувни елкасидаги обкашда кўтариб кетаётган кампирга ёрдам бермоқчи бўлганда, кампир ёрдамни қабул қилиб, дуо қилиш ўрнига, челакларни ерга қўядию унинг елкасига обкаш билан тушириб қолади. “Сен яхшиликни аввал онангга қил, унинг кўнглини оғритма”, дейди.
“Ҳақиқат ҳавога ўхшайди. Нафас олиб турасизу ўзини кўрмайсиз. Ўйлаб қарасам, ойим гўдаклигимда қайта-қайта айтиб берган мана шу икки афсона ҳаётдек оддий, ҳаётдек чуқур ҳақиқат экан”, деб хулоса чиқаради Ўткир Ҳошимов.
Бу икки афсона Ўткир Ҳошимовнинг ҳаётига сингиб кетди; у адиб бўлиб етишиб, одамларнинг дилларидаги зангларни сўз кучи билан тозалайдиган, зимистон кўнгилларга жиллақурса нур олиб кирадиган бўлди. Одамларнинг дардини қоғозга тушириш, уларга ҳамдам бўлиш ёзувчилик тақдиридир. У тақдирга кўнди ва бу тақдир унга саодат ато этди. Саид Аҳмад Ўткир Ҳошимов ҳақида гапирар экан, шундай ёзган эди: “Она халқининг дардига ҳамдард, қувончига шерик бўла оладиган, ҳар қандай мушкул шароитда ҳам уни ҳимоя қила оладиган ижодкоргина меҳр- га, иззат-ҳурматга сазовор бўлади”.
Иккинчи афсона ҳам унинг тақдирига эш бўлиб кетди: афсонадаги онадан мурод, назаримда, халқ. У халққа яхшилик қилишни ўзига касб қилиб олди.

Ўтган асрнинг қирқинчи-эллигинчи йилларидаги болалар кўчада ёнғоқ ўйнаб катта бўлишган (ёнғоқ, чиллак ва шунга ўхшаган ўйинлар телевидение пайдо бўлгунча кенг тарқалган эди, телевидение пайдо бўлгач, болаларнинг аксарияти уйга михланиб қолди), чунки ҳар бир кўчада бўлмаса ҳам, икки кўчанинг бирида ёнғоқ дарахти ўсар, болалар ҳали етилмаган ёнғоқларни қоқиб, пўстидан ажратиб, ёнғоққа боғлиқ турли ўйинларни ўйлаб топишарди.
Ўткир эса, Дўмбиробот қишлоғида катта бўлган ва қишлоқда ёнғоқ дарахтлари кўп эди. Кўп бўлса ҳам болалар учун ҳамиша ёнғоқ танқис туйилади. Айниқса, бир тўп ёнғоқ ичидан соққа бўладиганини танлаб олиш учун фаросат ва кўз керак.
Бир куни Ўткир ўртоқларидан жуда кўп ёнғоқ ютиб олади. Ўшанда у беш-олти яшар бола бўлсамикин.
Ютуғидан хурсанд бўлиб, бир дўппи тўла ёнғоқ билан уйга киради. Онаси ўғирда талқон туяётган экан. Ўғирда талқон туйиш ўзбек хонадонларида, айниқса, қашшоқ хонадонларда азалдан бор эди. Лекин қирқинчи йилларда бу нарса жуда кенг тарқалган. Уруш ва урушдан кейинги ҳаётда йўғон чўзилган, ингичка узилган эди. Нон танқис, озиқ-овқат анқонинг уруғи. Талқон аслида мусофир одамнинг озуқаси. У меъдани тўқ тутади. Шунинг учун одамлар тал- қон билан тириклик ўтказганлар. Лавлаги пишириб ейиш билан тирикчилик ўтмайди, ундан ичкетарлик касали келиб чиқиши мумкин. Талқонга ёнғоқ қўшилса янада тўйимли бўлади, ҳам таъми яхши.
Ўткир ойисининг олдига ёнғоқларини тўкиб, худди катталардек: “Манг, талқонга солинг”, дейди. Пошша ойи ҳамма ёнғоқни чақиб талқонга қўшади. Ўткирнинг эсига омадли соққаси тушиб қоладию ошхонага югуради. Пўчоқлар орасидан соққасини излайди. Соққа йўқ. Соққам қани, деб тўпалон кўтаради. Шу тўполон туфайли товоқдаги талқон ерга тўкилади. “Катта гуноҳ” деган новеллада адиб онанинг биринчи бор жаҳли чиққанини тасвирлайди.
“То¬воқ¬ни на¬ри сур¬дим.
– Емайман!
Ойим то¬воқ¬ни яна мен то¬мон¬га сур¬ди.
– Ол, бо¬лам, ши¬рин бўп¬ти.
– Ке¬рак¬мас! Ке¬рак¬мас! Ке¬рак¬мас! – То¬воқ¬ни қў¬лим би¬лан бир ур¬ган эдим, учиб ав¬вал су¬па-га, ун¬дан ер¬га туш¬ди. Тол¬қон ер би¬лан бит¬та бў¬либ со¬чил¬ди-да, туп¬роқ¬қа қо¬ри¬шиб кет¬ди.
Бир¬дан ойим¬ни¬нг кў¬зи¬да ға¬заб чақ¬на¬ди. Ша¬па¬ло¬ғи¬ни ±зиб қу¬лоқ-чак¬кам¬га яқин кел¬тир¬ди. Қўр¬қув¬дан кў¬зим¬ни юмиб ол¬дим. Йўқ, ур¬ма¬ди. Би¬роқ ла¬би тит¬раб пи¬чир¬ла¬ди:
– Нон-ку, бу, аҳ¬моқ! Гу¬ноҳ бў¬ла¬ди-ку!”
Она боласи катта гуноҳ қилганда ҳам уни уролмайди, бунга қўли бормайди.
Ўғир ичида қолган озгина талқон дастурхонга тортилди, дастурхон атрофида ўтирганларга ярим қошиқдан тегди ё тегмади. Отаси келганда талқон тамом бўлган эди.
Билмадим, бошқа оналар бундай ҳолатларда нима қилишади? “Ўғлингиз соққаси учун тўкиб юборди”, дермиди? Кейин ота ўғлининг адабини берармиди! Ахир, бундай нохушликлар боланинг жазоланишига арзимайди-ку.
Аммо Пошша ойи бундоқ қилмади. “Талқон қилмадинг- ми?” деган саволга ўғир ағдарилиб кетиб, талқон тупроққа қоришиб кетди, деб бутун айбни ўз зиммасига олди. Бу пайтда Ўткир қўрқув ичида онасига термулиб турарди. Ота, албатта, ғазабини Пошша ойига сочди.
“Отамдан қаттиқ ҳайиқар эдик, — деб ёзади адибнинг ўзи. — Отам бирон марта ҳам биронтамизни черт- ган эмаслар. Отани қаттиқ иззат қилишни онам ўргатганлар: “Ҳозир аданг келадила, уйни супуриб қўй”, “Аданг- ни жаҳллари ёмон, тинч ўтиринглар”, “Адангни кетмо-нига тегма”, “Адангни соатига қўл тегизма. ”.
Бу соф шарқона тарбия эди. Ота худойингдир, деган ҳадисга мувофиқ. Шарқона оилада она ҳамиша ғамгусор, ота эса, болаларини эркалатавермайди, боланинг ақли кирганидан бошлаб унга қаттиқ туради. Бинобарин, отанинг кўнгли бўш бўлса, боланинг байрами. Шарқона тарбияда отанинг кўзига тик қаралмайди, отанинг олдидан кесиб ўтилмайди, отадан олдинда юрилмайди. Оилада отанинг айтгани айтган, дегани деган. Ҳатто ўғил катта йигит атаниб, уйланиш ёшига етганда ҳам, уйланиб, бола-чақали бўлганда ҳам ичидаги гапни отасига шартта айтаверган эмас, бунга она воситачи бўлган ва йўриғи билан ўғил-қизнинг дардини отага тушунтирган.

Asror Samad
26.01.2016, 15:52

Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий” тарихий-биографик романи бадиий жиҳатдан етук асар. Аммо унда 17 яшар Жалолиддин Румий отаси Султон ул-уламога Гавҳар деган қизни яхши кўришини шартта айтади. Муаллиф бу эпизодни тасвирлаганда Ғарб одобидан келиб чиққанлиги кўриниб турибди. Аслида, бу эпизод мантиққа мос эмас. Шарқ этнографиясини ўрганган европаликлар ота-бола муносабатларини нақ феодаллик, деб атайдилар. Аммо бир нарсани унутмаслик керакки, тарбия жамият тараққиётида содир бўладиган фазаларга қараб белгиланмайди; феодализм, капитализм, социализм ва охир-провардида бозор иқтисодиёти фазаларидаги тарбия, деган тушунчалар йўқ. Тарбия — яхлит, залворли, маҳобатли тушунча. Тарбия ота-онанинг феъл-атвори, аждодларнинг қони билан ҳам белгиланади.
Болани уришга келсак, калтак болани нафақат безбет, қашшанг қилади, балки унинг эркин ҳиссиётларини ўлдиради ҳам. Калтак еяверадиган бола қўрқоқ ҳам бўлиб қолади. Ота-она ўз фарзандлари олдида салобатини сақлай билиши тарбиянинг асосий мезони ҳисобланади.
Атоуллохон тўра болаларининг биронтасини, агар улар калтаклашга арзийдиган гуноҳ қилганларида ҳам чертмаган. Аммо унинг жиддийлиги, салобати фарзандлари руҳияти учун етгулик эди. Ўткир Ҳошимов ана шундай шар- қона оилада тарбия топди.
“. Сигиримиз бор эди. Тенгқурларим билан жийдазорда мол боқардик. Адашмасам, ўшанда бешинчи синфда ўқирдим. Жийдазорда ўт кўп. Бекинмачоқ ўйнашга ҳам қулай жой. Фақат кун ботар-ботмас ҳар ким ўз молини етаклаб уйига жўнар, жийдазорда ажина бор, ёлғиз юрсанг, оғзингни қийшайтириб кетади, деган ваҳимали гаплар юрарди. Менинг сигирим ювош бўлса ҳам бир айби бор эди. Нуқул қозиғини суғуриб “дайдиб кетарди”. Биласиз, қозиқ ёғочдан ясалади. Ҳар куни қоқавергандан кейин боши едирилади, синади. Қарабсизки, бошқа қозиқ ясаш керак.
Шундай кунлардан бирида темир қозиқ топиб олдим. Бошида ҳалқаси ҳам, узилиб қолган бир-икки қарич арқони ҳам бор. Ўртоқларимдан “кимнинг қозиғи”, деб сўрасам, эгаси чиқмади. Севиниб кетдим. Сигиримни янги қозиққа боғлаб қўйдим: эндиям суғуриб кўрсин-чи!
Ўша куни эмас-ку, эртасига ғалати иш бўлди. Кечаси энди ухлаган эканман, ойим “аданг чақираяптилар, тураркансан”, деб қолди. Ҳайрон бўлиб айвонга чиқсам, адам қовоғини уйиб ўтирибди. Қўлида ўша темир қозиқ.
— Қаёқдан олдинг буни? — деди таҳдид билан.
Қўрқиб кетдим.
— Топиб олдим, — дедим ростини айтиб.
— Қаердан?
— Жийдазордан.
— Қайси жийданинг тагидан?
— Қийшиқ жийданинг.
— Жийданинг тўғриси бўлмайди, қайси бирининг тагидан? Кўрсанг, танийсанми ўша жийдани?
— Танийман, — дедим қўрқа-писа.
Адам қўлимга қозиқни тутқазди.
— Худди ўша жийданинг тагига ташлаб келасан!
Юрагим орқага тортиб кетди. Жийдазорда “ажина” борлиги эсимга тушиб, талмовсираб қолдим.
Айвон бурчагида турган ойим ялинди:
— Ташлаб келади, адаси, тонг отсин, албатта, ташлаб келади.
— Сен аралашма! — деди адам эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.
Уйғониб, ичкаридан чиққан акам ҳаммасини тушунди шекилли, кастюмини кия бошлаган эди, адам жеркиб берди:
— Сен қаёққа?
— Бирга бориб келамиз.
— Йўқ! — деди адам шиддат билан. — Ўзи топганми, ўзи обориб қўяди!
Куз, салқин тушиб қолган. Ғира-шира кўройдин. Қўлимда муздек темир қозиқ билан йўлга тушдим. Жийдазор-ку узоқ эмас. Аммо унга етгунча Дархон ариқ устидаги кўҳна кўприкдан ўтиш керак. Одам ёлғиз қолса, кундузи ҳам қўрқадиган қинғир-қийшиқ жийда чакалакзори орасига кириш керак. Аксига олиб ярамас қозиқни Қонқус анҳори бўйидаги дарахт тагидан топганман.
Салқин ҳаводанми, қўрқувданми оёғим қалтираб кўприкдан ўтдим. Ғира-шира кўройдинда сирли сукунат чўккан жийдазорга кирдим. Назаримда ҳар бир дарахт орқасида нимадир беркиниб тургандек эди. Қаердадир бойқуш “ҳув-ҳув”лади. Ростини айтсам, Қонқус бўйигача бормадим. Қўлимдаги қозиқни кучим борича улоқтириб орқага қараб югурдим. ”.
Отанинг бу қаттиққўллиги қандай самара берди? Нега ота ҳеч иккиланмасдан 12 яшар болани ўшандоқ даҳшатли, “ажина”си бор жийдазорга тунда юборди? Тағин ширин уйқудан уйғотиб.
Аслида “ажина”, “алвасти” деган тушунчалар, асосан, аёллар ва болаларга тааллуқли. Ўқимаган, саводсиз одамлар ҳам шу тушунчаларга ишонадилар. Аммо Атоуллохон тўра илмли одам бўлганидан бу тушунчаларга ишонмасди. У Шарқ адабиётини яхши биладиган ва тушунадиган, китоб таълимини ҳаётга татбиқ эта оладиган тажрибали, айни пайтда иродали одам эди. Унинг иродаси ўғилларига ўтмаслиги мумкин эмас. Шарқ педагогикасига оид китоб-ларда ва этнографик маълумотларда, айниқса, ўғил тарбиясига катта эътибор берилади. Бу маълумотларга кўра, ўғилни ботир қилиб тарбиялаш биринчи ўринда турган. Қўрқоқ, ожиз бола оталарга ёқмаган.
Атоуллохон тўра болалари шўхлик қилганда уларни жазолаган эмас. Бола бўлса шўх бўлсин, шўх бўлмаса йўқ бўлсин, деган халқ мақолига амал қилган шекилли. Аммо уларнинг одобсизлик қилишига, бировнинг ҳақига кўз олайтиришига, кўпчиликка қарши боришига йўл қўймаган.

Asror Samad
26.01.2016, 15:53

Шўровий ўзбек адабиётига назар ташланса, аксарият эшонлару шайхлар мазаммат қилинади. Улар текинхўр, бировнинг меҳнати ҳисобига яшайдиган, барча мол-мулки ҳаромдан келган, деб тасвир қилинади. (50 йиллик ижодий фаолиятидан 30 йили шўровий даврга мансуб бўлган Ўткир Ҳошимов асарларининг биронтасида бундай мазаммат йўқ.) Адабиёт — тарбия мактаби, деган гап тўғри. Адабиёт парчаларидаги ана шундай мазаммат авлодлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатганлиги маълум. Чунки бундай мазаммат илмли одамларга ҳурматсизлик кайфиятини туғдиради.
Атоуллохон тўра истаса “куф-суф” билан ҳам тирикчилик қилиши мумкин эди. Ўткир Ҳошимов ўзи гувоҳлик беришича, отасининг қироати яхши бўлган, ҳатто билганлар унга эшон сифатида эътиқод қилишар экан. У ирода кучига ва билагининг қувватига ишонди, шунинг учун лагердаги каттагина бир хонага оиласи билан жойлашиб, ўз кучи билан тирикчилик қилди.
Хона каттароқ бўлгани билан томига ёғоч ташланиб, тўлнинг ўзигина ёпилган, ёғингарчилик кунларида хонага чакка томиб ётарди, баъзан тўл тешилиб, челаклаб сув тушарди. Бунинг устига қиш кунлари девордан муз уфурарди.
Атоуллохон оиласи билан шундай шароитда ўша ерда бола-чақа орттирди. Оилада биринчи фарзанд қиз бўлса, хонадонга омад кириб келади, деган тушунча бор. Атоуллохоннинг кейинги оиласида биринчи фарзанд қиз бўлди ва яхши ният билан унга Озода деган исм қўйдилар. Ҳақиқатда ҳам қиз туғилгач, оиланинг ишлари бироз юришиб, тирикчиликни қийинчилик билан бўлса ҳам ўтказиб туришга имконият туғилди. Кейинги фарзандларнинг ҳаммаси ўғил. Қизиғи шундаки, у уч ўғлига замонавий исмлар қўйган: Эркин, Тўлқин, Ўткир. Аслида, эскичадан ўқимишли, эшонзода ва пирзодалар хонадонларида фарзанд туғилса, уларга узунроқ, салобатлироқ исмлар қўйилган: Муҳаммадсодиқ, Саидшараф, Сайиданвар, Сайидаҳрор, Муҳаммадиёр, Худоёр, Иброҳим, Мусомуҳаммад ва ҳоказо. Атоуллохон тўранинг бундай қўшқават исмларнинг қўймагани сабаби шуки, у замонни тушунар, ҳатто келажак даврларни ҳам ақл билан идрок этарди. Шунинг учун ҳам фарзандларига замонавий исмлар қўйди. Ҳа-да, барибир, биргина ўзбекларда эмас, бошқа халқларда ҳам исмларни талаффузда қисқартиб юбориш ҳоллари учрайди. Масалан, Муҳаммадқобил деганни Матқовул, Муҳаммадсодиқни Мамасодиқ, ҳатто шу сўзни ҳам талаффуз этишга эриниб, Мама деб чақириш ҳоллари кўп. Исм қисқа ва лўнда, айни пайтда, маъноли бўлишини Атоуллохон тўра билар эди. Бу — биринчи сабаб. Иккинчи сабаб шуки, хонадонда фарзандлар туғилган давр “нозик” эди; ҳар қандай эскича сўзлар ва исмлар салбий қабул қилинарди.
Ўттизинчи йилларда ҳар қандай эски сўзни диний калима деб тушунишган ва айниқса, партия-комсомол ходимлари бунақа сўзлар ва атамаларга, ҳатто исмларга қарши “кескин кураш” олиб борганлар. Атоуллохон тўра ўша давр- даги шаккокларнинг кўплигини ҳисобга олиб бўлса керак, фарзандларига замонавий исмлар берган.
Бизнинг этимология фанида ёки психологияда ишланмаган бир соҳа бор. Бу “исм ва характер” деган мавзу. Мазкур мавзу Европа адабиётида ишланган ва юзлаб китоблар ҳам нашр этилган. Бу китобларда ёзилишига қараганда, исм характерни белгилаши мумкин экан. Албатта, ҳаммаси эмас. Масалан, бизда “Ўткир” деган исмлар кўп ва бу исм эгаларининг ҳаммаси ҳам ўз соҳасининг ўткир соҳиби эмас. Аммо диний ақидага кўра, дуои ихлос билан қўйилган исм жисмга мос бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас экан. Бу масалани яна руҳшунослар яхши билсалар керак.
Атоуллохон тўра, Ўткир Ҳошимовнинг ўзи эътироф этганидек, ҳақиқатпараст, ҳалол ва сабр-қаноатли одам эди. Сабр — саодат калити, деган нақлга амал қиларди. Айни пайтда, ноҳақликка дуч келиб жаҳли чиққанда ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Ҳақиқатпарастлик кишининг бошига кўп ҳолаларда оғир кунларни ҳам солади. Ўткир Ҳошимовнинг кекса қариндошлари шажарани ёш ёзувчига айтмаганининг сабаби ҳам шу. Ўткир Ҳошимовга ҳақиқатпа- растлик отасидан ўтган, кекса қариндошлар шуни билишарди. Агар у шажарани билганда, ўзи айтганидек, бирон жойда айтиб юбориши ёки ёзиб чиқиши мумкин, бу эса шўро сиёсати авж олиб турганда бошига кулфатлар келтириши турган гап эди.