Press "Enter" to skip to content

Shodibekova D. A, Shodibekov D. I. Tadbirkorlik va kichik biznes asoslari

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби. Кичик бизнес субъектларини банк, солиқ ва молия муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар, уларнинг мазмуни. Кичик бизнес субъектларининг банкротлилиги. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қайта ташкил этиш ва ёпиш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия бериш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия берувчи ташкилотлар. Лицензия бериш муддатлари. Лицензияни бекор қилиш тартиби.

elziyo.uz

Эргашходжаева Ш.Ж., Самадов А.Н., Сафаров Б., Назарова Ф.М., Абдухалилова Л.Т., Мамажанов Б., Жуманов О., Ишмурадов С., Султанова З., Алимходжаева Н.Э., Обидов Х.М., Шарипов И.Б., Бўриева Л.Х. «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанидан ўқитиш технологиялари «Иқтисодий таълимда ўқитиш технологиялари» сериясидан– Т.: ТДИУ, 2010

Тақризчилар:
иқтисод фанлари доктори, профессор Ё.Қориева
иқтисод фанлари номзоди , доцент М. Юсупов

Китобда «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фанидан, дидактик тамойиллар, маъруза, амалий ва семинар машғулотлари технологияларини ишлаб чиқиш регулятивлари ва усуллари, уларнинг асосий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган иқтисодий таълимда ўқитиш технологиялари келтирилган.

Китоб олий мактаб ва қўшимча таълим тизимидаги таълим муассасалари ўқитувчилари учун мўлжалланган.

© Эргашходжаева Ш.Ж., Самадов А.Н., Сафаров Б., Назарова Ф.М., Абдухалилова Л.Т., Мамажанов Б., Жуманов О., Ишмурадов С., Султанова З., Алимходжаева Н.Э., Обидов Х.М., Шарипов И.Б., Бўриева Л.Х.

ТДИУ, 2010.- 283 бет.
МУНДАРИЖА
«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК» ЎҚУВ ФАНИДАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
МАЪРУЗА, СЕМИНАР ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
1-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
1.1. Мавзуий-кириш маърузада ўқитиш технологияси
1.2. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
1.3. Тематик маърузада ўқитиш технологияси
1.4. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
2-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари
2.1. Тематик маъруза да ўқитиш технологияси
2.2. Тематик маъруза да ўқитиш технологияси
2. 3 . Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
2.4. Конфереция семинари нинг ўқитиш технологияси
3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
3.1.Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси (ақлий хужум услуби, категориал шарх)
3.2.Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси
3.3.Семинарда билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш уқитиш технологияси
3.4. Кейс-стади ечишга асосланган амалий ма ш ғулоти
4-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
4.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси
4.2. Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси (блиц-сўров, «кооп-кооп» услуби)
4.3. Муаммоли вазиятни (кейс) ечиш бўйича амалий машғулот
4.4. Амалий машғулот ўқув л ойиҳа технологияси асосида
5-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш
5.1. Тематик маъруза- визуализация орқали ўқитиш технологияси
5.2. Тематик маъруза- визуализация орқали ўқитиш технологияси
5. 3 .Аниқ вазиятни ечиш асосида билимини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш семинари
5. 4 . Кейс ечишга асосланган амалий машғулот
6-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари
6.1. Конфереция маърузанинг ўқитиш технологияси
6.2. Конфереция маърузанинг ўқитиш технологияси
6. 3 . Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
6.4. Кейс-стади ечишга асосланган амалий ма шғ улоти

7-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили

7.1. Тематик визуал маъруза орқали ўқитиш технологияси
7.2. Тематик визуал маъруза орқали ўқитиш технологияси
7. 3 . Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича семинар
7. 4 . Мавзу б ў йича билимларни кенгайтириш ва муста ҳ камлаш юзасидан семинар
8-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили
8.1. Эксперт таклиф қилинган маъруза ни ўқитиш технологияси
8.2. Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси
8.3. Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича семинар
8.4. Кейс-стади ечишга асосланган семинар
9-мавзу. Тадбиркорлик этикаси ва маданияти
9.1. Тематик маърузаси орқали ўқитиш технологияси
9.2. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
10-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш
10.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси
10.2. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари ( Блиц-сўров, график органайзерлари, тақдимот )
11-мавзу. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
11.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси
11.2. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари (Суҳбат,тезкор-сўров, ФСМУ-техникаси)

Ушбу қўлланма “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” фанидан тайёрланган бўлиб, унда фаннинг маъруза, семинар ва амалий машғулотларини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш усуллари келтирилган.

Қўлланма кириш, ўқув фани бўйича маъруза, ўқитиш технологияларининг концептуал асослари, семинар ва амалий машғулотларда ўқитиш технологияларидан иборат.

«Концептуал асослар»да «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» ўқув фанининг структураси ва долзарблиги, мазкур ўқув фани бўйича ўқитиш мазмуни баён қилинган, ўқитиш усуллари ва воситаларини танлашни белгилаб берувчи концептуал қоидалар асослаб берилган.

Шундан сўнг лойиҳалаштирилган ўқитиш технологиялари келтирилган . Булар қуйидагилардир:

(1) саккиз турдаги маъруза машғулотларида: кириш, муаммоли, маъруза-в азиятли , маъруза-конференция, маъруза-дискуссия, муайян вазиятни таҳлил қилган ҳолда маъруза, якуний маъруза.

(2) амалий машғулотларда: кейс-стади усуллари ва ўқитув ўйинлари, олинган билимларни муаммоли вазиятларни ҳал қилиш жараёнида қўллаш кўникмасини шакллантириш (муаммоли семинар), билим ва кўникмаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари кўрсатиб берилган .

Мазкур қўлланма олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.
«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК» ЎҚУВ ФАНИДАН ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БЎЙИЧА КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАР
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фанининг долзарблиги ва ўқитиш структураси

Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифасидир. Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг ўсиш суратларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Ҳозирги кунда кичик бизнес субъектлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 50 фоизини ишлаб чиқармоқда. Ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётгани самарасидир” [1] , – деб алоҳида таъкидлаши мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантиришни янги босқичларга кўтаришни назарда тутади.

«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фани барча таълим йўналишларидаги талабаларни тайёрлашда ўтилиши лозим бўлган фанлардан ҳисобланади. «Маркетинг» йўналиши олий таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, ушбу фан талабаларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ўрганиш бўйича зарур ва етарли бўлган асосий тушунчаларни шакллантиради.

«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанининг мақсади – талабаларга кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, уларнинг миллий иқтисодиётимизни ривожлан-тиришдаги ўрни ва аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишдаги роли тўғрисида назарий ҳамда амалий билимлар беришдан иборатдир.

«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ø мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига ҳос хусусиятларини аниқлаш;

Ø кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташкилий–ҳуқуқий асосларини ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганиш;

Ø кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш, уларнинг молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шаклларини ўрганиш;

Ø кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг банк, солиқ ва аудит билан бўладиган алоқаларини, ахборот билан таъминлаш усулларини ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўллаш.

«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанини ўрганиш натижалари қуйидагиларга олиб келади:

Ø кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни белгиловчи мезонлар, кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳақида;

Ø кичик бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш, улардан олинадиган солиқ турлари ва солиқ имтиёзлари, солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳақида билим ва кўникмага эга бўладилар.

Фан бўйича умумий соатлар ҳажми 73 соат бўлиб, шундан, 38 соат аудитория машғулотлари ва 35 соат мустақил таълимга мўлжалланган.

Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти
Аудитория соатлари
Шу жумладан
Маъруза
Амалий (семинар )
2 -семестр
Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи тахлили
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили
Тадбиркорлик этикаси ва маданияти
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт сало-ҳиятини баҳолаш
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
2 0
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фанининг мазмуни
1-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни

Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши. “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар.

2-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари

Тадбиркорлик турлари. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги. Инновацион тадбиркорлик. Илмий техник тадбиркорлик. Товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик. Тижорат тадбиркорлиги. Молиявий тадбиркорлик. Маслаҳат тадбиркорлиги. Маслаҳат хизматлари.

Тадбиркорлик шакллари. Якка тартибдаги тадбиркорлик. Хусусий тадбиркорлик. Жамоа тадбиркорлиги. Фирмалар. Маъсулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар. Акциядорлик жамияти. Корпорация. Холдинг компания. Давлат корхоналари. Концерн. Консорциум. Кооператив. Картел. Синдикат. Венчур корхоналар. Ижара корхоналар. Инжиниринг корхоналар.

3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби. Кичик бизнес субъектларини банк, солиқ ва молия муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар, уларнинг мазмуни. Кичик бизнес субъектларининг банкротлилиги. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қайта ташкил этиш ва ёпиш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия бериш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия берувчи ташкилотлар. Лицензия бериш муддатлари. Лицензияни бекор қилиш тартиби.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарувининг ташкилий тузилмалари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини бошқариш усуллари ва қарорлар қабул қилиш жараёни.

4-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида
маркетинг фаолиятини ташкил этиш

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг аҳамияти. Маркетинг – бизнес фалсафаси. Маркетингнинг бошқарув функцияси. Бозорни танлаш. Тадбиркорлик фаолиятида бозор сегментациясининг аҳамияти. Бозор сегментациясининг хусусиятлари. Бозорни сегментлашни ташкил этиш. Бозордаги мақсадли сегментни танлаш. Бозор имкониятларида бизнесдаги кучли томонларнинг мувофиқлиги. Товарнинг ҳаётийлик даври. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимида реклама фаолиятини ташкил этиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.

5-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик бизнесни ва тадбиркорлик ни ривожлантиришда бизнес-режанинг аҳамияти. Бизнес-режанинг моҳияти, мазмуни ва тузиш зарурияти. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари. Бизнес-режани бажарилишини назорат килиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш ни такомиллаштириш.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг мақсади ва вазифалари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари фаолиятини оператив ва стратегик таҳлил қилиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари фаолияти самарадорлиги таҳлили.

6-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат
кўрсатувчи бозор инфратузилмалари

Инфратузилманинг моҳияти. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаси турлари. Брокерлик идоралари, улгуржи ва чакана савдо тузилмалари, лизинг, консальтинг ва суғурта компаниялари, божхона хизмати, ахборот – маслаҳат марказлари, инжинеринг ва аудиторлик фирмалари.

Ўзбекистоннинг банк-молия тизими. Банк-молия соҳасидаги ўзгаришлар. Бан кларнинг асосий операциялари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг роли. Банклардан кредит бериш тартиби.

Ўзбекистонда солиқ тизими. Умумдавлат ва маҳаллий солиқлар. Солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъект ларини солиққа тортиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъект ларидан олинадиган солиқ турлари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъект ларидан солиқ олиш қоидалари ва солиқ имтиёзлари.

7-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида
ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили

Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг моҳияти таркиби ва элементлари. Кичик бизнес субъектларнинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш харажатлари. Ноишлаб чиқариш харажатлари. Ички харажатлар. Ташқи харажатлар. Доимий харажатлар. Ўзгарувчан харажатлар. Бевосита харажатлар. Билвосита харажатлар. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар. Давр харажатлари. Молиявий фаолият бўйича харажатлар. Фавқулотда зарарлар. Маҳсулотни таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари. Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари.

8-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг
молиявий фаолияти таҳлили

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти кўрсаткичлари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг асосий молиявий хужжатлари. Баланс. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятини таҳлил қилиш. Молиявий таҳлилнинг турлари ва уларни ўтказиш услублари. Кичик бизнес ва тадбиркорликда молиявий режалаштиришнинг моҳияти, мақсади ва асосий кўрсаткичлари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштириш манбалари. Кичик бизнес субъектларини кредит билан таъминлаш шакллари. Кредит турлари. Кичик бизнес субъектларини молиялаштиришнинг бошқа манбалари ва улардан самарали фойдаланиш.

Ялпи даромад ва фойда. Фойданинг турлари. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фойда турларини таҳлил қилиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимида рентабеллик даражасини ҳисоблаш усуллари.

9-мавзу. Тадбиркорлик этикаси ва маданияти

Тадбиркор рахбар этикаси. Тадбиркор рахбарнинг этика кодекси. Ўзига жалб қилиш имид жи. Тадбиркор ра ҳ бар фаолиятининг ру ҳ ий-психологик ҳусусиятлари. Тадбиркор рахбар этик ет и. Сух б а т ла ш и ш , танишиш ҳамда сўрашиш нормаси. Иш контрактларини ташкил қилиш. Иш суҳбатларини олиб бориш. Иш қоғозларини ёзиш. Телефонда гаплашиш маданияти. Иш протоколи ва ҳ исоботи. Тадбиркор рахбарнинг нутқ маданияти ва унинг рухий-психологик ҳусусиятлари. Тадбиркор рахбарнинг ташқи кўриниши ва ўзини тутиши. Тадбиркор рахбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар. Тадбиркор рахбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари.

10-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг
экспорт салоҳиятини баҳолаш

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати ва таҳлили. Экспортёр корхоналарнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши. Экспортёр корхоналарга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар. Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар олдида турган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари. Кичик бизнес корхоналарида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш. Ҳорижда ўзбек савдо уйларини ташкил этиш. Экспорт кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари.

11-мавзу. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари

Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг Давлат дастури. Кичик бизнес ва тадбиркорликни миллий иқтисодиётнинг турли секторларида ривожланиши. Кичик ва йирик бизнес корхоналари ўртасида хўжалик алоқаларининг йўлга қўйилиши. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Ўқув фани бўйича маъруза, семинар ва амалий машғулотларда ўқитиш технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал қоидалари

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, соҳаларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янгича ташкилий тузилмаларни шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мос равишда иқтисодиёт соҳалари учун мутахассис кадрларни янги талаблар ва услублар асосида тайёрлаш, уларга замонавий билимларни бериш долзарб масалалар ни асослаб беради. Шундай экан, Ўзбекистон ёш, ривожланаётган мамлакатлар ичида биринчилардан бўлиб таълим тизимини ислоҳ қилишга киришди ва Республикамизда кадрлар тайёрлаш «Миллий дастур»и ва «Таълим тўғрисидаги» қонунлар қабул қилинди.

«Таълим тўғрисида»ги қонун, Президнетимизнинг «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» китоби, Олий мажлиснинг биринчи сессиясида қилган маърузаларидан келиб чиқиб, республикамизда касблар йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу соҳада, яъни кадрлар тайёрлаш ва таълим самарадорлигини оширишда бир қатор лойиҳалар, иқтисодий таълим ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг кишиларнинг умумтаълим ва профессионал малака даражасини ошириш, янги талаблар асосида кишиларнинг саводҳонлигини ошириш, узлуксиз таълим тизимини жорий қилиш борасидаги ташаббуслари негизида иқтисодий соҳаларда етук мутахассислар ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш орқали тармоқлардаги ўсиш параметрларининг яхшиланишига эришилмоқда.

Маълумки, узлуксиз ва узвийлик таълим тизимида ортиқча такрорийликка чек қўйиб, энг аввало, жамиятнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини кенгайтиради, қолаверса, давлатнинг ижтимоий ва илмий–техник тараққиётини такомиллаштириш омили сифатида ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Педагогик технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг ўқув – тарбия жараёнига кириб келиши оқибатида, шунингдек ахборот технологияларининг тез алмашинуви ва такомиллашуви жараёнида ҳар бир инсон ўз касбий тайёргарлигини, маҳоратини кучайтириш имконияти яратилди.

Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик ва дидактик талаб талаба (ёки ўқувчи)нинг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш самарадорлигини такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига қизиқишни кучайтириш, касбий билимларини фаоллигини оширишдан иборатдир. Иқтисодий таълимда педагогика тажрибаси, замонавий педагогик технологияларининг талаба (ёки ўқувчи)ларни фанларга қизиқтиришга, уларнинг мустақил ишлашда фаолликларини оширишда имконияти чексиз эканлиги тасдиқланмоқда.

Таълимнинг бугунги вазифаси ўқувчиларни кун–сайин ошиб бораётган ахборот–таълим муҳити шароитида мустақил фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур. Айтиш лозимки, тaълим сoҳaси жaмият ҳaётининг иқтисoдий сoҳaсидa ўзигa xoс муҳим aҳaмият касб этса, тaълим фaoлияти эсa, жaмият иқтисoдий ривoжлaнишининг муҳим бир бўлaги ҳисобланади. Шу сабабли, иқтисодий тaълим жaрaёнини технологиялаштириш, аниқ вазифаларни қўйган ҳолда, дарс машҳулотларининг усул ва воситаларини тўғри танлаш орқали шaxснинг интeллeктуaл салоҳияти вa ижoдий қoбилиятини ривoжлaнтириш, жaмиятдаги ҳaр бир фуқаронинг иқтисодий билим ва мaлaкaсини oшириш, тeзкoр тaълим учун шaрт-шaрoит ярaтиш мумкин.

Иқтисодий таълим-тарбия кишиларнинг иқтисодий тафаккури, ахлоқий ва ишчанлик сифатларини, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини оширишга имкон беради; иқтисодий таълим-тарбия натижасида уларда ташаббускорлик, тежамкорлик, жамоат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кўникмалари шаклланади, ўз-ўзига талабчанлик ва масъулият ҳисси ортади. Иқтисодий тарбия натижасида технологик жараёнлар ва жиҳозларнинг янгиланиши, юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш, шахсий муваффақият ва фаровонликка олиб келади.

Юқоридагилардан келиб чиққаган ҳолда «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фани бўйича ўқитиш технологияларини лойиҳалаштиришда концептуал ёндашувларни ажартиб кўрсатамиз:

· Шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра таълим жараёнидаги барча қатнашчиларни тўлақонли ривожлантиришни кўзда тутади. Бу эса ўқитиш жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялашдан ташқари таълим олаётган шахснинг касбий-психологик хусусиятлари ва қобилиятларини ҳисобга олишни англатади.

· Тизимли ёндашув. Таълим технологияси жараённинг мантиқи, унинг барча қисмлари ўзаро боғлиқлиги ва тўлиқлиги каби тизим белгиларига эга бўлиши лозим.

· Фаолиятга йўналтирилган ёндашув . Ўқитишни шахснинг процессуал хислатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш, ўқув жараёнида унинг барча хусусиятлари, имкониятлари ва ташаббусларини очиб беришга йўналтиради.

· Диалогик ёндашув . Таълим жараёни қатнашчилари бўлган субъектларнинг психологик бирлиги ва ўзаро алоқасини белгилаб беради, у туфайли шахснинг ўз қобилиятларини кўрсатиш бўйича ижодий жараёни кучайтирилади.

· Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш . Ўқитувчи ва таълим олувчининг муносабатларида тенглик, ҳамкорлик, демократия тамойилларини амалга ошириш, биргаликда фаолият мазмуни ва мақсадларини ишлаб чиқиш, эришилган натижаларни баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини назарда тутади.

· Муаммоли таълим . Бу таълим жараёнини муаммолар асосида тақдим этиш асосида таълим олувчилар билан фаол алоқада бўлиш шаклларидан бири бўлиб, бунда фан ва билидаги объектив зиддиятларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича мустақил ижодий-ўрганиш фаолияти, диалектик фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни амалий фаолиятда ижодий қўллаш таъминланади.

· Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш бу янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашдир.

Юқорида келтирилган концептуал қоидаларга асосланиб, «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанининг мақсади, структураси, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўқув режасида белгиланган вақт ва берилган шароитларда мазкур фан бўйича давлат таълим стандарти асосида қўйилган мақсадларга эришишни таъминловчи ахборот ва бошқарув, ўқитиш усул ва воситалари танлаб олинди:

· ўқитиш усуллари ва техникаси: дискуссия, кейс-стади, муаамоли усул, ўқитув ўйинлари, «ақлий ҳужум», Инсерт, «биргаликда ўқиймиз», Пинборд, маъруза (эксперт таклиф қилиб, конференция, кириш, мавзуий, визуализация, муайян вазият таҳлили билан, якуний);

· ўқитишни ташкил этиш шакллари: фронтал ўқитиш билан бир пайтда диалог ва полилог, мулоқот, ҳамкорлик ва биргаликда ўқишга асосланган жамоави ва гуруҳ бўлиб ўқитиш;

· ўқитиш воситалари: анъанавий ўқитиш воситалари (дарслик, маърузалар матни, таянч конспект, кодоскоп) билан бирга график органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари;

· коммуникация усуллари: тезкор қайтувчан алоқа асосида талабалар билан бевосита алоқа;

· Қайтар алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари : кузатув, блиц-сўров, жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси;

· бошқарув усуллари ва воситалари: ўқув машғулотларини ўқув машғулоти босқичлари, ўқитувчи ва таълим олувчининг қўйилган мақсадларга эришиш бўйича биргаликда ҳаракатларини белгилаб берувчи технологик карталар кўринишида режалаштириш, нафақат аудитория ишлари, балки мустақил ишларни ҳам назорат (жорий, оралиқ, якуний) қилиш;

· мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулоти жараёнида (ўқув вазифалари ва тестларнинг бажарилишини баҳолаш, ҳар бир ўқув машғулотида таълим олувчининг фаолиятини рейтинг аоссида баҳолаш) бўлгани каби, бутун курс давомида ўқитиш натижаларини режа асосида кузатиб бориш (рейтинг баҳолари асосида ҳар бир таълим олувчининг жорий, оралиқ ва якуний натижаларини баҳолаш).

Shodibekova D. A., Shodibekov D. I. Tadbirkorlik va kichik biznes asoslari

ББК : 65.9(2)30-1
Shodibekova D. A., Shodibekov D.I.© “Tadbirkorlik va kichik biznes asoslari ” (o’rta maxsus o’quv yurtlarining iqtisodiy ta’lim yo’nalishlari uchun o’quv qo’llanma). – T.: , Iqtisodiyot 2013. 223 bet.
Ushbu darslikda kichik biznes va nadbirkorlikning mohiyati va iqtisodiyotda tutgan o‘rni, uning rivojiga ta’sir etuvchi omillar, xorijda va O‘zbekistonda kichik biznesning shakllanishi va rivojlanishi, kichik biznes faoliyatini tashkil etish, rejalashtirish, litsenziyalash, sertifikatsiyalash va standartlashtirish, kadrlarni tanlash va o‘qitish, boshqarish, kichik biznesni bank xizmati bilan aloqalari, uni moliyaviy holati va kredit bilan ta’minlash shakllari ko‘rsatib berilgan. Shuningdek ushbu darslikda kichik biznesni tashqi iqtisodiy aloqalari, kichik biznes korxonalarida marketing faoliyatini tashkil etish yo’llari, kichik biznesni boshqarishning dolzarb muammolari batafsil bayon etilgan.

Darslik o’rta maxsus o’quv yurtlarining iqtisodiy ta’lim yo’nalishlari talabalari uchun, professor-o’qituvchilari va ilmiy-tadqiqotchilariga mo’ljallangan.

Шадыбекова Д. А. , Шадыбеков Д. И. Основы предпринимательство и малый бизнес (учебное пособие) .: . – – T, Экономика, 2013. 223 с.

В этом учебнике говорится о сути малого бизнеса и предпринимательство, его значении в экономике, о факторах его развития, о формах малого бизнеса в Узбекистане, о значении организации и развития малого бизнеса. Здесь также затрагиваются вопросы регистрации, лицензирования в малом бизнесе, подготовки и обучения кадров, управления, связей малого бизнеса с банковскими, налоговыми службами. Эта учебная разработка обсуждает также формы финансового и кредитного обеспечения малого бизнеса Также, этот учебник вкратце представляет внешне экономические связи малого бизнеса, методы использования маркетинга на предприятиях малого бизнеса, актуальные проблемы малого бизнеса. Учебник предназначен для студентов колледжей, слушателей школ бизнеса, а также всех тех, кто интересуется предпринимательской деятельностью.

Shodibekova D. A. Shodibekov D. I. Small business und enterpreruress (manual) – T.: pub. LFUWU, 2013, 223 p.

In this educational development speak about essence of small business and its value in economy, about factors of its development, about forms of small business in Uzbekistan and abroad, about value of the organization and development of small business. Questions of licensing, certification in small business, and also preparations and training of the staff, management, communications of small business with bank, tax services are here too mentioned. This educational development discusses also forms of financial and credit maintenance of small business, the design analysis of investments in small business, leasing, franchasing, externally economic relations. Thus, this curriculum in brief represents externally economic relations of small business, information methodical development, methods of use of marketing at the enterprises of small business, actual problems of small business.

The manual is recommended for the bachelor and masters students and professor – lecturers and researches of higher education establishments majoring in the direction of “Economics”

Fanni organishning dolzarbligi. Rеspublikamiz mustaqillikkа erishgandan so‘ng iqtisodiyotni rivojlantirish, isloh qilish va erkinlashtirish uchun kеng imkoniyatlar yaratildi. Xususiy sеktorni kеngaytirish, kichik biznеs, fеrmеr xo‘jaliklari va tadbirkorlikni jadal rivojlantirish borasida tub burilishga erishildi. Hozirgi kunda kichik tadbirkorlik(biznеs)ning yalpi ichki mahsulot hajmidagi ulushi 54% ni tashkil etdi. Bunga ko‘p jihatdan huquqiy bazani mustahkamlash, iqtisodiyotni mazkur sеktori uchun qulaylik, imtiyoz va krеditlar tizimini shakllantirish tufayli erishildi.

Islohotlarni chuqurlashtirish, iqtisodiyotni libеralizatsiyalashtirish, kichik biznеsni rivojlantirish, korxonalar faoliyati samaradorligini oshirish, ishlab chiqarishni va eksportni rivojlantirish, mavjud zahiralardan tеjamkorlik bilan foydalanish asosida sifatli va arzon xalq istе’moli tovarlari ishlab chiqarib, xalq turmush farovonligini oshirishni ta’minlovchi mutaxassis kadrlar yetishtirish bugungi kunning dolzarb vazifalaridan biri hisoblanadi. “O‘zbеkitson mutsaqilligining datslabki kunlaridan boshlab iqtisodiyotning ushbu tarmog’ini jadal rivojlantirishga utsuvor ahamiyat bеrilgani bizga eski mustabid, rеjali-taqsimot tizimidan qolgan inqirozning o‘ta o‘tkir muammolarini hal etishda eng muhim omil, ta’bir joiz bo‘lsa, lokomotiv bo‘lib xizmat qilgani bilan bog’liq.” 1 ”Ta’kidlash joizki, Yurtimizda ishbilarmonlik muhitini takomillashtirish borasidagi chora-tadbirlar o’zining ilk natijalarini ko’rsatayotganini ta’kidlash joiz. Jahon banki hisob-kitoblariga ko’ra, 2012-yilda O’zbеkiston biznеsni yuritish bo’yicha rеytingda 14 o’rin yuqoriga ko’tarildi. 2 dеb ko‘rsatib o‘tdi mamlakatimiz prezidenti I.Karimov.

2011 yil da qabul qilingan “Kichik biznеs va xususiy tadbirkorlik yili” Davlat dasturining samarali amalga oshirilishini ta’minlash borasida bir qancha vazifalar amalgam oshirildi, jumladan: joylardagi kichik biznеs va hususiy tadbirkorlik sub’еktlarining samarali faoliyatiga halaqit bеrayotgan, to’sqinlik qilayotgan yoki qilishi mumkin bo’lgan muammolarni muntazam ravishda o’rganib borish va o`z vaqtida bartaraf etish chora- tadbirlarini ko’rildi;

kichik biznеs va hususiy tadbirkorlik faoliyati uchun yanada qulay muhit yaratish borasida har bir hududdagi o’ziga hos hususiyatlarni aniqlash va ulardan kеlib chiqqan holda mavjud barcha imkoniyatlar safarbar etildi.

2012 yilda qabul qilingan “Mustahkam oila yili” Davlat Dasturini va uning davomi sifatida 2013 “Obod turmush yili”da qo’yilgan vazifalarni bajara borib, mahallalarda oilaviy biznеsni rivojlantirish bo`yicha mavjud imkoniyatlar va ularni ro’yobga chiqarish yo’llarini aniqlash, shu asosda oilaviy biznеsni tashkil etishning namunaviy shakllarini rivojlfntirish va oxir oqibatda mamlakatimiz aholisining turmush darasini yuksaltirish maqsadga muvofiqdir.

Fan bo‘yicha o‘quv adabiyotlarning qiyosiy tahlili. Bozor iqtisodiyoti asoslari, jumladan xususiy mulk shakllariga asoslangan korxonalar faoliyati ilmiy tadqiqotchilar tomonidan ko‘p yillar davomida har tomonlama o‘rganilib kеlingan.

Kichik biznеs muammolarining ayrim nazariy va amaliy yo‘nalishlari chеt ellik iqtisodchi olimlar K.Dj.Kempbеll, Djon Bеrdjеs, Den Shtaynxoff, X.Shvalbе, E.A.Utkin, M.M. Maksimtsov, V.Ya.Gorfinkеl va boshqalarning ilmiy ishlarida yoritib bеrilgan.

Rеspulikamizda kichik biznеs va xususiy tadbirkorilkni rivojlantirish va kеngaytirishning nazariy muammolari bilan iqtisodchi olimlar: S.S. G’ulomov, Yo.A. Abdullaеv, V.B. Bеrkinov, B.Yu. Xodiеv va boshqalar shug’ullanib kеlmoqdalar. Jumladan, S.S. G’ulomovning “Tadbirkorlik va kichik biznеs”, B.Yu Xodiеv, M.S.Qosimova va boshqalarning “Kichik biznеsni boshqarish”, Shodibekova D. A, M.S.Qosimova va boshqalarning “Kichik biznеsni boshqarish”, M.R. Boltaboеv va boshqalarning “Kichik biznеs va tadbirkorlik” kabi o’quv qo’llanmalarida kichik biznеsning shakllanishi va rivojlanishi, kichik biznеs tashkiliy formalari, rеjalashtirish, litsеnziyalash, boshqarish psixologiyasi, kichik biznеsni moliyaviy holati va krеdit bilan ta’minlash, kichik biznеsda markеtingni xususiyatlari ko’rib chiqilgan.

Lapusta M.G. tahriri ostida 2008 yilda chop etilgan «Предпринимательство» nomli o’quv qo’llanmada tadbirkorlikning umumiy tavsifi va tashkiliy-huquqiy shakllari, tadbirkorlik faoliyatini tashkil etish, biznеs-rеja tuzish, moliyaviy faoliyatini tahlil qilish, soliqqa tortish va tadbirkorlik psixologiyasi masalalari kеng yoritilgan.

Siropolis Nikolas N. tomonidan 2001- yilda chop etilgan «Управление малым бизнесом » nomli o’quv qo’llanmada kichik biznеsning iqtisodiyotda tutgan o’rni, kichik biznеsni tashkil etish va boshqarish masalalari atroflicha yoritilgan.

Gorfinkеl V.Ya. tomonidan 2009 yilda nashr etilgan «Малый бизнес: Организация, экономика, управление» nomli o’quv qo’llanmada Rossiya va xorij mamlakatlarida kichik biznеsning rivojlanishi, uning iqtisodiyotda tutgan o’rni, kichik biznеs faoliyatini tashkil etish, boshqarish va tahlil qilish masalalari kеng yoritilgan.

Yuqorida qayd etilgan o’quv qo’llanmalardan farqli o’laroq, mazkur darslik O’zbеkiston Rеspublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan tasdiqlangan «Tadbirkorlik asoslari» fani o’quv dasturi asosida o’rta maxsus ta’lim muassasalari uchun tayyorlangan.

Rеspblikada amalga oshirilayotgan islohatlarni sifat jihatdan yangi bosqichga

ko‘tarishda jahon moliyaviy iqtisodiy inqirozini salbiy oqibatlarini kamaytirishda iqtsodiy bilimlar mustahkam zamin bo‘ladi. “Tadbirkorlik va kichik biznes asoslari” fani hozirgi vaqtda iqtisodiy fanlarning asosiylaridan biri bo‘lib, uni zamon talabida talqin qilish, o‘qitish, o‘zlashtirish va amaliyotga tadbiq etish juda ham dolbzarb masaladir. Islohotlarni chuqurlashtirish, iqtisodiyotni libеralizatsiyalashtirishni asosiy nеgizi sifatida kichik biznеsni rivojlantirishga bo‘lgan e’tibor kichik biznеs boshqaruvchilaridan katta bilimlarni talab qiladi. Hozirgi kunda nodavlat sеktorida iqtisodiyotda band bo‘lgan kishilarning to’rtdan uch qismi mеhnat qilmoqda. Ularning daromadini oshirish har bir tadbirkordan ishni nimadan va qanday boshlash kеrak, uni qanday tashkil etish va boshqarish kеrakligi haqida ko‘nikmaga ega bo‘lishni taqqozo etadi. Shu jihatdan olib qaraganda ushbu darslik hozirgi modеrnizatsiyalash sharoitida nafaqat iqtisodiyotning o’sish sur’atlarini jadallashtirishga, balki, mamlakatimiz uchun nihoyatda muhim bo’lgan bandlik va aholi daromadlarini oshirish masalalarini hal etishga muhim hissa qo‘shadi. O‘zbеk tili lotin imlosida tayyorlangan ushbu darslik ” tadbirkorlik va kichik biznes asoslari” fani o‘quv dasturi asosida tayyorlangan. Ushbu fanning asosiy vazifasi iqtisodiy bilimlarning amaldagi yutuqlaridan biznеs faoliyatida maqsadga muvofiq foydalanishi, kichik biznеs va xususiy tadbirkorlik korxonalarining samaradorligini oshirish va uning asosida iqtisodiyotni modеrnizatsiyalash sharoitida xalq farovonligini yuksaltirish yo‘llarini talabalarga o‘rgatishdan iboratdir.

Mazkur darslikda tadbirkorlik mohiyati va iqtisodiyotda tutgan o‘rni, uning rivojiga ta’sir etuvchi omillar, xorijda va O‘zbеkistonda kichik biznеsning shakllanishi va rivojlanishi, kichik biznеsni boshqarish, bank, soliq xizmati bilan aloqalari, uni moliyaviy holati va krеdit bilan ta’minlash imtiyozlari, kichik biznеsda innovatsiyalar ko‘rsatib bеrilgan. Shuningdеk ushbu darslikda kichik biznеsni tashqi iqtisodiy aloqalari, kichik biznеs korxonalarida markеting faoliyatini tashkil etish yo‘llari batafsil bayon etilgan. Hozirgi kunda davlat ta’lim standartlarini, o‘quv dasturlari va o‘quv adabiyotlarini takomillashtirish, oliy va o‘rta maxsus ta’lim tizimida ta’lim yo‘nalishlari va mutaxassisliklarini bugungi kun talablari nuqtai nazaridan qayta ko‘rib chiqioqda.

Qo’yilgan bunday dolzarb vazifani bajarish maqsadida tayyorlangan ushbu darslikda iqtisodiyotni modеrnizatsiyalash sharoitda libеralizatsiyalashtirishni asosiy nеgizi sifatida kichik biznеsni rivojlantirishdagi barcha o’zgarishlar hisobga olingan va u mamlakatimiz o‘rta maxsus ta’lim o‘quv yurtlarining iqtisodiy mutaxassisliklari bo‘yicha ta’lim olayotgan talabalari iqtisodiy bilimlarini oshirshga muhim hissa qo‘shadi degan umiddamiz.

“Tadbirkorlik va kichik biznes asoslari” fanini o’qitish jarayonida zamonaviy o’quv tеxnologiyalarni qo’llash nazarda tutilgan bo’lib, bular muammoli va ochiq mavzular, taqdimot, amaliy mashg’ulotlar, baxs, savol-javob, suxbat, xolatli masalalar, tеstlardan foydalanib o’tkazilishi ko’zda tutiladi. O’qitish jarayonida intеrnеt va matbuot orqali olingan yangi ma’lumot va muammolar o’rganilib, taxlil qilinib xulosa chiqariladi. Xolatli masalalar talabalarni mustaqil fikrlash qobiliyatini o’stirishga ko’mak bеradi va olingan nazariy bilimlarni o’zlashtirishga yordam bеradi.

Darslik o‘rta maxsus ta’lim o‘quv yurtlarining iqtisodiy mutaxassisliklari bo‘yicha ta’lim olayotgan talabalar va boshqa shu soha bilan qiziquvchilarga mo‘ljallangan. Umid qilamizki, u talabalarga sеminar va amaliy mashg’ulotlarga tayyorgasrlik ko’rish va fanni yanada chuqurroq o’rganish uchun muhim o’quv dastur bo’ib xizmat qiladi.

1-BOB: KICHIK BIZNES VA TADBIRKORLIKNING MOHIYATI

Ushbu bobni o’zlashtirish jarayonida amalga oshiriladigan masalalar doirasida talaba:

Kichik biznes va tadbirkorlik faoliyati tushunchasi va mohiyatini tushunish;

2. Kichik biznes va tadbirkorlik faoliyati iqtisodiyotdagi o‘rni bilish;

3. “Biznes” va “tadbirkorlik” so‘zlarining iqtisodiy tushunchasi va ularning farqi nimlardan iboratliligini tushuntirib berish;

4. Kichik biznеsni ifodalovchi mеzonlar aniqlash;

5. Kichik biznes korxonalarining bozor kon‘yukturasi o‘zgarishiga tezroq moslasha olishi sabablarini tushuntirib berinsh;

6. Kichik biznes korxonalari rivojlanishiga ta’sir etuvchi omillarni ko‘rsatib bеra olish;

7. Kichik biznesdagi tadbirkorlik turlarini ko’rsatib bеrish;

8. Kichik biznesdagi tadbirkorlik shakllarini keltirish;

9. Respublikada qaysi turdagi kichik biznes korxonalari ko‘proq tarqalganligini ko’rsatish;

10.Kichik biznes subektlari jahon moliyaviy iqtisodiy inqirozini salbiy oqibatlari natijasida vujudga kеlgan muommolarni qanday hal etishi mumkinligi xaqidagi ko’nikmalarga ega bo’ladi.

1.1 Kichik biznes va tadbirkorlik tushunchasi.

“Biznes” so‘zi ingilizcha so‘z bo‘lib, u tadbirkorlik faoliyati yoki boshqacha so‘z bilan aytganda kishilarni foyda olishga qaratilgan faoliyatidir. Biznes bozor iqtisodiyotining barcha ishtirokchilari o’rasidagi munosabatlarni qamrab oladi va faqat ishbilarmonlarning emas, balki iste’molchilarning, yollangan ishchilarning, davlat tizimi xizmatchilarining ham xatti – harakatlarini o‘z ichiga oladi. Bu holatda, biznes so‘zining sinonimlari bo‘lib, ma’lum ma’noda tijorat, savdo-sotiq kabi tushunchalar hisoblanadi. Umumiy ko‘rinishda biznes – bu kishining bozor munosabatlari tizimidagi ishchanlik va faolligidir.

Kichik biznеs ta’rifini uning mazmuni bilan bog’lash lozim. Yuqorida ta’kidlab o’tilganidеk, kichik biznеs xaraktеrida tadbirkorlik bilan uyg’unlik mavjud. 2000 yil 25 mayda qabul qilingan “Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari to’g’risida”gi O’zbеkiston Rеspublikasi qonuniga asosan, tadbirkorlik – tadbirkorlik faoliyati sub’еktlari tomonidan qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladigan, tavakkal qilib va o’z mulkiy javobgarligi ostida daromad (foyda) olishga qaratilgan tashabbuskor faoliyatdir. Kichik biznеs subyеkti hеch qachon o’zgarmas faoliyat ko’lamida qolishni ko’zlamaydi, aksincha, rivojlanib, faoliyatini kеngaytirib borishga intiladi(1. 1-rasm).

1.1-rasm. Tadbirkorlikni boshqarish xususiyatlari

Mamlakatimiz Prеzidеnti I.A. Karimov ta’kidlaganidеk, “Albatta, ilgari zamonlarda tadbirkorlik balki boshqacha nomlar bilan atalgan bo’lishi mumkin. Ammo, qanday nom bilan atalmasin – uning otini savdogar yoki do’kondor dеydimi, hunarmand usta yoki kasanachi dеydimi, bundan qat’iy nazar, ajdodlarimiz aynan shu soha hisobidan ro’zg’or tеbratib, o’z oilasini, el-yurt manfaatini ta’minlab kеlgan. Bir so’z bilan aytganda, tadbirkorlik, ishbilarmonlik xalqimizning, millatimizning qon-qoniga, suyak-suyagiga singib kеtgan noyob va ezgu fazilat dеsak mubolag’a bo’lmaydi” 3 ..

Tadbirkorlik ilmiy manbalarda, eng avvalo, g‘arbda rivojlangan va ilmiy asoslangan, dеb ta’kidlansa-da, bu faoliyat, sharq xalqlarining iqtisodiy qadriyatlari sifatida undan h’am ancha avvalroq qadrlangan. Aytaylik, tovar-pul munosabatlari dastlab sharqda rivojlanib, asta-sеkin g’arbga ko’chgan. Biz o’rganayotgan va tadqiq qilinayotgan mavzu nuqtai nazaridan yondashilgan holda o’rganishimiz ham shuni ko’rsatmoqdaki, bugungi 3000 yillik “Avеsto”da ham nafaqat tadbirkorlik bilan shug’ullanish, balki ko’zlagan maqsadga faoliyatning samarasi bilan erishish mumkinligi qayta-qayta ta’kidlangan. Bunda “yеrdan foydalanish, bug’doy ekish va natijasining samarasiga yеtish uchun yеrni bir emas, yuz marta haydash zarurligi” 4 uqtiriladi.

Milliy tadbirkorliligimizning qator xususiyatlari buyuk olim Farobiyning “Fozil kishilar shahri” asarida ham o’z ifodasini topgan. Bu asarda u kishilarni asosan mulkdor, ya’ni tadbirkor bo’lishga va uning natijasida inson qashshoq holda yashamasligini uqtirib, ishlab chiqarish ehtiyojiga ham, shaxsiy istе’moliga ham xarajat qilishda tartib va mе’yorga amal qilishga chaqiradi. Farobiy mulkni bеfoyda jamg’arishdan farqli ravishda mulk egasi bo’lish yomon odat emasligini, chunki mulk halollik bilan to’planadigan bo’lsa, qashshoqlikda yashashga qaraganda badavlatlik afzal ekanligini tushuntiradi. U “Kimda-kim o’z ixtiyorida bo’lgan mulkni foyda chiqrish uchun muomalaga qo’shmay, o’zi uchun jamg’arsa, juda katta zarar kеltiradi 5 , dеb ta’kidlaydi. Tadbirkorlikning nazariy asoslarini sharq mеntalitеti xususiyatlaridan o’rganishda “Tеmur tuzuklari” alohida ahamiyat kasb etadi. Amir Tеmurning barcha olamshumul g’alabalariga sabab ham tadbirkorlik bilan ish yuritishi, tadbirkorlikni o’z tafakkuri va harakati shiori qilib olganligidadir. Amir Tеmur o’z davrida tadbirkorlikning nafaqat xususiyatlarini, balki amal qilish asoslarini ham ko’ra bilgan va ularni 6 :

-ma’lum bir sabablarga ko’ra sarmoyasidan ajrab qolgan tadbirkorlarga davlat xazinasidan yordam bеrish zarur, bu bilan ular avvalgi salohiyatlarini tiklab oladilar;

-tadbirkorlik va hunarmandchilik bilan shug’ullanayotgan aql-idrokli kishilarga nisbatan g’amxo’r bo’lish, ularning xizmatini qadrlash va shu orqali ularni yaratuvchanlik va savobli ishlarga rag’batlantirish;

-poklik, iymon-e’tiqodlilik, adolatlilik kabi qoidalarga bo’ysungan holda daromadlarni adolatli taqsimlash;

-tadbirkorlik faoliyati bilan mashg’ul bo’lgan kishilarga yеtarli sarmoya bеrishda, dеb bilgan.

Tadbirkorlikni ta’riflashda otashin vatanparvar, ma’rifatchi Abdulla Avloniy shunday fikrlagan: ”Inson hatti-harakatlarining qaysi biri foydali, qaysi biri zararli ekanligi o’ziga ravshan bo’lmaguncha kuzatadi va foydaliligini tanlab olib, o’zlashtiradi, zararligini rad etib, ulardan o’zini olib qochadi” 7 . Bu g’oya bugungi kunda iqtisodiy tanlov qoidasiga aynan tadbirkorlik bilan amal qilishga, rеsurslar chеklangan sharoitda ularni nimani ishlab chiqarish iqqtisodiy jihatdan ma’qul bo’lsa, shunga sarflash yo’li bilan faoliyatni tanlab olishga ma’lum bir tamal toshidir.

Aslida ham tadbirkorlik avvalo, qo’lidagi ozmi-ko’pmi boyligidan biznеs bilan shug’ullanish uchun foydalanadigan faol va tashabbuskor kishining intеllеktual faoliyatidir. Shuning uchun ham ”tadbirkorlik” faqat pul topishni emas, balki yaratuvchilik faoliyati orqali daromad olishni bildiradi.

Mashhur amеrikalik iqtisodchi Yozеf Shumpеtеr(1883-1950) o‘zining “Iqtisodiy rivojlanish nazariyasi” kitobida tadbirkorni novator, ya’ni yangilik yaratuvchi odam sifatida ta’riflagan. “Tadbirkorning vazifasi yangi kashfiyotlarni amalga tadbiq qilish orqali ishlab chiqarish uslubini rеforma qilish(yangilash)dan iborat. Kеng ma’noda kо‘rib chiqilganda tadbirkorning vazifasi – yangi ochilgan bozor yoki xom ashyo bazasi asosida yangi tovar ishlab chiqarish yoki eskirganini modеrnizatsiya qilish uchun yangi tеxnologiyalar ishlatishdan iborat.” 8

Tadbirkorlik zamirida tadbirkorlik g‘oyasiga asoslangan, foyda olishga qaratilgan, maqsadga yo‘naltirilgan mustaqil tashabbus, javobgarlik asosidagi faoliyat yotadi. Na xorijda, na bizda hali tadbirkorlikning umum tomonidan e’tirof etilgan ta’rifi mavjud emas. Amеrikalik olim R. Xizrich, «Tadbirkorlik o‘z qiymatiga ega bo‘lgan qandaydir yangi narsani yaratish jarayoni, tadbirkor esa buning uchun barcha zarur vaqti va kunini sarflaydigan, barcha moliyaviy, psi­xologik va ijtimoiy xavf-xatarni o‘ziga olib, evaziga mukofot sifatida pul va erishilgan yutug`idan qanoatlanuvchi shaxs» 9 , – dеb ta’kidlaydi. Ingliz profеssori A. Xoskin esa «ishni o‘z hisobidan olib boruvchi, biznеsni boshqarish bilan shaxsan shug’ullanuvchi va kеrakli vositalar bilan ta’minlanish uchun shaxsiy javobgarlikka ega, qarorni mustaqil qabul qiluvchi shaxs yakka tartibdagi tadbirkor bo‘ladi», 10 – dеb izohlaydi.

Yuqoridagi mulohazalarga tayangan holda, kichik biznеsni tadbirkorlik faoliyatining bir ko’rinishi sifatida, mni va mеzonlari qonunchilik bilan bеlgilangan, o’zida tadbirkorlikning tavakkalchilik, tashabbuskorlik, novatorlik, tashkilotchilik, minimal sarflar evaziga maksimal daromad olishga intilish kabi asosiy elеmеntlarini uyg’unlashtirgan ishlab chiqarish ko’lami darajasi dеb tavsiflash mumkin. Ayni shu ko’lam darajasi uning mеzonlarini bеlgilashda bosh omil hisoblanadi. “Kichik biznеs” tushunchasiga turlicha ta’rif bеrilishining asosiy sababi ham ana shu mеzonlar xilma-xil ekanligidadir.

Tadbirkorlik va biznes asoslari

Tadbirkorlik va Biznes asoslari nimani o’rgatadi? U o’z Biznesingizni tashkil qilib, uni rivojlantirish, muvaffaqiyatli tadbirkor bo’lishingizga imkoniyat yaratadi. Tadbirkor va Biznes deganda faqatgina pul topish yo’lidagi harakat, boylik oshirishga intilish bilan cheklanib qolmagan holda yangi ixtiro va yangi ko’rinishlarni kashf qilishingiz, zamonaviy tadbirkordek fikrlashingiz, innovatsion g’oyalarni hayotga tadbiq etishingiz va kuchli tadbirkorlar orasida bo’lishingiz tushuniladi va biz esa buni ta’minlaymiz.

NTM «Tashkent Study» o’quv markazi tadbirkorlarni o’qitish va amaliy ishga tayyorlash ishlarini olib boradi. Mazkur o’quv kurslari soha bo’yicha etarli bilimga ega bo’lmagan, lekin kelajakda o’z biznesini ochib, hayotda o’z yo’nalishini topishni maqsad qilganlar uchun mo’ljallangan. Bu kurslar Sizga o’z maqsadlaringizni ro’yobga chiqarish va hayotda o’z yo’lingizni topib olishingizda hamda biznesingizni to’g’ri boshqarish, nazorat qilish va rivojlantirishga o’rgatadi.

Darslarni yuqori malakali, o’z sohasi bo’yicha muvaffaqiyatlarga erishgan, iqtidorli muallimlar olib boradilar. Darslar davomida Siz dunyodagi yirik kompaniyalar faoliyati natijalari, ularga erishish ucun nimalarga e’tibor qaratish kerakligini bilib olasiz.

Undan tashqari bizda faqat maxsus fanlargina emas balki umumiy fanlarga ham alohida e’tibor beriladi: Rus tili, Ingliz tili, Psixologiya va Jamoatchilik fikri.

O’qish tugаgаndаn so’ng Siz qayta tayyorlangan va malakasi oshirilgan mutaxassis diplomiga egа bo’lаsiz.

Biznesning qanday onlayn va offlayn turlari va shakllari mavjud va qaysi biri afzal

Juda ko’pchilik odamlar uchun o’zining shaxsiy biznesini ochish maqsadi birinchi o’rinda turadi. Ammo, noldan boshlab yaxshi daromad keltiradigan biznesni yo’lga qo’yish hammaning ham qo’lidan kelavermaydi.

Bugingi kunda, yaratilgan biznes turlari haddan ziyod ko’p, qolaversa taraqqiyot ham bir joyda qotib turavermaydi – har yili yangi- yangi bizneslar o’ylab topiladi va har kim o’ziga yoqqan biznes turi bilan shug’ullanishadi.

Ammo, mavjud barcha turlar bir-biri bilan o’zaro aloqada bo’lib, firma va istemolchi o’rtasida munosabatlar to’g’ri yo’lga qo’yilganmi? To’g’ri yo’l qanday bo’lishi kerak? Bugungi kunda qanaday turlari bor? Yangi boshlayotganlar ishni nimadan boshlashi kerak? Davlat idoralari bilan qanday munosabatda bo’lish kerak? Kabi ko’plab savollarga javob topshga harakat qilamiz, ya’ni shular haqida malumot beramiz.

Maqola mundarijasi ( Ochish / Yopish )

  1. Biznes yuritishning asosiy tasnifi va shakllari
  2. Biznes turlarining qisqacha tavsifi
  3. Ishlab chiqarish biznesi.
  4. Tijorat tashkilotlari.
  5. Moliyaviy tashkilotlar.
  6. Konsalting firmalari.
  7. Kichik biznes turlari
  8. Minimal sarmoyali biznes
  9. Dunyoda paydo bo’lgan yangi biznes toifalari
  10. 2021 yilda eng foydali biznes turlari
  11. Siz qanday biznes turini ochishingiz mumkin?
  12. Uy sharoitida shug’ullanish mumkin bo’ladigan biznes turlari
  13. Internetdagi biznes turlari
  14. Xalqaro biznes turlari
  15. Passiv daromad biznes turlari
  16. Xizmat ko’rsatish sohasidagi biznes turlari
  17. Qanday qilib sevimli mashg’ulotingizni biznesga aylantirish mumkin?
  18. Startap uchun qaysi sohalar istiqbolli hisoblanadi?
  19. Xulosa

Biznes yuritishning asosiy tasnifi va shakllari

Har bir mavjud faoliyat turi maqsadli auditoriyaning muayyan ehtiyojlarini hal qilishga qaratilgan bo’lib, o’zining afzalliklari va kamchiliklariga ega.

Zamonaviy iqtisodiyot barcha biznesni 4 asosiy toifaga ajratadi:

  1. Bozorga turli xil tovarlar va xizmatlarni etkazib beradigan kompaniyalar.
  2. Tijorat faoliyatini rivojlantirishga qaratilgan biznes.
  3. Moliya sohasiga yo’naltirilgan faoliyat.
  4. Konsalting kompaniyalari.

Tadbirkorlik shakllari qonun bilan belgilanadi. Ro’yxatdan o’tayotganda tanlangan g’oya uchun eng mos shakl tanlanadi. Ularni quyidagi turlarga bo’lish mumkin:

  • Yakka tartibdagi tadbirkorlik.
  • Aksiyadorlik jamiyati – jamoat va nodavlat.
  • Mas’uliyati cheklangan jamiyat – MChJ.
  • Unitar tashkilot.
  • Ishlab chiqarish korxonasi.
  • Dehqon xo’jaligi.

Biznes turlarining qisqacha tavsifi

Ishlab chiqarish biznesi.

Ushbu turdagi tashkilot, maxsulotni o’zi ishlab chiqish va sotish orqali foyda ko’radi va bu butun biznesning rivojlanishiga asos bo’lib xizmat qiladi. Bozorni to’g’ri tahlil qilib, reklama va marketing strategiyasini yaxshi yo’lga qo’ygan bunday kompaniya egasi inqiroz paytida yoki iqtisodiyotdagi boshqa o’zgarishlar paytida ham barqaror foyda oladi.

Tijorat tashkilotlari.

Bunday kompaniyalar biznes dunyosida vositachilar bo’lib, birjalar va mahsulot sotilishi mumkin bo’lgan boshqa platformalarda mahsulotlarni sotish bilan faoliyat yuritishadi. Iqtisodiyot barqaror bo’lgan sharoitda, bunday biznes egalari yuqori foyda olishadi, ammo ular har qanday o’zgarishlarda kasodga uchrashi mumkin. Iqtisodiyotdagi o’zgarishlar bunday firmalarga ta’sir qiladi, chunki ular o’zlarining ishlab chiqarishlariga ega emaslar, ular faqat qayta sotish bilan shug’ullanadilar.

Moliyaviy tashkilotlar.

Banklar, auditorlik, lizing, sug’urta kompaniyalariga bo’linadi. Iqtisodiyotdagi har qanday o’zgarishlar, alohida bir tumandagi bunday kompaniyalarga katta ta’siri tufayli doimiy ravishda diversifikatsiyani talab qiladi. Boshqaruvga to’g’ri yondashishgina firmaning barqarorligiga va foyda olishiga olib kelishi mumkin.

Konsalting firmalari.

Ko’plab yangi boshlayotgan ishbilarmonlar qanday qilib biznesni yuritish, uni qanday qilib to’g’ri yo’lga qo’yish kerakligini tushunmaydilar. Bu yerda konsalting kompaniyalari yordam berishi mumkin, ular yuzaga keladigan barcha masalalarni hal qilishga yordam berishadi. Kompaniyaning muvaffaqiyati, bunday xizmatlarga muhtoj bo’lgan yangi mijozlarni doimiy izlashga bog’liq.

Kichik biznes turlari

Kichik biznes – faoliyati odatda tor sohalarga yo’naltirgan bo’lib, ishchilari soni 200 gacha bo’lgan kichik firma va korxonalardir. Kichik biznesni boshlash g’oyasini amalga oshirish uchun minimal ishchi kuchi, kam vaqt va pul mablag’lari talab etiladi.

Bozorda dolzarb deb hisoblangan ko’plab tadbirkorlik turlari mavjud. Shulardan eng muvaffaqiyatlilarini ko’rib chiqamiz.

Aholiga turli xil xizmatlar ko’rsatish, jumladan:

  • Ta’mirlash ishlari – poyabzal, kiyim-kechak, mebel, jihozlarni tuzatish.
  • Fitness markazlari – suzish havzalari, turli sport seksiyalari.
  • Sartarosh, vizajist xizmatlari – har qanday go’zallik salonlari, doimiy makiyaj, solyarilar.
  • Qurilish va ta’mirlash kompaniyalari – santexnika o’rnatish, eshik va derazalar almashtirish.
  • Yuridik xizmatlar.
  • Dizaynerlik xizmatlari (interyer dizayni, landshaft dizayni), fotograf (fotosessiyalar, tadbirlarni suratga olish).
  • Transport kompaniyalari – taksilar, yuk tashish.

Ishlab chiqarish sohasi:

  • Bolalar va kattalar uchun poyabzal, kiyim tikish.
  • O’yinchoqlar, jihozlar ishlab chiqarish.
  • Oziq-ovqat mahsulotlari – kolbasa sexi, sut mahsulotlari, oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlash, parrandachilik, novvoyxona.
  • Turli xil fermalar – ko’katlar, quyon etishtirish.
  • Qurilish biznesi – tortma shiftlar, penobloklar

Savdo sohasi – har qanday mahsulotni savdo rastasi yoki savdo do’koni orqali sotishni tashkil qilish. Eng oddiy va oson faoliyat turlaridan biri – tovarlarni sotib olish va aholiga qayta sotish.

Jamoat umumiy ovqatlanish biznesi:

  • Restoran, kafe.
  • Turli xil perashkalar, pitsalar, sushi barlari.
  • Fastfud – shaurma, xod-dog, burgerlar.

Ko’ngilochar sohalar quyidagilarni o’z ichiga oladi:

  • Tungi klublar, barlar.
  • Bouling, billyard, karaoke klublari.
  • Bolalar markazlari.
  • Kinoteatrlar, turli bolalar oromgohlari.
  • Dam olish maskanini ochish, pulli turli o’yinlar tashkil etish.

Internetda biznes qurish:

  • Veb-studiya.
  • Marketing xizmatlari.
  • Web-saytlarni ishlab chiqish, rivojlantirish.
  • Internet-do’kon.

Biznesning har qanday turi uchun yuzaga kelishi mumkin bo’lgan xatarlarni hushyorlik bilan baholash, bozor va raqobatchilarni tahlil qilish muhimdir.

Minimal sarmoyali biznes

Sarmoyani deyarli talab qilmaydigan turli xil g’oyalar mavjud. Bunday g’oyalarni biznesga aylantirish uchun 1500 $ gacha bo’lgan mablag’ etarli. Bunday sarmoya bilan o’z biznesini boshlashga har qanday odam qodir. Odatda, bunday g’oyalarga kiritilgan sarmoyalar tez orada o’zini oqlaydi va bir necha oydan so’ng sof daromadga erishishga imkon beradi.

Minimal sarmoyali biznes g’oyalar turlari:

  • Avtoulov g’ildiraklari disklarini yaltiroq ranglarga bo’yash.
  • To’y va boshqa bayramlar uchun turli xil aksessuarlar tayyorlash.
  • Sotish uchun ko’katlar yetishtirish.
  • Gilam tozalaydigan kichik firma.
  • Kvass, mors sotish punktlarini tashkil etish.
  • Mevalarning stakanlar ko’rinishidagi tezkor ovqatlanish do’koni.
  • Issiqxonalar ishlab chiqarish va o’rnatish.
  • Go’sht va tuxum sotish uchun broylerlarni yoki tovuqlarni etishtirish.
  • Mevalardan chipsilar ishlab chiqarish.
  • O’zingizning uchastkangizda yoki issiqxonada qulupnay va malina etishtirish.
  • Sotish uchun baliq etishtirish.
  • Choyshablar ishlab chiqarish.
  • Kipriklarni kengaytirish, manikyur, bo’yanish bo’yicha xizmatlar ko’rsatish.
  • Uyga etkazib berish xizmati.
  • Bayramlarni tashkil qilish bo’yicha kompaniya.
  • Mebel yasash – divanlar, kreslolar.
  • Printerda nusxa qilish kioski.
  • Fito-yostiq ishlab chiqarish.

Bu siz boshlashingiz mumkin bo’lgan minimal sarmoyali g’oyalarining bir nechtasi. Har bir tadbirkor o’z xohishiga ko’ra ish topa oladi.

Dunyoda paydo bo’lgan yangi biznes toifalari

Tadbirkorlik bir joyda to’xtamaydi, doimo rivojlanadi, odatiy bo’lmagan yo’nalishlar o’ylab topiladi va oqibatda ommalashib boradi.

Endi rivojlana boshlayotgan yoki O’zbekistonda umuman bo’lmagan yo’nalishlar:

  1. Poker-bar ochish – Bu yo’nalishda Gavaya oshxonasi hozir trendda, va bunday restoranlarning ochilishi ko’payib bormoqda.
  2. EMS Fitness-Studio – jismoniy mashqlar paytida mushaklarni elektr bilan stimulyatsiya qilish sport sanoatida katta yutuq bo’ldi.
  3. Xaltadan sovuq ichimliklar sotish – bu issiq havoda foydali ishdir, chunki siz doimo do’konga borishni xohlamaysiz yoki shunchaki yaqin o’rtada do’kon yo’q. Bu erda «ryukzakdan» ichimliklar yordam beradi, orqasida muzlatgich bo’lgan sotuvchi shunchaki ko’chada yurib, ichimliklar taklif qilishi mumkin.
  4. Xobbi-klubi – Sovet tuzumidagi madaniyat uylariga o’xshash faoliyat turi.
  5. Avtomobillarni ijaraga berish – bu O’zbekistonda deyarli raqobatchisi bo’lmagan tur bo’lib, chet elda keng tarqalgan biznes.
  6. Vending avtomat qurilmasi – Foydali va qiziqarli o’yinchoqlar, sovg’alar bilan to’ldiriladi va aholi gavjum joylarga o’rnatiladi. Agar siz shunga o’xshash qurilmani aeroportga yoki temir yo’l stantsiyasiga o’rnatsangiz yaxshi daromad olishingiz mumkin.
  7. Turli o’yinlarni targ’ib qilish uchun veb-sayt yaratish – videoo’yinlarning ommalashuvi davrida bu g’oya har qachongidan ham ko’proq foyda keltiradi.
  8. Kapsulli mehmonxona – Evropada mashhur sanoatdir, u katta sarmoyani talab qiladi, ammo u tezda o’z samarasini beradi.
  9. Glitserin tarkibidagi gullardan zargarlik buyumlari va sovg’alar ishlab chiqarish – AQShdagi eng dolzarb sovg’alardan biri.
  10. Mehmonlar o’zlari kokteyl tayyorlaydigan bar – bu Yaponiyaliklar g’oyasi.
  11. Gullar qurilmasi – qurilma sovutgich kamerasi bilan jihozlangan bo’lib, unga kichik-kichik gul buketlari joylashtiriladi.
  12. Salatni mijozning o’zi shakllantiradigan salat-bar – bu juda qiziqarli g’oya, Amerikadagi muassasalarda, bitta salatning o’rtacha narxi 15 dollardan oshadi, chunki odamlar o’zlari xohlagan narxda mahsulot tanlashadi.

2021 yilda eng foydali biznes turlari

Bozordagi ba’zi mahsulotlarning xaridorgirligi o’zgarishsiz qoladi. Kiyim-kechak, oziq-ovqat, maishiy texnika jihozlari savdosi bilan shug’ullanuvchi har qanday do’kon va supermarketlar doimo foydali bo’lib qoladi.

Ammo tobora kengayib borayotgan istemolchilar hisobiga vaxshi daromad keltiradigan yangi sohalar ham paydo bo’lmoqda:

  • Turli xil qahvaxonalar – oddiy va ko’chma kabinalar.
  • Vending Avtomat qurilmalari biznesi
  • Tozalash xizmatlarini ko’rsatuvchi kompaniyalar.
  • Do’konlardan, turli xil muassasalardan oziq-ovqat etkazib berish.
  • Kafe va restoranlarning nostandart variantlari.
  • Internet-biznes – veb-saytlar ochish, dizayn ishlab chiqish, saytlarni rivojlantirish. Internet-do’konlarni yaratish.

Siz qanday biznes turini ochishingiz mumkin?

Juda ko’pchilik o’zlarining sevimli mashg’ulotlari bilan bog’liq bo’lgan yo’nalishda biznes qilishni va passiv daromad olishni istashadi va bu to’g’ri yo’l deb hisoblayman. Keling hozir ishbilarmonlik faoliyatidagi eng mashhur biznes variantlarini ko’rib chiqamiz.

Uy sharoitida shug’ullanish mumkin bo’ladigan biznes turlari

Uyda o’tirib, pul ishlash yo’llarini topish mumkin. Bichish-tikish, qo’lda tayyorlangan turli xil pishiriq va taomalar. Freelanser xizmatalri.

Uy biznesining barcha turlari:

  1. Fyuzing – sotish uchun, rangli shishadan turli xil esdalik sovg’alarini ishlab chiqarish.
  2. Buyurtmaga pirojnilar tayyorlash – turli tadbirlar uchun tortlar, sovg’a uchun perojni va pechenelar
  3. Sovun, sham ishlab chiqarish.
  4. Yumshoq qo’g’irchoqlar tayyorlash
  5. Sotish uchun uy hayvonlarni yoki gullarni ko’paytirish.
  6. Uyda kipriklarni kengaytirish, massaj qilish, manikyur qilish bo’yicha xizmatlar ko’rsatish.
  7. Uy sharoitida quyonlarni, tovuqlarni ko’paytirish.
  8. Sabzavot, meva etishtirish.
  9. Bolalar va kattalar uchun kiyim tikish, buyurtma asosida qo’lda to’qiladigan kiyimlar.

Internetdagi biznes turlari

Internetdagi biznes – bu dolzarb bo’lib kelayotgan keng tarqalgan tadbirkorlik faoliyati.

Internetda nima bilan shug’ullanish mumkin:

  • Onlayn do’kon ochish.
  • O’zingizning shaxsiy saytlaringizni yaratish, ularni kontent bilan to’ldirish va reklamadan foyda olish.
  • Dasturiy ta’minot va mobil ilovalarni ishlab chiqish.
  • Veb-saytlarni ishlab chiqish va rivojlantirish uchun veb-studiyani yaratish.
  • O’zingizning axborot mahsulotlaringizni sotish – kurslar, vebinarlar.
  • Onlayn murabbiy xizmatlari.
  • Provayder kompaniyasini yaratish.
  • Onlayn kazino, bukmeker idorasini ochish.
  • E’lonlar saytini yaratish.
  • Savdo maydonchasini yaratish.
  • Onlayn ravishda huquqiy, psixologik yordam ko’rsatish.
  • Dropshipping – ishlab chiqaruvchi va xaridor o’rtasida vositachilik.
  • Sayt oldi-sotdisi bilan shug’ullanish – Telderi.
  • Ijtimoiy tarmoqlarda guruhlarni yaratish va ularni keyinchalik qayta sotish.
  • Tizim ma’muri xizmatlarini taklif qiluvchi firma ochish.

Bular Internetdagi biznes g’oyalarning hammasi emas, kasb topish va u orqali pul topish qiyin emas – g’ayratli bo’lish va sabr bilan maqsad sari borish kifoya.

Xalqaro biznes turlari

Xalqaro biznesni yuritmoqchi bo’lgan kompaniya barcha tavakkalchiliklarni hisoblab chiqishi, o’z oldiga qo’yadigan maqsadlarini belgilashi, o’z resurslarini, faoliyati shartlarini baholashi kerak.

Quyidagi yo’nalishlar mavjud:

  1. Eksport – bu bir mamlakatda ishlab chiqarilgan tovarlarni boshqa mamlakatda qayta mahsulot sifatida sotish.
  2. Import – boshqa mamlakat tovarlarini o’zlarida qayta sotish uchun sotib olish.
  3. Xalqaro xizmatlarga – bank operatsiyalari, turizmning turli sohalari, sug’urta, ijara uylari va transport kiradi.
  4. Savdo-vositachilik operatsiyalariga quyidagilar kiradi: vositachilik xizmati, komissiya, agentlik. Shuningdek, qayta sotish (olib sotish) operatsiyalari ham kiradi.
  5. Investitsiyaning turli shakllari ham xalqaro toifaga kiradi.
  6. Franchayzing – sotuvdan ajratilgan foizdan foyda ko’rish evaziga ochilgan kompaniya.

Passiv daromad biznes turlari

Mutlaqo passiv daromad bo’lmaydi. Har qanday biznesda dastlabki sarmoyalar albatta bo’ladi va shundan so’ng biznes passiv daromad unvoniga ega bo’lishi mumkin.

Ushbu yo’nalishdagi mashhur usullar:

  • Kvartira, garaj, ofislarni ijaraga berish.
  • Bank depoziti – bankga pulni foizga qo’yish.
  • O’z bilimlaringizni sotish – vebinarlar, elektron kitob yozish.
  • Onlayn do’kon yaratish.
  • YouTube tarmog’idagi kanalingizda o’zingizning maqsadli auditoriyangizni yaratish va reklamadan daromad olish.
  • Har xil investitsiya imkoniyatlari.
  • Savdo avtomatlarini o’rnatish.

Siz bunday biznesning bir turidan ko’p pul ishlay olmaysiz. Passiv daromadni bir nechta g’oyalarni birlashtirgan holda yaxshi daromad olish mumkin.

Xizmat ko’rsatish sohasidagi biznes turlari

Xizmat ko’rsatish sohasi biznesdagi eng maqbul sohalardan biri hisoblanadi, chunki siz o’z mahoratingiz va bilimingizni sotishingiz mumkin.

Xizmat ko’rsatish sohasidagi biznes g’oyalar ro’yxati:

  • Qahva mashinalari.
  • Xususiy bolalar bog’chasi, maktab.
  • Piv-bar ochish.
  • Soch turmaklash, kipriklar, tirnoqlar.
  • Oyoq kiyim va kiyimlarni ta’mirlash.
  • Qurilish va tamirlash ishlari.
  • Gadjetlar va kichik maishiy texnikalarni ta’mirlash.
  • Fotosuratchilar xizmati.
  • Futbol, ​​ot minish, suzish, rasm chizish uchun maxsus bo’limlar ochish.
  • Detektivlik agentligi.
  • Buyurtma bo’yicha mebel ishlab chiqarish.
  • Hammom, sauna, solyari ochish.
  • Xususiy tadbirlarni tashkil etish.
  • Ko’chma kofe do’koni.
  • Ko’chmas mulkni sotish uchun veb-sayt yaratish.
  • Pochta xizmati – yetkazib berish.
  • Ovqat pishirish, ularni idoralarga etkazib berish.
  • Kvest xonalari, shahar kvestlari yaratish.

Xizmat ko’rsatish sohasida ko’plab yo’nalishlar mavjud. Odamlarga xizmat ko’rsatishga qaratilgan har qanday biznes, xizmat ko’rsatish sohasidir.

Qanday qilib sevimli mashg’ulotingizni biznesga aylantirish mumkin?

Bu ishning siri juda oddiy – tadbirkor o’z ishini chin dildan sevadi va unga butun qalbini bag’ishlaydi. Biznesning barcha toifalari egasidan, fidoyilikni, doimiy o’zini takomillashtirishni talab qiladi.

O’z sevimli mashg’ulotini biznesga aylantirishga qaror qilgan tadbirkor, o’zini, har qanday ishni mukammal bajarishga bag’ishlashi kerak.

Xobbini foydali biznesga aylantirishga yordam beradigan 4 ta oddiy qoidalar:

  1. O’zingizning sevimli mashg’ulotingizga jiddiy baho bering. Biznesni qurishni boshlashdan oldin, sizning mahsulotingiz yoki xizmatingiz aholiga kerakmi yoki yo’qmi va ularning nima uchun bunga muhtojligini aniqlashingiz kerak. Shuningdek, siz o’zingizni har doim sevimli mashg’ulotingizga bag’ishlashingiz, o’zingizning kuchli tomonlaringizni baholashingiz va bunga qodir bo’lishingiz kerak.
  2. Yo’nalishni tanlashga shoshilmang. Biznesning ko’p turlari bor, lekin siz, aynan o’zingiz uchun to’g’ri keladigan biznesni diqqat bilan tanlashingiz kerak. Dastlab siz o’zingizning veb-saytingizni ochishingiz kerak, bu sizga yo’nalishning butun mohiyatini tushunishga yordam beradi.
  3. Boshlang’ich mablag’ni belgilash. E’tiborsiz qoldirib bo’lmaydigan muhim nuqta. Biznesning yo’nalishi aynan mablag’ bilan bog’liq.
  4. O’zingizning sevimli mashg’ulotingiz bilan jiddiy masala sifatida shug’ullanishingiz kerak. Barcha xatarlarni baholash, maqsadli auditoriyani va raqobatchilarni o’rganish, belgilangan maqsadlarni rejalashtirish va amalga oshirishga mas’uliyatli yondashishingiz kerak.

Faoliyat yo’nalishini belgilashda, xarakteringizning barcha xususiyatlarini hisobga olish muhimdir, chunki bu, biznesga bevosita ta’sir qiladi. Nimalarga qodirligingizni anglash uchun, o’zingizning kamchiliklaringizga va ijobiy tomonlaringizga begona odamning qarashlari bilan qarang.

O’z biznesini boshlashga intilayotgan odamlar juda ko’p, lekin ularga motivatsiya, sabr-toqat, o’ziga ishonch etishmaydi – oxir-oqibat ularning harakatlaridan hech qanday natija chiqmaydi.

Startap uchun qaysi sohalar istiqbolli hisoblanadi?

Iste’molchilarni chuqur tahlil qilish va mavjud turli qarashlar, startaplar uchun istiqbolli biznes turlarini aniqladi:

  • Auditorlik kompaniyalari.
  • Qo’lda davolashga ixtisoslashgan shifokorlar (manual terapiya).
  • Stomatologiya, ginekologiya – aniq bir muammoni hal qilishga qaratilgan tibbiy markazlar.
  • Xususiy buxgalter xizmatlarini ko’rsatish.
  • Advokat maslahati.
  • Banklar, lombardlar.
  • Moliyaviy menejment bo’yicha mutaxassislar.
  • Sarmoya kiritish.
  • Ko’chmas mulkni ijaraga berish.

Shaxsiy xizmatlar ham dolzarb bo’lib borayapdi, ammo mijozlar tobora yuqori sifatli xizmat taqdim etilayotgan xizmatlarni talab qilayapdi.

Turli xil biznes turlari, yo’nalishning dolzarbligini hisobga olgan holda biznesni ochish va yanada rivojlantirishning aniq kontseptsiyasini tuzib, mas’uliyatli yondashishni talab qiladi.

Biznesning muvaffaqiyati, tadbirkorlarning biznesni ochishga sarflagan mehnatiga bog’liq. Shu bilan birga, har qanday ishbilarmon, vaziyatni to’g’ri baholashi, sergakligi, o’ziga ishonishi, iqtisodiyotda yuzaga keladigan har qanday o’zgarishlarga teran munosabatda bo’lishi kerak.

Faoliyat sohasini tanlashda, kasbingizga bo’lgan muhabbatingizdan kelib chiqib, uning foydaliligi va sarmoyangiz qoplanishini boshqarishingiz kerak.

Yigirma birinchi asr – biznesning yangi yo’nalishlari paydo bo’lishi uchun ochiqdir.

Xulosa

«Harakat qilishni boshlash eng qiyin narsa, qolgani qat’iyatlilikka bog’liq», deydi Atlantika okeanini yakkaxon uchib o’tgan amerikalik birinchi uchuvchi ayol. Va keyin bu haqda bir nechta kitob ham yozgan.

Uning o’zi boy bo’lmagan. Va u yoshligidan erkaklar qilishi mumkin bo’lgan ishlarni qilishga qiziqishi kuchli bo’lganligi uchun uni ko’pchilik yomon ko’rgan va ish berishmagan. Oqibatda uning oilasi juda qashshoqlashdi. Ammo u o’rnidan turadi va harakat qila boshlaydi. Va u mohir uchuvchi bo’lib yetishadi, endi butun tarix uni eslaydi.

Siz ham yuqoridagi ishlar ro’yxatidan o’zingizga yoqqanini tanlang va hoziroq divandan turing va o’z ishingizni boshlang. Ehtimol siz ham tarixga kirarsiz.

Siz tarixga, men esa keying maqolada ko’rishguncha deb qolaman, xayr (((.

FLEX: Maktab, litsey va kollej oʻquvchilari uchun AQSHda 1 yil davomida oʻqish imkoniyati; oʻqish davomida barcha xarajatlar qoplanadi!

Amerikada bir yil yashab, o‘qish imkoniyatini beradigan 2023-24-yilgi FLEX Future Leaders Exchange – Kelajak Liderlari Almashinuvi dasturiga arizalar qabul qilinmoqda . Ushbu dastur davomida ishtirokchilar amerikalik mezbon oilalarda yashaydilar.

Ishtirokchilar dastur orqali yetakchilik koʻnikmalariga ega boʻladi, AQSH haqida koʻproq oʻrganadi va amerikaliklarga oʻz vatani haqida maʼlumot beradi.

1992 yilda dastur ushbu dastur loyihasi AQSh kongressi tomonidan ishlab chiqilgan va loyihani moliyalashtirish ma’qullangan. Loyiha AQShning sobiq Sovet Ittifoqi hududidagi davlatlar bilan aloqalarini rivojlantirishga qaratilgan edi. Keyinchalik esa boshqa mamlakatlar ham ushbu ro‘yxatga qo‘shildi.

FLEX dasturi to‘liq AQSh hukumati tomonidan moliyalashtiriladi. Dasturning tashkiliy masalalari esa AQSh Hukumat departamentining Ta’lim va madaniy aloqalar byurosi tomonidan amalga oshiriladi. Tanlov g‘oliblariga Amerikada bir yil bepul o‘qish uchun stipendiya va volontyorlik asosida tanlangan mezbon oilada yashash imkoniyati beriladi. Mazkur loyihadan ko‘zlangan maqsad amerikaliklar va boshqa millat vakillari o‘rtasida do‘stona aloqlarni o‘rnatishdir.

Imtihonlarni Xalqaro ta’lim bo‘yicha Amerika kengashlari o‘tkazadi. Mazkur tashkilot g‘oliblarni aniqlaydi va ular uchun seminarlar tashkil etib kerakli ma’lumotlar bilan ta’minlaydi. Shuningdek, ular ishtirokchilarni Amerikaga jo‘natish ishlarini ham tashkillashtirishadi.

Amerika Kengashlari 40 yildan ortiq vaqt mobaynida AQSh, Yevropa, Yevroosiyo, Osiyo va Afrika davlatlarida o‘n minglab o‘quvchilarni qo‘llab-quvvatlab kelyapti. Shuningdek, mazkur tashkilot FLEX dasturidan tashqari universitet talabalari va aspirantlar, oliy ta’lim muassasalari o‘qituvchilari uchun ham boshqa bir qator dasturlarni joriy qilgan bo‘lib, ularni muvvaffaqiyatli amalga oshirib kelmoqda.

Grant kimlar uchun?

Ayni paytda maktabning 9, 10-sinfi yoki litsey, kollejning 1-kursida o‘qiyotgan o‘quvchilar uchun

Batafsil ma’lumot uchun link

Grantning manfaatli jihatlari:

FLEX dasturi g‘oliblariga quyidagilar taqdim etiladi:

  • Doimiy yashash joyidan to AQShdagi belgilangan uygacha borish va vataniga qaytib kelish xarajati qoplanadi.
  • Oylik stipendiya. Ushbu stipendiyani o‘quvchi shaxsiy xarajatlari hamda AQShda yashagan davrida ijtimoiy mashgʻulotlarda ishtirok etish uchun sarflaydi.
  • Oldindan yaxshilab tekshirib, tanlangan mezbon oilada bir yil mobaynida bepul yashaladi.
  • Amerikadagi oʻrta maktabga roʻyxatga olinadi va 1 yil davomida oʻqiladi.
  • Dastur oldidan tayyorlov mashgʻulotlari oʻtkaziladi va ishtirokchilar ularda qatnashadi.
  • AQShda tashkil etiladigan mahalliy tadbirlarda ishtirok etish imkoniyati boʻladi.
  • Tibbiy sug‘urta. Mazkur sug‘urta AQShga kelgunga qadar bo‘lgan kasalliklarni davolashni qoplamaydi. Shuningdek, stomatologik yordam ham ushbu sug‘urta tarkibiga kirmaydi.

Talablar:

FLEX dasturida ishtirok etish barcha uchun ochiq va bepul. Ishtirokchilar dastur talablariga javob bera olsa va tanlovdan muvaffaqiyatli o‘tsa, shuning oʻzi kifoya. Imkoniyati cheklangan o‘quvchilar ham ushbu tanlovda ishtirok etishlari mumkin. Har yili butun dunyodan 20 ga yaqin imkoniyati cheklangan ishtirokchi ushbu tanlovda g‘olib bo‘lib, FLEX dasturida qatnashadi. Ular ham boshqalar bilan teng tanlovdan o‘tadilar. Har bir ishtirokchi bir yilda bir marta ariza topshirishi mumkin.

Ushbu tanlovga ariza topshiruvchi oʻzbekistonlik nomzodlar quyidagi shartlarga mos kelishi kerak:

  1. Nomzod 2006-yil 15-iyul va 2008-yilning 15-iyul sanalari oralig‘ida tug‘ilgan bo‘lishi kerak.
  2. Oʻzbekistonlik nomzodlar dasturga ariza topshirish vaqtida oʻz vatanida maktabning 9, 10-sinfi yoki kollej/litseyning 1-kursida o‘qiyotgan bo‘lishi lozim.
  3. Yaxshi yoki a’lo baholarga ega boʻlish kerak.
  4. Ingliz tilini yaxshi bilish va ariza topshirish jarayonida ingliz tili mahoratini namoyon eta olish lozim.
  5. AQSH vizasi talablariga javob berishi kerak.
  6. O‘zbekiston fuqarosi bo‘lishi hamda xorijga chiqish pasportini olish imkoniga ega boʻlishi kerak.
  7. Oxirgi 5 yil ichida AQSHda jami 90 kundan ortiq davr mobaynida boʻlganlar bu dasturga ariza topshira olmaydi.

Dasturga qabul jarayoni:

Dasturga qabul jarayoni 3 bosqichda amalga oshiriladi:

  • 1-bosqich: onlayn hujjat topshirish. Dasturga 2022-yil 13-oktabrgacah hujjat topshirish mumkin. Bunda shu yerdan rasmiy saytga o‘tib, anketani to‘ldirish kerak bo‘ladi. Anketada nomzod shaxsiy maʼlumotlarni kiritishdan tashqari bir nechta insho yozishi ham kerak. Anketani toʻldirish uchun dastlab hisob yaratish (Create an account) kerak. Avvaldan hisobi boʻlganlar yangidan hisob yaratmaydi, oldingi hisobi orqali anketani toʻldiradi.
  • 2-bosqich: ingliz tili testi. Onlayn hujjat topshirilganda soʻng, nomzodlar ingliz tili testiga taklif etiladi. Ingliz tili testi onlayn yoki oflayn boʻlishi mumkin (keyinroq aniqlashtiriladi).
  • 3-bosqich: suhbat, insholar, anketa va yana bir ingliz tili testi. Bunda nomzod suhbatdan oʻtishi, yana bir necha insho yozishi, navbatdagi anketani toʻldirishi va boshqa bir ingliz tili testidan oʻtishi kerak. Ushbu bosqichdan muvaffaqiyatli oʻtganlar dasturda ishtirok etish huquqii qoʻlga kiritgan hisoblanadi. Dasturga qabul qilinganlar bilan American Councils (Amerika Kengashlari)ning mahalliy ofisi bogʻlanib, bu haqida xabar berishadi.

2023-2024-yilgi FLEX dasturi haqidagi broshyura bilan BU YERDA tanishing.

FLEX dasturi gʻliblari bilan suhbatlarni quyida oʻqing:

  • Surayyo Xayrullayeva bilan suhbat (matn shaklida)
  • Shahriyor Xamdamjonov bilan suhbat (ovozli suhbat)

Qo‘shimcha ma’lumot uchun Amerika Kengashlarining O‘zbekistondagi idorasiga murojaat qilishingiz mumkin:

12 Sh.Rustaveli ko‘chasi Grand Biznes
Markazi 307 xona 100070, Toshkent,
O‘zbekiston

Elektron manzil: flex.uz@americancouncils.
Email orqali ingliz, oʻzbek yoki rus tilida murojaat qilishingiz mumkin.