Press "Enter" to skip to content

Аввал Сурхондарё вилоят Соғликни Сақлаш Бошқармаси бошлиғи Комил Муртазаевични ёрдами билан она ва қиз вилоят кўп тармоқли тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилиб, тўлиқ тиббий ёрдам берилиб соғлиги тикланди.

Facebook

Шундай оилалар борки, буткул қийин ахволга тушиб қолса хам дардини бировга айтмайди. Жим юраверади. Узун туман газ таъминот бўлими рахбари Хуршид Турдиев билан махаллалардаги табиий газ ахволини кўриб юрганимизда шундай оилалардан бирига дуч келдик. Табиий газга уланган уйларга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ишга туширилгандан сўнг кўп оилаларнинг катта қарздорлиги сабаб газдан бирин-кетин автоматик тарзда узила бошланди. Худди шу усулда Ўзбекистон маҳалласидаги бир оила хам газдан узилиб қолган. Қарз икки миллионни тагида бўлганлиги учун оила бу пулни тўлай олмаган. Январь ойида аномал совуқ кўплар қатори бу оилага хам қаттиқ таъсир қилган. Она ва қиз совуқда касалланиб қолган.

Шунда хам оила шикоят қилмади. Хеч кимни ёмонламади. Шунчаки газни пулини вақтида тўламаганим учун қарзимиз кўпайиб кетди. Бу хисоблагич ўрнатилгандан сўнг газимиз ўчиб қолди.Тамом.

Аввал Сурхондарё вилоят Соғликни Сақлаш Бошқармаси бошлиғи Комил Муртазаевични ёрдами билан она ва қиз вилоят кўп тармоқли тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилиб, тўлиқ тиббий ёрдам берилиб соғлиги тикланди.

Сўнгра Ҳудудгаз Сурхондарё газ таъминот филиали Узун туман газ таъминот бўлими раҳбари Хуршид Турдиевни ёрдами билан ҳомий топилиб бу оиланинг табиий газдан қарзи тўланиб, оилага табиий газ ёқиб берилди.

Бу ишда бел боғлаб хизмат қилган барча мутасаддилардан Аллоҳ рози бўлсин!