Press "Enter" to skip to content

Tushda kiyimsiz bolsa

Tushda ko`rish 51.211 views 10 months ago

Tushda kiyimsiz

Туш – инсон кўрган-кечирганларининг айқай-уйқаш кўринишидир. Инсон тушида кўрганларидан ҳам кўра, ҳис қилганларининг, унинг руҳиятида кечаётган ҳолатнинг ўрни юқори.

Ривожланган дунёда инсонлар ғалати тушларининг таъбирини руҳшунослар ёрдамида аниқлашга ҳаракат қиладилар. Руҳшунос Ян Уоллен ҳам 30 йиллик фаолияти давомида 150 минг хил сюжетга эга турли-туман тушларга изоҳ излашга ҳаракат қилган.

У мижозлари томонидан энг кўп айтиладиган тушларнинг 10 тасини айтиб, изоҳлаб, уларни келтириб чиқарган ташқи омилларга нисбатан кўриш керак бўлган чоралар билан ўртоқлашди.

Ҳаётда ит инсоннинг дўсти бўлса ҳам, унинг кимнингдир тушига кириши кўпинча хосиятсиз ҳисобланади. Боиси тушга кирган ит аксарият ҳолда инсонга ҳужум қилади.

Инсоннинг ҳаётда кимлар биландир муроса қила олмаслиги тушида итга ёки бошқа ҳайвонларнинг унга ҳужум қилишига сабабчи бўлади. Тушда бундай ҳайвонларнинг қўлни тишлаши, талаши ва ташланиши носоғлом меҳнат шароитини англатади. Яъни, бу – мунтазам фисқу фасод, ғийбат ва ҳасад авж олган иш муҳити бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, ким биландир душманга айланиб қолган инсоннинг бундан руҳий изтиробга тушиши, у инсоннинг ҳужумига учрашдан қўрқиши ана шундай номақбул тушларни кўришига сабаб бўлади. Ҳатто бу каби кураш ёпиқ ҳолда кечса ҳам шундай тушларга сабаб бўлади.

Шу туфайли, ҳаётда инсонлар билан яхши муносабатда бўлинг. Кимнингдир ёмонлигига сиз вазминлик билан жавоб беринг. Имкон қадар у инсонларни душманга айланишига йўл қўйманг. Бу каби муҳити «заҳарли» бўлган ишдан воз кечинг.

Тушларимизда баъзан ўзимизга номаълум уйга ёки хонага тушиб қоламиз. Руҳшунослар буни қуйидагича «таржима» қилишади.

Руҳиятга кўра, тушга кирадиган ўзимизга номаълум уй ёки хона бизнинг феъл-атворимизнинг бирор ўзига хос жиҳатини англатади. Яъни, асосан янги қобилият, истеъдодини юзага чиқаришга уринаётган инсонлар тушларида мана шундай ўзларига номаълум масканларга тушиб қоладилар.

Инсон бирор истеъдодга эга бўлса ва бу истеъдодни юзага чиқаришда қийналса, ундан фойдалана олмаётганидан азият чекса, тушларида кўпинча эшиксиз хона ёки ёпиқ кўчаларга тушиб қолади.

Шунингдек, орзулари ошмай қолаётган инсонларда ҳам бундай сюжетга эга туш кўриш ҳолатлари аниқланган.

Бундай вазиятларда инсон ўз устида ишлаши, шу талантни юзага чиқариш орқали ўз руҳиятини озод қилиши керак. Шунда мия юзага чиқмаган орзуларни ўйлаб тушкунликка тушмайди ва тушида ҳам ёпиқ маскандан чиқиб кетиш учун йўллар очилади.

Тушда қоқилиб-йиқилиб юриш, машина ёки бирор нимани бошқаришда назоратни йўқотиш, ўзини бошқара олмаслик, мисол учун, бақиргиси келганида овознинг чиқмаслиги инсон ҳаётда муваффақиятга эришаолмаётганидан азобланишини англатади.

Бундай вазиятда руҳшунослар тушкунликка тушмасликни, муваффақиятни бошқа бир йўналишда синаб кўришни, орзулар сари оғишмасдан боришни тавсия қилишади

Инсонларнинг тушида баланд нуқталардан қулаш ҳолатлари жуда кўп учрайди. Ҳаддан ташқари руҳий толиқиш, ҳаётда бирор бир мушкул вазиятга тушиб қолиш, бирор нимадан қаттиқ қўрқиш инсонни тушида баландликдан қулашига сабаб бўлади.

Бу каби хосиятсиз тушлардан халос бўлиш учун инсон ўз соғлигига эътибор бериши, ён-атрофидагиларга ишониши зарур.

Тушда инсоннинг қушдай парвоз қилиши унинг ҳаётдаги қандайдир мушкулига ечим топгани, машаққатли ишни юзи ёруғ бўлиб якунлаганини англатади.

Шунингдек, ижобий кайфиятдаги, доимо яхшиликни ният қилиб, яхши бўлишига ишонган, ўзига ишончи юқори инсонларнинг аксарияти тушида парвоз қилиши аниқланган.

Тушга қандайдир синовли жараёнларга дуч келиш, бирор танловни ҳадик билан амалга оширишга ўхшаш ҳолатлар кўп кирса, демак у инсон ҳаётда жуда кўп иккиланади. Бундай туш кўрувчилар ўзларини нуқул танқид қиладилар ва ҳаётда бирор танлов адашганликларини ҳис қилишади, имтиҳонлардан чўчишади.

Агар сизнинг уйқунгизга ҳам шундай сюжетли тушлар кўп кирса, билимингиз, дидингиз ва ўзингизга бўлган ишончни оширинг. Танладингизми, демак бунинг сабаби бор ва бундан афсусланманг. Қарорларингизни ҳадеб муҳокама қилманг.

Кийим биринчи навбатда уят-ҳаёнинг белгиси бўлса, иккинчидан у биз ҳақимизда шаклланадиган фикрнинг бош воситасидир. Ҳаётда одамлар кўп жойда кийимсиз қолиш инсонни қаттиқ уятга қолдириб, заифлашиб қолишига сабаб бўлади.

Тушда бундай саҳналарни кўришнинг бош сабаби – дилда қандайдир муҳим сирни сақлаш экан. Яъни, бу сир бизнинг кучли одам эмаслигимизни, аслида иродасизлигимизни фош қилиб қўйишидан қўрқамиз. У сир фош бўлгудей бўлса, одамларнинг бизга нисбатан ижобий фикри ўзгариши мумкинлигини биламиз.

Инсоннинг бу каби сирлари кўпайиб бориши уни ана шундай ноқулай туш саҳналарини кўпроқ кўришига олиб келиши мумкин.

Ҳа! Шундай туш кўрадиган инсонлар ҳам кўп экан. Бу каби инсонлар ҳаётда шошқалоқ, жонсарак бўлишади. Улар ҳамма нарсага улгуришини истайдилар ва бир ишни тугатмасдан бошқасига киришиб кетадилар.

Инсон ўзининг бош эҳтиёжларини англаб етиши зарур. Ана шунда бу каби муаммоларга, хусусан тушда ҳожатхона қидириш муаммосидан халос бўлишади.

Тушдаги тиш инсон руҳиятининг рамзи. Яъни, у инсонни ўзига бўлган ишончи ва ҳиссиётларини англатади.

Реал ҳаётда ўзига бўлган ишончнинг йўқлиги, руҳий изтироблар инсонни кексайтириб қўйгандек ва у бунинг таъсирини тушида кўра бошлайди. Тушда тиш тўкилиши ҳам ҳаётда ниманидир қаттиқ ўйлаш ва ундан сиқилиш сабаб юзага келади.

Бу каби ёмон тушлардан халос бўлиш учун ҳаётда хотиржам бўлишга урининг. Ҳеч нарса сабабсиз бўлмайди ва келган дард ўтиб кетади. Аммо унга сизни заифлаштиришига йўл қўйманг.

Ҳаётда кўпинча ким биландир юзма-юз келишдан қўрқамиз. Бунинг сабаби кўп. Мисол учун ваъданинг устидан чиқмаслик, кимнингдир ишончини оқлай олмаслик, кимдандир қарз олиш.

Бу айниқса, қўлидан кўп иш келадиган, ҳунарли, мансаби юқори одамларда кўп учрайдиган тушлар сирасига киради.

Ҳаётда одамларга ваъда берманг, жуда бўлмаса ҳаракат қилишингизни айтинг. Имкони борича катта пул қарзга олманг. Олган бўлсангиз, тезроқ қайтариш ҳаракатини қилинг. Ишончни оқлай олмаган бўлсангиз, ўша одамга вазиятни тушунтиришдан қўрқманг. Ахир бу – қўрқинчли тушлар кўриб юришдан яхшироқ.

tushda kiyimsiz bolsa

Инсон тушида ўзини ялонғоч кўрса нима бўлади? Шайх Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ | Tushda yalong‘och

АЛ-ФАТҲ ТВ 103.140 views 2 years ago

Yalang’och tushda ko’rsa nima bo’lishini bilasizmi tush tabiri

Qiziqarli videolar 2020 8.741 views 2 years ago

Тушта кийимсиз курса

Hikmat Da’vat 332.602 views 7 months ago

Erini tushda tush tabiri. ТУШДА ЭРИНИ КОРСА. TUSHDA ERINI KORSA

Tushda ko`rish 137.345 views 10 months ago

Тушда Ялонгоч Аёл курса | Tushda Yalong’och ayol ko’rsa

Tush Tabirlari 63.750 views 2 years ago

Tushda CHAQALOQ, BOLA ko’rsa nima boladi❓

Dilbar Dilan Sat 94.919 views 1 year ago

Тушда Ялангоч курса – Tushda Yalong’och ko’rsa

Tush Tabirlari 56.435 views 2 years ago

Тушда бола курса – Тушда чакалок – tushga chaqaloq – tush tabiri bola.

Tushda ko`rish 122.707 views 10 months ago

Тушда Эркак киши курса – Tushda Erkak kishi ko’rsa

Tush Tabirlari 265.658 views 2 years ago

Oyoq kiyim tushda korsa nima bo’lishi hakida to’lik ma’lumot

Tushda ko`rish 51.211 views 10 months ago

Туш табири – Тушда жинсий алока куриш

Tush Tabirlari 777.601 views 2 years ago

тушда чакалок йоки эмизганини курса туш табири tushda chaqaloq bola emizish tush tabiri

Din va dunyo rasmiy kanal 81.781 views 1 year ago

Kiyimsiz cho’miladiganlar eshitib oling | Sardor domla

Sardor Domla 1.875.433 views 1 year ago

Tushda O’ZİNİ YALANG OYOQ ko’rsa nima bo’ladi❓

Dilbar Dilan Sat 7.456 views 5 months ago

TUSHDA TAHORAT OLSA NIMA BO’LADI?

Tush ta’biri va Rumiy ibratlaridan (rasmiy kanal) 11.847 views 6 months ago

Тушда чакалок курса унгда нима булади

DUNYO TV 1.392.383 views 4 years ago

Тушда Кийим курса | Tushda Kiyim ko’rsa

Tush Tabirlari 249.568 views 2 years ago

Tushda odam ko’rsa nima bo’lishini bilasizmi tush tabiri

Qiziqarli videolar 2020 41.235 views 2 years ago

Namoz tushda – Tushda namoz o’qisa nima bo’ladi – Тушда Намоз укишни курса

Tushda ko`rish 25.988 views 7 months ago