11 sinf ona tili test javobi bilan
1029. Ҳудуди катталиги жиҳатидан — 110 ўрин, аҳоли сони бўйича — 73-ўрин, Халқаро савдо ҳажми бўйича — 15-ўрин, Валюта заҳираси бўйича — 6-ўрин, аҳолисининг киши бошига даромади бўйича — 4-ўрин. Ва фақатгина травматизм даражасига кўра дунёда 1-ўрин. Сиз бу қайси давлат эканлигини ёзиб беринг.
Жавоб: Швейцария
11 sinf ona tili test javobi bilan
Кириб келган Баҳор фасли муборак бўлсин!
Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз!
Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз)
Видео/гифка
: 1’624 | на пост: 502 | ER: 25.8% Публикации Упоминания Аналитика 2023-02-28 18:07:06 | Показать пост |
1’279 0 |
Ona tili (o‘zbek tili) va adabiyoti o‘qituvchilari va abituriyentlar diqqatida.
Ona tili (o‘zbek tili) va adabiyotidan Milliy sertifikat uchun foydali ma‘lumotlar berib borish maqsadida yangi kanalimizni tashkil etdik.
Marhamat qilib kanalga obuna bo‘lib yangiliklar va ma‘lumotlar bilan tanishib borishingiz mumkin
Web-страница:
: 1’624 | на пост: 502 | ER: 25.8% Публикации Упоминания Аналитика 2023-02-28 18:01:42 | Показать пост |
733 0 |
⚡️Ona tili va adabiyoti fanidan milliy sertifikat test namunalari
Bizni kuzatib boring
https://t.me/milliy_sertifikat_onatili
Видео/гифка
: 1’624 | на пост: 502 | ER: 25.8% Публикации Упоминания Аналитика 2023-02-28 14:49:28 | Показать пост |
831 0 |
⚡️ Kimyo, fizika, ona tili va adabiyot, tarix hamda geografiya fanlaridan milliy sertifikat imtihonlari o‘tkaziladi
2023-yilning 1-yarmida kimyo, fizika, ona tili va adabiyot, tarix hamda geografiya fanlaridan milliy sertifikat imtihonlarini o‘tkazish rejalashtirilgan.
✅ Talabgorlarning murojaatlaridan kelib chiqqan holda 2023-yilning 1-yarmi uchun milliy sertifikat imtihonlarini o‘tkazish grafigi ishlab chiqildi.
Unga ko‘ra kimyo va fizika fanlaridan:
ro‘yxatga olish — 23-fevraldan 8-martgacha;
test sinovlari — 2-aprel kuni;
ona (o‘zbek, rus, qoraqalpoq) tili va adabiyot fanidan:
ro‘yxatga olish — 3-apreldan 16-aprelgacha;
test sinovlari — 30-aprel kuni;
tarix va geografiya fanlaridan:
ro‘yxatga olish — 24-apreldan 7-maygacha;
test sinovlari — 21-may kuni o‘tkaziladi.
Talabgorlarni ro‘yxatga olish my.dtm.uz saytining “Milliy sertifikat” bo‘limi orqali amalga oshiriladi.
Kanalga ulanish
https://t.me/uztdi
: 1’624 | на пост: 502 | ER: 25.8% Публикации Упоминания Аналитика 2023-02-28 10:57:16 | Показать пост |
713 0 |
«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (1001-1100)
1001. Леонид Илич Брежнев СССР олий кенгаши бош котибилиги вақтида сочи тўкилаётганидан шикоят қилиб шахсий врачидан шу соҳадаги энг яхши олим мутахассисларни тўплашни сўрайди. Соч тўкилиши ва унинг муаммолари билан илмий шуғулланувчи 12 та олимдан иборат шифокорлар гуруҳи Брежнев хизматига ҳозир бўлишади. Аммо Брежнев уларни ҳайрон қолдириб, биринчи — танишув учрашувининг ўзидаёқ уларнинг хизматидан воз кечди. Бунга нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?
Жавоб: Олимларнинг ўзлари ҳам кал эканлигини кўриб, Брежнев уларнинг хизматидан воз кечган.
1002. Машҳур сиёсатчи Отто фон Бисмарк шундай гап айтган: “Одамлар овдан кейин, сайр вақтида ва ундан олдин кўпроқ ёлғон гапиришга мойил бўладилар”. Савол, нимадан олдин?
Жавоб: Сайловдан олдин.
1003. Қадимги скандинавларда агар шоҳ ёки ҳарбий қўмондон ўлса, унинг ҳамма бойликлари ва … си билан биргаликда даҳмаларга кўмишган. Нуқта ўрнини тўлдиринг.
Жавоб: Кема
1004. Қуръондаги энг катта қисса қайси ва у қисса нечта сурада нечта ўринда зикр қилинган ?
Жавоб: Мусо алайҳиссалом қиссаси, 24 ёки 25 сурада, 73 ўринда келган.
1005. Машҳур спорт кийимлари ва буюмлари ишлаб чиқарувчи Адидас компанияси эмблемаси бу «уч барг» ҳисобланади. Бу уч баргли эмблема нимани ифодалайди?
Жавоб: Уч барг маъноси «Адидас»нинг уч қитъада ўз компаниялари борлигини акс эттиради.
1006. Аутфилд, Бол, Кетчер, Питчер, Хоум-ран атамалари қайси спорт турида ишлатилади?
Жавоб: Бейсбол.
1007. Мураккаб рефлектор ҳолат: ихтиёрий ёки ихтиёрсиз тез нафас олиш?
Жавоб: Йўталиш.
1008. 1974 йил Куба пойтахти Гаванада бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон Чемпионати финалида ҳамюртимиз Руфат Рисқиев кимни мағлуб мағлуб этган?
Жавоб: Луис Фелипе Мартинезни мағлубиятга учратиб жаҳон чемпионлигини қўлга киритган
1009. Боксни ҳамма яхши блади. Лекин бокс тушунчаси нафақат спорт тури, балки бир спорт туридаги шу спорт жиҳозлари турувчи жойни ҳам англатади. Бу қайси спорт тури?
Жавоб: Формула 1
1010. Футболда «Ла-ола» деган атама бор. Бу қандай тушунча?
Жавоб: Ла ола — Тўлқин деган маънода келади. Бу мухлисларнинг ўзига хос тўлқинсимон кўриниш ҳосил қилиши
1011. Маккалик саҳобалар умумлаштириб «муҳожирлар», мадиналиклар эса «ансорлар» дейилган. Маккалик ҳам, мадиналик ҳам бўлмаган саҳобаларнинг умумлаштирувчи номланиши қандай бўлган?
Жавоб: Бошқа юртларда туғилиб ўсган саҳобаи киромларнинг умумий номи «Ахёрлар» бўлади.
1012. Қуббатул илм ва адаб номи билан машҳур бўлган шаҳар?
Жавоб: Шаҳрисабз
1013. «Чоғир ва Банг мунозараси», «Даҳнома» асарлари муаллифи ким?
Жавоб: Юсуф Амирий
1014. Мусо алайҳиссаломдан кейин Бани Исроил қавмига юборилган пайғамбарнинг исми?
Жавоб: Юша алайҳисалом.
1015. Қадимда Балх, Ваҳш номлари билан аталган дарё?
Жавоб: Амударё.
1016. Салибчиларнинг Яқин Шарқдаги охирги қароргоҳини йўқ қилган саркарда ким?
Жавоб: Амир Темур. Измир (Туркия) шаҳрини эгаллаши билан, Яқин Шарқдаги энг сўннги салиб қароргоҳини йўқ қилган.
1017. Андижон давлат Университети кимнинг номида?
Жавоб: Заҳириддин Муҳаммад Бобур
1018. Бу нарсани биз деярли ҳар куни ўз уйимизда, балки ўзимизга тегишли буюмда ҳам кўришимиз мумкин. Бу нарсани лотинчадан таржима қилса, «ҳашарот мўйлови» деган маънони билдиради. Гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Антенна
1019. Чингизхон ва Хоразмшоҳлар урушига туртки бўлган қабиҳ ишни амалга оширган шохнинг исми.
Жавоб: Дастлаб 1216 йилда Чингизхон ҳузурига Хоразмшоҳ Баҳруддин Розий бошчилигида ўз элчиларини юборади. Бунга жавобан Чингизхон ўз элчиларини хоразмлик савдогар Маҳмуд Яловоч бошчилигида Хоразмга юборади. 1218 йили Чингизхон савдо ва элчи карвонларини тайёрлаб Хоразмшоҳга юборади, лекин Ўтрор шаҳрига етганда Муҳаммаднинг розилиги билан, Ўтрор шаҳрининг ноиби Иналхон фармонига биноан карвон таланади ва одамлари қириб ташланади. Чингизхон Султон Муҳаммаддан айбдорларни жазолашни ва Иналхонни туттириб, унинг ихтиёрига жўнатишни талаб қилиб, Ибн Кафрож Буғрони икки ишончли мулозими кузатувчилари билан Хоразмшоҳ ҳузурига элчи қилиб юборади. Хоразмшоҳ Чингизхон талабига жавобан элчини ўлдиришни ва у билан келган иккита мулозимнинг соқол-мўйловларини қириб, шарманда қилиб қайтариб юборишни буюради. Бу воқеалар Чингизхон ва Хоразмшоҳ давлатлари ўртасида савдо алоқалари ва элчилик муносаблари тамомила узилганини билдирар эди.
1020. Булар Қадимги Бобилда 6 та, Мисрда 10 та, Майяларда 5 та, бизда эса 7 та бўлса, кўпчиликка ёқадиган охиргисини топинг.
Жавоб: Ҳафта кунлари, охиргиси Якшанба.
1021. 1950-1955 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган Уинстон Черчилл номига таниқли драматург Бернард Шоу номидан ўзининг янги спектаклига таклифнома борди. Таклифномалар 2 та бўлиб, Шоу «Дўстингиз билан премьерага келинг, агар бўлса» деб хат ёзиб юборди. Шунда Черчилл жавоб қайтарди: «Ҳозир вақтим йўқ. Спектаклга бора олмайман. Лекин кейинги премерага албатта бораман, агар…….»
Нуқталар ўрнини тўлдиринг.
Жавоб: Лекин кейинги премерага албатта бораман, агар яна пьесангиз бўлса. (Яъни яна премьера бўлса)
Изоҳ: Уинстон Черчилл анча кибрли инсон бўлиб, яқин дўстлари бўлмаган. Бернард Шоу эса унинг устидан кулиш учун шу гапларни ёзган. Черчилл ҳам гапга уста бўлиб, унга ажойиб жавоб қайтарган. Шоунинг пьесалари сони кам бўлгани учун шундай жавоб қайтарган.
1022. 1821 йили Талейранга бу ҳақида айтишганида, «Бу энди эътиборга молик воқеа эмас, шунчаки бир хабар» деб, нимани назарда тутган эди?
Жавоб: Напалеоннинг вафот этгани ҳақидаги хабар
1023. Вай Але-Але тоғи, Кауаи ороли, Гаваи, 350 кун. Мана шу фактларни бир-бирига қўшса нима ҳосил бўлади?
Жавоб: Вай Але-Але тоғи, Кауаи ороли, Гаваида йилига 350 кун ёмғир ёғади.
1024. Андижон давлат Тиллар педагогика институти кимнинг номида?
Жавоб: Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон.
1025. Штутгартда ноодатий антиқа дарслик чоп этилди. Бу дарсликни ўқиш вақтида ўқувчилар ўзларини ўқитувчи ўрнига қўйиб кўришлари ва ҳатто дарслик чоп этувчиларга баҳо қўйишлари ҳам мумкин. Ушбу дарсликнинг бошқаларидан фарқли жиҳатини айтинг.
Жавоб: У атайин хатолар билан чоп этилган.
1026. Малларанг бўёқ, яъни сепия, ҳозир асосан синтетик(сунъий) йўл билан олинади. Аммо табиий бўёқ анча таниқроқ ва сифатлироқ. Бу бўёқ табиий усулда бир жонзотдан олинади. Сиз уни топишингиз учун машҳур бир мусобақани эсга олишингиз кифоя. Менга ўша бўёқнинг табиий манбасини ёзиб беринг.
Жавоб: Каракатица. Изоҳ: «Капитан Врунгел саргузаштлари»да Врангелнинг рақибини кемаси «Қора Каракатица» бўлган
1027. Фиат, Пежо, Рено ва Шевроле. Бу сўзларни автомобил маркалари эканлигидан ташқари ҳам бир умумийлик бирлаштириб турибди. Ўша умумийлик нима?
Жавоб: Охирги харфи «T» билан тугайди: Fiat, Pegout, Renault, Chevrolet
1028. Дунёда жуда кўплаб дори турлари мавжуд. Уларнинг функцияси ҳам хар хил. Хусусан, бир қанча дорилар қон таъминотини яхшилашга хизмат қилар экан. Яъни улар қон билан яхши тўйинган ҳужайра ва тўқималардан қон доначаларини олиб, уларни камқон бўлган ҳужайра ва тўқималарга етказиб берар экан. Шифокорлар бундай функсияли дорилар туркумини ҳазиллашиб қандай номлашади?
Жавоб: Робин Гуд
1029. Ҳудуди катталиги жиҳатидан — 110 ўрин, аҳоли сони бўйича — 73-ўрин, Халқаро савдо ҳажми бўйича — 15-ўрин, Валюта заҳираси бўйича — 6-ўрин, аҳолисининг киши бошига даромади бўйича — 4-ўрин. Ва фақатгина травматизм даражасига кўра дунёда 1-ўрин. Сиз бу қайси давлат эканлигини ёзиб беринг.
Жавоб: Швейцария
1030. Қайси қурол ўз номини инглизча “айлантирмоқ” сўзидан олган?
Жавоб: Револвер
1031. Ватиканда жойлашган машҳур Авлиё Пётр собори ажойиб архитектура ажойиботи билан қурилган экан. Унинг гумбази ўртасида думалоқ тешик бор. Бу жойдан соборга қуёш нури тушиб туради. Аммо, қанчалик ғалати туйилмасин, у ердан биронта ҳам ёмғир ёки қор томчиси ичкарига тушмас экан. Бунга сабаб нима?
Жавоб: Сабаби ўша тешикдан доимий равишда иссиқ ҳаво чиқиб туради. Шунинг учун у ёмғир ва қор томчиларини қайтаради ва буғлантириб юборади.
1032. Уни текшириш натижасида ҳар хил диагнозлар қўйилган:
Микрохирурглар Курте ва Гриппо тананинг ўнг қисми атрофеяси деб ташхис қўйган. Доктор Бент Кристиансон фақат юзи фалаж бўлган деб ҳисоблайди. Доктор Накамура эса унда астма борлигини аниқлаган. 1961 йил Лео Валла кучли технологиялар асосида текшириб, уни монголоид ирқига мансуб деган хулосага келган. Ушбу олимларнинг “мижози” ким эди?
Жавоб: Мона Лиза — Жаконда
1033. 17.987.547 — бу ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги. Унинг ўлчовини белгиланг.
Жавоб: Км/мин.
1034. Швейцарияда нодир ва эски китоблар сотилувчи магазин мавжуд. Унинг бошқаларидан фарқли томони китоблар оғирлигига қараб сотилади ва нархланади. Сиз энди менга айтингчи, харидорлар қандай маҳсулотларни бу магазиндан чегирма асосида харид қилиши мумкин?
Жавоб: Поэтик ва шеърий достонларни. Сабаби улар катта ҳажмда бўлади.
1035. Қилинган ихтироларнинг асосий амалий мақсади кўпинча тор доирада бўлади. Масалан: Хронометр ихтиро қилинганда денгизчилар фақат аниқ узоқликни билиш учун фойдаланишган. Худди шунга ўхшаб қандай мақсад учун инглиз шифокори Жон Флоуер секундни кўрсатувчи стрелка ихтиро қилган?
Жавоб: Юрак пулсини ўлчаш учун
1036. Хитойда у бойлик рамзи, Мисрда ўлим ва руҳ рамзи сифатида қарашган. Грецияда эса уни ўлчов асбобларига тасвирлашган ва у савдода ҳалоллик белгиси бўлган. У ҳозир бир ўйиннинг рамзи. Хўш бу қайси ўйин?
Жавоб: «Нима? Қаерда? Қачон?» ўйинининг рамзи. Гап Бойўғли ҳақида кетмоқда.
1037. Пайғамбарлардан тўрттасининг миллати араб бўлган. Булар қайси пайғамбарлар?
Жавоб: Ҳуд , Солиҳ, Шуайб ва Муҳаммад (с.а.в.)лар
1038. O O T T F F S S…
Бу харфлар рўйхатида қайси харф ортиқча ва нима учун?
Жавоб: Биринчи O ҳарфи ортиқча. Сабаби бу рўйхат инглиз рақамларининг бош ҳарфлари эди. One, Two, Three, Four, Five…
1039. Олимпияда тарихида 100 метрга югуриш бўйича чемпионлар кўп. Лекин улар орасида 1900 йили чемпион бўлган Томас Берк номи алоҳида қайд этилган. У бошқа спортчилардан фарқли ўлароқ у нарсани биринчи бўлиб қўллаган ва чемпион бўлган. Томас Беркнинг алоҳида қайд этилишига сабаб нима?
Жавоб: У илк бор қуйи стартни бошлаб берган, яъни тиззалаб югурган
1040. 1970 йиллари СССРда ишлаб чиқарилаётган консерваларнинг устига маълум бир ҳарфлар ёзим қўйилган. Масалан: “А”, “Д“ ва ҳ.к. Мантиқий ўйлаган ҳолда бу ҳарфларнинг энг охиргиси қайси ва бу қандай маънони билдиришини айтинг
Жавоб: «Д» ҳарфи. Бу ҳарфлар у консерванинг қайси ойда чиққанлигини билдирган. 12 ҳарф эса бу «Д» ҳарфи.
1041. Бу нарса 1895 йили цюрихлик бир киши томонидан ихтиро қилинган. Лекин унинг оммавийлашиши секин давом этган. Фақатгина 1-жаҳон урушига келиб унинг тарғиботи кенг кўламда бўлган ва унинг қулайлиги урушда ўз исботини топган. Менга гап нима ҳақида кетаётганлигини эмас, балки ўша ихтирочининг исмини айтинг.
Жавоб: Кинг Кемп Жиллетт. Хавфсиз устара ихтирочиси
1042. Уларнинг сони ҳозирги замон олимлари томонидан 54-58 деб айтилади. Гап шундаки уларнинг кўринишлари ҳар хил, ҳатто баъзиларининг чегараси йўқ. Улуғ бобомиз Абу Райҳон Беруний уларнинг нечтасини билганини билмадику, лекин қадимги юнонларга уларнинг 7 таси маълум бўлган. Гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Денгизлар. Саргосса денгизининг чегараси йўқ.
1043. Японларда “бе” ўтирмоқ дегани. Хўш унда “терибе” қандай таржима қилинади?
Жавоб: Телевизор
1044. Совет ҳайкалтароши Куратов бир кишининг юбилейи учун унинг ҳайкалини ясайди. Унда ўша инсон ёнига кучук, мушук, маймун, ғоз каби бир неча ҳайвонларнинг ҳам ҳайкалларини жойлаштиради. Диққат савол, у кимнинг ҳайкалини ясаган эди?
Жавоб: Машҳур масалчи Криловнинг ҳайкали
1045. Шимолий Америка ҳиндулари учун у уй, идиш-товоқ, қурол, озиқ-овқат, кийим-кечак вазифани ўтаган. Савол, у нима?
Жавоб: Бизон.
1046. 25 литр сувни атиги бир томчи у билан булғаш мумкин. У нима?
Жавоб: Нефт
1047. АҚШда у о.к.й., Японияда й.о.к., бизда эса к.о.й. кўринишида. Савол, гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Саналарнинг ёзилиши эди. Бизда кун, ой, йил ёзилади. Уларда эса аксинча
1048. 1958 йили Швецияда бўлган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида 16 жамоани гуруҳларга бўлиш учун қуръа тортиш маросими бўлган. Унда барча жамоалар ҳудудий яқинлигидан келиб чиқиб 4 гуруҳга бўлинган. Бунда 1-гуруҳ “Ғарбий Европа”, 2-гуруҳ “Шарқий Европа”, 3-гуруҳ “Америка” деб номланган. Хўш унда охирги 4-гуруҳга қандай ном берилган эди?
Жавоб: Буюк Британия. Сабаби ўша йили Б.Британиянинг 4 та давлати ҳам чиқишган эди.
1049. Юнон файласуфи Демокритнинг бир гапи бор: “Кимга яхши куёв учраса унда у ўғилли бўлади. Агар ёмон куёв учраса…” Жумлани тўдиринг.
Жавоб: Қизингдан айриласан
1050. Сигир — 4, чўчқа — 8, типратикан — 10, ягуар — 11, кўршапалак — 20. Хўш, бу кўрсаткич инсонда ўртача нечага тенг?
Жавоб: 7-8 соат. Гап ухлаш ҳақида кетмоқда
1051. Бу рўйхат бошида Индонезия туради. 2-ўринда Япония. 3-ўринда 2000 йилгача Буюк Британия турган. Ҳозир Филиппин 3-ўринга кўтарилиб олган. Бу рўйхат нимага қараб тузилган?
Жавоб: Ороллар сони бўйича
1052. Наршахийнинг маълумотига кўра араблар истило қилган ҳудуд аҳолиси араблардан моддий манфаатдор бўлишган. Араблар мазкур ҳудуд аҳолисига бир ишлари учун 2 дирхамдан беришган. Қандай иш эвазига?
Жавоб: Намоз ўқигани келгани учун.
1053. Турклар уни “шайтон овози”, немис денгизчилари “муссон шамоли”, инглизлар “энг бахтсиз кишилар овози” дея таърифлашган. Бизда ҳам бу нарса яхшиликка олиб келмайди деган гап бор. Гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Ҳуштак
1054. Уларнинг биринчиси яҳудий, кейингилари юнон, италян, француз, инглиз, португал, испан. Менга буларнинг ҳозиргиси ва ундан олдингисини айтинг.
Жавоб: Гап Рим Папалари ҳақида эди. Ҳозиргиси Франциск, аввалгиси Бенидикт XVI
1055. 1751 йили Англиядаги бир ислоҳотдан кўчилик норози бўлган. Улар мазкур ислоҳот ташкилотчиси бўлган лорднинг уйига бориб “Бизнинг 2,5 …мизни қайтаринг” дея айтишган. Улар нимасини қайтаришни талаб қилишган ва бу қандай ислоҳат эди?
Жавоб: Улар Григорий календарига ўтган ва ўшанда сана 17 февралдан 1 майга ўтган.
1056. АҚШда ҳар бир штатнинг ўз “Таймс”и бор. Масал, “New York Times”, “Los-Angeles Times” ва ҳ.к. “Tundra Times” газетаси қаердан чиқади?
Жавоб: Аляска
1057. Европа полицияси бронжелетни экстреместик ҳаракатларда, иш ташлашлар вақтида ва ҳар ҳафта бир жойга борганда кийишади. Яна қаерга борганда улар бронжелет кийиб олишади?
Жавоб: Футбол учрашувларига
1058. 15-асрда Париж шаҳри 3 қисмга бўлинган. 1 — Собор, 2 — Лувр. 3-қисм қандай номланган?
Жавоб: Сарбонна
1059. 85 ёшдаги машҳур академик уйланмоқда. У ўз тўйида қадаҳ сўзи айтмоқда: “Севги мисоли уммон. Мен унингсиз яшолмайман. Уни севдим ва бундан уялмайман”. Бу кимнинг тўйи эди?
Жавоб: Жак Ив Кусто
1060. Америка шифокорлари телевизорнинг инсонларга салбий таъсири тўғрисида тажрибалар ўтказди. Уларнинг аниқлашича телевизор ёнида кўп ўтириш кўз касалликларини келтириб чиқарар экан. Улар бу ҳолат яна бир минтақага хос бўлган касалликни келтириб чиқармоқда дея маълумот беришди. Бу қандай касаллик?
Жавоб: Семизлик.
1061. 1996 йилнинг февраль ойида «USA Today» газетаси бир инсон портретини «Инсоният учун туриб бера оладими?» деган сарлавҳа билан босиб чиқарди. Ўшанда кимнинг портрети чоп этилган эди?
Жавоб: Гарри Каспаров. У ўша йили компютерга қарши ўйнаган
1062. Бу компания Toyota, Adidas, Microsoft каби узоқ тарихга эга бўлмасада дунё бозорининг 70% ини эгаллади. У фаолиятини 15000 дан ортиқ ишчи ёрдамида 115 тилда ва ҳозирга келиб 8 млрд. ҳамкор билан олиб боради. Унинг маҳсулоти бутун сайёрани кўришга ёрдам беради. Қайси компания тўғрисида гап кетаяпти?
Жавоб: Google
1063. Стивен Фрайнинг бир ҳазили бор, 50 ёшда вафот этган Габриэл, ўзини 122 ёшда деб ҳисоблаган. Габриэлнинг фамилияси нима эди?
Жавоб: Фаренгейт. Сабаби Фаренгейт шкаласи бўйича 50 Целсий даража (C) 122 га тенг.
1064. Куфа шаҳрини қурган саҳоба ким?
Жавоб: Саъд ибн Абу Ваққос.
1065. Дунёнинг турли шаҳарларида ҳар хил адабий қаҳрамонларга ўрнатилган ҳайкалларни учратиш мумкин. Мамлакатимиздаги бир шаҳарда эса Алишер Навоийнинг “Хамса” сидаги қаҳрамонлардан бирига ўрнатилган ҳайкални кўриш мумкин. Ўша адабий қаҳрамоннинг исмини айтинг.
Жавоб: Фарҳод.
1066. Дунёда ҳеч қайси “ботқоқлик” учалик машҳур бўлмаган. Унинг узунлиги 74 км, 1300 м гача, ҳавзасининг майдони 5 минг км2. Ушбу “ботқоқлик”даги 42 та оролда дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири жойлашган. Қайси шаҳар?
Жавоб: Санкт-Петербург. Нева — финча ботқоқлик дегани.
1067. Ўзбек тилида турли бошқа тиллардан кириб келган сўзлар кўп ишлатилади. Шулардан бири француз тилидаги abonner, яъни ёзилмоқ сўзидан олинган. Бу сўзни йилда бир марта эсланишини назарда тутган ҳолда у нимага нисбатан амалга оширилишини айтинг.
Жавоб: Газета ва журналларга.
1068. 1921 йилгача ишончли бўлган шаҳар бирданига номини ўзгартиради. 1997 йилга келиб ўз ўрнини оқ қабрга бўшатиб берди. Бу воқеаларнинг барчаси қайси давлатда содир бўлди?
Жавоб: Қозоғистон.
1069. Диққат саволда тушириб қолдирилган сўз бор. 19 асрларда яшаган қози Абдунаби Ҳотифнинг тамомланмай қолган воқеабанд достонида: “Асар ёзишдан мақсадим унинг оқила, фаҳмли, илм ва сўзнинг қадрига етадиган донишманд аёл эканлигини кўрсатишдир… Тушириб қолдирилган сўз вафотидан сўнг бу иффат садафининг инжуси кунларни ҳасрату фироқ билан шу тариқа ўтишини ношукурлик деб билди.”. Тушириб қолдирилган сўзни битта сўз билан ёзиб беринг.
Жавоб: Умархон.
1070. Одатда бирор нарсанинг синиши ёки синдирилиши бахтсизликка йўйилади. Лекин уни синдириш албатта розиликка, яхшиликка олиб келади. Ниманинг синиши яхши белги ҳисобланади?
Жавоб: Нон.
1071. Франциянинг Безансон шаҳрида фотография билан қизиқувчи рассомнинг оиласида 1862 йили биринчи ўғил туғилганида унга Огюст деб исм беришади, орадан икки йил ўтиб иккинчи ўғил Луи дунёга келади. Улар улғайгач ўз оталарининг фамилиясини бутун дунёга машҳур қилишади. Сиз менга ўша рассомнинг фамилияси қандай бўлганини айтинг.
Жавоб: Люмер.
1072. Ўзининг санъатдаги илк қадамларини у кабутарларни тасвирлашдан бошлаган, аниқроғи ўз отаси чизган кабутарларга оёқчалар чизиб қўйишдан бошлаган. Кейинчалик эса машҳур рассом бўлиб етишгач, у ўзининг бу қушга бўлган муҳаббатини яна бир бор намойиш қилди. Сиз гап ким ҳақида кетаётганини англаган бўлсангиз, у асосан рассомчиликнинг қайси йўналишида ижод қилганини ёзиб беринг.
Жавоб: Кубизм.
1073. Машҳур юнон ҳайкалтарошининг исмига ҳукмдорлик титулларидан бирининг номини қўшадиган бўлсак, машҳур ҳукмдорнинг учинчи ўғлининг номи келиб чиқади. Сиз менга ўша машҳур ҳукмдорнинг ким эканлигини айтинг.
Жавоб: Амир Темур. (Мирон — шоҳ)
1074. Балхнинг жанубий тарафидаги шаҳар ёнида жойлашган оташпарастларнинг қадимий бутхонаси, 1972 йилда мамлакатимизда вужудга келган шаҳарча, 1980 йилда ташкил этилган туман, Фарғона вилояти Фурқат қишлоғидаги қишлоқ ва олий лига футбол жамоаси айнан бир хил аталади. Уни топинг.
Жавоб: Навбаҳор.
1075. Дунёнинг энг тез ўсадиган ўсимлигини номи нима?
Жавоб: Бамбук. Суткасига 75 сантиметр ўсади.
1076. Абумуҳаммад Илёс ибн Юсуф ибн Закий Муйяд бошлаб бергани анъанани кейинчалик бошқалар ҳам давом эттирганлар. Сиз менга унинг бошлаб берган анъанаси билан боғлиқ сонни айтинг.
Жавоб: 5. Юқоридаги шахс Низомий Ганжавий.
1077. Машҳур сайёҳ Д. Ливингстон уни тўнтариб қўйилган улкан сабзига ўхшатган. Африкаликлардаги бир ривоятда: “Кунлардан бирида қудратли тангри ундан ғазабланиб, уни суғуриб олгану, илдизини юқорига, шохини пастга қаратиб тўнтариб яна ерга тиқиб қўйган” дейилади. Бу нима?
Жавоб: Баобаб дарахти.
1078. “Дейли телеграф” газетасининг 1976 йил 29 июл сонида “Қандай қилиб омадсиз бўлиб, ҳеч нарса қилмаганлик учун пул олинади?” сарлавҳаси остида материал чоп этилган. Бу мақола кимлар хақида эди?
Жавоб: Тиланчилар хақида.
1079. Ҳиндистонда ҳар ойда уларга маълум миқдорда пул тўлаб борилади. Бундан ташқари, улар бепул тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин. Улар қариган пайтида ҳам давлат қарамоғида бўлишади. Улар бунинг учун давлат билан шартнома тузишади. Агар улар шартномани бузишса, уларни қамоқ ва жарима жазоси кутади. Улар кимлар?
Жавоб: Ҳеч қачон турмуш қурмасликка қарор қилган инсонлар.
1080. Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор З. Турсунхўжаевнинг ёзишича, агар ушбу мақолга амал қилинса, хосилдорлик гектарига 3 центнердан 6 центнергача юқори бўлади. Шу мақолни айтиб беринг.
Жавоб: “Ер ҳайдасанг куз хайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”.
1081. Конгода аҳоли унинг 500 тасидан, Индонезияда 250 тасидан, Суданда эса 117 тасидан фойдаланишади. У нима?
Жавоб: Тил.
1082. Тижоратда рақобатга қарши учта қудратли қурол бор: 1. Сифат. 2. Нарх. Учинчиси нима?
Жавоб: Реклама.
1083. У дарахт Марказий Осиёда ҳосиятли дарахт ҳисобланган. Очарчилик йилларида ҳам унинг пишиғига етганлар тирик қолишган. У дарахтни кесиш бахтсизлик саналган. У қандай дарахт?
Жавоб: Тут дарахти.
1084. Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” ида шундай ёзилган: “Иккита энг ҳолис ҳакам синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир. Биринчиси табиийки, китобхон. Иккинчиси нима?
Жавоб: Вақт.
1085. Озод Шарофиддинов айтган: “Танқидчи ижод боғига болта эмас, уни кўтариб кириши керак”. Нимани?
Жавоб: Токқайчи.
1086. Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бу сўзнинг ҳар бир ҳарфига бир маъно берганлар. Бу сўзда иттифоқлик, саодат, латофат, оқибат ва муҳаббат мужассамлашгандир. Бу қайси сўз?
Жавоб: Ислом.
1087. Исландия пойтаҳти Рейкявикдан 112 км жануби-шарқда Суртсей деган вулкан бор. Бу вулканнинг бошқа вулканлардан фарқи бор. Бу фарқ нимада?
Жавоб: Бу вулкан денгиз остидан отилиб чиқади.
1088. Бу дарахт Африка шимолида шу ерлик халқнинг озуқага, қурилиш материалларига, қисқаси, кун кўриш учун зарур нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондиради. Саҳрои кабирнинг айрим вилоятларида унинг меваси ҳамон пул вазифасини ўтаб келмоқда. Бу қайси мева?
Жавоб: Хурмо.
1089. Бу овозни эшитган қоплон ириллашдан, сиртлон увиллашдан тўхтайди, маймунлар айюҳаннос солиб дарахтларнинг энг баланд шохларига чиқиб кетади, кийиклар, оҳулар яшин тезлигида кўздан ғойиб бўлади, подада маъраётган қўй, эчкиларнинг овози ўчади, туялар арқонини узиб қочади, отлар олдинги икки оёғини тик кўтариб, оғир ҳансираб, кишнай бошлайди ва зўр бериб орқасига тисарилади, итлар думини қисиб эгасининг пинжига киради. Бу овозни эшитганда ҳатто одам ҳам безгак тутгандек қалтираб, бекиниш учун жой ахтаради. Бу қандай овоз?
Жавоб: Шер наъраси.
1090. Полинезия оролларида уларга чўчқа ва тошбақа гўшти, тунец балиғи, товуқ каби лаззатли таомлар истеъмол қилиш ман этилади. Кимларга нисбатан бундай тақиқ қўлланилади?
Жавоб: Аёлларга.
1091. Бу ҳайвон номининг таржимаси маҳаллий қабилалардан бирининг тилида “ичмайди” деган маънони билдиради. Бу ҳайвон ҳақиқатдан ҳам сув ичмайди. Эвкалипт барглари таркибидаги сув унинг учун кифоя. Бу қайси ҳайвон?
Жавоб: Коала.
1092. Индонезиянинг Бали оролида яшовчи ҳар бир инсон умрида уч маротаба ибодатхонага замбилда келтирилади: биринчи марта-йигит ёки қиз балоғатга етганида, иккинчи марта-никоҳ тўйида. Учинчи марта қачон?
Жавоб: Биринчи ўғил кўрганда.
1093. Стадионлари устида бургутлар учиб юриши одатий ҳол бўлган давлат?
Жавоб: Боливия.
1094. Бу мосламани илк бор 1670 йилда немис устаси Эрхард Вейгел Венада турар жой биносида қурган эди. Кейинчалик уни ривожлантиришда америкалик муҳандис Элишей Отис ўз ҳиссасини қўшди. Мана салкам 340 йилки у инсониятга беминнат хизмат қилиб келмоқда. У нима?
Жавоб: Лифт.
1095. Бу даҳо яратган ихтиросини стол устига қўйиб ўринбосари Жон Круезининг диққатини жалб қилади ва ихтиросининг “шохчаси”га қараб “Мерининг қўзичоқлари бор эди” деб қичқиради. Кейин нима рўй берганини билган бўлсангиз, менга кашфиётчини эмас, унинг ихтироси нима эканлигини айтинг.
Жавоб: Фонограф (Томас Эдисон овозини ёзиб олгач аппарат уни қайтаради)
1096. 1912 йил 13 ноябр Наманганнинг Чуқур кўча даҳасида яшовчи Маматхўжа ва Холамбибиларнинг оиласида дунёга келган ўғил фарзандга тегишли Кемерова вилояти ички ишлар бошқармасида сақланаётган “дело”нинг 91-бетини ўқийман:
“Маҳбус 1944 йил 9 март куни соат 14:00 да ўпка сили 2-даражали пеллогра ва юрак қувватсизлиги натижасида 3-стационарда вафот этди.”
У ким эди?
Жавоб: Усмон Носир
1097. Россия, Қозоғистон, Мўғулистон, Қирғизистон, Шимолий Корея, Тожикистон, Вьетнам, Афғонистон, Макао, Покистон, Лаос, Непал, Мянма, Бутан. Агар бу давлатларни нима бирлаштириб турганини аниқлаган бўлсангиз мен айтмаган яна бир давлатни топишингиз керак.
Жавоб: Ҳиндистон (Барчаси Хитой билан чегарадош)
1098. Қўлёзмадан намуна келтираман:
“Агар крахмалланган матодан тикилган винтли қурилма иш берса в тез айланса, у ҳавода тиргак ҳосил қилади ҳамда булутлар орасига кўтарилади.”
Менга қўлёзма муаллифини ва таърифланган чизма ниманинг аждоди эканлигини айтинг.
Жавоб: Леонардо Да Винчи, вертолёт
1099. Дунёда унинг 600 дан ортиқ тури мавжуд. Нима учундир уни ишлаб чиқарувчи дастлабки фабрика Италияда эмас, балки 1848 йили Нью-Йоркдаги Бруклин шаҳрида Антоини Сегера томонидан очилган. Гап нима ҳақида кетаётганлигини топган бўлсангиз, у сифатли бўлиши учун таркибида нима камида 5.5% ни ташкил этиши керак?
Жавоб: Тухум (Гап Макарон ҳақида бормоқда)
1100. Фақат туркий шеъриятда юзага келган вазн?
Жавоб: Бармоқ вазни.