8-sinf Adabiyot
Ҳолатга ХТВ муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар орқали видеоси тарқалган 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги макети 2010 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан яратилган. Мазкур дарслик сўнгги маротаба ушбу нашриёт томонидан 2019 йилда чоп этилган 4-нашр ҳисобланади.
8-синф “Адабиёт” дарслиги хусусида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабарга ХТВ муносабат билдирди (видео)
Ижтимоий тармоқларда 8-синф “Адабиёт” дарслигида А.Мухтор ҳақидаги мавзу 8 марта чоп этилгани ҳақида сурат ва хабарлар тарқалди.
Ҳолатга ХТВ муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар орқали видеоси тарқалган 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги макети 2010 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан яратилган. Мазкур дарслик сўнгги маротаба ушбу нашриёт томонидан 2019 йилда чоп этилган 4-нашр ҳисобланади.
Қайд этилишича, юзага келган вазият (Асқад Мухтор тўғрисида маълумотнинг бир неча маротаба берилиши)ни ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан 14 сентябрь куни Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Андижон, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари мактабларида, айнан 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги кўздан кечирилган.
Ўрганиш жараёнида кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолат кўздан кечирилган дарсликларда мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа муаллифи фарзандига дарслик қайси мактабда берилганини аниқлаш имконияти бўлмади (видеода ҳеч қандай маълумот берилмаган).
Видео муаллифидан мазкур дарслик ҳақиқатдан ҳам мактаб кутубхонасидан берилган бўлса уни вазирликка @bookedu_bot телеграм боти орқали мурожаат қилган ҳолда мактаб кутубхонасига қайтариб, ўрнига сифатли дарсликни олишини сўраймиз. Шу билан бирга, видеони тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳолат юзасидан маълумотни вазирликка тақдим этишларини ва уни ижобий ҳал қилинишида ёрдам беришларини сўраб қоламиз.
“8-sinf Adabiyot”
Darsning maqsadi Ta`limiy maqsad:O’quvchilarga Alisher Navoiyning, uning“Qilg’il ” radifli ga’zali haqida ma’lumot berish va g’azal mazmunini o’quvchilarga singdirish Tarbiyaviy maqsad:O’quvchilarga Alisher Navoiy hayot ijod yo’lini ibrat qilib ko’rsatish va ularni ma’nan yetuk,komil inson sifatida shaklantirish Rivojlantiruvchi: O’quvchilarning o’gzaki nutqini takomillashtirish,fikrlash qobiliyatini hamda ravon o’qish ko’nikmalarini rivojlantirish Fanga oid kompetensiya Nutqiy kompetensiya: G’azal namunalarini ifodali o’qiydi va mazmun mohiyatini tushuna oladi. Badiiy asarni tahlil qilish kompetensiya :G’azaldagi badiiy tasvir vositalarini farqlay oladi,ularni berilgan matndan topadi va tahlilda foydalana oladi. O‘zini o‘zi rivojlantirish kompetensiyasi: – Badiiy kitoblarni muntazam o’qish va o’rganish,xulosa chiqarish,ibrat olish Milliy va ummummadaniy kompetensiyasi: – Badiiy adabiyotga aks etgan go’zallik va ezgulikdan o’rnak olishga intilish,yovuzlik va xunuklikdan nafratlana olish. Darsning vaqt taqsimoti 1. Tashkiliy qism: 5 daqiqa 2. O`tilgan mavzuni takrorlash:7 daqiqa 3. Yangi mavzu bayoni: 21 daqiqa 4. Darsni mustahkamlash: 9 daqiqa 5. Baholash: 2 daqiqa 6. Uyga Vazifa: 1 daqiqa Kichik tadqiqotlardan, katta kashfiyotlar sari
Камбарова Одина Хакимжановна