Press "Enter" to skip to content

Parizoda liboslari kolleksiyasi (foto)

Ispaniya, Tenerife

Миллий либослар

Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: “Либосларининг ярашганини қаранг-а”,- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Замон тараққий этгани сайин юртимиз аёлларининг кийиниш тарзида ҳам сезиларли ўзгаришлар юзага келди. Баъзи қизларимиз Европа мамлакатлари кийиниш тарзидан нусха кўчириб, ортиқча очиқ-сочиқ кийинишга ўтишган бўлса, бошқа бирлари бошдан-оёқ қора либосларга бурканиш орқали ҳижоб кийишга ўтиб кетишаяпти. Бу билан уларнинг аксарияти “урф”дан ортда қолмасликка интилишмоқда.

Ўзларини ўта замонавий кўрсатишни истаган қизлар тор шимлару, ҳатто, киндигини яширмайдиган кофталар кийишга ўтишди. Бошдан-оёқ қора кийимга ўранган аёлларимизнинг барчаси ҳам ўзларининг динга қаттиқ турганлари учун шундай кийинишаяпти, деб ўйлайсизми? Йўқ. Улар ҳам бундай кийимларни “урф”дан қолмаслик учун кийишаяпти. Ҳатто, ўша қизларнинг: “Аввал европача услубда кийиниб юрардим. Кейин бир дугонамнинг маслаҳати билан ҳижоб кийишга қарор қилдим. Чунки яхши турмуш ўртоқ топишни истасанг, шундай кийинишинг керак”, – деганларининг кўп бор гувоҳи бўлганмиз.

Мана шундай тамойиллар сабабли юртимизда миллий либосларни кўпроқ тарғиб-ташвиқ қилишга эҳтиёж борган сайин кучайди.

Айни пайтда мамлакатимизда ноанъанавий либослар, яъни ҳижоблар ва ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ бўлган европача услубдаги либосларни кийишдан воз кечиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу чора-тадбирлар кўпроқ шаҳар шароитида амалга оширилиши керак. Чунки қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи хотин-қизларимиз, асосан, миллий либосларда юришади.

Ноанъанавий либослардан воз кечиш борасида мактаб ўқувчилари ва студентлар орасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

Шунингдек, мамлакат Маориф ва илм вазирлиги ҳам машғулотларга ҳижоб, узун шарф ва калта юбкаларда келмасликни тавсия қилди. Бунинг ўрнига, атлас, адрас либослар ва чакан кўйлак кийиш тавсия этилмоқда.

Тожикистоннинг замонавий дизайнерлари ҳам аёлларга миллийлигимизга хос бўлган либослар, яъни замонавий услубда тикилган миллий кийимларни таклиф этишмоқда. Бироқ чакан – қўлда тикилган гуллар билан безатилган кўйлак миллий либосларнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

Республика Хотин-қизлар ва оила комитетида ташкил этилган ишчи гуруҳи нафақат ҳижоблар, балки миллий маданиятимиз ва динимизга зид, ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ, европача услубдаги тор либосларга ҳам қарши кураш олиб бораяпти.

“Хотин-қизлар орасида тожикларнинг миллий либосини кийишни тарғиб этувчи ишчи гуруҳимиз аёлларга ҳижоблар халқимизга бегона эканлигини тушунтираяпти. Лекин биз, шунингдек, одоб-ахлоққа тўғри келмайдиган, қарийб ярим яланғоч юрадиган қизларга ҳам эътибор қаратаяпмиз”,- деган эди Хотин-қизлар ва оила комитети раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий.

Энди масаланинг бошқа томонига эътибор қаратсак. Миллий либослар тарғиб этила бошланганидан буён фақат атласу адрас ва чакан кўйлаклар кийилишига кўпроқ диққат жалб этилмоқда. Баъзи хотин-қизлар бу ҳақда ўзларининг норозиликларини ҳам изҳор этишмоқда.

“Миллий либослар кийинглар, дейишганидан кейин кўпгина ҳамкорларимиз атласу адрас кўйлакларга ўтиб кетишди. Миллий либос дейишса, бирданига атласу адрас кийимлар ҳақида ўйлашади. Бошқа матолардан миллий услубда тикилганлари миллий либос эмасми?” – дейди номи сир бўлиб қолишини истаган суҳбатдошим.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимизнинг 38-40 даражали жазирама иссиқ ёз мавсуми ёки қишнинг қаҳратон чилласида атласу адрас кийимларда кўчага чиқишни бир тасаввур қилиб кўринг. Улар ҳар куни кийиладиган матолар сирасига кирмайди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ёз фаслида терлаш натижасида камида 200-300 сомонийга тушган кўйлагингизнинг ранги униқиб қолиши мумкин. Ёғингарчилик мавсуми бўлган қиш фаслида ҳам аҳвол худди шундай. Бу матолардан тикилган кийимларни истаган вақтингизда ювиб кия олмайсиз ҳам. Бир марта тоғорага тушган бундай кийимлар ўзининг оҳорини йўқотади. Бунинг устига, бундай либосларни юртимиз бозорларида сотувга чиқарилаётган қишки кийимлар – палтолар, курткалар билан кийиб бўлмайди. Бир-бирига, умуман, тўғри келмайди.

Бозорларимиз расталарини эгаллаб бораётган чакан кўйлаклар ҳам аёлларимизнинг кўзини қувонтиради. Уларга тикилган гуллар турли-туманлиги билан кишининг ақлини шоширади. Бу кўйлаклар нархи 350 сомонийдан бошланади ва ундан юқорилаб кетаверади. Албатта, бу нарх-навони ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Боз устига, чаканни ҳам ҳар кун кийиладиган либослар қаторига киритиб бўлмайди. У кўпроқ байрам кунларига ярашади. Хотин-қизларимиз ҳам мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамларда атласу адрас ва чакан каби миллий либосларда товусдек товланишади.

Мамлакатимизда миллий либослар кийиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин олиб борилаётган экан, дизайнерлар томонидан оммабоп миллий либослар ҳам яратишнинг фурсати етмадимикин? Миллий либослар тарғиботида уларнинг ҳам роли каттадир. Дизайнерлар томонидан шундай либослар яратилсинки, аёлларимиз ўзларининг хоҳиш-истаклари билан миллий кийимлар кийишни одатга айлантиришсин.

Г. Аюпова ,

“Халқ овози” .

Parizoda liboslari kolleksiyasi (foto).

Bugungi kunda ko’pchilik sanatkorlar o’zlarining taxalluslariga ega. Ularning ko’pchiligi o’z ismi bilan deyarli chaqirilmaydi. Xonanda Alisher Fayz konsert dasturlaridan birida raqqosa Parizodaning haqiqiy ismi Dilnoza ekanligini oshkor qilmaganida, extimol muxlislar uning asl ismini haliham bilishmagan bo’lardilar.Xo’sh, Dilnozaning Parizoda bilan qanday bog’liqligi bor? “Bekajon” gazetasi nashriyoti ushbu savol bilan qiziqib javob topdi:

Parizoda: “Bolaligimdan sevimli dadajonim meni Parizoda deb chaqirishni yaxshi ko’rardi. Men dunyoga kelgan vaqtimda, dadam Rossiyaning Moskva shahrida bo’lganligi uchun uydagilar ismimni Dilnoza deb qo’yishgan, dadamning o’zi Parizdoda deb ism qo’ymoqchi bo’lgan ekan. Maktab davrida sinfimizda 3 ta Dilnoza, kollejda esa 4 ta Dilnozalar o’qirdik. O’sha paytda Dilnoza ismi urf bo’lgani uchunmi yo Dilnozalarlar ko’p bo’lganligi sabablimi o’zimni Parizoda deb tanishtirganman. Shundan so’ng hamma meni Parizdoda deb chaqiradigan bo’lishdi. Hattoki xujjatlarimga qarab, kimdir meni “Shermatova Dilnoza shu yerda o’qiydimi” deb so’rab kelishsa, kursdoshlarimiz “yo’q” deb javob beradigan bo’lishdi. Chunki meni hamma Parizoda ismi bilan qabul qilib bo’lgan edi. Keyinchalik mashhur bo’lib ketishim yeti uxlab tushumga ham kirmagan edi. Shunday qilib muhlislarim meni ushbu nom bilan chaqiradigan bo’ldi”.

Nihol mukofoti sovrindori, “Parizod” raqs ansambli rahbari va ijrochisi. Hozirda raqqosa Parizodaning ikki nafar qizalog’i bor. To’ng’ich farzandining ismi E’zoza, kichkinasi esa Sabrina. 4-kurs talabasi bo’lishiga qaramasdan u qizlariga va oilasiga vaqt ajrata olishga ulguradi.

Bugungi kunda Parizoda liboslar kolleksiyasi barcha go’zal qiz va ayollar e’tiborida. OQAYIQ.net sizlar uchun Parizoda liboslari foto sini joylashtirdi.

OQ-AYIQ.NET saytimizga yuklangan Parizodaning rasmlari sizga manzur bo’lgan bo’lsa va yanada ko’proq yuklanishini istasangiz bizning saytimizda izoh qoldiring.

Tabiat va milliylik uyg‘unlashganda: dunyo ayollarining an’anaviy liboslari (foto)

Anita 8 yillik faoliyati davomida juda ko‘p inshoot, shahar, xushmanzara joylarni suratga olgan. U ayniqsa tabiat manzaralarini rasmga olishni yoqtiradi. Suratkashning galdagi galereyasidan o‘rin olgan rasmlar nihoyatda go‘zal va takrorlanmas ekani bilan ajralib turadi.

Fotograf sayohatlari davomida inson va tabiatni professional darajada birlashtirishga harakat qildi. U 12 davlatni kezib, shu hududlarning an’anaviy kiyimlari bilan uyg‘unlikda mo‘jizaviy joylarini ham suratga oldi.

Ijodkor o‘z galereyasiga «An’anaviy dunyo liboslari» deb nom berdi. U o‘z mehnat mahsuli haqida shunday deydi:

«Tasavvur qilgan manzaralarimni izlab topganimdan so‘ng ham suratlarimda nimadandir yetishmayotgandi. Shunda yerlik aholining milliy liboslarini hududdagi manzara bilan uyg‘unlashtirish fikri tug‘ildi.

Sayohatim 2016 yilda Chexiyadan boshlangan edi. Bu yerdagi milliy liboslarni topish, ijaraga olish oson bo‘lmadi. Ayniqsa Shotlandiya, Norvegiyada milliy kiyimlar ijarasi anchagina qimmat edi.

Kolleksiya juda ko‘p vaqt olganiga qaramay, buni uddaladim deb o‘ylayman. Ammo bu ish tugaganini anglatmaydi. Ushbu galereyada hali bo‘sh joylar bor va ular o‘z suratini kutyapti», – deydi Anita Demianovich.

Nikaragua, Leon

Italiya, Dolomiti

Gvatemala, Vulkan Akatenango

Salvador, Puyerta del Diablo

Kosta-Rika, Rinkon de Vexa

Fransiya, Provans

Norvegiya, Lofoten orollari

Shotlandiya, Skav oroli

Germaniya, Skay oroli

Chexiya Respublikasi, Moraviya

Ispaniya, Tenerife

Meksika, Yukatan