Press "Enter" to skip to content

CHORSU BUYUM BOZORI AJ

“Chorsu” bozori (oʻzbekcha: ) Oʻzbekiston va Markaziy Osiyodagi eng yirik bozorlardan biri boʻlib, Toshkent shahrining “Eski shahar” deb nomlangan eski qismida, Olmazor tumani, Navoiy koʻchasida joylashgan. “Chorsu” bozori oʻrta asrlarda maʼlum boʻlgan va Buyuk ipak yoʻlida katta ahamiyatga ega boʻlgan

Chorsu kiyim bozori

Чорсу бозори қадимдан Тошкент ҳудудидаги энг йирик савдо маркази бўлиб келган. Ёзма манбалардан мазкур бозорнинг номи турли даврларда турлича бўлганлиги маълум. Бу: “Чорсу”, “Жўъба”, “Регистон”, “Эски Жува” “Большой базар” (катта бозор) номларидир.

“Чорсу” қадимий сўз бўлиб, дастлаб зардуштийларнинг китоби “Авесто”да “човурчуқ” (“тўрт томонлама”) шаклида учрайди ва “бозор” маъносини англатади. Кейинчалик бу сўз “чаҳорсу” ва ниҳоят “чорсу” шаклини олган; “чорсу” деганда “гумбазли бозор” тушунилган. XI асрга келганда Туркистон шаҳар кўчаларининг ҳар икки томони бозор – расталардан иборат бўлиб, кўчалар кесишган жойдаги бозор майдони, яъни марказий гумбаз “чорсу” деб аталган. Сўзнинг маъносидан Чорсу бозори ўрта асрларда шаҳарнинг марказида жойлашганлиги аниқ бўлади. Баъзи тадқиқотларда “чорсу” фақат тўрт йул эмас, балки беш, олти, ундан ҳам кўпроқ йуллар кесишган жой экани таъкидланган. Дарҳақиқат, бозор ҳудудида шаҳарнинг барча дарвозаларидан келган йуллар туташган. Бундай жойларда савдо расталари, косибларнинг дўконлари жойлашган.

X–XVI асрларга оид манбаларида бозор “Жуба” ва “Регистон” шаклларида ҳам учрайди. Ўрта Осиёлик тарихчи Наршахийнинг (X аср) асарида “жўба” – “бозор майдони” маъносида учрайди.

Чорсу бозорининг “Регистон” деб номланганига сабаб – XV–XVII асрларда шаҳар марказида бозорга яқин ҳудудда бўлиб, унда Хўжа Аҳрор қурдирган жоме масжиди ва мадраса (1451 й.), кейинчалик Абулқосим шайх мадрасаси (XVI а.), Кўкалдош мадрасаси (XVI а.) ва унинг яқинида Бекларбеги мадрасаси (1835 й.) қурилган. Мазкур бинолар жойлашган майдон “Регисон” деб номланган. Аслида бу сўз “қумлоқ майдон” маъносини англатади, яъни бу ерда катта майдон бўлгани маълум. Натижада унинг яқинида жойлашган бозорнинг номи мазкур майдоннинг номи билан атала бошланган.

XIX асрга оид ёзма манбаларда марказий бозор “Жўба” ва “Чорсу” деб тилга олинади. Жумладан Муҳаммад Солиҳ ҳам “Тарихи жадидайи Тошканд” асарида Регистондаги бозорни савдо маркази сифатида таърифлаб, у халқ томонидан “Жўба”, китобларда эса “Жўйбор” дейилишини ёзади. Муаллиф бозор ҳақида қимматли маълумотлар келтирган.

XIX аср охири – XX аср бошларида ҳам Чорсу бозори шаҳарнинг геометрик марказида, Тошкентнинг тўрт даҳаси туташган ерида жойлашган. У шаҳарнинг асосий бозори ҳисобланган. Бу ҳақда ўша давр ёзма манбаларида қайд этилган. Мазкур даврга оид рус манбаларида Чорсу бозори “Большой базар” (“Катта бозор”), “Главный базар” (“Асосий бозор”) деб қайд этилган. Уларда Чорсу бозори ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

Масальскийнинг ёзишича, мазкур даврда бозорнинг узунлиги шимолдан жанубга 800 м. бўлиб, эни 500 м. чамасида эди. Бозор тим ва расталардан (4500 дўкон) иборат бўлган. Ҳар бир растага мол сифатини ва нархини назорат қилиб турадиган раста оқсоқоли сайланган. М.Поспелов ва Т.Бурнашевлар раста ва дўконлар савдогарлар учун молларнинг хилига қараб қурилганлиги таъкидлаганлар. Шу сабабдан расталарнинг номи сотиладиган мол билан, дўконлар эса, одатда эгасининг номи билан аталган (гўшт растаси, шойи газламалар растаси, Шарифбой дўкони). А.К.Гейнс келтирган бозор ва расталарнинг рўйхати ҳам диққатга сазовордир: ун бозор, кигиз бозор, қўй бозор, гўшт растаси, нонвойлик растаси, ковуш бозор, ёғоч бозор, темирчилик растаси, читфурушлик растаси, шам бозор, баззозлик растаси, пичоқчилик растаси, пахта бозор, тамаки бозор, товоқ бозор, заргарлик растаси, мисгарлик растаси, чойфурушлик растаси, эгар бозори ва ҳоказо. Муаллифнинг ҳабар беришича, бозордаги савдо расталарининг умумий сони 1500 тага етган ва бундай расталар карвонсаройларда ҳам бўлган.

Америкалик сайёҳ ва дипломат Юджин Скайлер 1873 йили Тошкентга келганда Эски шаҳар бозори унда катта таъсир қолдирганини таъкидлаган. У асосий бозор чоршанба куни, шаҳар атрофидаги ҳудудлардан савдогарлар ўз моллари билан келганларида, йиғилишини ёзган. Сайёҳ бозорда ҳунармандлар ҳам буюм ишлаб чиқариб, ҳам уни шу ерда, махсус очган пештоқларида сотишларига алоҳида аҳамият берган. Лекин бозорда фақат кўп харид қилинадиган буюмлар ишлаб чиқарилишини, асосий устахоналар эса маҳаллаларда жойлашишини, шунингдек, сотувчилар ишсиз қолмаслик учун маҳсулотларни катта миқдорда сотмасликларини, бозорда расталар сотиладиган молга қараб жойлашиши, яъни бир турдаги маҳсулот сотувчилар бошқа хил мол сотувчилардан алоҳида ўринларда туриб савдо қилиши ҳақида баён қилган.

Марказий бозор атрофида бир турдаги маҳсулот сотиладиган кичикроқ бозорлар ҳам бўлган. Улар сотиладиган маҳсулотнинг номи билан аталган. Бундай махсус бозорлар жойлашган маҳаллага мазкур бозорнинг номи берилган (Гулбозор, Ғўзабозор, Бўйрабозор, Ходабозор).

Бозор атрофида устахоналар, ҳунарманд-косиблар яшайдиган маҳаллалар жойлашган. Кўп ҳолларда бундай маҳаллалар у ерда истиқомат қилувчи ҳунармандларнинг касб-ҳунарининг номи билан аталган (Дегрез, Каллахона, Пичоқчилик, Кадувот, Парчабоф, Темирчии, Ўроқчилик, Ковушфурушлик, Зироатфуруш, Қошикчилик ва б.).
Чорсу бозорида нафақат шаҳар ичида ишлаб чиқарилган, балки ташқи ҳудудлардан келтирилган моллар ҳам сотилган.
XIX асрнинг охирларидан бошлаб бу ерда маҳаллий ва европалик бойлар ўз дўконлари, омборлари, банклари ва савдо идораларини қурдира бошлаганлар.

Чорсу бозори нафақат савдо маркази эди, балки бу ерда шаҳар аҳолиси турли янгиликлардан боҳабар бўлган, сабаби ҳокимининг турли фармонлари маҳаллалардаги масжидларда маълум қилинганидан ташқари, яна шаҳар бозорида ҳам жарчилар томонидан эълон қилинарди. Шунингдек, мазкур бозор аҳоли дам олиб ҳордиқ чиқарадиган жойи ҳам бўлган. Ундаги турли таомлар тайёрланадиган ошхона, чойхоналар хизматидан ташқари, майдонида халқ санъати намуналаридан дор ўйини, кулги-ҳазил саҳналар намойиш этиларди. Ўрта Осиёнинг бошқа йирик шаҳарларида бўлгани каби, Тошкентда ҳам ҳайит ва Рўза кунлари бозоршаб (тунги бозор) ўтарди. Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳ шундай ёзган: “Бозорнинг дўкон-расталари Чорсудаги қандолатпазлик дўконигача давом этади. Рамазон ойида бу ерда кечаси ҳам бозор бўлади, халқ савдо-сотиқ, ҳар хил ўйин-кулги қилади”.

«ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ ТОПОНИМИЯСИ»
Хайрия БЎРИЕВА,
тарих фанлари номзоди, доцент

“CHORSU BUYUM BOZORI” AJ

“CHORSU BUYUM BOZORI” AJ – Toshkent tashkilot/kompaniyaning aloqa ma’lumotlari: telefonlar, joylashuvi, faoliyat turlari va boshqa foydali ma’lumotlar). Agar siz ushbu ma’lumotni o’zingiz uchun foydali deb hisoblasangiz, iltimos, ularga murojat qilganingizda, ma’lumotlarini Golden Pages – Uzbekistan biznes-katalogining veb-saytida topganingizni xabar qiling.

“CHORSU BUYUM BOZORI” AJ Toshkent shahar xaritasidagi joylashuvi

Ko’proq ko’rsatish

Shahar xaritasida: “CHORSU BUYUM BOZORI” AJ tashkilotning joylashgan joyi – Toshkent shahri

Tashkilotining joylashuvi “CHORSU BUYUM BOZORI” AJ – Toshkent, O’zbekiston xaritada Toshkenta maksimal darajada aniq ko’rsatilgan, xato 100 metrdan oshmasligi kerak. Agar siz ushbu tashkilotning joylashuvi noto’g’ri deb hisoblasangiz yoki joylashuv xatosi 100 metrdan ortiq bo’lsa , iltimos, bizga bu haqida xabar bering. Xat mavzusida “xaritadagi xato”ni ko’rsating ToshkentА”. Xatda tashkilot yoki kompaniyaning nomini yozing va nega bu tashkilot noto’g’ri joylashgan deb o’ylaysiz.Yaqin kelajakda biz ushbu tashkilotning to’g’ri joylashuvini aniqlashga harakat qilamiz . Hamkorlik uchun oldindan rahmat!

Tegishli havolalar:

  • Toshkent Xaritasi.
  • Toshkentdagi ko’cha nomlarini o’zgartirish.
  • Tashkilotingizni shahar xaritasida qanday joylashtirish kerak.

Kompaniya hozircha mahsulot/xizmatlarni www.goldenpages.uz saytida joylashtirmagan. Agar Siz mahsulot/xizmatlaringizni joylashtirmoqchi bo’lsangiz, havola bo’yicha o’ting.

  • Bozorlar O‘zbekistonda
  • Bozorlar Toshkentda

Toshkent Chorsu bozori

“Chorsu” bozori (oʻzbekcha: ) Oʻzbekiston va Markaziy Osiyodagi eng yirik bozorlardan biri boʻlib, Toshkent shahrining “Eski shahar” deb nomlangan eski qismida, Olmazor tumani, Navoiy koʻchasida joylashgan. “Chorsu” bozori oʻrta asrlarda maʼlum boʻlgan va Buyuk ipak yoʻlida katta ahamiyatga ega boʻlgan

Shuningdek qarang
  • Jumа Mаsjidi
  • Toshkent planetariysi
  • Hamza teatri
  • Qaffol Shoshiy maqbarasi

Bozor shiftining bezaklar bilan qoplangan markaziy qismida diametri taxminan 300-350 metr boʻlgan monumental gumbazli inshoot – bozorning lift tizimiga ega qishki uch qavatli binosi joylashgan. Pastki qavatda ko’plab yordamchi xonalarga ega podval yo’laklari mavjud. Savdo rastalari o’rta va yuqori qavatlarda joylashgan. Bozordagi savdo qatorlari ularda sotiladigan tovarlar turlariga ko’ra bo’linadi: sabzavotlar, mevalar, yong’oqlar, sharqona shirinliklar, ziravorlar, donlar. Kiyim va uy-ro’zg’or buyumlari uchun alohida pavilyonlar mavjud

Havolalar

  • “Chorsu” bozori centralasia-travel.com saytida Архивная копия -da
  • Chorsu bozori dvantour.com saytida Архивная копия