Darslik va dasturlar tahlili
Демак, кузатувчилар орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач, дарс бошланади.Ўқитувчи дарсга кирганида қўлида (ёки ўқитувчи столида) гуруҳ журнали, ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши керак, кузатувчилар дарс бошлангунга қадар керакли хужжатлар билан танишиб оладилар, хона ва ўқувчиларни дарсга тайёргарлик даражаларини аниқлаб оладилар.
Таълим / Образование
Дарс тахлили қандай олиб борилади?
(Cўровнома, дарс тахлили дафтари намунаси)
Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмокдаки, бугунги ўқувчиларнинг аксарияти (масалан, юқори синф ўкувчиларининг тахминан 70-75 фоизи) ўқишга қизиқмай қуйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида мулоқотнинг умуман йўқлигидир. Шунингдек, умумий ўрта мактабда, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаган. Умуман олганда, ўқитувчи ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Айрим ўқитувчилар ўзларининг заиф томонларини, айниқса, ўз соҳалари бўйича етарлича билимга эга эмасликларини ёпиш учун ўқувчига ортиқча талаблар қўядилар. Ўқувчилар ўқитувчининг бўш томонини тез англайдилар. Шунинг учун, у ҳадиксираб эмас, балки ўқитувчи ҳурматини жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай муҳитни ва ўқувчиларнинг руҳий кайфиятини ўқитувчи баъзан сезмайди. Ўқувчилар ўқитувчини ҳар доим кузатиб борадилар. Улар ундан илиқ сўз, меҳр – муҳаббат ва мурувват кутадилар.
Ҳозир педагогика фани олдида таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда, баъзан ўқитувчининг ташқи қиёфаси ҳам тарбиявий аҳамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг муҳими ва ўқувчи учун энг аҳамиятлиси – ўқитувчининг билимдонлиги, янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги, унинг сўзи билан ишининг мувофиқ келиши, ўқувчиларни изланишга, билимларни мустақил эгаллашга, ҳар бир фаннинг моҳиятини тушунишга, ишга ижодий ёндашишга ундаши ва эркин фикрлаши ҳамда мустақил ишлаш учун шароит яратиши билан белгиланади.
Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишлар, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмоқда. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб бориши, ўқув жараëнида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишини кучайиши, унинг педагогик фаолиятида амалга ошади. Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик самарали эканлигини, одатда, унинг маҳоратини кузатиш, ўтаëтган дарсларини таҳлил қилиш орқали билиш мумкин. Бундай ишларни кўпинча вазирликнинг масъул ходими, таълим муассасаси раҳбари ёки методистлар, ўқитувчи ва услубий бирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Ўқитувчи дарсига кириш ва таҳлил қилишни мақсад қилиб қўйган шахс, авваламбор, дарс таҳлилига киргунгача, дарс таҳлилига кириш ва уни кузатиш вақтидаги ҳамда дарс тугагандан кейинги ҳаракатларини аниқ белгилаб олиши керак.
Ўқитувчилар дарс таҳлилига киргунгача:
- дарс ўтказувчи ўқитувчи фаолияти билан танишиш;
- дарс мавзуси, дарс жадвали, тингловчилар (ўқувчилар) гуруҳи фаолияти билан танишиш;
- охирги маротаба қачон, кимлар, нима мақсадда шу ўқитувчи дарсига киришгани, уларнинг таҳлили, хулосалари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;
- сўнгра дарсга кириш ҳақида фикр билдириш ҳамда мақсадни белгилаб олиш ва ўқитувчини огоҳлантириш, мақсадни тушунтириши керак.
Демак, бирор ўқитувчининг дарсига кириш мўлжалланган бўлса, ўқитувчилик касби одобига кўра шахсларни дарсга киритиш олдидан (айниқса, ташқаридан келган шахсларни) қайси аудитория (синф)га ва қайси дарсга кириш керак эканликлари бўйича огоҳлантирилишлари лозим. Аввало, услуб бирлашма раиси, имконият бўлмай қолган тақдирда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши мақсадга мувофиқ. Ҳар қандай дарсга ҳоҳлаган шахс (юқори ташкилот ходими, раҳбарият, ҳамкасб ва б.) ўқитувчини огоҳлантирмасдан тўғридан-тўғри кириб келишлари маданиятсизлик (афсуски, кўпчилик раҳбарлар бунга риоя қилмайдилар) ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, баъзи-бир англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олдини олишга ëрдам беради.
Дарс таҳлилига кириш вақтида:
- дарс ўтиладиган ўқув хонасига қўнғироқ чалинишидан олдин кириб жойлашиб олиш;
- дарс таҳлилини ўқитувчини дарсга қандай кириб келишини кузатишдан бошлаш;
- дарсга кечикиб келиш, эгнида ортиқча кийим, қўлида ортиқча нарсалар билан кириб келиш маданиятсизлик ҳисобланади;
Демак, кузатувчилар орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач, дарс бошланади.Ўқитувчи дарсга кирганида қўлида (ёки ўқитувчи столида) гуруҳ журнали, ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши керак, кузатувчилар дарс бошлангунга қадар керакли хужжатлар билан танишиб оладилар, хона ва ўқувчиларни дарсга тайёргарлик даражаларини аниқлаб оладилар.
Дарс жараёнини кузатиш вақтида:
- ўқитувчини дарсга кириб келиши (кайфияти, ишончли қадам ташлаши, самимийлик ҳолати, биринчи сўзи, ташқи қиёфаси, кийими ва б.) ни кузатиш;
- дарсга қўйилган мақсад асосида дарс жараёнини кузатиб бориш;
- керакли ёзувлар, таклиф ва тавсияларни дафтарга қайд қилиб бориш;
- чиқиб кетмаслик, ўқитувчига тикилиб қарамаслик, уяли телефон билан сўзлашмаслик, ўқитувчини эътиборини чалғитмаслик, ҳалақит бермаслик ва ҳ.
Демак, ўқитувчи фаолиятига самимий ҳолатда муносабатда бўлиш, унга ҳурмат билан қараш, ҳаракатларини (пантомимика орқали) маъқуллаб туриш.
Дарсдан кейинги таҳлил:
- аввал дарс ўтказган ўқитувчини эшитиш;
- мақсаддан келиб чиқиб таҳлил қилиш;
- камчиликларни таклиф ва тавсия сифатида билдириш, шахсга тегмаслик;
- ўқитувчини обрўсини кўтариш, унда кейинчалик янада самарали меҳнат қилишига имконият ва ҳоҳиш уйғотиш.
Демак, дарс таҳлили ўқитувчида кўтаринки руҳни шакллантириши лозим, ўтказилган таҳлил ўқитувчи томонидан сизни яна бир маротаба ўзининг кейинги дарсига таклиф қилишга мажбур этиши керак.
Педагогик тадқиқот, педагог олимлар ва амалиётчилар фикрлари, шуни кўрсатадики, дарс таҳлилига ёндашувлар хилма-хил, лекин улар ичида тахлилга комплекс ёндашув алоҳида ўрин тутади.
Дарснинг комплекс таҳлили
Педагогик таҳлил – ўқитувчи ва талаба фаолиятининг хилма-хиллиги;
Психологик таҳлил – аудитория ва жамоада психологик муҳит яратилиши;
Ижтимоий таҳлил – муносабат ўрнатилиши, якка ёки гуруҳларда иш олиб борилиши;
Технологик таҳлил – технологияларни тўғри танланганлиги, мақсадга мувофиқлиги, қўлланиши;
Профессионал таҳлил – ўқитувчининг касбий маҳорати ва касбига бўлган муносабати;
Методик таҳлил – дидактик таҳлил, ўқув жараёнини ташкил этилиши, конструкцияси.
Дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмлари
Мутахассис сифатида ўқитувчининг дарсини кузатиб, уни таҳлил этишни мўлжаллаган шахслар қуйидагиларга эътибор беришлари мақсадга мувофиқ:
- Ўқитувчининг дарсга қандай тайёргарлик кўрганлиги?
- Ўқитувчида дарснинг ўқув режаси ва мавзу бўйича турли ишланмаларнинг борлиги, турли дидактик тарқатма материал ва кўргазмали қуролларнинг тайёрлиги.
- Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги билан юзаки (ëки дарснинг бир қисмида) танишиб чиқилмайди. Унинг дарсга тайёргарлигини бутун машғулот мобайнида кузатиш ва таҳлил этиш лозим.
Дарсга мақсад ва вазифаларининг қўйилиши.
Ўқитувчи ҳар бир дарсга аниқ мақсад кўядими? Мақсадни қанчалик тўғри қўяди? Вазифалар белгиланадими?
Ташкилий ишлар таҳлили.
Машғулот ўтказиладиган хонанинг дарсга тайёрлиги, ўқувчиларнинг кайфияти ва соғлиги, ўқув хонаси ва столининг тозалиги, бўр ва намланган латтанинг борлиги, флипчарт ёки оқ досканинг ҳамда маркерлар, скочларнинг борлиги, айрим сабабларга кўра дарсда қатнашмаётган ўқувчиларнинг исми ва шарифлари ёзилган варақчанинг ўқитувчи столига қўйилишига, шунингдек ўқитувчининг дарсга ҳозирлигига ва унинг ташқи қиёфасига ҳам эътибор берилади.
Дидактик (ëки таълимий) таҳлил.
Таҳлилнинг бу турида мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан мураккабга томон йўналиши, кўргазмалилиги ва берилаётган билим, янги ахборотларнинг ҳаётийлиги, уларнинг жонли ва равон тилда очиб берилиши назарда тутилади.
Услубий таҳлил.
Бунда ўқитувчи фаолиятининг икки томони: биринчидан, ўрганилаëтган мавзуга дастурда мўлжалланган соатда, уни қандай методлар ëрдамида, ўқувчиларнинг ёши ва шахсий-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда етказиб бера олиши, ўқувчиларни ўйлашга, изланишга мажбур этиши ва унга шароит яратиши; иккинчидан, ўқитувчи сифатидаги тажрибалари қай даражада эканлигини намойиш эта олиши назарда тутилади. Ўқитувчининг иккинчи томони таҳлил этилаëтганда, унинг ижодкорлиги, услубий маҳорати кўзга ташланиши лозим. Ўқитувчининг илғор педагогик ва новаторлик тажрибалари мана шу ердан бошланади.
Методологик таҳлил
Ушбу таҳлил мобайнида таълим йўналишидаги хукумат қарорлари, талаблар, давлат тили, миллий руҳ, маданиятнинг гўзал дурдоналари, шу соҳа бўйича буюк аллома ва олимларнинг қилган ишлари, фикрлари, республикадаги охирги ўзгаришларнинг машғулот давомида фойдаланилиши асос қилиб олиниши мумкин.
Психологик таҳлил.
Бу таҳлилда, аввало, ўқувчиларнинг кайфияти, уларнинг соғлиги, жамоадаги соғлом муҳит, ўқувчиларнинг хушёрлиги, фанга бўлган қизиқишлари, дарс бераётган ўқитувчисига муносабати, ўқувчиларнинг ҳозиржавоблиги, сезгир ва топқирлиги, идроки, янги ва аввалги материалларни эсда сақлашлари, образли ва мантиқий тафаккурлари, ўқувчилар фантазияси, олдида турган масъулиятларига нисбатан ўқувчиларнинг иродали ёки иродасизлиги, улардаги қобилият, билим, кўникма ва малакалар кўлами каби томонлар киради. Ўқитувчининг фавқулодда вужудга келган вазиятдан ўз обрўсини сақлаган ҳамда ўқувчи шахсига тегмаган ҳолда чиқа олиши, ўзини бошқара олиши ҳам инобатга олинади.
Педагогик таҳлил.
Таҳлилнинг бу тури анча мураккаб ва масъулиятли бўлиб, ўқитувчининг ташқи қиёфаси, ўқувчилар билан тил топа олиш маҳорати, маданияти, одоби билан биргаликда дарс жараёнида умуминсоний тарбиянинг таркибий қисмларини ўқувчиларга бера олиши ва унинг нутқ маданияти ҳам назарда тутилади.
Машғулот мобайнида ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган миллий тарбия (экологик, иқтисодий, ахлоқий, жинсий, меҳнат, нафосат ва миллий истиқлол ғоясини сингдириш) элементлари қандай амалга оширилди? Бу тарбия турларидан қай бирига айнан шу дарсда кўпроқ эътибор берилди? Дарс тарбиявий таъсирининг самараси қандай бўлди?
Бу масалалар педагогик таҳлилнинг асосини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, ўқитувчининг маъноли нутқини ҳеч қачон бошқа нарсага қиёслаш (ёки алмаштириш) мумкин эмаслиги маълум.
Ўқитувчининг ҳамкорликдаги вазифаси таҳлили:
- ўқувчиларни фикрлашга ўргатиши;
- аниқ фикр ва материалларни ўрганиб, мулоҳаза юритиш, фикр билдиришни таъминлаши;
- ўқувчиларни изланишга, қидириб топишга ўргатиши;
- ўқувчини ўзи мустақил фикрга эга бўла олиши.
Якуний таҳлил (ёки хулоса).
- Ўқитувчининг қандай мутахассис эканлиги буйича фикрлар ва турли таклифлар, йўл-йўриқлар баён этилади.
- Дарсни таҳлил этиш жараёнида, аввало, машғулот олиб борган ўқитувчининг гапириши, сўнгра таҳлилда иштирок этувчиларнинг гапириши мақсадга мувофиқ.
Эслатма! Ўқитувчининг дарси ва унинг фаолиятига бир дарс таҳлили бўйича хулоса чиқариб бўлмайди. Унинг фаолиятига бирон фикр билдириш ёки танқидий фикр бериш учун унинг турли шаклдаги бир неча дарсларини кузатиш керак.
Дарсни кузатувчилар, авваламбор, ўзлари шу кундаги таълим тизими ва ундаги янгича ёндашувлар, дарсларга қўйилган замонавий талаблар, дидактик ва услубий қарашлар, педагогик технология ва интерактив таълим, интерактив методлардан хабардор бўлишлари керак. Дарсни кузатувчиларга анъанавий, ноанъанавий, ривожлантирувчи таълимнинг мақсади ва мазмунига қараб, дарсни таҳлил қилишларига қуйидаги қўшимча материал ёрдам бериши мумкин.
Ноанъанавий – ностандарт дарслар:
1. Мусобақа ва ўйин шаклидаги дарслар: танлов, турнир, эстафета, дуэль, ҚВЗ (КВН), тадбирли ўйин, ролли ўйин, кроссворд, викторина.
2. Ижтимоий амалиётда маълум бўлмаган иш шакллари, жанрлари ва услубларига асосланган дарслар: тадқиқ этиш, ихтирочилик, бирламчи манбалар таҳлили, шарҳ, «Ақлий ҳужум», интервью, репортаж, тақриз, лойиҳа.
3. Мулоқотнинг оғзаки шаклини эслатувчи дарслар: матбуот анжумани, аукцион, бенефис, митинг, вақти чегараланган мунозара, панорама, телекўприк, билдирги, мулоқот, «жонли газета», оғзаки журнал.
4. Ўқув материалини ноанъанавий ташкил этишга асосланган дарслар: донолик дарслари, очиқ тан олиш, «дублер ҳаракат бошлайди» дарси.
5. Хаёлийлашган дарслар: эртак дарс, совға дарс, ХХI аср дарси.
6. Муассаса ва ташкилотлар фаолиятига ўхшаш асосланган дарслар: суд, тергов, трибунал, патент бюроси, илмий кенгаш, муҳаррирлар кенгаши, фермерлик.
Darslik va dasturlar tahlili
Du-Ju 9.00 dan 18.00 gacha
Islom Karimov ko`chasi 15 uy
Maslahat telefoni
- Biz haqimizda
- Biz haqimizda
- Huquqiy asosi
- Vazifalari va funksiyalari
- Tuzilishi
- Memorandumlar
- Milliy memorandumlar
- Xalqaro memorandumlar
- 2021-yil
- 2022-yil
- Inson huquqlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Milliy strategiyasi
- Inson huquqlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Milliy strategiyasini amalga oshirish bo’yicha «YO’L XARITASI»ning ijrosi yuzasidan MA’LUMOT
- Inson huquqlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasi Milliy strategiyasi
- Inson huquqlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Milliy strategiyasi doirasida amalga oshirilgan muhim tadbirlar
- Ayollar huquqlari
- Bola huquqlari
- Nogironlar huquqlari
- Mahkumlar huquqlari
- Inson huquqlarini himoya qilish mexanizmlari
- Inson huquqlari bo’yicha milliy institutlar
- O’zbekiston va BMTning ustav organlari
- Universal davriy hisobot
- BMTning Inson huquqdari bo’yicha kengashining maxsus protseduralari
- Axborotlar
- Inson huquqlari qo’mitasi
- Bola huquqlari bo’yicha qo’mita
- Iqtisodiy, ijtimoiy va madaniy huquqlar bo’yicha qo’mita
- Ayollarga nisbatan kamsitishni tugatish qo’mitasi
- Irqiy kamsitishni tugatish qo’mitasi
- Qiynoqlarga qarshi qo’mita
- Individual xabarnomalar
- Nogironlar huquqlari bo’yicha qo’mita
- Inson huquqlari bo’yicha hisobot
- Inson huquqlari kutubxonasi
- “Demokratlashtirish va inson huquqlari” jurnali
- “Ijtimoiy fikr. Inson huquqlari” O`zbekiston gumanitar jurnali
- Maqolalar
- Hisobotlar
- Foto
- Video
- Press-relizlar
- Voqealar taqvimi
- Milliy
- Xalqaro
- Qo’shma loyihalar
- Qabul talablari
- Istiqbolli mavzular
- Ilmiy kengash
- Ilmiy seminar
- Foydali ma’lumotlar
- E’lonlar
- Avtoreferat
- Dissertatsiya himoyasi e’lonlari
- Turgunov Murodjon Tursunbaevichning yuridik fanlar doktori (DSc) dissertatsiya ishi himoyasi to’g’risida
- Isoqov Luxmonjon Xolboevichning yuridik fanlari doktori (DSk) dissertatsiya ishi himoyasi to’g’risida
- Ochilov O’tkirbek Sayfulloevichning yuridik fanlar doktori (DSc) dissertatsiya ishi himoyasi to’g’risida
Ta’limdagi tub islohotlar: zamonaviy dastur va darsliklar tahlili
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida Milliy o‘quv dasturi asosida tayyorlangan yangi darsliklar va ta’lim mazmunidagi o‘zgarishlarni keng jamoatchilikka yetkazish yuzasidan matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
Unda Respublika ta’lim markazi mutasaddilari va yangi darslik mualliflari ishtirok etib, darslik yaratish, tatbiq etish jarayonlari haqida batafsil ma’lumot berishdi. Xalq ta’limi vazirligi tomonidan mahalliy olimlar va xalqaro ekspertlar bilan birgalikda Milliy o‘quv dasturini yaratish ishlari yakuniga yetkazildi. Milliy o‘quv dasturi loyihasini tayyorlashda 246 nafar milliy ekspertlar, jumladan 119 nafar maktab o‘qituvchilari, Oliy ta’limdan 105 nafar professor-o‘qituvchilar, 22 nafar fan metodistlari, shuningdek UNICEF va USAID xalqaro tashkilotlari orqali jalb qilingan 16 nafar xalqaro ekspertlar ishtirok etdi. Milliy o‘quv dasturning komponentlari: malaka talablari (DTS), fan konsepsiyalari, o‘quv reja, fan o‘quv dasturlari, o‘qitish metodologiyasi va baholash tizimidan iborat. Milliy o‘quv dasturida o‘quvchilarning bilim va ko‘nikmalarini baholashning xalqaro tadqiqotlari (PISA, PIRLS, TIMMS)ga mos mavzular hamda yangicha ta’lim yondashuvlari (STEM, hamkorlikda o‘rganish, loyihalar asosida o‘qitish) kabi zamonaviy mavzular va yondashuvlar o‘rin olgan. Ilk bor 1-6-sinflarda o‘qitiladigan 5 ta fanning integratsiyalashuvi natijasida “Tabiiy fan” kiritildi. Aytish joiz, ushbu fan dasturi Xelsinki universiteti professori Yari Lavonen ishtirokida xalqaro talablarga moslashtirildi. – Milliy o‘quv dasturini amaliyotga joriy etish maqsadida 2021-2022-o‘quv yili uchun barcha fanlar bo‘yicha tanlov asosida saralab olingan 154 nafar mualliflar ishtirokida 1-2-sinflar uchun jami 326 nomdagi darsliklar, ularga qo‘shimcha ravishda o‘qituvchilar uchun metodik qo‘llanmalar, o‘quv daftarlari va multimedia ilovalari yaratildi. Geymifikatsiya metodi asosida o‘quvchilarga o‘yinlar orqali dars berishga mo‘ljallangan multimedia ilovalari ishlab chiqilmoqda. Darsliklar uchun multimedia ilovasida ilk marotaba “Augmented Reality” — kengaytirilgan borliq texnologiyasidan foydalanilmoqda, – dedi Respublika ta’lim markazi direktori Shuhrat Sattorov. Bu jarayonlarga 46 nafar professor, 101 nafar amaliyotchi o‘qituvchilar, 7 nafar fan metodistlari jalb qilindi. Ularning o‘rtacha yoshi 40-45 yoshni tashkil qiladi. Ta’limda olib borilayotgan oqilona islohotlar natijasida, mamlakatimizda yosh olimlar, tajribali o‘qituvchilardan iborat mualliflar maktabi shakllandi. Darsliklarni yaratishda olimlar bilan birgalikda amaliyotchi o‘qituvchilarning teng ishtiroki Milliy o‘quv dasturida belgilangan maqsadlarning darsliklarda aks etishiga xizmat qildi. Ilk marotaba darsliklar har bir sinf bitiruvchisi ega bo‘lishi kerak bo‘lgan standart — malaka talablari hamda ularni shakllantirish uchun zarur o‘quv dasturi asosida yozilmoqda. Darslik bilan birga o‘qituvchi kitobi hamda boshlang‘ich sinflarda mashq daftari, multimedia ilovasi tayyorlanadi. Tayyor darsliklar amaliyotga joriy etishdan avval ilk marotaba tajriba-sinov jarayonidan o‘tkazildi. Yaratilgan yangi avlod darsliklari tanlab olingan 14 ta tayanch maktabda aprobatsiyadan o‘tkazildi. Mazkur jarayonda 40 nafar eksperimentator o‘qituvchilar hamda 937 nafar o‘quvchilar ishtirok etdilar. Shuningdek, hududlarda o‘qituvchilarni Milliy o‘quv dasturi hamda darsliklar asosida dars berish bo‘yicha bilimlarini oshirish bo‘yicha respublika miqyosida 100 nafar trener-o‘qituvchilar tayyorlandi. Ular orqali 49,1 ming nafar 1-, 2-sinf o‘qituvchilari o‘qitildi. Darsliklar amaliyot bilan bog‘lanib, yod olishga yo‘naltirilgan kontent o‘rnini o‘quvchining mustaqil faoliyatini qo‘llab-quvvatlab, tanqidiy va ijodiy fikrlash, jamoada ishlash kabi muhim ko‘nikmalar shakllantiruvchi vazifalar kiritilgan. Milliy o‘quv dasturi loyihasi tayyorlangach, dastlab fan yo‘nalishlaridan kelib chiqqan holda, oliy ta’lim muassasalaridan xulosa olindi. Ushbu takliflar o‘rganilib, tahlildan o‘tgach, ularning 30-40 foizi inobatga olinib, Milliy o‘quv dasturi loyihasi takomillashtirildi. Shundan so‘ng, ijtimoiy tarmoqlar orqali Milliy o‘quv dasturi keng jamoatchilik muhokamasiga qo‘yildi. Dastur loyihasiga 360 dan ortiq taklif kelib tushdi. Ularning bir qismi dastur tuzuvchilari tomonidan inobatga olindi. Matematika, tabiiy fanlar, til o‘qitish fanlari uchun darsliklar ilk marotaba xorijlik ekspertlar hamkorligida tayyorlandi. UNICEFning O‘zbekistondagi vakolatxonasi xalqaro ekspertlari xususan, darsliklarni yaratish bo‘yicha Endi Smart, Ona tili fanidan Syuzan Lannuzi, Matematika bo‘yicha Marsello Starikoff, Tabiiy fanlar bo‘yicha Filippa Gardon Xalm Respublika ta’lim markazi fan metodistlari hamda darsliklarni tuzuvchi ishchi guruh a’zolari bilan hamkorlikda ish olib bordi. Ta’lim o‘zbek va boshqa tillarda o‘qitiladigan maktablar uchun “Russkiy yazыk (RKI) 2 klass” darsligi A.I. Gersen nomidagi Rossiya davlat pedagogika universiteti professor-olimlari hamda Bolalar uchun mo‘ljallangan ko‘plab rus tili (chet tili sifatida) darsliklari muallifi Yelizaveta Xamrayeva bilan hamkorlikda yaratildi. 2022-2023 o‘quv yilidan boshlab umumta’lim maktablariga jami 45 nomdagi Kembrij nashriyoting Ingliz tili va Informatika darsliklari joriy etiladi. AQSH Xalqaro taraqqiyot agentligi bilan hamkorlikda amalga oshirayotgan “O‘zbekiston Barkamollik uchun ta’lim dasturi” loyihasi doirasida Kembrij nashriyoti tomonidan ishlab chiqilgan 1-11-sinf Ingliz tili hamda 5-11-sinfgacha Informatika va axborot texnologiyalari fanlari darsliklari mahalliylashtirilib, o‘zbek tiliga tarjima qilindi. Darsliklarni tayyorlash jarayoniga faqat olimlar, tadqiqotchilar emas, balki yuqori pedagogik tajribaga ega o‘qituvchilar ham jalb qilindi. Darsliklar ham mazmun ham shakl jihatidan jahon standartlarini inobatga olgan holda yaratildi. Xususan, ulardan o‘quvchilarning ruhiy-psixologik holatini inobatga olgan holda, XXI asrda o‘z o‘rinlarini topishga ko‘maklashuvchi hayotiy ko‘nikmalarni rivojlantirishga qaratilgan mavzular o‘rin olgan. Milliy o‘quv dasturiga asoslangan darsliklarni to‘liq yozib tugatish 2025 yilning oxiriga qadar davom etadi. Barcha fanlar kesimida 1-11 sinf darsliklari to‘liq to‘plamda yagona guruh tomonidan yaratilishi belgilangan. Fayzullo Yahyoyev, O‘zA
- Qo’shildi: 22.12.2021
- Ko’rishlar: 601
- Chop etish
Inson huquqlari bo’yicha
O’zbekiston Respublikasi
Milliy markazi
rasmiy veb-sayti- Biz haqimizda
- Inson huquqlari
- Xalqaro majburiyatlar
- Nashrlar
- Matbuot xizmati
- Hamkorlar
- Ilmiy faoliyat
- Aloqa
© 2023 – Inson huquqlari bo’yicha O’zbekiston Respublikasi milliy markazi. Materiallardan foydalanishda saytga havola qilish talab qilinadi.