Press "Enter" to skip to content

Diqqat kitobi skachat pdf

Videodars 982 ta

Diqqat kitobi skachat pdf

Adabiyotlar 622452 ta

Videodars 982 ta

Audiokitob 2205 ta

Наука и образование (78826)

Дом и семейный очаг (3607)

Финансы (3317)

Компьютерная литература (3191)

Художественная литература (288768)

Искусство и Дизайн (586)

Юмор (1808)

Эзотерика (3112)

Отраслевые издания (44)

Шпаргалки (93)

Хобби и ремесла (727)

Хиромантия (10)

Фольклор (62)

Фанфик (140)

Управление, подбор персонала (588)

Транспорт и авиация (952)

Технические науки (607)

Театр (165)

Сценарии (19)

Справочники (1287)

Самосовершенствование (1053)

Путеводители (329)

Природа и животные (1094)

Приключения (2946)

Пословицы, поговорки (16)

Поиск работы, карьера (81)

Палиндромы (31)

Научпоп (119)

Музыка (487)

Корпоративная культура (54)

Контркультура (692)

Кино (687)

Киберпанк (668)

Загадки (4)

Газеты и журналы (2636)

Вестерн (441)

Афоризмы (276)

Анекдоты (252)

Альтернативная история (2379)

Красная книга (108)

Электроника (104)

Cтатья (15)

Туризм, путешествия, эмиграция (1660)

Стихи и песни (2489)

Словари и энциклопедии (1772)

Рыболовство, охота и дрессировка (71)

Религия (5190)

Разное (58795)

Публицистика (8001)

Приключения и история (7015)

Литература и музыка, культура и искусство (1354)

Загадочные явления и факты (535)

Автомобилизм (135)

( Коблитз ) п -адические числа, п -адический анализ и дзета-функции

Только упорные побеждают: путь к славе

Search

Buxoro davlat universiteti Axborot texnologiyalar markazi © 2019

Powered by ATM

  • Bosh sahifa
    • Yangiliklar
    • Markaz rahbari
    • ARM haqida
    • Foto lavhalar
    • Sayt xaritasi
    • Blog Featured
    • About
    • Features
    • Services
    • O`zbek tilidagi adabiyotlar
    • Rus tilidagi adabiyotlar
    • Xorijiy tildagi adabiyotlar
    • Elektron talim vositalari
    • Ingliz tilidan topiklar
    • Fan dasturi
    • Malaka talablar

    Diqqat kitobi skachat pdf

    ҚИЛ УСТИДАГИ ТАҚДИР. I китоб. 1-қисм. Лобар исмли ёш ўзбек келини эри билан Россияга ишга кетади. Эри ишчи, ўзи эса фаррош бўлиб ишлайди. Бир куни эри Лобарни қиморга тикади ва ютқазиб қўяди. Бошига оғир кунлар тушган Лобар асираликда яшаган кезлари собиқ Иттифоқнинг 60-йилларидаги афсонавий қартабози Анна Сергевнадан қарта сирларини ўрганиб, ўзи билмаган ҳолда дунёдаги энг кучли қартабозга айланиб қолади. Бундай қартабоз аёл халқаро жиноятчиларга керак эди. Лобар келгусида нафақат Россия, Туркия, Япония, балки Американинг даҳшатли қартабозларини ҳам тиз чўктиради. Лобарга бу ишда жаҳон статусига эга суперпрофессионал киллер – чеченистонлик Шомил ёрдам беради. Тоғасининг ўғлидан совчи келганини эшитган Лобар йиғлагудек бўлиб онасининг йўлини тўсди: – Ая, буларингизнинг эси жойидами? Маъруф акадан совчи бўлиб келишибди! Уларга “йўқ” денг! Ўзимдан ўн ёш катта, бекорчихўжа, ароқхўр, бунинг устига тоғамнинг ўғли. Эсимни еганим йўқ. – Даданг ваъдалашиб қўйган. Кейин қандай бообрў хонадон! Еганинг олдингда, емаганинг. – Эшитишниям хоҳламайман! Тоғам тамом бўлган одам, мени билмайди дейсизми? Аллақачон ишдан урилиб, ўтириб қолган. Ўғли-ку бир гўр. На ўқишни, на ишни эплади. Билиб қўйинг, Маъруфга берсангиз ўлигимни кўрасиз. Онасининг ҳам жаҳли чиқди шекилли, қўлидаги чинни чойнакни силтаб гапирди: – Ҳар балони валдирайверма. Биз сенга ёмонликни раво кўрармидик! Акамни ҳам, ўғлини ҳам сендан кўра яхши биламан. Мохов бўлса айт, букри бўлса айт! Маъруф ҳар қандай йигитдан аъло, билдингми?! Жуда-а кўнглинг бошқа йигитда бўлса, бор, дадангга айт! Шу пайт остонадан қадам товушлари эшитилди. Лобар ўзини ичкарига урди. Келган одам дадаси эди. Қизининг норози бўлаётганини эшитди чоғи, хотинига ўқрайиб қараб, Лобар кириб кетган хонага укки кўзлари билан имо қилиб, деди: – Нима деяпти? – Тегмайман дейди-да, нима ҳам дерди, – ошхона сари йўл олди хотин. Уй хўжайини ёмон гап сўйламоққа оғиз жуфтлади-ю, совчилар кутиб қолганини инобатга олиб, меҳмонхонага шошилди. Шу кеча нозикниҳол қиз ёстиғини кўз ёшлари-ла ҳўл қилиб ўксиб-ўксиб йиғлади. Дугоналари турли билим юртларига ҳужжат топширишаётгани, тенг-тенги билан топишаётгани жонини ўртарди. “Барибир у билан яшамайман, – деди ўзига ўзи, – тўйимиз бўлган тақдирда ҳам бир кунмас-бир кун қочиб кетаман. Узоқ- узоқларга. Россияга, Туркияга, Арабистонга. Ўлигимниям, тиригимниям топишолмайди. Менинг ҳам орзуларим борлигини, бахт истаган қиз бўлганимни кейинчалик тушунишади. Ўшанда кеч бўлади. ” Эртасига тўй келди. Лобар ва Маъруфларнинг фотиҳа маросими бинойидек ўтди. Кўпчиликнинг кўзида ачиниш ҳисси намоён бўлгани Лобарнинг онасига ҳам сезилди. “Қудалар ўзимнинг жигарларим-ку, – деб юрагига таскин берди аёл, – қизимга озор беришмас, ахир. Маъруф ҳам қуйилиб қолар. Ҳали бирон гапимни икки қилмаган бола. Одамлар уйланган йигитларга қиз беришаяпти, ўн беш-йигирма ёш фарқ қиладиган эр- хотинлар қанча!” Ҳафта ўтар-ўтмас никоҳ тўйига ҳам гал келди. Харажатлар йўғонни чўзиб, ингичкани узди. Тўй масаллиқлари анча камлигини, либослар чала эканлигини кўрган Лобарнинг онаси ҳайрон бўлди. “Қурумсоқликни кимга қилаяпти бу акам? Ё ростдан ҳам камбағаллашиб қолдими?” Кўнгилхираликлар устига совуқ бир гап эшитди: акаси тўй қилиш учун бировдан икки миллион сўм қарз олибди, фоиз ҳисобига. – Хаҳ, пул ўлсин-а, – уф тортди Лобарнинг онаси. – Яхшиси, ҳеч нарсани ўйламайман. Бу ҳолда касал бўп қолишим ҳеч гапмас. Шу тариқа қизнинг бахтсизлигига кўз юмиб имзо чекилди. Салобат олдида эсанкираш Лобарнинг отасини ҳам маҳв этган эди. Лобар шуни яхши билардики, дугоналари ҳам ачинишаяпти, ҳам устидан кулишаяпти. Ёнидаги янги куёвми ёки уч-тўрт боланинг отасими? Боз устига келин-куёв саҳнасидаёқ Маъруф кайфи ошиб, ўзини тутолмай ўтирди. Тинмай илжайиши, сигарет тутатиши, қаҳ-қаҳ уриб кулиши Лобарни пичоқсиз сўйди. Гўшангада эса барча қилиғи ошиб тушди. Оғзидан ароқнинг қўланса ҳиди келаётган Маъруф пок келинчакни худди фоҳишаларни эркалагандек беҳаёларча қучиб, ғалати қилиқлар қилди. Чўчиб тушган Лобар эшикни қоқиб, янгасини чақира бошлади. Эшикнинг нариги томонидан янга овоз бергач, Маъруфнинг бир қоши баланд, бири паст бўлди. Гандираклаб келиб, келинчакнинг билагидан тортди. – Нима. Додламоқчимисан? – деди Маъруф Лобарнинг кўзларига ғазаб билан боқиб. – Ўрнинг қаердалигини кўрсатиб қўяйми? Айби очилишидан қўрқиб қочиб кетган келинчаклар ҳақида кўп эшитганман. – Аблаҳ! – деди Лобар. – Номард! Нокас. Маъруф ғолибона илжайди. Янга эса эшикдан узоқлашди. Бу кеча бир гул пайҳон этилди, иззат-нафсга тегиш, хўрлаш – барчасини қонун кўрмади. Янги бир оила бунёд этилди, деб ўйлади ҳамма. Фақат Лобаргина умрининг аччиқ саргузаштли саҳифалари очилганини англади. Энди орқага йўл йўқ эди. * * * Тўйдан сўнг икки йил ўтди. Ажралиш, олис-олисларга бош олиб кетиш шунчаки гап бўлиб қолди. Онаси унинг дардига қулоқ солмас, нозикойимсан, деб койигани койиган эди. Дадаси эса дардга чалиниб, бирдан тўшакка михланди ва кўп ўтмай вафот этди. Укаси Баҳром ҳали мактабни битирмаган, кичик укаси Соҳиб қуйи синфда ўқир эди. Лобар ўн тўққиз ёшга тўлган куни бозорга борди. Кечқурун туғилган кунига меҳмонлар келади. Қўлидаги пулларнинг чўғи камлиги учун арзонроқ мева-масаллиқларни ахтариб юрганди, бир жувонга рўпара бўлди. Синфдош дугонаси Зилола эди, ўзгарганини кўриб оғзи очилиб қолди. Ювошгина, оддий қиз эди мактабда. Ҳозир эса қаддини тик тутиб, кўзларида ўт чақнаб турибди. Оппоқ4 бўлиб тўлишган. Бўйнидаги олтин занжирнинг ўзи Лобарнинг барча тақинчоқларидан қиммат турарди. Икки дугона ўпишиб саломлашгач, сал наридаги оқ кўйлакли йигит деди: – Зилол, мен айтган жойимга бориб келай, сен дугонанг билан анави ўриндиқда кутиб тургин, хўпми? – Хўп, – дея Зилола бармоқларини қимирлатиб хайрлашди. – Куттириб қўйманг, Тагмат ака. Бозор ёнидаги кўчанинг нариги томонида китоб дўкони ва гўзаллик салонлари жойлашган бўлиб, йўлакчада ўриндиқлар бор эди. Дугоналар бирига омонатгина ўтиришди. – Тўйимга келмаганингдан хафаман, – деди Зилола, – уйингдан умуман чиқмай қўйибсан. Рўзғорга шунчалик шўнғиб кетдингми? – Қанақа рўзғор? – Ҳафсаласизлик билан қўл силкиди Лобар. – Бошим ғурбатдан чиқмай қолди. Эримни танисанг керак, тоғамнинг ўғли. Бошидан бетайин эди, ҳозир аввалгидан ҳам баттар. – Қўй, нолима. Ҳали ҳаммаси яхши бўп кетади. – Ҳеч кўзим етмайди, дугонажон. Икки йилдан бери бўйимда бўлгани йўқ. Бу ёқда эрим ҳар куни ичиб келади, у ёқда қайнонам бидир-бидир қилади. Чарчадим. Сенга дардимни айтмасам, кимга айтаман! Улар тўйингга ҳам юборишмади. Мендан ўпкалама, ўз онамникига юборишмайди-ю. Тўғрисини айтганда, онамникига боришгаям юрагим безиллайди. Дадам вафот этгандан кейин аям менинг муаммомга шунчаки оддий нарсадек қарайдиган бўлди. Кўпинча қайнотам камбағал бўлиб қолганидан мени нолияпти деб ўйлашади. Бой бўлиб қолаверганида бахтли бўларканман. Одам ўрнида кўрмайдиган бир кимсанинг қўлида қайси қиз бахт топади, билмадим. – Бирон жойда ишлатмаяптими? – Ҳеч қаерда ўқимадим-ку, қаергаям ишга олишарди? Айтгандай, поликлиникада ишлаяпсанми? – Ҳа, ҳозир меҳнат таътилидаман, – деди Зилола жиддий тортиб. – Бўйингда бўлмаётганини сендан кўришмаяптими ишқилиб? – Э, шамол турсаям мен айбдорман. Неча-неча жанжал бўлиб ўтди, Зилол! Айтмаган гаплари қолдими, деб сўра. – Уларга тушунмадим, – Зилола аччиқлангани сабаб хиёл қизаринқиради, – ҳомиладор бўлмаслик эркакка ҳам боғлиқ-ку. Лобар, бундай қилсак. Бир шифокорни биламан, узоқ қариндошимиз, жуда яхши аёл. Ўшанга учрашсанглар барчасини аниқлаб беради. – Шифокорга боришни анча вақтдан буён ўйлаб юргандим, тўғри айтдинг. – Буни пайсалга солиб бўлмайди. Қолаверса, менинг боримда келсанг жуда яхши. Келгуси ойда Тагмат акам билан Москвага кетмоқчимиз. Супермаркетда акахонлари ишлайди. Бизга ҳам иш топган эмишлар. Ўн-ўн беш минг доллар йиғсак, биз ҳам дўкон очармидик. – Ниятларингга етинглар, – деди Лобар янада чўкиб. Зилола “Россияга сизлар ҳам юринглар” демоқчи бўлди-ю, аммо индамай қўя қолди. Россияга бориб, яхши иш топиш осон эмас. Эрининг у5 ёқда расвоси чиқиб кетиши мумкин. Ўз ватанида ўзини эплаёлмаган одам бегона юртда нима ҳам қила олади? Лобар туғилган кунида кўнглига қил сиғмай ўтирди. “Ували-жували бўлинглар” деб қадаҳ кўтаришганида кўзларига ёш қуйилди. Бу уйда меҳмон ҳам ичади, мезбон ҳам. Ароқнинг кучи ила бир-бирига фарзандлар, фаровон ҳаёт, яхши амал тилашади. Бироқ ҳаракатга келганда, бир тўда иродасиз ишёқмас, маишатпарастлар намоён бўлади. – Қани, ўзларидан эшитайлик-чи, – деб қолишди меҳмонлар. Лобар сўзламоқчи эмасди, лекин ҳоли- жонига қўйишмади. – Турмуш қурганимга эндигина икки йил тўлди, – деди Лобар кутилмаганда дадил овозда. – Ҳар гал мажбурлаб қўлимга қадаҳ тутқазишса, кўзимга ўтиб кетган момомлар, бобомлар кўринади. Улар мен каби ичмаганлар. Бир бурда нонни ҳалол ишлаб топиш учун қишни қиш, ёзни ёз демай тер тўкканлар. Бугун бир дугонамни кўриб қолдим. Унда ҳамма нарса бор: ишбилармон эр, машина, тилла. Яқинда Россияга кетишади. Худди “асал ойи” саёҳати дегандек. – Ўша келинчак чиройлими? – луқма ташлади Маъруфнинг маст ўртоғи. – Айтаяпман-ку, унда ҳаммасидан бор. – Мени кечирасиз, эри қанақа одам? – Туппа-тузук. – Балки у дугонангизни чет элга сотиб юбориш учун алдаб уйланиб олгандир. Бўлмаса, асал ойиниям Россияда ўтказишадими?! Сафсата бу, сафсата! О-о, Россия, бепоён ўлка-а. Маъруфнинг ҳамтовоқлари пиқ-пиқ кулишди, Лобарнинг укалари уятдан ерга киргудек зўрға ўтиришарди. – Лекин дугонамда мендаги бир нима йўқ, – давом этди Лобар, – яъни ғурбат. Ювош келиннинг оғзидан чиққан ғалати қадаҳ сўзини Маъруф тушунмади. Маст эрни кўтариб диванга ётқизиб қўйишди. * * * Маъруфни шифокор ҳузурига боришга зўрға кўндирган Лобар хурсандлигидан кўп гапириб қолди. Эри асабийлаша бошлаган эмасми, сўкиб берди: – Жағингни юмасанми, йўқми, ҳайвон?! – Майли, сиз нима десангиз ўшаман, – кулимсиради Лобар. – Фақат жаҳлингиз чиқмасин. – Тўнка! Касал бўлсам экан, бошқа гап. Лобар ҳомиладор бўлмаётганининг сабабини ана шундай ҳақоратлар остида аниқлаттирди. Шифокор опа кўзойнагини стол устига қўйгач, эр- хотинга бир-бир қаради. – Яқин қариндошлар ўртасида оила қуришнинг оқибати бундан-да ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Бироқ, Яратганга шукрки, фарзандли бўлишинглардан умид бор, айтмоқчиманки, даволашнинг иложи йўқ эмас. Аммо анча-мунча пул ва вақт талаб этилади. – Зилола айтгандики. – Лобар чайналиб қолди, гапини давом эттириши учун жўяли сўз тополмади. У “Зилола менинг яқин дугонам, сал арзонроқ даволамайсизми?” демоқчи эди.6 Шифокор опа Лобарнинг юз- кўзларидан барчасини илғаб олди. – Синглим, пулингиз менга керак эмас, дори-дармон ва аппаратларга, баъзи муолажаларга сарфланади, холос. – Cўнг мийиғида кулди. – “Холос” деганим ҳам бир-икки миллион. Сиз учун дорилар махсус келтирилади, Франциядан. – Бунда ҳеч қандай ёлғон йўқми? – деди Маъруф бўзрайиб. – Пулимизга куйиб қолмаймизми? – Касалингиз аниқ, ука. Ихлос билан даволанасиз, айтганимизни қиласиз. Шамоллашлар барҳам топмаса, яқин қариндошлар эканлигингизга қарамай, хотинингизнинг бўйида бўлмаса, кейин гапиринг. – Демак, мен ҳам, хотиним ҳам касал эканмиз-да? – Шундай. – Қайтиб шифокор зотига учрашмасак, ҳеч қачон болали бўлмаймиз, сизни тўғри тушундимми? – Мен буни яшираётганим йўқ, юзингизга айтаяпман. Беш йил ўтади, олти йил ўтади, кейин бир умрга кеч бўлади. Ёш оила шу тариқа катта пул топиш хусусида қайғура бошлади. Ота- оналарида пул йўқ, қариндош-уруғлар миллионлаб сўм қарз беролмайди, Маъруфнинг ўзи эса ёлчитиб пул тополмайди. Кунлар ўтган сайин улар шифокорнинг гапини мудҳиш башоратдек эслаб, ғам-алам гирдобига тушиб қолишди. Эри яна ичиб келган куни Лобарнинг хаёлидан бир ўй ўтди. – Шундай юраверамизми энди? – деди юрак ютиб. – Пул топишнинг бир йўлини биламан. Унчалик катта пул шарт эмас, йўлкира топсак бас. Россияга кетамиз. У ёқда катта ҳақ тўланадиган иш кўп дейишади. Энг қора иш бўлсаям қилаверамиз. Уч юз- тўрт юз доллардан ишласак, дўхтир айтган пулни бир йилга қолмай тўплаб қўямиз. Маъруф бошини кўтарди. – Сен ҳам Россия дейсан-а! Россияда биров иш тайёрлаб қўйибдими?! – Дугонам эри билан кетмоқчи. Супермаркетда ишлашар экан. Шахсан менга фаррошлигини берсаям майли. Дугонамнинг эри Москвага авваллари ҳам тез-тез бориб тураркан. Танишлари кўп. Маъруф ўйланиб қолди. Сигарет тутатиб, ҳузур билан пуфлади. – Гапингда жон бор, – деди у. – Ишимизни топсак, бир йил эмас, уч- тўрт йил ишлаб келамиз. – Вой, кўндирганим рост бўлсин. – Шу-да, қадримга етмайсан, Лобар. Қўлимдан қанақа ишлар келишини одамларга кўрсатиб қўяман ҳали. Хўш, дугонангга қачон учраймиз? – Эртага. Поликлиникадан хомуш чиққан Лобарни кўрган Маъруф шошиб сўради: – Топдингми? – Уч кун аввал учиб кетишибди. – Россиягами? – Ҳа. Лобарнинг ортидан изма-из чиққан оқ халатли аёл ҳол-аҳвол сўрашгач, деди: – Айланай, сиз Зилолани нега сўраб келдингиз? Хонадагилар айтишдики, Россияга кетмоқчи эмишсиз. Мабодо,7 ёрдам керак бўлса, одам топиб бераман. – Қанақа одам? – сўради Маъруф. – Россияга олиб бориб, ишга жойлаб қўядиган, квартира топиб берадиган. Зўр одам, лекин фақат Москвага кетувчилар билан гаплашади. Санкт- Петербург, Уфа, Камчатка томонларга кафолат бермайди. Эр-хотин бир-бирига қарашди. Иккисининг ҳам нигоҳида “кетишга ҳаракат қилдикми, қандай йўл билан бўлмасин кетамиз” деган маъно зоҳир эди. Шу куннинг ўзида айтилган “зўр одам” билан учрашдилар. Вақти тиғиз бўлишига қарамай “зўр одам”, яъни семиз хотин Лобар ва Маъруфга беш дақиқа ажратди. Москвага бориб, эртасигаёқ ишга киришиш мумкинлиги, ойига ҳар бирига уч юз доллар маош тўланиши ҳақида куйиб- пишиб гапирди. – Менга минг доллар берсанглар ҳисоб, қолганини ўзим тўғрилайман. – Бизда бунча пул йўқ, – деди Маъруф. – Эй эркак, мен сиздан йўл пулларингизни сўраяпман-ку! У ёққа бепул бориб бўладими?! Шу пайт қўшни хонадан тилла тишли, баланд бўйли, оғир-босиқ эркак шошилмасдан чиқиб келди. – Менга қаранг, ука, – деди у Маъруфга, – мабодо, қарта-парта ўйнамайсизми? – Тушунмадим, – елка қисди Маъруф. Семиз хотин қаҳ-қаҳ уриб кулди. Ҳатто, Маъруфнинг елкасига шапатилади ҳам. – Қарта, оддий қартани гапиряпти! Ўйнамаганмисиз? – Бу киши унақа иш қилмайдилар, – эрининг ўрнига Лобар жавоб берди. – Ўйнаганман, – деди Маъруф. – Лекин ҳозир ўйнамайман, ташлаганман. – Бўлмайсиз, йигит, бўлмайсиз! – деди тилла тишли киши ва ўриндиққа чўкиб, оёғини чалиштирди. Шундан сўнг ишбилармон хотин Лобар ва Маъруфга “пул топганда келинглар”, деб жавоб бериб юборди. – Россияга кетасанми, бошқасигами, менинг ишим йўқ, – деди отаси Маъруфга ўша куни кечқурун. – Мендан пул сўрамасанг бўлди. Ўзинг ишла, топ! Вақтида пул ҳам топганман, Москва-ю Ленинградларга ҳам борганман. Онаси эса қовоқ солиб, индамай ўтирарди. Ўғлининг бегона юртларга кетиш тадоригини туғмас келинидан кўрмоқда эди. – Э, эски замонингизни гапирманг, дада, – Маъруф аччиқ қилди. – Гапираман! Чунки сендек вақтимда бунақанги хор бўлиб юрмаганман. Қўлингдан бир иш келмайди, яна осмонга сакраяпсан, Россияга бориб қулга айланмасанг, отимни бошқа қўяман. Келинни опкетмоқчимисан?! А, бу нима иш қила олади? Икковингни, мен сенларга айтсам, хизматкорликка ҳам олишмайди. – Даданг тўғри гапираяпти, – гап қўшди онаси. – Тинчгина шу ерда ишлаб юравер. Қайси уйинг куйгир Россияга боришни маслаҳат берган бўлса, ана, катта кўча – ўзи кетаверсин. Чиқинди тозалаб бўлса ҳам кунини8 кўради. Сенга эса, болам, ифлос ишлар мос эмас. Лобар аввал қизарди, кейин девордай оқарди. Ўзини хотиржам тутиш учун лабини тишлаб, ерга қаради. Аллақачон кўнгли қолган хонадонга нафрати янада ошди. “Кетсам-у, бу ерларга қайтиб келмасам”, деб ният қилди. Кечаси эр-хотин ухлашолмади. Лобарнинг кўзига дам-бадам ёш қуйилар, Маъруфга эса дадасининг гаплари нашъа қилар, иккиси ҳам “кўрамиз ҳали” деб алам чекарди. – Лобар, – деди Маъруф, – анави одам нега мендан қарта ҳақида сўради экан? – Оз-моз пулингиз борлигини сезиб, ютиб олмоқчи бўлганми? – Хаёлимга бир ўй келди. Пулимиз иккимизга етмайди. Мен қиморбозлар даврасига кириб, бир таваккал қилсам- чи? Ё остидан, ё устидан. – Сиз тентаксиз. Қанақа қимор?! – Бўлмаса нима қил дейсан, гаранг?! Қарта ўйнасам, унча-мунчага ютқазмайман. – Россияга олдин сиз кетинг, ишлаб пул юборасиз, сўнгра мен ҳам бораман. – Қўйсанг-чи! Ким менга овқат пиширади, ким кийимларимни ювади? Шу гаплардан сўнг бир ой ўтди. Лобар тақинчоқларини сотди, Маъруф музлатгич ва иккита гиламни пуллаб юборди. “Бу кунларингдан баттар бўлинглар” дегувчилар кўп бўлган кунларнинг бирида Маъруф уйга тантанавор кириб келди-да, хотинини қучди. – Қанча етмаётганди, гапир, қанча?! – Пул топдингизми? – Икки юз минг етмаётганди? Мана сенга уч юз минг сўм! Маъруф қўйнидан даста-даста пулларни чиқариб, хотинининг устидан сочди. Икки юзталик сўмлар қулаётган бинонинг ғиштлари каби Лобарнинг елка ва кўксига урилиб, оёқлари остига думалаб тушди.

    Мусофирчилик кечмишлардан бехабар ёш эр-хотин 1997 йилнинг бефайз кунида Москва кўчаларини томоша қилиб, таксида кетишарди. Ҳадемай қоронғи туша бошлади. – Анча куттириб қўйдим-а? – деди олд ўриндиқда, таксичининг ёнида ўтирган семиз хотин. – Бу сафар самарқандликлар кўп келишди. Жойлаштириш ҳам осон эмас. Лотин ёзувидаги “Supermarket” лавҳасини ўқиган Лобар дугонаси Зилолани ўйлади: “Шунақа ҳашаматли жойда сотувчи бўлиб ишлаш қандай бахт!” Такси ажойиб биноларни ортда қолдириб, эски айвонлари, арқонларга тизилган кирлари билан ўшшайиб турган тўрт қаватли уйлар оралаб, ахлатхона ёнида тўхтади. Лобар файзсиз маконга келаман деб ўйламаганди. Семиз хотин таксичига кутиб туришни буюрди, аммо сал нарида баланд бўйли учта кавказлик йигит бир-бирлари билан уришмоқчи бўлиб бақир-чақир қила бошлади ва таксичи: – Нет, нет. Я не смогу здесь подождать, – деб йўл ҳақини сўради. Ҳалиги йигитлар янги келганларга тикилиб қолишди, яна жанжалларини давом эттиришди. Зинапоя тутқичлари омонат экан, қўл тегиши билан тарақ-туруқ ўйнади.9 Синган ойна кўзидан кираётган елвизак ҳам бу ердаги бадбўй ҳидни йўқотолмай, қайтага димоққа урарди. – Унчалик обод жойлар эмас, – деди семиз хотин пишиллаб, – лекин арзон. Сизларга арзон квартира керак. Дам олишга эмас, ишлашга келгансизлар, шундай эмасми? Учинчи қаватга етганларида зинада ўтирган калта юбкали, ўн олти ёшлардаги қизни кўрган Лобар беихтиёр “вой, ўлмасам” деб юборди. Қиз салгина сурилди, аммо бегоналар олдида оёқларини яширмоқни хаёлигаям келтирмади. Семиз хотин кулган киши бўлди. – Лобархон, – деди қош қоқиб, – бундан кейин Маъруфжонга эҳтиёт бўласиз. – Қулфлаб қўёлмайди-ку, – кесатди Маъруф ҳам. Тўртинчи қаватдаги эшикни тақиллатишди. Уй эгаси ёши ўтиб қолган, тўладан келган, сочини маллага бўяган кўк кўз рус аёли экан. У семиз хотин билан алламбалоларни гаплашиб олиб, Маъруф ва Лобарни ижара хонага бошлаб кирди. Қўланса босган бу хонадонда энди учта оила – уй соҳибаси, тожикистонликлар ва Маъруф билан Лобар ҳам яшайдиган бўлди. Семиз хотин хайрлашди. У эртага жияни келиб иш масаласини ҳал қилишини қасам ичиб таъкидлади. Кеч соат ўнларда эшикни кимдир очди. Даҳлизда калит шиқирлаши ва аёл кишининг тожик тилида нимадир дегани эшитилди. Лобар оғир хаёлларга берилиб ўтирганди, эри туртгач, ноилож ўрнидан туриб, йўлакка қаради. Бўсағада оёқ кийимини ечаётган одмигина кийимдаги тожик аёли турарди. Иккови бир-бирига тикилиб қолишди. – Сиз шу ерда яшайсизми? – сўради Лобар. – Ҳа, – деди тожикистонлик аёл. – Сиз қаердан? – Ўзбекистондан. Самарқандликмиз. – Сизлар ҳам эр-хотин келибсизлар- да. Биз Душанбеданмиз. Эрим ишдан ярим кечаси қайтади. Лекин унинг иши осон. Мен бечорага қийин. Учта жойга фаррошман. Лобар ярим кечаси қайтадиган одамнинг иши нега осон эканлигини ўйлаб ўтирмади. Зуҳро исмли бу аёлнинг эрини пешин чоғи кўришга муяссар бўлди. Акмал ака кўринишидан танбалтабиат, писмиқ бир одамга ўхшарди. Унинг қориндорлиги ва хомлигига қараганда ҳеч ҳам жисмоний меҳнат қилувчига ўхшамасди. * * * Лобар кичик бозорча ҳожатхонасига фаррош бўлиб ишга жойлашди. Маъруф эса қурилишга ўтди. Бироқ ваъда қилинганидек икковининг маоши олти юз долларга етмас эди. Ейиш-ичишдан икки юз доллар ортса ҳам байрам эди. Икки ойда жуда қийналиб кетишди. Яхши овқат емаганликлари сабаб оздилар, бўлар- бўлмасга асабийлаша бошлашди. Маъруф кўча-кўйда ичиб, тараллабедод қилиб юролмас, милициянинг қўлига тушса, шўрига шўрва тўкиларди. Оддий жариманинг ўзи емай-ичмай йиғаётган пулларни супуриб кетиши мумкин эди. Баъзи кунлар шунчалик қора бўлардики, Лобарни жонидан тўйғизарди. Бир куни ишга отланаётганда зинада қиз боланинг чинқириғи эшитилди. Туфлисини мойлаётиб, эшикни бир зум қия очиб қўйганди, шошиб бош чиқарди. Қиз жон аччиғида додлай бошлади. Чарс-чурс шапалоқлар, гурсиллаган овозлар қулоққа чалинди. Лобар икки қадам ташлади-ю, калта юбкали қизни дўппослаётган эркакни кўрди. – Виждонсиз! Фоҳиша! Кўрарга кўзим йўқ сени! – деб бақирарди эркак. Лобар шошиб, Маъруфни чақирди. Акмал ака ҳам уйқусираб мўралади ва: – Эрталабдан нима шовқин?! – деди у Маъруфга. – Илтимос, эшикни ёпинглар. – Вой, анави қизни ўлдириб қўяди- ку! – Лобар эркакларга илтижоли боқди. – Ҳеч бўлмаса қўй денглар! – Аралашма уларнинг ишига! – деди Маъруф. – Эшикни ёп, ишингга жўна. Бу ер маҳалланг эмас. Лобар жанжал тингунча кутиб ўтирди. Маъруфнинг ҳам иш вақти яқинлашиб қолганди, кийина бошлади. Акмал ака хонасидан бўйнига сочиқ ташлаб чиқди. Лобарни тушкун ҳолда кўриб, гап қотди: – Келин, сиз уларга эътибор берманг. Эрталабдан ароқ ичиш, номаҳрам билан юриш, бодича кийиниш – ҳаммаси ўзларининг шахсий ишлари. Сизга тегинмадими, сиз ҳам аралашманг. Биласиз, ўша қизнинг ўзи бир бетайин. Қўяверинг, озроқ калтак еса одам бўп қолади. Лобар Акмал акага “гапиряпсанми” ҳам демади. Эшикни тарс ёпиб, ишига жўнади. Ҳожатхонада бир рус кампир ҳам фаррошлик қиларди. – Кечикади, вақтида келмайди, – тўнғиллади кампир. – Кечиринг, Ира хола, – деди Лобар. Қўл ювиш хонасидан башанг кийинган эркак чиқиб кетгач, кампир тентакларча “оҳ, оҳ” дея бош чайқади. – Неча ёшдасан, Люба? – сўради Лобардан. – Ўн тўққизда. Ира сўкинди. – Ўн тўққиз ёшимда, – деди у, – Москвадаги эркакларнинг ярми мени танирди. Ҳуснимни кўрган кексароқ одамлар ҳам ошиқ бўлиб қолаверишарди. Қанча сўрасам, оғзимга сиққанича тўлашарди, мендан пулини аяган эркакни кўрмаганман. Эҳ, лекин аҳмоқ эдим, каттароқ пул сўрамасдим. Машиналарида сайр қилдириб, дачаларига олиб боришганига хурсанд юраверганман. Лобар юзини терс ўгирди. Ира ёшлигида фоҳиша, кейинроқ қўшмачи бўлганлигини дастлабки кунлари билиб олганди. Кампир билан иложи борича сўзлашмасликка уринарди. Аммо ҳозир Ира чегарадан чиқиб кетди. – Мен билан ҳожатхонада ишлаш сенга тўғри келмайди. Бир одам билан таништираман. Қўрқма, иккаламизнинг ҳам ҳақимизни беради. Юртингга пулдор бўлиб қайтасан. Лобар поллатта ва челакни кўтариб нари кетаркан, кампирга ғазаб билан ўқрайиб қўйди. Кечқурун “дом” олдида милиция машинаси турганини кўрган Лобарнинг юраги ёмонликни сезди. Ўйлаганидек, подъезддан уч нафар милиция ходими11 чиқишди. Уларнинг ортида Маъруф ва Акмал ака ювош тортиб туришарди. – Сиз ҳам шу ерда яшайсизми? – сўрашди Лобардан. – Ҳа, тўртинчи қаватда тураман. Шундан сўнг бугун ўлдирилган Таня деган қиз ҳақида, уни эрталаб кўрган- кўрмаганлиги хусусида сўроқладилар. Акмал ака боши билан “йўқ де” ишорасини қилмаганида Лобар бўлиб ўтган ҳодисани оқизмай-томизмай сўзлаб берарди. – Ишдан ҳам қолдим, – деди Акмал ака милиция ходимлари кетгач. – Балки бугун омадим чопармиди? – Нима иш қиласиз ўзи? Гоҳ сотувчиман, гоҳ юк ташувчиман дейсиз. Маъруфнинг гапи Акмал аканинг кулгисини қистатди. “Эҳ, бечора” дегандек нописанд қараб қўйди. – Юкниям ташиганмиз, сотувчилик ҳам қилганмиз. Энди эса. барменман. – Бармен? Зўр-ку. Менга ҳам бардан иш тополмайсизми? Қурилишда ишлаб, туғилганимга пушаймон бўлаяпман. – Менга қаранг, Маъруф, бизнинг барда ҳам туғилганингизга пушаймон бўлишингиз мумкин. – Нега энди? – Ахир, у ерни бар деб қўйибди. Бетон қориш ё ғишт ташиш эмас. Русларнинг манаман деган бойваччалари, озарбайжонлар, грузинлар, чеченлар қалашиб ётибди. Битта хатога йўл қўйсангиз, ўлдириб юборишлари ҳеч гап эмас. – Нима, у махфий барми? – Ҳеч қанақа махфий эмас. Ўз оёғингиз билан борасиз, ўз оёғингиз билан қайтасиз. Худди қимордагидек бирдан бойиб кетиш ҳам мумкин. Мен кечаси билан бекорга сандироқлаб юрмайман. Бир нимадан умидим борки. Акмал ака гапини охиригача давом эттирмади. Афтидан қандайдир сирини очиб қўйишдан чўчиди. – Барибир менга ёқди, – деди Маъруф сукутни бузиб. – Хўш, иш масаласини ҳал қила оласизми? – Айтаяпман-ку, қимордагидек омад. – Акмал ака, менга жумбоқли гаплар гапириб ўтирманг, ўлай агар, тушунмайман. Ҳадеб “қимордагидек” деяверасиз. Қиморбоз эмасману, лекин Россияга келишдан аввал икки соат ичида уч юз минг сўм қоқиштирганман. Эркакларнинг суҳбати боядан бери Лобарга ёқмаётган эди. Иттифоқо, эрининг уч юз минг сўмни қимор йўли билан топганини эшитиб, сесканиб тушди. – Сиз ҳали ўша пулни қимордан ютиб олганмидингиз?! – деб сўради у. – Келин, бугун мен сизга умуман тушунмадим, – деди Акмал ака. – Бир қарасам, ажали етган қизни қутқармоқчи бўласиз, яна бир қарасам эркакларнинг суҳбатига аралашасиз. Ана, Зуҳро янгангиздан ўрнак олинг. Ҳалиям ишдан қайтгани йўқ бояқиш. – Бор, дамингни ол, – жеркиб берди Маъруф ҳам. Лобар қайсарлик қилмоқчи эди, уй эгаси чақириб қолди. У чиқиб кетгач, Акмал ака кулимсиради. – Маъруфбой, ҳунарни яшириб нима қиласиз, бундоқ ишлатмайсизми?

    Кўп ўтмай Маъруф қурилишдан бўшади. Кечқурунлари Акмал ака иккови чиқиб кетадиган, тонгга яқин қайтадиган бўлишди. Бардан яхшигина иш топилганмиш. Бир ойдан сўнг ростдан ҳам беш юз доллар олиб келди-ю, байрам бўлиб кетди. – Ишимиз юришишига ишонардим, – деди Лобар қувончдан гул-гул яшнаб. Энди унинг кўзига Маъруф аввалгидек ишёқмас, ароқхўр, меҳрсиз бўлиб кўринмас, худди орзу қилганидек чинакам эрга айланиб борарди. Бир сидра кийим ҳам олишди. Қозонда гўшт қайнай бошлади. Баъзи кунлари Маъруф ва Акмал ака ошхонада ўтириб, битта ароқни майдалаб ичишар ва вақти келса юртларига бой-бадавлат қайтиб, тижорат ишларини йўлга қўйиш ҳақида эринмай гурунглашишарди. Лобар ҳам яхшироқ иш топиш пайига тушди. Ҳожатхона тозалашдан ҳам кўра Иранинг пичинглари жонига тегиб кетганди. Ҳатто, бир куни сотувчи йигитлардан бирига Лобарни шундай таърифлабдики, йигитнинг кўнгли суст кетиб, кампирга ўн доллар берибди ва кечқурун учраштириши зарурлигини уқтирибди. Иш вақти тугаб, кетишга ҳозирланаётганда Ира ивирсиб келиб қолди. – Яхши аёлсан, жуда яхши аёлсан, – деб хушомад қилди. – Гўзалсан, анча ёшсан. – Сизга нима керак? Уйингизга жўнанг, йўқса ҳозир манави таёқ билан бир тушираман, тил тортмай ўласиз. Милициянгиз Россиядан изимни ҳам тополмайди. Эй худойим, қачон бошқа иш топиб, шу бетавфиқдан қутуларканман-а? Орқадан эркак овози эшитилди: – Ира хола, бу жонон қанақа монолог ўқияпти-а? Кўзлари олма-кесак тера бошлаган кампир валинеъматини кўргандек севиниб кетди. Чўнтагидан ўн доллар чиқариб, Лобарга мақтанди. – Кўрдингми? Кўрдингми деяпман? У билан бирга кет, сендан ҳеч нарсасини қизғанмайди. Квартирангга ҳам олиб бориб қўяди. Лобар йўл устида турган кампирни итариб юборган эди, у боши билан деворга урилди. Эркак эса шаштидан қайтмади. Лобарни маҳкам ушлаб ўзига тортди. – Кучингни менга кўрсат, ойимқиз! Лобар бир-икки юлқиниб, бақувват қучоқдан халос бўлолмади. Қанчалик ғалати бўлмасин, қичқиришга андиша қилди. Милиция келса, яна ҳужжатбозлик. Ўтган ой (Таня ўлдирилган кун) терговда иштирок этишга тўғри келиб, зўрға қутулганди. Аммо ҳозир хирапашша эркакнинг қурбонига айланмаслик учун ҳам нимадир қилиш лозим эди. Ҳожатхона томон яна бир шубҳали киши бурилди. Лобар энди дод солмоқдан ўзга иложи йўқлигига амин бўлиб тургандики, ҳалиги киши қатъий амр этди: – Қўйвор, эй тўнка! – Нима ишинг бор. Лобар жонига аро кирган инсонни атиги бир лаҳза кўрди, холос. Унинг нигоҳида совуққонлик зоҳир эди, аммо қандайдир тафаккур кишиси эканлиги ҳам сезиларди. Фурсат ўтмай шилқим сотувчи асфальтга қулаб тушди. Ира ажалга дуч келгандек қотиб қолди.13 – Шум кампир! – деди нотаниш киши. – Сени аллақачон отиб ташлашим керак эди. Буни қарангларки, ҳожатхона каламуши бўлиб яшаётганинг жазо топганингдан дарак! – Ўтинаман, Шомил, ўтинаман. Мендек қари кампирни кечир. Аннанинг олдида бир умр гуноҳкорман. – йиғламсиради Ира. – Сендан шунчалик жирканаманки, ҳатто ҳожатхонангга ҳам киргим келмайди. – Гуноҳкорман. Бу орада шилқим сотувчи биқинини ушлаган кўйи жуфтакни ростлаб қолди. Шомил Лобарга қиё ҳам боқмай узун плашини ҳилпиратиб изига қайтди. Бозорча кўчасидаги “Мерседес” унга мунтазир турарди. Машинанинг қизил чироқларини нигоҳи-ла кузатиб қолган Лобар тасодиф туфайли шилқимдан халос бўлганини тушунди. – Ҳожатхонанг билан қўшмозор бўл, – деди Лобар кампир сари икки қадам ташлаб. – Туф сенга, имонсиз. “Очдан ўлсам ҳам бу кампир билан бирга ишламайман”, деб дилига туккан Лобар ижара уйга ҳорғин ҳолда қайтди. Кўнглига қил сиғмасди. Шифтга тикилиб ётиб, Зилолани ўйлади. Самарқандга телефон қилиб, дугонасининг Москвадаги манзилини билиш хусусида бош қотирди. Улкан шаҳарда дугонасини тасодифан учратиб қолишга умид боғлаб бўлмаса. Супермаркетда ишлаймиз, деганди, лекин қайси бирига бош суқиб Зилолани суриштирсин? Келганларидан буён уй билан икки мартагина телефонда гаплашишди. Уйдаги телефонлар доим ишламайди, гўё Маъруфни дадаси шу йўл билан қийнамоқчидек. Ахир, эрка фарзанд шу вақтгача дадасининг соясидан олисда яшаб кўрмаган. Балки телефонга ҳам пул тополмай қолишгандир. Ҳар доимгидек кеч соат ўнларда Зуҳро келди. Лобарнинг кайфияти йўқлигини кўриб, ҳол сўради. – Ишдан бўшадим, – деди Лобар. Зуҳро ютиниб олди-да, озиб кетгани боис чўкиб қолган кўзларини четга бурди. – Лобар, – деди у маҳзун оҳангда, – сиздан битта сирни яшириб юрибман. Бу – ишдан ҳам муҳим масала. – Худойим-ей, яна нима гап? – Эрим учига чиққан қартабоз. Ҳар кеч у қиморхоналарга боради. Дам ўз пулига ўйнаса, дам биронта пулдорга ёлланади. Мана, бир ойдирки, сизнинг эрингиз ҳам унга қўшилган. Лобар бошдан-оёқ музлаб кетди. Маъруфнинг одам бўлиб қолганига ишонмаётган эди-да. Зуҳро давом этди: – Агар катта пул ютқазиб қўйишса, биз гаровдамиз. Сизлар келишдан аввал эрим уч минг доллар ютқазган эди. Уйдаги пуллар етмади. Шунда эрим мени гаровга қўйиб, танишларидан қарз-ҳавола қилиб келди. Тўғри, қарзлардан ҳам қутулдик, уч минг доллар жамғариб, Душанбега ҳам юбордик. Бироқ барибир қўрқаман. Қимор шундай офатки, бир кечада мени, бола- чақамни, уй-жойимни ўз домига тортиб кетиши мумкин. Маъруф эса. Ўзингизга маълум яқинда келган. Катта пулга тушмаса деб қўрқаман.14 Лобар оғир-оғир нафас олиб, Зуҳронинг елкасидан ушлаб ўзига қаратди. – Нега шуни бошидан айтмадингиз, Зуҳро опа?! Сизга нима ёмонлик қилувдим. – Дуч келган одамга эримнинг қиморбозлигини ошкор қилмайман- ку! Мени тушунинг, Лобар! Ҳозир сизни огоҳлантирганим учун ҳам раҳмат денг. Агар эрим шу гапларимни эшитса теримга сомон тиқади. Сизга азбаройи раҳмим келганидан, виждоним неча кундирки азоб бераётганидан оғзим бўшлик қилди. Мендан ўпкалаб. Тағин ўзингиз биласиз. Ёш экансиз. Эрингизнинг қадам олишидан ҳеч нарса сезмай юришингизга ҳайронман. Лобар бошини чангаллаб, бурчакдаги стулга ўтирди. Қанча вақт ўтганини билмайди. Уй эгаси чироқни ўчириш кераклигини айтганидагина ўзига келди. Кўп ўтмай тонг ёриша бошлади. Маъруфдан ҳамон дарак йўқлиги юрагини омбур билан қисган каби азобларди. Ортиқ бардоши қолмагач, Акмал аканинг эшигини қоқди. Ички кийимда Зуҳро опа чиқди. – Лобар, тинчликми? – деди хавотирга тушиб. – Эрим йўқ. – Келмадими? – Зуҳро шивирлаб сўради. – Акмал ака-чи? Уйдами?! – Лобар кўзларини катта-катта очди. Зуҳро “Ҳа” дейиши билан Лобар юзини тўсди. Бир лаҳза ҳайкалдек қотиб, сўнгра секин чайқалди-да, важоҳат-ла деди: – Акмал акани чақиринг бу ёққа! Зуҳро эрини уйғотаётган пайт ташқари эшикка кимдир калит солди. Лобарнинг наздида, эшик очилгунча бир аср ўтди. Келган одам Маъруф эди. У оёқда зўрға турар, ранги бўздай оқариб кетганди. Эшик кесакисига суяниб, Лобарга маъносиз қараб қолди. Айни дамда Акмал ака хонасидан чиқди. Маъруф гандираклаб бориб, унинг юзига мушт солди. Икки эркак полда юмалашиб муштлаша бошлашди. Хотинлари эса ажратиб қўймоқ умидида бекорга уринишарди. – Ўлдираман! – бақирарди Маъруф. – Қаерга олиб бординг мени, ифлос! Энди нима бўлади? Жавоб бер! Нима бўлади. – Қўлингни ол, қўйвор. – дерди Акмал ака. – Ўзинг рози бўлдинг-ку! Мана, хотинингнинг олдида айт, мен сени мажбурладимми? – Қанча пулинг бор? – ҳансираб сўради Маъруф. – Ёқамни қўйвор, менда пул нима қилади? Шу пайт эшик тақиллади. Ҳамма бирдан ортига ўгирилди. Соқоллари ўрни кўкимтир, бақувват-бақувват нигоҳларидан шафқат сезилмайдиган кавказлик уч йигит иякларини кўтариб туришарди. Уй эгаси “Нималар бўлаяпти бу ерда?” деб ётоғидан чиққан эди, кавказликлардан бири “Мамуля, дамингизни олинг”, дея бир силтаб тўшагига ётқизиб қўйди. – Дарвоқе, бу ерда нималар бўлаяпти? – сўради ўртадаги барзанги. – Биз. – тутилиб қолди Акмал ака. – Биз. дам олаётгандик. хотиним билан. 15 У шундай дегач, Зуҳрони турткилаб, хонасига киргизди, сўнг ўзи ҳам гум бўлди. Маъруф кучукваччадек ювош тортиб қолганди. – Бу кишилар кимлар?! – Лобар салкам қичқириб юборди. – Гапиринг! Нега жимсиз? – Кечир мени, Лобар, – деди Маъруф ерга қараб. – Бошқа илож йўқ. Сен улар билан кет. Кавказликларнинг чеҳраси очилди. – Бизга ютқизган жононинг шуми? Ёмон эмас. Улар бир-бирига қараб олишгач, биттаси Лобарни етаклади. Юраги орқага тортган Лобар барзангининг қўлига муштлади, тимдалади. Маъруф тилсиз, жонсиз бир кимсага айланиб бўлганди. Хотинининг типирчилашини, йиғлаб-ёлворишларини, жон ҳолатда қичқиришини мажолсиз кузатиб турарди. Зинадан тушишаётганда Лобарнинг овози ўчди. Қиморбозлар оғзига латта тиқиб, шундай тез олиб чиқиб кетишдики, у кўз очиб юмгунча катта кўчада машинада кетиб борарди. Ҳамон инграётган, йиғлаётган жувон жиғига тегди, шекилли, қучоқлаб ўтирган барзанги икки шапалоқ туширди. Сўнгра латтани олиб ташлаб, шанғиллади: – Эр кўрган хотинга ўхшаб жим ўтир! Бўлмаса сўйиб ташлайман! Сенга кўзимиз учиб тургани йўқ эди, эринг қиморга тикди. Бизда “ундай эди, бундай эди” деган гаплар бўлмайди. Ютқаздингми, тўлайсан. Акс ҳолда ширин жонинг билан хайрлашавер. – Қўрқма, – деди олд ўриндиқдаги йигит, – сени ўлдирмаймиз. Эркаклар нимани хоҳлашади, яхши биласан. Шундан хулоса қил-да, хурсанд бўлавер. Энди хароба жойларда яшамайсан. Ҳашаматли сарой, ажойиб ҳовузлар, пар тўшаклар кутмоқда. Биласанми, ҳозирги замонда кўпчилик хотинлар “эрим қачон мени эркалар экан?” деб умр ўтказишади. Сенда энди бу муаммо йўқ. – Аниқроғи, ўйлашга вақтинг бўлмайди, – луқма ташлади ҳайдовчи. Улар бараварига қаҳ-қаҳ уриб кулишди. Лобар даҳшатдан ҳушини йўқотаёзди. Ёнидаги йигит қўйнидан тўппонча чиқарди-да, деди: – Артистлик қилсанг, тепкини босаман. Қаерга, қайси йўллар билан олиб келганини Лобар англаёлмади. Унинг учун ҳаммаси тамом бўлганди. * * * Тонггача давом этган қимор ва ишратбозликдан ҳориган қиморбозлар Лобарни тушгача безовта қилишмади. Уй қамоғидаги жувон ўйлайвериб, ўйининг тагига етолмади. Бу ердан эсон-омон қочиб чиқиш ва ватанга йўл олишнинг чорасини тополмай бошини чангаллаб ўтирди. – Бадном бўламан, – йиғлади Лобар. – Шўрим қурсин, Россияга келмай мен ўлай. Маъруф, бошимни единг-а охири. Нариги хонадан ғўнғир-ғўнғир овозлар келиб, эшикдаги калит буралди. – Хўжайин, марҳамат, – деди кечаги йигитлардан бири. – У соппа-соғ, қўлимизни ҳам теккизганимиз йўқ. Лобар рўпарасидаги чўтир юзли, бадқовоқ кимсани кўриб сесканиб16 тушди. Бу кимса қиморда ютқазилган аёл тугул, агар асирига айланса, ёш қизларга ҳам шафқат қилмаслиги худди пешонасига ёзилгандек маълум эди. У Лобарга яқинлашиб, беихтиёр кекирди ва бриллиант кўзли узук тақилган бармоғи билан тишини кавлади. – Чиқиб кет, – буюрди у йигитига қарамасдан. Эшик ёпилиб, хўжайин ва Лобар ёлғиз қолишди. – Сенга ёқаяпманми? – дея асирасининг иягини оҳиста силади. – Нега қўрқиб кетдинг? Наҳотки, ёмон одамга ўхшасам? – Раҳмингиз келсин, – йиғлаб ёлвора бошлади Лобар, – гулдай умримни хазон қилманг. Мен ҳам бировнинг азиз фарзандиман. Оилам бор. – Оила деб сўтак эрингни назарда тутаяпсанми? Пуф, сассиқ! Хотинини индамай йигитларимга тутқазганини- чи унинг! Сўнгги нафасигача олишмайдими эркак бўлиб?! – Илтимос. Қўйиб юборинг. Эрим ютқазган пулларни тўплаб берамиз. Чўтир юзлининг кўзларидан қаҳр йўқолмаган ҳолда лаблари кулди. Лобарнинг белидан қучиб, беҳаёларча тикилди. – Ютқазилган пулларни сен тўлайсан. Мардикор эрингнинг қарзни узишини йигирма йил кутмаймиз-ку, ахир. Ўзингни қанчага баҳолайсан? Ҳар бир кунингни эллик доллардан ҳисоблайсанми? Ана, ҳисобладинг ҳам дейлик. Узлуксиз эллик доллардан ишласанг икки йилда зўрма-зўраки қутулар экансан. – Мен бундай қилолмайман. Ўзимни ўлдираман. – Ким учун, тентаквой? Ғурурсиз эр учунми ё юртингдаги бир тўда лоқайд қариндошларинг учунми? Давру даврон сурмайсанми, гўзалим? Қара, аҳволингга! Қора меҳнат қилиб абгор бўлибсан-ку. Бойвачча эркаклар даврасида гулдай очилиб кетмасанг отимни бошқа қўяман. Менга ишон, вақти-соати келиб, уйингга бой хоним бўлиб қайтасан. – Менга ҳеч нарса керак эмас. Қўйворинг, илтимос. – Фоҳиша! – Чўтир юзли тўсатдан тарсаки қўйиб юборди, Лобар ўтириб қолди. – Бугундан бошлаб сенинг номинг – фоҳиша! Тушундингми?! Нархинг эса ўн доллар! Ў-ўн до-ол-ла- ар. Кўрамиз, бу ердан неча йилда қутулиб чиқаркансан. Зўрға йўлкира топиб уйингга адойи тамом бўлиб етиб борасан. Йўқ-йўқ, сенинг нархинг беш доллар! Ва бу маконда ўн йил қолишга бугундан ўзингни кўниктиравер! – Йўқ. – Лобар телбаларча қичқира бошлади. – Йўқ. Ўлдирсаларинг ўлдиринглар, ҳайвонлар. Ифлослар! Илойим ер ютсин сенларни. Чўтир юзли Лобарни аямасдан устма-уст тепди. – Бир ҳафтада мулойим супурги бўласан. – Сўнгра эшик томон хитоб қилди: – Жавҳар! Жамик! Бу ёққа қаранглар! Эшикда унинг шотирлари пайдо бўлишди. – Манавига ҳаммасини ўзим тушунтириб қўя қолдим. Сенларнинг вазифаларинг шуки, кечқурунгача бу ҳаммомга тушган, пардоз-андоз қилган, европача кийинган, худди менинг дидимдаги аёлга айлансин. Бироқ ҳеч қаери тирналмасин.17 Аврайсанми, ароқ берасанми, қўрқитасанми, қорадоридан укол қиласанми, айтганимни бажарсанглар, бас. Акс ҳолда пичоғимнинг дамини учалангнинг томоғингдан синаб кўришимга тўғри келади. Йигитлар бош силкишди. – Умуман олганда, – давом этди чўтир юзли, – бу сафар ҳам ёш ва чиройлисини қўлга киритибмиз. Тез орада сенларга ҳам насиб этади. – Хўжайин, бир гапни айтай, – деди йигитлардан бири, – бу ютуқ ҳам ўша уйдан чиқди. – Қайси уй? – Таня яшайдиган уй. Бир ойча бурун отаси уриб ўлдириб қўйган эди-ку. Чўтир юзли хонани тўлдириб кулганча, Лобарга боқди. – Буни қаранглар, нақадар ўхшаш қисматлар! – дея лабини бурди. – Таняни севгилиси ютқазган эди, аниқроғи, севган йигитининг тирик қолиши учун ўзини қиморга тикканди, бечора қиз. Уни ҳам шу хонада ургандим, буни ҳам. Уям “фурсат беринг, ишлаб қарздан қутуламиз”, деганди. Иккиси ҳам ўн учинчи уйдан. Бундан чиқди, Таня иккинчини ҳам кимдир уриб ўлдиради. Аммо ким у? Отаси Ўзбекистонда, эри эса жонсиз бир махлуқ! Хаҳ-хаҳ-ха-а. Қалай, тақдирга ишонадиган художўй чиқиб қолдим, шекилли. – Сиз Худони тилга олманг, – деди Лобар лабидаги қонни артиб. – Бетаҳорат, беимон гапириб қаҳрини келтирасиз. – Эси оғиб қолдими? – деб чўтир юзли ўз йигитларига аланг-жаланг қаради. – Нималар деяпти? – Оллоҳ ҳаммасини кўриб турибди, – деди Лобар. – Оллоҳ дедими? Мусулмон аёлмисан? Ўша қиморбоз эринг ҳам мусулмонми? Балки намоз ҳам ўқирсанлар-а? Сенинг таъсирингда турган-битганимиз мусулмон бўлиб қолсак борми. Улар ўзаро кулишди. – “Ал-Қоида”, Усама Бен Ладен. Ваҳима-ю. – деди чўтир юзли. – Дин бошқа, террорчилар бошқа, – Лобар оғир ютинди. – Тушундим, икки дунёнглар куйиб, дўзахий бўлганларинг учун қўлларингдан шунчалик шармандали ишлар келаётган экан-да. Мен сенларни чечен деб ўйлабман. Жавҳар ва Жамик бир-бирига ўғринча қараб қўйишди. Чўтир юзли эса масхараомуз тиржайди. – Сенингча, улар кимлар? Диндор ва мард. Шундайми? Ҳой Жавҳар, бирор кеча бунга тарихингни сўзлаб берасан. Қизалоқни қандай ўлдирганингни, қамоқдан кимлар муддатидан аввал чиқариб олганини. Жавҳар мутеларча бош эгди. Чўтир юзли кўкрак кериб гапирди: – Менинг ота-боболарим кимлар эканини билмайман. Рус, жуҳуд, украин – аралашган. Бироқ Жавҳарнинг боболари каби одам ўғирлаб гаров пули сўрамаган. – Отанг иблис, онанг иблис. – Ингради Лобар илк марта ўзбек тилида. Зўравон ялт этиб қаради, ҳеч вақога тушунмади. Лекин Худога илтижо қилаяпти, деган гумонда танглайини тақиллатди.18 – Худо йўқ, бечора аёл. Сенга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Менинг қўлимдасан. Унинг гапини бўлиб, бир йигит ҳовлиқиб келди-да, деди: – Хўжайин, телефонга чақиришаяпти. Шомил! – Шомил?! Чўтир юзли кимсада сезилар- сезилмас саросима излари кўринди. Улар шоша-пиша чиқиб кетишгач, Лобар ўзини гиламга беҳол ташлади. Орадан ўн дақиқа ўтдими-йўқми, яна қайтиб келишди. Энди улар аллақандай хавотир билан Лобарга тикилишди. – Шомилни танийсанми? – сўради чўтир юзли. – Йўқ, – деди Лобар, аммо берилган саволдан қандайдир умид шамоли эсиб, “балки “ҳа” деганимда яхшироқ бўлармиди”, деган ўйга борди. – У ёқ-бу ёғингга қараб ол, – чўтир юзли кўзини олиб қочди, – бу ердан кетасан. Аммо Худо додимни эшитди деб, хомтаъма бўлма, Шомил Москвадаги ашаддий каллакесарлардан. У ҳеч ким орқасидан сўраб-суриштирмайдиган қиз-жувонларнинг дарагини эшитса, дарров изига тушади. Нима қилишини билмаймиз. Билганимиз шуки, биронта аёл унинг хонадонидан тирик чиқмаган. Алвидо! * * * Машина Москва шаҳридан чиқиб, дала ҳовлилар жойлашган гўзал маконга етди. Кичикроқ кўприкда қоп- қора машина турарди. Лобарни унга ўтказишди. Қуролланган ҳайдовчи синчковлик билан назар солди, аммо бирон оғиз гапирмади. Лобар шу дақиқадан Шомил исмли каллакесар измига ўтганини англаб, ўзини қандай кўргуликлар кутаётганини ўйлаб борарди. Кеча Ирани дағ-дағ қалтиратиб кетган кишининг исми ҳам Шомил эканлигини эслаб, қалбида умид чироғи ёнди. Бироқ Москва жиноий тўдаларига исми маълум йирик жиноятчидан марҳамат кутиш бекор эканини тушунди. Ўнг томонда икки қаватли ҳашаматли уй кўринди. Ҳовли деворлари ва дарвозаси баланд бўлиб, Лобарга қочиб қутулиб бўлмас қамоқхонани эслатди. Мана, машина ҳовлида тўхтади. Темир дарвоза ёпилди. Лобар қийғос очилган гулларга, фавворага, ўтлоқда чопиб юрган зотдор кучукчага маҳзун нигоҳини бирма-бир қадади. Кутганидек қарсак чалиб даҳшатли кимса пайдо бўлмади. Ҳайдовчи: – Туш машинадан, – деб, ўзи кучукча томон кетди. Серрайиб турган Лобарни уйдан шошиб чиққан рус аёл чақирди. – Ортимдан юр, – деди у мулойимлик билан. – Ортиқча ҳаракат қила кўрма. Барибир, қочиб кетолмайсан. Барчасини янги хўжайининг ҳал қилади. Улар дид билан безатилган хоналардан, чўғдек гиламлар тўшалган йўлакдан юриб, энг четдаги хонага етишди. Лобар ер билан баравар панжарали кичик деразага қаради-ю, қандай қилиб ертўладаги ётоққа тушиб қолганига ҳайрон бўлди. – Ҳожатхона у ёқда, ювиниш хонаси анави эшик, – деди аёл. – Ярим соатдан сўнг келаман, ошхонага чиқиб овқатланамиз. Давоми бор. #ҚилУстидагиТақдир