Ertak kitob yuklash
Bor ekan-da, yo‘q ekan, och ekan-da, to‘q ekan. Qadim zamonda shu go‘zal Nanay tomonda bir chol-u kampir bor ekan. Bular baxt uchun tug‘ilgan ekan. Ammo choli tushmagur anqovroq ekan. >>>>
Yaxshilik ketidan yaxshilik keladi
Kunlardan bir kun Xorazm yurtining podshohi mamlakatda eng chiroyli so‘z aytish bahsini o‘tkazmoqchi bo‘libdi. O‘sha kundan boshlab chiroyli so‘z, go‘zal so‘z degan gaplar odamlarning og‘zidan tushmay qolibdi. >>>>
Qalam va sichqon
23.09.2020 Bahrom 60 450 ko‘rishlar
Bir bor ekan, bir yo‘q ekan. Oddiygina bir qalam bo‘lgan ekan. Bir kuni uning egasi Valijon qalamini stol ustida unitib qoldiribdi. Paytdan foydalangan sichqoncha inidan chiqib qalamni tishlab olib qochmoqchi bo‘libdi. >>>>
Quyonning labi nega tirtiq?
02.05.2020 Bahrom 23 520 ko‘rishlar
Bir kun quyonlar baland bir qarag’ay tagiga to’planib o’zlaricha masla- hat qilishibdi. Ular kuyib-pishib, har qaysisi o’z taqdiridan nolibdi. >>>>
Tulki bilan chumoli
12.04.2020 Bahrom 40 620 ko‘rishlar
Tulki bilan Chumoli do’st bo’lib bug’doy sepishibdi. Ayyor Tulki har kuni qornim og’riyapti, boshim zirqirayapti degan bahona bilan dalaga chiqmabdi. Chumolining bir o’zi ertadan-kechgacha ishlab suv quyar, o’toq qilar ekan. Nihoyat, bug’doy pishibdi. >>>>
Samoviy poyga
07.04.2020 Bahrom 18 156 ko‘rishlar
Qadim-qadim zamonda Koinot atalmish bepoyon saroyda 9 ta aka-uka sayyora boʻlgan ekan. Quvnoq Merkuriyjon, yoqimtoy Veneraxon, hazilkash Yer, kulsa ham, yigʻlasa ham, uyalsa ham, darrov qip-qizarib ketadigan Mars, shirinlikxoʻr Yupiter, ozgʻin boʻlay deb hamisha halqa aylantirib yuradigan Saturn, yuvvoshgina Uran, Neptun bilan Plutonlar ahil-inoq yashagan ekanlar. >>>>
Chol bilan sichqon
04.04.2020 Bahrom 45 300 ko‘rishlar
Bor ekan-da, yo‘q ekan, och ekan-da, to‘q ekan. Qadim zamonda shu go‘zal Nanay tomonda bir chol-u kampir bor ekan. Bular baxt uchun tug‘ilgan ekan. Ammo choli tushmagur anqovroq ekan. >>>>
Qaysi qush baxtli?
01.04.2020 Bahrom 18 472 ko‘rishlar
Qadim o‘tgan zamonda, uzoq o‘lkalardagi qalin o‘rmon ichida bir qarg‘a yashagan ekan. U o‘z umridan juda mamnun, baxtli hayot kechirar ekan. Biroq bir kuni ko‘kda viqor bilan uchib ketayotgan oqqushni ko‘ribdi-yu, o‘ylab qolibdi: “U juda ham oppoq qush ekan. Shuning uchun juda chiroyli. Men esa qop-qoraman. Nazarimda, oqqush dunyodagi eng baxtli qush bo‘lsa kerak”. >>>>
Bahodir tabib
31.03.2020 Bahrom 25 580 ko‘rishlar
Bor ekan-u, yo‘q ekan, qadim-qadim zamonda, juda olis tomonda, baland tog‘lar etagidagi kichkina bir kulbada Bahodir ismli bola bobosi va buvisi bilan yashar ekan. Bahodir yashaydigan shaharda vabo kasali keng tarqalgan bo‘lib, otasi va onasi shu kasalga chalinib vafot etgan ekan. Buvasi uni erkalab, Bahodirtoy, deb chaqirarkan. Ammo bu baxtli kunlar ham uzoq davom etmabdi. Avvaliga buvisi, keyin buvasi qazo qilibdi. Bahodir bir o‘zi qolibdi.
Ertak kitob yuklash
Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир шаҳар бўлган экан. У ернинг аҳолиси жудаям меҳнаткаш экан. Бу шаҳарда бир этикдўз яшар экан. Унинг Кўса исмли ўғли бор экан. Этикдўз ҳар куни чарчаб ишдан қайтганда Кўса билан суҳбатлашар, боласининг бийрон жавобларидан яйраган этикдўз бирпасда чарчоғини унутиб юбораркан. Кунлар ўтаверибди. Кўса ҳам анча улғайибди.
Очкўз бўри
26/06/2021 22:18
Бир бор экан, бир йўқ экан, улкан ўрмонда бир айёр тулки бўлган экан. Бир куни у йўлда, бўрини учратибди. Бўри семизгина қуённи тишлаб кетаётган экан. Тулки бўрига.
Қирқ ямоқ ҳақи
26/06/2021 22:16
Бир бор экан, бир йўқ экан, биз кўрмаган, биз бўлмаган замонларнинг бирида икки қўшни бўлган экан. Бири ўта бой, бўғзигача мой, иккинчиси унинг хизматида сочи оқарган, аммо косаси оқармаган камбағал экан.
Шляпа кийган ҳайкаллар
26/06/2021 22:15
Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди.
Дария ва турфа ранг балиқчалар
26/06/2021 22:13
Қачонлардир кўм-кўк тубсиз денгиз ва қалин зумрад ўрмон оралиғидаги кичкина қишлоқда балиқчилар оиласи яшаган экан. Хонадон соҳиби Кали, меҳрибон бека Дилда, ўғли Мансур ва соҳибжамол қизалоқ Дариядан иборат бу уйда барчанинг ўз юмуши бор эди. Кали балиқ тутиб келар, Мансур парранда ва даррандаларни овлашда моҳир эди. Дилда ва Дария уй ишлари билан машғул эдилар. Хонадонга кулфат етмагунча улар жуда бахтли эдилар. Ҳаммаси болаларнинг онаси Дилданинг вафотидан сўнг бошланди.
Баҳодир табиб
26/06/2021 22:11
Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ давом этмабди. Аввалига бувиси, кейин буваси қазо қилибди. Баҳодир бир ўзи қолибди.
Бойлик топган бола
26/06/2021 22:09
Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан.
Тошқотган аждарҳо
26/06/2021 22:08
Қадимда Бойсун билан Шўрчи орасидаги кичик сўқмоқ Қорадарадан ўтарди. Савдогар, йўловчи карвонлари минг азоб билан дара ичидан ўтиб, Ҳисор томонларга боришарди.
Тулкининг уйи
26/06/2021 22:06
Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, обод дашт қишлоғида томорқаси каттагина аҳил оила яшар экан. Уй бекасининг буюртмасига кўра ота-ўғил шу томорқалари четида қурган янги қўноқ – товуқкатак бинойидек чиқибди. Мўжаз ҳовлиси сим тўр билан ўралган. Эрта-индин товуқлар шу жойга кўчирилади. Тушдан кейин беканинг ўғли Жавлон қараса, занжирдаги Олғир лақабли итлари янги қўноққа интилиб тинмай ҳураётганмиш. Аста бориб мўралабди. Не кўз билан кўрсинки, қўноқда сариқ-қўнғир юнгли бир тулки кўзлари чақнаб, пусиб ўтирганмиш. Ҳурпайган думи узун, учи оқ.
Хўроз минган бола (эртак)
26/06/2021 22:05
Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади.
Сичқоннинг ношукурлиги
11/01/2021 03:32
Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди.
Деҳқон ва Жин
11/01/2021 03:23
Қадим замонларда Балиқкўл томонларда бир Жин бўлган экан. Кунларнинг бирида унинг хожаси оламдан ўтиб, Жин озодликка чиқибди. У ҳеч қачон мустақил, озод яшаб кўрмаган экан. Энди нима қилсам экан, ё ўзимга бошқа хўжайин топсаммикан, деб кетаётиб далада меҳнат қилаётган деҳқонга дуч келибди. У терлаб-пишиб ер чопаётган экан. Жиннинг деҳқонга раҳми келиб.