Press "Enter" to skip to content

Ushbu kitobga o xshash asarlar

Ўз навбатида интернет ресурсларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, турли сайтлардан олинган ҳаволаларни, сайтни ёпилиб қолиши ёки шу ресурсни сайт эгаси томонидан олиб ташланишининг олдини олиш мақсадида дарсликнинг алоҳида интернет сайти ишга туширилди ва интернет ресурслари шу сайтга жойлаштирилди. Мазкур жараён дарсликни нафақат бойитди шу билан бирга кейинги чоп этилгунича бўлган ўтадиган 5 йил давомида бўладиган ўзгаришларни даврий равишда интернет ресурслари ҳисобига тўлдириб бориш имкониятини яратди.

Мактабларимизда география фани сентябрданоқ инновацион дарслик ёрдамида ўтилади

Жорий йилнинг сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб умумий мактабларнинг 8-синф ўқувчиларига география фани инновацион дарслик ёрдамида ўтилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, дарслик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходими Жаҳонгир Мусаев томонидан яратилган бўлиб, китоб саҳифаларида ўрин олган QR-кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

Вазирлик ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, авваллари дарсликлардаги иллюстрациялар асосан фото-расмлардан иборат бўлган бўлса, эндиликда улар ўрнини турли диаграммалар, харита-чизмалар эгаллади. Сўнгги 2 йил ичида эса дарсликларга инфографикаларни жойлаштириш бошланди. Албатта, бу каби ўзгаришлар дарсликни ўқимишлилигини оширади ва дарслик саҳифалари ихчамлашади. Энг муҳими ўқувчида қизиқишни ортади. Айни пайтда ахборот-технологияларни илдам ривожланиши, QR-код белгиларни кашф этилиши босма нашрларга электрон ресурсларни боғлаш имкониятини яратмоқда.

Юқори синф ўқувчилари учун дарсликлар 5 йилда бир маротаба нашр этилади ва қўшимча адабиётларни чоп этиш учун маблағ танқислиги кузатилади. Б муаммоларни хал этиш ва таълим тизимига замонавий инновацион ахборот ресурсларни киритишни йўлга қўйиш мақсадида 8-синф география дарслиги («Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси»)га QR-код белгисини жойлаштирилди. Мазкур белги дарсликни ташкил этган 60 мавзуга алоҳида алоҳида ўрнатилган бўлиб, шу мавзуга оид қўшимча интернет манбаларидан фойдаланиш имконини берди.

Ўз навбатида интернет ресурсларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, турли сайтлардан олинган ҳаволаларни, сайтни ёпилиб қолиши ёки шу ресурсни сайт эгаси томонидан олиб ташланишининг олдини олиш мақсадида дарсликнинг алоҳида интернет сайти ишга туширилди ва интернет ресурслари шу сайтга жойлаштирилди. Мазкур жараён дарсликни нафақат бойитди шу билан бирга кейинги чоп этилгунича бўлган ўтадиган 5 йил давомида бўладиган ўзгаришларни даврий равишда интернет ресурслари ҳисобига тўлдириб бориш имкониятини яратди.

Маълумот учун, QR-kod – инглизча «Quick Response» сўзидан олинган бўлиб, Quick – тез, Response – жавоб, яъни «tezkor javob» маъносини билдиради. Битта QR-kod ўртача 7089 та рақам, 4296 та рақам ҳарф, иккилик саноқ системасига 2953 байт ёки 1817 та иероглифларни ўз ичига олиши мумкин. Бир сўз билан айтганда QR-kod – бу махсус тарздаги кодлардан иборат бўлган, қандайдир бир маълумот, квадрат кўринишдаги тасвирдир. Унда оддий матн, аудио ёзувлар, видео роликлар, 3D форматдаги шакллар ва бошқа шу каби интернет ресурслари бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда камерага эга замонавий телефонлар квадрат кўринишдаги тасвир остида яширинган маълумотларни осон ўқиш имкониятини беради. Бунинг учун бор-йўғи телефон камерасини QR-кодга йўналтирган ҳолда, махсус илова орқали кодни ўқиш лозим бўлади.

Шунингдек, 8-синф технология фани дарслиги 16 та амалий машғулотларни ўз ичига олган QR-код белгилари билан чоп этилмоқда, бу орқали ўқитувчи ва ўқувчилар амалий машғулотларнинг видео тасвирини томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Келгусида бошқа дарсликларга ҳам QR-код белгисини ўрнатиш ва шу орқали интернет ресурсларига боғлаш мумкин ва уларни битта сайтда жамлаш (масалан, халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти – uzedu.uz ёки портали http://eduportal.uz’га) доимий тўлдириб борилиши мумкин.

Мазкур лойиҳани амалга оширилиши босма дарсликларни интернет ресурсларига боғлаш, ўқувчиларни қўшимча қизиқарли янгиликлардан матн, аудио, видео шаклларида хабардор қилиб туриш, босма нашрларга сарф бўлаётган маблағларни иқтисод қилиш, уларни электрон ресурслар билан бойитиш имкониятини яратади.

Geografiya yangi darsliklar

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o’qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro’yxatdan o’tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to’ldirish mumkin, kerak bo’lgan kitob uchun qanday to’lovni amalga oshirish

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo’lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Geografiya fanidan ma’lumotnoma

Ko‘rganlar, jami:
Nashr yili:
ISBN raqami:

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko’rinishi va rangi haqidagi ma’lumotlar faqat ma’lumot uchun mo’ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo’lgan eng so’nggi ma’lumotlarga asoslanadi.

Elektron kitob:

Mavjud emas.
Buyurtma uchun: (90) 959-25-26

Do‘stlarizga tavsiya eting

  • Annotatsiya
  • Fikr va mulohazalar

Keyingi paytlarda yurtimizda turli fanlardan tayyorlangan qo’shimcha qo’llanmalarga ehtiyoj oshdi, chunki yildan yilga fanlar doirasi kengayib, yangi ma’lumotlar bilan boyib bormoqda, darslik va o’quv qo’llanmalari mukammallashib, imtihonlar ham murakkablashmoqda. Geografiya bo’yicha ushbu qo’llanma o’quvchilarning ana shunday ehtiyojlarini hisobga oigan holda tuzilgan va mukammalligi bilan ajralib turadi, o’quvchi undan o’ziga kerakli ma’lumotlarni tizimli tanda olish imkoniga ega. Kitob abituriyentlar, maktab o’qituvchilari, o’quvchi yoshlar va geografiyaga qiziqqan keng kitobxonlar ommasiga mo’ljallangan.