Press "Enter" to skip to content

Ibn sirin tush tabiri kitobi skachat

– Тушимда азон айтаётган эмишман.

Туш таъбири ёхуд инсонлар хурофотга айлантирган илм

Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ масжидда ўтирганида бир киши келиб деди:

– Тушимда азон айтаётган эмишман.

Ибн Сирин деди:

– Сен бу йил ҳаж қиласан!

Сўнгра оз вақт ўтиб яна бир киши келиб, деди:

– Тушимда азон айтаётган эмишман.

Ибн Сирин унга:

– Сен ўғирлик қилиб қамаласан, деди.

Шогирдлари унинг бир хил тушни икки хил таъбир қилганидан таажжубланишди.

Ибн Сирин уларга деди:

“Биринчи инсонда солиҳлик аломатларини кўрдим. Унинг тушининг таъбирини Аллоҳ таолонинг: “Одамларни ҳажга чақир!”, деган оятидан олдим.

Иккинчисида эса фожирлик аломатларини кўрдим. Унинг тушини таъбирини Аллоҳ таолонинг: “Сўнгра жарчи: “Эй карвондагилар! Сизлар ўғридирсизлар”, дея жар солди”, деган оятидан олдим.

Тушларни таъбир қилиш илми жуда машаққатли илмдир. У нозикликда физика ва кимёдан қолишмайди. Агар у бу қадар нозик бўлмаганида Аллоҳ таоло уни пайғамбарларидан бирига мўъжиза қилиб бермаган бўлар эди. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳис салом ҳақларида шундай дейди:

“Мана шундай қилиб унга (Юсуфга) тушлар таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни унда(Мисрда) жойлаштириб қўйдик”.

Менинг фикримча, таъбир қилишда илмдан озгина бўлса, илҳомдан кўпроқ улуш бор. Таъбирчи Қуръоннинг ҳукмларини, ҳадисни, луғатни, масалларни яхши ўзлаштирган бўлиш керак. Сўнгра илҳом уни ушбу илмларни тушга боғлашга ўргатади. Бу илмларга молик бўлиш кишини таъбирчи қилиб қўймайди. Илҳом бу ўрганиш мумкин бўлмаган нарса бўлгани учун илмдан гапираяпмиз.

Туш таъбирининг ўз асослари бор.

Биринчи:

Тушнинг таъбири барчада турлича бўлади. Юқорида мисол келтирганимиз бунга яққол мисол бўлади. Шунинг учун тушингиз таъбирини ибн Сириннинг китобидан қидириб юрманг. Ибн Сирин китоб ёзмаган. Унинг туш таъбирлари китобини ундан кейин шогирдлари ёзишган. У китобда кўп нарса зиёда қилинган. Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ Умар розиёллоҳу анҳунинг халифаликлари охирида таваллуд топган. Яъни Қуръон жамланишидан, ҳадис ёзилишидан олдин туғилган. Тобеъинлар қуръон жамланмасдан туриб туш таъбири ҳақида китоб ёзишлари мумкин эмас эди. У китоб таъбир жоиз бўлса туш таъбирини ўрганишда асос вазифасини ўтайди. Уни ҳаммага қўллаб бўлмайди.

Иккинчи:

Туш таъбири фасл алмашиши билан ўзгаради. Бир киши тушида оловни кўради. У тушини ибн Сиринга айтиб беради. Ибн Сирин унга: “Бор, оловни кўрган жойингни ковла!”, дейди. У ўша жойни ковлаб хазина топиб олади. Анча кунлардан кейин яна оловни туш кўради. У яна хазина илинжида оловни кўрган жойини ковлайди. У ердан бир жасад чиқади. Уни жиноятчи деб ўйлаб тутиб қозига олиб келишади. У ибн Сиринни кўришни истаётганини айтади. Ибн Сирин келганида бўлган воқеани унга айтиб беради. Шунда ибн Сирин унга шундай дейди:

“Сен менинг ҳузуримга биринчи марта келганингда қиш фасли эди. Қишда олов фойдали бўлади. Уни инсон қидириб юради. Унга яқин ўтиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун мен сенга “ковла”, деган эдим. Иккинчи марта кўрганингда эса биз ёз фаслида эдик. Ёзда оловдан қочилади. Сен келиб ковлаб бу жасадни топгансан!”.

Учинчи:

Исмлар билан таъбир қилиш ҳам бор. Уйқуда “Фараж (кенгчилик)”, “Суҳайл (енгиллик)” ва “Ёсир” (осон) каби исмлар берган таъбирни “Саъб” (қийин),“Шадид” (машаққатли) каби исмлар бера олмайди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

“Бир кечаси туш кўрдим. Тушимда Уқба ибн Рофиънинг ҳовлисида эканмиз. Бизга жуда ёқимли хурмо берилди. Буни мен дунё ва охиратда олий бўлишимизга ва динимиз ширин ва ёқимли бўлишига таъбир қилдим!”.

Тўртинчи:

Машҳур мақолларга қараб таъбир қилиш ҳам бор. Бир киши заргарни туш кўрса бу гоҳида ёлғонга далолат қилади. Чунки араблар ёлғончи ҳақида: فلان يصوغ الأحاديث “Фалончи гаплар тўқийди”, дейишади.

Машҳур кинояларга қараб таъбир қилиш ҳам бор. Араблар масалан сахий инсонни “қўли узун”, деб киноя қилишади. Шунинг учун Набий алайҳиссалом хотинларига: “Сизнинг энг қўли узунингиз менинг орқамдан биринчи боради”, деганлар. У зотдан сўнг бирин бўлиб Зайнаб бинт Жаҳш онамиз биринчи вафот қилганлар. Чунки у киши энг сахий бўлганлар. Ана шундан келиб чиқиб тушда қўлнинг узунлиги саховатга далолат қилади.

Бешинчи:

Араб тили билан таъбир қил

иш ҳам бор. Бир аъробий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:

– Тушимда бошим кесилган эмиш. У менинг ёнимда турибди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга кулиб туриб дедилар:

– Унга қайси кўзинг билан қараб турган эдинг?!

Шу воқеадан сал ўтиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу анҳу билдиларки, бу туш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳлатлари тугаганига ишора экан. Унинг тушига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кулган эдилар. Чунки уни хушхабар ҳисоблаган эдилар. Бош араблар наздида қавмнинг бошлиғини ифода қилади.

Бу мавзуда гап кўп. Нарсаларнинг табиатига қараб таъбир қилиш ҳам бор. Инсонлар орасида маъруф бўлган нарсаларга қараб таъбир қилиш бор. Аммо гапнинг пўсткалласи шуки, туш таъбирини билмаган киши унга киришмаслиги лозим. Туш кўрган киши ҳам тушини ҳар кўрган кишисидан сўрайвермаслиги керак. Юқорида ишнинг ўз эгалари борлигини айтдик. Уларнинг ўз сифатлари борки, улар кўп инсонларда топилмайди!

Абдулқодир Самарқандий

Manba: azon.uz

Ibn sirin tush tabiri kitobi skachat

Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO’RISH / JCH 2014 GOLARNI KO’RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ

Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR

salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,

tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o’rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to’rt tayyorlash sirlari, o’rganish, tort kursiga

shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o’rganish, pazanda o’quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. . Soqol o’stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)

AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO’YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA’LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН