Press "Enter" to skip to content

Иймон китоби («Ҳанафийлик далиллари» китоби)

Муаллиф бу борада жиддий саволларни ўртага ташлайди ва жўяли жавобларни ҳам ҳикматли тарзда тақдим этади.

Саид Чамлижа: Иймон ва ҳузун

Инсон ҳаёти давомида кўплаб синов-имтиҳонларга дуч келади. Уларни сабр ва сабот билан енгиб ўтиш иймоннинг тақозосидир. Унутмайлик, иймонимизда тушкун бўлсак, ҳаётимиз ҳам тушкун кечади.

Ушбу китобда асримизнинг энг жиддий муаммолари бўлмиш тушкунлик, умидсизлик, асабийлик, беқарорлик хусусида жиддий мулоҳазалар баён қилинган. Тушкун инсонлар иймонсиз эмас, албатта. Лекин тутганимиз иймон шохи бизни ҳаёт ташвишларидан чиқаролмаса, у шохни қандай тутганимизни ўйлаб кўришимиз керак.

Муаллиф бу борада жиддий саволларни ўртага ташлайди ва жўяли жавобларни ҳам ҳикматли тарзда тақдим этади.

Ўқинг, уқинг, мулоҳаза қилинг ва ҳаётга ёруғ назар ташланг.

Турк тилидан таржимон: Умида Адизова

Характеристики
ISBN 978-9943-7407-1-6
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 128
Издательство Muharrir
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2021

Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан

Иймон китоби («Ҳанафийлик далиллари» китоби)

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида эдик. Шунда олдимизга кийимлари ниҳоятда оппоқ, сочлари эса ўта даражада қоп-қора бир кимса келди. Унда бирон бир сафар аломати кўрилмас ва бизлардан ҳеч ким уни танимас ҳам эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, тиззасини у зотнинг тиззаларига теккизиб, икки кафтини у зотнинг оёқларига қўйиб ўтириб олди-да: “Эй, Муҳаммад! Менга Исломдан хабар беринг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад расулуллоҳ”, деб гувоҳлик беришинг, намозни барпо қилишинг, закот беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ва йўлга қодир бўлсанг, байтуллоҳни ҳаж қилишингдир”, деб жавоб бердилар. Ўша кимса: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унинг ўзи сўраб, ўзи тасдиқлашидан ажабландик. У яна: “Менга имондан хабар беринг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига имон келтиришинг ва тақдирнинг яхшилиги-ю ёмонлигига имон келтирмоғингдир”, дея жавоб бердилар. Ўша кимса: “Тўғри айтдингиз”, деди. Кейин: “Менга эҳсондан хабар беринг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга худди уни кўриб турганингдек ибодат қилишингдир. Агар Уни кўра олмасанг, У сени кўриб туради”, деб жавоб бердилар. Ўша кимса: “Менга қиёматдан хабар беринг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бунда сўралган кимса сўрагувчидан кўра билимлироқ эмас”, деб жавоб бердилар. Ўша кимса: “Унда, унинг аломатларидан менга хабар беринг!” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл ўз тарбиячисини туғади, ялангоёқ, яланғоч, фақир қўй боқувчиларнинг бинолар қуришда бир-бирлари билан ўзишаётганини кўрасан”, деб жавоб бердилар. Сўнг ўша кимса қайтиб кетди. Мен ҳайрон бўлиб, узоқ вақт туриб қолдим. Кейин у зот менга: “Эй, Умар! Сўровчининг кимлигини биласанми?” – дедилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг расули билгувчи”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – сизларга динингизни ўргатгани келган Жаброил эди”, деб айтдилар.

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган[1].

[1] Ҳадисни имом Муслим саҳиҳи Иймон китоби (8) да ривоят қилган. Лафз у кишиники. Имом Бухорий саҳиҳида мухтасар ҳолда Иймон китоби (50) да, Аҳмад муснади 1/15 (367) да, Термизий Сунани Иймон китоби (2610) да, Насоий Сунани Иймон китоби (4990) да, Абу Довуд Сунани Муқаддима китоби (63) да ва шу лафз билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан (64) ривоят қилишган.