Islomda qizil kiyim
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Hidoyat.uz
Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки: эркаклар учун қип-қизил кийим кийиш мумкин эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ.
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: “نُهِيتُ عَنِ الثَّوْبِ الْأحْمَرِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَأَنْ أَقْرَأَ وَأَنَا رَاكِعٌ” (رواهُ الإمامُ النسائي).
яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
МАҚОЛАЛАР
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
Алишер Навоий – миллат фахри Ватан, миллат, истиқбол учун қайси насл ва авлод қандай эзгу …
Маънавият мулкининг мутафаккири Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди мисли бир уммонки, …
Ризқ бўлган балиқ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ҳижратнинг саккизинчи йилида қилинган Сифул-баҳр …
САВОЛИМ БОР
Сиз келтирган таржимада бироз камчиликлар мавжуд. Унинг асл матни ва санади ҳамда унинг ишончлилик даражаси билан қуйида қисқача танишиб чиқамиз.
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ بْنِ شَاذَانَ ، حَدَّثنا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَامِرٍ الطَّائِيُّ ، حَدَّثَنِي أَبِي ، حَدَّثنا عَلِيُّ بْنُ مُوسَى ، عَنْ أَبِيهِ ، مُوسَى ، عَنْ أَبِيهِ ، جَعْفَرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، مُحَمَّدٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَلِيٍّ ، عَنْ أَبِيهِ الْحُسَيْنِ ، عَنْ أَبِيهِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” مَنْ مَرَّ عَلَى الْمَقَابِرِ وَقَرَأَ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ إِحْدَى عَشْرَةَ مَرَّةً ثُمَّ وَهَبَ أَجْرَهُ لِلأَمْوَاتِ أُعْطِيَ مِنَ الأَجْرِ بِعَدَدِ الأَمْوَاتِ “.
Аҳмад Ибн Иброҳим ибн Шозон Абдуллоҳ ибн Омир Тоийдан ҳадис ривоят қилади. У эса отасидан, у Али ибн Мусодан, у отаси Мусодан, у отаси Жаъфардан, у отаси Муҳаммаддан, у отаси Алидан, у отаси Ҳусайндан, у отаси Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қабрлар олдидан ўтиб, “Қулҳуваллоҳу Аҳад” (сураси)ни ўн бир марта ўқиса ва савобини вафот этганларга бағишласа унга вафот этган кишилар ададича ажр бўлур”, деганлар”.
Мазкур ривоятни Имом Дорақутний, Шамсиддин Мақдисий, Дайламий, Абу Муҳаммад Самарқандийлар мазкур тариқ (яъни, ровийлар силсиласи) асосида ривоят қилишган бўлиб, кўпчилик муҳаддис уламолар уни тўқима ривоят эканини айтишган. Жумладан, машҳур муҳаддис олим Шамсиддин Саховий “Ал-Ажвибатул марзийя”да ва Исмоил ибн Муҳаммад Ажлуний “Кашфул-хофаъ”да ушбу ҳадисни мавзу, яъни, тўқима ҳадис эканини айтишган. Аллома Саховийнинг таъкидлашича ушбу ҳадиснинг барча тариқи асосан икки шахсга бориб тақалади. Улар: Абдуллоҳ ибн Аҳмад ат-Тоий ва унинг отаси Аҳмад ибн Омир. Ушбу ровийлар муҳаддислар наздида Пайғамбар алайҳиссаломга ёлғон тўқиш билан танилишган.
Аллома Саховийнинг мазкур ровий борасидаги фикрини бошқа муҳаддисларнинг асарларида ҳам учратиш мумкин. Масалан: Имом Заҳабий “Мезон”да, Ибн Жавзий “Тазкиратул-мавзуот”да, Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Лисонул-мезон”да ва Аллома Жалолиддин Суютий “Зайлул- аҳодисул-мавзуа”да Абдуллоҳ ибн Аҳмад ат-Тоий ва унинг отаси тўқима ҳадисларга оид алоҳида тўплами ила машҳур бўлишгани, уларнинг ривоятларига ишониб бўлмаслигини айтиб ўтишган. Шундан келиб чиқадики, мазкур ривоятни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас.
Вафот этганларга солиҳ амалларни, хусусан, Қуръони карим тиловатининг савобини бағишлаш, қабристонда тиловат қилиш борасида саҳиҳ ва ҳасан даражасидаги кўплаб ҳадислар мавжуд. Ана ўша ҳадисларга таяниб, уламоларимиз қабристонда Қуръон тиловат қилиб, савобини вафот этганларга ҳадя қилиш жоиз амал эканига иттифоқ қилишган (манба: “Ал-Ажвибатул марзийя”, “Кашфул хофаъ ва музийлул илбас”, “Мезонул иътидол фи нақдир рижол” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Динимиздаги асосий қоидалардан бири шуки, Аллоҳ таоло бандаларига кучлари етадиган ишни буюради. Уларга тоқатидан ташқари мажбурият юкламайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди…” (Бақара сураси, 286-оят).
Бошқа бир оятда эса:
وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ
“… (Аллоҳ) динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”, дейилган (Ҳаж сураси, 78-оят).
Ибодатларда ҳам банда имкон даражасида ҳаракат қилади. Масалан, туриб намоз ўқий олмаса, ўтириб ўқийди. Ўтириб ўқий олмаса, ётиб ўқийди ва ҳаказо.
Сиз сўраган масала ҳақида “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳорат қила олмайдиган касал кишининг хотини ёки чўриси бўлмаса, лекин ўғли ёки ака-укаси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Истинжо қилдирмайди, чунки (ўғил отасининг) жинсий аъзоларини ушлаши мумкин эмас. Ундай кишидан истинжо соқит бўлади. “Муҳит”да шундай дейилган. Таҳорат қила олмайдиган аёлнинг эри бўлмаса, лекин қизи ёки синглиси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Ундан истинжо соқит бўлади. “Фатаво Қозихон”да шундай келтирилган”.
Демак, ўзи истинжо қила олмайдиган эркакнинг фақат хотини, аёлнинг эса фақат эри истинжо қилдириб қўйиши мумкин. Хотини бўлмаган кишини хоҳ ўғли бўлсин, хоҳ ёлланган бегона киши бўлсин, истинжо қилдира олмайди. Бундай ҳолатда истинжо соқит бўлади. Лекин таҳорат қилдириб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم “بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ” (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир. Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : “مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).
“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).
Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.
Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/287).
Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас. Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:
عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،”أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ” (رواه الإمام مسلم)
яъни: “Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).
عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ” (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)
яъни: “Молик ибн Ҳувайрис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” )Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Бу ҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган:
وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ
яъни: “Ҳадисдаги тенглаштиришдан мақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.
Намозга киришда икки қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш ҳақида “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагилар айтилади:
مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ
яъни: “Икки бош бармоқни қулоғларнинг юмшоқ жойига теккизган ҳолатда такбир айтиш – ҳадислардаги тенглаштиришдан кўзда тутилган нарса шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди”.
Хулоса қилиб айтганда, намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробарича кўтарилади. Бу ҳанафий мазҳабимиз уламоларининг ижтиҳодлари бўлиб, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса рўза очилади. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَنْ ذَرَعَهُ الْقَيْءُ فَلَيْسَ عَلَيْهِ قَضَاءٌ،
وَمَنْ اسْتَقَاءَ عَمْدًا فَلْيَقْضِ” (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор бўлсаю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин”, деганлар” (Имом Термизий ривояти).
Агар қайт рўзадорнинг ихтиёрисиз ўзи ютилиб кетсаю, қайтнинг миқдори оғиз тўладигандан оз бўлса рўза бузилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
إِذَا ذَرَعَهُ القَيْءُ دُونَ مِلْئَ الْفَمِ وَعَادَ بِنَفْسِهِ لَمْ يَفْسُدْ صَوْمُهُ بِالإِتِّفَاقِ
яъни: “Қайт рўзадорга ғолиб келсаю, оғиз тўлмайдиган миқдорда қайт қилса ва беҳосдан ютилиб кетса унинг рўзаси бузулмайди. Бунга уламолар иттифоқ қилишган” (“ал-Мабсут”).
Агар қайтнинг миқдори оғиз тўладиган даражада кўп бўлса ва ўзи беҳосдан ютилиб кетса Имом Абу Юсуф (р.а.)га кўра рўза бузилади ва қазо вожиб бўлади. Имом Муҳаммад (р.а.)га кўра эса рўза бузилмайди. Рўзадор ушбу ҳолатда қайъни ютмасликка имкони бор бўла туриб, ютиб юборса унинг рўзаси бузилишига уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишан. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:
وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ
“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Islomda qizil kiyim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
10-15-2009, 04:19 PM,
Post: #2
Валейкум ассалам!
Бу ўринда шуни қайд этмоқ лозимки, агар аёл кишининг устки либоси оқ ё қора рангдан бошқа бўлса, зийнатли дейилмайди. Баъзилар тушунчаси мана шундай. (Оқ ва қорадан бошқа рангли устки кийимлар ҳам шариатда жоиз.) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борадаги ҳадислари (маъноси): “Аёлларнинг атири шуки, ундаги ранг кўрилади, ҳиди эса сезилмайди” . Яна Қосим ривоятида: “Оиша эҳромли бўлганида сариқ кийим кияр эдилар” , дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа аёллари ҳам сариқ ва қизил кийим кийганликлари тўғрисидаги ривоятларни ҳам Албоний раҳимаҳуллоҳ келтирадилар.
Китоб ва Суннатдаги муслима аёлнинг ҳижоби
Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
10-16-2009, 05:19 AM,
Post: #3
Assalamu alaykum.
Аслида қип қизил қийм қийиш ман этилган десак хато бўлади. Чунки на Қурьонда на Суннатда бу борада бирор хужжат йўқ.
Юқоридаги хужжатда эса охирида уни заифлиги баён этилган.
Шариатда бир машхур қоида бор. Динда бўлмаган ишларда масалан ейиш, ичиш, кийиниш ва х.к.ларда ман этилмаган ҳар бир амалга рухсат бор.
Бунга хужжат: РОсулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассаллам: “Аллоҳ китобда рухсат этган ҳар бир нарса, амалга рухсат бор, ва нимани ман этган бўлса у ман этилгандир. Бирор нима деилмаган амал ёхуд нарса эса, булар ҳам рухсат этилгандир. Аллоҳдан буни қабул қилинглар, албатда Аллоҳ хеч нимани унутмайди”, кейин эса “Сенинг роббинг эсдан чиқармайди” оятини ўқидилар. (аль-Ха¬ким 2/375, аль-Баззар 123. Сахихлигини имом Баззор, имом Доруқутий, имом Абу Бакр ибн Арабиъ, имом Нахувий, Ибни Касир ва Албонийлар айтишган)
Шайх Албоний: “Қизил киймни ман этган бирорта саҳиҳ ҳадис йуқ”. (“Силсилатул-худа яннур”265 га қаранг)
Ал-Баро ибн Язид: “Бир куни мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни қизил кийимда кўрдим, ва бунчалик гўзал, чиройлисини бошқа кўрмадим”(Бухорий, Муслим)
Бухорийда “Қизил кийимда намоз ўқимоқнинг ҳукми” бобида эса мана бу ҳадис келтирилган(қисқартирдим)
Авн ибн Абу Жуҳайфа оталаридан эшитганларини бундай деб ривоят қилган эканлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чармдан қилинган қизил чодирда кўрдим. .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил ҳулла (изор, ридо – лунги ва елкага ташлайдиган мато) кийиб чиқдилар, изорларини бир оз шимариб олгандилар. Расулуллоҳ ҳассаларини пана қилиб одамлар билан икки ракъат намоз ўқидилар. . (Бухорий)
Жобир разияллоҳу анҳу: “Заъфар билан бўялган кийимдан хушбўй ҳид келади, демайман, Оиша онамиз аёлларнинг тақинчоқлар тақмоғи, қора ва қизил кийим ҳамда хуфф (енгил оёқ кийими) киймоғининг зарари йўқдир , деб ҳисоблаганлар. (Бухорий)
Бу масала борасида жуда кўп хужжатларни кўриш мумкин. Балким кейинчалик алоҳида мавзу очармиз.
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
02-03-2013, 06:48 PM, (This post was last modified: 02-05-2013, 06:24 AM by islamic.)
Post: #4
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар. Батаҳқиқ, мен У зотни қизил сарпода кўрдим. Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Биз «сарпо» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳуллатун» деб келган. Уларда икки бўлак кийимдан иборат кийимни «ҳуллатун» дейилади. Ажнабийларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини костюм дейилгани каби. Биздаги «сарпо» сўзи асли форсча бўлиб, сар-бош, по-оёқ, иккиси қўшилиб, бошдан-оёқ маъносини билдиради. Шунинг учун, айнан ушбу бирикмани ихтиёр қилдик.
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари васф қилинмоқда.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар».
Яъни, бўйлари паст ҳам эмас, ўта баланд ҳам эмас эди.
2. «Батаҳқиқ, мен У зотни қизил сарпода кўрдим».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошдан-оёқ қизил рангдаги кийим кийган ҳолатлари ҳам бўлган.
3. «Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қизил сарпо кийиб турганларидаги гўзал ҳолатга ўхшаш ҳолатни умримда ҳеч кўрмаганман.
сиз келтирган таржимада “сарпо” қолиб кетибти
02-05-2013, 06:29 AM,
Post: #5
Шайх Албонийга келсак:
عن ابن عباس قال : ” نُهِيتُ عن الثوب الأحمر ، وخاتم الذهب ، وأن أقرأ وأنا راكع ” رواه النسائي، وقال الإمام الألباني: صحيح الإسناد).
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят. У киши дедилар: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”. (Насоий ривояти саҳиҳ). Албоний: саҳиҳ деб ҳисоблаган, бунга нима дейсиз ?
08-14-2013, 08:17 PM,
Post: #6
Birodarla biladiganla bösa shu temadigi savolga javobni oxiriga yetkazilsa yaxwi bölardi.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
09-27-2013, 03:30 PM,
Post: #7
Назратуллоҳ Абу Марямнинг юқоридаги саволга жавоби:
Эркак киши қизил кийим кийиши ҳукми
Your browser does not support the audio element.
Islomda qizil kiyim
Савол: Қизил кийим кийиш мумкинми?
Жавоб: Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки, эркаклар учун мутлақ қип-қизил кийим кийиш жоиз эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ. Аёллар учун эса ҳар қандай рангдаги кийим, жумладан қизил рангли кийим кийиш ҳам жоиз.
Қизил кийимдан қайтарилган ҳадислардан бири мана будир:
عن ابن عباس قال : » نُهِيتُ عن الثوب الأحمر ، وخاتم الذهب ، وأن أقرأ وأنا راكع » رواه النسائي، وقال الإمام الألباني: صحيح الإسناد).
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят. У киши дедилар: «Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим». (Насоий ривояти, Албоний: саҳиҳ).
Гўёки қизил рангли кийим кийиш мумкиндек туюладиган, аммо маъноси қизил ранг аралашган кийимни англатувчи ҳадислардан баъзилари:
عن هلال بن عامر عن أبيه قال : » رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم بمنى يخطب على بغلة , وعليه بُرْدٌ أحمر , وعَليٌّ أمامه يُعَبِّرُ «. (رواه أبو داود، وصححه الألباني).
Ҳилол ибн Омир отасидан ривоят қилади. У киши деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Минода хачир устида туриб хутба қилганларини кўрдим. У зотнинг устларида қизил бурда бор эди. Олдиларида Али у кишининг сўзларини етказиб турдилар». (Абу Довуд ривояти, Албоний: саҳиҳ).
عن البراء بن عازب رضي الله عنه قال : » كان رسول الله صلى الله عليه وسلم مَرْبُعوعاً – متوسط القامة – , وقد رأيته في حُلةٍ حمراء , لم أر شيئا قط أحسن منه صلى الله عليه وسلم «. (رواه البخاري ومسلم) .
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрта бўйли инсон эдилар. Мен у зотни шундай қизил бурдада кўрдимки, ҳеч қачон у кишидан чиройлироқ бирор инсонни учратмадим – соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
عن البراء قال : » كان رسول الله صلى الله عليه وسلم له شعر يبلغ شحمة أذنيه ، ورأيته في حلة حمراء ، لم أر شيئاً قط أحسن منه «. (رواه أبو داوود وابن ماجه، وصححه الألباني) .
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочлари икки қулоқларининг юмшоғига тушар эди. Мен у зотни қизил ҳуллада кўрдим – у кишидан кўра чиройлироқ инсонни ҳеч учратмадим». (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).
Уламолар ҳадисларда келган қизил ҳулла ёки бурдани бундай таърифлашган: