Press "Enter" to skip to content

Maqola: Kitob ma naviy xazina

Марказий Осиёда Сомонийлар, Қораҳонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Шайбонийлар каби сулолалар ҳукмронлиги даврида кутубхоналар ва китоб дўконлари айниқса, жуда кенг тарқалган. Уларда нафақат юртимизда етилиб чиққан алломалар, балки ўз замонаси илм-фанининг етук намоёндаларининг асарлари мавжуд бўлган. Фаннинг барча соҳаларидаги асарлар ана шу китоблардан олинган мустаҳкам пойдевор асосида яратилган.

Kitob haqida maqola

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

КИТОБ – ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик карашларни шакллантириш воситаси; билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли; бадиий, илмий асар, ижтимоий адабиёт. Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсиясига кўра, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоқлаб тикилган нодаврий нашрни, шартли равишда, китоб дейиш қабул қилинган.

Китоб иши китобни тайёрлаш, уни тарқатиш, сақлаш, тавсифлаш ва ўрганиш билан боғлиқ катта жараённи ўз ичига олади. Фан, адабиёт, санъат асарларидан матбаада кўпайтириш ва тарқатиш учун танлаш, уларга илмий ва бадиий нуқтаи назардан ёндашиш, таҳрир қилиш, бадиий безаш, матбаа ижросини белгилаш ва нашрга тайёрлаш ноширликнинг вазифаси. Китобни кўплаб чиқариш – китоб босиш иши полиграфия саноатида олиб борилади. Китобларни тўплаш, сақлаш, ўқувчилар ўртасида ташвиқот қилиш, улардан китобхонлар фойдаланишлари учун қулай шароит яратиш кутубхона ишига қарайди. Китоб ва бошқа босма асарлар ҳақида муайян мақсад билан ўқувчиларга маълумот бериш ва уларни ташвиқот қилиш библиография вазифасидир ва ҳакозо.

Китобнинг пайдо бўлиш тарихи ёзувнинг яратилиши ва шаклланиши жараёни билан ўзвий боғлиқ. Қадимги Миср, Рим, Юнонистон ва Ўрта Осиёда кишилар тош, пальма дарахти барглари, сопол каби материалларга ёзиб, фикрларини изҳор этишган. Ҳар бир китоб ўнлаб шундай материаллардан тайёрланган плиталардан иборат бўлиб, оғирлиги бир неча кг бўлган. Ёзув материали сифатида папирус ўсимлиги ишлатилиши (милоддан аввалги 4–3 минг йилликларда) билан ўрама китоблар пайдо бўлди. Бундай китобларнинг узунлиги ўртача 10 м атрофида бўлиб, ингичка, юмалоқ таёқларга ўралган ва махсус чарм ёки ёғоч ғилофларда сақланган. Шарқ мамлакатлари, Қадимги Рим ва Юнонистондаги кўпгина нодир асарлар папирусга битилган. Милоддан аввалги 2-асрга келиб китоб материали сифатида пергамент (тери)дан фойдаланиш кенг расм бўлди. Дастлаб бундай китоб ўрама ҳолда сақланган. II – IV асрлардан бошлаб Қадимги Римда худди ҳозирги китобларнинг варақалари сингари буклаб, тикиб тайёрланган ва бир-бирига бириктирилган, муқовали китоблар – кодекс пайдо бўлди. Улар дастлаб папирус, сўнг пергаментга ёзилган. Бундай китоблар оғир ва бесўнақай эди. VI асрдан бошлаб кодекс шакли асосида ҳозирги кўринишдаги китоблар пайдо бўлди. Терига ишланган ноёб китоблардан бири – Мусҳафи Усмон Қуръонидир. Қуръони Каримнинг бу нусхаси 644 – 656 йилларда халифа Усмон розияллоҳу анҳу кўрсатмаси билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котиблари Зайд ибн Собит, Амир ибн Осс ва Ҳишом ибн Ҳакимлар томонидан куфий хатида ёзилган. Жами 353 варақ, ҳажми 68x53x22 см бўлган мазкур қўлёзма китоб Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади.

Қоғознинг кашф қилиниши китоб тарихида янги давр очди. Айрим маълумотларга қараганда, 650 йиллардаёқ Самарқандда қоғозли китоблар бўлган. XIII асрдан Европада қоғоз асосий ёзув материали бўлиб қолди. Қоғоз китобнинг кўпайишига ва тарқалишига янги имконият очди. Китоб безашга алоҳида аҳамият берилди. Унинг саҳифаларига турли миниатюралар, ҳошияларига безаклар ишлана бошлади. Аста-секин хаттотлик, муқовасозлик каби касблар ажралиб чиқди. Айниқса, Ўрта Осиёда ўрта асрларда хаттотлик санъати кенг ривожланди. Машҳур хаттотларнинг кўп авлодлари китоб тайёрлаш усулини – материаллар, сиёҳ, хат кўчириш техникасини такомиллаштириб боришди.

X – XII асрларда Мовароуннаҳрда муайян соҳа сифатида шаклланган китобат санъати XIV – XV асрларда янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Ҳар бир китоб қоғозидан тортиб муқовасигача, сиёҳдан то буёқларию зарҳалигача маълум меъёрдаги модда, режа ва қоида асосида тайёрланади, ҳатто китобдан хушбўй ҳид анқиб туриши учун баъзан сиёҳга гулоб ёки анбар қўшиларди. Қўлёзмалар нафис ҳуснихат, зарафшон (тилла суви сочиш), сувли буёқлар билан ҳошияга нафис нақшлар ишлаб бадиий безатилди. XV – XVI асрларда бир қанча истеъдодли хаттот, мусаввир, лаввоҳ ва сахдофлар (Абдураҳмон Хоразмий, Султонали Машқадий, Султонали Хандон, Мирали қилқалам ва бошқалар) етишди. Ҳирот хаттотларига устозлик қилиб, китобат санъати равнақига улкан ҳиссасини қўшган хушнавис хаттотлардан Султонали Машҳадий эди. У Низомий, Ҳофиз, Саъдий, Навоий, Ҳусайн Бойқароларнинг асарларини кўчириб шуҳрат қозонди. Султонали томонидан кўчирилган 50 дан зиёд китоб бизнинг давримизгача етиб келган. Темурий ҳукмдорлар девонхоналари қошида, хусусан, Самарқанд, Ҳиротда махсус сарой кутубхоналари ташкил этилган. Бундай кутубхоналар ўрта асрнинг ўзига хос ҳунармандчилик корхонаси бўлиб, уларда қўлёзма китобларни тўплаш ва сақлаш билан бирга китобсозлик билан боғлиқ бўлган бир қанча амалий ишлар бажарилди. Бундай сарой кутубхоналарининг бошлиқлари «кутубхона доруғаси» ёки «китобдор» деб аталган. Уларнинг қўл остидаги кўплаб хушнавис хаттот, наққош-мусаввирлар, лаввоҳ, саҳҳофлар китоб тайёрлашга доир турли вазифаларни бажаришган. Масалан, XV асрнинг 1-ярмида Ҳиротда Улуғбекнинг укаси Бойсунқур кутубхонасида 40 хаттот ва бир қанча наққош қўлёзма асарлардан нусха кўчириш ва уларни безаш билан банд бўлган. Ҳар бир қўлёзма китоб бир неча мутахассис қўлидан ўтарди. 1425 – 29 йилларда Жаъфар Бойсунқурий томонидан Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур «Шоҳнома» асари кўчирилиб, 20 та турли мазмундаги рангдор миниатюралар билан безатилган. Ноёб санъат асари сифатида бу китоб Теҳрон музейида сақланади. Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий сарой кутубхонаси ҳам ўз даврида машҳур бўлган. Навоий бадиий қўлёзма санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Унинг бевосита кўмаги билан Беҳзод, Султонали Машҳадий, Шоҳ Музаффар каби ўнлаб китобсоз усталар етишиб чиқди. Бу усталарнинг услуб ва анъаналари кейинги йиллардаги каллиграфия санъатининг асосини ташкил этди. Туркистонда хаттотлик йўли билан китоб тайёрлаш ўзоқ вақт давом этди. Ҳатто китоб босиш кашф қилингандан кейин ҳам, дастлабки вақтларда китоблар қўлёзма йўли билан кўпайтирилар эди.

Муроджон Аминов

«Ҳилол» журналининг 9(30)сонидан

Maqola:”Kitob ma’naviy xazina”.

Kitob haqida maqola:”Kitob ma’naviy xazina”.Kitob haqida bilimlarni boyitish.Kitob manaviy boylik.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Maqola:”Kitob ma’naviy xazina”.»

КИТОБ – маънавий хазина

Китоб барча бунёдкорлик,

яратувчанлик ва акл-идрокнинг,

илму донишнинг асосидир, хаётни

ў ргатувчи мураббийдир

  • Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунё қарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади.
  • Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси.
  • Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-мингйиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, адоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган.
  • Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳда тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.

Китоб — қалбни тарбиялайди, онгу шуурни чархлаб, руҳни озиқлантиради. Шу боис ҳамиша унгаэҳтиёж бор. Гарчи инсон зоти моддий манфаатлар, замон янгиликларимизга осонгина тушиб борса-да, алал оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана шундай пайтда адабиётнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди. Китоб – билим булоғи. Бу булоқдан баҳра олмаган инсон жоҳилликка юз тутади. У ҳар қандай тубанликка қўл уриши, инсонийликни, виждонини арзимаган нарсага сотиб юбориши мумкин. Жамиятда китобхонлик қай даражада кенг оммалашган бўлса, зиёли аҳли шунчалик кўп бўлади, ўз навбатида бу жойда умуминсоний қадриятлар барқарор турмуш тарзига айланади.

  • Чиндан ҳам, ота-боболаримиз азалдан китобга ўзгача эҳтиром билан қарашган, фарзандларини ҳам бу илм булоғига чексиз ҳурмат руҳида тарбиялашган. Улар китобнинг мўъжиза эканига, уни ўқиган одам, бошқалардан, албатта, фарқланишига ишонишган. Шунданми, илм аҳлига ҳавас ва эҳтиром билан муносабатда бўлишган.
  • Тарихдан бизга маълумки, илгари Яссавий, Бедил, Фузулий, Махтумқули, Машраб ғазалларини ёд билмаслик ор саналган. Ўтмишда хориждан юртимизга саёҳат ёки тижорат ниятида келган машҳур шахслар бу ердаги кутубхоналар ва китоб дўконларининг кўплиги ва китобларнинг хилма-хиллигини кўриб хайратланганлар.

Марказий Осиёда Сомонийлар, Қораҳонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Шайбонийлар каби сулолалар ҳукмронлиги даврида кутубхоналар ва китоб дўконлари айниқса, жуда кенг тарқалган. Уларда нафақат юртимизда етилиб чиққан алломалар, балки ўз замонаси илм-фанининг етук намоёндаларининг асарлари мавжуд бўлган. Фаннинг барча соҳаларидаги асарлар ана шу китоблардан олинган мустаҳкам пойдевор асосида яратилган.

  • Китоблар ўзининг мураккаблигига кўра турлича бўлган. Марказий Осиё китоб дўконларида хорижлик алломалар асарларининг таржималари ҳам, уларга ёзилган шарҳлар ҳам бирдек тарқалган. Жумладан, Европада “avisenna” номи билан машҳур бўлган Абу Али ибн Сино ўзи тушунолмаган юнон файласуфи Арасту (Европада Аристотел) нинг фалсафий асарини юртдошларимиз фароблик файласуф Абу Наср Фаробийнинг унга ёзган шарҳини ўқигач тушуна олган. Ибн Сино бу китобни Бухородаги китоб бозоридаги дўконларнинг биридан сотиб олган. Яхши китоб мисол хазина. Аммо хазина қачон ўз моҳиятини йўқотган? Яхши китоб деганда биз одамларга фойдаси тегадиган, уларнинг онги, маданиятини кўтарадиган, қарашларини илғормав­қеларга кўтарадиган, яъни кишига беминнат маънавий ҳамроҳ ва мададкор бўла оладиган китобларни тушунамиз.

Дунёда бу ҳаётда китобдан гўзал нарса йўқ!? Тасаввур қилинг: Кўз ўнгингизда икки юз, уч юз саҳифалик қалин бир китоб. Бу асар нималар ва кимлар ҳақида ёзилган, қай мавзудан баҳс этилмоқда? Билмайсиз. Фақат асарнинг муқоваси устидаги номини ўқияпсиз, холос. Муаллифи ҳам нотаниш, шу пайтгача унинг номини эшитмагансиз. Бу асар ҳақида билганингиз биргина нарса, бу адабий асарнинг жанри-роман.

  • Тамом, бошқа нарсани билмайсиз. Билганингиз шу-шу.
  • Ҳеч иккиланмасдан, китобни варақланг, балки унинг ичидаги аламлар, севинчлар, муҳаббат ёки нафрат сизни қизиқтирар; жуда бўлмаганда, асарнинг янги бир қанча қаҳрамонлариуларнинг ҳаёти, қисмати билан танишарсиз. Улар билан бир неча соат ёки бир неча кун бирга яшайсиз, роман қаҳрамонининг сирларини балки ўзингизни кимдан ҳам яхшироқ кўргансиз. Балки, улар сизга маъқул келиб қолса, ғойибона улар билан дўст тутинсангиз уларнинг қайғусини ўзингизники каби қабул этиб, ҳатто кўз ёш хам тўкасиз, қаҳрамонларнинг масрур хаётидан қалбингиз қувончга тўлиб севинарсиз. Қўп китоб ўқиган, ҳикоя ва романлар ўқиб вақтини, умрини мутолаага сарф этган киши умрида асло ёлғиз қолмайди. Китобга ҳеч қачон ва ҳеч вақт беписанд назар билан қарамаслик керак .

Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

  • Соҳибқирон Амир Темур таъбири билан айтганда, «Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир». Шу маънода, шаклидан қатъи назар, барча китоблар миллий ўзлигимиз ҳамда умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилиши айни муддао.
  • Баркамол авлодларни ўстириб вояга етказиш, келажакда фаровон турмуш қуришни орзу қилиб интилиб яшаётган ҳар қандай жамият, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам азалий орзусидир. Хулоса ўрнида Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

“Kitob haqida kitob” chiqdi

“ Ziyouz.com” veb-sayti asoschisi, jurnalist Davronbek Tojialiyevning kitobxonlik targ‘ibotiga bag‘ishlangan kitobi “Akademnashr” nashriyotida chop etildi.

“Kitob haqida kitob” to‘rt qismdan iborat bo‘lib, “Maqolalar” bo‘limidan muallifning gazeta va jurnallardagi chiqishlari o‘rin olgan. “Tadqiqotlar” bobida esa so‘rovnoma va tahliliy surishtiruv materiallari bilan tanishish mumkin.

Tohir Malik, Anvar qori Tursunov, Shukrullo, Xudoyberdi To‘xtaboyev, Omon Matjon, Halima Xudoyberdiyeva va yana ko‘plab ziyolilar bilan intervyular “Suhbatlar” qismiga jamlangan. Keyingi bo‘limda esa muallif tomonidan tarjima qilingan maqola va ma’lumotlarni mutolaa qilishingiz mumkin.

– Ushbu risola nima o‘qisam ekan deb o‘ylanib yurganlarga asqatsa kerak. Kitob va kitobxonlik haqidagi maqolalar, “Ziyolilar nima o‘qiyapti?”, “Yoshlar nima o‘qiyapti?”, “O‘zbek va jahon adabiyotining eng sara namunalarini aniqlaymiz” kabi tadqiqotlar, yurtimiz ziyolilari bilan kitobxonlik borasidagi suhbatlar, shuningdek, jahon nashrlari e’lon qilgan eng sara kitoblar haqidagi ma’lumotlar berilgan, – deydi muallif Davronbek Tojialiyev.

O‘ziga xos “Mutolaa ensiklipodeyasi”dan o‘rin olgan “Guardian: barcha davrlarning eng yaxshi 100 kitobi”, “Rossiyalik maktab bitiruvchilari o‘qib chiqishi shart bo‘lgan 100 ta kitob”, “BBC: barcha davrlarning eng yaxshi 200 kitobi” va shu kabi qiziqarli ma’lumotlar ham ko‘pchilikni befarq qoldirmasligi shubhasiz.