Китоб тумани ҳокими ва ХТБ мудири президентни “алдашяптими? ”
Sessiyada tashkiliy masala ko‘rildi. Deputatlar Rustam Sagdullayevni Kitob tumani hokimi etib tasdiqladi.
Kitob tumaniga yangi hokim tayinlandi
Xalq deputatlari Kitob tuman Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi bo‘lib o‘tdi. Bu haqda “Qashqadaryo” gazetasi xabar bermoqda.
Sessiyada tashkiliy masala ko‘rildi. Deputatlar Rustam Sagdullayevni Kitob tumani hokimi etib tasdiqladi.
Ma’lumot uchun, tumanni bir necha yillar davomida boshqargan Uzoq Xudoyqulov avvalroq o‘z vazifasidan ozod etilgandi.
Кто-то пишет комментарии.
Asosiy yangiliklar
Bugun, 13:10
Bugun, 13:25
Bugun, 12:44
Ko‘proq yangiliklarni yuklash
- Daryo
- Internet-nashr
- Tahririyat haqida
- Aloqa ma’lumotlari
- Foydalanish shartlari
- Maxfiylik siyosati
- Yangiliklar arxivi
- Instagram | Rasmiy
- Instagram | Lifestyle
- Instagram | Sport
- Facebook | Rasmiy
- OK | Rasmiy
- YouTube
- Daryo | Rasmiy — Asosiy kanal. Faqat muhim xabarlar
- Daryo | Live — Qisqa va tezkor yangiliklar
- Daryo | Lifestyle — O‘zbekiston va jahon shou-biznesi, salomatlik, moda bo‘yicha dolzarb va so‘nggi voqealar, maslahatlar
- Daryo | Sport24 — O‘zbekiston va jahon sport olamidagi eng so‘nggi yangiliklar va maqolalar
- Daryo | Rasmiy — Kirill alifbosida o‘qishni afzal ko‘rganlar uchun
- Daryo | Pul — O‘zbekistonda va jahonda biznes va iqtisodiyotga oid yangiliklar va tahliliy maqolalar
“Daryo” internet-nashrining (O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi (O‘zMAA, hozirgi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi) tomonidan 13.03.2015 yil sanasida 0944-sonli guvohnoma bilan ommaviy axborot vositasi sifatida ro‘yxatga olingan. Matnli materiallarni to‘liq ko‘chirish yoki qisman iqtibos keltirishga, shuningdek, fotografik, grafik, audio va/yoki videomateriallaridan foydalanishga “daryo.uz” saytiga giperhavola mavjud bo‘lgan va/yoki “Daryo” internet-nashrining muallifligini ko‘rsatuvchi yozuv ilova qilingan taqdirda yo‘l qo‘yiladi. Chop etiladigan ba’zi ma’lumotlar 18 yoshga to‘lmagan foydalanuvchilarga mo‘ljallanmagan bo‘lishi mumkin. Info@daryo.uz
© «Simple Networking Solutions» MChJ, 2013–2023
Yosh bo‘yicha cheklov
Xato topdingizmi? Ctrl+Enter’ni bosing
Китоб тумани ҳокими ва ХТБ мудири президентни “алдашяптими?”
Ўзбекистоннинг оддий фуқароси, мактаб директори, депутат ўзи учун тилла соат, янги автомашина, ҳовли-жой ёки ер сўраётгани йўқ. Ўзи раҳбарлик қилаётган мактаб учун жонини “хавф” остига қўймоқда.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани Хўжаилмкони МФЙга қарашли Хўжаилмкони қишлоғида яшовчи Ҳаким Қавулович Олимов Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси “Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” факультетида ўқиб “Бошқарув маҳорати” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2009 йилдан бугунги кунгача “Адолат” СДПдан Китоб туман кенгаши депутати ҳисобланади. Шунинг баробарида у 2018 йил 28 февралдан бугунги кунгача 44-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда.
У “UzNews.uz” мухбири билан боғланиб, Давлат раҳбари ва мутасадди раҳбарларга “Президентимиз ва халқимизнинг ишончини суистеъмол қилаётган, мансаб курсисига ўтириб мустаҳкам занжирга айланиб олган Китоб тумани ҳокими Сагдуллаев Рустам ва Китоб туман ХТБ мудири Авлаев Авлоқул” устидан ўз шикоятини билдириб ўтди.
Ҳаким Олимов дастлабки муаммоли масалани қуйидагича баён қилди. – “2018 йил март ойида Китоб туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида директор вазифасига ишга ўтдим. Мактаб 315 ўринли, 573 нафар ўқувчиларга 52 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беради. Янги ўқув йилидан ўқувчи сони 620 тага етиши натижасида 300 ўринли қўшимча корпус қурилмаса, ўқитиш хоналари ва иситиш тизими, спорт зал таъмирланмаса, мактаб ДТС талабларига мос келмайди. Мактабни тўлиқ ўрганишим натижасида, мактабда бошқарув тизимини қайтадан ислоҳ қилдим. Мактаб моддий базасини ўрганиб, ўрганиш натижалари бўйича исботли, туман ХТБга ва Китоб туман ҳокимига маблағ ажратиш тўғрисида мурожаат қилдим. Афсуски, мурожаатга жавоб ҳам, мактаб учун маблағ ҳам йўқ. Йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаш жараёни эса ниҳоятда усталик билан, берилган таклифлар ҳисобга олинмасдан, якка ҳукмронлик асосида ўзбилармонлик билан Китоб туман ХТБ мудири А.Авлаев томонидан тасдиқланди. Марказлашган ҳисобхона дегани, бу Давлат бюджетини ХТБ мудири ва туман ҳокими томонидан хоҳлаганидек тақсимлаш керак дегани эмаску? Чунки мактаблар бўйича бошида жорий таъмир учун 5,10 балки қайсидир мактаблар учун 80 ёки 90 миллион сўмдан маблағ қўйилса-да, туман ҳокими айтди деб, яна бу қўйилган маблағлар қирқиб олинса. Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин? Бу ҳолатлар тўғрисида Китоб туман ХТБ мудири А.Авлаевга бир неча бор айтдим. Бир неча бор айтганимдан сўнг, пичоқ суякка бориб тақалганини билиб, ўзини “оқлаш” мақсадида 2018 йил 5 март санаси билан 31 май кунида, 14 мартдаги мурожаатимга натижасиз жавоб берилди, холос?”.
Шунингдек, Ҳаким Олимов Фарғона вилоятида ўтказилган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг Республика босқичида иштирок этишлари учун 12 нафар кишига на туман ҳокимияти ва на туман ХТБ раҳбарияти ёрдам бермаганини қўшимча қилди. Шу ўринда у ўз вазифасини “унутган” туман ҳокими ва туман ХТБ мудири ҳақида “Изланмаса, ғоя ва фикр қилмаса, бунақанги раҳбарлар ё ота-бобосининг “зари” ёки йиллар давомида орттирган ўзига “ўхшаган”, мансаб курсисида ўтирган “акахонлар”ининг кучи билан, мансабга ўтирганлиги аниқ” – деган қатъий фикрни билдириб ўтди.
Бундан ташқари, ҳам депутат, ҳам мактаб директори сифатида Ҳаким Олимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Китоб туманида мурожаатларга адолатли ечим йўқлиги, туманда янги ғоялар асосида иш ўринлари яратилмаётганлиги, ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши паст савияда эканлиги, норозилик мурожаатларининг кўпаяётганлиги, тадбиркорлар ҳокимни бир имзосини 6 ойлаб кутаётганлигини маълумот сифатида етиб бориши ва камчиликлар бартараф этилишини хоҳлашини билдириб ўтди.
Биз билан суҳбат жараёнида Ҳаким Олимов, мен ОАВ орқали чиқиш қилишдан олдин “дастурхонни дунёга достон қилмай” қабилида иш тутгани ва туман ҳокими билан учрашиб, ушбу муаммоларни туман миқёсида ҳал бўлишини хоҳлаганини, аммо депутат бўлишига қарамай ҳоким томонидан бир ой сарсонгарчиликдан сўнг ҳам учраша олмаганини таъкидлади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, туман ҳокими депутатни бир ярим ойда қабул қилмабдики, оддий фуқаронинг ҳолига “маймунлар йиғламаслигига” ким кафолат беради.
Суҳбат сўнгида Ҳаким Олимов, табиийки, бу мурожаатлардан сўнг туман ҳокими ва халқ таълими бўлими мудири ўзидан кўрмасдан, Президент ва буларга ишонч билдирган раҳбарлар ишончини суистеъмол қилган ҳолда, у ва унга ўхшаган инсонларнинг устидан “мағзава” ағдариши аниқ, лекин у ўз мактаби ва юрти келажаги бўлган ёшларнинг тақдири, уларнинг яхши таълим олиши учун ҳар қандай “ҳолат”га тайёрлигини қўшимча қилди.
“UzNews.uz” Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими ва туманнинг қолган раҳбарларига депутат сўровномаси сифатида Ҳаким Олимов томонидан юборилган муаммоларнинг ҳал этилгани ёки этилмагани, ҳоким ўринбосарларининг шахсий адоват сабаб фуқароларнинг уйига МИБ ходимларини доимий кузатувга қўйгани, ҳокимнинг ўринбосари ўз отасининг “тадбиркорлигини” тиш-тирноғи билан ҳимоя қилаётгани ҳамда рўйхатга олинмаган бир неча гектар ер майдонларининг солиқ тўламасдан фойдаланиб келинаётгани каби қатор ечимини кутаётган масалалар ва муаммоларни ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув олиб бормоқда. Буларнинг барчаси ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот бериб борилиши мақсад қилинган.