Press "Enter" to skip to content

Исмлар маъноси ТОП

Ноибарабча; ўринбосар, кўмакчи, ёрдамчи маънолари англашилади.

Kitobi ismlar

Қизлар учун маъноли исмлар
Сания. Маъноси «юксак, улуғвор». Бу исм ҳам илгари араблар орасида кўп учраган бўлса ҳам, ҳозирда машҳур эмас.

Сара (Сора). Бу исм ҳам Марям исми каби мусулмон, насроний ва яҳудий халқларда тарқалган. Марям исмидан фарқли равишда, бу исмни бир қанча насроний мамлакатларида буткул яҳудийларнинг исми деб қаралади, шунинг учун одатда насронийлар бу исмни қўйишмайди. Бундай деб ҳисобланмаган жойларда эса Сара исми нарсонийлар орасида ҳам кўп учрайди. АҚШда Сараҳ исми ҳамиша энг машҳур исмлар қаторида бўлган.

Бу исмнинг маъноси – иврит тилида «малика», «амира». Араб тилида ҳам шунга ўхшаш иккита сўз бор, кўпинча шу исмга алоқадор деб келтирилади: «сарра» – «хурсанд қилувчи», «сара» – қолдиқ. Бу исм араб мамлакатларида, хусусан, Саудия Арабистони ва Иорданияда ҳам етакчи ўриндаги исмлардан ҳисобланади.

Сафия (София). Маъноси «покиза, ёрқин», «дугона». Оналаримизнинг бири София бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳо эдилар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобиялари орасида улардан кейин яшаб ўтган эътиборли муслима аёллар орасида ҳам София исми жуда кўп учрайди.

Султона «ҳокимият», «устунлик», «ҳоким» маъносини берувчи «султон» сўзининг муаннас шакли. Ўғил болалар исми – Султон кўп мамлакатларда машҳур бўлса-да, Султона исми ҳозирда кам учрайди.

Сумайя. Бу исмнинг маъноси «само» – «осмон» сўзининг кичрайтирилган шакли ёки «самия» – «олийжаноб» сўзининг кичрайтирилган шакли бўлиши мумкин. Исломдаги биринчи шаҳиднинг исми Сумайя бинт Ҳаёт, Умму Умар эди.

Тасним. Бу ҳам Салсабил каби жаннатдаги булоқлардан бирининг номи. Мутоффифун сурасида шундай дейилади: «…Албатта, аброрлар жаннати наъимдадирлар. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар. Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан. Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар. У (шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар. У (шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир. У (Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар». (22-28 оятлар)

Фараҳ. Маъноси «хурсандчилик». Баъзи мусулмон мамлакатларида бу исм ўғил болалар учун ҳам ишлатилади.

Фарида. Маъноси «жавоҳир», «камёб», «нодир нарса», «дурдона». Бу исм бошқа араб мамлакатларидан кўра Мисрда кўпроқ учрайди.

Ҳабиба. Ёрқин маънога (севимли, суюкли) эга бўлган қадимий араб исмларидан бири. Бу исмда кўплаб саҳобиялар ўтган. Жумладан, Ҳабиба бинт Абу Умома Асад ибн Зурора, Ҳабиба бинт Абу Тижрат ал-Абдарийя (ҳадислар ривоят қилган), Ҳабиба бинт Жаҳш ( Зайнаб бинт Жаҳш онамизнинг туғишган сингиллари), Ҳабиба бинт Рамла бинт Абу Суфён (Умму Ҳабиба онамизнинг қизлари), Ҳабиба бинт Хорижа ибн Зайд Ҳазражийя (Абу Баркр Сиддиқнинг аёллари), Ҳабиба бинт Абу Суфён, Ҳабиба бинт Абу Амир ар-Ра¬ғиб (машҳур саҳоба Ҳанзаланинг синглиси) ва бошқалар.

Ўрта асрларнинг ҳурматли мусулмон аёллари орасида ҳам Ҳабиба исмлилари учрайди. Жумладан, Ҳабиба бинт Иброҳим ал- Мақдисия, 7-ҳижрий аср муҳаддиси, Ҳабиба бинт Абу Ҳалаф, Ҳабиба бинт ал-Изз ва бошқалар. Бугунги кунда эса Ҳабиба исми баъзи мамлакатларда (масалан, Миср) кўп учраса, баъзиларида эса (масалан, Саудия Арабистонида) кам учрайди.

Ҳожар. Иброҳим алайҳиссаломнинг аёлларидан бирининг, Исмоил алайҳиссаломнинг оналарининг исми. У киши ҳақидаги ривоятлар маълум ва машҳур бўлиб, Макка шаҳрининг пайдо бўлиш тарихига бориб тақалади.
Ҳалима. Маъноси «беозор, ройиш», «сабрли», «юмшоқ». Бу ажойиб исмни энг машҳур қилган соҳибаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган бану Саъдлик Ҳалима бўлган. Бу аёл Муҳаммад алайҳиссаломни деярли 4 йил тарбиялаган. Шунингдек, Ҳалима бинт Урва ибн Масъуд ас-Сақофий исмли саҳобия ёки тобеия ҳам яшаган.

Шарифа. Маъноси ҳурматли, шарафли

Шайма (Шаймо). Шайма сўзи «яхши сифатларга эга» ва «холи бор аёл» деган маъноларни англатади. Бу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг эмикдош синглиси, Ҳалимаи Саъдийянинг қизининг сифати бўлган.

Ясмин. Форс тилидан келиб чиққан исм бўлиб, арабларда ҳам аллақачон ўзлашиб кетган ва истеъмолда кенг қўлланилади. Ясмин бинт Салим ибн Али ибн ал Байтар XII асрда яшаб ўтган ҳадис ровийларидан бири. «Ясмин» сўзи гулнинг номини билдирса, «ясмина» унинг бир шохчаси ёки бир гулини билдиради.

Исмлар маъноси

Аббосарабча; Пайғамбаримиз Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг номи шундай эди. Луғавий маъноси — қовоғи солиқ, жиддий, оғир-вазмин, истилоҳий маъноси эса до- вюрак, жасурдир.

Абдулазиз — арабча; бу ўринда «абду» ва «абу» сўзларини фарқлай олиш керак, «абду» — қул, «абу» — ота маъносида қўлланилади. «Абду» билан бош- ланадиган исмларга Аллоҳнинг зоти ва сифатлари қўшилган: азал — қадимий; азим — қудратли; али, алий — юксак мартабали; алим — донолик ва би- лим соҳиби; аҳад — якка, бир; басир — ҳамма нар- сани кўрувчи, кўзи очиқ; боис — сабаб, сабабчи; боқи, боқий — доимий, мангу; борий — яратувчи, бор этувчи; босит — ёювчи, кенгайтирувчи; ваҳ- ҳоб — ўз неъматларини текин берувчи; вожид — яратувчи; ворис — мерос олувчи; восеъ — раҳма- ти ва мулки кенг; восид — марказда турувчи; во- сил — эришувчи, етишувчи; воҳид — яккаю ягона; жаббор — жабр қилувчи (гуноҳкорларни жазо- ловчи), жавод — мурувватли, марҳаматли; жалил ва жалол — улуғ, буюк; жами — жамловчи; жамил ва жамол — гўзаллик соҳиби; зоҳир — мавжудлиги аниқ; кабир — улуғ, буюк; камол ва комил — етук- лик, камолот соҳиби; карим — карам қилувчи; ла- тиф — марҳаматли, илтифотли; мавлон — яратув- чи; мажид — шарафли; малик — подшоҳ; маннон

  • сахий, саховатли; матим матонатли; мўмин — омонлик берувчи; наср, носир — ғолиб; раззоқ — ризқ берувчи, ризқ улашувчи; раҳмон — ўта меҳ- рибон; раҳим — меҳрибон; рауф — меҳрибон, мурувватли; самад — ҳожатбарор; саттор — кечи- рувчи ва ҳимоя қилувчи; толиб — интилувчи; то- ҳир — пок, нуқсондан холи; туроб — тупроқ, файз- барака, мўллик берувчи; фаттоҳ — бандларни очув- чи, ризқ эшикларини очувчи; форих — нурли, нурафшон; ханнон — раҳмдил ва шафқатли; холиқ
  • яратувчи; шоҳид — кўриб турувчи; қайюм — абадий мавжуд; қаҳҳор — қаҳрли, ғазабли; қодир
  • куч-қудрат эгаси; қосим — тақсимловчи; қуд- дус — муқаддас; ғани, ғаний — бой, бадавлат; ғафур ва ғаффор — авф этувчи, гуноҳларни яширувчи; ғиёс — кўмак берувчи, илтижо ва муножотларни эшитувчи; ғози, ғозий — ғолиб; ҳай — абадий ти- рик, барҳаёт; ҳаким — ҳикмат соҳиби; ҳалим — меҳрибон ва одоб эгаси; ҳамид — мақталган, мақ- товга лойиқ; ҳафиз — паноҳ; ҳақ — ҳақиқат, мав- жуд; ҳошим — ризқ-рўз берувчи ва ҳоказо. Бу ўринда яна шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, Абдулла исми Аллоҳнинг қули дегани, талаффузда «а» ҳарфи «у»га айланади. Абдулазал, Абдулҳай син- гари исмларда «л» изофа ўрнида келган.

Аброрарабча; яхши хулқли деган маънога эга.

Адҳамарабча; баданида қора доғи бор болага исм сифатида қўйилган.

Азаматарабча; улуғвор, довюрак демакдир.

Айюб — пайғамбарлардан Айюб алайҳиссалом- нинг исми бўлган. Аммо бу исмнинг маъноси ўки- нувчи, пушаймон бўлувчи деганидир. Шу билан бирга, ибодатгўй, тавба қилувчи деб ҳам изоҳлаш мумкин.

Акбарарабча; улуғ, улкан, ҳурматли, мўъта- бар каби маъноларга эга.

Акмаларабча; мукаммал, бенуқсон демакдир.

Акрамарабча бўлиб, ўктам, жўмард маъно- ларини беради.

Алимардонарабча-форсча; юксак мартабали киши деган маънони беради.

Алишерарабча-форсча; юксак мартабали шер; истилоҳий маъноси — шердек довюрак, мартабали демакдир.

Амирарабча; ҳукмрон, йўлбошчи мазмунида келиб, кўпинча фарзандга исм қўйганда Амирид- дин, Амирулло, яъни дин ҳукми, Аллоҳ ҳукми маъ- ноларида ҳам атайдилар.

Анварарабча; ёруғ, нурли маъноларида ке- .лади.

Асадарабча; шамсия йил ҳисоби бўйича бе- шинчи ойнинг номи, июл-август ойларига тўғри келади. Аксарият нгу ойда туғилган болага Асад ис- мини беришади. Исмнинг маъноси шердир.

Асрорарабча; бу « у » кўплпк ш.1клида бўлиб, айнан таржимаси «сирлар» иулади. Исгилоҳий маъ- нода яширин, махфий, кўп нарсадсш хабардор деб шарҳланади.

Асқадарабча-, бахтиёр, саодатманд демакдир.

Асқарарабча\ кенжа болага шундай исм бе- рилган.

Афзаларабча; устун, яхши, юқори деган маъ- ноларни беради.

Аъзамарабча\ энг улуғ, энг буюк маънолари- да келади.

Ақмадарабча\ мақтовга лойиқ демакдир. Пайғамбаримиз Муқаммад соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг сифатларидан бири саналади.

Аҳрорарабча\ олижаноб, мурувватли, ҳим- матли деган маъноларни англатади.

Адибаарабча\ адиб (ёзувчи) тушунчасидан, шунингдек, назокатли, нафосат илмини тушуна- диган, тарбияли қиз демакдир.

Адолатарабча\ адл, одил маъноларини бил- диради, адолат билан яшасин, деган ниятда қиза- лоққа қўйилади.

Азизаарабча\ бебаҳо, қимматли; юксак мар- табали, ҳурматга лойиқ; ноёб, нодир; художўй, му- қаддас маъноларида келади.

Азимаарабча; катта, буюк маъноларини ан- глатади. Кўп ҳолларда оғир вазнда туғилган қиз- ларга шундай исм берилган ёки қудратли бўлсин, деган ниятда қўйилган.

Аломатарабча-, баданида бирон белги ёки ни- шон билан туғилган қизга шундай исм берилган.

Анбарарабча; хушбўй, ёқимтой, мушк ҳидли маъноларида келади.

Анорафорсча; қизил хол, нор билан туғилган қизга шундай исм қўйилган.

Арофат — арабча; аслида Арафот, талаффузда Арофат. Макка шаҳридан 20 километр нарида жой- лашган, узунлиги 11-12 километр, кенглиги 6,5 ки- лометр бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепали- ги билан ўралган. Бу тепалик ҳам Арафот дейила- ди. Қурбон ойи (Зулҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунига қадар ибодат билан машғул бўладилар. Ислом манбаларидаги ривоятга кўра, Иброҳим алай- ҳиссаломга Жаброил фаришта шу тепаликни кўрса- тиб: «Шу жой Арафотдир, ҳаж арконлари шу г рда камолига етади, шу ерда гуноҳларингизни эъти- роф этасиз», деган. Бошқа бир ривоятда Одам Ато билан Момо Ҳаво жаннатдан чиқариб юборилга- нидан кейин бири Ҳиндистон ўлкаларидан бирига, иккинчиси Ҳабашистон ўлкаларидан бирига келиб тушгани айтилади. Узоқ йиллар ўтиб, бир-бирла- ри билан шу ерда учрашишган экан. Арафот тепа- лигида бир баланд жой борки, уни жабалир-раҳма,

яъни раҳмат тоғи дейишади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан 81 кун олдин, ҳиж- ратнинг 10-йили Мадинадан ҳажга келиб, арафа куни шу тепаликка чиқиб, машҳур видолашув ваъ- зини айтганлар. Демак, исмнинг маъноси муқаддас деганидир.

Асаларабча-, бу ширинлик Қуръони каримда ҳам бир неча ўринда зикр қилинган, унинг шифо- бахшлиги илмий китобларда исбот этилган. Бу сўзнинг либосга тааллуқли маъноси ҳам бор (асали).

Асилаарабча; насли тоза маъносида келади. Аксарият оқсуяк, зодагон оилаларда гўдакка пгун- дай исм берилади.

Афрўз — форсча; ёруғ, равшан, нурли, мунав- вар, шуълали, куйдирувчи маъноларига эга.

Ақидаарабча; унинг қатъий ишонч, ихлос, эътиқод маънолари бор.

Исмлар маъноси угил боллар

Б харфига исмлар маъноси

Бахтиёрарабча-форсча; бахт, қут, истиқбол ёр бўлган деган маъноларни англатади.

Баҳриддинарабча; диндан баҳра олувчи де- ган маънони беради.

Баҳромфорсча; Миррих юлдузининг номи. Қадимги Эрон подшоҳларидан бирининг исми ҳам шундай бўлган. Луғавий маъноси — шамшир.

Бегматўзбекча-арабча; Бек ва Муҳаммаддан иборат.

Беҳбудфорсча; тинч, осойишта, фароғат де- макдир.

Беҳзод — бу ҳам форсча бўлиб, аслзода маъно- сида келади. Аксарият зиёли оилаларда Навоий дав- рида ўтган машҳур мусаввир Беҳзодга таассуб қилиб шундай исм қўйганлар.

Билоларабча; уч кунлик ой деганидир.

Бобурўзбекчй; баъзи манбаларда йўлбарс деб талқин қилинади. Маъносидан қатъи назар, ўЎзбек оилаларида туғилган чақалоққа Бобуршоҳга таас- субан шу исмни берадилар.

Бозорфорсча; бозор куни туғилган болаларга пгундай исм қўйишган. Ёки фарзандталаб оилаларда ҳам шу исмни қўйиш расм бўлган.

Боқиарабча; болага умри узоқ бўлсин, деган маънода нгундай исм берадилар.

Бунёдфорсча; асос демакдир.

Бурҳонарабча; ҳужжат, далил деган маъно- ларни англатади.

Барнофорсча; айнан ёш, навжувон; чиройли, хушбичим, хушқад маъноларида келади.

Барчин — қадимий туркийча бўлиб, шойи, ипак мато, яъни ипакдек қиз демакдир. «Алпомиш» дос- тонининг бош қаҳрамони Барчин ҳам назарда ту- тилган бўлиши мумкин.

Бахтигуларабча-форсча\ саодат, толе, истиқ- бол маъноларида қиз болаларга қўйилади.

Баҳорфорсча\ қиз фарзандларга бундай исм бериш кенг тарқалган. Баҳор фаслида туғилган қиз- ларга шундай исм берилади.

Бодом — форсча; бодом дарахти гуллаганда ту- ғилган қизга шундай ном қўйишади.

Бонуфорсча\ хоним, хотун, бегим, биби, маҳбу- ба маъноларида келади. Бундай исм ёки қўшимча ас- лзодалар наслига тааллуқли бўлиб, ҳукмдор хонадон- ларига мансуб қизларга берилган. Бонунинг яна бир маъноси соҳибадир.

исмлар маъноси кизларники

В харфига исмлар маъноси

Валиарабча\ авлиё, дўст, тақводор маънола- рини беради.

Васлиддинарабча\ диний муродга интилувчи деган маънони англатади.

Ваҳҳобарабча\ сахий, жўмард маъноларида келади.

Воситарабча\ ўртадаги; сабабчи, воситачи маъ- ноларини беради.

Воҳидарабча; ягона демакдир. Бу ном Аллоҳ- нинг гўзал исм-сифатларидан бири бўлгани боис ёлғиз ўзи истеъмол қилинмайди. Балки Абдувоҳид деб исм берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Вазираарабча; вазир — олиймақом марта- ба; подшоҳнинг ноиби деган маъноларни англа- тади. Бу ўринда онасига ёрдамчи ёки келажакда юксак мартабага эришсин, деган маънода берил- ган бўлса керак. Яна шундайки, эр — подшоҳ, хотин — вазир, деган мақолга нисбатан қўлла- нилган бўлиши ҳам мумкин.

Валидаарабча; авлод давомчиси демакдир. Фарзанди битта бўлган оилаларда қиз туғилганда пгундай исм берилган бўлиши мумкин.

Василаарабча; «васл» сўзидан олинган, ети- тттиттт, орзуга эришиш маъноларини беради. Узоқ кутилган фарзандга шундай исм қўйилади.

Вилоятарабча; «вилоят» сўзининг «валоят» шакли ҳам бор. Агар «валоят» бўлса, муқаддас, азиз, табаррук деган маъноларни англатади. Агар «вило- ят» бўлса, ўлка деганидир.

исмлар маъноси угил бола

Г харфига исмлар маъноси

Гўрўғлиўзбекча; баъзи манбаларда «гўр» сўзи форсча деб берилган. Аммо бу сўз аслида туркийча бўлиб, ботир деганидир. Ўзбек халқ достонларида Гўрўғли гўрдан чиққан, деб ривоят қилинади. До- стонлар мазмунидан эса унинг ботирлиги ва довюраклиги англашилади. Аммо бу исм камдан-кам оилаларда қўлланилади.

Гавҳарфорсча; унинг бир неча маънолари бор: марварид, қимматбаҳо маъдан; авлод, насаб; фарзанд; тиш.

Гўзалўзбекча; бениҳоя чиройли демакдир

Давлатарабча; бой, саодатли маъносида кел- тирилади.

Деҳқонфорсча; қишлоқ раҳбари демакдир. Бу исм ўзбеклар орасида кенг тарқалган.

Дилмуродфорсча-арабча; муроди ҳосил бўлган ота-оналар фарзандини шундай исм би- лан атаганлар.

Дилшодфорсча; дилга шодлик бахш этган бола деган маънони англатади.

Достонфорсча; мажозий маънода овоза, шуҳ- рат, довруғ деганидир. Фирдавсийнинг «Шоҳно- ма»сидаги Рустамнинг лақаби шундай бўлган.

Дурбекарабча-ўзбекча; инжу, марварид маъ- ноларига эга.

Дилафрўзфорсча; дилни қувонтирувчи, дил- ни шодлантирувчи, дилни яйратувчи, кўнгилларга ором бахш этувчи демакдир.

Дилбарфорсча; дилга яқин, суюкли дегани.

Динора — арабча-юнонча; араблар ҳам, юнон- лар ҳам динор деганда тиллани тунгунадилар. Ўзбек оилаларида бундай исм қўйилганида қимматли, бе- баҳо деган маъно англашилади. Масалан, Тиллахон, Олтиной каби.

Донофорсча; билимли, акдли, зукко деган маъ- ноларда келади.

исмлар маъноси китоби

Ё харфига исмлар маъноси

Ёдгорфорсча; туғилишидан олдин ёки туғил- ганидан кейин отаси ё онаси қазо қилган болалар- га шундай исм берилган.

Ёқубқадимий яҳудийча; изидан борувчи, эта- гидан ушловчи маъноларини беради. Яҳудийлар пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломга таассуб қилиб қўйилган исм.

Ёрқинойўзбекча; иқболи нурли ва нураф- шон бўлсин деган ниятда берилади.

Ёқутқадимий яҳудийча; қизил рангли қим-

матбаҳо тош номи, уни рубин деб ҳам атайдилар. Туркий халқларнинг аёллари ёқут кўзли узукни ирим сифатида ҳам таққанлар, уларнинг тушунча- III си бўйича айтадиган бўлсак, ёқут турли касаллик-

Шй»* лардан асрар экан.

исломий исмлар маъноси

Ж харфига исмлар маъноси

Жавлонарабча; чиройли ва шахдам қадам- лар ташловчи деб изоҳланади.

Жавоҳирарабча; бебаҳо, қимматли демак- дир.

Жалолиддинарабча] диннинг улуғлиги, аза- матлиги маъноларини беради. Истилоҳда эса дин масалаларида азамат, кучли бўлсин, деган ният би- лан шундай исм қўйилади.

Жамолиддинарабча; диннинг жамоли; исти- лоҳий маъноси диннинг баркамоллиги, равнақи де- макдир.

Жасурарабча; мард, жасоратли дегани.

Жаъфарарабча; айнан гўдак, фарзанд, фа- ришта деган маъноларни беради.

Жаҳонгирарабча; оламни фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар маъноларини англатади.

Жобирарабча; айнан синиқчи, яъни синган- чиққанларни даволовчи табиб демакдир.

Жонибекфорсча-ўзбекча; бу исмни ёқимтой бек бола деб изоҳлаш мумкин.

Жумабойарабча-ўзбекча; жума куни туғил- ган болага шундай исм бериш одати бор.

Журъатарабча; жасоратли, шижоатли маъ- ноларида келади.

Жўрафорсча бўлиб, дўст, ҳамроҳ демакдир.

Жамилаарабча; гўзал, зебо маъноларини бе- ради.

Жумагуларабча-форсча; жума куни туғил- ган қизчаларга шундай исм берилган.

Жўрахонфорсча; ўзбек тилидаги йўлдош, ҳамроҳ маъноларида келади.

Узбекча исмлар маъноси

3 харфига исмлар маъноси

Зайдарабча, туҳфа, инъом ёки кўпайиш, қўшилиш маъноларини билдиради.

Зайнобиддинарабча; «зайни» кўркам, гўзал, зийнат маъноларига эга.

Закариёқадимий яҳудийча; аслида Захария — Аллоҳни ёдда тутувчи. Закария деган шакли ҳам бор. Исо пайғамбар онаси Биби Марямнинг тар- биячиси, Яҳё пайғамбарнинг отаси.

Зарифарабча; пок, тоза; нозикфаҳм, зийрак, ақлли, доно деган маъноларни англатади.

Зафарарабча; ғолиб демакдир.

Заҳириддинарабча; «заҳир» сўзининг қуйи- даги маънолари бор: беморлик учун топилган янги дори, ранж, азоб, машаққат, паноҳ, посбон, иқбол. Исмнинг истилоҳий маъноси — дин паноҳи. Бу ис- мнинг Заҳирулло (Аллоҳнинг паноҳида) деган шак- ли ҳам учрайди. Бобур Мирзонинг исми Заҳирид- дин Муҳаммад бўлган.

Зиёдарабча, аввало умри зиёда, узоқ бўлсин, деган ниятда қўйилади. Гўдакнинг баданида ортиқча нарсаси бўлса ҳам нгундай деб аталган.

Зикирарабча; ёдлаш, хотирлаш демакдир. Сўфийлар ва дарвешларнинг «Ё Ҳу, ё Ҳу», деб зикр тушишларига ишора.

Зоирарабча, зиёратчи деган маънога эга. Бу исмнинг ўзгарган шакли Зоҳир бўлиши ҳам мумкин.

Зокирарабча; Зикир исмининг ўзгарган шакли.

Зоҳидарабча, тарки дунё қилган тақводор маъносини билдиради.

Зоҳирарабча; кўринган, кўримли, очиқ, рав- шан маънолари бор. Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифати бўлган. Исмнинг қуйидаги шакллари ҳам бор: Зоҳирид- дин, Зоҳирий, Зоҳирулло.

Зубайдуллоарабча; Аллоҳнинг мумтоз бан- даси ёки туҳфаси демакдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган сифат.

Зубайрарабча; кучли, қудратли дегани бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг са- ҳобийларидан бирининг номи ҳам шундай эди.

Зуннунарабча; айнан балиқ эгаси деган маъно- ни беради. Ривоятларга кўра, Юнус пайғамбар уч кун давомида китнинг қорнида ётган, шунинг учун Қур- ъони каримда у киши шу лақаб билан аталади. Кейинчалик бу ном одамлар ўртасида кенг тарқалган.

Зуфарарабча; Зафар исмининг шаклан ўзгаргани.

Зуҳриддинарабча; Зоҳир исмининг ўзгар- ган шакли; диннинг кўриниши, ошкоралиги де- макдир.

Забаржадарабча, асл, жуда қимматбаҳо маъ- дан тоши маъносини билдиради.

Завқияарабча; исмнинг қуйидаги маънола- ри бор:

  • хурсандчилик, шодлик;
  • лаззат, маза, кайф.

Қиз фарзанд кутилган уйда биринчи маъно кўзда тутилган бўлса керак.

Зайнабарабча; агар чақалоқ дуркун туғилса, шундай исм қўйишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад

соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи қизлари шу ном билан аталган.

Замираарабча; «замир» сўзининг қуйидаги маънолари бор:

  • юрак, кўнгил, дил;
  • яширинган фикр, мазмун, ўй;
  • эгалик (кўрсатиш) олмоши.

Исм биринчи ёки иккинчи маънога нисбатан берилган бўлиши мумкин. Агар биринчи маъно- га нисбат берилган бўлса, унда дилга яқин, кўнгил орзуси деб изоҳласа бўлади. Исм иккинчи маъ- нога нисбат берилган бўлса, ақл билан иш кўруз- чи деб изоҳлаш керак.

Зарифаарабча; ақлли, фаросатли, покиза, маъ- сума деган маъноларда келади.

Зақроарабча; ёрқин, равшан, нурли, оқ юзли ёки интилувчи, ҳавас қилувчи маъноларини билди- ради. Бу «Ўзбек исмлари» китобида берилган изоҳ. Аслида Заҳро — гулдек дегани. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа қизлари Фотима бениҳоя гўзал бўлгани учун унга шундай нисбат берилган. Бу исм пгу маънода Зуҳра деб ҳам талаффуз қилинади. Шунга бўлса керак, ўзбек ва тожик оилаларида эги- зак қиз туғилса, Фотима ва Зуҳра деб аталади.

Зебифорсча; чиройли, гўзал демакдир.

Зиёда — арабча; агар гўдакнинг ортиғи бўлса, ўғил болаларга Ортиқ, Зиёд, қиз болаларга Зиёда

деган исм қўйилган. Бундан ташқари, ҳаммадан зиёда бўлсин, деган ният ҳам бўлиши мумкин.

Зийнатарабча; безак, уйнинг, хонадоннинг, оиланинг безаги деган маънони англатади.

Зилоларабча; тиниқ ва муздек сув дегани. Сувдек покиза деган ниятда берилган исм бўлиши керак. Исмнинг Зилола шакли ҳам бор.

Зиннурарабча; нурли, равшан, чиройли, дил- бар маъноларини беради. Исмнинг Зиннура шакли ҳам учрайди.

Зоҳидаарабча; диндор, тақводор, художўй, мўмина демакдир.

Зубайдаарабча; «зубда» сўзидан олинган бўлиб, бирон нарсанинг яхши томони; сараси; яхши натижаси, хулосаси маъноларига эга. Демак, қиз- ларнинг яхшиси деб изоҳлаш мумкин.

Зулайҳоарабча; тахминан кичик, кенжа қиз деганидир (исмнинг маъноси тамоман аникданмаган). Баъзилар сирғанчиқ, силлиқ, мулойим деб талқин қил- ганлар. Қуръони каримдаги Юсуф сурасида Юсуф алайҳиссаломга ошиқ бўлиб қолган аёл гарчи Азиз- нинг хотини деб аталса ҳам, халқ ривоятларида у Зу- лайҳо номи билан юритилади. Дурбекнинг машҳур «Юсуф ва Зулайҳо» достони ҳам бор. Бу достонда ривоят қилинишича, бир неча йиллар ўтиб, Азиз ўлиб, Зулайҳо бева қолгач, Юсуф алайҳиссалом унга уйла- нади. Кейинчалик Зулайҳо буткул тақвога берилади.

Зулфифорсча; аёлларнинг икки чеккасидан тушиб турган соч кокиллари, умуман аёлларнинг сочини билдиради.

Зумрадфорсча; яшил тусли қимматбаҳо тош. Кўзлари кўк туғилган чақалоққа ҳам шундай исм берилади.

Зуҳро — арабча; ёруғ сайёранинг номи. Уни Чўлпон ҳам дейдилар.

Арабча исмлар маъноси

И харфига исмлар маъноси

Иброҳимқадимий яҳудийча; Таврот ва Ин- жил китобларида Авраам шаклида келган, «хал- қлар отаси» деган маънога эга. Ривоятларга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг Исҳоқ ва Исмоил де- ган ўғиллари бўлиб, Исҳоқдан яҳудийлар, Ис- моилдан эса араблар тарқалган.

Идрисҳадимий яҳудийча; айнан ўқувчи, ўрга- нувчи демакдир. Тикувчилик, тўқувчилик, хат илми сингари ҳунарлар Идрис пайғамбардан бошланган, деган ривоятлар бор.

Иззатарабча; ҳурмат маъносида келади.

Икромарабча; иззат, ҳурмат, эҳтиром, обрў ёки туҳфа маънолари бор.

Илёс — қадимий яҳудийча; айнан «Менинг тан- грим Елияхин (Яҳё)» деганидир. Бу маъно Библия китобидан олинган. Аммо исмнинг истилоҳий маъ- носи бор: Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқлар- нинг севимлиси, эъзозланган, қадрланган одам. Оби ҳаёт ичиб, мангу тирик юрган Хизрнинг бошқа номи; қуруқликда Хизр бўлиб юрса, сувда Илёс бўлиб, одамларнинг ҳожатини чиқаради, деб фараз қилин- ган. Қуръони каримда ҳам Хизрнинг Мусо алайҳ- иссалом билан учрашгани зикр этилган.

Илҳомарабча; руҳланиш, жўш уриш; инти- лиш маъноларини билдиради.

Имронарабча; тириклик, барҳаётлик де- макдир. Имрон — Биби Марямнинг отаси бўлган. Мусо пайғамбарнинг ҳам отаси Имрон деб ата- лар эди.

Иноятарабча; хайрихоҳлик, кўмак, эҳсон маъ- ноларини англатади.

Иноғомарабча; аслида инъом; совға, ҳадя маъ- носида келади.

Инъомарабча; Иноғом исмининг имловий жиҳатдан тўғри ёзилиши.

Искандарюнонча; жасур, мард, қўрқмас, до- вюрак ёки муҳофаза қилувчи маънолари бор. «Ис- кандар» сўзи араб тилида саримсоқ маъносини ҳам англатади. Шарқ адабиётида Искандар персонажи жуда машҳур. Аммо бу Искандар Александр Мақ- дунийга алоқаси бўлмай, балки Қуръони каримда зикр этилган Искандар Зулқарнайн (икки шохли Искандар) номига таассуб қилиб берилган. Бу Ис-

кандар одамларни Яъжуж-Маъжуж зулмидан қут- қарган.

Исломарабча; мусулмон динининг номи.

Исматарабча; поклик, бегуноҳлик, маъсум- лик маъноларида келади.

Исмоилқадимий яҳудийча; айнан Худо эшитди демакдир. Бу исмнинг тарихи қуйидагича: Иброҳим пайғамбарнинг аёли Сорадан фарзанди йўқ эди. Иб- роҳим алайҳиссалом ҳамиша Аллохдан фарзанд ато этишини сўрарди. Пайғамбарнинг фарзандга бўлган иштиёқини сезган Сора уни ўз жорияси бўлмиш Ҳожарга уйлантириб қўяди ва Аллоҳнинг инояти би- лан Ҳожар ўғил туғади. Шунинг учун ҳам Иброҳим пайғамбар ўғлига «Худо илтижоимни эшитди» маъно- сида Исмоил исмини беради. Исмоил ҳам пайғамбар- лардан бўлиб, унинг номи Қуръони каримда зикр этил- ган. Араб халқининг отаси ҳисобланади. Ривоятларга кўра, у 137 йил умр кўриб, Маккада вафот этган.

Исомиддинарабча; диннинг тутқичи, мадади, кўмаги маъноларини англатади.

Исроилқадимий яҳудийча; яҳудий тилидаги Израил сўзининг арабча талаффузи. Аллоҳ йўли- да курашувчи демакдир.

Исҳоқҳадимий яҳудийча; кулади маъносида келади. Бу исмнинг тарихи қуйидагича: фаришта Жаброил Иброҳим пайғамбар билан унинг хотини Сорага фарзанд кўриш хабарини олиб келади. Шун-

да Иброҳим пайғамбар 100 ёшда, Сора 90 ёшда эди. чоқ бошида овқат тайёрлаётган Сора икки юзига шапатилаб роса кулади. «Энди қариган чоғимда ту- ғаманми?!» дейди. Аммо Худонинг ваҳийси тўғри эди, Сора ўғил кўради ва яна ваҳий билан унинг исми Исҳоқ бўлади. Исҳоқ Қуръони каримга кўра, Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи ўғли, Библи- яга кўра, биринчисидир. Мантиқий жиҳатдан олиб қараганда, Қуръондаги гап тўғри.

Ифтихорарабча; фахр, ғурур деганидир.

Ихтиёриддинарабча; диннинг иродаси маъ- носини беради. Исмнинг Ихтиёр шакли ҳам бор.

Иқболиддинарабча; дин иқболи демакдир.

Ибодатарабча; доимо тақво билан шуғулла- нувчи, Аллоҳга сиғинувчи маъноларини англатади.

Ижозаарабча; «ижоз» сўзидан мўъжиза де- ган маънони тушуниш мумкин. Чақалоқнинг ба- данида қандайдир ортиқча, ғалати белгилар кўринса, шундай исм берилиш одати бор. Исмнинг Ижозат шакли ҳам учрайди.

Инобатарабча; Аллоҳ илтижоларни қабул қилиб берган қизалоқ демакдир.

Иродаарабча; бу исмни турлича талқин қилиш мумкин: чидамли, тоқатли; Аллоҳнинг иродаси ва муруввати билан берилган фарзанд; ота-онанинг орзуси ва тилаги.

Исмигуларабча-форсча; яъни, бу қизалоқ- нинг исми гул, деган маънони беради.

Иқболойарабча-ўзбекча; бахт, саодат; омад, порлоқ келажак деган маъноларни билдиради. Ис- мнинг Иқболхон деган шакли ҳам бор.

Иқлимарабча; бу исмни ҳар қандай шароитга чидамли, деб талқин қилиш мумкин. Исмнинг Иқли- ма, Иқлимбиби, Икдимбувиш деган шакллари ҳам бор.

исмлар маъноси кизларники исломий

Й харфига исмлар маъноси

Йўлдошмуҳаммадўзбекча-арабча; Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлдош бўлсин, де- ган ниятда қўйилган исм.

Йигитали — туғилган чақалоқ ҳақиқий эркак бўлсин, деган ниятда қўйилган бўлиши мумкин.

К харфига исмлар маъноси

Кабирарабча; улуғ, улкан маъноларида келади.

Камоларабча; етук, мукаммал, нуқсонсиз маъ- ноларига эга.

Киромиддинарабча; диннинг саховати, ка- рами деган маъноларни беради.

Козимарабча; сабрли, чидамли, вазмин; ғазаб- дан ўзини тия оладиган деган маънолар англаши- лади.

Комиларабча; мукаммал, бенуқсон, етук де- макдир.

Комронфорсча; бахтли, саодатли; мақсадига эришувчи; ҳоким, ҳукмронлик қилувчи маънола- рига эга.

Кавсарарабча; жаннатдаги булоқдан оқув- чи сув. Ривоятларга кўра, маҳшар кунида Пайғ- амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал- лам мўминларни шу булоқ сувидан қондирар эканлар. Бинобарин, исмнинг маъноси кенг: фа- ровонлик, оби ҳаёт, мўл-кўллик, раҳм-шафқат, шифобахшлик.

Камолаарабча; етук, баркамол демакдир. Ис- мнинг Камолия деган шакли ҳам бор. ғил болаларга Камол, Камолиддин деган исмлар берилади.

Кимёарабча; қимматбаҳо нарсалар; камёб, ноёб, нодир, тенгсиз маънолари назарда тутилган. Исмнинг шакллари: Кимёбиби, Кимёхон, Кимёой.

Комилаарабча; етук, мукаммал; зукко деган маъноларни беради.

Кумушўзбекча; форслар нуқра дейдиган маъ- данни ўзбек тилида кумуш дейишади. Бу исм ўзбек оилаларида кенг тарқалган. Айниқса, Абдулла Қоди- рийнинг «ткан кунлар» романи кенг тарқалгач, кўпгина туғилган қизларга Кумуш деб исм берил- ган.

исмлар ва маъноси

Л харфига исмлар маъноси

Лазизарабча; ёқимтой, ширин бола демак- дир.

Латифарабча; пок, покиза; мулойим, меҳри- бон деган маъноларда келади. Латиф Аллоҳ таоло- нинг гўзал сифатларидан биридир.

Лутфиддинарабча; диннинг илтифоти, мар- ҳамати маъноларини беради. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Лутфиали, Лутфиёр, Лутфий (зиё- ли оилаларда шоир Лутфийга таассубан қўйилган исм), Лутфираҳмон, Лутфираҳим, Лутфиҳақ, Лут- фулло.

Луқмонарабча-юнонча; билимдон, доно де- макдир. Луқмон номи Қуръони каримда ҳам зикр этилган ва алоҳида Луқмон сураси ҳам бор. У та- риҳда Луқмони ҳаким деб шуҳрат топган ҳаба- ший табиб эди. Уламолар унинг пайғамбар ёки валий экани ҳақида бир фикрга кела олмаганлар. Чунки на Қуръонда, на ҳадисда у ҳақда аниқ маъ- лумотлар учрамайди. Фақат Қуръонда унинг ўз ўғлига қилган насиҳатлари келтирилган.

Лаззатарабча; келажакда ҳаёти ҳузур-ҳало- ватли бўлсин, деган ниятда берилган исм. Лазиза исми ҳам шу исмнинг шаклларидан бири.

Лазокатарабча; Назокат исми ўзбек тилида кўпинча шунДай талаффуз ҳам этилади.

Лайлиарабча; тун орасида турилган чақалоққа шундай исм берилган. Ёки исм қадимий яҳудий тили- даги лилия (сафсангул)дан олинган бўлиши мумкин.

Латифаарабча; бу исмнинг адабиётдаги лати- фа (анекдот) жанрига алоқаси йўқ, «латиф» сўзидан олинган бўлиб, нафис, покиза, мулойим деганидир. Латофат исми ҳам шу исмнинг шаклларидан бирй.

Лаълиарабча; энг қимматбаҳо маъдан тош. Демак, лаълидек қадрли бўлсин, деган ниятда бе- рилган исм.

Лобарарабча; гўзал, келишган, ёқимтой, кўркам деган маъноларга эга. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Лобаржон, Лобарой, Лобархон.

Лолафорсча; гулнинг номи. Бу исм ўзбек ва тожик оилаларида кенг тарқалган.

Лутфиарабча; илтифот, назокат, нафосат маъ- ноларида келади. Исмнинг Лутфинисо, Лутфия шакллари бор.

исмлар маъноси угил болалар

М харфига исмлар маъноси

Мавлонарабча; устоз, валенеъмат деган маъ- ноларни билдиради. Аллоҳ таолонинг гўзал сифат- ларидан бири саналади.

Мажидарабча; атоқли, шуҳратли, донгдор демакдир. Аллоҳ таолонинг гўзал сифатларидан бири.

Маликарабча; подшоҳ, ҳоким, қирол маъно- ларини беради. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал си- фатларидан бири ҳисобланади.

Мангубердиўзбекча; мангуликка, боқийлик- ка дахлдор маъноларида келади. Машҳур саркарда Жалолиддин Мангубердига нисбат берилган бўли- ши мумкин.

Мансурарабча; устун турувчи, ғолиб, му- заффар деган маъноларни англатади. Бу исмнинг Абдулмансур деган шакли ҳам бор. Абдулмансур Амир Темурнинг лақаби бўлган.

Мардифорсча; ботир, мард, довюрак демак- дир.

Масъударабча; бахтли, бахтиёр, саодатманд маъноларини беради.

Махдумарабча; дин йўлида хизмат қилувчи; мартабали, обрўли деган маъноларга эга. Исмнинг Маҳзум шакли ҳам учрайди.

Махсумарабча; Маъсум исмининг талаффуз- даги шакли; пок, покиза, соф, гуноҳсиз маънола- рида келади.

Махтумарабча; муҳрланган, мустаҳкамлан- ган демакдир. Исмнинг Махтумқули (машҳур т^ф- кман шоирига нисбат берилган бўлиши мумкин), Махтумберди, Махтумқилич, Махтумкелди шакл- лари ҳам учрайди.

Маъмунарабча; омонда, ҳимоя остидаги, ҳимояга олинган маъноларини англатади. Ғазна- вийлар сулоласининг ҳукмдорларидан бири, Бе- руний замонида фаолият олиб борган маърифат- парвар подшоҳ Маъмуннинг исми ҳам шундай бўлган.

Маъмурарабча; бу исмнинг қуйидаги маъ- нолари бор:

  • бирон ишга буюрилган киши;
  • обод.

Исмни қайси маънода қўллашса ҳам, яхшилик нияти англашилади.

Маъруфарабча; қуйидаги маънолар англа- шилади:

  • таниқли, машҳур;
  • ақлга мувофиқ, шароитга мос ва мақбул ҳисоб- ланган феъл-ҳаракат.

Кунботар пайтида туғилган болага ҳам шундай исм қўйилган.

Машрабарабча; хосият, табиат, хулқ, одат, хислат, майл, равиш маъноларида келади. Машҳур тасаввуф шоири Бобораҳим Машрабнинг номи би- лан ҳам боғлиқ.

Мақсадарабча; исталган, орзу қилинган де- макдир.

Маҳдумарабча; жаноб, хўжа, аслзода, дин илмининг билимдони, диний пешво маъноларини билдиради.

Маҳкамарабча; мустаҳкам, қаттиқ демак- дир. Жони қаттиқ маъносида қўлланилади.

Маҳмударабча; мақталган, мақтовга сазовор деган маъноларни англатади. Пайғамбаримиз Му- ҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатла- ридан бири.

Меҳмонфорсча; янги меҳмон (фарзанд) маъ- носида бўлса керак. Меҳмонга борганда туғилган болаларга ҳам шундай исм берилган.

Меҳриддинарабча; дин шарофати билан эри- шилган бола деб изоҳлаш мумкин.

Мизробфорсча; нохун демакдир. Исмнинг Музробиддин деган шакли ҳам бор, буни дин ноху- ни, яъни динни шарҳловчи деб изоҳлаш мумкин.

Минҳожиддинарабча; диннинг равшан, ёруғ йўли.

Миразизарабча; иззатли мансабдор, амир демакдир.

Мирзафорсча; котиб; илмли маъносини бе- ради. тмишдаги ҳукмдорлар саройида мирзалик энг катта мансаб ҳисобланган.

Мубашширарабча; башорат қилувчи дегани.

Музаффарарабча; ғолиб маъносида келади.

Музробфорсча; Мизроб исмининг ўзгаргани.

Мунзирарабча; бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири бўлиб, маъноси огоҳлантирувчи демакдир.

Муродарабча; мақсад, талаб маъноларига эга.

Муртазоарабча; танланган, сайланган, суюк- ли, қадрли деган маъноларни англатади. Бу ном ҳаз- рат Алининг сифатларидан бири бўлган.

Муслимарабча; Ислом динига бўйсунган, му- сулмон, тақводор маъноларини билдиради.

Мусоқадимий яҳудийча; яҳудийлар пайғам- бари Моше номининг араб тилидаги талаффузи шундай. Маъноси турлича: қадимий миср тилида бола, чақалоқ, яҳудий тилида сувдан топилган ёки тортиб олинган, араб тилида устара, поки дегани.

Мустафоарабча; танланган, саралаб олинган деган маънода қўлланилади. Бу ном Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири.

Мусулмонарабча; Ислом динига бўйсунган, эътиқод қилган, художўй демакдир.

Муталарабча; Муталлиб исмининг қисқар- тирилгани; изловчи, ахтарувчи ёки талаб этилган маъноларида келади. Исмнинг Муталлим деган шакли ҳам бор.

Мухлисиддинарабча; диннинг ихлосман- ди, динга содиқ; тақводор, художўй маънолари- га эга.

Мухторарабча; мустақил, эркин дегани.

Муқаннаарабча; ниқобдор маъносини бера- ди. Маълум белги ёки парда билан туғилган болага шундай исм қўйиш одат бўлган.

Муҳаммадарабча; мақтовга лойиқ демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари шундай бўлган. Бу исмнинг қуй- идаги шакллари бор: Муҳаммадазиз, Муҳаммада- зим, Муҳаммадайюб, Муҳаммадакбар, Муҳаммада-. ли, Муҳаммадамин, Муҳаммаданвар, Муҳаммадаф- зал, Муҳаммадасад, Муҳаммадаъзам, Муҳаммадаъ- ло, Муҳаммадаълам, Муҳаммадшариф, Муҳамма- даҳмад, Муҳаммадбакир, Муҳаммадбек, Муҳаммад- бобо, Муҳаммадбоқи, Муҳаммадбўри, Муҳаммад- бобур, Муҳаммадвали, Муҳаммадвафо, Муҳаммад- дарвеш, Муҳаммаддин, Муҳаммаддўст, Муҳамма- дёр, Муҳаммадёқуб, Муҳаммаджалил, Муҳаммад- жамил, Муҳаммаджума, Муҳаммадзакий, Муҳам- мадзамон, Муҳаммадзариф, Муҳаммадзиё, Муҳам- мадзиёд, Муҳаммадзикир, Муҳаммадзокир, Муҳам- мадзоҳид, Муҳаммадзоҳир, Муҳаммадзулун, Муҳам- мадзуннун, Муҳаммадзуҳур, Муҳаммади, Муҳам- мадиброҳим, Муҳаммадикром, Муҳаммадислом, Муҳаммадисмоил, Муҳаммадисо, Муҳаммадисро- ил, Муҳаммадисҳоқ, Муҳаммадйўлдош, Муҳаммад- кабир, Муҳаммадкамол, Муҳаммадкарим, Муҳам- мадкомил, Муҳаммадлатиф, Муҳаммадмажид, Му- ҳаммадмахдум, Муҳаммадмансур, Муҳаммадмахсум, Муҳаммадмирза, Муҳаммадмурод, Муҳаммадмусо, Муҳаммадмустафо, Муҳаммадмуҳсин, Муҳаммад- мўмин, Муҳаммаднаби, Муҳаммаднодир, Муҳам- маднозим, Муҳаммадносир, Муҳаммаднур, Муҳам- мадодил, Муҳаммадориф, Муҳаммадосим, Муҳам- мадоқил, Муҳаммадражаб, Муҳаммадрасул, Муҳам- мадрауф, Муҳаммадрафиқ, Муҳаммадрашид, Му- ҳаммадраҳим, Муҳаммадризо, Муҳаммадрозиқ, Муҳаммадрўзи, Муҳаммадсаид, Муҳаммадсалим, Муҳаммадсиддиқ, Муҳаммадсодиқ, Муҳаммадсоиб, Муҳаммадсоли, Муҳаммадсолиҳ, Муҳаммадфозил, Муҳаммадхалил, Муҳаммадшокир, Муҳаммадюсуф, Муҳаммадқобил, Муҳаммадқодир ва ҳоказо.

Муҳиддинарабча; динни қўлловчи, жонлан- тирувчи, динга гўзаллик, нафосат бахш этувчи маъ- носида келади. Исмнинг Муҳиддинқори, Шомуҳид- дин, Мирмуҳиддин сингари шакллари ҳам бор.

Муҳсинарабча; карамли, марҳаматли, меҳ- рибон деган маъноларни билдиради.

Мўминарабча; динни тил ва дил билан иқрор қилувчи дегани. Мўмин Аллоҳ таолонинг гўзал си- фатларидан бири.

Мавжудаарабча; агар гўдак нозикроқ туғил- ган бўлса, яшаб кетсин, деган маънода шундай исм берилади.

Мавлудаарабча; Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаррам ойининг душанба кунида ту- зз

ғилганлар. Агар чақалоқ шу ойда туғилган бўлса, Мавлуда исми қўйилган.

Майсафорсча; ердан табиий равишда кўка- риб чиқадиган ўт. Эҳтимол, баҳорнинг бошла- нишида, майсалар кўкара бошлаганда туғилган қизга шундай исм берилгандир. Балки майсадек нозик, ёш, навқирон бўлсин, деган ният ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.

Макнунаарабча; яширин, беркинган маъно- ларига эга. Исмнинг истилоҳий маъносини ҳаёли, андишали, камтар деб изоҳлаш мумкин. Макнуна Қўқон хонлиги саройида яшаб, ижод қилган Но- дирабегимнинг тахаллуси ҳам бўлган.

Мактубаарабча; баъзи оилаларда шундай исм берилади, аммо исмнинг маъноси тушунарсиз. Би- нобарин, хат маъноси билан исм қўйиш ғалати.

Маликаарабча; қиролича демакдир.

Мамлакатарабча; диёр, ватан; мулк маъно- ларини англатади. Эҳтимол, бойвучча қиз бўлсин, деган ниятда берилган исмдир.

Манзураарабча; ҳусни ахлоқи билан элга манзур бўлсин, деган ниятда берилган исм.

Маржонфорсча; марварид тизимини англа- тади. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Маржона, Маржонбека, Маржонбиби, Маржонгул, Маржон- қиз.

Марзияарабча; мақбул, эътиборга лойиқ де- макдир. Исмнинг Марзи деган шакли ҳам бор.

Мариякрдимий яҳудийча; устун турувчи маъ- носини беради. Биби Марямнинг номи. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир завжалари ҳам шу ном билан аталган.

Марғубаарабча; қўмсалган, исталган, суюк- ли, қадрли деган маъноларни англатади.

Марҳабоарабча; оилада узоқ вақт кутилган қизга шундай исм қўйилади.

Марҳаматарабча; Аллоҳнинг лутфу илтифо- ти маъносида берилган исм.

Масрураарабча; қувноқ, шодон, бахтиёр де- ган маъноларга эга.

Мастонарабча; жозибали, мафтункор, дил- каш демакдир. Исмнинг Мастона, Мастонбиби, Ма- стонча шакллари ҳам бор.

Мастураарабча; айнан беркитилган, яши- ринган, пардали деган маъноларни беради. Исмни истилоҳий маънода иффатли деб изоҳлаш мумкин.

Масъудаарабча; бахтли, саодатманд дегани. Исмнинг Масъудбахт деган шакли ҳам бор. Бу ис- мни ёзишда кўпинча хатоликка йўл қўйиб, Маъсуда деб ёзадиларки, бундай ёзилганда маъно чиқмайди.

Матлубаарабча; илтижо билан эришилган, орзу қилинган маънолари тушунилади.

Матонатарабча; Ирода исмининг бошқача шакли.

Мафтунаарабча; мафтун этувчи, завқланти- рувчи чирой маъноларига эга.

Махсумаарабча; соф, покиза, гуноҳсиз де- макдир.

Маъмураарабча; маъмурлик сўзидан олин- ган, фаровонлик деб изоҳлаш мумкин.

Маъсумаарабча; покиза, гуноҳсиз, бокира маъноларини беради.

Машкураарабча; шукр сўзидан олинган. Шукр қилувчи, шукрона айтувчи деган маънолар- ни англатади.

Машҳураарабча; таниқли, обрў-эътиборли бўлсин деган ниятда бериладиган исм.

Маҳбубаарабча; дўст демакдир.

Маҳдияарабча; тўғри йўл деган маънони билдиради.

Маҳзунаарабча; дардли, қайғули, ғамли маъ- ноларига эга. Аммо бу исмнинг кенгроқ тарқали- шига сабаб бор: Нодирабегим ва Увайсий даврла- рида Қўқон адабий муҳитида Маҳзуна тахаллусли

ismlar manosi

п харфига исмлар маъноси

шоира ҳам бўлган. Унинг шеърлари кам сақланган бўлса-да, аммо номи халқ орасида машҳур.

Маҳинафорсча; ойдек сулув деган маънони беради. Исмнинг шакллари қуйидагилар: Маҳин- бону, Маҳингул, Маҳинора.

Маҳлиёарабча; жозибали, жозибадор маъ- ноларида келади.

Маҳмудаарабча; мақтовли, эъзозли маъно- сида ишлатилади. Исмнинг Маҳмуза деган шакли ҳам бор.

Моҳираарабча; истеъдодли, уддабурро, чақ- қон деган маъноларни ифодалайди.

Муаззамарабча; катта, улуғ демакдир. Исмнинг Муаззама деган шакли ҳам бор.

Мубинаарабча; очиқ, равшан; жозибали ҳам- дир.

Муборакарабча; эҳтимол, онаси ҳомиладор- лик пайтида дуо олган ва Муборак исмини қўйган бўлиши мумкин. Исмнинг Мубора шакли ҳам уч- райди.

Музайянаарабча; безанган, зийнатланган, ораста маъноларини англатади.

Мукаррамаарабча; иззат ва ҳурмат соҳиба- си деган маъноларда қўлланилади.

Мултажибаарабча; нурли, ёрқин, равшан демакдир.

Мунаввараарабча; Мултажиба исмининг ай- нан маъносини бунга ҳам ишлатса бўлади.

Мунибаарабча; тўғри йўлга кирувчи, яъни Аллоҳ таоло йўлидан юрувчи маъноларини билдиради.

Мунираарабча; нурли, равшан деган маъно- ларни ифодалайди.

Мунисарабча; дўст, ўртоқ, сирдош деган маъно- ларда келади. Исмнинг Муниса деган шакли ҳам бор.

Муножотарабча; узоқ йиллар мобайнида фар- занд кутган оилаларда шундай исм берилади.

Мурувватарабча; меҳрли, шафқатли маъно- сини беради.

Муршидаарабча; тўғри йўлдан борувчи, ху- дожўй, тақводор демакдир.

Мусалламарабча; сидқидил, итоаткор; ёввош маъноларини ифодалайди. Исмнинг Мусаллама де- ган шакли ҳам бор.

Муслимаарабча; мусулмон, художўй, тақво- дор, ёлғиз Аллоҳга сиғинувчи маъноларида келади.

Мухлисаарабча; ҳаётда ихлос билан яшасин, деган ниятда бериладиган исм.

Муштарийарабча; Юпитер сайёрасининг номи, уни Нептун деб ҳам атайдилар.

Мушфиқаарабча; меҳрибон, шафқатли де- макдир.

Муяссарарабча; Аллоҳ таоло ато этган фар- зандни ифодалаб ёки ҳаётда кўп нарсага эришсин, деган ниятда бериладиган исм.

Муқаддамарабча; олдинда борувчи, пешво бўлишини истаб ёки тўнғич фарзандга берилади- ган исм.

Муқаддасарабча; табаррук, азиз бўлсин, деб ёки муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгандан кейин туғилган гўдакка бериладиган исм.

Муҳаббатарабча; бу исмнинг берилиш саба- би икки севишган қалбга боғлиқ бўлса керак.

Муҳайёарабча; илтижоларимизни Аллоҳ ҳозир қилди, деган маънода бериладиган исм.

Муҳибнисоарабча; дўст, қадрдон демак , \ир. Исмнинг ушбу шакллари бор: Муҳиба, Муҳибби- би, Муҳибжаҳон, Муҳибжамол.

Муҳимаарабча; оилада муштоқ бўлиб кутил- ган фарзандга пгундай исм бериш мумкин.

Муҳсинаарабча; меҳрибон, яхшиликлар қилувчи, раҳмдил маъноларида келади.

Муҳтарамарабча; ҳурматли, қадрли, юксак эъзозга сазовор маъноларини ифодалайди. Исмнинг Муҳтарама деган шакли ҳам бор.

Мўминаарабча; шариат қоидаларига биноан яшайдиган, тақводор дегани. Исмнинг Мўминнисо деган шакли ҳам бор.

Мўътабарарабча; ҳурматли, азиз деган маъ- ноларни англатади. Талаффузда Мухтабар деб ҳам истеъмол қилинади.

Мўътилаарабча; ато қилинган, туҳфа, бахшан- да, инъом этилган деган маъноларни ифодалаб, узоқ вақт фарзанд кутган оилаларда шундай исм берилади.

ismlar manosi kitobi

Н харфига исмлар маъноси

Набиарабча; пайғамбар, Аллоҳнинг элчиси назарда тутилади.

Наврўзфорсча; қадимий исмлардан бири. Наврўз кунида туғилган гўдакларга шундай исм қўйиш одати учрайди.

Назарарабча; Аллоҳ ёки авлиёлар назари би- лан туғилган бола демакдир.

Назирарабча; огоҳ қилгувчи, азоблардан огоҳ- лантирувчи маъносида келади. Бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири. Ёки кимгадир назир қилинган маъносида ҳам бўлиши мумкин.

Назруллоарабча; Аллоҳга назир қилинган, садақа қилинган бола дегани.

Наимарабча; бахтли, омадли, саодатманд маъ- ноларини беради.

Намозфорсча; эҳтимол, ибодат пайтида ту- ғилган болага шундай исм қўйилгандир ёки ху- дожўй бўлсин, деган маънода ҳам берилган бўли- ши мумкин.

Наримонарабча; эҳтимол, нурииймондир.

Насимарабча; енгил шабада, тонг шамоли маъноларини ифодалайди.

Насриддинарабча; диннинг ғолиблиги, дин- нинг зафари деган маъноларни англатади. Бу ис- мнинг Насрулло деган шакли ҳам бор.

Неъматарабча; насибали, ризқ-рўзли демакдир.

Низомарабча; тартибли, интизомли деганидир.

Нишонфорсча; баданида бирон белги билан туғилган ёки отаси ё онасидан ёдгорлик бўлиб қол- ган болага шундай исм берилган.

Нодимарабча; ҳамдам, ҳамсуҳбат, дўст маъ- ноларига эга.

Нодирарабча; камёб, ноёб, бебаҳо, тенгсиз деган маъноларни англатади.

Нозимарабча; тартибга келтирувчи, тартиб- га солувчи ёки шоир маъноларида келади.

Ноибарабча; ўринбосар, кўмакчи, ёрдамчи маънолари англашилади.

Носирарабча; кўмакчи, ёрдамчи ёки ғолиб, музаффар деган маъноларни билдиради. Бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифат- ларидан бири.

Нусратарабча; ғолиб, музаффар демакдир.

Нуъмоняҳудийча; илтифот, мурувват, лутф, меҳр маъноларига эга.

Нуҳяҳудийча; аслида Нуҳо — ақл, хирад, зеҳн демакдир. Бу ном Нуҳ пайғамбарнинг лақаби бўлган. Унинг асл исми Сакиб ёки Сокиб (арабча) бўлиб, қўймоқ, тўлмоқ деганидир. Бу исмнинг Нуҳиддин деган шакли ҳам бор. Маъноси динни тўлдирмоқ деб шарҳланади.

Навбаҳорфорсча; илк баҳор назарда тутила- ди. Ёки кўкламнинг бошланиш пайтида туғилган гўдакка шу ном берилади.

Назираарабча; бахшида демакдир. Исм маъ- носи халқ орасидаги ирим ва эътиқодларга боғлиқ, бинобарин баъзи оилаларда Худо бизга фарзанд берса, фалончи авлиёга назир қиламиз, деган ваъ- да бўлади ва нгунинг учун ҳам аҳдни бажариш учун шундай исм қўйилади. Маълум ёшга етгач, ўша

сиғинилган авлиё ёки шайхнинг дуоси билан гўдак назирлик (бахшандалик)дан озод бўлади.

Назокатарабча; латофатлилик, нозиклик, ла- тифлик маъноларида келади.

Наимаарабча; иқболи баланд, саодатманд деган маъноларни англатади. Агар исм тутуқ бел- гиси билан (Наъима деб) ёзилса, у ҳолда маъно- си жаннат бўлади.

Наргизфорсча-юнонча; аслида Наргис. Юнон- лар бўтагулни наргис деганлар. Талаффузда «с» ҳарфи «з» ҳарфига айланган. Исмнинг Наргиза деган шакли ҳам бор.

Насибаарабча; Аллоҳ берган насиба ёки ризқ- рўзли маъносида ишлатилади.

Нафиса — арабча; нозик, хуштабиат демакдир. Исмнинг Нафосат деган шакли ҳам бор.

Нигинафорсча; узук деганидир. Бу исмни изоҳлашда шундай талқинга йўл қўйиш мумкин: аёлларнинг бармоқларидан, билакларидан узук туш- майди; онасига ҳамроҳ бўлсин, деган ниятда бери- ладиган исм бўлиши керак.

Нигорфорсча; расм, сурат, тасвир; гўзал маъ- ноларига эга.

Нилуфарфорсча; савсан маъносини беради. Сув юзасида юрган нилуфар ғоятда чиройли. Со-

ҳибжамол қиз бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.

Нишонбибифорсча-ҳиндча; бирон нишон би- лан туғилган гўдакка шундай исм бериш мумкин.

Ниҳолфорсча; ўсувчи, яшовчи деган маъно- ларни ифодалайди.

Нодираарабча; тенгсиз, ноёб демакдир. Ис- мнинг Нодирабегим, Нодирабека, Нодирабиби, Но- дирабону, Нодиргул, Нодиртож каби шакллари бор.

Ноилаарабча; Аллоҳга илтижо қилингандан кейин марҳамат қилинган фарзандга шундай исм берилади.

ismlar manosi qizlar

О харфига исмлар маъноси

Обидарабча; тоат-ибодат қилувчи, тақводор демакдир.

Одиларабча; ҳақгўй, адолатли, инсофли, тўғри, ҳалол маъноларида келади.

Одинафорсча; жума куни туғилган болага шундай исм қўйиш расм бўлган.

Озодфорсча; эркин, ҳур, холи деган маъно- ларга эга.

Оламгирарабча-форсча; Жаҳонгир исмининг узгача шакли. Олам сўзи билан бошланадиган ис-

мларнинг шакллари қуйидагилар: Оламиддин, Олам- назар.

Олимарабча; билимли, билимдон, донишманд маъноларини беради.

Оллоёрарабча-форсча; Аллоҳга дўст, Аллоҳ қўлласин, деган маъноларда қўлланилади.

Омонарабча; омон бўлувчи, нажот топувчи маъноларига эга.

Орифарабча; билимдон, ақлли, доно ёки ху- дожўй.

Осимарабча; қўриқланган, ҳимояланган, му- ҳофаза қилинган, хавфсиз маъноларини беради.

Офоқарабча-ҳиндча; айнан уфқ демакдир. Исмнинг Офоқхўжа деган шакли ҳам бор.

Охун, Охундфорсча; мулла, муаллим, устоз; туркман тилида ака, оға деган маъноларда келади.

Оқиларабча; фаҳм-фаросатли, ақлли, доно маъноларига эга.

Обидаарабча; тақводор, художўй деган маъ- ноларни беради.

Озодафорсча; кўп манбаларда бу исмни эр- кин, ҳур деб талқин қиладилар. Агар фақат ўғил болаларга нисбатан бу исм берилса, айтилган маъ-

но тўғри. Аммо қиз болага қўйилса, икки маънода тушунмоқ керак: эркин, ҳур; саришта, озода.

Ойшаарабча; яшовчи, барҳаёт, жони қатгиқ маънолари англашилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирининг исми Ойша бўлган.

Олимаарабча; билимдон бўлсин, деган ниятда берилган исм. Исмнинг Олимтилла деган шакли ҳам бор.

Олмосфорсча; энг қимматбаҳо безак, демак, оиланинг безаги бўлсин, деган ниятда қўйилади.

Олтинбибиўзбекча-ҳиндча; эҳтимол, гўдак сариқ туғилгани учун шундай исм берилар.

Осиёфорсча; айнан тегирмон демакдир. Эҳти- мол, тегирмон тошидек мустаҳкам бўлсин, деган ниятда бериладиган исмдир. Ҳар эҳтимолга қарши Осия ҳам бўлиши мумкин. Осия — ўзини Худо деб атаган Фиръавннинг хотини, Мусо пайғамбарни тарбиялаган аёл, сарой хоними бўлган.

Офтобфорсча; ҳамиша офтобдек чарақлаб турсин, деган ниятда бериладиган исм.

Оқилаарабча; ақлли, фаросатли, доно дега- нидир.

Оҳистафорсча; умри тинч, сокин ўтсин, де- ган маънода қўйиладиган исм.

ismlar manosi o zbek

П харфига исмлар маъноси

Паёмфорсча; хабар, дарак; истилоҳий маъ- нода хабардор, хабар берувчи демакдир. Пайғом исми ҳам шу маънони англатади.

Пардафорсча; ўз пардаси (кўйлаги) билан туғилган болага пгундай исм берилган.

Парпифорсча; аслида фарфи — нафис, му- лойим, юмшоқ табиатли деган маъноларни беради. Парпи деган доривор ўсимлик ҳам бор.

Партовфорсча; асди партав; нурли, нур сочувчи.

Паҳлавонфорсча; аслида «паҳлу» сўзидан олинган, ён, биқин, қанот маъноларини англатади. Истилоҳий маъноси зўр, кучли, қудратли; лашкар бошлиғи демакдир.

Поёнфорсча; қатор қиз туғилгандан кейин туғилган ўғилга берилган исм. Эҳтимол, кенжа бо- ладир.

Полвонфорсча; «Паҳлавошшинг ўзбекча та- лаффузи; кучли, қудратли, баҳодир маъноларини беради.

Порсофорсча; ёмон ишлардан сақланувчи, ўзини тиювчи, тақводор, художўй демакдир.

Пўлатфорсча; маъноси тушунарли, мустаҳ- кам маъдан номи.

Пайкарфорсча; айнан бадан, гавда, қомат, сум- бат маъноларини ифодалайди. Пари пайкар деганда паридек келишган, чиройли деб тушунилади.

Пардагулфорсча; ўз пардаси билан туғилган гўдакка шундай исм берилади.

Парифорсча; гўзал дегани.

Парчафорсча; парчақора, парчачавдар, пар- чаюз, парчабургут, лақайпарча деган уруғлар бор, шу уруғларга мансуб гўдак бўлса керак. Исмнинг Парчаой, Парчин, Ойпарча, Парчахол, Парчиной шакллари бор.

Покизафорсча; Маъсума исмига қаранг.

Попукфорсча; чиройли, ширин маънолари- * ни билдиради. Исмнинг Ойпопук деган шакли ҳам бор.

Пошшафорсча; бу исм «подшоҳ» ёки «пошо» сўзларидан олинган. Подшоҳ — юрт эгаси, раҳба- ри, пошо — турк тилида генерал дегани. Қайси маъно исм учун танланса ҳам фарқи йўқ.

Р

Раббимқуларабча-ўзбекча; Аллоҳнинг қули, бандаси деган маъноларни англатади.

Равшанфорсча; ёруғ, шуълали; тиниқ, беғу- бор; ғамсиз маъноларини ифодалайди.

Ражабарабча; ҳижрий йилнинг ражаб (тўртинчи) ойида туғилган болага шундай исм бе- рилган.

Раззоқарабча; ризқ берувчи демакдир. Бу исмни шундай қўйиш ярамайди. Ундан кўра қуйи- даги шаклларидан фойдаланиш керак: Абдураззоқ, Раззоқберди, Раззоқберган, Раззоққул.

Рамазонарабча; қамарий йил ҳисоби бўйи- ча тўққизинчи ойда туғилган болага шундай исм берилади.

Рамзарабча; белги, ишора; тимсол маънола- рини билдиради. Рамзиддин, Рамзулло деган шакл- лари бор.

Рауфарабча; мулойим, шафқатли, раҳмдил деган маъноларга эга. Бу исмнинг Абдурауф деган шакли ҳам бор.

Рафиқарабча; дўст, ҳамдам маъноларини бе- ради.

Рашидарабча; тўғри йўлдан юрувчи демакдир.

Раҳимарабча; меҳрибон, марҳаматли маъно- ларини ифодалайди. Аллоҳ таолонинг гўзал исм- сифатларидан бири. Аммо бачадонни ҳам раҳим дейдилар.

Раҳматарабча; бу исм ҳам меҳрибон, марҳ- аматли деган маъноларни беради.

Раҳмонарабча; ўта меҳрибон деганидир. Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатларидан бири.

Рифъатарабча; улуғлик, юксаклик маънола- рини ифодалайди.

Рихситиллаарабча-форсча; тилладек қиммат- ли, қадрли деган маъноларда келади.

Русланфорсча; арслон демакдир.

Рустампаҳлавийча; «Авесто»даги Раодастан сўзидан олинган бўлиб, улкан гавдали, қудратли, довюрак, баҳодир маъноларини билдиради. Абулқ- осим Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги Зол ўгли Рустамнинг номи. Бу сўзнинг иккинчи маъноси «қутулдим» деганидир. «Шоҳнома»да баён қили- нишича, она Рустамни туғаётганда бениҳоя қий- налган. Чақалоқ туғилгач, рустам, дейди беҳолла- ниб. Чақалоқ жуда улкан туғилган экан.

Руҳиддинарабча; диннинг руҳи деган маъ- ноларни англатади. Исмнинг Руҳулло (Руҳуллоҳ) деган шакли ҳам бор.

Равзаарабча; бу исмнинг қуйидаги маънола- ри бор:

  • боғ, гулбоғ;
  • жаннат;
  • муқаддас. қабр, азиз-авлиёлар қабри (мажо- зий маънода).

Исм танланганда биринчи ва иккинчи маъно- ларни олиш мумкин. Исмнинг Равзагул деган шак- ли ҳам бор.

Равшанакфорсча; ёруғ, нурли маъноларида келади. Ривоятларга кўра, Александр Макдуний рта Осиёни забт этгач, маҳаллий хонадоннинг Равша- нак деган қизини севиб қолган ва уни ўз никоҳига олиб, Македонияга қайтиб кетган. Демак, Равша- нак юнонларнинг онаси мақомида бўлган. Исмнинг Равшаной, Равшания деган шакллари ҳам учрайди.

Ражаббибиарабча-ҳиндча; ҳижрий йил ҳисо- бининг еттинчи ойи — ражаб ойида тугалган гўдак- ка шундай исм берилади. Исмнинг Ражаббека, Ра- жабгул деган шакллари бор.

Раисаарабча; бошлиқ, раҳбар, сардор, сар- вар маъноларини ифодалайди. Юнон тилида эса меҳрибон, мулойим, итоаткор одам раис дейилади.

Райҳонарабча; райҳонни жаннат гули деб атайдилар. Исмнинг Райҳона, Райҳонгул деган шак- ллари мавжуд.

Рамилаарабча; билувчи, тилсимлар сирини очувчи; фолбин демакдир. Шу эътибордан бу ис- мни гўдакка қўймаган яхши.

Раъноарабча; қизил гулларнинг бир тури раъно деб аталади.

Рашидаарабча; тўғри йўлдан юрувчи деган маънода қўлланилади.

Раҳбарнисоарабча; йўлбошчи дегани. Ис- мнинг Раҳбарой, Раҳбархон деган шакллари бор.

Раҳимаарабча; мурувватли, шафқатли маъ- ноларида келади.

Рисолатарабча; элчилик, пайғамбарлик авло- дига мансуб гўдакларга шундай исм берилади. Яна тўғри йўлда, ҳидоят йўлида бўлсин, деган ният на- зарда тутилган бўлиши ҳам мумкин.

Рихсиарабча; ризқ-насибали демакдир.

Робиарабча; тўртинчи деган маънони бера- ди. Оилада тўртинчи қиз фарзандга шундай исм қўйилади. Бу исмнинг Робиа, Робиабу, Робинисо, Робия деган шакллари бор.

Роҳилақадимий яҳудийча; баъзи оилаларда бу исмнинг маъносини англамай гўдакка қўяди- лар. Унинг маъноси маркаб, уловдир.

Румияарабча-юнонча; эҳтимол, Рум эллари- дан бирида туғилган гўдакка шундай исм берилган бўлиши мумкин.

Рухсорафорсча; ёноқ, юз, чеҳра маъносини ифодалайди. Бу исмдан мурод гўдакнинг зебо, гўзал бўлиб етишиши ният қилинади.

Рухшонафорсча; «рух» сўзининг учта маъно- си бор:

  • юз, чеҳра, кўриниш;
  • шахматдаги тўғри юрадиган сипоҳи;
  • афсонавий улкан бир қуш.

«Шона» сўзининг маънолари қуйидагилардан

иборат: шона — тароқ, шона — парранда тожи, шона — ғўза ғунчаси. Шу маънолардан келиб чи- қиб, исмни гулғунча юз деб изоҳлаш мумкин.

Руқияарабча; сеҳр, тумор демакдир. Бу ис- мни қўйишдан мурод кўз тегмасин, сеҳр таъсир қилмасин, ҳимояланган, дам солинган бўлсин, де- ган ният ётган бўлиши ҳам мумкин.

Рўзибегимфорсча-ўзбекча; «рўз» — кун дега- ни. Демак, кундек равшан, ёруғ деган маънода қўлла- нилади. Исмнинг Рўзибека, Рўзибуви, Рўзигул, Рўзи- момо, Рўзимоҳ, Рўзинисо, Рўзихол деган шакллари ҳам учрайди.

С харфига исмлар маъноси

Садибойарабча-ўзбекча; содд,а, покиза маъ- ноларини ифодалайди.

Садрарабча; баланд мартабали, мансабдор демакдир.

Саидарабча; бахтли, саодатли деган маъно- ларда келади. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Са- идаббос, Саидаброр, Саидазим, Саидакбар, Саидак- рам, Саидали, Саидамин, Саидамир, Саиданвар, Саидато, Саидафзал, Саидаъло, Саидаҳмад, Саидаҳ- рор, Саидбадр, Саидбилол, Саидбоқи, Саидбурҳон, Саидвали, Саидваққос, Саиддоно, Саидёр, Саидё- қуб, Саиджаббор, Саиджалол, Саиджамол, Саиджа- мил, Саиджаҳон, Саидиброҳим, Саиддин, Саидис- лом, Саидкамол, Саидкарим, Саидкомил, Саидма-

лик, Саидмамат (Саидмуҳаммад), Саидмат (Саид- муҳаммад), Саидмақсад, Саидмақсуд, Саидмаҳмуд, Саидмирза, Саидмурод, Саидмусо, Саидмухтор, Са- иднаби, Саиднур, Саиднуъмон, Саидолим, Саидо- мон, Саидориф, Саидохун, Саидрасул, Саидраҳим, Саидраҳмон, Саидризо, Саидтилла, Саидтожи, Са- идтой, Саидтўра, Саидфозил, Саидшо, Саидэшон, Саидэҳсон, Саидўлмас, Саидқаюм, Саидқори, Саидқосим, Саидқул, Саидғани, Саидғози, Саидҳо- сил, Саидҳусайн.

Сайидарабча; айнан эга, хўжа; бошлиқ, раҳ- бар маъноларини билдиради. Сайид Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодларининг фахрий унвони. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Сайди, Сайдиёр, Сайдимат (Сайдимуҳаммад), Сай- дин, Сайдирасул, Сайдиқул, Сайдиғани, Сайдулло, Сайидазим, Сайидали, Сайидамин, Сайидамир, Сайидасқар, Сайидато, Сайидафзал, Сайидаҳмад, Сайидбаттол, Сайидбек, Сайидберди, Сайидбилол, Сайидбурҳон, Сайидвали, Сайиддин, Сайидёр, Сай- иджаббор, Сайиджалол, Сайиджон, Сайиджўра, Сайидзода, Сайидикром, Сайидислом, Сайидкарим, Сайидкелди, Сайидкомил, Сайидлатиф, Сайидма- мат (Сайидмуҳаммад), Сайидмаҳмуд, Сайидмирза, Сайидмурод, Сайиднаби, Сайидназар, Сайидназир, Сайиднасим, Сайиднафас, Сайидниёз, Сайиднур, Сайиднуъмон, Сайидолим, Сайидомон, Сайидориф, Сайидохун, Сайидпўлат, Сайидражаб, Сайидрасул, Сайидраҳим, Сайидраҳмон, Сайидризо, Сайидсул- тон, Сайидтемур, Сайидумар, Сайидусмон, Сай- идфозил, Сайидхалил, Сайидшариф, Сайидюнус, Сайидяҳё, Сайидяъқуб, Сайидўроз, Сайидқайюм,

Сайидқилич, Сайидқосим, Сайидқурбон, Сайид- қул, Сайидғани, Сайидғафур, Сайидғаффор, Сайидғози, Сайидҳабиб, Сайидҳасан, Сайидҳожи, Сайидҳусайн.

Сайфиарабча; қилич, шамшир маъноларини беради. Исмнинг Сайфиали, Сайфиддин, Сайфул- ло, Сайфияздон, Сайфиқора, Сайфулислом, Сай- фулмалик деган шакллари бор.

Салимарабча; соғлом демакдир.

Салмонарабча; беозор, мулойим, ювош маъ- ноларига эга.

Саломарабча; тинчлик, соғлик, омонлик дегани.

Салоҳарабча; рост, тўғри, ҳалол; ҳақгўй маъ- ноларини беради.

Самандарарабча-юнонча; юнончадаги «сала- мандра» сўзидан олинган бўлиб, ўтда ёнмайдиган деган маънони билдиради.

Самарарабча; ҳосил, натижа, мева демакдир. Исмнинг Самариддин деган шакли ҳам бор.

Самиарабча; эшитувчи, тингловчи маънола- рини англатади. Аллоҳнинг сифатларидан бири.

Саминарабча; қадрли, қимматли, азиз маъ- ноларига эга.

Санжарарабча; айнан санчмоқ маъносини беради. Истилоҳий маъноси шиддатли, ўткир де- макдир.

Санъатарабча; чиройли ҳунарлар эгаси дегани.

Сарварфорсча; йўлбошловчи, бошлиқ, раҳ- намо маъноларни ифодалайди.

Сардорфорсча; етакчи, бошлиқ деган маъно- ларда тушунилади.

Сафарарабча; сафар ойи (мусулмонлар тақ- вимидаги иккинчи ой)да туғилган ёки сафар чоғи- да ёхуд отаси ва қариндошларидан бири сафарга кетганда туғилган болага шу исм берилган. Яна Са- фармурод, Сафармуҳаммад, Сафарниёз, Сафарали кабилар бор.

Сафоарабча; тиниқ, покиза маъноларида келади.

Саъдиарабча; бахтли, саодатли, омадли деган маъноларни ифодалайди. Исмнинг Саъдибой, Саъ- диваққос, Саъдимурод, Саъдиниёз, Саъдулло, Саъ- дихон деган шакллари ҳам бор.

Саҳобиддинарабча; ҳамфикр диндошлар де- ганидир. «Саҳобий» сўзидан олинган.

Сиддиқарабча; тўғрисўз, софдил, ростгўй маъноларини билдиради. Бу ном Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин дўстлари ва биринчи халифа Абу Бакрнинг лақаби бўлган.

Синопаҳлавийча; донишманд, ҳаким маъно- ларини беради.

Сирожарабча; ёруғлик, нур, чироқ деган маъ- нолар тушунилади.

Соатарабча; яхши, хосиятли вақтда туғилган демакдир.

Собирарабча; сабрли, тоқатли маъноларига эга. Бу ном Айюб пайғамбарнинг лақаби бўлган.

Собитарабча; мустаҳкам, маҳкам деган маъ- ноларни англатади.

Содирарабча; асли «садр» сўзидан олинган. Бошлиқ, раҳбар деган маънолар тушунилади.

Содиқарабча; чин дўст дегани.

Соибарабча; Соҳиб исмининг бошқа кўри- ниши бўлиб, эга, хўжайин маъносини беради.

Солиҳарабча; пок, ҳалол, покиза демакдир.

Соқиарабча; соғ, соғлом, сезгир, зийрак де- ган маъноларга эга.

Соҳибарабча; Соиб исмининг тўрри талаффузи.

Сувонарабча; эгов дегани. Эговдек мустаҳ- кам бўлсин, деган ниятда берилган исм.

Сулаймонқадимий яҳудийча; асли Шелома- дир бўлиб, араб тилига ўтганда Сулаймон шаклини олган. Таврот китобида Соломон дейилган. Маъно- си ҳимояланган, берк, муҳофазага олинган, ши- каст топмайдиган, тинч, осойишта демакдир.

Султонарабча; ҳукмдор маъносини беради.

Суннатарабча; йўл, одат, удум, таомил деган маъноларга эга. Ёки суннати ўзи билан туғилган болага шундай исм берилади. Исмнинг Суннатулло деган шакли ҳам бор.

Суръатарабча; чаққон, эпчил маъноларини ифодалайди.

Суҳробпаҳлавийча; қизил ёғду; лаъл, ёқут деган маъноларни англатади. Абулқосим Фирдав- сийнинг «Шоҳнома» асаридаги қаҳрамон Рустам- нинг лақаби.

Сабинаарабча; қадрли, қимматли, суюкли маъноларига эга.

Сабиҳаарабча; чиройли, гўзал, хушрўй, ла- тиф, малоҳатли демакдир.

Сабоарабча; тонг ели, тонг шабадасини ифо- далайди. Саҳар пайтида туғилган гўдакка берила- диган исм. Исмнинг Сабогул деган шакли ҳам бор.

Савдаарабча; буғдойранг туғилган қизалоқ- ларга шундай исм қўйилган. Савда саҳобия аёл бўлган.

Савриарабча; шамсий йил ҳисобининг ик- кинчи ойи (апрел)да туғилган чақалоққа шундай исм берилган. Исмнинг Савура деган шакли ҳам бор.

Садафарабча; ўз тиши билан туғилган чақа- лоққа бериладиган исм.

Садбарфорсча; айнан юз барг, юз япроқ де- макдир. Истилоҳий маънода гуллаб-яшнасин деган маъноларини билдиради.

Садоқатарабча; вафодор, содиқ; чин, сами- мий дўст маъноларини беради.

Саёҳатарабча; саёҳат чоғида ёки отаси саёҳатга кетган пайтда туғилган чақалоққа шу исм берилади.

Сажияарабча; феъл-атвор, характерни ифо- далайди. Бу исмни туғма хислат ва қобилият деб изоҳлаш мумкин.

Саимаарабча; айнан рўзани билдиради. Бу исмни тақводор, художўй, деб талқин қилиш мум- кин. Исмнинг Сайима деган шакли ҳам бор.

Сайёраарабча; тез ҳаракат қилувчи юлдуз; планетанинг номи.

Салимаарабча; соғлом, саломат, омон маъно- ларини беради.

Саломатарабча; тинчлик, осойишталик, эсон- омонликни англатади.

Салтанатарабча; айнан ҳокимият, ҳукмрон- лик маъноларини билдиради. Улғайиб, юксак мар- табаларга эришсин, оиланинг мартабаси шу қиз, деган маънода қўйиладиган исм.

Самираарабча; суҳбатдош, дилкаш демакдир.

Санам — арабча; маъбуда дегани бўлиб, мажо- зий маънода гўзал, зебони ифодалайди.

Санобарарабча; қарағайга ўхшаган хушқо- мат дарахт бўлиб, асли ёзилиши Санавбар.

Саодатарабча; бахтли, бахтиёр, иқболи ба- ланд маъноларини беради.

Сарвифорсча; тўғри, тик ўсадиган, қишин-ёзин кўм-кўк турадиган, ҳиди ёқимли, хушқомат дарахт.

Сафияарабча-қадимий юнонча; ақл, дониш- мандлик рамзи ёки соф, покиза, покдомон; маъсу- ма, иффатли дегани.

Сафураарабча; юлдуз, ёруғ юлдуз, порлоқ, ёрқин; шукухди, ҳашаматли ёки сочи сариқ қиз.

Ситораарабча; айнан юлдуздир. Демак, ўзбек- ча Юлдуз исмининг арабча шакли.

Сожидаарабча; художўй, тақводор демакдир.

Солиҳаарабча; яхши хислатларга эга, мақбул маъноларини ифодалайди. Солия шакли ҳам бор.

Сорақадимий яҳудийча; танланган, саралан- ган деган маъноларни билдиради. Иброҳим пай- ғамбарнинг хотини ҳам Сора деб аталган.

Соҳибаарабча; эга, бека дегани.

Сумбулфорсча; сумбула ўсимлиги сой ва ҳавза тепаларида ўсади, у ғоят чиройли, барг ва навдалари қизларнинг узун сочларидек сувга тушиб туради.

Сурайёарабча; юлдуздек порлоқ демакдир.

Сурмахонфорсча-ўзбекча; қоракўз, шаҳло кўз маъноларида бериладиган исм.

Т харфига исмлар маъноси

Таваккаларабча; такдири Аллоҳга топши- рилган бола. Боласи турмаган оилаларда туғилган чақалоққа шундай исм қўйилган.

Талъатарабча; чиройли, соҳибжамол маъно- сида келади.

Тансиқарабча; ноёб, нодир; болага ташна оилада туғилган чақалоққа шундай исм қўйилган.

Тиллафорсча; олтиндек қимматли дегани.

Тожифорсча; хол билан туғилган бола.

Тоирарабча; қуш; парвоз қилувчи, юксак- ликка кўтарилувчи маъноларини англатади.

Толибарабча; билим изловчи, илм ихлосман- ди маънолари тушунилади.

Тоҳирарабча; таҳоратли, покиза; беғубор де- ган маъноларни ифодалайди.

Туманмўғулча; айнан минг демакдир. Исти- лоҳий маънода кўпайсин дегани.

Туробарабча; хок, тупроқ маъноларини бил- диради.

Табассумарабча; ҳамиша чиройи очиқ бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.

Танзилаарабча; Аллоҳнинг иродаси билан вужудга келган фарзанд.

Таҳминаарабча; кучли, қудратли, жасур де- ган маъноларни тушуниш мумкин.

Тозаарабча; Маъсума исмига қаранг. Ис- мнинг Тозагул деган шакли ҳам бор.

Тоираарабча; юксак-юксакларга учувчи қуш маъносини англатади.

Тоҳираарабча; таҳоратли; покиза, дили тоза, покдомон, тақводор демакдир.

Тўтифорсча; қушлар ичида бийрони тўти ҳисобланади, ўргатилган гапни такрорлайди. Ис- мнинг истилоҳий маъносини ширин тилли деб изоҳ- лаш мумкин. Исмнинг Тўтибиби, Тўтигул, Тўтимо- мо, Тўтинисо, Тўтихол, Тўтиқиз шакллари ҳам бор.

У харфига исмлар маъноси

Убайарабча; асли Убайд; қул, қул бола маъ- ноларини англатади. Исмнинг Убайдулло ва Убай- мирза деган шакллари ҳам бор.

Узайрарабча; кучли, қудратли, кўмакчи маъ- ноларини билдиради. Қадимда Исроил қавмининг пайғамбарларидан бири бўлган.

Улфатфорсча; барчага дўст бўлсин, деган ни- ятда қўйилган исм.

Умарарабча; барҳаёт яшовчи маъносида ке- лади. Мусулмон оламининг иккинчи халифаси Умар ибн Хаттобнинг исми.

Умидарабча; орзу қилинган, кутилган деган маъноларда тушунилади.

Умирарабча; умри билан берган бўлсин, де- ган маънода қўлланилади.

Усмонарабча; синган-чиққанларни даволовчи табиб шундай дейилади. Мусулмон оламининг учин- чи халифаси Усмон ибн Аффоннинг номи ҳамдир.

Убайдаарабча; луғавий маъноси кичик қул (чўри) бўлса ҳам, исмни Аллоҳнинг хоксор банда- си деб изоҳлаш мумкин.

Узароарабча; гулюз, чиройли, гўзал, зебо де- макдир.

Умидаарабча; бу исмни бир неча маънода изохдаш мумкин: биринчидан, узоқ йиллар кутил- ган фарзандга шундай исм берилади; иккинчидан, кейингиси ўғил бўлишидан умид сифатида шундай аталади; учинчидан, оила бирон нарсага умид қил- ганда гўдакка шундай исм қўйилади.

Умматойарабча-ўзбекча; маълум бир пайғ- амбарнинг уммати, қавми маъноларини ифодалайди. Исмнинг Умматхон деган шакли ҳам бор.

Умриарабча; узоқ умр кўрсин, деган ниятда бериладиган исм.

Ф харфига исмлар маъноси

Фазлиарабча; марҳамат, инобат, ҳиммат, ор- тиқлик, устунлик, етуклик маъноларини англатади.

Файёзарабча; олийҳиммат, меҳрибон маъ- ноларида келади. Исмнинг Мирфайёз деган шакли ҳам бор.

Фарзиддинарабча; динни фарз деб билувчи деган маънода тушунилади.

Фаридарабча; якка, ёлғиз, ягона; тенгсиз, бебаҳо маъноларига эга ёки пардали бўлиб туғил- ган болага бериладиган исм.

Фармонарабча; буйруқ, амр маънолари- ни англатиб, Аллоҳнинг иродаси деб шарҳла- нади.

Фаррухарабча; бахтли, бахтиёр демакдир.

Фаттоҳарабча; раҳмат хазиналарини очув- чи, мушкул ишларни ҳал қилувчи, ғолиб, музаф- фар деган маъноларда ишлатилади.

Фатҳарабча; диннинг ғолиблиги, устунлиги дегани. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Фатҳид- дин, Фатҳулло.

Фахриарабча; ғурур, ифтихор маъноларини беради. Исмнинг Фахир, Фахриддин, Фахрижон, Фахриислом деган шакллари учрайди.

Фикратарабча; идрокли, ақлли маъноларини англатади.

Фирдавсфорсча; саккизинчи жаннатнинг номи бўлиб, Аллоҳ таоло Аршининг остида жой- лашган. Боғ, кўкаламзор деган маъноларга эга.

Фирузфорсча; қимматбаҳо маъдан тош номи.

Фитратарабча; айнан туғма табиат; ақлу фа- росатли, доно маъноларини билдиради.

Фозиларабча; билимдон, доно, донишманд деган маъноларни англатади.

Фотиҳарабча; енгилмас, музаффар, ғолиб маъноларида тушунилади. Исмнинг Фотиҳали, Фо- тиҳкамол деган шакллари бор.

Фуадарабча; дил, қалб; ақл, фаросат маъно- ларида келади.

Фузаиларабча; одобли, яхши хислатли; инсоф- ли, адолатли; юксак, устун турувчи деган маъноларга эга. Исмнинг Фузайлиддин деган шакли ҳам бор.

Фузулфорсча; айнан сергап дегани. Истило- ҳий маънода нотиқ; кўп нарсани талаб қилувчи деб шарҳланиши мумкин.

Фазилатарабча; яхши хислатларга, чиройли хулқ-атворга эга бўлсин, деган ниятда берилади- ган исм. Исмнинг Фазолат деган шакли ҳам бор.

Фарангизфорсча; нур сочувчи, зиё таратув- чи, зиёли маъноларини билдиради.

Фарзихонарабча-ўзбекча; қонун-қоидалар- га, расм-русумлар ва анъаналарга амал қилувчи маънолари англашилади. Исмнинг Фарзия деган шакли ҳам учрайди.

Фаридаарабча; эҳтимол, пардали бўлиб ту- ғилган чақалоқларга шундай исм қўйилса керак. Исмнинг бошқа маънолари қуйидагилар: якка, яго- на, тенгсиз, беназир, бебаҳо; нодир, ноёб; марва- рид.

Фароғатарабча; ўзбек оилаларида кенг тар- қалган исмлардан бири. Ҳаёти роҳат-фароғатда ўтсин, деган яхши ният билан бериладиган исм.

Фатилаарабча; сочи жингалак бўлиб туғил- ган қизларга шундай исм берилади. зи шамчироқ дегани, яъни хонадонга нур берувчи шуъла маъ- носида қўлланилади.

Ферузафорсча; ғолиб, шавкатли, хушбахт маъ- ноларини ифодалайди. Агар исм Фируза шаклида ёзилса, у ҳолда кўкимтир тош, мажозий маънода осмон бўлади.

Фозилаарабча; билимдон, ақлли, олима маъ- ноларига эга.

Фотимаарабча; айнан кўкракдан ажратилган демакдир. Исмнинг истилоҳий маъносини муста- қил, эҳтиёжсиз деб талқин қилиш мумкин. Му- ҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа қизлари ҳам Фотима деб аталган.

X харфига исмлар маъноси

Хайёмарабча; чодир тикувчи, чодир ясовчи уста маъносини англатади. Эҳтимол, Умар Хайём номига нисбат берилгандир.

Халиларабча; дўст, суюкли деган маъноларга эга.

Хаспўлатарабча-форсча; аъло навли пўлат дегани.

Хидирарабча; асли Хизр ёки Хизир, яшил дегани. Истилоҳий маънода абадий тирик, барҳа- ёт, ривоятга кўра, абадий ҳаёт сувини ичган аф- сонавий пайғамбар.

Хислатарабча; яхши фазилатли, хосиятли маъноларида келади.

Хисраварабча; машҳур, донгдор, номдор; ҳук- мрон, подшоҳ маъноларини беради.

Холидарабча; абадий яшайдиган; умри узоқ маъноларига эга.

Холисарабча; самимий, беғараз, соф кўнгил деган маъноларни билдиради.

Холиқарабча; бунёдкор, ижодкор деган маъ- ноларни англатади. Аллоҳ таолонинг гўзал исм-си- фатларидан бири. Исмнинг ўзини қўйиш маъқул эмас. Исмнинг қуйидаги шакллари ҳам бор: Абду- холиқ, Холиқберди, Холиқназар, Холиқнур, Холиқ- ниёз, Холиқул.

Хуррамфорсча; шод, шодмон, хурсанд, хуш- кайфият демакдир.

Хурсандфорсча; шод, бахтиёр дегани.

Хуршидфорсча; қуёшни ифодалайди.

Хушбахтфорсча; саодатманд маъносини беради.

Хўжафорсча; соҳиб, жаноб маъноларига эга. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Хўжаакбар, Хўжааҳрор, Хўжаали, Хўжабек, Хўжазода, Хўжам, Хўжамурод, Хўжамбек, Хўжакалон ва ҳоказо.

Хазинаарабча; оиламиз, хонадонимиз бой- лиги деган маънода бериладиган исм.

Хайриарабча; яхшилик қилувчи, саховатли маънолари англашилади. Исмнинг қуйидаги шакл- лари бор: Хайригул, Хайринисо, Хайринур, Хай- рия, Хайрижамол, Хайрижон, Хайрикамол, Хай- рулбанот.

Хонбекаўзбекча; аслзодалар хонадонидан; хон қизи маъноларини ифодалайди. Исмнинг Хонби- би, Хонгул, Хонзода, Хоним, Хонимқиз, Хонпош- ша каби шакллари бор.

Хосиятарабча; агар чақалоқ туғилмасдан ол- дин онаси ҳомиладорлик пайтида отанинг иши юри- шиб кетиб, унга омад кулиб боққан бўлса, туғилган чақалоққа шундай исм берилиши мумкин.

Хуморарабча; қиз туғилишини орзу қилган ёки фарзандга муштоқ бўлган оилаларда чақалоққа шундай исм берилса керак.

Хуршидафорсча; офтобмонанд демакдир.

Хушандомфорсча; хушқомат қиз. «Хуш» би- лан қуйидаги исмлар бошланади: Хушнида, Хуш- нора, Хушрўй, Хушхон…

Ч харфига исмлар маъноси

Чаманўзбекча; ғарқ очилган гулларга айтилади.

Чингизмўғулча; буюк, қудратли маънолари- ни беради.

Чорифорсча; оиладаги тўртинчи фарзандга қўйилган ёки чориёрларга нисбат берилган исм.

Чўлпонўзбекча; тонг юлдузи, ёруғ юлдуз маъ- ноларига эга. Исмнинг Чўлпонбиби, Чўлпонбу, Чўлпо- ной, Чўлпонхон каби шакллари ҳам бор. Венера юл- дузини ўзбек тилида чўлпон деб ҳам атайдилар.

Ш харфига исмлар маъноси

Шавкатарабча; шарафли, шонли, кучли де- макдир.

Шавқиддинарабча; дин завқи, дин бахтп эта- диган завқ маънолари бор.

Шайхарабча; аслида қари, кекса, оқсоқол маъноларини беради. Истилоҳий маънода устоз де- гани. Исмнинг Шайхзода, Шайхиддин, Шайхим, Шайхислом, Шайхмуҳаммад каби шакллари бор.

Шамсиарабча; қуёш бўлиб, қуйидаги шакл- ларга эга: Шамсидлин, Шамсий, Шамсинур, Шам- симулк…

Шамшодфорсча; дарахт номи. Бу дарахт доим ям-яшил бўлиб, қадди расо бўлади.

Шарафарабча; ор, номус, обрў, ифтихор, фахр маъноларига эга. Исмнинг Шарафиддин, Ша- рафулло деган шакллари бор.

Шарифарабча; муқадддс, азиз демакдир.

Шақбозфорсча; шунқор, лочин маънолари- ни билдиради.

Шаҳобарабча; нурли юлдуз дегани. Исмнинг Шаҳобиддин, Шаҳобмирза каби шакллари бор.

Шерфорсча; шердек қудратли, жасур, сўзи- дан қайтмас бўлсин, деган ниятда берилган исм. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Шерали, Шер- дил, Шерзод, Шерхон, Шерқўзи, Шерғози, Шерқ- обил, Шерҳад…

Шижоатарабча; ғайрат, жасур маъноларида келади. Исмнинг Шижоатали, Шижоатдин сингари шакллари ҳам бор.

Шофорсча; аслида шоҳ, ҳукмдор. Исмнинг шакллари: Шоаббос, Шоафзал, Шодил, Шоёқуб, Шо- жалил, Шожаҳон, Шоислом, Шокарим, Шомамат (Шомуҳаммад), Шомансур, Шомирза, Шомурод, Шонур, Шорасул, Шосувор, Шосултон, Шоҳбек…

Шокирарабча; фарзанд берганига Аллоҳга шукрона маъносида берилган исм.

Шомиларабча-к,адимий яҳудийча; асли яҳудийча Шамуэл исмидан олинган. Маъноси «Худо

эшитди»дир. Араб тилида кенг ёйилган, етук, ко- мил маъноларига эга.

Шуайбарабча; шох, бутоқни билдиради. Ис- тилоҳий маънода тўғри йўлга бошловчи дегани. Мусо алайҳиссаломнинг қайнотаси Шуайб пайғ- амбарнинг номи.

Шукурарабча; Худодан миннатдорлик маъ- носида қўйиладиган исм.

Шуҳратарабча; довруғ, машҳурлик; шон- шавкат маъноларига эга.

Шабнамфорсча; гулга, дарахт баргларига қўнган шабнам ғоятда мусаффо, тиниқ бўлади. Пок, покдо- мон бўлсин, деган яхши ниятда бериладиган исм.

Шакарфорсча; суюкли қиз демакдир.

Шамсибонуарабча-форсча; қуёшдек нурли маъносини беради. Яна Шамсигул, Шамсинисо, Шамсия, Шамсинур каби шакллари ҳам учрайди.

Шамшодфорсча; шамшод дарахти номи, у ҳамиша яшнаб, тик ўсади. Шунга нисбат берилган исм. Исмнинг Шамшодой деган шакли ҳам бор.

Шарифаарабча; илоҳий, муқаддас, азиз, эъ- зозли; шарафланган маънолари тушунилади.

Шарофатарабча; шарафли, азиз, қадрли, сара, мақбул деган маъноларга эга.

Шаҳинафорсча; мард, жасур маъноларини ифодалайди.

Шаҳлоарабча; агар чақалоқ кўзлари катга- катта бўлса, унга шундай исм берилади.

Шаҳнозфорсча; бу исм ўзбек оилаларида кенг тарқалган. Аксарият қизлар шу ном билан аталади. Исмнинг луғавий маъноларини текши- риб кўрамиз. «Шаҳ» — шоҳ, подшоҳ, ҳукмдордир. «Ноз» сўзининг қуйидаги маънолари бор: аҳволи яхши, димоғи чоғ; ифтихор, фахр; фаровонлик (нозу неъмат), истиғно (маънгуқанинг ошиққа озор бериши); ишва, карашма; такаббур, кибр, мағ- рур. Исм қайси маънода қўллангани исм берув- чиларга ҳавола. Исмнинг Шаҳноза деган шакли ҳам бор.

Шаҳодатарабча; гувоҳлик берувчи демакдир.

Шаҳризодфорсча; яъни, шаҳарлик дегани. Агар исмнинг арабча муқобилини олиб қарасак, у ҳолда Ойзод, Ойзода бўлади. Исмнинг Шаҳризода деган шакли ҳам бор.

Ширинфорсча; ширин қиз бўлсин, сўзлари ширин бўлсин, деган маънода қўйиладиган исм бўлса керак.

Шоираарабча; шеър ёзувчи дегани. Гарчи бу исмда ният яхши бўлса ҳам, гўдакнинг келажаги ҳақида сохта башорат берилган.

Шукрияарабча; «фарзандталаблигимиз ижо- бат бўлганига шукр» маъносида берилган исм.

Э харфига исмлар маъноси

Элдорўзбекча-форсча; қабила, элат бошлиғи; ҳукмдор дегани.

Эминарабча; «амин» сўзининг бошқача талаф- фузи, тинч, осойишта деган маъноларни беради.

Эҳсонарабча; туҳфа, совға; лутф, илтифот маъноларига эга.

Элёраўзбекча-форсча; эл билан бирга бўлсин, деган маънода бериладиган исм.

Элзодаўзбекча-форсча; улғайиб, эл фарзанди бўлсин, деган маънода қўйиладиган исм.

Элнораўзбекча-форсча; нор каби элнинг юки- ни кўтарсин, оғирини енгил қилсин, деган маъно- да бериладиган исм.

Эркагулўзбекча-форсча; эрка, тантиқ; қувноқ маъноларида қўйиладиган исм. Исмнинг Эркаой, Эркаойим, Эркажон, Эркасулув каби шакллари ҳам учрайди.

Ю харфига исмлар маъноси

Юнускцдимий яхудийча; иона, ионис сўзлари- дан олинган, каптар дегани. Юнус пайғамбарнинг номи.

Юсуфқадимий яҳудийча; Иосиф йсмининг арабча шакли, ўсган, кўпайган маъноларига эга. Ҳуснда тенгсиз бўлган Юсуф пайғамбарнинг исми. Шарқ адабиётида юксак ахлоқ, гўзаллик тимсоли.

Юлдузўзбекча; юлдуздек порлоқ ва иқболи баланд бўлсин, деган ниятда берилган исм.

Я харфига исмлар маъноси

Яҳёяҳудийча; мурувватли, очиққўл; хушхулқ маъноларини беради. Яҳё пайғамбарнинг исми, у зот насронийларга элчи қилиб юборилган. Исо пай- ғамбар замонида яшаган.

Яйраўзбекча; эркин, ҳур яшасин, деган ни- ятда бериладиган исм.

Ў харфига исмлар маъноси

Ўрхонўзбекча; улғайиш, ўсиш маъноларига эга.

Ўғлонмўғулча; ботир, мард, шаҳзода деган маъноларда келади.

Ўзбекбибиўзбекча-ҳиндча; миллатга нисба- тан берилган исм. Бинобарин, ўз миллатининг қизи бўлсин, деган ниятда қўйилган бўлса керак. Ис- мнинг Ўзбекой, Ўзбекойим деган шакллари бор.

Ўлмасўзбекча; болалари турмаган оилаларда шундай исм берилади ёки чақалоқ нимжон туғилса ҳам, шундай аташ одати бор.

Ўғилбибиўзбекча-ҳиндча; ўғил кутган ва ўғилга зор оилаларда бериладиган исм.

Қ харфига исмлар маъноси

Қайюмарабча; абадий мавжуд дегани. Ис- мнинг Абдуқайюм шакли тўғри. Чунки Аллоҳ тао- ло Қайюм сифатига эга.

Қамарарабча; ой демакдир. Исмнинг Қама- риддин, Қамарали, Қамарбой деган шакллари бор.

Қамбарарабча; тўрғай. Бу қуш беозор ва акдли бўлиб, тўда жуда аҳил бўлади. Эҳтимол, шу ниятда болага қўйилар.

Қаҳрамонфорсча; қайрағоч дегани. Бу дарахт жуда қатгиқ бўлади. Мустаҳкам бўлсин, деган маънода шу исм берилар. Яна ботир, жасоратли дегани ҳамдир.

Қобиларабча; истеъдодли; кучли; тарбия кўрган маъноларига эга.

Қосимарабча; тақсимловчи дегани.

Қуддусарабча; пок, бегуноҳ, азиз маъноларига эга.

Қудратарабча; қувватли, кучли, қодир демақдир.

Қурбонарабча; қурбон ойида (зулҳижжада), қурбон ҳайити кунида туғилган бола исми.

Қутбиддинарабча; диннинг қутби, маркази; диннинг асоси, таянчи демакдир.

Қумриарабча; чиройли сайрадиган қуш номи, бу қуш беозорлиги билан ҳам танилган

Қутбинисоарабча; «қутб» сўзидан олинган. Бу исмни жозибадор деб талқин қилиш ҳам мумкин.

Ғ харфига исмлар маъноси

Ғайратарабча; меҳнатсевар деб изоҳлаш мумкин.

Ғаниарабча; бой-бадавлат демакдир.

Ғафур — арабча; гуноҳларни кечирувчи, раҳм- ли, марҳаматли, мағфиратли маъноларини беради. Бу ном Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири.

Ғиёсарабча; фарёд, овоза, куч, таянч дегани.

Ғойибарабча; кўринмайдиган, ^плирин, махфий.

Ғолибарабча; енгилмас, музаффар маънола- рини беради.

Ғуломарабча; қул ва фарзанд маъноларини англатади.

ҳ харфига исмлар маъноси

Ҳабибарабча; суюкли, қадрдон дўст демакдир.

Ҳаётарабча; тириклик; соғлик; омонлик.

го и
‘ его 1ю и ение

Ҳайдарарабча; арслон; жасур, қудратли маъ- нолари бўлиб, ҳазрат Алининг лақаби ҳам эди.

Ҳайитарабча; ҳайит куни туғилган болага шу исм берилган.

Ҳакимарабча; билимдон, ақлли, доно, дониш- манд.

Ҳалимарабча; мулойим, меҳрибон дегани.

Ҳамдамфорсча; дўст, ўртоқ маъноларини беради.

Ҳамзаарабча; ўткир, аччиқ, куйдирувчи, ёндирувчи, чироқ маъноларини англатиб, доривор ўсимлик номи ҳамдир.

Ҳамидарабча; мақтовчи, мадҳ этувчи демак- дир. Яна иссиқ, қайноқ деган маъноларни ҳам бил- Диради.

Ҳасанарабча; яхши; чиройли; эзгулик; фасо- ҳат.

Ҳафизарабча; ҳимоячи, қўрикдовчи, ўз па- ноҳида асровчи. Аллоҳнинг гўзал исм-сифатлари- дан бири.

Ҳикматарабча; донолик, донишмандлик; мўъжи- за. Танасида бир белгиси бор болага қўйилган.

Ҳабибаарабча; дўст, суюкли, эътиборли қиз.

Ҳавоқадимий яҳудийча; ҳаётбахш, ҳаёт бу- лоғи.

Ҳадяарабча; кўп илтижолардан сўнг Аллоҳ томонидан берилган қизга шу исм қўйилган.

Ҳакимаарабча; доно ва ақлли бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.

Ҳалимаарабча; мулойим, меҳрибон. Муҳам- мад (с.а.в.)ни эмизган аёлнинг исми шундай бўлган.

Ҳанифаарабча; тўғри йўлда бўлувчи, тақво- дор.

Ҳафизаарабча; ҳимоя қилувчи, қўриқловчи.

Ҳодисаарабча; фақат ўғил туғилиб, қиз бўлма- ган оилада қиз туғилса, шундай исм берилади.

Ҳожарк,адимий яхудийча; мустаҳкам, ирода- ли. Иброҳим пайғамбарнинг аёли, Исмоилнинг она- си.

Ҳосилаарабча; ота-онанинг фарзанди ҳам ҳосил ҳисобланади. Исмнинг Ҳосилой деган шакли ҳам бор.

Ҳулкарўзбекча; етти қароқчи туркумидаги Сурайё юлдузи номи.

Ҳуснибонуарабча-форсча; ҳусн эгаси дега- ни. Исмнинг Ҳуснида, Ҳусния, Ҳуснора, Ҳуснобод каби шакллари бор.

Ismlar kitobi 15.0 [free]

Ismlar kitobi ilovasi sizlarga o’zbek ismlaringing eng keng va to’ldirilgan variantini taqdim etadi. Bu ilova sizga ismlar ma´nolari bilan tanishishingizda va
farzandlaringizga chiroyli, jarangdor va ma´noli ismlar tanlashingizda sizga yordam beradi.
Ismlarni ma’nolari ularning kelib chiqishi va nima maqsad va ma’noda qoyilishi bilan tanishishingiz mumkin.
Ilovada 11 mingdan ortiq ismlar keltirilgan bo’lib va ularning ma’nolari bilan tanishishingiz mumkin va bu ro’yhat doimiy ravishda kengaytirib boriladi.
Agar siz o’z ismingizni yoki sizni qiziqtirgan ismni ro’yxatdan topa olmasangiz bizga murojat qiling. ismingiz bo’yicha mutaxasislar tomonidan taqdim etilgan ma’lumotlar
ilovaga kiritiladi.
Bizni kuzatib boring.
Iltimos o´z fikr va mulohazalaringizni yozib qoldiring va ushbu ilovani yanada mukammalllashtirish yo´lida bizga yordam bering.
Keywords: ismlar manosi, ma’nosi, ism, o’zbek ismlari, исмлар, исм, ўзбек исмлари, узбек исм, исим, значение узбекских имен, узбекский имена, имя, смысл имени, name
meaning, meaning of uzbek names, uzbek name, uzbek people names and so on.

Старые версии

  • 09/18/2018: Ismlar kitobi 15.0
  • 04/16/2018: Ismlar kitobi 11.0
  • 01/21/2018: Ismlar kitobi 1.0
  • Report a new version

Permissions list

Internet Allows to access internet network.
Access network state Allows to access information about networks.
Change configuration Allows to modify the current configuration, such as locale.
com.ismlar.kitobi.permission.C2D_MESSAGE App customer permission.
com.google.android.c2dm.permission.RECEIVE App customer permission.
Wake lock Allows using PowerManager WakeLocks to keep processor from sleeping or screen from dimming.
Vibrate Allows access to the vibrator.
Receive boot completed Allows to receive the boot completed notification that is broadcast after the system finishes booting.
com.sec.android.provider.badge.permission.READ App customer permission.
com.sec.android.provider.badge.permission.WRITE App customer permission.
com.htc.launcher.permission.READ_SETTINGS App customer permission.
com.htc.launcher.permission.UPDATE_SHORTCUT App customer permission.
com.sonyericsson.home.permission.BROADCAST_BADGE App customer permission.
com.sonymobile.home.permission.PROVIDER_INSERT_BADGE App customer permission.
com.anddoes.launcher.permission.UPDATE_COUNT App customer permission.
com.majeur.launcher.permission.UPDATE_BADGE App customer permission.
com.huawei.android.launcher.permission.CHANGE_BADGE App customer permission.
com.huawei.android.launcher.permission.READ_SETTINGS App customer permission.
com.huawei.android.launcher.permission.WRITE_SETTINGS App customer permission.
android.permission.READ_APP_BADGE App customer permission.
com.oppo.launcher.permission.READ_SETTINGS App customer permission.
com.oppo.launcher.permission.WRITE_SETTINGS App customer permission.
me.everything.badger.permission.BADGE_COUNT_READ App customer permission.
me.everything.badger.permission.BADGE_COUNT_WRITE App customer permission.

Free Download Скачать на QR-код