Fratelli Casa — Ўзбекистондаги илк кийим-кечак ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг тарихи
Ипорт божларининг пасайиши атиги 8 турдаги товарни ўз ичига олади. Улар орасида тракторлар, йигирилган ип, матоларнинг айрим турлари бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ўзбекистонда 2019 йилда кийим-кечак, мебель ва маиший техника учун импорт божлари салмоқли даражада ошди
Ўзбекистонда 443 турдаги маҳсулотнинг импорт божхона божлари ўртача 5—30 фоизга ошди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ўзгаришлар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва техника маҳсулотларини қамраб олди.
Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида кичик — 5 фоизли ставка қуюлтирилган сут, қаймоқ, қовурилмаган қаҳва ва палма ёғига нисбатан жорий этилди. Деярли барча кийим-кечак учун бож икки баравар (10 дан 20 фоизгача) ошди. Божнинг фоизларда ҳисобланган қиймати пасайиши мумкин бўлмаган бўлмаган минимум ҳам белгиланди — донаси учун 0,2 дан 4 долларгача.
Пойабзал учун ставкалар ҳам икки баравар ( 5 дан 10 фоизгача) кўтарилди. Бу ерда ҳам минимал қиймат белгиланди — донаси учун 1,5 доллар.
Тухум ва сақич учун 30 фоиз миқдорида бож тўлашга тўғри келади. Идиш-товоқ, мебель, офис учун товарлар, маиший техника, автомобиль эҳтиёт қисмлари учун ҳам божлар салмоқли равишда кўтарилган.
Ипорт божларининг пасайиши атиги 8 турдаги товарни ўз ичига олади. Улар орасида тракторлар, йигирилган ип, матоларнинг айрим турлари бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Fratelli Casa — Ўзбекистондаги илк кийим-кечак ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг тарихи
Янги юз йиллик бошларида Ўзбекистонда ва айнан Тошкент шаҳрида оммабоп кийим-кечак ечими фақат «Ипподром» ва бир нечта бошқа бозорларда ҳал бўлар эди.
Уларда «турИцкий» ва «хитой фабричнИй» деб номланган моллар лим тўла бўлиб шаҳарнинг барча жойларидан ушбу бозорларга транспорт қатнови йўлга қўйилган эди. Аммо Ўзбекистонда эса кийим-кечак ишлаб чиқариш даражаси анча паст ва ачинарли ҳолатда эди.
«Dolce&Gabbana», «Armani Exchange» «Chanel» ва шулар каби қалбаки ёзувлар эркак ва аёл кийимлари устида ўз ўрнини топган бир пайтда «UZB», «Tashkent», «Uzbekistan» ёзувлари ёки бирон бир миллий усулда номланган брендни яратиб, таниқликка ва муваффақиятга эришиш машаққатли иш деб ҳисобланарди.
Четдан олиб келиш, сотиш ўрнига, маҳаллий сифатли ва ҳамёнбоп кийимлар чиқаришни кўзда тутганлар орасида ака-ука Шерзод ва Шохруҳ Қаюмовлар ҳам бор эди. Улар кийимга қизиқувчан, ўз брендларини рўёбга келтириш ва муваффақият қозонишни кўзда тутган ҳолда 2006 йилнинг май ойида ўз брендларига асос солишди.
Брендларига ном беришда юқорида айтиб ўтилган фактлар ўз таъсирини кўрсатди дейиш ҳам мумкин. Чунки бренднинг номини ўзбекча эмас, балки ўша пайтлари одамларнинг қизиқишларига сазовор бўлиш учун итальянча ном беришди – Fratelli Casa (итальянчадан «Ака-укалар уйи» деб таржима қилинади).
Биринчи 3 йил бозорлар билан ишлашга тўғри келди. Кейинчалик тадбиркорлар ўз назарларини Тошкент шаҳрида жойлашган кийим-кечак дўконларига ташлашди. Улар 2011 йилда бозорлар билан ишни тўхтатиб, нафақат Тошкентдаги, балки Ўзбекистондаги бошқа кийим-кечак дўконлари билан ҳам ҳамкорликни бошлашди.
Жорий йилда Fratelli Casa ташкил топганига 10 йил тўлди.
Шунча вақт ўтди. Ушбу бренд нималарга эришди? Ватанпарварлик кучи уларни қай даражага олиб чиқди? Меҳнатнинг фойдаси кўриндими?
Бу саволларга жавоб келтириш учун қуйида ўқувчиларга Fratelli Casa тўғрисида бир нечта фактлар келтирилади.
— Бугунги кунда Fratelli Casa йилига 15 хил мато ва 10 хилдан зиёд рангдан ёш эркак ва аёллар учун 200тадан ортиқ кийим-кечак ишлаб чиқармоқда;
— Ўзбекистон бўйлаб 60дан зиёд дўконлар билан ҳамкорлик қилади;
— 2016 йил, 8 апрель куни Тошкент шаҳрида Fratelli Casa ўзининг бренд дўконини очди;
— Тошкентда ўтган «Модалар фестивали» қатнашчиси;
— Италиянинг «Модалар палатаси» раиси Марио Бозеллининг Тошкентда мезбони;
— 2014 йил «Капиталбанк» энг яхши сармоя дастури ғолиби;
— Ўзбекистон тематикасига оид юзлаб футболка ва бошқа ҳар хил оммабоп кийимлар ишлаб чиқарувчи;
— Минглаб мухлислар;
— Ижтимоий тармоқда мода йўналишида ўзига хос актив ҳолда иш олиб боради;
— Энг муҳими ҳар бир чиқарган маҳсулоти учун юқори даражада жавоб бера оладиган бренд;
Fratelli Casa – сифатда қийматни ардоқлаб!
Дўкон манзили: Тошкент шаҳри, «Орзу» кўнгилочар савдо маркази, 1-қават. Миллий дизайнерлар аллеяси, йўлак охиридан ўнгга қайрилиш керак.
Дўкон телефони: +998(90) 351-94-19
Дўкон янгиликларини fratellicasa.uz сайти, Facebook‘даги саҳифаси ва Instagram‘да кузатиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Лойиқ келмадими? Илк «ақлли» кийим-кечак дўкони, сунъий онг ҳам шу ерда
Guess кийим-кечаклар бренди ва Хитойнинг йирик Alibaba Group IT-корпорацияси FashionAI тизимини ишлаб чиқди. У, дўкон айланганингизда сизга вертуал ассистент бўлади. Компьютер нигоҳли сунъий интеллект харид чоғида кийим-кечакнинг бир-бирига мос келадиган турли элементларини аниқлашда ёрдам беради. Бунинг учун сунъий онгли «ақлли» ойна камера ва алгоритмлар ёрдамида кийимнинг рангини, шаклини ва чиройини аниқлайди ва ниманидир алмаштиришни ёки ниманидир қўшиб харид қилишни маслаҳат беради.
FashionAI тизимининг сунъий онгини ўргатиш учун уста тикувчилар тайёрлаган 500 мингта либоснинг фотосурати кўрсатилди.
FashionAI тизими Ганконгдаги махсус дўконларга ўрнатилди. Дўкондаги ҳар бир буюм RFID-белгиси билан жиҳозланган. Харидор бирор бир буюмни қўлга олган чоғда, у “ақлли” ойна томонидан автомат тарзда ўқилади. Шундан кейин, тизим дўкон ходимини огоҳлантиради, мақсад шуки, персонал лойиқ келадиган бичимни ва унга мос келадиган аксессуарларни тайёрлаб қўйиши лозим. Яъни, харидор кофта танлаши мумкин, агар размер тўғри келмаса ёки унга қўшиб яна ниманидир кийиб кўрмоқчи бўлса, буларнинг барчасини “ақлли” тизим аниқлайди ва дўкон ходимининг ўзи уларни олиб келиб беради.
Ҳа, Ганконгда шнақа гаплар! Аммо Alibaba ҳозирча оддий дўконларга ҳам FashionAI тизимини жорий этиши ҳақда ҳеч нарса демаяпти