Press "Enter" to skip to content

Kiyim kiyganda bajariladigan 7 amal

Yangi libos kiyganda duo qilish.

Kiyim kiygan o’qiladigan duo

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, кўйлак ёки салла, деб унинг номини айтиб туриб, сўнгра: «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», дер эдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари, агар улардан бири янги кийим кийса, унга: «Эскитгин. Аллоҳ таоло ўрнига бошқасини берсин», дейишарди».

Сунан эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Мусулмон инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ таолога доимий равишда боғлиқ эканини чуқур ҳис қилувчи ва ўша ҳис асосида ҳаёт кечирувчи бандадир.

Қолаверса, у ўзига етган ҳар бир нарса, каттаю кичик ҳар бир неъмат Аллоҳдан эканини бир лаҳза ҳам унутмайдиган бандадир.

Мусулмон инсон ўзига каттаю кичик ҳар бир неъмат етган пайтда неъмат берувчи Зотга шукр айтишга шошилади ва шу билан бирга, у Аллоҳ таолонинг «Агар шукр қилсангиз, яна зиёда қилурман», деган ваъдасига тўла ишонган бандадир.

Ушбу маънолар динимизнинг кийиниш маданияти бўйича берган кўрсатмаларида ҳам ўз аксини топган. Ана ўша маданиятни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб, ўзлари амал қилиб, кўрсатиб берганлар.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, кўйлак ёки салла, деб унинг номини айтиб туриб, сўнгра:

«Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида янги кийим кийган одам келтириши лозим бўлган энг олиймақом шукр ва янги кийим кийган одам тилаши мумкин бўлган энг олиймақом тилаклар ўз аксини топгандир.

«Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг».

Ҳа, ҳар бир кийимни ҳақиқий кийдирувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У Зотдан бошқа ким ҳам буни қила олар эди? Шунинг учун ҳар бир янги кийим кийган банда У Зотга ҳамду сано айтиб, шукр қилмоғи лозим. Айнан Аллоҳ таоло унга ўша кийимни кийгазганини тан олмоғи лозим.

«Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман».

Албатта, кийимни кийиш билан иш охирига етиб қолмайди. Кийимни кийгандан кейин ҳаёт давом этади. Ана ўша кийим ила турли ҳолатлар бошдан ўтказилади. Шунинг учун янги кийим кийган киши ўша кийимнинг яхшиликларга насиб қилишини Аллоҳ таолодан сўраши лозим, токи кийимнинг ўзи ҳам яхши бўлсин, ўша кийимни кийгандан кейинги ишлар ҳам яхши бўлсин.

«Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман»

Аксинча, кийилган янги кийим шумлик аломати ва сабабчиси бўлиши ҳам мумкин. Уни кийган одамнинг бошига балолар ёғилиши ҳам мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг Ўзидан бундоқ кўнгилсизликлардан паноҳ сўралади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари, агар улардан бири янги кийим кийса, унга:

«Эскитгин. Аллоҳ таоло ўрнига бошқасини берсин», дейишарди».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларининг бу ишлари ҳам исломий кийиниш маданиятининг ажралмас бир қисмидир. Халқимиз ичида янги кийим кийган кишига, муборак бўлсин, қутлуғ бўлсин, илоҳо, бунга ўхшаган кийимларни яна кўп кийишни насиб қилсин, дейиш одати ҳам мана шу маънолардан келиб чиққан.

Янги бир неъматга эришган кишига ҳасад қилиш ўрнига уни муборакбод этиш, унга яхши тилаклар билдириш, ўша берилган неъматларга ўхшаш неъматлар яна ҳам кўпроқ бўлишини тилаш Ислом маданиятига хос нарсадир.

Ҳар биримиз ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга ўтишимиз лозим. Қачон янги кийим кийсак, Аллоҳга ҳамд айтишимиз, янги кийим кийганларимизни муборакбод этишимиз лозим.

Kiyim kiyganda bajariladigan 7 amal

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Allohning zikri va “Bismillahir rohmanir rohiym” bilan boshlanmagan ahamiyatli har bir ishning orqasi kesikdir», deganlar.

Libosni kiyishda o‘ng tarafdan boshlash.

Nabiy sollallohu alayhi vasallam: Agar kiyinsangiz o‘ngdan boshlang”, deganlar (Imom Termiziy, Imom Abu Dovud, Imom Ibn Moja rivoyati).

Libosni kiyganda quyidagi duoni qilish:

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ

“Alhamdu lillahillaziy kasaniy haza va rozoqaniyhi min g‘oyri havlin minniy va laa quvvatin”.

“Menga ushbu libosni mening tarafimdan hech qanday kuch-qudratsiz kiydirgan Alloh taologa hamdu sanolar bo‘lsin”.

Kiyimni yechishda chap tarafdan boshlash.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam “Sizlardan birortangiz poyabzal kiysa, o‘ngdan, yechganda chapdan boshlasin. Kiyganda har ikkisini kiysin, yechganda har ikkisini yechsin”, deyiladi (Imom Muslim rivoyati).

Echganda ham “Bismillah” ni aytib yechish.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar: «Odam bolalarining avrati bilan jinlarning ko‘zlari o‘rtasidagi parda kiyimni yechganda “Bismillah” deyishdir» (Imom Tobaroniy rivoyati).

Yangi libos kiyganda duo qilish.

Nabiy sollallohu alayhi vasallam ishton, ko‘ylak, rido yoki salla kiysalar, quyidagi duoni o‘qir edilar:

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا صُنِعَ لَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

“Allohumma lakal hamdu anta kasavtaniyhi asaluka min xoyrihi va xoyri ma sunia’ lahu va a’uzu bika min sharrihi va sharri ma sunia’ lahu”.

“Allohim, sendan ushbu libosdagi yaxshilikni va unga bog‘liq yaxshilikni so‘rayman. Undagi yomonlikdan va unga bog‘liq yomonlikdan panoh so‘rayman” (Imom Termiziy, Imom Abu Dovud, Imom Ahmad rivoyati).

Yangi libos kiygan kishining haqqiga duo qilish:

“Baxtli hayot kechiring, shahodat bilan vafot eting” (Imom Termiziy rivoyati).

Kiyib eskirtiravering, Alloh o‘rniga boshqasini beraversin (Imom Abu Dovud rivoyati).

Davron NURMUHAMMAD

Manba: muslim.uz

Кийим Кийилаётганда Ўкиладиган Дуо – Скачать mp3 бесплатно

Для вашего поискового запроса Кийим Кийилаётганда Ўкиладиган Дуо мы нашли 50 песен, соответствующие вашему запросу. Теперь мы рекомендуем загрузить первый результат Кийим кийилаётганда ўкиладиган дуо который загружен Islom Tv размером 2.68 MB, длительностью 2 мин и 2 сек и битрейтом 192 Kbps.

Обратите внимание:

Перед загрузкой вы можете послушать любую песню, наведите курсор и нажмите «Слушать» или «Скачать» для загрузки mp3-файла высокого качества. Первые результаты поиска – с YouTube, которые будут сначала преобразованы, после чего файлы можно загрузить, но результаты поиска из других источников могут быть сразу же загружены в MP3 без какого-либо преобразования.

Слушают сейчас

Кийим Кийилаётганда Ўкиладиган Дуо

Дискотека Маруся 2022 Год

Новинки Шансона 2022 И 2023

Юрий Антонов Снегири

I Really Want To Stay At Your House

Тот Самый Трек Из Тик Тока

Новые Песни Семина

Come Come Come Along Now

Mythical Island My Singing Monsters

Ameno 2022 Remix

Вечеринка By Индия Speed Up

Назови Меня Дурой Скажи Я Все Испортила

Крутые Молодёжные Песни 2022 Года

Кольцо С Бриллиантом Муж Купил

Phonk Очень Громкий Для Разрыва Твоих Ушей

Americano Lady Gaga

Meret Cary Prikol Cary

Стинг Shape Of My Heart

Anemoia Oliver Buckland

Скачивают

Dj Polkovnik T T D Top Disco Безумный Танец Жан Клод Ван Дамма Из Фильма Кикбоксер 1989 Г

Я Тебе Открыл Свою Душу 2022

Золотые Хиты Ссср

Я Люблю Разный Пенис Разнообразие

Ивангай Хаю Хай Speed Up

Отпетые Мошенники Девушки Бывают Разные

Поздравление Для Златы С Днем Рождения

Never Be Alone Fnaf4 Song Shadrow

50 Песен Русского Радио Новые И Самые Популярные Хиты

Pink Floyd With Roger Waters Another Brick In The Wall Part 2

Sivchik Ульяна Столярова Буратино 2023

Gegham Sargsyan Heru Heruner

Мультиварик Тв Зая Вернись Весёлая Мульт И Песенка Мультик Для Детей 0

Махмадали Аюби Калаи Пусида Кисса Газалиёт Бахри Шумо Мухлисон Гуш Кн Рохат Кн Овози Зинда Нав 2021С

Сборник 2021 Виктор Могилатов И Sevenrose

Stive Morgan All The Best Gala Z Video

Sliced Fnf Pibby Annoying Orange Ost