Press "Enter" to skip to content

Kiyim kiyish duosi

Кийим кийишдан уч нарсани мақсад қилинади:

Kiyim kiyish duosi

Кийиниш одоби

1. Нима учун кийим кийилади?

Болалар, нима учун кийим кийилади, биласизларми?

Кийим кийишдан уч нарсани мақсад қилинади:

  1. Уят ерларини бекитиш;
  2. Иссиқ ва совуқдан сақланиш;
  3. Одамларга чиройли кўриниш.

Инсон ҳар куни уйқудан кўзини очиб, Аллоҳга ҳамд айтади. Шундан сўнг энг биринчи қиладиган иш – кийимларни кийиш. Уйқу вақтидаги юпқа кийим билан одамларга кўриниш одобдан эмас.

Аллоҳ ва Пайғамбаримиз бизни уят ерларимизни бекитиб юришга буюришган. Бекитиш керак бўлган аъзоларни аврат, дейилади.

Яна Ислом динимиз биздан соғлигимизни сақлашни ҳам талаб қилган. Шунинг учун биз иссиққа ва совуққа мослаб кийинамиз.

Чиройли ва озода кийиниш ҳам Ислом динимизда мақталади. Кийимнинг содда бўлиши ҳам яхши фазилат.

2. Кийим – ҳаё белгиси

Биз кийим кийишдан учта мақсад борлигини билдик. Ана шу мақсадларнинг ҳаммаси ҳам фойдалидир. Аммо уларнинг ичида энг муҳим бўлгани қайси?

– Уят (аврат) ерларни яшириш.

Уялиш инсондаги жуда қимматли хислат. Уялишни ҳаё ёки шармҳаё, деб айтилади. Пайғамбаримиз «Ҳаё иймондадир», деганлар. Ҳаё инсонни уят ишлардан узоқ бўлишга буюради. Авратнинг очилиб қолиши (наузу биллоҳ) уят ва шармандали ишдир. Ҳаёси бор одам доимо авратини яшириб юради. Исломда авратни яшириш – фарз. Бировнинг авратига қараш эса ҳаром. Инсон кийим кийганда авратини яшириб, ҳаёсини сақлаган бўлади. Демак, кийим ҳаё белгиси экан.

Эслатма: эркак кишининг аврати киндигидан тиззасигача. Тиззанинг кўзи ҳам яширилиши керак. Аёл кишининг ҳамма аъзоси аврат ҳисобланади. Фақат юзи ва икки кафти зарурат пайтида аврат эмас. Эркаклар бегона аёлларга қарамайдилар.

3. Кийим кийиш ва ечиш одоблари

1) Кийиниш пайтидаги суннатлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга кийим кийишда бир неча суннатларни ўргатганлар. Бу суннатлар мана булар:

  1. Кийим кийишда «Бисмиллоҳ», деб айтиш;
  2. Ўнг томондан бошлаб кийиш;
  3. Кийим дуосини ўқиш.

Бизнинг эгнимиздаги кийимлар Аллоҳнинг неъматидир. Шунинг учун кийим кияётганда Унга шукрона айтиб, дуо ўқиймиз:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا [الثَّوْبَ] وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ.

(Маъноси: «Менга мана шу кийимни кийгазган ва буни менинг кучим ва ҳаракатимсиз насиб этган Аллоҳга ҳамд бўлсин»).

Расулуллоҳ кимки шу дуони ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади, деганлар.

Одам ўзи янги кийим кийганда ёки янги кийим кийган кишини кўрганда ўқиладиган дуолар ҳам бор. Уларни устозингиздан ўрганиб оласиз.

2) Кийим ечишдаги одоблар

Кийим ечаётганда «Бисмиллоҳ», дейилади ва чап томондан бошлаб ечилади. Ечган кийимларни чиройли қилиб тахлаб қўйилади.

Кийим қўйиладиган жой одамнинг кўзи тушмайдиган ерда, масалан шкаф ичида бўлгани афзал. Шунда кийимлар тоза сақланади. Уларга чанг юқмайди.

Ўғил болалаларнинг баъзи кийимлари (кўйлак, костьюм, устки кийимлар) вақтинчага кўз тушадиган ерда туриши мумкин. Аммо шим, шалвор ва ички кийимларни кўз тушмайдиган ерга қўйиш керак.

Қизларнинг кийимлари одамларнинг кўзи тушмайдиган ерда туради. Ўғил болаларнинг кийимига аралашмайди.

Одобсиз боланинг кийим ечишини кўрганмисизлар? У кўчадан келса, кийимларини ечиб, дуч келган ерга улоқтиради. Эртасига мактабга кетаётганда кийимларини топа олмайди. Чунки ечган жойини эсидан чиқариб қўйган бўлади. Баъзида у ичдан киядиган юпқа кийим билан кўчага чиқиб, ҳаммага кулги бўлади.

4. Кийим турлари

1) Ўғил болалар кийими. Ўғил болаларнинг кийимлари пахтадан, жундан ёки канопдан тайёрланади. Уларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ рангли кийимларни мақтаганлар. Чунки оқ ранг тоза ва ёқимли бўлади. Озгина кир бўлса ҳам билинади ва тезда ювилади. Расулуллоҳ яна яшил рангли кийимни ҳам ёқтирганлар. Баъзан қизил йўли бор, тўнга ўхшаган кийим кийганлар.

Кўйлак. Кўйлак ўғил болалар учун энг яхши кийимлардан биридир.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْها، قالتْ: كانَ أَحَبَّ الثِّيابِ إلى النبي صلى الله عليه وسلم القميصُ. (رواه أبو داود والترمذي؛ الألباني: صحيح).

Умми Салама айтдилар: «Кийимлар ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг кўп ёқадигани кўйлак эди». (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Эркаклар кўйлагининг турлари кўп. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос кўйлаклари бўлади. Баъзилари узун, баъзилари қисқароқ.

Шим, шалвар. Тикилиши оддий шимлар ўғил болалар учун яхши шимлардир. Шим ва шалварларнинг почаси тўпиққача бўлади.

Шортик. Шортик – ёзда кийиладиган калта шалвар. Шортикнинг почаси тиззани ёпиб турадиган бўлиши керак. Ўғил болалар чўмилганда ҳам шортикка ўхшаган иштон киядилар.

2) Аёлқизлар кийими. Қизлар ва аёлларнинг кийими каноп, пахта, жундан ташқари ипакдан ҳам тикилади. Ранглари ҳам ранг-барангроқ бўлади.

Рўмол. Рўмол қизлар ва аёллар энг яхши кўрадиган кийимлардан. Рўмолнинг катта-кичиклиги ҳар хил бўлади. Хотин-қизлар уйда кичикроқ рўмол ўрашади. Кичкина рўмол билан кўчага чиқишмайди.

Кўйлак ва лозим. Қизларнинг кўйлаги кенг ва узун бўлади. Узунлиги тўпиққача тушиб турадиган кўйлак – яхши кўйлак. Лозим ҳам узун ва кенг бўлиши керак.

Ҳижоб. Ҳижоб кўчага чиққанда кийилади. Аёллар, қизлар кўчага чиқсалар, таналарининг ҳаммасини яшириб юрадилар. Ҳижоб бошдан-оёқ ҳамма аъзони ўраб турадиган кенг бўлади.

5. Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар

1) Ўғил болалар учун. Ўғил болаларнинг кўйлаги қизларникига ўхшаган гулли ёки ялтироқ бўлмайди. Ипак кийимлар кийиш ҳам мумкин эмас. Ўғил болаларга қип-қизил, сап-сариқ, оловранг ёки пушти рангли кийимлар ярашмайди.

Ўғил болалар тор шимларни киймайдилар. Баъзи шимлар одамнинг орқасини аниқ билдириб туради. Буларни кийиш мумкин эмас. Шимнинг почаси ҳаддан ташқари узун бўлмаслиги керак. Тўпиқдан тушиб кетадиган шимни мақталмайди.

Шортикларнинг узунлиги агар тиззадан тепада бўлса, мусулмон болаларга тўғри келмайди.

Ўғил болалар қизларникига ўхшаган кийимларни киймайдилар. Кийимларига, баданларига ҳар хил бемаъни нарсаларни осиб юрмайдилар. Тилла соат тақмайдилар. Тилла тақинчоқлар қизлар учундир.

2) Қиз болалар учун. Бели тор, кўкраги очиқ, енги калта кўйлак муслималарга тўғри келмайди. Қиз бола шим ёки шортик киймайди. Чунки булар эркаклар кийимидир. Қизлар учун ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийимларни кийиш мумкин эмас.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ўзини эркакка ўхшатган аёлларга ва ўзини аёлга ўхшатган эркакларга лаънат бўлсин», деганлар.

Муслима қизлар бегона одамларнинг олдида тақинчоқларини кўрсатиб юрмайдилар.

Баъзи ҳижобларга кўп гуллар тикилган, ялтироқ нарсалар тақилган бўлади. Бунақа ҳижоб ҳаммани ўзига қаратиб қўяди. Яна ҳижоб қип-қизил, сап-сариқ ёки гулли матодан тикилган бўлса ҳам бошқалардан ажралиб қолади.

3) Ҳамма учун. Қизлару ўғил болаларнинг кийимлари баданга ёпишиб турадиган тор бўлиши тўғри эмас. Тор кийим ахлоққа хилоф саналади ва соғликка зиён келтиради. Танада қоннинг айланишига халақит беради.

Танани кўрсатиб турадиган юпқа кийим кийиш ҳам гуноҳ. Юпқа кийимлар инсоннинг авратини яшира олмайди. Хулққа салбий таъсир кўрсатади.

Ақлли болаларга бачкана кийимлардан сақланиш тавсия қилинади. Масалан, жонли нарсаларнинг сурати бор, ёмон сўзлар ёзилган кийимлар мусулмонлар кийими эмас.

Исломдаги инсон ўзга диндагиларга хос бўлган кийимларни киймайди. Бошқа диндагилар киядиган шляпа, хоч шакли тушурилган кийимлар шулар жумласидан.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир». Абу Довуд ривояти.

Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар рўйхати:

  1. Баданга ёпишиб турадиган тор кийим;
  2. Терини кўрсатиб турадиган юпқа кийим;
  3. Жонли нарсаларнинг расми бор кийим;
  4. Ёмон сўзлар ёзилган кийим;
  5. Ҳаммани ўзига қаратадиган ғайри оддий кийим;
  6. Бошқа диннинг рамзи тушурилган кийим;
  7. Ҳаром йўл,масалан, ўғирлик билан топилган кийим;
  8. Қиз болани ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийим;
  9. Ўғил болани қизларга ўхшатиб қўядиган кийим;
  10. Ўғил болалар учун ипак кийим.

Kiyim kiyish duosi

Assalomu alaykum! Bilamizki, ko‘pgina odamlar yangi kiyimga ega bo‘lib, uni ilk bor kiyganida negadir qalbida xursandchilik paydo bo‘ladi. Shunday xollarda qaysi duo aytiladi? Muntazam foydalanib yurgan (eski) kiyimini kiyganda esa qanday duo yoki zikrlar aytgan ma’qul? Rahmat, Alloh rozi bo‘lsin. «Zikr ahlidan so‘rang» hay’ati:
Va alaykum assalom! “Bismillahir Rohmaani Rohiym” deb kiyiladi. Muoz ibn Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim biror yangi kiyim kiyib, الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ «Alhamdu lillahillaziy kasaniy haza va rozaqoniyhi min g‘oyri havlin minniy va la quvvah», desa, Alloh uning oldingi gunohlarini kechiradi», dedilar. (Ma’nosi: O‘zgartirmasdan, quvvatimni ketkazmasdan menga rizq bergan va meni kiyintirgan Allohga hamd bo‘lsin). Ibn Sunniy rivoyatlari. Vallohu a’lam! 22 Апрел 2022, 21:47 | Савол-жавоблар | 186 | Duolar

Boshqa savol-javoblar
Рибога оид масалалар
Аёлнинг аврати
Qazo namoziga kafforat bormi?
Кабага йиғилган пуллар
Никоҳда ёшнинг аҳамияти
Рўзани миннат қилиб қўйган бўлмайдими
Рамазондаги ғийбат
Омонат масаласи
Qadr kechasini o‘tkazish qoidalari

Намоз вақтлари 2021-2023

Намоз вақтлари сайтига хуш келибсиз!

Бу сайтда сиз Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоятларидаги бугунги намоз вақтларини билиб олишингиз мумкин. Сайтда бугунги намоз вақтлари ҳам жойлаб борилади. Бундан ташқари хар йили рамазон тақвими ҳам тақдим қилинади. Сайтда барча вилоятлар намоз вақтлари келтирилган, мисол учун: Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қарши, Сурхандарё, Бухоро, Навоий, Хоразм, Нукус, Наманган, Фарғона ва Андижон намоз вақтлари ва Бомдод вақти, Пешин вақти, Аср вақти, Шом вақти, Хуфтон вақти ҳақида тўғри вақтларни билиб оласиз. Сайтдаги вақтлар ислом уз сайтидан манба сифатидан олинган. Дўстлар сайт ривожи учун дўстларингизга ҳам сайтни улашинг.

ИСЛОМДА КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ

Маълумки инсоннинг кийиб олган кийими унинг дунё қараши ва маънавиятини номоён қилиб турадиган воситадир. Инсоннинг кийиниши унинг ички-маънавий дунёсининг сиртда акс этишидир, дейишимиз мумкин. Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг нафратини қўзитмайдиган ҳолатда кийинади. Инсоннинг кийган кийими унинг ички оламига яни маънавияти ва хулқ атворига ҳам тасир қилади.Мисол учун аскарнинг кийимини кийган киши ҳудди аскарлардек қадам ташлаши ва ўзини тутишидаги ўзгаришларни келтиришимиз мумкин. Исломнинг инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралари ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартабалиги, гўзаллик ва зийнатлиги, жамиятнинг бошқа аъзоларини эса ҳурматлаш экани тушунтирилди.

Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади:

«Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар» (26-оят).

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир. Одамнинг аврати – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурияти киши авратини ўзгалардан пинҳон тутишидадир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Шу боис либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофиқ кийган инсонгина зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос, асл либос тақво либосидир. Юқорида айтганимиздек, Аллоҳ таоло кийим-бошни инсонга авратини тўссин, ўзини тузатсин, деб берган. Аммо бошқа соҳаларда ҳаддида турмаган одам бу ўринда ҳам турли бузуқликларга йўл қўйди. Баъзилари кийим-бошни фахр ва ғурур воситаси, иккинчилари уни ҳаётдаги асосий мақсад қилиб олди. Қадр-қийматни ҳам кийим-бош билан ўлчай бошлашди. Учинчилари кийимни тор ва юпқа кийиб, ундан кўзланган асосий мақсадни суиистеъмол қилишга киришди. Хусусан, тарбиясиз аёллар либосни айни авратни бўрттириб кўрсатиш учунгина кийдилар. Бу ҳол юксак инсоний шарафни ерга уради. Шунинг учун ҳам Ислом бу ишларда ўз таълимотларини жорий қилди. Шайх Шаъбий айтади: «Аҳмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий». Муҳаммад ибн Сирийн: «Шуҳрат олдин кийимни узун кийишда эди, сўнг уни янгилашга ўтди», деган. Умар ибн Хаттоб: «Кийимнинг дағал ва эскирганини кийинглар», деганлар. Бу зот масжид минбарида хутба ўқиётганларида, устиларида еттита ямоқ солинган кўйлак бор эди.

Одобимизда айниқса аёлларнинг кийинишига катта эътибор билан қаралган. Уларнинг юзи, икки қўл кафтидан бошқа ҳамма жойи уятли (аврат) бўлгани учун, у бегона назарлардан яширилиши ва кийиниш ҳам шунга муносиб бўлиши лозим. Ҳозирги пайтда айрим қиз-жувонлар ўртасида урф бўлганидай, енги ва этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, гавда ва аъзоларини «кўз-кўз» қилиб турувчи тор ва юпқа-ҳарир кўйлаклар, энг ачинарлиси, кўкрак, киндик ва болдирларини очиб, ҳаммага намойиш қилиб юришлар одобимизга мутлақо зиддир.

Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:

«Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар» (31-оят).

Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат ҳисобланадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:

«Кийимнинг ҳукми бир нечтадир:

Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.

Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.

Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.

Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.

Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.

Балоғатга етган муслима аёлга авратини тўсадиган ва тана тузилишини билинтирмай турадиган кийим кийиш фарздир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати – юзи ва икки кафтидан ташқари бутун баданидир.

Маълумки, муслима аёлларга баданларини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёллар ўз шарафларини сақлашлари учун, Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратларини номаҳрам эркаклардан беркитиб юришлари шарт. Шунингдек, муслималарнинг кийимлари юпқа, баданларига ёпишиб турадиган, тор бўлмаслиги, номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Аёл кишига эркакларга ҳаром қилинган тилла, кумуш ва шойи ипаклар ҳалолдир. Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол қилинган.

Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Лекин Исломда ушбу зебу зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган. Аёлларнинг зеб-зийнатлари номаҳрам – бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга, шаҳвоний ҳисларини қўзғашга, фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак. Аёллар эркаклар кийимини кийиши ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиши мумкин эмас. Юқорида келтирилган маълумотлар юртимиз фақеҳ олимлари китобларидан олинган бўлиб,улар ўз навбатида бу маълумотларни шариъат аҳкомлари ҳисобланган китоблардан олганлар.Бу келтирилган маълумотлар асосида ҳулоса қилиадиган бўлсак,мусулмон инсон дини буйурган аҳкомлар бўйича кийиниши лозим экан.Мўмин киши ҳоҳ жамиятда бўлсин ҳоҳ ёлғиз ўзи,кийиниш одобларига риоя қилиши талаб этилади.Чунки Исломда кийиниш фақат одамлар учун эмас балки Аллоҳ таъолонинг розилиги учун ва у зотдан ҳаё қилгани учун ҳам кийиниш одобларига риоя қилиши даркордир. Ҳуллас кийиниш одобларига риоя қилиш инсоннинг ташқи кўриниши билан бирга маънавиятини ҳам гўзаллаштирадиган воситадир.

Бизнинг диёрларда азал азалдан киниш одобларига қаттиқ риоя қилиб келинган.Ота- боболаримиз ва буви ва момоларимиз ҳаё ва иффат бобида етук ҳислатларга эга инсонлар бўлишган.Энди бугунги кун авлоди биз ҳам динимизга ва қолаверса ота-боболаримиз ва буви ва момоларимизга эргашган ҳолда ўз маънавиятимиз ва маданятимизни сақлаб қолишимиз лозим.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби