Дидсизликни намоён қилувчи кийимлар комбинацияси (фото)
Biz bilan har bir xaridor mamnun bo‘ladi! Brend va uslublarning rang-barangligi barchaga yoqadi, aynan shuning uchun siz bunday shopingdan xursand bo‘lasiz!
Тошкентдаги ички кийимлар дўконини танқид қилган блогер диний контенти учун жаримага тортилди
Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўконининг ташқи витринасига моделлар сурати туширилгани ва бундай суратларни жойлаштиришга «рухсат берган» туман ҳокимлигини танқид қилган блогер 24 ёшли Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ш. А. бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.
«Мана бунга аҳамият беринг. Яхшилаб қаранг. (Болаларнинг — таҳр.) кўзларини тезроқ очилсин деб бунга рухсат бердингларми? Тўртинчи, бешинчи синф ўқувчилари шу ердан ўтади. Бунга чора кўрасизларми?», — деганди блогер видеода.
Кейинроқ муаллиф яна бир видео эълон қилган. Унда дўкон ойнасида моделларнинг фотосуратлари йўқлигини кўриш мумкин.
«Боллар, мана буни қаранглар. Кечаги видеодан кейин бу ердаги фоҳишаларнинг расмини олиб ташлашибди. Раҳбарларга тушунгани учун раҳмат. Кўряпсизми, ҳаммамиз бир жамоа бўлиб муштни бир жойга урсак, кўп ишларни ҳал қилиб ташласак бўлади», — дея мурожаат қилган у обуначиларга.
Бироқ орадан вақт ўтиб, ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтарди, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.
Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, 16 февраль куни Ш. А. Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ таклиф этилган. Ўтказилган суҳбатда у юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини «ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини» айтган.
Шунингдек, эркак турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётганлиги аниқланган. У билан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунига асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилган.
Хусусан, унга тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши каби қонун нормалари тушунтирилган. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли экани маълум қилинган.
«Турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг шахсий диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий таъқиб қилинади», — дейилади бошқарма хабарида.
Қайд этилишича, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Шу муносабат билан, суд идоралари томонидан фуқаро Ш. А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184−2-моддасига (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
«Турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятимизда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз гап-сўз ва саъй-ҳаракатлар аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга итоаткор бўлишга чақирамиз», — дейилади Тошкент ИИББ ахборотида.
Дидсизликни намоён қилувчи кийимлар комбинацияси (фото)
Либос танлашда фақатгина ўлчам, сифат ва рангдан ташқари уни тўлдириб турувчи бошқа кийимларни ҳам инобатга олиш керак. Акс ҳолда янги харид қилинган либос қанчалар гўзал ва замонавий бўлмасин, мос келмаган қўшимча пойабзал ёки бош кийим туфайли ҳар қандай инсонни дидсиз кўрсатиши мумкин.
Тиззадан юқорида турувчи этик ва тиззадан пастга тушиб турувчи юбка
Масалан, узун этиклар нисбатан калтароқ ва кенг бичимдаги юбкалар билан мос тушади. Бундай классик ва оддий узун юбка билан калта этикларни кийиш тавсия этилади. Агар юқоридаги комбинациядан фойдаланилса, бўйни паст ҳамда қоматни беўхшов, ҳатто қўпол кўрсатиши турган гап.
Калта футболка, клёш жинси шим ва баланд пошнали пойабзал
Агар торайтирилган шим ва узун кофта танланса, ҳеч қандай савол туғилмайди. Лекин кенг ёки клёш шим билан бирга, жуда ҳам калта футболка умуман бир-бирини тўлдирмайди. Ҳатто мукаммал қомат эгаси ҳам шундай комбинациядан фойдаланса, вазнига ортиқча вазн қўшилади, бўй эса чиндан ҳам пасаяди.
Ёрқин рангли кўйлак ва пошнали қора туфли
Асло бирлаштириб бўлмайдиган нарсалар. Қора ранг барча либосларга мос тушиши мумкин, аммо ёзги енгил либосга эмас. Иккаласи бир-бирига шунчалар зидки, ташқаридан қаралганда жуда ҳам хунук кўринади. Бу каби нафис либос билан қора бўлса-да, очиқ ва ингичка тасмали оёқ кийим кийган афзал.
Трикотаж болеро ва ҳар қандай либос
Трикотаж матодан ёки тўқилган болеро ҳар қандай кўринишга путур етказади. Фақатгина уни ҳеч нарса билан киймаслик тавсия этилади. Тамом.
Берет ёки шляпа ва узун куртка
Берет жуда инжиқ бош кийим ҳисобланади. Қўлни бир силкитишда «қиз бола»дан «хола»га айланиб қолиш истаги бўлмаса, бундай услубда асло кийинмаслик зарур. Берет ва шляпа, албатта, классик услуб бўлиб, у палтолар билан ҳамоҳанг образ яратади. Узун ва пахмоқ курткаларга эса иссиққина қалпоқ кийиш тавсия этилади.
Кенг бичимли кофта ва боғичли бежирим туфли
Одатда қомати олма шаклидаги қизлар шундай кенг бичимдаги кофталарни кийишни хуш кўради, сабаби у қоматдаги камчиликларни яширади, деб ўйлашади. Унга умуман мос бўлмаган ингичка пошнали бежирим оёқ кийим эса қоматнинг шаклини баттар бўрттириб юборади.
Классик услубда пальто ва угги
Угги этиклари аслида шаҳар учун мўлжалланган эмас. У шаҳардан ташқари дам олиш ёки қишлоқ жойлар учун жуда қулай. Шунинг учун ҳам угги этиги ва классик услубдаги узун пальтони бирга тасаввур қилиш қийин. Агар ҳаво жуда совуқ бўлса, пальтонинг ўрнига теридан тикилган калтароқ кийим кийиш керак.
- Бир ўлчам каттароқ олиш керак бўлган кийимлар
- Нотўғри танлов: Қоматингизни беўхшов кўрсатадиган 8 нарса
- Кенг шим, фонар шаклидаги юбка — эркакларга ёқмайдиган аёллар либослари
Kiyimlar erkaklar uchun
«Kiyimingga qarab kutib olishadi. » deyishadi, aynan ushbu ibora uslubingizning va umuman garderobingizning muhimligini belgilab beradi. Hozirgi vaqtda tashqi ko‘rinish – bu nufuz, ozodalik va hattoki inson fe’l-atvorining ajralmas qismidir.
Biroq do‘konlar, savdo nuqtalari va to‘qimachilik buyumlari sotiluvchi bozorlarning ko‘pligiga qaramay, chindan ham munosib mahsulotni topish nihoyatda mushkul. Buning ustiga butun kuningizni kerakli kiyimni izlashga sarflagandan ko‘ra issiq kresloda o‘tirib garderobingizni yangilaganingiz ancha qulay.
Saytda mijozlarimizning talab va istaklariga javob beruvchi mahsulotlar jamlangan! Yuqori sifat, arzon narxlar, turli uslub va didga mos tovarlar, shuningdek butun O‘zbekiston bo‘ylab uyingizning eshigigacha yetkazib berish xizmati mavjud!
Saytimiz katalogidagi erkaklar kiyimlari har qanday did va cho‘ntakka mos keng turdagi assortimentni o‘z ichiga oladi!
Yuqori sifatli mavsumiy kiyim-kechaklar, demi-mavsumiy qiyofalar, ish uchun kostyumlar, sport va uy kiyimlari bir joyda to‘plangan, asosiysi esa bularning barchasi arzon va maqbul narxlarda!
Sizga qulay bo‘lishi uchun har bir ko‘rinish va uslub uchun biz alohida bo‘lim tuzdik – «Sviter va kardiganlar» va «Jinsi» bo‘limidan tortib «Uy va tungi kiyim»gacha!
Allso.uz – biz xaridorlarimizning barcha afzalliklarini e’tiborga olamiz!
Biz bilan har bir xaridor mamnun bo‘ladi! Brend va uslublarning rang-barangligi barchaga yoqadi, aynan shuning uchun siz bunday shopingdan xursand bo‘lasiz!
Yana bir afzallik – butun O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib berish. Bor-yo‘g‘i ikkita tugmani bosing va jo‘natma yo‘lga chiqadi!
Allso.uz – biz taklif qilinayotgan mahsulot sifati haqida qayg‘uramiz. Eng yaxshi mahsulotlar bizning mijozlarimiz uchun!
Mahsulotlar