Maktab darsliklari ijara narxlari 2022
4-синф: 68,5 минг сўм
ХТВ мактаб дарсликлари ижараси нархлари ошганига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси нархи «2−3 бараварга» қимматлашгани ва биринчи чоракдан кейингина янги китоблар чиқарилишидан шикоят қилишмоқда.
Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, Республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгилади (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун, бошқа тиллардадаги дарслик ижаралари нархлари қуйидаги жадвалда келтирилган).
2-синф: 102,7 минг сўм
3-синф: 102,7 минг сўм
4-синф: 68,5 минг сўм
5-синф: 85,6 минг сўм
6-синф: 74,2 минг сўм
7-синф: 102,7 минг сўм
8-синф: 108,4 минг сўм
9-синф: 108,4 минг сўм
10-синф: 102,7 минг сўм
11-синф: 119,8 минг сўм
ХТВнинг қайд этишича, жорий йилда президент фармони билан умумтаълим мактабларининг 3-, 6-, 7- ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек 2- ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.
«Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатларининг, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60−70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатимизга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши, табиийки дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келди», — дейилади хабарда.
ХТВ маълумотларига кўра, ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.
Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108%) ошган.
Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач, 1 октябрга қадар амалга оширишлари мумкин.
Шу ўринда қуйидаги фуқаролар дарслик ижара тўловидан озод этилишини эслатиб ўтамиз:
биринчи синф ўқувчилари;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
«Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.
«Газета.uz» ХТВга йил охирига қадар 3, 6, 7 ва 10-синфлар учун янги дарсликларни ишлаб чиқиш топширилгани, бироқ жадвалдан илгарилаб кетилгани сабабли ўқувчилар сентябрданоқ уларни қабул қилиб олишни бошлаши ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, қоғоз нархлари ошиб кетгани боис ҳукуматга қўшимча маблағ зарур бўлмоқда.
Май ойида президент томонидан 2026 йилгача Мактаб таълимини ривожлантириш дастури тасдиқланди. Давлат мактабларига ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш ва алоҳида фанлар бўйича дарсликлар танлашга рухсат берилди.
Maktab darsliklari ijara narxlari 2022
O‘qituvchilar tomonidan maktab o‘quvchilarining ota-onalariga tegishli narx-navolar yuborilib, viloyat xalq ta’limi boshqarmalarining Telegram-kanallarida ham e’lon qilindi.
Darsliklar to‘plami uchun ijara to‘lovi miqdori respublika bo‘yicha bir xil.
2022-2023 o‘quv yili uchun uning narxi quyidagicha belgilandi:
- umumta’lim maktablarining birinchi sinf o‘quvchilari uchun – bepul;
- 2-sinflar uchun 18 dona darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 102 700 so‘m;
- 3-sinf uchun 18 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 102 700 so‘m;
- 4-sinf uchun 12 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 68 500 so‘m;
- 5-sinflar uchun 15 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 85 600 so‘m;
- 6-sinf uchun 13 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 74 200 so‘m;
- 7-sinf uchun 18 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 102 700 so‘m;
- 8-sinf uchun 19 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 108 400 so‘m;
- 9-sinf uchun 19 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 108 400 so‘m;
- 10-sinf uchun 18 ta darslik va ish daftarlaridan iborat to‘plam ijarasi narxi – 102 700 so‘m;
- 11-sinf uchun 21 ta darslik va ish daftaridan iborat to‘plam ijarasi narxi 119 800 so‘m.
Avvalroq Moliya vazirligi ijara to‘lovi miqdori kadrlar tayyorlash ixtisosligiga qarab o‘zgarishi mumkinligini ma’lum qilgandi.
Eslatib o‘tamiz, 5 sentabr kuni O‘zbekiston ta’lim muassasalarida yangi o‘quv yili boshlanadi.
2022-2023 ўқув йили учун дарсликларнинг ижара нархлари белгиланди
Республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгилади.
Қайд этиш жоизки жорий йилда Президент Фармони билан умумтаълим мактабларининг 3-, 6-, 7- ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек 2- ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.
Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатларининг, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60-70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатимизга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши, табиийки дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келди.
Ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.
Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108%) ошган.
Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач 1 октябрга қадар амалга оширишлари мумкин.
Шу ўринда қуйидаги фуқаролар дарслик ижара тўловидан озод этилишини эслатиб ўтамиз:
биринчи синф ўқувчилари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
“Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.
Maktab darsliklarining ijara narxlari e’lon qilindi
Foto: «ziyouz.uz»
«Huquqiy axborot» kanali xabariga ko‘ra, darsliklar to‘plami uchun ijara to‘lovi miqdori respublika bo‘yicha yagona bo‘lib, uning narxlari 2019/2020 o‘quv yili uchun quyidagicha belgilangan:
umumta’lim maktablarining birinchi sinf o‘quvchilari uchun – bepul;
2-sinflari uchun 12 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 23 200 so‘mni;
3-sinflar uchun 10 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 25 800 so‘mni;
4-sinflar uchun 11 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 18 300 so‘mni;
5-sinflar uchun 13 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 13 000 so‘mni;
6-sinflar uchun 15 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 15 800 so‘mni;
7-sinflar uchun 16 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 20 000 so‘mni;
8-sinflar uchun 16 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 40 700 so‘mni;
9-sinflar uchun 16 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 38 500 so‘mni;
10-sinflar uchun 17 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 27 200 so‘mni;
11-sinflar uchun 19 ta darslikdan iborat to‘plamning ijara narxi 34 700 so‘mni tashkil qiladi.
Mavzuga oid yangiliklar