Mehrobdan chayon romani kitobi skachat
Солиҳ махдум отасининг вафотида йигирма ёшлиқ талаба эди. Отаси марҳум бўлғандан сўнг ўзидан бир неча ёш каттароқ оғаси Марғилонға имом бўлиб оиласи билан кўчиб кетди. Солиҳ махдум онаси ва ўн олти ёшлиқ Наъима исмлик синглиси билан Қўқонда қўлди. Бирар жойдан келим бўлмағанлиқдан бу оила кўб тангликка тушиб охирда Солиҳ махдум таҳсилни тарк этишка, қорин тўйдирарлиқ бир касб излашка мажбур бўлди.
Албатта Солиҳ махдум оғирроқ касбни ухда қилолмас, иморатка бўлса соқоли чиқмағанлиқдан яролмас эди. Кўб озор чекиб ниҳоят қориндош-уруғ ва маҳалла кишиларининг кенгашлари билан ўз уйига мактаб очди, маҳалладан беш-ўнта бола йиғди ва енг шимариб мактабдорлиққа бошлади.
Бир неча йил мактаб ривожга минмади, яъни болалар ўн беш-йигирматадан нариға ўтмай, “панжшанбалик” аранг ит азоби рўзғорға етиб турар эди. Махдум ва оиласининг шундан бошқа даромад манбаълари бўлмағани учун ҳар ҳолда, яна шунга қаноат қилмоққа мажбур эдилар.
Ўғул йигирмага, қиз ўн бешка етдими – оналарнинг дарди келин ва куяв савдоси бўлиб қоладир. Шунга ўхшаш махдумнинг онаси Моҳлар ойимнинг касали гўё “дард устига чипқон” эди: махдумнинг ёши йигирмадан ошти, Наъима ҳам ўн саккизга тўлди, яъни келин ҳам керак, куяв ҳам. Наъима тўғрисидан ташвиш йўқ, ҳусн, одоб, юмиш, ҳаммасидан кўнгил тўқ, бек бўлмаса – бекзода, мударрис бўлмаса – мукаррир .
Аммо махдум масаласи бир оз мушкилроқ эди: топиш, тутиш маълум, отасидан қолғани фақат ички-ташқи ҳавли, мундан бошқа ҳеч гап. Бас, Моҳлар ойим ўз тириклигида махдумнинг “бошини икки” қилмаса, ўзидан сўнг унинг уйлана олиши амримаҳол. Шуни кўзда тутиб Моҳлар ойим махдумнинг уйланишига мазкура Наъимани восита қилмоқчи бўлди. Яъни Наъимани узатиб эвазига узатилган жойдан келин олмоқчи эди. Қарши қуда бўлмоқ учун қизлиқ ва ўғуллик ҳавлини учратиш ва бунинг устига “наслу насабда текислик”, олинадирған келиннинг силлиқина бўлиши – ана шундай мушкилотлар орқасида икки йил чамаси Наъиманинг умри сарғайиб ўтди. Юрт эмасми, дегандек юртчиликда юрак оғриғиға даво топилмай қолмас. Шунга ўхшаш Моҳлар ойимнинг яраси ҳам ниҳоят учунчи йилда давосини топди:
Хон ўрдасининг мутаваффо мирзоларидан биттасининг мадрасада ўқуб юрған ўғли бор эди ва уйида чақич чайнаб ўлтурган ўн олти ёшлиқ қизчаси ҳам бор эди. Бу оила Моҳлар ойимнинг таклифини маъалмамнуният қабул этди. Чунки “ўхшатмай учратмас” дегандек нариги тараф ҳам Моҳлар ойимнинг биттаси эди. Совчилар Наъимани ёқтириб Моҳлар ойимнинг таклифини қабул қилиб кетдилар. Моҳлар ойим марҳум мирзонинг уйига қиз кўргали бориб ул ҳам “қизи жажжигина экан” деб келди. Куявлар кўрулиб улар ҳам зарарсиз топилдилар. Шарту шароит сўзлашилди: икки орада қалин-палин деган гаплар йўқ, ҳар ким ўз улушига тушкан ош-сувини қиладир, келинни ўраб-чирмаб оладир, вассалом.
“Ҳай этти, ҳуй этти, икки коски тўй этти” деганларидек ҳар икки тўй ҳам бир ҳафта ичида ўтти, Наъимахоним уёққа кетиб, Нигорхоним буёққа келди. Шундай қилиб Солиҳ махдум хотинлиқ бўлди.
Солиҳ махдумнинг мактаб иши ҳам учунчи йилдан бошлаб бир оз жонланған, болалар ҳам ўттуз-қирққа еткан эдилар.
Солиҳ махдум ўттуз ёшларға борғанда мактабдорлиғи ҳам яхшиғина шуҳрат топадир, шогирдлар сони бир юзга етадир. Меҳмонхона торлиқ қилғанлиқдан мактаб учун махсус бино ёпадир, имло, иншо ва ҳуснихат машқи учун алоҳида хона айирадир. Махдум ёлғин шунинг билангина қаноатланмай хотини Нигорхонимни ҳам ишка соладир, яъни унинг саводини тузатиб “отин биби” қиладир. Икки-уч гузарнинг қизлари Нигорхонимнинг сабоғиға йиғиладирлар. Қисқаси, махдум мактабдорлиқда яхши шуҳрат қозонғанидек, уй-рўзғорини, юриш-туриш, кийим-солим ва бошқа тарафларини ҳам тузатиб оладир.
Қирқ ёшларида маҳаллага имом бўладир ва мактабини яна ҳам кенгайтириб шу даҳанинг ҳар бир табақаси ичида “устоз мулла Солиҳ махдум” бўлиб таниладир. Масалан, ўзида савод чиқарған косиб, савдогар, муллабачча (мадраса талабаси) ва шунингдек янги бўғимларға устозлик унвонини оладир. Ҳатто кейинги вақтларда унинг шогирдларидан хон ўрдасигача бориб кирганлари бордирким, махдумнинг бу муваффақиятини бошқа бобларимизда ўқурсиз.
Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён (роман)
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.
Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)
Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал
— Агар Фарҳоднинг Ширин, бўлса Мажнунларнинг Лайлоси
Насиб ўлмиш менга гулшан аро гулларнинг — Раъноси.
(Мирзо)
Агар ор этса Лайли ҳақлидир Қайснинг жунунидин
Не бахт Раъно харидоринг талаб аҳлининг — Мирзоси.
(Раъно)
1. РАЪНОНИНГ ЭГАСИ
Солиҳ махдум бу кун одатдан ташқари ешилиб кетди, масжиддан чиқиб тўғри қассобнинг олдиға борди, бир тангалик гўшт, саккиз пуллик пиёз олиб ҳавлисига келди. Мактабда ҳуснихат машқ қилиб ўлтурғучи болалар ичидан иккитасини гулзорни супуриб, сув сепишка буюрди ва ўзи гўштни кўтариб ичкарига кирди.
Нигор ойим ҳозирғина қизларни озод қўюб, кўкрак боласини бағриға олған эди. Раъно ҳавли юзида иккита укасининг ўртасиға тушиб, уларнинг лой ўюниға иштирок этар, ер супуриб ётқан соч ўрумларининг тупроққа белашканидан хабарсиз эди.
Гўшт кўтариб йўлакдан кирган Солиҳ махдумнинг кўзи Раънонинг шу ҳолига тушди:
— Балли Раъно, ана жиннилик! — деди махдум, — атлас кўйлак сенга ҳайф, сенга бўздан бошқаси албатта ҳайф!
Раъно ўрнидан турди, дадасидан уялиб лойлиқ қўлларини орқасиға яширди.
— Уят эмасми, юв оқълингни, юв! Укаларингни бола десам, сен улардан ҳам ошиб тушасан!
Раъно югуриб ариққа кетди, Нигор ойим ўлтурган жойидан “Раънонинг ақли тушсин” деб кулиб қўйди. Солиҳ махдум ҳануз Раънодан койиб келар эди:
— Ишинг бўлмаса китоб ўқи, ҳустихат ол, сен кулолнинг қизи эмассанки…
Солиҳ махдум гўштни Нигор ойимнинг ёниға қўюб ўзи зина билан айвонга чиқди.
Махдум томонидан Раънонинг тергалиши Нигор ойимни унча машғул этмади. Аммо ҳозир унинг кўнглига келган масала эрининг чиқим важига фавқулодда ешилиб кетиши эди. Тўғри, Нигор ойимнинг ошхонасиға шунингдек бир неча чораклаб гўштлар кўб келар эди, фақат эти томонидан эмас. Солиҳ махдумнинг жўмардлиғи кўпинча йигирма пайса этдан нариға ошмас, шунда ҳам болалардан мўмайроқ “озодлиқ” келиб қолса ёки “панжшанбалик” куткандан ортиғроқ тушса.
Шунинг учун Нигор ойим бу жўмардлиқ ҳақини эрига бералмади:
— Гўшни кўброқ олибсизми… Анвар буюрғанмиди? — деб сўради.
— Йўқ, — деди махдум салласини қозиққа ила-ила, — бир манти қилайлиқ, — дедим, — манти еганимизга кўб бўлди, валлоҳи аълам…
Раъно ювиниб келди, дадасига уят аралаш бир қараб олдида, Нигор ойимнинг ёниға ўлтурди ва онасининг бағрида эмиб ётқан чақалоқнинг кичкина мимит қўлларини суюб ўпди.
Солиҳ махдум ешиниб келиб она-боланинг устида тўхтади.
— Сен мундане кейин кичкина бўлмайсан қизим, Раъно, — деди махдум насиҳатомуз, — шу укаларинг билан қилиб ўлтурган ишингни киши кўрса нима дейди. Иншооллоҳ уй эгаси бўлишға яқинлашиб қолдинг. Энди тош-тарозуни ҳам шунга қараб қўйишинг керак, қизим.
Раъно қизариниб онасиға қаради, яна мимит қўлни ўпишка машғул бўлди.
— Раънони эгасига топширмағунингизча, — деди Нигор ойим, — қуюлмайдирғанға ўхшайдир.
Бу сўздан Раъно уялиб, бошини чақалоқнинг бағриға тиқиб олди. Солиҳ махдум кулимсиган кўйи даҳлизга юруб борди ва оёғини кафшига узатди.
— Тур, ётма Раъно! – деди даҳлиздан, — гўштни онангға тўғраб бер, пиёзни арт! Анвар аканг ҳам келиб қолар, таом асрга тайёр бўлсин!
Раъно дадасини узоғлатиб, бошини кўтарди, онасиға ўпка аралаш кулиб қаради. Унинг бу қарашидан онасининг бояғи сўзига қарши ризосизлиқ онглашилмас, балки шодлиқ маънолари ўқулур эди. Дарҳақиқат, эру хотин ораларида ўткан икки калима сўз шу оила гулшанида ўскан Раънонинг истиқболини очиқ белгилар эди. Нигор ойим “Раънони эгасига топширмағунингизча…” деб гарчи бир мунча қўполроқ таъбир билан бўлса ҳам “Раънонинг эгаси” борлиғини сўзлар, Раъно эса “егаси”нинг ким эканлигини яхши билгани ва уни қанот қоқиб қарши олғани учун жоду кўзида ризосизлиқ эмас сурур маънолари ўйнатар эди.
Дадасининг – “Анвар акан ҳам келиб қолар, таоминг асрга тайёр бўлсин!” жумласи Раънога яна очиқ, яна равшан таъминот берар эди…
2. АМИР УМАРХОННИНГ КАНИЗИ
Солиҳ махдум 1230-1290-нчи ҳижрий йилларда “Ҳўқанди фирдавсмонанд”да яшаған бир муаллим ва имом, ўз замонасининг истилоси билан айтканда “мактабдор домла”дир. Солиҳ махдум синфи жиҳатдан уламо оиласига мансуб бўлиб, бобоси Олимхон ва Умархон даврларида муфтилик, қозилиқ мансабларида хизмат қилған, отаси эрса Қўқоннинг Мадали (Муҳаммадали) хон мадрасасида неча йиллар мударрис бўлгандир. Қисқаси махдумнинг ота-боболари хонлар қошида мумтоз ва халқ назарида “шарафлик ва муҳтарам” мавқиъни ушлаб келганлар. Бироқ бу мумтоз силсила бизнинг махдумгача етиб келалмай, Мамадалихоннинг қатли билан бирга кесилган, бунинг можароси эрса қуйидағичадир:
Туркистон хонлиғи тарихидан хабардор кишиларга маълумдирким, Амир Умархон охир умрида ўз саройидаги ёш канизлардан бирига муҳаббат қўядир. Каниз ёш бўлғанлиғи ва балоғатка етмаганлиги учун уни никоҳига ололмай вақт кутадир. Шу кутиб юриш йилларида Умархон муродига еталмай вафот қиладир, бояғи каниз қиз балоғатка эришадир ва бир ҳуснига ўн ҳусн қўшулиб отанинг боласи бўлған Мадалихонни ҳам ўзига ошиқ қиладир. Ўз саройида ўскан бу қизни ёш хон ҳамиша кўз ўнгида юритса ҳам бироқ… тарихнинг бизга хабар беришига қарағанда Мадалихон шу қизнинг дардида неча йиллар ёнадир. Чунки уламолар бу гўзални Мадалига она мақомида ҳисоблаб, нима учундир хоннинг орзусиға кўндаланг келадилар:
“Отангиз, агарчанди канизни ўз никоҳларига олмаған бўлсалар ҳам ва лекин балоғатка эришкач олармад деб ният қилғанлар. Бинобарин бу каниз сизга она мақомида, шариъат рухсат бермайдир!” дейдирлар.
Мадалихон бу фатводан кейин дардини ичига ютишға мажбур бўлиб, аммо иккинчи тарафдан ўзининг орзусиға қарши борған уламони секин-секин “илмий” ишлардан олиб улар ўрниға янгиларини қўя бошлайдир. Ўз орзусиға замин ҳозирлағач, бир неча йилни ўтказиб, яна уламоға шу тўғрида фатво сўраб мурожаат қиладир. Табиъий, яқиндағина оғзи ошқа еткан янги уламолар ўз валийи неъматлари бўлған Мадалихонға хиёнат қилмайдирлар-да:
“Ба назди мужтаҳидини киром асли эътибор ақди шаръийдир . Отангиз марҳум – никоҳланаман деб айткан бўлсалар ҳам никоҳландим, деб айтмаганлар. Бас, амиралмўминин мазкурани худ нафслари ақди шаръий қилсалар жоиз ва дурустдир. Валлоҳи аълам биссавоб” деб фатвономани “бинни муфти марҳум”, “бинни мударрис марҳум, “бинни Ҳўқандий марҳум” – муҳри баҳайбатлари билан қалашдириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод-мақсадиға етадир…
Кимларнинг воситаси биландир мазкура гўзал канизнинг таърифи Бухоро амири – амир Баҳодир – (Ботур) хонға етиб ул ҳам илгаридан ҳалиги канизга ғойибона ошиқ бўлған эди. Аммо қайси йўл билан бўлса ҳам канизни кўлға киргизиш фикрида бош оғритиб, нос чакиб юрган Баҳодирхон қулоғиға бу хабари жонсўз етиб думоғидан дуд чиқадир ва дарҳол Бухоронинг забардаст уламо, муфти, аълам, ҳоказо ва ало-ҳозалқиёс пешволарини ўз ҳузурига чорлаб, дарғазаб воқиъани сўзлайдир ва улардан дарҳол бир “фатвойи баҳайбат”ни талаб қилғанида уламойи киром ҳам дарон ботаҳорат-бетаҳорат, масалани эшитар-ешитмас фатво ёзадиларким:
“Бир жамоа мўминларга амир бўлған зотнинг вазифаси шаръийси шулдурким, исломда устивор турғай, аҳкоми исломни камокон ижро қилғай. Ҳар бир амириким аркони исломдан заррача юз ўгурса ул кимарса жамоаи ислом устига амир эмас шарирдир . Наузанбиллаҳким Фарғона ва Туркистон мамлакатининг алҳол амири бўлған Муҳаммадалихон волидининг манкуҳаси , яъни волидаи айни ва ризўисини ўз ақдиға олибдир, наузанбиллаҳи, наузанбиллаҳи. Оят ва аҳодиси шарифа ва ба чаҳори мазҳаб ва ба назди мужтаҳидини киром ва уламои зул-эҳтиром муттафақун алайҳи кофирдир. Казолика ўшандоғ муртаднинг қатли аввало дигар ислом амирларига ва баъд аз барча мўминларга фарзи айндир!”
Дарвоқиъ “холисона” бу фатвога амир Баҳодирхон “бетарафона” қиймат бериб, “дин йўлида холис бир жиҳоди акбар” деб жамиъи қўшунлари билан Фарғона устига юриш қиладир. Амири Баҳодирнинг бу “холисона” жиҳоди Туркистон хонлиғи томонидан қандай муқоваматларга учради ва икки тарафдан қанча бошлар кесилди, албатта бу тўғрида бизнинг ишимиз йўқдир. Фақат бу можародан бизга кераклик нуқта шундаким, натижада Мадалихон шикаст топди, ҳам амири Баҳодирхон томонидан қатл қилинди. Мадалихонға фатво ёзиб берган Қўқон уламоларидан бир нечалари ҳад урулдилар ва бир нечалари қочиб қутулдилар. Амири Баҳодирхон бўлса Фарғона ҳукуматига ўз кишисини қўйди, фатҳу нусрат билан канизни олиб Бухороға қайтди.
Мақсадға келсак Мадалихонға фатво ёзиб беришда иштирок қилған ва Баҳодир томонидан ҳаc урулған уламоларнинг бири шу бизнинг Солиҳ махдумнинг отаси эди. Ҳад урулғандан сўнг кўб яшолмади, ўлди ва шунинг билан бу оиланинг бурунғи имтиёз ва шарафи ҳам битди. Чунки мундан сўнг Туркистон тахтига ўлтурган хонларнинг ҳаммалари деярлик Бухоро амирининг ҳимоясида каби эдилар. Ва Мадалихоннинг фатвосига иштирок қилған уламолар ҳамиша эътиборсиз, мардуд бўлиб қолдилар.
3. МАХДУМНИНГ УЙЛАНИШИ ВА МАКТАБДОРЛИҒИ
Солиҳ махдум отасининг вафотида йигирма ёшлиқ талаба эди. Отаси марҳум бўлғандан сўнг ўзидан бир неча ёш каттароқ оғаси Марғилонға имом бўлиб оиласи билан кўчиб кетди. Солиҳ махдум онаси ва ўн олти ёшлиқ Наъима исмлик синглиси билан Қўқонда қўлди. Бирар жойдан келим бўлмағанлиқдан бу оила кўб тангликка тушиб охирда Солиҳ махдум таҳсилни тарк этишка, қорин тўйдирарлиқ бир касб излашка мажбур бўлди.
Албатта Солиҳ махдум оғирроқ касбни ухда қилолмас, иморатка бўлса соқоли чиқмағанлиқдан яролмас эди. Кўб озор чекиб ниҳоят қориндош-уруғ ва маҳалла кишиларининг кенгашлари билан ўз уйига мактаб очди, маҳалладан беш-ўнта бола йиғди ва енг шимариб мактабдорлиққа бошлади.
Бир неча йил мактаб ривожга минмади, яъни болалар ўн беш-йигирматадан нариға ўтмай, “панжшанбалик” аранг ит азоби рўзғорға етиб турар эди. Махдум ва оиласининг шундан бошқа даромад манбаълари бўлмағани учун ҳар ҳолда, яна шунга қаноат қилмоққа мажбур эдилар.
Ўғул йигирмага, қиз ўн бешка етдими – оналарнинг дарди келин ва куяв савдоси бўлиб қоладир. Шунга ўхшаш махдумнинг онаси Моҳлар ойимнинг касали гўё “дард устига чипқон” эди: махдумнинг ёши йигирмадан ошти, Наъима ҳам ўн саккизга тўлди, яъни келин ҳам керак, куяв ҳам. Наъима тўғрисидан ташвиш йўқ, ҳусн, одоб, юмиш, ҳаммасидан кўнгил тўқ, бек бўлмаса – бекзода, мударрис бўлмаса – мукаррир .
Аммо махдум масаласи бир оз мушкилроқ эди: топиш, тутиш маълум, отасидан қолғани фақат ички-ташқи ҳавли, мундан бошқа ҳеч гап. Бас, Моҳлар ойим ўз тириклигида махдумнинг “бошини икки” қилмаса, ўзидан сўнг унинг уйлана олиши амримаҳол. Шуни кўзда тутиб Моҳлар ойим махдумнинг уйланишига мазкура Наъимани восита қилмоқчи бўлди. Яъни Наъимани узатиб эвазига узатилган жойдан келин олмоқчи эди. Қарши қуда бўлмоқ учун қизлиқ ва ўғуллик ҳавлини учратиш ва бунинг устига “наслу насабда текислик”, олинадирған келиннинг силлиқина бўлиши – ана шундай мушкилотлар орқасида икки йил чамаси Наъиманинг умри сарғайиб ўтди. Юрт эмасми, дегандек юртчиликда юрак оғриғиға даво топилмай қолмас. Шунга ўхшаш Моҳлар ойимнинг яраси ҳам ниҳоят учунчи йилда давосини топди:
Хон ўрдасининг мутаваффо мирзоларидан биттасининг мадрасада ўқуб юрған ўғли бор эди ва уйида чақич чайнаб ўлтурган ўн олти ёшлиқ қизчаси ҳам бор эди. Бу оила Моҳлар ойимнинг таклифини маъалмамнуният қабул этди. Чунки “ўхшатмай учратмас” дегандек нариги тараф ҳам Моҳлар ойимнинг биттаси эди. Совчилар Наъимани ёқтириб Моҳлар ойимнинг таклифини қабул қилиб кетдилар. Моҳлар ойим марҳум мирзонинг уйига қиз кўргали бориб ул ҳам “қизи жажжигина экан” деб келди. Куявлар кўрулиб улар ҳам зарарсиз топилдилар. Шарту шароит сўзлашилди: икки орада қалин-палин деган гаплар йўқ, ҳар ким ўз улушига тушкан ош-сувини қиладир, келинни ўраб-чирмаб оладир, вассалом.
“Ҳай этти, ҳуй этти, икки коски тўй этти” деганларидек ҳар икки тўй ҳам бир ҳафта ичида ўтти, Наъимахоним уёққа кетиб, Нигорхоним буёққа келди. Шундай қилиб Солиҳ махдум хотинлиқ бўлди.
Солиҳ махдумнинг мактаб иши ҳам учунчи йилдан бошлаб бир оз жонланған, болалар ҳам ўттуз-қирққа еткан эдилар.
Солиҳ махдум ўттуз ёшларға борғанда мактабдорлиғи ҳам яхшиғина шуҳрат топадир, шогирдлар сони бир юзга етадир. Меҳмонхона торлиқ қилғанлиқдан мактаб учун махсус бино ёпадир, имло, иншо ва ҳуснихат машқи учун алоҳида хона айирадир. Махдум ёлғин шунинг билангина қаноатланмай хотини Нигорхонимни ҳам ишка соладир, яъни унинг саводини тузатиб “отин биби” қиладир. Икки-уч гузарнинг қизлари Нигорхонимнинг сабоғиға йиғиладирлар. Қисқаси, махдум мактабдорлиқда яхши шуҳрат қозонғанидек, уй-рўзғорини, юриш-туриш, кийим-солим ва бошқа тарафларини ҳам тузатиб оладир.
Қирқ ёшларида маҳаллага имом бўладир ва мактабини яна ҳам кенгайтириб шу даҳанинг ҳар бир табақаси ичида “устоз мулла Солиҳ махдум” бўлиб таниладир. Масалан, ўзида савод чиқарған косиб, савдогар, муллабачча (мадраса талабаси) ва шунингдек янги бўғимларға устозлик унвонини оладир. Ҳатто кейинги вақтларда унинг шогирдларидан хон ўрдасигача бориб кирганлари бордирким, махдумнинг бу муваффақиятини бошқа бобларимизда ўқурсиз.
Mehrobdan chayon romani kitobi skachat
Аnvar va Raʼno . Ular haqida adabiyot ixlosmandlari yaxshi bilishadi. Yillar oshagan mazkur asar har gal oʼquvchini qaysidir jihati bilan sergaklantiradi. Davrning jirkanch muhiti, amalparastlik, turmush ikir-chikirlari va nihoyat goʼzal muhabbat tavsiflariga boy ushbu asarning bugungi kungacha ardoqda ekanligi tasodif emas, albatta .
Meni skanerlang
Bizni kuzatib boring
Elektron kutubxona
- O’quv adabiyotlar
- Monografiyalar
- Badiiy adabiyotlar
- Uslubiy qo’llanmalar
- Avtoreferatlar va dissertatsiyalar
Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Bizning manzil
- Samarqand sh., Amir Temur k., 18-uy
- +998 (66) 233 28 63
- sammu@sammu.uz
Xarita
Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha huquqlar O’zbekiston Respublikasi qonunlariga, shu jumladan mualliflik huquqi va turdosh huquqlarga muvofiq himoya qilinadi. Sayt materiallaridan foydalanganda, Samarqand davlat tibbiyot universiteti saytiga havola ko’rsatilishi shart.
Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma`muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing