Press "Enter" to skip to content

Мукаммал саодат йўли (аудио)

3. Beixtiyor esnoq kelganida o‘ng qo‘l orqasi bilan og‘izni berkitish, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam biron marta esnamaganlarini yodga olish.

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.

Китоб: Мукаммал саодат йўли китоби

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2014 й.
  • Ҳажми: бет.
  • ISBN: 978-9943-4359-6-4

Нархи: 10000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли» деб номланган китобларининг электрон версияси.

Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • «Мукаммал саодат йўли»га кириш
  • Биринчи қисм
  • Иймон ёхуд мукаммал саодат ақийдаси
  • Инсон ҳақиқати
  • Саодат излаб
  • Саърифат излаб
  • Ақлни пешлайдиган илм
  • Диний маърифатнинг хусусияти
  • Ислом – илм дини
  • Илм Ислом тарафида
  • Исломнинг мақсадлари
  • Исломнинг асослари
  • Дин таълимотлари
  • Ислом ақийдаси
  • Илоҳиёт
  • Нубувват
  • Кавниёт
  • Ғайбиёт
  • Иккинчи қисм
  • Ислом ёхуд мукаммал саодат шариати
  • Ислом шариати
  • 1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш
  • 2. Инсоннинг ақлини муҳофаза қилиш
  • 3. Инсоннинг динини муҳофаза қилиш
  • 4. Инсоннинг наслини муҳофаза қилиш
  • 5. Инсоннинг мол-мулкини муҳофаза қилиш
  • Манфаатлар
  • Шаръий амалларнинг турлари
  • Шаръий амаллар баёни
  • Поклик китоби
  • Намоз китоби
  • Закот китоби
  • Рўза китоби
  • Ҳаж китоби
  • Никоҳ китоби
  • Талоқ
  • Молиявий муомалалар
  • Савдо китоби
  • Турли масалалар
  • Хулоса
  • Учинчи қисм
  • Эҳсон ёхуд мукаммал саодат ахлоқи
  • Бахтли ҳаёт ахлоқи
  • “Руҳий тарбия”нинг биринчи қисми
  • Закот
  • Рўза
  • Ҳаж
  • Зикр
  • “Руҳий тарбия”нинг иккинчи қисми
  • Хавф ва ражо
  • Тақво ва вараъ
  • “Руҳий тарбия”нинг учинчи қисми
  • Тазкиятун нафснинг самаралари
  • Тўртинчи қисм
  • Амал ёхуд мукаммал саодат соҳибининг кун тартиби
  • Саодатли ҳаёт соҳибининг кун тартиби
  • Таҳорат қилиш
  • таҳоратнинг фарзи
  • Турли одамлар билан муомала одоби
  • Хотима
  • Исмлар кўрсаткичи
  • Атамалар кўрсаткичи
  • Жой номлари кўрсаткичи
  • Фойдаланилган адабиётлар

© 2014 – 2023 E-hilolnashr.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Манзил: 100185, Тошкент ш. , Сугаллиота кўчаси 5уй

Тел.: +99871-2175999 (09:00-18:00)

Муаллиф рухсатисиз нусха олишнинг барча турлари қонунан ман этилади

Мукаммал саодат йўли (аудио)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм «Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик», деган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлиги ва поклигига хос ва мос ҳамду санолар ҳамда мақтов ва олқишлар бўлсин! Оламларнинг сарвари, набийларнинг афзали, Роббидан бу дунё ва охират офиятини давомли сўраб дуо қилиб юрган Муҳаммад Мустафога мукаммал ва давомли салавоту саломлар бўлсин! Аммо баъд: Муҳтарам китобхон! Ушбу сатрлар орқали сиз билан мулоқот бошлаётганимдан ғоятда мамнунман. Сиз азизлар билан инсоннинг саодатли яшаш йўли ҳақида дилдан суҳбат қуриш истагидаман. Аллоҳ таоло ушбу бўлажак суҳбатни баракотли ва хайрли қилсин! Ушбу асарни яхши ният билан «Мукаммал саодат йўли» деб номладик. Бошқача қилиб айтганда, уни «Исломнинг умумий таърифи» деб атасак ҳам бўлади. Унда одамларнинг ҳаёти саодатли бўлиши учун динимизда қандай таълимотлар тақдим қилингани ва қай бир чоралар кўрилгани ҳақида тартиб билан сўз юритишга қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Ислом баъзи одамлар тасаввур қилаётганларидек, фақат «тасаввуф»дан иборат эмаслиги, балки тасаввуф Исломнинг руҳий тарбия қисми экани каби ҳақиқатларни баён қилишга уриндик. Хуллас, билганга таъкидлаш, билмаганга билдириш, бехабарга хабар бериш, душманга тушунтириш, дўстга насиҳат қилишга ҳаракат қилинди. Сиз азизлардан ушбу сатрларда бирор яхшилик топсангиз Аллоҳдан деб, хато ва нуқсонлар бўлса камина ходимингиздан деб билишингизни умид қиламан. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишимизни баракотли қилсин ва ҳаммамиз учун фойдали бўлишини насиб этсин! Омин! Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Mukammal namoz kitobi

1. Erkaklarning takbiri tahrima aytishda qo‘llarini ko‘ylak yengidan chiqarishlari.

2. Namoz o‘qiyotganda esnoq yoki yo‘tal kelsa, kuchi yetganicha qaytarish, iloji boricha yo‘talmaslikka harakat qilish.

3. Beixtiyor esnoq kelganida o‘ng qo‘l orqasi bilan og‘izni berkitish, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam biron marta esnamaganlarini yodga olish.

4. Muqim kishining bomdod namozida Fotiha surasidan so‘ng uzunroq, shom namozida qisqaroq, boshqa namozlarda o‘rtacha suralarni o‘qishi.

5. Sajdada barmoq oralarini zichlash, boshni ikki qo‘l orasiga, bosh barmoqni quloq to‘g‘risiga qo‘yish, qo‘l barmoqlari uchini, oyoq panjalarini qiblaga qaratish.

6. Namozni yolg‘iz o‘qiganda ruku’larda, sajdalarda tasbehni 3 martadan ko‘p (5, 7, 9 yoki 11 marta) aytish.

7. Qiyomda sajda o‘rniga, ruku’da oyoq barmoqlariga, sajdada burunga, qa’dada ko‘krakka, salom berayotganda yelkaga qarash.

8. Namozda tavoze’ bilan, o‘zini xokisor tutib turish.

Yuqorida sanalgan amallar namoz odoblari ham deyiladi. Ularga amal qilinsa, namoz yanada mukammal bo‘ladi.

Kun hadisi

Oziga aloqasi bolmagan narsalar bilan shugullanmaslik kishining Islomi gozalligidan darakdir (Imom Termiziy rivoyati, hasan hadis). Izoh: Ushbu hadis…