Press "Enter" to skip to content

Mukammal xotira kitobi pdf

38.

Mukammal xotira kitobi pdf

11681 марта кўрилган

Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
Араб тилидан Муҳаммад Исмоил таржимаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муқаддима

Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.

Бу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.

Шубҳасиз, исломий ақида илми энг асосий илм бўлиб, амаллар дуруст, Аллоҳ ҳузурида мақбул ва ўз эгаларига фойдали бўлиши учун бу илмни ўрганиш, ўргатиш ва амал қилишга қаттиқ аҳамият бериш керак. Хусусан, бугунгидек динсизлик, тасаввуф ва таркидунёчилик, мозорларга сиғиниш, пайғамбаримиз суннатларига зид бўлган бидъатлар каби ҳар хил оқимлар кенг тарқалган замонда яшаб турар эканмиз, унинг аҳамияти янада яққолроқ кўринади. Бу оқимлар ғоят хатарли бўлиб, мусулмон киши улар қаршисида Китобу Суннат ва салафи солиҳ йўллари асосига қурилган соғлом ақида қуроли билан қуролланган бўлиши керак. Акс ҳолда бу адаштирувчи оқимлар уни ўз домига тортиб кетиши ҳеч гап эмас. Бу эса мусулмон фарзандларига соғлом ақидани асл манбаларидан ўргатишга эътибор беришни талаб қилади.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли байти ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Биринчи боб: Башарият ҳаётидаги йўлдан оғиш, куфр, динсизлик, ширк ва нифоқ тарихига бир назар

У қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

Биринчи бўлим: Башарият ҳаётидаги оғиш;

Иккинчи бўлим: Ширк – таърифи ва турлари;

Учинчи бўлим: Куфр – таърифи ва турлари;

Тўртинчи бўлим: Нифоқ – таърифи ва турлари;

Бешинчи бўлим: Жоҳилият, фисқ, залолат, муртадликнинг қисмлари ва ҳукмлари билан ҳар бирининг ҳақиқатининг баёни.

Башарият ҳаётидаги оғиш

Аллоҳ таоло халқларни Ўзининг ибодати учун яратди ва бунда уларга ёрдам берадиган ризқларни муҳайё қилиб қўйди: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз берувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир» (Ваз-Зариёт: 56-58).

Инсонни ўз фитратига – табиий хилқатига қўйилса, у Аллоҳнинг илоҳлигига иқрор бўлувчи, Аллоҳни яхши кўрувчи ва Унга бирон нарсани шерик қилмасдан ибодат қилувчи бўлади. Бироқ, инсон ва жинлардан иборат шайтонларнинг алдаш мақсадида жимжимадор сўзлар билан васваса қилиб, чиройли кўрсатадиган нарсалар уни бузади ва тўғри йўлдан оғдириб юборади. Зотан, тавҳид инсон табиатига ўрнатилган, ширк эса аслида унга бегона ва келгинди нарсадир. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқат (Исломда бўлиш) ни сақланг! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас» (Рум: 30).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир туғилган гўдак фитрат (Ислом дини) да туғилади, сўнг ота-онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусий қилади» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Демак, тавҳид одамзотнинг қон-қонида бор нарсадир.

Одам алайҳиссалом ва у зотдан кейин келган зурриётлари даврида узоқ асрлар мобайнида дин – Ислом эди. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди» (Бақара: 213).

Ширк ва соф ақидадан оғиш биринчи бўлиб Нуҳ алайҳиссалом қавмида содир бўлди. Ул зот пайғамбарларнинг энг биринчиси бўлдилар. «Биз сизга, Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳй қилганимиздек ваҳй қилдик» (Нисо: 163)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Одам ва Нуҳ алайҳиссаломлар ўртасида ўн аср ўтган, барчаси Исломда эди».

Ибнул Қоййим «Иғосатул-лаҳфон» номли асарининг 2/102- бетида: «Бу ҳақдаги энг тўғри сўз шу, зеро Убай ибн Каъб қироатида мазкур оят: «Сўнг ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач, Аллоҳ хушхабар элтувчи ва қўрқитувчи пайғамбарларни юборди» деб ўқилади (Бақара: 213). «(Аввалда) одамлар фақат бир миллат (яъни, бир динда) бўлган эдилар. Сўнгра бўлиниб кетдилар» (Юнус: 19) ояти ҳам буни қувватлайди» дейди.

Яъни, пайғамбарлар юборилишининг сабаби – халқлар аввалда ўзлари амал қилиб келган ҳақ диндан чиқиб кетишлари бўлди.

Худди шунга ўхшаш, араблар ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг динида бўлган эдилар. Бир давр келиб, Амр ибн Луҳай ал-Хузоъий номли кимса у зотнинг динларини ўзгартириб, араб ерларига, хусусан Ҳижозга бут-санамларни олиб кирди, шундан сўнг Аллоҳдан ўзгага сиғинишлар бошланди. Ушбу муқаддас диёрда ва унинг атрофларида ширк кенг ёйилди, шундан сўнг Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар қилиб юборди ва у зот одамларни тавҳидга, Иброҳимнинг миллатига даъват этдилар, Аллоҳ йўлида ҳақиқий курашдилар, охир-оқибат тавҳид ақидаси ва Иброҳимнинг миллати қайтиб келиб, бутлар синдирилди. Аллоҳ шу билан динни камолига етказди ва бутун оламга Ўзининг неъматини мукаммал қилди.

Бу умматнинг аввалидаги энг афзал авлодлар айни шу манҳаж устида яшаб ўтдилар. Улардан кейинги авлодларда жаҳолат ёйилди, бошқа динларга мансуб бегона фикрлар сизиб кирди, залолатга чорловчилар сабабли умматнинг кўп қисмига ширк қайтиб келди. Азиз-авлиёларни улуғлаш, уларга муҳаббат қўйиш кўринишида қабрлар зиёратгоҳларга айлантирилди, сағаналар бино қилинди. Дуо, мадад сўраш, уларга атаб назр ва қурбонликлар қилиш каби ҳар хил ибодат турлари билан уларни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган “бут”ларга айлантирилди. Ширкни «солиҳларни васила қилиш», «уларга муҳаббат изҳор қилиш» деган исмлар билан исмладилар, буни уларга нисбатан ибодат деб санамаймиз, деб даъво қидилар. Ҳолбуки, аввалги мушрикларнинг сўзлари ҳам айни шундай бўлганини унутдилар: «У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз», (дейдилар)» (Зумар: 3).

Башариятда қадимда ҳам, ҳозирда ҳам шу қабилдаги ширк содир бўлиб келгани ҳолда улардан кўплари рубубият тавҳидига иймон келтирадилар, фақат ибодатлардагина ширк келтирадилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар» (Юсуф: 106).

Раб таолонинг борлигини Фиръавн, худосиз даҳрийлар ва ҳозирги даврдаги коммунистлар каби жуда озчиликдан бошқалар умуман инкор қилмаганлар. Уларнинг инкори манмансираш бобидан бўлиб, аслида ич-ичларида У зотнинг борлигига иқрор бўлишга мажбур эдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, уларни (Аллоҳнинг Мусога берган мўъжизаларини) инкор этдилар» (Намл: 14).

Ақллари тан олардики, ҳар бир махлуқ учун бир холиқ-яратувчи бўлиши, ҳар бир мавжудни вужудга келтирувчиси бўлиши зарур. Ўта аниқ ва мукаммал қурилган бу борлиқ низомини бошқариб туриш учун доно, қудратли ва билимдон зот бўлиши зарур. Ким буни инкор қилса, ё эсини еб қўйган аҳмоқ ё кибр-ҳавоси ақлига ғолиб келган ақлсиз бўладики, бундай кимсаларга эътибор берилмайди.

Ширк: таърифи, турлари

а) Ширкнинг таърифи:

Ширк – Аллоҳ таолога илоҳлик хусусиятлари (бундан кейин “улуҳийят” дейилади) ва роб (тарбияткунанда) лик хусусиятлари (рубубийят)да шерик исбот қилишдир. Кўпинча ширк улуҳийятда бўлиб у Аллоҳга қўшиб бошқага ҳам дуо қилиш ёки қурбонлик, назр, қўрқиш, умид қилиш, муҳаббат қўйиш каби Аллоҳга қилиниши лозим бўлган ибодат турларини Ундан ўзгага йўналтиришда намоён бўлади. Ширк гуноҳлар ичида энг каттаси бўлиб, бунинг бир неча сабаблари бор:

1) Чунки, у улуҳийят хусусиятларида махлуқни холиққа ўхшатишдир. Ким Аллоҳга бировни шерик қилса, уни Унга ўхшатган бўлади. Бу эса энг катта зулмдир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13). Зулм – бир нарсани ўз ўрнидан бошқа жойга қўйишдир. Ким Аллоҳдан бошқага ибодат қилса, у ибодатни ўз ўрнидан бошқа (ноўрин) жойга қилган ва уни нолойиқ бўлган томонга буриб юборган бўлади. Бу эса энг катта зулмдир;

2) Аллоҳ таоло ширкдан тавба қилмаган одамни кечирмаслигини хабар берган: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48);

3) Аллоҳ таоло мушрикка жаннатни ҳаром қилганини, у жаҳаннамда абадий куяжагини хабар берган: «Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72);

4) Ширк барча қилинган яхши амалларни бекор қилади. Аллоҳ таоло деди: Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88). Яна деди: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!» (Зумар: 65);

5) Мушрикнинг қони ва моли ҳалолдир. Аллоҳ таоло деди: «Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар билан улар то «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтмагунларича урушишга буюрилдим. Агар уни айтсалар, мендан қонларини ва молларини сақлаб қоладилар, ҳақли ўринлар бундан мустасно» (Бухорий ва Муслим ривоятлари);

6) Ширк – гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини айтиб берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш. », дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Аллома Ибнул Қоййим «Алжавабул кафий» китобининг 109 – бетида ёзади: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хабар берадики, халқ (яратиш) ва амр (буюриш)дан мақсад Аллоҳ таоло исм ва сифатлари билан танилиши, шериксиз ёлғиз Ўзига ибодат қилиниши ва одамлар адолатни барпо қилишларидир. У – осмонлар ва ерни тутиб турган адолатдир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик» (Ҳадид: 25).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло одамлар адолатни барпо қилишлари учун пайғамбарларини юборгани ва китобларини туширганини хабар берди. Адолатнинг энг каттаси эса – тавҳиддир. У адолатнинг боши ва асосидир. Ширк эса зулмдир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Чунки ширк келтириш катта зулмдир» (Луқмон: 13).

Демак, ширк зулмларнинг энг қаттиғи, тавҳид эса адолатларнинг энг каттасидир. Нима нарса мана шу мақсудга қаттиқ зид келар экан, у гуноҳларнинг энг каттасидир. Ширк бу мақсудга мутлақо зид бўлгани учун гуноҳ кабираларнинг энг улкани бўлди. Аллоҳ ҳар бир мушрикка жаннатни ҳаром қилди, унинг қонини, молини, аҳлини тавҳид аҳлига ҳалол қилди, Унга бандаликни бажо келтиришмагани боис уларни қул қилишга рухсат берди, мушрикнинг ҳеч бир амали Унинг ҳузурида мақбул бўлмайди, У мушрик учун қилинган шафоатни қабул қилмайди, охиратда унинг бирон бир дуосини ижобат қилмайди ва бирон умидини рўёбга чиқармайди. Зеро, мушрик Аллоҳни танимайдиган жоҳилларнинг энг жоҳилидирки, Унга махлуқини баробар билди. Бу эса ўтакетган жаҳолатдир. Шунингдек – гарчи мушрик воқеда Раббига зулм қилмаган ва ўз жонига зулм қилган эса-да – бу унинг тарафидан содир этилган энг катта зулм ҳамдир.

7) Ширк – Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзини ундан пок санаган нуқсон ва айбдир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ Ўзини ундан поклаган нарсани У зотга исбот қилган бўлади. Бу ўта саркашлик ва Аллоҳга қаттиқ қарши чиқишдир.

б) Ширкнинг турлари:

Биринчи: Эгасини диндан чиқарадиган, тавба қилмасдан ўлса абадий дўзахда қолдирадиган катта ширк. У – ибодат турларидан бирортасини Аллоҳдан бошқага йўналтиришдир. Аллоҳдан бошқага дуо қилиш, Аллоҳдан ўзгага – хоҳ қабрларга, хоҳ жин ва шайтонларга бўлсин – қурбонлик ва назрлар қилиш, вафот этиб кетган кишиларнинг ёки жин ва шайтонларнинг бирон зиён-заҳмат етказишлари ёки касал қилиб қўйишларидан қўрқиш, ҳозирда азиз-авлиёларнинг мозорлари олдида қилинаётганидек ҳожатларни ўташ ва мусибатларни аритиш каби Аллоҳдан ўзгаси қодир бўлмайдиган ишларни Ундан ўзгадан умид қилиш каби. Аллоҳ таоло айтади: «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18).

Иккинчи: Диндан чиқармайдиган, лекин тавҳидни нуқсонли қиладиган кичик ширк бўлиб, у катта ширкка олиб боради. У ҳам икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: Ошкора ширк, у сўз ва иш-ҳаракатлардан иборат.

Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса кофир ва мушрик бўлади» дедилар (Термизий ривояти).

Аллоҳ хоҳлади ва сиз хоҳладингиз» дейиш. Бир одам шундай деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Мени Аллоҳга тенглаштирдингми?! Фақат Аллоҳ ўзи хоҳлади дегин», дедилар (Насоий ривояти).

«Аллоҳ ва сиз бўлмаганингизда эди» дейиш.

«Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа», «Аллоҳ бўлмаганида, сўнгра фалончи бўлмаганида» дейиш дурустдир. Чунки, «сўнгра» боғловчиси орада бир мунча масофа билан бирин-кетинликни англатади ва банданинг истагини Аллоҳнинг истагига тобеъ эканини билдиради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсизлар» (Таквир: 29). «Ва» боғловчиси эса мутлақ биргаликни ва шерикликни ифодалайди, тартиб ва кетма-кетликни англатмайди. Масалан: «Мен учун фақат Аллоҳ ва сен борсан», «Бу Аллоҳнинг баракотидан ва сенинг баракотингдан» деганга ўхшаш.

Балони аритиш ё даф қилиш учун ҳалқа ва ип тақиб олиш, кўз тегиши ва бошқа нарсалардан сақланиш учун туморлар тақиш каби. Агар мана шу нарсалар балони даф қилишга сабаб деб эътиқод қилса, кичик ширк бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло буларни сабаб қилмаган. Аммо агар мана шу нарсаларнинг ўзи балони аритади ё даф қилади деб эътиқод қилса, катта ширк бўлади. Чунки, бу Аллоҳдан бошқага боғланиш ҳисобланади.

Иккинчи қисм: Махфий ширк бўлиб, у хоҳиш-истак ва ниятлардаги ширкдир. Риё ва сумъа – яъни, Аллоҳга қурбат ҳосил қилинадиган бирон амални қилиб, у билан одамларнинг мақтовига эришишни исташ бунга мисол бўлади. Масалан, бировлардан мақтов эшитиш учун намозини чиройли ўқиш ёки садақа бериш ёхуд одамлар эшитиб, уни мақташлари учун зикрлар айтиш ва чиройли овозда тиловат қилиш каби. Агар амалга риё аралашса, у амал бутунлай йўққа чиқади. Аллоҳ таоло айтади. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф 110).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга энг қўрқадиган нарсам кичик ширкдир», дедилар. «Эй, Расулаллоҳ кичик ширк нима?» деб сўрадилар. «Риё» деб жавоб бердилар (Аҳмад ва Табароний ривоятлари).

Дунёвий тама илинжида амал қилиш – фақат мол топиш учун ҳаж қилиш ё азон айтиш ё имомлик қилиш каби. Ёки мол топиш учун шаръий илм таҳсил қилиш ё жиҳод қилиш ҳам шу жумладандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Динорнинг, дирҳамнинг, латта-путтанинг қули хор бўлсин, берилса рози бўлади, берилмаса жаҳли чиқади» (Бухорий ривояти).

Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Алжавабул кафий» нинг 115- бетида айтади: «Хоҳиш-истак ва ниятлардаги ширк соҳили кўринмайдиган улкан бир денгиздир, камдан-кам одам ундан нажот топади. Кимда-ким амали билан Аллоҳдан бошқани кўзласа, У зотга қурбат ҳосил қилишдан бошқа нарсани ният қилса сўнгра мукофотни Ундан талаб қилса ният ва истакларида ширк келтирган бўлади. Ихлос – банда феъллари, сўзлари, ният ва истакларини холис Аллоҳ учун қилишдир. Аллоҳ таоло бандаларига буюрган ва ҳеч кимдан ундан бошқасини қабул қилмайдиган ҳанийфия – Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати шудир, Исломнинг ҳақиқати шудир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Оли Имрон: 85). Ким ундан юз ўгирса, ақлсиз кимсалардан бўлади».

Юқорида ўтган гаплардан хулоса шуки, катта ва кичик ширк ўртасида қуйидаги фарқлар бор:

1) Катта ширк диндан чиқаради, кичик ширк диндан чиқармайди.

2) Катта ширк ўз эгасини дўзахда абадий қолишига сабаб бўлади, кичик ширкни қилган одам дўзахга кирса, унда абадий қолмайди.

3) Катта ширк барча яхши амалларни бекорга чиқаради, кичик ширк ундай эмас, балки риё ҳамда дунёвий ғараз учун қилинган амал ўзи аралашган амалнигина ҳабата қилади.

4) Катта ширк ўз эгасининг қони ва молини ҳалол қилади, кичик ширк ҳалол қилмайди.

  • Юқорига
  • Меҳмонлар китоби
  • ҳамкорликка даъват
  • Бизга боғланинг

Mukammal xotira kitobi pdf

Дилмурод Абу Муҳаммад

Ушбу дарслик имом, тавҳид ҳимоячиси, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Тамимий роҳимаҳуллоҳнинг «Тавҳид китоби» (Китабут Тавҳид) асосида ўтилган.

«Тавҳид китоби»нинг ўзбек тилидаги таржимасини мана бу манзилда ўқишингиз мумкин.

Ушбу дарсликни теранроқ тушуниш учун қўшимча қўлланма сифатида фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг ушбу мўътабар «Тавҳид китоби»га қилган Иъанатул Мустафид номли шарҳларини ҳам ўқиб чиқишликни барча биродарларимизга тавсия қиламиз.

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.

16.

17.

18.

19.

20.

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

32.

33.

34.

35.

36.

37.

38.

39.

40.

41.

42.

43.

44.

45.

46.

47.

48.

49.

50.

51.

52.

53.

54.

55.

56.

57.

58.

59.

60.

61.

62.

63.

64.

/ Маъруза / Дилмурод Абу Муҳаммад / Ақида / Тавҳид китоби

20 та мулоҳаза

Abdulloh → 07.02.2012 йил
Allohu akbar
Oqil → 29.03.2012 йил
MashaAllah, Alloh ilmingizni ziyoda qilsin birodar!
Ансор муслим → 11.04.2012 йил
ollox sizdan rozi bo’lsin
umid → 22.12.2012 йил
Assalomu alaykum va rohmatullohi va brokatuh.Maruzalarning davomi bormi?
Abu Dovud → 23.12.2012 йил

Wa alaykum assalam wa rohmatullohi barakatuh. Barakallohu fiykum UMID. Maruzalarni to`liq eshitayotgan birodarlarimiz ham borligidan hursand bo`ldim. Afsuski ko`pchilik 2 maruzani eshitib bilishlikni da`vo qilishadi. Alloh ilm talabida yuradiganlarni safini kengaytirsin!
Dilmurod akani hozircha bu mavzuda boshqa darslari yoq.

umid → 24.12.2012 йил

Asalomu alaykum va rohmatullohi va borakatuh. Dinda savollarim bor,shu savollarni shu erdan jo’natsam bo’ladimi?Barakallohu fiykum.

Administrator → 24.12.2012 йил

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли umid. Диний саволларингиз бўлса уларни http://forum.tavhid.com/ форумида қолдиришингиз мумкин. Толиби илм биродарларимиз сизга имкон қадар уламоларнинг фатволарини тақдим қилишлик билан жавоб беришга ҳаракат қилишади иншааллоҳ.

Abu Abdulquddus → 25.03.2013 йил

Assalamu alaykum va rohmatulloh.Birodarlar savolim bor edi.saudiya hukimati amerika askarlariga oz joylarida baza qurib berganligini qande tushinamiz.bazilar shu bl hukimat kofir boladi ,chunki amerika iroqqa va avgonistonga shu bazalardan kerakli hojatlarni olib hujim qilishgan.bu esa musilmonni qarshisiga kofirga yordam berishga kiradi eyishyabdi.iltimos qoniqarli javob topib bersangizlar.avvaldan rahmat.

odil → 01.05.2013 йил

assalamu alaykum shunaqa darslarga qatnashsak boladimi? men madinadaman foydalansek yahshi bola edi sizlarni alloh salomat qilsin

Абу Ҳузайфа → 17.08.2013 йил

Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ!
Биродар Одил, сиз Мадинада бўлсангиз, Дилмурод акани ўзини олдига борсангиз ҳам бўлади инша Аллоҳ.

Xadicha → 19.08.2013 йил

Assalamu alaykum vr vb.Sizdan bir narsa xaqida suramoqchi edim:Makka yoki Madinaga borib yashashga ruxsat berishadimi,yani yashamoqchi bulganlarni qabul qilishadimi?Javobingiz uchun oldindan jazaakalloxu xoyron.

muhojir → 21.08.2013 йил

Ассаламу алайкум!
Айрим нарсаларга ойдинлик киритиб олмокчи эдим:
1)”ўқиш визаси,” укиш учун ёши чегараланганми?
2)”иш визаси” бу хакида хам малумоти борлар туликрок ёзиб юборса, илтимос.
Ассаламу алайкум!

Абу Ҳузайфа → 21.08.2013 йил

Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ!
Ўқишга топшириш учун Мадинанинг сайтидан маълумот олинса афзал. http://admission.iu.edu.sa/Selection.aspx Иш визаси эса Саудиянинг элчихонасидан сўралгани афзал. РАБОЧАЯ ВИЗА В САУДОВСКУЮ АРАВИЮ: Заполнение визовой анкеты.
2 фото 4/6 на белом фоне.
Номер визовой поддержки выдается МИД Саудовской Аравии, по требованию одной из организаций Королевства.
Свидетельство о рождении, переведено на арабский язык заверенный нотариально и в МИД РК.
Справка с места работы и опыт работы, заверенная печатью организации и в МИД РК.
Диплом об образовании, заверенный печатью учебного заведения, переведен на арабский язык и заверенный в МИД РК.
Диплом и специализация должны соответствовать сфере, в которой он будет работать указанной в визовой поддержке.
Копия договора о работе с организацией запрашивающей визу на период договора, заверенная ТПП. (Торгово Промышленной Палатой).
Копия (первые 4 страницы паспорта) и наличие в паспорте двух свободных (чистых) страниц.
Справка о несудимости, переведена на арабский язык и заверенная МИД РК.
Подтверждение брони на поездку с условием, чтобы время до поездки не превышало 3 месяцев с момента подачи заявки. ВНИМАНИЕ. Все подаваемые документы должны быть на арабском языке, либо переведенными на арабский язык в переводческом бюро, заверенными компетентным органом и МИД РК, и должны предоставляться с оригиналами документов.

Абу Ҳузайфа → 21.08.2013 йил

Ва алейкумус саламу уа роҳматуллоҳ!
Ўқишга топшириш учун Мадинанинг сайтидан маълумот олинса афзал. http://admission.iu.edu.sa/Selection.aspx Иш визаси эса Саудиянинг элчихонасидан сўралгани афзал.

Xadicha → 21.08.2013 йил

Vaalaykum assalam vr vb.Jazaakalloxu xoyron.Umuman xijrat qilib ketib o’sha yerda yashash mumkinmi?shuni nazarda tutib so’ragandim,iltimos ma’lumotingiz bo’lsa bizni xabardor qilsangiz,Allox rozi bo’lsin.

Мусофир → 23.08.2013 йил

Ассаламу алайкум! Биродарлар илм олмокчиман, мадинага россиядан кандай борса булади. Шу маслахат берсалариз. Бир хафта олдин хам шу мазмунда сайт тахририятига хат юборган эдим. Аммо жавоб келмади. илтимос шу хакда маслахат берслариз. Аллох сизлардан рози булсин.

Абу Ҳузайфа → 01.09.2013 йил

Ассаламу алейкум!
Аллоҳни фазли билан, Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ дарслари давом этмоқда. Дарслар ҳар якшанба “Ус асос” ва пайшанба “Умдатул Аҳком” китобларидан ўтилябди, инша Аллоҳ.
Дарслар Саудия вақти билан 11.00 да.
Дарслар мана шу хонада олиб борилябди:
http://login.meetcheap.com/conference,ru,mirosul-anbia?NO-BROWSER

Muslim → 25.12.2013 йил
Assalomu alaykum qozoqcha darslarni qaysi saytdan topsam bo’ladi
Administrator → 08.03.2014 йил

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Дилмурод Абу Мухаммаднинг қозоқча дарсларини қуйидаги манзилдан юклаб олишингиз мумкин:
http://darulhijra.ru/uroki/kazakh.html

Usman Abu Muhammad → 15.03.2015 йил

Assalom alekum va rahmatullahi va barakatuh! Bir darslarini eshtudim Zangiotaga ziyorad masalasida gapirudila, usha nechinchi darsdedi etvorolisilami? Jazak Allah Kheyr

Мулоҳазангиз чоп этилмоқда..

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.

Сўнгги

  • Шанба кунининг ўзида рўза тутиш ҳукми нима? 09.08.2019
  • Ҳукмдорга итоат қилиш шаръий талабдир 07.04.2019
  • Исро ва Меърожни нишонлаш бидъати 01.04.2019
  • Жумадан олдинги суннат намози ҳукми 18.02.2019
  • Устунлар орасида намоз ўқиш ҳукми 09.01.2019
  • Сафни тўғирлаш мақсадида қибладан бироз бурилиш 09.01.2019
  • Маст кишининг талоғи ва бошқа тасарруфотлари ҳукми 08.01.2019
  • Маст ҳолатда қилинган талоқ 08.01.2019

Форум

  • Фитна фиқҳи борасида мулоҳаза | Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий
  • Фитр закотини шакарда бериш ҳукми
  • Рўзадор аёл шом азонидан 15 дақиқа олдин ҳайз кўрди
  • Ақида ва рўза (Аҳмад ибн Қозлан Мазруий)
  • «Солатун Нария» (оловга оид салавот) ҳукми
  • Коронавирус
  • Стройка ремонт
  • Аллоҳумма ажирни минаннар

Китоблар

  • • Олти нарса кафолатини беринг, жаннат кафолатини бераман
  • • Шайх Фавзон араб давлатларида бўлаётган ҳодисалар ҳақида
  • • Ким бизга қарши қурол кўтарса, бас, биздан эмас
  • • Хайрлашаётганда салом беришлик
  • • Иймон махлуқми?
  • • Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқ
  • • Суннат намозларнинг қазосини ўқиш
  • • Халқ аҳволи раҳбари суратида намоён бўлади
  • • Шаръий руқя ўқилганда қачон дам солинади?
  • • Албоний ва Аббоднинг шанба куни рўзаси борасидаги суҳбати

Фатволар бўлимидан

  • • Ташриқ кунлари беш вақт намоздан кейин такбир айтиш
  • • Маст кишининг талоғи ва бошқа тасарруфотлари ҳукми
  • • Сафни тўғирлаш мақсадида қибладан бироз бурилиш
  • • Чет элга саёҳат учун сафар қилиш
  • • Устунлар орасида намоз ўқиш ҳукми
  • • Бошқасини тополмаса қабр бор масжидда намоз ўқиладими?
  • • Валентин кунини нишонлаш
  • • Умматни парчаламай дея барча билан аралашиб юриш
  • • Масхарабознинг найранглари сеҳрми?
  • • Ёлғиз Ошуро куни рўза тутиш ҳукми

Xotirani kuchaytirish uchun mashqlar va tabiiy mahsulotlar

Xotira – inson nerv tizimining eng muhim funksiyalaridan biridir. Xotiraning buzilishida inson hayoti davomida diskomfort sezadi va bu jiddiy nevrozlar, depressiyalarga olib keladi. Agar xotiraning buzilishi davom etib ketaversa, insonni mehnat qilish qobiliyatidan mahrum etib, nogironlikka olib keladi. Ko‘p hollarda yoshi qari insonlar xotirasining buzilishi tufayli hayot davomida oddiy yumushlarni ham bajara olishmaydi, xalq tili bilan aytganda “o‘zini o‘zi eplay olmaydi”. Qarilik bilan buzilgan xotirani odatda qaytarib bo‘lmaydi, ammo yoshlikda kuzatiladigan xotira susayishi va yo‘qolishlarini tiklasa bo‘ladi.

Xotira bilan bog‘liq muammolarga hatto bolalar ham duch kelishadi. Bunday muammolarni e’tibordan chetda qoldirish kerak emas, chunki inson kelajakdagi hayotiy qobiliyatlari xotira bilan chambarchas bog‘liq. Bolalar xotirasi pasayganda o‘qishdan ortda qoladi, ta’lim olish muassasalariga borgisi kelmaydi, bola asabiy, jaxldor va yig‘loqi bo‘lib qoladi. Jarayonni o‘tkazib yuborgandan keyin qaytarish qiyin, shuning uchun erta davrlarda davo choralarini ko‘rish zarur.

Hozirgi kunda xotirani tiklash uchun medikomentoz davo va xalq tabobati bilan muolajalar o‘tkazish mumkin. Agar xotira juda ham pasaygan bo‘lsa, yaxshisi shifokor ko‘rigidan o‘tish kerak.

Xotira nega pasayadi?

Inson xotira funksiyasining mexanizmi juda ta’sirchan, u ko‘pgina sabablar natijasida o‘z funksiyasini o‘zgartirishi mumkin. Shifokorlar fikricha, xotirani pasayishiga quyidagi bir qator holatlar sabab bo‘lishi mumkin:

  • Zo‘riqish – jismoniy va aqliy;
  • Haddan ortiq ko‘p aqliy mehnat qilish, charchash;
  • Surunkali uyqusizlik;
  • Surunkali stress holatlari;
  • Kuchli bir martalik stress;
  • Sigaret chekish;
  • Spirtli ichimliklar ko‘p ichish;
  • Narkotiklar qabul qilish;
  • Bosh miyadagi yoshga bog‘liq o‘zgarishlar;
  • Insult;
  • Bosh-chanoq suyagi travmalari (ochiq va yopiq);
  • Qalqonsimon bez kasalliklari;
  • Qon tomirlar kasalligi;
  • Yurak kasalliklari sababli miyada qon aylanishi buzilishi;
  • Ba’zi dori preparatlarini qabul qilish.

Ko‘p hollarda bolalar maktabga chiqa boshlaganlarida yoki yuqori sinfga o‘tganlarida xotiralari susaygani seziladi, bu esa bola miyasining zo‘riqishi bilan tushuntiriladi. Bunday vaziyatda ota-onalar bolalariga e’tiborli bo‘lishlari, ularni urishmasliklari zarur.

Xotira pasayganlik belgilari

Xotira pasaygan holatlarning barchasida ham davo talab qilinavermaydi. Medikomentoz davo va xalq tabobati bilan muolajalar o‘tkazish uchun ko‘rsatma, xotiraning qisqa muddatlarda tiklanmasligi bo‘la oladi. Masalan:

  • Biror bir narsani esda saqlab qolishga istak bo‘lsada, ularni yodda saqlab qola olmaslik;
  • Doimiy unutib qo‘yish;
  • Katta hajmdagi ma’lumotlarni eslab qolish qobiliyati yo‘qolishi.

Ushbu maqolani ham o‘qing: Ona suti kamayishi – gipogalaktiya

Agar insonda davomiy, eski vaqtlardagi jarayonlarni eslay olish qobiliyati buzilayotgan bo‘lsa, bu bosh miyada qandaydir bir jiddiy kasallik boshlanayotganidan dalolat beradi.

Xotirani kuchaytiruvchi dorilar

Yosh bolalarda mustaqil ravishda dori preparatlarni qo‘llash umuman mumkin emas. Dorilar qat’iy ravishda shifokor mutaxassis tomonidan buyuriladi, dozalar va muolaja davomiyligiga e’tibor qaratiladi.

Kattalarda charchash, aqliy zo‘riqish, uyqusizlik va stress holatlarida quyidagi ba’zi dori preparatlarini qabul qilishlari mumkin:

  • Glitsin;
  • Intellan;
  • Pantogam;
  • Vitrum memory;
  • Pirasetam;
  • Alfagin;

Bundan tashqari kuchli ta’sir ko‘rsatuvchi neyrotrop dorilar ham bor:

  • Aminalon;
  • Bilobil;
  • Tanakan;
  • Fenotropil;
  • Noutropil;
  • Aktovegin.

Yuqoridagi preparatlar qat’iy ravishda shifokor tomonidan buyurilishi shart! Ularning nojo‘ya ta’sirlari va qarshi ko‘rsatmalari bor. Preparatlardan shifokor tavsiyasisiz mustaqil foydalanish taqiqlanadi!

Xotirani kuchaytirish uchun mashqlar

Xotirani tiklash va uni saqlab turish uchun, ish joyida ham bajarsa bo‘ladigan, har qanday yoshdagi insonlar uchun to‘g‘ri keladigan mashqlar bor.

Samarali mashqlardan biri rasmlarni eslab qolish. Bunday mashqni o‘tkazish uchun biror bir qiziqarli rasm olish kerak, unda 10 tadan 15 tagacha bo‘lgan jism, hayvon va shu kabilar bo‘lsin. Ushbu rasmga 60 soniya davomida diqqat bilan qarang va u yerdagi narsalarni eslab qolishga harakat qiling. 60 soniya o‘tgandan keyin rasmni berkitib, eslab qolgan narsalaringizni ayting yoki ularni yozing. Bunday mashqni bolalar bilan o‘yin sifatida o‘tkazsangiz, bolaning kayfiyati ham ko‘tariladi. Faqatgina bir rasmdan emas, 2-3 xil rasmlar bilan mashq qilganingiz yaxshiroq.

Sanash – xotirani kuchaytirish uchun yaxshi mashq. Bu samarali usul bo‘lib, 1 dan 20 gacha yoki 20 dan 1 gacha bo‘lgan sonlarni parallel ravishda sanash kerak. Masalan: 1, 20, 2, 19, 3, 18 va hokazo. Har kuni ushbu mashqni takrorlab 10 ta songa oshirib boring va 100 gacha yeting. Mashqni uyqudan oldin bajarsangiz ancha samarali bo‘ladi. Agar inson sonlarning boshqa tillardagi talaffuzini bilsa, parallel ravishda o‘z tili va boshqa tilda sonlarni sanash xotirani tiklashga tezroq yordam beradi.

Xotira uchun foydali usullardan biri “chapaqay” qo‘l mashqini bajaring. Chapaqay insonlar uchun o‘ng qo‘lni, o‘naqaylar uchun esa chap qo‘lni ko‘proq ishlatish talab etiladi. Bunday mashq bilan miyaning ishlashi kuchayadi va xotira tiklanishi yaxshilanadi.

Xotira mashqlariga o‘qiyotgan paytingizda ikkita bir xil kelgan harflarni topish va ularga e’tibor qaratish ham miyani ishlashga majburlaydi.

Ushbu maqolani ham o‘qing: Gematomalar qay darajada xavfli?

Sizga yaxshi tanish bo‘lgan jism yoki xonaning ta’rifi haqida batafsil ma’lumot bering, u yerda joylashgan buyumlarni birma bir sanab o‘ting. Bu ham miyaning turli xil qismlarini ishlatib xotira tiklanishiga yordam beradi.

Xalq tabobati orqali xotirani tiklash

Bolalar uchun

Yosh bolalar xotirasini tiklash uchun dori preparatlaridan foydalangandan ko‘ra, xalq tabobatiga murojaat qilgan yaxshiroq.

Eng oddiy va mazali bo‘lgan, xotirani kuchaytirishga yordam beradigan mahsulot banandir. Shunchaki bolaga och qoringa 1 dona va uyqudan oldin 1 dona banan berish kerak. Banan tarkibiga kiruvchi moddalar miyada qon aylanishi va nerv tizimiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi. Bundan tashqari banan iste’mol qilish stress holatidan olib chiqishga ham yordam beradi, stress esa bolalarda xotira susayishining bir sababidir.

Asal va yalpiz xotirani mustahkamlash xususiyatiga ham ega. Ulardan dorivor ichimlik tayyorlash uchun 1 choy qoshiq yalpiz (quritilgani) olib 2 stakan qaynagan suvga soling, eritmani 30 daqiqa og‘zi yopiq idishda saqlab, so‘ng unga 2 choy qoshiq asal aralashtiring. Bunday ichimlikni bolaga kun davomida berib turing, uni qabul qilishning chegarasi yo‘q, istagiga qarab ichilaveradi. Asal va yalpiz nafaqat xotirani tiklaydi, balki immunitetni ham oshiradi.

Xotirani tiklash uchun salat. Qirg‘ichdan chiqarilgan sabziga mayiz va yong‘oq aralashtiring. Unga yogurt qo‘shib bolaga bering. Bundan tashqari salatga asal ham qo‘shsa bo‘ladi, bolakaylar bunday salatni maza qilib yeyishadi. Uning tarkibidagi moddalar nerv tizimi zo‘riqishlari, stressdan xalos etib xotira tiklanishiga yordam beradi.

Kattalar uchun

Kattalarda xotirani tiklash uchun o‘simliklardan foydalanamiz.

Qarag‘ay qubba mevasi – bosh miyaga yaxshi ta’sir etadi. Dorivor vosita tayyorlash uchun 1 choy qoshiq qarag‘ay qubba mevasidan olib 250 ml suvda 10 daqiqa qaynating. So‘ng aralashmani soviguncha kutish kerak. Bunday aralashmani 2 choy qoshiqdan 3 marta, ovqatdan keyin qabul qiling. Ovqatdan oldin bunday vositani qabul qilmang, oshqozonga zararli ta’sir etishi ham mumkin.

Tuxum sarig‘i ham xotira uchun foydali hisoblanadi. Avvalo, qaynataligan tuxum sarig‘idan 3 dona olib, uni asal bilan yaxshilab aralashtirish kerak. Uni och qoringa iste’mol qiling. Davo muddati 1 oy. Kutilgan natija 1 hafta ichida bilina boshlaydi.

Xotirani yaxshilash uchun tabiiy mahsulotlar

Budan tashqari, quyidagi tabiiy mahsulotlar ham xotirani yaxshilashga, mustahkamlashga yordam beradi:

  • Baliq. Bu mahsulotni ko‘proq aqlli bo‘lishni istaganlar iste’mol qilishlari lozim. Baliq miya hujayralarining uzoq vaqt g‘ayrat bilan ishlashi uchun kerak bo‘lgan moddalarga boy. Shuningdek, tarkibida ko‘p miqdorda fosfor, yarimto‘yingan omega-3 yog‘ guruhi mavjud bo‘lib, u miyadagi qon ta’minotini yaxshilaydi.
  • Karam. Miya faoliyatini me’yorlashtiradi, asab tizimidagi yosh bilan bog‘liq muammolarini bartaraf etishga yordam beradi.
  • Olma sharbati tarkibidagi modda miya katakchalarini oksidantli stress (xotiraning va aql-idrokning susayishi)lardan himoyalaydi. Olma va olma sharbati keksalikda aql tiniqligini saqlab qolishga yordam beradi.
  • Yong‘oq dofaminga boy bo‘lib, fikrlash qobiliyatini yuksaltiradi. Shuningdek, uning tarkibidagi litsin miya faoliyatini yaxshilaydi va xotirani kuchaytiradi. Besh dona yong‘oq-bu bir sutkalik meyor. Shuningdek, yong‘oqlar miyaning barvaqt qarib qolishining oldini oladi.
  • Sarimsoq tarkibida miya hujayralarini faollashtiruvchi moddalar mavjud. U nafaqat xotirani tiklaydi, shu bilan birga miyaning yosh bilan bog‘liq o‘zgarishlariga ham to‘sqinlik qiladi.
  • Rux xotirani yaxshilaydi. U baliq, qo‘zoqli (struchkovoy) mahsulotlar va non tarkibida mavjud.
  • Yod. Miyaning normal faoliyati uchun muhim hisoblanadi. Aqliy qobiliyat va kayfiyatga ta’sir etadi. Baliq, karam va xurmo tarkibida ko‘p miqdorda yod mavjud.
  • Bor. Agar u yetishmasa, miya faoliyati pastlab ketadi. Shuning uchun ham olma, nok va uzum kabi mevalardan ko‘p miqdorda iste’mol qilib yuring.
  • Magniy. Nerv impulslarini o‘tkazishga javobgar. Yong‘oq, loviya, soya, grechka, kakao va lavlagi magniyning koni hisoblanadi.
  • Temir. Eslab qolish layoqati va diqqatning jamlanishi uchun juda muhim. Temir ko‘p miqdorda go‘sht mahsulotlari, quruq mevalar va ko‘k sabzavotlar tarkibida mavjud.
  • Vitamin C. Na’matak, qora qarag‘at (smorodina), chetan (ryabina), chakanda (oblepixa), sitruslar, qizil qalampir, yerqalampir, petrushka, piyoz, shivit (ukrop) va karam tarkibida mavjud.
  • B vitaminlar guruhi. Asab tizimini uyg‘unlik bilan ishlashi uchun muhim. B1 — kepak, no‘xat, yormalar, yong‘oq, jigar, tuxum sarig‘i va sutda, B12 — go‘sht, mol jigari, baliq mahsulotlari tarkibida ko‘plab uchraydi.

Ushbu maqolani ham o‘qing: Ma’lumotlarni saqlab qolishning eng foydali usullari

Xotira pasayishidan qanday saqlansa bo‘ladi?

Xotira susaymasligi uchun bir qator oddiy usullar bor. Ular nerv tizimini sog‘lom holatda saqlashga va xotirani pasaymaslik uchun yordam beradi. Profilaktik chora tadbirlarga quyidagilar kiradi:

  • Bir kunda kamida 2 litr suv ichish (suyuq ovqatlardan tashqari);
  • Ovqatlanish ratsioniga e’tibor qaratish;
  • Kunlik xotira mashqlarini bajarish;
  • Har kuni toza havoda sayr qilish;
  • Zararli odatlardan voz kechish;
  • Bir sutkada kamida 8 soat uxlash;
  • Vaqti-vaqti bilan dam olib turish;
  • Stresslardan maksimal darajada qochish.

Yuqorida sanab o‘tilgan chora tadbirlarni bajarib, hattoki qarilik vaqtida ham xotiralarni saqlab qolishingiz mumkin. Salomat bo‘ling!

© Maqola 01.06.2018 sanasida yangilandi.