Namoz kitobi audio
Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддийн. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим. Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлийн. (Фотиҳа сурасидан кейин овоз чиқарилмасдан “Амийн” дейилиши керак.
Намоз 4+
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари асосида тузилган ушбу дастурда таҳорат қилиш ва намоз ўқишни ўрганиш учун энг зарур қоидалар келтирилган бўлиб, янги намозхонлар, ёшлар ўрганиши учун қулайдир. Намоз ўқиш тартиблари ҳаракатли суратлар билан берилган. Суралар ва дуоларнинг арабча матни, маъно таржимаси ва овозли шакли ҳам берилган. Шунингдек, намоз ва таҳоратга оид билимларни энди ўрганаётган кишиларда пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга жавоблар ҳам келтирилди.
Дастурда қуйидаги бўлимлар бор:
– Таҳорат;
– Намоз;
– Сура ва дуолар;
– Турли саволлар.
Манбалар рўйхати:
1. Қуръони карим.
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси».
3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ҳадис ва Ҳаёт» 4, 5, 6, 7-жузлар.
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Кифоя».
5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Мўминнинг меърожи».
Тузувчи: Ғиёсиддин Юсуф
Муҳаррир: Ҳасан Саидмурод
Рассом: Нажотбек Латиф
Дизайнер: Иброҳим Аброр
Сура ва дуоларни Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиган.
Скачать Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) APK
Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) namaz.in.uzbek.AOVHBEPMDHS Сведения о приложении
- Цена: Бесплатно
- Дата Последней версии : 20 января 2020
- Версия Андроид: 4.2
- Разработчик: Your Smart Apps
- Размер последней версии: 0Kb
- Категория: Books & Reference
- Журнал версий Другие версии
- Последняя версия: 4.19
(Запрос обновления) [Запрос отправлен]
Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) Снимки экрана
Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) Описание
Последняя Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) apk Скачать. Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi). Книга о намазе на узбекском Скачать и установить Play Store APK файл или загрузить и установить obb от GooglePlay AppStore.
Мен ҳам намоз ўқийман (Namoz Kitobi) Журнал версий
Выпуск 4.19 января 20, 2020
Выпуск 4.18 июля 27, 2019
Выпуск 4.16 мая 10, 2019
Выпуск 4.15 февраля 21, 2019
Выпуск 4.10 августа 27, 2018
Namoz kitobi audio
Бир кунда беш маҳал (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози тонг отгандан то қуёш чиққунича ўқилади. Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз, жами тўрт ракатдир. Фарз амални (намозни) адо этган киши охиратда савобга эришади, уни адо этмаган киши азобланади. Суннат амалини адо этган киши улкан савобга эришади.
Бомдод намозининг икки ракат суннати бундай ўқилади:
- «Каъбанинг бир тарафига юзланиб шу вақт бомдод намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).
- «Аллоҳу акбар», деб эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм), аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар (4-расм).
- Эркаклар қўлларини боғлаб, ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлаб киндик остида тутишади (5-расм). Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тутиб, қўлларини кўкракда тутишади (6-расм). Бу ҳол «қиём» дейилади. (Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб турилади).
Қўллар боғлангач, ичда ўзи эшитадиган даражада сано ўқилади: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук.
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенга ҳамд айтиб барча айблардан поклигингни ёд этаман. Исминг улуғдир. Улуғлигинг ҳамма улуғлардан улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
Санодан сўнг ичида «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва Фотиҳа сураси ўқилади.
ФОТИҲА СУРАСИ
Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддийн. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим. Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлийн. (Фотиҳа сурасидан кейин овоз чиқарилмасдан “Амийн” дейилиши керак.
Маъноси: «Ҳамд оламларнинг Рабби – Аллоҳгаким, (У) Mеҳрибон, Раҳмли ва жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни шундай тўғри йўлга йўллагинки, у Сен инъом этган зотларнинг йўли (ҳидоят йўли) бўлсин, ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!»
Фотиҳа сурасидан сўнг бир (зам) сура ўқилади. (Зам – қўшимча).
КАВСАР СУРАСИ
Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаани ака ҳувал абтар.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
- Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Яъни эркаклар эгилиб тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб орқаларини текис қилиб турадилар (7-расм). Аёллар салгина эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар (8-расм).
Рукуда уч марта «Субҳана роббиял азийм» (Улуғ Раббим барча нуқсонлардан покдир), дейилади.
- Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ ҳамд айтганларнинг ҳамдини эшитади), деб қад ростланади, бу ҳолат «қавма» дейилади.
Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Раббимиз, барча ҳамд Сенгадир), дейилади (9 –10-расмлар).
- Сўнг саждага боришда «Аллоҳу акбар» деган ҳолда қадни букмай, тиззалар ерга теккизилади ва қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилади, сажда қилинади. Қўллар бармоғи жипслаштирилиб қулоққа яқин қўйилади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари ердан кўтарилмайди, қиблага қаратилади, эркаклар тирсакларини ерга, қоринларини сонига теккизмайди. Саждада бурун юмшоқларига қаралади (11-расм). Аёллар тирсакларини ерга теккизади (12-расм). Саждада уч марта тасбеҳ: «Субҳана роббиял аъла» (Улуғ Раббим барча нуқсонлардан покдир), дейилади.
- Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Аллоҳу акбар» деб саждадан бошни кўтариб чўкка: чап оёқни тўшаб ўнг оёқ панжасини қиблага қаратиб ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади (13–14-расмлар). Жалсада қўллар, бармоқлар учи тиззада бўлиб, жипслаштирилмай сонга қўйилади.
Эркаклар чап оёқлари устига ўтириб, ўнг оёқ панжаларини қиблага қаратади (15-расм). Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм).
- Бироз ўтирилгач, яна «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳона роббиял аъла», дейилади (17–18-расмлар).
- Уч марта тасбеҳ айтгач, иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар», деб турилади (19–20-расмлар). Туришда аввал пешона, сўнг икки қўл ва охири икки тизза ердан кўтарилади.
- Иккинчи ракатга турганда, ичида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» айтилади ва Фотиҳа сураси ўқилади. Фотиҳа сурасидан сўнг яна бир (зам) сура ўқилади.
- Сўнг: «Аллоҳуакбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳанароббиялазийм», дейилади (21–22-расмлар).
- Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб қад ростланади ва «Роббана лакал ҳамд», дейилади (23–24-расмлар).
- Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳанароббиялаъла», дейилади (25–26-расмлар).
- Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилади ва чўкка ўтирилади (27–28-расмлар).
- Бироз ўтиргач, яна «Аллоҳуакбар», дея иккинчи саждага борилади. Саждада уч марта: «Субҳанароббиялаъла», дейилади (29–30-расмлар).
- Сўнг «Аллоҳуакбар», дея саждадан бош кўтарилиб (31–32-расмлар) чўкка ўтирилади. Бу ўтириш қаъда дейилади. Қаъдада кўкракка қараб ўтирилади. Бу қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади:
ЎМИ матбуот хизмати