Namoz kitobi rasmlari bilan
Намоз ўқиётган киши салласининг икки учидан бири ифлос бўлса, уни пастга осилтириб, тоза томонини бошида қолдирса, ҳаракатланганида тоза томоннинг ифлос учи қимирламаса, (бундай салла билан ўқилган) намоз жоиздир. Агар бунда салланинг ифлос учи ҳам қимирласа, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки тоза томони ҳаракатланганида салланинг ифлос учи қимирласа, у салланинг асосий қисмидан ҳисобланади. Кишининг либосида намозга монеъ бўладиган миқдорда нажосат бўлиб, уни кетказишга сув ёки бирор бошқа суюқлик топа олмаса, ўша ҳолатда намоз ўқийди. Сув топилса, намозни қайта ўқиши шарт эмас.
Namoz kitobi rasmlari bilan
НАМОЗ КИТОБИ: АЗОН
*** Вожиб бўлишининг шартлари ***
Кишига намоз ўқиш фарз бўлишининг учта шарти бор: Ислом, балоғат, ақл. Лекин етти ёшга тўлган болалар намоз ўқишга буюрилади. Ўн ёшга тўлганида ҳам намоз ўқимаса, ўргатиш мақсадида фақатгина кўл билан урилади, таёқ билан урилмайди.
Изоҳ: Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз етти ёшга тўлгач, намоз ўқишга буюринглар, ўн ёшга кирганида ҳам намоз ўқимасалар (енгил) уринглар ва ётоқларини ажратинглар», деб марҳамат қилганлар.
*** Вожиб бўлишининг сабаби ***
Вожиб бўлиш сабаби намоз вақтларининг киришидир. Намознинг аввалги вақти кириши билан бутун вақтнинг бир қисмида уни адо этиш вожибдир.
*** Намоз вақтлари ***
Бир кеча-кундузда фарз намозларнинг беш вақти бор:
- Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан бошлаб, қуёш чиққунигачадир. Шарқдан ёйила бошлаган оппоқ ёруғлик бомдод намозининг вақти кирганини билдиради.
- Пешин намозининг вақти қуёшнинг заволидан ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта узун бўлгуничадир.
- Аср намозининг вақти нарсаларнинг сояси ўзидан икки марта узун бўлган вақтдан бошлаб, қуёш ботгунигача давом этади.
- Шом намозининг вақти қуёш ботганидан сўнг бошланиб, қизил шафақ йўқолгунича давом этади.
- Хуфтон ва витр намозларининг вақти қизил шафақ йўқолган пайтдан бошланиб, субҳи содиқ киргунигача давном этади. Витр намози ҳеч качон хуфтон намозидан аввал ўқилмайди.
*** Икки фарз намознинг бирга (жамъ) ўқилиши ***
Икки фарз намозни бир вақтда ўқиш (яъни, жамъ қилиш) узр туфайли бўлса ҳам, жоиз эмас. Фақат Арафотда иҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбари ёки унинг вакилига иқтидо қилиш шарти билан пешин, аср намозлари пешин вақти ичида, Муздалифада эса шом ва хуфтон намозлари хуфтон вақти ичида жамъ қилиб ўқилади, Муздалифага кетаётиб, йўлда шом намозини ўқиш жоиз эмас.
*** Мустаҳаб бўлган намоз вақтлари ***
- Эркаклар учун бомдод намозини сўнгги вақтигача кечиктириб ўқиш.
- Пешин намозини ёз пайтида жазирама иссиқ йўқолгунигача кечиктириш, қиш пайтида эса тезроқ ўқиш, фақат ҳаво булутли бўлганида бироз кечиктириш.
- Аср намозини, қуёшга қаралса, кўз қамашмайдиган пайтдан бироз аввалги вақтгача кечиктириш, лекин ҳаво булутли кунларда тезроқ ўқиш.
- Шом намозини ҳаво очиқ кунларда тезроқ (вақг аввалида), ҳаво булутли кунларда бироз кечиктириб ўқиш.
- Хуфтон намозини туннинг учдан бир қисми ўтгунигача кечиктириш, ҳаво булут кунлари тезроқ ўкиш. Уйғонишига ишонганларнинг витр намозини туннинг сўнгги вақтигача кечиктириб ўқиши. Бу ҳукмлар соати бўлмаганлар учундир.
*** Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар ***
Қуйидаги уч вақтда на фарз ва на бу вақтлар кирмасидан аввал зиммага вожиб бўлган намозларни ўқиш жоиз эмас.
- Қуёш чиқишидан бошлаб, кўтарилгунигача бўлган вақтда.
- Қуёш тик кўтарилиб (қиёмга келиб), ғарб сари майл қилгунигача бўлган вақтда.
- Қуёш сарғайган пайтдан бошлаб, ботишигача бўлган вақтда.
Фақат қуёш ботаётган пайтда ўқилаётган аср намозини тамомлаш, шу вақтда ўқилган оятларнинг тиловат саждасини қилиш ҳамда ҳозир бўлган майитнинг жаноза намозини ўқиш кароҳат билан жоиздир.
*** Нафл ва суннат намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар ***
- Иккинчи фажр (фажри содиқ) киргач (бомдод намозининг суннатидан ташқари).
- Бомдод намозининг фарзидан сўнг.
- Аср намозининг фарзидан сўнг.
- Шом намозининг фарзидан аввал.
- Жума куни имом хутба ўқишга чиқишидан бошлаб, жума намози ўқиб бўлингунигача.
- Бомдод намозининг суннатидан ташқари, қайси намоз бўлмасин, муаззин такбир айтаётганида.
- (Хоҳ уйда, хоҳ масжидда бўлсин) ҳайит намозидан аввал, ҳайит намозидан сўнг (фақат масжидда).
- Арафот ва Муздалифада жамъ қилиб ўқилган икки намоз орасида.
- Фарз намозининг вақти жуда кам қолганида (чунки нафл ўқиладиган бўлса, фарз қазо бўлиб қолиши мумкин).
- Кичик ёки катта ҳожат танг қилиб турганида.
- Нафсга хуш келган таом дастурхонга тортилганида.
- Намоздан чалғитувчи нарсаларнинг ёнида нафл намоз ўқиш.
*** Азон ва такбирнинг ҳукмлари ***
Муқимликда ва сафарда бўлсин, хоҳ ёлғиз, хоҳ жамоат бўлиб фарз намозларини ўз вақтида ёки қазосини ўқиш олдидан эркакларнинг азон ва такбир айтишлари суннати муаккададир. Аёлларга эса макруҳдир.
Изоҳ: Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва самом, билан саҳобалар бир куни мусулмонларга намоз вақти кирганини билдириш учун бирор усул ё восита топиш ҳусусида суҳбатлашиб, энг мақул усулни излашга киришадилар. Барча ўз фикрини айта бошлайди. Кимдир занг (қўнғироқ) чалинсин, деди. Пайғамбаримиз «бу насронийлар одатидир», деб рад қилдилар. Кимдир «карнай (қувур) чалайлик» деди. «Бу яҳудийлар одатидир», дедилар Аллоҳ Расули. Баъзи саҳобалар ноғора чалишни таклиф қилдилар, Пайғамбаримиз: «Бу Бизанс (шар-қий Рум) одатидир», дедилар. Баъзилар олов ёқайлик деди. Пайғамбаримиз: «Бу мажусийлар одати», деб қабул қилмадилар. Кимдир «масжид томига байроқ тикайлик, кўрганлар намоз вақти бўлганини билсин» деди. Бу фикр ҳам Пайғамбаримизга ёқмади. Аниқ бир фикрга келмасдан тарқалишди. Абдуллоҳ ибн Зайд ҳам уларнинг ораларида эди. Ўша кунни эслаб шундай дейди: «Ўша тунда шундай хаёл-тушунчалар билан уйқуга ётдим. Уйқу ва бедорлик аралаш ҳолатда чиройли кийинган бир кишини кўрдим. Девор устида кўлига занг ушлаган ҳолда менга тикилиб ўтирарди. Унга: «Қўлингдагини менга сотасанми?» дедим.
- Нима қиласан?–деди.
- Намоз пайтида у билан мусулмонларни масжидга чақираман, дедим.
Бундан чиройлироқ усулни ўргатайми? – деди ва ўрнидан туриб, бизга маълум жумлалар билан азон айтди. Бир оз ўтир-ганидан сўнг яна туриб, бизга маълум шаклда такбир айтди. Эрталаб уйғонгач, дарҳол Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳузурларига бориб, тушда кўрганларимни сўзлаб бердим. Шунда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, «Ўша яшил либосли киши сизга ўргатган жумлаларни Билолга ўргатинг, бизга айтиб берсин. Унинг овози чиройлидир», дедилар. Бироз ўтгач Ҳазрати Умар, розийаллоҳу анҳу, келиб, вазиятдан хабар топгач: «Худди шундай тушни мен ҳам кўрдим, лекин Абдуллоҳ ибн Зайд бир оз эртароқ ҳаракат қилибди», дедилар. Бу орада бир неча саҳобалар ҳам келиб худди шундай туш кўрганларини айтадилар. Бу хусусда Пайғамбаримизга ҳам алоҳида ваҳий келган эди. Бир ривоятга кўра, Ҳазрати Умар, розийаллоҳу анҳу, кўрган тушини айтиш учун, эрта тонг Пайғмбаримизнинг ҳузурларига югурадилар. У зот, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ўзларига ҳам шундай ваҳий келганини айтадилар. Демак, азон бугунги жумлалари билан араб тилида баъзи саҳобаларга туш, Пайғамбаримизга эса, ваҳий орқали ўргатилган. Шу боис азон лафзларини ўзгартириш, бошқа тилда айтиш, туш ва илҳом орқали маълум қилинган илоҳий мақсадга зид бўлади.
*** Азон ***
Азон аввалида тўрт, охирида икки марта такбир (Аллоҳу Акбар) дейилади. Шаҳодатлар «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ» ва «Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ» лафзларида таржиъ (яъни, жумлаларни баланд овозда айтишдан аввал ичида айтиб олиш) қилинмайди (таржиъ Шофеъий мазҳабида суннат, Имоми Аъзам мазҳабига кўра, макруҳдир).
Такбир худди азон каби айтилади. Фақат бомдод намозининг азонида «Ҳаййа алал фалаҳ» жумласидан сўнг, «Ас солату хойрум мин ан-навм» ва барча фарз намозларнинг такбирларида икки марта «Қод қоматис солаҳ» дейилади. Азон жумлалари алоҳида-алоҳида чўзиб айтилса, такбир жуфт-жуфт қилиб, тезроқ айтилади.
*** Арабчадан бошқа тилда азон айтиш ***
Маъноларини тўла ифода қилса ҳам, азон ва такбирни арабчадан бошқа тилларда айтиш жоиз эмас.
*** Муаззинга оид мустаҳаб амаллар ***
Муаззиннинг солиқ киши бўлиши.
- Азоннинг суннатларини ва вақтини билиш.
- Азонни таҳорат билан айтиш.
- Азонни таҳорат билан ва қиблага юзланиб айтиш (фақат мусофирнинг миниладиган ҳайвон ёки транспорт воситаси устида бўлиши бундан мустасно).
- Азон айтаётганида овознинг узоқроққа кетиши учун бармоқлдар билан қулоқларни беркитиб олиш.
- «Ҳаййа алас-солаҳ»ни айтганида юзини ўнгга ва «Ҳаййа алал-фалаҳ»ни айтганида чапга буриши ёки минорадан бошини чиқариши.
- Мустаҳаб бўлган вақтга риоя килиш билан бирга жамоатнинг намозга етишувини ўйлаб азон билан такбир орасида озроқ кутиб туриш.
Шунингдек, шом намозида уч қисқа оят ўқиладиган ёки уч қадам босадиган даражада кутилади.
*** Азоннинг макруҳлари ***
- Азон калималарини нотўғри талаффуз қилиш ёки қўшиққа ўхшатиб айтиш (талқин).
- Таҳоратсиз азон ва такбир айтиш.
- Жунуб ҳолатда азон айтиш.
- Балоғатга етмаган боланинг, телба, маст, аёл, фосиқ (гуноҳи кабира килиб, шариат амрларини бажармаган киши) ва ўтирган шахсларнинг азон айтишлари ҳам макрухдир. Бундай ҳолларда азонни такрор айтиш мустаҳабдир. Такбир такрор айтилмайди. Жума куни (узр билан жума намозини қазо қилганлар) пешин намози учун азон ва такбир айтишлари макруҳдир.
*** Қазо намозларида азон ***
Қазо намозларини ўқиш учун азон ва такбир айтилади. Бир неча қазо намозини бир вақтда ўқтш учун дастлабкисида азон ва такбир айтилади. Қолганларида азон тарк қилинса ҳам, такбирни тарк қилиш макруҳдир.
*** Азон эшитилганида нима дейилади? ***
Азон айтилганида тўхтаб, уни эшитиш, азон жумлаларини такрорлаш одобдандир. Фақат «Ҳаййа алас-солаҳ» ва «Ҳаййа алал-фалаҳ»дан сўнгра (Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ) ҳамда бомдод намозида («Ас-солату хойрум мин ан-навм») жумлаларидан сўнг, «Содақта ва барорта» (тўғри айтдинг) ёки «Машааллоҳ», (Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади) дейди. Азон тамомлангач, муаззин ва эшитган кишилар қуйидаги васила дуосини ўқийдилар:
Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит-таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафаъатаҳу йавмал кийамаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
Маъноси: «Эй ушбу комил даъват (азон) ва намознинг ҳақиқий эгаси бўлган Аллоҳим! Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шафоатчилик салоҳиятини ва олий мартабани бергин. Ва у зотни Ўзинг ваъда қилган Маҳмуд — жаннатдаги энг гўзал мақомга эриштиргин!
*** Намознинг шартлари ***
Намознинг дуруст бўлиши учун қуйидаги шартлар лозимдир:
- Ҳадас (таҳоратсизлик, жунуб, ҳайз ва нифос)дан покланиш.
- Вужуд, либос ва намоз ўқиладиган жойнинг намоз дурутлигига монеъ бўлувчи нажосатлардан пок бўлиши, оёқ, кўл, тизза ва пешона қўйиладиган жойларнинг тоза бўлиши ҳам шарт.
- Аврат жойларнинг тўсилган бўлиши. Ёқа ёки этакдан (аврат жойлари) кўриниб қолишининг зарари йўқ.
Изоҳ: Бошқа бир нарса билан алоқаси, боғланиши бўлган нарса ўша бошқа нарсанинг ичида бўлса, рукн деб аталади. Масалан, намозда руку килиш каби. Агар у ўша бошқа нарсага ҳеч бир таъсир кўрсатмай, фақат унга олиб борувчи бўлса, сабаб деб номланади. Масалан, намознинг фарз бўлиши учун вақтнинг кириши каби. Агар унга олиб борувчи нарса, ўша бошқа нарсага таянган бўлса, у шарт деб аталади. Масалан, намозга таҳорат қилиш каби. Агар унга таянмаган бўлса, аломат дейилади. Масалан, намозга азон айтиш каби. Демак, шарт нарсанинг ташқарисида бўлиб, ўша нарсанинг мавжудияти унга таянган сабабдир. Рукн эса, ҳар қандай бир нарсанинг ичида бўлиб, ўша нарсанинг мавжудияти унга таянган сабабдир.
- Қиблага юзланиш. Маккада Каъбани кўриб турганлар учун Каъбанинг ўзига, кўра олмаганлар учун Каъба томонга юзланиш фарздир.
- Намоз вақтининг кириши.
- Вақт кирганига қаноат ҳосил қилиш.
- Ният қилмоқ.
- Ниятдан сўнг дарҳол такбири таҳрима қилиш.
- Такбири таҳримани тик турган ҳолда рукуга эгилмасдан аввал қилиш.
- Ниятни ифтитоҳ такбиридан олдин қилиш.
- Ифтитоҳ такбирини ўзи эшитадиган даражада баландроқ айтиш.
- Иқтидо қилган кишининг (намозга ният қилиш билан бирга) имомга иқтидо қилишга ҳам ният қилиши.
- Қайси вақтнинг фарз ёки вожиб намози ўқилишини ният қилиш.
- Нафл намозлардан бошқа (фарз ва вожиб) намозларни тик турган ҳолда ўқиш.
- Фарз намозларининг икки ракатида, витр ва нафл намозларининг барча ракатларида, Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
- Жамоат қироат қилмайди. Имом жаҳран ўқиганида эшитади, махфий ўқиганида эса жим туради. Иқтидо қилган кишининг қироат қилиши таҳриман макруҳдир.
- Руку қилиш.
- Пешона ботиб кетмайдиган жойга сажда қилиш. Пахта, сомон, гуруч, тариқ ва шунга ўхшаш нарсалар устига сажда қилиш дуруст эмас. Чунки бунда пешона барқарор бўлмайди. Агар бу нарсалар махсус қопга жойланган бўлса ҳам, сажда қилаётганида пешона билан буруннинг каттиқ жойини ерга теккизиш вожибдир. Фақат буруннинг ўзини ерга қўйиш, пешонада бирор узр бўлмаса, жоиз эмас.
- Сажда қилинадиган жойнинг оёқлар турган жойдан ярим зироъдан (тақрибан 25 см) баланд бўлмаслиги. Ярим зироъдан баланд жойга сажда қилиш жоиз эмас. Фақат жой торлиги туфайли айни намозни ўқиётган бошқа кишининг елкасига сажда қилиш мумкин.
- Саждада икки қўл кафтини, икки тиззани, икки оёқ бармоқлари учини ерга қўйиш, оёқларнинг (ёки оёқ бармоқларининг) устини ерга теккизиш жоиз эмас.
- Рукуни саждадан аввал қилиш.
- Биринчи саждадан сўнг бошни кўтариб, ўтиришга яқин ҳолда оз фурсат туриш.
- Иккинчи саждани адо этиш (иккинчи сажда ҳам биринчи сажда каби фарздир).
- Намоз сўнгида «Аттаҳиййату» (ташаҳҳуд) ўқиш миқдорича ўтириш.
Изоҳ: Бу ҳукм Ибн Масъуд, розийаллоҳу анҳу, Пайғамбаримиздан, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ривоят қилган ҳадиси шарифдан чиқарилган, яъни, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ибн Масъудга, розийаллоҳу анҳу, «Аттаҳиййату»-ни ўргатгач, «буни ўтириб ўқиганингиздан сўнг, намозингизни тамомлаган бўласиз», деб намозни тамомлаш ташаҳҳуд ўқишга ёки шунча миқдор ўтиришга боғлиқ эканини баён қиладилар.
- Намознинг барча арконларини ухламай адо қилиш.
- Намознинг суннат ва фарзларини бир-биридан ажрата билиш, унинг шакл ва ҳаракатларини билиш. Фарз намозининг фарз эканига ишониш, токи фарз намозни нафл сифатида ўқимасин.
*** Намознинг рукнлари ***
Юқорида баён қилинган шартлардан қуйидагилари намознинг рукнлари ҳисобланади:
- Қиём (тик турмоқ).
- Қироат
- Руку
- Сажда.
Изоҳ: Намоз ибодатаарнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва самам, сажда ҳақида шундай дейдилар: «Банданинг Парвардигорига энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидир. Сажда қилган ҳолда Аллоҳга кўп-кўп дуо қилинглар». Сажда ҳолида инсоннинг манманлик ва устунлик даъволарини ташлаб, камтаринлик рамзи бўлган тупроққа тенг жойлашуви Аллоҳ ҳузурида эътиборлидир. Ибодатларнинг энг муҳими бўлган, намоз, инсоннинг нафс ва шайтон васваса қилаётган манманлик ва кибр-ҳаво туйғуларидан қутулиб, буюк Парвардигори ҳузурида ўзининг ожиз ва заиф банда эканини тан олишидир. Намоз мўминнинг мерожидир ва унинг энг фазилатлиси хушуъ-хузуъ, ичида тавозеъ билон адо қилинганидир.
- Охирги қаъдада камида ташаҳҳуд ўқиш миқдорича
ўтириш.
Изоҳ: Намоз шартларининг бир қисми (таҳорат қилиш, аврат жойларини ёпиш, қиблага юзланиш, вақтнинг кириши, ният, ифтитоҳ такбири каби) намозни бошлашнинг дурустлиги шартлари, қолганлари эса намозни давом эттириш дурустлигининг шартларидир.
Қавилмаган кийимнинг бир тарафи ҳаром бўлса, иккинчи тоза тарафини тўшаб, устида намоз ўқиш жоиздир.
Намоз ўқиётган киши салласининг икки учидан бири ифлос бўлса, уни пастга осилтириб, тоза томонини бошида қолдирса, ҳаракатланганида тоза томоннинг ифлос учи қимирламаса, (бундай салла билан ўқилган) намоз жоиздир. Агар бунда салланинг ифлос учи ҳам қимирласа, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки тоза томони ҳаракатланганида салланинг ифлос учи қимирласа, у салланинг асосий қисмидан ҳисобланади. Кишининг либосида намозга монеъ бўладиган миқдорда нажосат бўлиб, уни кетказишга сув ёки бирор бошқа суюқлик топа олмаса, ўша ҳолатда намоз ўқийди. Сув топилса, намозни қайта ўқиши шарт эмас.
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
НАМОЗ КИТОБИ:
Аврат жойларини ёпа олмаган кишининг намози;
Яланғоч кишиларнинг намози;
Қиблага юзланиш;
Намознинг вожиблари;
Намознинг суннатлари;
Намознинг одоблари;
Намоз ўқиш тартиби;
Қўлни кўтариш суннат бўлган ҳолатлар;
Namoz kitobi rasmlari bilan
Bir kunda besh vaqt (bomdod, peshin, asr, shom va xufton) namoz o’qish har bir musulmonga farzdir.
BOMDOD NAMOZI
Bomdod namozi ikki rakat sunnat, ikki rakat farz – jami to’rt rakatdan iborat.
Bomdod namozining ikki rakat sunnati quyidagicha o’qiladi:
1. «Alloh rizoligi uchun qibla tomonga yuzlanib, bugungi bomdod namozining ikki rakat sunnatini o’qishni niyat qildim», deb ko’ngildan o’tkaziladi.
2. «Allohu akbar», deb iftitoh takbiri aytiladi. Bu takbirda erkaklar qo’llar kaftini qiblaga qaratib, bosh barmoqlarining uchini quloqlarining yumshoq joyiga tekkizishadi. Ayollar qo’llarini yelka barobarida ko’taradilar.
3. Qo’llar bog’lanadi. Erkaklar o’ng qo’l kaftini chap qo’l ustiga qo’yishadi. O’ng qo’lning bosh va kichik barmoqlari bilan chap qo’l bilagini ushlashadi.
Ayollar o’ng qo’lni chap qo’l us-tida tutib, qo’llarini ko’krakka qo’yadilar. Bu hol «qiyom» deyiladi. Qiyomda (tik turgan holda) sajda qilinadigan joyga qarab, navbati bilan, quyidagilar o’qiladi.
SANO DUOSI
Subhanakallouhumma va bihamdika va tabarokasmuka va taa’la jadduka va la ilaha g‘oyruk.
Ma’nosi: «Allohim! Sening noming muborakdir. Shon-sharafing ulug’dir. Sendan o’zga iloh yo’qdir».
FOTIHA SURASI
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ
A’uzu billahi minash shaytonir rojiym. Bismillahir rohmanir rohiym. Al hamdulillahi robbil ‘alamiyn. Ar-rohmanir rohiym. Maliki yavmiddiyn. Iyyaka na’budu va iyyaka nasta’iyn. Ihdinas sirotol mustaqiym. Sirotollaziyna an’amta ‘alayhim g‘oyril mag‘zubi ‘alayhim valazzolliyn.
“Fotiha” surasining qiroatini (MP3) ko’chirib olish uchun shuni bosing.
Mazmuni: Allohning dargohidan quvilgan shayton yomonligidan Allohning panohiga qochaman. Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan (boshlayman). Hamd olamlar rabbi Allohgakim, (U) mehribon, rahmli va hisob-kitob kuni (Qiyomat)ning egasidir. Sengagina ibodat qilamiz va Sendangina yordam so’raymiz! Bizni shunday to’g’ri yo’lga boshlaginki, (U) Sen in’om (hidoyat) etganlarning (payg’ambarlar, siddiq va shahidlarning) yo’lidir, g’azabga uchragan (Muso qavmidan itoatsizlarining) va adashgan (Iso qavmining «Allohning farzandi bor» deydigan)larning emas!
Fotiha surasidan so’ng bir zam (qo’shimcha) sura o’qiladi.
Yangi o’rganuvchilar quyidagi kichik suralardan birini zam qilishsa bo’ladi:
KAVSAR SURASI
إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ
Inna a’toynakal-kavsar. Fa solli lirobbika vanhar. Inna shaniaka huval abtar.
“Kavsar” surasining qiroatini (MP3) ko’chirib olish uchun shuni bosing.
Mazmuni: «(Ey Muhammad,) darhaqiqat, Biz Sizga Kavsarni* berdik. Bas, Rabbingiz uchun namoz o’qing va (tuya) so’yib qurbonlik qiling! Albatta, g’animingizning o’zi (barcha yaxshiliklardan) mahrumdir».
(Kavsar — jannatdagi bir ajib daryo yoki hovuzning nomi. Uning suvi asaldan totli, qor va suvdan oq. Undan ichgan kishi abadiy chanqoqlik ko’rmaydi.)
IXLOS SURASI
قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ
اللَّهُ الصَّمَدُ
لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ
وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
Qul huvallohu ahad. Allohus-somad. Lam yalid. Va lam yuvlad va lam yakullahu kufuvan ahad.
“Ixlos” surasining qiroatini (MP3) ko’chirib olish uchun shuni bosing.
Mazmuni: (Ey Muhammad,) ayting: «U — Alloh yagonadir. Alloh behojat, (lekin) hojatbarordir. U tug’magan va tug’ilmagan ham. Shuningdek, Unga teng biror zot yo’qdir».
FALAQ SURASI
قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ
مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ
وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ
وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ
Qul a’uzu birobbil falaq. Min sharri ma xolaq. Va min sharri g‘osiqin iza vaqob. Va min sharrin-naffasati fil ‘uqod. Va min sharri hasidin iza hasad.
“Falaq” surasining qiroatini (MP3) ko’chirib olish uchun shuni bosing.
Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: “Panoh tilab iltijo qilurman tong Parvardigoriga yaratgan narsasi yovuzligidan, tugunchaga dam uruvchi ayollar yovuzligidan hamda hasadchining hasadi yovuzligidan”».
AN-NOS SURASI
قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ
مَلِكِ النَّاسِ
إِلَٰهِ النَّاسِ
مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ
الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ
Qul a’uzu birrobin-nasi malikin-nasi ilahin-nasi min sharril vasvasil xonnas. Allaziy yuvasvisu fiy sudurin-nasi minal jinnati van-nas.
“An-Nos” surasining qiroatini (MP3) ko’chirib olish uchun shuni bosing.
Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: “Panoh tilab iltijo qilurman odamlar Parvardigoriga, odamlar Podshohiga, odamlar Ilohiga yashirin vasvasachi (shayton) yovuzligidanki, (u) odamlarning dillariga vasvasa solur. (O’zi) jinlar va odamlardandir”».
4. Zam sura tugagach, «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Erkaklar tirsaklari va tizzalarini bukmasdan, barmoqlarini ochgan holda, tizzalarini mahkam changallab egiladilar.
Ayollar erkaklarga nisbatan ozroq egiladilar. Tizzalarini bir oz bukadilar. Barmoqlarini jamlab tizzalarini tutadilar.
Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym» (Ey buyuk Robbim, Sen barcha nuqsonlardan poksan), deyiladi.
5. Rukudan «Sami’allohu liman hamidah» (Alloh Uni hamd etganlarni eshitguvchidir), deb qad ko’tariladi, bu holat «qavma» deyiladi.
Qavma holida: «Robbana lakal hamd» (Ey Robbimiz, har turli hamd-sanolar yolg’iz Sengadir), deyiladi.
6. «Allohu akbar» deb avvalo tizzalar, ke-yin qo’llar, so’ng peshona va burun yerga tekkizilib, sajda qilinadi. Sajda qi-linayotganda oyoq panjalari qiblaga qaratiladi, erkaklarning tirsaklari yerga tegmaydi. Ayollar tirsaklarini yerga qo’yadilar. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la» (Ey ulug’ Robbim, Sen butun nuqsonlardan poksan), deyiladi.
7. «Allohu akbar» deb sajdadan bosh ko’tariladi va tiz cho’kkan holda bir oz o’tiriladi, bu holat «jalsa» deyiladi. Jalsada qo’llar, barmoqlar o’z holicha tutilib, songa qo’yiladi. Barmoq uchlari tizza bilan teng bo’lishi lozim.
Erkaklar chap oyoqlari ustiga o’tiradilar. O’ng oyoq panjalari qiblaga qaratiladi. Ayollar oyoqlarini o’ng tarafdan chiqarib o’tiradilar.
8. «Allohu akbar», deb ikkinchi marta sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi. Shu bilan birinchi rakat tugaydi.
9. «Allohu akbar», deb qiyomga (tikka) turiladi.
10. Qiyomda «Bismillahir rohmanir rohiym»dan boshlab, Fotiha surasi, orqasidan bir zam sura o’qiladi.
11. «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym», deyiladi.
12. «Sami’allohu liman hamidah», deb tik turiladi, ketidan «Robbana lakal hamd», deyiladi.
13. «Allohu akbar», deb sajdaga boriladi. Sajdada uch marta «Subhana robbiyal a’la», deyiladi.
14. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko’tariladi va bir oz o’tiriladi.
15. «Allohu akbar», deb ikkinchi bor sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi.
16. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko’tarilib qa’dada o’tiriladi va quyidagilar o’qiladi:
«ATTAHIYYAT» DUOSI
Attahiyyatu lillahi vas-solavatu vattoyyibat. Assalamu ‘alayka ayyuhan-nabiyyu va rohmatullohi va barokatuh. Assalamu ‘alayna va ‘ala ibadillahis-solihiyn. Ashhadu alla ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan ‘abduhu va rosuluh.
Mazmuni: Mol, badan, til bilan ado etiladigan butun ibodatlar Alloh uchundir. Ey Nabiy! Allohning rahmati va barakoti Sizga bo’lsin. Sizga va solih qullarga Allohning salomi bo’lsin. Iqrormanki, Allohdan o’zga iloh yo’q. Va yana iqrormanki, Muhammad, alayhissalom, Allohning quli va elchisidirlar.
SALOVOT
Allohumma solli ‘ala Muhammadiv-va ‘ala ali Muhammad. Kama sollayta ‘ala Ibrohima va ‘ala ali Ibrohim. Innaka hamidum-majid. Allohumma barik ‘ala Muhammadiv-va ‘ala ali Muhammad. Kama barokta ‘ala Ibrohima va ‘ala ali Ibrohim. Innaka hamidum-majid.
Mazmuni: Allohim, Ibrohim va uning oilasiga rahmat etganing kabi, Muhammad va ul zotning oilasiga rahmat ayla, Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan.
Allohim, Ibrohim va uning oilasiga barakotingni ehson etganing kabi Muhammad va ul zotning oilasi ustiga ham barakotingni ehson ayla. Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan.
DUO
Robbana atina fid-dunya hasanatav-va fil axiroti hasanatav-va qina azaban-nar.
Mazmuni: «Ey Robbimiz, bizga bu dunyoda ham, oxiratda ham yaxshilikni bergin va bizni do’zax olovi azobidan saqlagin».
17. Avval o’ng, keyin chap yelkaga qarab: «Assalamu alaykum va rohmatulloh» deb salom berilib namozdan chiqiladi.
Shu bilan bomdod namozining ikki rakat sunnati tugaydi.
Bomdod namozining ikki rakat farzi ham xuddi shu tartibda o’qiladi. Farqi — avvalo, erkaklar niyatdan oldin (boshqa farz namozlari oldidan ham) quyidagi iqomat takbirini aytishadi:
Allohu akbar, Allohu akbar,
Allohu akbar, Allohu akbar.
Ashhadu alla ilaha illalloh,
Ashhadu alla ilaha illalloh.
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh,
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh.
Hayya ‘alas-solah, hayya’alas-solah,
Hayya ‘alal-falah, hayya’alal-falah.
Qod qomatis-solah, qod qomatis-solah
Allohu akbar, Allohu akbar,
La ilaha illalloh.
Iqomat takbirining lafzlari azonnikiga o’xshaydi, farqi — bunisi tez aytiladi.
Bomdod namozining farziga quyidagicha niyat qilinadi: «Alloh rizoligi uchun bomdod namozining ikki rakat farzini o’z vaqtida o’qishni niyat qildim».
Qolgan qismi sunnat bilan bir xil davom etaveradi.
Ayollar namoz kitobi (poklik, namoz, savol-javob)
Barchamizga maʼlumki, mo‘mina-muslima qiz va ayollarimizning namozlarida bir qancha o‘ziga xosliklar bor. Bu farqlarni yaxshi bilib olish har bir muslima ayol-qizlarimiz uchun shart. Ushbu kitobda ayollarning namozlaridagi ayni shu o‘ziga xosliklar va farqlar sodda uslubda ketma-ketlik asosida bayon qilingan. Bu kitob har bir muslima ayol-qizlarimiz uchun juda zarur kitoblardan.
Xususiyatlar
ISBN | 978-9943-6760-2-2 |
Til | O’zbekcha |
Yozuv | Kirillcha |
Betlar soni | 96 |
Nashriyot | Tafakkur avlodi |
Muqovasi | Yumshoq |
Qog‘oz formati | А4 |
Chop etilgan yili | 2021 |
Kitoblar, mahsulotlar, jahon adabiyoti, o’zbek adabiyoti, biznes va psixologiya, rus tilida, zamonaviy o’zbek adabiyoti, bolalar adabiyoti, diniy adabiyotlar, fan va o’quv qo’llanmalari, abituriyentlar uchun eng yaxshi kitoblar, eng yaxshi 100 ta kitoblar, badiiy (biografik adabiyotlar), , ingliz tilida juda ko’p narsalar va tez yetkazib berish
Sharhlar
Ayollar namoz kitobi (poklik, namoz, savol-javob)