Press "Enter" to skip to content

Nargiza Erkaboyeva: O‘zbek tilidan ma’ruzalar to‘plami (topshiriq va savollar)

Biroq, biz o‘t o‘chirgichdan foydalanishning asosiy bosqichlarini tavsiflovchi qisqa video qo‘llanmani tayyorladik.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси қандай тартибда тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654 сон қарори билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжат Президентнинг 11.08.2021 йилдаги «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6277 -сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

  • инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  • тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
  • нафақанинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

Шунингдек юқорида айтиб ўтилган санадан бошлаб якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда (кейинги ўринларда «Ягона реестр» АТ) шакллантирилади ва қабул қилинади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этилиши тегишли маълумотнома билан тасдиқланади. У ЯИДХП орқали берилади. Ушбу маълумотнома оила кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади. Маълумотнома тақдим этилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Оила қуйидаги ҳолатларда кам таъминланган оила деб эътироф этилади:

  • 2021 йилнинг 1 сентябридан – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;
  • 2022 йилдан бошлаб – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганидан кейин оила аъзолари томонидан тақдим этилган аризага асосан тайинланади ҳамда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири ариза берувчи бўлиши мумкин. Улар жумласига қуйидагилар киритилади: отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган ва ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийлликка олинган шахслар.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ва моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Моддий ёрдам 6 ой мобайнида тўланади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • ариза берувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  • чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  • болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;
  • оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
  • ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни МБ томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан пластик карталари орқали тўланади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этиладиган ҳолатлар бўйича мезонлар белгиланди. Улар жумласига қуйидагилар киритилган:

  • ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори мезондан ошганда;
  • кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
  • ариза берувчи ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки бош ишончномада асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
    • ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;
    • ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи транспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
    • жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи транспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси.

    Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджетлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз! 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва кам моддий ёрдам тўловининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

    а) болалар нафақасининг қуйидаги ҳар ойлик миқдори:

    250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

    150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

    100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

    б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2021 йилдан кучга кирди.

    Наргиза Воҳидова.

    Nargiza Erkaboyeva: O‘zbek tilidan ma’ruzalar to‘plami (topshiriq va savollar)

    O‘zbek tilidan maʼruzalar to‘plamini tuzishda hozirda qo‘llanilayotgan fan darsliklariga tayanildi. Mavzularning izchil tarzda bo‘limlarga bo‘lingani esa foydalanuvchiga qulaylik yaratadi.

    Soha bilan qiziqqan kitobxonlarga mo‘ljallangan.

    Xususiyatlar
    ISBN 978-9943-5737-0-3
    Muallif Nargiza Erkaboyeva
    Til O’zbekcha
    Yozuv Lotincha
    Betlar soni 688
    Nashriyot Yosh Kuch
    Muqovasi Yumshoq
    Qog‘oz formati A5
    Chop etilgan yili 2021

    Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан

    Jaloliddin Ahmadaliyev – Ona seni unutganim rost

    Здесь Вы можете скачать mp3 Jaloliddin Ahmadaliyev – Ona seni unutganim rost в высоком качестве 320 kbps бесплатно, или слушать песню с телефона и пк онлайн.

    Текст песни Jaloliddin Ahmadaliyev – Ona seni unutganim rost

    Dunyo kezib dunyo topay deb
    Sho’x tulporda uloq chopay deb
    Saroy qurib tomin yopay deb
    Ona seni unutganim rost
    Qo’ling tutdib cho’zguncha bo’y bast
    Bo’ldi bo’ying menikidan past
    Yolg’on dunyo yolg’onidan mast
    Ona seni unutganim rost

    Tosh bolishga botdimi boshing
    Yo’lim poylab bitdimi doshing
    Sen mehribon men bag’ritoshing
    Ona seni unutganim rost

    Bola bola bola dedinga
    Nima ko’rding bolangdan ona
    Bola bola bola dedinga
    Nima ko’rding bolangdan ona
    Nima ko’rding bolangdan ona
    Bir kun Qo’qon bir kuni Shoshda
    Do’stlar bilan jam bo’ldim oshda
    Bir kun Qo’qon bir kuni Shoshda
    Do’stlar bilan jam bo’ldim oshda

    Ming malakning hayoli boshda
    Ona seni unutganim rost
    Ming malakning hayoli boshda
    Ona seni unutganim rost

    Bekor bo’lsam boshimda bolish
    Baytlar bitdim aro ishq nolish
    Bekor bo’lsam boshimda bolish
    Baytlar bitdim aro ishq nolish
    Yoddan chiqib ko’nglingni olish
    Ona seni unutganim rost
    Yoddan chiqib ko’nglingni olish
    Ona seni unutganim rost

    Bola bola bola dedinga
    Nima ko’rding bolangdan ona
    Bola bola bola dedinga
    Nima ko’rding bolangdan ona
    Nima ko’rding bolangdan ona

    Nargiza erkaboyeva ona tili qo’llanma pdf

    Foto: Shuhrat Latipov / «Gazeta.uz»

    Sovuq fasllar kirib kelishi bilan binolarda yong‘in xavfi ortadi. Yong‘inga qarshi kurashning eng samarali vositasi o‘t o‘chirgich hisoblanadi. Ularni ko‘pincha ofislarda va mashinalarda uchratish mumkin, ammo hamma ham ulardan qanday foydalanish to‘g‘risida ma’lumotga ega emas. O‘t o‘chirgichning turlari va ulardan to‘g‘ri foydalanish qoidalari haqida o‘t o‘chiruvchi Aleksey Sorochin «Gazeta.uz»ga so‘zlab berdi.

    Кириллчада 29 noyabr 2021, 19:00 Foydali Jamiyat

    Yong‘inlar o‘z-o‘zidan paydo bo‘lmaydi, lekin har qanday yong‘inning ham oldini olish mumkin. Yong‘inga qarshi birlamchi kurashish vositasi o‘t o‘chirgichlar hisoblanadi. Ular barcha xonalarda va transport vositalarida o‘rnatilishi kerak. O‘t o‘chirgichlarning turli xil bo‘lishini esa hamma ham bilmaydi. Bundan tashqari, hammada ham ulardan qanday foydalanish to‘g‘risida ma’lumot mavjud emas. 30 yillik tajribaga ega yong‘in xavfsizligi bo‘yicha mutaxassis Aleksey Sorochin «Gazeta.uz»ga o‘t o‘chirgichlar, ularning xususiyatlari va o‘t o‘chirgichdan to‘g‘ri foydalanish to‘g‘risida gapirib berdi.

    Yong‘in sodir bo‘lganda, avvalo uning turini aniqlab olish lozim. Yong‘inlar quyidagi tarzda klassifikatsiya qilinadi:

    A klass

    Organik tabiatdagi qattiq materiallar — yog‘och, qog‘oz, tamaki va boshqalar orasida yuzaga kelgan yong‘inlar, ular sodir bo‘lganida, qizg‘ish qatron hosil bo‘ladi. Bunday yong‘inga qarshi kurashning eng samarali vositasi suvdir.

    B klass

    Benzin mahsulotlari, bo‘yoq, erituvchilar, yog‘ va moy kabi suyuq yoki suyultirilgan qattiq moddalar yonadigan yong‘inlar. Bu vaziyatda kukunli, ko‘pikli va karbonat angidridli (CO2) o‘t o‘chirgichlardan foydalanish kerak. Bunday o‘t o‘chirgichlarini generator xonalarida, qozonxonalarda, garajlarda, laboratoriyalarda, oshxonalarda, oson yonuvchan suyuqliklar omborlarida topish mumkin.

    C klass

    Gaz yong‘ini. Ushbu turdagi yong‘inni o‘chirish uchun o‘t o‘chirgichlardan foydalanilmaydi. Bunday yong‘inni o‘chirishni boshlamaslik tavsiya etiladi. Gaz ta’minoti manbasi yopilmaguncha yong‘inni nazorat qilish kerak.

    D klass

    Magniy, alyuminiy, natriy kabi metallar yongan paytdagi yong‘in. Ushbu metallarga odatda suv yaxshi ta’sir qilmaydi, shuning uchun kukunli vositalardan foydalanish kerak.

    E klass

    Yuqori kuchlanish ostidagi elektr vositalari kuyishi oqibatida kelib chiqadigan yong‘inlar. Bunday yong‘inga qarshi karbonat angidridli va kukunli, shuningdek, galoidlangan uglevodorodli aerozolli o‘t o‘chirgichlar samarali bo‘ladi.

    O‘t o‘chirgichlar quvvat massasi va hajmi bo‘yicha ham farqlanadi. Maishiy foydalanish va transport vositalari uchun og‘irligi 20 kg gacha va hajmi 10 litrgacha bo‘lgan ixcham modellar mos keladi.

    O‘t o‘chirgichlar turlari va ularning tarkibi

    O‘t o‘chirgichlar suvli, ko‘pikli, kukunli, karbonat angidridli va aerozolli bo‘ladi. Qaysi o‘t o‘chirgich qanday turdagi yong‘inni o‘chira olishini o‘t o‘chiruvchi moddasiga qarab aniqlash mumkin.

    Suvli o‘t o‘chirgichlar suv yoki suv asosidagi eritmalardan tarkib topgan. Bunday kompozitsiya B, C, D va E klassidagi yong‘inlarni o‘chirish uchun mos kelmaydi.

    Suvli o‘t o‘chirgichlar tabiiy tarkibiy qismlari tufayli sog‘liq uchun eng xavfsiz hisoblanadi. Ushbu qurilmalar yiliga kamida bir marta tekshirilishi va qayta zaryadlanishi lozim.

    Ko‘pikli-havoli o‘t o‘chirgichlar qattiq materiallarni va yonuvchan suyuqliklarni o‘chirish uchun ishlatiladi. Ular yong‘inning dastlabki bosqichlarida samaraliroq hisoblanadi. Ishqoriy metallarni, tarmoqqa ulangan elektr jihozlarini va yonish uchun kislorodga muhtoj bo‘lmagan materiallarni bunday aralashmalar bilan o‘chirish taqiqlanadi.

    Agar bo‘yoq mahsulotlari, yog‘och, yog‘ va qog‘oz yonayotgan bo‘lsa (A va B yong‘in klasslari), ko‘pikli-havoli o‘t o‘chirgichlardan foydalanish mumkin.

    Ko‘pikli-havoli o‘t o‘chirgichlar yiliga bir marta tekshirilishi va qayta zaryadlanishi kerak.

    Karbonat angidridli o‘t o‘chirgichlari 1000 V gacha kuchlanishga ega yonayotgan elektr jihozlarini, avtomobil dvigatellarini va yonuvchan suyuqliklarni (B, C, E yong‘in klasslari) o‘chirish uchun ishlatiladi. Bunday qurilmalarni muzeylar, arxivlar, kimyoviy laboratoriyalar va idoralarda topish mumkin. Bundan tashqari, bunday o‘t o‘chirgichlar har bir transport vositasida bo‘lishi kerak.

    Yonayotgan odamni karbonat angidridli o‘t o‘chirgich bilan o‘chirish qat’iyan man etiladi.

    Ushbu turdagi o‘t o‘chirgichlarning kamchiliklari orasida o‘t o‘chirish vositalarining uchuvchanligi, qurilmaning o‘t o‘chiruvchi vositani yetkazib beruvchi elementlarini bilan ehtiyotsizlik bilan ishlashda qo‘llarning muzlashi xavfi, shuningdek, gaz bug‘larining inson tanasiga salbiy ta’siri kiradi.

    Karbonat angidridli o‘t o‘chirgichlari bosimni tekshirish uchun yiliga bir marta o‘lchanadi va har besh yilda bir marta yong‘in o‘chiruvchi vosita bilan to‘ldiriladi.

    Kukunli o‘t o‘chirgichlar 1000 V gacha kuchlanishga ega yonayotgan elektr jihozlarini va yonuvchan suyuqliklarni o‘chirish uchun foydali. Ularni kislorod yo‘qligida yonadigan materiallarni o‘chirish uchun ishlatish taqiqlanadi.

    Bunday qurilmalar har yili tekshiruvdan o‘tkaziladi va har besh yilda bir marta yong‘inga qarshi vosita bilan to‘ldiriladi.

    Karbonat angidridli va kukunli o‘t o‘chirgichlar ko‘pincha kundalik hayotda uchraydi. Ulardan ofislarda va transport vositalarida ko‘p foydalaniladi. Ushbu turdagi o‘t o‘chirgichlar har qanday turdagi yong‘inlarga qarshi kurashishi mumkin (lekin buni yong‘in miqyosi bilan adashtirmaslik kerak).

    Aerozolli o‘t o‘chirgichlar nisbatan yangi ixtiro hisoblanadi. Bu yong‘inga qarshi kurashning birlamchi samarali vositasidir. O‘t o‘chiruvchi vosita yonayotgan narsalar yuzasida zich plyonka hosil qiladi. Bu yong‘inga kislorodning kirishiga to‘sqinlik qiladi. Plyonka buyumga zarar yetkazmaydi, chunki uni yuvish vositasi bilan ketkazish mumkin.

    Agar qurilmaning o‘zi muayyan bir kechikishni nazarda tutmagan bo‘lsa, aerozolli o‘t o‘chirgichlar deyarli bir zumda ishlaydi. Ular ishonchli va uzoq muddat mobaynida xizmat ko‘rsatadi.

    Aerozol metallar va kislorodli birikmalardan tashqari deyarli har qanday qattiq va suyuq moddalarni o‘chirishga qodir. Bunday o‘t o‘chirgichlar har qanday klassdagi yong‘inga qarshi kurashda qo‘llaniladi, biroq ko‘pchilik modellarni faollashtirilganidan keyin ularni to‘xtatib bo‘lmaydi. Bundan tashqari, qurilma korpusi Tselsiy bo‘yicha 300 darajagacha qiziydi.

    Aerozolli o‘t o‘chirgichlarni odamlar evakuatsiya qilingandan keyingina bino ichida ishlatish mumkin. Chiqarilgan aerozol aralashmasining konsentratsiyasi zaharli bo‘lib, odamlar uchun zararli bo‘ladi.

    Avtomobillardagi o‘t o‘chirgichlar

    Transport vositalarida qanday o‘t o‘chirgichlar qo‘llaniladi?

    Quvvat og‘irligi 2−5 kg bo‘lgan karbonat angidridli va kukunli o‘t o‘chirgichlari. Ilgari favqulodda vaziyatlarga duch kelgan haydovchilar o‘zlari bilan ikkita o‘t o‘chirgichni olib yurishga tayyor turishadi.

    O‘t o‘chirgichlarni mashinaning qayerida saqlash kerak?

    O‘t o‘chirgichlar birinchi tibbiy yordam to‘plami bilan birga ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan joylarda biriktirilgan holatda joylashtirilgan bo‘lishi kerak.

    Agar bunday joylar nazarda tutilmagan bo‘lsa, yengil mashinada o‘t o‘chirgich yo‘lovchi salonida yoki avtomobil bagajida, mikroavtobusda — haydovchi uchun qulay joyda saqlanishi kerak. Avtobusda ikkita qurilma bo‘lishi kerak — haydovchi kabinasida bitta va yo‘lovchilar salonida bitta.

    Yirik va o‘rta avtobuslarda oynalarni sindirish uchun bolg‘acha ham bo‘lishi lozim.

    Binodagi o‘t o‘chirgichlar

    Elektr jihozlari mavjud bo‘lgan binolarda odatda karbonat angidridli va kukunli o‘t o‘chirgichlar qo‘llaniladi. Ularning soni ehtimoliy xavf va binolarning vazifasiga bog‘liq. O‘t o‘chirgichning yorlig‘ida qurilma samarali bo‘lgan yong‘in turi doimo ko‘rsatilgan bo‘ladi.

    Binolardagi o‘t o‘chirgichlarni ehtimoliy yong‘in sodir bo‘ladigan joydan 30 m uzoqroqqa yugurish talab etilmaydigan tarzda joylashtirish kerak.

    O‘t o‘chirish moslamalarini saqlash va ulardan foydalanishga qo‘yiladigan talablar

    Barcha o‘t o‘chirgichlar har yili tekshirilishi lozim. Agar qurilma standartlarga javob bermasa, uni almashtirish zarur.

    Ballonda ko‘rsatilgan o‘t o‘chirgichning amal qilish muddati tugashi bilan qurilmani almashtirish kerak.

    Oyiga bir marta o‘t o‘chirgichlarni ko‘zdan kechirish va jarayonni qayd qilish lozim.

    O‘t o‘chirgichlar evakuatsiya yo‘llariga tutash chiqish joylaridagi devorga o‘rnatilishi kerak.

    Bitta binoda o‘rnatilgan barcha o‘t o‘chirgichlar bir xil ishlash printsipiga ega bo‘lishi zarur.

    Agar o‘t o‘chirgichdan foydalanilgan bo‘lsa, uni to‘liq qayta zaryadlash darkor.

    Agar o‘t o‘chirgichning bosimi tushib ketsa, uni darhol to‘ldirish kerak.

    O‘t o‘chirgichdan qanday foydalanish kerak?

    Qo‘lingizda qanday turdagi o‘t o‘chirgich bo‘lishidan qat’i nazar, uni qanday ishlatishni bilishingiz zarur. Bunday ko‘nikmalarni rivojlantirish uchun muntazam mashg‘ulotlar talab etiladi. Afsuski, mamlakatimizda aholi o‘rtasida, jumladan, ta’lim muassasalarida bunday mashg‘ulotlar o‘tkazilmaydi.

    Biroq, biz o‘t o‘chirgichdan foydalanishning asosiy bosqichlarini tavsiflovchi qisqa video qo‘llanmani tayyorladik.

    O‘t o‘chirgichdan foydalanishdan oldin, to‘g‘ri o‘t o‘chirgichni tanlash uchun yong‘in turini aniqlash kerak.

    O‘t o‘chirgichdan foydalanish uchun sizga quyidagilar kerak bo‘ladi:

    • qurilmani o‘rnatilgan joydan olish;
    • muhrni (plombani) buzish;
    • og‘zini qat’iy gorizontal ravishda joylashtirish;
    • richagni bosish;
    • o‘t o‘chirgichdan chiquvchi vositani olov tomon yo‘naltirish.

    «Газета.uz» 16 766

    • # fvv
    • # o‘t o‘chirgich
    • # qo‘llanma
    • # yong‘in xavfsizligi